📅 2018-yil 3-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 3-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 3 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 3 мая 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 3 May 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАВСИФИ
ТАВСИФИ
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 3 июндаги ПҚ-3031-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, мамлакатимизда жисмоний тарбия ва оммавий спортни янада ривожлантириш ишларининг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони таъсис этилсин.
2. Қуйидагилар:
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонининг тавсифи 2-иловага мувофиқ;
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг тавсифи 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномалари тайёрланишини таъминласин.
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонлари ва уларнинг гувоҳномаларини тайёрлаш учун зарур харажатлар Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг календарь режаси учун Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигига ажратиладиган маблағлар ҳисобига амалга оширилишини назарда тутсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сон қарорига 1-ИЛОВА
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони (кейинги ўринларда кўкрак нишони деб аталади) билан тақдирлаш тартибини белгилайди.
2. Кўкрак нишони билан Олимпия, Паралимпия ва Осиё ўйинлари ҳамда жаҳон, Осиё чемпионатларида ва бошқа нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган, Ватанимиз байроғини баланд кўтариб келаётган спортчиларнинг тренерлари, жамиятимизда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, аҳолининг, айниқса ёш авлоднинг жисмоний тарбия ва оммавий спорт билан мунтазам шуғулланиши учун замон талабларига мос шарт-шароитлар яратиш, жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантиришга йўналтирилган кенг кўламли ишлар амалга оширилишига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларида оммавий спортнинг инсон ва жамият ҳаётидаги муҳим аҳамияти, унинг жисмоний ва маънавий соғломликнинг асоси эканини тарғиб қилиш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш ҳамда мақсадли тайёрлаш тизимини такомиллаштириш борасида сидқидилдан меҳнат қилаётган, республикада жисмоний тарбия ва спорт соҳасида малакали кадрлар тайёрлашда жонбозлик кўрсатаётган тажрибали, етук жисмоний тарбия ва спорт соҳаси вакиллари тақдирланадилар.
3. Кўкрак нишони билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам тақдирланиши мумкин.
4. «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонига тавсия этилган номзодлар Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) томонидан тақдирланади.
2-боб. «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим этиш тартиби
5. Спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган спорт мактаблари, спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар, олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ҳамда бошқа таълим муассасалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ташкилотлари (республика нодавлат нотижорат ташкилотлари бундан мустасно) томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига ҳар йили 25 апрелгача тақдим этилади.
6. Спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар ва бошқа республика нодавлат нотижорат ташкилотлари томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар Спорт турларини ривожлантириш республика марказларига ҳар йили 25 апрелгача тақдим этилади.
Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари ҳамда Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари кўкрак нишони билан тақдирлашга номзодлар бўйича тавсияларни ҳар йили 25 июнгача Вазирликка тақдим этади.
Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари ҳамда бошқа вазирликлар ва идоралар томонидан ходимларни жисмоний тарбия ва спорт соҳасига қўшган ҳиссаси учун кўкрак нишони билан тақдирлашга оид тавсиялар ҳар йили 25 июнгача Вазирликка тақдим этилади.
7. Кўкрак нишони билан тақдирлашга оид таклифлар ва тавсияларни кўриб чиқиш тартиби Вазирлик томонидан белгиланади.
8. Кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
3-боб. «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш тартиби
9. Вазирликнинг буйруғи билан кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларни кўриб чиқиш бўйича доимий комиссия (кейинги ўринларда — Комиссия деб аталади) ташкил этилади.
10. Комиссия хулосаси асосида Вазирликнинг кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинади.
Кўкрак нишони билан тақдирлаш тўғрисидаги буйруқ Вазирликнинг ахборот воситаларида эълон қилинади.
11. Кўкрак нишони ва унинг гувоҳномаси байрам кунлари арафасида тантанали вазиятда топширилади.
12. Кўкрак нишони такроран берилмайди.
13. Кўкрак нишони давлат мукофотларидан кейин кўкракнинг чап томонига тақилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
14. Вазирлик ушбу Низомга мувофиқ кўкрак нишонига тавсия этилган номзодларнинг ҳужжатлари холис кўриб чиқилиши учун бевосита жавобгардир.
15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони тўғрисида»ги низомга ИЛОВА
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш учун ҳужжатларни тақдим қилиш
Босқичлар Ижрочилар Тадбирлар Муддатлар I босқич Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари, спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари, олимпия захиралари коллежлари, таълим муассасалари, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари. Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармаларига ҳужжатларни тақдим қилиш. хар йили 25 апрелгача Спорт турлари бўйича федерациялар, уюшмалар, бошқа республика миқёсидаги нодавлат ва нотижорат ташкилотлари. Спорт турларини ривожлантириш республика марказларига ҳужжатларни тақдим қилиш. хар йили 25 апрелгача II босқич Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари. Спорт вазирлигига ҳужжатларни тақдим қилиш. хар йили 25 июнгача Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари. Вазирлик тизимидаги республика ташкилотлари ва муассасалари хамда бошқа вазирликлар ва идоралар III босқич Спорт вазирлиги «Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлаш. Белгиланган муддатларда
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сон қарорига 2-ИЛОВА
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонининг
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони диаметри 34 миллиметрли доира шаклида бўлиб, мис қотишмасидан тайёрланади.
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишонининг олд томони юқори қисмида 1928 йилда илк бор Олимпия ўйинларида ёқилган, 1936 йилда олимпия эстафетасига киритилган Олимпия машъаласининг кўриниши тасвирланган. Бу тасвирнинг ўнг тарафида спорт турларининг пиктограммалари фон сифатида берилган. Уларнинг устида «JISMONIY TARBIYA VA SPORT AʼLOCНISI» сўзлари ёзилган. Ҳарфларнинг баландлиги 2,3 миллиметр, ёзувлар зарҳалланган. Машъаланинг пастида Ўзбекистон Республикаси давлат байроғи ярим айланма шаклда берилган.
Кўкрак нишонининг орқа томони марказида беш қаторда ҳарфларнинг баландлиги 2 миллиметр бўлган «JISMONIY TARBIYA VA SPORT SOНASI RIVOJIGA QO`SНGAN НISSASI UCНUN» ёзуви жойлашган.
Кўкрак нишонининг қалинлиги 2,2 миллиметр. Тасвирлар ва ёзувлар қабариқдир. Кўкрак нишонининг олд ва орқа томонларининг четлари қабариқ доира билан ўралган. Кўкрак нишони илмоқчалар ва ҳалқача ёрдамида тўғри тўртбурчак шаклдаги қадағичга уланган.
Қадағичнинг эни — 26 миллиметр, бўйи — 17 миллиметрдан иборат. Қадағич эни 22 миллиметрли шойи лента билан қопланган. Лентанинг икки ёнидан оқ рангли эни 1,6 миллиметрли йўл ўтган, шунингдек, чизиқлар ёнидан ҳар бирининг эни 2,8 миллиметр бўлган яшил рангли йўл ўтган.
Қадағичнинг орқа томонига кўкрак нишонини кийимга тақиб қўйиш учун тўғноғич кўринишидаги мослама ўрнатилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 3 майдаги 332-сон қарорига 3-ИЛОВА
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномасининг
«Жисмоний тарбия ва спорт аълочиси» кўкрак нишони гувоҳномаси 160 х 110 миллиметр ўлчамдаги китобча шаклида бўлиб, 240 г/кв.м. қалинликдаги офсет қоғоздан тайёрланади.
Гувоҳноманинг ташқи томони (биринчи ва тўртинчи бетлари) яшил рангда бўлиб, плёнка билан қопланган.
Гувоҳноманинг биринчи бети эни 7,5 миллиметрли, ички бурчаклари айлана шаклида бўлган тўқ яшил рангли ҳошия билан ўралган.
Гувоҳноманинг юқори чеккасидан (биринчи бети) 35 миллиметр пастда, марказда оралиғи 3,5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи ва иккинчи сатрда «JISMONIY TARBIYA VA SPORT AʼLOCНISI», учинчи сатрда «koʻkrak nishoni» («Times new Roman Bolt» шрифти, 14-кегль) сўзлари ёзилган. Ундан 6 миллиметр пастда «GUVOНNOMASI» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 17-кегль) сўзи ёзилган. Ёзувлар тўқ яшил рангда акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички томони (иккинчи ва учинчи бетлари) «Тангир» тасвири туширилган оч ҳаво рангда бўлиб, офсет усулида чоп этилган.
Ички томонининг чап қисмида (иккинчи бети), марказда кўкрак нишонининг аслига тенг ўлчамдаги рангли тасвири акс эттирилган.
Гувоҳноманинг ички ўнг томони (учинчи бети) юқори чеккасидан 8 миллиметр пастда, марказда «GUVOНNOMA» (катта ҳарфларда, «Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзи ҳамда гувоҳнома тартиб рақами учун «№» белгиси ва 15 миллиметрли чизиқ жойлашган.
«GUVOНNOMA» сўзидан 11 миллиметр пастда мукофотланган шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исмини қайд этиш учун оралиғи 8 миллиметрли учта чизиқ тортилган.
Пастки чизиқдан 6 миллиметр қуйида, марказда оралиғи 2 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «Oʻzbekiston Respublikasi», иккинчи сатрда «Jismoniy tarbiya va sport», учинчи сатрда «vazirining» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда оралиғи 4 миллиметр бўлган икки сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи сатрда «20__ y. «___» ___________dagi», иккинчи сатрда «____-sonli buyrugʻiga asosan» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ундан 5 миллиметр пастда, марказда оралиғи 5 миллиметрли уч сатрдан иборат матн жойлашган. Биринчи ва иккинчи сатрда марказда «JISMONIY TARBIYA VA SPORT AʻLOCНISI» («Times new Roman Bolt» шрифти, 12-кегль), учинчи сатрда «koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Сўнгги сўзлардан 9 миллиметр пастда, чап томонда «Vazir» («Times new Roman Bolt» шрифти, 10-кегль) сўзлари ёзилган.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 3 май,
332-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TAVSIFI
TAVSIFI
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonini taʼsis etish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 3-iyundagi PQ-3031-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, shuningdek, mamlakatimizda jismoniy tarbiya va ommaviy sportni yanada rivojlantirish ishlarining samaradorligini oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni taʼsis etilsin.
2. Quyidagilar:
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonining tavsifi 2-ilovaga muvofiq;
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining tavsifi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. “Davlat belgisi” davlat ishlab chiqarish birlashmasi “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalari tayyorlanishini taʼminlasin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonlari va ularning guvohnomalarini tayyorlash uchun zarur xarajatlar Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlarining kalendar rejasi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligiga ajratiladigan mablagʻlar hisobiga amalga oshirilishini nazarda tutsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 332-son qaroriga 1-ILOVA
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni (keyingi oʻrinlarda koʻkrak nishoni deb ataladi) bilan taqdirlash tartibini belgilaydi.
2. Koʻkrak nishoni bilan Olimpiya, Paralimpiya va Osiyo oʻyinlari hamda jahon, Osiyo chempionatlarida va boshqa nufuzli xalqaro sport musobaqalarida yuksak natijalarga erishgan, Vatanimiz bayrogʻini baland koʻtarib kelayotgan sportchilarning trenerlari, jamiyatimizda sogʻlom turmush tarzini shakllantirish, aholining, ayniqsa yosh avlodning jismoniy tarbiya va ommaviy sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun zamon talablariga mos shart-sharoitlar yaratish, jismoniy tarbiya va sportni yanada rivojlantirishga yoʻnaltirilgan keng koʻlamli ishlar amalga oshirilishiga munosib hissa qoʻshib kelayotgan, shuningdek, mamlakatimizning barcha hududlarida ommaviy sportning inson va jamiyat hayotidagi muhim ahamiyati, uning jismoniy va maʼnaviy sogʻlomlikning asosi ekanini targʻib qilish, iqtidorli sportchilarni saralab olish hamda maqsadli tayyorlash tizimini takomillashtirish borasida sidqidildan mehnat qilayotgan, respublikada jismoniy tarbiya va sport sohasida malakali kadrlar tayyorlashda jonbozlik koʻrsatayotgan tajribali, yetuk jismoniy tarbiya va sport sohasi vakillari taqdirlanadilar.
3. Koʻkrak nishoni bilan Oʻzbekiston Respublikasi fuqarosi boʻlmagan shaxslar ham taqdirlanishi mumkin.
4. “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlar Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda Vazirlik deb ataladi) tomonidan taqdirlanadi.
2-bob. “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim etish tartibi
5. Sport maktablari, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan sport maktablari, sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlar, olimpiya va paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari hamda boshqa taʼlim muassasalari, shuningdek, nodavlat notijorat tashkilotlari (respublika nodavlat notijorat tashkilotlari bundan mustasno) tomonidan xodimlarni jismoniy tarbiya va sport sohasiga qoʻshgan hissasi uchun koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalariga har yili 25-aprelgacha taqdim etiladi.
6. Sport turlari boʻyicha federatsiyalar, uyushmalar va boshqa respublika nodavlat notijorat tashkilotlari tomonidan xodimlarni jismoniy tarbiya va sport sohasiga qoʻshgan hissasi uchun koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlariga har yili 25-aprelgacha taqdim etiladi.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari hamda Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga nomzodlar boʻyicha tavsiyalarni har yili 25-iyungacha Vazirlikka taqdim etadi.
Vazirlik tizimidagi respublika tashkilotlari va muassasalari hamda boshqa vazirliklar va idoralar tomonidan xodimlarni jismoniy tarbiya va sport sohasiga qoʻshgan hissasi uchun koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid tavsiyalar har yili 25-iyungacha Vazirlikka taqdim etiladi.
7. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlashga oid takliflar va tavsiyalarni koʻrib chiqish tartibi Vazirlik tomonidan belgilanadi.
8. Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim qilish ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
3-bob. “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash tartibi
9. Vazirlikning buyrugʻi bilan koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarni koʻrib chiqish boʻyicha doimiy komissiya (keyingi oʻrinlarda — Komissiya deb ataladi) tashkil etiladi.
10. Komissiya xulosasi asosida Vazirlikning koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyrugʻi qabul qilinadi.
Koʻkrak nishoni bilan taqdirlash toʻgʻrisidagi buyruq Vazirlikning axborot vositalarida eʼlon qilinadi.
11. Koʻkrak nishoni va uning guvohnomasi bayram kunlari arafasida tantanali vaziyatda topshiriladi.
12. Koʻkrak nishoni takroran berilmaydi.
13. Koʻkrak nishoni davlat mukofotlaridan keyin koʻkrakning chap tomoniga taqiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
14. Vazirlik ushbu Nizomga muvofiq koʻkrak nishoniga tavsiya etilgan nomzodlarning hujjatlari xolis koʻrib chiqilishi uchun bevosita javobgardir.
15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni toʻgʻrisida”gi nizomga ILOVA
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash uchun hujjatlarni taqdim qilish
Bosqichlar Ijrochilar Tadbirlar Muddatlar I bosqich Bolalar va oʻsmirlar sport maktablari, sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan bolalar va oʻsmirlar sport maktablari, sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari, olimpiya zaxiralari kollejlari, taʼlim muassasalari, nodavlat va notijorat tashkilotlari. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalariga hujjatlarni taqdim qilish. xar yili 25-aprelgacha Sport turlari boʻyicha federatsiyalar, uyushmalar, boshqa respublika miqyosidagi nodavlat va notijorat tashkilotlari. Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlariga hujjatlarni taqdim qilish. xar yili 25-aprelgacha II bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari. Sport vazirligiga hujjatlarni taqdim qilish. xar yili 25-iyungacha Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari. Vazirlik tizimidagi respublika tashkilotlari va muassasalari xamda boshqa vazirliklar va idoralar III bosqich Sport vazirligi “Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni bilan taqdirlash. Belgilangan muddatlarda
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 332-son qaroriga 2-ILOVA
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonining
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni diametri 34 millimetrli doira shaklida boʻlib, mis qotishmasidan tayyorlanadi.
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishonining old tomoni yuqori qismida 1928-yilda ilk bor Olimpiya oʻyinlarida yoqilgan, 1936-yilda olimpiya estafetasiga kiritilgan Olimpiya mashʼalasining koʻrinishi tasvirlangan. Bu tasvirning oʻng tarafida sport turlarining piktogrammalari fon sifatida berilgan. Ularning ustida “JISMONIY TARBIYA VA SPORT AʼLOCNISI” soʻzlari yozilgan. Harflarning balandligi 2,3 millimetr, yozuvlar zarhallangan. Mashʼalaning pastida Oʻzbekiston Respublikasi davlat bayrogʻi yarim aylanma shaklda berilgan.
Koʻkrak nishonining orqa tomoni markazida besh qatorda harflarning balandligi 2 millimetr boʻlgan “JISMONIY TARBIYA VA SPORT SONASI RIVOJIGA QO`SNGAN NISSASI UCNUN” yozuvi joylashgan.
Koʻkrak nishonining qalinligi 2,2 millimetr. Tasvirlar va yozuvlar qabariqdir. Koʻkrak nishonining old va orqa tomonlarining chetlari qabariq doira bilan oʻralgan. Koʻkrak nishoni ilmoqchalar va halqacha yordamida toʻgʻri toʻrtburchak shakldagi qadagʻichga ulangan.
Qadagʻichning eni — 26 millimetr, boʻyi — 17 millimetrdan iborat. Qadagʻich eni 22 millimetrli shoyi lenta bilan qoplangan. Lentaning ikki yonidan oq rangli eni 1,6 millimetrli yoʻl oʻtgan, shuningdek, chiziqlar yonidan har birining eni 2,8 millimetr boʻlgan yashil rangli yoʻl oʻtgan.
Qadagʻichning orqa tomoniga koʻkrak nishonini kiyimga taqib qoʻyish uchun toʻgʻnogʻich koʻrinishidagi moslama oʻrnatilgan.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 3-maydagi 332-son qaroriga 3-ILOVA
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasining
“Jismoniy tarbiya va sport aʼlochisi” koʻkrak nishoni guvohnomasi 160 x 110 millimetr oʻlchamdagi kitobcha shaklida boʻlib, 240 g/kv.m. qalinlikdagi ofset qogʻozdan tayyorlanadi.
Guvohnomaning tashqi tomoni (birinchi va toʻrtinchi betlari) yashil rangda boʻlib, plyonka bilan qoplangan.
Guvohnomaning birinchi beti eni 7,5 millimetrli, ichki burchaklari aylana shaklida boʻlgan toʻq yashil rangli hoshiya bilan oʻralgan.
Guvohnomaning yuqori chekkasidan (birinchi beti) 35 millimetr pastda, markazda oraligʻi 3,5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi va ikkinchi satrda “JISMONIY TARBIYA VA SPORT AʼLOCNISI”, uchinchi satrda “koʻkrak nishoni” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 14-kegl) soʻzlari yozilgan. Undan 6 millimetr pastda “GUVONNOMASI” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 17-kegl) soʻzi yozilgan. Yozuvlar toʻq yashil rangda aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki tomoni (ikkinchi va uchinchi betlari) “Tangir” tasviri tushirilgan och havo rangda boʻlib, ofset usulida chop etilgan.
Ichki tomonining chap qismida (ikkinchi beti), markazda koʻkrak nishonining asliga teng oʻlchamdagi rangli tasviri aks ettirilgan.
Guvohnomaning ichki oʻng tomoni (uchinchi beti) yuqori chekkasidan 8 millimetr pastda, markazda “GUVONNOMA” (katta harflarda, “Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzi hamda guvohnoma tartib raqami uchun “№” belgisi va 15 millimetrli chiziq joylashgan.
“GUVONNOMA” soʻzidan 11 millimetr pastda mukofotlangan shaxsning familiyasi, ismi va otasining ismini qayd etish uchun oraligʻi 8 millimetrli uchta chiziq tortilgan.
Pastki chiziqdan 6 millimetr quyida, markazda oraligʻi 2 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “Oʻzbekiston Respublikasi”, ikkinchi satrda “Jismoniy tarbiya va sport”, uchinchi satrda “vazirining” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda oraligʻi 4 millimetr boʻlgan ikki satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi satrda “20__ y. “___” ___________dagi”, ikkinchi satrda “____-sonli buyrugʻiga asosan” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Undan 5 millimetr pastda, markazda oraligʻi 5 millimetrli uch satrdan iborat matn joylashgan. Birinchi va ikkinchi satrda markazda “JISMONIY TARBIYA VA SPORT AʻLOCNISI” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 12-kegl), uchinchi satrda “koʻkrak nishoni bilan mukofotlandi” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Soʻnggi soʻzlardan 9 millimetr pastda, chap tomonda “Vazir” (“Times new Roman Bolt” shrifti, 10-kegl) soʻzlari yozilgan.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 3-may,
332-son