UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 28-fevral · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vazirligi Moliya vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 28 февраль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 февраля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства внутренних дел Министерства финансов

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 February 2018 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vazirligi Moliya vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг

Қарори

НИЗОМ

Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги қарор қилади:

1. Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2018 йил 28 февралдаги 18 ва 55-сон қарорига ИЛОВА

Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар (бундан буён матнда курсант деб юритилади) ҳамда Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган фуқаролар (бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) билан белгиланган тартибда ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида белгиланган тартибда шартнома тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом талаблари Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаларининг кундузги таълим шаклини ҳамда хорижий олий таълим муассасаларини тамомлаган ва мажбурий узлуксиз хизмат ўташ учун ички ишлар органларига ёки тақсимот бўйича бошқа давлат идораларига юборилган шахсларга (бундан буён матнда ходим деб юритилади) нисбатан татбиқ этилади.

2. Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилинган ва Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юборилган фуқаролар ҳамда Вазирлик ўртасида ўқишни тамомлагандан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари ҳақида шартнома тузилади.

3. Шартнома шартлари ҳамда унинг бажарилмаслиги сабабли моддий жавобгарлик ҳақида номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ўқишга киргунига қадар дастлабки танлов даврида ёзма равишда огоҳлантирилади.

Бунда Вазирликнинг тегишли бош бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, вилоятлар ички ишлар бошқармаларида тузиладиган ишчи гуруҳлар томонидан номзод (шунингдек унинг ота-онаси) ёзма равишда огоҳлантирилади ва улардан мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ шаклда тилхат олинади.

4. Курсант, тингловчи ёки ходим томонидан шартнома шартлари бажарилмаса ундан Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан (бундан буён матнда давлат бюджети деб юритилади) ўқишига сарфланган маблағлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ундирилади.

2-боб. Шартнома тузиш

5. Шартнома олий ҳарбий таълим муассасаларига ўқишга кирган фуқаролар ҳамда Вазирлик томонидан хорижий давлатлар олий таълим муассасаларига ўқишга юбориладиган фуқаролар билан белгиланган тартибда ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташлари учун тузилади.

6. Курсант ва Вазирлик номидан Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаси раҳбари ўртасида мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда шартнома тузилади.

Тингловчи ва Вазирлик номидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари — Кадрлар бош бошқармаси бошлиғи ўртасида мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда шартнома тузилади.

Курсантлар ёки тингловчилар сафидан чиқарилиб ўқишга қайта тикланган курсант ва тингловчи билан қайта шартнома тузилиши шарт.

7. Шартнома икки нусхада давлат ёки рус тилида тузилади.

Шартномани тузиш томонларнинг имзолашлари орқали амалга оширилади.

8. Курсант ёки тингловчи шартнома тузишни рад қилганда, мазкур ҳолат бўйича масъул ходим томонидан далолатнома расмийлаштирилади.

Далолатномада курсант ёки тингловчининг шартнома тузишни рад этиш сабаблари, курсант ёки тингловчини ўқишга кирганлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами ва санаси кўрсатилади.

9. Тузилган шартноманинг бир нусхаси курсант ёки тингловчига берилади иккинчи нусхаси курсант ёки тингловчининг шахсий ҳужжатлар йиғмажилдига бириктирилади.

3-боб. Ўқитишга сарфланган маблағларни қоплаш

10. Хизматни мажбурий ўташи лозим бўлган муддатдан олдин бўшатилган ходим унинг Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида таълим олиши учун давлат бюджетидан сарфланган маблағлар у хизматдан бўшатилган кундан бошлаб 30 кун ичида давлат бюджетига қайтарилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилади.

11. Ходим томонидан қайтарилиши лозим бўлган пул маблағлари юридик шахслар томонидан тўлаб берилиши мумкин. Бунда пул маблағларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб беришга йўл қўйилмайди.

12. Ходим қайтарилиши лозим бўлган пул маблағларини тўлагандан кейин тасдиқловчи ҳужжатнинг нусхасини ўзининг сўнгги иш жойига тақдим қилиши лозим.

13. Ходим томонидан қайтарилиши лозим бўлган пул маблағлари муддатида қайтарилмаган тақдирда у белгиланган тартибда суд орқали ундирилади.

14. Пул маблағларини тўлаган ходим хизматга тикланган тақдирда ундан ундирилган пул маблағлари тўлиқ қайтарилади.

15. Ходим Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасини ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасини тамомлагандан кейин шартномани муддатидан илгари бекор қилганда, ундан ундириладиган пул маблағлари беш календарь йили мобайнида ўталган ва ўталмай қолган хизмат даврининг нисбатидан келиб чиқиб ҳисобланади.

Бунда ходимни Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида ўқитишга сарфланган харажатлар ходим учун йўналтирилган давлат бюджети маблағлари миқдоридан келиб чиқиб, ходим хизматни ички ишлар органлари тизимида ўтаган бўлса Вазирликнинг тегишли таркибий тузилмаси ёки ходим хизматни тақсимот бўйича юборилган давлат идораларида ўтаган тақдирда Вазирлик томонидан ҳисобланади.

16. Ходимнинг Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида ўқиши учун сарфланган маблағларни ҳисоблашда қуйидагилар эътиборга олинади:

профессор-ўқитувчилар таркибининг иш ҳақи;

курсантга тўланган стипендия;

дори воситалари таъминоти;

кийим-кечак таъминоти;

озиқ-овқат таъминоти;

курсантларнинг иш ўрганиш амалиётини (стажировкани) ташкил этиш билан боғлиқ хизмат сафари харажатлари;

йўл харажатлари (тингловчилар учун).

17. Давлат бюджетидан 1 та курсант ёки тингловчи учун 1 йилда сарфланадиган маблағнинг белгиланган қиймати ҳар йили 1 апрелга қадар Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасаси ёки Вазирликнинг ўтган молия йили кўрсаткичларидан келиб чиқиб ҳисобланади ҳамда тегишли раҳбар томонидан тасдиқланади, шунингдек белгиланган тартибда сақланади.

18. Давлат бюджетидан 1 та курсант учун 1 йилда сарфланадиган маблағ қуйидаги формулага асосан аниқланади:

СМЙ = (ПЎИҲ + С + ДВ + КК + ОО + ХСХ) / ШС,

СМЙ — 1 йилда давлат бюджетининг 1 та курсант учун сарфланадиган маблағлар йиғиндиси;

ПЎИҲ — профессор-ўқитувчилар таркиби иш ҳақи;

С — стипендия;

ДВ — дори воситалари;

КК — кийим кечак;

ОО — озиқ-овқат;

ХСХ — хизмат сафари харажатлари;

ШС — курсантларнинг умумий сони.

19. Давлат бюджетидан 1 та тингловчи учун 1 йилда сарфланадиган маблағ қуйидаги формулага асосан аниқланади:

СМЙ = КК + ЙХ,

СМЙ — 1 йилда давлат бюджетининг 1 та тингловчи учун сарфланадиган маблағлар йиғиндиси;

КК — кийим-кечак;

ЙХ — йўл харажатлари.

20. Ходим Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида ўқишининг бутун даври учун сарфланган давлат бюджети маблағларининг миқдори ҳар йили курсант ёки тингловчи учун сарфланган давлат бюджети маблағларининг йиғиндисини қўшган ҳолда аниқланади.

21. Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасида ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасида таълим олганлик учун ходимлар томонидан қопланиши керак бўлган давлат бюджети маблағларининг миқдори қуйидаги формулага асосан аниқланади:

ММ = (5 — ТХЙ — ТХО / 12 — ХЎК / 365) × (СБММ / 5),

ММ — маблағлар миқдори;

ТХЙ — ходим Вазирлик олий ҳарбий таълим муассасасини ёки хорижий давлатлар олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ички ишлар органларида ёки тақсимот бўйича юборилган давлат идорасида тўлиқ хизмат ўтаган йиллар;

ТХО — ходим ички ишлар органларидан ёки тақсимот бўйича юборилган давлат идорасидан хизматдан бўшатилган йилига келиб тўлиқ хизмат ўтаган ойлар;

ХЎК — ходим хизматдан бўшатилиш йилида ички ишлар органларида ёки тақсимот бўйича юборилган давлат идорасида хизмат ўтаган кунлар;

СБММ — ўқишнинг бутун даври учун сарфланган давлат бюджети маблағларининг миқдори.

4-боб. Якуний қоидалар

22. Ушбу Низомда қайд этилган масалалар юзасидан келиб чиқадиган низолар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳал этилади.

23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

‎‎Мен, ___________________________________________________________________________________________га ‎(Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёки хорижий давлат олий таълим муассасаси номи) ‎ўқишга киришга номзод _______________________________________________________________________ ўқишга ‎(Ф.И.О.) ‎‎қабул қилинсам мен билан тузиладиган шартнома шартларини ўқишни тамомлаганимдан сўнг бажармаганлигим сабабли, захирага бўшатилсам, шартномани муддатидан илгари бекор қилсам ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилсам, моддий жавобгарлигим тўғрисида огоҳлантирилдим. ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎(имзо) ‎ _______________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ йил «____» ________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎Биз, ______________________________________________________________________________________га ўқишга ‎(Ўзбекистон Республикаси ИИВ ёки хорижий давлат олий таълим муассасаси номи) ‎‎киришга номзоднинг ота-онаси, фарзандимиз ____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Ф.И.О.) ‎‎ўқишга қабул қилинса у билан тузиладиган шартнома шартларини ўқишни тамомлаганидан сўнг бажармаганлиги сабабли, захирага бўшатилса, шартномани муддатидан илгари бекор қилса ёки жиноят содир этиб жавобгарликка тортилса, моддий жавобгарлигимиз тўғрисида огоҳлантирилдик. ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎(имзо) ‎ ‎‎‎__________________ ‎(имзо) ‎ ‎ ‎ _______________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎_______________________________ ‎‎‎(Ф.И.О.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎20___ йил «____» ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

‎‎Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаро (курсант) билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ‎ ‎ШАРТНОМА ‎ ‎1. Шартнома предмети ‎ ‎Мен ____________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.) ________________________________________________________________________________________________(Туғилган санаси, ойи ва йили) ‎‎(бундан буён матнда курсант деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номидан _______________________________________________________билан ихтиёрий ‎ ‎ ‎ ‎‎(Олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг унвони ва Ф.И.О.) ‎ ‎‎равишда курсант сифатида ____________________________________ да ______________________ ўқиш ва ўқишни ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(Олий ҳарбий таълим муассасанинг номи) ‎ (Ўқиш даври)‎ ‎ ‎ ‎‎тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ушбу шартнома тузилди. ‎ ‎‎2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ‎ ‎‎2.1. Курсантнинг ҳуқуқлари: ‎а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш; ‎б) командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишига; ‎в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш; ‎г) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат пенсия таъминоти, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш; ‎д) Ўзбекистон Республикасида белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш; ‎е) ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш; ‎ж) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; ‎з) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш; ‎и) давлат томонидан суғурталаниш; ‎к) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; ‎л) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш. ‎2.2. Курсантнинг мажбуриятлари: ‎а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллашни; ‎б) ўқиш даври мобайнида курсант (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва олий ҳарбий таълим муассасаси бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этишни; ‎в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган вазирлик ёки бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларда хизмат ўташ тўғрисида шартнома тузишни; ‎г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташни; ‎д) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган давлат бюджети маблағларини қайтаришни. ‎2.3. Вазирликнинг ҳуқуқлари: ‎а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда курсант (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш; ‎б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; ‎в) курсант (ходим) билан юзага келган низоларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; ‎г) курсант (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш; ‎д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича Ўзбекистоннинг ҳар қандай минтақасига хизмат ўташ учун юбориш. ‎2.4. Вазирликнинг мажбуриятлари: ‎а) олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинадиган номзодни таълим олиш ва келгусида хизмат ўташ шартлари билан таништириш; ‎б) номзодни хизмат ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш. ‎в) мазкур шартномани тузган курсант (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш; ‎г) курсант (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш; ‎д) курсант (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш; ‎е) курсант (ходим)га таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш; ‎ж) курсант (ходим)га тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш; ‎з) курсант (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлиғига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш; ‎и) олий ҳарбий таълим муассасасида якуний давлат аттестацияси имтиҳонлари ҳамда битирув малакавий ишини муваффақиятли топшириб ўқишни тамомлаган курсантга офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ имкониятини бериш. ‎ ‎‎3. Томонларнинг жавобгарлиги ‎ 3.1. Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт; ‎3.2. Шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. ‎ ‎‎4. Шартномани бекор қилиш тартиби ‎ ‎‎4.1. Курсант олий ҳарбий таълим муассасасидан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал курсантлар сафидан четлаштирилганида; ‎4.2. Курсант (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилиши кунидан бошлаб; ‎4.3. Курсант (ходим) ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда; ‎4.4. Курсант (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда; ‎ 4.5. Амал қилиш муддати тугаганида. ‎ ‎‎5. Якуний қоидалар ‎ ‎‎5.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. ‎5.2. Ушбу шартнома 20_____йил «_____»_________________гача амал қилади. ‎5.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга. ‎ ‎‎6. Томонларнинг манзили ва реквизитлари: ‎ ‎‎«Курсант» ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(Ф.И.О. имзо) ‎ ‎ ‎‎‎‎«Вазирлик» ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(Мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо, М.Ў.)

Ички ишлар органларида мажбурий хизматни ўташ ҳақидаги шартномаларни тузиш ҳамда шартнома шартлари бажарилмаганда харажатларни қоплаш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги олий ҳарбий таълим муассасасига ўқишга қабул қилинган фуқаро (тингловчи) билан ўқиш (хизмат ўташ) ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ‎ ‎ШАРТНОМА ‎ ‎1. Шартнома предмети ‎ ‎Мен _____________________________________________________________________________________________(Ф.И.О.) _________________________________________________________________________________________________(Туғилган санаси, ойи ва йили) (бундан буён матнда тингловчи деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) номидан _______________________________________________________________билан ‎ ‎ ‎ ‎‎(Вазирлик мансабдор шахснинг лавозими, унвони ва Ф.И.О.) ‎ ихтиёрий ‎‎равишда курсант сифатида _______________________________________________ да _________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Хорижий давлат олий таълим муассасанинг номи) ‎‎(Ўқиш даври) ўқиш ва ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташ тўғрисида ушбу шартнома тузилди. ‎ ‎‎2. Томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ‎ 2.1. Тингловчининг ҳуқуқлари: ‎а) қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликлардан ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган чекловлар ва тақиқларни ҳисобга олган ҳолда фойдаланиш; ‎б) командирлар (бошлиқлар) ва бошқа мансабдор шахслар томонидан ўзига нисбатан адолатли муносабатда бўлишлари ҳамда шаъни ва қадр-қимматининг ҳурмат қилинишига; ‎в) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат ҳисобидан пул ва моддий таъминланиш; ‎г) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда давлат пенсия таъминоти, ижтимоий ва ҳуқуқий ҳимояланиш; ‎д) белгиланган таълим стандартларига мувофиқ таълим олиш; ‎е) ҳаёти ва соғлиғини ҳимоялаш; ‎ж) Ўзбекистон Республикаси қонунларида назарда тутилган тартибда ва шартларда хизмат ўташ ҳақида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; ‎з) хавфсизлик техникаси ва гигиена талабларига мос келадиган хизмат шароитларига эга бўлиш; ‎и) давлат томонидан суғурталаниш; ‎к) хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан юзага келган тортишувларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; ‎л) қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа кафолатлар ва компенсацияларни олиш. ‎2.2. Тингловчининг мажбуриятлари: ‎а) келгусида Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоячиси — офицер сифатида хизмат олиб бориш учун зарур бўлган билим ҳамда кўникмаларни сидқидилдан ва қунт билан эгаллашни; ‎б) ўқиш даври мобайнида тингловчи (ходим) сифатида хизмат олиб бориш, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги ва хорижий давлат олий таълим муассасаси бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан белгиланган умуммажбурий, функционал ва махсус мажбуриятларни виждонан адо этишни; ‎в) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида тақсимот бўйича ўзи юборилган вазирлик ёки бошқа давлат идораси билан офицерлар таркиби лавозимларда хизмат ўташ тўғрисида шартнома тузишни; ‎г) ўқишни тамомлаганидан кейин беш календарь йили мобайнида ички ишлар органларида, шунингдек тақсимот бўйича юборилганда бошқа давлат идораларида мажбурий узлуксиз хизмат ўташни; ‎д) шартнома шартларини бажармаганлик учун ўқитишга сарфланган давлат бюджети маблағларини қайтаришни. ‎2.3. Вазирликнинг ҳуқуқлари: ‎а) хизмат ўташ тартиби ва шартларидан келиб чиққан ҳолда тингловчи (ходим)ни қонунчиликда назарда тутилган айрим ҳуқуқ ва эркинликларидан чеклаш; ‎б) Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида шартнома тузиш ва уни бекор қилиш; ‎в) тингловчи (ходим) билан юзага келган низоларни томонлар келишуви ёки суд тартибида ҳал қилиш; ‎г) тингловчи (ходим)ни Ўзбекистон Республикаси суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини, жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкини, жамият ва давлатнинг хавфсизлигини, конституциявий тузумни ҳимоялаш ҳамда жамоат тартибини сақлаш бўйича хизмат-жанговар вазифаларни бажаришга юбориш; ‎д) олий таълим муассасасини тамомлаганидан кейин ходимни Ўзбекистон Республикаси ички ишлар органлари ва Қуролли Кучлари манфаатларидан келиб чиққан ҳолда тақсимот бўйича Ўзбекистоннинг ҳар қандай минтақасига хизмат ўташ учун юбориш. ‎2.4. Вазирликнинг мажбуриятлари: ‎а) хорижий давлат олий таълим муассасасига ўқишга юборилаётган номзодни таълим олиш ва келгусида хизмат ўташ шартлари билан таништириш; ‎б) номзодни хизмат ўташнинг зарарли ва хавфли шароитлари, касбий касалликка дучор бўлиши мумкинлиги, шунингдек хизмат мажбуриятларини бажариш муносабати билан баъзи ҳуқуқ ва эркинликларининг чекланиши ҳақида огоҳлантириш. ‎в) мазкур шартномани тузган тингловчи (ходим) ва унинг оила аъзолари ҳуқуқларини қонунчиликда белгиланган тартибда таъминлаш; ‎г) тингловчи (ходим)ни мажбурий суғурта қилишни таъминлаш; ‎д) тингловчи (ходим)ни белгиланган пул ва моддий таъминот билан таъминлаш; ‎е) тингловчи (ходим)га таълим стандартлари бўйича билим ва кўникмалар берилишини кафолатлаш; ‎ж) тингловчи (ходим)га тегишли таълим олиш ва яшаш шароитларини яратиш; ‎з) тингловчи (ходим)га хизмат мажбуриятларини бажаришда соғлиғига етказилган зарарнинг қопланишини таъминлаш; ‎и) хорижий давлат олий таълим муассасасида ўқишни тамомлаган тингловчига офицер унвони берилганидан кейин, офицерлар таркибидаги лавозимларда хизмат ўташ имкониятини бериш. ‎ ‎‎3. Томонларнинг жавобгарлиги ‎ 3.1. Томонлар зиммасига юклатилган мажбуриятларни бажариши шарт; ‎3.2. Шартнома шартларига риоя қилмаганлик учун томонлар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар. ‎ ‎‎4. Шартномани бекор қилиш тартиби ‎ 4.1. Тингловчи хорижий давлат олий таълим муассасасидан шартнома амал қилиш муддати тугашидан аввал тингловчилар сафидан четлаштирилганида; ‎4.2. Тингловчи (ходим) вафот этиши, бедарак йўқолган деб топилганлиги ёки вафот этган деб эълон қилинганлиги муносабати билан ички ишлар органлари шахсий таркиби рўйхатидан ўчирилиши кунидан бошлаб; ‎4.3. Тингловчи (ходим) ички ишлар органларидан ҳарбий-тиббий комиссия хулосаси асосида ёки ташкилий-штат ўзгаришлари сабабли бўшатилганда; ‎4.4. Тингловчи (ходим)нинг ота-онаси, ака-укалари ёки опа-сингилларидан бири назорат ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими ёхуд Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий хизматчиси бўлиб, хизмат вазифаларини бажариш чоғида ҳалок бўлган тақдирда; ‎4.5. Амал қилиш муддати тугаганида. ‎ ‎‎5. Якуний қоидалар ‎ ‎‎5.1. Мазкур шартнома билан тартибга солинмаган масалалар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. ‎5.2. Ушбу шартнома 20_____йил «_____»_________________гача амал қилади. ‎5.3. Шартнома томонларнинг ҳар бири учун икки нусхада тузилди ва улар бир хил юридик кучга эга. ‎ ‎‎6. Томонларнинг манзили ва реквизитлари: ‎ ‎‎«Тингловчи» ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(Ф.И.О. имзо) ‎ ‎ ‎‎‎‎«Вазирлик» ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(Мансабдор шахснинг лавозими, унвони, Ф.И.О., имзо, М.Ў.)

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 28 февраль,

Тошкент ш.,

2018 йил 28 февраль,

18-сон

55-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2018 й., 10/18/2998/1074-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligining

Qarori

NIZOM

Ichki ishlar organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PQ-3413-son “Ichki ishlar organlari kadrlari bilan ishlash va ularning xizmatini tashkil etish tartibini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi hamda Moliya vazirligi qaror qiladi:

1. Ichki ishlar organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Moliya vazirligining 2018-yil 28-fevraldagi 18 va 55-son qaroriga ILOVA

Ichki ishlar organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PQ-3413-son “Ichki ishlar organlari kadrlari bilan ishlash va ularning xizmatini tashkil etish tartibini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) oliy harbiy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirgan fuqarolar (bundan buyon matnda kursant deb yuritiladi) hamda Vazirlik tomonidan xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga yuboriladigan fuqarolar (bundan buyon matnda tinglovchi deb yuritiladi) bilan belgilangan tartibda oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtashlari haqida belgilangan tartibda shartnoma tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom talablari Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasalarining kunduzgi taʼlim shaklini hamda xorijiy oliy taʼlim muassasalarini tamomlagan va majburiy uzluksiz xizmat oʻtash uchun ichki ishlar organlariga yoki taqsimot boʻyicha boshqa davlat idoralariga yuborilgan shaxslarga (bundan buyon matnda xodim deb yuritiladi) nisbatan tatbiq etiladi.

2. Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilingan va Vazirlik tomonidan xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga yuborilgan fuqarolar hamda Vazirlik oʻrtasida oʻqishni tamomlagandan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtashlari haqida shartnoma tuziladi.

3. Shartnoma shartlari hamda uning bajarilmasligi sababli moddiy javobgarlik haqida nomzod (shuningdek uning ota-onasi) oʻqishga kirguniga qadar dastlabki tanlov davrida yozma ravishda ogohlantiriladi.

Bunda Vazirlikning tegishli bosh boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi, viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarida tuziladigan ishchi guruhlar tomonidan nomzod (shuningdek uning ota-onasi) yozma ravishda ogohlantiriladi va ulardan mazkur Nizomning 1-ilovasiga muvofiq shaklda tilxat olinadi.

4. Kursant, tinglovchi yoki xodim tomonidan shartnoma shartlari bajarilmasa undan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan (bundan buyon matnda davlat budjeti deb yuritiladi) oʻqishiga sarflangan mablagʻlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq undiriladi.

2-bob. Shartnoma tuzish

5. Shartnoma oliy harbiy taʼlim muassasalariga oʻqishga kirgan fuqarolar hamda Vazirlik tomonidan xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga yuboriladigan fuqarolar bilan belgilangan tartibda oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtashlari uchun tuziladi.

6. Kursant va Vazirlik nomidan Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasi rahbari oʻrtasida mazkur Nizomning 2-ilovasiga muvofiq shaklda shartnoma tuziladi.

Tinglovchi va Vazirlik nomidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining oʻrinbosari — Kadrlar bosh boshqarmasi boshligʻi oʻrtasida mazkur Nizomning 3-ilovasiga muvofiq shaklda shartnoma tuziladi.

Kursantlar yoki tinglovchilar safidan chiqarilib oʻqishga qayta tiklangan kursant va tinglovchi bilan qayta shartnoma tuzilishi shart.

7. Shartnoma ikki nusxada davlat yoki rus tilida tuziladi.

Shartnomani tuzish tomonlarning imzolashlari orqali amalga oshiriladi.

8. Kursant yoki tinglovchi shartnoma tuzishni rad qilganda, mazkur holat boʻyicha masʼul xodim tomonidan dalolatnoma rasmiylashtiriladi.

Dalolatnomada kursant yoki tinglovchining shartnoma tuzishni rad etish sabablari, kursant yoki tinglovchini oʻqishga kirganligini tasdiqlovchi hujjatning raqami va sanasi koʻrsatiladi.

9. Tuzilgan shartnomaning bir nusxasi kursant yoki tinglovchiga beriladi ikkinchi nusxasi kursant yoki tinglovchining shaxsiy hujjatlar yigʻmajildiga biriktiriladi.

3-bob. Oʻqitishga sarflangan mablagʻlarni qoplash

10. Xizmatni majburiy oʻtashi lozim boʻlgan muddatdan oldin boʻshatilgan xodim uning Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasida yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasida taʼlim olishi uchun davlat budjetidan sarflangan mablagʻlar u xizmatdan boʻshatilgan kundan boshlab 30 kun ichida davlat budjetiga qaytarilishi kerakligi haqida ogohlantiriladi.

11. Xodim tomonidan qaytarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari yuridik shaxslar tomonidan toʻlab berilishi mumkin. Bunda pul mablagʻlarini davlat budjeti mablagʻlari hisobidan toʻlab berishga yoʻl qoʻyilmaydi.

12. Xodim qaytarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlarini toʻlagandan keyin tasdiqlovchi hujjatning nusxasini oʻzining soʻnggi ish joyiga taqdim qilishi lozim.

13. Xodim tomonidan qaytarilishi lozim boʻlgan pul mablagʻlari muddatida qaytarilmagan taqdirda u belgilangan tartibda sud orqali undiriladi.

14. Pul mablagʻlarini toʻlagan xodim xizmatga tiklangan taqdirda undan undirilgan pul mablagʻlari toʻliq qaytariladi.

15. Xodim Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasini yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasini tamomlagandan keyin shartnomani muddatidan ilgari bekor qilganda, undan undiriladigan pul mablagʻlari besh kalendar yili mobaynida oʻtalgan va oʻtalmay qolgan xizmat davrining nisbatidan kelib chiqib hisoblanadi.

Bunda xodimni Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasida yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasida oʻqitishga sarflangan xarajatlar xodim uchun yoʻnaltirilgan davlat budjeti mablagʻlari miqdoridan kelib chiqib, xodim xizmatni ichki ishlar organlari tizimida oʻtagan boʻlsa Vazirlikning tegishli tarkibiy tuzilmasi yoki xodim xizmatni taqsimot boʻyicha yuborilgan davlat idoralarida oʻtagan taqdirda Vazirlik tomonidan hisoblanadi.

16. Xodimning Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasida yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasida oʻqishi uchun sarflangan mablagʻlarni hisoblashda quyidagilar eʼtiborga olinadi:

professor-oʻqituvchilar tarkibining ish haqi;

kursantga toʻlangan stipendiya;

dori vositalari taʼminoti;

kiyim-kechak taʼminoti;

oziq-ovqat taʼminoti;

kursantlarning ish oʻrganish amaliyotini (stajirovkani) tashkil etish bilan bogʻliq xizmat safari xarajatlari;

yoʻl xarajatlari (tinglovchilar uchun).

17. Davlat budjetidan 1 ta kursant yoki tinglovchi uchun 1 yilda sarflanadigan mablagʻning belgilangan qiymati har yili 1-aprelga qadar Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasi yoki Vazirlikning oʻtgan moliya yili koʻrsatkichlaridan kelib chiqib hisoblanadi hamda tegishli rahbar tomonidan tasdiqlanadi, shuningdek belgilangan tartibda saqlanadi.

18. Davlat budjetidan 1 ta kursant uchun 1 yilda sarflanadigan mablagʻ quyidagi formulaga asosan aniqlanadi:

SMY = (POʻIH + S + DV + KK + OO + XSX) / SHS,

SMY — 1 yilda davlat budjetining 1 ta kursant uchun sarflanadigan mablagʻlar yigʻindisi;

POʻIH — professor-oʻqituvchilar tarkibi ish haqi;

S — stipendiya;

DV — dori vositalari;

KK — kiyim kechak;

OO — oziq-ovqat;

XSX — xizmat safari xarajatlari;

SHS — kursantlarning umumiy soni.

19. Davlat budjetidan 1 ta tinglovchi uchun 1 yilda sarflanadigan mablagʻ quyidagi formulaga asosan aniqlanadi:

SMY = KK + YX,

SMY — 1 yilda davlat budjetining 1 ta tinglovchi uchun sarflanadigan mablagʻlar yigʻindisi;

KK — kiyim-kechak;

YX — yoʻl xarajatlari.

20. Xodim Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasida yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasida oʻqishining butun davri uchun sarflangan davlat budjeti mablagʻlarining miqdori har yili kursant yoki tinglovchi uchun sarflangan davlat budjeti mablagʻlarining yigʻindisini qoʻshgan holda aniqlanadi.

21. Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasida yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasida taʼlim olganlik uchun xodimlar tomonidan qoplanishi kerak boʻlgan davlat budjeti mablagʻlarining miqdori quyidagi formulaga asosan aniqlanadi:

MM = (5 — TXY — TXO / 12 — XOʻK / 365) × (SBMM / 5),

MM — mablagʻlar miqdori;

TXY — xodim Vazirlik oliy harbiy taʼlim muassasasini yoki xorijiy davlatlar oliy taʼlim muassasasini tamomlaganidan keyin ichki ishlar organlarida yoki taqsimot boʻyicha yuborilgan davlat idorasida toʻliq xizmat oʻtagan yillar;

TXO — xodim ichki ishlar organlaridan yoki taqsimot boʻyicha yuborilgan davlat idorasidan xizmatdan boʻshatilgan yiliga kelib toʻliq xizmat oʻtagan oylar;

XOʻK — xodim xizmatdan boʻshatilish yilida ichki ishlar organlarida yoki taqsimot boʻyicha yuborilgan davlat idorasida xizmat oʻtagan kunlar;

SBMM — oʻqishning butun davri uchun sarflangan davlat budjeti mablagʻlarining miqdori.

4-bob. Yakuniy qoidalar

22. Ushbu Nizomda qayd etilgan masalalar yuzasidan kelib chiqadigan nizolar qonunchilik hujjatlariga muvofiq hal etiladi.

23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Ichki ishlar organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

‎‎Men, ___________________________________________________________________________________________ga ‎(Oʻzbekiston Respublikasi IIV yoki xorijiy davlat oliy taʼlim muassasasi nomi) ‎oʻqishga kirishga nomzod _______________________________________________________________________ oʻqishga ‎(F.I.O.) ‎‎qabul qilinsam men bilan tuziladigan shartnoma shartlarini oʻqishni tamomlaganimdan soʻng bajarmaganligim sababli, zaxiraga boʻshatilsam, shartnomani muddatidan ilgari bekor qilsam yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsam, moddiy javobgarligim toʻgʻrisida ogohlantirildim. ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎(imzo) ‎ _______________________________ ‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎20___ yil “____” ________________ ‎‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎Biz, ______________________________________________________________________________________ga oʻqishga ‎(Oʻzbekiston Respublikasi IIV yoki xorijiy davlat oliy taʼlim muassasasi nomi) ‎‎kirishga nomzodning ota-onasi, farzandimiz ____________________________________________________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎(F.I.O.) ‎‎oʻqishga qabul qilinsa u bilan tuziladigan shartnoma shartlarini oʻqishni tamomlaganidan soʻng bajarmaganligi sababli, zaxiraga boʻshatilsa, shartnomani muddatidan ilgari bekor qilsa yoki jinoyat sodir etib javobgarlikka tortilsa, moddiy javobgarligimiz toʻgʻrisida ogohlantirildik. ‎ ‎ ‎‎__________________ ‎(imzo) ‎ ‎‎‎__________________ ‎(imzo) ‎ ‎ ‎ _______________________________ ‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎_______________________________ ‎‎‎(F.I.O.) ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎‎‎‎20___ yil “____” ________________ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎ ‎

Ichki ishlar organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

‎‎Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilingan fuqaro (kursant) bilan oʻqish (xizmat oʻtash) va oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtash toʻgʻrisida ‎ ‎SHARTNOMA ‎ ‎1. Shartnoma predmeti ‎ ‎Men ____________________________________________________________________________________________(F.I.O.) ________________________________________________________________________________________________(Tugʻilgan sanasi, oyi va yili) ‎‎(bundan buyon matnda kursant deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) nomidan _______________________________________________________bilan ixtiyoriy ‎ ‎ ‎ ‎‎(Oliy harbiy taʼlim muassasasi boshligʻining unvoni va F.I.O.) ‎ ‎‎ravishda kursant sifatida ____________________________________ da ______________________ oʻqish va oʻqishni ‎ ‎ ‎‎ ‎‎(Oliy harbiy taʼlim muassasaning nomi) ‎ (Oʻqish davri)‎ ‎ ‎ ‎‎tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtash toʻgʻrisida ushbu shartnoma tuzildi. ‎ ‎‎2. Tomonlarning huquq va majburiyatlari ‎ ‎‎2.1. Kursantning huquqlari: ‎a) qonunchilik hujjatlarida belgilangan huquq va erkinliklardan ichki ishlar organlari xodimlari uchun belgilangan cheklovlar va taqiqlarni hisobga olgan holda foydalanish; ‎b) komandirlar (boshliqlar) va boshqa mansabdor shaxslar tomonidan oʻziga nisbatan adolatli munosabatda boʻlishlari hamda shaʼni va qadr-qimmatining hurmat qilinishiga; ‎v) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan tartibda davlat hisobidan pul va moddiy taʼminlanish; ‎g) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan tartibda davlat pensiya taʼminoti, ijtimoiy va huquqiy himoyalanish; ‎d) Oʻzbekiston Respublikasida belgilangan taʼlim standartlariga muvofiq taʼlim olish; ‎e) hayoti va sogʻligʻini himoyalash; ‎j) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan tartibda va shartlarda xizmat oʻtash haqida shartnoma tuzish va uni bekor qilish; ‎z) xavfsizlik texnikasi va gigiyena talablariga mos keladigan xizmat sharoitlariga ega boʻlish; ‎i) davlat tomonidan sugʻurtalanish; ‎k) xizmat majburiyatlarini bajarish munosabati bilan yuzaga kelgan tortishuvlarni tomonlar kelishuvi yoki sud tartibida hal qilish; ‎l) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa kafolatlar va kompensatsiyalarni olish. ‎2.2. Kursantning majburiyatlari: ‎a) kelgusida Oʻzbekiston Respublikasi suvereniteti va hududiy yaxlitligini, fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini, jamiyat va davlatning xavfsizligini, konstitutsiyaviy tuzumni himoyachisi — ofitser sifatida xizmat olib borish uchun zarur boʻlgan bilim hamda koʻnikmalarni sidqidildan va qunt bilan egallashni; ‎b) oʻqish davri mobaynida kursant (xodim) sifatida xizmat olib borish, Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi va oliy harbiy taʼlim muassasasi boshligʻining normativ-huquqiy hujjatlari bilan belgilangan umummajburiy, funksional va maxsus majburiyatlarni vijdonan ado etishni; ‎v) oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida taqsimot boʻyicha oʻzi yuborilgan vazirlik yoki boshqa davlat idorasi bilan ofitserlar tarkibi lavozimlarda xizmat oʻtash toʻgʻrisida shartnoma tuzishni; ‎g) oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtashni; ‎d) shartnoma shartlarini bajarmaganlik uchun oʻqitishga sarflangan davlat budjeti mablagʻlarini qaytarishni. ‎2.3. Vazirlikning huquqlari: ‎a) xizmat oʻtash tartibi va shartlaridan kelib chiqqan holda kursant (xodim)ni qonunchilikda nazarda tutilgan ayrim huquq va erkinliklaridan cheklash; ‎b) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilgan tartibda va shartlar asosida shartnoma tuzish va uni bekor qilish; ‎v) kursant (xodim) bilan yuzaga kelgan nizolarni tomonlar kelishuvi yoki sud tartibida hal qilish; ‎g) kursant (xodim)ni Oʻzbekiston Respublikasi suvereniteti va hududiy yaxlitligini, fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini, jamiyat va davlatning xavfsizligini, konstitutsiyaviy tuzumni himoyalash hamda jamoat tartibini saqlash boʻyicha xizmat-jangovar vazifalarni bajarishga yuborish; ‎d) oliy taʼlim muassasasini tamomlaganidan keyin xodimni Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari va Qurolli Kuchlari manfaatlaridan kelib chiqqan holda taqsimot boʻyicha Oʻzbekistonning har qanday mintaqasiga xizmat oʻtash uchun yuborish. ‎2.4. Vazirlikning majburiyatlari: ‎a) oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilinadigan nomzodni taʼlim olish va kelgusida xizmat oʻtash shartlari bilan tanishtirish; ‎b) nomzodni xizmat oʻtashning zararli va xavfli sharoitlari, kasbiy kasallikka duchor boʻlishi mumkinligi, shuningdek xizmat majburiyatlarini bajarish munosabati bilan baʼzi huquq va erkinliklarining cheklanishi haqida ogohlantirish. ‎v) mazkur shartnomani tuzgan kursant (xodim) va uning oila aʼzolari huquqlarini qonunchilikda belgilangan tartibda taʼminlash; ‎g) kursant (xodim)ni majburiy sugʻurta qilishni taʼminlash; ‎d) kursant (xodim)ni belgilangan pul va moddiy taʼminot bilan taʼminlash; ‎e) kursant (xodim)ga taʼlim standartlari boʻyicha bilim va koʻnikmalar berilishini kafolatlash; ‎j) kursant (xodim)ga tegishli taʼlim olish va yashash sharoitlarini yaratish; ‎z) kursant (xodim)ga xizmat majburiyatlarini bajarishda sogʻligʻiga yetkazilgan zararning qoplanishini taʼminlash; ‎i) oliy harbiy taʼlim muassasasida yakuniy davlat attestatsiyasi imtihonlari hamda bitiruv malakaviy ishini muvaffaqiyatli topshirib oʻqishni tamomlagan kursantga ofitser unvoni berilganidan keyin, ofitserlar tarkibidagi lavozimlarda xizmat oʻtash imkoniyatini berish. ‎ ‎‎3. Tomonlarning javobgarligi ‎ 3.1. Tomonlar zimmasiga yuklatilgan majburiyatlarni bajarishi shart; ‎3.2. Shartnoma shartlariga rioya qilmaganlik uchun tomonlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar. ‎ ‎‎4. Shartnomani bekor qilish tartibi ‎ ‎‎4.1. Kursant oliy harbiy taʼlim muassasasidan shartnoma amal qilish muddati tugashidan avval kursantlar safidan chetlashtirilganida; ‎4.2. Kursant (xodim) vafot etishi, bedarak yoʻqolgan deb topilganligi yoki vafot etgan deb eʼlon qilinganligi munosabati bilan ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi roʻyxatidan oʻchirilishi kunidan boshlab; ‎4.3. Kursant (xodim) ichki ishlar organlaridan harbiy-tibbiy komissiya xulosasi asosida yoki tashkiliy-shtat oʻzgarishlari sababli boʻshatilganda; ‎4.4. Kursant (xodim)ning ota-onasi, aka-ukalari yoki opa-singillaridan biri nazorat yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchisi boʻlib, xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan taqdirda; ‎ 4.5. Amal qilish muddati tugaganida. ‎ ‎‎5. Yakuniy qoidalar ‎ ‎‎5.1. Mazkur shartnoma bilan tartibga solinmagan masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi. ‎5.2. Ushbu shartnoma 20_____yil “_____”_________________gacha amal qiladi. ‎5.3. Shartnoma tomonlarning har biri uchun ikki nusxada tuzildi va ular bir xil yuridik kuchga ega. ‎ ‎‎6. Tomonlarning manzili va rekvizitlari: ‎ ‎‎“Kursant” ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(F.I.O. imzo) ‎ ‎ ‎‎‎‎“Vazirlik” ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(Mansabdor shaxsning lavozimi, unvoni, F.I.O., imzo, M.Oʻ.)

Ichki ishlar organlarida majburiy xizmatni oʻtash haqidagi shartnomalarni tuzish hamda shartnoma shartlari bajarilmaganda xarajatlarni qoplash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi oliy harbiy taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilingan fuqaro (tinglovchi) bilan oʻqish (xizmat oʻtash) va oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtash toʻgʻrisida ‎ ‎SHARTNOMA ‎ ‎1. Shartnoma predmeti ‎ ‎Men _____________________________________________________________________________________________(F.I.O.) _________________________________________________________________________________________________(Tugʻilgan sanasi, oyi va yili) (bundan buyon matnda tinglovchi deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) nomidan _______________________________________________________________bilan ‎ ‎ ‎ ‎‎(Vazirlik mansabdor shaxsning lavozimi, unvoni va F.I.O.) ‎ ixtiyoriy ‎‎ravishda kursant sifatida _______________________________________________ da _________________ ‎ ‎ ‎ ‎‎(Xorijiy davlat oliy taʼlim muassasaning nomi) ‎‎(Oʻqish davri) oʻqish va oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtash toʻgʻrisida ushbu shartnoma tuzildi. ‎ ‎‎2. Tomonlarning huquq va majburiyatlari ‎ 2.1. Tinglovchining huquqlari: ‎a) qonunchilik hujjatlarida belgilangan huquq va erkinliklardan ichki ishlar organlari xodimlari uchun belgilangan cheklovlar va taqiqlarni hisobga olgan holda foydalanish; ‎b) komandirlar (boshliqlar) va boshqa mansabdor shaxslar tomonidan oʻziga nisbatan adolatli munosabatda boʻlishlari hamda shaʼni va qadr-qimmatining hurmat qilinishiga; ‎v) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan tartibda davlat hisobidan pul va moddiy taʼminlanish; ‎g) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan tartibda davlat pensiya taʼminoti, ijtimoiy va huquqiy himoyalanish; ‎d) belgilangan taʼlim standartlariga muvofiq taʼlim olish; ‎e) hayoti va sogʻligʻini himoyalash; ‎j) Oʻzbekiston Respublikasi qonunlarida nazarda tutilgan tartibda va shartlarda xizmat oʻtash haqida shartnoma tuzish va uni bekor qilish; ‎z) xavfsizlik texnikasi va gigiyena talablariga mos keladigan xizmat sharoitlariga ega boʻlish; ‎i) davlat tomonidan sugʻurtalanish; ‎k) xizmat majburiyatlarini bajarish munosabati bilan yuzaga kelgan tortishuvlarni tomonlar kelishuvi yoki sud tartibida hal qilish; ‎l) qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa kafolatlar va kompensatsiyalarni olish. ‎2.2. Tinglovchining majburiyatlari: ‎a) kelgusida Oʻzbekiston Respublikasi suvereniteti va hududiy yaxlitligini, fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini, jamiyat va davlatning xavfsizligini, konstitutsiyaviy tuzumni himoyachisi — ofitser sifatida xizmat olib borish uchun zarur boʻlgan bilim hamda koʻnikmalarni sidqidildan va qunt bilan egallashni; ‎b) oʻqish davri mobaynida tinglovchi (xodim) sifatida xizmat olib borish, Oʻzbekiston Respublikasi qonunlari va boshqa normativ-huquqiy hujjatlari, Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirligi va xorijiy davlat oliy taʼlim muassasasi boshligʻining normativ-huquqiy hujjatlari bilan belgilangan umummajburiy, funksional va maxsus majburiyatlarni vijdonan ado etishni; ‎v) oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida taqsimot boʻyicha oʻzi yuborilgan vazirlik yoki boshqa davlat idorasi bilan ofitserlar tarkibi lavozimlarda xizmat oʻtash toʻgʻrisida shartnoma tuzishni; ‎g) oʻqishni tamomlaganidan keyin besh kalendar yili mobaynida ichki ishlar organlarida, shuningdek taqsimot boʻyicha yuborilganda boshqa davlat idoralarida majburiy uzluksiz xizmat oʻtashni; ‎d) shartnoma shartlarini bajarmaganlik uchun oʻqitishga sarflangan davlat budjeti mablagʻlarini qaytarishni. ‎2.3. Vazirlikning huquqlari: ‎a) xizmat oʻtash tartibi va shartlaridan kelib chiqqan holda tinglovchi (xodim)ni qonunchilikda nazarda tutilgan ayrim huquq va erkinliklaridan cheklash; ‎b) Oʻzbekiston Respublikasi qonunchiligida nazarda tutilgan tartibda va shartlar asosida shartnoma tuzish va uni bekor qilish; ‎v) tinglovchi (xodim) bilan yuzaga kelgan nizolarni tomonlar kelishuvi yoki sud tartibida hal qilish; ‎g) tinglovchi (xodim)ni Oʻzbekiston Respublikasi suvereniteti va hududiy yaxlitligini, fuqarolarning huquqlari, erkinliklari va qonuniy manfaatlarini, jismoniy va yuridik shaxslarning mulkini, jamiyat va davlatning xavfsizligini, konstitutsiyaviy tuzumni himoyalash hamda jamoat tartibini saqlash boʻyicha xizmat-jangovar vazifalarni bajarishga yuborish; ‎d) oliy taʼlim muassasasini tamomlaganidan keyin xodimni Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar organlari va Qurolli Kuchlari manfaatlaridan kelib chiqqan holda taqsimot boʻyicha Oʻzbekistonning har qanday mintaqasiga xizmat oʻtash uchun yuborish. ‎2.4. Vazirlikning majburiyatlari: ‎a) xorijiy davlat oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga yuborilayotgan nomzodni taʼlim olish va kelgusida xizmat oʻtash shartlari bilan tanishtirish; ‎b) nomzodni xizmat oʻtashning zararli va xavfli sharoitlari, kasbiy kasallikka duchor boʻlishi mumkinligi, shuningdek xizmat majburiyatlarini bajarish munosabati bilan baʼzi huquq va erkinliklarining cheklanishi haqida ogohlantirish. ‎v) mazkur shartnomani tuzgan tinglovchi (xodim) va uning oila aʼzolari huquqlarini qonunchilikda belgilangan tartibda taʼminlash; ‎g) tinglovchi (xodim)ni majburiy sugʻurta qilishni taʼminlash; ‎d) tinglovchi (xodim)ni belgilangan pul va moddiy taʼminot bilan taʼminlash; ‎e) tinglovchi (xodim)ga taʼlim standartlari boʻyicha bilim va koʻnikmalar berilishini kafolatlash; ‎j) tinglovchi (xodim)ga tegishli taʼlim olish va yashash sharoitlarini yaratish; ‎z) tinglovchi (xodim)ga xizmat majburiyatlarini bajarishda sogʻligʻiga yetkazilgan zararning qoplanishini taʼminlash; ‎i) xorijiy davlat oliy taʼlim muassasasida oʻqishni tamomlagan tinglovchiga ofitser unvoni berilganidan keyin, ofitserlar tarkibidagi lavozimlarda xizmat oʻtash imkoniyatini berish. ‎ ‎‎3. Tomonlarning javobgarligi ‎ 3.1. Tomonlar zimmasiga yuklatilgan majburiyatlarni bajarishi shart; ‎3.2. Shartnoma shartlariga rioya qilmaganlik uchun tomonlar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javob beradilar. ‎ ‎‎4. Shartnomani bekor qilish tartibi ‎ 4.1. Tinglovchi xorijiy davlat oliy taʼlim muassasasidan shartnoma amal qilish muddati tugashidan avval tinglovchilar safidan chetlashtirilganida; ‎4.2. Tinglovchi (xodim) vafot etishi, bedarak yoʻqolgan deb topilganligi yoki vafot etgan deb eʼlon qilinganligi munosabati bilan ichki ishlar organlari shaxsiy tarkibi roʻyxatidan oʻchirilishi kunidan boshlab; ‎4.3. Tinglovchi (xodim) ichki ishlar organlaridan harbiy-tibbiy komissiya xulosasi asosida yoki tashkiliy-shtat oʻzgarishlari sababli boʻshatilganda; ‎4.4. Tinglovchi (xodim)ning ota-onasi, aka-ukalari yoki opa-singillaridan biri nazorat yoki huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi yoxud Oʻzbekiston Respublikasi Qurolli Kuchlarining harbiy xizmatchisi boʻlib, xizmat vazifalarini bajarish chogʻida halok boʻlgan taqdirda; ‎4.5. Amal qilish muddati tugaganida. ‎ ‎‎5. Yakuniy qoidalar ‎ ‎‎5.1. Mazkur shartnoma bilan tartibga solinmagan masalalar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi. ‎5.2. Ushbu shartnoma 20_____yil “_____”_________________gacha amal qiladi. ‎5.3. Shartnoma tomonlarning har biri uchun ikki nusxada tuzildi va ular bir xil yuridik kuchga ega. ‎ ‎‎6. Tomonlarning manzili va rekvizitlari: ‎ ‎‎“Tinglovchi” ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(F.I.O. imzo) ‎ ‎ ‎‎‎‎“Vazirlik” ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎______________________________________ ‎(Mansabdor shaxsning lavozimi, unvoni, F.I.O., imzo, M.Oʻ.)

Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Moliya vaziri D. KUCHKAROV

Toshkent sh.,

2018-yil 28-fevral,

Toshkent sh.,

2018-yil 28-fevral,

18-son

55-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 16.04.2018-y., 10/18/2998/1074-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 28.07.2021-y., 10/21/3313/0724-son)

lex.uz