📅 2018-yil 2-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 2-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 2 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 2 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 2 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
РЎЙХАТИ
НИЗОМ
НАМУНАСИ
НИЗОМ
НИЗОМ
Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, футболни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ёш иқтидорли спортчиларни танлаб олиш, уларда профессионал маҳорат ва кўникмаларни ривожлантириш, спорт турлари бўйича мамлакат терма жамоаларига спорт захирасини тайёрлаш, давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг:
а) Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида Республика болалар-ўсмирлар футбол академиясини (кейинги ўринларда республика академияси деб аталади) ташкил этиш;
б) Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (кейинги ўринларда Вазирлик деб аталади) тизимидаги 1-иловага мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари негизида уларнинг амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида болалар-ўсмирлар футбол академияларини (кейинги ўринларда ҳудудий академиялар деб аталади) ташкил этиш;
в) Вазирлик тизимидаги 2-иловага мувофиқ футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларини олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари (кейинги ўринларда мактаб-интернатлар деб аталади) этиб қайта ихтисослаштириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
2. Қуйидагилар республика академияси ва ҳудудий академияларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
футбол бўйича юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни саралаб олиш (селекция) тизимини йўлга қўйиш, уларни ўқитиш, тарбиялаш ва индивидуал хусусиятларини ривожлантириш, футбол соҳасидаги спорт қобилиятини шакллантириш;
болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш учун ишончли захирани шакллантириш, истеъдодли ва иқтидорли болаларни футболга жалб этиш ва футбол бўйича салоҳиятини доимий равишда ўстириб бориш, уларда соғлом турмуш тарзига интилишни уйғотиш;
профессионал футболчиларни тайёрлаш тизимини ташкил этиш, мамлакат футболини футболи ривожланган мамлакатлар билан халқаро даражада рақобат қиладиган даражага етказиш, турли ёш тоифасидаги республика терма жамоаларга ва профессионал футбол жамоаларига етук футболчиларни тайёрлаш;
футбол ривожланган халқаро мамлакатларда ўтказиладиган мусобақалар ва ўқув-машғулот йиғинларида иштирок этиш орқали республика ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг профессионал савиясини ошириб бориш.
3. Қуйидагилар мактаб-интернатларнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
олимпия ва миллий спорт турлари бўйича янги илмий-методик тавсиялар ва ютуқлар асосида спорт захираларини, терма жамоаларга юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш;
давлат таълим стандартлари, ўқув режа ва дастурлари талаблари асосида ўқувчиларнинг таълим тайёргарлигини таъминлаш;
зарур ҳолларда олимпия спорт турлари бўйича хорижий тренерлар ва мутахассисларни таклиф қилган ҳолда илғор илмий-методик тавсиялар асосида ёш спортчиларни тайёрлаш борасида ўқув-машқ жараёнларини юқори даражада ташкил этиш;
ўқувчиларнинг жисмоний тайёргарлиги ва техник-тактик кўникмаларини такомиллаштириш, профессионал фазилатларини ривожлантириш, шунингдек спортни ривожлантириш халқаро талабларига мувофиқ ҳолда Ўзбекистон миллий терма жамоалари захирасини тайёрлаш даражасини ошириш;
ўқувчи-спортчилар ва тренерлар таркибининг профессионал маҳоратини ошириш учун хорижий спорт мактаблари ва клублари билан тажриба алмашиш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш.
4. Белгилаб қўйилсинки:
а) республика академияси ва ҳудудий академиялар қобилиятли ёш футболчиларни танлаб олувчи ва тайёрловчи, мактабдан ташқари спорт-таълим муассасаси ҳисобланади;
республика академияси ўқувчиларининг умумий контингенти 132 нафар, ҳар бир ҳудудий академиянинг умумий контингенти 154 нафарни ташкил этади;
республика академиясига ҳудудий академияларнинг ўқувчилари орасидан энг иқтидорли ва белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 7-синфга қабул қилинади;
ҳудудий академияларга белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган иқтидорли ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;
республика академияси ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг таълим олиши тегишлича мазкур академияларга яқин жойдаги умумтаълим мактабларида умумтаълим дастури бўйича амалга оширилади;
ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган республика академияси ва ҳудудий академияларнинг 11-синфлари битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат намунасидаги диплом берилади;
республика академияси ва ҳудудий академияларни битирганлик тўғрисидаги диплом берилган мутахассислик бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки ўқишнинг келгуси босқичида таълим олишни давом эттириш ҳуқуқини беради;
б) мактаб-интернат ўқувчиларининг умумий контингенти 350 нафардан кўп бўлмаган ўқувчидан иборат этиб шакллантирилади;
мактаб-интернатларга олимпия ва миллий спорт турлари, шу жумладан спортнинг ўйин турлари бўйича белгиланган синов имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ўқувчилар 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили 5-синфга қабул қилинади;
мактаб-интернатлар ўқувчиларининг овқатланиши учун Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказлари ўқувчиларининг суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади;
мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, тренер-ўқитувчилар, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳамда мактаб-интернатлар директорларининг ўқув ишлари бўйича ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари, ўқувчиларни чақириққа тайёрлаш раҳбари, умумтаълим фанлари ўқитувчилари, тарбиячилар меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 275-сон қарорига , мактаб-интернатлар директорлари, директорларнинг спорт ишлари бўйича ўринбосарлари, тренер-ўқитувчилар, тиббиёт ходимлари меҳнатини рағбатлантириш Вазирлар Маҳкамасининг «Спорт мактаблари фаолиятини ҳамда спорт мактаблари тренерлари ва мутахассислари меҳнатини моддий рағбатлантириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида» 2010 йил 23 сентябрдаги 211-сон қарорига, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида» 2005 йил 21 декабрдаги 276-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги:
а) Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда республика академияси ва ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатларнинг намунавий штат жадвалларини, республика академияси ва ҳудудий академиялар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш шартлари тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
б) Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда:
республика академияси ва ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатларнинг уставлари тасдиқланишини, шунингдек, уларнинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;
республика академияси ва ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатларни замонавий педагогик технологияларни эгаллаган малакали педагог кадрлар, шу жумладан, футбол бўйича халқаро сертификат (диплом) га эга бўлган тренерлар билан тўлдириш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгиласин;
в) Молия вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда икки ой муддатда:
республика академияси ва ҳудудий академияга ўқувчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низомларни;
республика ва ҳудудий академияларнинг ўқув-машғулот режалари ва футболчиларни босқичма-босқич тайёрлаш дастурини;
мактаб-интернатларнинг ўқув режалари ва дастурларини;
республика академияси, ҳудудий академиялар ҳамда мактаб-интернатлар ўқувчилари учун жиҳозлар, спорт анжомлари ва инвентарлар, шунингдек, спорт кийим-боши билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда бир ой муддатда республика академияси ва ҳудудий академиялар ўқувчиларининг овқатланиши учун суткалик озиқ-овқат меъёрини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин.
7. Қуйидагилар Республика академияси, ҳудудий академиялар ва мактаб-интернатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси:
бир ой муддатда ушбу қарорнинг 1-иловасига мувофиқ мактаб-интернатларнинг бино ва иншоотларини тегишли ҳудуди билан биргаликда текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳамда бошқа мол-мулклари мулк ҳуқуқи асосида ҳудудий академияларга бепул берилишини таъминласинлар;
Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси билан биргаликда уч ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида келгусида фаолияти тугатилиши режалаштирилаётган касб-ҳунар коллежлари бино ва иншоотлари тегишли ер майдони билан биргаликда ушбу коллежлар ўз фаолиятини тугатганидан сўнг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳудудий академияларга берилишини таъминласинлар;
мактаб-интернатларнинг бўшайдиган бино ва иншоотларини белгиланган тартибда ҳудуддаги ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва болалар-ўсмирлар спорт мактабларига ўтказиш чораларини кўрсинлар.
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарордан келиб чиқиб 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, 2019 йилдан бошлаб эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида зарур бюджет маблағлари ажратилишини назарда тутсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан биргаликда уч ой муддатда ҳудудий академиялар ва мактаб-интернатларнинг бино ва иншоотларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлашни босқичма-босқич амалга ошириш юзасидан дастур тасдиқлашни назарда тутувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатларининг ишдан бўшайдиган ходимларини ишга жойлаштириш чораларини кўрсин.
12. Республика академияси Тошкент шаҳар, Бунёдкор шоҳ кўчаси, 47-уй манзилига текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
13 1 . Қуйидагилар:
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида низом 4-иловага;
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида низом 5-иловага;
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида низом 6-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
14. Вазирлар Маҳкамасининг «Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат ўқувчи-футболчилари таъминоти нормативларини ҳамда уни жиҳозлаш учун мол-мулк рўйхатини тасдиқлаш тўғрисида» 2010 йил 16 августдаги 179-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2010 й., 33-сон, 277-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
15. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ш.Х. Исроилов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳузурида ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари
Т/р Ташкил этилаётган болалар-ўсмирлар футбол академиялари Негизида болалар-ўсмирлар футбол академиялари ташкил этилаётган Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимидаги давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари 1. Қорақалпоғистон Республикаси болалар-ўсмирлар футбол академияси Нукус шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2. Андижон вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Андижон шаҳридаги футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати 3. Бухоро вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Шофиркон тумани 18-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Қоракўл тумани 5-сон ихтисослаштирилган спорт мактаб интернати 4. Жиззах вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Жиззах вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 5. Қашқадарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Ғузор тумани 76-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 6. Навоий вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Навоий вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернат 7. Наманган вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Наманган шаҳар 15-футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 8. Самарқанд вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Самарқанд вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 9. Сирдарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Янгиер шаҳар футбол мактаб-интернати 10. Сурхондарё вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Термиз шаҳар 1-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 11. Тошкент вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Тошкент вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 12. Фарғона вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Фарғона вилояти футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 13. Хоразм вилояти болалар-ўсмирлар футбол академияси Янгибозор тумани 9-сон футбол мактаб-интернати 14. Тошкент шаҳар болалар-ўсмирлар футбол академияси Тошкент шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги тизимида қайта ихтисослаштирилаётган олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари
Т/р Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари Қайта ихтисослаштирилаётган давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари 1. Андижон шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Андижон шаҳар футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2. Шаҳрихон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Шаҳрихон туман 33-сон футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернати 3. Олот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Олот тумани 7-олимпия ихтисослаштирилган спорт мактаб-интернати 4. Бухоро шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Бухоро шаҳар 12-сонли олимпия ўринбосарлари спорт мактаб-интернати 5. Ромитан тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Ромитан тумани 42-сонли футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 6. Ғиждувон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Ғиждувон тумани 66-сонли иқтидорли болалар спорт мактаб-интернати 7. Бухоро тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Бухоро тумани спорт мактаб-интернати 8. Пешку тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Пешку тумани давлат ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернат 9. Қарши шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Қарши шаҳар футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 10. Учқўрғон тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Учқўрғон тумани 20-футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 11. Денов тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Денов тумани 2-сон давлат ихтисослаштирилган футбол мактаб-интернати 12. Боғот тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Боғот тумани 1-сон футбол мактаб-интернати 13. Урганч шаҳар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Урганч шаҳар 5-сон футбол бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати 14. Хива тумани олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати Хива тумани 12-сон футбол мактаб-интернати
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2008 йил 7 августдаги 173-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2008 й., 33-сон, 312-модда):
а) 1-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари»;
б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«2. Айрим фанлар чуқур ўрганиладиган давлат умумтаълим муассасаларининг ихтисослаштирилган синфлари, давлат ихтисослаштирилган умумтаълим муассасалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин»;
в) 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Сурхондарё вилоятида спортнинг миллий кураш турини янада ривожлантириш тўғрисида» 2015 йил 3 мартдаги 41-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2015 й., 9-сон, 101-модда) 3-банди еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«мактаб-интернат ўқувчиларининг овқатланиши учун ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернатлари ўқувчиларининг суткалик озиқ-овқат нормаси татбиқ этилади».
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2017 йил 15 мартдаги 140-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚҲТ, 2017 й., 11-сон, 167-модда):
а) 1-илованинг 15-банди олтинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
«олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати (ўқитиш муддати 7 йил: V — XI синфлар)»;
б) 18-банддаги «футбол бўйича ихтисослаштирилган мактаб-интернат» сўзлари «олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати» сўзлари билан алмаштирилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 4-ИЛОВА
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатининг (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) мақоми, мақсади ва асосий вазифалари, ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш ва бошқариш, шунингдек уни молиялаштириш тартибини белгилайди.
2. Мактаб-интернат ихтисослаштирилган умумтаълим давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланади ва унинг фаолияти юқори малакали мутахассислар ҳамда спортнинг олимпия ва миллий турлари бўйича терма жамоаларни шакллантириш учун спорт захирасини тайёрлашга йўналтирилади.
3. Мактаб-интернат ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига, шунингдек ўз уставига амал қилади.
Мактаб-интернат устави Қорақалпоғистон Республикаси Спорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт бошқармалари томонидан тасдиқланади ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
4. Мактаб-интернатнинг ўқувчилар сони 350 нафарни ташкил этиб, улар 5 — 11-синфларда ўқитилади.
5. Мактаб-интернат юридик шахс ҳисобланади, ўз мустақил балансига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга ва бланкаларга, бошқа зарур муҳр ва штампларга, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Ғазначилик хизмати қўмитасида шахсий ғазна ҳисобварақлари ва банк ҳисоб рақамларига эга бўлади.
6. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги мактаб-интернатга умумий раҳбарлик қилади, назоратни ташкил этади, унинг ташкилий-кадрлар ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш чораларини кўради.
2-боб. Мактаб-интернатнинг мақсади ва асосий вазифалари
7. Мактаб-интернатнинг мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
ўқувчиларни чуқурлаштирилган ихтисосли ўқитиш, ҳар томонлама камол топтириш ва уларнинг спорт мутахассисликлари ва касбларини эгаллашини таъминлаш;
ёш спортчиларни истиқлол ғояларига садоқат, ватанпарварлик ва фидойилик руҳида тайёрлаш, уларда ўз Ватани билан фахрланиш ва миллий маданий-тарихий анъаналарни ҳурмат қилиш туйғусини шакллантириш.
8. Мактаб-интернатнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактабларида, спорт таълим муассасалари ёки спорт клубларидан дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган, мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар ўртасида танлов асосида мактаб-интернатда ўқишни давом эттириш учун танлаб олиш;
республика ва халқаро мусобақаларда қатнашиш учун спорт захирасини терма жамоалар таркибига тайёрлаш;
ўқувчиларнинг республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этиши учун зарур ва етарли бўлган касбий мойиллигини, маҳорати ва кўникмалари чуқур ривожлантирилишини таъминлаш, спорт тайёргарлиги таълимининг навбатдаги босқичларида ўқишини, шунингдек эгалланган мутахассислик бўйича меҳнат фаолияти билан шуғулланишни давом эттириш;
мутахассислар ва спорт захирасини сифатли тайёрлаш учун зарур ташкилий, ўқув-методик, моддий-техник ва психологик-педагогик шарт-шароитларни таъминлаш;
давлат таълим стандарти доирасида умумтаълим ўқув дастурларини амалга ошириш;
ўқув-тарбия жараёнининг соғломлаштирувчи йўналишини амалга ошириш учун шарт-шароитларни таъминлаш, соғлом турмуш тарзи нормаларини жорий этиш.
3-боб. Мактаб-интернатнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари
9. Мактаб-интернат қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ҳамда бошқа ташкилотлар орқали халқаро мусобақаларда қатнашиш, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ чет эл мамлакатларида ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш;
мактаб-интернатнинг тренер-ўқитувчилар таркиби ходимларини ва спортчиларини алмашиш, қўшма спорт тадбирлари, байрамлар, кўриклар, семинарлар ва шу кабиларни ўтказиш бўйича хорижий спорт ташкилотлари билан белгиланган тартибда битимлар тузиш;
қонун ҳужжатларига мувофиқ таълим ҳамда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида халқаро фаолиятда иштирок этиш.
10. Мактаб-интернат қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хорижий мамлакатлар учун мутахассислар тайёрлашни амалга ошириши мумкин.
11. Мактаб-интернат Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ хорижга (тажриба алмашиш, тажриба орттириш, турли тадбирлар, мусобақалар, олимпиадалар ва шу кабиларда қатнашиш мақсадида) юбориш учун спортчилар ва тренерлар танлашни амалга ошириши мумкин.
4-боб. Ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш
12. Мактаб-интернатда ўқув жараёни давлат таълим стандартларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ўқув режасига асосан амалга оширилади.
13. Ўқув жараёни жадвали, ўқув машғулотлари турлари, аудитория ва аудиториядан ташқари ўқув-тарбиявий, шунингдек ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишнинг бошқа шакллари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги талабларидан келиб чиқиб белгиланади.
14. Ўқув йили 2 сентябрда бошланади ва ўқув режасига мувофиқ тугалланади.
15. Мактаб-интернатда ўқиш кундузги шаклда амалга оширилади. Ўқув машғулотларининг қанча давом этиши, ўқувчиларнинг ўқув юкламаси ва ўқув-тарбия жараёнининг бошқа масалалари давлат таълим стандартларига мувофиқ белгиланади.
16. Мактаб-интернат ўқув режаси ўқув, ўқув-машқ машғулотлари, якка тартибда ишлаш ва тарбиявий ишларни ташкил этиш шакллари ва усулларини белгилайди.
Ўқув дастурлари ўқув режасига мувофиқ қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
ўқув дарси — бу ўқув жараёнининг ажралмас қисми бўлиб, таълимий вазият, таълим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик шакли, таълимнинг мақсади, мазмуни метод ва воситаларини ўзида мужассам этган тизимдир;
маъруза — ўқитишни ташкил этишнинг етакчи шакли бўлиб, ўқувчиларни ўқув материалининг асосий ҳолатларига, ўқувчиларни йўналтирувчанлик, ахборотлилик, методологик, тарбияловчилик ва ривожлантирувчилик вазифаларини амалга оширишга имкон беради;
семинар — таълим берувчини таълим олувчилар билан фаол суҳбатга киришишига йўналтирилган, назарий билимларни амалий фаолиятда амалга ошириш учун зарур шароитни таъминловчи машғулот шакли;
лаборатория иши — ўқувчилар томонидан мустақил равишда экспериментлар ўтказган ҳолда фанларни ўзлаштириши. Тажрибалар шахсий ёки гуруҳга бўлинган ҳолда ташкил этилиши мумкин;
мустақил тайёргарлик — ўқувчилар томонидан ўқитувчи билан мулоқотга киришмаган ҳолда махсус ўқув материалларини ўзлаштириш мақсадида қўлланиладиган ўқув фаолиятининг ажралмас қисми ҳисобланади. Мустақил тайёргарлик дарс жараёнида ва дарсдан ташқари жараёнда оғзаки ёки ёзма равишда қўлланилиши мумкин;
амалий машғулот — ўқитувчи раҳбарлигида илмий-назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустақил ишлашга ўргатиш кўникмаларини ҳосил қилиш мақсадида ўтказилади.
Гуруҳда ва якка тартибдаги ўқув-машқ машғулотларида, ўқув-машқ йиғинларида, мусобақаларда қатнашиш ўқув-тарбия жараёнининг асосий шакллари ҳисобланади.
17. Таълим сифати ва спорт тайёргарлик даражасини назорат қилиш давлат таълим стандарти талабларига мувофиқ амалга оширилади.
18. Ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган мактаб-интернатининг битирувчиларига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда, мазкур низомга илова мувофиқ шаклда ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом берилади.
Ўрта-махсус маълумот тўғрисида давлат намунасидаги диплом мактаб-интернат битирувчисига меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини беради.
19. Мактаб-интернатда ўқиш, спорт тайёргарлик, овқатланиш, тиббий даволаниш, меҳнат ва дам олиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш бўйича фаолияти, ўқувчилар яшаш шароитлари, шунингдек уларнинг таъминоти қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
20. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт маҳорати даражасини ошириш мақсадида таътил вақтида 60 кун давом этадиган ўқув-машқ йиғинлари ўтказган ҳолда ўқувчиларнинг фаол дам олишлари ташкил этилади.
21. Мактаб-интернатга қабул қилинган ўқувчилар қуйидаги ҳуқуқларга эга:
умумтаълим ва махсус спорт фанлари бўйича ўқиш;
ўқув-машқ жараёнида ва мусобақаларда иштирок этиш;
мактаб-интернатнинг ўқувчилари учун суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ озиқ-овқат билан таъминланиш (истемол этиш);
мактаб-интернат моддий-техника базаси ва мол-мулкидан бепул фойдаланиш;
ўқувчилар турар жойида бепул яшаш;
белгиланган тартибда ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш.
22. Мактаб-интернатда ўқувчилар ўқув синфларида 25 нафардан иборат бўлади. Ўқувчилар умумтаълим ва махсус фанлар ўқитиш бўйича синфларга, спорт тайёргарлиги йўналишлари бўйича эса — спорт бўлимларига бирлашади.
23. Умумий ўрта ва касб-ҳунар таълими давлат таълим стандартларига мувофиқ тасдиқланган ўқув режасидаги фанларни ўзлаштирган, шунингдек (босқичли назорат) имтиҳонларни муваффақиятли топширган ўқувчиларни навбатдаги синфга ўтказиш мактаб-интернат директорининг буйруғи билан амалга оширилади.
24. Ўқувчилар:
бошқа таълим муассасасига кўчиришда, шу жумладан, ўқувчиларнинг ўз ташаббуси билан кўчиришда (ўқувчиларнинг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);
тегишли спорт норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда ва тиббий номувофиқлик ҳолатларида;
ўқув интизоми ва мактаб-интернат ички тартиб қоидалари бузилганда, шу жумладан, ахлоқсизлик, спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, шу жумладан, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилганда ҳамда спорт билан шуғулланиш учун рухсат этилмайдиган тиббий номувофиқлик бўлган тақдирда ўқув йили давомида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда мактаб-интернатдан четлатилади.
25. Мактаб-интернат ўқувчиларининг спорт тайёргарлик даражаси ўсиб боришини, спорт мусобақаларида эришган натижаларини таҳлил қилиш, ўқув режасида белгиланган фанларни ўзлаштириш, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиш, жамоатчилик ишларида қатнашганлик даражасини аниқлаш мақсадида ўқув йили давомида икки маротаба ички аттестация ўтказилади.
26. Ўқув йили давомида турли сабабларга кўра ўқувчилар сафидан чиқарилганлар ўрни умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, чорак якуни бўйича иқтидорли ўқувчилар ҳисобидан тўлдирилади.
5-боб. Мактаб-интернатни бошқариш
27. Таълим дастурларини ишлаб чиқиш ва бирхиллаштириш, педагог кадрлар билан таъминлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги билан биргаликда амалга оширилади.
28. Мактаб-интернатга жисмоний тарбия ва спорт соҳасида тегишли олий маълумотга ва спорт-таълим муассасаларида камида 5 йил амалий иш тажрибасига эга шахслар орасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор бошчилик қилади.
29. Директор:
мактаб-интернат фаолиятига умумий раҳбарлик қилади, ўқувчиларнинг ўқиши ва тарбияланиши, ўқув режалари ва дастурлари бажарилиши, молия-хўжалик фаолияти амалга оширилиши учун жавоб беради, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ходимларнинг штат жадвалини ҳамда тренер-ўқитувчилар ва ўқитувчилар таркибининг тариф жадвалини тасдиқлайди;
мактаб-интернат номидан иш кўради, унинг манфаатларини ифодалайди, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг мол-мулкини тасарруф этади ва шартномалар тузади;
мактаб-интернат ваколатига кирадиган масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ва таълим муассасасига юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
ўз ўринбосарлари ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди;
ўз ваколатлари доирасида мактаб-интернат ўқувчилари ва барча ходимлари учун мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
мактаб-интернатнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, ўқув-машқ ва ўқув-тарбиявий ишларни такомиллаштириш, малакали педагог кадрлар, тренер-ўқитувчилар билан бутлаш ҳамда мактаб-интернат фаолиятининг бошқа масалалари бўйича айрим масалаларни кўриб чиқиш учун давлат бошқаруви тегишли органларига таклифлар киритади;
педагоглар ва бошқа ходимлар билан меҳнат шартномаларни тузади ва уларни бекор қилади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
30. Мактаб-интернатда директор ҳузуридаги коллегиал орган ҳисобланадиган педагогика ва тренерлар кенгаши ташкил этилади.
Педагогика ва тренерлар кенгашининг асосий вазифалари ва функциялари мактаб-интернат уставида белгиланади.
31. Мактаб-интернатда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларнинг вакилларидан иборат бўладиган васийлик кенгаши тузилади.
32. Мактаб-интернатни аттестациядан ва аккредитациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
6-боб. Таълим жараёни қатнашчилари
33. Ўқувчилар, ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркиби, тарбиячилар, тиббиёт ходимлари ва ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернат таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланадилар.
34. Мактаб-интернат ўқувчилари давлат таълим стандартларига мувофиқ бепул таълим олиш, қўшимча таълим хизматларидан фойдаланиш, таълим муассасасининг уставида белгиланган шаклда таълим муассасасини бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Мактаб-интернат ўқувчилари мактаб-интернатнинг уставига риоя қилишлари шарт.
35. Тегишли касб таълимига, касбий тайёргарликка эга бўлган ва юксак ахлоқий фазилатли шахслар мактаб-интернатда педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга. Суд қарори билан педагогик фаолият билан шуғулланиши тақиқланган ҳамда уларнинг судланганлиги олиб ташланмаган шахслар мактаб-педагогик фаолият билан шуғулланишга қўйилмайди.
36. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларни ва тиббиёт ходимларини мактаб-интернатга ишга қабул қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
37. Мактаб-интернатнинг ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини, тарбиячиларини ва тиббиёт ходимларини аттестациядан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
38. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчиларнинг педагогик юкламаси қонун ҳужжатларида белгиланган нормативларга мувофиқ аниқланади.
39. Ўқитувчилар ва тренер-ўқитувчилар таркибини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
40. Педагог ходимлар ва тренер-ўқитувчиларнинг ҳуқуқлари ва вазифалари қонун ҳужжатларига ва мактаб-интернат уставига мувофиқ белгиланади.
41. Ўқувчиларнинг ота-оналари (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактаб-интернатнинг таълим фаолияти билан танишиш ҳуқуқига эгадирлар.
7-боб. Тиббий-биологик таъминлаш
42. Тиббиёт ходимлари тренер-ўқитувчилар билан биргаликда спорт машғулотлари, ўқув-машқ йиғинлари, мусобақалар, дам олиш даврида мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий назоратдан ўтказадилар. Тренер-ўқитувчилар тиббий кузатувлар натижаларидан спортчилар тайёрлашнинг якка тартибдаги режаларига тузатишлар киритиш учун фойдаланадилар.
43. Мактаб-интернат ўқувчиларини тиббий таъминлаш мақсадида функционал ташхис ва саломатликни тиклаш тадбирлари учун саломатликни тиклаш марказига, зарур бино ва асбоб-ускуналарга эга бўлади.
44. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги спортчиларни танлаб олиш ва уларнинг функционал тайёргарлиги ҳолати юзасидан ташхис қўйиш, даволаш-профилактика тадбирлари ва спортчиларнинг саломатлигини тиклаш жараёнларини мақбуллаштириш учун мактаб-интернатга Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ҳар йили ажратиладиган маблағлар доирасида тегишли аппаратлар, зарур реактивлар ва дори-дармонлар билан таъминлайди.
8-боб. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий ва моддий таъминлаш
45. Мактаб-интернат фаолиятини молиявий таъминлаш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар;
таълим хизматларини амалга оширишдан, педагогика, ишлаб чиқариш ва мактаб-интернатнинг уставдаги вазифаларига мувофиқ бўлган бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар;
юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;
мактаб-интернат ўқувчиларини текин (имтиёзли) овқатлантириш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўлови;
қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
46. Мактаб-интернат белгиланган тартибда тасдиқланган ва тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметаси асосида молиялаштирилади.
47. Мактаб-интернат ходимларининг иш ҳақи қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади.
48. Мактаб-интернат ўзининг молия-хўжалик фаолиятини бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.
49. Мактаб-интернатнинг маблағлари, бинолари, спорт иншоотлари ва асбоб-ускуналари унинг хўжалик тасарруфида бўлади ва улардан уставдаги вазифаларни ҳал этиш учун фойдаланилади.
50. Мактаб-интернат белгиланган тартибда ўз ишлари натижаларининг тезкор ва бухгалтерия ҳисобини амалга оширади, статистик ва бухгалтерия ҳисоботларини юритади.
51. Мактаб-интернатда хўжалик ва молия интизомига риоя этилишини назорат қилиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
9-боб. Якуний қоида
52. Мактаб-интернатни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати тўғрисида низомга ИЛОВА
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари битирувчиларига бериладиган дипломнинг давлат
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломининг ТАВСИФИ
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати дипломи намунаси 150 х 100 мм ўлчовда тўқ-кўк (аъло даражали диплом қизил-мармар) рангли ледериндан тайёрланган.
Унинг юза томонида босма нақш усулида олтин рангда юқорида Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири туширилган, пастроқда давлат тилида «OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI» сўзлари ёзилган. Аъло даражали дипломлар учун «OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI» ва «GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT» сўзларидан қуйида давлат тилида «Аъло даражали» ва инглиз тилида «With honourʻs» сўзлари ёзилади.
Дипломнинг ички варақ ўлчами 142 х 95 мм, жойлашиш тартиби — горизонтал, офсет босма усулда, бўёқлар сони «оддий» — 4+№, «аъло даражали» — 5+№. Дипломнинг ҳар икки варағида саккизта позицияда: I ҳарфи ва еттита рақамли тартиб рақами ёзилади.
Муқова материали ранги битирувчилар дипломи — тўқ-кўк, «аъло даражали» битирувчилар дипломи қизил-мармар рангли. Тўғри бурчакли (юмшоқ ёстиқча) билан қопланган қаттиқ муқова. Муқова материали — бумвинил (қоғоз қатлами асоси поливинилхлорид) тўқ-кўк ва қизил-мармар рангли, материал қалинлиги 170+20 мкм.
Муқовада матн олтин ранг зарли қоғозда, диаметри 45 мм бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва «OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI» номи қиздириб нақш солиш йўли билан ёзилади.
Қоғоз тафсилоти: қоғоз — 100% пахта, қалинлиги 140+5 г/кв.м, оқартиргичсиз, акс этмайдиган ультрабинафша нури; ёруғликда яхши кўринадиган «пахта кўсаги» кўринишидаги асосий уч ўлчовли сув белгиси; кўринадиган рангли тола қизил ва яшил тусда, қоғоз сиртида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида, ультрабинафша нурларисиз кўринади; кўринмайдиган тола кўк ва оч яшил тусда, қоғоз қатламида тартибсиз жойлашган, узунлиги 2,5 — 3 мм, «киприк» шаклида ультрабинафша нурлари остида кўринади.
Босма тафсилоти: босма жараёнида эксклюзив кимёвий турғун матбаа бўёқлари қўлланилади; ички варақнинг асосий фони оч жигарранг, икки тангир сеткадан пайдо бўлган ингичка синусоидал чизиқдан ташкил топган нусха кўчирмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; тангир сеткаларининг бири «ирис» эффектини қўллаш билан чоп этилади, яъни марказда яшил рангдан четлари бўйича ҳаво рангга равон ўтади; ички варақ марказида Ўзбекистон Республикаси Давлат герби чоп этилади, диаметри 35 мм, саккиз бурчак билан ҳошияланади; бланканинг тўрт бурчагида мураккаб чизиқли нақш жойлаштирилади. Бу нақшлар ҳар хил қалинликдаги чизиқлардан ташкил топади, шакли ва зичлиги бир-бирига қопланиб, ягона зарҳални юзага келтиради.
Қалбакиликдан нусха кўчирмайдиган ва сканерланмайдиган ҳимоя сифатида хизмат қилади; ички варақнинг икки тарафи марказида «Ҳумо» қуши (25 х 40 мм ўлчамли) қиёфасида кўринмайдиган тасвир жойлаштирилади; кичик матн, бир неча бор катталаштирилгандагина кўринади, узлуксиз чизиқни юзага келтиради ва такрорланадиган «OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI» сўз бирикмасидан иборат.
Кичик матн юқори қисмида «GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT» сўзи «DIPLOM» сўзи остида ўнг тарафда жойлашади. Нусха тушириш ва қалбакилаштиришдан ҳимояланади; серия «I» ва етти хонали рақам, икки тарафда бир хил берилади. Рақам қора флуоресценция бўёғида чоп этилади, ультрабинафша нурларида яшил рангда ёруғлик сочади.
(Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири) O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI I № 0000000 ____________________________________________________________________________ (ismi, otasining ismi, familiyasi) ______ yilda__________________________________________________________________ (olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab internati nomi) ga kirib, ________ yilda_________________________________________________________ _______________ning toʻla kursini________________________________________________ _________________________________________________yoʻnalishi boʻyicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining 20__ yil «____»______dagi qaroriga binoan unga ________ ________________________________________________________________ kasbi berildi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib M.Oʻ _________shahri (tumani), ____ yil Roʻyxat raqami_______ Дипломнинг ички ўнг тарафига TНE REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT I № 0000000 ____________________________________________________________________________ (full name) in 20__ entered________________________________________________________________ (name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport) ____________________________________________________________________________ _____________________ and in 20___completed a full course offered by the ______________ ____________________________________________________________________________ (name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport) ____________________________________________________________________________ By the decision of the State Attestation Commission on «______»________20__________ He/she is qualified as a _________________________________________________________ (name of profession) ____________________________________________________________________________ _____________________ and has the following qualification:___________________________ (Seal) Chairman of the State Attestation Commission Director Secretary ______City(district)____20__year Registration Number____ Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати битирувчиси дипломига кўчирма варақ:
Ўзбекистон Республикаси Давлат гербининг тасвири OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIРLОMIGA ILOVA _________ RAQAMLI DIРLОMGA ILOVA (diрlоmsiz kuchga ega emas) ____________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20__yilda______________________________________________________________ga kirib (olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi) 20__yilda____________________________________________________________________ (olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi) Maktab-internatini tamomladi va оʻqish davrida quyidagi fanlarni оʻrgandi hamda ushbu bahоlarni оldi: Т/r Fanlar nomi Oʻquv rejasida belgilangan soatlar miqdori Toʻplangan reyting ballari 1 2 3 4 I. UMUMTAʼLIM FANLARI 1. Ona tili va adabiyot 2. Oʻzbek tili/rus tili 3. Chet tili 4. Tarix 5. Davlat va huquq asoslari 6. Vatan tuyg`usi 7. Milliy istiqlol gʻoyasi va maʼnaviyat asoslari 8. Matematika 9. Informatika va axborot texnologiyalari 10. Fizika va astronomiya 11. Kimyo 12. Biologiya 13. Geografiya 14. Jismoniy tarbiya va sport sohasida tadbirkorlik asoslari 15. Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik II. MAXSUS FANLAR 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI 1. 2. 3. 4. Maktab-internat direktоri Oʻquv ishlari bоʻyicha direktоr оʻrinbоsari 20___ yil «___» __________da berildi Rоʻyxatga olish raqami ____________
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 5-ИЛОВА
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини кўчириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоида
1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ўқувчиларни қабул қилиш, аттестациядан ўтказиш ва уларнинг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчириш тартибини белгилайди.
2-боб. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш
2. Мактаб-интернатга болалар-ўсмирлар спорт мактаблари ва спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаблари, спорт клублари ёки бошқа спорт таълим муассасаларида дастлабки тайёргарликдан ўтган ҳамда спорт билан шуғулланишга иқтидори бўлган ҳамда мактаб-интернатда ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинадилар.
3. Ўқувчилар олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатига 5-синфдан қабул қилинади. Спорт турлари бўйича ўқувчилар контингенти Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан белгиланади.
Мактаб-интернатга ўқувчилар танлов шартлари бўйича ўзлаштириш табели асосида қабул қилинади.
4. Мактаб-интернатга ўқувчилар қабулини самарали ташкил қилиш мақсадида таълим муассасасида қабул комиссияси ташкил этилади.
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан қабул комиссияси раиси ва масъул котиби белгиланади.
Қабул комиссияси аъзоларининг вазифалари қабул комиссияси раиси томонидан белгиланади.
5. Ҳужжатлар 20 июнь — 20 июль (шу кун ҳам) мобайнида қабул қилинади.
6. Ўқишга кирувчилар қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
ўқувчининг ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан мактаб-интернат директори номига ариза;
туғилганлик тўғрисида гувоҳнома нусхаси (гувоҳноманинг асли қабул комиссиясига шахсан кўрсатилади), такроран берилган ҳолларда туман (шаҳар) фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (ФҲДЁ) органининг тасдиқловчи маълумотномаси;
тиббий маълумотномалар (Ф-026-у шаклдаги мактаб тиббий анкетаси, Ф-063-у шаклдаги профилактик эмлаш картаси, Ф-086-у шаклдаги тиббий маълумотнома, қон, сийдик, гижжа тухуми таҳлили, ЭКГ, 14 ёшдан бошлаб флюрография, турар жойидан болалар врачидан кечирган касалликлари тўғрисидаги маълумотнома, психоневрологик диспансердан маълумотнома, якка кураш турлари учун умуртқа поғонасининг кўкрак ва бел қисмларининг икки проекциядаги рентген расми ҳамда травматолог хулосаси);
турар жойидан маълумотнома;
3,5 х 4,5 ҳажмдаги 8 та рангли фотосурат.
7. Ҳужжатлар қабул комиссиясига ўқишга кирувчи томонидан шахсан тақдим этилади.
8. Мазкур Низомнинг 6-бандида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар мавжуд бўлганда қабул комиссияси ўқувчиларнинг ҳужжатларини қабул қилишни рад этишга ҳақли эмас.
3-боб. Касбий (ижодий) имтиҳон ўтказиш
9. Касбий (ижодий) имтиҳонлар икки турда: умумий ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик даражасини аниқлаш асосида амалга оширилади.
10. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 100 балли тизим бўйича баҳоланади, умумий жисмоний тайёргарлик учун — 30 балл ҳамда махсус жисмоний тайёргарлик учун — 70 балл ажратилади.
11. Спорт турлари бўйича касбий (ижодий) имтиҳонлар меъёрлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан тасдиқланади.
12. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан ўқувчиларни қабул қилиш учун ташкил этилган қабул комиссияси иш фаолиятини назорат қилиб бориш мақсадида спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар, Спорт турларини ривожлантириш республика марказлари, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили, спорт таълим муассасалари ходимларидан иборат бўлган ишчи гуруҳ шакллантирилиши мумкин.
13. Касбий (ижодий) имтиҳонлар 21 июль — 28 июль мобайнида ўтказилади.
14. Касбий (ижодий) имтиҳонлар натижалари 1 август куни эълон қилинади. Имтиҳондан ўтмаган ўқувчиларнинг ҳужжатлари уларнинг ота-оналарига ёки уларнинг ўрнини босувчи бошқа шахсларга қайтариб берилади.
15. Спорт турлари бўйича Ўзбекистон чемпионати ва кубоги ғолиб ва совриндорлари, Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари аъзолигига ҳамда уларнинг захирасига кирган спортчилар мактаб-интернат ўқувчилари сафига имтиҳонларсиз имтиёзли равишда қабул қилинадилар.
16. Қабул комиссияси қарори асосида ўқувчиларни қабул қилиш тўғрисида мактаб-интернат директори томонидан буйруқ чиқарилади ва ўқувчиларнинг шахсий ҳужжатлари белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
17. Мактаб-интернатга ўқувчиларни қабул қилиш жараёнини ёритиш, шунингдек, ўқувчилар қабулини ошкора ва демократик тамойиллар асосида амалга оширилишини таъминлаш мақсадида видеокузатувга олиб (ёзиб) борилади ва оммавий ахборот воситалари жалб қилиниши мумкин.
18. Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган шахслар танлов натижалари эълон қилинган кундан кейин уч кун муддатда мактаб-интернатнинг қабул комиссиясига ариза билан мурожаат қилишлари мумкин.
Касбий (ижодий) имтиҳон натижаларидан норози бўлган фуқароларнинг аризаларини кўриб чиқиш учун уч кишидан иборат апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси уч кун муддатда аризани ва имтиҳон материалларини кўриб чиқиб, қабул комиссиясига ёзма ҳисобот топширади.
4-боб. Мактаб-интернат ўқувчиларини аттестациядан ўтказиш
19. Мактаб-интернат ўқувчилари ўқув йили давомида икки маротаба (ҳар икки чоракда бир марта) фанларни ўзлаштириши, тегишли спорт нормативларини топширганлиги, спорт натижалари ва тиббий мувофиқлик ҳолатлари юзасидан аттестациядан ўтказиш орқали холисона баҳо бериш ва уларни синфдан-синфга ўтказиш ҳамда ўтказилган аттестация натижасида қайд этилган талабларга жавоб бермаган ўқувчиларни ўқишдан четлатиш директор буйруғи асосида тузилган аттестация комиссиясининг қарорига кўра амалга оширилади.
20. Аттестация мактаб-интернат ўқувчисининг ўқув йили давомидаги спорт тайёргарлиги даражасини таҳлил қилиш, Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлигининг Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирлари календарь режасига мувофиқ ўтказилган спорт мусобақаларида эришган натижалари, ўқув режада белгиланган фанларни ўзлаштириши, ўқувчилар турар жойида тартиб-интизом талабларига риоя этиши, жамоатчилик ишларида қатнашганлигини аниқлаш мақсадида ўтказилади.
21. Аттестация комиссияси аъзолари 7 — 9 кишини ташкил этади, мактаб-интернат директори — аттестация комиссияси раиси, спорт ишлари бўйича директор ўринбосари — аттестация комиссияси масъул котиби, таълим муассасанинг касаба уюшмаси қўмита раиси, директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари, директорнинг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, синф раҳбарлари, тренерлар ва услубчилардан иборат таркибда шакллантирилади. Зарур ҳолларда аттестация комиссияси таркибига спорт таълим муассасалари ва спорт турлари бўйича федерация (уюшма)лар мутахассислари ҳамда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вакили жалб қилиниши мумкин.
22. Спорт турлари бўйича тренерлар аттестация бошланишидан камида 10 кун олдин аттестациядан ўтувчиларнинг аттестацияга оид маълумотлари ва ҳужжатларини тўплайди ҳамда аттестация комиссиясига тақдим этади.
23. Аттестация комиссиясига аттестациядан ўтувчи ўқувчиларнинг қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилади:
йил (ўқув йили) давомида эришган натижалари;
йил бошидаги ва аттестация ўтказилаётган вақтдаги спорт разряди (унвони);
йил давомида қатнашган мусобақалари сони ва спортчи кўрсатган натижа таҳлили;
терма жамоага алоқадорлик даражаси;
кўрсатган энг яхши натижаси;
тренерлар жамоасининг тавсияси;
йил (ўқув йили) давомида умумтаълим ва махсус фанларни ўзлаштириши;
йил (ўқув йили) давомида ўқувчилар турар жойида ички тартиб-қоидаларга риоя этиши;
соғлиғи тўғрисида врач хулосаси.
Аттестация комиссияси аттестациядан ўтувчининг фаолиятига оид қўшимча маълумотлар сўраш ҳуқуқига эга.
24. Директорнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари раҳбарлигида 3 — 5 кишидан иборат эксперт гуруҳи тузилиб, аттестацияга тақдим этилган ҳужжатлар таҳлил қилинади. Ушбу эксперт гуруҳи аттестациядан ўтувчининг спорт, маънавий-маърифий ва ўқиш жараёнидаги фаолиятини таҳлил қилиш ҳамда баҳолаш асосида маълумотнома — аттестация варақасини тайёрлайди.
25. Аттестация варақаси спорт турлари бўйича катта тренери, спортчининг шахсий тренери, бўлим услубчиси, бўлим тарбиячиси, синф раҳбари ва бўлим врачи томонидан имзоланади.
26. Тўпланган ҳужжатлар асосида ўқувчилар билан суҳбат ўтказилади, суҳбат жараёнида берилган савол ва жавоблар махсус (саҳифаланган, боғланган, муҳрланган) журналга қайд этилади. Зарур ҳолларда аудио ёки видеога туширилади.
27. Аттестация натижалари бўйича аттестация комиссиясининг қарори унинг аъзолари томонидан очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлиб қолган тақдирда аттестация комиссияси раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
28. Аттестация комиссияси қарори аттестация варағига ёзилади ва аттестациядан ўтувчи ўқувчига тўғридан-тўғри аттестациядан сўнг эълон қилинади.
29. Аттестация натижаларига кўра комиссия қуйидаги хулосалардан бирини қабул қилади: «Мактаб-интернатида ўқишга лойиқ» ёки «Мактаб-интернатида ўқишга нолойиқ».
30. Аттестация комиссияси қарори баённомалар билан расмийлаштирилади ва улар асосида тегишли буйруқлар чиқарилади.
31. Аттестациядан ўтувчи ўқувчи аттестацияга узрли сабаб билан келмаган тақдирда, уни аттестациядан ўтказиш бошқа муддатга кўчирилади ва ўқувчига мактаб-интернат томонидан маълум қилинади.
32. Аттестация якунларига кўра ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчилар ўрнига умумий ўқувчилар контингентидан чиқмаган ҳолда, ўқув йилининг ҳар чораги давомида иқтидорли ўқувчилар ўрнатилган тартибда қабул қилинади.
5-боб. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш
33. Ўқувчининг ўқишини мактаб-интернатдан бошқа таълим муассасасига кўчириш қуйидаги ҳолатларда амалга оширилади:
а) ўз хоҳишига кўра (ота-онасининг ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларнинг аризаси асосида);
б) аттестация комиссиясининг қарорига кўра;
в) тиббий номувофиқлик бўлганда — врач хулосасига кўра;
г) ўқув интизоми ва ички тартиб-қоидаларни бузганда, тегишли норматив талаблар топширилмаганда, спорт натижаси пасайганда, шу жумладан спорт одоби, спорт тайёргарлиги режими бузилган, тақиқланган фармокологик, алкоголли ва гиёҳванд воситалар қўлланилган тақдирда — педагогик кенгашнинг қарорига мувофиқ.
Мазкур банднинг «б», «в» ва «г» кичик бандларида кўрсатилган ҳолларда ўқувчининг ўқишини бошқа таълим муассасасига кўчиришда ўқувчи ёки унинг ота-онасининг розилиги талаб этилмайди.
34. Ўқувчилар сафидан чиқарилган ўқувчи ўқишини доимий турар жойи бўйича умумтаълим мактабида давом эттиради.
6-боб. Якуний қоида
35. Мазкур Низомда белгиланган масалалар бўйича низолар қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳал қилинади.
36. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 410-сон қарорига 6-ИЛОВА
Олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом олимпия ва миллий спорт турлари бўйича давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернатида (кейинги ўринларда — мактаб-интернат) ўқувчиларни озиқ-овқат билан таъминлаш харажатларини қисман қоплаш учун ота-оналар тўловини тўлаш тартибини белгилайди.
2. Мактаб-интернат ўқувчилари суткалик озиқ-овқат нормасига мувофиқ, ота-оналар тўлови ҳисобига харажатларни қисман қоплаган ҳолда, бепул (имтиёзли) озиқ-овқат билан таъминланадилар.
3. Таътиллар даврида (60 кунгача) мактаб-интернат ўқувчилари учун ўтказиладиган ўқув-машқ йиғинлари вақтида ўқувчилар озиқ-овқат билан тўлиқ таъминланадилар.
2-боб. Ота-оналар тўловини тўлаш тартиби
4. Мактаб-интернатларга ота-оналар тўлови ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактаб-интернат маъмурияти ўртасида тузиладиган шартнома асосида тўланади.
5. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови ҳар ойда, тўланадиган жорий ойнинг ўнинчи кунидан кечикмай тўланади. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) хоҳишига кўра ота-оналар тўлови янада узоқ муддатлар учун тўланиши мумкин.
Ота-оналар тўлови ушбу банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддатдан кейин бир ҳафта мобайнида тўланмаган тақдирда мактаб-интернат ўқувчисига текин (имтиёзли) озиқ-овқат бериш тўлов тўланадиган вақтгача тўхтатилади.
6. Ота-оналар тўлови банкка тўланади.
7. Мактаб-интернат бўйича ота-оналар тўлови тегишли ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига, кейинчалик улардан фойдаланиш учун мактаб-интернатнинг ғазначилик бўлинмаларидаги шахсий ғазна ҳисобварағига ўтказилади.
3-боб. Мактаб-интернатларда ота-оналар тўловини ҳисоблаш
8. Мактаб-интернатда ота-оналар тўлови миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида белгиланади.
Мактаб-интернатга ота-оналар тўловининг бир кунлик миқдорини ҳисоблаш ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг бир ойлик тўлови миқдорини қонун ҳужжатларига мувофиқ мактаб-интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига тақсимлаш йўли билан амалга оширилади.
9. Мактаб-интернат ўқувчиси ўзининг ёки оила аъзоларининг (у парвариш қилишга мажбур бўлган) касаллиги сабабли мактаб-интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Бунда ўқувчининг ёки унинг оила аъзоларининг касаллиги (карантин) сабабли мактаб-интернатга келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси берган маълумотнома билан тасдиқланиши керак.
10. Мактаб-интернат ўқувчиси ўқув йили давомида спорт турлари бўйича терма жамоа таркибида Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, федерация (уюшма) ёки бошқа маблағлар ҳисобидан мактаб-интернат директорининг буйруғи билан ўқув-машқ йиғинларига жалб этилганда овқатланиш табелига киритилмайди ва ота-оналар тўлови ҳисобланмайди.
Ўқувчининг ўқув-машқ йиғинлари даври учун тўлов ота-оналар тўловини кейинги тўлаш чоғида ўқувчи мактаб-интернатга келмаган давр учун ҳисоблаб ёзилган тегишли суммани мазкур Низомнинг 8-бандига мувофиқ чегириш йўли билан ҳисоблаб чиқарилади.
Ўқувчи мактаб-интернатига келмаган бошқа барча ҳолатларда ота-оналар тўлови умумий асослар бўйича ундирилади.
11. Мактаб-интернат ўқувчиларига бепул (имтиёзли) овқатланиш учун ота-оналар тўлови мактаб-интернат директори томонидан тасдиқланган буйруққа асосан тарбиячи ёки гуруҳ раҳбари томонидан директорнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари раҳбарлигида тақдим этилган овқатланиш учун кунлик табель асосида ҳисобланади.
12. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўқувчи мактаб-интернатга келиши бошқа таълим муассасасига ўтиши муносабати билан тўхташидан камида бир ҳафта олдин бу тўғрисида мактаб-интернат маъмуриятини ёзма равишда хабардор қилиши керак. Мактаб-интернат хабардор қилинмаган тақдирда ота-оналар тўлови сифатида тўланган тўлов қайта ҳисоб-китоб қилинмайди ва қайтариб берилмайди.
13. Ота-оналар тўлови сифатида тўланган маблағларни ота-оналарга (уларнинг ўрнини босувчи шахсларга) қайтариб бериш тегишли суммани ота-оналардан (уларнинг ўрнини босувчи шахслардан) бирининг банкдаги ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
4-боб. Мактаб-интернат ўқувчиларини ота-оналар тўловидан озод қилиш тартиби
14. Ижтимоий реестрга киритилган оила аъзоси ҳисобланган ўқувчилар ота-оналар тўловидан озод қилинади. Бунда оиланинг Ижтимоий реестрга киритилганлиги тўғрисидаги маълумот «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизимидан «Рақамли ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда текширилади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали олинган маълумотнома қоғоз шаклда тақдим этилади.
15. Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ота-оналар тўловидан (режалаштирилаётган ўқувчилар умумий сонининг 15 фоизи доирасида) озод қилинаётган ўқувчилари рўйхати молия йили бошлангунгача, ота-оналар кенгаши йиғилиши баённомаси асосида мактаб-интернат директорининг буйруғи билан тасдиқланади.
Бунда Ижтимоий реестрга киритилган оилаларнинг ота-онаси (улардан бири ёки иккаласи ҳам) I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган ўқувчилари ота-оналар тўловидан биринчи навбатда озод қилинадилар.
16. Ижтимоий реестрга киритилган оиланинг фарзанди мактаб-интернатдаги ўқувчилар сафидан чиқарилганда унинг ўрнига Ижтимоий реестрга киритилган оила, лекин ота-оналар тўловидан озод этилганлар рўйхатига киритилмаган ўқувчи кейинги ойдан рўйхатга киритилади ва ота-она тўловидан озод этилади.
17. Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги томонидан спорт турлари бўйича барча ёшлар тоифасидаги Ўзбекистон Республикасининг спорт терма жамоалари асосий ва захира таркибига киритилган ўқувчилар директорнинг буйруғига асосан спорт терма жамоаларининг асосий ва захира таркибида бўлган даврда ота-она тўловидан озод этилади.
18. Мактаб-интернатга ота-оналар тўлови бўйича маблағларни ҳисоблаш ва тушишининг бухгалтерия ҳисоби тегишли мактаб-интернатнинг бухгалтерияси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади.
5-боб. Якуний қоидалар
19. Мактаб-интернатларнинг раҳбарлари ва бош бухгалтерлари ота-оналар тўловидан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши учун жавоб берадилар.
20. Ота-оналар тўловидан тушган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 2 июнь,
410-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
ROʻYXATI
NIZOM
NAMUNASI
NIZOM
NIZOM
Sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan davlat maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Futbolni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-martdagi PQ-3610-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, futbolni qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, yosh iqtidorli sportchilarni tanlab olish, ularda professional mahorat va koʻnikmalarni rivojlantirish, sport turlari boʻyicha mamlakat terma jamoalariga sport zaxirasini tayyorlash, davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari faoliyatini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasining:
a) Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzurida Respublika bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasini (keyingi oʻrinlarda respublika akademiyasi deb ataladi) tashkil etish;
b) Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (keyingi oʻrinlarda Vazirlik deb ataladi) tizimidagi 1-ilovaga muvofiq futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari negizida ularning amaldagi moliyalashtirish tartibini saqlab qolgan holda Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzurida bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyalarini (keyingi oʻrinlarda hududiy akademiyalar deb ataladi) tashkil etish;
v) Vazirlik tizimidagi 2-ilovaga muvofiq futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarini olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari (keyingi oʻrinlarda maktab-internatlar deb ataladi) etib qayta ixtisoslashtirish toʻgʻrisidagi takliflariga rozilik berilsin.
2. Quyidagilar respublika akademiyasi va hududiy akademiyalarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
futbol boʻyicha yuqori iqtidorga ega boʻlgan yosh futbolchilarni saralab olish (seleksiya) tizimini yoʻlga qoʻyish, ularni oʻqitish, tarbiyalash va individual xususiyatlarini rivojlantirish, futbol sohasidagi sport qobiliyatini shakllantirish;
bolalar-oʻsmirlar futbolini rivojlantirish uchun ishonchli zaxirani shakllantirish, isteʼdodli va iqtidorli bolalarni futbolga jalb etish va futbol boʻyicha salohiyatini doimiy ravishda oʻstirib borish, ularda sogʻlom turmush tarziga intilishni uygʻotish;
professional futbolchilarni tayyorlash tizimini tashkil etish, mamlakat futbolini futboli rivojlangan mamlakatlar bilan xalqaro darajada raqobat qiladigan darajaga yetkazish, turli yosh toifasidagi respublika terma jamoalarga va professional futbol jamoalariga yetuk futbolchilarni tayyorlash;
futbol rivojlangan xalqaro mamlakatlarda oʻtkaziladigan musobaqalar va oʻquv-mashgʻulot yigʻinlarida ishtirok etish orqali respublika va hududiy akademiyalar oʻquvchilarining professional saviyasini oshirib borish.
3. Quyidagilar maktab-internatlarning asosiy vazifalari etib belgilansin:
olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha yangi ilmiy-metodik tavsiyalar va yutuqlar asosida sport zaxiralarini, terma jamoalarga yuqori mahoratli sportchilarni tayyorlash;
davlat taʼlim standartlari, oʻquv reja va dasturlari talablari asosida oʻquvchilarning taʼlim tayyorgarligini taʼminlash;
zarur hollarda olimpiya sport turlari boʻyicha xorijiy trenerlar va mutaxassislarni taklif qilgan holda ilgʻor ilmiy-metodik tavsiyalar asosida yosh sportchilarni tayyorlash borasida oʻquv-mashq jarayonlarini yuqori darajada tashkil etish;
oʻquvchilarning jismoniy tayyorgarligi va texnik-taktik koʻnikmalarini takomillashtirish, professional fazilatlarini rivojlantirish, shuningdek sportni rivojlantirish xalqaro talablariga muvofiq holda Oʻzbekiston milliy terma jamoalari zaxirasini tayyorlash darajasini oshirish;
oʻquvchi-sportchilar va trenerlar tarkibining professional mahoratini oshirish uchun xorijiy sport maktablari va klublari bilan tajriba almashish boʻyicha hamkorlikni kengaytirish.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
a) respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar qobiliyatli yosh futbolchilarni tanlab oluvchi va tayyorlovchi, maktabdan tashqari sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi;
respublika akademiyasi oʻquvchilarining umumiy kontingenti 132 nafar, har bir hududiy akademiyaning umumiy kontingenti 154 nafarni tashkil etadi;
respublika akademiyasiga hududiy akademiyalarning oʻquvchilari orasidan eng iqtidorli va belgilangan sinov imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab har yili 7-sinfga qabul qilinadi;
hududiy akademiyalarga belgilangan sinov imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan iqtidorli oʻquvchilar 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab har yili 5-sinfga qabul qilinadi;
respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar oʻquvchilarining taʼlim olishi tegishlicha mazkur akademiyalarga yaqin joydagi umumtaʼlim maktablarida umumtaʼlim dasturi boʻyicha amalga oshiriladi;
oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan respublika akademiyasi va hududiy akademiyalarning 11-sinflari bitiruvchilariga qonun hujjatlarida belgilangan tartibda davlat namunasidagi diplom beriladi;
respublika akademiyasi va hududiy akademiyalarni bitirganlik toʻgʻrisidagi diplom berilgan mutaxassislik boʻyicha mehnat faoliyatini amalga oshirish yoki oʻqishning kelgusi bosqichida taʼlim olishni davom ettirish huquqini beradi;
b) maktab-internat oʻquvchilarining umumiy kontingenti 350 nafardan koʻp boʻlmagan oʻquvchidan iborat etib shakllantiriladi;
maktab-internatlarga olimpiya va milliy sport turlari, shu jumladan sportning oʻyin turlari boʻyicha belgilangan sinov imtihonlaridan muvaffaqiyatli oʻtgan oʻquvchilar 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab har yili 5-sinfga qabul qilinadi;
maktab-internatlar oʻquvchilarining ovqatlanishi uchun Olimpiya va Paralimpiya sport turlariga tayyorlash markazlari oʻquvchilarining sutkalik oziq-ovqat normasi tatbiq etiladi;
maktab-internatlar direktorlari, direktorlarning oʻrinbosarlari, oʻquvchilarni chaqiriqqa tayyorlash rahbari, trener-oʻqituvchilar, umumtaʼlim fanlari oʻqituvchilari, tarbiyachilar mehnatiga haq toʻlash hamda maktab-internatlar direktorlarining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosarlari, maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosarlari, oʻquvchilarni chaqiriqqa tayyorlash rahbari, umumtaʼlim fanlari oʻqituvchilari, tarbiyachilar mehnatini ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Xalq taʼlimi xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 275-son qaroriga , maktab-internatlar direktorlari, direktorlarning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosarlari, trener-oʻqituvchilar, tibbiyot xodimlari mehnatini ragʻbatlantirish Vazirlar Mahkamasining “Sport maktablari faoliyatini hamda sport maktablari trenerlari va mutaxassislari mehnatini moddiy ragʻbatlantirish tizimini yanada takomillashtirish toʻgʻrisida” 2010-yil 23-sentabrdagi 211-son qaroriga, tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlash Vazirlar Mahkamasining “Tibbiyot xodimlari mehnatiga haq toʻlashning takomillashtirilgan tizimini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2005-yil 21-dekabrdagi 276-son qaroriga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi:
a) Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi hamda Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda bir oy muddatda respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar hamda maktab-internatlarning namunaviy shtat jadvallarini, respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar xodimlarining mehnatiga haq toʻlash va ularni moddiy ragʻbatlantirish shartlari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlasin;
b) Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda bir oy muddatda:
respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar hamda maktab-internatlarning ustavlari tasdiqlanishini, shuningdek, ularning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;
respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar hamda maktab-internatlarni zamonaviy pedagogik texnologiyalarni egallagan malakali pedagog kadrlar, shu jumladan, futbol boʻyicha xalqaro sertifikat (diplom) ga ega boʻlgan trenerlar bilan toʻldirish yuzasidan zarur chora-tadbirlar belgilasin;
v) Moliya vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda ikki oy muddatda:
respublika akademiyasi va hududiy akademiyaga oʻquvchilarni qabul qilish tartibi toʻgʻrisidagi nizomlarni;
respublika va hududiy akademiyalarning oʻquv-mashgʻulot rejalari va futbolchilarni bosqichma-bosqich tayyorlash dasturini;
maktab-internatlarning oʻquv rejalari va dasturlarini;
respublika akademiyasi, hududiy akademiyalar hamda maktab-internatlar oʻquvchilari uchun jihozlar, sport anjomlari va inventarlar, shuningdek, sport kiyim-boshi bilan taʼminlash meʼyorlarini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlasin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda bir oy muddatda respublika akademiyasi va hududiy akademiyalar oʻquvchilarining ovqatlanishi uchun sutkalik oziq-ovqat meʼyorini ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda tasdiqlanishini taʼminlasin.
7. Quyidagilar Respublika akademiyasi, hududiy akademiyalar va maktab-internatlarni moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari;
jismoniy va yuridik shaxslarning homiylik xayriyalari;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi:
bir oy muddatda ushbu qarorning 1-ilovasiga muvofiq maktab-internatlarning bino va inshootlarini tegishli hududi bilan birgalikda tekin foydalanish huquqi asosida hamda boshqa mol-mulklari mulk huquqi asosida hududiy akademiyalarga bepul berilishini taʼminlasinlar;
Kasb-hunar taʼlimi tizimini yanada takomillashtirishni muvofiqlashtirish respublika komissiyasi bilan birgalikda uch oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Buxoro, Qashqadaryo, Namangan va Samarqand viloyatlarida kelgusida faoliyati tugatilishi rejalashtirilayotgan kasb-hunar kollejlari bino va inshootlari tegishli yer maydoni bilan birgalikda ushbu kollejlar oʻz faoliyatini tugatganidan soʻng tekin foydalanish huquqi asosida hududiy akademiyalarga berilishini taʼminlasinlar;
maktab-internatlarning boʻshaydigan bino va inshootlarini belgilangan tartibda hududdagi ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablari va bolalar-oʻsmirlar sport maktablariga oʻtkazish choralarini koʻrsinlar.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi ushbu qarordan kelib chiqib 2018-yilgi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlariga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin, 2019-yildan boshlab esa Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti parametrlarida zarur budjet mablagʻlari ajratilishini nazarda tutsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi Qurilish vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi bilan birgalikda uch oy muddatda hududiy akademiyalar va maktab-internatlarning bino va inshootlarini rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlashni bosqichma-bosqich amalga oshirish yuzasidan dastur tasdiqlashni nazarda tutuvchi Hukumat qarori loyihasini ishlab chiqsin hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda bir oy muddatda sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlarining ishdan boʻshaydigan xodimlarini ishga joylashtirish choralarini koʻrsin.
12. Respublika akademiyasi Toshkent shahar, Bunyodkor shoh koʻchasi, 47-uy manziliga tekin foydalanish huquqi asosida joylashtirilsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq ayrim qarorlariga oʻzgartirishlar kiritilsin.
13 1 . Quyidagilar:
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati toʻgʻrisida nizom 4-ilovaga;
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga oʻquvchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisida nizom 5-ilovaga;
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisida nizom 6-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
14. Vazirlar Mahkamasining “Andijon shahridagi futbol boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktab-internat oʻquvchi-futbolchilari taʼminoti normativlarini hamda uni jihozlash uchun mol-mulk roʻyxatini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2010-yil 16-avgustdagi 179-son qarori (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2010-y., 33-son, 277-modda) oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
16. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov va Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri Sh.X. Isroilov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi huzurida tashkil etilayotgan bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyalari
T/r Tashkil etilayotgan bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyalari Negizida bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyalari tashkil etilayotgan Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tizimidagi davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Nukus shahar futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 2. Andijon viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Andijon shahridagi futbol boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktab-internati 3. Buxoro viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Shofirkon tumani 18-sonli futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Qorakoʻl tumani 5-son ixtisoslashtirilgan sport maktab internati 4. Jizzax viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Jizzax viloyati futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 5. Qashqadaryo viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Gʻuzor tumani 76-sonli futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 6. Navoiy viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Navoiy viloyati futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internat 7. Namangan viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Namangan shahar 15-futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 8. Samarqand viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Samarqand viloyati futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 9. Sirdaryo viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Yangiyer shahar futbol maktab-internati 10. Surxondaryo viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Termiz shahar 1-son futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 11. Toshkent viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Toshkent viloyati futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 12. Fargʻona viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Fargʻona viloyati futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 13. Xorazm viloyati bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Yangibozor tumani 9-son futbol maktab-internati 14. Toshkent shahar bolalar-oʻsmirlar futbol akademiyasi Toshkent shahar futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tizimida qayta ixtisoslashtirilayotgan olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari
T/r Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari Qayta ixtisoslashtirilayotgan davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari 1. Andijon shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Andijon shahar futbol boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktab-internati 2. Shahrixon tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Shahrixon tuman 33-son futbol boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktab-internati 3. Olot tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Olot tumani 7-olimpiya ixtisoslashtirilgan sport maktab-internati 4. Buxoro shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Buxoro shahar 12-sonli olimpiya oʻrinbosarlari sport maktab-internati 5. Romitan tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Romitan tumani 42-sonli futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 6. Gʻijduvon tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Gʻijduvon tumani 66-sonli iqtidorli bolalar sport maktab-internati 7. Buxoro tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Buxoro tumani sport maktab-internati 8. Peshku tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Peshku tumani davlat ixtisoslashtirilgan futbol maktab-internat 9. Qarshi shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Qarshi shahar futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 10. Uchqoʻrgʻon tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Uchqoʻrgʻon tumani 20-futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 11. Denov tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Denov tumani 2-son davlat ixtisoslashtirilgan futbol maktab-internati 12. Bogʻot tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Bogʻot tumani 1-son futbol maktab-internati 13. Urganch shahar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Urganch shahar 5-son futbol boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati 14. Xiva tumani olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati Xiva tumani 12-son futbol maktab-internati
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining ayrim qarorlariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar
1. Vazirlar Mahkamasining “Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari faoliyatini takomillashtirish toʻgʻrisida” 2008-yil 7-avgustdagi 173-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2008-y., 33-son, 312-modda):
a) 1-bandning toʻrtinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari”;
b) 2-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“2. Ayrim fanlar chuqur oʻrganiladigan davlat umumtaʼlim muassasalarining ixtisoslashtirilgan sinflari, davlat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim muassasalari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin”;
v) 2-ilova oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.
2. Vazirlar Mahkamasining “Surxondaryo viloyatida sportning milliy kurash turini yanada rivojlantirish toʻgʻrisida” 2015-yil 3-martdagi 41-son qarorining (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2015-y., 9-son, 101-modda) 3-bandi yettinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“maktab-internat oʻquvchilarining ovqatlanishi uchun ixtisoslashtirilgan olimpiya zaxiralari maktab-internatlari oʻquvchilarining sutkalik oziq-ovqat normasi tatbiq etiladi”.
3. Vazirlar Mahkamasining “Umumiy oʻrta taʼlim toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida” 2017-yil 15-martdagi 140-son qarorida (Oʻzbekiston Respublikasi QHT, 2017-y., 11-son, 167-modda):
a) 1-ilovaning 15-bandi oltinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:
“olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati (oʻqitish muddati 7 yil: V — XI sinflar)”;
b) 18-banddagi “futbol boʻyicha ixtisoslashtirilgan maktab-internat” soʻzlari “olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati” soʻzlari bilan almashtirilsin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qaroriga 4-ILOVA
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatining (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat) maqomi, maqsadi va asosiy vazifalari, huquqlari va majburiyatlari, oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish va boshqarish, shuningdek uni moliyalashtirish tartibini belgilaydi.
2. Maktab-internat ixtisoslashtirilgan umumtaʼlim davlat sport-taʼlim muassasasi hisoblanadi va uning faoliyati yuqori malakali mutaxassislar hamda sportning olimpiya va milliy turlari boʻyicha terma jamoalarni shakllantirish uchun sport zaxirasini tayyorlashga yoʻnaltiriladi.
3. Maktab-internat oʻz faoliyatida Oʻzbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi va qonunlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari, qarorlari va farmoyishlariga, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari va farmoyishlariga, mazkur Nizomga hamda boshqa qonun hujjatlariga, shuningdek oʻz ustaviga amal qiladi.
Maktab-internat ustavi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Sport vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar sport boshqarmalari tomonidan tasdiqlanadi va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkaziladi.
4. Maktab-internatning oʻquvchilar soni 350 nafarni tashkil etib, ular 5 — 11-sinflarda oʻqitiladi.
5. Maktab-internat yuridik shaxs hisoblanadi, oʻz mustaqil balansiga, Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasviri tushirilgan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga va blankalarga, boshqa zarur muhr va shtamplarga, Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligining Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida shaxsiy gʻazna hisobvaraqlari va bank hisob raqamlariga ega boʻladi.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi maktab-internatga umumiy rahbarlik qiladi, nazoratni tashkil etadi, uning tashkiliy-kadrlar va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash choralarini koʻradi.
2-bob. Maktab-internatning maqsadi va asosiy vazifalari
7. Maktab-internatning maqsadlari quyidagilar hisoblanadi:
oʻquvchilarni chuqurlashtirilgan ixtisosli oʻqitish, har tomonlama kamol toptirish va ularning sport mutaxassisliklari va kasblarini egallashini taʼminlash;
yosh sportchilarni istiqlol gʻoyalariga sadoqat, vatanparvarlik va fidoyilik ruhida tayyorlash, ularda oʻz Vatani bilan faxrlanish va milliy madaniy-tarixiy anʼanalarni hurmat qilish tuygʻusini shakllantirish.
8. Maktab-internatning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
bolalar-oʻsmirlar sport maktablari va ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablarida, sport taʼlim muassasalari yoki sport klublaridan dastlabki tayyorgarlikdan oʻtgan hamda sport bilan shugʻullanishga iqtidori boʻlgan, maktab-internatda oʻqish istagini bildirgan oʻquvchilar oʻrtasida tanlov asosida maktab-internatda oʻqishni davom ettirish uchun tanlab olish;
respublika va xalqaro musobaqalarda qatnashish uchun sport zaxirasini terma jamoalar tarkibiga tayyorlash;
oʻquvchilarning respublika va xalqaro musobaqalarda ishtirok etishi uchun zarur va yetarli boʻlgan kasbiy moyilligini, mahorati va koʻnikmalari chuqur rivojlantirilishini taʼminlash, sport tayyorgarligi taʼlimining navbatdagi bosqichlarida oʻqishini, shuningdek egallangan mutaxassislik boʻyicha mehnat faoliyati bilan shugʻullanishni davom ettirish;
mutaxassislar va sport zaxirasini sifatli tayyorlash uchun zarur tashkiliy, oʻquv-metodik, moddiy-texnik va psixologik-pedagogik shart-sharoitlarni taʼminlash;
davlat taʼlim standarti doirasida umumtaʼlim oʻquv dasturlarini amalga oshirish;
oʻquv-tarbiya jarayonining sogʻlomlashtiruvchi yoʻnalishini amalga oshirish uchun shart-sharoitlarni taʼminlash, sogʻlom turmush tarzi normalarini joriy etish.
3-bob. Maktab-internatning huquqlari va majburiyatlari
9. Maktab-internat quyidagi huquqlarga ega:
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi hamda boshqa tashkilotlar orqali xalqaro musobaqalarda qatnashish, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasiga muvofiq chet el mamlakatlarida oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazish;
maktab-internatning trener-oʻqituvchilar tarkibi xodimlarini va sportchilarini almashish, qoʻshma sport tadbirlari, bayramlar, koʻriklar, seminarlar va shu kabilarni oʻtkazish boʻyicha xorijiy sport tashkilotlari bilan belgilangan tartibda bitimlar tuzish;
qonun hujjatlariga muvofiq taʼlim hamda jismoniy tarbiya va sport sohasida xalqaro faoliyatda ishtirok etish.
10. Maktab-internat qonun hujjatlarida belgilangan tartibda xorijiy mamlakatlar uchun mutaxassislar tayyorlashni amalga oshirishi mumkin.
11. Maktab-internat Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasiga muvofiq xorijga (tajriba almashish, tajriba orttirish, turli tadbirlar, musobaqalar, olimpiadalar va shu kabilarda qatnashish maqsadida) yuborish uchun sportchilar va trenerlar tanlashni amalga oshirishi mumkin.
4-bob. Oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etish
12. Maktab-internatda oʻquv jarayoni davlat taʼlim standartlariga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi tomonidan tasdiqlangan oʻquv rejasiga asosan amalga oshiriladi.
13. Oʻquv jarayoni jadvali, oʻquv mashgʻulotlari turlari, auditoriya va auditoriyadan tashqari oʻquv-tarbiyaviy, shuningdek oʻquv-tarbiya jarayonini tashkil etishning boshqa shakllari Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi talablaridan kelib chiqib belgilanadi.
14. Oʻquv yili 2-sentabrda boshlanadi va oʻquv rejasiga muvofiq tugallanadi.
15. Maktab-internatda oʻqish kunduzgi shaklda amalga oshiriladi. Oʻquv mashgʻulotlarining qancha davom etishi, oʻquvchilarning oʻquv yuklamasi va oʻquv-tarbiya jarayonining boshqa masalalari davlat taʼlim standartlariga muvofiq belgilanadi.
16. Maktab-internat oʻquv rejasi oʻquv, oʻquv-mashq mashgʻulotlari, yakka tartibda ishlash va tarbiyaviy ishlarni tashkil etish shakllari va usullarini belgilaydi.
Oʻquv dasturlari oʻquv rejasiga muvofiq quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:
oʻquv darsi — bu oʻquv jarayonining ajralmas qismi boʻlib, taʼlimiy vaziyat, taʼlim ishtirokchilarining oʻzaro bogʻliqlik shakli, taʼlimning maqsadi, mazmuni metod va vositalarini oʻzida mujassam etgan tizimdir;
maʼruza — oʻqitishni tashkil etishning yetakchi shakli boʻlib, oʻquvchilarni oʻquv materialining asosiy holatlariga, oʻquvchilarni yoʻnaltiruvchanlik, axborotlilik, metodologik, tarbiyalovchilik va rivojlantiruvchilik vazifalarini amalga oshirishga imkon beradi;
seminar — taʼlim beruvchini taʼlim oluvchilar bilan faol suhbatga kirishishiga yoʻnaltirilgan, nazariy bilimlarni amaliy faoliyatda amalga oshirish uchun zarur sharoitni taʼminlovchi mashgʻulot shakli;
laboratoriya ishi — oʻquvchilar tomonidan mustaqil ravishda eksperimentlar oʻtkazgan holda fanlarni oʻzlashtirishi. Tajribalar shaxsiy yoki guruhga boʻlingan holda tashkil etilishi mumkin;
mustaqil tayyorgarlik — oʻquvchilar tomonidan oʻqituvchi bilan muloqotga kirishmagan holda maxsus oʻquv materiallarini oʻzlashtirish maqsadida qoʻllaniladigan oʻquv faoliyatining ajralmas qismi hisoblanadi. Mustaqil tayyorgarlik dars jarayonida va darsdan tashqari jarayonda ogʻzaki yoki yozma ravishda qoʻllanilishi mumkin;
amaliy mashgʻulot — oʻqituvchi rahbarligida ilmiy-nazariy bilimlarni chuqurlashtirish va mustaqil ishlashga oʻrgatish koʻnikmalarini hosil qilish maqsadida oʻtkaziladi.
Guruhda va yakka tartibdagi oʻquv-mashq mashgʻulotlarida, oʻquv-mashq yigʻinlarida, musobaqalarda qatnashish oʻquv-tarbiya jarayonining asosiy shakllari hisoblanadi.
17. Taʼlim sifati va sport tayyorgarlik darajasini nazorat qilish davlat taʼlim standarti talablariga muvofiq amalga oshiriladi.
18. Oʻquv dasturini oʻzlashtirgan va yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan maktab-internatining bitiruvchilariga qonun hujjatlarida belgilangan tartibda, mazkur nizomga ilova muvofiq shaklda oʻrta-maxsus maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom beriladi.
Oʻrta-maxsus maʼlumot toʻgʻrisida davlat namunasidagi diplom maktab-internat bitiruvchisiga mehnat faoliyatini amalga oshirish huquqini beradi.
19. Maktab-internatda oʻqish, sport tayyorgarlik, ovqatlanish, tibbiy davolanish, mehnat va dam olish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish boʻyicha faoliyati, oʻquvchilar yashash sharoitlari, shuningdek ularning taʼminoti qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
20. Maktab-internat oʻquvchilarining sport mahorati darajasini oshirish maqsadida taʼtil vaqtida 60 kun davom etadigan oʻquv-mashq yigʻinlari oʻtkazgan holda oʻquvchilarning faol dam olishlari tashkil etiladi.
21. Maktab-internatga qabul qilingan oʻquvchilar quyidagi huquqlarga ega:
umumtaʼlim va maxsus sport fanlari boʻyicha oʻqish;
oʻquv-mashq jarayonida va musobaqalarda ishtirok etish;
maktab-internatning oʻquvchilari uchun sutkalik oziq-ovqat normasiga muvofiq oziq-ovqat bilan taʼminlanish (istemol etish);
maktab-internat moddiy-texnika bazasi va mol-mulkidan bepul foydalanish;
oʻquvchilar turar joyida bepul yashash;
belgilangan tartibda oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish.
22. Maktab-internatda oʻquvchilar oʻquv sinflarida 25 nafardan iborat boʻladi. Oʻquvchilar umumtaʼlim va maxsus fanlar oʻqitish boʻyicha sinflarga, sport tayyorgarligi yoʻnalishlari boʻyicha esa — sport boʻlimlariga birlashadi.
23. Umumiy oʻrta va kasb-hunar taʼlimi davlat taʼlim standartlariga muvofiq tasdiqlangan oʻquv rejasidagi fanlarni oʻzlashtirgan, shuningdek (bosqichli nazorat) imtihonlarni muvaffaqiyatli topshirgan oʻquvchilarni navbatdagi sinfga oʻtkazish maktab-internat direktorining buyrugʻi bilan amalga oshiriladi.
24. Oʻquvchilar:
boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirishda, shu jumladan, oʻquvchilarning oʻz tashabbusi bilan koʻchirishda (oʻquvchilarning ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasi asosida);
tegishli sport normativ talablar topshirilmaganda, sport natijasi pasayganda va tibbiy nomuvofiqlik holatlarida;
oʻquv intizomi va maktab-internat ichki tartib qoidalari buzilganda, shu jumladan, axloqsizlik, sport odobi, sport tayyorgarligi rejimi buzilgan, shu jumladan, taqiqlangan farmokologik, alkogolli va giyohvand vositalar qoʻllanilganda hamda sport bilan shugʻullanish uchun ruxsat etilmaydigan tibbiy nomuvofiqlik boʻlgan taqdirda oʻquv yili davomida qonun hujjatlarida belgilangan tartibda maktab-internatdan chetlatiladi.
25. Maktab-internat oʻquvchilarining sport tayyorgarlik darajasi oʻsib borishini, sport musobaqalarida erishgan natijalarini tahlil qilish, oʻquv rejasida belgilangan fanlarni oʻzlashtirish, oʻquvchilar turar joyida tartib-intizom talablariga rioya etish, jamoatchilik ishlarida qatnashganlik darajasini aniqlash maqsadida oʻquv yili davomida ikki marotaba ichki attestatsiya oʻtkaziladi.
26. Oʻquv yili davomida turli sabablarga koʻra oʻquvchilar safidan chiqarilganlar oʻrni umumiy oʻquvchilar kontingentidan chiqmagan holda, chorak yakuni boʻyicha iqtidorli oʻquvchilar hisobidan toʻldiriladi.
5-bob. Maktab-internatni boshqarish
27. Taʼlim dasturlarini ishlab chiqish va birxillashtirish, pedagog kadrlar bilan taʼminlash, mutaxassislarni tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi bilan birgalikda amalga oshiriladi.
28. Maktab-internatga jismoniy tarbiya va sport sohasida tegishli oliy maʼlumotga va sport-taʼlim muassasalarida kamida 5 yil amaliy ish tajribasiga ega shaxslar orasidan qonun hujjatlarida belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan lavozimga tayinlanadigan va lavozimdan ozod qilinadigan direktor boshchilik qiladi.
29. Direktor:
maktab-internat faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi, oʻquvchilarning oʻqishi va tarbiyalanishi, oʻquv rejalari va dasturlari bajarilishi, moliya-xoʻjalik faoliyati amalga oshirilishi uchun javob beradi, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda xodimlarning belgilangan soni va mehnatga haq toʻlash fondi doirasida xodimlarning shtat jadvalini hamda trener-oʻqituvchilar va oʻqituvchilar tarkibining tarif jadvalini tasdiqlaydi;
maktab-internat nomidan ish koʻradi, uning manfaatlarini ifodalaydi, qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uning mol-mulkini tasarruf etadi va shartnomalar tuzadi;
maktab-internat vakolatiga kiradigan masalalar boʻyicha qarorlar qabul qiladi va taʼlim muassasasiga yuklangan vazifalar va funksiyalarning bajarilishi uchun shaxsan javob beradi;
oʻz oʻrinbosarlari vakolatlarini belgilaydi, ular oʻrtasida vazifalarni taqsimlaydi;
oʻz vakolatlari doirasida maktab-internat oʻquvchilari va barcha xodimlari uchun majburiy boʻlgan buyruqlar chiqaradi va koʻrsatmalar beradi;
maktab-internatning oʻquv-moddiy bazasini mustahkamlash, oʻquv-mashq va oʻquv-tarbiyaviy ishlarni takomillashtirish, malakali pedagog kadrlar, trener-oʻqituvchilar bilan butlash hamda maktab-internat faoliyatining boshqa masalalari boʻyicha ayrim masalalarni koʻrib chiqish uchun davlat boshqaruvi tegishli organlariga takliflar kiritadi;
pedagoglar va boshqa xodimlar bilan mehnat shartnomalarni tuzadi va ularni bekor qiladi;
qonun hujjatlariga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.
30. Maktab-internatda direktor huzuridagi kollegial organ hisoblanadigan pedagogika va trenerlar kengashi tashkil etiladi.
Pedagogika va trenerlar kengashining asosiy vazifalari va funksiyalari maktab-internat ustavida belgilanadi.
31. Maktab-internatda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari va boshqa tashkilotlarning vakillaridan iborat boʻladigan vasiylik kengashi tuziladi.
32. Maktab-internatni attestatsiyadan va akkreditatsiyadan oʻtkazish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
6-bob. Taʼlim jarayoni qatnashchilari
33. Oʻquvchilar, oʻqituvchilar va trener-oʻqituvchilar tarkibi, tarbiyachilar, tibbiyot xodimlari va oʻquvchilarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) maktab-internat taʼlim jarayonining qatnashchilari hisoblanadilar.
34. Maktab-internat oʻquvchilari davlat taʼlim standartlariga muvofiq bepul taʼlim olish, qoʻshimcha taʼlim xizmatlaridan foydalanish, taʼlim muassasasining ustavida belgilangan shaklda taʼlim muassasasini boshqarishda ishtirok etish huquqiga ega.
Maktab-internat oʻquvchilari maktab-internatning ustaviga rioya qilishlari shart.
35. Tegishli kasb taʼlimiga, kasbiy tayyorgarlikka ega boʻlgan va yuksak axloqiy fazilatli shaxslar maktab-internatda pedagogik faoliyat bilan shugʻullanish huquqiga ega. Sud qarori bilan pedagogik faoliyat bilan shugʻullanishi taqiqlangan hamda ularning sudlanganligi olib tashlanmagan shaxslar maktab-pedagogik faoliyat bilan shugʻullanishga qoʻyilmaydi.
36. Oʻqituvchilar va trener-oʻqituvchilar tarkibini, tarbiyachilarni va tibbiyot xodimlarini maktab-internatga ishga qabul qilish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
37. Maktab-internatning oʻqituvchilar va trener-oʻqituvchilar tarkibini, tarbiyachilarini va tibbiyot xodimlarini attestatsiyadan oʻtkazish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
38. Oʻqituvchilar va trener-oʻqituvchilarning pedagogik yuklamasi qonun hujjatlarida belgilangan normativlarga muvofiq aniqlanadi.
39. Oʻqituvchilar va trener-oʻqituvchilar tarkibini tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
40. Pedagog xodimlar va trener-oʻqituvchilarning huquqlari va vazifalari qonun hujjatlariga va maktab-internat ustaviga muvofiq belgilanadi.
41. Oʻquvchilarning ota-onalari (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) maktab-internatning taʼlim faoliyati bilan tanishish huquqiga egadirlar.
7-bob. Tibbiy-biologik taʼminlash
42. Tibbiyot xodimlari trener-oʻqituvchilar bilan birgalikda sport mashgʻulotlari, oʻquv-mashq yigʻinlari, musobaqalar, dam olish davrida maktab-internat oʻquvchilarini tibbiy nazoratdan oʻtkazadilar. Trener-oʻqituvchilar tibbiy kuzatuvlar natijalaridan sportchilar tayyorlashning yakka tartibdagi rejalariga tuzatishlar kiritish uchun foydalanadilar.
43. Maktab-internat oʻquvchilarini tibbiy taʼminlash maqsadida funksional tashxis va salomatlikni tiklash tadbirlari uchun salomatlikni tiklash markaziga, zarur bino va asbob-uskunalarga ega boʻladi.
44. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi sportchilarni tanlab olish va ularning funksional tayyorgarligi holati yuzasidan tashxis qoʻyish, davolash-profilaktika tadbirlari va sportchilarning salomatligini tiklash jarayonlarini maqbullashtirish uchun maktab-internatga Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan har yili ajratiladigan mablagʻlar doirasida tegishli apparatlar, zarur reaktivlar va dori-darmonlar bilan taʼminlaydi.
8-bob. Maktab-internat faoliyatini moliyaviy va moddiy taʼminlash
45. Maktab-internat faoliyatini moliyaviy taʼminlash qonun hujjatlarida belgilangan tartibda:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan ajratiladigan mablagʻlar;
taʼlim xizmatlarini amalga oshirishdan, pedagogika, ishlab chiqarish va maktab-internatning ustavdagi vazifalariga muvofiq boʻlgan boshqa faoliyat turlaridan olingan daromadlar;
yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;
maktab-internat oʻquvchilarini tekin (imtiyozli) ovqatlantirish xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovi;
qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.
46. Maktab-internat belgilangan tartibda tasdiqlangan va tegishli moliya organlarida roʻyxatdan oʻtkazilgan xarajatlar smetasi asosida moliyalashtiriladi.
47. Maktab-internat xodimlarining ish haqi qonun hujjatlariga muvofiq belgilanadi.
48. Maktab-internat oʻzining moliya-xoʻjalik faoliyatini budjet va budjetdan tashqari mablagʻlar doirasida amalga oshiradi.
49. Maktab-internatning mablagʻlari, binolari, sport inshootlari va asbob-uskunalari uning xoʻjalik tasarrufida boʻladi va ulardan ustavdagi vazifalarni hal etish uchun foydalaniladi.
50. Maktab-internat belgilangan tartibda oʻz ishlari natijalarining tezkor va buxgalteriya hisobini amalga oshiradi, statistik va buxgalteriya hisobotlarini yuritadi.
51. Maktab-internatda xoʻjalik va moliya intizomiga rioya etilishini nazorat qilish qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.
9-bob. Yakuniy qoida
52. Maktab-internatni qayta tashkil etish va tugatish qonun hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatlari bitiruvchilariga beriladigan diplomning davlat
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati diplomining TAVSIFI
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati diplomi namunasi 150 x 100 mm oʻlchovda toʻq-koʻk (aʼlo darajali diplom qizil-marmar) rangli lederindan tayyorlangan.
Uning yuza tomonida bosma naqsh usulida oltin rangda yuqorida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri tushirilgan, pastroqda davlat tilida “OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI” soʻzlari yozilgan. Aʼlo darajali diplomlar uchun “OʻZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI” va “GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT” soʻzlaridan quyida davlat tilida “Aʼlo darajali” va ingliz tilida “With honourʻs” soʻzlari yoziladi.
Diplomning ichki varaq oʻlchami 142 x 95 mm, joylashish tartibi — gorizontal, ofset bosma usulda, boʻyoqlar soni “oddiy” — 4+№, “aʼlo darajali” — 5+№. Diplomning har ikki varagʻida sakkizta pozitsiyada: I harfi va yettita raqamli tartib raqami yoziladi.
Muqova materiali rangi bitiruvchilar diplomi — toʻq-koʻk, “aʼlo darajali” bitiruvchilar diplomi qizil-marmar rangli. Toʻgʻri burchakli (yumshoq yostiqcha) bilan qoplangan qattiq muqova. Muqova materiali — bumvinil (qogʻoz qatlami asosi polivinilxlorid) toʻq-koʻk va qizil-marmar rangli, material qalinligi 170+20 mkm.
Muqovada matn oltin rang zarli qogʻozda, diametri 45 mm boʻlgan Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi va “OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI” nomi qizdirib naqsh solish yoʻli bilan yoziladi.
Qogʻoz tafsiloti: qogʻoz — 100% paxta, qalinligi 140+5 g/kv.m, oqartirgichsiz, aks etmaydigan ultrabinafsha nuri; yorugʻlikda yaxshi koʻrinadigan “paxta koʻsagi” koʻrinishidagi asosiy uch oʻlchovli suv belgisi; koʻrinadigan rangli tola qizil va yashil tusda, qogʻoz sirtida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida, ultrabinafsha nurlarisiz koʻrinadi; koʻrinmaydigan tola koʻk va och yashil tusda, qogʻoz qatlamida tartibsiz joylashgan, uzunligi 2,5 — 3 mm, “kiprik” shaklida ultrabinafsha nurlari ostida koʻrinadi.
Bosma tafsiloti: bosma jarayonida eksklyuziv kimyoviy turgʻun matbaa boʻyoqlari qoʻllaniladi; ichki varaqning asosiy foni och jigarrang, ikki tangir setkadan paydo boʻlgan ingichka sinusoidal chiziqdan tashkil topgan nusxa koʻchirmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi; tangir setkalarining biri “iris” effektini qoʻllash bilan chop etiladi, yaʼni markazda yashil rangdan chetlari boʻyicha havo rangga ravon oʻtadi; ichki varaq markazida Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi chop etiladi, diametri 35 mm, sakkiz burchak bilan hoshiyalanadi; blankaning toʻrt burchagida murakkab chiziqli naqsh joylashtiriladi. Bu naqshlar har xil qalinlikdagi chiziqlardan tashkil topadi, shakli va zichligi bir-biriga qoplanib, yagona zarhalni yuzaga keltiradi.
Qalbakilikdan nusxa koʻchirmaydigan va skanerlanmaydigan himoya sifatida xizmat qiladi; ichki varaqning ikki tarafi markazida “Humo” qushi (25 x 40 mm oʻlchamli) qiyofasida koʻrinmaydigan tasvir joylashtiriladi; kichik matn, bir necha bor kattalashtirilgandagina koʻrinadi, uzluksiz chiziqni yuzaga keltiradi va takrorlanadigan “OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI” soʻz birikmasidan iborat.
Kichik matn yuqori qismida “GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT” soʻzi “DIPLOM” soʻzi ostida oʻng tarafda joylashadi. Nusxa tushirish va qalbakilashtirishdan himoyalanadi; seriya “I” va yetti xonali raqam, ikki tarafda bir xil beriladi. Raqam qora fluoressensiya boʻyogʻida chop etiladi, ultrabinafsha nurlarida yashil rangda yorugʻlik sochadi.
(Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri) O`ZBEKISTON RESPUBLIKASI OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIPLOMI I № 0000000 ____________________________________________________________________________ (ismi, otasining ismi, familiyasi) ______ yilda__________________________________________________________________ (olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab internati nomi) ga kirib, ________ yilda_________________________________________________________ _______________ning toʻla kursini________________________________________________ _________________________________________________yoʻnalishi boʻyicha tamomladi. Davlat attestatsiya komissiyasining 20__ yil “____”______dagi qaroriga binoan unga ________ ________________________________________________________________ kasbi berildi. Davlat attestatsiya komissiyasi raisi Direktor Kotib M.Oʻ _________shahri (tumani), ____ yil Roʻyxat raqami_______ Diplomning ichki oʻng tarafiga TNE REPUBLIC OF UZBEKISTAN DIPLOMA OF GOVERNMENTAL SPECIALIZED BOARDING SCHOOL OF OLYMPIC AND NATIONAL SPORT I № 0000000 ____________________________________________________________________________ (full name) in 20__ entered________________________________________________________________ (name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport) ____________________________________________________________________________ _____________________ and in 20___completed a full course offered by the ______________ ____________________________________________________________________________ (name of governmental specialized boarding school of olympic and national sport) ____________________________________________________________________________ By the decision of the State Attestation Commission on “______”________20__________ He/she is qualified as a _________________________________________________________ (name of profession) ____________________________________________________________________________ _____________________ and has the following qualification:___________________________ (Seal) Chairman of the State Attestation Commission Director Secretary ______City(district)____20__year Registration Number____ Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati bitiruvchisi diplomiga koʻchirma varaq:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbining tasviri OLIMPIYA VA MILLIY SPORT TURLARI BOʻYICHA DAVLAT IXTISOSLASHTIRILGAN MAKTAB-INTERNATI DIRLOMIGA ILOVA _________ RAQAMLI DIRLOMGA ILOVA (dirlomsiz kuchga ega emas) ____________________________________________________________________________ (familiyasi, ismi, otasining ismi) 20__yilda______________________________________________________________ga kirib (olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi) 20__yilda____________________________________________________________________ (olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internati nomi) Maktab-internatini tamomladi va oʻqish davrida quyidagi fanlarni oʻrgandi hamda ushbu baholarni oldi: T/r Fanlar nomi Oʻquv rejasida belgilangan soatlar miqdori Toʻplangan reyting ballari 1 2 3 4 I. UMUMTAʼLIM FANLARI 1. Ona tili va adabiyot 2. Oʻzbek tili/rus tili 3. Chet tili 4. Tarix 5. Davlat va huquq asoslari 6. Vatan tuyg`usi 7. Milliy istiqlol gʻoyasi va maʼnaviyat asoslari 8. Matematika 9. Informatika va axborot texnologiyalari 10. Fizika va astronomiya 11. Kimyo 12. Biologiya 13. Geografiya 14. Jismoniy tarbiya va sport sohasida tadbirkorlik asoslari 15. Chaqiruvga qadar boshlangʻich tayyorgarlik II. MAXSUS FANLAR 1. 2. 3. 4. 5. 6. 7. III. YAKUNIY DAVLAT ATTESTATSIYASI 1. 2. 3. 4. Maktab-internat direktori Oʻquv ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari 20___ yil “___” __________da berildi Roʻyxatga olish raqami ____________
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qaroriga 5-ILOVA
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga oʻquvchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini koʻchirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoida
1. Ushbu Nizom olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat) oʻquvchilarni qabul qilish, attestatsiyadan oʻtkazish va ularning oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish tartibini belgilaydi.
2-bob. Maktab-internatga oʻquvchilarni qabul qilish
2. Maktab-internatga bolalar-oʻsmirlar sport maktablari va sport turlari boʻyicha ixtisoslashtirilgan bolalar-oʻsmirlar sport maktablari, sport klublari yoki boshqa sport taʼlim muassasalarida dastlabki tayyorgarlikdan oʻtgan hamda sport bilan shugʻullanishga iqtidori boʻlgan hamda maktab-internatda oʻqish istagini bildirgan oʻquvchilar tanlov asosida qabul qilinadilar.
3. Oʻquvchilar olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatiga 5-sinfdan qabul qilinadi. Sport turlari boʻyicha oʻquvchilar kontingenti Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan belgilanadi.
Maktab-internatga oʻquvchilar tanlov shartlari boʻyicha oʻzlashtirish tabeli asosida qabul qilinadi.
4. Maktab-internatga oʻquvchilar qabulini samarali tashkil qilish maqsadida taʼlim muassasasida qabul komissiyasi tashkil etiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan qabul komissiyasi raisi va masʼul kotibi belgilanadi.
Qabul komissiyasi aʼzolarining vazifalari qabul komissiyasi raisi tomonidan belgilanadi.
5. Hujjatlar 20-iyun — 20-iyul (shu kun ham) mobaynida qabul qilinadi.
6. Oʻqishga kiruvchilar qabul komissiyasiga quyidagi hujjatlarni taqdim etadilar:
oʻquvchining ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan maktab-internat direktori nomiga ariza;
tugʻilganlik toʻgʻrisida guvohnoma nusxasi (guvohnomaning asli qabul komissiyasiga shaxsan koʻrsatiladi), takroran berilgan hollarda tuman (shahar) fuqarolik holati dalolatnomalarini yozish (FHDY) organining tasdiqlovchi maʼlumotnomasi;
tibbiy maʼlumotnomalar (F-026-u shakldagi maktab tibbiy anketasi, F-063-u shakldagi profilaktik emlash kartasi, F-086-u shakldagi tibbiy maʼlumotnoma, qon, siydik, gijja tuxumi tahlili, EKG, 14 yoshdan boshlab flyurografiya, turar joyidan bolalar vrachidan kechirgan kasalliklari toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma, psixonevrologik dispanserdan maʼlumotnoma, yakka kurash turlari uchun umurtqa pogʻonasining koʻkrak va bel qismlarining ikki proyeksiyadagi rentgen rasmi hamda travmatolog xulosasi);
turar joyidan maʼlumotnoma;
3,5 x 4,5 hajmdagi 8 ta rangli fotosurat.
7. Hujjatlar qabul komissiyasiga oʻqishga kiruvchi tomonidan shaxsan taqdim etiladi.
8. Mazkur Nizomning 6-bandida koʻrsatib oʻtilgan hujjatlar mavjud boʻlganda qabul komissiyasi oʻquvchilarning hujjatlarini qabul qilishni rad etishga haqli emas.
3-bob. Kasbiy (ijodiy) imtihon oʻtkazish
9. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar ikki turda: umumiy hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik darajasini aniqlash asosida amalga oshiriladi.
10. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar 100 balli tizim boʻyicha baholanadi, umumiy jismoniy tayyorgarlik uchun — 30 ball hamda maxsus jismoniy tayyorgarlik uchun — 70 ball ajratiladi.
11. Sport turlari boʻyicha kasbiy (ijodiy) imtihonlar meʼyorlari Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan tasdiqlanadi.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan oʻquvchilarni qabul qilish uchun tashkil etilgan qabul komissiyasi ish faoliyatini nazorat qilib borish maqsadida sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar, Sport turlarini rivojlantirish respublika markazlari, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi vakili, sport taʼlim muassasalari xodimlaridan iborat boʻlgan ishchi guruh shakllantirilishi mumkin.
13. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar 21-iyul — 28-iyul mobaynida oʻtkaziladi.
14. Kasbiy (ijodiy) imtihonlar natijalari 1-avgust kuni eʼlon qilinadi. Imtihondan oʻtmagan oʻquvchilarning hujjatlari ularning ota-onalariga yoki ularning oʻrnini bosuvchi boshqa shaxslarga qaytarib beriladi.
15. Sport turlari boʻyicha Oʻzbekiston chempionati va kubogi gʻolib va sovrindorlari, Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari aʼzoligiga hamda ularning zaxirasiga kirgan sportchilar maktab-internat oʻquvchilari safiga imtihonlarsiz imtiyozli ravishda qabul qilinadilar.
16. Qabul komissiyasi qarori asosida oʻquvchilarni qabul qilish toʻgʻrisida maktab-internat direktori tomonidan buyruq chiqariladi va oʻquvchilarning shaxsiy hujjatlari belgilangan tartibda rasmiylashtiriladi.
17. Maktab-internatga oʻquvchilarni qabul qilish jarayonini yoritish, shuningdek, oʻquvchilar qabulini oshkora va demokratik tamoyillar asosida amalga oshirilishini taʼminlash maqsadida videokuzatuvga olib (yozib) boriladi va ommaviy axborot vositalari jalb qilinishi mumkin.
18. Kasbiy (ijodiy) imtihon natijalaridan norozi boʻlgan shaxslar tanlov natijalari eʼlon qilingan kundan keyin uch kun muddatda maktab-internatning qabul komissiyasiga ariza bilan murojaat qilishlari mumkin.
Kasbiy (ijodiy) imtihon natijalaridan norozi boʻlgan fuqarolarning arizalarini koʻrib chiqish uchun uch kishidan iborat apellyatsiya komissiyasi tuziladi.
Apellyatsiya komissiyasi uch kun muddatda arizani va imtihon materiallarini koʻrib chiqib, qabul komissiyasiga yozma hisobot topshiradi.
4-bob. Maktab-internat oʻquvchilarini attestatsiyadan oʻtkazish
19. Maktab-internat oʻquvchilari oʻquv yili davomida ikki marotaba (har ikki chorakda bir marta) fanlarni oʻzlashtirishi, tegishli sport normativlarini topshirganligi, sport natijalari va tibbiy muvofiqlik holatlari yuzasidan attestatsiyadan oʻtkazish orqali xolisona baho berish va ularni sinfdan-sinfga oʻtkazish hamda oʻtkazilgan attestatsiya natijasida qayd etilgan talablarga javob bermagan oʻquvchilarni oʻqishdan chetlatish direktor buyrugʻi asosida tuzilgan attestatsiya komissiyasining qaroriga koʻra amalga oshiriladi.
20. Attestatsiya maktab-internat oʻquvchisining oʻquv yili davomidagi sport tayyorgarligi darajasini tahlil qilish, Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligining Sport va ommaviy jismoniy tarbiya tadbirlari kalendar rejasiga muvofiq oʻtkazilgan sport musobaqalarida erishgan natijalari, oʻquv rejada belgilangan fanlarni oʻzlashtirishi, oʻquvchilar turar joyida tartib-intizom talablariga rioya etishi, jamoatchilik ishlarida qatnashganligini aniqlash maqsadida oʻtkaziladi.
21. Attestatsiya komissiyasi aʼzolari 7 — 9 kishini tashkil etadi, maktab-internat direktori — attestatsiya komissiyasi raisi, sport ishlari boʻyicha direktor oʻrinbosari — attestatsiya komissiyasi masʼul kotibi, taʼlim muassasaning kasaba uyushmasi qoʻmita raisi, direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari, direktorning oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari, sinf rahbarlari, trenerlar va uslubchilardan iborat tarkibda shakllantiriladi. Zarur hollarda attestatsiya komissiyasi tarkibiga sport taʼlim muassasalari va sport turlari boʻyicha federatsiya (uyushma)lar mutaxassislari hamda Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi vakili jalb qilinishi mumkin.
22. Sport turlari boʻyicha trenerlar attestatsiya boshlanishidan kamida 10 kun oldin attestatsiyadan oʻtuvchilarning attestatsiyaga oid maʼlumotlari va hujjatlarini toʻplaydi hamda attestatsiya komissiyasiga taqdim etadi.
23. Attestatsiya komissiyasiga attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchilarning quyidagi hujjatlari taqdim etiladi:
yil (oʻquv yili) davomida erishgan natijalari;
yil boshidagi va attestatsiya oʻtkazilayotgan vaqtdagi sport razryadi (unvoni);
yil davomida qatnashgan musobaqalari soni va sportchi koʻrsatgan natija tahlili;
terma jamoaga aloqadorlik darajasi;
koʻrsatgan eng yaxshi natijasi;
trenerlar jamoasining tavsiyasi;
yil (oʻquv yili) davomida umumtaʼlim va maxsus fanlarni oʻzlashtirishi;
yil (oʻquv yili) davomida oʻquvchilar turar joyida ichki tartib-qoidalarga rioya etishi;
sogʻligʻi toʻgʻrisida vrach xulosasi.
Attestatsiya komissiyasi attestatsiyadan oʻtuvchining faoliyatiga oid qoʻshimcha maʼlumotlar soʻrash huquqiga ega.
24. Direktorning sport ishlari boʻyicha oʻrinbosari rahbarligida 3 — 5 kishidan iborat ekspert guruhi tuzilib, attestatsiyaga taqdim etilgan hujjatlar tahlil qilinadi. Ushbu ekspert guruhi attestatsiyadan oʻtuvchining sport, maʼnaviy-maʼrifiy va oʻqish jarayonidagi faoliyatini tahlil qilish hamda baholash asosida maʼlumotnoma — attestatsiya varaqasini tayyorlaydi.
25. Attestatsiya varaqasi sport turlari boʻyicha katta treneri, sportchining shaxsiy treneri, boʻlim uslubchisi, boʻlim tarbiyachisi, sinf rahbari va boʻlim vrachi tomonidan imzolanadi.
26. Toʻplangan hujjatlar asosida oʻquvchilar bilan suhbat oʻtkaziladi, suhbat jarayonida berilgan savol va javoblar maxsus (sahifalangan, bogʻlangan, muhrlangan) jurnalga qayd etiladi. Zarur hollarda audio yoki videoga tushiriladi.
27. Attestatsiya natijalari boʻyicha attestatsiya komissiyasining qarori uning aʼzolari tomonidan ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Ovozlar teng boʻlib qolgan taqdirda attestatsiya komissiyasi raisining ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
28. Attestatsiya komissiyasi qarori attestatsiya varagʻiga yoziladi va attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchiga toʻgʻridan-toʻgʻri attestatsiyadan soʻng eʼlon qilinadi.
29. Attestatsiya natijalariga koʻra komissiya quyidagi xulosalardan birini qabul qiladi: “Maktab-internatida oʻqishga loyiq” yoki “Maktab-internatida oʻqishga noloyiq”.
30. Attestatsiya komissiyasi qarori bayonnomalar bilan rasmiylashtiriladi va ular asosida tegishli buyruqlar chiqariladi.
31. Attestatsiyadan oʻtuvchi oʻquvchi attestatsiyaga uzrli sabab bilan kelmagan taqdirda, uni attestatsiyadan oʻtkazish boshqa muddatga koʻchiriladi va oʻquvchiga maktab-internat tomonidan maʼlum qilinadi.
32. Attestatsiya yakunlariga koʻra oʻquvchilar safidan chiqarilgan oʻquvchilar oʻrniga umumiy oʻquvchilar kontingentidan chiqmagan holda, oʻquv yilining har choragi davomida iqtidorli oʻquvchilar oʻrnatilgan tartibda qabul qilinadi.
5-bob. Oʻquvchining oʻqishini maktab-internatdan boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish
33. Oʻquvchining oʻqishini maktab-internatdan boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirish quyidagi holatlarda amalga oshiriladi:
a) oʻz xohishiga koʻra (ota-onasining yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarning arizasi asosida);
b) attestatsiya komissiyasining qaroriga koʻra;
v) tibbiy nomuvofiqlik boʻlganda — vrach xulosasiga koʻra;
g) oʻquv intizomi va ichki tartib-qoidalarni buzganda, tegishli normativ talablar topshirilmaganda, sport natijasi pasayganda, shu jumladan sport odobi, sport tayyorgarligi rejimi buzilgan, taqiqlangan farmokologik, alkogolli va giyohvand vositalar qoʻllanilgan taqdirda — pedagogik kengashning qaroriga muvofiq.
Mazkur bandning “b”, “v” va “g” kichik bandlarida koʻrsatilgan hollarda oʻquvchining oʻqishini boshqa taʼlim muassasasiga koʻchirishda oʻquvchi yoki uning ota-onasining roziligi talab etilmaydi.
34. Oʻquvchilar safidan chiqarilgan oʻquvchi oʻqishini doimiy turar joyi boʻyicha umumtaʼlim maktabida davom ettiradi.
6-bob. Yakuniy qoida
35. Mazkur Nizomda belgilangan masalalar boʻyicha nizolar qonun hujjatlariga muvofiq hal qilinadi.
36. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 2-iyundagi 410-son qaroriga 6-ILOVA
Olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom olimpiya va milliy sport turlari boʻyicha davlat ixtisoslashtirilgan maktab-internatida (keyingi oʻrinlarda — maktab-internat) oʻquvchilarni oziq-ovqat bilan taʼminlash xarajatlarini qisman qoplash uchun ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibini belgilaydi.
2. Maktab-internat oʻquvchilari sutkalik oziq-ovqat normasiga muvofiq, ota-onalar toʻlovi hisobiga xarajatlarni qisman qoplagan holda, bepul (imtiyozli) oziq-ovqat bilan taʼminlanadilar.
3. Taʼtillar davrida (60 kungacha) maktab-internat oʻquvchilari uchun oʻtkaziladigan oʻquv-mashq yigʻinlari vaqtida oʻquvchilar oziq-ovqat bilan toʻliq taʼminlanadilar.
2-bob. Ota-onalar toʻlovini toʻlash tartibi
4. Maktab-internatlarga ota-onalar toʻlovi ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) va maktab-internat maʼmuriyati oʻrtasida tuziladigan shartnoma asosida toʻlanadi.
5. Maktab-internatga ota-onalar toʻlovi har oyda, toʻlanadigan joriy oyning oʻninchi kunidan kechikmay toʻlanadi. Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) xohishiga koʻra ota-onalar toʻlovi yanada uzoq muddatlar uchun toʻlanishi mumkin.
Ota-onalar toʻlovi ushbu bandning birinchi xatboshisida koʻrsatilgan muddatdan keyin bir hafta mobaynida toʻlanmagan taqdirda maktab-internat oʻquvchisiga tekin (imtiyozli) oziq-ovqat berish toʻlov toʻlanadigan vaqtgacha toʻxtatiladi.
6. Ota-onalar toʻlovi bankka toʻlanadi.
7. Maktab-internat boʻyicha ota-onalar toʻlovi tegishli hududiy gʻaznachilik hisob raqamlariga, keyinchalik ulardan foydalanish uchun maktab-internatning gʻaznachilik boʻlinmalaridagi shaxsiy gʻazna hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
3-bob. Maktab-internatlarda ota-onalar toʻlovini hisoblash
8. Maktab-internatda ota-onalar toʻlovi miqdori bazaviy hisoblash miqdorining bir baravari miqdorida belgilanadi.
Maktab-internatga ota-onalar toʻlovining bir kunlik miqdorini hisoblash ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar)ning bir oylik toʻlovi miqdorini qonun hujjatlariga muvofiq maktab-internatning oylik ish jadvali boʻyicha ish kunlari soniga taqsimlash yoʻli bilan amalga oshiriladi.
9. Maktab-internat oʻquvchisi oʻzining yoki oila aʼzolarining (u parvarish qilishga majbur boʻlgan) kasalligi sababli maktab-internatga ketma-ket uch kundan ortiq kelmagan davr uchun toʻlov ota-onalar toʻlovini keyingi toʻlash chogʻida oʻquvchi maktab-internatga kelmagan davr uchun hisoblab yozilgan tegishli summani chegirish yoʻli bilan hisoblab chiqariladi.
Bunda oʻquvchining yoki uning oila aʼzolarining kasalligi (karantin) sababli maktab-internatga kelmaganligi tegishli davolash muassasasi bergan maʼlumotnoma bilan tasdiqlanishi kerak.
10. Maktab-internat oʻquvchisi oʻquv yili davomida sport turlari boʻyicha terma jamoa tarkibida Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi, federatsiya (uyushma) yoki boshqa mablagʻlar hisobidan maktab-internat direktorining buyrugʻi bilan oʻquv-mashq yigʻinlariga jalb etilganda ovqatlanish tabeliga kiritilmaydi va ota-onalar toʻlovi hisoblanmaydi.
Oʻquvchining oʻquv-mashq yigʻinlari davri uchun toʻlov ota-onalar toʻlovini keyingi toʻlash chogʻida oʻquvchi maktab-internatga kelmagan davr uchun hisoblab yozilgan tegishli summani mazkur Nizomning 8-bandiga muvofiq chegirish yoʻli bilan hisoblab chiqariladi.
Oʻquvchi maktab-internatiga kelmagan boshqa barcha holatlarda ota-onalar toʻlovi umumiy asoslar boʻyicha undiriladi.
11. Maktab-internat oʻquvchilariga bepul (imtiyozli) ovqatlanish uchun ota-onalar toʻlovi maktab-internat direktori tomonidan tasdiqlangan buyruqqa asosan tarbiyachi yoki guruh rahbari tomonidan direktorning maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari rahbarligida taqdim etilgan ovqatlanish uchun kunlik tabel asosida hisoblanadi.
12. Ota-onalar (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar) oʻquvchi maktab-internatga kelishi boshqa taʼlim muassasasiga oʻtishi munosabati bilan toʻxtashidan kamida bir hafta oldin bu toʻgʻrisida maktab-internat maʼmuriyatini yozma ravishda xabardor qilishi kerak. Maktab-internat xabardor qilinmagan taqdirda ota-onalar toʻlovi sifatida toʻlangan toʻlov qayta hisob-kitob qilinmaydi va qaytarib berilmaydi.
13. Ota-onalar toʻlovi sifatida toʻlangan mablagʻlarni ota-onalarga (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslarga) qaytarib berish tegishli summani ota-onalardan (ularning oʻrnini bosuvchi shaxslardan) birining bankdagi hisob raqamiga oʻtkazish yoʻli bilan amalga oshiriladi.
4-bob. Maktab-internat oʻquvchilarini ota-onalar toʻlovidan ozod qilish tartibi
14. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila aʼzosi hisoblangan oʻquvchilar ota-onalar toʻlovidan ozod qilinadi. Bunda oilaning Ijtimoiy reyestrga kiritilganligi toʻgʻrisidagi maʼlumot “Yagona milliy ijtimoiy himoya” axborot tizimidan “Raqamli hukumat” tizimining idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda tekshiriladi yoki Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali orqali olingan maʼlumotnoma qogʻoz shaklda taqdim etiladi.
15. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning ota-onalar toʻlovidan (rejalashtirilayotgan oʻquvchilar umumiy sonining 15 foizi doirasida) ozod qilinayotgan oʻquvchilari roʻyxati moliya yili boshlangungacha, ota-onalar kengashi yigʻilishi bayonnomasi asosida maktab-internat direktorining buyrugʻi bilan tasdiqlanadi.
Bunda Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilalarning ota-onasi (ulardan biri yoki ikkalasi ham) I yoki II guruh nogironligi boʻlgan oʻquvchilari ota-onalar toʻlovidan birinchi navbatda ozod qilinadilar.
16. Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oilaning farzandi maktab-internatdagi oʻquvchilar safidan chiqarilganda uning oʻrniga Ijtimoiy reyestrga kiritilgan oila, lekin ota-onalar toʻlovidan ozod etilganlar roʻyxatiga kiritilmagan oʻquvchi keyingi oydan roʻyxatga kiritiladi va ota-ona toʻlovidan ozod etiladi.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi tomonidan sport turlari boʻyicha barcha yoshlar toifasidagi Oʻzbekiston Respublikasining sport terma jamoalari asosiy va zaxira tarkibiga kiritilgan oʻquvchilar direktorning buyrugʻiga asosan sport terma jamoalarining asosiy va zaxira tarkibida boʻlgan davrda ota-ona toʻlovidan ozod etiladi.
18. Maktab-internatga ota-onalar toʻlovi boʻyicha mablagʻlarni hisoblash va tushishining buxgalteriya hisobi tegishli maktab-internatning buxgalteriyasi tomonidan belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
5-bob. Yakuniy qoidalar
19. Maktab-internatlarning rahbarlari va bosh buxgalterlari ota-onalar toʻlovidan tushadigan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishi uchun javob beradilar.
20. Ota-onalar toʻlovidan tushgan mablagʻlardan maqsadli foydalanilishini nazorat qilish belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
21. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 2-iyun,
410-son