📅 2018-yil 12-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 12-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 12 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 апреля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 April 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
ЖУРНАЛИ Бошланиши: 2018 йил ________ АРИЗАЛАРНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ЖУРНАЛИ
РЎЙХАТИ
ИЖТИМОИЙ МЕЗОНЛАРИ
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароит яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Белгилаб қўйилсинки:
а) оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар (кейинги ўринларда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар деб аталади) учун арзон уй-жойлар қуриш Ўзбекистон Республикаси Президентининг « 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида » 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда « 2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади) доирасида амалга оширилади;
б) уй-жойга муҳтож хотин-қизларга арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида белгиланган тартибда туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги ҳажмда ажратилади:
I тоифага кирадиган туманларда — биттадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
II тоифага кирадиган туманларда — иккитадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида –олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
II тоифага кирадиган шаҳарларда — ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
в) ногиронлиги бўлган хотин-қизларга кўп қаватли арзон уйларнинг биринчи ва иккинчи қаватларидан хонадонлар ажратилади;
г) туман (шаҳар)ларда 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар ҳамда кўп қаватли уйлар қурилиши белгиланмаган бўлса ёки ажратилган уй-жойлар сонидан кам талабгорлар мавжуд бўлса, талабгорлар кўп бўлган туман (шаҳар)ларга тоифалар бўйича белгиланган тақсимотга, истисно тариқасида, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тегишли қарори билан ўзгартириш киритилади.
3. Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда ҳар йили тасдиқланадиган сметалар доирасида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни уй-жой билан таъминлаш учун зарур маблағларни назарда тутиш тўғрисидаги таклифлари инобатга олинсин.
4. Белгилансинки:
а) уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун бериладиган арзон уй-жойлар қиймати тўловининг:
10 фоизи Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);
90 фоизи ипотека асосида тижорат банкларининг имтиёзли кредитлари ҳисобига молиялаштирилади;
б) уй-жойга муҳтож хотин-қизлар учун ажратиладиган имтиёзли кредитларни қоплаш:
талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
талабгор Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
5. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уй-жойга муҳтож хотин-қизлар уй-жой билан таъминланиши оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарорига ИЛОВА
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг « 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида » 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон ҳамда « 2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарорлари (кейинги ўринларда Дастурлар деб аталади) асосида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жой бериш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
арзон уй-жойлар — Дастурлар доирасида қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли (2 ва 3 хонали) уйлар;
ариза берувчи — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Комиссияга ариза берган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар (агарда ногиронлиги бўлган хотин-қизлар ўзлари мурожаат этиш имконияти бўлмаган тақдирда, туман (шаҳар) секторлари раҳбарлари уларнинг номидан ариза бериши мумкин);
Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этишнинг охирги санаси — кейинги йилда Дастурда иштирок этиш истагини билдирган барча ариза берувчиларнинг рўйхатини шакллантириш учун ҳар йиллик асосида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан белгиланадиган Дастурда иштирок этиш учун ариза тақдим этилишининг охирги санаси;
ёзма тавсия — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчига Комиссия томонидан бериладиган ёзма тавсия;
ижтимоий мезонлар — Комиссия томонидан талабгорларни танлаш ва Дастурда иштирок этишда уларнинг ижтимоий устуворлигини белгилаш учун фойдаланиладиган ариза берувчиларнинг ижтимоий ва уй-жой шароитларининг асосий кўрсаткичлари;
инжиниринг компанияси — Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун уй қурувчи билан тузилган шартнома бўйича буюртмачи функциясини бажарувчи «Қишлоқ қурилиш инвест» ва «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари;
иштирок этувчи тижорат банклари — Дастур доирасида арзон уй-жойлар қуришни молиялаштиришда иштирок этувчи тижорат банклари;
Комиссия — талабгорларни танлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг « Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида » 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда « Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида » 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссиялар;
рўйхат — уй-жой шароитларини яхшилаш мақсадида Дастурда иштирок этиш учун ариза берувчилар ичидан Комиссия томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож талабгорлар рўйхати;
талабгор — арзон уй-жой бериш учун Комиссиянинг рўйхатига киритилган уй-жойга муҳтож хотин-қизлар;
туман (шаҳар) тоифалари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2016 йил 22 декабрдаги ПҚ–2691-сон қарорида назарда тутилган туман (шаҳар)ларнинг I ва II тоифалари;
уй-жойга муҳтож хотин-қизлар — оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар;
уй-жой қурувчи — Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш учун белгиланган тартибда буюртмани расмийлаштирган, унга нисбатан иштирок этувчи тижорат банкининг Дастурлар доирасида арзон уй-жой қуриш учун ипотека кредити бериш тўғрисида ижобий қарори қабул қилинган шахс.
3. Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга Дастур доирасида қурилаётган арзон уй-жойлар имтиёзли ипотека кредити асосида туман (шаҳар)лар тоифасидан келиб чиқиб, ҳар йили қуйидаги тартибда ажратилади:
I тоифага кирадиган туманларда — биттадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва бештагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
II тоифага кирадиган туманларда — иккитадан кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали) ва саккизтагача ҳовлидаги иморатлари билан 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан;
I тоифага кирадиган шаҳарларда ҳамда Тошкент шаҳрининг туманларида — олтитагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
II тоифага кирадиган шаҳарларда — ўнтагача кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлар қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига кўп қаватли уйлардаги хонадонлардан (2-3 хонали);
кўп қаватли уйлар (2-3 хонали) қурилмаган туман (шаҳар)ларда уларнинг ўрнига 0,02 гектарли ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 3 хонали (ёнма-ён қуриладиган) арзон уйлардан.
4. Комиссиянинг тавсиялари асосида уй-жой қурувчиларнинг Дастурдаги иштироки ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида амалга оширилади.
2-боб. Арзон уй-жой бериш учун аризаларни қабул қилиш, талабгорларни танлаб олиш ва уларга ёзма тавсиялар бериш тартиби
5. Ариза берувчи талабгор сифатида ёзма тавсияни олиш учун Комиссия раисига доимий яшаш жойи бўйича ушбу Низомга 2 ва 3-иловаларга мувофиқ шакл бўйича сўровнома-ариза ва ҳужжатларни (кейинги ўринларда ариза деб аталади) тақдим этади.
6. Ариза берувчи Комиссияга тақдим этиладиган ҳужжатларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
7. Ариза туман (шаҳар) комиссияси раисининг қарори билан тайинланадиган ваколатли шахс томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, қабул қилинган аризанинг нусхасига — қабул қилинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда тилхат билан ариза берувчига топширилади.
8. Аризалар ҳисоби ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ алоҳида рўйхатдан ўтказиш журналида (кейинги ўринларда журнал деб аталади) юритилади. Журнал рақамланган, ип ўтказиб тикилган ва Комиссиянинг ваколатли шахси томонидан муҳрланган бўлиши керак.
Ҳар бир аризага журналда такрорланмайдиган рўйхатдан ўтказиш рақами берилади. Аризалар журналга кетма-кетликда, улар олинишига қараб киритилиши талаб этилади.
Аризани журналда дастлаб рўйхатдан ўтказмасдан кўриб чиқиш тақиқланади. Комиссия аризаларни уларнинг журналда қайд этилиши навбатлилигига кўра кўриб чиқиши шарт.
9. Ариза ва тақдим қилинган ҳужжатлар ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтож хотин-қизлар тоифаси эканлигини аниқлаш мақсадида Комиссия томонидан ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлиги юзасидан Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугаган кундан бошлаб 15 иш куни ичида кўриб чиқилади. Кўриб чиқиш якунлари бўйича ижтимоий устуворлик мезонлари асосида танлов натижалари тўғрисидаги қарор қабул қилинади.
Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим қилинган аризалар қабул қилинмайди.
10. Комиссия томонидан аризани кўриб чиқишда уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлаш қуйидаги ижтимоий мезонлар асосида амалга оширилади:
а) ариза берувчида мулк ҳуқуқи асосида турар жойнинг йўқлиги ва турар-жойда ижара шартларида ёки яшаш учун яроқсиз турар жойда яшаши;
б) бошқа оила (оилалар) билан бир уйда (бир хонадонда) яшаши;
в) кўп болалилик;
г) ариза берувчи оиласининг даромади;
д) ижтимоий хусусиятига кўра алоҳида хонада яшаши керак бўлган (сил, тери-таносил касалликларининг оғир кўриниши, қандли диабетнинг йирингли яллиғланиши, псориаз) бемор аёллар (туман тиббиёт бирлашмасининг хулосаси асосида);
е) ариза берувчининг оила аъзолари орасида биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мавжудлиги;
ж) ариза берувчи уй-жой майдонининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган (бир шахс учун умумий уй-жой майдони 16 кв. метрдан кам бўлмаган, курси-коляскадаги ногиронлиги бўлган шахслар учун 23 кв. метрдан кам бўлмаган) уй-жой майдонининг ижтимоий нормасига мувофиқ эмаслиги;
з) биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган ёлғиз аёллар;
и) ёлғиз ўзи ушбу Низомга 5-иловадаги рўйхатда назарда тутилган оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган бола парваришлаётган аёллар (туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими маълумотномаси ва тиббиёт бирлашмаси хулосаси асосида);
11. Комиссия ушбу Низомнинг 10-бандида кўрсатилган муддат ичида ариза берувчининг уй-жой шароитларини ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганади ва ушбу Низомга 6-иловада назарда тутилган ижтимоий мезонлардан келиб чиқиб ариза берувчининг ижтимоий устуворлигини белгилайди. Бунда ариза берувчиларнинг уй-жойга муҳтожлиги даражаси Комиссия томонидан қўйиладиган баллардан келиб чиқиб аниқланади ва ёзма тавсия биринчи навбатда энг юқори балл тўплаган ариза берувчиларга берилади.
Ариза берувчининг уй-жой шароитларини ўрганиш ва ижтимоий устуворлигини белгилаш якунлари бўйича ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида ижтимоий устуворликни белгилаш якунлари бўйича олинган балларни кўрсатган ҳолда текшириш далолатномаси Комиссия томонидан ушбу Низомга 7-иловада белгиланган шаклда тузилади. Текшириш далолатномаси икки нусхада тузилади, унинг бир нусхаси имзо қўйдирилган ҳолда ариза берувчига берилади.
12. Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича Комиссия ариза кўриб чиқилгандан сўнг бир иш куни мобайнида ариза берувчига кейинчалик инжиниринг компаниясининг филиалларига тақдим этиш учун ушбу Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича ёзма тавсия беради.
Агар ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, Комиссия рад этишнинг аниқ сабабларини ва ариза берувчи кўрсатилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддатни кўрсатган ҳолда ариза берувчига бир иш куни мобайнида ёзма шаклда хабарнома юборади (топширади).
Бунда, ариза берувчи ёзма тавсия бериш рад этилишининг сабабларини бартараф этишга ва ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарнома олинган кундан бошлаб беш иш кунидан кам бўлмаслиги керак.
13. Ёзма тавсия Комиссия томонидан ариза берувчига икки нусхада берилади.
Бир нусхаси талабгор томонидан унинг дастлабки шартномани тузиш тўғрисидаги аризасини кўриб чиқиш учун инжиниринг компаниясининг филиалига тақдим этилади. Иккинчи нусха эса талабгор томонидан доимий яшаш жойи бўйича иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига бериладиган ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага илова қилинади.
14. Комиссия ёзма тавсиянинг тўғрилиги ва ўз вақтида берилиши, шунингдек, уни беришнинг асоссиз равишда рад этилиши учун жавоб беради.
15. Комиссия томонидан ариза берувчига ёзма тавсия бериш қуйидаги ҳолларда рад этилади:
а) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда тақдим этилиши;
б) ҳужжатларнинг Дастурда иштирок этиш учун ариза ва ҳужжатлар тақдим этилишининг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилиши;
в) тақдим этилган ҳужжатларда ишончсиз ёки нотўғри маълумотларнинг мавжудлиги;
г) ариза берувчининг уй-жой шароитларини, шу жумладан, унинг ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ижтимоий мезонларга мувофиқлиги юзасидан ўрганиш якунлари бўйича тузилган текшириш далолатномасида ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж йўқлиги ҳолатининг асосли кўрсатилиши;
д) уй-жойга муҳтож шахснинг никоҳи сўнгги уч йилда бекор қилинган тақдирда.
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича ёзма тавсия бериш рад этилишига йўл қўйилмайди.
16. Ёзма тавсия бериш рад этилиши тўғрисидаги ёзма хабарномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин ариза берувчи томонидан берилган ариза кўриб чиқилмайди.
17. Ёзма тавсия бериш рад этилган ва аризалари ушбу Низомнинг 14-банди асосида кўриб чиқилмаган ариза берувчилар ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ ёзма тавсия бериш тўғрисидаги такрорий аризани кейинги йилда беришга ҳақлидир.
3-боб. Талабгорларнииг аризаларини кўриб чиқиш ва уларга ипотека кредити бериш тартиби
18. Ҳудудий комиссиялар Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган талабгорлар рўйхатини ҳар бир туман (шаҳар)да ҳар йили амалга оширилаётган Дастурлар доирасида ушбу Низомнинг 4-бандида белгиланган арзон уй-жойлар билан таъминлаш тартибига мувофиқ шакллантиради ва Комиссиянинг баённомаси билан тасдиқлайди. Рўйхатда талабгорларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, яшаш манзили, паспортига оид маълумотлар, оила аъзолари сони ва бериладиган арзон уй-жойларнинг тури (қўшимча муҳандислик ва ижтимоий инфратузилма билан комплекс ҳолда қурилган кўп қаватли кўп хонадонли (2 ва 3 хонали) ва майдони 0,02 гектар бўлган ер участкаларида жойлаштириладиган бир қаватли 2 ва 3 хонали уйлар) аниқ кўрсатилади.
19. Комиссиянинг баённомаси ва тасдиқланган рўйхат тегишлилиги бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармаларига уч иш куни ичида тақдим этилади.
20. Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари тегишли ҳудудий комиссиялар томонидан тасдиқланган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади.
21. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳудудлардан қабул қилинган рўйхатлар асосида Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги хотин-қизларнинг республика бўйича рўйхатларини умумлаштиради ва Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасининг Васийлик кенгашига (кейинги ўринларда Васийлик кенгаши деб аталади) кўриб чиқиш учун киритади.
22. Васийлик кенгаши ўзининг йиғилишида талабгорлар рўйхатни кўриб чиқади ва йиғилиш қарори билан Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармасига уларнинг бошланғич бадалларини тўлаш учун тақдим этади.
23. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари талабгорлар ишлайдиган ташкилотлар билан биргаликда республика бўйича рўйхатлар асосида ҳудудларда арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган маблағларни, шу жумладан, дастлабки бадал тўловларини белгиланган тартибда аниқлайди.
24. Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадални Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан, шунингдек, талабгор Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитни қоплашга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда, у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан талабгорнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига ўтказилишини назорат қилади.
25. Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади ҳамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади.
Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномаларни тузган талабгорлар иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қиладилар.
26. Ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) ёзма тавсия;
б) кредит олишнинг мақсади, таъминланганлиги, кредит муддати ва суммаси кўрсатилган ҳолда ипотека кредити олишга буюртманома;
в) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг паспорти нусхаси;
д) талабгор (биргаликда қарз олувчи) нинг молиявий аҳволини тасдиқловчи ҳужжатлар;
е) дастлабки бадал жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома;
ж) инжиниринг компаниясининг филиали билан тузилган дастлабки шартноманинг нусхаси.
27. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари амалдаги тартиб асосида талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади.
28. Талабгорларни танлашда иштирок этувчи тижорат банкининг филиали Комиссия томонидан белгиланган ижтимоий устуворликни ва ёзма тавсияни эътиборга олган ҳолда талабгорларнинг кредитга лаёқатини баҳолайди.
29. Талабгор (биргаликда қарз олувчи) учун ажратилаётган имтиёзли кредитлар:
талабгорнинг ўз маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар;
талабгор Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси бўлган, доимий даромадга эга бўлмаган ва кредитга лаёқати етарли бўлмаган тақдирда у ишлаётган ташкилот, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, «Маҳалла» хайрия жамоат фондининг маблағлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
30. Ипотека кредити бериш рад этилган талабгорлар кейинги йилда Комиссия томонидан ёзма тавсия олганидан сўнг белгиланган тартибда ипотека кредити бериш тўғрисида такроран ариза беришга ҳақлидир.
4-боб. Якунловчи қоидалар
31. Аризани кўриб чиқиш жараёнида келиб чиқадиган низолар белгиланган тартибда суд томонидан кўриб чиқилади.
32. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг тавсиялари асосида қишлоқ жойларда арзон уй-жойлар қуриш дастурида уй қурувчиларнинг иштирок этиши
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Ариза берувчи Ёзма тавсияни олиш учун доимий яшаш жойи бўйича тегишли Комиссияга ариза берувчининг белгиланган ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқлайдиган ҳужжатларни илова қилган ҳолда сўровнома-ариза беради. Белгиланган қабул кунларида 2-босқич Тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия Ариза берувчининг доимий яшаш жойи бўйича Комиссия аризани ушбу Низомнинг талабларига мувофиқлик юзасидан кўриб чиқади. 15 иш кун ичида Аризани кўриб чиқиш ва уй-жой шароитларини ўрганиш натижалари бўйича тегишли Комиссия ариза берувчига ёзма тавсияни беради ёки ариза берувчини рад этишнинг аниқ сабаблари кўрсатилган холда ёзма тавсия бериш рад этилишидан хабардор қилади. Дастурда иштирок этиш учун ёзма тавсия берилган уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади. 3 иш куни ичида 3-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар оила ва хотин-қизлар бошқармалари Комиссиялар томонидан тақдим этилган рўйхатлар асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларнинг рўйхатларини туман (шаҳар)лар бўйича умумлаштиради ва уларни Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасига тақдим этади. 3 иш кун ичида 4-босқич Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси, «Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари Ҳудудларда шакллантирилган уй-жойга ўта муҳтож ёки уй-жойини кенгайтиришга муҳтож бўлган оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг рўйхатлари асосида арзон уй-жойларни кўриш учун талаб этиладиган маблағлар аниқланади. Арзон уй-жойларни қуриш учун талаб этиладиган дастлабки бадал талабгорларнинг жамғарма омонат ҳисоб рақамига жойлаштирилишини таъминлайди. Бир ой муддатда 5-босқич «Қишлоқ қурилиш инвест», «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компаниялари филиаллари Инжиниринг компаниясининг филиали Дастурлар доирасида арзон уй-жойлар қуриш бўйича талабгорларнинг аризаларини қабул қилади ва кўриб чиқади хамда белгиланган тартибда улар билан дастлабки шартномаларни тузади. Белгиланган муддатларда 6-босқич Иштирок этувчи тижорат банки филиали Инжиниринг компаниясининг филиали билан дастлабки шартномани тузган талабгор ипотека кредити бериш тўғрисидаги ариза (тегишли туман ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ёзма тавсияси илова қилинган ҳолда) билан иштирок этувчи тижорат банкининг тегишли филиалига мурожаат қилади. Иштирок этувчи тижорат банкининг филиаллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган талаблар ва муддатларга мувофиқ талабгорларнинг ипотека кредити бериш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқади. Белгиланган муддатларда
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Аризага илова қилинадиган ҳужжатларнинг _______-сон (аризанинг рўйхатга олиш рақами кўрсатилади)
Т/р Ҳужжат тури Ижтимоий мезонлар учун Бор Йўқ 1. Ариза Барча мезонлар □ □ 2. Паспорт нусхаси Барча мезонлар □ □ 3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами нусхаси (СТИР) Барча мезонлар □ □ 4. Оила аъзолари паспортлари ва никоҳқайд этилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома (тўлиқ оила ва никоҳ ҳамда вояга етган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) ва/ёки фарзандлар туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар (вояга етмаган фарзандлар мавжуд бўлган тақдирда) нусхалари Барча мезонлар □ □ 6. Ариза берувчи ва у билан бирга яшаётган оила аъзоларининг доимий иш жойларидан берилган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлари тўғрисида маълумотнома ёки ариза берувчи ва унинг оила аъзоларининг яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органи томонидан тасдиқланган охирги 12 ой мобайнидаги даромадлар тўғрисидаги декларациялар нусхалари Барча мезонлар □ □ 7. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан кадастр ҳужжати нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса) Низомнинг 12-банди «а» ва «ж» кичик бандларида кўрсатилган мезонлар □ □ 8. Доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олинган жойидан уй дафтарининг ёки квартиралар бўйича карточканинг (17-шакл) нусхаси (агар турар жойи доимий прописка жойи билан тўғри келса) Барча мезонлар □ □ 9. Ижара ёки турар жойдан текинга фойдаланиш тўғрисида шартнома ёки туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими маълумотнома нусхаси (ариза берувчининг мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган ҳолатда) Низомнинг 12-банди «а» кичик бандида кўрсатилган мезон □ □ 11. Турар жойи бўйича туман даволаш-профилактика муассасанинг врачлик-маслаҳат комиссияси (ВМК) маълумотномаси ёки ариза берувчининг оила аъзолари орасида сурункали касалликнинг оғир турларига чалинган ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ алоҳида хонада яшашга муҳтож бўлган шахснинг мавжудлиги ҳолатида — туманлараро (туман) ТМЭК маълумотномаси Низомнинг 12-банди «д» кичик бандида кўрсатилган мезон □ □ Ҳужжатларни қабул қилди: Сана: 20___ йил «___» _________ (имзо) (Ф.И.О.)
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА
СЎРОВНОМА-АРИЗА Ариза № ------------------------------------------ Қабул қилиш санаси -------------------------- Аризани қабул қилган шахс ---------------- 1 . ______________________________ ________________________________ ________________________________ Фамилияси Исми Отасининг исми 2. Манзил: _______________________________ ________________________________ ________________________________ аҳоли пункти тумани вилояти 3. Туғилган санаси ______ / _______ / ____________ 4. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) _________________________________________________________________ 5. Оилавий аҳволи ___ _____турмушга чиқмаган ________турмушга чиққан ________ажрашган ________бева 6. Асосий фаолият тури (бандлик): ________________________________ 7. Ҳар ойлик даромад миқдори: ________________________________ 8. Оила аъзоларингизни уларнинг ёшини кўрсатган ҳолда санаб ўтинг: 1. _____________, ёш: _____ 2. _____________, ёш: _____ 3. _____________, ёш: _____ 4. _____________, ёш: _____ 5. _____________, ёш: _____ 6. _____________, ёш: _____ 9. Қуйидаги шахслар Сизнинг оилангизда яшайдими? Агар яшаса, сонини кўрсатинг: 1.Биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган шахс|__________ киши 2.Сурункали касалликларнинг оғир турларига чалинганлар_____________ киши 3. Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар_____ киши 10. Ҳозирги вақтда оиланинг бир аъзосига тўғри келадиган турар жой майдони: ____________ кв.м. 11. Сизнинг ҳозирги турар-жойингизнинг ҳуқуқий мақоми: ___ ____мулк _______ижара _______мулкдор рухсати билан бепул яшаш 12. Қайси турдаги арзон уй-жойдан олмоқчисиз? ____________________ 13. Сизнинг алоқа қилиш учун маълумотларингиз? эл.почта_______________ уй тел:_________________ иш тел:_________________ уяли тел:________________ Мен 2017 — 2021 йилларда қишлоқда/шаҳарда арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида уй-жой олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман. Паспорт ва ижтимоий мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхалари илова қилинади. _____________________имзо __________кун __________ ой __________ йил
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналар учун қулай шароитларга эга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизлардан аризаларни рўйхатга олиш
Рўй-хатга олиш рақами Ариза қабул қилинган сана Ариза берувчининг Ф.И.О. Ариза берувчининг манзили Алоқа қилиш учун маълумотлар Ижтимоий мезонлар Ҳақиқатда тўпланган баллар Тавсия / Рад этиш тартиб рақами Тавсия / Рад этиш санаси Ваколатли шахснинг имзоси Ариза берувчининг имзоси (ёки почта хабарномасининг рақами ва санаси) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 5-ИЛОВА
Оғир ногиронликка олиб келувчи касалликлар
1. Церебрал фалаж ва бошқа фалажли синдромлар (қўл-оёқларнинг узоқ вақт фалажлиги ёки чуқур парезлари, турғун иккиламчи тарқоқ атетоз типидаги гиперкинезлар, хореоатетоз, координациянинг яққол бузилиши).
2. Ташхиси тасдиқланган насл-генетик ва дегенератив касалликлар (стабил ва зўраювчи турлари).
3. Келиб чиқиши ҳар хил бўлган ақлий заифликнинг чуқур ва оғир тури.
4. 6 ой давом этадиган (сурункали) оғир шизофрения ва бошқа руҳий бузилишлар ва хулқ-атвор бузилишлари.
5. Менингоэнцефалитнинг (энцефалитнинг) 2 йил ва ундан ортиқ доимий равишда даволашга қарамай тикланмаган (чуқур парез, плегия, парапарез, параплегия, трипарез, триплегия, гемиплегия, гемипарез, тетрапарез, тетраплегия, афазия, дизартрия, парциал ва генераллашган эпилептик хуружи, руҳий, ақлий заифликнинг ўрта, чуқур ва оғир ҳолатлари) турғун асоратлари.
6. Кўзнинг кўрлиги (0 дан 0,02 гача қамраб олинган).
7. Туғма ва орттирилган тусдаги бронх-ўпка касалликларида II-III даражали турғун нафас етишмовчилиги. Астманинг гармонга боғлиқ тури.
8. Сил касаллиги сурункали кечиши (ўпка, суяк ва бўғимлар сили, сийдик-таносил органлари сили, сил менингоэнцефалитлари асоратлари билан ва бошқалар).
9. Сурункали буйрак етишмовчилигининг III-босқичи.
10. Диабетик нефросклероз.
11. Инкурабел ёмон сифатли ўсмаларнинг оғир шакли.
12. Тузатиб бўлмайдиган доимий нажас ва сийдикни тутаолмаслик, йўғон, тўғри ичак ва орқа чиқарув тешигининг туғма ва орттирилган оқмалари, сийдик таносил аъзолари оқмалари.
13. Суяк-мушак система ва бириктирувчи тўқима касалликларида яққол қайта тикланмайдиган функционал бузилишлари:
а) бир ёки иккала оёқ ва қўлларда туғма ва орттирилган оғир даражадаги деформациялар;
б) анкилоз, контрактура, патологик синиш, скелет деформациясига олиб келадиган умуртқа поғонасининг тизимли зарарланиши;
в) таянч-ҳаракат аппаратининг ривожланиш нуқсонлари туфайли мустақил ҳаракат ва ўзига ўзи хизмат қилиш имконияти йўқлиги.
14. Қандли диабет (инсулинга боғлиқ қандли диабет);
15. Қандсиз диабет (питиутрин-резистент шакли), Иценго-Кушинга синдроми, сурункали буйрак усти безларининг бошқа бузилишлари (Адиссон кризи), тотал адреноэктомиядан кейинги ҳолати, буйрак усти бези пўстлоғининг оғир туғма дисфункцияси, оғир туғма йод етишмовчилиги синдроми, гипофизар нанизм, туғма ва орттирилган гипотиреознинг оғир шакли, гипопаратиреоз, тиреотоксикоз.
16. Лейкозлар, гемобластозлар, Ходжкин касаллиги (лимфогрануломатоз), хавфли гистиоцитоз.
17. Қон ишлаб чиқаришнинг туғма ва орттирилган апластик анемиялар.
18. Гемофилия оғир турлари.
19. ОИВ инфекциясининг III-IV даражаси.
20. Туғма аномалияларнинг оғир турлари.
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 6-ИЛОВА
Арзон уй-жойлар қуриш дастури доирасида оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг ижтимоий устуворлигини белгилашнинг
Т/р Омиллар Балл Тасдиқ 1. Ариза берувчи оиласининг бир аъзосига тўғри келадиган жами ҳар ойлик даромад (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорларида ҳисобланган — МҲТЭКМ) Иш жойидан маълумотнома ёки солиқ декларацияси МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан кам 10 МҲТЭКМнинг 52,7 фоизидан 87,9 фоизигача 5 МҲТЭКМнинг 87,9 фоизидан 1,06 бараваригача 3 МҲТЭКМнинг 1,06 бараваридан кўп 0 2. Ариза берувчи яшаётган уй хўжалигида бир кишига тўғри келадиган турар жойнинг умумий майдони Кадастр ишининг нусхаси ва тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг далолатнома асосидаги текширув натижалари 16 кв.метрдан кам 10 16 — 20 кв.метр 6 20 кв.метрдан кўп 2 3. Ариза берувчи биринчи гуруҳ ёлғиз ногиронлиги бўлган аёл 10 Туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмаси хулосалари 4. Ижтимоий реестрга киритилган оилада ёлғиз ўзи вояга етмаган фарзандларни тарбия қилаётган аёл 10 Фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг хулосалари 5. Оилада қуйидаги шахслар мавжудлиги: Паспорт ва қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши биринчи гуруҳ ногиронлиги бўлган 10 сурункали касалликнинг оғир турларига чалинганлар 10 оғир ногиронликка олиб келувчи касалликка чалинган фарзандлар 10 6. Ариза берувчи ёлғиз боқувчига эга оила вакили ёки оила боши — аёл 10 Фуқаролар йиғини раиси ва маҳалла хотин-қизлар фаолининг хулосалари 7. Ҳозирги турар жой мақоми: Қонун ҳужжатларига мувофиқ тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия баҳолаши Ижара 10 Эгасининг рухсати билан текин турар жой 6 Тўлиқ ўз мулкида 2 Энг юқори балл 90
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 7-ИЛОВА
Ариза берувчининг уй-жой шароитларини текшириш ДАЛОЛАТНОМАСИ _____________________ 20_____ йил «______» ___________ ___________________________________________тумани (шаҳар) ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия қуйидаги таркибдa___________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (Комиссия аъзоларининг Ф.И.О.) ______________________(даҳа, массив)____________________ кўчаси ,____________- уй ,__________________- корпус ,___________ квартирада яшаётган фуқаро _________________________________________________ (Ф.И.О.) турар жой шароитларини текширувдан ўтказди ва қуйидагиларни аниқлади: 1.__________________________________________________________________уйда эгаллаб турилган турар жойнинг ______________умумий майдони____________кв.м. яшаш майдони_________кв.м._____________хоналардан иборат. Ҳар бир хонанинг ўлчами ___________________________кв.м. ___________________________кв.м. ___________________________кв.м. _________________-қаватли уйнинг________________________-қаватида_____________________________хоналар. Уй_______________________________________________________________________________________________ (ғишт, панель, ёғоч, эски, авария ҳолатида) Хоналар___________________________________________________________________________________________ (қуруқ, зах, ёруғ, қоронғи) Квартира _______________________________________________________________________________ (алоҳида, коммунал) 2. Уй-жойнинг (турар жойнинг) ободонлаштирилиши:_______________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (сув таъминоти, канализация, иситиш (марказий, печь билан), пардоз берилган, иссиқ сув, ванна, телефон) 3.________________________________________________________________________________________________ (Ф.И.О.) (турар жойни ижарага олувчи, уй эгаси (кераклисининг таги чизилсин)) 4. Ушбу турар жой майдонида яшовчилар: Т/р Ф.И.О. Туғилган санаси Қариндошлик муносабатлари Бандлиги (фаолият тури) Ногиронлик гуруҳи / Сурункали касаллигининг даражаси 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 5. Оила моддий ҳолатининг даражаси (паст, ўрта, юқори) ва бундай баҳоланишнинг сабаблари: __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ 6. Турар жойнинг яшаш учун яроқсизлиги сабаблари: ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 7. Комиссиянинг хулосаси: ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Комиссия аъзоларининг имзолари: 1.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 2.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 3.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 4.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 5.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 6.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 7.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) 8.__________________________ __________________(имзо)______________________________________(лавозими) (Ф.И.О.) Ариза берувчи:________________(имзо)________________________________________________________ (Ф.И.О) 20_____ йил «_____» ______________
Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга 8-ИЛОВА
«Қишлоқ қурилиш инвест» / «Ўзшаҳар қурилиш инвест»инжиниринг компанияси ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалларига тақдим этиш учун оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёжи мавжудлиги тўғрисида ________________ тумани (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссиянинг ЁЗМА ТАВСИЯСИ № _________ Дастур доирасида арзон уй-жой қуриш учун «Қишлоққурилишинвест» / «Ўзшаҳар қурилиш инвест» инжиниринг компанияси филиали билан дастлабки шартномани тузиш ва иштирок этувчи тижорат банкининг филиалида ипотека кредити олиш учун _________________________________________________________________________________________________ (доимий яшаш жойининг манзили кўрсатилади) Манзилида доимий яшайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси (талабгор) ________________________________________________________________________________________________га (Ф.И.О.) берилди. Ушбу тавсия ______________ туман (шаҳар) ҳокимлиги ҳузуридаги Талабгорларни танлаш бўйича комиссия томонидан тузилган 20___ йил «___»__________ даги _____-сон Ариза берувчида уй-жой шароитларини яхшилашга эҳтиёж амалда мавжудлиги ёки йўқлиги тўғрисида уй-жой шароитларини текшириш далолатномасига мувофиқ берилди. Бунда, ____________________________________________________________________________________________ (талабгорнинг Ф.И.О.) Қуйидаги ижтимоий мезонларга мувофиқлиги инобатга олинган: 1)_______________________________________________________________________________________________; 2)_______________________________________________________________________________________________; 3)_______________________________________________________________________________________________. (Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисида низомнинг 12-бандида назарда тутилган ижтимоий мезонлар кўрсатилади) Ушбу ёзма тавсия Ўзбекистон Республикаси Президентининг « 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастури тўғрисида » 2016 йил 21 октябрдаги ПҚ-2639-сон (ёки « 2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида » 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон) қарорига ва Оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, Ижтимоий реестрга киритилган оилалардаги, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уйлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ берилди. Комиссия раиси ___________________________ ___________________________ (имзо / муҳр) (Ф.И.О) Комиссия котиби ___________________________ ___________________________ (имзо / муҳр) (Ф.И.О) 20______ йил «_______» ______________ (берилган сана)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 апрель,
285-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
ROʻYXATI
JURNALI Boshlanishi: 2018-yil ________ ARIZALARNI ROʻYXATGA OLISH JURNALI
ROʻYXATI
IJTIMOIY MEZONLARI
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalar uchun qulay sharoit yaratish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Belgilab qoʻyilsinki:
a) ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalar (keyingi oʻrinlarda uy-joyga muhtoj xotin-qizlar deb ataladi) uchun arzon uy-joylar qurish Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturi toʻgʻrisida ” 2016-yil 21-oktabrdagi PQ-2639-son hamda “ 2017 — 2020-yillarda shaharlarda arzon koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilish dasturini samarali amalga oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2017-yil 23-oktabrdagi PQ-3350-son qarorlari (keyingi oʻrinlarda Dasturlar deb ataladi) doirasida amalga oshiriladi;
b) uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga arzon uy-joylar imtiyozli ipoteka krediti asosida belgilangan tartibda tuman (shahar)lar toifasidan kelib chiqib, har yili quyidagi hajmda ajratiladi:
I toifaga kiradigan tumanlarda — bittadan koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali) va beshtagacha hovlidagi imoratlari bilan 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylardan;
II toifaga kiradigan tumanlarda — ikkitadan koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali) va sakkiztagacha hovlidagi imoratlari bilan 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylardan;
I toifaga kiradigan shaharlarda hamda Toshkent shahrining tumanlarida –oltitagacha koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali);
II toifaga kiradigan shaharlarda — oʻntagacha koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali);
0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylar qurilmagan tuman (shahar)larda ularning oʻrniga koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali);
koʻp qavatli uylar (2-3 xonali) qurilmagan tuman (shahar)larda ularning oʻrniga 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylardan;
v) nogironligi boʻlgan xotin-qizlarga koʻp qavatli arzon uylarning birinchi va ikkinchi qavatlaridan xonadonlar ajratiladi;
g) tuman (shahar)larda 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylar hamda koʻp qavatli uylar qurilishi belgilanmagan boʻlsa yoki ajratilgan uy-joylar sonidan kam talabgorlar mavjud boʻlsa, talabgorlar koʻp boʻlgan tuman (shahar)larga toifalar boʻyicha belgilangan taqsimotga, istisno tariqasida, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining tegishli qarori bilan oʻzgartirish kiritiladi.
3. Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi va “Mahalla” xayriya jamoat fondining Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan birgalikda har yili tasdiqlanadigan smetalar doirasida uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni uy-joy bilan taʼminlash uchun zarur mablagʻlarni nazarda tutish toʻgʻrisidagi takliflari inobatga olinsin.
4. Belgilansinki:
a) uy-joyga muhtoj xotin-qizlar uchun beriladigan arzon uy-joylar qiymati toʻlovining:
10 foizi Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi, talabgor ishlayotgan tashkilot hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga (boshlangʻich badal sifatida);
90 foizi ipoteka asosida tijorat banklarining imtiyozli kreditlari hisobiga moliyalashtiriladi;
b) uy-joyga muhtoj xotin-qizlar uchun ajratiladigan imtiyozli kreditlarni qoplash:
talabgorning oʻz mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;
talabgor Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzosi boʻlgan, doimiy daromadga ega boʻlmagan va kreditni qoplashga layoqati yetarli boʻlmagan taqdirda u ishlayotgan tashkilot, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, “Mahalla” xayriya jamoat fondining mablagʻlari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahri hokimliklari bilan birgalikda uy-joyga muhtoj xotin-qizlar uy-joy bilan taʼminlanishi ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini tashkil etsinlar.
6. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi T.K. Narbayeva zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-apreldagi 285-son qaroriga ILOVA
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturi toʻgʻrisida ” 2016-yil 21-oktabrdagi PQ-2639-son hamda “ 2017 — 2020-yillarda shaharlarda arzon koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilish dasturini samarali amalga oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2017-yil 23-oktabrdagi PQ-3350-son qarorlari (keyingi oʻrinlarda Dasturlar deb ataladi) asosida ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joy berish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
arzon uy-joylar — Dasturlar doirasida qoʻshimcha muhandislik va ijtimoiy infratuzilma bilan kompleks holda qurilgan koʻp qavatli koʻp xonadonli (2 va 3 xonali) va maydoni 0,02 gektar boʻlgan yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli (2 va 3 xonali) uylar;
ariza beruvchi — uy-joy sharoitlarini yaxshilash maqsadida Komissiyaga ariza bergan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar (agarda nogironligi boʻlgan xotin-qizlar oʻzlari murojaat etish imkoniyati boʻlmagan taqdirda, tuman (shahar) sektorlari rahbarlari ularning nomidan ariza berishi mumkin);
Dasturda ishtirok etish uchun ariza va hujjatlar taqdim etishning oxirgi sanasi — keyingi yilda Dasturda ishtirok etish istagini bildirgan barcha ariza beruvchilarning roʻyxatini shakllantirish uchun har yillik asosida Oʻzbekiston Respublikasi Hukumati tomonidan belgilanadigan Dasturda ishtirok etish uchun ariza taqdim etilishining oxirgi sanasi;
yozma tavsiya — uy-joy sharoitlarini yaxshilash maqsadida Dasturda ishtirok etish uchun ariza beruvchiga Komissiya tomonidan beriladigan yozma tavsiya;
ijtimoiy mezonlar — Komissiya tomonidan talabgorlarni tanlash va Dasturda ishtirok etishda ularning ijtimoiy ustuvorligini belgilash uchun foydalaniladigan ariza beruvchilarning ijtimoiy va uy-joy sharoitlarining asosiy koʻrsatkichlari;
injiniring kompaniyasi — Dasturlar doirasida arzon uy-joy qurish uchun uy quruvchi bilan tuzilgan shartnoma boʻyicha buyurtmachi funksiyasini bajaruvchi “Qishloq qurilish invest” va “Oʻzshahar qurilish invest” injiniring kompaniyalari;
ishtirok etuvchi tijorat banklari — Dastur doirasida arzon uy-joylar qurishni moliyalashtirishda ishtirok etuvchi tijorat banklari;
Komissiya — talabgorlarni tanlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasining “ Ariza beruvchi-uy quruvchining 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturida ishtirok etishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ” 2018-yil 9-fevraldagi 103-son hamda “ Koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish, shuningdek yosh oilalarga, eskirgan uy-joylarda yashayotganlarga va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarning boshqa toifalariga sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ” 2017-yil 16-yanvardagi 14-son qarorlari bilan tuzilgan hududiy komissiyalar;
roʻyxat — uy-joy sharoitlarini yaxshilash maqsadida Dasturda ishtirok etish uchun ariza beruvchilar ichidan Komissiya tomonidan tasdiqlangan uy-joyga muhtoj talabgorlar roʻyxati;
talabgor — arzon uy-joy berish uchun Komissiyaning roʻyxatiga kiritilgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlar;
tuman (shahar) toifalari — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Mahalliy ijroiya hokimiyati organlari faoliyatini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2016-yil 22-dekabrdagi PQ–2691-son qarorida nazarda tutilgan tuman (shahar)larning I va II toifalari;
uy-joyga muhtoj xotin-qizlar — ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlar, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalar;
uy-joy quruvchi — Dasturlar doirasida arzon uy-joylar qurish uchun belgilangan tartibda buyurtmani rasmiylashtirgan, unga nisbatan ishtirok etuvchi tijorat bankining Dasturlar doirasida arzon uy-joy qurish uchun ipoteka krediti berish toʻgʻrisida ijobiy qarori qabul qilingan shaxs.
3. Uy-joyga muhtoj xotin-qizlarga Dastur doirasida qurilayotgan arzon uy-joylar imtiyozli ipoteka krediti asosida tuman (shahar)lar toifasidan kelib chiqib, har yili quyidagi tartibda ajratiladi:
I toifaga kiradigan tumanlarda — bittadan koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali) va beshtagacha hovlidagi imoratlari bilan 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylardan;
II toifaga kiradigan tumanlarda — ikkitadan koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali) va sakkiztagacha hovlidagi imoratlari bilan 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylardan;
I toifaga kiradigan shaharlarda hamda Toshkent shahrining tumanlarida — oltitagacha koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali);
II toifaga kiradigan shaharlarda — oʻntagacha koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali);
0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylar qurilmagan tuman (shahar)larda ularning oʻrniga koʻp qavatli uylardagi xonadonlardan (2-3 xonali);
koʻp qavatli uylar (2-3 xonali) qurilmagan tuman (shahar)larda ularning oʻrniga 0,02 gektarli yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 3 xonali (yonma-yon quriladigan) arzon uylardan.
4. Komissiyaning tavsiyalari asosida uy-joy quruvchilarning Dasturdagi ishtiroki ushbu Nizomga 1-ilovaga muvofiq sxema asosida amalga oshiriladi.
2-bob. Arzon uy-joy berish uchun arizalarni qabul qilish, talabgorlarni tanlab olish va ularga yozma tavsiyalar berish tartibi
5. Ariza beruvchi talabgor sifatida yozma tavsiyani olish uchun Komissiya raisiga doimiy yashash joyi boʻyicha ushbu Nizomga 2 va 3-ilovalarga muvofiq shakl boʻyicha soʻrovnoma-ariza va hujjatlarni (keyingi oʻrinlarda ariza deb ataladi) taqdim etadi.
6. Ariza beruvchi Komissiyaga taqdim etiladigan hujjatlarning ishonchliligi uchun javob beradi.
7. Ariza tuman (shahar) komissiyasi raisining qarori bilan tayinlanadigan vakolatli shaxs tomonidan roʻyxat boʻyicha qabul qilinadi, qabul qilingan arizaning nusxasiga — qabul qilingan sana toʻgʻrisida belgi qoʻyilgan holda tilxat bilan ariza beruvchiga topshiriladi.
8. Arizalar hisobi ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq alohida roʻyxatdan oʻtkazish jurnalida (keyingi oʻrinlarda jurnal deb ataladi) yuritiladi. Jurnal raqamlangan, ip oʻtkazib tikilgan va Komissiyaning vakolatli shaxsi tomonidan muhrlangan boʻlishi kerak.
Har bir arizaga jurnalda takrorlanmaydigan roʻyxatdan oʻtkazish raqami beriladi. Arizalar jurnalga ketma-ketlikda, ular olinishiga qarab kiritilishi talab etiladi.
Arizani jurnalda dastlab roʻyxatdan oʻtkazmasdan koʻrib chiqish taqiqlanadi. Komissiya arizalarni ularning jurnalda qayd etilishi navbatliligiga koʻra koʻrib chiqishi shart.
9. Ariza va taqdim qilingan hujjatlar ariza beruvchilarning uy-joyga muhtoj xotin-qizlar toifasi ekanligini aniqlash maqsadida Komissiya tomonidan ushbu Nizomning talablariga muvofiqligi yuzasidan Dasturda ishtirok etish uchun ariza va hujjatlar taqdim etilishining oxirgi sanasi tugagan kundan boshlab 15 ish kuni ichida koʻrib chiqiladi. Koʻrib chiqish yakunlari boʻyicha ijtimoiy ustuvorlik mezonlari asosida tanlov natijalari toʻgʻrisidagi qaror qabul qilinadi.
Dasturda ishtirok etish uchun ariza va hujjatlar taqdim etilishining oxirgi sanasi tugagandan keyin taqdim qilingan arizalar qabul qilinmaydi.
10. Komissiya tomonidan arizani koʻrib chiqishda uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni aniqlash quyidagi ijtimoiy mezonlar asosida amalga oshiriladi:
a) ariza beruvchida mulk huquqi asosida turar joyning yoʻqligi va turar-joyda ijara shartlarida yoki yashash uchun yaroqsiz turar joyda yashashi;
b) boshqa oila (oilalar) bilan bir uyda (bir xonadonda) yashashi;
v) koʻp bolalilik;
g) ariza beruvchi oilasining daromadi;
d) ijtimoiy xususiyatiga koʻra alohida xonada yashashi kerak boʻlgan (sil, teri-tanosil kasalliklarining ogʻir koʻrinishi, qandli diabetning yiringli yalligʻlanishi, psoriaz) bemor ayollar (tuman tibbiyot birlashmasining xulosasi asosida);
e) ariza beruvchining oila aʼzolari orasida birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning mavjudligi;
j) ariza beruvchi uy-joy maydonining qonun hujjatlarida nazarda tutilgan (bir shaxs uchun umumiy uy-joy maydoni 16 kv. metrdan kam boʻlmagan, kursi-kolyaskadagi nogironligi boʻlgan shaxslar uchun 23 kv. metrdan kam boʻlmagan) uy-joy maydonining ijtimoiy normasiga muvofiq emasligi;
z) birinchi guruh nogironligi boʻlgan yolgʻiz ayollar;
i) yolgʻiz oʻzi ushbu Nizomga 5-ilovadagi roʻyxatda nazarda tutilgan ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan bola parvarishlayotgan ayollar (tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi maʼlumotnomasi va tibbiyot birlashmasi xulosasi asosida);
11. Komissiya ushbu Nizomning 10-bandida koʻrsatilgan muddat ichida ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini ushbu Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi yuzasidan oʻrganadi va ushbu Nizomga 6-ilovada nazarda tutilgan ijtimoiy mezonlardan kelib chiqib ariza beruvchining ijtimoiy ustuvorligini belgilaydi. Bunda ariza beruvchilarning uy-joyga muhtojligi darajasi Komissiya tomonidan qoʻyiladigan ballardan kelib chiqib aniqlanadi va yozma tavsiya birinchi navbatda eng yuqori ball toʻplagan ariza beruvchilarga beriladi.
Ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini oʻrganish va ijtimoiy ustuvorligini belgilash yakunlari boʻyicha ariza beruvchida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoj amalda mavjudligi yoki yoʻqligi toʻgʻrisida ijtimoiy ustuvorlikni belgilash yakunlari boʻyicha olingan ballarni koʻrsatgan holda tekshirish dalolatnomasi Komissiya tomonidan ushbu Nizomga 7-ilovada belgilangan shaklda tuziladi. Tekshirish dalolatnomasi ikki nusxada tuziladi, uning bir nusxasi imzo qoʻydirilgan holda ariza beruvchiga beriladi.
12. Arizani koʻrib chiqish va uy-joy sharoitlarini oʻrganish natijalari boʻyicha Komissiya ariza koʻrib chiqilgandan soʻng bir ish kuni mobaynida ariza beruvchiga keyinchalik injiniring kompaniyasining filiallariga taqdim etish uchun ushbu Nizomga 8-ilovaga muvofiq shakl boʻyicha yozma tavsiya beradi.
Agar yozma tavsiya berish rad etilishi toʻgʻrisida qaror qabul qilingan taqdirda, Komissiya rad etishning aniq sabablarini va ariza beruvchi koʻrsatilgan sabablarni bartaraf etib hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddatni koʻrsatgan holda ariza beruvchiga bir ish kuni mobaynida yozma shaklda xabarnoma yuboradi (topshiradi).
Bunda, ariza beruvchi yozma tavsiya berish rad etilishining sabablarini bartaraf etishga va hujjatlarni takroran koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat yozma tavsiya berish rad etilishi toʻgʻrisidagi yozma xabarnoma olingan kundan boshlab besh ish kunidan kam boʻlmasligi kerak.
13. Yozma tavsiya Komissiya tomonidan ariza beruvchiga ikki nusxada beriladi.
Bir nusxasi talabgor tomonidan uning dastlabki shartnomani tuzish toʻgʻrisidagi arizasini koʻrib chiqish uchun injiniring kompaniyasining filialiga taqdim etiladi. Ikkinchi nusxa esa talabgor tomonidan doimiy yashash joyi boʻyicha ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialiga beriladigan ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizaga ilova qilinadi.
14. Komissiya yozma tavsiyaning toʻgʻriligi va oʻz vaqtida berilishi, shuningdek, uni berishning asossiz ravishda rad etilishi uchun javob beradi.
15. Komissiya tomonidan ariza beruvchiga yozma tavsiya berish quyidagi hollarda rad etiladi:
a) ushbu Nizomning 6-bandida koʻrsatilgan hujjatlarning toʻliq boʻlmagan holda taqdim etilishi;
b) hujjatlarning Dasturda ishtirok etish uchun ariza va hujjatlar taqdim etilishining oxirgi sanasi tugagandan keyin taqdim etilishi;
v) taqdim etilgan hujjatlarda ishonchsiz yoki notoʻgʻri maʼlumotlarning mavjudligi;
g) ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini, shu jumladan, uning ushbu Nizomning 11-bandida koʻrsatilgan ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi yuzasidan oʻrganish yakunlari boʻyicha tuzilgan tekshirish dalolatnomasida ariza beruvchida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoj yoʻqligi holatining asosli koʻrsatilishi;
d) uy-joyga muhtoj shaxsning nikohi soʻnggi uch yilda bekor qilingan taqdirda.
Ushbu bandda koʻrsatilmagan boshqa asoslar boʻyicha yozma tavsiya berish rad etilishiga yoʻl qoʻyilmaydi.
16. Yozma tavsiya berish rad etilishi toʻgʻrisidagi yozma xabarnomada koʻrsatilgan muddat tamom boʻlgandan keyin ariza beruvchi tomonidan berilgan ariza koʻrib chiqilmaydi.
17. Yozma tavsiya berish rad etilgan va arizalari ushbu Nizomning 14-bandi asosida koʻrib chiqilmagan ariza beruvchilar ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq yozma tavsiya berish toʻgʻrisidagi takroriy arizani keyingi yilda berishga haqlidir.
3-bob. Talabgorlarniig arizalarini koʻrib chiqish va ularga ipoteka krediti berish tartibi
18. Hududiy komissiyalar Dasturda ishtirok etish uchun yozma tavsiya berilgan talabgorlar roʻyxatini har bir tuman (shahar)da har yili amalga oshirilayotgan Dasturlar doirasida ushbu Nizomning 4-bandida belgilangan arzon uy-joylar bilan taʼminlash tartibiga muvofiq shakllantiradi va Komissiyaning bayonnomasi bilan tasdiqlaydi. Roʻyxatda talabgorlarning familiyasi, ismi, otasining ismi, yashash manzili, pasportiga oid maʼlumotlar, oila aʼzolari soni va beriladigan arzon uy-joylarning turi (qoʻshimcha muhandislik va ijtimoiy infratuzilma bilan kompleks holda qurilgan koʻp qavatli koʻp xonadonli (2 va 3 xonali) va maydoni 0,02 gektar boʻlgan yer uchastkalarida joylashtiriladigan bir qavatli 2 va 3 xonali uylar) aniq koʻrsatiladi.
19. Komissiyaning bayonnomasi va tasdiqlangan roʻyxat tegishliligi boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalariga uch ish kuni ichida taqdim etiladi.
20. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari tegishli hududiy komissiyalar tomonidan tasdiqlangan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning roʻyxatlarini tuman (shahar)lar boʻyicha umumlashtiradi va ularni uch ish kuni ichida Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim etadi.
21. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi hududlardan qabul qilingan roʻyxatlar asosida Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi xotin-qizlarning respublika boʻyicha roʻyxatlarini umumlashtiradi va Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasining Vasiylik kengashiga (keyingi oʻrinlarda Vasiylik kengashi deb ataladi) koʻrib chiqish uchun kiritadi.
22. Vasiylik kengashi oʻzining yigʻilishida talabgorlar roʻyxatni koʻrib chiqadi va yigʻilish qarori bilan Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasiga ularning boshlangʻich badallarini toʻlash uchun taqdim etadi.
23. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, “Qishloq qurilish invest”, “Oʻzshahar qurilish invest” injiniring kompaniyalari talabgorlar ishlaydigan tashkilotlar bilan birgalikda respublika boʻyicha roʻyxatlar asosida hududlarda arzon uy-joylarni qurish uchun talab etiladigan mablagʻlarni, shu jumladan, dastlabki badal toʻlovlarini belgilangan tartibda aniqlaydi.
24. Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi arzon uy-joylarni qurish uchun talab etiladigan dastlabki badalni Oila va xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash davlat maqsadli jamgʻarmasi hisobidan, shuningdek, talabgor Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzosi boʻlgan, doimiy daromadga ega boʻlmagan va kreditni qoplashga layoqati yetarli boʻlmagan taqdirda, u ishlayotgan tashkilot, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, “Mahalla” xayriya jamoat fondining mablagʻlari hamda qonunchilik hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan talabgorning jamgʻarma omonat hisob raqamiga oʻtkazilishini nazorat qiladi.
25. Injiniring kompaniyasining filiali Dasturlar doirasida arzon uy-joylar qurish boʻyicha talabgorlarning arizalarini qabul qiladi va koʻrib chiqadi hamda belgilangan tartibda ular bilan dastlabki shartnomalarni tuzadi.
Injiniring kompaniyasining filiali bilan dastlabki shartnomalarni tuzgan talabgorlar ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialiga ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi ariza bilan murojaat qiladilar.
26. Ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizaga quyidagi hujjatlar ilova qilinadi:
a) yozma tavsiya;
b) kredit olishning maqsadi, taʼminlanganligi, kredit muddati va summasi koʻrsatilgan holda ipoteka krediti olishga buyurtmanoma;
v) talabgor (birgalikda qarz oluvchi) ning pasporti nusxasi;
d) talabgor (birgalikda qarz oluvchi) ning moliyaviy ahvolini tasdiqlovchi hujjatlar;
e) dastlabki badal jamgʻarma omonat hisob raqamiga joylashtirilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma;
j) injiniring kompaniyasining filiali bilan tuzilgan dastlabki shartnomaning nusxasi.
27. Ishtirok etuvchi tijorat bankining filiallari amaldagi tartib asosida talabgorlarning ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizalarini koʻrib chiqadi.
28. Talabgorlarni tanlashda ishtirok etuvchi tijorat bankining filiali Komissiya tomonidan belgilangan ijtimoiy ustuvorlikni va yozma tavsiyani eʼtiborga olgan holda talabgorlarning kreditga layoqatini baholaydi.
29. Talabgor (birgalikda qarz oluvchi) uchun ajratilayotgan imtiyozli kreditlar:
talabgorning oʻz mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar;
talabgor Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzosi boʻlgan, doimiy daromadga ega boʻlmagan va kreditga layoqati yetarli boʻlmagan taqdirda u ishlayotgan tashkilot, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi, “Mahalla” xayriya jamoat fondining mablagʻlari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
30. Ipoteka krediti berish rad etilgan talabgorlar keyingi yilda Komissiya tomonidan yozma tavsiya olganidan soʻng belgilangan tartibda ipoteka krediti berish toʻgʻrisida takroran ariza berishga haqlidir.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
31. Arizani koʻrib chiqish jarayonida kelib chiqadigan nizolar belgilangan tartibda sud tomonidan koʻrib chiqiladi.
32. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning tavsiyalari asosida qishloq joylarda arzon uy-joylar qurish dasturida uy quruvchilarning ishtirok etishi
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Ariza beruvchi Yozma tavsiyani olish uchun doimiy yashash joyi boʻyicha tegishli Komissiyaga ariza beruvchining belgilangan ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini tasdiqlaydigan hujjatlarni ilova qilgan holda soʻrovnoma-ariza beradi. Belgilangan qabul kunlarida 2-bosqich Tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya Ariza beruvchining doimiy yashash joyi boʻyicha Komissiya arizani ushbu Nizomning talablariga muvofiqlik yuzasidan koʻrib chiqadi. 15 ish kun ichida Arizani koʻrib chiqish va uy-joy sharoitlarini oʻrganish natijalari boʻyicha tegishli Komissiya ariza beruvchiga yozma tavsiyani beradi yoki ariza beruvchini rad etishning aniq sabablari koʻrsatilgan xolda yozma tavsiya berish rad etilishidan xabardor qiladi. Dasturda ishtirok etish uchun yozma tavsiya berilgan uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning roʻyxatini tegishlicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim etadi. 3 ish kuni ichida 3-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, viloyatlar va Toshkent shahar oila va xotin-qizlar boshqarmalari Komissiyalar tomonidan taqdim etilgan roʻyxatlar asosida uy-joyga muhtoj xotin-qizlarning roʻyxatlarini tuman (shahar)lar boʻyicha umumlashtiradi va ularni Oʻzbekiston Xotin-qizlar qoʻmitasiga taqdim etadi. 3 ish kun ichida 4-bosqich Oʻzbekiston Respublikasi Oila va xotin-qizlar qoʻmitasi, “Qishloq qurilish invest”, “Oʻzshahar qurilish invest” injiniring kompaniyalari Hududlarda shakllantirilgan uy-joyga oʻta muhtoj yoki uy-joyini kengaytirishga muhtoj boʻlgan ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarning roʻyxatlari asosida arzon uy-joylarni koʻrish uchun talab etiladigan mablagʻlar aniqlanadi. Arzon uy-joylarni qurish uchun talab etiladigan dastlabki badal talabgorlarning jamgʻarma omonat hisob raqamiga joylashtirilishini taʼminlaydi. Bir oy muddatda 5-bosqich “Qishloq qurilish invest”, “Oʻzshahar qurilish invest” injiniring kompaniyalari filiallari Injiniring kompaniyasining filiali Dasturlar doirasida arzon uy-joylar qurish boʻyicha talabgorlarning arizalarini qabul qiladi va koʻrib chiqadi xamda belgilangan tartibda ular bilan dastlabki shartnomalarni tuzadi. Belgilangan muddatlarda 6-bosqich Ishtirok etuvchi tijorat banki filiali Injiniring kompaniyasining filiali bilan dastlabki shartnomani tuzgan talabgor ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi ariza (tegishli tuman hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning yozma tavsiyasi ilova qilingan holda) bilan ishtirok etuvchi tijorat bankining tegishli filialiga murojaat qiladi. Ishtirok etuvchi tijorat bankining filiallari Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan talablar va muddatlarga muvofiq talabgorlarning ipoteka krediti berish toʻgʻrisidagi arizalarini koʻrib chiqadi. Belgilangan muddatlarda
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Arizaga ilova qilinadigan hujjatlarning _______-son (arizaning roʻyxatga olish raqami koʻrsatiladi)
T/r Hujjat turi Ijtimoiy mezonlar uchun Bor Yoʻq 1. Ariza Barcha mezonlar □ □ 2. Pasport nusxasi Barcha mezonlar □ □ 3. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami nusxasi (STIR) Barcha mezonlar □ □ 4. Oila aʼzolari pasportlari va nikohqayd etilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma (toʻliq oila va nikoh hamda voyaga yetgan farzandlar mavjud boʻlgan taqdirda) va/yoki farzandlar tugʻilganligi haqidagi guvohnomalar (voyaga yetmagan farzandlar mavjud boʻlgan taqdirda) nusxalari Barcha mezonlar □ □ 6. Ariza beruvchi va u bilan birga yashayotgan oila aʼzolarining doimiy ish joylaridan berilgan oxirgi 12 oy mobaynidagi daromadlari toʻgʻrisida maʼlumotnoma yoki ariza beruvchi va uning oila aʼzolarining yashash joyidagi davlat soliq xizmati organi tomonidan tasdiqlangan oxirgi 12 oy mobaynidagi daromadlar toʻgʻrisidagi deklaratsiyalar nusxalari Barcha mezonlar □ □ 7. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidan kadastr hujjati nusxasi (agar turar joyi doimiy propiska joyi bilan toʻgʻri kelsa) Nizomning 12-bandi “a” va “j” kichik bandlarida koʻrsatilgan mezonlar □ □ 8. Doimiy yashash joyi boʻyicha roʻyxatga olingan joyidan uy daftarining yoki kvartiralar boʻyicha kartochkaning (17-shakl) nusxasi (agar turar joyi doimiy propiska joyi bilan toʻgʻri kelsa) Barcha mezonlar □ □ 9. Ijara yoki turar joydan tekinga foydalanish toʻgʻrisida shartnoma yoki tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi maʼlumotnoma nusxasi (ariza beruvchining mulk huquqi asosida turar joyi boʻlmagan holatda) Nizomning 12-bandi “a” kichik bandida koʻrsatilgan mezon □ □ 11. Turar joyi boʻyicha tuman davolash-profilaktika muassasaning vrachlik-maslahat komissiyasi (VMK) maʼlumotnomasi yoki ariza beruvchining oila aʼzolari orasida surunkali kasallikning ogʻir turlariga chalingan va Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tomonidan tasdiqlangan roʻyxatga muvofiq alohida xonada yashashga muhtoj boʻlgan shaxsning mavjudligi holatida — tumanlararo (tuman) TMEK maʼlumotnomasi Nizomning 12-bandi “d” kichik bandida koʻrsatilgan mezon □ □ Hujjatlarni qabul qildi: Sana: 20___ yil “___” _________ (imzo) (F.I.O.)
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA
SOʻROVNOMA-ARIZA Ariza № ------------------------------------------ Qabul qilish sanasi -------------------------- Arizani qabul qilgan shaxs ---------------- 1 . ______________________________ ________________________________ ________________________________ Familiyasi Ismi Otasining ismi 2. Manzil: _______________________________ ________________________________ ________________________________ aholi punkti tumani viloyati 3. Tugʻilgan sanasi ______ / _______ / ____________ 4. Soliq toʻlovchining identifikatsiya raqami (STIR) _________________________________________________________________ 5. Oilaviy ahvoli ___ _____turmushga chiqmagan ________turmushga chiqqan ________ajrashgan ________beva 6. Asosiy faoliyat turi (bandlik): ________________________________ 7. Har oylik daromad miqdori: ________________________________ 8. Oila aʼzolaringizni ularning yoshini koʻrsatgan holda sanab oʻting: 1. _____________, yosh: _____ 2. _____________, yosh: _____ 3. _____________, yosh: _____ 4. _____________, yosh: _____ 5. _____________, yosh: _____ 6. _____________, yosh: _____ 9. Quyidagi shaxslar Sizning oilangizda yashaydimi? Agar yashasa, sonini koʻrsating: 1.Birinchi guruh nogironligi boʻlgan shaxs|__________ kishi 2.Surunkali kasalliklarning ogʻir turlariga chalinganlar_____________ kishi 3. Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan farzandlar_____ kishi 10. Hozirgi vaqtda oilaning bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan turar joy maydoni: ____________ kv.m. 11. Sizning hozirgi turar-joyingizning huquqiy maqomi: ___ ____mulk _______ijara _______mulkdor ruxsati bilan bepul yashash 12. Qaysi turdagi arzon uy-joydan olmoqchisiz? ____________________ 13. Sizning aloqa qilish uchun maʼlumotlaringiz? el.pochta_______________ uy tel:_________________ ish tel:_________________ uyali tel:________________ Men 2017 — 2021-yillarda qishloqda/shaharda arzon uy-joylar qurish dasturi doirasida uy-joy olishdan manfaatdorligimni bildiraman va yuqorida koʻrsatilgan maʼlumotlarning haqiqiyligini tasdiqlayman. Pasport va ijtimoiy mezonlarga muvofiqligini tasdiqlovchi hujjatlar nusxalari ilova qilinadi. _____________________imzo __________kun __________ oy __________ yil
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalar uchun qulay sharoitlarga ega arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA
Arzon uy-joylar qurish dasturida ishtirok etish uchun ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlardan arizalarni roʻyxatga olish
Roʻy-xatga olish raqami Ariza qabul qilingan sana Ariza beruvchining F.I.O. Ariza beruvchining manzili Aloqa qilish uchun maʼlumotlar Ijtimoiy mezonlar Haqiqatda toʻplangan ballar Tavsiya / Rad etish tartib raqami Tavsiya / Rad etish sanasi Vakolatli shaxsning imzosi Ariza beruvchining imzosi (yoki pochta xabarnomasining raqami va sanasi) 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 5-ILOVA
Ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasalliklar
1. Serebral falaj va boshqa falajli sindromlar (qoʻl-oyoqlarning uzoq vaqt falajligi yoki chuqur parezlari, turgʻun ikkilamchi tarqoq atetoz tipidagi giperkinezlar, xoreoatetoz, koordinatsiyaning yaqqol buzilishi).
2. Tashxisi tasdiqlangan nasl-genetik va degenerativ kasalliklar (stabil va zoʻrayuvchi turlari).
3. Kelib chiqishi har xil boʻlgan aqliy zaiflikning chuqur va ogʻir turi.
4. 6 oy davom etadigan (surunkali) ogʻir shizofreniya va boshqa ruhiy buzilishlar va xulq-atvor buzilishlari.
5. Meningoensefalitning (ensefalitning) 2 yil va undan ortiq doimiy ravishda davolashga qaramay tiklanmagan (chuqur parez, plegiya, paraparez, paraplegiya, triparez, triplegiya, gemiplegiya, gemiparez, tetraparez, tetraplegiya, afaziya, dizartriya, parsial va generallashgan epileptik xuruji, ruhiy, aqliy zaiflikning oʻrta, chuqur va ogʻir holatlari) turgʻun asoratlari.
6. Koʻzning koʻrligi (0 dan 0,02 gacha qamrab olingan).
7. Tugʻma va orttirilgan tusdagi bronx-oʻpka kasalliklarida II-III darajali turgʻun nafas yetishmovchiligi. Astmaning garmonga bogʻliq turi.
8. Sil kasalligi surunkali kechishi (oʻpka, suyak va boʻgʻimlar sili, siydik-tanosil organlari sili, sil meningoensefalitlari asoratlari bilan va boshqalar).
9. Surunkali buyrak yetishmovchiligining III-bosqichi.
10. Diabetik nefroskleroz.
11. Inkurabel yomon sifatli oʻsmalarning ogʻir shakli.
12. Tuzatib boʻlmaydigan doimiy najas va siydikni tutaolmaslik, yoʻgʻon, toʻgʻri ichak va orqa chiqaruv teshigining tugʻma va orttirilgan oqmalari, siydik tanosil aʼzolari oqmalari.
13. Suyak-mushak sistema va biriktiruvchi toʻqima kasalliklarida yaqqol qayta tiklanmaydigan funksional buzilishlari:
a) bir yoki ikkala oyoq va qoʻllarda tugʻma va orttirilgan ogʻir darajadagi deformatsiyalar;
b) ankiloz, kontraktura, patologik sinish, skelet deformatsiyasiga olib keladigan umurtqa pogʻonasining tizimli zararlanishi;
v) tayanch-harakat apparatining rivojlanish nuqsonlari tufayli mustaqil harakat va oʻziga oʻzi xizmat qilish imkoniyati yoʻqligi.
14. Qandli diabet (insulinga bogʻliq qandli diabet);
15. Qandsiz diabet (pitiutrin-rezistent shakli), Itsengo-Kushinga sindromi, surunkali buyrak usti bezlarining boshqa buzilishlari (Adisson krizi), total adrenoektomiyadan keyingi holati, buyrak usti bezi poʻstlogʻining ogʻir tugʻma disfunksiyasi, ogʻir tugʻma yod yetishmovchiligi sindromi, gipofizar nanizm, tugʻma va orttirilgan gipotireozning ogʻir shakli, gipoparatireoz, tireotoksikoz.
16. Leykozlar, gemoblastozlar, Xodjkin kasalligi (limfogranulomatoz), xavfli gistiotsitoz.
17. Qon ishlab chiqarishning tugʻma va orttirilgan aplastik anemiyalar.
18. Gemofiliya ogʻir turlari.
19. OIV infeksiyasining III-IV darajasi.
20. Tugʻma anomaliyalarning ogʻir turlari.
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 6-ILOVA
Arzon uy-joylar qurish dasturi doirasida ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarning ijtimoiy ustuvorligini belgilashning
T/r Omillar Ball Tasdiq 1. Ariza beruvchi oilasining bir aʼzosiga toʻgʻri keladigan jami har oylik daromad (mehnatga haq toʻlashning eng kam miqdorlarida hisoblangan — MHTEKM) Ish joyidan maʼlumotnoma yoki soliq deklaratsiyasi MHTEKMning 52,7 foizidan kam 10 MHTEKMning 52,7 foizidan 87,9 foizigacha 5 MHTEKMning 87,9 foizidan 1,06 baravarigacha 3 MHTEKMning 1,06 baravaridan koʻp 0 2. Ariza beruvchi yashayotgan uy xoʻjaligida bir kishiga toʻgʻri keladigan turar joyning umumiy maydoni Kadastr ishining nusxasi va tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning dalolatnoma asosidagi tekshiruv natijalari 16 kv.metrdan kam 10 16 — 20 kv.metr 6 20 kv.metrdan koʻp 2 3. Ariza beruvchi birinchi guruh yolgʻiz nogironligi boʻlgan ayol 10 Tuman (shahar) oila va xotin-qizlar boʻlimi va tuman (shahar) tibbiyot birlashmasi xulosalari 4. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilada yolgʻiz oʻzi voyaga yetmagan farzandlarni tarbiya qilayotgan ayol 10 Fuqarolar yigʻini raisi va mahalla xotin-qizlar faolining xulosalari 5. Oilada quyidagi shaxslar mavjudligi: Pasport va qonun hujjatlariga muvofiq tasdiqlovchi hujjatlar asosida tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya baholashi birinchi guruh nogironligi boʻlgan 10 surunkali kasallikning ogʻir turlariga chalinganlar 10 ogʻir nogironlikka olib keluvchi kasallikka chalingan farzandlar 10 6. Ariza beruvchi yolgʻiz boquvchiga ega oila vakili yoki oila boshi — ayol 10 Fuqarolar yigʻini raisi va mahalla xotin-qizlar faolining xulosalari 7. Hozirgi turar joy maqomi: Qonun hujjatlariga muvofiq tasdiqlovchi hujjatlar asosida tegishli tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya baholashi Ijara 10 Egasining ruxsati bilan tekin turar joy 6 Toʻliq oʻz mulkida 2 Eng yuqori ball 90
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 7-ILOVA
Ariza beruvchining uy-joy sharoitlarini tekshirish DALOLATNOMASI _____________________ 20_____ yil “______” ___________ ___________________________________________tumani (shahar) huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya quyidagi tarkibda___________________________________________________________________________________ ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (Komissiya aʼzolarining F.I.O.) ______________________(daha, massiv)____________________ koʻchasi ,____________- uy ,__________________- korpus ,___________ kvartirada yashayotgan fuqaro _________________________________________________ (F.I.O.) turar joy sharoitlarini tekshiruvdan oʻtkazdi va quyidagilarni aniqladi: 1.__________________________________________________________________uyda egallab turilgan turar joyning ______________umumiy maydoni____________kv.m. yashash maydoni_________kv.m._____________xonalardan iborat. Har bir xonaning oʻlchami ___________________________kv.m. ___________________________kv.m. ___________________________kv.m. _________________-qavatli uyning________________________-qavatida_____________________________xonalar. Uy_______________________________________________________________________________________________ (gʻisht, panel, yogʻoch, eski, avariya holatida) Xonalar___________________________________________________________________________________________ (quruq, zax, yorugʻ, qorongʻi) Kvartira _______________________________________________________________________________ (alohida, kommunal) 2. Uy-joyning (turar joyning) obodonlashtirilishi:_______________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ ____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ (suv taʼminoti, kanalizatsiya, isitish (markaziy, pech bilan), pardoz berilgan, issiq suv, vanna, telefon) 3.________________________________________________________________________________________________ (F.I.O.) (turar joyni ijaraga oluvchi, uy egasi (keraklisining tagi chizilsin)) 4. Ushbu turar joy maydonida yashovchilar: T/r F.I.O. Tugʻilgan sanasi Qarindoshlik munosabatlari Bandligi (faoliyat turi) Nogironlik guruhi / Surunkali kasalligining darajasi 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. 5. Oila moddiy holatining darajasi (past, oʻrta, yuqori) va bunday baholanishning sabablari: __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ __________________________________________________________________________________________________ 6. Turar joyning yashash uchun yaroqsizligi sabablari: ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ 7. Komissiyaning xulosasi: ______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________ Komissiya aʼzolarining imzolari: 1.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 2.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 3.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 4.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 5.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 6.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 7.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) 8.__________________________ __________________(imzo)______________________________________(lavozimi) (F.I.O.) Ariza beruvchi:________________(imzo)________________________________________________________ (F.I.O) 20_____ yil “_____” ______________
Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 8-ILOVA
“Qishloq qurilish invest” / “Oʻzshahar qurilish invest”injiniring kompaniyasi va ishtirok etuvchi tijorat bankining filiallariga taqdim etish uchun ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarning uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoji mavjudligi toʻgʻrisida ________________ tumani (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiyaning YOZMA TAVSIYASI № _________ Dastur doirasida arzon uy-joy qurish uchun “Qishloqqurilishinvest” / “Oʻzshahar qurilish invest” injiniring kompaniyasi filiali bilan dastlabki shartnomani tuzish va ishtirok etuvchi tijorat bankining filialida ipoteka krediti olish uchun _________________________________________________________________________________________________ (doimiy yashash joyining manzili koʻrsatiladi) Manzilida doimiy yashaydigan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi (talabgor) ________________________________________________________________________________________________ga (F.I.O.) berildi. Ushbu tavsiya ______________ tuman (shahar) hokimligi huzuridagi Talabgorlarni tanlash boʻyicha komissiya tomonidan tuzilgan 20___ yil “___”__________ dagi _____-son Ariza beruvchida uy-joy sharoitlarini yaxshilashga ehtiyoj amalda mavjudligi yoki yoʻqligi toʻgʻrisida uy-joy sharoitlarini tekshirish dalolatnomasiga muvofiq berildi. Bunda, ____________________________________________________________________________________________ (talabgorning F.I.O.) Quyidagi ijtimoiy mezonlarga muvofiqligi inobatga olingan: 1)_______________________________________________________________________________________________; 2)_______________________________________________________________________________________________; 3)_______________________________________________________________________________________________. (Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisida nizomning 12-bandida nazarda tutilgan ijtimoiy mezonlar koʻrsatiladi) Ushbu yozma tavsiya Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “ 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturi toʻgʻrisida ” 2016-yil 21-oktabrdagi PQ-2639-son (yoki “ 2017 — 2020-yillarda shaharlarda arzon koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilish dasturini samarali amalga oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida ” 2017-yil 23-oktabrdagi PQ-3350-son) qaroriga va Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tushib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalardagi, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq berildi. Komissiya raisi ___________________________ ___________________________ (imzo / muhr) (F.I.O) Komissiya kotibi ___________________________ ___________________________ (imzo / muhr) (F.I.O) 20______ yil “_______” ______________ (berilgan sana)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 12-aprel,
285-son