UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 3-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 3 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 3 мая 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 3 May 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 мартдаги ПФ-5368-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институти негизида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) ташкил этилганлиги;

Университет жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий ва ўқитувчи кадрлар тайёрлаш, шунингдек, соҳа мутахассисларини ўқитиш ҳамда тайёрлашнинг илғор усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича республиканинг базавий олий таълим, илмий-тадқиқот ҳамда илмий-методик муассасаси ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.

2. Университетнинг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб қуйидагилар белгилансин:

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги халқаро стандартлар ва кадрлар тайёрлашнинг илғор тажрибасини инобатга олган ҳолда тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича юқори малакали кадрларни тайёрлаш, университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириш;

ўқув жараёнини ташкил этишнинг замонавий усулларини жорий қилиш, ёшларнинг сифатли олий таълим олишларига кенг имкониятлар яратиш учун юқори даражада касбий педагогик маҳоратга эга бўлган ҳамда спорт соҳасида юқори натижаларни қайд этган малакали, амалий иш тажрибасига эга бўлган халқаро тоифадаги спорт усталари ва тренерларини таълим жараёнига кенг жалб этиш;

талабаларнинг мустақил тайёргарлигини чуқурлаштиришни ҳисобга олган ҳолда назарий ва амалий машғулотларни янада оптималлаштириш, иш берувчилар эҳтиёжидан ҳамда спортда юқори натижаларни қайд этиш талабларидан келиб чиқиб, уларнинг касбий тайёргарлигини ривожлантиришга қаратилган ўқув режаларини, дастурлар ва ўқув-методик материалларни ўқув жараёнида қўллаш;

ўқув, илмий ва бошқа адабиётлар, шу жумладан, хорижий адабиётлар фондини ва спорт соҳасига оид таълим ресурсларини мунтазам янгилаб бориш, ўқитишнинг инновацион методларини ривожлантириш, ўқув жараёнида ахборот-коммуникация технологияларини кенг қўллаш, талабалар, ўқитувчилар ва ёш тадқиқотчиларнинг спорт фаолиятига оид халқаро ахборот ва таълим ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш, амалиёт, стажировка ўташ тартибини такомиллаштириш;

тизимли асосда педагогик ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш ва стажировкадан ўтказиш, спорт муаммоларини қамраб олган илмий-тадқиқот ишларини олиб боришни қўллаб-қувватлаш, таълим жараёнига хорижий мутахассисларни кенг жалб қилиш, шунингдек, таянч докторантлар, докторантлар ҳамда талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш бўйича етакчи хорижий олий таълим муассасалари, таҳлилий, тадқиқот марказлари, халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш;

Университетнинг халқаро рейтинги ва рақобатбардошлигини ошириш мақсадида чет эл фуқаролари учун таълим олиш имкониятини кенгайтириш, спорт фаолиятига оид ижобий халқаро тажриба натижаларидан таълим жараёнида фойдаланиш, назарий ва амалий билимларнинг спортда бошқарув соҳаси ва тренерлик фаолиятида қўллаш амалиёти билан узвий боғлиқлигини спорт ташкилотлари, ихтисослашган спорт таълим муассасалари, спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасининг бошқарув органлари билан фаол ҳамкорлик орқали таъминлаш;

Университетнинг мавжуд моддий-техника базаси имконияти доирасида қўшимча пулли хизматлар (ижара, пулли ўқув курслари)ни йўлга қўйиш орқали бюджетдан ташқари маблағларни жалб қилишни кенгайтириш, истеъдодли ёшларни саралаб олиш (селекция) ҳамда республика ва халқаро спорт мусобақаларида олимпия ва миллий спорт турлари бўйича талабалар спорт клублари ҳамда жамоаларини ташкил этиш.

3. Қуйидагилар:

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

5. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ташкил қилиш, муаммоларни аниқлаш, ҳар бир спорт тури бўйича спортчилар ва жамоаларнинг тайёргарлик тизими динамикасини ҳамда ривожланиш истиқболларини белгилашга кўмаклашиш мақсадида Университет тузилмасида юридик шахс ташкил этмаган ҳолда ходимларнинг умумий чекланган сони 16 кишидан иборат бўлган Спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ўрганиш ва таҳлил қилиш бўйича махсус илмий лаборатория (кейинги ўринларда лаборатория деб аталади) ташкил этилсин.

6. Қуйидагилар лабораториянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

спортчиларнинг техник-тактик, психофизиологик ҳолатини ва уларнинг жисмоний тайёргарлигини ўрганиш, жисмоний тарбия ва спорт соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар олиб бориш;

спортчиларнинг турли даражадаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиши учун спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг ўқув-методик тайёргарлигини такомиллаштириш, юқори малакали спортчилар ва захира спортчиларнинг ўқув-машғулот йиғинлари ўтиши даврида комплекс илмий тадқиқотлар ўтказиш;

спортчиларнинг тайёргарлигини (жисмоний, техник-тактик, функционал, психологик) ҳар томонлама таҳлил қилиш ва моделлаштириш;

машғулот юкламаларини таҳлил қилиш, кутилаётган спорт натижаларига эришишга қаратилган спорт тайёргарлигини режалаштириш ва дастурлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида илмий-техник ахборотларни тўплаш, жисмоний тарбия соҳасидаги фундаментал ва амалий тадқиқотларнинг устувор йўналишларини аниқлаш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги методикалар ва технологияларнинг илмий экспертизасини ташкил этиш ҳамда уларни амалиётда қўллаш мумкинлиги тўғрисида хулосалар бериш;

жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги долзарб илмий муаммоларга бағишланган илмий, илмий-амалий конференциялар, семинарлар, йиғилишлар ташкил этиш;

профессор-ўқитувчилар, таянч докторантлар, докторантлар, мустақил изланувчилар, магистрантлар, тренерлар, спортчилар ва бошқа мутахассислар учун илмий-методик, ўқув-методик адабиётлар нашр этиш.

7. Белгилансинки:

лабораториянинг илмий ва раҳбар ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш республика илмий-тадқиқот муассасалари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартибига мувофиқ амалга оширилади;

лаборатория буюртмачи ташкилотларнинг буюртмаларидан келиб чиқиб, спорт соҳасидаги илмий-амалий тадқиқот ишларини шартнома асосида, буюртмачи ташкилотнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига амалга оширади.

8. Белгилансинки, Университет Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтининг барча ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва шартномалари бўйича унинг ҳуқуқий вориси ҳисобланади.

9. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:

бир ой муддатда Университетнинг уставини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

2018 йил 1 августга қадар зарур ўқув режалари ва дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилишини ҳамда улар Университетнинг кафедраларига етказилишини таъминласин;

2018 йил 1 сентябрга қадар Университетнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини юқори малакали мутахассислар ҳамда профессор-ўқитувчи кадрлар билан таъминлаш бўйича зарур чораларни кўрсин.

10. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Университетнинг янгидан қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган бино ва иншоотлари бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда давлат экспертизасидан ўтказилиши ва қурилиш-монтаж ишлари сифатли бажарилиши юзасидан давлат архитектура-қурилиш назорати ўрнатилишини таъминласин.

11. Белгилаб қўйилсинки, Университетни сақлаш харажатлари 2018 йилда «Таълим» соҳаси бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида, 2019 йилдан бошлаб эса мазкур соҳага ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.

12. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

13. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ҳамда Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 331-сон қарорига 2-ИЛОВА

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг кадрлар тайёрлаш борасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича

Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Ижро учун масъуллар I. Ўқув-методик адабиётлар ва бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш 1. 2018-2019 ўқув йилида Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетида бакалаврлар тайёрлаш бўйича таълимнинг сиртқи шаклига қабул квоталарини шакллантириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш. 2018 йил II чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 2. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида ўқув режалари ва дастурлар, ўқув-методик адабиётларни ҳамда электрон-таълим ресурсларини яратиш ва такомиллаштириш, таълим жараёнига замонавий технологияларни жорий этиш бўйича жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш муассасалари фаолиятини илмий-методик таъминлаш. 2018 йилдан бошлаб доимий Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 3. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли йўналишлар ва мутахассисликлар бўйича ўқув режалари ва дастурларни, ўқув-методик адабиётларни ҳамда бошқа ҳужжатларни ишлаб чиқиш. 2018 йил III чорак Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети II. Илғор хорижий тажриба асосида ўқув жараёнини ташкил этиш ҳамда таълим ва илмий тадқиқотлар соҳасида халқаро алоқаларни ривожлантириш 4. Фундаментал, амалий ва инновацион илмий-тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишлари бўйича илмий мактабларни ривожлантириш, етакчи хорижий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 5. Давлат илмий-техника дастурлари доирасидаги фундаментал, амалий, инновацион, ёшлар лойиҳалари ва халқаро грантлар танловларида университетнинг фаол иштирокини таъминлаш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 6. Хорижий таълим муассасалари ва спорт ташкилотлари ҳамкорлигида жисмоний тарбия ва спортнинг муаммолари, ютуқлари ҳамда истиқболларини ўрганишга бағишланган халқаро ва республика миқёсидаги илмий-амалий анжуманларни ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб доимий Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 7. Спорт турлари бўйича федерациялар, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ҳамда Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари билан илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳамкорликни ривожлантириш. Таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиларнинг илмий-тадқиқот мавзуларида спорт ташкилотларининг муаммоларини қамраб олинишига эътибор қаратиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 8. Институционал ҳамкорлик (хорижий таълим муассасалари, спорт ташкилотларига аъзолик) — хорижий мамлакатлар билан ҳамкорлик миқёсини кенгайтириш, шу жумладан бакалаврлар, магистрлар, илмий изланувчилар, профессор-ўқитувчилар учун малака алмашинув дастурларини тузиш. Жисмоний тарбия ва спорт бўйича нуфузли хорижий таълим муассасалари билан академик алмашинув дастурларини ривожлантириш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 9. Хорижий етакчи жисмоний тарбия ва спорт соҳасидаги илмий-таълим муассасалари билан истиқболли ҳамкорлик алоқаларини яқиндан йўлга қўйиш, ўқув жараёнига замонавий педагогик технологиялар, таълим дастурлари ва ўқув методик материалларни кенг жорий этиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 10. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув қўлланмаларини яратиш ва олий таълим тизимига кенг жорий этиш, таълим муассасасини замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс марказлари фондларини мунтазам янгилаб бориш. 2018 йилдан бошлаб доимий Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетда ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети III. Илмий салоҳиятни ошириш ва илмий-тадқиқот ишларини янада такомиллаштириш 11. Илмий-педагогик кадрлар таркибини истиқболли ёш педагог ва илмий кадрлар билан тўлдириб бориш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 12. Илғор инновацион ва илм-фан ютуқларига хизмат қиладиган лойиҳалар ва ишланмаларни амалга ошириш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 13. Илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш ва уни амалиётга жорий этиш мақсадида қуйидаги махсус лабораторияларни ташкил қилиш: Тиббий-биологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси; Психо-физиологик муаммоларни ўрганиш лабораторияси; Педагогика муаммоларини ўрганиш лабораторияси. 2018 йил 2019 йил 2020 йил Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 14. Университет ва Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини замонавий техника воситалари ва махсус лаборатория ускуналари билан жиҳозлаш. 2018 йилдан бошлаб доимий Таълим ва тиббиёт муассасаларининг моддий-техник базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 15. Ривожланган хорижий мамлакатларда фалсафа доктори (Doctor of Philosophy) ва фан доктори (Doctor of Science) тайёрлаш тажрибасини чуқур таҳлил қилган ҳолда фалсафа доктори ва фан докторларини тайёрлаш, юқори илмий-услубий ва амалий аҳамиятга эга монография ва илмий мақолалар тайёрлаш ҳамда уларни нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этишни таъминлаш. 2018 йилдан бошлаб доимий Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 16. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида янги авлод ўқув-услубий адабиётларини нашр этишга тайёрлаш, бунда я нги авлод ўқув адабиётларини хорижий давлатларнинг етакчи олий таълим муассасаларида фойдаланилаётган тегишли адабиётларнинг танқидий таҳлили асосида яратиш. 2018 йилдан бошлаб доимий Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 17. Университет ва Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари илмий-педагогик салоҳиятини мустаҳкамлаш, таълим жараёнларини замонавий ахборот-услубий материаллар ва ўқув адабиётлар билан таъминлаш. 2018 йилдан бошлаб доимий Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетининг бюджетдан ташқари маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 18. Университетнинг илмий-педагогик кадрлари фаолиятини танқидий ўрганиш, ўқув ва илмий-тадқиқот ишларини қайта кўриб чиқиш. 2018 йил III чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 19. Университетга тиббиёт ва ижтимоий-гуманитар соҳадаги илмий-педагог кадрларни жалб қилиш, спорт психологияси, спорт менежменти ва спорт социологияси йўналишларида илмий-тадқиқотларни ҳамда диссертация ҳимояларини ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 20. «Устоз ва шогирд» анъаналари асосида университетда илмий мактаблар яратиш ишларини йўлга қўйиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 21. Университет билан спорт ташкилотлари интеграциясини таъминлаш, спорт ташкилотларининг долзарб муаммолари мавзусида илмий-тадқиқот ишлари бажарилишини йўлга қўйиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 22. Иқтидорли талабаларни аниқлаш ва танлаш, уларни магистратура босқичида таълим олиши ҳамда таянч докторантурада илмий-тадқиқот ишларини олиб бориши бўйича узлуксиз тизимни йўлга қўйиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 23. Университет илмий-педагог ходимлари томонидан олиб борилаётган илмий-тадқиқотлар негизида «Фан спортга» илмий-назарий журнали фаолиятини такомиллаштириш ва оммалаштириш чораларини кўриш. 2018 йил II чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 24. Фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спортнинг истиқболли йўналишларини белгилаш. 2018 йил III чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 25. Университетнинг мутахассислик кафедралари негизида жойларда оммавий спортни ривожлантириш муаммоларини ўрганувчи гуруҳлар ташкил қилиш ва мавжуд муаммолар ечими юзасидан чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. 2018 йил III чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети I V. Кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш 26. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларини замонавий ўқув-услубий таъминот ва инновацион ёндашувлар асосида ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази 27. Қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида ўқув машғулотларини олиб боришга тренерлик курсларини муваффақиятли якунлаган профессор-ўқитувчилар, тажрибали амалиётчилар ҳамда чет эл ва халқаро грантлар асосида хорижий мутахассисларни жалб этишни кенгайтириш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази 28. Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида педагог кадрларни ва тренерларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари бўйича замонавий талаблар ва халқаро стандартлардан келиб чиққан ҳолда малака талабларини, ўқув режа ва дастурларини такомиллаштириш. 2018 йил III чорак - Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети, Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни илмий-методик таъминлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш маркази 29. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 30. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларининг кадрлар тайёрлаш тизимини қайта кўриб чиқиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 31. Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказларини халқаро стандартлар даражасига мос юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш учун зарур шарт-шароитлар яратиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети V. Фан ва ишлаб чиқариш ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва интеграцияни ривожлантириш 32. Инновацион-корпоратив ҳамкорлик доирасида бакалавриат ва магистратура босқичи талабаларини жисмоний тарбия ва спорт ташкилотлари, республика спорт федерациялари ва уюшмаларида амалиёт ўташларини кенгайтириш ҳамда уларнинг битирув малакавий ишлари ва магистрлик диссертациялари ҳимоясини ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб доимий - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 33. Спорт соҳасидаги реал истеъмолчилар талабларини эътиборга олган ҳолда малака талаблари тузилмаси ва мазмуни бўйича лойиҳалар тайёрлаш. 2018 йил II чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети 34. Кадрлар буюртмачилари бўлган ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорликни мустаҳкамлаш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиётлари сифатини кўтариш. 2018 йил II чорак - Спортни ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 3 май,

331-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.05.2018 й., 09/18/331/1146-сон; 13.07.2019 й., 09/19/574/3421-сон; 13.08.2020 й., 09/20/480/1168-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2021 й., 07/21/60/1177-сон; 31.12.2022 й., 09/22/731/1141-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 22-yanvardagi PF-5308-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va sport sohasida davlat boshqaruvi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-martdagi PF-5368-son Farmoniga muvofiq Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya instituti negizida Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti (keyingi oʻrinlarda Universitet deb ataladi) tashkil etilganligi;

Universitet jismoniy tarbiya va sport sohasida ilmiy va oʻqituvchi kadrlar tayyorlash, shuningdek, soha mutaxassislarini oʻqitish hamda tayyorlashning ilgʻor usullarini ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha respublikaning bazaviy oliy taʼlim, ilmiy-tadqiqot hamda ilmiy-metodik muassasasi hisoblanishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Universitetning asosiy vazifalari va faoliyati yoʻnalishlari etib quyidagilar belgilansin:

jismoniy tarbiya va sport sohasidagi xalqaro standartlar va kadrlar tayyorlashning ilgʻor tajribasini inobatga olgan holda tegishli yoʻnalishlar va mutaxassisliklar boʻyicha yuqori malakali kadrlarni tayyorlash, universitetning ilmiy-pedagogik salohiyatini oshirish;

oʻquv jarayonini tashkil etishning zamonaviy usullarini joriy qilish, yoshlarning sifatli oliy taʼlim olishlariga keng imkoniyatlar yaratish uchun yuqori darajada kasbiy pedagogik mahoratga ega boʻlgan hamda sport sohasida yuqori natijalarni qayd etgan malakali, amaliy ish tajribasiga ega boʻlgan xalqaro toifadagi sport ustalari va trenerlarini taʼlim jarayoniga keng jalb etish;

talabalarning mustaqil tayyorgarligini chuqurlashtirishni hisobga olgan holda nazariy va amaliy mashgʻulotlarni yanada optimallashtirish, ish beruvchilar ehtiyojidan hamda sportda yuqori natijalarni qayd etish talablaridan kelib chiqib, ularning kasbiy tayyorgarligini rivojlantirishga qaratilgan oʻquv rejalarini, dasturlar va oʻquv-metodik materiallarni oʻquv jarayonida qoʻllash;

oʻquv, ilmiy va boshqa adabiyotlar, shu jumladan, xorijiy adabiyotlar fondini va sport sohasiga oid taʼlim resurslarini muntazam yangilab borish, oʻqitishning innovatsion metodlarini rivojlantirish, oʻquv jarayonida axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini keng qoʻllash, talabalar, oʻqituvchilar va yosh tadqiqotchilarning sport faoliyatiga oid xalqaro axborot va taʼlim resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish, amaliyot, stajirovka oʻtash tartibini takomillashtirish;

tizimli asosda pedagogik va ilmiy xodimlarning malakasini oshirish va stajirovkadan oʻtkazish, sport muammolarini qamrab olgan ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borishni qoʻllab-quvvatlash, taʼlim jarayoniga xorijiy mutaxassislarni keng jalb qilish, shuningdek, tayanch doktorantlar, doktorantlar hamda talabalarning akademik almashinuvini taʼminlash boʻyicha yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalari, tahliliy, tadqiqot markazlari, xalqaro tashkilotlar bilan hamkorlikni mustahkamlash;

Universitetning xalqaro reytingi va raqobatbardoshligini oshirish maqsadida chet el fuqarolari uchun taʼlim olish imkoniyatini kengaytirish, sport faoliyatiga oid ijobiy xalqaro tajriba natijalaridan taʼlim jarayonida foydalanish, nazariy va amaliy bilimlarning sportda boshqaruv sohasi va trenerlik faoliyatida qoʻllash amaliyoti bilan uzviy bogʻliqligini sport tashkilotlari, ixtisoslashgan sport taʼlim muassasalari, sport federatsiyalari (uyushmalari) hamda jismoniy tarbiya va sport sohasining boshqaruv organlari bilan faol hamkorlik orqali taʼminlash;

Universitetning mavjud moddiy-texnika bazasi imkoniyati doirasida qoʻshimcha pulli xizmatlar (ijara, pulli oʻquv kurslari)ni yoʻlga qoʻyish orqali budjetdan tashqari mablagʻlarni jalb qilishni kengaytirish, isteʼdodli yoshlarni saralab olish (seleksiya) hamda respublika va xalqaro sport musobaqalarida olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha talabalar sport klublari hamda jamoalarini tashkil etish.

3. Quyidagilar:

2018 — 2021-yillarda Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining kadrlar tayyorlash borasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

5. Jismoniy tarbiya va sport sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil qilish, muammolarni aniqlash, har bir sport turi boʻyicha sportchilar va jamoalarning tayyorgarlik tizimi dinamikasini hamda rivojlanish istiqbollarini belgilashga koʻmaklashish maqsadida Universitet tuzilmasida yuridik shaxs tashkil etmagan holda xodimlarning umumiy cheklangan soni 16 kishidan iborat boʻlgan Sportchilarning texnik-taktik, psixofiziologik holatini oʻrganish va tahlil qilish boʻyicha maxsus ilmiy laboratoriya (keyingi oʻrinlarda laboratoriya deb ataladi) tashkil etilsin.

6. Quyidagilar laboratoriyaning asosiy vazifalari etib belgilansin:

sportchilarning texnik-taktik, psixofiziologik holatini va ularning jismoniy tayyorgarligini oʻrganish, jismoniy tarbiya va sport sohasida fundamental va amaliy tadqiqotlar olib borish;

sportchilarning turli darajadagi musobaqalarda muvaffaqiyatli ishtirok etishi uchun sport turlari boʻyicha terma jamoalarning oʻquv-metodik tayyorgarligini takomillashtirish, yuqori malakali sportchilar va zaxira sportchilarning oʻquv-mashgʻulot yigʻinlari oʻtishi davrida kompleks ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish;

sportchilarning tayyorgarligini (jismoniy, texnik-taktik, funksional, psixologik) har tomonlama tahlil qilish va modellashtirish;

mashgʻulot yuklamalarini tahlil qilish, kutilayotgan sport natijalariga erishishga qaratilgan sport tayyorgarligini rejalashtirish va dasturlash;

jismoniy tarbiya va sport sohasida ilmiy-texnik axborotlarni toʻplash, jismoniy tarbiya sohasidagi fundamental va amaliy tadqiqotlarning ustuvor yoʻnalishlarini aniqlash;

jismoniy tarbiya va sport sohasida yangi metodikalar va texnologiyalarning ilmiy ekspertizasini tashkil etish hamda ularni amaliyotda qoʻllash mumkinligi toʻgʻrisida xulosalar berish;

jismoniy tarbiya va sport sohasidagi dolzarb ilmiy muammolarga bagʻishlangan ilmiy, ilmiy-amaliy konferensiyalar, seminarlar, yigʻilishlar tashkil etish;

professor-oʻqituvchilar, tayanch doktorantlar, doktorantlar, mustaqil izlanuvchilar, magistrantlar, trenerlar, sportchilar va boshqa mutaxassislar uchun ilmiy-metodik, oʻquv-metodik adabiyotlar nashr etish.

7. Belgilansinki:

laboratoriyaning ilmiy va rahbar xodimlari mehnatiga haq toʻlash respublika ilmiy-tadqiqot muassasalari xodimlarining mehnatiga haq toʻlash tartibiga muvofiq amalga oshiriladi;

laboratoriya buyurtmachi tashkilotlarning buyurtmalaridan kelib chiqib, sport sohasidagi ilmiy-amaliy tadqiqot ishlarini shartnoma asosida, buyurtmachi tashkilotning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga amalga oshiradi.

8. Belgilansinki, Universitet Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya institutining barcha huquqlari, majburiyatlari va shartnomalari boʻyicha uning huquqiy vorisi hisoblanadi.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi:

bir oy muddatda Universitetning ustavini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;

2018-yil 1-avgustga qadar zarur oʻquv rejalari va dasturlari, oʻquv-metodik materiallar va qoʻllanmalar ishlab chiqilishini hamda ular Universitetning kafedralariga yetkazilishini taʼminlasin;

2018-yil 1-sentabrga qadar Universitetning boʻlimlari, fakultetlari va kafedralarini yuqori malakali mutaxassislar hamda professor-oʻqituvchi kadrlar bilan taʼminlash boʻyicha zarur choralarni koʻrsin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi Universitetning yangidan quriladigan, rekonstruksiya qilinadigan va mukammal taʼmirlanadigan bino va inshootlari boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari belgilangan tartibda davlat ekspertizasidan oʻtkazilishi va qurilish-montaj ishlari sifatli bajarilishi yuzasidan davlat arxitektura-qurilish nazorati oʻrnatilishini taʼminlasin.

11. Belgilab qoʻyilsinki, Universitetni saqlash xarajatlari 2018-yilda “Taʼlim” sohasi boʻyicha tasdiqlangan budjet parametrlari doirasida, 2019-yildan boshlab esa mazkur sohaga har yili ajratiladigan mablagʻlar doirasida amalga oshiriladi.

12. Quyidagilar Universitet faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnoma asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ular tomonidan qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Q.V. Akmalov hamda Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri Sh.X. Isroilov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 331-son qaroriga 2-ILOVA

2018 — 2021-yillarda Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining kadrlar tayyorlash borasidagi faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha

T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Ijro uchun masʼullar I. Oʻquv-metodik adabiyotlar va boshqa hujjatlarni ishlab chiqish 1. 2018-2019 oʻquv yilida Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetida bakalavrlar tayyorlash boʻyicha taʼlimning sirtqi shakliga qabul kvotalarini shakllantirish yuzasidan taklif ishlab chiqish. 2018-yil II chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 2. Jismoniy tarbiya va sport sohasida oʻquv rejalari va dasturlar, oʻquv-metodik adabiyotlarni hamda elektron-taʼlim resurslarini yaratish va takomillashtirish, taʼlim jarayoniga zamonaviy texnologiyalarni joriy etish boʻyicha jismoniy tarbiya va sport sohasidagi mutaxassislarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish muassasalari faoliyatini ilmiy-metodik taʼminlash. 2018-yildan boshlab doimiy Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti hamda Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 3. Jismoniy tarbiya va sport sohasida tegishli yoʻnalishlar va mutaxassisliklar boʻyicha oʻquv rejalari va dasturlarni, oʻquv-metodik adabiyotlarni hamda boshqa hujjatlarni ishlab chiqish. 2018-yil III chorak Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti II. Ilgʻor xorijiy tajriba asosida oʻquv jarayonini tashkil etish hamda taʼlim va ilmiy tadqiqotlar sohasida xalqaro aloqalarni rivojlantirish 4. Fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy-tadqiqotlar oʻtkazish, jismoniy tarbiya va sportning istiqbolli yoʻnalishlari boʻyicha ilmiy maktablarni rivojlantirish, yetakchi xorijiy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlar bilan hamkorlikni mustahkamlash. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 5. Davlat ilmiy-texnika dasturlari doirasidagi fundamental, amaliy, innovatsion, yoshlar loyihalari va xalqaro grantlar tanlovlarida universitetning faol ishtirokini taʼminlash. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 6. Xorijiy taʼlim muassasalari va sport tashkilotlari hamkorligida jismoniy tarbiya va sportning muammolari, yutuqlari hamda istiqbollarini oʻrganishga bagʻishlangan xalqaro va respublika miqyosidagi ilmiy-amaliy anjumanlarni tashkil etish. 2018-yildan boshlab doimiy Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 7. Sport turlari boʻyicha federatsiyalar, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, bolalar-oʻsmirlar sport maktablari hamda Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari bilan ilmiy-tadqiqot ishlari boʻyicha hamkorlikni rivojlantirish. Tayanch doktorantura, doktorantura va mustaqil izlanuvchilarning ilmiy-tadqiqot mavzularida sport tashkilotlarining muammolarini qamrab olinishiga eʼtibor qaratish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 8. Institutsional hamkorlik (xorijiy taʼlim muassasalari, sport tashkilotlariga aʼzolik) — xorijiy mamlakatlar bilan hamkorlik miqyosini kengaytirish, shu jumladan bakalavrlar, magistrlar, ilmiy izlanuvchilar, professor-oʻqituvchilar uchun malaka almashinuv dasturlarini tuzish. Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha nufuzli xorijiy taʼlim muassasalari bilan akademik almashinuv dasturlarini rivojlantirish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 9. Xorijiy yetakchi jismoniy tarbiya va sport sohasidagi ilmiy-taʼlim muassasalari bilan istiqbolli hamkorlik aloqalarini yaqindan yoʻlga qoʻyish, oʻquv jarayoniga zamonaviy pedagogik texnologiyalar, taʼlim dasturlari va oʻquv metodik materiallarni keng joriy etish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 10. Jismoniy tarbiya va sport sohasida yangi avlod oʻquv qoʻllanmalarini yaratish va oliy taʼlim tizimiga keng joriy etish, taʼlim muassasasini zamonaviy oʻquv-metodik va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash, jumladan, eng yangi xorijiy adabiyotlarni sotib olish va tarjima qilish negizida axborot-resurs markazlari fondlarini muntazam yangilab borish. 2018-yildan boshlab doimiy Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining budjetda tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti III. Ilmiy salohiyatni oshirish va ilmiy-tadqiqot ishlarini yanada takomillashtirish 11. Ilmiy-pedagogik kadrlar tarkibini istiqbolli yosh pedagog va ilmiy kadrlar bilan toʻldirib borish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 12. Ilgʻor innovatsion va ilm-fan yutuqlariga xizmat qiladigan loyihalar va ishlanmalarni amalga oshirish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 13. Ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish va uni amaliyotga joriy etish maqsadida quyidagi maxsus laboratoriyalarni tashkil qilish: Tibbiy-biologik muammolarni oʻrganish laboratoriyasi; Psixo-fiziologik muammolarni oʻrganish laboratoriyasi; Pedagogika muammolarini oʻrganish laboratoriyasi. 2018-yil 2019-yil 2020-yil Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 14. Universitet va Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarini zamonaviy texnika vositalari va maxsus laboratoriya uskunalari bilan jihozlash. 2018-yildan boshlab doimiy Taʼlim va tibbiyot muassasalarining moddiy-texnik bazasini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 15. Rivojlangan xorijiy mamlakatlarda falsafa doktori (Doctor of Philosophy) va fan doktori (Doctor of Science) tayyorlash tajribasini chuqur tahlil qilgan holda falsafa doktori va fan doktorlarini tayyorlash, yuqori ilmiy-uslubiy va amaliy ahamiyatga ega monografiya va ilmiy maqolalar tayyorlash hamda ularni nufuzli xorijiy ilmiy jurnallarda chop etishni taʼminlash. 2018-yildan boshlab doimiy Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 16. Jismoniy tarbiya va sport sohasida yangi avlod oʻquv-uslubiy adabiyotlarini nashr etishga tayyorlash, bunda ya ngi avlod oʻquv adabiyotlarini xorijiy davlatlarning yetakchi oliy taʼlim muassasalarida foydalanilayotgan tegishli adabiyotlarning tanqidiy tahlili asosida yaratish. 2018-yildan boshlab doimiy Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 17. Universitet va Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari ilmiy-pedagogik salohiyatini mustahkamlash, taʼlim jarayonlarini zamonaviy axborot-uslubiy materiallar va oʻquv adabiyotlar bilan taʼminlash. 2018-yildan boshlab doimiy Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari Sportni rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 18. Universitetning ilmiy-pedagogik kadrlari faoliyatini tanqidiy oʻrganish, oʻquv va ilmiy-tadqiqot ishlarini qayta koʻrib chiqish. 2018-yil III chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 19. Universitetga tibbiyot va ijtimoiy-gumanitar sohadagi ilmiy-pedagog kadrlarni jalb qilish, sport psixologiyasi, sport menejmenti va sport sotsiologiyasi yoʻnalishlarida ilmiy-tadqiqotlarni hamda dissertatsiya himoyalarini tashkil etish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 20. “Ustoz va shogird” anʼanalari asosida universitetda ilmiy maktablar yaratish ishlarini yoʻlga qoʻyish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 21. Universitet bilan sport tashkilotlari integratsiyasini taʼminlash, sport tashkilotlarining dolzarb muammolari mavzusida ilmiy-tadqiqot ishlari bajarilishini yoʻlga qoʻyish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 22. Iqtidorli talabalarni aniqlash va tanlash, ularni magistratura bosqichida taʼlim olishi hamda tayanch doktoranturada ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borishi boʻyicha uzluksiz tizimni yoʻlga qoʻyish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 23. Universitet ilmiy-pedagog xodimlari tomonidan olib borilayotgan ilmiy-tadqiqotlar negizida “Fan sportga” ilmiy-nazariy jurnali faoliyatini takomillashtirish va ommalashtirish choralarini koʻrish. 2018-yil II chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 24. Fundamental, amaliy va innovatsion ilmiy tadqiqotlar oʻtkazish, jismoniy tarbiya va sportning istiqbolli yoʻnalishlarini belgilash. 2018-yil III chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 25. Universitetning mutaxassislik kafedralari negizida joylarda ommaviy sportni rivojlantirish muammolarini oʻrganuvchi guruhlar tashkil qilish va mavjud muammolar yechimi yuzasidan chora-tadbirlarni ishlab chiqish. 2018-yil III chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti I V. Kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish 26. Jismoniy tarbiya va sport sohasida rahbar va pedagog kadrlarni qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarini zamonaviy oʻquv-uslubiy taʼminot va innovatsion yondashuvlar asosida tashkil etish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti, Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi 27. Qayta tayyorlash va malaka oshirish kurslarida oʻquv mashgʻulotlarini olib borishga trenerlik kurslarini muvaffaqiyatli yakunlagan professor-oʻqituvchilar, tajribali amaliyotchilar hamda chet el va xalqaro grantlar asosida xorijiy mutaxassislarni jalb etishni kengaytirish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi 28. Jismoniy tarbiya va sport sohasida pedagog kadrlarni va trenerlarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish kurslari boʻyicha zamonaviy talablar va xalqaro standartlardan kelib chiqqan holda malaka talablarini, oʻquv reja va dasturlarini takomillashtirish. 2018-yil III chorak - Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti, Jismoniy tarbiya va sport boʻyicha mutaxassislarni ilmiy-metodik taʼminlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish markazi 29. Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari faoliyatini tubdan takomillashtirish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 30. Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarining kadrlar tayyorlash tizimini qayta koʻrib chiqish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 31. Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlarini xalqaro standartlar darajasiga mos yuqori malakali mutaxassislarni tayyorlash uchun zarur shart-sharoitlar yaratish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti V. Fan va ishlab chiqarish oʻrtasida oʻzaro hamkorlik va integratsiyani rivojlantirish 32. Innovatsion-korporativ hamkorlik doirasida bakalavriat va magistratura bosqichi talabalarini jismoniy tarbiya va sport tashkilotlari, respublika sport federatsiyalari va uyushmalarida amaliyot oʻtashlarini kengaytirish hamda ularning bitiruv malakaviy ishlari va magistrlik dissertatsiyalari himoyasini tashkil etish. 2018-yildan boshlab doimiy - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 33. Sport sohasidagi real isteʼmolchilar talablarini eʼtiborga olgan holda malaka talablari tuzilmasi va mazmuni boʻyicha loyihalar tayyorlash. 2018-yil II chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti 34. Kadrlar buyurtmachilari boʻlgan tashkilotlar bilan korporativ hamkorlikni mustahkamlash asosida oʻquv va ishlab chiqarish amaliyotlari sifatini koʻtarish. 2018-yil II chorak - Sportni rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston davlat jismoniy tarbiya va sport universiteti

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 3-may,

331-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 03.05.2018-y., 09/18/331/1146-son; 13.07.2019-y., 09/19/574/3421-son; 13.08.2020-y., 09/20/480/1168-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 25.12.2021-y., 07/21/60/1177-son; 31.12.2022-y., 09/22/731/1141-son )

lex.uz