📅 2018-yil 12-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 12-may · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Adliya vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 12 май · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Адлия вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 12 мая 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр юстиции
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 12 May 2018 · Ministry and agency documents · Adliya vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг
буйруғи
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий «Йўл харитаси»ни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий «Йўл харитаси» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Давлат органлари ва ташкилотлари ўз фаолияти соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинганда бир ҳафталик муддатда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича мазкур буйруқнинг 1-бандида белгиланган намунавий «Йўл харита» асосида ўзларининг «Йўл харита»сини тасдиқлашлари, шунингдек уларнинг амалга оширилишини таъминлашлари ҳамда доимий назоратни амалга оширишлари белгилаб қўйилсин.
3. Қонун ҳужжатларини таҳлил қилиш ва туркумлаш бошқармаси ҳамда Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бошқармаси тегишли равишда:
ушбу идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни барча манфаатдор шахсларга етказилиши ва «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами» — «Собрание законодательства Республики Узбекистан»да ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинишини таъминласин;
давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ўз фаолияти соҳаларига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда моҳияти ва аҳамиятини аҳолига тушунтириш бўйича тасдиқланган «Йўл харита»ларининг амалга оширилишини доимий мониторинг қилиб борсин ва назоратни амалга оширсин.
4. Мазкур буйруқ давлат рўйхатидан ўтказилсин ва Ҳукумат баённома қарорлари ва идоравий норматив ҳужжатларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бошқармаси Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестрига тегишли ёзувни киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2017 йил 3 мартдаги 46-мҳ-сон «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ижрочиларга етказилиши ҳамда моҳияти ва аҳамиятининг аҳоли ўртасида тушунтирилиши юзасидан намунавий чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғи (рўйхат рақами 2866, 2017 йил 3 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 10-сон, 150-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.
6. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
7. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари Н. Жўраев ва вазир ўринбосари А. Ташкулов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2018 йил 12 майдаги 278-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижрочиларга етказиш ҳамда уларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳоли ўртасида тушунтириш бўйича намунавий
Т/р Тадбир номи Амалга ошириш механизми ва босқичлари Ҳар бир механизмни амалга ошириш муддатлари Масъул ижрочилар 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ахборот-таҳлилий материаллар (норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг концепцияси баён этилган тушунтириш хати, ўзгартириш ва қўшимчалар тушунтирилган ҳолдаги таққослаш жадвали)ни тизимдаги барча идораларга электрон шаклда юбориш. 1. Белгилаб олинган рўйхат бўйича қонунчилик ҳужжатларини тизимдаги барча ташкилотларнинг расмий электрон почта манзилларига юбориш. 2. Юборилган қонунчилик ҳужжатларининг ижрочиларга етиб борганлигини аниқлаштириш ва қайд қилиш. Келиб тушган куннинг ўзида Шу куннинг ўзида Давлат органлари ва ташкилотлари 2. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўзининг расмий веб-сайтига жойлаштириш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини тегишли форматга ўтказиш. 2. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матнини расмий веб-сайтига жойлаштириш. 3. Расмий веб-сайтга жойлаштирилган қонунчилик ҳужжати матнининг назорат ҳолатини текшириб туриш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат расман эълон қилингандан сўнг бир кун ичида Доимий Давлат органлари ва ташкилотлари 3. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг аҳамиятига қараб тарғибот материаллари тўпламини яратиш, уни тизимдаги ва бошқа манфаатдор ташкилотларга етказиб бериш. 1. Ахборот-таҳлилий материаллардан фойдаланган ҳолда ҳужжатлар тўпламини (маъруза матни, тақдимот, аннотация, инфографика, схема ва ҳ.к.) тайёрлаш. 2. Тарғибот материаллари тўпламини тизимидаги ташкилотларга етказиб бериш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини тушунтиришга қаратилган материаллар матнини, заруратга кўра рус, инглиз ва бошқа хорижий тилларга таржима қилиш, кенг фойдаланувчилар учун «Дунё» ахборот агентлигига етказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг 3 кун ичида Икки ҳафта муддатда Давлат органлари ва ташкилотлари 4. Оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари ходимлари учун марказий ва ҳудудий матбуот анжуманларини ўтказиш. 1. Матбуот анжумани ҳақида расмий веб-сайт ва ижтимоий тармоқлар орқали журналистларни хабардор қилиш. 2. Матбуот анжуманини ўтказиш ва оммавий ахборот воситаларига тайёрланган тарғибот материаллари тўпламини тақдим этиш. 3. Матбуот анжуманини оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг 3 кун ичида Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг 1 ҳафта ичида Давлат органлари ва ташкилотлари 5. Давлат органлари ва ташкилотлар ҳамда уларнинг ҳудудий идораларида «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини жорий этиш, малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда норматив-ҳуқуқий ҳужжат ва ахборот-таҳлилий материалларнинг ўқиб ўрганилишини ташкил этиш. 1. Чораклик «Ҳуқуқий билимлар» ўқув машғулотларини ўтказиш графикларини тасдиқлаш. 2. Графикка асосан малакали мутахассислар, олимлар, экспертларни жалб этган ҳолда ўқув машғулотини ўтказиш. Ҳар чоракда Графикка асосан Давлат органлари ва ташкилотлари 6. Тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин унинг ижросини ташкил этиш, ижрочиларга етказиш ва аҳоли ўртасида моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришни ташкил этишга масъул бўлган давлат бошқаруви органи томонидан: норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади, мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини тушунтириш бўйича ҳудудий ва республика, ҳуқуқий тарғибот гуруҳларини шакллантириш ва тасдиқлаш; норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мақсади ва моҳиятини аҳолига етказиш бўйича ташкилотлар, маҳаллалар ва бошқа жамоаларда манзилли ва предметли ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ташкил қилиш. 1. Ҳудудий ва республика тарғибот гуруҳлари шакллантириш. 2. Ҳудудий ва республика гуруҳлари таркибини тасдиқлаш. 3. Тарғибот гуруҳларини тарғибот материаллари тўплами билан таъминлаш. 4. Тарғибот тадбирининг Концепцияси, дастури ва календарь режасини тайёрлаш ва тасдиқлаш. 5. Манзилли ва предметли тарғибот тадбирларини ўтказиш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг 1 ҳафта ичида Тарғибот тадбирларини ўтказиш календарь режасига мувофиқ Давлат органлари ва ташкилотлари 7. Қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолига оммавий ахборот воситалари, шу жумладан босма ва электрон оммавий ахборот воситалари орқали етказиш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга қаратилган мақола, материалларни веб-сайтларда жойлаштириш. 2. Мустақил экспертлар, мутахассислар ва аҳолининг фикри ва муносабатини акс эттирувчи таҳлилий ток-шоулар, мунозаралар, баҳслар ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётини кенг муҳокама қилишнинг бошқа замонавий шакллари назарда тутилган медиа режани ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Медиа режага асосан тарғибот тадбирларини амалга ошириш. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилингандан сўнг 3 кун ичида Режага асосан Давлат органлари ва ташкилотлари 8. Қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни етказишда веб-технологияларни қўллаш. 1. Норматив-ҳуқуқий ҳужжат матни бўйича савол-жавоблар, анимацион роликлар ва бошқа усуллардан фойдаланган ҳолда ҳуқуқий ахборот контентини яратиш. 2. Ижтимоий тармоқлар (Facebook.com, Twitter, Youtube, odnoklassniki.ru, Mytube.uz ва ҳ.к.)да яратилган махсус профиллар орқали тайёрланган ҳуқуқий тарғибот материалларини тарқатиш. Қонунчилик ҳужжати қабул қилингандан сўнг 1 ҳафта ичида Давлат органлари ва ташкилотлари 9. Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини аниқлаш мақсадида, зарур ҳолларда, белгиланган тартибда ижтимоий сўровлар ўтказиш. 1. Сўровнома саволномасини тузиш. 2. Сўровнома ўтказиладиган аҳоли тоифалари ва ҳудудларни белгилаб олиш. 3. Сўровномани ўтказиш. 4. Сўровнома натижаларини умумлаштириш, таклиф киритиш. Сўровнома ўтказиш зарур деб ҳисобланганда 1 ҳафта ичида Саволнома тузилгандан сўнг 1 ҳафталик муддатда Сўровнома ўтказилгандан кейин 1 ойлик муддатда Давлат органлари ва ташкилотлари
Вазир Р. ДАВЛЕТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 12 май,
278-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirining
buyrugʻi
“YOʻL XARITASI”
Normativ-huquqiy hujjatlarni ijrochilarga yetkazish hamda ularning mohiyati va ahamiyatini aholi oʻrtasida tushuntirish boʻyicha namunaviy “Yoʻl xaritasi”ni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasining “Huquqiy axborotni tarqatish va undan foydalanishni taʼminlash toʻgʻrisida”gi Qonuni va Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 13-apreldagi PQ-3666-son qarori bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi toʻgʻrisidagi nizomga muvofiq buyuraman:
1. Normativ-huquqiy hujjatlarni ijrochilarga yetkazish hamda ularning mohiyati va ahamiyatini aholi oʻrtasida tushuntirish boʻyicha namunaviy “Yoʻl xaritasi” ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Davlat organlari va tashkilotlari oʻz faoliyati sohalariga oid normativ-huquqiy hujjat qabul qilinganda bir haftalik muddatda ushbu normativ-huquqiy hujjatni ijrochilarga yetkazish hamda mohiyati va ahamiyatini aholiga tushuntirish boʻyicha mazkur buyruqning 1-bandida belgilangan namunaviy “Yoʻl xarita” asosida oʻzlarining “Yoʻl xarita”sini tasdiqlashlari, shuningdek ularning amalga oshirilishini taʼminlashlari hamda doimiy nazoratni amalga oshirishlari belgilab qoʻyilsin.
3. Qonun hujjatlarini tahlil qilish va turkumlash boshqarmasi hamda Huquqiy targʻibot va maʼrifat boshqarmasi tegishli ravishda:
ushbu idoraviy normativ-huquqiy hujjatni barcha manfaatdor shaxslarga yetkazilishi va “Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami” — “Sobraniye zakonodatelstva Respubliki Uzbekistan”da hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasida eʼlon qilinishini taʼminlasin;
davlat organlari va tashkilotlari tomonidan oʻz faoliyati sohalariga oid normativ-huquqiy hujjatlarni ijrochilarga yetkazish hamda mohiyati va ahamiyatini aholiga tushuntirish boʻyicha tasdiqlangan “Yoʻl xarita”larining amalga oshirilishini doimiy monitoring qilib borsin va nazoratni amalga oshirsin.
4. Mazkur buyruq davlat roʻyxatidan oʻtkazilsin va Hukumat bayonnoma qarorlari va idoraviy normativ hujjatlarni huquqiy ekspertizadan oʻtkazish boshqarmasi Idoraviy normativ-huquqiy hujjatlarning davlat reyestriga tegishli yozuvni kiritsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2017-yil 3-martdagi 46-mh-son “Normativ-huquqiy hujjatlarning ijrochilarga yetkazilishi hamda mohiyati va ahamiyatining aholi oʻrtasida tushuntirilishi yuzasidan namunaviy chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi buyrugʻi (roʻyxat raqami 2866, 2017-yil 3-mart) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2017-y., 10-son, 150-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb topilsin.
6. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
7. Mazkur buyruqning ijrosini nazorat qilish vazirning birinchi oʻrinbosari N. Joʻrayev va vazir oʻrinbosari A. Tashkulov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining 2018-yil 12-maydagi 278-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Normativ-huquqiy hujjatlarni ijrochilarga yetkazish hamda ularning mohiyati va ahamiyatini aholi oʻrtasida tushuntirish boʻyicha namunaviy
T/r Tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi va bosqichlari Har bir mexanizmni amalga oshirish muddatlari Masʼul ijrochilar 1. Normativ-huquqiy hujjatlar, axborot-tahliliy materiallar (normativ-huquqiy hujjatning konsepsiyasi bayon etilgan tushuntirish xati, oʻzgartirish va qoʻshimchalar tushuntirilgan holdagi taqqoslash jadvali)ni tizimdagi barcha idoralarga elektron shaklda yuborish. 1. Belgilab olingan roʻyxat boʻyicha qonunchilik hujjatlarini tizimdagi barcha tashkilotlarning rasmiy elektron pochta manzillariga yuborish. 2. Yuborilgan qonunchilik hujjatlarining ijrochilarga yetib borganligini aniqlashtirish va qayd qilish. Kelib tushgan kunning oʻzida Shu kunning oʻzida Davlat organlari va tashkilotlari 2. Qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni oʻzining rasmiy veb-saytiga joylashtirish. 1. Normativ-huquqiy hujjat matnini tegishli formatga oʻtkazish. 2. Normativ-huquqiy hujjat matnini rasmiy veb-saytiga joylashtirish. 3. Rasmiy veb-saytga joylashtirilgan qonunchilik hujjati matnining nazorat holatini tekshirib turish. Normativ-huquqiy hujjat rasman eʼlon qilingandan soʻng bir kun ichida Doimiy Davlat organlari va tashkilotlari 3. Qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatning ahamiyatiga qarab targʻibot materiallari toʻplamini yaratish, uni tizimdagi va boshqa manfaatdor tashkilotlarga yetkazib berish. 1. Axborot-tahliliy materiallardan foydalangan holda hujjatlar toʻplamini (maʼruza matni, taqdimot, annotatsiya, infografika, sxema va h.k.) tayyorlash. 2. Targʻibot materiallari toʻplamini tizimidagi tashkilotlarga yetkazib berish. 3. Normativ-huquqiy hujjatlarning mazmun-mohiyatini tushuntirishga qaratilgan materiallar matnini, zaruratga koʻra rus, ingliz va boshqa xorijiy tillarga tarjima qilish, keng foydalanuvchilar uchun “Dunyo” axborot agentligiga yetkazish. Normativ-huquqiy hujjat qabul qilingandan soʻng 3 kun ichida Ikki hafta muddatda Davlat organlari va tashkilotlari 4. Ommaviy axborot vositalari, shu jumladan bosma va elektron ommaviy axborot vositalari xodimlari uchun markaziy va hududiy matbuot anjumanlarini oʻtkazish. 1. Matbuot anjumani haqida rasmiy veb-sayt va ijtimoiy tarmoqlar orqali jurnalistlarni xabardor qilish. 2. Matbuot anjumanini oʻtkazish va ommaviy axborot vositalariga tayyorlangan targʻibot materiallari toʻplamini taqdim etish. 3. Matbuot anjumanini ommaviy axborot vositalari va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. Normativ-huquqiy hujjat qabul qilingandan soʻng 3 kun ichida Normativ-huquqiy hujjat qabul qilingandan soʻng 1 hafta ichida Davlat organlari va tashkilotlari 5. Davlat organlari va tashkilotlar hamda ularning hududiy idoralarida “Huquqiy bilimlar” oʻquv mashgʻulotlarini joriy etish, malakali mutaxassislar, olimlar, ekspertlarni jalb etgan holda normativ-huquqiy hujjat va axborot-tahliliy materiallarning oʻqib oʻrganilishini tashkil etish. 1. Choraklik “Huquqiy bilimlar” oʻquv mashgʻulotlarini oʻtkazish grafiklarini tasdiqlash. 2. Grafikka asosan malakali mutaxassislar, olimlar, ekspertlarni jalb etgan holda oʻquv mashgʻulotini oʻtkazish. Har chorakda Grafikka asosan Davlat organlari va tashkilotlari 6. Tegishli normativ-huquqiy hujjatlar qabul qilinganidan keyin uning ijrosini tashkil etish, ijrochilarga yetkazish va aholi oʻrtasida mohiyati va ahamiyatini tushuntirishni tashkil etishga masʼul boʻlgan davlat boshqaruvi organi tomonidan: normativ-huquqiy hujjatlarning maqsadi, mazmun-mohiyatini va ahamiyatini tushuntirish boʻyicha hududiy va respublika, huquqiy targʻibot guruhlarini shakllantirish va tasdiqlash; normativ-huquqiy hujjatlarning maqsadi va mohiyatini aholiga yetkazish boʻyicha tashkilotlar, mahallalar va boshqa jamoalarda manzilli va predmetli huquqiy targʻibot tadbirlarini tashkil qilish. 1. Hududiy va respublika targʻibot guruhlari shakllantirish. 2. Hududiy va respublika guruhlari tarkibini tasdiqlash. 3. Targʻibot guruhlarini targʻibot materiallari toʻplami bilan taʼminlash. 4. Targʻibot tadbirining Konsepsiyasi, dasturi va kalendar rejasini tayyorlash va tasdiqlash. 5. Manzilli va predmetli targʻibot tadbirlarini oʻtkazish. Normativ-huquqiy hujjat qabul qilingandan soʻng 1 hafta ichida Targʻibot tadbirlarini oʻtkazish kalendar rejasiga muvofiq Davlat organlari va tashkilotlari 7. Qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlarning mohiyati va ahamiyatini aholiga ommaviy axborot vositalari, shu jumladan bosma va elektron ommaviy axborot vositalari orqali yetkazish. 1. Normativ-huquqiy hujjatlarning mohiyati va ahamiyatini tushuntirishga qaratilgan maqola, materiallarni veb-saytlarda joylashtirish. 2. Mustaqil ekspertlar, mutaxassislar va aholining fikri va munosabatini aks ettiruvchi tahliliy tok-shoular, munozaralar, bahslar hamda huquqni qoʻllash amaliyotini keng muhokama qilishning boshqa zamonaviy shakllari nazarda tutilgan media rejani ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Media rejaga asosan targʻibot tadbirlarini amalga oshirish. Normativ-huquqiy hujjat qabul qilingandan soʻng 3 kun ichida Rejaga asosan Davlat organlari va tashkilotlari 8. Qabul qilingan normativ-huquqiy hujjatlarni yetkazishda veb-texnologiyalarni qoʻllash. 1. Normativ-huquqiy hujjat matni boʻyicha savol-javoblar, animatsion roliklar va boshqa usullardan foydalangan holda huquqiy axborot kontentini yaratish. 2. Ijtimoiy tarmoqlar (Facebook.com, Twitter, Youtube, odnoklassniki.ru, Mytube.uz va h.k.)da yaratilgan maxsus profillar orqali tayyorlangan huquqiy targʻibot materiallarini tarqatish. Qonunchilik hujjati qabul qilingandan soʻng 1 hafta ichida Davlat organlari va tashkilotlari 9. Aholining huquqiy savodxonligini aniqlash maqsadida, zarur hollarda, belgilangan tartibda ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish. 1. Soʻrovnoma savolnomasini tuzish. 2. Soʻrovnoma oʻtkaziladigan aholi toifalari va hududlarni belgilab olish. 3. Soʻrovnomani oʻtkazish. 4. Soʻrovnoma natijalarini umumlashtirish, taklif kiritish. Soʻrovnoma oʻtkazish zarur deb hisoblanganda 1 hafta ichida Savolnoma tuzilgandan soʻng 1 haftalik muddatda Soʻrovnoma oʻtkazilgandan keyin 1 oylik muddatda Davlat organlari va tashkilotlari
Vazir R. DAVLETOV
Toshkent sh.,
2018-yil 12-may,
278-mh-son