📅 2018-yil 24-fevral · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 24-fevral · Markaziy bank hujjatlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 24 февраль · Марказий банк ҳужжатлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 февраля 2018 г. · Документы Центрального банка
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 February 2018 · Central Bank documents
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
ЙЎРИҚНОМА
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 сентябрдаги ПҚ-3270-сон «Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳудудларда нақд пулларнинг захирасини шакллантириш ҳамда муомалага чиқарилмаган нақд пулларни сақлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўйича Бош бошқармаларида (бундан буён матнда Бош бошқармалар деб юритилади) захира жамғармаларини ташкил этади.
2. Тижорат банклари ва уларнинг филиаллари (бундан буён матнда банклар деб юритилади) мижозларнинг нақд пулларга бўлган талабини ўз вақтида қондириш учун мажбурий тартибда айланма кассаларини, шунингдек нақд пуллар захирасини ташкил этадилар.
3. Ушбу Йўриқномада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
нақд пуллар — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан муомалага киритилган банкнотлар ва тангалар;
нақд пул муомаласи — товар ва хизматлар учун, шунингдек аҳоли, хўжалик юритувчи субъектлар ва банклар ўртасидаги ҳисоб-китобларни амалга оширишда банкнот ва танга кўринишида нақд пулларнинг узлуксиз ҳаракати;
максимал лимит — Бош бошқармалар Ҳисоб-китоб касса марказлари (бундан буён матнда ҲККМ деб юритилади) айланма кассаларида кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғининг энг юқори чегарасини белгилайдиган меъёр;
нақд пулларнинг захира жамғармаси — тегишли ҳудуддаги банкларни етарли миқдорда нақд пуллар билан таъминлаш мақсадида Бош бошқармаларда ташкил этилган банкнотлар ва тангаларнинг захираси;
нақд пул захираси — аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида ва тўлиқ қондирилишини таъминлаш мақсадида банкларда ташкил этилган банкнот ва тангаларнинг захираси;
нақд пуллар кирими — банк кассаларига банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг тегишли ҳужжатлар асосида қабул қилиниши;
нақд пуллар чиқими — банк кассаларидан банкнот ва танга кўринишидаги нақд пулларнинг тегишли ҳужжатлар асосида чиқим қилиниши;
мадад пуллари — банкларнинг айланма кассаларини Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассаларидаги, зарур ҳолларда захира жамғармаларидаги нақд пуллар ҳисобидан таъминлаш;
касса рамзлари — банк кассалари орқали нақд пулларнинг кирим манбалари ва чиқими мақсадлари бўйича таҳлил қилиш, шунингдек банклараро нақд пуллар ҳаракатини акс эттиришда фойдаланиладиган рамзлар тўплами.
2-боб. Нақд пул муомаласини ташкил этиш
4. Банклар нақд пул муомаласининг ҳолатини мунтазам равишда ўрганадилар ва таҳлил қиладилар, шунингдек аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талаблари ўз вақтида қондирилишини таъминлайдилар.
5. Банклар:
банк кассаларида амалга оширилган нақд пулларнинг кирим ва чиқим амалиётларини таҳлил қилишда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви томонидан тасдиқланадиган касса рамзларидан фойдаланадилар;
банк кассаларига кирим қилинган нақд пулларни филиаллар, мижозлар ва кирим манбалари бўйича доимий равишда мониторинг қилиб борадилар;
нақд пуллар захирасини ташкил этадилар ва зарур бўлганда улардан фойдаланадилар;
мижозларнинг нақд пулга бўлган талабларини амалга ошириш учун банк кассаларида нақд пулларнинг етарли миқдорда бўлишини таъминлаш чораларини кўрадилар.
6. Хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумларини банкка топшириш тартиби ва муддатини ҳамда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун нақд пулларни банк кассасидан олиш муддатини, шунингдек ўз кассасида кун охирида қолиши мумкин бўлган нақд пул қолдиғига лимитни белгилаш бўйича ҳар йилнинг январь ойи мобайнида, янги ҳисобварақ очган мижозлар кейинги ойдан кечикмасдан, мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги ҳисоб-китоб маълумотномасини икки нусхада тўлдирган ҳолда хизмат кўрсатувчи банкка тақдим этадилар.
Банк томонидан ушбу ҳисоб-китоб маълумотномаси хўжалик юритувчи субъект раҳбари билан биргаликда келишилган ҳолда тўлдирилгандан сўнг ушбу маълумотноманинг бир нусхаси хўжалик юритувчи субъектга қайтарилади ва иккинчи нусхаси банкнинг нақд пул муомаласи бўлими (масъул ходим)да ҳар йил учун алоҳида тарзда йиғиб борилади.
Мазкур ҳисоб-китоб маълумотномасининг алмашиниши хўжалик юритувчи субъект ва банк ўртасида электрон шаклда амалга оширилиши ҳам мумкин.
7. Банклар нақд пул муомаласининг ҳолатини ҳамда бу ҳолатни тавсифловчи кўрсаткичларни таҳлил қилиш асосида нақд пулларнинг банк кассаларига келиб тушиши, аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида қондиришга қаратилган таклифларни ишлаб чиқишлари ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларига киритишлари мумкин.
8. Бош бошқармалар зиммасига тегишли ҳудудда нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш ҳамда банкларнинг бу борадаги фаолиятини мониторинг қилган ҳолда мувофиқлаштириш ва тартибга солиш вазифаси юклатилади.
9. Бош бошқармалар:
тегишли ҳудудда нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этадилар ва унинг самарали тарзда амалга оширилишини таъминлайдилар;
тегишли ҳудудда нақд пул муомаласининг ҳолатини ўрганадилар, банкларнинг касса айланмаларини, шунингдек нақд пул муомаласининг ҳолатини тавсифловчи кўрсаткичларни жамлайдилар ва таҳлил қиладилар, нақд пул муомаласини тартибга солишга ва банкларнинг фаолиятида аниқланган қоидабузарликларни бартараф этишга доир кўрсатмалар берадилар;
зарур ҳолларда нақд пулларнинг банк кассаларига келиб тушиши ва нақд пулдаги тўловларнинг белгиланган муддатларда тўланиши бўйича асосланган таклифларни тайёрлаб, маҳаллий давлат бошқаруви органлари муҳокамасига киритадилар;
тегишли ҳудуддаги аҳоли ва хўжалик юритувчи субъектларнинг нақд пулга бўлган талаби ўз вақтида қондирилишини таъминлаш мақсадида банклар ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлайдилар.
3-боб. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар белгилаш ва уларга риоя этилишини назорат қилиш
10. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларига нақд пуллар қолдиқлари бўйича лимитлар белгиланиши шарт.
12. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиғига лимитлар — Марказий банк томонидан, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос хусусиятлари инобатга олинган ҳолда белгиланади ва лозим бўлган тақдирда ўзгартирилади.
13. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги лимитдан ортиқча пуллар нақд пуллар захира жамғармаларига шу куни ўтказилиши шарт.
14. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пул қолдиқларига лимитлар ўрнатиш, уларни ўзгартириш ва унга риоя этилишига доир барча ёзишма, топшириқ ва кўрсатмалар фақат «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» устхати қўйилган ҳолда ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
15. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига белгиланган лимитларга риоя этилиши Марказий банкнинг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти ва Бош бошқармалар томонидан баланс маълумотлари асосида мониторинг қилиб борилади.
16. Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассаларидаги нақд пул қолдиқларига ўрнатилган лимитларга доир маълумотларни тўплаш, умумлаштириш ва улардан фойдаланиш «Хизмат доирасида фойдаланиш учун» устхати қўйилган ва ушбу ҳужжатлар билан ишлаш қоидаларига риоя қилган ҳолда амалга оширилади.
4-боб. Хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ўрнатиш ва нақд пул тушумларини банк кассаларига топшириш
17. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз кассаларида кассадаги нақд пул қолдиқлари лимити доирасида нақд пулларга эга бўлишлари мумкин. Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ўрнатиш тартиби фақат банкларда ўзининг алоҳида депозит ҳисобварағига, шунингдек кассасига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларга тааллуқлидир.
Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит ҳар йили мижознинг банкка тақдим этган мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги ҳисоб-китоб маълумотномасига асосан банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектлар билан келишилган ҳолда, нақд пул айланмаси ва уларнинг ишлаш шароитини ҳисобга олган ҳолда ўрнатилади.
18. Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимитлар қуйидаги тартибда белгиланади:
доимий нақд пул тушумига эга ва тушум пулларини ҳар иш куни охирида банкка топшириши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун — кейинги иш куни эрталаб ўз фаолиятини белгиланган тартибда давом эттиришлари учун зарур бўлган миқдорда (банк кассасига кирим қилиш учун топширилгандан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди);
нақд пул тушумларини кейинги иш кунида банкка топшириши лозим бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун — ўртача бир кунлик нақд пул тушумидан ортиқ бўлмаган миқдорда;
нақд пул тушумларини бир неча кунда бир марта топшириш ҳуқуқига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар учун — бир кунлик ўртача тушум суммаси ва уни банкка топшириши бўйича белгиланган муддатни инобатга олган ҳолда;
доимий нақд пул тушумига эга бўлмаган хўжалик юритувчи субъектлар учун — ўртача кунлик нақд пул харажатлари доирасида (иш ҳақи, вақтинчалик ишга лаёқатсизлик бўйича нафақа, мукофот пули, стипендия ва бошқа ижтимоий тўловлар учун харажатлардан ташқари).
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тайёрловчи ва қайта ишловчи хўжалик юритувчи субъектлар кассаларидаги нақд пуллар қолдиғига ўрнатилган лимитга аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш мақсадида банкдан олинган нақд пуллар киритилмайди.
19. Мустақил балансга ва банкда алоҳида депозит ҳисобварағига эга бўлмаган бўлинмаларни ўз ичига олувчи хўжалик юритувчи субъектлар кассаси қолдиғига лимит ўрнатишда ушбу таркибий бўлинмалар кассасидаги қолдиқлар ҳам инобатга олиниши лозим.
Бундай хўжалик юритувчи субъектларга ўрнатилган касса қолдиғи лимити унинг таркибий бўлинмаларига ушбу хўжалик юритувчи субъект раҳбарининг буйруғига асосан етказилади.
20. Хўжалик юритувчи субъект жойлашган ҳудуддан ташқарида фаолият юритувчи алоҳида балансга ва депозит ҳисобварағига эга бўлган ваколатхоналари, филиаллари ва бошқа алоҳида бўлинмалари кассаларидаги нақд пуллар қолдиқларига лимит ушбу таркибий бўлинмаларнинг тегишли депозит ҳисобварақларига хизмат кўрсатувчи банклар томонидан белгиланади.
Хўжалик юритувчи субъектни банкларда бир нечта депозит ҳисобварақлари мавжуд бўлган тақдирда, унинг кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит хўжалик юритувчи субъектнинг асосий талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк томонидан ўрнатилади. Шундан сўнг, хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиғига лимит белгиланганлиги тўғрисидаги хабарномани унинг бошқа депозит ҳисобварақлари очилган банкларга жўнатади.
21. Мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги ҳисоб-китоб маълумотномасини банкка тақдим этмаган хўжалик юритувчи субъектларнинг касса қолдиғи лимити «нолга тенг» ва банкка топширилмаган нақд пуллари «лимитдан ортиқча нақд пуллар» деб ҳисобланади.
22. Зарур ҳолларда хўжалик юритувчи субъект кассасидаги нақд пуллар қолдиғига ўрнатилган лимит суммаси йил давомида қайта кўриб чиқилиши мумкин. Касса айланмалари суммаси катта бўлмаган, савдо фаолияти билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлари кассасида кун охирида қоладиган нақд пуллар лимити бундай хўжалик юритувчи субъектлар раҳбарларининг розилиги билан банк томонидан 2 йилга тасдиқланиши мумкин.
23. Хўжалик юритувчи субъектлар ўз кассаларида нақд пулларни белгиланган лимитлардан ортиқча миқдорда фақат ўз ходимларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган (нафақа, пенсия, стипендия ва бошқа ижтимоий) тўловларни тўлаш учун банкдан олинган кунни қўшиб ҳисоблаган ҳолда, 3 иш кунидан ортиқ бўлмаган муддат мобайнида сақлаш ҳуқуқига эга. Ушбу муддат тугагач, банкдан олинган ва белгиланган мақсад учун ишлатилмаган нақд пуллар банк кассаларига қайтарилиши лозим.
Хўжалик юритувчи субъектларга кутилаётган келгуси харажатлар учун белгиланган лимитдан ортиқ нақд пулларни ўз кассаларида йиғиб, тўплаб туришга рухсат этилмайди.
24. Кун охирида хўжалик юритувчи субъектлар кассаларидаги нақд пуллар қолдиғи хизмат кўрсатувчи банк томонидан ўрнатилган лимитдан ошмаслиги лозим. Хўжалик юритувчи субъектлар кассасидаги нақд пуллар қолдиғининг лимитдан ортиқча қисми, банклардаги ўз депозит ҳисобварағига кирим қилиш учун топширилиши шарт.
25. Хўжалик юритувчи субъектлар нақд пул тушумларини банклардаги депозит ҳисобварақларига кирим қилиш учун:
банкнинг айланма кассасига ва банк хизматлари офислари кассаларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда;
банкка топшириш учун инкассаторларга;
кейинчалик инкассаторлар орқали банкка топшириш учун хўжалик юритувчи субъектлар ҳузуридаги бирлашган кассаларга топширишлари мумкин.
26. Нақд пул тушумларини топшириш муддатлари ва тартиблари банклар томонидан хўжалик юритувчи субъект раҳбари билан келишилган ҳолда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги мижознинг ҳисоб-китоб маълумотномаси асосида белгиланади.
27. Банклар хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул тушумларининг ўз вақтида топширилишини доимий равишда мониторинг қилиб борадилар.
29. Банкнинг нақд пул муомаласи бўлими (масъул ходим) нақд пул тушумига эга бўлган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нақд пул тушумларини инкассация хизматига ёки топширишнинг бошқа усуллари орқали банк кассасига топширмаганлигининг сабабини ўрганиб боради.
5-боб. Банк кассаларидан мижозларга нақд пул берилишини ташкил этиш
30. Аҳолига ва барча хўжалик юритувчи субъектларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш, уларнинг банкдаги депозит ҳисобварақларидаги маблағлари доирасида, касса ҳужжатларида кўрсатилган мақсадлар учун амалга оширилади.
Қонунчиликда белгиланган ҳолларда аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга уларнинг банкдаги ссуда ҳисобварақларидан нақд пуллар берилиши мумкин.
Банклар аҳолига ва хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни уларнинг биринчи талаби бўйича узлуксиз тарзда чиқим қилиб берилишини таъминлайдилар.
Бунда, банк кассаларидан мижозларга нақд пулларни чиқим қилиш устувор равишда иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, пенсия, нафақа, стипендия, хизмат сафари харажатлари учун, шунингдек аҳоли омонатларини қайтариш ва унга ҳисобланган фоизларни тўлаш учун амалга оширилади.
31. Хўжалик юритувчи субъектларга, шу жумладан бюджет ташкилотларига иш ҳақи ва унга тенглаштирилган, бошқа ижтимоий тўловлар, стипендиялар учун нақд пулларни, уларнинг жамоа шартномалари ёки бошқа локал меъёрий ҳужжатларига асосан ҳамда хизмат кўрсатувчи банк билан келишилган муддатларда, банк кассаларидан олган ҳолда тўлайдилар.
32. Хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун банк кассаларидан нақд пулларни бериш муддатларини келишиш вақтида банклар томонидан ойдаги барча кунларга нақд пулларни олувчи мижозларни (улар банк кассасидан оладиган нақд пуллар суммаларини) имкон қадар бир текисда тақсимлаш зарурлиги ҳисобга олиниши лозим.
33. Банклар нақд пуллар захирасини тартибга солиш ҳамда мижозларнинг нақд пулга бўлган талаблари ўз вақтида ва тўлиқ қондирилишига эришиш учун ҳар ойда мазкур Йўриқноманинг 2-иловасига мувофиқ «Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш календари»ни тузадилар.
Календарда хўжалик юритувчи субъектларга нақд пулларни беришнинг келишилган муддатлари ва бериладиган нақд пулларнинг аниқ миқдори ойма-ой қўйиб борилади.
Бунда, ойдаги барча кунлар, шу жумладан иш кунидан ташқари кунлар (дам олиш ва байрам кунлари) бўйича ҳам иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар имкон қадар тенг тақсимлаб чиқилиши лозим.
«Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш календари»га банк кассасидан иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар учун бериладиган нақд пулларнинг барча суммаси киритилади. Календарга хўжалик юритувчи субъектлар ходимларига почта алоқа корхоналари орқали, шунингдек банклардаги жисмоний шахсларнинг омонат ёки банк пластик карта ҳисобварақларига пул маблағларини нақд пулсиз ҳисоб-китоблар орқали ўтказиладиган тўловларнинг суммалари киритилмайди.
Хўжалик юритувчи субъектларга иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни тўлаш учун нақд пуллар банк кассасига нақд пул тушуми ҳолатидан келиб чиқиб календарда белгиланган муддатдан олдин берилиши мумкин.
34. Бош бошқармаларнинг ҲККМ қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ белгиланган мижозларига нақд пуллар улар билан келишилган муддатда ҳамда тегишли тўлов ҳужжати асосида берилади.
35. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, ижтимоий тўловлар, стипендияларни тўлаш муддатлари дам олиш ёки байрам кунларига тўғри келиб қолганида ушбу тўловларни тўлаш учун банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларга бир кун олдин нақд пуллар берилади.
Хўжалик юритувчи субъект ўз ходимлари билан меҳнат шартномасини бекор қилаётганида ёки уларнинг ходимлари меҳнат таътилига чиқаётганида, штатдан (рўйхатдан) ташқари ходимлар билан ҳисоб-китоблар амалга оширилаётганида, шунингдек хизмат сафари учун харажатлар банклар томонидан ушбу хўжалик юритувчи субъектларга нақд пуллар календарда белгилаб қўйилган муддатлардан қатъи назар берилади.
36. Бош бошқармалар тегишли ҳудудда иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар тўланиши аҳволини доимий равишда таҳлил қилиб, банклар томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг депозит ҳисобварақларидаги иш ҳақи, пенсия, стипендия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловлар учун зарур бўлган маблағлар доирасида ўз вақтида нақд пул билан таъминланишини мониторинг қилиб борадилар.
37. Амалга оширилган мониторинг натижасида банклар томонидан иш ҳақи ва ижтимоий тўловларни нақд пуллар билан таъминлашда кечикиш ёки узилишлар мавжудлиги аниқланса, Бош бошқармалар белгиланган тартибда тегишли ҳудуддаги банклар билан биргаликда нақд пулларни қайта тақсимлаш, шунингдек Бош бошқармалардан банкларга мадад пулларини ажратиш чораларини кўрадилар.
6-боб. Бош бошқармалар томонидан банкларни нақд пуллар билан таъминлаш
38. Банклар томонидан нақд пулларни мижозларга бериш, биринчи навбатда банкларнинг айланма кассасидаги нақд пуллар, шунингдек нақд пуллар захираси ҳисобидан амалга оширилади.
Банклар мижозларининг нақд пулларга бўлган талабларини ўз кассаларида мавжуд бўлган ва барча манбалардан тушиши кутилаётган тушумлари ҳисобидан қондириш чораларини кўришлари лозим.
Банклар мижозларининг нақд пулларга бўлган талабини қондириш учун ҳар куни нақд пуллар айланмасини, жумладан кассадаги нақд пуллар, шунингдек нақд пуллар захирасининг кун давомида тушиши кутилаётган нақд пул тушумлари нақд пулдаги харажатларни амалга ошириш учун етарлилигини таҳлил қилиб борадилар.
39. Агарда, банк кассасидаги нақд пуллар қолдиғи ва ўзининг кунлик нақд пул тушумлари кун давомида амалга оширилиши лозим бўлган нақд пулдаги чиқимларни қоплашга етарли эмаслиги аниқланса, у ҳолда банк ўз айланма кассасига мадад пулларини олиш учун олдиндан Бош бошқармаларга мазкур Йўриқноманинг 3-иловасига мувофиқ буюртма беради.
40. Бош бошқармалар:
тегишли ҳудуддаги банклардан мадад пули олиш бўйича келиб тушган буюртмаларни ўрганиб, таҳлил қилиб чиқади;
банк айланма кассасига талаб қилинаётган мадад пуллари суммаси ва айланма кассаларни нақд пуллар билан таъминлашга рухсат беришни ҳисобга олиш учун 4-иловада келтирилган қайдномадан фойдаланилади (ушбу қайднома асосида банкларга мадад пулларини етказиш учун тегишли фармойиш тайёрланади);
тегишли ҳудуддаги банклар ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш ёки Бош бошқармалар ҲККМ айланма кассасидаги нақд пуллар ҳисобидан тижорат банкларининг нақд пулга бўлган талабларини қондириш бўйича тезкор чораларни кўради.
41. Банклар айланма кассаларини нақд пуллар билан таъминлаш банкларнинг вакиллик ҳисобварағидаги маблағлар доирасида, зарур ҳолларда Бош бошқармаларнинг ҲККМ захира жамғармаларидаги нақд пуллардан фойдаланган ҳолда, чекланмаган миқдорда амалга оширилади.
42. Бош бошқармалар ўзининг ҲККМдаги айланма кассасини зарур ҳолларда Марказий банкнинг захира жамғармасидаги нақд пуллар билан тўлдиришга рухсат сўраб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига махсус дастур орқали телеграмма билан буюртма беради.
Мазкур телеграмма Бош бошқарма бошлиғи томонидан имзоланиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаментига юборилади.
Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини Марказий банкнинг захира жамғармасидаги нақд пуллар билан таъминлашга рухсат берилишини сўраб жўнатилган телеграммада қуйидагилар кўрсатилади:
дастлабки учта белги Бош бошқарманинг айланма кассасига нақд пул бериш ҳақида охирги марта олинган рухсатнома рақамининг охирги учта рақамига, охирги иккита рақами эса телеграмманинг тартиб рақамига мувофиқ бешта белгидан иборат назорат рақами (телеграммаларга ҳар йили янгиланадиган тартиб рақамлари қўйилади);
айланма кассани захира жамғармасидаги нақд пуллар билан таъминлашга рухсат сўраб берилган буюртма (кодли сўз билан);
айланма кассани таъминлаш учун зарур бўлган нақд пул суммаси (кодли сўз билан).
43. Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини нақд пуллар билан таъминлашга рухсат сўраш тегишли ҳудуддаги тижорат банкларидан келиб тушган буюртмалар ҳам ҳисобга олинган ҳолда амалга оширилади.
44. Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини Марказий банкнинг захира жамғармасидаги нақд пул билан таъминлаш бўйича рухсатнома буйруқ асосида Марказий банкнинг захира жамғармаларини тасарруф этиш ваколати берилган Марказий банк Раисининг ўринбосари томонидан имзоланади ва махсус дастур орқали юборилади.
45. Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасидан банкларнинг айланма кассаларига мадад пулларини етказиб бериш, Бош бошқармалар фармойишига асосан, инкассация хизмати томонидан амалга оширилади.
46. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини мадад пуллари билан таъминлаш бўйича олинган буюртмалар ва берилган рухсатномалар ҳисоб-китобларини юритадилар.
Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасини нақд пуллар билан таъминлаш учун сўралаётган буюртмалар ва берилаётган рухсатномалар ҳисобини юритиш учун мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ қайдномадан фойдаланилади.
7-боб. Бош бошқармалар томонидан тегишли ҳудуддаги банклар ўртасида нақд пулларни қайта тақсимлаш
47. Тегишли ҳудуддаги банкларнинг нақд пулга бўлган талабларини ўз вақтида қондириш мақсадида нақд пулларнинг банклар ўртасида қайта тақсимланиши Бош бошқармалар томонидан амалга оширилади.
49. Банкларнинг 10101 — «Айланма кассадаги нақд пуллар» ва 10111 — «Амалиёт кассаларидаги нақд пуллар» ҳисобварағидаги қолдиқлардан келиб чиққан ҳолда Бош бошқармаларнинг тегишли фармойишларига асосан эҳтиёжидан ортиқча нақд пуллар ҲККМга ёки нақд пул сўраб буюртма берган банкларга жўнатилади.
50. Банклардан нақд пулларни Бош бошқармаларнинг ҲККМ айланма кассасига олиб келиш ёки қайта тақсимлаш ҳисобига бошқа банкларга етказиб бериш Бош бошқармалар фармойишига асосан, инкассация хизмати томонидан амалга оширилади.
Бунда, банклар ўртасида Марказий банкнинг «Нақд пулларнинг электрон майдони» дастурий мажмуаси орқали нақд пулларни етказиб бериш бўйича келишув амалга оширилган ҳолларда нақд пулларни ташиш учун Бош бошқармалар томонидан фармойиш чиқарилиши талаб этилмайди.
8-боб. Якуний қоида
51. Мазкур Йўриқнома талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ҳисоб-китоб маълумотномаси
20__ йил учун Хўжалик юритувчи субъект номи Банк номи минг сўм Кўрсаткич номи Хўжалик юритувчи субъект томонидан лойиҳалаштирилди Банк томонидан ўрнатилди* 20__ йил амалда 20__ йил учун лойиҳа I. Касса қолдиғига лимит ўрнатиш тартиби 1. Ўтган йили банк кассасига топширилган нақд пуллар суммаси Шу жумладан: 1.1. Ўртача бир ойда топширилган сумма (1./12 ойга) 1.2. Ўртача бир кунда топширилган сумма (1.1./иш кунларига) 2. Ўтган йил давомида хўжалик юритувчи субъекти кассасидан қилинган харажатлар суммаси Шу жумладан: 2.1. Ўртача бир ойлик харажатлар суммаси (2/12 ойга) 2.2. Ўртача бир кунлик харажатлар суммаси (2.1./иш кунларига) 3. Хўжалик юритувчи субъекти кассасидаги нақд пуллар қолдиқ лимити II. Нақд пулларни топшириш тартиби ва муддатлари 1. Нақд пулдаги тушумларни топшириш тартиби 2. Нақд пулдаги тушумларни топшириш муддатлари III. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 1. Нақд пулда тўланадиган иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни амалга ошириш санаси Шу жумладан: 1.1. Аванс 1.2. Ойлик 1.3. Бошқалар
Хўжалик юритувчи субъект раҳбари (имзо) Ф.И.О. Бош (катта) бухгалтер ёки унинг мажбуриятларини бажарувчи шахс (имзо) Ф.И.О. Банк раҳбари (имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларга банк кассаларидан нақд пулларни бериш календари 20____ йилнинг ________ ойи учун ________________________________________________________ Банкнинг номи минг сўм. Талаб қилиб олингунча депозит ҳисобварағи рақами Хўжалик юритувчи субъектнинг номи Жами ойда 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 ҳ.к 30 Жами Банк раҳбари (имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
Айланма кассани нақд пуллар билан таъминлаш учун БУЮРТМА Банк номи ва рақами (МФО) Нақд пул олиш санаси Зарур бўлган нақд пул суммаси (млн.сўмда) 1 2 3 Банк раҳбари (имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Банк айланма кассасини ички ҳудудий мувофиқлаштириш тартибида таъминлашга рухсат берилсин ______________________ (млн.сўм) Банк айланма кассасини мадад пуллари ҳисобига таъминлаш ______________________ (млн.сўм) Марказий банкнинг _______________________ _______________________ (республикаси, шаҳри) вилояти бўйича Бош бошқармаси бошлиғи _________________(имзо) ________________ вилояти (республикаси, шаҳри) бўйича банк айланма кассаларини нақд пул билан таъминлаш ҚАЙДНОМАСИ 20__ йил «___» ___________ учун млн сўм т/р Банклар номи Нақд пул сўраб берилган буюртманинг санаси Сўралаётган нақд пул суммаси Нақд пул олишга рухсат берилди Ҳисоб-китоб касса марказининг айланма кассаларидаги нақд пуллар ҳисобидан Ҳудудда нақд пулларни қайта тақсимлаш ҳисобидан Марказий банкнинг Захира фондидан Сумма Сумма Сумма 1 2 3 4 5 6 7 Нақд пул муомаласини ташкил этиш бошқармаси бошлиғи (имзо) Ф.И.О.
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
Рухсат берилган мадад пулининг умумий суммаси _______________________________ (млн. сўм) Марказий банк Раиси ўринбосари ______________________________ имзо Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармалари Ҳисоб-китоб касса маркази айланма кассасини нақд пул билан таъминлаш ҚАЙДНОМАСИ 20 ____ йил «____»___________учун (млн. сўм) N т/р Бош Бошқарма номи Нақд пул сўраб берилган телеграммалар санаси Сўралаётган нақд пул суммаси Бош бошқарма томонидан жўнатилган телеграммалар- нинг рақами Нақд пул олишга рухсат берилди калит суммаси Рухсатнома рақами 1 2 3 4 5 6 7 8 Нақд пул муомаласини ташкил этиш департаменти директори (имзо) Ф.И.О.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 февраль,
7/14-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining
Qarori
YOʻRIQNOMA
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Oʻzbekiston Respublikasining Markaziy banki toʻgʻrisida”gi Qonuni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 12-sentabrdagi PQ-3270-son “Respublika bank tizimini yanada rivojlantirish va barqarorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki boshqaruvi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvining 2018-yil 24-fevraldagi 7/14-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki hududlarda naqd pullarning zaxirasini shakllantirish hamda muomalaga chiqarilmagan naqd pullarni saqlash maqsadida Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar boʻyicha Bosh boshqarmalarida (bundan buyon matnda Bosh boshqarmalar deb yuritiladi) zaxira jamgʻarmalarini tashkil etadi.
2. Tijorat banklari va ularning filiallari (bundan buyon matnda banklar deb yuritiladi) mijozlarning naqd pullarga boʻlgan talabini oʻz vaqtida qondirish uchun majburiy tartibda aylanma kassalarini, shuningdek naqd pullar zaxirasini tashkil etadilar.
3. Ushbu Yoʻriqnomada quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
naqd pullar — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki tomonidan muomalaga kiritilgan banknotlar va tangalar;
naqd pul muomalasi — tovar va xizmatlar uchun, shuningdek aholi, xoʻjalik yurituvchi subyektlar va banklar oʻrtasidagi hisob-kitoblarni amalga oshirishda banknot va tanga koʻrinishida naqd pullarning uzluksiz harakati;
maksimal limit — Bosh boshqarmalar Hisob-kitob kassa markazlari (bundan buyon matnda HKKM deb yuritiladi) aylanma kassalarida kun oxirida qolishi mumkin boʻlgan naqd pul qoldigʻining eng yuqori chegarasini belgilaydigan meʼyor;
naqd pullarning zaxira jamgʻarmasi — tegishli hududdagi banklarni yetarli miqdorda naqd pullar bilan taʼminlash maqsadida Bosh boshqarmalarda tashkil etilgan banknotlar va tangalarning zaxirasi;
naqd pul zaxirasi — aholi va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning naqd pulga boʻlgan talablarini oʻz vaqtida va toʻliq qondirilishini taʼminlash maqsadida banklarda tashkil etilgan banknot va tangalarning zaxirasi;
naqd pullar kirimi — bank kassalariga banknot va tanga koʻrinishidagi naqd pullarning tegishli hujjatlar asosida qabul qilinishi;
naqd pullar chiqimi — bank kassalaridan banknot va tanga koʻrinishidagi naqd pullarning tegishli hujjatlar asosida chiqim qilinishi;
madad pullari — banklarning aylanma kassalarini Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassalaridagi, zarur hollarda zaxira jamgʻarmalaridagi naqd pullar hisobidan taʼminlash;
kassa ramzlari — bank kassalari orqali naqd pullarning kirim manbalari va chiqimi maqsadlari boʻyicha tahlil qilish, shuningdek banklararo naqd pullar harakatini aks ettirishda foydalaniladigan ramzlar toʻplami.
2-bob. Naqd pul muomalasini tashkil etish
4. Banklar naqd pul muomalasining holatini muntazam ravishda oʻrganadilar va tahlil qiladilar, shuningdek aholi va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning naqd pulga boʻlgan talablari oʻz vaqtida qondirilishini taʼminlaydilar.
5. Banklar:
bank kassalarida amalga oshirilgan naqd pullarning kirim va chiqim amaliyotlarini tahlil qilishda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Boshqaruvi tomonidan tasdiqlanadigan kassa ramzlaridan foydalanadilar;
bank kassalariga kirim qilingan naqd pullarni filiallar, mijozlar va kirim manbalari boʻyicha doimiy ravishda monitoring qilib boradilar;
naqd pullar zaxirasini tashkil etadilar va zarur boʻlganda ulardan foydalanadilar;
mijozlarning naqd pulga boʻlgan talablarini amalga oshirish uchun bank kassalarida naqd pullarning yetarli miqdorda boʻlishini taʼminlash choralarini koʻradilar.
6. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar naqd pul tushumlarini bankka topshirish tartibi va muddatini hamda ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar uchun naqd pullarni bank kassasidan olish muddatini, shuningdek oʻz kassasida kun oxirida qolishi mumkin boʻlgan naqd pul qoldigʻiga limitni belgilash boʻyicha har yilning yanvar oyi mobaynida, yangi hisobvaraq ochgan mijozlar keyingi oydan kechikmasdan, mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi hisob-kitob maʼlumotnomasini ikki nusxada toʻldirgan holda xizmat koʻrsatuvchi bankka taqdim etadilar.
Bank tomonidan ushbu hisob-kitob maʼlumotnomasi xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbari bilan birgalikda kelishilgan holda toʻldirilgandan soʻng ushbu maʼlumotnomaning bir nusxasi xoʻjalik yurituvchi subyektga qaytariladi va ikkinchi nusxasi bankning naqd pul muomalasi boʻlimi (masʼul xodim)da har yil uchun alohida tarzda yigʻib boriladi.
Mazkur hisob-kitob maʼlumotnomasining almashinishi xoʻjalik yurituvchi subyekt va bank oʻrtasida elektron shaklda amalga oshirilishi ham mumkin.
7. Banklar naqd pul muomalasining holatini hamda bu holatni tavsiflovchi koʻrsatkichlarni tahlil qilish asosida naqd pullarning bank kassalariga kelib tushishi, aholi va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning naqd pulga boʻlgan talablarini oʻz vaqtida qondirishga qaratilgan takliflarni ishlab chiqishlari hamda mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlariga kiritishlari mumkin.
8. Bosh boshqarmalar zimmasiga tegishli hududda naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish hamda banklarning bu boradagi faoliyatini monitoring qilgan holda muvofiqlashtirish va tartibga solish vazifasi yuklatiladi.
9. Bosh boshqarmalar:
tegishli hududda naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etadilar va uning samarali tarzda amalga oshirilishini taʼminlaydilar;
tegishli hududda naqd pul muomalasining holatini oʻrganadilar, banklarning kassa aylanmalarini, shuningdek naqd pul muomalasining holatini tavsiflovchi koʻrsatkichlarni jamlaydilar va tahlil qiladilar, naqd pul muomalasini tartibga solishga va banklarning faoliyatida aniqlangan qoidabuzarliklarni bartaraf etishga doir koʻrsatmalar beradilar;
zarur hollarda naqd pullarning bank kassalariga kelib tushishi va naqd puldagi toʻlovlarning belgilangan muddatlarda toʻlanishi boʻyicha asoslangan takliflarni tayyorlab, mahalliy davlat boshqaruvi organlari muhokamasiga kiritadilar;
tegishli hududdagi aholi va xoʻjalik yurituvchi subyektlarning naqd pulga boʻlgan talabi oʻz vaqtida qondirilishini taʼminlash maqsadida banklar oʻrtasida naqd pullarni qayta taqsimlaydilar.
3-bob. Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalaridagi naqd pul qoldiqlariga limitlar belgilash va ularga rioya etilishini nazorat qilish
10. Oʻzbekiston Respublikasi hududida Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalariga naqd pullar qoldiqlari boʻyicha limitlar belgilanishi shart.
12. Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalaridagi naqd pullar qoldigʻiga limitlar — Markaziy bank tomonidan, har bir hududning oʻziga xos xususiyatlari inobatga olingan holda belgilanadi va lozim boʻlgan taqdirda oʻzgartiriladi.
13. Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalaridagi limitdan ortiqcha pullar naqd pullar zaxira jamgʻarmalariga shu kuni oʻtkazilishi shart.
14. Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalaridagi naqd pul qoldiqlariga limitlar oʻrnatish, ularni oʻzgartirish va unga rioya etilishiga doir barcha yozishma, topshiriq va koʻrsatmalar faqat “Xizmat doirasida foydalanish uchun” ustxati qoʻyilgan holda va ushbu hujjatlar bilan ishlash qoidalariga rioya qilgan holda amalga oshiriladi.
15. Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalaridagi naqd pullar qoldiqlariga belgilangan limitlarga rioya etilishi Markaziy bankning Naqd pul muomalasini tashkil etish departamenti va Bosh boshqarmalar tomonidan balans maʼlumotlari asosida monitoring qilib boriladi.
16. Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassalaridagi naqd pul qoldiqlariga oʻrnatilgan limitlarga doir maʼlumotlarni toʻplash, umumlashtirish va ulardan foydalanish “Xizmat doirasida foydalanish uchun” ustxati qoʻyilgan va ushbu hujjatlar bilan ishlash qoidalariga rioya qilgan holda amalga oshiriladi.
4-bob. Xoʻjalik yurituvchi subyekt kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga limit oʻrnatish va naqd pul tushumlarini bank kassalariga topshirish
17. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar oʻz kassalarida kassadagi naqd pul qoldiqlari limiti doirasida naqd pullarga ega boʻlishlari mumkin. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga limit oʻrnatish tartibi faqat banklarda oʻzining alohida depozit hisobvaragʻiga, shuningdek kassasiga ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlarga taalluqlidir.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga limit har yili mijozning bankka taqdim etgan mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi hisob-kitob maʼlumotnomasiga asosan banklar tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyektlar bilan kelishilgan holda, naqd pul aylanmasi va ularning ishlash sharoitini hisobga olgan holda oʻrnatiladi.
18. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga limitlar quyidagi tartibda belgilanadi:
doimiy naqd pul tushumiga ega va tushum pullarini har ish kuni oxirida bankka topshirishi lozim boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun — keyingi ish kuni ertalab oʻz faoliyatini belgilangan tartibda davom ettirishlari uchun zarur boʻlgan miqdorda (bank kassasiga kirim qilish uchun topshirilgandan soʻng kassaga kirim qilingan naqd pullar oʻrnatilgan limitga kiritilmaydi);
naqd pul tushumlarini keyingi ish kunida bankka topshirishi lozim boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun — oʻrtacha bir kunlik naqd pul tushumidan ortiq boʻlmagan miqdorda;
naqd pul tushumlarini bir necha kunda bir marta topshirish huquqiga ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun — bir kunlik oʻrtacha tushum summasi va uni bankka topshirishi boʻyicha belgilangan muddatni inobatga olgan holda;
doimiy naqd pul tushumiga ega boʻlmagan xoʻjalik yurituvchi subyektlar uchun — oʻrtacha kunlik naqd pul xarajatlari doirasida (ish haqi, vaqtinchalik ishga layoqatsizlik boʻyicha nafaqa, mukofot puli, stipendiya va boshqa ijtimoiy toʻlovlar uchun xarajatlardan tashqari).
Qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini tayyorlovchi va qayta ishlovchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassalaridagi naqd pullar qoldigʻiga oʻrnatilgan limitga aholidan qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini xarid qilish maqsadida bankdan olingan naqd pullar kiritilmaydi.
19. Mustaqil balansga va bankda alohida depozit hisobvaragʻiga ega boʻlmagan boʻlinmalarni oʻz ichiga oluvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassasi qoldigʻiga limit oʻrnatishda ushbu tarkibiy boʻlinmalar kassasidagi qoldiqlar ham inobatga olinishi lozim.
Bunday xoʻjalik yurituvchi subyektlarga oʻrnatilgan kassa qoldigʻi limiti uning tarkibiy boʻlinmalariga ushbu xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbarining buyrugʻiga asosan yetkaziladi.
20. Xoʻjalik yurituvchi subyekt joylashgan hududdan tashqarida faoliyat yurituvchi alohida balansga va depozit hisobvaragʻiga ega boʻlgan vakolatxonalari, filiallari va boshqa alohida boʻlinmalari kassalaridagi naqd pullar qoldiqlariga limit ushbu tarkibiy boʻlinmalarning tegishli depozit hisobvaraqlariga xizmat koʻrsatuvchi banklar tomonidan belgilanadi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektni banklarda bir nechta depozit hisobvaraqlari mavjud boʻlgan taqdirda, uning kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga limit xoʻjalik yurituvchi subyektning asosiy talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻiga xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan oʻrnatiladi. Shundan soʻng, xoʻjalik yurituvchi subyekt kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga limit belgilanganligi toʻgʻrisidagi xabarnomani uning boshqa depozit hisobvaraqlari ochilgan banklarga joʻnatadi.
21. Mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi hisob-kitob maʼlumotnomasini bankka taqdim etmagan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning kassa qoldigʻi limiti “nolga teng” va bankka topshirilmagan naqd pullari “limitdan ortiqcha naqd pullar” deb hisoblanadi.
22. Zarur hollarda xoʻjalik yurituvchi subyekt kassasidagi naqd pullar qoldigʻiga oʻrnatilgan limit summasi yil davomida qayta koʻrib chiqilishi mumkin. Kassa aylanmalari summasi katta boʻlmagan, savdo faoliyati bilan shugʻullanuvchi xoʻjalik yurituvchi subyektlari kassasida kun oxirida qoladigan naqd pullar limiti bunday xoʻjalik yurituvchi subyektlar rahbarlarining roziligi bilan bank tomonidan 2 yilga tasdiqlanishi mumkin.
23. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar oʻz kassalarida naqd pullarni belgilangan limitlardan ortiqcha miqdorda faqat oʻz xodimlariga ish haqi va unga tenglashtirilgan (nafaqa, pensiya, stipendiya va boshqa ijtimoiy) toʻlovlarni toʻlash uchun bankdan olingan kunni qoʻshib hisoblagan holda, 3 ish kunidan ortiq boʻlmagan muddat mobaynida saqlash huquqiga ega. Ushbu muddat tugagach, bankdan olingan va belgilangan maqsad uchun ishlatilmagan naqd pullar bank kassalariga qaytarilishi lozim.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarga kutilayotgan kelgusi xarajatlar uchun belgilangan limitdan ortiq naqd pullarni oʻz kassalarida yigʻib, toʻplab turishga ruxsat etilmaydi.
24. Kun oxirida xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassalaridagi naqd pullar qoldigʻi xizmat koʻrsatuvchi bank tomonidan oʻrnatilgan limitdan oshmasligi lozim. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar kassasidagi naqd pullar qoldigʻining limitdan ortiqcha qismi, banklardagi oʻz depozit hisobvaragʻiga kirim qilish uchun topshirilishi shart.
25. Xoʻjalik yurituvchi subyektlar naqd pul tushumlarini banklardagi depozit hisobvaraqlariga kirim qilish uchun:
bankning aylanma kassasiga va bank xizmatlari ofislari kassalariga qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda;
bankka topshirish uchun inkassatorlarga;
keyinchalik inkassatorlar orqali bankka topshirish uchun xoʻjalik yurituvchi subyektlar huzuridagi birlashgan kassalarga topshirishlari mumkin.
26. Naqd pul tushumlarini topshirish muddatlari va tartiblari banklar tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbari bilan kelishilgan holda mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi mijozning hisob-kitob maʼlumotnomasi asosida belgilanadi.
27. Banklar xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan naqd pul tushumlarining oʻz vaqtida topshirilishini doimiy ravishda monitoring qilib boradilar.
29. Bankning naqd pul muomalasi boʻlimi (masʼul xodim) naqd pul tushumiga ega boʻlgan xoʻjalik yurituvchi subyektlar tomonidan naqd pul tushumlarini inkassatsiya xizmatiga yoki topshirishning boshqa usullari orqali bank kassasiga topshirmaganligining sababini oʻrganib boradi.
5-bob. Bank kassalaridan mijozlarga naqd pul berilishini tashkil etish
30. Aholiga va barcha xoʻjalik yurituvchi subyektlarga bank kassalaridan naqd pullarni berish, ularning bankdagi depozit hisobvaraqlaridagi mablagʻlari doirasida, kassa hujjatlarida koʻrsatilgan maqsadlar uchun amalga oshiriladi.
Qonunchilikda belgilangan hollarda aholiga va xoʻjalik yurituvchi subyektlarga ularning bankdagi ssuda hisobvaraqlaridan naqd pullar berilishi mumkin.
Banklar aholiga va xoʻjalik yurituvchi subyektlarga naqd pullarni ularning birinchi talabi boʻyicha uzluksiz tarzda chiqim qilib berilishini taʼminlaydilar.
Bunda, bank kassalaridan mijozlarga naqd pullarni chiqim qilish ustuvor ravishda ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, pensiya, nafaqa, stipendiya, xizmat safari xarajatlari uchun, shuningdek aholi omonatlarini qaytarish va unga hisoblangan foizlarni toʻlash uchun amalga oshiriladi.
31. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarga, shu jumladan budjet tashkilotlariga ish haqi va unga tenglashtirilgan, boshqa ijtimoiy toʻlovlar, stipendiyalar uchun naqd pullarni, ularning jamoa shartnomalari yoki boshqa lokal meʼyoriy hujjatlariga asosan hamda xizmat koʻrsatuvchi bank bilan kelishilgan muddatlarda, bank kassalaridan olgan holda toʻlaydilar.
32. Xoʻjalik yurituvchi subyektlarga ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar uchun bank kassalaridan naqd pullarni berish muddatlarini kelishish vaqtida banklar tomonidan oydagi barcha kunlarga naqd pullarni oluvchi mijozlarni (ular bank kassasidan oladigan naqd pullar summalarini) imkon qadar bir tekisda taqsimlash zarurligi hisobga olinishi lozim.
33. Banklar naqd pullar zaxirasini tartibga solish hamda mijozlarning naqd pulga boʻlgan talablari oʻz vaqtida va toʻliq qondirilishiga erishish uchun har oyda mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasiga muvofiq “Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarga bank kassalaridan naqd pullarni berish kalendari”ni tuzadilar.
Kalendarda xoʻjalik yurituvchi subyektlarga naqd pullarni berishning kelishilgan muddatlari va beriladigan naqd pullarning aniq miqdori oyma-oy qoʻyib boriladi.
Bunda, oydagi barcha kunlar, shu jumladan ish kunidan tashqari kunlar (dam olish va bayram kunlari) boʻyicha ham ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar imkon qadar teng taqsimlab chiqilishi lozim.
“Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarga bank kassalaridan naqd pullarni berish kalendari”ga bank kassasidan ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar uchun beriladigan naqd pullarning barcha summasi kiritiladi. Kalendarga xoʻjalik yurituvchi subyektlar xodimlariga pochta aloqa korxonalari orqali, shuningdek banklardagi jismoniy shaxslarning omonat yoki bank plastik karta hisobvaraqlariga pul mablagʻlarini naqd pulsiz hisob-kitoblar orqali oʻtkaziladigan toʻlovlarning summalari kiritilmaydi.
Xoʻjalik yurituvchi subyektlarga ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni toʻlash uchun naqd pullar bank kassasiga naqd pul tushumi holatidan kelib chiqib kalendarda belgilangan muddatdan oldin berilishi mumkin.
34. Bosh boshqarmalarning HKKM qonunchilik hujjatlariga muvofiq belgilangan mijozlariga naqd pullar ular bilan kelishilgan muddatda hamda tegishli toʻlov hujjati asosida beriladi.
35. Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar, ijtimoiy toʻlovlar, stipendiyalarni toʻlash muddatlari dam olish yoki bayram kunlariga toʻgʻri kelib qolganida ushbu toʻlovlarni toʻlash uchun banklar tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyektlarga bir kun oldin naqd pullar beriladi.
Xoʻjalik yurituvchi subyekt oʻz xodimlari bilan mehnat shartnomasini bekor qilayotganida yoki ularning xodimlari mehnat taʼtiliga chiqayotganida, shtatdan (roʻyxatdan) tashqari xodimlar bilan hisob-kitoblar amalga oshirilayotganida, shuningdek xizmat safari uchun xarajatlar banklar tomonidan ushbu xoʻjalik yurituvchi subyektlarga naqd pullar kalendarda belgilab qoʻyilgan muddatlardan qatʼi nazar beriladi.
36. Bosh boshqarmalar tegishli hududda ish haqi, pensiya, stipendiya, nafaqa va boshqa ijtimoiy toʻlovlar toʻlanishi ahvolini doimiy ravishda tahlil qilib, banklar tomonidan xoʻjalik yurituvchi subyektlarning depozit hisobvaraqlaridagi ish haqi, pensiya, stipendiya, nafaqa va boshqa ijtimoiy toʻlovlar uchun zarur boʻlgan mablagʻlar doirasida oʻz vaqtida naqd pul bilan taʼminlanishini monitoring qilib boradilar.
37. Amalga oshirilgan monitoring natijasida banklar tomonidan ish haqi va ijtimoiy toʻlovlarni naqd pullar bilan taʼminlashda kechikish yoki uzilishlar mavjudligi aniqlansa, Bosh boshqarmalar belgilangan tartibda tegishli hududdagi banklar bilan birgalikda naqd pullarni qayta taqsimlash, shuningdek Bosh boshqarmalardan banklarga madad pullarini ajratish choralarini koʻradilar.
6-bob. Bosh boshqarmalar tomonidan banklarni naqd pullar bilan taʼminlash
38. Banklar tomonidan naqd pullarni mijozlarga berish, birinchi navbatda banklarning aylanma kassasidagi naqd pullar, shuningdek naqd pullar zaxirasi hisobidan amalga oshiriladi.
Banklar mijozlarining naqd pullarga boʻlgan talablarini oʻz kassalarida mavjud boʻlgan va barcha manbalardan tushishi kutilayotgan tushumlari hisobidan qondirish choralarini koʻrishlari lozim.
Banklar mijozlarining naqd pullarga boʻlgan talabini qondirish uchun har kuni naqd pullar aylanmasini, jumladan kassadagi naqd pullar, shuningdek naqd pullar zaxirasining kun davomida tushishi kutilayotgan naqd pul tushumlari naqd puldagi xarajatlarni amalga oshirish uchun yetarliligini tahlil qilib boradilar.
39. Agarda, bank kassasidagi naqd pullar qoldigʻi va oʻzining kunlik naqd pul tushumlari kun davomida amalga oshirilishi lozim boʻlgan naqd puldagi chiqimlarni qoplashga yetarli emasligi aniqlansa, u holda bank oʻz aylanma kassasiga madad pullarini olish uchun oldindan Bosh boshqarmalarga mazkur Yoʻriqnomaning 3-ilovasiga muvofiq buyurtma beradi.
40. Bosh boshqarmalar:
tegishli hududdagi banklardan madad puli olish boʻyicha kelib tushgan buyurtmalarni oʻrganib, tahlil qilib chiqadi;
bank aylanma kassasiga talab qilinayotgan madad pullari summasi va aylanma kassalarni naqd pullar bilan taʼminlashga ruxsat berishni hisobga olish uchun 4-ilovada keltirilgan qaydnomadan foydalaniladi (ushbu qaydnoma asosida banklarga madad pullarini yetkazish uchun tegishli farmoyish tayyorlanadi);
tegishli hududdagi banklar oʻrtasida naqd pullarni qayta taqsimlash yoki Bosh boshqarmalar HKKM aylanma kassasidagi naqd pullar hisobidan tijorat banklarining naqd pulga boʻlgan talablarini qondirish boʻyicha tezkor choralarni koʻradi.
41. Banklar aylanma kassalarini naqd pullar bilan taʼminlash banklarning vakillik hisobvaragʻidagi mablagʻlar doirasida, zarur hollarda Bosh boshqarmalarning HKKM zaxira jamgʻarmalaridagi naqd pullardan foydalangan holda, cheklanmagan miqdorda amalga oshiriladi.
42. Bosh boshqarmalar oʻzining HKKMdagi aylanma kassasini zarur hollarda Markaziy bankning zaxira jamgʻarmasidagi naqd pullar bilan toʻldirishga ruxsat soʻrab, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankiga maxsus dastur orqali telegramma bilan buyurtma beradi.
Mazkur telegramma Bosh boshqarma boshligʻi tomonidan imzolanib, Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Naqd pul muomalasini tashkil etish departamentiga yuboriladi.
Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasini Markaziy bankning zaxira jamgʻarmasidagi naqd pullar bilan taʼminlashga ruxsat berilishini soʻrab joʻnatilgan telegrammada quyidagilar koʻrsatiladi:
dastlabki uchta belgi Bosh boshqarmaning aylanma kassasiga naqd pul berish haqida oxirgi marta olingan ruxsatnoma raqamining oxirgi uchta raqamiga, oxirgi ikkita raqami esa telegrammaning tartib raqamiga muvofiq beshta belgidan iborat nazorat raqami (telegrammalarga har yili yangilanadigan tartib raqamlari qoʻyiladi);
aylanma kassani zaxira jamgʻarmasidagi naqd pullar bilan taʼminlashga ruxsat soʻrab berilgan buyurtma (kodli soʻz bilan);
aylanma kassani taʼminlash uchun zarur boʻlgan naqd pul summasi (kodli soʻz bilan).
43. Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasini naqd pullar bilan taʼminlashga ruxsat soʻrash tegishli hududdagi tijorat banklaridan kelib tushgan buyurtmalar ham hisobga olingan holda amalga oshiriladi.
44. Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasini Markaziy bankning zaxira jamgʻarmasidagi naqd pul bilan taʼminlash boʻyicha ruxsatnoma buyruq asosida Markaziy bankning zaxira jamgʻarmalarini tasarruf etish vakolati berilgan Markaziy bank Raisining oʻrinbosari tomonidan imzolanadi va maxsus dastur orqali yuboriladi.
45. Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasidan banklarning aylanma kassalariga madad pullarini yetkazib berish, Bosh boshqarmalar farmoyishiga asosan, inkassatsiya xizmati tomonidan amalga oshiriladi.
46. Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki Naqd pul muomalasini tashkil etish departamenti Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasini madad pullari bilan taʼminlash boʻyicha olingan buyurtmalar va berilgan ruxsatnomalar hisob-kitoblarini yuritadilar.
Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasini naqd pullar bilan taʼminlash uchun soʻralayotgan buyurtmalar va berilayotgan ruxsatnomalar hisobini yuritish uchun mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq qaydnomadan foydalaniladi.
7-bob. Bosh boshqarmalar tomonidan tegishli hududdagi banklar oʻrtasida naqd pullarni qayta taqsimlash
47. Tegishli hududdagi banklarning naqd pulga boʻlgan talablarini oʻz vaqtida qondirish maqsadida naqd pullarning banklar oʻrtasida qayta taqsimlanishi Bosh boshqarmalar tomonidan amalga oshiriladi.
49. Banklarning 10101 — “Aylanma kassadagi naqd pullar” va 10111 — “Amaliyot kassalaridagi naqd pullar” hisobvaragʻidagi qoldiqlardan kelib chiqqan holda Bosh boshqarmalarning tegishli farmoyishlariga asosan ehtiyojidan ortiqcha naqd pullar HKKMga yoki naqd pul soʻrab buyurtma bergan banklarga joʻnatiladi.
50. Banklardan naqd pullarni Bosh boshqarmalarning HKKM aylanma kassasiga olib kelish yoki qayta taqsimlash hisobiga boshqa banklarga yetkazib berish Bosh boshqarmalar farmoyishiga asosan, inkassatsiya xizmati tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda, banklar oʻrtasida Markaziy bankning “Naqd pullarning elektron maydoni” dasturiy majmuasi orqali naqd pullarni yetkazib berish boʻyicha kelishuv amalga oshirilgan hollarda naqd pullarni tashish uchun Bosh boshqarmalar tomonidan farmoyish chiqarilishi talab etilmaydi.
8-bob. Yakuniy qoida
51. Mazkur Yoʻriqnoma talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladi.
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Hisob-kitob maʼlumotnomasi
20__ yil uchun Xoʻjalik yurituvchi subyekt nomi Bank nomi ming soʻm Koʻrsatkich nomi Xoʻjalik yurituvchi subyekt tomonidan loyihalashtirildi Bank tomonidan oʻrnatildi* 20__ yil amalda 20__ yil uchun loyiha I. Kassa qoldigʻiga limit oʻrnatish tartibi 1. Oʻtgan yili bank kassasiga topshirilgan naqd pullar summasi Shu jumladan: 1.1. Oʻrtacha bir oyda topshirilgan summa (1./12 oyga) 1.2. Oʻrtacha bir kunda topshirilgan summa (1.1./ish kunlariga) 2. Oʻtgan yil davomida xoʻjalik yurituvchi subyekti kassasidan qilingan xarajatlar summasi Shu jumladan: 2.1. Oʻrtacha bir oylik xarajatlar summasi (2/12 oyga) 2.2. Oʻrtacha bir kunlik xarajatlar summasi (2.1./ish kunlariga) 3. Xoʻjalik yurituvchi subyekti kassasidagi naqd pullar qoldiq limiti II. Naqd pullarni topshirish tartibi va muddatlari 1. Naqd puldagi tushumlarni topshirish tartibi 2. Naqd puldagi tushumlarni topshirish muddatlari III. Naqd pulda toʻlanadigan ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar 1. Naqd pulda toʻlanadigan ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarni amalga oshirish sanasi Shu jumladan: 1.1. Avans 1.2. Oylik 1.3. Boshqalar
Xoʻjalik yurituvchi subyekt rahbari (imzo) F.I.O. Bosh (katta) buxgalter yoki uning majburiyatlarini bajaruvchi shaxs (imzo) F.I.O. Bank rahbari (imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlarga bank kassalaridan naqd pullarni berish kalendari 20____ yilning ________ oyi uchun ________________________________________________________ Bankning nomi ming soʻm. Talab qilib olinguncha depozit hisobvaragʻi raqami Xoʻjalik yurituvchi subyektning nomi Jami oyda 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 h.k 30 Jami Bank rahbari (imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
Aylanma kassani naqd pullar bilan taʼminlash uchun BUYURTMA Bank nomi va raqami (MFO) Naqd pul olish sanasi Zarur boʻlgan naqd pul summasi (mln.soʻmda) 1 2 3 Bank rahbari (imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA
Bank aylanma kassasini ichki hududiy muvofiqlashtirish tartibida taʼminlashga ruxsat berilsin ______________________ (mln.soʻm) Bank aylanma kassasini madad pullari hisobiga taʼminlash ______________________ (mln.soʻm) Markaziy bankning _______________________ _______________________ (respublikasi, shahri) viloyati boʻyicha Bosh boshqarmasi boshligʻi _________________(imzo) ________________ viloyati (respublikasi, shahri) boʻyicha bank aylanma kassalarini naqd pul bilan taʼminlash QAYDNOMASI 20__ yil “___” ___________ uchun mln soʻm t/r Banklar nomi Naqd pul soʻrab berilgan buyurtmaning sanasi Soʻralayotgan naqd pul summasi Naqd pul olishga ruxsat berildi Hisob-kitob kassa markazining aylanma kassalaridagi naqd pullar hisobidan Hududda naqd pullarni qayta taqsimlash hisobidan Markaziy bankning Zaxira fondidan Summa Summa Summa 1 2 3 4 5 6 7 Naqd pul muomalasini tashkil etish boshqarmasi boshligʻi (imzo) F.I.O.
Oʻzbekiston Respublikasida banklar tomonidan naqd pul muomalasiga doir ishlarni tashkil etish toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
Ruxsat berilgan madad pulining umumiy summasi _______________________________ (mln. soʻm) Markaziy bank Raisi oʻrinbosari ______________________________ imzo Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha Bosh boshqarmalari Hisob-kitob kassa markazi aylanma kassasini naqd pul bilan taʼminlash QAYDNOMASI 20 ____ yil “____”___________uchun (mln. soʻm) N t/r Bosh Boshqarma nomi Naqd pul soʻrab berilgan telegrammalar sanasi Soʻralayotgan naqd pul summasi Bosh boshqarma tomonidan joʻnatilgan telegrammalar- ning raqami Naqd pul olishga ruxsat berildi kalit summasi Ruxsatnoma raqami 1 2 3 4 5 6 7 8 Naqd pul muomalasini tashkil etish departamenti direktori (imzo) F.I.O.
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Toshkent sh.,
2018-yil 24-fevral,
7/14-son