UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 10-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 10 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 10 мая 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 10 May 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

СХЕМАСИ

Қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатиладиган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, қизлар ва аёлларга сифатли акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматларини ташкил этиш, ҳомиладорлик даврида аёллар парвариши сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:

Тошкент педиатрия тиббиёт институти клиникасининг болалар гинекологияси бўлими негизида Республика қизлар саломатлиги марказини (кейинги ўринларда Республика маркази деб аталади);

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда Тошкент шаҳар ўсмирлар диспансерининг болалар гинекологияси бўлимлари негизида қизлар саломатлиги марказларини (кейинги ўринларда ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

2. Қуйидагилар Республика марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, болалар гинекологияси соҳасида юқори технологияларга асосланган илмий изланишларни ташкил этиш;

қизлар гинекологияси соҳасида юқори технологияларга асосланган ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш йўли билан даволаш, профилактика тадбирларини ўтказиш ва реабилитацияни ташкил этиш;

ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ташкилий-методик ва илмий-амалий ёрдам кўрсатиш;

Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ҳамда Тошкент педиатрия тиббиёт институти билан биргаликда қизлар гинекологияси бўйича магистрлар ва клиник ординаторлар учун мунтазам ўқув семинарларини ташкил этиш;

қизлар гинекологияси бўйича ўқув-методик ва ахборот материалларини тайёрлаш, шунингдек, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш бўйича республика дастурларини ва ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш.

3. Қуйидагилар ҳудудий қизлар саломатлиги марказларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қизларга юқори малакали гинекологик ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш, заруратга кўра тиббий ёрдам кўрсатиш учун Республика марказига йўналтириш;

бириктирилган ҳудуд қизларининг гинекологик соғлом ўсишини назорат қилиш, қизларда гинекологик маданиятни шакллантириш, белгиланган дастурлар асосида тиббий кўрикларни ташкил этиш;

қизларнинг гинекологик саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича туманлараро илмий-амалий ва методик семинарлар, давра суҳбатлари ташкил этиш.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сон Фармони билан ўсмир қизлар ва фертил ёшидаги аёллар учун «аёллар маслаҳатхоналари» ташкил этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, «аёллар маслаҳатхоналари» Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникалари, оилавий поликлиникалари ва қишлоқ врачлик пунктлари, шунингдек, Тошкент шаҳрининг оилавий поликлиникалари тузилмасида ташкил этилади.

5. Қуйидагилар «аёллар маслаҳатхоналари»нинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

эрта турмушга чиқишнинг олдини олиш, оила қуришни режалаштириш, туғруқлар ўртасидаги даврни узайтириш юзасидан тиббий ва ижтимоий-психологик нуқтаи назардан илмий асосланган маслаҳатлар бериш;

хоҳланмаган ҳомиладорликнинг олдини олиш, контрацепция усуллари юзасидан маслаҳатлар бериш;

жинсий тарбия ва маданиятни оширишга қаратилган ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш юзасидан, шу жумладан, аноним тарзда маслаҳатлар бериш;

оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ акушер-гинекологик ва ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш;

репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, она ва бола перинатал касалликларининг ва ўлим ҳолатларининг олдини олиш мақсадида аҳолининг билими ва санитария маданиятини оширишга қаратилган тадбирларни ўтказиш.

6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

а) 2018 йил 15 майга қадар бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасаларида қизлар ва фертил ёшидаги аёлларга кўрсатилаётган акушер-гинекологик ва тиббий ёрдам хизматларининг мавжуд меъёрларини ҳамда асбоб-ускуналар ва инвентарлар билан таъминланганлиги ҳолатини танқидий кўриб чиқсин;

б) 2018 йил 1 июнга қадар:

Молия вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари ҳамда «аёллар маслаҳатхоналари»нинг штатлари сонини уларга бириктирилган ҳудуддаги тегишли 18 ёшгача бўлган қизлар ва фертил ёшидаги аёллар сонидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги умумий штатлар сони ва унинг муассасаларини сақлашга ажратилган бюджет маблағлари доирасида;

«аёллар маслаҳатхоналари» фаолиятини ташкил этиш учун зарур бўлган тиббий асбоб-ускуналар ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш меъёрларини;

тасдиқланган меъёрларга мувофиқ «аёллар маслаҳатхоналари»ни тиббий асбоб-ускуналар ҳамда инвентарлар билан жиҳозлаш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;

в) 2018 йил 1 августга қадар Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «ишонч телефони» (1003) тармоғи таркибида Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятларда куну-тун фаолият кўрсатувчи «тезкор алоқа» тармоғи тизимини ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

7. Қуйидагилар «тезкор алоқа» тармоғининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мурожаатларга кўра реал вақт режимида сифатли тиббий маслаҳат бериш;

репродуктив саломатликни муҳофаза қилиш, оила қуришни режалаштириш, контрацепция усуллари ва жинсий йўллар орқали юқадиган касалликларнинг олдини олиш бўйича маслаҳатлар бериш;

жинсий тарбия муаммолари юзасидан қизлар ва аёлларга маслаҳатлар бериш;

оилада нотинчлик ҳолатлари юзасидан аёллар томонидан билдирилган мурожаатларга кўра оилани сақлаб қолишга доир тегишли маслаҳатлар бериш;

репродуктив саломатлик ва жинсий тарбия юзасидан аҳоли билими ва маданиятини оширишга қаратилган маслаҳатлар бериш;

қизлар ва аёлларнинг мурожаатларида кўтариб чиқилаётган масалаларни таҳлил қилиш, умумлаштириш ва соҳага оид тизимли муаммоларнинг олдини олиш борасида тегишли ташкилотларга таклифлар киритиш.

«Тезкор алоқа» тармоғи тизимининг чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.

8. «Тезкор алоқа» тармоғининг самарали ва сифатли фаолият юритишига Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги «тезкор алоқа» тармоғи алоқа хизматига уланишини таъминласин.

10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

Республика қизлар саломатлиги маркази тўғрисидаги низомни ҳамда ҳудудий қизлар саломатлиги марказлари ва «аёллар маслаҳатхоналари» тўғрисидаги низомларни ҳамда «тезкор алоқа» тармоғи хизматининг низомини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

«тезкор алоқа» тармоғида фаолият кўрсатувчи мутахассисларни тайёрлашни ҳамда уларнинг малакасини мунтазам ошириб боришни таъминласин.

11. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги 352-сон қарорига ИЛОВА

«Тезкор алоқа» тармоғи тизимининг чақириқларга хизмат кўрсатиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 10 май,

352-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 09/18/352/1207-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

SXEMASI

Qizlar va fertil yoshidagi ayollarga koʻrsatiladigan akusher-ginekologik va tibbiy yordam xizmatlari samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash va oila institutini mustahkamlash sohasidagi faoliyatni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-fevraldagi PF-5325-son Farmoni ijrosini taʼminlash hamda aholining reproduktiv salomatligini mustahkamlash, qizlar va ayollarga sifatli akusher-ginekologik va tibbiy yordam xizmatlarini tashkil etish, homiladorlik davrida ayollar parvarishi sifatini yaxshilash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining:

Toshkent pediatriya tibbiyot instituti klinikasining bolalar ginekologiyasi boʻlimi negizida Respublika qizlar salomatligi markazini (keyingi oʻrinlarda Respublika markazi deb ataladi);

Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar bolalar koʻp tarmoqli tibbiyot markazlari hamda Toshkent shahar oʻsmirlar dispanserining bolalar ginekologiyasi boʻlimlari negizida qizlar salomatligi markazlarini (keyingi oʻrinlarda hududiy qizlar salomatligi markazlari deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

2. Quyidagilar Respublika markazining asosiy vazifalari etib belgilansin:

qizlarga yuqori malakali ginekologik ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish, bolalar ginekologiyasi sohasida yuqori texnologiyalarga asoslangan ilmiy izlanishlarni tashkil etish;

qizlar ginekologiyasi sohasida yuqori texnologiyalarga asoslangan ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish yoʻli bilan davolash, profilaktika tadbirlarini oʻtkazish va reabilitatsiyani tashkil etish;

hududiy qizlar salomatligi markazlari faoliyatini muvofiqlashtirish, ularga tashkiliy-metodik va ilmiy-amaliy yordam koʻrsatish;

Toshkent vrachlar malakasini oshirish instituti hamda Toshkent pediatriya tibbiyot instituti bilan birgalikda qizlar ginekologiyasi boʻyicha magistrlar va klinik ordinatorlar uchun muntazam oʻquv seminarlarini tashkil etish;

qizlar ginekologiyasi boʻyicha oʻquv-metodik va axborot materiallarini tayyorlash, shuningdek, onalik va bolalikni muhofaza qilish boʻyicha respublika dasturlarini va hududiy dasturlarni ishlab chiqish va amalga oshirishda ishtirok etish.

3. Quyidagilar hududiy qizlar salomatligi markazlarining asosiy vazifalari etib belgilansin:

qizlarga yuqori malakali ginekologik ixtisoslashtirilgan tibbiy yordam koʻrsatish, zaruratga koʻra tibbiy yordam koʻrsatish uchun Respublika markaziga yoʻnaltirish;

biriktirilgan hudud qizlarining ginekologik sogʻlom oʻsishini nazorat qilish, qizlarda ginekologik madaniyatni shakllantirish, belgilangan dasturlar asosida tibbiy koʻriklarni tashkil etish;

qizlarning ginekologik salomatligini muhofaza qilish boʻyicha tumanlararo ilmiy-amaliy va metodik seminarlar, davra suhbatlari tashkil etish.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Xotin-qizlarni qoʻllab-quvvatlash va oila institutini mustahkamlash sohasidagi faoliyatni tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 2-fevraldagi PF-5325-son Farmoni bilan oʻsmir qizlar va fertil yoshidagi ayollar uchun “ayollar maslahatxonalari” tashkil etilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

Belgilab qoʻyilsinki, “ayollar maslahatxonalari” Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar tuman (shahar) markaziy koʻp tarmoqli poliklinikalari, oilaviy poliklinikalari va qishloq vrachlik punktlari, shuningdek, Toshkent shahrining oilaviy poliklinikalari tuzilmasida tashkil etiladi.

5. Quyidagilar “ayollar maslahatxonalari”ning asosiy vazifalari etib belgilansin:

erta turmushga chiqishning oldini olish, oila qurishni rejalashtirish, tugʻruqlar oʻrtasidagi davrni uzaytirish yuzasidan tibbiy va ijtimoiy-psixologik nuqtai nazardan ilmiy asoslangan maslahatlar berish;

xohlanmagan homiladorlikning oldini olish, kontratsepsiya usullari yuzasidan maslahatlar berish;

jinsiy tarbiya va madaniyatni oshirishga qaratilgan va jinsiy yoʻllar orqali yuqadigan kasalliklarning oldini olish yuzasidan, shu jumladan, anonim tarzda maslahatlar berish;

onalar va bolalar salomatligini muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonunchilikka muvofiq akusher-ginekologik va ijtimoiy-huquqiy yordam koʻrsatish;

reproduktiv salomatlikni muhofaza qilish, ona va bola perinatal kasalliklarining va oʻlim holatlarining oldini olish maqsadida aholining bilimi va sanitariya madaniyatini oshirishga qaratilgan tadbirlarni oʻtkazish.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

a) 2018-yil 15-mayga qadar birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalarida qizlar va fertil yoshidagi ayollarga koʻrsatilayotgan akusher-ginekologik va tibbiy yordam xizmatlarining mavjud meʼyorlarini hamda asbob-uskunalar va inventarlar bilan taʼminlanganligi holatini tanqidiy koʻrib chiqsin;

b) 2018-yil 1-iyunga qadar:

Moliya vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda hududiy qizlar salomatligi markazlari hamda “ayollar maslahatxonalari”ning shtatlari sonini ularga biriktirilgan hududdagi tegishli 18 yoshgacha boʻlgan qizlar va fertil yoshidagi ayollar sonidan kelib chiqqan holda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi tizimidagi umumiy shtatlar soni va uning muassasalarini saqlashga ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida;

“ayollar maslahatxonalari” faoliyatini tashkil etish uchun zarur boʻlgan tibbiy asbob-uskunalar hamda inventarlar bilan jihozlash meʼyorlarini;

tasdiqlangan meʼyorlarga muvofiq “ayollar maslahatxonalari”ni tibbiy asbob-uskunalar hamda inventarlar bilan jihozlash yuzasidan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin;

v) 2018-yil 1-avgustga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi hamda Moliya vazirligi bilan birgalikda Sogʻliqni saqlash vazirligining “ishonch telefoni” (1003) tarmogʻi tarkibida Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlarda kunu-tun faoliyat koʻrsatuvchi “tezkor aloqa” tarmogʻi tizimini ishlab chiqsin va joriy etsin;

7. Quyidagilar “tezkor aloqa” tarmogʻining asosiy vazifalari etib belgilansin:

murojaatlarga koʻra real vaqt rejimida sifatli tibbiy maslahat berish;

reproduktiv salomatlikni muhofaza qilish, oila qurishni rejalashtirish, kontratsepsiya usullari va jinsiy yoʻllar orqali yuqadigan kasalliklarning oldini olish boʻyicha maslahatlar berish;

jinsiy tarbiya muammolari yuzasidan qizlar va ayollarga maslahatlar berish;

oilada notinchlik holatlari yuzasidan ayollar tomonidan bildirilgan murojaatlarga koʻra oilani saqlab qolishga doir tegishli maslahatlar berish;

reproduktiv salomatlik va jinsiy tarbiya yuzasidan aholi bilimi va madaniyatini oshirishga qaratilgan maslahatlar berish;

qizlar va ayollarning murojaatlarida koʻtarib chiqilayotgan masalalarni tahlil qilish, umumlashtirish va sohaga oid tizimli muammolarning oldini olish borasida tegishli tashkilotlarga takliflar kiritish.

“Tezkor aloqa” tarmogʻi tizimining chaqiriqlarga xizmat koʻrsatish tartibi ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

8. “Tezkor aloqa” tarmogʻining samarali va sifatli faoliyat yuritishiga Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov shaxsan masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi “tezkor aloqa” tarmogʻi aloqa xizmatiga ulanishini taʼminlasin.

10. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bir oy muddatda:

Respublika qizlar salomatligi markazi toʻgʻrisidagi nizomni hamda hududiy qizlar salomatligi markazlari va “ayollar maslahatxonalari” toʻgʻrisidagi nizomlarni hamda “tezkor aloqa” tarmogʻi xizmatining nizomini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

“tezkor aloqa” tarmogʻida faoliyat koʻrsatuvchi mutaxassislarni tayyorlashni hamda ularning malakasini muntazam oshirib borishni taʼminlasin.

11. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

12. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Q.V. Akmalov va Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 10-maydagi 352-son qaroriga ILOVA

“Tezkor aloqa” tarmogʻi tizimining chaqiriqlarga xizmat koʻrsatish tartibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 10-may,

352-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.05.2018-y., 09/18/352/1207-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz