UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 31-mart · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 31 март · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 марта 2018 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 March 2018 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

Қарори

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги ва « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 22 июлдаги 19/14-сон қарори (рўйхат рақами 2709, 2015 йил 13 август) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 32-сон, 437-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/22-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларининг ликвидлилигини бошқаришга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« банкнинг ликвидлилиги (бундан буён матнда ликвидлилик деб юритилади) — банк активлар ўсишини молиялаштириши ва кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз мажбуриятларининг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш имконияти;»;

бешинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« ликвидли активлар — қиймати бозорда шаклланадиган, бозор қиймати бўйича қисқа муддат ичида уларни сотиб олишга осонлик билан харидор топиладиган, доимий равишда кўзда тутилмаган (номақбул) йўқотишларсиз сотилувчи ва сотиб олинувчи активлар;»;

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

« йирик қарз (депозит, кредит ва бошқа мажбуриятлар) — ҳажми банк I даражали капиталининг 5 фоизидан юқори бўлган бир шахс ёки бир-бирига дахлдор шахслар гуруҳига тегишли қарз;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар — «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга мамлакатлар.».

2. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:

«1 1 . Мамлакат, банк ёки корхона «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings», «Moody`s Investors Service» ҳамда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланадиган бошқа рейтинг компанияларининг бир нечтаси томонидан тан олинган рейтинг баҳоларига эга бўлганда, ушбу низом ҳисоб-китобларида энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.».

3. 2-бандда :

бешинчи хатбоши «очилган» деган сўздан кейин «вакиллик» деган сўз билан тўлдирилсин;

олтинчи хатбоши «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг» деган сўзлардан кейин «ва Марказий банкининг» деган сўзлар билан тўлдирилсин;

еттинчи хатбошидаги «қисқа муддатли (7 кунгача)» деган сўзлар «қисқа муддатли (30 кунгача)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;

саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банкларига бошқа молиявий талаблар;

«Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан кам бўлмаган ёки Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларнинг ушбу баҳо даражаларига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга, ривожланган фонд биржалари рўйхатларига киритилган, таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатларнинг етакчи компаниялари қимматли қоғозлари.».

4. 3-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«мазкур Низомнинг 2-банди тўртинчи хатбошисида келтирилган ликвидли активлар, бундан Марказий банкнинг мажбурий захира ҳисобварағидаги маблағлар мустасно;

таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлардаги «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» компанияларининг инвестицион рейтинг даражасидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу рейтинг даражасига тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга банкларга жойлаштирилган ликвидли активлар.».

5. 4-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«таъминот сифатида қўйилмаган ёки хатланмаган бўлиши.».

6. 20-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ликвидлиликни бошқариш учун масъул бўлган таркибий бўлинма томонидан ликвидлилик бўйича стресс шароитларида (бир банкда ёки бутун банк тизимида омонатларни оммавий чиқиб кетиши, банк тизимидаги муаммолар, банкнинг банкрот ҳолатига келиб қолиши ва бошқа шу каби ҳолатлар) банк бошқарувига ликвидлилик ҳолати юзасидан ҳисоботларни бир кунда камида икки маротаба тақдим этиши лозим.».

7. 21-банд «ликвидлилик ҳисоботида» деган сўзлардан кейин «камида» деган сўз билан тўлдирилсин.

8. 23-банднинг иккинчи хатбошисидаги «имкониятини яратиб бериши» деган сўзлар «тўғрисида огоҳлантириши» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

9. 26-бандда :

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

«кейинги 30 календарь куни учун ликвидлилик прогнози;»;

ўн иккинчи хатбоши ўн учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.

10. 36-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«36. Таъминотга эга бўлмаган банклараро кредит битимларини тузганда бир қарздорга тўғри келувчи таваккалчилик меъёрларига амал қилиш керак. Овернайт операциялари бундан мустасно бўлиб, уларнинг энг юқори миқдори банк I даражали капиталининг 25 фоизидан ошмаслиги лозим.».

11. 43 1 -банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Жорий ликвидлилик коэффициентини аниқлашда банклараро бозорда 30 кунгача жойлаштирилган ёки жалб қилинган депозитлар ва кредитлар соф кўринишда, агар активлар мажбуриятлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий активлар таркибига, агар мажбуриятлар активлардан кўп бўлса, ортган сумма жорий мажбуриятлар таркибига қўшилади. Бунда камроқ бўлган актив ва мажбуриятлар суммаси жорий активлардан ҳам жорий мажбуриятлардан ҳам чегириб ташланади.».

12. 43 2 -бандда :

биринчи хатбошидаги «ҳисобварағи ва мажбурий захиралар депозитларидаги» деган сўзлар «ҳисобварағидаги» деган сўз билан алмаштирилсин;

учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Лаҳзали ликвидлилик коэффициенти 10 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.».

13. 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«45. Ликвидлилик коэффициентлари ликвидлиликнинг етарлилиги бўйича умумий баҳонинг бир қисми ҳисобланади.».

14. 46-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«46. Ликвидлиликни ҳисоблашда ликвидли активларнинг жами активлардаги улушини, ликвидли активларнинг доимий бўлмаган мажбуриятлардаги улушини ҳисоблаш орқали қўшимча ликвидлилик коэффициентларидан ҳам фойдаланилади.».

15. 47-банддаги «депозитларнинг ажратилган кредитлардаги» деган сўзлар «ажратилган кредитларнинг депозитлардаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

16. 54-банднинг иккинчи хатбошисидаги «банк регулятив капитали» деган сўзлар «жами капитал» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

17. 55-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«балансдан ташқари моддаларнинг 15 фоизи.».

18. 1-иловада :

а) 4-банднинг биринчи ва олтинчи хатбошиларидаги «мажбуриятлар» деган сўз «моддалар» деган сўз билан алмаштирилсин;

б) 5-банддаги «мажбуриятларни» деган сўз «моддаларни» деган сўз билан алмаштирилсин.

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 31 март,

12/22-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.04.2018 й., 10/18/2709-2/1100-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining

Qarori

Tijorat banklarining likvidliligini boshqarishga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi va “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2015-yil 22-iyuldagi 19/14-son qarori (roʻyxat raqami 2709, 2015-yil 13-avgust) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 32-son, 437-modda) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarining likvidliligini boshqarishga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2018-yil 31-martdagi 12/22-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarining likvidliligini boshqarishga qoʻyiladigan talablar toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ bankning likvidliligi (bundan buyon matnda likvidlilik deb yuritiladi) — bank aktivlar oʻsishini moliyalashtirishi va koʻzda tutilmagan (nomaqbul) yoʻqotishlarsiz majburiyatlarining oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash imkoniyati;”;

beshinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ likvidli aktivlar — qiymati bozorda shakllanadigan, bozor qiymati boʻyicha qisqa muddat ichida ularni sotib olishga osonlik bilan xaridor topiladigan, doimiy ravishda koʻzda tutilmagan (nomaqbul) yoʻqotishlarsiz sotiluvchi va sotib olinuvchi aktivlar;”;

quyidagi mazmundagi sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ yirik qarz (depozit, kredit va boshqa majburiyatlar) — hajmi bank I darajali kapitalining 5 foizidan yuqori boʻlgan bir shaxs yoki bir-biriga daxldor shaxslar guruhiga tegishli qarz;

tavakkalchilik darajasi past boʻlgan mamlakatlar — “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” reyting kompaniyalarining investitsion reyting baholariga yoki Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tan olinadigan boshqa reyting kompaniyalarining ushbu baholarga teng boʻlgan reyting baholariga ega mamlakatlar.”.

2. Quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Mamlakat, bank yoki korxona “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings”, “Moody`s Investors Service” hamda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan belgilanadigan boshqa reyting kompaniyalarining bir nechtasi tomonidan tan olingan reyting baholariga ega boʻlganda, ushbu nizom hisob-kitoblarida eng past reyting bahosi hisobga olinadi.”.

3. 2-bandda :

beshinchi xatboshi “ochilgan” degan soʻzdan keyin “vakillik” degan soʻz bilan toʻldirilsin;

oltinchi xatboshi “Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining” degan soʻzlardan keyin “va Markaziy bankining” degan soʻzlar bilan toʻldirilsin;

yettinchi xatboshidagi “qisqa muddatli (7 kungacha)” degan soʻzlar “qisqa muddatli (30 kungacha)” degan soʻzlar bilan almashtirilsin;

sakkizinchi va toʻqqizinchi xatboshilar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“tavakkalchilik darajasi past boʻlgan mamlakatlar hukumatlari va Markaziy banklari tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar, shuningdek bu mamlakatlar hukumatlari va Markaziy banklariga boshqa moliyaviy talablar;

“Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” kompaniyalarining investitsion reyting darajasidan kam boʻlmagan yoki Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan tan olinadigan boshqa reyting kompaniyalarning ushbu baho darajalariga teng boʻlgan reyting baholariga ega, rivojlangan fond birjalari roʻyxatlariga kiritilgan, tavakkalchilik darajasi past boʻlgan mamlakatlarning yetakchi kompaniyalari qimmatli qogʻozlari.”.

4. 3-bandning uchinchi va toʻrtinchi xatboshilari quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“mazkur Nizomning 2-bandi toʻrtinchi xatboshisida keltirilgan likvidli aktivlar, bundan Markaziy bankning majburiy zaxira hisobvaragʻidagi mablagʻlar mustasno;

tavakkalchilik darajasi past boʻlgan mamlakatlardagi “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” kompaniyalarining investitsion reyting darajasidan yoki Markaziy bank tomonidan tan olinadigan boshqa reyting kompaniyalarining ushbu reyting darajasiga teng boʻlgan reyting baholariga ega banklarga joylashtirilgan likvidli aktivlar.”.

5. 4-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“taʼminot sifatida qoʻyilmagan yoki xatlanmagan boʻlishi.”.

6. 20-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Likvidlilikni boshqarish uchun masʼul boʻlgan tarkibiy boʻlinma tomonidan likvidlilik boʻyicha stress sharoitlarida (bir bankda yoki butun bank tizimida omonatlarni ommaviy chiqib ketishi, bank tizimidagi muammolar, bankning bankrot holatiga kelib qolishi va boshqa shu kabi holatlar) bank boshqaruviga likvidlilik holati yuzasidan hisobotlarni bir kunda kamida ikki marotaba taqdim etishi lozim.”.

7. 21-band “likvidlilik hisobotida” degan soʻzlardan keyin “kamida” degan soʻz bilan toʻldirilsin.

8. 23-bandning ikkinchi xatboshisidagi “imkoniyatini yaratib berishi” degan soʻzlar “toʻgʻrisida ogohlantirishi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

9. 26-bandda :

quyidagi mazmundagi oʻn ikkinchi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“keyingi 30 kalendar kuni uchun likvidlilik prognozi;”;

oʻn ikkinchi xatboshi oʻn uchinchi xatboshi deb hisoblansin.

10. 36-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“36. Taʼminotga ega boʻlmagan banklararo kredit bitimlarini tuzganda bir qarzdorga toʻgʻri keluvchi tavakkalchilik meʼyorlariga amal qilish kerak. Overnayt operatsiyalari bundan mustasno boʻlib, ularning eng yuqori miqdori bank I darajali kapitalining 25 foizidan oshmasligi lozim.”.

11. 43 1 -band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Joriy likvidlilik koeffitsiyentini aniqlashda banklararo bozorda 30 kungacha joylashtirilgan yoki jalb qilingan depozitlar va kreditlar sof koʻrinishda, agar aktivlar majburiyatlardan koʻp boʻlsa, ortgan summa joriy aktivlar tarkibiga, agar majburiyatlar aktivlardan koʻp boʻlsa, ortgan summa joriy majburiyatlar tarkibiga qoʻshiladi. Bunda kamroq boʻlgan aktiv va majburiyatlar summasi joriy aktivlardan ham joriy majburiyatlardan ham chegirib tashlanadi.”.

12. 43 2 -bandda :

birinchi xatboshidagi “hisobvaragʻi va majburiy zaxiralar depozitlaridagi” degan soʻzlar “hisobvaragʻidagi” degan soʻz bilan almashtirilsin;

uchinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Lahzali likvidlilik koeffitsiyenti 10 foizdan kam boʻlmasligi lozim.”.

13. 45-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“45. Likvidlilik koeffitsiyentlari likvidlilikning yetarliligi boʻyicha umumiy bahoning bir qismi hisoblanadi.”.

14. 46-bandning birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“46. Likvidlilikni hisoblashda likvidli aktivlarning jami aktivlardagi ulushini, likvidli aktivlarning doimiy boʻlmagan majburiyatlardagi ulushini hisoblash orqali qoʻshimcha likvidlilik koeffitsiyentlaridan ham foydalaniladi.”.

15. 47-banddagi “depozitlarning ajratilgan kreditlardagi” degan soʻzlar “ajratilgan kreditlarning depozitlardagi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

16. 54-bandning ikkinchi xatboshisidagi “bank regulyativ kapitali” degan soʻzlar “jami kapital” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

17. 55-bandning beshinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“balansdan tashqari moddalarning 15 foizi.”.

18. 1-ilovada :

a) 4-bandning birinchi va oltinchi xatboshilaridagi “majburiyatlar” degan soʻz “moddalar” degan soʻz bilan almashtirilsin;

b) 5-banddagi “majburiyatlarni” degan soʻz “moddalarni” degan soʻz bilan almashtirilsin.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2018-yil 31-mart,

12/22-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 26.04.2018-y., 10/18/2709-2/1100-son)

lex.uz