📅 2018-yil 30-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Maktabgacha taʼlim vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 30-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Maktabgacha taʼlim vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 30 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мактабгача таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 апреля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства дошкольного образования Министерства здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 April 2018 · Ministry and agency documents · Maktabgacha taʼlim vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 30 сентябрдаги ПҚ-3305-сон «Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қилади:
1. Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 20/1, 10-ққ/1-сон қарорига ИЛОВА
Мактабгача таълим ташкилотларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишни ташкил этиш тартиби тўғрисида
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Мактабгача таълим ва тарбия тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ давлат мактабгача таълим ташкилотларида (бундан буён матнда мактабгача таълим ташкилоти деб юритилади) тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш тартибини белгилайди.
1-боб Умумий қоидалар
1. Мактабгача таълим ташкилотида болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш мактабгача таълим ташкилотининг педагог ва тиббиёт ходимлари, шунингдек мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
2. Мактабгача таълим ташкилоти директори тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этилиши учун масъул ҳисобланади.
3. Болаларни мактабгача таълим ташкилотларига қабул қилишда давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан боланинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни мазкур Низом билан таништириш тавсия этилади.
2-боб. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилишни ташкил этиш
4. Тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида мактабгача таълим ташкилотида телефон аппаратлари мавжуд бўлган жойларда, шунингдек барча ходимлар кириши ва кўриши мумкин бўлган жойлардаги эълонлар тахтасига ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятлар, тез тиббий ёрдам хизматлари ҳамда ички ишлар органларининг телефон рақамлари кўрсатилган маълумотлар осиб қўйилади.
5. Мактабгача таълим ташкилотининг гуруҳ тарбиячисида тарбияланувчиларнинг яшаш манзили, шунингдек уларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан боғланиш мумкин бўлган телефон рақамлари ёки бошқа алоқа воситалари ҳақидаги маълумотлар бўлиши зарур.
6. Тарбияланувчи мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда соғлиғининг ёмонлашуви, шунингдек бошқа нохуш ҳолатлар кузатилган ҳолларда мактабгача таълим ташкилоти ходимлари томонидан зудлик билан тиббиёт ҳамширасига, шунингдек тарбияланувчининг ота-онасига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга хабар берилади. Бунда тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўринини босувчи шахслар етиб келгунга қадар тиббиёт ходими томонидан биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиши лозим.
Тарбияланувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга кузатилган ҳолат ва кўрсатилган биринчи тиббий ёрдам ҳақида тўлиқ маълумот берилади.
7. Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилотида бўлган вақтда уларни ёлғиз ва назоратсиз қолдириш тақиқланади.
8. Тарбияланувчиларни мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқиш ички ишлар органлари билан келишилган ҳолда амалга оширилади.
9. Тарбияланувчилар учун мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарида сайр ёки экскурсиялар режалаштирилганда мактабгача таълим ташкилоти директори ҳамда тарбияланувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар хабардор қилиниши шарт.
10. Тарбияланувчилар мактабгача таълим ташкилоти ҳудудидан ташқарига сайр ёки экскурсияларга олиб чиқилганда гуруҳ камида 2 нафар ходим билан таъминланган бўлиши лозим. Бунда ходимларнинг бири сафнинг олдида, иккинчиси сафнинг орқасида ҳаракатланиб боради.
11. Мактабгача таълим ташкилотига олиб келишда тарбияланувчини ота-онаси (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси ёки ота-она томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакили) уни шахсан гуруҳ тарбиячисига топшириши лозим.
Мактабгача таълим ташкилотидан олиб кетишда гуруҳ тарбиячиси тарбияланувчини унинг ота-онасига (уларнинг ўрнини босувчи шахс, ота-онанинг вояга етган фарзандлари, бобоси, бувиси, ёки ота-она томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ота-онанинг вакилига) топшириши лозим.
12. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчилар хавфсизлигини таъминлаш ҳамда улар учун зарур шароитларни яратилишини назорат қилиш мақсадида видеокузатув мосламалари ўрнатилиши мумкин.
13. Мактабгача таълим ташкилотининг ҳар бир қаватида ҳамма кўриши мумкин бўлган жойларда фавқулодда вазиятлар юз берган ҳолларда тарбияланувчиларни эвакуация қилиш режаси жойлаштирилади.
14. Тунги гуруҳи бўлган мактабгача таълим ташкилотининг навбатчиси ёки тунги тарбиячиси ҳар куни соат 19:00 дан 20:00 гача бўлган вақт оралиғида ёнғин хавфсизлиги идораларига мактабгача таълим ташкилотида мавжуд болалар ва ходимлар сони ҳақида маълумот беради.
15. Мактабгача таълим ташкилотларида тарбияланувчиларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш мақсадида:
мактабгача таълим ташкилоти ҳудудига кириш эшигига қўнғироқ ўрнатилиши;
гуруҳда мавжуд бўлган жавон, илгак, портретлар, шунингдек гул тувакларини жойлаштиришга мўлжалланган махсус мосламалар девор ёки полга маҳкамлаб қўйилиши лозим.
16. Мактабгача таълим ташкилоти ҳудудида, шунингдек гуруҳларда инсон учун хавфли бўлган ўсимлик ва буюмлардан фойдаланиш тақиқланади.
3-боб. Мактабгача таълим ташкилотида тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлашни ташкил этиш
17. Тарбияланувчиларга тиббий хизмат кўрсатиш давлат мактабгача таълим ташкилотининг тиббиёт ҳамшираси ҳамда мактабгача таълим ташкилотига ҳудудий соғлиқни сақлаш органлари томонидан бириктирилган тиббиёт ходимлари томонидан амалга оширилади.
18. Гуруҳ тарбиячиси эрталаб тарбияланувчиларни қабул қилиб олгандан кейин, тарбияланувчиларнинг соғлиги гуруҳ тарбиячилари томонидан ҳамшира назоратида кўрикдан ўтказилади.
19. Ёз мавсумида тарбияланувчилар сайр ва экскурсияларга енгил бош кийимлари бўлган ҳолда олиб чиқилади.
20. Тарбияланувчиларнинг соғлиғини мустаҳкамлаш мақсадида мактабгача таълим ташкилотида қуёш ванналари, сув ҳавзаларида чўмилиш, турли жисмоний тарбия тадбирлари ташкил этилади. Бунда мазкур тадбирлар гуруҳ тарбиячилари ва тиббиёт ходимлари назорати остида амалга оширилади.
21. Жисмоний тарбия тадбирлари эрталабки бадантарбия ва турли ўйинлар шаклида амалга оширилади.
4-боб. Якуний қоида
22. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган.
Мактабгача таълим вазири А. ШИН
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ЗОКИРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель,
Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель,
2018 йил 30 апрель
2018 йил 30 апрель
20/1-сон
10-ққ/1-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining
Qarori
NIZOM
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 30-sentabrdagi PQ-3305-son “Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi qaror qiladi:
1. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha taʼlim vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligining 2018-yil 30-apreldagi 20/1, 10-qq/1-son qaroriga ILOVA
Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida bolalarning hayoti va sogʻligʻini muhofaza qilishni tashkil etish tartibi toʻgʻrisida
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasining “Maktabgacha taʼlim va tarbiya toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq davlat maktabgacha taʼlim tashkilotlarida (bundan buyon matnda maktabgacha taʼlim tashkiloti deb yuritiladi) tarbiyalanuvchilarning hayotini muhofaza qilish va sogʻligʻini mustahkamlashni tashkil etish tartibini belgilaydi.
1-bob Umumiy qoidalar
1. Maktabgacha taʼlim tashkilotida bolalarning hayotini muhofaza qilish va sogʻligʻini mustahkamlash maktabgacha taʼlim tashkilotining pedagog va tibbiyot xodimlari, shuningdek maktabgacha taʼlim tashkilotiga hududiy sogʻliqni saqlash organlari tomonidan biriktirilgan tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
2. Maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori tarbiyalanuvchilarning hayotini muhofaza qilish va sogʻligʻini mustahkamlashni tashkil etilishi uchun masʼul hisoblanadi.
3. Bolalarni maktabgacha taʼlim tashkilotlariga qabul qilishda davlat maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori tomonidan bolaning ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarni mazkur Nizom bilan tanishtirish tavsiya etiladi.
2-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanuvchilarning hayotini muhofaza qilishni tashkil etish
4. Tarbiyalanuvchilarning hayotini muhofaza qilish maqsadida maktabgacha taʼlim tashkilotida telefon apparatlari mavjud boʻlgan joylarda, shuningdek barcha xodimlar kirishi va koʻrishi mumkin boʻlgan joylardagi eʼlonlar taxtasiga yongʻin xavfsizligi, favqulodda vaziyatlar, tez tibbiy yordam xizmatlari hamda ichki ishlar organlarining telefon raqamlari koʻrsatilgan maʼlumotlar osib qoʻyiladi.
5. Maktabgacha taʼlim tashkilotining guruh tarbiyachisida tarbiyalanuvchilarning yashash manzili, shuningdek ularning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar bilan bogʻlanish mumkin boʻlgan telefon raqamlari yoki boshqa aloqa vositalari haqidagi maʼlumotlar boʻlishi zarur.
6. Tarbiyalanuvchi maktabgacha taʼlim tashkilotida boʻlgan vaqtda sogʻligʻining yomonlashuvi, shuningdek boshqa noxush holatlar kuzatilgan hollarda maktabgacha taʼlim tashkiloti xodimlari tomonidan zudlik bilan tibbiyot hamshirasiga, shuningdek tarbiyalanuvchining ota-onasiga yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga xabar beriladi. Bunda tarbiyalanuvchining ota-onasi yoki ularning oʻrinini bosuvchi shaxslar yetib kelgunga qadar tibbiyot xodimi tomonidan birinchi tibbiy yordam koʻrsatilishi lozim.
Tarbiyalanuvchining ota-onasi yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxsga kuzatilgan holat va koʻrsatilgan birinchi tibbiy yordam haqida toʻliq maʼlumot beriladi.
7. Tarbiyalanuvchilar maktabgacha taʼlim tashkilotida boʻlgan vaqtda ularni yolgʻiz va nazoratsiz qoldirish taqiqlanadi.
8. Tarbiyalanuvchilarni maktabgacha taʼlim tashkiloti hududidan tashqariga sayr yoki ekskursiyalarga olib chiqish ichki ishlar organlari bilan kelishilgan holda amalga oshiriladi.
9. Tarbiyalanuvchilar uchun maktabgacha taʼlim tashkiloti hududidan tashqarida sayr yoki ekskursiyalar rejalashtirilganda maktabgacha taʼlim tashkiloti direktori hamda tarbiyalanuvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar xabardor qilinishi shart.
10. Tarbiyalanuvchilar maktabgacha taʼlim tashkiloti hududidan tashqariga sayr yoki ekskursiyalarga olib chiqilganda guruh kamida 2 nafar xodim bilan taʼminlangan boʻlishi lozim. Bunda xodimlarning biri safning oldida, ikkinchisi safning orqasida harakatlanib boradi.
11. Maktabgacha taʼlim tashkilotiga olib kelishda tarbiyalanuvchini ota-onasi (ularning oʻrnini bosuvchi shaxs, ota-onaning voyaga yetgan farzandlari, bobosi, buvisi yoki ota-ona tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ota-onaning vakili) uni shaxsan guruh tarbiyachisiga topshirishi lozim.
Maktabgacha taʼlim tashkilotidan olib ketishda guruh tarbiyachisi tarbiyalanuvchini uning ota-onasiga (ularning oʻrnini bosuvchi shaxs, ota-onaning voyaga yetgan farzandlari, bobosi, buvisi, yoki ota-ona tomonidan qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda rasmiylashtirilgan ota-onaning vakiliga) topshirishi lozim.
12. Maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanuvchilar xavfsizligini taʼminlash hamda ular uchun zarur sharoitlarni yaratilishini nazorat qilish maqsadida videokuzatuv moslamalari oʻrnatilishi mumkin.
13. Maktabgacha taʼlim tashkilotining har bir qavatida hamma koʻrishi mumkin boʻlgan joylarda favqulodda vaziyatlar yuz bergan hollarda tarbiyalanuvchilarni evakuatsiya qilish rejasi joylashtiriladi.
14. Tungi guruhi boʻlgan maktabgacha taʼlim tashkilotining navbatchisi yoki tungi tarbiyachisi har kuni soat 19:00 dan 20:00 gacha boʻlgan vaqt oraligʻida yongʻin xavfsizligi idoralariga maktabgacha taʼlim tashkilotida mavjud bolalar va xodimlar soni haqida maʼlumot beradi.
15. Maktabgacha taʼlim tashkilotlarida tarbiyalanuvchilarning hayotini muhofaza qilish maqsadida:
maktabgacha taʼlim tashkiloti hududiga kirish eshigiga qoʻngʻiroq oʻrnatilishi;
guruhda mavjud boʻlgan javon, ilgak, portretlar, shuningdek gul tuvaklarini joylashtirishga moʻljallangan maxsus moslamalar devor yoki polga mahkamlab qoʻyilishi lozim.
16. Maktabgacha taʼlim tashkiloti hududida, shuningdek guruhlarda inson uchun xavfli boʻlgan oʻsimlik va buyumlardan foydalanish taqiqlanadi.
3-bob. Maktabgacha taʼlim tashkilotida tarbiyalanuvchilarning sogʻligʻini mustahkamlashni tashkil etish
17. Tarbiyalanuvchilarga tibbiy xizmat koʻrsatish davlat maktabgacha taʼlim tashkilotining tibbiyot hamshirasi hamda maktabgacha taʼlim tashkilotiga hududiy sogʻliqni saqlash organlari tomonidan biriktirilgan tibbiyot xodimlari tomonidan amalga oshiriladi.
18. Guruh tarbiyachisi ertalab tarbiyalanuvchilarni qabul qilib olgandan keyin, tarbiyalanuvchilarning sogʻligi guruh tarbiyachilari tomonidan hamshira nazoratida koʻrikdan oʻtkaziladi.
19. Yoz mavsumida tarbiyalanuvchilar sayr va ekskursiyalarga yengil bosh kiyimlari boʻlgan holda olib chiqiladi.
20. Tarbiyalanuvchilarning sogʻligʻini mustahkamlash maqsadida maktabgacha taʼlim tashkilotida quyosh vannalari, suv havzalarida choʻmilish, turli jismoniy tarbiya tadbirlari tashkil etiladi. Bunda mazkur tadbirlar guruh tarbiyachilari va tibbiyot xodimlari nazorati ostida amalga oshiriladi.
21. Jismoniy tarbiya tadbirlari ertalabki badantarbiya va turli oʻyinlar shaklida amalga oshiriladi.
4-bob. Yakuniy qoida
22. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi va Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi bilan kelishilgan.
Maktabgacha taʼlim vaziri A. ShIN
Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi raisi B. ZOKIROV
Toshkent sh.,
2018-yil 30-aprel,
Toshkent sh.,
2018-yil 30-aprel,
2018-yil 30-aprel
2018-yil 30-aprel
20/1-son
10-qq/1-son