UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 24-may · Prezident qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 24 май · Президент қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 мая 2018 г. · Постановления Президента

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 May 2018 · Presidential resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Президентининг

Қарори

ТУЗИЛМАСИ

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ташкил этиш тўғрисида

Жаҳон ахборот макони глобаллашувининг кучайиши оммавий ахборот воситалари соҳасида дунёда содир бўлаётган воқеаларга тез ва мос равишда муносабат билдириш, Ўзбекистонда амалга оширилаётган демократик қайта ўзгаришлар ҳақида республика аҳолисини, дунё ҳамжамиятини ўз вақтида ва холисона хабардор қилиш тизимини такомиллаштириш масаласи энг долзарб вазифалардан бирига айланиб бормоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг ривожланиши, давлат ва нодавлат даврий босма нашрлар, телерадиостудиялар, таҳририят-матбаа комплексларининг миқдор ва сифат жиҳатидан ўсиши, фуқаролик жамияти институтлари, реклама агентликлари, ахборот хизматлари, медиа коммуникация, интернет журналистикасининг шаклланиши рақобатбардош, янгича шарт-шароитларда ишлай оладиган журналист кадрларни тайёрлаш заруратини тақозо этмоқда.

Жамиятимиз ҳаётида демократик принципларни мустаҳкамлашда оммавий ахборот воситалари муҳим ва таъсирчан омил ҳисобланади. Бу борада чинакам миллий журналистика мактабини шакллантириш, хусусан, нодавлат оммавий ахборот воситаларини, ахборот ва Интернет тармоғидаги таҳлилий сайтларни қўллаб-қувватлашга эътибор қаратиш муҳим аҳамиятга эгадир.

Бугунги кунда юртимизда 1500 дан зиёд оммавий ахборот воситалари фаолият кўрсатмоқда. Уларнинг барчасига юқори малакали кадрлар зарур. Бироқ, мамлакатимизда бундай кенг кўламли вазифани ҳал этадиган таянч олий таълим муассасаси мавжуд эмас.

Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни кўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳозирги тез ўзгараётган глобаллашув даврида журналистиканинг ўзига хос хусусиятлари, тарихий тараққиёти, бугунги ҳолати ва истиқболи билан боғлиқ масалаларни чуқур ўрганиш, бу борада олиб борилаётган илмий тадқиқот ва ижодий ишлар самарадорлигини таъминлаш ҳамда ушбу соҳа учун юқори малакали кадрлар тайёрлашнинг сифатини тубдан ошириш мақсадида:

1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тизимида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этилсин.

2. Белгилаб қўйилсинки, Университет оммавий ахборот воситалари соҳаси учун журналист кадрлар, шу жумладан, юқори малакали, бир неча хорижий тилларни мукаммал биладиган халқаро журналистлар ҳамда илмий-педагог кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, республикада медиатаълим тизимини яратиш, соҳа ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, мазкур йўналишларда илмий ва ўқув-методик материалларни ишлаб чиқиш бўйича таянч олий таълим муассасаси ҳисобланади.

3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

журналистика соҳасини, унинг ўзига хос хусусиятлари, илмий-назарий, фалсафий-эстетик асослари, замонавий медиатехнологияларни чуқур ўзлаштирган, юқори малакали журналист кадрларни миллий ва халқаро стандартлар даражасида сифатли тайёрлашни таъминлаш;

мамлакатимизнинг оммавий коммуникация ва журналистика соҳасида эришган ютуқлари, хорижий мамлакатлар таълим муассасаларининг тажрибаси ва ҳудудларда фаолият олиб бораётган оммавий ахборот воситаларининг талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда, тегишли йўналишлар ҳамда мутахассисликлар бўйича ўқув-услубий адабиётларни яратиш, шунингдек, ўқув жараёнига замонавий ахборот технологияларини ва масофадан ўқитиш усулларини жорий этиш;

журналистика соҳаси таълимини ривожлантиришнинг илмий-методик вазифаларини ҳал этиш, илғор хорижий технологияларни жорий қилишга йўналтирилган илмий тадқиқотларни амалга ошириш ва иқтидорли талаба-ёшларни илмий фаолият билан шуғулланишга кенг жалб этиш;

ўқув ва илмий лойиҳаларни амалга ошириш, таълим ва илмий изланишлар жараёнига мутахассисларни кенг жалб этиш мақсадида педагогика соҳасидаги етакчи республика ва хорижий олий таълим муассасалари ҳамда илмий марказлари билан ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш;

истиқболли ёш битирувчиларни хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларининг магистратура ва докторантурасида таълим олиш учун мунтазам юбориш орқали Университетнинг илмий-педагогик салоҳиятини ошириб бориш;

республика оммавий ахборот воситалари мутахассисларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, илмий-методик базасини шакллантириш ва ўқув-методик раҳбарликни амалга ошириш.

4. Қуйидагилар:

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ривожлантириш чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирига, зарур ҳолларда, Университет тузилмасига олий таълим муассасаси учун белгиланган нормативларга мувофиқ ходимларнинг умумий чекланган сони доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. 2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

Қайд этилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсияси асосида Университетнинг тегишли таълим йўналишлари бўйича абитуриентларни олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш кириш тест синовлари билан бир қаторда уларнинг касб лаёқатини аниқлашга қаратилган касбий (ижодий) имтиҳон (ёзма ва суҳбат шаклида) ўтказиш орқали амалга оширилади;

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ва Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида «Журналистика (фаолият турлари бўйича)» таълим йўналиши ва унинг негизидаги магистратура мутахассисликлари, шу жумладан, «Олий журналистика курслари» бўйича қабул тўхтатилади ҳамда ушбу таълим йўналиши ва унинг негизидаги тегишли магистратура мутахассисликлари бўйича таълим олаётган талабалар ўқишни битиргунларига қадар мазкур олий таълим муассасаларида ўқишини давом эттирадилар;

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб Университетга талабаларни бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича қабул қилиш сони ҳар йили белгиланган тартибда тасдиқланадиган республика олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш квоталаридан келиб чиққан ҳолда белгиланади.

6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги кадрлар буюртмачиларининг эҳтиёжларини ўрганиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига Университетнинг сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталарини шакллантириш юзасидан бир ой муддатда таклиф киритсин.

Қайд этилсинки, сиртқи таълим шакли бўйича қабул квоталари 2018/2019 ўқув йилида Университет бакалавриат таълим йўналишлари учун белгиланган қабул квоталарининг ўттиз фоизигача бўлган миқдорда белгиланади.

7. Белгилансинки, Университет учун бир нафар ўқитувчи ҳисобига тўғри келадиган талабалар сони нисбатининг чекланган нормативи 1:6,0 нисбатда ўрнатилади ва Университет профессор-ўқитувчиларининг базавий лавозим маошлари миқдорига ўттиз фоиз устама қўшиб ҳисобланади.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

бир ой муддатда Университет уставини давлат рўйхатидан ўтказилиши чораларини кўрсин;

2018 йил 15 июнга қадар Университетнинг бўлимлари, факультетлари ва кафедраларини шакллантиришни, тасдиқланган тузилмага мувофиқ профессор-ўқитувчилар таркибини юқори малакали, таълим тизимида замонавий билимларга, шунингдек, амалий иш тажрибасига эга мутахассислар билан тўлдирилишини, профессор-ўқитувчиларнинг касбий маҳорати ва даражасини узлуксиз ошириш учун шароитлар яратилишини, ўқув жараёнига юқори малакали хорижий олимлар, профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар кенг жалб этилишини таъминласин;

2018 йил 15 июлга қадар журналистика соҳасида кадрлар тайёрлашга оид илғор хорижий тажриба асосида ўқув режалари ва фан дастурлари, ўқув-методик материаллар ва қўлланмалар ишлаб чиқилишини ва кафедраларга етказилишини таъминласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда талабаларнинг малакавий амалиётларини белгиланган тартибда миллий, шунингдек, илғор хорижий оммавий ахборот воситалари базасида ташкил этиш чораларини кўрсин;

Университетнинг бошланғич фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида унинг бино ва иншоотларини жорий таъмирлаш ва жиҳозлаш (мебеллар, компьютер техникаси, ўқув адабиётлари ва бошқа моддий-техника воситалари) учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдалансин.

9. Университет кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга бириктириладиган талабалар сони 4-иловага ҳамда бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Қуйидагилар Университетда юқори малакали кадрлар тайёрлаш бўйича кадрлар буюртмачиларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

корхона ва ташкилотлар объектларида талабаларнинг амалиётини ташкил қилиш ва «устоз-шогирд» тизими асосида ўталишини таъминлаш ҳамда талабаларни ишлаб чиқаришнинг янги меъёрий ҳужжатлари, замонавий ахборот дастурий таъминот маҳсулотлари билан яқиндан таништириш;

ишлаб чиқариш корхона ва ташкилотларидан тайинланган малакавий амалиёт раҳбарларига асосий иш жойидан қўшимча иш ҳақларини тайинлаш;

манфаатдор вазирлик ва идоралар тасарруфидаги бошқармалар ва уларнинг таркибидаги корхона ва ташкилотлардан малакали, тажрибали мутахассисларни таълим жараёнида иштирокини таъминлаш;

корхона ва ташкилотларда профессор-ўқитувчиларнинг стажировкалари учун шарт-шароитлар ҳамда кафедраларнинг филиалларини ташкил этиш ва амалий машғулотлар ўтиш имкониятини яратиш.

Кадрлар буюртмачилари талаба билан ўқишни битирганидан сўнг 5 йил ишлаб бериш мажбуриятини белгиловчи шартнома тузиш орқали унинг базавий тўлов контрактини 2-босқичда камида 50 фоиз, 3-босқичда камида 75 фоиз ва 4-босқичда 100 фоиз миқдорда тўлаб бериши мумкинлиги қайд этилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Университетнинг профессор-ўқитувчилари ва илмий ходимларини хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказларига малакасини ошириш ва докторантурага юбориш, талабаларнинг малакавий амалиёт ўташини мунтазам ташкил этсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университетда журналистика соҳаси бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш очиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

13. Қуйидагилар Университет фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;

тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар;

хўжалик фаолиятидан ва шартномалар асосида хизматлар кўрсатишдан тушадиган тушумлар;

жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

халқаро молия ташкилотларининг грантлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

14. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Тошкент шаҳри, Юнусобод тумани, Марказ-5, 88-уйда жойлашган Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежининг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан бирга Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки, Юнусобод дизайн касб-ҳунар коллежининг ўқувчилари ўқишни битиргунларига қадар Университет биноларида ўқув жараёнини давом эттирадилар.

15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда:

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда Университетни онлайн маъруза ҳамда масофавий таълим учун телекоммуникация жиҳозлари ва инфратузилмаси билан таъминлаш, шунингдек, Интернет ҳамда электрон таълим миллий тармоғига улаш чораларини кўриш юзасидан чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда Университетнинг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини 2019 йил ва кейинги йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг ривожлантириш давлат дастурлари доирасида амалга оширилиши бўйича асосланган таклифлар ишлаб чиқсин.

16. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Университетни сақлаш харажатларини 2018 йилда ижтимоий соҳа бўйича тасдиқланган бюджет параметрлари доирасида ажратишни, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутсин;

Университетга 2 та, шу жумладан, 1 та хизмат ва 1 та махсус енгил автотранспорт воситасини сақлаш учун лимит ажратсин.

17. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

бир ой муддатда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети Васийлик кенгашининг таркибини тасдиқласин;

Университетнинг моддий-техника базасини яратиш, шу жумладан, талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш, кичик босмахона ва ўқув телестудияси фаолиятини йўлга қўйиш бўйича зарур чоралар кўрсин.

18. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Қ.В. Акмалов ва Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3737-сон қарорига 1-ИЛОВА

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3737-сон қарорига 2-ИЛОВА

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетини ривожлантириш

Т/р Чора-тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Муддати Молиялаштириш манбаи Масъуллар I. Университетда таълим сифатини ошириш, юқори малакали ҳамда замонавий билимларга эга кадрларни тайёрлаш, профессор-ўқитувчилар малакасини ошириш 1. Университет устави, факультетлар ва кафедраларнинг тегишли ҳужжатларини шакллантириш. 1. Университет уставини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Юқори малакали кадрларни тайёрлаш, илмий-тадқиқот ишларини ривожлантиришга йўналтирилган факультет, бўлим ва кафедралар ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил июнь - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 2. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари талабаларининг фанлардан назарий билим, амалий кўникма ва малакаларини давлат таълим стандартлари, малака талаблари даражасида эгаллаши ҳамда чет тилларини мукаммал билиши учун амалий машғулотлар ҳамда малака амалиётлари тегишли тармоқнинг муайян ташкилотларида ўтказилишини ташкил этиш. 1. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари хусусиятидан келиб чиқиб, уларда таълим олаётган талабалар контингентини тегишли ташкилотларга бириктириш ва шартномалар тузиш. 2. Таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг малака талаблари, ўқув режаси, фан дастурлари ҳамда ўқув адабиётларини соҳанинг назарий ва амалий муаммоларидан, илғор хорижий тажрибалардан ҳамда илмий тадқиқот натижаларидан келиб чиққан ҳолда янгилаш. 3. Шартнома асосида амалий машғулотлар ва малакавий амалиётни ўқув жараёни жадвали асосида ташкил этиш, ушбу жараённи назорат қилиш учун университет ва ташкилот вакилларини бириктириш. 2018 йил декабрь - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 3. Университет профессор-ўқитувчиларининг замонавий талаблар асосида билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида ишлаб чиқариш ташкилотларида олиб борилаётган технологик янгиланишлар, жорий этилаётган инновацион технологиялар тўғрисида маълумот олишлари учун ташкилотларда стажировкаларини ҳамда ташкилот ҳисобидан хорижда малака ошириш (стажировка)ларини ташкил этиш. 1. Соҳа ташкилотларида профессор-ўқитувчилар стажировкаларини ташкил этиш. 2. Стажировка якунида ташкилотлардаги янги техника ва технологияларни ўзлаштириш ҳамда муаммоларни ўрганиш даражасини Университет ва ташкилот вакилларидан иборат комиссияда ҳимоя қилиш. 2018 йилдан бошлаб, доимий - Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 4. Республика оммавий ахборот воситалари тармоқларининг реал эҳтиёжларини эътиборга олган ҳолда Университетда янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрлаш. 1. Оммавий ахборот воситаларининг кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганиш ва таҳлил қилиш. 2. Мавжуд эҳтиёж асосида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрлар тайёрлаш. 2018 йилдан бошлаб, доимий - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 5. Оммавий ахборот воситалари ташкилотлари ва таълим муассасалари, хусусий секторнинг илмий-ижодий муаммолари асосида битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари мавзулари банкини яратиш ҳамда ташкилотлар раҳбарлари ва мутахассисларининг якуний давлат аттестацияларида иштирок этишини таъминлаш. 1. Профессор-ўқитувчиларнинг ҳамкор ташкилотлардаги стажировка натижалари асосида бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари кесимида битирув малакавий иши ҳамда магистрлик диссертациялари мавзулари банкини шакллантириш. 2. Ишлаб чиқариш ташкилотларининг етакчи мутахассисларини ташкилот муаммоларини ҳисобга олган ҳолда шакллантирилган мавзулар бўйича битирув малакавий иши ва магистрлик диссертацияларига илмий раҳбарликка бириктириш. 3. Битирув малакавий иши ва магистрлик диссертациялари ҳимояси юзасидан Якуний давлат аттестацияси комиссиялари таркибида ишлаб чиқариш ташкилотларининг вакиллари иштирокини таъминлаш. доимий - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 6. Бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари фанларини замонавий дарслик, ўқув-услубий, илмий-методик ва электрон адабиётлар билан таъминлаш. 1. Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари ўқув режалари ҳамда фан дастурларини танқидий таҳлил қилиш. 2. Хорижий давлатлар етакчи олий таълим муассасаларининг тегишли бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг ўқув режалари ва фан дастурларидаги илғор тажрибаларни жорий этиш. 3. Соҳанинг етакчи мутахассисларидан иборат хорижий адабиётлар асосида ўқув адабиётларини яратувчи муаллифлар гуруҳини шакллантириш, замонавий ўқув адабиётларини яратиш. 4. Таълим жараёнига ўқитишнинг илғор технологиялари, модуль ва интерактив ўқитиш усулларини кенг жорий этиш ҳамда талабаларнинг замонавий ахборот ресурсларидан эркин фойдаланиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш. 2018 йилдан бошлаб, доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 7. Таълим жараёнини замонавий ахборот-коммуникация воситаларини қўллаган ҳолда сифатли ташкил этиш мақсадида электрон таълим ресурсларини шакллантириш. 1. Асосий дарслик ва ўқув қўлланмаларини электрон шаклга ўтказиш. 2. Ахборот-ресурс марказларининг автоматлаштирилган тизимига электрон таълим ресурсларини жойлаштириш. доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 8. Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш. 1. Университет профессор-ўқитувчиларини чет давлатларнинг етакчи ўқув ва илмий марказларига малака ошириш (стажировка)га юбориш. 2. Хорижда малака оширган профессор- ўқитувчиларнинг маҳорат дарсларини ташкил этиш, таълим жараёнига илғор таълим технологиялари ва ўқитиш усулларини жорий этиш. 3. Чет эл мутахассисларини жалб этган ҳолда маъруза ва амалий машғулотларни ташкил этиш. 2018 йилдан бошлаб, режа асосида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 9. Мамлакатимизнинг етакчи профессор-ўқитувчилари ва олимларини Университет таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг фанлари бўйича дарс беришга жалб этиш. Етакчи олий таълим муассасалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларидан малакали ва салоҳиятли профессор-ўқитувчилар ҳамда олимларни Университетнинг тегишли кафедраларига жалб қилиш. доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 10. Иқтидорли талабаларнинг илмий-ижодий жамиятини ташкил этиш, пресс-клуб очиш. 1. Университетнинг фаол ва иқтидорли талабаларининг қизиқишларини эътиборга олган ҳолда, уларни илмий-тадқиқот ва ижодий гуруҳларга жалб қилиш механизмини шакллантириш. 2. Университет ҳудудида «Бук-кафе»лар фаолиятини йўлга қўйиш. доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 11. Ижодий маҳорат мактабларини ташкил этиш. Профессор-ўқитувчиларни, олимларни бириктирган ҳолда «устоз-шогирд» тизимини жорий этиш. доимий - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 12. Республика оммавий ахборот воситалари, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг ахборот хизматлари, мамлакатимизда фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, турли жамғармаларда талабаларнинг амалиёт ўташ тизимини янада такомиллаштириш, тажрибали амалиётчилар раҳбарлигидаги «маҳорат мактаб»лари фаолиятини кенгайтириш. 1. Ўзбекистоннинг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналарида Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун 3-4 ҳафталик малакавий амалиётларни ташкил этиш бўйича зарур чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда келишувдан ўтказиш. 2. Университетдан ҳар йили иқтидорли талабаларни мазкур дипломатик ваколатхоналарга амалиёт ўташ учун юбориш. 3. Республикадаги йирик оммавий ахборот воситалари (ЎзМТРК, ЎзЭОАВМА, ЎзА, «Дунё» АА, «Халқ сўзи», «Маърифат», «Uzbekistan Today», «Ҳуррият», Халқаро пресс-клуб ва б.) таҳририятлари ҳамда вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари билан Университет ҳамкорлигини янада мустаҳкамлаш. 4. Тажрибали амалиётчи журналистлар раҳбарлигидаги «маҳорат мактаб»лари фаолиятини замон талаблари даражасига кўтариш. 5. Университет талабаларининг маҳоратини ошириш учун уларни вазирлик ва идораларнинг ахборот хизматларига жалб этиш. доимий Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси II. Университет илмий салоҳиятни ошириш, оммавий ахборот воситалари соҳалари бўйича илмий изланишлар олиб бориш, инновацион ҳамкорликни йўлга қўйиш 13. Олий таълим — илм-фан — ишлаб чиқариш интеграцияси асосида амалиётга йўналтирилган илмий фаолиятни йўлга қўйиш. 1. Оммавий ахборот воситаларига қарашли тармоқ (соҳа) ташкилотларининг илмий-техник ривожлантириш йўналишлари муаммоларига бағишланган мавзулар базасини шакллантириш. 2. Мавзулар базасидан фойдаланган ҳолда Университетда хўжалик шартномалари (грантлар лойиҳалари), битирув малакавий ишлари, магистрлик ва докторлик диссертацияларини бажариш. доимий - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 14. Университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига жалб қилиш. 1. Журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммолари базасини шакллантириш ва доимий янгилаб бориш. 2. Университет профессор-ўқитувчилари ва тадқиқотчиларини, талабаларни журналистика соҳаларининг илмий-техник муаммоларига йўналтирилган илмий-тадқиқот ишларига бириктириш. 3. Олинган натижалар амалиётга жорий этилишига, улар асосида хорижий ва маҳаллий илмий журналларда мақолалар чоп этилишида амалий ёрдам кўрсатиш. доимий Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ўтказилган танлов натижалари бўйича грантларга ажратилган маблағлар Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 15. Бугунги кун талабларидан келиб чиқиб, юқори натижадорликка эришишга йўналтирилган илмий изланишларни олиб бориш орқали Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш. 1. Университетнинг илмий салоҳиятини ошириш учун мутахассислик йўналишларидан келиб чиқиб, фалсафа доктори (PhD) ҳамда фан доктор (DSc)ларини етакчи олий таълим муассасалари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларида мақсадли тайёрлашни йўлга қўйиш. 2. Етакчи олий таълим муассасалари ва Фанлар академиясининг илмий-тадқиқот институтларига ёш ўқитувчиларни бириктириш, профессор-ўқитувчилар ва ходимларни илмий-тадқиқот ишларига фаол жалб этиш. 3. Университет ахборот-ресурс марказини хорижий давлатларнинг илмий журналлари, етакчи даврий нашрлари билан доимий таъминлаш, шу билан бирга профессор-ўқитувчилар, тадқиқотчиларнинг хорижий мамлакатларда ўтказиладиган халқаро конференциялар, симпозиумлар ва семинарлардаги иштирокларини расмий тартибда йўлга қўйиш. доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси III. Университетда маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш ҳамда ёшларга юксак маънавият ғояларини чуқур сингдириш ишларида уларнинг иштирокини кенгайтириш 16. Университетда маънавий-маърифий ишларни йўлга қўйиш, уларнинг самарадорлигини ошириш ва янада такомиллаштириш. 1. Маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар бўйича бошқа олий таълим муассасаларидаги илғор иш тажрибаларини ўрганиш ва уларни оммалаштириш, аниқ манзилли йиллик иш режаларини ишлаб чиқиш ҳамда амалга оширишни таъминлаш. 2. Университет ахборот-ресурс маркази, факультетлари, кафедраларининг маънавий-маърифий йўналишдаги услубий материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари, маънавий-маърифий ва бадиий адабиётлар, услубий қўлланмалар билан таъминланганлик даражасини аниқлаб, тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш. 3. Ахборот-ресурс марказида талабалар ва профессор-ўқитувчиларнинг маънавий-маърифий соҳага оид адабиётлардан фойдаланиш мониторингини олиб бориш ҳамда натижаларини Университет (факультет) Кенгашида муҳокама этиб бориш. 4. «Янги китоблар ва услубий материаллар кўргазмаси» тадбирларини ўтказиш. 5. Талабалар ўртасида китобхонлик маданиятини шакллантиришга йўналтирилган тадбирлар, танловлар тизимли ўтказилишини йўлга қўйиш. доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 17. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан тавсия этилган «Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари» бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. 1. Ишчи гуруҳни тузиш, «Олий таълим муассасаларининг одоб-ахлоқ қоидалари» бўйича профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида кенг тушунтириш ишларини олиб бориш. 2. Ушбу қоидаларга риоя этиш бўйича мониторинг ишларини амалга ошириш, унинг натижаларини муҳокама этиб, зарур чоралар кўриб бориш. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, режа асосида ҳар ойда бир марта - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти 18. Ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш юзасидан сўровлар ўтказиш, сўровлар натижаларини Университет (факультет) Кенгашида муҳокама қилиш асосида тегишли чора-тадбирлар белгилаб бориш. 1. Университет маъмуриятида талабалар муаммоларини ўз вақтида қайд қилиш ва ҳал қилишга қаратилган «Очиқ эшиклар куни»ни ташкил этиш. 2. Таълим-тарбия жараёнларининг даражаси ва сифати ҳақида ижтимоий сўровлар ўтказиш ҳамда натижалари бўйича аниқ вазифалар белгилаш. ҳар ойда бир марта ҳар чоракда бир марта - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти, Университет касаба уюшмалари бошланғич ташкилоти 19. Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этиш ва уларнинг самарадорлигини ошириш чораларини кўриш. 1. Талабалар турар жойларида яшовчи талабалар билан амалга ошириладиган маънавий-маърифий тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2. Талабалар турар жойларини маънавий-маърифий йўналишдаги тарғибот воситалари билан жиҳозлаш, ахборот-ресурс маркази (кутубхоналар), дам олиш, спорт-соғломлаштириш, компьютер хоналари ва маиший хизмат шохобчаларида зарур шарт-шароитлар яратиш. 3. Талабалар турар жойларида маънавий-маърифий ишларни ташкил этишда талабаларнинг ўзини ўзи бошқариш тизимидан кенг фойдаланиш. 4. Тўгараклар фаолиятини йўлга қўйиш ва уларда талабалар қамровини кенгайтириш. 5. «Энг яхши талабалар турар жойи» танловининг олий таълим муассасаси босқичини ўтказиш ва танлов ғолибларини рағбатлантириш. доимий Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси 20. Ижарада яшовчи талабалар билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш. 1. Ижарада яшовчи талабаларнинг рўйхати ва яшаш манзилларини шакллантириш, улар билан ишлаш бўйича маънавий-маърифий тадбирлар режасини тузиш ва амалга ошириш. 2. Хонадонлардаги ижтимоий-маънавий муҳит, талабаларнинг яшаш шароити, дарс тайёрлаши, дам олиши каби ҳолатларни ўрганиб бориш. 3. Ижарада яшовчи талабаларнинг яшаш шароитларини назорат қилиш мақсадида профилактика инспектори, маҳалла оқсоқоли, ижарачи (уй эгаси), декан, талаба ўртасида ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш. доимий - Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси 21. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида коррупцияга қарши кураш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни янада ривожлантириш, профилактика чора-тадбирларини самарали амалга ошириш. 1. Профессор-ўқитувчилар ва талабалар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олишда жамоатчилик билан ҳамкорликдаги фаолиятни амалга ошириш. 2. Белгиланган муддатларда профессор-ўқитувчилар ва талабалар ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар иштирокида давра суҳбатларини ўтказиш. доимий - Тошкент шаҳар прокуратураси, Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг университетдаги бошланғич ташкилоти 22. Талабалар давоматини онлайн назорат қилиш тизимини жорий этиш. Университетда таҳсил олаётган талабалар ҳамда профессор-ўқитувчилар учун шахсни идентификациялаш (ID) картасини жорий этиш. 2018 йил сентябрь Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 23. Университет профессор-ўқитувчилари ва талабалари учун «Ёшлар ижодиёт клуби» фаолиятини самарали ташкил этиш. Университетнинг «Ёшлар ижодиёт клуби» базасида ижтимоий ҳудудларни яратиш, жумладан: - медиа марказ; - буфет; - Wi-Fi зона; - мусиқа ва овоз ёзиш студияси; - талабалар театр студияси; - пресс-клуб. 2018 — 2020 йиллар давомида Ўзбекистон журналистика ва оммавий комуникациялар университетининг бюджетдан ташқари маблағлари доирасида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси IV. Университетда амалга ошириладиган қурилиш, мукаммал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари 24. Университетнинг ўқув бинолари ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ва ҳудудини ободонлаштириш ишларини амалга ошириш. 1. Бош бино ва устахонада қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш. 2. Таълим йўналишларининг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, ўқув биноларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва аудиторияларни жиҳозлаш. 3. Талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш ишларини бажариш. 4. Устахона биносида Ахборот-ресурс маркази ҳамда Ёшлар ижодиёт клубини жойлаштириш мақсадида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш, замонавий ахборот технологиялари воситалари билан жиҳозлаш. 5. Университет спорт иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш ва замон талаблари даражасида жиҳозлаш. 6. Университет ошхонасида қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш. 7. Университет ҳудудини замонавий ландшафт дизайни асосида ободонлаштириш. 2019 — 2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги 25. Университетнинг ўқув биноларини замонавий асбоб ва ускуналар билан жиҳозлаш. Таълим ва кадрлар тайёрлаш сифатини ошириш мақсадида университетда янги очиладиган ўқув лабораториялари, мини теле-радио ва фотостудияларни замонавий асбоб-ускуна ва жиҳозлар билан таъминлаш. 2018 — 2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети, Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3737-сон қарорига 3-ИЛОВА

2018/2019 ўқув йилида Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида бакалаврлар ва магистрлар тайёрлаш бўйича

Шифр Таълим йўналишлари (мутахассисликлар) номи 2018/2019 ўқув йили қабул режаси Жами шу жумладан: грант контракт Бакалавриат Жами 100 31 69 5220100 Журналистика (фаолият турлари бўйича) 60 19 41 Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси 15 5 10 Телерадио журналистикаси 15 5 10 Интернет журналистика 10 3 7 Халқаро журналистика 10 3 7 Спорт журналистикаси 10 3 7 рақамсиз Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар 20 6 14 рақамсиз Медиадизайн 10 3 7 рақамсиз Медиамаркетинг ва реклама 10 3 7 Магистратура Жами 30 8 22 5А220101 Журналистика (фаолият турлари бўйича) 9 3 6 Босма оммавий ахборот воситалари журналистикаси 3 1 2 Сиёсий-ҳуқуқий журналистика 3 1 2 Интернет журналистика 3 1 2 5А220101 Олий журналистика курслари 6 - 6 5А220102 Халқаро журналистика 3 1 2 5А220104 Ноширлик иши ва муҳаррирлик 3 1 2 5А220105 Ахборот хизматлари технологиялари 3 1 2 5А220103 Телевидение ва радио эшиттириш 3 1 2 рақамсиз Медиаменеджмент 3 1 2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3737-сон қарорига 4-ИЛОВА

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг кадрлар буюртмачилари рўйхати ва уларга бириктириладиган талабалар сони

Т/р Кадрлар буюртмачилари номи Талабалар сони Бакалавриат 100 1. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари 28 2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 22 3. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари 20 4. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 16 5. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 14 Магистратура 30 1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари 6 2. Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети 5 3. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги 5 4. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси 5 5. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги 5 6. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари 4 Жами 130

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПҚ-3737-сон қарорига 5-ИЛОВА

Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларининг амалиёт ўташ объектларига бириктирилиши

Т/р Таълим йўналишлари ва мутахассисликлари номи Амалиёт турлари (бакалавриат/магистратура) ва ўтказиш объектлари Ўқув-танишув амалиёти объекти Ўқув амалиёти объекти Ишлаб чиқариш амалиёти/ илмий амалиёт (стажировка) объекти 1. Журналистика (фаолият турлари бўйича) 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. «Дунё» ахборот агентлиги ва ахборот агентликларининг халқаро бўлимлари. 5. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 6. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 2. Ахборот хизмати ва жамоатчилик билан алоқалар 1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 1. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 3. Медиадизайн 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 4. Медиамаркетинг ва реклама 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. Магистратура мутахассисликлари бўйича 1. Журналистика (фаолият турлари бўйича) - - 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 2. Олий журналистика курслари - - 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 5. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 3. Халқаро журналистика - - 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 3. «Дунё» ахборот агентлиги ва ахборот агентликларининг халқаро бўлимлари. 4. Республика, вилоят, шаҳар оммавий ахборот воситаларининг халқаро бўлимлари. 4. Ноширлик иши ва муҳаррирлик - - 1. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 2. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 5. Ахборот хизматлари технологиялари - - 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизматлари. 3. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари. 6. Телевидение ва радио эшиттириш - - 1. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 2. «Ўзбеккино» Миллий агентлиги. 7. Медиаменеджмент - - 1. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги. 2. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси. 3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги. 4. Республика, вилоят, туман, шаҳар оммавий ахборот воситалари.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 24 май,

ПҚ-3737-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.05.2018 й., 07/18/3737/1271-сон; 30.05.2019 й., 06/19/5733/3216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.11.2021 й., 06/21/3/1037-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining

Qarori

TUZILMASI

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

QABUL KVOTALARI

Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini tashkil etish toʻgʻrisida

Jahon axborot makoni globallashuvining kuchayishi ommaviy axborot vositalari sohasida dunyoda sodir boʻlayotgan voqealarga tez va mos ravishda munosabat bildirish, Oʻzbekistonda amalga oshirilayotgan demokratik qayta oʻzgarishlar haqida respublika aholisini, dunyo hamjamiyatini oʻz vaqtida va xolisona xabardor qilish tizimini takomillashtirish masalasi eng dolzarb vazifalardan biriga aylanib bormoqda.

Ommaviy axborot vositalarining rivojlanishi, davlat va nodavlat davriy bosma nashrlar, teleradiostudiyalar, tahririyat-matbaa komplekslarining miqdor va sifat jihatidan oʻsishi, fuqarolik jamiyati institutlari, reklama agentliklari, axborot xizmatlari, media kommunikatsiya, internet jurnalistikasining shakllanishi raqobatbardosh, yangicha shart-sharoitlarda ishlay oladigan jurnalist kadrlarni tayyorlash zaruratini taqozo etmoqda.

Jamiyatimiz hayotida demokratik prinsiplarni mustahkamlashda ommaviy axborot vositalari muhim va taʼsirchan omil hisoblanadi. Bu borada chinakam milliy jurnalistika maktabini shakllantirish, xususan, nodavlat ommaviy axborot vositalarini, axborot va Internet tarmogʻidagi tahliliy saytlarni qoʻllab-quvvatlashga eʼtibor qaratish muhim ahamiyatga egadir.

Bugungi kunda yurtimizda 1500 dan ziyod ommaviy axborot vositalari faoliyat koʻrsatmoqda. Ularning barchasiga yuqori malakali kadrlar zarur. Biroq, mamlakatimizda bunday keng koʻlamli vazifani hal etadigan tayanch oliy taʼlim muassasasi mavjud emas.

Harakatlar strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni koʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturining ijrosini taʼminlash, shuningdek, hozirgi tez oʻzgarayotgan globallashuv davrida jurnalistikaning oʻziga xos xususiyatlari, tarixiy taraqqiyoti, bugungi holati va istiqboli bilan bogʻliq masalalarni chuqur oʻrganish, bu borada olib borilayotgan ilmiy tadqiqot va ijodiy ishlar samaradorligini taʼminlash hamda ushbu soha uchun yuqori malakali kadrlar tayyorlashning sifatini tubdan oshirish maqsadida:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tizimida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti (keyingi oʻrinlarda Universitet deb yuritiladi) tashkil etilsin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, Universitet ommaviy axborot vositalari sohasi uchun jurnalist kadrlar, shu jumladan, yuqori malakali, bir necha xorijiy tillarni mukammal biladigan xalqaro jurnalistlar hamda ilmiy-pedagog kadrlarni tayyorlash, ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish, respublikada mediataʼlim tizimini yaratish, soha xodimlarini qayta tayyorlash va malakasini oshirish, mazkur yoʻnalishlarda ilmiy va oʻquv-metodik materiallarni ishlab chiqish boʻyicha tayanch oliy taʼlim muassasasi hisoblanadi.

3. Quyidagilar Universitetning asosiy vazifalari etib belgilansin:

jurnalistika sohasini, uning oʻziga xos xususiyatlari, ilmiy-nazariy, falsafiy-estetik asoslari, zamonaviy mediatexnologiyalarni chuqur oʻzlashtirgan, yuqori malakali jurnalist kadrlarni milliy va xalqaro standartlar darajasida sifatli tayyorlashni taʼminlash;

mamlakatimizning ommaviy kommunikatsiya va jurnalistika sohasida erishgan yutuqlari, xorijiy mamlakatlar taʼlim muassasalarining tajribasi va hududlarda faoliyat olib borayotgan ommaviy axborot vositalarining talab va ehtiyojlarini hisobga olgan holda, tegishli yoʻnalishlar hamda mutaxassisliklar boʻyicha oʻquv-uslubiy adabiyotlarni yaratish, shuningdek, oʻquv jarayoniga zamonaviy axborot texnologiyalarini va masofadan oʻqitish usullarini joriy etish;

jurnalistika sohasi taʼlimini rivojlantirishning ilmiy-metodik vazifalarini hal etish, ilgʻor xorijiy texnologiyalarni joriy qilishga yoʻnaltirilgan ilmiy tadqiqotlarni amalga oshirish va iqtidorli talaba-yoshlarni ilmiy faoliyat bilan shugʻullanishga keng jalb etish;

oʻquv va ilmiy loyihalarni amalga oshirish, taʼlim va ilmiy izlanishlar jarayoniga mutaxassislarni keng jalb etish maqsadida pedagogika sohasidagi yetakchi respublika va xorijiy oliy taʼlim muassasalari hamda ilmiy markazlari bilan hamkorlik aloqalarini rivojlantirish;

istiqbolli yosh bitiruvchilarni xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlarining magistratura va doktoranturasida taʼlim olish uchun muntazam yuborish orqali Universitetning ilmiy-pedagogik salohiyatini oshirib borish;

respublika ommaviy axborot vositalari mutaxassislarini qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish, ilmiy-metodik bazasini shakllantirish va oʻquv-metodik rahbarlikni amalga oshirish.

4. Quyidagilar:

Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

2018 — 2021-yillarda Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini rivojlantirish chora-tadbirlar dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziriga, zarur hollarda, Universitet tuzilmasiga oliy taʼlim muassasasi uchun belgilangan normativlarga muvofiq xodimlarning umumiy cheklangan soni doirasida oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

5. 2018/2019 oʻquv yilida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetida bakalavrlar va magistrlar tayyorlash boʻyicha qabul kvotalari 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

Qayd etilsinki:

Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tavsiyasi asosida Universitetning tegishli taʼlim yoʻnalishlari boʻyicha abituriyentlarni oliy taʼlim muassasasiga oʻqishga qabul qilish kirish test sinovlari bilan bir qatorda ularning kasb layoqatini aniqlashga qaratilgan kasbiy (ijodiy) imtihon (yozma va suhbat shaklida) oʻtkazish orqali amalga oshiriladi;

2018/2019 oʻquv yilidan boshlab Mirzo Ulugʻbek nomidagi Oʻzbekiston Milliy universiteti va Oʻzbekiston davlat jahon tillari universitetida “Jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha)” taʼlim yoʻnalishi va uning negizidagi magistratura mutaxassisliklari, shu jumladan, “Oliy jurnalistika kurslari” boʻyicha qabul toʻxtatiladi hamda ushbu taʼlim yoʻnalishi va uning negizidagi tegishli magistratura mutaxassisliklari boʻyicha taʼlim olayotgan talabalar oʻqishni bitirgunlariga qadar mazkur oliy taʼlim muassasalarida oʻqishini davom ettiradilar;

2019/2020 oʻquv yilidan boshlab Universitetga talabalarni bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha qabul qilish soni har yili belgilangan tartibda tasdiqlanadigan respublika oliy taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish kvotalaridan kelib chiqqan holda belgilanadi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi kadrlar buyurtmachilarining ehtiyojlarini oʻrganib chiqib, Oʻzbekiston Respublikasi taʼlim muassasalariga oʻqishga qabul qilish boʻyicha Davlat komissiyasiga Universitetning sirtqi taʼlim shakli boʻyicha qabul kvotalarini shakllantirish yuzasidan bir oy muddatda taklif kiritsin.

Qayd etilsinki, sirtqi taʼlim shakli boʻyicha qabul kvotalari 2018/2019 oʻquv yilida Universitet bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari uchun belgilangan qabul kvotalarining oʻttiz foizigacha boʻlgan miqdorda belgilanadi.

7. Belgilansinki, Universitet uchun bir nafar oʻqituvchi hisobiga toʻgʻri keladigan talabalar soni nisbatining cheklangan normativi 1:6,0 nisbatda oʻrnatiladi va Universitet professor-oʻqituvchilarining bazaviy lavozim maoshlari miqdoriga oʻttiz foiz ustama qoʻshib hisoblanadi.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi:

bir oy muddatda Universitet ustavini davlat roʻyxatidan oʻtkazilishi choralarini koʻrsin;

2018-yil 15-iyunga qadar Universitetning boʻlimlari, fakultetlari va kafedralarini shakllantirishni, tasdiqlangan tuzilmaga muvofiq professor-oʻqituvchilar tarkibini yuqori malakali, taʼlim tizimida zamonaviy bilimlarga, shuningdek, amaliy ish tajribasiga ega mutaxassislar bilan toʻldirilishini, professor-oʻqituvchilarning kasbiy mahorati va darajasini uzluksiz oshirish uchun sharoitlar yaratilishini, oʻquv jarayoniga yuqori malakali xorijiy olimlar, professor-oʻqituvchilar va mutaxassislar keng jalb etilishini taʼminlasin;

2018-yil 15-iyulga qadar jurnalistika sohasida kadrlar tayyorlashga oid ilgʻor xorijiy tajriba asosida oʻquv rejalari va fan dasturlari, oʻquv-metodik materiallar va qoʻllanmalar ishlab chiqilishini va kafedralarga yetkazilishini taʼminlasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda talabalarning malakaviy amaliyotlarini belgilangan tartibda milliy, shuningdek, ilgʻor xorijiy ommaviy axborot vositalari bazasida tashkil etish choralarini koʻrsin;

Universitetning boshlangʻich faoliyatini samarali tashkil etish maqsadida uning bino va inshootlarini joriy taʼmirlash va jihozlash (mebellar, kompyuter texnikasi, oʻquv adabiyotlari va boshqa moddiy-texnika vositalari) uchun Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Oliy taʼlim muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlaridan foydalansin.

9. Universitet kadrlar buyurtmachilari roʻyxati va ularga biriktiriladigan talabalar soni 4-ilovaga hamda bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining amaliyot oʻtash obyektlariga biriktirilishi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

10. Quyidagilar Universitetda yuqori malakali kadrlar tayyorlash boʻyicha kadrlar buyurtmachilarining asosiy vazifalari etib belgilansin:

korxona va tashkilotlar obyektlarida talabalarning amaliyotini tashkil qilish va “ustoz-shogird” tizimi asosida oʻtalishini taʼminlash hamda talabalarni ishlab chiqarishning yangi meʼyoriy hujjatlari, zamonaviy axborot dasturiy taʼminot mahsulotlari bilan yaqindan tanishtirish;

ishlab chiqarish korxona va tashkilotlaridan tayinlangan malakaviy amaliyot rahbarlariga asosiy ish joyidan qoʻshimcha ish haqlarini tayinlash;

manfaatdor vazirlik va idoralar tasarrufidagi boshqarmalar va ularning tarkibidagi korxona va tashkilotlardan malakali, tajribali mutaxassislarni taʼlim jarayonida ishtirokini taʼminlash;

korxona va tashkilotlarda professor-oʻqituvchilarning stajirovkalari uchun shart-sharoitlar hamda kafedralarning filiallarini tashkil etish va amaliy mashgʻulotlar oʻtish imkoniyatini yaratish.

Kadrlar buyurtmachilari talaba bilan oʻqishni bitirganidan soʻng 5 yil ishlab berish majburiyatini belgilovchi shartnoma tuzish orqali uning bazaviy toʻlov kontraktini 2-bosqichda kamida 50 foiz, 3-bosqichda kamida 75 foiz va 4-bosqichda 100 foiz miqdorda toʻlab berishi mumkinligi qayd etilsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Universitetning professor-oʻqituvchilari va ilmiy xodimlarini xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy markazlariga malakasini oshirish va doktoranturaga yuborish, talabalarning malakaviy amaliyot oʻtashini muntazam tashkil etsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Universitetda jurnalistika sohasi boʻyicha ilmiy darajalar beruvchi Ilmiy kengash ochish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

13. Quyidagilar Universitet faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;

toʻlov-kontrakt asosida oʻqitishdan tushadigan mablagʻlar;

xoʻjalik faoliyatidan va shartnomalar asosida xizmatlar koʻrsatishdan tushadigan tushumlar;

jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;

xalqaro moliya tashkilotlarining grantlari;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

14. Toshkent shahar hokimligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Toshkent shahri, Yunusobod tumani, Markaz-5, 88-uyda joylashgan Yunusobod dizayn kasb-hunar kollejining bino va inshootlarini tegishli hududi bilan birga Universitetga operativ boshqarish huquqi asosida bepul berish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

Belgilab qoʻyilsinki, Yunusobod dizayn kasb-hunar kollejining oʻquvchilari oʻqishni bitirgunlariga qadar Universitet binolarida oʻquv jarayonini davom ettiradilar.

15. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bir oy muddatda:

Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi bilan birgalikda Universitetni onlayn maʼruza hamda masofaviy taʼlim uchun telekommunikatsiya jihozlari va infratuzilmasi bilan taʼminlash, shuningdek, Internet hamda elektron taʼlim milliy tarmogʻiga ulash choralarini koʻrish yuzasidan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi va Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi bilan birgalikda Universitetning bino va inshootlarini qurish, rekonstruksiya qilish, kapital taʼmirlash hamda jihozlash ishlarini 2019-yil va keyingi yillarga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasining rivojlantirish davlat dasturlari doirasida amalga oshirilishi boʻyicha asoslangan takliflar ishlab chiqsin.

16. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi:

Universitetni saqlash xarajatlarini 2018-yilda ijtimoiy soha boʻyicha tasdiqlangan budjet parametrlari doirasida ajratishni, 2019-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida nazarda tutsin;

Universitetga 2 ta, shu jumladan, 1 ta xizmat va 1 ta maxsus yengil avtotransport vositasini saqlash uchun limit ajratsin.

17. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi:

bir oy muddatda Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti Vasiylik kengashining tarkibini tasdiqlasin;

Universitetning moddiy-texnika bazasini yaratish, shu jumladan, talabalar turar joyini qurish va jihozlash, kichik bosmaxona va oʻquv telestudiyasi faoliyatini yoʻlga qoʻyish boʻyicha zarur choralar koʻrsin.

18. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartirish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.

19. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A.N. Aripov, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Davlat maslahatchisi R.S. Qosimov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Q.V. Akmalov va Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov zimmasiga yuklansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-maydagi PQ-3737-son qaroriga 1-ILOVA

Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-maydagi PQ-3737-son qaroriga 2-ILOVA

2018 — 2021-yillarda Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetini rivojlantirish

T/r Chora-tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Muddati Moliyalashtirish manbai Masʼullar I. Universitetda taʼlim sifatini oshirish, yuqori malakali hamda zamonaviy bilimlarga ega kadrlarni tayyorlash, professor-oʻqituvchilar malakasini oshirish 1. Universitet ustavi, fakultetlar va kafedralarning tegishli hujjatlarini shakllantirish. 1. Universitet ustavini ishlab chiqish va davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2. Yuqori malakali kadrlarni tayyorlash, ilmiy-tadqiqot ishlarini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan fakultet, boʻlim va kafedralar hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil iyun - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 2. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari talabalarining fanlardan nazariy bilim, amaliy koʻnikma va malakalarini davlat taʼlim standartlari, malaka talablari darajasida egallashi hamda chet tillarini mukammal bilishi uchun amaliy mashgʻulotlar hamda malaka amaliyotlari tegishli tarmoqning muayyan tashkilotlarida oʻtkazilishini tashkil etish. 1. Taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari xususiyatidan kelib chiqib, ularda taʼlim olayotgan talabalar kontingentini tegishli tashkilotlarga biriktirish va shartnomalar tuzish. 2. Taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining malaka talablari, oʻquv rejasi, fan dasturlari hamda oʻquv adabiyotlarini sohaning nazariy va amaliy muammolaridan, ilgʻor xorijiy tajribalardan hamda ilmiy tadqiqot natijalaridan kelib chiqqan holda yangilash. 3. Shartnoma asosida amaliy mashgʻulotlar va malakaviy amaliyotni oʻquv jarayoni jadvali asosida tashkil etish, ushbu jarayonni nazorat qilish uchun universitet va tashkilot vakillarini biriktirish. 2018-yil dekabr - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 3. Universitet professor-oʻqituvchilarining zamonaviy talablar asosida bilim va koʻnikmalarini oshirish maqsadida ishlab chiqarish tashkilotlarida olib borilayotgan texnologik yangilanishlar, joriy etilayotgan innovatsion texnologiyalar toʻgʻrisida maʼlumot olishlari uchun tashkilotlarda stajirovkalarini hamda tashkilot hisobidan xorijda malaka oshirish (stajirovka)larini tashkil etish. 1. Soha tashkilotlarida professor-oʻqituvchilar stajirovkalarini tashkil etish. 2. Stajirovka yakunida tashkilotlardagi yangi texnika va texnologiyalarni oʻzlashtirish hamda muammolarni oʻrganish darajasini Universitet va tashkilot vakillaridan iborat komissiyada himoya qilish. 2018-yildan boshlab, doimiy - Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 4. Respublika ommaviy axborot vositalari tarmoqlarining real ehtiyojlarini eʼtiborga olgan holda Universitetda yangi taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha kadrlar tayyorlash. 1. Ommaviy axborot vositalarining kadrlarga boʻlgan ehtiyojini oʻrganish va tahlil qilish. 2. Mavjud ehtiyoj asosida 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha yuqori malakali kadrlar tayyorlash. 2018-yildan boshlab, doimiy - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 5. Ommaviy axborot vositalari tashkilotlari va taʼlim muassasalari, xususiy sektorning ilmiy-ijodiy muammolari asosida bitiruv malakaviy ishi va magistrlik dissertatsiyalari mavzulari bankini yaratish hamda tashkilotlar rahbarlari va mutaxassislarining yakuniy davlat attestatsiyalarida ishtirok etishini taʼminlash. 1. Professor-oʻqituvchilarning hamkor tashkilotlardagi stajirovka natijalari asosida bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari kesimida bitiruv malakaviy ishi hamda magistrlik dissertatsiyalari mavzulari bankini shakllantirish. 2. Ishlab chiqarish tashkilotlarining yetakchi mutaxassislarini tashkilot muammolarini hisobga olgan holda shakllantirilgan mavzular boʻyicha bitiruv malakaviy ishi va magistrlik dissertatsiyalariga ilmiy rahbarlikka biriktirish. 3. Bitiruv malakaviy ishi va magistrlik dissertatsiyalari himoyasi yuzasidan Yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyalari tarkibida ishlab chiqarish tashkilotlarining vakillari ishtirokini taʼminlash. doimiy - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 6. Bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari fanlarini zamonaviy darslik, oʻquv-uslubiy, ilmiy-metodik va elektron adabiyotlar bilan taʼminlash. 1. Taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari oʻquv rejalari hamda fan dasturlarini tanqidiy tahlil qilish. 2. Xorijiy davlatlar yetakchi oliy taʼlim muassasalarining tegishli bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining oʻquv rejalari va fan dasturlaridagi ilgʻor tajribalarni joriy etish. 3. Sohaning yetakchi mutaxassislaridan iborat xorijiy adabiyotlar asosida oʻquv adabiyotlarini yaratuvchi mualliflar guruhini shakllantirish, zamonaviy oʻquv adabiyotlarini yaratish. 4. Taʼlim jarayoniga oʻqitishning ilgʻor texnologiyalari, modul va interaktiv oʻqitish usullarini keng joriy etish hamda talabalarning zamonaviy axborot resurslaridan erkin foydalanishi uchun zaruriy shart-sharoitlarni yaratish. 2018-yildan boshlab, doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 7. Taʼlim jarayonini zamonaviy axborot-kommunikatsiya vositalarini qoʻllagan holda sifatli tashkil etish maqsadida elektron taʼlim resurslarini shakllantirish. 1. Asosiy darslik va oʻquv qoʻllanmalarini elektron shaklga oʻtkazish. 2. Axborot-resurs markazlarining avtomatlashtirilgan tizimiga elektron taʼlim resurslarini joylashtirish. doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 8. Taʼlim jarayoniga xalqaro taʼlim standartlariga asoslangan ilgʻor taʼlim texnologiyalari va oʻqitish usullarini joriy etish. 1. Universitet professor-oʻqituvchilarini chet davlatlarning yetakchi oʻquv va ilmiy markazlariga malaka oshirish (stajirovka)ga yuborish. 2. Xorijda malaka oshirgan professor- oʻqituvchilarning mahorat darslarini tashkil etish, taʼlim jarayoniga ilgʻor taʼlim texnologiyalari va oʻqitish usullarini joriy etish. 3. Chet el mutaxassislarini jalb etgan holda maʼruza va amaliy mashgʻulotlarni tashkil etish. 2018-yildan boshlab, reja asosida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 9. Mamlakatimizning yetakchi professor-oʻqituvchilari va olimlarini Universitet taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining fanlari boʻyicha dars berishga jalb etish. Yetakchi oliy taʼlim muassasalari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasining ilmiy-tadqiqot institutlaridan malakali va salohiyatli professor-oʻqituvchilar hamda olimlarni Universitetning tegishli kafedralariga jalb qilish. doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 10. Iqtidorli talabalarning ilmiy-ijodiy jamiyatini tashkil etish, press-klub ochish. 1. Universitetning faol va iqtidorli talabalarining qiziqishlarini eʼtiborga olgan holda, ularni ilmiy-tadqiqot va ijodiy guruhlarga jalb qilish mexanizmini shakllantirish. 2. Universitet hududida “Buk-kafe”lar faoliyatini yoʻlga qoʻyish. doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 11. Ijodiy mahorat maktablarini tashkil etish. Professor-oʻqituvchilarni, olimlarni biriktirgan holda “ustoz-shogird” tizimini joriy etish. doimiy - Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 12. Respublika ommaviy axborot vositalari, davlat hokimiyati va boshqaruv organlarining axborot xizmatlari, mamlakatimizda faoliyat yuritayotgan xalqaro tashkilotlar vakolatxonalari, turli jamgʻarmalarda talabalarning amaliyot oʻtash tizimini yanada takomillashtirish, tajribali amaliyotchilar rahbarligidagi “mahorat maktab”lari faoliyatini kengaytirish. 1. Oʻzbekistonning xorijiy davlatlardagi diplomatik vakolatxonalarida Universitet professor-oʻqituvchilari va talabalari uchun 3-4 haftalik malakaviy amaliyotlarni tashkil etish boʻyicha zarur chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda kelishuvdan oʻtkazish. 2. Universitetdan har yili iqtidorli talabalarni mazkur diplomatik vakolatxonalarga amaliyot oʻtash uchun yuborish. 3. Respublikadagi yirik ommaviy axborot vositalari (OʻzMTRK, OʻzEOAVMA, OʻzA, “Dunyo” AA, “Xalq soʻzi”, “Maʼrifat”, “Uzbekistan Today”, “Hurriyat”, Xalqaro press-klub va b.) tahririyatlari hamda vazirlik va idoralar axborot xizmatlari bilan Universitet hamkorligini yanada mustahkamlash. 4. Tajribali amaliyotchi jurnalistlar rahbarligidagi “mahorat maktab”lari faoliyatini zamon talablari darajasiga koʻtarish. 5. Universitet talabalarining mahoratini oshirish uchun ularni vazirlik va idoralarning axborot xizmatlariga jalb etish. doimiy Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi II. Universitet ilmiy salohiyatni oshirish, ommaviy axborot vositalari sohalari boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish, innovatsion hamkorlikni yoʻlga qoʻyish 13. Oliy taʼlim — ilm-fan — ishlab chiqarish integratsiyasi asosida amaliyotga yoʻnaltirilgan ilmiy faoliyatni yoʻlga qoʻyish. 1. Ommaviy axborot vositalariga qarashli tarmoq (soha) tashkilotlarining ilmiy-texnik rivojlantirish yoʻnalishlari muammolariga bagʻishlangan mavzular bazasini shakllantirish. 2. Mavzular bazasidan foydalangan holda Universitetda xoʻjalik shartnomalari (grantlar loyihalari), bitiruv malakaviy ishlari, magistrlik va doktorlik dissertatsiyalarini bajarish. doimiy - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 14. Universitet professor-oʻqituvchilari va tadqiqotchilarini, talabalarni jurnalistika sohalarining ilmiy-texnik muammolariga yoʻnaltirilgan ilmiy-tadqiqot ishlariga jalb qilish. 1. Jurnalistika sohalarining ilmiy-texnik muammolari bazasini shakllantirish va doimiy yangilab borish. 2. Universitet professor-oʻqituvchilari va tadqiqotchilarini, talabalarni jurnalistika sohalarining ilmiy-texnik muammolariga yoʻnaltirilgan ilmiy-tadqiqot ishlariga biriktirish. 3. Olingan natijalar amaliyotga joriy etilishiga, ular asosida xorijiy va mahalliy ilmiy jurnallarda maqolalar chop etilishida amaliy yordam koʻrsatish. doimiy Davlat ilmiy-texnika dasturlari doirasida oʻtkazilgan tanlov natijalari boʻyicha grantlarga ajratilgan mablagʻlar Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 15. Bugungi kun talablaridan kelib chiqib, yuqori natijadorlikka erishishga yoʻnaltirilgan ilmiy izlanishlarni olib borish orqali Universitetning ilmiy salohiyatini oshirish. 1. Universitetning ilmiy salohiyatini oshirish uchun mutaxassislik yoʻnalishlaridan kelib chiqib, falsafa doktori (PhD) hamda fan doktor (DSc)larini yetakchi oliy taʼlim muassasalari va Fanlar akademiyasining ilmiy-tadqiqot institutlarida maqsadli tayyorlashni yoʻlga qoʻyish. 2. Yetakchi oliy taʼlim muassasalari va Fanlar akademiyasining ilmiy-tadqiqot institutlariga yosh oʻqituvchilarni biriktirish, professor-oʻqituvchilar va xodimlarni ilmiy-tadqiqot ishlariga faol jalb etish. 3. Universitet axborot-resurs markazini xorijiy davlatlarning ilmiy jurnallari, yetakchi davriy nashrlari bilan doimiy taʼminlash, shu bilan birga professor-oʻqituvchilar, tadqiqotchilarning xorijiy mamlakatlarda oʻtkaziladigan xalqaro konferensiyalar, simpoziumlar va seminarlardagi ishtiroklarini rasmiy tartibda yoʻlga qoʻyish. doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi III. Universitetda maʼnaviy-maʼrifiy ishlar samaradorligini oshirish, ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yanada sogʻlomlashtirish hamda yoshlarga yuksak maʼnaviyat gʻoyalarini chuqur singdirish ishlarida ularning ishtirokini kengaytirish 16. Universitetda maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni yoʻlga qoʻyish, ularning samaradorligini oshirish va yanada takomillashtirish. 1. Maʼnaviy-maʼrifiy va tarbiyaviy ishlar boʻyicha boshqa oliy taʼlim muassasalaridagi ilgʻor ish tajribalarini oʻrganish va ularni ommalashtirish, aniq manzilli yillik ish rejalarini ishlab chiqish hamda amalga oshirishni taʼminlash. 2. Universitet axborot-resurs markazi, fakultetlari, kafedralarining maʼnaviy-maʼrifiy yoʻnalishdagi uslubiy materiallar, koʻrgazmali targʻibot vositalari, maʼnaviy-maʼrifiy va badiiy adabiyotlar, uslubiy qoʻllanmalar bilan taʼminlanganlik darajasini aniqlab, tegishli chora-tadbirlarni amalga oshirish. 3. Axborot-resurs markazida talabalar va professor-oʻqituvchilarning maʼnaviy-maʼrifiy sohaga oid adabiyotlardan foydalanish monitoringini olib borish hamda natijalarini Universitet (fakultet) Kengashida muhokama etib borish. 4. “Yangi kitoblar va uslubiy materiallar koʻrgazmasi” tadbirlarini oʻtkazish. 5. Talabalar oʻrtasida kitobxonlik madaniyatini shakllantirishga yoʻnaltirilgan tadbirlar, tanlovlar tizimli oʻtkazilishini yoʻlga qoʻyish. doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjet va budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 17. Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi tomonidan tavsiya etilgan “Oliy taʼlim muassasalarining odob-axloq qoidalari” boʻyicha professor-oʻqituvchilar va talabalar oʻrtasida keng tushuntirish ishlarini olib borish. 1. Ishchi guruhni tuzish, “Oliy taʼlim muassasalarining odob-axloq qoidalari” boʻyicha professor-oʻqituvchilar va talabalar oʻrtasida keng tushuntirish ishlarini olib borish. 2. Ushbu qoidalarga rioya etish boʻyicha monitoring ishlarini amalga oshirish, uning natijalarini muhokama etib, zarur choralar koʻrib borish. 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab, reja asosida har oyda bir marta - Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining universitetdagi boshlangʻich tashkiloti 18. Ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yanada sogʻlomlashtirish yuzasidan soʻrovlar oʻtkazish, soʻrovlar natijalarini Universitet (fakultet) Kengashida muhokama qilish asosida tegishli chora-tadbirlar belgilab borish. 1. Universitet maʼmuriyatida talabalar muammolarini oʻz vaqtida qayd qilish va hal qilishga qaratilgan “Ochiq eshiklar kuni”ni tashkil etish. 2. Taʼlim-tarbiya jarayonlarining darajasi va sifati haqida ijtimoiy soʻrovlar oʻtkazish hamda natijalari boʻyicha aniq vazifalar belgilash. har oyda bir marta har chorakda bir marta - Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining universitetdagi boshlangʻich tashkiloti, Universitet kasaba uyushmalari boshlangʻich tashkiloti 19. Talabalar turar joylarida maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni tashkil etish va ularning samaradorligini oshirish choralarini koʻrish. 1. Talabalar turar joylarida yashovchi talabalar bilan amalga oshiriladigan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 2. Talabalar turar joylarini maʼnaviy-maʼrifiy yoʻnalishdagi targʻibot vositalari bilan jihozlash, axborot-resurs markazi (kutubxonalar), dam olish, sport-sogʻlomlashtirish, kompyuter xonalari va maishiy xizmat shoxobchalarida zarur shart-sharoitlar yaratish. 3. Talabalar turar joylarida maʼnaviy-maʼrifiy ishlarni tashkil etishda talabalarning oʻzini oʻzi boshqarish tizimidan keng foydalanish. 4. Toʻgaraklar faoliyatini yoʻlga qoʻyish va ularda talabalar qamrovini kengaytirish. 5. “Eng yaxshi talabalar turar joyi” tanlovining oliy taʼlim muassasasi bosqichini oʻtkazish va tanlov gʻoliblarini ragʻbatlantirish. doimiy Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining universitetdagi boshlangʻich tashkiloti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi 20. Ijarada yashovchi talabalar bilan ishlash tizimini yanada takomillashtirish. 1. Ijarada yashovchi talabalarning roʻyxati va yashash manzillarini shakllantirish, ular bilan ishlash boʻyicha maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlar rejasini tuzish va amalga oshirish. 2. Xonadonlardagi ijtimoiy-maʼnaviy muhit, talabalarning yashash sharoiti, dars tayyorlashi, dam olishi kabi holatlarni oʻrganib borish. 3. Ijarada yashovchi talabalarning yashash sharoitlarini nazorat qilish maqsadida profilaktika inspektori, mahalla oqsoqoli, ijarachi (uy egasi), dekan, talaba oʻrtasida hamkorlik ishlarini yoʻlga qoʻyish. doimiy - Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining universitetdagi boshlangʻich tashkiloti, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi 21. Professor-oʻqituvchilar va talabalar oʻrtasida korrupsiyaga qarshi kurash, huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olishda jamoatchilik bilan hamkorlikdagi faoliyatni yanada rivojlantirish, profilaktika chora-tadbirlarini samarali amalga oshirish. 1. Professor-oʻqituvchilar va talabalar oʻrtasida huquqbuzarlik va jinoyatchilikning oldini olishda jamoatchilik bilan hamkorlikdagi faoliyatni amalga oshirish. 2. Belgilangan muddatlarda professor-oʻqituvchilar va talabalar hamda huquqni muhofaza qiluvchi organlar ishtirokida davra suhbatlarini oʻtkazish. doimiy - Toshkent shahar prokuraturasi, Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining universitetdagi boshlangʻich tashkiloti 22. Talabalar davomatini onlayn nazorat qilish tizimini joriy etish. Universitetda tahsil olayotgan talabalar hamda professor-oʻqituvchilar uchun shaxsni identifikatsiyalash (ID) kartasini joriy etish. 2018-yil sentabr Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 23. Universitet professor-oʻqituvchilari va talabalari uchun “Yoshlar ijodiyot klubi” faoliyatini samarali tashkil etish. Universitetning “Yoshlar ijodiyot klubi” bazasida ijtimoiy hududlarni yaratish, jumladan: - media markaz; - bufet; - Wi-Fi zona; - musiqa va ovoz yozish studiyasi; - talabalar teatr studiyasi; - press-klub. 2018 — 2020-yillar davomida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy komunikatsiyalar universitetining budjetdan tashqari mablagʻlari doirasida Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi IV. Universitetda amalga oshiriladigan qurilish, mukammal taʼmirlash, rekonstruksiya qilish va jihozlash ishlari 24. Universitetning oʻquv binolari va inshootlarida qurilish-taʼmirlash va hududini obodonlashtirish ishlarini amalga oshirish. 1. Bosh bino va ustaxonada qurilish-taʼmirlash ishlarini bajarish. 2. Taʼlim yoʻnalishlarining xususiyatidan kelib chiqqan holda, oʻquv binolarida qurilish-taʼmirlash ishlarini bajarish va auditoriyalarni jihozlash. 3. Talabalar turar joyini qurish va jihozlash ishlarini bajarish. 4. Ustaxona binosida Axborot-resurs markazi hamda Yoshlar ijodiyot klubini joylashtirish maqsadida qurilish-taʼmirlash ishlarini bajarish, zamonaviy axborot texnologiyalari vositalari bilan jihozlash. 5. Universitet sport inshootlarida qurilish-taʼmirlash ishlarini bajarish va zamon talablari darajasida jihozlash. 6. Universitet oshxonasida qurilish-taʼmirlash ishlarini bajarish. 7. Universitet hududini zamonaviy landshaft dizayni asosida obodonlashtirish. 2019 — 2021-yillar davomida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Qurilish vazirligi 25. Universitetning oʻquv binolarini zamonaviy asbob va uskunalar bilan jihozlash. Taʼlim va kadrlar tayyorlash sifatini oshirish maqsadida universitetda yangi ochiladigan oʻquv laboratoriyalari, mini tele-radio va fotostudiyalarni zamonaviy asbob-uskuna va jihozlar bilan taʼminlash. 2018 — 2021-yillar davomida Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti, Oʻzbekiston Jurnalistlari ijodiy uyushmasi

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-maydagi PQ-3737-son qaroriga 3-ILOVA

2018/2019 oʻquv yilida Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetida bakalavrlar va magistrlar tayyorlash boʻyicha

Shifr Taʼlim yoʻnalishlari (mutaxassisliklar) nomi 2018/2019 oʻquv yili qabul rejasi Jami shu jumladan: grant kontrakt Bakalavriat Jami 100 31 69 5220100 Jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha) 60 19 41 Bosma ommaviy axborot vositalari jurnalistikasi 15 5 10 Teleradio jurnalistikasi 15 5 10 Internet jurnalistika 10 3 7 Xalqaro jurnalistika 10 3 7 Sport jurnalistikasi 10 3 7 raqamsiz Axborot xizmati va jamoatchilik bilan aloqalar 20 6 14 raqamsiz Mediadizayn 10 3 7 raqamsiz Mediamarketing va reklama 10 3 7 Magistratura Jami 30 8 22 5A220101 Jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha) 9 3 6 Bosma ommaviy axborot vositalari jurnalistikasi 3 1 2 Siyosiy-huquqiy jurnalistika 3 1 2 Internet jurnalistika 3 1 2 5A220101 Oliy jurnalistika kurslari 6 - 6 5A220102 Xalqaro jurnalistika 3 1 2 5A220104 Noshirlik ishi va muharrirlik 3 1 2 5A220105 Axborot xizmatlari texnologiyalari 3 1 2 5A220103 Televideniye va radio eshittirish 3 1 2 raqamsiz Mediamenedjment 3 1 2

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-maydagi PQ-3737-son qaroriga 4-ILOVA

Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universitetining kadrlar buyurtmachilari roʻyxati va ularga biriktiriladigan talabalar soni

T/r Kadrlar buyurtmachilari nomi Talabalar soni Bakalavriat 100 1. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari 28 2. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 22 3. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari 20 4. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi 16 5. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 14 Magistratura 30 1. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari 6 2. Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti 5 3. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi 5 4. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi 5 5. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi 5 6. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari 4 Jami 130

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 24-maydagi PQ-3737-son qaroriga 5-ILOVA

Oʻzbekiston jurnalistika va ommaviy kommunikatsiyalar universiteti bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarining amaliyot oʻtash obyektlariga biriktirilishi

T/r Taʼlim yoʻnalishlari va mutaxassisliklari nomi Amaliyot turlari (bakalavriat/magistratura) va oʻtkazish obyektlari Oʻquv-tanishuv amaliyoti obyekti Oʻquv amaliyoti obyekti Ishlab chiqarish amaliyoti/ ilmiy amaliyot (stajirovka) obyekti 1. Jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha) 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 3. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 1. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 2. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 5. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 1. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 2. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. “Dunyo” axborot agentligi va axborot agentliklarining xalqaro boʻlimlari. 5. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 6. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 2. Axborot xizmati va jamoatchilik bilan aloqalar 1. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 2. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 1. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 2. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 1. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 2. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 3. Mediadizayn 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 3. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 3. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 3. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 4. Mediamarketing va reklama 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 3. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 1. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 2. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 5. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 1. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 2. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 5. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. Magistratura mutaxassisliklari boʻyicha 1. Jurnalistika (faoliyat turlari boʻyicha) - - 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 2. Oliy jurnalistika kurslari - - 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 5. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 3. Xalqaro jurnalistika - - 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 3. “Dunyo” axborot agentligi va axborot agentliklarining xalqaro boʻlimlari. 4. Respublika, viloyat, shahar ommaviy axborot vositalarining xalqaro boʻlimlari. 4. Noshirlik ishi va muharrirlik - - 1. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 2. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 5. Axborot xizmatlari texnologiyalari - - 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. Vazirlik va idoralarning matbuot xizmatlari. 3. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari. 6. Televideniye va radio eshittirish - - 1. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 2. “Oʻzbekkino” Milliy agentligi. 7. Mediamenedjment - - 1. Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi. 2. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi. 3. Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi. 4. Respublika, viloyat, tuman, shahar ommaviy axborot vositalari.

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV

Toshkent sh.,

2018-yil 24-may,

PQ-3737-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 25.05.2018-y., 07/18/3737/1271-son; 30.05.2019-y., 06/19/5733/3216-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 09.11.2021-y., 06/21/3/1037-son )

lex.uz