📅 2018-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 26-aprel · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 26 апрель · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 апреля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 April 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Мамлакатимизда мустақиллик йилларида халқимизнинг юксак бадиий ижодиёти асосида яратилган номоддий маданий мерос дурдоналарини асраб-авайлаш, халқ оғзаки ижодининг қадимий анъаналарини тиклаш ва миллий қадриятларни изчил ривожлантириш, ижодий уюшмалар ҳамкорлигида бахши ва достончилар ижодининг энг яхши намуналарини тарғиб қилиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Айни пайтда бахшичилик ва достончилик санъатининг тарихи, бахшилар ва достончилар ижодини мукаммал ўрганиш, бу борада фундаментал тадқиқотлар олиб бориш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш, нашр этиш юзасидан яна кўпгина чора-тадбирларни амалга оширишга эҳтиёж сезилмоқда.
Бахшичилик ва достончилик санъатини ривожлантириш, бахши-шоирлар ижодининг ўзбек маданияти ва санъатидаги ўрни ҳамда аҳамиятини янада ошириш, шунингдек, ўқув-услубий адабиётлар яратиш, бахшичилик ва достончилик санъатини оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали мамлакатимизда ҳамда чет элларда тарғиб этиш, устоз бахшилар ва достончилар, соҳа олимлари ва мутахассислари, иқтидорли ёш бахшилар ҳамда достон ижрочилари фаолиятини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, ёш авлодни мардлик, ҳалоллик, миллий ва умуминсоний қадриятлар, она юртга ва аждодлар меросига юксак садоқат рућида тарбиялаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган «йўл харитаси» (кейинги ўринларда «йўл харитаси» деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
ҳар йили Наврўз умумхалқ байрами арафасида Термиз шахрида республикада фаолият юритаётган бахшиларнинг ўқув семинарини ташкил этиш;
2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфлар очиш ҳамда мазкур мусиқа ва санъат мактаблари ўқув режасига ва штат жадвалига ўзгартиришлар киритиш;
болалар мусиқа ва санъат мактабларидаги бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфларни ўқув дастурига мувофиқ ўқув қўлланмалари ва адабиётлари билан таъминлаш;
болалар мусиқа ва санъат мактабларида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича махсус синфларда дарс бериш учун республикада кўзга кўринган бахши(жиров)ларни жалб этиш;
«йўл харитаси»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тизимли асосда мувофиқлаштириб, белгиланган тадбирларнинг тўлиқ ва сифатли бажарилишини назорат қилиш;
Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказини бахши-шоирлар томонидан яратилган ва ижро этилаётган достон, терма, айтимларни сифатли ёзиб олиш ва тарғиб этиш учун зарур бўлган овоз ёзиш ҳамда замонавий видеотехника воситалари билан таъминлаш вазифалари юклансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳокимликлари:
«йўл харитаси»ни амалга ошириш бўйича бир ҳафта муддатда ишчи гуруҳлари ташкил этиш;
«йўл харитаси» асосида икки ҳафта муддатда тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва дастурда белгиланган тадбирларнинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш;
тармоқ дастурларини амалга ошириш учун зарур бўладиган маҳаллий бюджет маблағларининг режалаштирилиши ва тўлиқ ажратилишини таъминлаш ҳамда ҳомийлар хайрияларини жалб қилиш;
ўзбек бахшичилик санъатини янада ривожлантириш ва тарғиб этишга ҳисса қўшган устоз бахшилар ва достончилар, халқаро ва республика миқёсидаги нуфузли танловларда юқори ўринларни эгаллаган ёш бахшилар ва достон ижрочиларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 31 майдаги ПҚ-3022-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистонда маданият ва санъат соҳасини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича 2017 — 2021 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури бўйича ҳудудларда қурилаётган кўп қаватли уйлардан узоқ муддатли имтиёзли ипотека кредити асосида хонадонлар ажратиш чораларини кўрсинлар.
4. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва бошқа оммавий ахборот воситаларига устоз бахшилар ва достончилар, ёш бахшилар ва достон ижрочилари ижодини ҳамда мазкур қарорда белгиланган тадбирларни кенг ёритиш тавсия этилсин.
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 апрелдаги 304-сон қарорига ИЛОВА
Бахшичилик ва достончилик санъатини янада ривожлантириш ҳамда такомиллаштириш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган
Т/р Чора-тадбирлар Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Ижро учун масъуллар 1. Мустақиллик байрамининг 27 йиллиги арафасида республикада фаолият юритаётган бахшилар ижодини тараннум этадиган «Мустақиллик бахшилари» китоб-альбомини чоп этиш. 2018 йил август Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» фонди маблағлари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Матбуот ва ахборот агентлиги 2. Чекка, олис ҳудудлардаги бахши-шоир, оқин, жировлардан достон, терма, айтимларни ёзиб олиш учун Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказига замонавий рақамли аудио ва видео ускуналар харид қилиш. 2018 йил декабрь Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси 3. Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё, вилоятларидаги сайёҳлар кўп ташриф буюрадиган масканларда достон ва терма ижрочилик санъатини тарғиб этишга қаратилган 20 дақиқалик кўнгилочар тадбирлар ҳамда дўмбира, чанқовуз, сибизға, бўламон, сопол най, қўбиз, қўшнай каби ўзбек миллий қадим чолғу асбоблари ва бахшичилик санъатига оид адабиётлар кўргазмасини ташкил этиш. 2018 йил майдан бошлаб мунтазам равишда Ташаббускорларнинг ўз маблағлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоят ҳокимликлари, Маданият вазирлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси 4. Жойлардаги маҳаллалар, маданият марказлари, истироҳат боғлари, таълим муассасалари ҳамда санъат саройларида «Достон» кечалари ва таниқли бахши-шоирлар билан ижодий учрашувлар ўтказиш. 2018 — 2022 йиллар ҳар ойда бир марта Ижрочиларнинг маданий тадбирлар учун назарда тутилган маблағлари, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари 5. 2018/2019 ўқув йилидан Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё, вилоятларидаги айрим болалар мусиқа ва санъат мактаблари қошида бахшичилик ва достончилик йўналиши бўйича очиладиган синфлар учун ўқув режа ва дастурлар асосида услубий қўлланмалар чоп этиш ҳамда медиа иловалар ва кўргазмали воситалар билан таъминлаш. 2019 — 2022 йиллар Маданият вазирлигига бюджетдан ажратилган маблағлар, ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари, ҳудудий маданият ҳамда молия бошқармалари 6. Ўзбекистон халқ бахшилари ҳақида қисқа ва асосий маълумотларни тўплаб, уларнинг портретларини тайёрлаш ва жойлардаги 312 та болалар мусиқа ва санъат мактабларига етказиш. 2019 — 2022 йиллар Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги 7. Таниқли бахшилар иштирокида бахшичилик санъати дурдонаси ҳисобланган «Алпомиш», «Гўрўғли», «Кунтуғмиш» «Авазхон», «Ошиқ Ғариб ва Шоҳсанам», «Тоҳир ва Зуҳра» каби достонлар ҳақида телекўрсатув ва радиоэшиттиришларни мунтазам равишда тайёрлаб бориш ва эфирга узатиш. 2018 йил май ойидан бошлаб мунтазам равишда Ижрочилар маблаѓлари Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти 8. Бахшичилик санъати, достонлар ва халқ термалари юзасидан илмий тадқиқотлар олиб бориш, халқ оғзаки ижоди ёдгорликларини тўплаш ва нашр этиш. мунтазам равишда Ижрочилар маблағлари Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги 9. Ўзбек бахшичилик санъати ривожига катта ҳисса қўшган атоқли бахши-шоирларнинг хотира кечаларини ташкил этиш ҳамда уларнинг фаолиятларини кенг тарғиб ќилиш. мунтазам равишда Ижрочилар маблағлари ҳамда ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари 10. Халқаро кўрик-танлов ва фестиваллар, давлат тадбирлари ҳамда хориж давлатларида ўтказилаётган Ўзбекистон маданият кунларида бахши-шоирларнинг иштирокини таъминлаш. 2018 — 2022 йиллар Тадбирлар харажатлари сметаси доирасида Маданият вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги 11. Республика маданият муассасалари фаолиятини ташкил этиш илмий-методик марказининг кутубхона фондини миллий-маънавий ќадриятларимиз, маданиятимиз, фольклор, анъанавий ќўшиќчилик ҳамда бахшичилик санъати йўналишига доир чоп этилган янги адабиётлар билан бойитиш. мунтазам равишда Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси маблағлари Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамѓармаси 12. Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳузуридаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларидаги бахшичилик йўналиши мавжуд болалар мусиқа ва санъат мактабларининг бахшичилик санъатидан сабоқ бераётган мутахассислари малакасини ошириб бориш. 2019 йил октябрдан бошлаб мунтазам равишда Ижрочилар маблағлари Маданият вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти 13. Ўзбек бахшичилик санъатининг таниқли намояндалари фаолияти ва ижодига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш. 2019 йил ноябрь «Ўзбеккино» Миллий агентлигига бюджетдан ажратилган маблағлар Маданият вазирлиги, «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 апрель,
304-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
Baxshichilik va dostonchilik sanʼatini yanada rivojlantirish hamda takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Mamlakatimizda mustaqillik yillarida xalqimizning yuksak badiiy ijodiyoti asosida yaratilgan nomoddiy madaniy meros durdonalarini asrab-avaylash, xalq ogʻzaki ijodining qadimiy anʼanalarini tiklash va milliy qadriyatlarni izchil rivojlantirish, ijodiy uyushmalar hamkorligida baxshi va dostonchilar ijodining eng yaxshi namunalarini targʻib qilish borasida keng koʻlamli ishlar amalga oshirildi.
Ayni paytda baxshichilik va dostonchilik sanʼatining tarixi, baxshilar va dostonchilar ijodini mukammal oʻrganish, bu borada fundamental tadqiqotlar olib borish, xalq ogʻzaki ijodi yodgorliklarini toʻplash, nashr etish yuzasidan yana koʻpgina chora-tadbirlarni amalga oshirishga ehtiyoj sezilmoqda.
Baxshichilik va dostonchilik sanʼatini rivojlantirish, baxshi-shoirlar ijodining oʻzbek madaniyati va sanʼatidagi oʻrni hamda ahamiyatini yanada oshirish, shuningdek, oʻquv-uslubiy adabiyotlar yaratish, baxshichilik va dostonchilik sanʼatini ommaviy axborot vositalari, internet tarmogʻi orqali mamlakatimizda hamda chet ellarda targʻib etish, ustoz baxshilar va dostonchilar, soha olimlari va mutaxassislari, iqtidorli yosh baxshilar hamda doston ijrochilari faoliyatini moddiy va maʼnaviy jihatdan qoʻllab-quvvatlash, yosh avlodni mardlik, halollik, milliy va umuminsoniy qadriyatlar, ona yurtga va ajdodlar merosiga yuksak sadoqat ruћida tarbiyalash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Baxshichilik va dostonchilik sanʼatini yanada rivojlantirish hamda takomillashtirish boʻyicha 2018 — 2022-yillarga moʻljallangan “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda “yoʻl xaritasi” deb ataladi) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligiga tegishli vazirliklar va idoralar bilan birgalikda:
har yili Navroʻz umumxalq bayrami arafasida Termiz shaxrida respublikada faoliyat yuritayotgan baxshilarning oʻquv seminarini tashkil etish;
2018/2019 oʻquv yilidan boshlab Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Samarqand, Surxondaryo, Xorazm va Qashqadaryo viloyatlaridagi bolalar musiqa va sanʼat maktablarida baxshichilik va dostonchilik yoʻnalishi boʻyicha maxsus sinflar ochish hamda mazkur musiqa va sanʼat maktablari oʻquv rejasiga va shtat jadvaliga oʻzgartirishlar kiritish;
bolalar musiqa va sanʼat maktablaridagi baxshichilik va dostonchilik yoʻnalishi boʻyicha maxsus sinflarni oʻquv dasturiga muvofiq oʻquv qoʻllanmalari va adabiyotlari bilan taʼminlash;
bolalar musiqa va sanʼat maktablarida baxshichilik va dostonchilik yoʻnalishi boʻyicha maxsus sinflarda dars berish uchun respublikada koʻzga koʻringan baxshi(jirov)larni jalb etish;
“yoʻl xaritasi”da nazarda tutilgan chora-tadbirlarning bajarilishi uchun masʼul boʻlgan vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlari faoliyatini tizimli asosda muvofiqlashtirib, belgilangan tadbirlarning toʻliq va sifatli bajarilishini nazorat qilish;
Madaniyat vazirligi huzuridagi Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobiga Respublika madaniyat muassasalari faoliyatini tashkil etish ilmiy-metodik markazini baxshi-shoirlar tomonidan yaratilgan va ijro etilayotgan doston, terma, aytimlarni sifatli yozib olish va targʻib etish uchun zarur boʻlgan ovoz yozish hamda zamonaviy videotexnika vositalari bilan taʼminlash vazifalari yuklansin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda Samarqand, Surxondaryo, Xorazm va Qashqadaryo viloyatlari hokimliklari:
“yoʻl xaritasi”ni amalga oshirish boʻyicha bir hafta muddatda ishchi guruhlari tashkil etish;
“yoʻl xaritasi” asosida ikki hafta muddatda tarmoq dasturlarini ishlab chiqish, tasdiqlash va dasturda belgilangan tadbirlarning oʻz vaqtida bajarilishini taʼminlash;
tarmoq dasturlarini amalga oshirish uchun zarur boʻladigan mahalliy budjet mablagʻlarining rejalashtirilishi va toʻliq ajratilishini taʼminlash hamda homiylar xayriyalarini jalb qilish;
oʻzbek baxshichilik sanʼatini yanada rivojlantirish va targʻib etishga hissa qoʻshgan ustoz baxshilar va dostonchilar, xalqaro va respublika miqyosidagi nufuzli tanlovlarda yuqori oʻrinlarni egallagan yosh baxshilar va doston ijrochilariga Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 31-maydagi PQ-3022-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekistonda madaniyat va sanʼat sohasini yanada rivojlantirish va takomillashtirish boʻyicha 2017 — 2021-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturi boʻyicha hududlarda qurilayotgan koʻp qavatli uylardan uzoq muddatli imtiyozli ipoteka krediti asosida xonadonlar ajratish choralarini koʻrsinlar.
4. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi va boshqa ommaviy axborot vositalariga ustoz baxshilar va dostonchilar, yosh baxshilar va doston ijrochilari ijodini hamda mazkur qarorda belgilangan tadbirlarni keng yoritish tavsiya etilsin.
5. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-apreldagi 304-son qaroriga ILOVA
Baxshichilik va dostonchilik sanʼatini yanada rivojlantirish hamda takomillashtirish boʻyicha 2018 — 2022-yillarga moʻljallangan
T/r Chora-tadbirlar Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Ijro uchun masʼullar 1. Mustaqillik bayramining 27 yilligi arafasida respublikada faoliyat yuritayotgan baxshilar ijodini tarannum etadigan “Mustaqillik baxshilari” kitob-albomini chop etish. 2018-yil avgust Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi huzuridagi “Ijod” fondi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi, Matbuot va axborot agentligi 2. Chekka, olis hududlardagi baxshi-shoir, oqin, jirovlardan doston, terma, aytimlarni yozib olish uchun Respublika madaniyat muassasalari faoliyatini tashkil etish ilmiy-metodik markaziga zamonaviy raqamli audio va video uskunalar xarid qilish. 2018-yil dekabr Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Buxoro, Samarqand, Surxondaryo, Xorazm va Qashqadaryo, viloyatlaridagi sayyohlar koʻp tashrif buyuradigan maskanlarda doston va terma ijrochilik sanʼatini targʻib etishga qaratilgan 20 daqiqalik koʻngilochar tadbirlar hamda doʻmbira, chanqovuz, sibizgʻa, boʻlamon, sopol nay, qoʻbiz, qoʻshnay kabi oʻzbek milliy qadim cholgʻu asboblari va baxshichilik sanʼatiga oid adabiyotlar koʻrgazmasini tashkil etish. 2018-yil maydan boshlab muntazam ravishda Tashabbuskorlarning oʻz mablagʻlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Buxoro, Samarqand, Surxondaryo, Xorazm va Qashqadaryo viloyat hokimliklari, Madaniyat vazirligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 4. Joylardagi mahallalar, madaniyat markazlari, istirohat bogʻlari, taʼlim muassasalari hamda sanʼat saroylarida “Doston” kechalari va taniqli baxshi-shoirlar bilan ijodiy uchrashuvlar oʻtkazish. 2018 — 2022-yillar har oyda bir marta Ijrochilarning madaniy tadbirlar uchun nazarda tutilgan mablagʻlari, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari 5. 2018/2019 oʻquv yilidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Samarqand Surxondaryo, Xorazm va Qashqadaryo, viloyatlaridagi ayrim bolalar musiqa va sanʼat maktablari qoshida baxshichilik va dostonchilik yoʻnalishi boʻyicha ochiladigan sinflar uchun oʻquv reja va dasturlar asosida uslubiy qoʻllanmalar chop etish hamda media ilovalar va koʻrgazmali vositalar bilan taʼminlash. 2019 — 2022-yillar Madaniyat vazirligiga budjetdan ajratilgan mablagʻlar, ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari, hududiy madaniyat hamda moliya boshqarmalari 6. Oʻzbekiston xalq baxshilari haqida qisqa va asosiy maʼlumotlarni toʻplab, ularning portretlarini tayyorlash va joylardagi 312 ta bolalar musiqa va sanʼat maktablariga yetkazish. 2019 — 2022-yillar Ijrochilarning budjetdan tashqari mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi 7. Taniqli baxshilar ishtirokida baxshichilik sanʼati durdonasi hisoblangan “Alpomish”, “Goʻroʻgʻli”, “Kuntugʻmish” “Avazxon”, “Oshiq Gʻarib va Shohsanam”, “Tohir va Zuhra” kabi dostonlar haqida telekoʻrsatuv va radioeshittirishlarni muntazam ravishda tayyorlab borish va efirga uzatish. 2018-yil may oyidan boshlab muntazam ravishda Ijrochilar mablaѓlari Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti 8. Baxshichilik sanʼati, dostonlar va xalq termalari yuzasidan ilmiy tadqiqotlar olib borish, xalq ogʻzaki ijodi yodgorliklarini toʻplash va nashr etish. muntazam ravishda Ijrochilar mablagʻlari Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti, Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi 9. Oʻzbek baxshichilik sanʼati rivojiga katta hissa qoʻshgan atoqli baxshi-shoirlarning xotira kechalarini tashkil etish hamda ularning faoliyatlarini keng targʻib ќilish. muntazam ravishda Ijrochilar mablagʻlari hamda homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi Oʻzbek tili, adabiyoti va folklori instituti, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi hamda viloyatlar hokimliklari 10. Xalqaro koʻrik-tanlov va festivallar, davlat tadbirlari hamda xorij davlatlarida oʻtkazilayotgan Oʻzbekiston madaniyat kunlarida baxshi-shoirlarning ishtirokini taʼminlash. 2018 — 2022-yillar Tadbirlar xarajatlari smetasi doirasida Madaniyat vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi 11. Respublika madaniyat muassasalari faoliyatini tashkil etish ilmiy-metodik markazining kutubxona fondini milliy-maʼnaviy ќadriyatlarimiz, madaniyatimiz, folklor, anʼanaviy ќoʻshiќchilik hamda baxshichilik sanʼati yoʻnalishiga doir chop etilgan yangi adabiyotlar bilan boyitish. muntazam ravishda Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamѓarmasi 12. Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti huzuridagi Pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Samarqand, Surxondaryo, Xorazm va Qashqadaryo viloyatlaridagi baxshichilik yoʻnalishi mavjud bolalar musiqa va sanʼat maktablarining baxshichilik sanʼatidan saboq berayotgan mutaxassislari malakasini oshirib borish. 2019-yil oktabrdan boshlab muntazam ravishda Ijrochilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Madaniyat va sanʼatni rivojlantirish jamgʻarmasi, Oʻzbekiston davlat sanʼat va madaniyat instituti 13. Oʻzbek baxshichilik sanʼatining taniqli namoyandalari faoliyati va ijodiga bagʻishlangan hujjatli film yaratish. 2019-yil noyabr “Oʻzbekkino” Milliy agentligiga budjetdan ajratilgan mablagʻlar Madaniyat vazirligi, “Oʻzbekkino” milliy agentligi, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 26-aprel,
304-son