UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 31-may · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 31 май · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 31 мая 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 31 May 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида

Қишлоқ хўжалиги экинларини ҳимоя қилиш бўйича хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантирилишини тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, «Ўзагрокимёҳимоя» акциядорлик жамияти:

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларга қарши курашиш бўйича хизматлар кўрсатиш тарифларини шакллантириш методологиясини назарда тутувчи тавсия ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда тасдиқласин;

мазкур тавсияни амалиётда фойдаланиш учун жойларга етказилишини таъминласин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 майдаги 405-сон қарорига ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлар тарқаладиган майдонларни аниқлаш тартибини белгилайди.

2. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш ўсимликларни ҳимоя қилиш тадбирларини режалаштириш, зарур кимёвий, биологик ҳимоя воситаларга бўлган талабни аниқлаш ва тадбирларни амалга ошириш муддатларини белгилаш мақсадида амалга оширилади.

3. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтлари тарқаладиган майдонларни аниқлаш ҳудудларнинг фитосанитария мониторинги асосида ўсимликларни самарали муҳофаза қилишни башорат қилиш орқали амалга оширилади.

4. Ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш қуйидаги башорат турлари ва усуллари орқали амалга оширилади:

узоқ муддатли башоратлар;

қисқа муддатли башоратлар;

фенологик кузатув.

5. Узоқ муддатли башорат беш йилдан кам бўлмаган муддат натижалари асосида тузилади. Бундай башоратлар илмий-тадқиқот муассасалари тайёрлаган тавсиялар асосида жойлардаги ўсимликларни ҳимоя қилиш мутахассислари томонидан йиғилиб, тегишли ахборотнинг максимал миқдори асосида тузилади.

6. Қисқа муддатли башорат бир неча кундан бир ой муддат ичида тарқаладиган зарарли организмлар учун ишлаб чиқилади.

Қисқа муддатли башорат фитосанитар ҳолатни аниқлаш, қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш ёки муайян экологик вазият учун кераксиз бўлган тадбирларни ўзгартириш мақсадида амалга оширилади.

7. Зараркунандалар ва экинларнинг ривожланиши бўйича фенологик кузатув давомида муайян экологик шароитларда уларнинг ўзгариш эҳтимоли даражаси ёки маълум фазаларини бошланишини белгилаш мақсадида амалга оширилади.

Фенологик кузатувлар муайян экологик шароитларда алоҳида турларнинг мумкин бўлган зарарини аниқлаш учун ва унга қарши курашни оптимал муддатини белгилашга асос бўлиб хизмат қилади.

2-боб. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш

8. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш иловадаги схема асосида амалга оширилади.

9. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан ўсимликларни ҳимоя қилишни башорат қилиш тадбирлари ҳар йили ноябрь ойининг 10-санасигача зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари, дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари, дарахт пўстлоқлари ва новдаларида кузатув ишлари олиб бориш орқали амалга оширилади.

10. Башорат ишларини амалга оширишда туман ҳудудларида ҳамда фермер хўжаликларида ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади.

11. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари мутахассислари томонидан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонлари бўйича таҳлилий маълумотлар жамланиб, туманлар қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига ҳамда вилоятлар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига (кейинги ўринларда — ҳудудий бошқармалар) тақдим этилади.

12. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиши прогнози тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий бошқармалар томонидан ҳар йили ноябрь ойининг 20-кунигача туманлар бўйича жамланиб Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига (кейинги ўринларда — Агентлик) тақдим этилади.

13. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари билан биргаликда ҳар йили декабрь ойининг 31-санасигача Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардан қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар олиниб, умумалаштирилади.

14. Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш башорати тўғрисидаги маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади.

15. Ўсимликларни ҳимоя қилиш соҳаси бўйича мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари натижаси асосида қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади.

16. Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти томонидан ҳар йили январь ойининг 15-кунигача қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ҳамда ҳудудий бошқармаларга амалиётда фойдаланиш учун юборилади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш хавфини кузатиш ва бартараф этиш бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик ўзларининг расмий веб-сайтларида эълон қилади.

17. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик билан биргаликда Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалишнинг олдини олиш бўйича ҳар йили комплекс чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиб, амалга оширади.

3-боб. Якунловчи қоидалар

18. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар, шунингдек уни қўллашда юзага келадиган келишмовчиликлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.

19. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари, касалликлари ва бегона ўтларнинг тарқалиш майдонларини аниқлаш

Босқичлар Масъуллар Амалга ошириладиган ишлар Муддат 1-босқич Ўсимликлар карантини ва ҳимояси туман бўлимлари, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари. 1. Зарарли организмларнинг қишловдаги захирасини аниқлаш мақсадида тупроқ намуналари. дала атрофларидаги ўсимлик қолдиқлари. дарахт пўстлоқлари, новдаларида кузатув ишлари олиб борилади. 2. Ўтган йилда зарарли организмлар тарқалган майдонлар таҳлил қилинади. 3. Маълумотлар жамланиб, туманлар Қишлоқ хўжалиги бўлимлари, туманлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашлари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига тақдим этилади. ноябрь ойининг 10 санасигача 2-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари. 1. Туманлардан олинган маълумотлар жамланади. 2. Маълумотлар Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва вилоятлар Қишлоқ хўжалиги бошқармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари билан келишилган холда Агентликка тақдим этилади. ноябрь ойининг 20 санасигача 3-босқич Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. 1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар кесимидаги маълумотлар умумлаштирилади. 2. Умумлаштирилган маълумотлар кўп йиллик агрометеорологик маълумотлар ва зарарли организмларнинг тарқалиши тўғрисидаги маълумотлар асосида таҳлил қилинади. 3. Мутахассислар ва олимларнинг таҳлиллари асосида келгуси йил учун зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши ва ривожланиши тўғрисида узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар ишлаб чиқилади. декабрь ойининг 31 санасигача 4-босқич Агентлик, Ўсимликлар карантини ва ҳимояси илмий-тадқиқот институти. 1. Келгуси йил учун зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтларнинг тарқалиши ва ривожланиши тўғрисида узоқ муддатли башорат бўйича тавсияномалар Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармаларига юборилади. 2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Агентлик расмий веб-сайтларида эълон қилинади. келгуси йил январь ойининг 15 санасигача

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 31 май,

405-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/405/1293-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон; 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 26.07.2024 й., 09/24/453/0558-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisida nizomni tasdiqlash haqida

Qishloq xoʻjaligi ekinlarini himoya qilish boʻyicha xizmatlar sifatini yaxshilash hamda qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish tariflarini shakllantirilishini tartibga solish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisida nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, “Oʻzagrokimyohimoya” aksiyadorlik jamiyati:

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarga qarshi kurashish boʻyicha xizmatlar koʻrsatish tariflarini shakllantirish metodologiyasini nazarda tutuvchi tavsiya ishlab chiqib, belgilangan tartibda tasdiqlasin;

mazkur tavsiyani amaliyotda foydalanish uchun joylarga yetkazilishini taʼminlasin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev va Oʻzbekiston Respublikasi qishloq xoʻjaligi vaziri B.T. Yusupov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-maydagi 405-son qaroriga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Mazkur Nizom qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlar tarqaladigan maydonlarni aniqlash tartibini belgilaydi.

2. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash oʻsimliklarni himoya qilish tadbirlarini rejalashtirish, zarur kimyoviy, biologik himoya vositalarga boʻlgan talabni aniqlash va tadbirlarni amalga oshirish muddatlarini belgilash maqsadida amalga oshiriladi.

3. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlari tarqaladigan maydonlarni aniqlash hududlarning fitosanitariya monitoringi asosida oʻsimliklarni samarali muhofaza qilishni bashorat qilish orqali amalga oshiriladi.

4. Oʻsimliklarni himoya qilishni bashorat qilish quyidagi bashorat turlari va usullari orqali amalga oshiriladi:

uzoq muddatli bashoratlar;

qisqa muddatli bashoratlar;

fenologik kuzatuv.

5. Uzoq muddatli bashorat besh yildan kam boʻlmagan muddat natijalari asosida tuziladi. Bunday bashoratlar ilmiy-tadqiqot muassasalari tayyorlagan tavsiyalar asosida joylardagi oʻsimliklarni himoya qilish mutaxassislari tomonidan yigʻilib, tegishli axborotning maksimal miqdori asosida tuziladi.

6. Qisqa muddatli bashorat bir necha kundan bir oy muddat ichida tarqaladigan zararli organizmlar uchun ishlab chiqiladi.

Qisqa muddatli bashorat fitosanitar holatni aniqlash, qoʻshimcha chora-tadbirlarni amalga oshirish yoki muayyan ekologik vaziyat uchun keraksiz boʻlgan tadbirlarni oʻzgartirish maqsadida amalga oshiriladi.

7. Zararkunandalar va ekinlarning rivojlanishi boʻyicha fenologik kuzatuv davomida muayyan ekologik sharoitlarda ularning oʻzgarish ehtimoli darajasi yoki maʼlum fazalarini boshlanishini belgilash maqsadida amalga oshiriladi.

Fenologik kuzatuvlar muayyan ekologik sharoitlarda alohida turlarning mumkin boʻlgan zararini aniqlash uchun va unga qarshi kurashni optimal muddatini belgilashga asos boʻlib xizmat qiladi.

2-bob. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash

8. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash ilovadagi sxema asosida amalga oshiriladi.

9. Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimlari mutaxassislari tomonidan oʻsimliklarni himoya qilishni bashorat qilish tadbirlari har yili noyabr oyining 10-sanasigacha zararli organizmlarning qishlovdagi zaxirasini aniqlash maqsadida tuproq namunalari, dala atroflaridagi oʻsimlik qoldiqlari, daraxt poʻstloqlari va novdalarida kuzatuv ishlari olib borish orqali amalga oshiriladi.

10. Bashorat ishlarini amalga oshirishda tuman hududlarida hamda fermer xoʻjaliklarida oʻtgan yilda zararli organizmlar tarqalgan maydonlar tahlil qilinadi.

11. Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimlari mutaxassislari tomonidan qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlari boʻyicha tahliliy maʼlumotlar jamlanib, tumanlar qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, tumanlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari bilan kelishgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga hamda viloyatlar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalariga (keyingi oʻrinlarda — hududiy boshqarmalar) taqdim etiladi.

12. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalishi prognozi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy boshqarmalar tomonidan har yili noyabr oyining 20-kunigacha tumanlar boʻyicha jamlanib Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar qishloq xoʻjaligi boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari bilan kelishgan holda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligiga (keyingi oʻrinlarda — Agentlik) taqdim etiladi.

13. Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti, Qishloq xoʻjaligi vazirligi mutaxassislari bilan birgalikda har yili dekabr oyining 31-sanasigacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlardan qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish bashorati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar olinib, umumalashtiriladi.

14. Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish bashorati toʻgʻrisidagi maʼlumotlar koʻp yillik agrometeorologik va zararli organizmlarning tarqalishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida tahlil qilinadi.

15. Oʻsimliklarni himoya qilish sohasi boʻyicha mutaxassislar va olimlarning tahlillari natijasi asosida qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish xavfini kuzatish va bartaraf etish boʻyicha tavsiyanomalar ishlab chiqiladi.

16. Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti tomonidan har yili yanvar oyining 15-kunigacha qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish xavfini kuzatish va bartaraf etish boʻyicha tavsiyanomalar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga hamda hududiy boshqarmalarga amaliyotda foydalanish uchun yuboriladi.

Shuningdek, qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish xavfini kuzatish va bartaraf etish boʻyicha tavsiyanomalar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Agentlik oʻzlarining rasmiy veb-saytlarida eʼlon qiladi.

17. Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Agentlik bilan birgalikda Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalishning oldini olish boʻyicha har yili kompleks chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqib, amalga oshiradi.

3-bob. Yakunlovchi qoidalar

18. Ushbu Nizomda tartibga solinmagan masalalar, shuningdek uni qoʻllashda yuzaga keladigan kelishmovchiliklar qonunchilikda belgilangan tartibda hal etiladi.

19. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.

Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Qishloq xoʻjaligi ekinlari zararkunandalari, kasalliklari va begona oʻtlarning tarqalish maydonlarini aniqlash

Bosqichlar Masʼullar Amalga oshiriladigan ishlar Muddat 1-bosqich Oʻsimliklar karantini va himoyasi tuman boʻlimlari, tumanlar Qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, tumanlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari. 1. Zararli organizmlarning qishlovdagi zaxirasini aniqlash maqsadida tuproq namunalari. dala atroflaridagi oʻsimlik qoldiqlari. daraxt poʻstloqlari, novdalarida kuzatuv ishlari olib boriladi. 2. Oʻtgan yilda zararli organizmlar tarqalgan maydonlar tahlil qilinadi. 3. Maʼlumotlar jamlanib, tumanlar Qishloq xoʻjaligi boʻlimlari, tumanlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa egalari kengashlari bilan kelishilgan holda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalariga taqdim etiladi. noyabr oyining 10 sanasigacha 2-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar Qishloq xoʻjaligi boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari. 1. Tumanlardan olingan maʼlumotlar jamlanadi. 2. Maʼlumotlar Qoraqalpogʻiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va viloyatlar Qishloq xoʻjaligi boshqarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar Fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashlari bilan kelishilgan xolda Agentlikka taqdim etiladi. noyabr oyining 20 sanasigacha 3-bosqich Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti. Qishloq xoʻjaligi vazirligi. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar kesimidagi maʼlumotlar umumlashtiriladi. 2. Umumlashtirilgan maʼlumotlar koʻp yillik agrometeorologik maʼlumotlar va zararli organizmlarning tarqalishi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar asosida tahlil qilinadi. 3. Mutaxassislar va olimlarning tahlillari asosida kelgusi yil uchun zararkunandalar, kasalliklar va begona oʻtlarning tarqalishi va rivojlanishi toʻgʻrisida uzoq muddatli bashorat boʻyicha tavsiyanomalar ishlab chiqiladi. dekabr oyining 31 sanasigacha 4-bosqich Agentlik, Oʻsimliklar karantini va himoyasi ilmiy-tadqiqot instituti. 1. Kelgusi yil uchun zararkunandalar, kasalliklar va begona oʻtlarning tarqalishi va rivojlanishi toʻgʻrisida uzoq muddatli bashorat boʻyicha tavsiyanomalar Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashiga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi hamda viloyatlar va Toshkent shahar Oʻsimliklar karantini va himoyasi boshqarmalariga yuboriladi. 2. Qishloq xoʻjaligi vazirligi. Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi, Agentlik rasmiy veb-saytlarida eʼlon qilinadi. kelgusi yil yanvar oyining 15 sanasigacha

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 31-may,

405-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 01.06.2018-y., 09/18/405/1293-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son; 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 26.07.2024-y., 09/24/453/0558-son)

lex.uz