📅 2018-yil 3-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 3-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 3 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 мая 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 May 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ РЕЖАСИ
НИЗОМ
МЕЪЁРЛАРИ
МЕЪЁРЛАРИ
Сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармонига мувофиқ ҳамда сув спорти турлари бўйича спорт захираси ва юксак маҳоратли спортчиларни тайёрлаш, сув спорти турлари бўйича болалар тренерларини тайёрлаш ва селекция ишларини йўлга қўйиш, спорт муассасалари тренерлари ва ходимларини моддий рағбатлантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
2018 — 2021 йилларда сузиш спорт турларини ривожлантириш чора-тадбирлари режаси 1-иловага мувофиқ;
Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
ушбу қарор билан тасдиқланган чора-тадбирлар режасида белгиланган топшириқлар ижросининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан тегишли вазирликлар ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ташкилий-методик ёрдам кўрсатсин;
бир ой муддатда тизимдаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этсин;
икки ой муддатда бассейнларни сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалари, дастурлар ва адабиётлар билан таъминласин;
икки ой муддатда бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларни (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) халқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш тартибини тасдиқласин ҳамда тасдиқланган тартиб асосида бассейнларни спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режасини ишлаб чиқсин;
уч ой муддатда тизимдаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатилишини таъминласин;
бассейнларнинг манзили, иш вақти, кўрсатиладиган хизмат турлари ва нархлари ҳақидаги маълумотлар Интернет жаҳон ахборот тармоғида доимий равишда кенг ёритилишини йўлга қўйсин.
3. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видеокузатув мосламалари ва турникетларни ўрнатиш ҳамда спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш харажатлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами маблағлари ҳисобига қопланади.
4. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси билан биргаликда бассейнларда санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари бажарилиши бўйича доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда:
ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнларини хатловдан ўтказсин;
хатлов якунлари бўйича давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган ҳудудларда жойлашган давлат таълим муассасаларининг бассейнлари рўйхатини тузсин ҳамда мазкур рўйхатни ҳамда давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериш шартлари тўғрисидаги маълумотларни Интернет жаҳон ахборот тармоғида жойлаштирсин;
давлат ва хусусий шериклик асосида фойдаланишга бериладиган бассейнларни тушган таклифларга кўра ижарага бериш тизимини жорий этсин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимликлари бассейнларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш мақсадида барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва бошқалар) билан белгиланган тартибда таъминласинлар.
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исраилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 333-сон қарорига 1-ИЛОВА
2018 — 2021 йилларда сузиш спорт турларини ривожлантириш
Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар номи Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Сузиш спорт тури бўйича ўқув-методик базани такомиллаштириш 1. Сузиш спорт тури бўйича мусобақалар ўтказиш тартибини халқаро қоидаларга асосланган ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил II чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси 2. Сузиш спорт турлари бўйича тренерлар учун машғулотларни ташкил этиш юзасидан ўқув-методик қўлланмаларни ишлаб чиқиш ҳамда спорт таълим муассасаларини таъминлаш. 2018 йил III чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон сузиш федерацияси 3. Сузиш спорт тури бўйича профессионал спортчилар учун рационал овқатланиш ва махсус дори воситалари қабул қилиш мезонларини акс эттирувчи методик тавсияларни ишлаб чиқиш. 2018 йил III чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Миллий антидопинг агентлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси II. Сузиш спорт турларини оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни саралаш (селекция) ишлари самарадорлигини ошириш 4. Сув спорти турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати мусобақаларини қуйидагича ўтказиш, ғолиб спортчиларни аниқлаш ва тақдирлаш: 1-босқич — туман (шаҳар) миқёсида; 2-босқич — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри миқёсида; 3-босқич — республика миқёсида (финал). Тақвим режа асосида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 5. Сузиш спорти турларининг оммавийлигини янада ошириш мақсадида: болалар-ўсмирлар, айниқса уюшмаган ёшлар ўртасида сузиш бўйича «Ёш олимпиячилар», «Олимпия умидлари»; қизлар ўртасида синхрон сузиш бўйича «Сув париси», сув спорти турлари бўйича «Нафосат олами» спорт мусобақаларини ташкил этиш. Тақвим режа асосида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 6. Бассейнларда ҳар чоракда иқтидорли спортчиларни саралашга йўналтирилган сузиш бўйича мусобақа ва беллашувларни ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон сузиш федерацияси 7. Аҳоли, айниқса умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасалари ўқувчи-талабалари ўртасида умумхалқ ва халқаро байрамларга бағишланган сузиш бўйича ҳаваскорлар спорт фестивалларини ўтказиш. Режа асосида Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон сузиш федерацияси 8. Сузиш спорт турлари бўйича ўтказиладиган мусобақалар жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш юзасидан узлуксиз равишда видеокузатув жорий этиш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ҳомий ташкилотлар 9. Сузиш спорт турлари бўйича нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндор бўлган Ўзбекистон спортчилари ва спорт фахрийларининг салоҳиятидан ёш авлодни тарбиялаш ҳамда халқаро спорт алоқаларини мустаҳкамлашда самарали фойдаланиш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари III. Мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни такомиллаштириш 10. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказида 3 ва 6 ойлик қисқа муддатли сув спорти турларига ўргатадиган тренерларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ўқув курсларини ташкил этиш. 2018 йил II чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 11. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказининг ўқув жараёнига сузиш спорт турлари бўйича халқаро тажрибани татбиқ этиш, Ўзбекистон спорт терма жамоалари ўқув машғулотларига ва тайёргарлик жараёнларини тегишли видео ва кўргазмали материаллар билан таъминлаш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси 12. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказига ҳар йили нуфузли хорижий спорт-таълим муассасалари профессор-ўқитувчиларини жалб этиш, улар иштирокида анжуманлар, амалий маҳорат сабоқлари ва намунали ўқув дарсларини ўтказиш ҳамда ўқув, спорт ва илмий-тадқиқот ишлари юзасидан ҳамкорлик ишларини амалга ошириш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 13. Сув спорти турлари бўйича халқаро тажрибани ўрганган ҳолда тренерларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, тренерларни малака ошириш учун хорижий мамлакатларга юбориш. 2018 йил III чорак, доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 14. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказида бассейнларнинг эксплуатацияси жараёнларига масъул ходимларни (фильтрловчи, дезинфектор ва шу кабиларни) тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўйича қисқа муддатли курсларни ташкил қилиш. 2018 йилдан III чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 15. Ҳудудларда сузиш спорт турлари бўйича тренерлик фаолияти билан шуғулланувчи мутахассислар билимини оширишга қаратилган амалий семинарларни ташкил қилиш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон сузиш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари IV. Сузиш бўйича спорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш 16. Аҳоли, айниқса ижтимоий ҳимояга муҳтож фуқароларни бассейнлардан фойдаланиши учун етарли шарт-шароитлар яратиш, шу жумладан, улар учун махсус жадвалларни ишлаб чиқиш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 17. Бассейнлардаги сувни иситиш ва фильтрлаш тизимини муқобил энергиядан (қуёш батареяларидан) фойдаланган ҳолда амалга ошириш тизимини жорий этиш. 2019 йилдан бошлаб доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 18. Бассейнларнинг йил давомида узлуксиз фаолият юритишини ташкил қилиш учун доимий электр ва газ таъминоти билан таъминлашнинг қатъий чораларини кўриш. 2018 йилдан бошлаб доимо Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари V. Бассейнларни моддий қўллаб-қувватлаш 19. 2018-2019 йилларда бассейнларни халқаро талабларга мос спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш режасини ишлаб чиқиш ҳамда режа асосида бассейнларни спорт анжомлари ва ускуналари билан таъминлаш. 2018 йил III чорак, амалга ошириш 2018-2019 йиллар Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 20. Бассейнларга кириш ва ўтиш жойларида видео кузатув мосламалари ҳамда турникетлар ўрнатиш. 2018 йил III-чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, мутасадди вазирлик ва идоралар 21. Халқаро спорт мусобақалари ўтказиш учун мўлжалланган бассейнларни электро хронометрлар, пневмақутилар билан таъминлаш. 2019 йил II-III чорак Ўзбекистон сузиш федерацияси, Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги 22. Бассейнларни сув спорти турлари билан шуғулланиш бўйича ўқув режалари, дастурлар ва адабиётлар билан таъминлаш. 2018 йил III чорак Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон сузиш федерацияси 23. Сув спорт турлари бўйича тизимли спорт мусобақаларини ўтказиш мақсадида бассейнларнинг (муассаса) спорт тадбирлари календарь режаси учун ҳар йили маблағ ажратиш. 2019 йилдан бошлаб доимий Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон сузиш федерацияси VI. Оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғининг имкониятларидан фаол фойдаланган ҳолда аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш 24. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғида сув спорти турларини кенг тарғиб қилиш чораларини амалга ошириш ҳамда ижтимоий роликлар тайёрлаш. 2018 йилдан бошлаб доимо Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси 25. Сузиш спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионатлари ва кубок мусобақалари, оммавий спорт тадбирлари тўлиқ ёритилишини таъминлаш. 2018 йилдан бошлаб доимо Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон сузиш федерацияси 26. Сузиш спорт турлари бўйича машҳур спортчилар ва спорт фахрийлари билан давра суҳбатлари, мулоқотлар ва маҳорат сабоқлари ўтказиш. 2018 йилдан бошлаб доимо Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 333-сон қарорига 2-ИЛОВА
Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда (кейинги ўринларда бассейнлар деб аталади) шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ушбу Низом талаблари бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштирилмайдиган бассейнлар учун тавсиявий тусга эга.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
шуғулланувчи — сузиш спорт тури бўйича соғлом турмуш тарзини олиб бориш мақсадида ўз истагига кўра тренер қўл остида ёки тренерсиз шуғулланадиган жисмоний шахс (ҳаваскор);
ўқувчи-спортчи — соғломлаштириш тайёрлов босқичидан ўтган ҳамда сузиш спорт тури билан тренер қўл остида мунтазам шуғулланадиган (ҳафтасига камида 6 соат), доимо ўзининг спорт маҳоратини ошириб борадиган ва спорт тадбирларида қатнашадиган жисмоний шахс.
3. Бассейнларнинг асосий фаолияти болалар, ўсмирлар ва ёшлар учун машғулотлар жараёнини амалга ошириш, жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланишга жалб этиш, спорт захираси ва юқори маҳоратли спортчилар тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш, шунингдек, аҳолини соғломлаштириш мақсадида сузиш спорт турлари билан шуғулланишга жалб этишдан иборат.
4. Бассейнларда соғломлаштириш гуруҳларини ташкил этишдан асосий мақсад уларни сув спортига кенг жалб қилиш ва соғломлаштиришга имкон яратиш ҳисобланади.
2-боб. Бассейнларга қабул қилиш тартиби
5. Бассейнлардаги соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланиш учун соғлиғига кўра ва спорт билан шуғулланиш учун тиббий нуқсонлари бўлмаган болалар, ўсмирлар ва ёшлар, шунингдек, тиббий рухсатнома асосида ногиронлиги бўлган шахслар учун тенг шароитлар яратилади.
6. Бассейнларда шуғулланиш истагини билдирган шахслар ушбу бассейн тегишли бўлган муассасага қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари шарт:
ариза (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан);
шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома);
086-у-шаклдаги тиббий маълумотнома, тери таносил врачи ва кардиолог томонидан шуғулланишга берилган рухсатнома;
шуғулланувчининг спорт мусобақаларида эришган натижаларини тасдиқловчи ҳужжатлар (агар мавжуд бўлса);
шуғулланувчининг 3,5 x 4,5 см ўлчамдаги 4 дона рангли фотосурати;
шуғулланувчининг спорт паспорти нусхаси, агар мавжуд бўлса (ҳужжатларни топшириш вақтида спорт паспортининг асл нусхаси кўрсатилади);
шуғулланувчининг аввалги шуғулланган спорт муассасасидан шуғулланганлигини тасдиқловчи маълумотнома (агар шуғулланган бўлса).
7. Шуғулланувчилар бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига қабул қилинган кундан эътиборан уларга бассейнга кириш ва сув ҳавзасидан фойдаланишга рухсат берилади.
8. Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларига етти ёшдан бошлаб (агар чуқурлиги бир метрдан ошиқ бўлмаган бассейн бўлса, тўрт ёшдан бошлаб) барча хоҳиш билдирган шахслар қабул қилиниши мумкин.
9. Бассейнлардан бир марта шуғулланиш истагини билдирган шахслар ушбу Низомнинг 11-бандида келтирилган махсус шахсий спорт кийимида, бассейннинг тиббий ходимлари кўригидан ўтиб, белгиланган тўловни амалга оширган ҳолда шуғулланиши мумкин.
3-боб. Бассейнлардан фойдаланиш тартиби
10. Шуғулланувчилар томонидан бассейнлардан фойдаланишда қуйидагиларга амал қилиниши шарт:
бассейнларнинг кириш-чиқиш жойларида ўрнатилган турникетлар орқали белгиланган вақтда ўтиш;
кийим шкафларида ташқи кийимларни (кўча учун мўлжалланган кийимлар, пойабзаллар ва бошқаларни) ечиб қолдириш ва бассейн ҳудудида фақат рухсат этилган, яъни бассейнлар учун мўлжалланган оёқ кийимларда бўлиш;
бассейнлардан фойдаланиш вақтига риоя қилиш. Бунда, соғломлаштириш гуруҳларида машғулотлар жараёнига 45 дақиқа (академик соат) ҳамда шуғулланувчилар ечиниб-кийиниши ва ювиниши учун 15 дақиқа вақт белгиланади;
соғломлаштириш гуруҳларининг ҳафталик режими 135 дақиқа (уч академик соат) этиб белгиланади.
11. Бассейнларга кириш ва ундан фойдаланиш учун шуғулланувчиларнинг ҳар бирида сузиш машғулоти учун мўлжалланган махсус шахсий (сузиш учун спорт кийими ва бош кийими, бассейнда фойдаланиш учун алоҳида оёқ кийими, сузиш кўз ойнаги, сочиқ, совун) буюмлар бўлиши керак.
Шуғулланувчиларда сузиш учун мўлжалланган махсус шахсий буюмлар тўлиқ бўлмаган тақдирда, уларга бассейнларга кириш ва улардан фойдаланишга рухсат берилмайди.
12. Бассейндан фойдаланиш даврида тренерларнинг бассейнларда хавфсизликни таъминлаш ва бассейнлардан фойдаланиш қоидалари билан боғлиқ барча талаблари шуғулланувчилар томонидан сўзсиз бажарилиши шарт.
13. Бассейнлардан фойдаланиш даврида шуғулланувчилар томонидан сувга тушиш ёки ундан чиқиш тренерларнинг кўрсатмасига асосан амалга оширилади (тренерсиз шуғулланувчилар бундан мустасно). Белгиланган кўрсатмалар берилганда шуғулланувчилар ўзлари яқин турган зиналар орқали берилган кўрсатмани амалга оширадилар.
14. Бассейнлардан фойдаланиш даврида дастлабки машғулотлар жараёнларида қатнашаётган шуғулланувчиларга сузишга оид хавфсизлик қоидалари тренерлар томонидан таништирилади ва шуғулланувчилар таништирганлиги тўғрисида тегишли журналга имзо қўйдирилади.
15. Бассейнлардан фойдаланиш даврида қуйидагилар тақиқланади:
сакраш тақиқланган жойлардан бассейнга сакраш (тушиш), шу жумладан, бассейнларнинг саёз жойига бош билан сакраш;
машғулот вақтида бошқа шуғулланувчиларнинг йўлини тўсиш ва уларнинг ҳаётига хавф туғдирадиган бошқа ҳаракатларни амалга ошириш;
бассейнлар ичидаги махсус йўлакларни ажратиб турувчи арқонга осилиб туриш;
машғулот вақтида бошқа шуғулланувчиларга халақит бериш;
бассейнларда кўндаланг сузиш (йўлакдан йўлакка ва сувдан чиқиш зинасига ўтиш бундан мустасно);
шовқин чиқариш ва ёрдам бериш тўғрисида нотўғри хабар тарқатиш;
бассейнларда ушбу Низомнинг 11-бандида қайд этилган сузиш учун мўлжалланган махсус кийимларсиз шуғулланиш;
бассейнларда сақич чайнаш, овқатланиш ва алкоголли ичимлик истеъмол қилиш;
бассейнларга масъул бўлган шахсларнинг рухсатисиз сувда сузиш учун оёққа кийиладиган мослама (ласталар) ва сузиш ниқобларидан (маскаларидан) фойдаланиш;
бассейнларга бегона нарсаларни ташлаш;
бассейнларга масъул бўлган шахсларнинг рухсатисиз бассейн атрофида жойлашган моддий инвентарлардан фойдаланиш ёки инвентарларга қасддан шикаст етказиш;
бассейн атрофида югуриш ва оёқ кийимисиз юриш;
ҳар қандай техник-муҳандислик жиҳозларни бошқариш ва уларни ўчириш, ёқиш ҳамда тегиш.
16. Бассейнларнинг соғломлаштириш гуруҳларида шуғулланувчилар соғлиғига хавф туғдирмаслик мақсадида қуйидаги шахслар бассейнлардан фойдаланиши мумкин эмас:
соғлиғи билан боғлиқ салбий (тери, юқумли, қон кетиш касалликлари ва шу кабилар) ҳолатларга эга бўлган шахслар;
алкоголли ичимлик истеъмол қилган шахслар.
4-боб. Бассейнларнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари асосида фаолият юритиши тартиби
17. Бассейнлар санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари талабларига жавоб бериши керак.
18. Бассейнларга олинадиган сув «Ичимлик суви. Гигиеник талаблар ва сифати устидан назорат» O'zDST 950:2011 талабларига мос бўлиши шарт.
19. Бассейнларда ҳар куни фильтрлаш ва зарарсизлантириш ишлари амалга оширилади.
20. Бассейнларда сувнинг ҳолатига кўра сув тўлиқ чиқариб юборилгандан сўнг дезинфекция тадбирлари ўтказилади ва янги сув билан тўлдирилади.
21. Бассейн раҳбарияти томонидан очиқ ва ёпиқ бассейнлар сувини баҳор-ёз мавсумида ҳар 10 кунда, қолган мавсумларда бир ойда бир марта Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бўлимлари ходимларини таклиф этиб, сув сифатини текшириш ташкил этилади.
5-боб. Бассейнларда шуғулланиш учун ҳақ тўлаш, улардан фойдаланиш ва ходимларни рағбатлантириш тартиби
22. Бассейнларда шуғулланувчилардан тушган маблағлар (бошланғич тайёрлов гуруҳи, ўқув-машқ гуруҳи, спортда камолотга эришиш гуруҳи ва олий спорт маҳорати босқичи гуруҳларида шуғулланувчи спортчилар бундан мустасно) белгиланган тартибда қуйидагиларни қоплаш учун сарфланади:
бассейнларда пуллик хизмат кўрсатаётган тренерларга иш ҳақи тўлаш;
бассейнларнинг коммунал тўлов харажатлари;
бассейнларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва бошқа харажатлар.
23. Бассейнларда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарори ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
24. Бассейнларда шуғулланиш учун тўловлар ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
25. Бассейнларда шуғулланиш учун тўланадиган ойлик тўлов ҳар ойнинг 10-кунидан кечикмай тўланиши шарт (бир марталик шуғулланувчилар томонидан тўланадиган тўловлар бундан мустасно).
26. Бассейнларда шуғулланиш учун ойлик ва бир марталик тўловлар бассейн раҳбарияти томонидан юқори турувчи ташкилот билан келишган ҳолда белгиланади.
27. Шуғулланувчи касаллиги даврида (2 ҳафтадан кам бўлмаганда) бассейнларда шуғулланиш учун тўлов олинмайди. Бунда, шуғулланувчининг касаллиги тўғрисидаги аризаси (вояга етмаган шахслар учун уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан берилади) ва даволаш муассасасидан ёки тегишли ҳудуд врачидан олинган маълумотнома тақдим этилиши зарур.
28. Бассейнларда шуғулланиш учун амалга ошириладиган тўлов тегишли хизмат кўрсатувчи банк ёки бассейнларда ташкил этилган кассаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади ва тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси бассейнларнинг масъул ходимларига тақдим этилади.
29. Агар тўлов пул ўтказиш йўли билан амалга оширилган бўлса, бассейнларнинг масъул ходимига тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
30. Агар тўлов ушбу Низомнинг 25-бандида кўрсатилган муддатдан сўнг икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда, бу шуғулланувчиларнинг рўйхатдан чиқарилиши учун асос бўлади.
31. Бассейнларда шуғулланганлиги учун мавжуд бўлган қарздорлик бир ой ичида тўланган тақдирда, шуғулланувчи ушбу гуруҳнинг ўқув дастурлари талабларини бажаргандан сўнг шуғулланувчилар сафига қайта тикланади.
6-боб. Бассейнларда шуғулланиш учун тўловлардан озод қилиш
32. Бассейнларда шуғулланувчиларнинг қуйидаги тоифалари тўловдан озод этилади:
белгиланган норма ва талабларни бажариб, бошланғич тайёрлов гуруҳлари, ўқув-машғулот, спортда камолотга эришиш ва олий спорт маҳорати гуруҳларига ўтган шуғулланувчилар (ўқувчи-спортчилар);
Ижтимоий реестрга киритилган оилалар фарзандлари ва ногиронлиги бўлган болалар;
тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қаровисиз қолган болалар.
Шуғулланувчи назорат-норматив меъёрларини бажарган тақдирда истисно тариқасида тўловдан озод этилиши мумкин.
33. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг фарзандларини тўловдан озод этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилиши лозим:
ота-оналарнинг аризаси;
оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумот. Бунда маълумот «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда текширилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган маълумотнома қоғоз шаклда тақдим этилади.
34. Ногиронлиги бўлган шуғулланувчиларга ногиронлик тўғрисида тегишли органлар томонидан бериладиган гувоҳнома асос бўлади.
35. Етим болалар ва ота-онасининг ёки бошқа қонуний вакилларнинг қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга давлат тарбия, даволаш-соғломлаштириш, тиббий-ижтимоий муассасалари томонидан берилган маълумотнома асос бўлади.
36. Агарда бир оиланинг икки ва ундан ортиқ фарзанди бассейнда шуғулланса, улардан ҳар бирининг шуғулланиши учун белгиланган ойлик тўловнинг 70 фоизи миқдорида тўлов амалга оширилади.
37. Тўловдан озод этиладиган шуғулланувчилар рўйхати (гуруҳларда шуғулланувчилар умумий сонининг 20 фоизидан кўп эмас) ушбу Низомнинг 40-бандида кўрсатилган Комиссиянинг қарори билан тасдиқланади ҳамда ушбу қарор асосида муассаса директорининг буйруғи чиқарилади.
7-боб. Бассейнларда шуғулланиш учун тўловлардан озод этиш бўйича Комиссиянинг фаолияти
38. Бассейнларда шуғулланиш учун тўловлардан озод этиш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) тузилади.
39. Комиссия бассейн (муассаса) директори буйруғи асосида 7 кишидан иборат бўлган Комиссия раиси, унинг ўринбосари, Комиссия котиби ва аъзоларидан иборат таркибда тузилади:
Комиссия таркибига муассаса директори, унинг ўринбосари, услубчилар, тренерлар, шуғулланувчиларнинг ота-оналари киритилиши мумкин.
40. Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифаси ҳисобланади:
ўқув йилининг бошланишида, зарур ҳолларда ўқув йили давомида бассейнларда шуғулланиши учун белгиланган тўловдан озод этиш масаласини кўриб чиқиш;
шуғулланиш учун тўланадиган тўловдан озод этиладиганлар рўйхатини шакллантириш ва тасдиқлаш.
41. Бассейнда шуғулланиш учун тўловлардан озод этиш бўйича тушган ҳужжатларни Комиссия ҳар чоракда камида бир маротаба кўриб чиқиб, тегишли қарор қабул қилади.
Комиссия қарори баённома тарзида расмийлаштирилади ва Комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
8-боб. Ўқувчи-спортчиларни гуруҳдан-гуруҳга ўтказиш тартиби ва шуғулланувчиларнинг ёши бўйича меъёрлар
42. Бассейнларнинг соғломлаштириш ёки спорт гуруҳларида шуғулланувчилар учун ўтказиладиган машғулотлар жараёнлари қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
гуруҳ машғулотларида амалий ва назарий машғулотлар;
якка тартибда амалий ва назарий машғулотлар.
43. Соғломлаштириш гуруҳлардаги шуғулланувчиларнинг машғулот юкламалари индивидуал ҳолда (шуғулланувчининг соғлиғига кўра) врач кўрсатмасидан келиб чиқиб амалга оширилади.
Спорт гуруҳларида шуғулланиш давомати ва юкламалари ҳажми, назорат меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тасдиқланадиган ўқув дастурлари ва йиллик ўқув режалари асосида ташкил этилади.
44. Ўқувчи-спортчиларни гуруҳдан гуруҳга ўтказиш назорат-норматив меъёрлари ушбу Низомга 1-иловада келтирилган талаблар бажарилиши асосида ўқув йили якунида амалга оширилади.
45. Назорат-норматив меъёрлари Олимпиада ўйинлари ўтказилишининг даврийлигини инобатга олиб, ҳар тўрт йилда бир марта келгуси тўрт йил муддатга тузилади.
46. Назорат-норматив меъёрлари ўзгаришига қараб Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан қайта кўриб чиқилиши ва тасдиқланиши мумкин.
47. Бассейнларда шуғулланувчилар ёши ушбу Низомга 2-иловада келтирилган меъёрларга мувофиқ белгиланади.
9-боб. Якунловчи қоида
48. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.
Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Сузиш спорт тури бўйича ўқувчи-спортчиларни гуруҳдан гуруҳга ўтказиш назорат-норматив
I. Соғломлаштириш гуруҳидан бошланғич тайёргарлик гуруҳига 7-8 ёшли ўғил ва қиз болаларни саралаб олиш назорат-норматив талаблари Т/р Назорат машқлари Ўғил болалар Қиз болалар Умумий жисмоний тайёргарлик 1. 1 кг оғирликдаги медицинболни улоқтириш 3,8 м ва ундан кўп 3,3 м ва ундан кўп 2. Тик турган холда оёқларни букмасдан олдинга эгилиш (баҳо) «5» — қўл қисми тўлиқ ерга тегиши; «4» — қўл бармоқлари тўлиқ ерга тегиши; «3» — қўл бармоқларининг учи ерга тегиши. 3. Қўлларни бирлаштириб олдинга-орқага айлантириш (баҳо) «5» — қўллар орасида 0 — 10 см «4» — қўллар орасида 11 — 20 см «3» — қўллар орасида 21 — 30 см 4. Мокисимон югуриш 3х10 м (сония) 10 сониядан юқори бўлмаслиги керак 10,5 сониядан юқори бўлмаслиги керак 5. Йил давомида кўкракда эркин сузиш усулини мукаммал билиш (метр) 50 м 50 м 6. Спорт тоифаси (разряд) тоифасиз тоифасиз II. Бошланғич тайёрлов гуруҳининг иккинчи ўқитиш йилига 8 ёшли ўғил ва қиз болаларни ўтказиш (қабул қилиш) назорат-норматив талаблари Т/р Назорат машқлари Ўғил болалар Қиз болалар Умумий жисмоний тайёргарлик 1. Мокисимон югуриш 3х10 м (сония) 9,5 сониядан юқори бўлмаслиги керак 10 сониядан юқори бўлмаслиги керак 2. 1 кг оғирликдаги медицинболни улоқтириш 4.0 м дан кам бўлмаган 3,5 м дан кам бўлмаган 3. Тик турган холда, оёқларни букмасдан олдинга эгилиш (баҳо) «5» — қўл қисми 15 см ва ундан ортиқ ерга тегиши; «4» — қўл қисми 10 — 14 см ерга тегиши; «3» — �ўл қисми 5 — 9 см ерга тегиши. 4. Қўлларни бирлаштириб олдинга орқага айлантириш (баҳо) Тутқич кенглиги 15 см дан ошмаслиги керак 5. Тўпиқ эгилувчанлиги (баҳо) «5» — оёқ учлари 185 о «4» — оёқ учлари 180 о «3» — оёқ учлари 175 о Техник ва сузиш тайёргарлик 6. Узунликга сирпанган ҳолда кўкракда ва чалқанча сузиш (м) 7,5 7,5 7. 15 м стартдан сузиш (сония) «дельфин» усулида-13,0 сония ва ундан тез «чалқанча» усулида-13,0 сония ва ундан тез «брасс» усулида-15,0 сония ва ундан тез «эркин» усулда-12,0 сония ва ундан тез 8. 25 м оёқда сузиш (сония) «дельфин» усулида-27,5 сония ва ундан тез «чалқанча» усулида-26,0 сония ва ундан тез «брасс» усулида-28,5 сония ва ундан тез «эркин» усулда-25,5 сония ва ундан тез 9. Разряд нормаларига сузиш 50 м «дельфин» усулида камида III ўсмирлар разряди 50 м «чалқанча» усулида камида III ўсмирлар разряди 50 м «брасс» усулида камида III ўсмирлар разряди 50 м «эркин» усулида камида III ўсмирлар разряди 10. Сузиш усуллари техникасини кўрсатиш 100 м аралаш (комплекс) усулда сузиш 100 м аралаш (комплекс) усулда сузиш 11. Мусобақада спорт тоифасини қўлга киритиш III ўсмирлар разрядини бажариш III ўсмирлар разрядини бажариш III. Ўқув-тайёрлов гуруҳларига 9 — 12 ёшли ўғил ва қиз болаларни қабул қилиш ва гуруҳдан гуруҳга ўтказиш назорат-норматив талаблари Назорат машқлари 1 йил 2 йил 3 йил 3 йилдан ортиқ ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар Умумий жисмоний тайёргарлик Турган жойидан узунликка сакраш (см) 155 140 170 155 190 170 195 180 Турникда тортилиш (сон) 2 - 4 - 6 3 8 4 Гимнастик ўриндиққа тираниб қўлларни букиб-ёзиш (сон) - 6 - 10 - - - - 1 кг оғирликдаги медицинболни улоқтириш (м) 4,5 4 5,3 4,8 7,5 6 9 7 Мокисимон югуриш 3х10 м (сония) 9,3 9,8 9,1 9,6 8,8 9,4 8,5 9,2 Махсус жисмоний тайёргарлик 10 см тепаликда тик турган холда оёқларни букмасдан олдинга эгилиш + + + + + + + + Қўлларни бирлаштирган ҳолда олдинга орқага айлантириш Тутқич кенглиги 20 см дан ошмаслиги керак Техник-тактик тайёргарлик Разряд нормаларига сузиш: 100 м «дельфин»; 100 м «чалқанча»; 100 м «брасс»; 100 м «эркин»; III разряд II разряд I разряд 50 м оёқда сузиш (сония) дельфин — 55,0 сония чалқанча — 52.0 сония брасс — 57,0 сония эркин — 51,0 сония дельфин — 50,0 сония чалқанча — 48,5 сония брасс — 51,0 сония эркин — 48,0 сония дельфин — 47,0 сония чалқанча — 45,0 сония брасс — 47,0 сония эркин — 44,0 сония Бир нафасда тўлқинсимон ҳаракатлар билан сув остида 15 м сузиб ўтиш (баҳога) «5» — 12 сония «4» — 13 сония «3» — 15 сония «5» — 11 сония «4» — 12 сония «3» — 13 сония «5» — 10 сония «4» — 11 сония «3» — 12 сония Сузиш усуллари техникасини кўрсатиш 200 м аралаш (комплекс) усули Спорт натижаси Мусобақада спорт разрядларини бажариш III катталар разряди II катталар разряди II-I катталар разряди IV. Спортда камолотга эришиш гуруҳларига 13 — 15 ёшли ўғил ва қиз болаларни қабул қилиш ва гуруҳдан гуруҳга ўтказиш назорат-норматив талаблари Назорат машқлари 1 йил 2 йил 2 йилдан ортиқ ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар ўғил болалар қиз болалар Умумий жисмоний тайёргарлик Турган жойидан узунликка сакраш (см) 200 185 210 190 220 195 Турникда тортилиш (сон) 8 ва ундан ортиқ 5 ва ундан ортиқ 10 ва ундан ортиқ 6 ва ундан ортиқ 12 ва ундан ортиқ 7 ва ундан ортиқ Мокисимон югуриш 3х10 м (сония) 8,8 9,8 8,5 9,6 8,2 9,4 3 км югуриш (баҳо) «5» — Ўғил болалар 12 дақиқа ва ундан тез; Қиз болалар12,45 дақиқа ва ундан тез; «4» — Ўғил болалар 12,15 — 12 дақиқа; Қиз болалар 13 — 12,45 дақиқа; «3» — Ўғил болалар 12,45 — 12,15 дақиқа; Қиз болалар 13,15 — 13 дақиқа. Махсус жисмоний тайёргарлик 15 см тепаликда тик турган холда, оёқларни букмасдан олдинга эгилиш + + + + + + Қўлларни бирлаштирилган ҳолда олдинга орқага айлантириш Тутқич кенглиги 15 см ошмаслиги керак Спорт натижаси Мусобақада спорт разрядларини бажариш I катталар разряди I катталар разряди, Спорт усталигига номзод Спорт усталигига номзод, Спорт устаси V. Олий спорт маҳорати гуруҳларига 15 ёш ва ундан катта ёшдаги ўғил ва қиз болаларни қабул қилиш учун назорат-норматив талаблари Назорат машқлари Умумий жисмоний тайёргарлик Ўғил болалар Қиз болалар Турникда тортилиш (сон) 14 ва ундан кўп 8 ва ундан кўп 3 км . югуриш (баҳога) «5» — 12 дақиқа ва ундан тез; «4» — 12,15-12 дақиқа; «3» — 12,45-12 дақиқа. «5» — 12,45 ва ундан тез; «4» — 13-12,45 дақиқа; «3» — 13,15-13 дақиқа. Махсус жисмоний тайёргарлик Қўлларни бирлаштирилган ҳолда, олдинга орқага айлантириш Тутқич кенглиги 15 см дан ошмаслиги керак Республика ва халқаро спорт мусобақаларида кўрсатилган натижа Мусобақада спорт разрядларини бажариш Спорт устаси, Халқаро тоифадаги спорт устаси
Бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган бассейнларда шуғулланиш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Бассейнларда шуғулланиш бўйича ёш
Шуғулланувчилар тайёргарлигининг даражаси ва босқичлари Ўқув йили Қабул қилиш учун минимал ёш Ўқув йили якунида жисмоний, техник ва спорт тайёргарлиги бўйича талаблар Спорт-соғломлаштириш Бутун давр 4 ва чекланмаган ёш Сув спортига кенг жалб қилиш, соғломлаштириш ҳамда сузиш кўникмаларини эгаллашга имкон яратиш Бошланғич тайёргарлик 1 йил 7-8 Ўтказиш назорат-норматив меъёрларининг бажарилиши 1 йилдан кўп 8 Ўқув — машқ 1 йил 9 Ўтказиш назорат-норматив меъёрларини бажарилиши ва спорт тайёргарлиги бўйича талабларни бажарилиши 2 йил 10 3 йил 11 3 йилдан кўп 12 Спортда камолотга эришиш 1 йил 13 Ўтказиш назорат-норматив меъёрларини бажарилиши ва спорт тайёргарлиги бўйича талабларни бажарилиши 2 йил 14 2 йилдан кўп 15 Олий спорт маҳорати Бутун давр 15 Спорт натижаларининг даражаси
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 май,
333-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
CHORA-TADBIRLARI REJASI
NIZOM
MEʼYORLARI
MEʼYORLARI
Suzish sport turlarini rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 22-yanvardagi PF-5308-son Farmoniga muvofiq hamda suv sporti turlari boʻyicha sport zaxirasi va yuksak mahoratli sportchilarni tayyorlash, suv sporti turlari boʻyicha bolalar trenerlarini tayyorlash va seleksiya ishlarini yoʻlga qoʻyish, sport muassasalari trenerlari va xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
2018 — 2021-yillarda suzish sport turlarini rivojlantirish chora-tadbirlari rejasi 1-ilovaga muvofiq;
Budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan basseynlarda shugʻullanish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi:
ushbu qaror bilan tasdiqlangan chora-tadbirlar rejasida belgilangan topshiriqlar ijrosining oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi yuzasidan tegishli vazirliklar va idoralar, mahalliy davlat hokimiyati organlariga tashkiliy-metodik yordam koʻrsatsin;
bir oy muddatda tizimdagi Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida 3 va 6 oylik qisqa muddatli suv sporti turlariga oʻrgatadigan trenerlarning malakasini oshirish va qayta tayyorlash oʻquv kurslarini tashkil etsin;
ikki oy muddatda basseynlarni suv sporti turlari bilan shugʻullanish boʻyicha oʻquv rejalari, dasturlar va adabiyotlar bilan taʼminlasin;
ikki oy muddatda budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan basseynlarni (keyingi oʻrinlarda basseynlar deb ataladi) xalqaro talablarga mos sport anjomlari va uskunalari bilan taʼminlash tartibini tasdiqlasin hamda tasdiqlangan tartib asosida basseynlarni sport anjomlari va uskunalari bilan taʼminlash rejasini ishlab chiqsin;
uch oy muddatda tizimdagi basseynlarga kirish va oʻtish joylarida videokuzatuv moslamalari hamda turniketlar oʻrnatilishini taʼminlasin;
basseynlarning manzili, ish vaqti, koʻrsatiladigan xizmat turlari va narxlari haqidagi maʼlumotlar Internet jahon axborot tarmogʻida doimiy ravishda keng yoritilishini yoʻlga qoʻysin.
3. Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tizimidagi basseynlarga kirish va oʻtish joylarida videokuzatuv moslamalari va turniketlarni oʻrnatish hamda sport anjomlari va uskunalari bilan taʼminlash xarajatlari Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami mablagʻlari hisobiga qoplanadi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasi bilan birgalikda basseynlarda sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari bajarilishi boʻyicha doimiy ravishda tushuntirish ishlarini olib borsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda uch oy muddatda:
hududlarda joylashgan davlat taʼlim muassasalarining basseynlarini xatlovdan oʻtkazsin;
xatlov yakunlari boʻyicha davlat va xususiy sheriklik asosida foydalanishga beriladigan hududlarda joylashgan davlat taʼlim muassasalarining basseynlari roʻyxatini tuzsin hamda mazkur roʻyxatni hamda davlat va xususiy sheriklik asosida foydalanishga berish shartlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni Internet jahon axborot tarmogʻida joylashtirsin;
davlat va xususiy sheriklik asosida foydalanishga beriladigan basseynlarni tushgan takliflarga koʻra ijaraga berish tizimini joriy etsin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar, Toshkent shahar hokimliklari basseynlarning yil davomida uzluksiz faoliyat yuritishini taʼminlash, ulardan samarali foydalanish maqsadida barcha zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi (elektr energiyasi, gaz, suv taʼminoti, kanalizatsiya, avtomobil yoʻllari va boshqalar) bilan belgilangan tartibda taʼminlasinlar.
7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Q.V. Akmalov va Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri Sh.X. Israilov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 333-son qaroriga 1-ILOVA
2018 — 2021-yillarda suzish sport turlarini rivojlantirish
T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar nomi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Suzish sport turi boʻyicha oʻquv-metodik bazani takomillashtirish 1. Suzish sport turi boʻyicha musobaqalar oʻtkazish tartibini xalqaro qoidalarga asoslangan holda ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil II chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi 2. Suzish sport turlari boʻyicha trenerlar uchun mashgʻulotlarni tashkil etish yuzasidan oʻquv-metodik qoʻllanmalarni ishlab chiqish hamda sport taʼlim muassasalarini taʼminlash. 2018-yil III chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi 3. Suzish sport turi boʻyicha professional sportchilar uchun ratsional ovqatlanish va maxsus dori vositalari qabul qilish mezonlarini aks ettiruvchi metodik tavsiyalarni ishlab chiqish. 2018-yil III chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Milliy antidoping agentligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi II. Suzish sport turlarini ommalashtirish, iqtidorli sportchilarni saralash (seleksiya) ishlari samaradorligini oshirish 4. Suv sporti turlari boʻyicha Oʻzbekiston chempionati musobaqalarini quyidagicha oʻtkazish, gʻolib sportchilarni aniqlash va taqdirlash: 1-bosqich — tuman (shahar) miqyosida; 2-bosqich — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri miqyosida; 3-bosqich — respublika miqyosida (final). Taqvim reja asosida Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 5. Suzish sporti turlarining ommaviyligini yanada oshirish maqsadida: bolalar-oʻsmirlar, ayniqsa uyushmagan yoshlar oʻrtasida suzish boʻyicha “Yosh olimpiyachilar”, “Olimpiya umidlari”; qizlar oʻrtasida sinxron suzish boʻyicha “Suv parisi”, suv sporti turlari boʻyicha “Nafosat olami” sport musobaqalarini tashkil etish. Taqvim reja asosida Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 6. Basseynlarda har chorakda iqtidorli sportchilarni saralashga yoʻnaltirilgan suzish boʻyicha musobaqa va bellashuvlarni tashkil etish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi 7. Aholi, ayniqsa umumtaʼlim maktablari, kasb-hunar kollejlari va oliy taʼlim muassasalari oʻquvchi-talabalari oʻrtasida umumxalq va xalqaro bayramlarga bagʻishlangan suzish boʻyicha havaskorlar sport festivallarini oʻtkazish. Reja asosida Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi 8. Suzish sport turlari boʻyicha oʻtkaziladigan musobaqalar jarayonlarining shaffofligi va xolisligini taʼminlash yuzasidan uzluksiz ravishda videokuzatuv joriy etish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, homiy tashkilotlar 9. Suzish sport turlari boʻyicha nufuzli musobaqalarda gʻolib va sovrindor boʻlgan Oʻzbekiston sportchilari va sport faxriylarining salohiyatidan yosh avlodni tarbiyalash hamda xalqaro sport aloqalarini mustahkamlashda samarali foydalanish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari III. Mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni takomillashtirish 10. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazida 3 va 6 oylik qisqa muddatli suv sporti turlariga oʻrgatadigan trenerlarning malakasini oshirish va qayta tayyorlash oʻquv kurslarini tashkil etish. 2018-yil II chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 11. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazining oʻquv jarayoniga suzish sport turlari boʻyicha xalqaro tajribani tatbiq etish, Oʻzbekiston sport terma jamoalari oʻquv mashgʻulotlariga va tayyorgarlik jarayonlarini tegishli video va koʻrgazmali materiallar bilan taʼminlash. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi 12. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markaziga har yili nufuzli xorijiy sport-taʼlim muassasalari professor-oʻqituvchilarini jalb etish, ular ishtirokida anjumanlar, amaliy mahorat saboqlari va namunali oʻquv darslarini oʻtkazish hamda oʻquv, sport va ilmiy-tadqiqot ishlari yuzasidan hamkorlik ishlarini amalga oshirish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 13. Suv sporti turlari boʻyicha xalqaro tajribani oʻrgangan holda trenerlarni qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish oʻquv dasturlarini ishlab chiqish, trenerlarni malaka oshirish uchun xorijiy mamlakatlarga yuborish. 2018-yil III chorak, doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 14. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish markazida basseynlarning ekspluatatsiyasi jarayonlariga masʼul xodimlarni (filtrlovchi, dezinfektor va shu kabilarni) tayyorlash va qayta tayyorlash boʻyicha qisqa muddatli kurslarni tashkil qilish. 2018-yildan III chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 15. Hududlarda suzish sport turlari boʻyicha trenerlik faoliyati bilan shugʻullanuvchi mutaxassislar bilimini oshirishga qaratilgan amaliy seminarlarni tashkil qilish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari IV. Suzish boʻyicha sport inshootlaridan foydalanish samaradorligini oshirish 16. Aholi, ayniqsa ijtimoiy himoyaga muhtoj fuqarolarni basseynlardan foydalanishi uchun yetarli shart-sharoitlar yaratish, shu jumladan, ular uchun maxsus jadvallarni ishlab chiqish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 17. Basseynlardagi suvni isitish va filtrlash tizimini muqobil energiyadan (quyosh batareyalaridan) foydalangan holda amalga oshirish tizimini joriy etish. 2019-yildan boshlab doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 18. Basseynlarning yil davomida uzluksiz faoliyat yuritishini tashkil qilish uchun doimiy elektr va gaz taʼminoti bilan taʼminlashning qatʼiy choralarini koʻrish. 2018-yildan boshlab doimo Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari V. Basseynlarni moddiy qoʻllab-quvvatlash 19. 2018-2019-yillarda basseynlarni xalqaro talablarga mos sport anjomlari va uskunalari bilan taʼminlash rejasini ishlab chiqish hamda reja asosida basseynlarni sport anjomlari va uskunalari bilan taʼminlash. 2018-yil III chorak, amalga oshirish 2018-2019-yillar Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 20. Basseynlarga kirish va oʻtish joylarida video kuzatuv moslamalari hamda turniketlar oʻrnatish. 2018-yil III-chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, mutasaddi vazirlik va idoralar 21. Xalqaro sport musobaqalari oʻtkazish uchun moʻljallangan basseynlarni elektro xronometrlar, pnevmaqutilar bilan taʼminlash. 2019-yil II-III chorak Oʻzbekiston suzish federatsiyasi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi 22. Basseynlarni suv sporti turlari bilan shugʻullanish boʻyicha oʻquv rejalari, dasturlar va adabiyotlar bilan taʼminlash. 2018-yil III chorak Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi 23. Suv sport turlari boʻyicha tizimli sport musobaqalarini oʻtkazish maqsadida basseynlarning (muassasa) sport tadbirlari kalendar rejasi uchun har yili mablagʻ ajratish. 2019-yildan boshlab doimiy Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Moliya vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi VI. Ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻining imkoniyatlaridan faol foydalangan holda aholi oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish 24. Ommaviy axborot vositalari, shu jumladan, Internet jahon axborot tarmogʻida suv sporti turlarini keng targʻib qilish choralarini amalga oshirish hamda ijtimoiy roliklar tayyorlash. 2018-yildan boshlab doimo Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi 25. Suzish sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston chempionatlari va kubok musobaqalari, ommaviy sport tadbirlari toʻliq yoritilishini taʼminlash. 2018-yildan boshlab doimo Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston suzish federatsiyasi 26. Suzish sport turlari boʻyicha mashhur sportchilar va sport faxriylari bilan davra suhbatlari, muloqotlar va mahorat saboqlari oʻtkazish. 2018-yildan boshlab doimo Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 333-son qaroriga 2-ILOVA
Budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan basseynlarda shugʻullanish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan basseynlarda (keyingi oʻrinlarda basseynlar deb ataladi) shugʻullanish va ulardan foydalanish tartibini belgilaydi.
Ushbu Nizom talablari budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtirilmaydigan basseynlar uchun tavsiyaviy tusga ega.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
shugʻullanuvchi — suzish sport turi boʻyicha sogʻlom turmush tarzini olib borish maqsadida oʻz istagiga koʻra trener qoʻl ostida yoki trenersiz shugʻullanadigan jismoniy shaxs (havaskor);
oʻquvchi-sportchi — sogʻlomlashtirish tayyorlov bosqichidan oʻtgan hamda suzish sport turi bilan trener qoʻl ostida muntazam shugʻullanadigan (haftasiga kamida 6 soat), doimo oʻzining sport mahoratini oshirib boradigan va sport tadbirlarida qatnashadigan jismoniy shaxs.
3. Basseynlarning asosiy faoliyati bolalar, oʻsmirlar va yoshlar uchun mashgʻulotlar jarayonini amalga oshirish, jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishga jalb etish, sport zaxirasi va yuqori mahoratli sportchilar tayyorlash boʻyicha oʻquv-mashq jarayonini tashkil etish, shuningdek, aholini sogʻlomlashtirish maqsadida suzish sport turlari bilan shugʻullanishga jalb etishdan iborat.
4. Basseynlarda sogʻlomlashtirish guruhlarini tashkil etishdan asosiy maqsad ularni suv sportiga keng jalb qilish va sogʻlomlashtirishga imkon yaratish hisoblanadi.
2-bob. Basseynlarga qabul qilish tartibi
5. Basseynlardagi sogʻlomlashtirish guruhlarida shugʻullanish uchun sogʻligʻiga koʻra va sport bilan shugʻullanish uchun tibbiy nuqsonlari boʻlmagan bolalar, oʻsmirlar va yoshlar, shuningdek, tibbiy ruxsatnoma asosida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun teng sharoitlar yaratiladi.
6. Basseynlarda shugʻullanish istagini bildirgan shaxslar ushbu basseyn tegishli boʻlgan muassasaga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlari shart:
ariza (voyaga yetmagan shaxslar uchun ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan);
shaxsni tasdiqlovchi hujjat (pasport yoki tugʻilganlik haqidagi guvohnoma);
086-u-shakldagi tibbiy maʼlumotnoma, teri tanosil vrachi va kardiolog tomonidan shugʻullanishga berilgan ruxsatnoma;
shugʻullanuvchining sport musobaqalarida erishgan natijalarini tasdiqlovchi hujjatlar (agar mavjud boʻlsa);
shugʻullanuvchining 3,5 x 4,5 sm oʻlchamdagi 4 dona rangli fotosurati;
shugʻullanuvchining sport pasporti nusxasi, agar mavjud boʻlsa (hujjatlarni topshirish vaqtida sport pasportining asl nusxasi koʻrsatiladi);
shugʻullanuvchining avvalgi shugʻullangan sport muassasasidan shugʻullanganligini tasdiqlovchi maʼlumotnoma (agar shugʻullangan boʻlsa).
7. Shugʻullanuvchilar basseynlarning sogʻlomlashtirish guruhlariga qabul qilingan kundan eʼtiboran ularga basseynga kirish va suv havzasidan foydalanishga ruxsat beriladi.
8. Basseynlarning sogʻlomlashtirish guruhlariga yetti yoshdan boshlab (agar chuqurligi bir metrdan oshiq boʻlmagan basseyn boʻlsa, toʻrt yoshdan boshlab) barcha xohish bildirgan shaxslar qabul qilinishi mumkin.
9. Basseynlardan bir marta shugʻullanish istagini bildirgan shaxslar ushbu Nizomning 11-bandida keltirilgan maxsus shaxsiy sport kiyimida, basseynning tibbiy xodimlari koʻrigidan oʻtib, belgilangan toʻlovni amalga oshirgan holda shugʻullanishi mumkin.
3-bob. Basseynlardan foydalanish tartibi
10. Shugʻullanuvchilar tomonidan basseynlardan foydalanishda quyidagilarga amal qilinishi shart:
basseynlarning kirish-chiqish joylarida oʻrnatilgan turniketlar orqali belgilangan vaqtda oʻtish;
kiyim shkaflarida tashqi kiyimlarni (koʻcha uchun moʻljallangan kiyimlar, poyabzallar va boshqalarni) yechib qoldirish va basseyn hududida faqat ruxsat etilgan, yaʼni basseynlar uchun moʻljallangan oyoq kiyimlarda boʻlish;
basseynlardan foydalanish vaqtiga rioya qilish. Bunda, sogʻlomlashtirish guruhlarida mashgʻulotlar jarayoniga 45 daqiqa (akademik soat) hamda shugʻullanuvchilar yechinib-kiyinishi va yuvinishi uchun 15 daqiqa vaqt belgilanadi;
sogʻlomlashtirish guruhlarining haftalik rejimi 135 daqiqa (uch akademik soat) etib belgilanadi.
11. Basseynlarga kirish va undan foydalanish uchun shugʻullanuvchilarning har birida suzish mashgʻuloti uchun moʻljallangan maxsus shaxsiy (suzish uchun sport kiyimi va bosh kiyimi, basseynda foydalanish uchun alohida oyoq kiyimi, suzish koʻz oynagi, sochiq, sovun) buyumlar boʻlishi kerak.
Shugʻullanuvchilarda suzish uchun moʻljallangan maxsus shaxsiy buyumlar toʻliq boʻlmagan taqdirda, ularga basseynlarga kirish va ulardan foydalanishga ruxsat berilmaydi.
12. Basseyndan foydalanish davrida trenerlarning basseynlarda xavfsizlikni taʼminlash va basseynlardan foydalanish qoidalari bilan bogʻliq barcha talablari shugʻullanuvchilar tomonidan soʻzsiz bajarilishi shart.
13. Basseynlardan foydalanish davrida shugʻullanuvchilar tomonidan suvga tushish yoki undan chiqish trenerlarning koʻrsatmasiga asosan amalga oshiriladi (trenersiz shugʻullanuvchilar bundan mustasno). Belgilangan koʻrsatmalar berilganda shugʻullanuvchilar oʻzlari yaqin turgan zinalar orqali berilgan koʻrsatmani amalga oshiradilar.
14. Basseynlardan foydalanish davrida dastlabki mashgʻulotlar jarayonlarida qatnashayotgan shugʻullanuvchilarga suzishga oid xavfsizlik qoidalari trenerlar tomonidan tanishtiriladi va shugʻullanuvchilar tanishtirganligi toʻgʻrisida tegishli jurnalga imzo qoʻydiriladi.
15. Basseynlardan foydalanish davrida quyidagilar taqiqlanadi:
sakrash taqiqlangan joylardan basseynga sakrash (tushish), shu jumladan, basseynlarning sayoz joyiga bosh bilan sakrash;
mashgʻulot vaqtida boshqa shugʻullanuvchilarning yoʻlini toʻsish va ularning hayotiga xavf tugʻdiradigan boshqa harakatlarni amalga oshirish;
basseynlar ichidagi maxsus yoʻlaklarni ajratib turuvchi arqonga osilib turish;
mashgʻulot vaqtida boshqa shugʻullanuvchilarga xalaqit berish;
basseynlarda koʻndalang suzish (yoʻlakdan yoʻlakka va suvdan chiqish zinasiga oʻtish bundan mustasno);
shovqin chiqarish va yordam berish toʻgʻrisida notoʻgʻri xabar tarqatish;
basseynlarda ushbu Nizomning 11-bandida qayd etilgan suzish uchun moʻljallangan maxsus kiyimlarsiz shugʻullanish;
basseynlarda saqich chaynash, ovqatlanish va alkogolli ichimlik isteʼmol qilish;
basseynlarga masʼul boʻlgan shaxslarning ruxsatisiz suvda suzish uchun oyoqqa kiyiladigan moslama (lastalar) va suzish niqoblaridan (maskalaridan) foydalanish;
basseynlarga begona narsalarni tashlash;
basseynlarga masʼul boʻlgan shaxslarning ruxsatisiz basseyn atrofida joylashgan moddiy inventarlardan foydalanish yoki inventarlarga qasddan shikast yetkazish;
basseyn atrofida yugurish va oyoq kiyimisiz yurish;
har qanday texnik-muhandislik jihozlarni boshqarish va ularni oʻchirish, yoqish hamda tegish.
16. Basseynlarning sogʻlomlashtirish guruhlarida shugʻullanuvchilar sogʻligʻiga xavf tugʻdirmaslik maqsadida quyidagi shaxslar basseynlardan foydalanishi mumkin emas:
sogʻligʻi bilan bogʻliq salbiy (teri, yuqumli, qon ketish kasalliklari va shu kabilar) holatlarga ega boʻlgan shaxslar;
alkogolli ichimlik isteʼmol qilgan shaxslar.
4-bob. Basseynlarning sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari asosida faoliyat yuritishi tartibi
17. Basseynlar sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normativlari talablariga javob berishi kerak.
18. Basseynlarga olinadigan suv “Ichimlik suvi. Gigiyenik talablar va sifati ustidan nazorat” O'zDST 950:2011 talablariga mos boʻlishi shart.
19. Basseynlarda har kuni filtrlash va zararsizlantirish ishlari amalga oshiriladi.
20. Basseynlarda suvning holatiga koʻra suv toʻliq chiqarib yuborilgandan soʻng dezinfeksiya tadbirlari oʻtkaziladi va yangi suv bilan toʻldiriladi.
21. Basseyn rahbariyati tomonidan ochiq va yopiq basseynlar suvini bahor-yoz mavsumida har 10 kunda, qolgan mavsumlarda bir oyda bir marta Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Sanitariya-epidemiologik osoyishtalik va jamoat salomatligi qoʻmitasining hududiy boʻlimlari xodimlarini taklif etib, suv sifatini tekshirish tashkil etiladi.
5-bob. Basseynlarda shugʻullanish uchun haq toʻlash, ulardan foydalanish va xodimlarni ragʻbatlantirish tartibi
22. Basseynlarda shugʻullanuvchilardan tushgan mablagʻlar (boshlangʻich tayyorlov guruhi, oʻquv-mashq guruhi, sportda kamolotga erishish guruhi va oliy sport mahorati bosqichi guruhlarida shugʻullanuvchi sportchilar bundan mustasno) belgilangan tartibda quyidagilarni qoplash uchun sarflanadi:
basseynlarda pullik xizmat koʻrsatayotgan trenerlarga ish haqi toʻlash;
basseynlarning kommunal toʻlov xarajatlari;
basseynlarning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash va boshqa xarajatlar.
23. Basseynlarda faoliyat yuritayotgan xodimlarni ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Sport maktablari faoliyatini hamda sport maktablari trenerlari va mutaxassislari mehnatini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qarori va boshqa qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
24. Basseynlarda shugʻullanish uchun toʻlovlar ota-onalar yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
25. Basseynlarda shugʻullanish uchun toʻlanadigan oylik toʻlov har oyning 10-kunidan kechikmay toʻlanishi shart (bir martalik shugʻullanuvchilar tomonidan toʻlanadigan toʻlovlar bundan mustasno).
26. Basseynlarda shugʻullanish uchun oylik va bir martalik toʻlovlar basseyn rahbariyati tomonidan yuqori turuvchi tashkilot bilan kelishgan holda belgilanadi.
27. Shugʻullanuvchi kasalligi davrida (2 haftadan kam boʻlmaganda) basseynlarda shugʻullanish uchun toʻlov olinmaydi. Bunda, shugʻullanuvchining kasalligi toʻgʻrisidagi arizasi (voyaga yetmagan shaxslar uchun ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan beriladi) va davolash muassasasidan yoki tegishli hudud vrachidan olingan maʼlumotnoma taqdim etilishi zarur.
28. Basseynlarda shugʻullanish uchun amalga oshiriladigan toʻlov tegishli xizmat koʻrsatuvchi bank yoki basseynlarda tashkil etilgan kassalarga qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi va toʻlov toʻlanganligini tasdiqlovchi hujjat (kvitansiya) nusxasi basseynlarning masʼul xodimlariga taqdim etiladi.
29. Agar toʻlov pul oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshirilgan boʻlsa, basseynlarning masʼul xodimiga toʻlov topshiriqnomasining nusxasi (toʻlov toʻlanganligi toʻgʻrisidagi bank belgisi qoʻyilgan holda) taqdim etiladi.
30. Agar toʻlov ushbu Nizomning 25-bandida koʻrsatilgan muddatdan soʻng ikki hafta mobaynida uzrli sabablarsiz toʻlanmagan taqdirda, bu shugʻullanuvchilarning roʻyxatdan chiqarilishi uchun asos boʻladi.
31. Basseynlarda shugʻullanganligi uchun mavjud boʻlgan qarzdorlik bir oy ichida toʻlangan taqdirda, shugʻullanuvchi ushbu guruhning oʻquv dasturlari talablarini bajargandan soʻng shugʻullanuvchilar safiga qayta tiklanadi.
6-bob. Basseynlarda shugʻullanish uchun toʻlovlardan ozod qilish
32. Basseynlarda shugʻullanuvchilarning quyidagi toifalari toʻlovdan ozod etiladi:
belgilangan norma va talablarni bajarib, boshlangʻich tayyorlov guruhlari, oʻquv-mashgʻulot, sportda kamolotga erishish va oliy sport mahorati guruhlariga oʻtgan shugʻullanuvchilar (oʻquvchi-sportchilar);
Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalar farzandlari va nogironligi boʻlgan bolalar;
toʻliq davlat taʼminotida boʻlgan yetim bolalar va ota-ona qarovisiz qolgan bolalar.
Shugʻullanuvchi nazorat-normativ meʼyorlarini bajargan taqdirda istisno tariqasida toʻlovdan ozod etilishi mumkin.
33. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning farzandlarini toʻlovdan ozod etish uchun quyidagi hujjatlar taqdim etilishi lozim:
ota-onalarning arizasi;
oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot. Bunda maʼlumot “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidan “Elektron hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda tekshiriladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olingan maʼlumotnoma qogʻoz shaklda taqdim etiladi.
34. Nogironligi boʻlgan shugʻullanuvchilarga nogironlik toʻgʻrisida tegishli organlar tomonidan beriladigan guvohnoma asos boʻladi.
35. Yetim bolalar va ota-onasining yoki boshqa qonuniy vakillarning qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga davlat tarbiya, davolash-sogʻlomlashtirish, tibbiy-ijtimoiy muassasalari tomonidan berilgan maʼlumotnoma asos boʻladi.
36. Agarda bir oilaning ikki va undan ortiq farzandi basseynda shugʻullansa, ulardan har birining shugʻullanishi uchun belgilangan oylik toʻlovning 70 foizi miqdorida toʻlov amalga oshiriladi.
37. Toʻlovdan ozod etiladigan shugʻullanuvchilar roʻyxati (guruhlarda shugʻullanuvchilar umumiy sonining 20 foizidan koʻp emas) ushbu Nizomning 40-bandida koʻrsatilgan Komissiyaning qarori bilan tasdiqlanadi hamda ushbu qaror asosida muassasa direktorining buyrugʻi chiqariladi.
7-bob. Basseynlarda shugʻullanish uchun toʻlovlardan ozod etish boʻyicha Komissiyaning faoliyati
38. Basseynlarda shugʻullanish uchun toʻlovlardan ozod etish boʻyicha Komissiya (keyingi oʻrinlarda Komissiya deb ataladi) tuziladi.
39. Komissiya basseyn (muassasa) direktori buyrugʻi asosida 7 kishidan iborat boʻlgan Komissiya raisi, uning oʻrinbosari, Komissiya kotibi va aʼzolaridan iborat tarkibda tuziladi:
Komissiya tarkibiga muassasa direktori, uning oʻrinbosari, uslubchilar, trenerlar, shugʻullanuvchilarning ota-onalari kiritilishi mumkin.
40. Quyidagilar Komissiyaning asosiy vazifasi hisoblanadi:
oʻquv yilining boshlanishida, zarur hollarda oʻquv yili davomida basseynlarda shugʻullanishi uchun belgilangan toʻlovdan ozod etish masalasini koʻrib chiqish;
shugʻullanish uchun toʻlanadigan toʻlovdan ozod etiladiganlar roʻyxatini shakllantirish va tasdiqlash.
41. Basseynda shugʻullanish uchun toʻlovlardan ozod etish boʻyicha tushgan hujjatlarni Komissiya har chorakda kamida bir marotaba koʻrib chiqib, tegishli qaror qabul qiladi.
Komissiya qarori bayonnoma tarzida rasmiylashtiriladi va Komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
8-bob. Oʻquvchi-sportchilarni guruhdan-guruhga oʻtkazish tartibi va shugʻullanuvchilarning yoshi boʻyicha meʼyorlar
42. Basseynlarning sogʻlomlashtirish yoki sport guruhlarida shugʻullanuvchilar uchun oʻtkaziladigan mashgʻulotlar jarayonlari quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
guruh mashgʻulotlarida amaliy va nazariy mashgʻulotlar;
yakka tartibda amaliy va nazariy mashgʻulotlar.
43. Sogʻlomlashtirish guruhlardagi shugʻullanuvchilarning mashgʻulot yuklamalari individual holda (shugʻullanuvchining sogʻligʻiga koʻra) vrach koʻrsatmasidan kelib chiqib amalga oshiriladi.
Sport guruhlarida shugʻullanish davomati va yuklamalari hajmi, nazorat meʼyorlari Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan tasdiqlanadigan oʻquv dasturlari va yillik oʻquv rejalari asosida tashkil etiladi.
44. Oʻquvchi-sportchilarni guruhdan guruhga oʻtkazish nazorat-normativ meʼyorlari ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan talablar bajarilishi asosida oʻquv yili yakunida amalga oshiriladi.
45. Nazorat-normativ meʼyorlari Olimpiada oʻyinlari oʻtkazilishining davriyligini inobatga olib, har toʻrt yilda bir marta kelgusi toʻrt yil muddatga tuziladi.
46. Nazorat-normativ meʼyorlari oʻzgarishiga qarab Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan qayta koʻrib chiqilishi va tasdiqlanishi mumkin.
47. Basseynlarda shugʻullanuvchilar yoshi ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan meʼyorlarga muvofiq belgilanadi.
9-bob. Yakunlovchi qoida
48. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.
Budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan basseynlarda shugʻullanish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA
Suzish sport turi boʻyicha oʻquvchi-sportchilarni guruhdan guruhga oʻtkazish nazorat-normativ
I. Sogʻlomlashtirish guruhidan boshlangʻich tayyorgarlik guruhiga 7-8 yoshli oʻgʻil va qiz bolalarni saralab olish nazorat-normativ talablari T/r Nazorat mashqlari Oʻgʻil bolalar Qiz bolalar Umumiy jismoniy tayyorgarlik 1. 1 kg ogʻirlikdagi meditsinbolni uloqtirish 3,8 m va undan koʻp 3,3 m va undan koʻp 2. Tik turgan xolda oyoqlarni bukmasdan oldinga egilish (baho) “5” — qoʻl qismi toʻliq yerga tegishi; “4” — qoʻl barmoqlari toʻliq yerga tegishi; “3” — qoʻl barmoqlarining uchi yerga tegishi. 3. Qoʻllarni birlashtirib oldinga-orqaga aylantirish (baho) “5” — qoʻllar orasida 0 — 10 sm “4” — qoʻllar orasida 11 — 20 sm “3” — qoʻllar orasida 21 — 30 sm 4. Mokisimon yugurish 3x10 m (soniya) 10 soniyadan yuqori boʻlmasligi kerak 10,5 soniyadan yuqori boʻlmasligi kerak 5. Yil davomida koʻkrakda erkin suzish usulini mukammal bilish (metr) 50 m 50 m 6. Sport toifasi (razryad) toifasiz toifasiz II. Boshlangʻich tayyorlov guruhining ikkinchi oʻqitish yiliga 8 yoshli oʻgʻil va qiz bolalarni oʻtkazish (qabul qilish) nazorat-normativ talablari T/r Nazorat mashqlari Oʻgʻil bolalar Qiz bolalar Umumiy jismoniy tayyorgarlik 1. Mokisimon yugurish 3x10 m (soniya) 9,5 soniyadan yuqori boʻlmasligi kerak 10 soniyadan yuqori boʻlmasligi kerak 2. 1 kg ogʻirlikdagi meditsinbolni uloqtirish 4.0 m dan kam boʻlmagan 3,5 m dan kam boʻlmagan 3. Tik turgan xolda, oyoqlarni bukmasdan oldinga egilish (baho) “5” — qoʻl qismi 15 sm va undan ortiq yerga tegishi; “4” — qoʻl qismi 10 — 14 sm yerga tegishi; “3” — �oʻl qismi 5 — 9 sm yerga tegishi. 4. Qoʻllarni birlashtirib oldinga orqaga aylantirish (baho) Tutqich kengligi 15 sm dan oshmasligi kerak 5. Toʻpiq egiluvchanligi (baho) “5” — oyoq uchlari 185 o “4” — oyoq uchlari 180 o “3” — oyoq uchlari 175 o Texnik va suzish tayyorgarlik 6. Uzunlikga sirpangan holda koʻkrakda va chalqancha suzish (m) 7,5 7,5 7. 15 m startdan suzish (soniya) “delfin” usulida-13,0 soniya va undan tez “chalqancha” usulida-13,0 soniya va undan tez “brass” usulida-15,0 soniya va undan tez “erkin” usulda-12,0 soniya va undan tez 8. 25 m oyoqda suzish (soniya) “delfin” usulida-27,5 soniya va undan tez “chalqancha” usulida-26,0 soniya va undan tez “brass” usulida-28,5 soniya va undan tez “erkin” usulda-25,5 soniya va undan tez 9. Razryad normalariga suzish 50 m “delfin” usulida kamida III oʻsmirlar razryadi 50 m “chalqancha” usulida kamida III oʻsmirlar razryadi 50 m “brass” usulida kamida III oʻsmirlar razryadi 50 m “erkin” usulida kamida III oʻsmirlar razryadi 10. Suzish usullari texnikasini koʻrsatish 100 m aralash (kompleks) usulda suzish 100 m aralash (kompleks) usulda suzish 11. Musobaqada sport toifasini qoʻlga kiritish III oʻsmirlar razryadini bajarish III oʻsmirlar razryadini bajarish III. Oʻquv-tayyorlov guruhlariga 9 — 12 yoshli oʻgʻil va qiz bolalarni qabul qilish va guruhdan guruhga oʻtkazish nazorat-normativ talablari Nazorat mashqlari 1 yil 2 yil 3 yil 3 yildan ortiq oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar Umumiy jismoniy tayyorgarlik Turgan joyidan uzunlikka sakrash (sm) 155 140 170 155 190 170 195 180 Turnikda tortilish (son) 2 - 4 - 6 3 8 4 Gimnastik oʻrindiqqa tiranib qoʻllarni bukib-yozish (son) - 6 - 10 - - - - 1 kg ogʻirlikdagi meditsinbolni uloqtirish (m) 4,5 4 5,3 4,8 7,5 6 9 7 Mokisimon yugurish 3x10 m (soniya) 9,3 9,8 9,1 9,6 8,8 9,4 8,5 9,2 Maxsus jismoniy tayyorgarlik 10 sm tepalikda tik turgan xolda oyoqlarni bukmasdan oldinga egilish + + + + + + + + Qoʻllarni birlashtirgan holda oldinga orqaga aylantirish Tutqich kengligi 20 sm dan oshmasligi kerak Texnik-taktik tayyorgarlik Razryad normalariga suzish: 100 m “delfin”; 100 m “chalqancha”; 100 m “brass”; 100 m “erkin”; III razryad II razryad I razryad 50 m oyoqda suzish (soniya) delfin — 55,0 soniya chalqancha — 52.0 soniya brass — 57,0 soniya erkin — 51,0 soniya delfin — 50,0 soniya chalqancha — 48,5 soniya brass — 51,0 soniya erkin — 48,0 soniya delfin — 47,0 soniya chalqancha — 45,0 soniya brass — 47,0 soniya erkin — 44,0 soniya Bir nafasda toʻlqinsimon harakatlar bilan suv ostida 15 m suzib oʻtish (bahoga) “5” — 12 soniya “4” — 13 soniya “3” — 15 soniya “5” — 11 soniya “4” — 12 soniya “3” — 13 soniya “5” — 10 soniya “4” — 11 soniya “3” — 12 soniya Suzish usullari texnikasini koʻrsatish 200 m aralash (kompleks) usuli Sport natijasi Musobaqada sport razryadlarini bajarish III kattalar razryadi II kattalar razryadi II-I kattalar razryadi IV. Sportda kamolotga erishish guruhlariga 13 — 15 yoshli oʻgʻil va qiz bolalarni qabul qilish va guruhdan guruhga oʻtkazish nazorat-normativ talablari Nazorat mashqlari 1 yil 2 yil 2 yildan ortiq oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar oʻgʻil bolalar qiz bolalar Umumiy jismoniy tayyorgarlik Turgan joyidan uzunlikka sakrash (sm) 200 185 210 190 220 195 Turnikda tortilish (son) 8 va undan ortiq 5 va undan ortiq 10 va undan ortiq 6 va undan ortiq 12 va undan ortiq 7 va undan ortiq Mokisimon yugurish 3x10 m (soniya) 8,8 9,8 8,5 9,6 8,2 9,4 3 km yugurish (baho) “5” — Oʻgʻil bolalar 12 daqiqa va undan tez; Qiz bolalar12,45 daqiqa va undan tez; “4” — Oʻgʻil bolalar 12,15 — 12 daqiqa; Qiz bolalar 13 — 12,45 daqiqa; “3” — Oʻgʻil bolalar 12,45 — 12,15 daqiqa; Qiz bolalar 13,15 — 13 daqiqa. Maxsus jismoniy tayyorgarlik 15 sm tepalikda tik turgan xolda, oyoqlarni bukmasdan oldinga egilish + + + + + + Qoʻllarni birlashtirilgan holda oldinga orqaga aylantirish Tutqich kengligi 15 sm oshmasligi kerak Sport natijasi Musobaqada sport razryadlarini bajarish I kattalar razryadi I kattalar razryadi, Sport ustaligiga nomzod Sport ustaligiga nomzod, Sport ustasi V. Oliy sport mahorati guruhlariga 15 yosh va undan katta yoshdagi oʻgʻil va qiz bolalarni qabul qilish uchun nazorat-normativ talablari Nazorat mashqlari Umumiy jismoniy tayyorgarlik Oʻgʻil bolalar Qiz bolalar Turnikda tortilish (son) 14 va undan koʻp 8 va undan koʻp 3 km . yugurish (bahoga) “5” — 12 daqiqa va undan tez; “4” — 12,15-12 daqiqa; “3” — 12,45-12 daqiqa. “5” — 12,45 va undan tez; “4” — 13-12,45 daqiqa; “3” — 13,15-13 daqiqa. Maxsus jismoniy tayyorgarlik Qoʻllarni birlashtirilgan holda, oldinga orqaga aylantirish Tutqich kengligi 15 sm dan oshmasligi kerak Respublika va xalqaro sport musobaqalarida koʻrsatilgan natija Musobaqada sport razryadlarini bajarish Sport ustasi, Xalqaro toifadagi sport ustasi
Budjet mablagʻlari hisobiga moliyalashtiriladigan basseynlarda shugʻullanish va ulardan foydalanish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA
Basseynlarda shugʻullanish boʻyicha yosh
Shugʻullanuvchilar tayyorgarligining darajasi va bosqichlari Oʻquv yili Qabul qilish uchun minimal yosh Oʻquv yili yakunida jismoniy, texnik va sport tayyorgarligi boʻyicha talablar Sport-sogʻlomlashtirish Butun davr 4 va cheklanmagan yosh Suv sportiga keng jalb qilish, sogʻlomlashtirish hamda suzish koʻnikmalarini egallashga imkon yaratish Boshlangʻich tayyorgarlik 1 yil 7-8 Oʻtkazish nazorat-normativ meʼyorlarining bajarilishi 1 yildan koʻp 8 Oʻquv — mashq 1 yil 9 Oʻtkazish nazorat-normativ meʼyorlarini bajarilishi va sport tayyorgarligi boʻyicha talablarni bajarilishi 2 yil 10 3 yil 11 3 yildan koʻp 12 Sportda kamolotga erishish 1 yil 13 Oʻtkazish nazorat-normativ meʼyorlarini bajarilishi va sport tayyorgarligi boʻyicha talablarni bajarilishi 2 yil 14 2 yildan koʻp 15 Oliy sport mahorati Butun davr 15 Sport natijalarining darajasi
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 3-may,
333-son