📅 2018-yil 9-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Tashqi savdo vazirligi Tashqi ishlar vazirligi Madaniyat vazirligi Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 9-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Tashqi savdo vazirligi Tashqi ishlar vazirligi Madaniyat vazirligi Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 9 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ташқи савдо вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги Маданият вазирлиги Давлат божхона қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 апреля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства внешней торговли Министерства иностранных дел Министерства культуры Государственного таможенного комитета
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 April 2018 · Ministry and agency documents · Tashqi savdo vazirligi Tashqi ishlar vazirligi Madaniyat vazirligi Davlat bojxona qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
НИЗОМ
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПҚ-3393-сон «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги,Ташқи ишлар вазирлиги, Маданият вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 9 апрелдаги 2018/05-02, 29, 9, 01-02/12-21-сон қарорига ИЛОВА
Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон «Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотлари олиб чиқилишининг соддалаштирилган тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси ҳисобланувчи ҳунармандчилик субъектларига (бундан буён матнда ҳунарманд деб юритилади) нисбатан қўлланилади.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3451-сон «Хорижий давлатларда кўргазма тадбирларини ўтказиш учун мўлжалланган товарларни олиб чиқиш тартибини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ҳунарманд хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун мўлжалланган қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларигача бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт контракти тузмасдан ҳамда божхона юк декларациясини расмийлаштирмасдан олиб чиқиши мумкин.
2-боб. Ҳунармандчилик маҳсулотларини олиб чиқиш
3. Ҳунарманд хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун ҳунармандчилик маҳсулотларини олиб чиқишда «Ҳунарманд» уюшмаси Бадиий кенгашининг (бундан буён матнда Бадиий кенгаш деб юритилади) хулосаси ва Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Бадиий экспертиза бошқармасининг (бундан буён матнда Бадиий экспертиза бошқармаси деб юритилади) сертификатини олиши лозим.
4. Ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқишда Бадиий кенгашнинг хулосаси (бундан буён матнда хулоса деб юритилади) товарнинг кузатув ҳужжати ҳисобланади.
5. Ҳунармандлар ўзлари ишлаб чиқарган ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун Бадиий кенгашга тақдим этади.
6. Бадиий кенгаш ҳунармандчилик маҳсулотларини бир кун муддатда ўрганиб чиқиб, уларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 ноябрдаги ПФ-5242-сон Фармони билан тасдиқланган Ҳунармандчилик фаолиятининг асосий йўналишлари, ҳунармандлар томонидан ишлаб чиқариладиган буюмлар ва товарлар (иш, хизмат кўрсатиш) турларининг рўйхатидаги маҳсулот турларига мослигини ва таннархини аниқлаб, тегишли хулоса беради.
7. Хулосада олиб чиқиладиган ҳунармандчилик маҳсулотларининг номи, миқдори, қиймати, режалаштирилган кўргазма, танлов ва ярмаркаларнинг ўтказилиш санаси ва жойи тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади.
8. Хулосада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўғрилиги учун ҳунарманд ва «Ҳунарманд» уюшмаси жавобгар ҳисобланади.
9. «Ҳунарманд» уюшмаси ҳунармандчилик маҳсулотларини бадиий экспертизадан ўтказиш ва тегишли сертификат расмийлаштириш учун ҳужжатларни Бадиий экспертиза бошқармасига тақдим этади.
10. Қиймати 5 000 (беш минг) АҚШ долларидан юқори бўлган ҳунармандчилик маҳсулотларини божхона расмийлаштируви умумий тартибда амалга оширилади.
11. Ҳунарманд хорижий давлатларда ўтказиладиган кўргазма ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиладиган ҳунармандчилик маҳсулотларини сотишдан тушадиган маблағларни Ўзбекистон Республикаси тижорат банкларидаги ўз ҳисобрақамларига, шу жумладан банк ўтказмалари, шунингдек, хорижий валютадаги нақд пул шаклида киритиш ҳуқуқига эга
12. Ҳунармандлар мазкур Низомнинг 10-бандида кўрсатиб ўтилган маблағларни эркин тасарруф этиш, шу жумладан банк ҳисоб рақамларидан нақд пул шаклида олишлари мумкин.
3-боб. Хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда ҳунармандчилик маҳсулотларини намойиш этиш учун кўмаклашиш
13. «Ҳунарманд» уюшмаси ҳунармандга улар томонидан ишлаб чиқарилган ҳунармандчилик маҳсулотларини хорижий мамлакатларда ўтказиладиган кўргазма, танлов ва ярмаркаларда намойиш этиш учун олиб чиқиши ва мазкур тадбирларда қатнашишида ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди, шунингдек зарурий ҳужжатларни расмийлаштиришда ҳамда вужудга келадиган муаммо ва камчиликларни бартараф этишда кўмаклашади.
14. Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан биргаликда «Ҳунарманд» уюшмасининг хорижий мамлакатлардаги ҳунармандчилик йўналишида фаолият олиб борувчи ташкилотлар билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш ва ривожлантириш, ҳунармандчилик субъектларининг хорижга амалий ташрифларини ташкил этиш, республика ва хорижда ҳунармандчилик билан боғлиқ анжуман, савдо-кўргазма ва ярмаркаларни ўтказишда кўмаклашади.
15. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ҳунармандга хорижга чиқиш ва кириш масаласида ўз ваколати доирасида амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланади. Шунингдек, «Ҳунарманд» уюшмасига элчихоналар ва бошқа хорижий ваколатхоналар билан ҳунармандчилик йўналиши бўйича алоқаларнинг амалга оширилишида кўмаклашади.
16. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси ҳунармандга белгиланган нормадан ортиқ бўлган юклари (ҳунармандчилик маҳсулотлари) учун амалга ошириладиган тўловларда 25 (йигирма беш) фоиз махсус чегирмалар берилишини таъминлайди.
4-боб. Якуний қоида
17. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Савдо-саноат палатаси, «Ҳунарманд» уюшмаси ва «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК билан келишилган.
Ташқи савдо вазири Ж. ХОДЖАЕВ
Ташқи ишлар вазири А. КАМИЛОВ
Маданият вазири Б. САЙФУЛЛАЕВ
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Савдо-саноат палатаси раиси А. ИКРАМОВ
«Ҳунарманд» уюшмаси раиси У. АБДУЛЛАЕВ
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК бош директори в.б. Б. ХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
2018 йил 9 апрель
2018 йил 9 апрель
2018 йил 9 апрель
2018 йил 9 апрель
2018/05-02-сон
29-сон
9-сон
01-02/12-21-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi savdo vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining
Qarori
NIZOM
Xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun hunarmandchilik mahsulotlari olib chiqilishining soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PF-5242-son “Hunarmandchilikni yanada rivojlantirish va hunarmandlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PQ-3393-son “Hunarmand” uyushmasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi savdo vazirligi,Tashqi ishlar vazirligi, Madaniyat vazirligi va Davlat bojxona qoʻmitasi qaror qiladi:
1. Xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun hunarmandchilik mahsulotlari olib chiqilishining soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi savdo vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining 2018-yil 9-apreldagi 2018/05-02, 29, 9, 01-02/12-21-son qaroriga ILOVA
Xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun hunarmandchilik mahsulotlari olib chiqilishining soddalashtirilgan tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PF-5242-son “Hunarmandchilikni yanada rivojlantirish va hunarmandlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoniga asosan xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun hunarmandchilik mahsulotlari olib chiqilishining soddalashtirilgan tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom “Hunarmand” uyushmasi aʼzosi hisoblanuvchi hunarmandchilik subyektlariga (bundan buyon matnda hunarmand deb yuritiladi) nisbatan qoʻllaniladi.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-dekabrdagi PQ-3451-son “Xorijiy davlatlarda koʻrgazma tadbirlarini oʻtkazish uchun moʻljallangan tovarlarni olib chiqish tartibini soddalashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga asosan hunarmand xorijiy davlatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun moʻljallangan qiymati 5 000 (besh ming) AQSh dollarigacha boʻlgan hunarmandchilik mahsulotlarini eksport kontrakti tuzmasdan hamda bojxona yuk deklaratsiyasini rasmiylashtirmasdan olib chiqishi mumkin.
2-bob. Hunarmandchilik mahsulotlarini olib chiqish
3. Hunarmand xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun hunarmandchilik mahsulotlarini olib chiqishda “Hunarmand” uyushmasi Badiiy kengashining (bundan buyon matnda Badiiy kengash deb yuritiladi) xulosasi va Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi huzuridagi Badiiy ekspertiza boshqarmasining (bundan buyon matnda Badiiy ekspertiza boshqarmasi deb yuritiladi) sertifikatini olishi lozim.
4. Hunarmandchilik mahsulotlarini xorijiy davlatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun olib chiqishda Badiiy kengashning xulosasi (bundan buyon matnda xulosa deb yuritiladi) tovarning kuzatuv hujjati hisoblanadi.
5. Hunarmandlar oʻzlari ishlab chiqargan hunarmandchilik mahsulotlarini xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun Badiiy kengashga taqdim etadi.
6. Badiiy kengash hunarmandchilik mahsulotlarini bir kun muddatda oʻrganib chiqib, ularni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 17-noyabrdagi PF-5242-son Farmoni bilan tasdiqlangan Hunarmandchilik faoliyatining asosiy yoʻnalishlari, hunarmandlar tomonidan ishlab chiqariladigan buyumlar va tovarlar (ish, xizmat koʻrsatish) turlarining roʻyxatidagi mahsulot turlariga mosligini va tannarxini aniqlab, tegishli xulosa beradi.
7. Xulosada olib chiqiladigan hunarmandchilik mahsulotlarining nomi, miqdori, qiymati, rejalashtirilgan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarning oʻtkazilish sanasi va joyi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻrsatiladi.
8. Xulosada koʻrsatilgan maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻgʻriligi uchun hunarmand va “Hunarmand” uyushmasi javobgar hisoblanadi.
9. “Hunarmand” uyushmasi hunarmandchilik mahsulotlarini badiiy ekspertizadan oʻtkazish va tegishli sertifikat rasmiylashtirish uchun hujjatlarni Badiiy ekspertiza boshqarmasiga taqdim etadi.
10. Qiymati 5 000 (besh ming) AQSh dollaridan yuqori boʻlgan hunarmandchilik mahsulotlarini bojxona rasmiylashtiruvi umumiy tartibda amalga oshiriladi.
11. Hunarmand xorijiy davlatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma va yarmarkalarda namoyish etish uchun olib chiqiladigan hunarmandchilik mahsulotlarini sotishdan tushadigan mablagʻlarni Oʻzbekiston Respublikasi tijorat banklaridagi oʻz hisobraqamlariga, shu jumladan bank oʻtkazmalari, shuningdek, xorijiy valyutadagi naqd pul shaklida kiritish huquqiga ega
12. Hunarmandlar mazkur Nizomning 10-bandida koʻrsatib oʻtilgan mablagʻlarni erkin tasarruf etish, shu jumladan bank hisob raqamlaridan naqd pul shaklida olishlari mumkin.
3-bob. Xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda hunarmandchilik mahsulotlarini namoyish etish uchun koʻmaklashish
13. “Hunarmand” uyushmasi hunarmandga ular tomonidan ishlab chiqarilgan hunarmandchilik mahsulotlarini xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan koʻrgazma, tanlov va yarmarkalarda namoyish etish uchun olib chiqishi va mazkur tadbirlarda qatnashishida har tomonlama qoʻllab-quvvatlaydi, shuningdek zaruriy hujjatlarni rasmiylashtirishda hamda vujudga keladigan muammo va kamchiliklarni bartaraf etishda koʻmaklashadi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Savdo-sanoat palatasi Investitsiyalar, sanoat va savdo vazirligi bilan birgalikda “Hunarmand” uyushmasining xorijiy mamlakatlardagi hunarmandchilik yoʻnalishida faoliyat olib boruvchi tashkilotlar bilan hamkorligini yoʻlga qoʻyish va rivojlantirish, hunarmandchilik subyektlarining xorijga amaliy tashriflarini tashkil etish, respublika va xorijda hunarmandchilik bilan bogʻliq anjuman, savdo-koʻrgazma va yarmarkalarni oʻtkazishda koʻmaklashadi.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi ishlar vazirligi tomonidan qonunchilik hujjatlariga muvofiq hunarmandga xorijga chiqish va kirish masalasida oʻz vakolati doirasida amaliy yordam koʻrsatilishi taʼminlanadi. Shuningdek, “Hunarmand” uyushmasiga elchixonalar va boshqa xorijiy vakolatxonalar bilan hunarmandchilik yoʻnalishi boʻyicha aloqalarning amalga oshirilishida koʻmaklashadi.
16. “Oʻzbekiston havo yoʻllari” milliy aviakompaniyasi hunarmandga belgilangan normadan ortiq boʻlgan yuklari (hunarmandchilik mahsulotlari) uchun amalga oshiriladigan toʻlovlarda 25 (yigirma besh) foiz maxsus chegirmalar berilishini taʼminlaydi.
4-bob. Yakuniy qoida
17. Ushbu Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy banki, Savdo-sanoat palatasi, “Hunarmand” uyushmasi va “Oʻzbekiston havo yoʻllari” MAK bilan kelishilgan.
Tashqi savdo vaziri J. XODJAYEV
Tashqi ishlar vaziri A. KAMILOV
Madaniyat vaziri B. SAYFULLAYEV
Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M. AZIMOV
Markaziy bank raisi M. NURMURATOV
Savdo-sanoat palatasi raisi A. IKRAMOV
“Hunarmand” uyushmasi raisi U. ABDULLAYEV
“Oʻzbekiston havo yoʻllari” MAK bosh direktori v.b. B. XAKIMOV
Toshkent sh.,
2018-yil 9-aprel,
Toshkent sh.,
2018-yil 9-aprel,
Toshkent sh.,
2018-yil 9-aprel,
Toshkent sh.,
2018-yil 9-aprel,
2018-yil 9-aprel
2018-yil 9-aprel
2018-yil 9-aprel
2018-yil 9-aprel
2018/05-02-son
29-son
9-son
01-02/12-21-son