UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 25-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 25 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ички ишлар вазирлиги

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 25 апреля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения Министерства внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 25 April 2018 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi Ichki ishlar vazirligi

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг

Қарори

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 декабрдаги ПФ-5270-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 мартдаги 183-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлиги қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2013 йил 11 июндаги 16 ва 14-сон қарори (рўйхат рақами 2472, 2013 йил 27 июнь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 26-сон, 343-модда) билан тасдиқланган Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 25 апрелдаги 23, 32-сон қарорига ИЛОВА

Ҳайдовчи ва ҳайдовчиликка номзодларни транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини текшириш учун тиббий кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар

1. 5-банд қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:

«Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқлилигини аниқлаш учун дастлабки ва даврий тиббий кўрикдан ўтказиш тиббий меҳнат эксперт комиссиялари (бундан буён матнда ТМЭК деб юритилади) томонидан бепул амалга оширилади.».

2. 10-банддан «ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 31 январдаги 54-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 1-2-сон, 17-модда) билан тасдиқланган Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг талаблари асосида транспорт воситасини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш жараёнида ҳайдовчилар» деган сўзлар чиқариб ташлансин.

3. 25-банд учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«протез бандлик ва меҳнат муносабатлари органлари протез устахоналарида назорат кўригидан ўтганлиги тўғрисидаги маълумотнома асосида (махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга рухсат этилаётган чап оёғи тўлиқ ёки қисман ампутация қилинган шахсларга).».

4. Қуйидаги мазмундаги 2 1 -боб билан тўлдирилсин:

«2 1 -боб. Ногиронлиги бўлган шахсларни махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқариш учун тиббий кўрикдан ўтказиш

27 1 . Ногиронлиги бўлган шахслар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган ва автомат узатгичли енгил транспорт воситаларини бошқаришга яроқли эканликларини аниқлаш учун ариза билан турар жойдаги ТМЭКга мурожаат қилади.

27 2 . Ногиронлиги бўлган шахсларни ТМЭКда тиббий кўрикдан ўтказиш муддати 3 календарь кунидан ошмаслиги керак. Тиббий кўрикдан ўтказиш муддати мураккаб, қўшимча тиббий кўрик талаб этилганда ТМЭК раиси томонидан, асосланган ҳолда, 14 календарь кунига узайтирилиши мумкин.

27 3 . ТМЭК томонидан тиббий кўрикдан ўтказиш натижаларига кўра унинг раиси ва аъзолари томонидан имзоланадиган хулоса расмийлаштирилади.

27 4 . Ногиронлиги бўлган ҳайдовчилар ва ҳайдовчиликка номзодлар тиббий кўрикдан ўтиш учун ушбу Низомнинг 11-бандида белгиланган ҳужжатларга ногиронликни белгиловчи ТМЭК хулосасини илова қилган ҳолда умумий асосларда тиббий комиссияга мурожаат қиладилар.

Бунда тиббий комиссия томонидан ногиронлиги бўлган шахсга 083ҳ шаклидаги тиббий маълумотнома фақат «В» тоифасидаги шахсий транспорт воситасини бошқаришга яроқли ёки яроқсиз деб берилади.

27 5 . Қуйидагилар махсус ускуналар билан қайта жиҳозланган (қўл билан бошқариладиган) узатгичли енгил транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:

ҳаракатнинг ифодаланган чегараланишига сабаб бўладиган оёқ кафт деформацияси;

оёқнинг 7 см ва ундан ортиқроқ калталиги;

бир ёки иккала сон суягининг ампутацион чўлтоқлиги, чўлтоқлик қайси қисмдан бўлиши ва протезлаш имкониятидан қатъи назар;

бир ёки иккала оёқ болдир соҳасининг ампутацион чўлтоқлиги;

бир томонлама сон ёки болдир қисми чўлтоғи, иккинчи оёқнинг ҳаракат ёки статик фаолиятининг ифодаланган даражадаги бузилиши билан (оёқ панжасининг ампутацион чўлтоқлиги, деформацияси, қон томир касалликлари, йирик периферик нервларнинг шикастланиши ва бошқалар);

юриш, ўтириш фаолиятининг бузилишига олиб келувчи умуртқа поғонаси, тос ёки иккала оёқларнинг турғун деформацияси ёки касалликлари (оёқларнинг анкилозловчи полиартрити, оғир даражадаги кифосколиоз ва спондилити, псевдоартроз, эндартерит II ва III даражаси, филоёқлилик ва бошқалар);

ўтириш ҳолати сақланган пастки оёқларнинг парези ёки фалажлиги;

чап оёқ қон томир ва нерв толаларининг шикастланиши, ифодаланган трофик бузилишлари билан.

27 6 . Қуйидагилар автоматик трансмиссия воситаси ёрдамида транспорт воситасини бошқаришга тиббий кўрсатма ҳисобланади:

чап қўл ёки кафтнинг йўқлиги;

чап оёқ ёки оёқ панжасининг йўқлиги;

кафт ёки чап оёқ панжасининг деформацияси, ҳаракатнинг ифодаланган бузилишлари билан;

чап сон ёки болдир чўлтоқлиги, бир вақтнинг ўзида чап қўлнинг йўқлиги;

ўнг кафт бармоқ ёки фалангаларининг йўқлиги, шунингдек, фалангалараро бўғимларнинг ҳаракатсизлиги (бош бармоқнинг 2 та фалангаси йўқлиги, бош бармоқ сақланган ҳолда, ўнг қўлнинг иккита ва ундан ортиқ бармоқларининг йўқлиги ёки ҳаракатсизлиги ёхуд битта бармоқнинг келтирувчи функциясининг йўқлиги);

мустақил ҳаракатланиш лаёқатининг I ва II даражали бузилиши билан кечувчи чап томонлама гемипарез.».

5. Мазкур ўзгартириш ва қўшимчалар Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан келишилган.

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси К. РАФИКОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 25 апрель,

Тошкент ш.,

2018 йил 25 апрель,

2018 йил 25 апрель

2018 йил 25 апрель

23-сон

32-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2018 й., 10/18/2472-1/1213-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligining

Qarori

Haydovchi va haydovchilikka nomzodlarni transport vositalarini boshqarishga yaroqliligini tekshirish uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritish haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 1-dekabrdagi PF-5270-son “Nogironligi boʻlgan shaxslarni davlat tomonidan qoʻllab-quvvatlash tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-martdagi 183-son “Nogironligi boʻlgan shaxslarning avtotransport vositalaridan foydalanishi uchun qulay shart-sharoitlar yaratish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligining 2013-yil 11-iyundagi 16 va 14-son qarori (roʻyxat raqami 2472, 2013-yil 27-iyun) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 26-son, 343-modda) bilan tasdiqlangan Haydovchi va haydovchilikka nomzodlarni transport vositalarini boshqarishga yaroqliligini tekshirish uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi va Ichki ishlar vazirligining 2018-yil 25-apreldagi 23, 32-son qaroriga ILOVA

Haydovchi va haydovchilikka nomzodlarni transport vositalarini boshqarishga yaroqliligini tekshirish uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga kiritilayotgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar

1. 5-band quyidagi mazmundagi xatboshi bilan toʻldirilsin:

“Nogironligi boʻlgan shaxslarni maxsus uskunalar bilan qayta jihozlangan va avtomat uzatgichli yengil transport vositalarini boshqarishga yaroqliligini aniqlash uchun dastlabki va davriy tibbiy koʻrikdan oʻtkazish tibbiy mehnat ekspert komissiyalari (bundan buyon matnda TMEK deb yuritiladi) tomonidan bepul amalga oshiriladi.”.

2. 10-banddan “hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2003-yil 31-yanvardagi 54-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2003-y., 1-2-son, 17-modda) bilan tasdiqlangan Transport vositalarini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning talablari asosida transport vositasini majburiy texnik koʻrikdan oʻtkazish jarayonida haydovchilar” degan soʻzlar chiqarib tashlansin.

3. 25-band uchinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“protez bandlik va mehnat munosabatlari organlari protez ustaxonalarida nazorat koʻrigidan oʻtganligi toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma asosida (maxsus uskunalar bilan qayta jihozlangan (qoʻl bilan boshqariladigan) va avtomat uzatgichli yengil transport vositalarini boshqarishga ruxsat etilayotgan chap oyogʻi toʻliq yoki qisman amputatsiya qilingan shaxslarga).”.

4. Quyidagi mazmundagi 2 1 -bob bilan toʻldirilsin:

“2 1 -bob. Nogironligi boʻlgan shaxslarni maxsus uskunalar bilan qayta jihozlangan va avtomat uzatgichli yengil transport vositalarini boshqarish uchun tibbiy koʻrikdan oʻtkazish

27 1 . Nogironligi boʻlgan shaxslar maxsus uskunalar bilan qayta jihozlangan va avtomat uzatgichli yengil transport vositalarini boshqarishga yaroqli ekanliklarini aniqlash uchun ariza bilan turar joydagi TMEKga murojaat qiladi.

27 2 . Nogironligi boʻlgan shaxslarni TMEKda tibbiy koʻrikdan oʻtkazish muddati 3 kalendar kunidan oshmasligi kerak. Tibbiy koʻrikdan oʻtkazish muddati murakkab, qoʻshimcha tibbiy koʻrik talab etilganda TMEK raisi tomonidan, asoslangan holda, 14 kalendar kuniga uzaytirilishi mumkin.

27 3 . TMEK tomonidan tibbiy koʻrikdan oʻtkazish natijalariga koʻra uning raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadigan xulosa rasmiylashtiriladi.

27 4 . Nogironligi boʻlgan haydovchilar va haydovchilikka nomzodlar tibbiy koʻrikdan oʻtish uchun ushbu Nizomning 11-bandida belgilangan hujjatlarga nogironlikni belgilovchi TMEK xulosasini ilova qilgan holda umumiy asoslarda tibbiy komissiyaga murojaat qiladilar.

Bunda tibbiy komissiya tomonidan nogironligi boʻlgan shaxsga 083h shaklidagi tibbiy maʼlumotnoma faqat “V” toifasidagi shaxsiy transport vositasini boshqarishga yaroqli yoki yaroqsiz deb beriladi.

27 5 . Quyidagilar maxsus uskunalar bilan qayta jihozlangan (qoʻl bilan boshqariladigan) uzatgichli yengil transport vositasini boshqarishga tibbiy koʻrsatma hisoblanadi:

harakatning ifodalangan chegaralanishiga sabab boʻladigan oyoq kaft deformatsiyasi;

oyoqning 7 sm va undan ortiqroq kaltaligi;

bir yoki ikkala son suyagining amputatsion choʻltoqligi, choʻltoqlik qaysi qismdan boʻlishi va protezlash imkoniyatidan qatʼi nazar;

bir yoki ikkala oyoq boldir sohasining amputatsion choʻltoqligi;

bir tomonlama son yoki boldir qismi choʻltogʻi, ikkinchi oyoqning harakat yoki statik faoliyatining ifodalangan darajadagi buzilishi bilan (oyoq panjasining amputatsion choʻltoqligi, deformatsiyasi, qon tomir kasalliklari, yirik periferik nervlarning shikastlanishi va boshqalar);

yurish, oʻtirish faoliyatining buzilishiga olib keluvchi umurtqa pogʻonasi, tos yoki ikkala oyoqlarning turgʻun deformatsiyasi yoki kasalliklari (oyoqlarning ankilozlovchi poliartriti, ogʻir darajadagi kifoskolioz va spondiliti, psevdoartroz, endarterit II va III darajasi, filoyoqlilik va boshqalar);

oʻtirish holati saqlangan pastki oyoqlarning parezi yoki falajligi;

chap oyoq qon tomir va nerv tolalarining shikastlanishi, ifodalangan trofik buzilishlari bilan.

27 6 . Quyidagilar avtomatik transmissiya vositasi yordamida transport vositasini boshqarishga tibbiy koʻrsatma hisoblanadi:

chap qoʻl yoki kaftning yoʻqligi;

chap oyoq yoki oyoq panjasining yoʻqligi;

kaft yoki chap oyoq panjasining deformatsiyasi, harakatning ifodalangan buzilishlari bilan;

chap son yoki boldir choʻltoqligi, bir vaqtning oʻzida chap qoʻlning yoʻqligi;

oʻng kaft barmoq yoki falangalarining yoʻqligi, shuningdek, falangalararo boʻgʻimlarning harakatsizligi (bosh barmoqning 2 ta falangasi yoʻqligi, bosh barmoq saqlangan holda, oʻng qoʻlning ikkita va undan ortiq barmoqlarining yoʻqligi yoki harakatsizligi yoxud bitta barmoqning keltiruvchi funksiyasining yoʻqligi);

mustaqil harakatlanish layoqatining I va II darajali buzilishi bilan kechuvchi chap tomonlama gemiparez.”.

5. Mazkur oʻzgartirish va qoʻshimchalar Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi va Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi bilan kelishilgan.

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV

Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri Sh. KUDBIYEV

Oʻzbekiston kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi raisi K. RAFIKOV

Toshkent sh.,

2018-yil 25-aprel,

Toshkent sh.,

2018-yil 25-aprel,

2018-yil 25-aprel

2018-yil 25-aprel

23-son

32-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.05.2018-y., 10/18/2472-1/1213-son)

lex.uz