UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 31-mart · Markaziy bank hujjatlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 31 март · Марказий банк ҳужжатлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 марта 2018 г. · Документы Центрального банка

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 March 2018 · Central Bank documents

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг

Қарори

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикасининг « Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида »ги, « Банклар ва банк фаолияти тўғрисида »ги ва « Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида »ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2015 йил 13 июндаги 14/5-сон қарори (рўйхат рақами 2696, 2015 йил 14 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 28-сон, 374-модда) билан тасдиқланган Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 31 мартдаги 12/20-сон қарорига ИЛОВА

Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 1-бандда :

иккинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« активлар — кредит, микроқарз, овердрафт, лизинг, факторинг, қимматли қоғозлар, инвестициялар, бошқа банклардаги маблағлар, ҳисобланган фоизсиз даромадлар, банкнинг бошқа хусусий мулклари, бўлиб-бўлиб тўлаш шаклида сотилган мулклар, балансдан ташқари моддалар (чақириб олинмайдиган кредит мажбуриятлари, фойдаланилмаган кредит линиялари, аккредитивлар, кафолатлар) ҳамда ҳисобланган фоизлардан ташқари бошқа барча талаблар;»;

еттинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

« таъминланмаган активлар — таъминоти белгиланган тартибда расмийлаштирилмаган активлар;»;

қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

« ишончли (эътимодли) активлар — банк ҳисобварағида мунтазам пул оқими мавжуд бўлган, яхши обрў ва кредит тарихига эга қарз олувчиларга таъминотсиз ажратилган активлар.».

2. Қуйидаги мазмундаги 1 1 -банд билан тўлдирилсин:

«1 1 . Активлар сифатини таснифлаш ва уларни банк балансида акс эттириш банк ва қарздор ўртасида тузилган шартнома шартларини ўзгартирмайди, шу жумладан шартнома шартларига мувофиқ банк томонидан асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни, шунингдек шартнома шартларини бажармаганлиги учун жарима ва пеняларни тўлиқ миқдорда қарздордан ундириш ҳуқуқини бекор қилмайди.».

3. 9 ва 10-бандлар қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«9. Қарзларнинг ўз муддатида тўланишига шубҳа туғдирмайдиган активлар сифати «стандарт» деб таснифланади. Бунда:

қарз олувчи юридик ёки тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахс молиявий жиҳатдан барқарор ҳисобланган, етарли миқдорда капиталга, юқори даромадлилик даражасига ҳамда барча мавжуд мажбуриятларни, жумладан мазкур қарзни қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига, шунингдек амалга оширилиши мумкин бўлган стратегик режага, бозорда рақобатдошлик қобилиятига, яхши маҳсулотни ишлаб чиқаришга ва ўз маҳсулоти бўйича маркетинг режасига эга бўлиши;

қарз олувчи (биргаликда қарз олувчи) жисмоний шахс барқарор даромад манбаига эга ҳамда даромадлари банкдан олинган кредит ва фоизларни тўлашга етарли, яхши кредит тарихига эга, яъни олдин олган барча кредитлари бўйича тўловларни ва бошқа мажбуриятларни ўз вақтида бажарган бўлиши керак.

Таъминот «яхши таъминланган» кредит мезонларига мос келиши лозим. Жумладан, таъминот турлари нотариал жиҳатдан тасдиқланган бўлиши (агар қонун ҳужжатларида нотариал тасдиқланиши назарда тутилган бўлса), зарур ҳолларда, тегишли мулк битимини рўйхатдан ўтказиш учун белгиланган тартибда рўйхатга олиниши, шу жумладан тижорат банкининг гаров мол-мулкига доир ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзув гаров реестрида акс эттирилиши зарур.

Тижорат банки кредит қайтарилмаган ҳолда чекловларсиз ва эркин равишда уни таъминот ҳисобидан ундириб олишга ҳақли. Таъминотга доир тақдим этилаётган барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилиши лозим. Бундан ишончли (эътимодли) активлар мустасно бўлиб, уларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлари мавжуд бўлмаса, бундай активлар сифати «стандарт» деб таснифланади.

10. Сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қайтарилишида муаммолар кузатилмайди.

Қарздор томонидан охирги 180 кунда активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган ягона ҳолат мавжуд бўлса, ушбу активлар сифати «стандарт» деб таснифланади, ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно.

Бунда шартлари қайта кўрилган активлар сифати «стандарт» деб таснифланиши мумкин эмас.».

4. 11-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Стандарт активларга яратиладиган захиралар тижорат банклари томонидан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар тўлангандан сўнг қолган соф фойда ҳисобидан мазкур Низом кучга кирган кундан кейин ажратилиб, ҳисобот санасига сифати «стандарт» деб таснифланган активлар қолдиғидан келиб чиққан ҳолда банк фойдасини тақсимлаш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига мувофиқ ташкил қилинади.».

5. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«12. Қарздорнинг молиявий ҳолати барқарор ҳисобланган, лекин айрим салбий ҳолатлар ёки тенденциялар мавжуд бўлиб, агар улар бартараф этилмаса, молиялаштирилган лойиҳанинг амалга ошишига ёки қарздорнинг активни ўз вақтида тўлаш қобилиятига нисбатан шубҳа пайдо бўлиши мумкин бўлган активлар сифати «субстандарт» деб таснифланади.

Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «субстандарт» деб таснифланади:

молиявий ҳолати ёки таъминотни назорат қилиш борасида шубҳалар бўлса;

кредит ҳужжатларида етарлича ахборот ёки таъминот бўйича ҳужжатлари бўлмаса;

қарздорнинг 2-сон картотекаси мавжуд бўлиб, ундаги тўлов ҳужжатларининг муддати 30 кундан ошмаган бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

охирги 180 кун ичида активларнинг асосий қарзи ва (ёки) фоизлари бўйича муддати 30 кунгача кечиктирилган бир нечта ҳолатлар мавжуд бўлса;

ишончли (эътимодли) активларнинг асосий қарзи ва фоизлари бўйича 30 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 30 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.».

6. 14-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«14. Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади:

асосий тўлов манбалари қарз тўлаш учун етарли бўлмаса, таъминотга қўйилган мулкни ва қарз олувчининг бошқа асосий воситаларини сотиш, тўланиши лозим бўлган қарзларни узайтиришларни ҳисобга олган ҳолда қўшимча тўлов манбаларини топиш талаб этиладиган бўлса;

қарз олувчининг жорий молиявий ҳолати ёки унинг пул маблағларининг мўлжалланаётган оқими мажбуриятларни қоплаш учун етарли бўлмаса;

қарз олувчининг капитали етарли даражада бўлмаса;

қарздорнинг 2-сон картотекасида 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

ушбу соҳага нисбатан тенденция ва истиқболлар барқарор бўлмаса;

таъминот қиймати асосий қарз суммасидан ошмаган, ҳеч бўлмаганда асосий қарзнинг тўланмаган суммасига тенг бўлса (ишончли (эътимодли) активлар бундан мустасно);

ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 31 кундан ортиқ, лекин 90 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ, лекин 120 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.».

7. 17-бандда :

тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қарздорнинг 2-сон картотекасида 91 кундан ортиқ, лекин 180 кундан ошмаган муддатга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);»

қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«ишончли (эътимодли) активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 91 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса;

таъминланган активлар бўйича асосий қарз ва фоизлар бўйича 121 кундан ортиқ лекин, 180 кундан ошмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлса.».

8. 20-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«қарздорнинг 2-сон картотекасида муддати 180 кунга кечиктирилган тўлов ҳужжатлари мавжуд бўлса;».

9. Қуйидаги мазмундаги 21 1 — 21 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«21 1 . Агар икки йилдан ортиқ муддатга ажратилган активлар бўйича асосий қарз ва унга ҳисобланган фоизларни қайтариш графикка асосан охирги олти ойга белгиланган бўлса ёки шартномада активларни қайтариш графиги бўлмаса, бундай активлар сифатининг таснифи бир тоифага пасайтирилиши лозим.

21 2 . Республика ҳудудидаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 10 кунгача кечиктирилганда — «қониқарсиз»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 11 кундан 30 кунгача кечиктирилганда — «шубҳали»;

асосий қарз ва (ёки) фоизларни қайтариш муддати 31 кундан кечиктирилганда, шунингдек актив жойлаштирилган банкнинг лицензияси чақириб олинган ёки бошқа тартибда уни тугатиш ишлари бошланганда — «умидсиз».

Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда Марказий банк томонидан ўрнатилган нормативларнинг бажарилиши мунтазам ўрганиб борилади.

21 3 . Республика ҳудудидан ташқаридаги банкларга жойлаштирилган активлар (вакиллик ҳисобварақлари, банклараро депозитлар ва кредитлар) сифати қуйидагича таснифланади:

активлар жойлаштирилган банк «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларига ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳоларга тенг бўлган рейтинг баҳоларига эга бўлганда — «стандарт»;

активлар жойлаштирилган банк «Standard & Poor`s», «Fitch Ratings» ва «Moody`s Investors Service» рейтинг компанияларининг инвестицион рейтинг баҳоларидан ёки Марказий банк томонидан тан олинадиган бошқа рейтинг компанияларининг ушбу баҳолардан паст рейтинг баҳосига эга бўлганда, шунингдек ушбу банкларнинг рейтинг баҳолари инвестицион рейтинг баҳоларидан пасайтирилганда — «субстандарт»;

активларнинг асосий қарз ва (ёки) фоизлари бўйича муддати ўтган қарздорликлар мавжуд бўлганда — «умидсиз».

Бунда актив жойлаштирилган банкларнинг молиявий кўрсаткичлари ҳамда рейтинг баҳолари мунтазам ўрганиб борилади.

Активлар жойлаштирилган банк икки ёки ундан кўп рейтинг компанияларининг баҳоларига эга бўлганда, ҳисоб-китобларда энг паст рейтинг баҳоси ҳисобга олинади.».

10. 26-бандда :

қуйидаги мазмундаги олтинчи ва еттинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

«таваккалчилик даражаси паст бўлган мамлакатлар ҳукуматлари ва Марказий банклари томонидан чиқарилган қимматли қоғозлар гарови, шунингдек бу мамлакатлар ҳукуматларининг кафолати;

Халқаро валюта фонди ва Жаҳон банки гуруҳи (Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Халқаро молия коорпорацияси, Халқаро инвестицияларни кафолатлаш агентлиги, Халқаро тараққиёт ассоциацияси) ҳамда Осиё тараққиёт банки, Осиё инфраструктура инвестиция банки, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Европа инвестиция банки, Европа инвестиция жамғармаси, Ислом тараққиёт банки ҳамда Европа Кенгашининг тараққиёт банклари кафолати;»;

олтинчи хатбоши саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин;

саккизинчи хатбошидаги «гаров» деган сўз «закалат» деган сўз билан алмаштирилсин.

11. Қуйидаги мазмундаги 30 1 — 30 3 -бандлар билан тўлдирилсин:

«30 1 . Шартномада белгиланган охирги муддати ўзгартирилмаган ҳолда, асосий қарз ва (ёки) фоизлар бўйича оралиқ тўловларнинг муддатлари бир марта қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади.

Мазкур активларнинг муддати қайта кўриб чиқилгандан кейин қайтариш графигига асосан камида кетма-кет 3 та тўлов тўлиқ ва ўз вақтида тўланган тақдирда, уларнинг сифати «субстандарт» деб таснифланиши мумкин.

Бунда активларни қайтариш графиги бўйича тўлов бошланган ойдан шартноманинг охирги муддатига қадар ҳар ойда тенг (пропорционал) тўловлар асосида қайтарилиши белгиланган тақдирда кетма-кет 3 та тўлов, акс ҳолда шу миқдорга тенг 3 тадан кўпроқ тўловлар ўз вақтида ва тўлиқ тўланиши лозим.

30 2 . Қуйида келтирилган омиллардан ҳеч бўлмаганда биттаси мавжуд бўлса, шартлари қайта кўриб чиқилган активларнинг сифати «шубҳали» деб таснифланади:

мазкур низомнинг 28-банди иккинчи, учинчи, тўртинчи ва олтинчи хатбошиларида назарда тутилган ҳолларда;

шартноманинг охирги муддати бир марта узайтирилганда.

30 3 . Шартлари қайта кўриб чиқилгандан кейин асосий қарз ва (ёки) фоиз тўловлари ўз вақтида ва тўлиқ тўланмаган активлар сифати «умидсиз» деб таснифланади.».

12. 31-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«31. Янги қарздор томонидан асосий қарз ва фоизларнинг тўланмаган барча суммалари қопланиб, активни қайтариш графиги бўйича кетма-кетликдаги кейинги 3 та тўловлар тўлиқ ва ўз вақтида тўланса, муаммоли активлар сифатининг таснифи тегишли тарзда қайта кўриб чиқилиши мумкин.».

13. 33-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«33. Активлар сифати уларнинг шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги таснифланган тоифадан юқори ёки яхшироқ тоифада таснифланиши мумкин эмас (мазкур низомнинг 30 1 -банди иккинчи ва учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно).

Ҳеч қандай ҳолатда активга унинг шартлари қайта кўриб чиқилгандан сўнг дарҳол «стандарт» тоифани бериш мумкин эмас.

Актив икки ва ундан ортиқ марта шартлари қайта кўриб чиқилганда, актив сифатини таснифлаш тоифаси шартлари қайта кўриб чиқилишидан олдинги тоифасидан бир поғонага паст бўлиши керак.».

14. Қуйидаги мазмундаги 4 1 -боб билан тўлдирилсин:

«4 1 -БОБ. БЕРИЛГАН БАНК КАФОЛАТЛАРИНИНГ СИФАТИНИ ТАСНИФЛАШ

33 1 . Тижорат банклари томонидан берилган кафолатлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захира миқдори принципиалнинг молиявий аҳволи, кредит тарихи ва принципиал фаолият кўрсатаётган иқтисодиёт тармоғи ҳолатини ҳисобга олган ҳолда унинг кредитга лаёқатлилигидан келиб чиқиб белгиланади.

33 2 . Қуйидаги ҳолатлар мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «стандарт» деб таснифланади:

принципиал молиявий жиҳатдан барқарор;

принципиал юқори даромадлилик даражасига эга;

барча молиявий мажбуриятларини ўз муддатида бажаришига шубҳа туғдирмайдиган, шу жумладан кафолат бўйича қарзини қондириш учун етарли пул маблағлари оқимига эга;

тижорат ишларини ривожлантириш ҳамда молия ресурсларини эркин жалб қилиш имкониятлари мавжуд;

фаолияти чекланган таъминотчи ҳамда истеъмолчиларга боғлиқ бўлмаган;

тақдим этилаётган таъминотга доир барча ҳужжатлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган;

кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловлар ўз вақтида амалга оширилган.

33 3 . Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «субстандарт» деб таснифланади:

умумий молиявий аҳволи барқарор ҳисобланган, лекин фаолиятида айрим иқтисодий салбий ҳолатлар мавжуд бўлган, уларнинг бартараф этилмаслиги принципиалнинг мажбуриятларини ўз вақтида бажармаслик ҳолатини вужудга келтириш хавфининг мавжудлиги;

даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг пасайиш тенденцияси мавжудлиги.

33 4 . Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «қониқарсиз» деб таснифланади:

молиявий аҳволининг жиддий ёмонлашувига сабаб бўлувчи ҳолатларнинг мавжудлиги;

даромадлари ёки пул маблағлари оқимининг охирги чоракка нисбатан 50 фоизга камайганлиги (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

охирги ҳисобот ойидаги мавжуд барча муддати келган мажбуриятларни, шунингдек кафолат суммасини ушбу ой давомида келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан қоплаш имкониятига эга эмаслиги.

33 5 . Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «шубҳали» деб таснифланади:

мазкур Низомнинг 33 4 -бандида назарда тутилган ҳолатлардан бирининг оғирлашганлиги;

охирги беш йилда салбий кредит тарихига эга эканлиги, яъни тўловларни ўз вақтида амалга оширмаганлиги.

33 6 . Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, банк кафолатининг сифати «умидсиз» деб таснифланади:

берилган кафолат бўйича мажбуриятни банк томонидан бажариш ҳолатларининг юзага келиши;

кредит ёки бошқа қарзлари бўйича тўловларнинг ўз вақтида амалга оширилмаганлиги;

талаб қилиб олингунча ҳисобварағига охирги чоракда тушум бўлмаганлиги (фаолияти мавсумий хусусиятга эга қарздорлар бундан мустасно);

молиявий фаолияти бўйича суд жараёнларининг олиб борилаётганлиги;

банкротлик аломатларининг мавжудлиги.

33 7 . Банк кафолатлари бўйича эҳтимолий йўқотишларга доир захирани шакллантириш ва ундан фойдаланиш тартиби Тижорат банклари томонидан банк кафолатларини бериш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 2364, 2012 йил 15 май) мувофиқ амалга оширилади.».

15. 34-банд қуйидаги мазмундаги хатбошилар билан тўлдирилсин:

«Қуйидаги ҳолатлардан бири мавжуд бўлганда, инвестициялар даромад келтирган ҳисобланади:

банкка дивиденд кўринишида даромад келтирганда;

банк томонидан қилинган инвестицияни қайта баҳолаш натижасида ижобий фарқ юзага келганда;

фонд биржасида котировкаси ошганда;

банк инвестиция киритган корхонанинг ташқи аудиторлик текширувидан ўтган молиявий ҳисоботига кўра ҳисобот даврини фойда билан якунлаганда.».

16. 35-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«Бундай инвестицияларнинг сифати энг паст тоифада таснифланиши керак.».

17. Қуйидаги мазмундаги 36 1 -банд билан тўлдирилсин:

«36 1 . Банк активлари бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш захираси шу актив валютасида шакллантирилиши лозим.».

Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 31 март,

12/20-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.04.2018 й., 10/18/2696-2/1120-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining

Qarori

Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasining “ Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida ”gi, “ Banklar va bank faoliyati toʻgʻrisida ”gi va “ Buxgalteriya hisobi toʻgʻrisida ”gi qonunlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2015-yil 13-iyundagi 14/5-son qarori (roʻyxat raqami 2696, 2015-yil 14-iyul) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2015-y., 28-son, 374-modda) bilan tasdiqlangan Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran bir oydan keyin kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2018-yil 31-martdagi 12/20-son qaroriga ILOVA

Tijorat banklarida aktivlar sifatini tasniflash va aktivlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash uchun zaxiralar shakllantirish hamda ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 1-bandda :

ikkinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ aktivlar — kredit, mikroqarz, overdraft, lizing, faktoring, qimmatli qogʻozlar, investitsiyalar, boshqa banklardagi mablagʻlar, hisoblangan foizsiz daromadlar, bankning boshqa xususiy mulklari, boʻlib-boʻlib toʻlash shaklida sotilgan mulklar, balansdan tashqari moddalar (chaqirib olinmaydigan kredit majburiyatlari, foydalanilmagan kredit liniyalari, akkreditivlar, kafolatlar) hamda hisoblangan foizlardan tashqari boshqa barcha talablar;”;

yettinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“ taʼminlanmagan aktivlar — taʼminoti belgilangan tartibda rasmiylashtirilmagan aktivlar;”;

quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“ ishonchli (eʼtimodli) aktivlar — bank hisobvaragʻida muntazam pul oqimi mavjud boʻlgan, yaxshi obroʻ va kredit tarixiga ega qarz oluvchilarga taʼminotsiz ajratilgan aktivlar.”.

2. Quyidagi mazmundagi 1 1 -band bilan toʻldirilsin:

“1 1 . Aktivlar sifatini tasniflash va ularni bank balansida aks ettirish bank va qarzdor oʻrtasida tuzilgan shartnoma shartlarini oʻzgartirmaydi, shu jumladan shartnoma shartlariga muvofiq bank tomonidan asosiy qarz va unga hisoblangan foizlarni, shuningdek shartnoma shartlarini bajarmaganligi uchun jarima va penyalarni toʻliq miqdorda qarzdordan undirish huquqini bekor qilmaydi.”.

3. 9 va 10-bandlar quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“9. Qarzlarning oʻz muddatida toʻlanishiga shubha tugʻdirmaydigan aktivlar sifati “standart” deb tasniflanadi. Bunda:

qarz oluvchi yuridik yoki tadbirkorlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi jismoniy shaxs moliyaviy jihatdan barqaror hisoblangan, yetarli miqdorda kapitalga, yuqori daromadlilik darajasiga hamda barcha mavjud majburiyatlarni, jumladan mazkur qarzni qondirish uchun yetarli pul mablagʻlari oqimiga, shuningdek amalga oshirilishi mumkin boʻlgan strategik rejaga, bozorda raqobatdoshlik qobiliyatiga, yaxshi mahsulotni ishlab chiqarishga va oʻz mahsuloti boʻyicha marketing rejasiga ega boʻlishi;

qarz oluvchi (birgalikda qarz oluvchi) jismoniy shaxs barqaror daromad manbaiga ega hamda daromadlari bankdan olingan kredit va foizlarni toʻlashga yetarli, yaxshi kredit tarixiga ega, yaʼni oldin olgan barcha kreditlari boʻyicha toʻlovlarni va boshqa majburiyatlarni oʻz vaqtida bajargan boʻlishi kerak.

Taʼminot “yaxshi taʼminlangan” kredit mezonlariga mos kelishi lozim. Jumladan, taʼminot turlari notarial jihatdan tasdiqlangan boʻlishi (agar qonun hujjatlarida notarial tasdiqlanishi nazarda tutilgan boʻlsa), zarur hollarda, tegishli mulk bitimini roʻyxatdan oʻtkazish uchun belgilangan tartibda roʻyxatga olinishi, shu jumladan tijorat bankining garov mol-mulkiga doir huquqlari toʻgʻrisidagi yozuv garov reyestrida aks ettirilishi zarur.

Tijorat banki kredit qaytarilmagan holda cheklovlarsiz va erkin ravishda uni taʼminot hisobidan undirib olishga haqli. Taʼminotga doir taqdim etilayotgan barcha hujjatlar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiylashtirilishi lozim. Bundan ishonchli (eʼtimodli) aktivlar mustasno boʻlib, ularning asosiy qarzi va foizlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklari mavjud boʻlmasa, bunday aktivlar sifati “standart” deb tasniflanadi.

10. Sifati “standart” deb tasniflangan aktivlar qaytarilishida muammolar kuzatilmaydi.

Qarzdor tomonidan oxirgi 180 kunda aktivlarning asosiy qarzi va (yoki) foizlari boʻyicha muddati 30 kungacha kechiktirilgan yagona holat mavjud boʻlsa, ushbu aktivlar sifati “standart” deb tasniflanadi, ishonchli (eʼtimodli) aktivlar bundan mustasno.

Bunda shartlari qayta koʻrilgan aktivlar sifati “standart” deb tasniflanishi mumkin emas.”.

4. 11-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Standart aktivlarga yaratiladigan zaxiralar tijorat banklari tomonidan soliqlar va boshqa majburiy toʻlovlar toʻlangandan soʻng qolgan sof foyda hisobidan mazkur Nizom kuchga kirgan kundan keyin ajratilib, hisobot sanasiga sifati “standart” deb tasniflangan aktivlar qoldigʻidan kelib chiqqan holda bank foydasini taqsimlash boʻyicha aksiyadorlarning umumiy yigʻilishi qaroriga muvofiq tashkil qilinadi.”.

5. 12-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“12. Qarzdorning moliyaviy holati barqaror hisoblangan, lekin ayrim salbiy holatlar yoki tendensiyalar mavjud boʻlib, agar ular bartaraf etilmasa, moliyalashtirilgan loyihaning amalga oshishiga yoki qarzdorning aktivni oʻz vaqtida toʻlash qobiliyatiga nisbatan shubha paydo boʻlishi mumkin boʻlgan aktivlar sifati “substandart” deb tasniflanadi.

Quyida keltirilgan omillardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, aktivlarning sifati “substandart” deb tasniflanadi:

moliyaviy holati yoki taʼminotni nazorat qilish borasida shubhalar boʻlsa;

kredit hujjatlarida yetarlicha axborot yoki taʼminot boʻyicha hujjatlari boʻlmasa;

qarzdorning 2-son kartotekasi mavjud boʻlib, undagi toʻlov hujjatlarining muddati 30 kundan oshmagan boʻlsa (faoliyati mavsumiy xususiyatga ega qarzdorlar bundan mustasno);

oxirgi 180 kun ichida aktivlarning asosiy qarzi va (yoki) foizlari boʻyicha muddati 30 kungacha kechiktirilgan bir nechta holatlar mavjud boʻlsa;

ishonchli (eʼtimodli) aktivlarning asosiy qarzi va foizlari boʻyicha 30 kundan oshmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa;

taʼminlangan aktivlar boʻyicha asosiy qarz va foizlar boʻyicha 30 kundan ortiq, lekin 90 kundan oshmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa.”.

6. 14-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“14. Quyida keltirilgan omillardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, aktivlarning sifati “qoniqarsiz” deb tasniflanadi:

asosiy toʻlov manbalari qarz toʻlash uchun yetarli boʻlmasa, taʼminotga qoʻyilgan mulkni va qarz oluvchining boshqa asosiy vositalarini sotish, toʻlanishi lozim boʻlgan qarzlarni uzaytirishlarni hisobga olgan holda qoʻshimcha toʻlov manbalarini topish talab etiladigan boʻlsa;

qarz oluvchining joriy moliyaviy holati yoki uning pul mablagʻlarining moʻljallanayotgan oqimi majburiyatlarni qoplash uchun yetarli boʻlmasa;

qarz oluvchining kapitali yetarli darajada boʻlmasa;

qarzdorning 2-son kartotekasida 31 kundan ortiq, lekin 90 kundan oshmagan muddatga kechiktirilgan toʻlov hujjatlari mavjud boʻlsa (faoliyati mavsumiy xususiyatga ega qarzdorlar bundan mustasno);

ushbu sohaga nisbatan tendensiya va istiqbollar barqaror boʻlmasa;

taʼminot qiymati asosiy qarz summasidan oshmagan, hech boʻlmaganda asosiy qarzning toʻlanmagan summasiga teng boʻlsa (ishonchli (eʼtimodli) aktivlar bundan mustasno);

ishonchli (eʼtimodli) aktivlar boʻyicha asosiy qarz va foizlar boʻyicha 31 kundan ortiq, lekin 90 kundan oshmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa;

taʼminlangan aktivlar boʻyicha asosiy qarz va foizlar boʻyicha 91 kundan ortiq, lekin 120 kundan oshmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa.”.

7. 17-bandda :

toʻrtinchi xatboshi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qarzdorning 2-son kartotekasida 91 kundan ortiq, lekin 180 kundan oshmagan muddatga kechiktirilgan toʻlov hujjatlari mavjud boʻlsa (faoliyati mavsumiy xususiyatga ega qarzdorlar bundan mustasno);”

quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“ishonchli (eʼtimodli) aktivlar boʻyicha asosiy qarz va foizlar boʻyicha 91 kundan ortiq lekin, 180 kundan oshmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa;

taʼminlangan aktivlar boʻyicha asosiy qarz va foizlar boʻyicha 121 kundan ortiq lekin, 180 kundan oshmagan muddati oʻtgan qarzdorlik mavjud boʻlsa.”.

8. 20-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“qarzdorning 2-son kartotekasida muddati 180 kunga kechiktirilgan toʻlov hujjatlari mavjud boʻlsa;”.

9. Quyidagi mazmundagi 21 1 — 21 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“21 1 . Agar ikki yildan ortiq muddatga ajratilgan aktivlar boʻyicha asosiy qarz va unga hisoblangan foizlarni qaytarish grafikka asosan oxirgi olti oyga belgilangan boʻlsa yoki shartnomada aktivlarni qaytarish grafigi boʻlmasa, bunday aktivlar sifatining tasnifi bir toifaga pasaytirilishi lozim.

21 2 . Respublika hududidagi banklarga joylashtirilgan aktivlar (vakillik hisobvaraqlari, banklararo depozitlar va kreditlar) sifati quyidagicha tasniflanadi:

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 10 kungacha kechiktirilganda — “qoniqarsiz”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 11 kundan 30 kungacha kechiktirilganda — “shubhali”;

asosiy qarz va (yoki) foizlarni qaytarish muddati 31 kundan kechiktirilganda, shuningdek aktiv joylashtirilgan bankning litsenziyasi chaqirib olingan yoki boshqa tartibda uni tugatish ishlari boshlanganda — “umidsiz”.

Bunda aktiv joylashtirilgan banklarning moliyaviy koʻrsatkichlari hamda Markaziy bank tomonidan oʻrnatilgan normativlarning bajarilishi muntazam oʻrganib boriladi.

21 3 . Respublika hududidan tashqaridagi banklarga joylashtirilgan aktivlar (vakillik hisobvaraqlari, banklararo depozitlar va kreditlar) sifati quyidagicha tasniflanadi:

aktivlar joylashtirilgan bank “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” reyting kompaniyalarining investitsion reyting baholariga yoki Markaziy bank tomonidan tan olinadigan boshqa reyting kompaniyalarining ushbu baholarga teng boʻlgan reyting baholariga ega boʻlganda — “standart”;

aktivlar joylashtirilgan bank “Standard & Poor`s”, “Fitch Ratings” va “Moody`s Investors Service” reyting kompaniyalarining investitsion reyting baholaridan yoki Markaziy bank tomonidan tan olinadigan boshqa reyting kompaniyalarining ushbu baholardan past reyting bahosiga ega boʻlganda, shuningdek ushbu banklarning reyting baholari investitsion reyting baholaridan pasaytirilganda — “substandart”;

aktivlarning asosiy qarz va (yoki) foizlari boʻyicha muddati oʻtgan qarzdorliklar mavjud boʻlganda — “umidsiz”.

Bunda aktiv joylashtirilgan banklarning moliyaviy koʻrsatkichlari hamda reyting baholari muntazam oʻrganib boriladi.

Aktivlar joylashtirilgan bank ikki yoki undan koʻp reyting kompaniyalarining baholariga ega boʻlganda, hisob-kitoblarda eng past reyting bahosi hisobga olinadi.”.

10. 26-bandda :

quyidagi mazmundagi oltinchi va yettinchi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“tavakkalchilik darajasi past boʻlgan mamlakatlar hukumatlari va Markaziy banklari tomonidan chiqarilgan qimmatli qogʻozlar garovi, shuningdek bu mamlakatlar hukumatlarining kafolati;

Xalqaro valyuta fondi va Jahon banki guruhi (Xalqaro tiklanish va taraqqiyot banki, Xalqaro moliya koorporatsiyasi, Xalqaro investitsiyalarni kafolatlash agentligi, Xalqaro taraqqiyot assotsiatsiyasi) hamda Osiyo taraqqiyot banki, Osiyo infrastruktura investitsiya banki, Yevropa tiklanish va taraqqiyot banki, Yevropa investitsiya banki, Yevropa investitsiya jamgʻarmasi, Islom taraqqiyot banki hamda Yevropa Kengashining taraqqiyot banklari kafolati;”;

oltinchi xatboshi sakkizinchi xatboshi deb hisoblansin;

sakkizinchi xatboshidagi “garov” degan soʻz “zakalat” degan soʻz bilan almashtirilsin.

11. Quyidagi mazmundagi 30 1 — 30 3 -bandlar bilan toʻldirilsin:

“30 1 . Shartnomada belgilangan oxirgi muddati oʻzgartirilmagan holda, asosiy qarz va (yoki) foizlar boʻyicha oraliq toʻlovlarning muddatlari bir marta qayta koʻrib chiqilgan aktivlarning sifati “qoniqarsiz” deb tasniflanadi.

Mazkur aktivlarning muddati qayta koʻrib chiqilgandan keyin qaytarish grafigiga asosan kamida ketma-ket 3 ta toʻlov toʻliq va oʻz vaqtida toʻlangan taqdirda, ularning sifati “substandart” deb tasniflanishi mumkin.

Bunda aktivlarni qaytarish grafigi boʻyicha toʻlov boshlangan oydan shartnomaning oxirgi muddatiga qadar har oyda teng (proporsional) toʻlovlar asosida qaytarilishi belgilangan taqdirda ketma-ket 3 ta toʻlov, aks holda shu miqdorga teng 3 tadan koʻproq toʻlovlar oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanishi lozim.

30 2 . Quyida keltirilgan omillardan hech boʻlmaganda bittasi mavjud boʻlsa, shartlari qayta koʻrib chiqilgan aktivlarning sifati “shubhali” deb tasniflanadi:

mazkur nizomning 28-bandi ikkinchi, uchinchi, toʻrtinchi va oltinchi xatboshilarida nazarda tutilgan hollarda;

shartnomaning oxirgi muddati bir marta uzaytirilganda.

30 3 . Shartlari qayta koʻrib chiqilgandan keyin asosiy qarz va (yoki) foiz toʻlovlari oʻz vaqtida va toʻliq toʻlanmagan aktivlar sifati “umidsiz” deb tasniflanadi.”.

12. 31-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“31. Yangi qarzdor tomonidan asosiy qarz va foizlarning toʻlanmagan barcha summalari qoplanib, aktivni qaytarish grafigi boʻyicha ketma-ketlikdagi keyingi 3 ta toʻlovlar toʻliq va oʻz vaqtida toʻlansa, muammoli aktivlar sifatining tasnifi tegishli tarzda qayta koʻrib chiqilishi mumkin.”.

13. 33-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“33. Aktivlar sifati ularning shartlari qayta koʻrib chiqilishidan oldingi tasniflangan toifadan yuqori yoki yaxshiroq toifada tasniflanishi mumkin emas (mazkur nizomning 30 1 -bandi ikkinchi va uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan holatlar bundan mustasno).

Hech qanday holatda aktivga uning shartlari qayta koʻrib chiqilgandan soʻng darhol “standart” toifani berish mumkin emas.

Aktiv ikki va undan ortiq marta shartlari qayta koʻrib chiqilganda, aktiv sifatini tasniflash toifasi shartlari qayta koʻrib chiqilishidan oldingi toifasidan bir pogʻonaga past boʻlishi kerak.”.

14. Quyidagi mazmundagi 4 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“4 1 -BOB. BERILGAN BANK KAFOLATLARINING SIFATINI TASNIFLASH

33 1 . Tijorat banklari tomonidan berilgan kafolatlar boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga qarshi zaxira miqdori prinsipialning moliyaviy ahvoli, kredit tarixi va prinsipial faoliyat koʻrsatayotgan iqtisodiyot tarmogʻi holatini hisobga olgan holda uning kreditga layoqatliligidan kelib chiqib belgilanadi.

33 2 . Quyidagi holatlar mavjud boʻlganda, bank kafolatining sifati “standart” deb tasniflanadi:

prinsipial moliyaviy jihatdan barqaror;

prinsipial yuqori daromadlilik darajasiga ega;

barcha moliyaviy majburiyatlarini oʻz muddatida bajarishiga shubha tugʻdirmaydigan, shu jumladan kafolat boʻyicha qarzini qondirish uchun yetarli pul mablagʻlari oqimiga ega;

tijorat ishlarini rivojlantirish hamda moliya resurslarini erkin jalb qilish imkoniyatlari mavjud;

faoliyati cheklangan taʼminotchi hamda isteʼmolchilarga bogʻliq boʻlmagan;

taqdim etilayotgan taʼminotga doir barcha hujjatlar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan;

kredit yoki boshqa qarzlari boʻyicha toʻlovlar oʻz vaqtida amalga oshirilgan.

33 3 . Quyidagi holatlardan biri mavjud boʻlganda, bank kafolatining sifati “substandart” deb tasniflanadi:

umumiy moliyaviy ahvoli barqaror hisoblangan, lekin faoliyatida ayrim iqtisodiy salbiy holatlar mavjud boʻlgan, ularning bartaraf etilmasligi prinsipialning majburiyatlarini oʻz vaqtida bajarmaslik holatini vujudga keltirish xavfining mavjudligi;

daromadlari yoki pul mablagʻlari oqimining pasayish tendensiyasi mavjudligi.

33 4 . Quyidagi holatlardan biri mavjud boʻlganda, bank kafolatining sifati “qoniqarsiz” deb tasniflanadi:

moliyaviy ahvolining jiddiy yomonlashuviga sabab boʻluvchi holatlarning mavjudligi;

daromadlari yoki pul mablagʻlari oqimining oxirgi chorakka nisbatan 50 foizga kamayganligi (faoliyati mavsumiy xususiyatga ega qarzdorlar bundan mustasno);

oxirgi hisobot oyidagi mavjud barcha muddati kelgan majburiyatlarni, shuningdek kafolat summasini ushbu oy davomida kelib tushgan pul mablagʻlari hisobidan qoplash imkoniyatiga ega emasligi.

33 5 . Quyidagi holatlardan biri mavjud boʻlganda, bank kafolatining sifati “shubhali” deb tasniflanadi:

mazkur Nizomning 33 4 -bandida nazarda tutilgan holatlardan birining ogʻirlashganligi;

oxirgi besh yilda salbiy kredit tarixiga ega ekanligi, yaʼni toʻlovlarni oʻz vaqtida amalga oshirmaganligi.

33 6 . Quyidagi holatlardan biri mavjud boʻlganda, bank kafolatining sifati “umidsiz” deb tasniflanadi:

berilgan kafolat boʻyicha majburiyatni bank tomonidan bajarish holatlarining yuzaga kelishi;

kredit yoki boshqa qarzlari boʻyicha toʻlovlarning oʻz vaqtida amalga oshirilmaganligi;

talab qilib olinguncha hisobvaragʻiga oxirgi chorakda tushum boʻlmaganligi (faoliyati mavsumiy xususiyatga ega qarzdorlar bundan mustasno);

moliyaviy faoliyati boʻyicha sud jarayonlarining olib borilayotganligi;

bankrotlik alomatlarining mavjudligi.

33 7 . Bank kafolatlari boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarga doir zaxirani shakllantirish va undan foydalanish tartibi Tijorat banklari tomonidan bank kafolatlarini berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga (roʻyxat raqami 2364, 2012-yil 15-may) muvofiq amalga oshiriladi.”.

15. 34-band quyidagi mazmundagi xatboshilar bilan toʻldirilsin:

“Quyidagi holatlardan biri mavjud boʻlganda, investitsiyalar daromad keltirgan hisoblanadi:

bankka dividend koʻrinishida daromad keltirganda;

bank tomonidan qilingan investitsiyani qayta baholash natijasida ijobiy farq yuzaga kelganda;

fond birjasida kotirovkasi oshganda;

bank investitsiya kiritgan korxonaning tashqi auditorlik tekshiruvidan oʻtgan moliyaviy hisobotiga koʻra hisobot davrini foyda bilan yakunlaganda.”.

16. 35-bandning ikkinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“Bunday investitsiyalarning sifati eng past toifada tasniflanishi kerak.”.

17. Quyidagi mazmundagi 36 1 -band bilan toʻldirilsin:

“36 1 . Bank aktivlari boʻyicha ehtimoliy yoʻqotishlarni qoplash zaxirasi shu aktiv valyutasida shakllantirilishi lozim.”.

Markaziy bank raisi M. NURMURATOV

Toshkent sh.,

2018-yil 31-mart,

12/20-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.04.2018-y., 10/18/2696-2/1120-son)

lex.uz