📅 2018-yil 9-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 9-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 9 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 апреля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр финансов
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 April 2018 · Ministry and agency documents · Moliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
ЙЎРИҚНОМА
СХЕМАСИ
РЎЙХАТИ
МАЪЛУМОТ *
МАЪЛУМОТ *
МАЪЛУМОТ
МАЪЛУМОТ
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 августдаги 245-сон «Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексини амалга ошириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 9 апрелдаги 76-сон буйруғига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети (бундан буён матнда Давлат бюджети деб юритилади) пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шаклларини тўлдириш ва тақдим қилиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда Ғазначилик хизмати бўлинмалари деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси (бундан буён матнда СҚ деб юритилади), Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси (бундан буён матнда БҚ деб юритилади), шунингдек солиқ ва йиғимларни ундириш бўйича бошқа ваколатли органлар (бундан буён матнда бошқа ваколатли органлар деб юритилади), бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга нисбатан татбиқ этилади.
2. Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ҳамда ушбу ҳужжатларни СҚ, БҚ, бошқа ваколатли органлар ва бюджет ташкилотлари томонидан ғазначилик бўлинмаларига тақдим этиш муддатлари мазкур Йўриқномага мувофиқ белгиланади.
3. Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шаклларини (бундан буён матнда ҳужжатлар деб юритилади) тақдим этиш мазкур Йўриқноманинг 1-иловасидаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Давлат бюджети (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари) касса режаси Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур Йўриқноманинг 2 ва 3-иловаларига мувофиқ шаклда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимида амалга оширилади.
5. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг кутилаётган ойлик харажатлари тўғрисидаги маълумотлар Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан автоматик равишда қабул қилинганидан сўнг (бундан мазкур Йўриқноманинг 11-банди учинчи хатбошисида назарда тутилган ҳолат мустасно) бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларга харажатларни тўлаш учун рухсатномалар автоматик тарзда берилади.
Йўриқноманинг 4-иловасида бир йилда (чоракда) бир марта бериладиган харажатларни тўлаш учун рухсатнома бўйича харажатлар моддалари (кичик модда ва элементлар) рўйхатига биноан иқтисодиёт ва молия органлари йилига тўлиқ харажатларни тўлаш учун рухсатномалар беради.
2-боб. Давлат бюджети даромадлари тушуми прогнозини тузиш бўйича маълумот алмашуви
6. Давлат бюджетига кутилаётган йиллик ва ойлик тушумлар контингенти тўғрисида Йўриқноманинг 5 ва 6-иловаларига мувофиқ шаклда СҚ, БҚ ва бошқа ваколатли органлар томонидан Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига маълумот тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
7. СҚ ва бошқа ваколатли органлар мазкур Йўриқноманинг 5-иловасига мувофиқ шаклни келгуси молия йили учун жорий молия йилининг 30 декабрига қадар, 6-иловасига мувофиқ шаклни келгуси ой учун ўтган йилнинг мос ой тушумлари, кутилаётган ўсиш динамикаси ва бошқа омилларни эксперт баҳолаш ва экстраполяция йўли билан жорий ойнинг 28 санасига қадар зарур маълумотларни ўз ҳудудий бўлинмаларидан йиғиб жамлаган ҳолда туманлар кесимида ҳамда БҚ вилоятлар кесимида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасига тақдим этадилар.
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси мазкур Йўриқноманинг 6-бандида кўрсатилган СҚ, БҚ ва бошқа ваколатли органлар томонидан тақдим этилган маълумотларни 1 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўйича Ғазначилик хизмати бошқармаларига етказади.
9. Ғазначилик хизмати бўлинмалари томонидан мазкур маълумотлар 1 кун муддатда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизимига киритилади.
10. Давлат бюджети даромадлари тушуми прогнозини тузиш бўйича маълумот алмашуви электрон ҳужжат кўринишида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ахборот тизими ҳамда СҚ, БҚ ва бошқа ваколатли органлар ахборот тизимлари ўртасида маълумот алмашувини таъминлаш орқали амалга оширилиши мумкин.
3-боб. Давлат бюджети харажатлари прогнозини тузиш бўйича маълумот алмашуви
11. Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларда кутилаётган йиллик ва ойлик харажатлар тўғрисида мазкур Йўриқноманинг 7 ва 8-иловаларига мувофиқ шаклда бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуи орқали ғазначилик бўлинмаларига маълумот тақдим этиш йўли билан амалга оширилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан амалга ошириладиган харажатлар бўйича маълумотлар мазкур Йўриқноманинг 7 ва 8-иловаларига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари томонидан Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизими (ДМБАТ) дастурига киритиб борилади.
Бунда бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва ҳисоботи юритилишини комплекс автоматлаштириш учун мўлжалланган «УзАСБО» дастурий мажмуига уланмаган бюджет маблағлари олувчилар мазкур шаклларни қоғоз шаклда тақдим этадилар.
12. Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар мазкур Йўриқноманинг 7-иловасига мувофиқ шаклни келгуси молия йили учун жорий молия йилининг 30 декабрига қадар, 8-иловасига мувофиқ шаклни келгуси ой учун жорий ойнинг 28 санасига қадар ғазначилик хизмати бўлинмаларига тақдим этадилар.
4-боб. Жавобгарлик
13. Ғазначилик хизмати бўлинмаларига мазкур Йўриқномага мувофиқ тақдим этиладиган маълумотларнинг ўз вақтида тақдим этилиши ҳамда тўғри ва ишончлилигига СҚ, БҚ, бошқа ваколатли органлар, бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар масъулдирлар.
14. Мазкур Йўриқнома талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгардир.
5-боб. Якуний қоида
15. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси билан келишилган.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шаклларини тақдим этиш
Субъектлар Тадбир Муддатлар СҚ БҚ бошқа ваколатли органлар 1) Давлат бюджетига ойлик даромадлар тушуми прогнозини тақдим этиш 2) Давлат бюджетига йиллик даромадлар тушуми прогнозини тақдим этиш 1) Келгуси ой учун жорий ойнинг 28 санасига кадар 2) Келгуси молия йили учун жорий молия йилининг 30 декабрига кадар Бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар Давлат бюджетига ойлик харажатлар тўғрисидаги маълумотни тақдим этиш 1) Келгуси ой учун жорий ойнинг 28 санасига кадар 2) Келгуси молия йили учун жорий молия йилининг 30 декабрига кадар Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг тегишли бошқармалари Республика бюджетидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетларга ажратиладиган трансфертлар ва бошқалар Келгуси ой учун жорий ойнинг 28 санасига кадар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитаси Давлат бюджети пул маблағларини режалаштириш ва бошқариш, хамда ХТР бериш Доимий равишда
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 2-ИЛОВА
_____ йил учун Давлат бюджети (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари) касса режаси
млн.сўм Кўрсаткичлар Қатор коди Январь Февраль Март Жами 1-чорак бўйича Апрель Май Июнь Жами 2-чорак бўйича Июль Август Сентябрь Жами 3-чорак бўйича Октябрь Ноябрь Декабрь Жами 4-чорак бўйича Йиллик жами Йил (чорак, ой) бошига эркин қолдиқ Кассали тушумлар — жами 1000 солиқ бўлган тушумлар 1100 солиқ бўлмаган тушумлар 1200 бюджетлараро трансфертлар 1300 қуйи турувчи бюджетлар билан ўзаро ҳисоб китоблар 1310 қайтарилган ссудалар 1320 Касса харажатлари-жами 2000 Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларнинг харажатлари 2100 1-гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) 2110 иш ҳақи 2111 стипендия 2113 бошқалар 2114 2-гуруҳ (ажратмалар) 2120 3-гуруҳ (капитал қўйилмалар) 2130 4-гуруҳ (бошқа харажатлар) 2140 озиқ-овқат 2142 дори-дармон 2143 коммунал тўловлар 2144 ЁММ 2145 бошқа харажатлар 2146 бюджетлараро трансфертлар 2200 ссуда 2210 субвенция 2220 қуйи турувчи бюджетлар билан ўзаро ҳисоб китоблар 2230 ўтказиб бериладиган даромадлар 2240 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий тармоқ бошқармалари харажатлари (молиялаштириш ва бошқалар) 2300 ҚҚС 2310 2-бошқарма (МВ, ДХХ, ИИВ) 2320 Ташқи қарз 2330 Дефицит (-), Профицит (+) 3000 Дефицитни қоплаш манбаси 4000 ички 4100 ташқи 4200 Ҳисобот даври бўйича қолдиқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 3-ИЛОВА
_____ йил учун Давлат бюджети (Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари) касса режаси
млн сўм Кўрсаткичлар Қатор коди 1 2 3 4 5 6 … … … … … … 28 29 30 31 Бир ойлик жами Йил (чорак, ой) бошига эркин қолдиқ Кассали тушумлар -жами 1000 солиқ бўлган тушумлар 1100 солиқ бўлмаган тушумлар 1200 бюджетлараро трансфертлар 1300 қуйи турувчи бюджетлар билан ўзаро ҳисоб китоблар 1310 қайтарилган ссудалар 1320 Касса харажатлари — жами 2000 Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларнинг харажатлари 2100 1-гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) 2110 иш ҳақи 2111 стипендия 2113 бошқалар 2114 2-гуруҳ (ажратмалар) 2120 3-гуруҳ (капитал қўйилмалар) 2130 4-гуруҳ (бошқа харажатлар) 2140 озиқ-овқат 2142 дори-дармон 2143 коммунал тўловлар 2144 ЁММ 2145 бошқа харажатлар 2146 бюджетлараро трансфертлар 2200 ссуда 2210 субвенция 2220 қуйи турувчи бюджетлар билан ўзаро ҳисоб китоблар 2230 ўтказиб бериладиган даромадлар 2240 Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳудудий тармоқ бошқармалари харажатлари (молиялаштириш ва бошқалар) 2300 ҚҚС 2310 2-бошқарма (МВ, ДХХ, ИИВ) 2320 Ташқи қарз 2330 Дефицит (-), Профицит (+) 3000 Дефицитни қоплаш манбаси 4000 ички 4100 ташқи 4200 Ҳисобот даври бўйича қолдиқ
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 4-ИЛОВА
Бир йилда (чоракда) бир марта бериладиган ХТР бўйича харажатлар моддалари (кичик моддалари ва элементлари)
Харажатлар номи Тоифа Модда ва кичик модда Элемент I гуруҳ Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар Иш ҳақи 41 10 000 Пул шаклидаги иш ҳақи 41 11 000 Асосий иш ҳақи 41 11 100 Иш ҳақига устама ва қўшимча тўловлар 41 11 200 Умумтаълим мактаблари, академик лицейлари, бошланғич, ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган ходимларини рағбатлантиришнинг Директор жамғармаси маблағлари 41 11 210 Тиббиёт ташкилотлари ходимларига устама ва қўшимчалар 41 11 220 Уй-жой-коммунал хизматлар бўйича ҳар ойлик компенсация тўловлари 42 99 100 Нафақалар 47 11 100 Ишсизлик бўйича нафақа 47 11 110 Вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси 47 11 120 Бола туғилгани учун нафақа 47 11 130 Дафн маросими учун нафақа 47 11 140 Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа 47 11 150 Ногиронлиги бўлган боласини тарбиялаётган ишловчи ота-онанинг бирига (васийга, ҳомийга) бола ўн олти ёшга тўлгунга қадар ойига қўшимча бир дам олиш куни учун нафақа 47 11 160 Болаликдан ногиронлиги бўлган шахслар, пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсизларга нафақа 47 11 170 Пенсиялар 47 11 400 Муддатидан олдин тайинланган пенсиялар 47 11 410 Ишламайдиган пенсионерларга пенсиялар 47 11 420 Ишловчи пенсионерларга 100 фоиз миқдорида пенсия тўлови 47 11 440 Ишламайдиган оналарга, шунингдек бюджет ташкилотларида ишлайдиган оналарга бола икки ёшга тўлгунга қадар уни парваришлаш учун бериладиган ойлик нафақа 47 21 100 Вояга етмаган 16 (18) ёшгача болалари бўлган оилаларга нафақалар 47 21 200 Кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам 47 21 300 Стипендиялар 48 21 400 II гуруҳ Иш ҳақига қўшимчалар Ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар/бадаллар 41 20 000 Ижтимоий эҳтиёжларга ҳақиқатда қилинадиган ажратмалар/бадаллар 41 21 000 Ижтимоий солиқ 41 21 100 Ижтимоий эҳтиёжларга бошқа ажратмалар/бадаллар 41 21 200 Шартли ҳисобланадиган ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар/бадаллар 41 22 000 III гуруҳ Капитал қўйилмалар Асосий воситаларни лойиҳалаштириш 43 10 000 Бино 43 11 000 Турар-жой бинолари 43 11 100 Нотурар жой бинолари 43 11 200 Иншоот 43 12 000 Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 43 12 100 Лойиҳалаштириш ва қидирув ишлари харажатлари 43 12 110 Бошқа иншоотлар 43 12 900 Асосий воситаларни лойиҳалаштириш бўйича бошқа харажатлар 43 19 000 Асосий воситаларни қуриш ва реконструкция қилиш 43 20 000 Бино 43 21 000 Турар-жой бинолари 43 21 100 Нотурар жой бинолари 43 21 200 Иншоот 43 22 000 Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари 43 22 100 Бошқа иншоотлар 43 22 900 Асосий воситаларни қуриш ва реконструкция қилиш билан боғлиқ бошқа харажатлар 43 29 900 Асосий воситалар бўйича бошқа харажатлар 43 90 000 Буюртмачини сақлаш харажатлари 43 90 100 Қурилиш пудрат харажатлари 43 90 200 Буюртмачининг бошқа харажатлари 43 90 300 IV гуруҳ бошқа харажатлар Хизмат сафарлари харажатлари 42 10 000 Республика ҳудудида 42 11 000 Чет давлатларга чиқиш билан боғлиқ 42 12 000 Коммунал хизматлари 42 20 000 Электр энергияси 42 21 000 Табиий газ 42 22 000 Иссиқ сув ва иссиқлик энергияси 42 23 000 Совуқ сув ва оқова 42 24 000 Чиқиндиларни тозалаш, олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ хизматлар ҳамда энергетик ва бошқа ресурслар (бензин ва бошқа ЁММлардан ташқари)ни сотиб олиш 42 25 000 Бошқа моддий айланма воситалар 42 52 000 Озиқ-овқат маҳсулотлари 42 52 300 Дори-дармонлар, тиббиётда фойдаланиладиган воситалар, вакциналар ва бактериологик препаратлар 42 52 400 Дори-дармонлар ва тиббиётда фойдаланиладиган воситалар 42 52 410 Вакциналар ва бактериологик препаратлар 42 52 420 Амбулатория шароитида даволанувчи имтиёзли беморлар контингентига рецепт асосида бепул берилувчи дори-дармонлар 42 52 430 Фоизлар 44 00 000 Норезидентларга 44 10 000 Хорижий кредитлар бўйича 44 11 000 Чет эл ҳукуматларига 44 11 100 Халқаро ташкилотларга 44 11 200 Молиявий ташкилотларга, халқаро ташкилотлар бундан мустасно 44 11 300 Бошқа норезидентларга 44 11 900 Қимматли қоғозлар бўйича 44 12 000 Ғазначилик векселлари бўйича 44 12 100 Облигациялар бўйича 44 12 200 Резидентларга, давлат бошқарув сектори бундан мустасно 44 20 000 Ички кредитлар бўйича 44 21 000 Марказий банкка 44 21 100 Тижорат банкларига 44 21 200 Бошқа молиявий ташкилотларга 44 21 300 Номолиявий ташкилотларга 44 21 400 Қимматли қоғозлар бўйича 44 22 000 Ғазначилик векселлари бўйича 44 22 100 Облигациялар бўйича 44 22 200 Бошқа давлат бошқаруви сектори бирликларига 44 30 000 СУБСИДИЯЛАР 45 00 000 Давлат ташкилотларига 45 10 000 Номолиявий давлат ташкилотларига 45 11 000 Молиявий давлат ташкилотларига 45 12 000 Хусусий ташкилотларга 45 20 000 Номолиявий хусусий ташкилотларга 45 21 000 Молиявий хусусий ташкилотларга 45 22 000 Нодавлат нотижорат ташкилотларга 45 30 000 ГРАНТЛАР 46 00 000 Хорижий давлатлар ҳукуматларига 46 10 000 Жорий 46 11 000 Капитал 46 12 000 Халқаро ташкилотларга 46 20 000 Жорий 46 21 000 Капитал 46 22 000 Нодавлат нотижорат ташкилотларга 46 30 000 Жорий 46 31 000 Капитал 46 32 000 Давлат бошқаруви секторининг бошқа бирликларига 46 40 000 Жорий 46 41 000 Дотациялар 46 41 100 Қорақалпоғистон Республикасига 46 41 110 Вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 46 41 120 Туман ва шаҳарларга 46 41 130 Давлат мақсадли жамғармаларига 46 41 140 Субвенциялар 46 41 200 Қорақалпоғистон Республикасига 46 41 210 Вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 46 41 220 Туман ва шаҳарларга 46 41 230 Давлат мақсадли жамғармаларига 46 41 240 Ўтказиб бериладиган маблағлар 46 41 300 Қорақалпоғистон Республикасига 46 41 310 Вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 46 41 320 Туман ва шаҳарларга 46 41 330 Капитал 46 42 000 Капитал харажатларни қоплаш учун субвенциялар 46 42 100 Қорақалпоғистон Республикасига 46 42 110 Вилоятлар ва Тошкент шаҳрига 46 42 120 Туман ва шаҳарларга 46 42 130 Давлат мақсадли жамғармаларига 46 42 140 Давлат доирасида бошқа капитал трансфертлар 46 42 200 Молиявий ташкилотлар 46 42 210 Номолиявий ташкилотлар 46 42 220 Пул шаклидаги ижтимоий таъминот бўйича нафақалар 47 11 000 Етим болаларга ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларга нафақалар 47 21 600 Пул шаклидаги бошқа ижтимоий ёрдам нафақалари 47 21 900 Натура шаклидаги ижтимоий ёрдам нафақалари 47 22 000 Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни, кам таъминланган оилалардан бўлган ўқувчиларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш нафақалари 47 22 100 Қишки кийим ва пойабзал билан таъминлаш харажатлари 47 22 200 Дарсликлар билан таъминлаш харажатлари 47 22 300 Йўл чиптаси билан таъминлаш харажатлари 47 22 400 Ёлғиз қариялар учун озиқ-овқат сотиб олиш харажатлари 47 22 600 Иш берувчилар томонидан пул шаклида бериладиган ижтимоий нафақалар 47 31 000 Жорий харажат 48 21 000 Бошқа харажатлар 48 21 190 Фуқароларга етказилган зарарларни қоплаш 48 21 500
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 5-ИЛОВА
20___ йил Давлат бюджетига кутилаётган йиллик тушумлар контингенти тўғрисида
сум Т/р Даромадларнинг тури Январь Февраль Март Жами 1-чорак бўйича Апрель Май Июнь Жами 2-чорак бўйича Июль Август Сентябрь Жами 3-чорак бўйича Октябрь Ноябрь Декабрь Жами 4-чорак бўйича Йиллик жами Бўлим Параграф Даромад типи Даромад номи ** 1. 2. 3. ... Жами:
Раҳбар (Имзо) М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 6-ИЛОВА
20___ йил ___________ ойи Давлат бюджетига кутилаётган ойлик тушумлар контенгенти тўғрисида
сўм Т/р Даромадларнинг тури Бир ойлик жами шу жумладан кунлар бўйича Бўлим Параграф Даромад типи Даромад номи ** 1 2 3 4 5 6 … … … … … … 28 29 30 31 1. 2. 3. ... Жами:
Раҳбар (Имзо) М.Ў.
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 7-ИЛОВА
20___ йил Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларда кутилаётган йиллик харажат тўғрисида
сўм Кўрсаткичларнинг номланиши Январь Февраль Март Жами 1-чорак бўйича Апрель Май Июнь Жами 2-чорак бўйича Июль Август Сентябрь Жами 3-чорак бўйича Октябрь Ноябрь Декабрь Жами 4-чорак бўйича Йиллик жами Касса харажатлари-жами Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларнинг харажатлари 1-гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) иш ҳақи стипендия бошқалар 2-гуруҳ (ажратмалар) 3-гуруҳ (капитал қўйилмалар) 4-гуруҳ (бошқа харажатлар) коммунал тўловлар озиқ-овқат дори-дармон ҚҚС 2-бошқарма (МВ, ДХХ, ИИВ) Ташқи қарз ЁММ бошқа харажатлар Ташкилот раҳбари (имзо) (Ф.И.О) Бош ҳисобчи (ёки масъул шахс) (имзо) (Ф.И.О)
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети пул маблағларини кассали режалаштириш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича ҳужжат шакллари ва уларни тақдим қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага 8-ИЛОВА
20___ йил Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларда кутилаётган ойлик харажат тўғрисида
сўм Кўрсаткичларнинг номланиши Бир ойлик жами шу жумладан кунлар бўйича 1 2 3 4 5 6 … … … … … … 28 29 30 31 Касса харажатлари-жами Бюджет ва бюджет маблағлари олувчи ташкилотларнинг харажатлари 1-гуруҳ (иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар) иш ҳақи стипендия бошқалар 2-гуруҳ (ажратмалар) 3-гуруҳ (капитал қўйилмалар) 4-гуруҳ (бошқа харажатлар) коммунал тўловлар озиқ-овқат дори-дармон ҚҚС 2-бошқарма (МВ, ДХХ, ИИВ) Ташқи қарз ЁММ бошқа харажатлар Ташкилот раҳбари (имзо) (Ф.И.О) Бош ҳисобчи (имзо) (Ф.И.О)
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Давлат солиқ қўмитаси раиси Б. ПАРПИЕВ
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 апрель,
2018 йил 9 апрель
2018 йил 9 апрель
76-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirining
buyrugʻi
YOʻRIQNOMA
SXEMASI
ROʻYXATI
MAʼLUMOT *
MAʼLUMOT *
MAʼLUMOT
MAʼLUMOT
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksi , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-avgustdagi 245-son “Oʻzbekiston Respublikasi Budjet kodeksini amalga oshirish boʻyicha normativ-huquqiy hujjatlarni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi moliya vazirining 2018-yil 9-apreldagi 76-son buyrugʻiga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti (bundan buyon matnda Davlat budjeti deb yuritiladi) pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllarini toʻldirish va taqdim qilish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi va uning hududiy boʻlinmalari (bundan buyon matnda Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari deb yuritiladi), Oʻzbekiston Respublikasi Soliq qoʻmitasi (bundan buyon matnda SQ deb yuritiladi), Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Bojxona qoʻmitasi (bundan buyon matnda BQ deb yuritiladi), shuningdek soliq va yigʻimlarni undirish boʻyicha boshqa vakolatli organlar (bundan buyon matnda boshqa vakolatli organlar deb yuritiladi), budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarga nisbatan tatbiq etiladi.
2. Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari hamda ushbu hujjatlarni SQ, BQ, boshqa vakolatli organlar va budjet tashkilotlari tomonidan gʻaznachilik boʻlinmalariga taqdim etish muddatlari mazkur Yoʻriqnomaga muvofiq belgilanadi.
3. Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllarini (bundan buyon matnda hujjatlar deb yuritiladi) taqdim etish mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasidagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Davlat budjeti (Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari) kassa rejasi Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan mazkur Yoʻriqnomaning 2 va 3-ilovalariga muvofiq shaklda Iqtisodiyot va moliya vazirligi axborot tizimida amalga oshiriladi.
5. Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarning kutilayotgan oylik xarajatlari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan avtomatik ravishda qabul qilinganidan soʻng (bundan mazkur Yoʻriqnomaning 11-bandi uchinchi xatboshisida nazarda tutilgan holat mustasno) budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilarga xarajatlarni toʻlash uchun ruxsatnomalar avtomatik tarzda beriladi.
Yoʻriqnomaning 4-ilovasida bir yilda (chorakda) bir marta beriladigan xarajatlarni toʻlash uchun ruxsatnoma boʻyicha xarajatlar moddalari (kichik modda va elementlar) roʻyxatiga binoan iqtisodiyot va moliya organlari yiliga toʻliq xarajatlarni toʻlash uchun ruxsatnomalar beradi.
2-bob. Davlat budjeti daromadlari tushumi prognozini tuzish boʻyicha maʼlumot almashuvi
6. Davlat budjetiga kutilayotgan yillik va oylik tushumlar kontingenti toʻgʻrisida Yoʻriqnomaning 5 va 6-ilovalariga muvofiq shaklda SQ, BQ va boshqa vakolatli organlar tomonidan Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga maʼlumot taqdim etish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
7. SQ va boshqa vakolatli organlar mazkur Yoʻriqnomaning 5-ilovasiga muvofiq shaklni kelgusi moliya yili uchun joriy moliya yilining 30-dekabriga qadar, 6-ilovasiga muvofiq shaklni kelgusi oy uchun oʻtgan yilning mos oy tushumlari, kutilayotgan oʻsish dinamikasi va boshqa omillarni ekspert baholash va ekstrapolyatsiya yoʻli bilan joriy oyning 28 sanasiga qadar zarur maʼlumotlarni oʻz hududiy boʻlinmalaridan yigʻib jamlagan holda tumanlar kesimida hamda BQ viloyatlar kesimida Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasiga taqdim etadilar.
8. Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi mazkur Yoʻriqnomaning 6-bandida koʻrsatilgan SQ, BQ va boshqa vakolatli organlar tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni 1 kun muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri boʻyicha Gʻaznachilik xizmati boshqarmalariga yetkazadi.
9. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalari tomonidan mazkur maʼlumotlar 1 kun muddatda Iqtisodiyot va moliya vazirligi axborot tizimiga kiritiladi.
10. Davlat budjeti daromadlari tushumi prognozini tuzish boʻyicha maʼlumot almashuvi elektron hujjat koʻrinishida Iqtisodiyot va moliya vazirligi axborot tizimi hamda SQ, BQ va boshqa vakolatli organlar axborot tizimlari oʻrtasida maʼlumot almashuvini taʼminlash orqali amalga oshirilishi mumkin.
3-bob. Davlat budjeti xarajatlari prognozini tuzish boʻyicha maʼlumot almashuvi
11. Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarda kutilayotgan yillik va oylik xarajatlar toʻgʻrisida mazkur Yoʻriqnomaning 7 va 8-ilovalariga muvofiq shaklda budjet tashkilotlari tomonidan budjet hisobi va hisoboti yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan “UzASBO” dasturiy majmui orqali gʻaznachilik boʻlinmalariga maʼlumot taqdim etish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari tomonidan amalga oshiriladigan xarajatlar boʻyicha maʼlumotlar mazkur Yoʻriqnomaning 7 va 8-ilovalariga muvofiq Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari tomonidan Davlat moliyasini boshqarishning axborot tizimi (DMBAT) dasturiga kiritib boriladi.
Bunda budjet tashkilotlari tomonidan budjet hisobi va hisoboti yuritilishini kompleks avtomatlashtirish uchun moʻljallangan “UzASBO” dasturiy majmuiga ulanmagan budjet mablagʻlari oluvchilar mazkur shakllarni qogʻoz shaklda taqdim etadilar.
12. Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar mazkur Yoʻriqnomaning 7-ilovasiga muvofiq shaklni kelgusi moliya yili uchun joriy moliya yilining 30-dekabriga qadar, 8-ilovasiga muvofiq shaklni kelgusi oy uchun joriy oyning 28 sanasiga qadar gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga taqdim etadilar.
4-bob. Javobgarlik
13. Gʻaznachilik xizmati boʻlinmalariga mazkur Yoʻriqnomaga muvofiq taqdim etiladigan maʼlumotlarning oʻz vaqtida taqdim etilishi hamda toʻgʻri va ishonchliligiga SQ, BQ, boshqa vakolatli organlar, budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar masʼuldirlar.
14. Mazkur Yoʻriqnoma talablarini buzgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javobgardir.
5-bob. Yakuniy qoida
15. Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasi bilan kelishilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllarini taqdim etish
Subyektlar Tadbir Muddatlar SQ BQ boshqa vakolatli organlar 1) Davlat budjetiga oylik daromadlar tushumi prognozini taqdim etish 2) Davlat budjetiga yillik daromadlar tushumi prognozini taqdim etish 1) Kelgusi oy uchun joriy oyning 28 sanasiga kadar 2) Kelgusi moliya yili uchun joriy moliya yilining 30-dekabriga kadar Budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchilar Davlat budjetiga oylik xarajatlar toʻgʻrisidagi maʼlumotni taqdim etish 1) Kelgusi oy uchun joriy oyning 28 sanasiga kadar 2) Kelgusi moliya yili uchun joriy moliya yilining 30-dekabriga kadar Iqtisodiyot va moliya vazirligining tegishli boshqarmalari Respublika budjetidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri mahalliy budjetlarga ajratiladigan transfertlar va boshqalar Kelgusi oy uchun joriy oyning 28 sanasiga kadar Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini rejalashtirish va boshqarish, xamda XTR berish Doimiy ravishda
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 2-ILOVA
_____ yil uchun Davlat budjeti (Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari) kassa rejasi
mln.soʻm Koʻrsatkichlar Qator kodi Yanvar Fevral Mart Jami 1-chorak boʻyicha Aprel May Iyun Jami 2-chorak boʻyicha Iyul Avgust Sentabr Jami 3-chorak boʻyicha Oktabr Noyabr Dekabr Jami 4-chorak boʻyicha Yillik jami Yil (chorak, oy) boshiga erkin qoldiq Kassali tushumlar — jami 1000 soliq boʻlgan tushumlar 1100 soliq boʻlmagan tushumlar 1200 budjetlararo transfertlar 1300 quyi turuvchi budjetlar bilan oʻzaro hisob kitoblar 1310 qaytarilgan ssudalar 1320 Kassa xarajatlari-jami 2000 Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarning xarajatlari 2100 1-guruh (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar) 2110 ish haqi 2111 stipendiya 2113 boshqalar 2114 2-guruh (ajratmalar) 2120 3-guruh (kapital qoʻyilmalar) 2130 4-guruh (boshqa xarajatlar) 2140 oziq-ovqat 2142 dori-darmon 2143 kommunal toʻlovlar 2144 YOMM 2145 boshqa xarajatlar 2146 budjetlararo transfertlar 2200 ssuda 2210 subvensiya 2220 quyi turuvchi budjetlar bilan oʻzaro hisob kitoblar 2230 oʻtkazib beriladigan daromadlar 2240 Iqtisodiyot va moliya vazirligi hududiy tarmoq boshqarmalari xarajatlari (moliyalashtirish va boshqalar) 2300 QQS 2310 2-boshqarma (MV, DXX, IIV) 2320 Tashqi qarz 2330 Defitsit (-), Profitsit (+) 3000 Defitsitni qoplash manbasi 4000 ichki 4100 tashqi 4200 Hisobot davri boʻyicha qoldiq
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 3-ILOVA
_____ yil uchun Davlat budjeti (Oʻzbekiston Respublikasining respublika budjeti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari) kassa rejasi
mln soʻm Koʻrsatkichlar Qator kodi 1 2 3 4 5 6 … … … … … … 28 29 30 31 Bir oylik jami Yil (chorak, oy) boshiga erkin qoldiq Kassali tushumlar -jami 1000 soliq boʻlgan tushumlar 1100 soliq boʻlmagan tushumlar 1200 budjetlararo transfertlar 1300 quyi turuvchi budjetlar bilan oʻzaro hisob kitoblar 1310 qaytarilgan ssudalar 1320 Kassa xarajatlari — jami 2000 Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarning xarajatlari 2100 1-guruh (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar) 2110 ish haqi 2111 stipendiya 2113 boshqalar 2114 2-guruh (ajratmalar) 2120 3-guruh (kapital qoʻyilmalar) 2130 4-guruh (boshqa xarajatlar) 2140 oziq-ovqat 2142 dori-darmon 2143 kommunal toʻlovlar 2144 YOMM 2145 boshqa xarajatlar 2146 budjetlararo transfertlar 2200 ssuda 2210 subvensiya 2220 quyi turuvchi budjetlar bilan oʻzaro hisob kitoblar 2230 oʻtkazib beriladigan daromadlar 2240 Iqtisodiyot va moliya vazirligi hududiy tarmoq boshqarmalari xarajatlari (moliyalashtirish va boshqalar) 2300 QQS 2310 2-boshqarma (MV, DXX, IIV) 2320 Tashqi qarz 2330 Defitsit (-), Profitsit (+) 3000 Defitsitni qoplash manbasi 4000 ichki 4100 tashqi 4200 Hisobot davri boʻyicha qoldiq
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 4-ILOVA
Bir yilda (chorakda) bir marta beriladigan XTR boʻyicha xarajatlar moddalari (kichik moddalari va elementlari)
Xarajatlar nomi Toifa Modda va kichik modda Element I guruh Ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar Ish haqi 41 10 000 Pul shaklidagi ish haqi 41 11 000 Asosiy ish haqi 41 11 100 Ish haqiga ustama va qoʻshimcha toʻlovlar 41 11 200 Umumtaʼlim maktablari, akademik litseylari, boshlangʻich, oʻrta va oʻrta maxsus professional taʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan xodimlarini ragʻbatlantirishning Direktor jamgʻarmasi mablagʻlari 41 11 210 Tibbiyot tashkilotlari xodimlariga ustama va qoʻshimchalar 41 11 220 Uy-joy-kommunal xizmatlar boʻyicha har oylik kompensatsiya toʻlovlari 42 99 100 Nafaqalar 47 11 100 Ishsizlik boʻyicha nafaqa 47 11 110 Vaqtincha mehnatga qobiliyatsizlik nafaqasi 47 11 120 Bola tugʻilgani uchun nafaqa 47 11 130 Dafn marosimi uchun nafaqa 47 11 140 Homiladorlik va tugʻish boʻyicha nafaqa 47 11 150 Nogironligi boʻlgan bolasini tarbiyalayotgan ishlovchi ota-onaning biriga (vasiyga, homiyga) bola oʻn olti yoshga toʻlgunga qadar oyiga qoʻshimcha bir dam olish kuni uchun nafaqa 47 11 160 Bolalikdan nogironligi boʻlgan shaxslar, pensiya tayinlash uchun zarur boʻlgan ish stajiga ega boʻlmagan qariyalarga va mehnatga layoqatsizlarga nafaqa 47 11 170 Pensiyalar 47 11 400 Muddatidan oldin tayinlangan pensiyalar 47 11 410 Ishlamaydigan pensionerlarga pensiyalar 47 11 420 Ishlovchi pensionerlarga 100 foiz miqdorida pensiya toʻlovi 47 11 440 Ishlamaydigan onalarga, shuningdek budjet tashkilotlarida ishlaydigan onalarga bola ikki yoshga toʻlgunga qadar uni parvarishlash uchun beriladigan oylik nafaqa 47 21 100 Voyaga yetmagan 16 (18) yoshgacha bolalari boʻlgan oilalarga nafaqalar 47 21 200 Kam taʼminlangan oilalarga moddiy yordam 47 21 300 Stipendiyalar 48 21 400 II guruh Ish haqiga qoʻshimchalar Ijtimoiy ehtiyojlarga ajratmalar/badallar 41 20 000 Ijtimoiy ehtiyojlarga haqiqatda qilinadigan ajratmalar/badallar 41 21 000 Ijtimoiy soliq 41 21 100 Ijtimoiy ehtiyojlarga boshqa ajratmalar/badallar 41 21 200 Shartli hisoblanadigan ijtimoiy ehtiyojlarga ajratmalar/badallar 41 22 000 III guruh Kapital qoʻyilmalar Asosiy vositalarni loyihalashtirish 43 10 000 Bino 43 11 000 Turar-joy binolari 43 11 100 Noturar joy binolari 43 11 200 Inshoot 43 12 000 Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari 43 12 100 Loyihalashtirish va qidiruv ishlari xarajatlari 43 12 110 Boshqa inshootlar 43 12 900 Asosiy vositalarni loyihalashtirish boʻyicha boshqa xarajatlar 43 19 000 Asosiy vositalarni qurish va rekonstruksiya qilish 43 20 000 Bino 43 21 000 Turar-joy binolari 43 21 100 Noturar joy binolari 43 21 200 Inshoot 43 22 000 Umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllari 43 22 100 Boshqa inshootlar 43 22 900 Asosiy vositalarni qurish va rekonstruksiya qilish bilan bogʻliq boshqa xarajatlar 43 29 900 Asosiy vositalar boʻyicha boshqa xarajatlar 43 90 000 Buyurtmachini saqlash xarajatlari 43 90 100 Qurilish pudrat xarajatlari 43 90 200 Buyurtmachining boshqa xarajatlari 43 90 300 IV guruh boshqa xarajatlar Xizmat safarlari xarajatlari 42 10 000 Respublika hududida 42 11 000 Chet davlatlarga chiqish bilan bogʻliq 42 12 000 Kommunal xizmatlari 42 20 000 Elektr energiyasi 42 21 000 Tabiiy gaz 42 22 000 Issiq suv va issiqlik energiyasi 42 23 000 Sovuq suv va oqova 42 24 000 Chiqindilarni tozalash, olib chiqib ketish bilan bogʻliq xizmatlar hamda energetik va boshqa resurslar (benzin va boshqa YOMMlardan tashqari)ni sotib olish 42 25 000 Boshqa moddiy aylanma vositalar 42 52 000 Oziq-ovqat mahsulotlari 42 52 300 Dori-darmonlar, tibbiyotda foydalaniladigan vositalar, vaksinalar va bakteriologik preparatlar 42 52 400 Dori-darmonlar va tibbiyotda foydalaniladigan vositalar 42 52 410 Vaksinalar va bakteriologik preparatlar 42 52 420 Ambulatoriya sharoitida davolanuvchi imtiyozli bemorlar kontingentiga retsept asosida bepul beriluvchi dori-darmonlar 42 52 430 Foizlar 44 00 000 Norezidentlarga 44 10 000 Xorijiy kreditlar boʻyicha 44 11 000 Chet el hukumatlariga 44 11 100 Xalqaro tashkilotlarga 44 11 200 Moliyaviy tashkilotlarga, xalqaro tashkilotlar bundan mustasno 44 11 300 Boshqa norezidentlarga 44 11 900 Qimmatli qogʻozlar boʻyicha 44 12 000 Gʻaznachilik veksellari boʻyicha 44 12 100 Obligatsiyalar boʻyicha 44 12 200 Rezidentlarga, davlat boshqaruv sektori bundan mustasno 44 20 000 Ichki kreditlar boʻyicha 44 21 000 Markaziy bankka 44 21 100 Tijorat banklariga 44 21 200 Boshqa moliyaviy tashkilotlarga 44 21 300 Nomoliyaviy tashkilotlarga 44 21 400 Qimmatli qogʻozlar boʻyicha 44 22 000 Gʻaznachilik veksellari boʻyicha 44 22 100 Obligatsiyalar boʻyicha 44 22 200 Boshqa davlat boshqaruvi sektori birliklariga 44 30 000 SUBSIDIYALAR 45 00 000 Davlat tashkilotlariga 45 10 000 Nomoliyaviy davlat tashkilotlariga 45 11 000 Moliyaviy davlat tashkilotlariga 45 12 000 Xususiy tashkilotlarga 45 20 000 Nomoliyaviy xususiy tashkilotlarga 45 21 000 Moliyaviy xususiy tashkilotlarga 45 22 000 Nodavlat notijorat tashkilotlarga 45 30 000 GRANTLAR 46 00 000 Xorijiy davlatlar hukumatlariga 46 10 000 Joriy 46 11 000 Kapital 46 12 000 Xalqaro tashkilotlarga 46 20 000 Joriy 46 21 000 Kapital 46 22 000 Nodavlat notijorat tashkilotlarga 46 30 000 Joriy 46 31 000 Kapital 46 32 000 Davlat boshqaruvi sektorining boshqa birliklariga 46 40 000 Joriy 46 41 000 Dotatsiyalar 46 41 100 Qoraqalpogʻiston Respublikasiga 46 41 110 Viloyatlar va Toshkent shahriga 46 41 120 Tuman va shaharlarga 46 41 130 Davlat maqsadli jamgʻarmalariga 46 41 140 Subvensiyalar 46 41 200 Qoraqalpogʻiston Respublikasiga 46 41 210 Viloyatlar va Toshkent shahriga 46 41 220 Tuman va shaharlarga 46 41 230 Davlat maqsadli jamgʻarmalariga 46 41 240 Oʻtkazib beriladigan mablagʻlar 46 41 300 Qoraqalpogʻiston Respublikasiga 46 41 310 Viloyatlar va Toshkent shahriga 46 41 320 Tuman va shaharlarga 46 41 330 Kapital 46 42 000 Kapital xarajatlarni qoplash uchun subvensiyalar 46 42 100 Qoraqalpogʻiston Respublikasiga 46 42 110 Viloyatlar va Toshkent shahriga 46 42 120 Tuman va shaharlarga 46 42 130 Davlat maqsadli jamgʻarmalariga 46 42 140 Davlat doirasida boshqa kapital transfertlar 46 42 200 Moliyaviy tashkilotlar 46 42 210 Nomoliyaviy tashkilotlar 46 42 220 Pul shaklidagi ijtimoiy taʼminot boʻyicha nafaqalar 47 11 000 Yetim bolalarga va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarga nafaqalar 47 21 600 Pul shaklidagi boshqa ijtimoiy yordam nafaqalari 47 21 900 Natura shaklidagi ijtimoiy yordam nafaqalari 47 22 000 Yetim va ota-ona qaramogʻidan mahrum boʻlgan bolalarni, kam taʼminlangan oilalardan boʻlgan oʻquvchilarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash nafaqalari 47 22 100 Qishki kiyim va poyabzal bilan taʼminlash xarajatlari 47 22 200 Darsliklar bilan taʼminlash xarajatlari 47 22 300 Yoʻl chiptasi bilan taʼminlash xarajatlari 47 22 400 Yolgʻiz qariyalar uchun oziq-ovqat sotib olish xarajatlari 47 22 600 Ish beruvchilar tomonidan pul shaklida beriladigan ijtimoiy nafaqalar 47 31 000 Joriy xarajat 48 21 000 Boshqa xarajatlar 48 21 190 Fuqarolarga yetkazilgan zararlarni qoplash 48 21 500
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 5-ILOVA
20___ yil Davlat budjetiga kutilayotgan yillik tushumlar kontingenti toʻgʻrisida
sum T/r Daromadlarning turi Yanvar Fevral Mart Jami 1-chorak boʻyicha Aprel May Iyun Jami 2-chorak boʻyicha Iyul Avgust Sentabr Jami 3-chorak boʻyicha Oktabr Noyabr Dekabr Jami 4-chorak boʻyicha Yillik jami Boʻlim Paragraf Daromad tipi Daromad nomi ** 1. 2. 3. ... Jami:
Rahbar (Imzo) M.Oʻ.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 6-ILOVA
20___ yil ___________ oyi Davlat budjetiga kutilayotgan oylik tushumlar kontengenti toʻgʻrisida
soʻm T/r Daromadlarning turi Bir oylik jami shu jumladan kunlar boʻyicha Boʻlim Paragraf Daromad tipi Daromad nomi ** 1 2 3 4 5 6 … … … … … … 28 29 30 31 1. 2. 3. ... Jami:
Rahbar (Imzo) M.Oʻ.
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 7-ILOVA
20___ yil Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarda kutilayotgan yillik xarajat toʻgʻrisida
soʻm Koʻrsatkichlarning nomlanishi Yanvar Fevral Mart Jami 1-chorak boʻyicha Aprel May Iyun Jami 2-chorak boʻyicha Iyul Avgust Sentabr Jami 3-chorak boʻyicha Oktabr Noyabr Dekabr Jami 4-chorak boʻyicha Yillik jami Kassa xarajatlari-jami Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarning xarajatlari 1-guruh (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar) ish haqi stipendiya boshqalar 2-guruh (ajratmalar) 3-guruh (kapital qoʻyilmalar) 4-guruh (boshqa xarajatlar) kommunal toʻlovlar oziq-ovqat dori-darmon QQS 2-boshqarma (MV, DXX, IIV) Tashqi qarz YOMM boshqa xarajatlar Tashkilot rahbari (imzo) (F.I.O) Bosh hisobchi (yoki masʼul shaxs) (imzo) (F.I.O)
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti pul mablagʻlarini kassali rejalashtirish va boshqarishni amalga oshirish boʻyicha hujjat shakllari va ularni taqdim qilish tartibi toʻgʻrisidagi yoʻriqnomaga 8-ILOVA
20___ yil Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarda kutilayotgan oylik xarajat toʻgʻrisida
soʻm Koʻrsatkichlarning nomlanishi Bir oylik jami shu jumladan kunlar boʻyicha 1 2 3 4 5 6 … … … … … … 28 29 30 31 Kassa xarajatlari-jami Budjet va budjet mablagʻlari oluvchi tashkilotlarning xarajatlari 1-guruh (ish haqi va unga tenglashtirilgan toʻlovlar) ish haqi stipendiya boshqalar 2-guruh (ajratmalar) 3-guruh (kapital qoʻyilmalar) 4-guruh (boshqa xarajatlar) kommunal toʻlovlar oziq-ovqat dori-darmon QQS 2-boshqarma (MV, DXX, IIV) Tashqi qarz YOMM boshqa xarajatlar Tashkilot rahbari (imzo) (F.I.O) Bosh hisobchi (imzo) (F.I.O)
Vazir D. KUCHKAROV
Davlat soliq qoʻmitasi raisi B. PARPIYEV
Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M. AZIMOV
Toshkent sh.,
2018-yil 9-aprel,
2018-yil 9-aprel
2018-yil 9-aprel
76-son