📅 2018-yil 16-aprel · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 16-aprel · Prezident farmonlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 16 апрель · Президент фармонлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 16 апреля 2018 г. · Указы Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 16 April 2018 · Presidential decrees
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ
ТАРКИБИ
Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Кўп асрлик миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, дунё илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган аждодларимизнинг бебаҳо меросини ўрганиш, унинг асосида ёшларни комил инсон этиб тарбиялаш жамиятда барқарор ижтимоий-маънавий муҳитни таъминлашнинг муҳим шартларидан бири ҳисобланади.
Сўнгги йилларда мамлакатимизда ташкил этилган Ислом цивилизацияси маркази, Ислом академияси, Мир Араб олий мадрасаси, Имом Бухорий ва Имом Термизий халқаро илмий-тадқиқот марказлари бой илмий-тарихий меросимизни ўрганиш ва тарғиб қилишга хизмат қилмоқда.
Шу билан бирга, дунёда рўй бераётган воқеа-ҳодисалар ва ижтимоий-сиёсий вазиятнинг таҳлили диний-маърифий соҳадаги фаолият самарадорлигини оширишни ва малакали кадрлар тайёрлашнинг яхлит тизимини яратишни тақозо этмоқда.
Халқимизга азал-азалдан хос бўлган маърифатпарварлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват, бунёдкорлик каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг ўрни ва иштирокини ошириш ҳамда 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Қуйидагилар диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
«жаҳолатга қарши маърифат» улуғвор ғоя асосида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, эзгулик, тинчлик ва инсонийлик каби фазилатлар азалий қадриятларимиз ифодаси эканлигини кенг ёритиш ва бу соҳадаги илмий-маърифий фаолиятни жадал ташкил этиш;
ислом ва жаҳон цивилизациясига бебаҳо ҳисса қўшган аждодларимизнинг бой маданий меросини чуқур ўрганиш асосида ёшларнинг онгу тафаккурини шакллантириш;
динни зўравонлик ва қон тўкиш билан бир қаторга қўядиган бузғунчи ёт ғояларнинг асл моҳияти ва мақсадлари ҳақида аҳолининг, айниқса, ёшларнинг хабардорлик даражасини ошириш;
жамиятда миллий ва диний қадриятларимизга ёт бўлган ғояларга нисбатан тоқатсизлик муҳитини шакллантириш;
жамиятда бағрикенглик, ўзаро ҳурмат, меҳр-оқибат, тинчлик ва тотувликни, ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашда диний-маърифий соҳа вакилларининг дахлдорлик ҳисси ва иштирокини янада ошириш;
диний-маърифий ташкилотларнинг моддий-техника таъминотини мустаҳкамлаш, соҳа вакиллари меҳнатини муносиб рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
глобаллашув шароитида жамиятимиздаги ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлиги ва эътиқод эркинлигига таҳдид туғдириши мумкин бўлган омилларни барвақт аниқлаш ва олдини олишга қаратилган ахборот-таҳлилий фаолиятни кучайтириш;
диний ва дунёвий билимлар уйғунлигини ривожлантириш асосида таълим сифатини ошириш, диний-маърифий соҳада малакали кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг яхлит тизимини яратиш.
2. Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Ўзбекистон ислом академияси ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академиясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси:
Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси муассислигидаги исломшунослик ва диншунослик соҳаларида мутахассисларни ҳамда ўқув дастури, қўлланма ва дарсликларни тайёрлашга ихтисослашган таянч давлат олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ва қонунда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
ҳуқуқ ва мажбуриятлар бўйича қайта ташкил этилаётган Ўзбекистон ислом академиясининг ҳамда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тошкент ислом университетининг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.
Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20 апрелдаги ПҚ-2909-сон «Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорининг 14-бандида белгиланган имтиёзлар Ўзбекистон халқаро исломшунослик академиясига ҳам татбиқ этилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилсин.
5. Ўзбекистон халқаро ислом академияси таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Наманган ва Сурхондарё вилоятлари минтақавий филиалларига эга бўлган Малака ошириш маркази ташкил этилиши инобатга олинсин.
Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиалларида имом-хатиблар, имом ноиблари, диний соҳа мутахассислари, давлат ва жамоат ташкилотлари ходимлари, олий ва ўрта таълим муассасаларининг соҳага тегишли педагог кадрлари қайта тайёргарликдан ўтади ва малака оширади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон халқаро ислом академияси Малака ошириш маркази ва унинг минтақавий филиаллари фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилсин.
6. Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси ҳузуридаги «Зиё» медиа маркази мамлакатимизда диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини, аждодларимизнинг ислом ва жаҳон цивилизациясига қўшган бой диний-илмий меросини кенг тарғиб қилувчи, диний-маърифий ҳаётдаги янгиликларни жамоатчиликка етказувчи асосий медиа тузилма сифатида шакллантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси уч ой муддатда «Зиё» медиа маркази ишини самарали ташкил этиш мақсадида уни алоқа воситалари, кенг қамровли Интернет тармоғи, замонавий телестудия, телевизион ускуналар жамланмаси, компьютер техникалари, дастурий таъминот ва бошқа техника воситалари билан таъминлаш чораларини кўрсин.
«Зиё» медиа маркази 2021 йилнинг 1 майига қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича республикада ишлаб чиқарилмайдиган, замонавий телестудия ташкил этиш учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, компьютер ва сервер техникаси, техника воситалари, шунингдек, бошқа моддий-техника ресурсларини олиб кириш учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлар бундан мустасно) тўлашдан озод этилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг олий диний-маърифий таълим муассасаси шаклидаги Ҳадис илми мактабини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Қуръони карим ва ҳадисларнинг асл моҳиятини, ҳадис илмининг илмий-назарий асосларини чуқур ўрганган, ҳадис илми ривожига беқиёс ҳисса қўшган улуғ ватандошларимизнинг улкан илмий меросини пухта ўзлаштирган, ҳадисшунослик соҳасида илмий изланишлар олиб бориш кўникмасига эга мутахассисларни тайёрлаш ҳамда ҳадислардаги эзгу умуминсоний ғояларни халқимиз, айниқса, ёш авлодга етказиш Ҳадис илми мактабининг асосий вазифалари этиб белгилангани инобатга олинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ҳадис илми мактаби фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни қабул қилсин.
8. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фонди Васийлик кенгаши мазкур фондни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилганлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузурида «Вақф» хайрия жамоат фонди ташкил этилганлиги, 2-иловага мувофиқ ушбу жамоат фондининг Васийлик кенгаши таркиби маъқулланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
«Вақф» хайрия жамоат фондининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланганлиги қайд этилсин:
фуқароларнинг диний, маънавий ва интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш;
масжидлар ва диний таълим муассасаларининг биноларини қуриш, таъмирлаш, реконструкция қилиш, ободонлаштириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш;
тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини янада ривожлантириш;
диний таълим муассасалари, илмий-тадқиқот марказлари фаолиятини молиялаштириш, уларнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари, мутахассислари ва ўқувчи-талабаларини моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
масжидлар ва зиёратгоҳлар ходимларини, хусусан имом-хатиблар, имом ноиблари, мутаваллилар, муаззинларни моддий ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш;
ислом илм-фани ва маданияти ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аждодларимиз, замонамизнинг етук олим ва уламолари қаламига мансуб диний-маърифий асарларни чоп этиш ва аҳолига етказишга кўмаклашиш;
юртимиздаги муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларнинг мусулмон дунёсидаги нуфузини янада ошириш, бу масканларга маҳаллий ва хорижий фуқароларнинг зиёратларини уюштириш, зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш;
аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламлари, шу жумладан имконияти чекланган шахсларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита билан биргаликда Ўзбекистон мусулмонлари идорасига бир ой муддатда «Вақф» хайрия жамоат фондининг молиявий-хўжалик фаолиятини ташкил этиш, фуқаролардан закот, фитр ва бошқа хайрия маблағлари сифатида тушадиган маблағлар Фонднинг алоҳида ҳисоб рақамида тўпланиши, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган (шу жумладан, Интернет тармоғи орқали онлайн кузатиш имкониятини яратган) ҳолда маблағларнинг тушиши ва сарфланишида тўлиқ шаффофликни таъминлаш бўйича амалий кўмак берсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Маданият вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Давлат солиқ қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан биргаликда уч ой муддатда республикадаги барча муқаддас зиёратгоҳ ва қадамжоларни ўрганиб чиқсин ҳамда уларнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 июлга қадар ўрганиш натижалари асосида муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни «Вақф» хайрия жамоат фондига фойдаланиш учун ижарага бериш ҳуқуқи билан бириктириб беришни назарда тутувчи қарорни қабул қилсин.
Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар моддий маданий мерос объектлари ҳисобланади ҳамда уларнинг талаб даражасида муҳофаза қилиниши устидан Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги томонидан давлат назорати ўрнатилади.
10. Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Вақф» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан ушбу идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотларда:
фаолият юритаётган ходимларга, шу жумладан имом-хатибларга ойлик иш ҳақи тўлаш;
фаолият юритаётган уй-жойга муҳтож ходимларни хизмат уй-жойлари билан таъминлаш;
кўп йиллар давомида намунали фаолият юритаётган, уй-жойга муҳтож имом-хатибларга янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларни сотиб олиб, текинга бериш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг буюртмасига асосан идора тизимидаги диний-маърифий ташкилотлар ходимларига хизмат уй-жойлари ва уларга сотиб олиб бериш учун янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган уй-жойларнинг ажратилишини таъминласин.
11. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси, Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказининг раҳбарияти, ўқитувчи, илмий ходим ва мутахассисларига ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларига кўра тариф коэффициентлари ва базавий лавозим маошлари 3 баравар (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раисига, Ахборот-таҳлил ва тарғибот ишларини ташкил этиш бошқармаси раҳбарияти ва ходимларига — 4 баравар) миқдорда қўлланилади.
12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита, Фанлар академияси, Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва кенг жамоатчиликнинг ислом илм-фани ва маданиятига беқиёс ҳисса қўшган буюк аждодларимизнинг ибратли ҳаёти ва бой илмий меросини чуқур ўрганиш, мамлакатимиз довруғини жаҳон миқёсида кенг ёйиш ишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган шахсларни рағбатлантириш мақсадида «Имом Бухорий» давлат мукофотини таъсис этиш ҳақидаги таклифи қўллаб-қувватлансин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда мазкур давлат мукофотини таъсис этиш чора-тадбирлари тўғрисидаги тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси Адлия вазирлиги билан биргаликда диний-маърифий соҳада намунали фаолият юритаётган, ижтимоий-маънавий ишларда алоҳида ўрнак кўрсатаётган соҳа вакилларини рағбатлантириш, шу жумладан давлат мукофотларига тақдим этиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритиб борсин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита:
бир ҳафта муддатда қўмита фаолиятини такомиллаштириш ва унинг янгиланган тузилмасини тасдиқлаш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;
Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
15. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчилари Р.Т. Камилов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш бўйича
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Диний-маърифий соҳага оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш 1. Диний-маърифий соҳага оид қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш, таҳлил қилиш, уларни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. 1. Хатлов ва таҳлил ўтказиш, унинг натижалари асосида қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш бўйича идоралараро ишчи гуруҳ тузиш. 2. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш. 2018 йил май Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДИҚ 2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида диний ташкилотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил апрель Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), ДИҚ 3. Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг хорижий диний таълим муассасаларида ўқишларини тартибга солувчи Ҳукумат қарорини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил эгиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил июнь ДИҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ТИВ (А. Камилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) II. Диний-маърифий соҳада таълим-тарбия тизимини такомиллаштириш, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш 4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон халқаро ислом академияси фаолиятини ташкил этиш ва қўллаб-қувватлаш тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига киритиш. 2018 йил апрель ДИҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ТИВ (А. Камилов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси 5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги диний-маърифий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1.Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишиш. 3. Лойиҳани Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил июнь ДИҚ, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси 6. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги муассасаларда фуқароларга муқаддас Қуръони каримни ўргатувчи махсус курслар ташкил қилиш. 1. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг буйруғини қабул қилиш. 2018 йил апрель УМИ (У. Алимов), ДИҚ, Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) 2. Махсус курсларни ташкил қилиш. Доимий равишда 7. Умумтаълим мактабларида «Дунё динлари тарихи», ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида «Диншунослик» ва «Диний экстремизм ва халқаро терроризмга қарши курашишнинг маънавий-маърифий асослари» фанларининг ўқув дастурлари ва дарсликларини, малакали кадрлар билан таъминланганлигини ўрганиш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Таълим муассасаларида кўрсатиб ўтилган фанларнинг ўқитилишини, малакали кадрлар хамда дарсликлар, ўқув қўлланмалари, диний экстремизм ва терроризм, миссионерлик фаолиятига қарши курашиш бўйича кўргазмали ва медиаматериаллар билан таъминланганини ўрганиш. 3. Ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида мазкур ўқув фанларининг ўқитилишини такомиллаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини тайёрлаш ва киритиш. 2018 йил май Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси 8. Таълим муассасаларида Ўзбекистон Республикасининг «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунини ўрганишга бағишланган «Ахборот соати» ва «Маънавият кунлари»ни ўтказиш ишларини янада такомиллаштириш. 1. Қонун ҳужжатларини ўрганишга бағишланган «Ахборот соати» ва «Маънавият кунлари»ни ўтказиш бўйича услубий қўлланмаларни ишлаб чиқиш. 2. Олий ва ўрта махсус таълим, халқ таълими вазирларининг кўрсатиб ўтилган тадбирларни ўқув дастурига киритиш бўйича буйруқларини чиқариш. 3. «Ахборот соати» ва «Маънавият кунлари»ни ўтказиш бўйича синф раҳбарлари ва ўқитувчилар учун семинар-тренинглар ташкил этиш. Алоҳида режа асосида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Халқ таълими вазирлиги (У. Иноятов), ДИҚ Маънавият ва маърифат маркази (А. Кодиров) III. Диний бағрикенглик, конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни ташкил этиш 9. Нуфузли имом-хатиблар, машҳур спортчилар, маданият арбоблари ва зиёлилар иштирокида диннинг асл инсонпарварлик моҳиятини очиб беришга бағишланган ижтимоий роликлар намойишини ташкил қилиш. 1. Ижодий гуруҳларни ташкил этиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Роликларни тайёрлашда жамоат ва дин арбоблари, зиёлиларнинг иштирокини таъминлаш. 3. Роликларни телевидениеда қулай эфир вақтида, кинотеатрларда сеансдан аввал намойиш этиш, шунингдек, ижтимоий тармоқларга жойлаштириш. 2018 йил апрель Доимий равишда ДИҚ, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), МТРК (А. Хаджаев), Ўзбекистон Миллий медиа ассоциацияси (А. Абуталипов), ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси 10. Диний бағрикенглик ғояларини тарғиб этиш, буюк аждодларимизнинг илмий мероси ва ислом динининг асл моҳиятини тушунтиришга йўналтирилган аудиовизуал материаллар (электрон китоблар, нашрлар, олимларнинг шарҳи бўлган видеороликлар)ни комплекс ишлаб чиқиш, шунингдек, уяли телефонларда ва Интернетнинг илғор ижтимоий тармоқларида бепул юклаб олиш ва фойдаланиш механизмларини жорий этиш. 1. Идоралараро режаларни ишлаб чиқиш. 2018 йил апрель ТИВ (А. Камилов), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), МТРК (А. Ходжаев), АТКР вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ЎзМАА (Л. Тангриев) 2. Аудиовизуал материалларни комплекс ишлаб чиқиш. 3. Материалларни нашр этиш ва тарқатиш. 2018 йил давомида 11. Ўзбекистоннинг диний-маърифий ҳаёти ҳақида Википедия интернет- энциклопедиясидаги маълумотларни янгил аб бориш ҳамда Мовароуннаҳр уламолари ҳаёти ва ижоди ҳақидаги материалларни тарқатиш. 1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш, тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Материалларни тайёрлаш ва уларни Википедияга ўзбек, рус, араб, инглиз тилларида жойлаштириш. 3. Жойлаштирилган материалларни янгилаб бориш. Доимий равишда Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров), Ўзбекистон халқаро исломшунослик академияси, Имом Бухорий ХИТМ (Ш. Зиёдов), Имом Термизий ХИТМ (У. Уватов), АТКР вазирлиги (А. Ахмедходжиев), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов) IV. Миллий ва диний қадриятларимизни асраб-авайлаш, зиёрат туризми учун шароитлар яратишга оид ташкилий чора-тадбирлар 12. Диний ибодатни адо этиш учун кулай шароитларни яратиш, мамлакатда зиёрат туризмини ривожлантириш мақсадида жамоат жойларида замонавий талабларга жавоб берадиган санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар) ва таҳоратхоналар қурилишини таъминлаш. Бунда катта магистрал йўлларнинг бўйида давлат-хусусий шериклик асосида ибодат қилувчилар учун тегишли инфратузилмани шакллантириш. 1. Жамоат жойларидаги санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар) аҳволини, таҳоратхоналарга бўлган эҳтиёжни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳ ташкил қилиш. 2018 йил апрель Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Туризмни ривожлан гириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Қурилиш вазирлиги (Б. Закиров), ДИҚ, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А. Абдувалиев), ЎМИ (У. Алимов) 2. Ишчи гуруҳ томонидан иш режа лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2018 йил май 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан комплекс иш режани тасдиқлаш, мавжуд санитария-гигиена узеллари (ҳожатхоналар)нинг аҳволини яхшилаш, уларни таъмирлаш, қайта қуриш. 2018 йил сентябрь 4. Амалга оширилган ишлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш. 2018 йил сентябрь 5. Қонун ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш бўйича таклифлар тайёрлаш, санитария-гигиена узелларининг намунавий лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил июль 13. Халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда «Ҳалол» стандарти ва бошқа динларга тааллуқли стандартлар бўйича маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар ходимларини ўқитиш, тайёрлаш бўйича ўқув курслари ва амалий семинарларни ташкил этиш. 1. Уқув-курслари ва амалий семинарларни ташкил этиш бўйича ишчи гуруҳ тузиш ва унинг иш режасини тасдиқлаш. 2. Ўқув-курслари ва амалий семинарларнинг концепцияси ва дастурларини ишлаб чиқиш. 3. Ўқув-курслари ва амалий семинарларни ҳудудлар кесимида ўтказиш. Алоҳида режа асосида «Ўзстандарт» агентлиги (А. Каримов), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (А. Абдуҳакимов) 14. Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги «Вақф» хайрия жамоат фонди фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини қабул қилиш. 1. Идоралараро ишчи гуруҳ тузиш. 2. Комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 3. Комплекс чора-тадбирлар режаси ижросини таъминлаш. 2018 йил апрель-май ЎМИ (У. Алимов), ДИҚ, Ҳисоб палатаси (М. Икрамов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Марказий банк (М. Нурмуратов), АТКР вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 15. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга ташриф буюрувчиларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фойдаланиладиган электрон турникет тизимини ўрнатиш. 1. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларни аниқлаш, рўйхатини тузиш. 2. Муқаддас қадамжолар ва зиёратгоҳларга электрон турникет тизимини ўрнатиш. Алоҳида режа асосида ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), ИИВ (П. Бобожонов) V. Ўзбекистонда конфессиялараро ва миллатлараро тотувликни таъминлаш борасидаги ишларни кенг тарғиб қилиш 16. Ўзбекистонда динлараро тотувлик ва бағрикенгликни таъминлаш борасидаги тажрибани халқаро майдонда кенг тарғиб қилиш, бу борадаги илмий-ижодий фаолиятга кўмаклашиш. 1. Тадбирлар режасини ишлаб чиқиш. 2. Жамоат ва диний ташкилотлар ходимларининг республикада конфессиялараро ҳамкорлик ва бағрикенглик тарғиботи бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг тарғиб этиш учун хорижий сафарларини ташкил этиш. 3. Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналарига мамлакатимизда экстремизм ва терроризмнинг олдини олиш, динлараро тотувлик ва бағрикенгликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақидаги материалларни, жумладан аудиовизуал материалларни хорижий ОАВларида ёритиш учун тақдим этиб бориш. 4. Давлат, жамоат ва диний ташкилотлар веб-сайтлари, ижтимоий тармоқларда виждон эркинлигини таъминлаш, бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш борасида қилинаётган ижобий ишларни кенг тарғиб этиш. 2018 йил май Алоҳида режа асосида ДИҚ, ТИВ (А. Камилов), СМТИ (В. Норов), ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази (Ш. Миноваров), Имом Бухорий ХИТМ (Ш. Зиёдов), Имом Термизий ХИТМ (У. Уватов) 17. Хорижий ОАВда Ўзбекистоннинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, шунингдек, виждон эркинлигини таъминлаш борасида қилинган ишлар ҳақидаги кўрсатув ва роликлар намойишини ташкил этиш. 1. Ўзбекистон МТРКнинг хорижий давлатларнинг энг оммабоп телерадиоканаллари билан ҳамкорлигини ўрнатиш. 2018 йил май МТРК (А. Ходжаев), ТИВ (А. Камилов), ЭОАВМА (Ф. Абдухаликов), ДИҚ, ЎМИ (У. Алимов), Ўзбекистон халқаро ислом академияси 2. Хорижий ОАВга тақдим этиш учун кўрсатув, ролик ва бошқа материалларни тайёрлаш. 3. Материалларни намойиш этиш ва ОАВ ҳамда Интернет тармоғида ёритиб бориш. Алоҳида режа асосида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 апрелдаги ПФ-5416-сон Фармонига 2-ИЛОВА
«Вақф» хайрия жамоат фондининг Васийлик кенгаши
Н. Холиқназаров — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий, Васийлик кенгаши раиси С. Тошбоев — Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси, Васийлик кенгаши раисининг ўринбосари Лавозими бўйича — Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари М. Камилов — Ўзбекистон халқаро ислом академияси ректори Ф. Абдухаликов — Ўзбекистон Ислом цивилизацияси маркази директори У. Ғафуров — Тошкент ислом институти ректори Ж. Элов — Мир Араб олий мадрасаси ректори Лавозими бўйича — «Ҳилол нашр» нашриёт-матбаа корхонаси таъсисчиси Лавозими бўйича — Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг масъул ходими, Васийлик кенгаши масъул котиби — Ўзбекистон Республикаси фуқароси * — Ўзбекистон Республикаси фуқароси * — Ўзбекистон Республикаси фуқароси *
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 16 апрель,
ПФ-5416-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Farmoni
CHORA-TADBIRLAR DASTURI
TARKIBI
Diniy-maʼrifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Koʻp asrlik milliy va diniy qadriyatlarimizni asrab-avaylash, dunyo ilm-fani va madaniyati rivojiga ulkan hissa qoʻshgan ajdodlarimizning bebaho merosini oʻrganish, uning asosida yoshlarni komil inson etib tarbiyalash jamiyatda barqaror ijtimoiy-maʼnaviy muhitni taʼminlashning muhim shartlaridan biri hisoblanadi.
Soʻnggi yillarda mamlakatimizda tashkil etilgan Islom sivilizatsiyasi markazi, Islom akademiyasi, Mir Arab oliy madrasasi, Imom Buxoriy va Imom Termiziy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazlari boy ilmiy-tarixiy merosimizni oʻrganish va targʻib qilishga xizmat qilmoqda.
Shu bilan birga, dunyoda roʻy berayotgan voqea-hodisalar va ijtimoiy-siyosiy vaziyatning tahlili diniy-maʼrifiy sohadagi faoliyat samaradorligini oshirishni va malakali kadrlar tayyorlashning yaxlit tizimini yaratishni taqozo etmoqda.
Xalqimizga azal-azaldan xos boʻlgan maʼrifatparvarlik, bagʻrikenglik, mehr-muruvvat, bunyodkorlik kabi ezgu fazilatlar va qadriyatlarimizni keng targʻib qilish, jamiyatda ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashda diniy-maʼrifiy soha vakillarining oʻrni va ishtirokini oshirish hamda 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasiga muvofiq:
1. Quyidagilar diniy-maʼrifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirishning ustuvor yoʻnalishlari etib belgilansin:
“jaholatga qarshi maʼrifat” ulugʻvor gʻoya asosida dinning asl insonparvarlik mohiyatini, ezgulik, tinchlik va insoniylik kabi fazilatlar azaliy qadriyatlarimiz ifodasi ekanligini keng yoritish va bu sohadagi ilmiy-maʼrifiy faoliyatni jadal tashkil etish;
islom va jahon sivilizatsiyasiga bebaho hissa qoʻshgan ajdodlarimizning boy madaniy merosini chuqur oʻrganish asosida yoshlarning ongu tafakkurini shakllantirish;
dinni zoʻravonlik va qon toʻkish bilan bir qatorga qoʻyadigan buzgʻunchi yot gʻoyalarning asl mohiyati va maqsadlari haqida aholining, ayniqsa, yoshlarning xabardorlik darajasini oshirish;
jamiyatda milliy va diniy qadriyatlarimizga yot boʻlgan gʻoyalarga nisbatan toqatsizlik muhitini shakllantirish;
jamiyatda bagʻrikenglik, oʻzaro hurmat, mehr-oqibat, tinchlik va totuvlikni, ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligini taʼminlashda diniy-maʼrifiy soha vakillarining daxldorlik hissi va ishtirokini yanada oshirish;
diniy-maʼrifiy tashkilotlarning moddiy-texnika taʼminotini mustahkamlash, soha vakillari mehnatini munosib ragʻbatlantirish va ijtimoiy himoyasini kuchaytirish;
globallashuv sharoitida jamiyatimizdagi ijtimoiy-maʼnaviy muhit barqarorligi va eʼtiqod erkinligiga tahdid tugʻdirishi mumkin boʻlgan omillarni barvaqt aniqlash va oldini olishga qaratilgan axborot-tahliliy faoliyatni kuchaytirish;
diniy va dunyoviy bilimlar uygʻunligini rivojlantirish asosida taʼlim sifatini oshirish, diniy-maʼrifiy sohada malakali kadrlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishning yaxlit tizimini yaratish.
2. Diniy-maʼrifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasining Oʻzbekiston islom akademiyasi va Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Toshkent islom universiteti negizida Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi:
Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi muassisligidagi islomshunoslik va dinshunoslik sohalarida mutaxassislarni hamda oʻquv dasturi, qoʻllanma va darsliklarni tayyorlashga ixtisoslashgan tayanch davlat oliy taʼlim va ilmiy-tadqiqot muassasasi hisoblanadi;
Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari va qonunda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan moliyalashtiriladi;
huquq va majburiyatlar boʻyicha qayta tashkil etilayotgan Oʻzbekiston islom akademiyasining hamda Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Toshkent islom universitetining huquqiy vorisi hisoblanadi.
Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi bitiruvchilariga umumtaʼlim maktablari, oʻrta maxsus va oliy taʼlim muassasalarida sohaga tegishli fanlar boʻyicha pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqi berilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 20-apreldagi PQ-2909-son “Oliy taʼlim tizimini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarorining 14-bandida belgilangan imtiyozlar Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasiga ham tatbiq etilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilsin.
5. Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi tarkibida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Samarqand, Namangan va Surxondaryo viloyatlari mintaqaviy filiallariga ega boʻlgan Malaka oshirish markazi tashkil etilishi inobatga olinsin.
Malaka oshirish markazi va uning mintaqaviy filiallarida imom-xatiblar, imom noiblari, diniy soha mutaxassislari, davlat va jamoat tashkilotlari xodimlari, oliy va oʻrta taʼlim muassasalarining sohaga tegishli pedagog kadrlari qayta tayyorgarlikdan oʻtadi va malaka oshiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi Malaka oshirish markazi va uning mintaqaviy filiallari faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilsin.
6. Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi huzuridagi “Ziyo” media markazi mamlakatimizda dinning asl insonparvarlik mohiyatini, ajdodlarimizning islom va jahon sivilizatsiyasiga qoʻshgan boy diniy-ilmiy merosini keng targʻib qiluvchi, diniy-maʼrifiy hayotdagi yangiliklarni jamoatchilikka yetkazuvchi asosiy media tuzilma sifatida shakllantirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi uch oy muddatda “Ziyo” media markazi ishini samarali tashkil etish maqsadida uni aloqa vositalari, keng qamrovli Internet tarmogʻi, zamonaviy telestudiya, televizion uskunalar jamlanmasi, kompyuter texnikalari, dasturiy taʼminot va boshqa texnika vositalari bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.
“Ziyo” media markazi 2021-yilning 1-mayiga qadar belgilangan tartibda tasdiqlanadigan roʻyxatlar boʻyicha respublikada ishlab chiqarilmaydigan, zamonaviy telestudiya tashkil etish uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar, kompyuter va server texnikasi, texnika vositalari, shuningdek, boshqa moddiy-texnika resurslarini olib kirish uchun bojxona toʻlovlarini (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlar bundan mustasno) toʻlashdan ozod etilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi va Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazining oliy diniy-maʼrifiy taʼlim muassasasi shaklidagi Hadis ilmi maktabini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi qabul qilinsin.
Qurʼoni karim va hadislarning asl mohiyatini, hadis ilmining ilmiy-nazariy asoslarini chuqur oʻrgangan, hadis ilmi rivojiga beqiyos hissa qoʻshgan ulugʻ vatandoshlarimizning ulkan ilmiy merosini puxta oʻzlashtirgan, hadisshunoslik sohasida ilmiy izlanishlar olib borish koʻnikmasiga ega mutaxassislarni tayyorlash hamda hadislardagi ezgu umuminsoniy gʻoyalarni xalqimiz, ayniqsa, yosh avlodga yetkazish Hadis ilmi maktabining asosiy vazifalari etib belgilangani inobatga olinsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda Hadis ilmi maktabi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisidagi qarorni qabul qilsin.
8. Oʻzbekiston musulmonlari idorasi huzuridagi Muqaddas qadamjolarni saqlash va obod etish xayriya jamoat fondi Vasiylik kengashi mazkur fondni tugatish toʻgʻrisida qaror qabul qilganligi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi huzurida “Vaqf” xayriya jamoat fondi tashkil etilganligi, 2-ilovaga muvofiq ushbu jamoat fondining Vasiylik kengashi tarkibi maʼqullanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
“Vaqf” xayriya jamoat fondining asosiy vazifalari etib quyidagilar belgilanganligi qayd etilsin:
fuqarolarning diniy, maʼnaviy va intellektual salohiyatini oshirishga qaratilgan tashabbuslarini qoʻllab-quvvatlash, milliy va diniy qadriyatlarimizni asrab-avaylash;
masjidlar va diniy taʼlim muassasalarining binolarini qurish, taʼmirlash, rekonstruksiya qilish, obodonlashtirish, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash;
tarixiy-meʼmoriy ahamiyatga ega ziyoratgohlarni saqlash, taʼmirlash, obodonlashtirish, ularning infratuzilmasini yanada rivojlantirish;
diniy taʼlim muassasalari, ilmiy-tadqiqot markazlari faoliyatini moliyalashtirish, ularning professor-oʻqituvchilari, tadqiqotchilari, mutaxassislari va oʻquvchi-talabalarini moddiy va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash;
masjidlar va ziyoratgohlar xodimlarini, xususan imom-xatiblar, imom noiblari, mutavallilar, muazzinlarni moddiy va ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash;
islom ilm-fani va madaniyati rivojiga ulkan hissa qoʻshgan buyuk ajdodlarimiz, zamonamizning yetuk olim va ulamolari qalamiga mansub diniy-maʼrifiy asarlarni chop etish va aholiga yetkazishga koʻmaklashish;
yurtimizdagi muqaddas ziyoratgoh va qadamjolarning musulmon dunyosidagi nufuzini yanada oshirish, bu maskanlarga mahalliy va xorijiy fuqarolarning ziyoratlarini uyushtirish, ziyoratchilar uchun zarur sharoitlar yaratish;
aholining ijtimoiy himoyaga muhtoj qatlamlari, shu jumladan imkoniyati cheklangan shaxslarni moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash.
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita bilan birgalikda Oʻzbekiston musulmonlari idorasiga bir oy muddatda “Vaqf” xayriya jamoat fondining moliyaviy-xoʻjalik faoliyatini tashkil etish, fuqarolardan zakot, fitr va boshqa xayriya mablagʻlari sifatida tushadigan mablagʻlar Fondning alohida hisob raqamida toʻplanishi, zamonaviy axborot texnologiyalaridan foydalangan (shu jumladan, Internet tarmogʻi orqali onlayn kuzatish imkoniyatini yaratgan) holda mablagʻlarning tushishi va sarflanishida toʻliq shaffoflikni taʼminlash boʻyicha amaliy koʻmak bersin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi Madaniyat vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Davlat soliq qoʻmitasi va Oʻzbekiston musulmonlari idorasi bilan birgalikda uch oy muddatda respublikadagi barcha muqaddas ziyoratgoh va qadamjolarni oʻrganib chiqsin hamda ularning tashkiliy-huquqiy asoslarini takomillashtirish boʻyicha aniq takliflar ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi 2018-yil 1-iyulga qadar oʻrganish natijalari asosida muqaddas qadamjo va ziyoratgohlarni “Vaqf” xayriya jamoat fondiga foydalanish uchun ijaraga berish huquqi bilan biriktirib berishni nazarda tutuvchi qarorni qabul qilsin.
Muqaddas qadamjo va ziyoratgohlar moddiy madaniy meros obyektlari hisoblanadi hamda ularning talab darajasida muhofaza qilinishi ustidan Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi tomonidan davlat nazorati oʻrnatiladi.
10. Oʻzbekiston musulmonlari idorasining “Vaqf” xayriya jamoat fondi mablagʻlari hisobidan ushbu idora tizimidagi diniy-maʼrifiy tashkilotlarda:
faoliyat yuritayotgan xodimlarga, shu jumladan imom-xatiblarga oylik ish haqi toʻlash;
faoliyat yuritayotgan uy-joyga muhtoj xodimlarni xizmat uy-joylari bilan taʼminlash;
koʻp yillar davomida namunali faoliyat yuritayotgan, uy-joyga muhtoj imom-xatiblarga yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha qurilayotgan uy-joylarni sotib olib, tekinga berish toʻgʻrisidagi taklifi qabul qilinsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston musulmonlari idorasining buyurtmasiga asosan idora tizimidagi diniy-maʼrifiy tashkilotlar xodimlariga xizmat uy-joylari va ularga sotib olib berish uchun yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha qurilayotgan uy-joylarning ajratilishini taʼminlasin.
11. Belgilansinki, Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi, Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi, Oʻzbekistondagi Islom sivilizatsiyasi markazi, Imom Buxoriy xalqaro ilmiy-tadqiqot markazining rahbariyati, oʻqituvchi, ilmiy xodim va mutaxassislariga yagona tarif setkasi boʻyicha mehnatga haq toʻlash razryadlariga koʻra tarif koeffitsiyentlari va bazaviy lavozim maoshlari 3 baravar (Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisiga, Axborot-tahlil va targʻibot ishlarini tashkil etish boshqarmasi rahbariyati va xodimlariga — 4 baravar) miqdorda qoʻllaniladi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Fanlar akademiyasi, Maʼnaviyat va maʼrifat markazi, Oʻzbekiston musulmonlari idorasi va keng jamoatchilikning islom ilm-fani va madaniyatiga beqiyos hissa qoʻshgan buyuk ajdodlarimizning ibratli hayoti va boy ilmiy merosini chuqur oʻrganish, mamlakatimiz dovrugʻini jahon miqyosida keng yoyish ishiga munosib hissa qoʻshib kelayotgan shaxslarni ragʻbatlantirish maqsadida “Imom Buxoriy” davlat mukofotini taʼsis etish haqidagi taklifi qoʻllab-quvvatlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda mazkur davlat mukofotini taʼsis etish chora-tadbirlari toʻgʻrisidagi tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini kiritsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi Adliya vazirligi bilan birgalikda diniy-maʼrifiy sohada namunali faoliyat yuritayotgan, ijtimoiy-maʼnaviy ishlarda alohida oʻrnak koʻrsatayotgan soha vakillarini ragʻbatlantirish, shu jumladan davlat mukofotlariga taqdim etish boʻyicha takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasiga kiritib borsin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Din ishlari boʻyicha qoʻmita:
bir hafta muddatda qoʻmita faoliyatini takomillashtirish va uning yangilangan tuzilmasini tasdiqlash haqidagi Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti qarori loyihasini;
Adliya vazirligi va boshqa manfaatdor idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu Farmondan kelib chiqadigan oʻzgartish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
15. Mazkur Farmonning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining davlat maslahatchilari R.T. Kamilov va R.S. Qosimov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-apreldagi PF-5416-son Farmoniga 1-ILOVA
Diniy-maʼrifiy soha faoliyatini tubdan takomillashtirish boʻyicha
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Diniy-maʼrifiy sohaga oid normativ-huquqiy bazani takomillashtirish 1. Diniy-maʼrifiy sohaga oid qonun hujjatlarini xatlovdan oʻtkazish, tahlil qilish, ularni takomillashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash. 1. Xatlov va tahlil oʻtkazish, uning natijalari asosida qonunchilikni takomillashtirish yuzasidan takliflarni tayyorlash boʻyicha idoralararo ishchi guruh tuzish. 2. Normativ-huquqiy bazani takomillashtirish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritish. 2018-yil may Adliya vazirligi (R. Davletov), DIQ 2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasida diniy tashkilotlarni davlat roʻyxatidan oʻtkazish tartibini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida”gi qarori loyihasini ishlab chiqish. 1. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh tashkil etish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini tayyorlash va manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Loyihani Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil aprel Adliya vazirligi (R. Davletov), DIQ 3. Oʻzbekiston Respublikasi fuqarolarining xorijiy diniy taʼlim muassasalarida oʻqishlarini tartibga soluvchi Hukumat qarorini ishlab chiqish va qabul qilish. 1. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh tashkil egish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini tayyorlash va manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil iyun DIQ, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), TIV (A. Kamilov), Adliya vazirligi (R. Davletov) II. Diniy-maʼrifiy sohada taʼlim-tarbiya tizimini takomillashtirish, kadrlar malakasini oshirish va qayta tayyorlash 4. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi faoliyatini tashkil etish va qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida”gi qarori loyihasini ishlab chiqish. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh tashkil etish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini tayyorlash va manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti devoniga kiritish. 2018-yil aprel DIQ, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), TIV (A. Kamilov), Adliya vazirligi (R. Davletov), Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi 5. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi diniy-maʼrifiy taʼlim muassasalari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qarori loyihasini ishlab chiqish. 1.Normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish boʻyicha ishchi guruh tashkil etish. 2. Normativ-huquqiy hujjat loyihasini tayyorlash va manfaatdor vazirlik va idoralar bilan kelishish. 3. Loyihani Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil iyun DIQ, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), OʻMI (U. Alimov), Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi 6. Oʻzbekiston musulmonlari idorasi tasarrufidagi muassasalarda fuqarolarga muqaddas Qurʼoni karimni oʻrgatuvchi maxsus kurslar tashkil qilish. 1. Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisining buyrugʻini qabul qilish. 2018-yil aprel UMI (U. Alimov), DIQ, Adliya vazirligi (R. Davletov) 2. Maxsus kurslarni tashkil qilish. Doimiy ravishda 7. Umumtaʼlim maktablarida “Dunyo dinlari tarixi”, oʻrta maxsus va oliy taʼlim muassasalarida “Dinshunoslik” va “Diniy ekstremizm va xalqaro terrorizmga qarshi kurashishning maʼnaviy-maʼrifiy asoslari” fanlarining oʻquv dasturlari va darsliklarini, malakali kadrlar bilan taʼminlanganligini oʻrganish, mavjud kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. Tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Taʼlim muassasalarida koʻrsatib oʻtilgan fanlarning oʻqitilishini, malakali kadrlar xamda darsliklar, oʻquv qoʻllanmalari, diniy ekstremizm va terrorizm, missionerlik faoliyatiga qarshi kurashish boʻyicha koʻrgazmali va mediamateriallar bilan taʼminlanganini oʻrganish. 3. Oʻrta maxsus va oliy taʼlim muassasalarida mazkur oʻquv fanlarining oʻqitilishini takomillashtirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini tayyorlash va kiritish. 2018-yil may Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Xalq taʼlimi vazirligi (U. Inoyatov), Moliya vazirligi (A. Xaydarov), DIQ, OʻMI (U. Alimov), Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi 8. Taʼlim muassasalarida Oʻzbekiston Respublikasining “Vijdon erkinligi va diniy tashkilotlar toʻgʻrisida”gi Qonunini oʻrganishga bagʻishlangan “Axborot soati” va “Maʼnaviyat kunlari”ni oʻtkazish ishlarini yanada takomillashtirish. 1. Qonun hujjatlarini oʻrganishga bagʻishlangan “Axborot soati” va “Maʼnaviyat kunlari”ni oʻtkazish boʻyicha uslubiy qoʻllanmalarni ishlab chiqish. 2. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim, xalq taʼlimi vazirlarining koʻrsatib oʻtilgan tadbirlarni oʻquv dasturiga kiritish boʻyicha buyruqlarini chiqarish. 3. “Axborot soati” va “Maʼnaviyat kunlari”ni oʻtkazish boʻyicha sinf rahbarlari va oʻqituvchilar uchun seminar-treninglar tashkil etish. Alohida reja asosida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov), Xalq taʼlimi vazirligi (U. Inoyatov), DIQ Maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kodirov) III. Diniy bagʻrikenglik, konfessiyalararo va millatlararo totuvlikni mustahkamlash boʻyicha tadbirlarni tashkil etish 9. Nufuzli imom-xatiblar, mashhur sportchilar, madaniyat arboblari va ziyolilar ishtirokida dinning asl insonparvarlik mohiyatini ochib berishga bagʻishlangan ijtimoiy roliklar namoyishini tashkil qilish. 1. Ijodiy guruhlarni tashkil etish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Roliklarni tayyorlashda jamoat va din arboblari, ziyolilarning ishtirokini taʼminlash. 3. Roliklarni televideniyeda qulay efir vaqtida, kinoteatrlarda seansdan avval namoyish etish, shuningdek, ijtimoiy tarmoqlarga joylashtirish. 2018-yil aprel Doimiy ravishda DIQ, Yoshlar siyosati va sport vazirligi (A. Ikramov), Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), MTRK (A. Xadjayev), Oʻzbekiston Milliy media assotsiatsiyasi (A. Abutalipov), OʻMI (U. Alimov), Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi 10. Diniy bagʻrikenglik gʻoyalarini targʻib etish, buyuk ajdodlarimizning ilmiy merosi va islom dinining asl mohiyatini tushuntirishga yoʻnaltirilgan audiovizual materiallar (elektron kitoblar, nashrlar, olimlarning sharhi boʻlgan videoroliklar)ni kompleks ishlab chiqish, shuningdek, uyali telefonlarda va Internetning ilgʻor ijtimoiy tarmoqlarida bepul yuklab olish va foydalanish mexanizmlarini joriy etish. 1. Idoralararo rejalarni ishlab chiqish. 2018-yil aprel TIV (A. Kamilov), DIQ, OʻMI (U. Alimov), MTRK (A. Xodjayev), ATKR vazirligi (A. Axmedxodjayev), OʻzMAA (L. Tangriyev) 2. Audiovizual materiallarni kompleks ishlab chiqish. 3. Materiallarni nashr etish va tarqatish. 2018-yil davomida 11. Oʻzbekistonning diniy-maʼrifiy hayoti haqida Vikipediya internet- ensiklopediyasidagi maʼlumotlarni yangil ab borish hamda Movarounnahr ulamolari hayoti va ijodi haqidagi materiallarni tarqatish. 1. Idoralararo ishchi guruh tuzish, tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Materiallarni tayyorlash va ularni Vikipediyaga oʻzbek, rus, arab, ingliz tillarida joylashtirish. 3. Joylashtirilgan materiallarni yangilab borish. Doimiy ravishda Islom sivilizatsiyasi markazi (Sh. Minovarov), Oʻzbekiston xalqaro islomshunoslik akademiyasi, Imom Buxoriy XITM (Sh. Ziyodov), Imom Termiziy XITM (U. Uvatov), ATKR vazirligi (A. Axmedxodjiyev), DIQ, OʻMI (U. Alimov) IV. Milliy va diniy qadriyatlarimizni asrab-avaylash, ziyorat turizmi uchun sharoitlar yaratishga oid tashkiliy chora-tadbirlar 12. Diniy ibodatni ado etish uchun kulay sharoitlarni yaratish, mamlakatda ziyorat turizmini rivojlantirish maqsadida jamoat joylarida zamonaviy talablarga javob beradigan sanitariya-gigiyena uzellari (hojatxonalar) va tahoratxonalar qurilishini taʼminlash. Bunda katta magistral yoʻllarning boʻyida davlat-xususiy sheriklik asosida ibodat qiluvchilar uchun tegishli infratuzilmani shakllantirish. 1. Jamoat joylaridagi sanitariya-gigiyena uzellari (hojatxonalar) ahvolini, tahoratxonalarga boʻlgan ehtiyojni oʻrganish boʻyicha ishchi guruh tashkil qilish. 2018-yil aprel Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Turizmni rivojlan girish davlat qoʻmitasi (A. Abduhakimov), Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Shadmanov), Qurilish vazirligi (B. Zakirov), DIQ, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi (A. Abduvaliyev), OʻMI (U. Alimov) 2. Ishchi guruh tomonidan ish reja loyihasini ishlab chiqish. 2018-yil may 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari bilan kompleks ish rejani tasdiqlash, mavjud sanitariya-gigiyena uzellari (hojatxonalar)ning ahvolini yaxshilash, ularni taʼmirlash, qayta qurish. 2018-yil sentabr 4. Amalga oshirilgan ishlar haqida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti devoni va Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritish. 2018-yil sentabr 5. Qonun hujjatlariga, shaharsozlik norma va qoidalariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish boʻyicha takliflar tayyorlash, sanitariya-gigiyena uzellarining namunaviy loyihalarini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil iyul 13. Xalqaro ekspertlarni jalb qilgan holda “Halol” standarti va boshqa dinlarga taalluqli standartlar boʻyicha mahsulot ishlab chiqaruvchi korxonalar xodimlarini oʻqitish, tayyorlash boʻyicha oʻquv kurslari va amaliy seminarlarni tashkil etish. 1. Uquv-kurslari va amaliy seminarlarni tashkil etish boʻyicha ishchi guruh tuzish va uning ish rejasini tasdiqlash. 2. Oʻquv-kurslari va amaliy seminarlarning konsepsiyasi va dasturlarini ishlab chiqish. 3. Oʻquv-kurslari va amaliy seminarlarni hududlar kesimida oʻtkazish. Alohida reja asosida “Oʻzstandart” agentligi (A. Karimov), DIQ, OʻMI (U. Alimov), Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (A. Abduhakimov) 14. Oʻzbekiston musulmonlari idorasi huzuridagi “Vaqf” xayriya jamoat fondi faoliyatini tashkiliy-huquqiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini qabul qilish. 1. Idoralararo ishchi guruh tuzish. 2. Kompleks chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 3. Kompleks chora-tadbirlar rejasi ijrosini taʼminlash. 2018-yil aprel-may OʻMI (U. Alimov), DIQ, Hisob palatasi (M. Ikramov), Adliya vazirligi (R. Davletov), Markaziy bank (M. Nurmuratov), ATKR vazirligi (A. Axmedxodjayev), Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 15. Muqaddas qadamjolar va ziyoratgohlarga tashrif buyuruvchilarning xavfsizligini taʼminlash maqsadida foydalaniladigan elektron turniket tizimini oʻrnatish. 1. Muqaddas qadamjolar va ziyoratgohlarni aniqlash, roʻyxatini tuzish. 2. Muqaddas qadamjolar va ziyoratgohlarga elektron turniket tizimini oʻrnatish. Alohida reja asosida DIQ, OʻMI (U. Alimov), IIV (P. Bobojonov) V. Oʻzbekistonda konfessiyalararo va millatlararo totuvlikni taʼminlash borasidagi ishlarni keng targʻib qilish 16. Oʻzbekistonda dinlararo totuvlik va bagʻrikenglikni taʼminlash borasidagi tajribani xalqaro maydonda keng targʻib qilish, bu boradagi ilmiy-ijodiy faoliyatga koʻmaklashish. 1. Tadbirlar rejasini ishlab chiqish. 2. Jamoat va diniy tashkilotlar xodimlarining respublikada konfessiyalararo hamkorlik va bagʻrikenglik targʻiboti boʻyicha amalga oshirilayotgan ishlarni keng targʻib etish uchun xorijiy safarlarini tashkil etish. 3. Oʻzbekistonning diplomatik vakolatxonalariga mamlakatimizda ekstremizm va terrorizmning oldini olish, dinlararo totuvlik va bagʻrikenglikni mustahkamlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar haqidagi materiallarni, jumladan audiovizual materiallarni xorijiy OAVlarida yoritish uchun taqdim etib borish. 4. Davlat, jamoat va diniy tashkilotlar veb-saytlari, ijtimoiy tarmoqlarda vijdon erkinligini taʼminlash, bagʻrikenglik muhitini mustahkamlash borasida qilinayotgan ijobiy ishlarni keng targʻib etish. 2018-yil may Alohida reja asosida DIQ, TIV (A. Kamilov), SMTI (V. Norov), OʻMI (U. Alimov), Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi, Islom sivilizatsiyasi markazi (Sh. Minovarov), Imom Buxoriy XITM (Sh. Ziyodov), Imom Termiziy XITM (U. Uvatov) 17. Xorijiy OAVda Oʻzbekistonning tarixi, madaniyati, urf-odatlari, shuningdek, vijdon erkinligini taʼminlash borasida qilingan ishlar haqidagi koʻrsatuv va roliklar namoyishini tashkil etish. 1. Oʻzbekiston MTRKning xorijiy davlatlarning eng ommabop teleradiokanallari bilan hamkorligini oʻrnatish. 2018-yil may MTRK (A. Xodjayev), TIV (A. Kamilov), EOAVMA (F. Abduxalikov), DIQ, OʻMI (U. Alimov), Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi 2. Xorijiy OAVga taqdim etish uchun koʻrsatuv, rolik va boshqa materiallarni tayyorlash. 3. Materiallarni namoyish etish va OAV hamda Internet tarmogʻida yoritib borish. Alohida reja asosida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-apreldagi PF-5416-son Farmoniga 2-ILOVA
“Vaqf” xayriya jamoat fondining Vasiylik kengashi
N. Xoliqnazarov — Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisi, muftiy, Vasiylik kengashi raisi S. Toshboyev — Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasi raisi, Vasiylik kengashi raisining oʻrinbosari Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston Respublikasi iqtisodiyot va moliya vazirining oʻrinbosari M. Kamilov — Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi rektori F. Abduxalikov — Oʻzbekiston Islom sivilizatsiyasi markazi direktori U. Gʻafurov — Toshkent islom instituti rektori J. Elov — Mir Arab oliy madrasasi rektori Lavozimi boʻyicha — “Hilol nashr” nashriyot-matbaa korxonasi taʼsischisi Lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston musulmonlari idorasining masʼul xodimi, Vasiylik kengashi masʼul kotibi — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi * — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi * — Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi *
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2018-yil 16-aprel,
PF-5416-son