📅 2018-yil 11-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 11-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 11 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 11 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 11 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Наманган вилояти Поп тумани аҳолисининг бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳудуддаги мавжуд табиий ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ҳамда самарали фойдаланиш, тадбиркорлик фаолиятини ва замонавий туризм инфратузилмасини жадал ривожлантириш, кўрсатилаётган туризм хизматлари сифатини такомиллаштириш, ички туризмни фаоллаштириш асосида Наманган вилояти Поп тумани аҳолисининг бандлигини таъминлаш, аҳоли турмуш даражаси ва сифатини янада ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Қуйидагилар:
республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Наманган вилоятининг Поп туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар комплекс ўрганиб чиқилгани;
Наманган вилоятининг Поп туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражасида ҳал этилиши талаб қилинадиган тизимли муаммолар ҳамда камчиликларни бартараф этишга йўналтирилган «йўл хариталари» ишлаб чиқилгани ва тасдиқлангани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Наманган вилоятининг Поп туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрлари сўзсиз бажарилишини таъминласин ва бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;
муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасига Наманган вилояти ҳокимлиги ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳанинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Наманган вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Поп тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда тасдиқласин.
6. Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг ҳудудга ташриф буюрадиган меҳмонлар ва туристларга сифатли хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг дам олишларига қулай шароитлар яратиш мақсадида замонавий меҳмонхона мажмуалари, маданий-соғломлаштириш, сув аттракциони, савдо-кўнгилочар ва туризм аҳамиятига эга бўлган бошқа объектларни, шунингдек, замонавий муҳандислик инфратузилмаси объектларини қуришни ўз ичига олган Поп туманининг 340 гектар майдонида «Чодак» кичик туризм зонасини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
7. Наманган вилояти ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Поп туманидаги «Чодак» кичик туризм зонасининг аниқ чегараларини белгиласин;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Поп туманидаги «Чодак» кичик туризм зонасининг аниқ чегаралари белгилангандан сўнг уч ой муддатда унинг ҳудудида йўл-транспорт, муҳандислик-коммуникация ва ишлаб чиқариш инфратузилмаларини ривожлантиришга доир таклифларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолияти самарадорлигини ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 25 октябрдаги ПҚ-3356-сон қарори билан ташкил этилган Эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашларининг фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашига киритсин.
8. «Чодак» кичик туризм зонаси Наманган вилояти ҳокимлиги ҳузурида қонунчиликда белгиланган тартибда ташкил этиладиган кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси томонидан бошқарилади.
9. Наманган вилояти ҳокимлиги, тегишли секторлар раҳбарлари Наманган вилоятининг Поп туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган «йўл хариталарининг» сўзсиз бажарилиши юзасидан амалий назоратни таъминласинлар.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Наманган вилояти ҳокими Х.Ҳ. Бозаров зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 июндаги 438-сон қарорига ИЛОВА
Наманган вилоятининг Поп туманида кафолатли иш ўринлари ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг
Т/р Лойиҳа ташаббускори Лойиҳанинг номи Йиллик ишлаб чиқариш қуввати Лойиҳанинг умумий қиймати, млн сўм Шу жумладан Кредит ажратувчи тижорат банки Ишга тушириш муддати Янги иш ўринлари ўлчов бирлиги натура қийматида млн сўм ўз маблағи банк кредити хорижий инвестициялар (минг АҚШ доллари) Жами — 106 та лойиҳа 586 157 98 138 89 499 49 200 1 357 1 . Саноат лойиҳалари (жами — 25 та лойиҳа ) 465 027 48 578 17 929 49 200 860 2. Хизмат кўрсатиш лойиҳалари (жами — 57 та лойиҳа) 27 865 25 275 2 590 0 178 3. Қишлоқ хўжалиги лойиҳалари (жами — 24 та лойиҳа) 93 265 24 285 68 980 0 319 I. Саноат лойиҳалари 1. «Попдонмахсулотлари» АЖ Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 500 1200 900 100 800 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 25 2. «Мамарахимов Аброр» ХК Замонавий технологиялар асосида тратуар ва йўлакчаларга ётқизиш учун плиткалар ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг метр.кв 17,7 248 130 100 30 «Микрокредит банк» АТБ 01.08.2018 2 3. «Green Industrial Grouр» МЧЖ Иссиқхона, паррандачилик ва балиқчилик учун техника қисмлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.сўм 750,0 750,0 40 800 300 5 000 01.11.2018 20 4. «Абдумалик Лазиз ИПЕКС» МЧЖ Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 1,7 250,0 500 500 01.12.2018 10 5. «Ахмадшер савдо сервис» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 120 2500 200 100 100 «Халқ банки» АТБ 01.10.2018 15 6. «Эко текстиль» МЧЖ Жинси матолари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг п.метр 50 750 800 400 400 «Халқ банки» АТБ 01.10.2018 11 7. «Исломбек савдо сервис» МЧЖ Ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.дона 15 1600 4 500 500 4 000 «Агробанк» АТБ 01.08.2018 80 8. «Мини марекс траде» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 100 1500 600 200 400 «Халқ банки» АТБ 01.11.2018 14 9. «Ором Нур» МЧЖ Замонавий технологиялар асосида бетон блок маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг метр куб 5,5 850 300 100 200 «Халқ банки» АТБ 01.08.2018 20 10. «Поп мега строй» МЧЖ Замонавий технологиялар асосида бетон блок маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш минг метр куб 2,5 450 250 100 150 «Ўзмиллий банк» 01.11.2019 10 11. «Поп цемент» МЧЖ Цемент ишлаб чиқаришни кенгайтириш минг тонна 500,0 257000,0 397 220 39 200 44 200 01.12.2018 400 12. «Поп шидоат курилиш» МЧЖ Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг метр куб 10,5 450 1 850 250 1 600 «Халқ банки» АТБ 01.11.2018 20 13. «Попдон сара уруғ» МЧЖ Дон маҳсулотларини танлаб олиш йўналишини йўлга қўйиш тонна 3000 8500 6 500 1 500 5 000 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 30 14. «Санддам садо медиа» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш минг дона 250 3500 500 200 300 «Халқ банки» АТБ 01.11.2018 25 15. «Сахижон Инобатхон» МЧЖ Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг метр.кв 25,0 450,0 300 300 01.12.2018 10 16. «Улуғ Паҳлавон» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 150 3500 550 400 150 «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 01.10.2018 15 17. «Чодак асил бизнес» МЧЖ Ун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна/кун 120 38000 4 500 2 500 2 000 «Микрокредит банк» АТБ 01.08.2018 50 18. «Чодак тоғ кони» МЧЖ Нон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 100,0 250,0 62 62 01.11.2018 8 19. «Маматолиб бува Муҳаммаджон» ФХ Ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.дона 5 650 600 100 500 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 15 20. «Нухибулло Беҳруз» ФХ Ғишт ва оҳак маҳсулотларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.дона 5 650 350 250 100 «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 01.10.2018 15 21. «Шуҳрат умид сервис» ФХ Шиша идишга қадоқланган сув маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.дона 1,5 3500 950 150 800 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 15 22. «Ёркатай қурилиш инвест сервис» ХК Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.дона 1,2 4800 975 296 679 «Асака банк» АТБ 01.10.2018 15 23. «Зебо» ХК Шиша идишга қадоқланган сув маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш млн.дона 1,5 3500 690 370 320 «Микрокредит банк» АТБ 01.08.2018 15 24. «Поп водий дарвозаси» МЧЖ Совун маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 200 860 300 100 200 «Халқ банки» АТБ 01.09.2018 5 25. «Э�гашев Эргашали» ХК Мих ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна 150 1200 700 500 200 «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 01.11.2018 15 Жами саноат йўналиши — 25 та лойиҳа 465 027 48 578 17 929 49 200 860 II. Хизмат кўрсатиш лойиҳалари 1. Баҳридинов Жаҳонгир Меҳмонхона хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 350,0 750 750 01.11.2018 2 2. Раҳимханов Шавкат Тўй маросимлари учун ресторан ва дам олиш масканини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 80,0 200 200 01.08.2018 2 3. Бўтаева Оминахон Тўй маросимлари учун ресторан хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 60,0 140 140 01.08.2018 2 4. Юлдашев Жўрабек Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 200,0 450 450 01.11.2018 2 5. Байбабаев Ҳаким Ҳамиджонович Чакана савдо ва новвойхона хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 225,0 460 460 01.11.2018 2 6. Эргашев Авазбек Кимсанович Чакана савдо ва новвойхона хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 200,0 425 425 01.11.2018 3 7. Ибранова Моҳинур Чакана савдо, умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 200,0 525 525 01.11.2018 3 8. Аҳматалиева Дилфуза Чакана савдо ва новвойхона хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 250,0 525 525 01.11.2018 3 9. Одилов Дилшод Чакана савдо ва нонвойхона хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 180,0 530 530 01.11.2018 3 10. Нурматов Гияс Чакана савдо, умумий овқатланиш ва автоуловларга техник хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 175,0 530 530 01.11.2018 3 11. Мамаджанов Олимжон Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 50,0 70 70 01.08.2018 1 12. Жўраев Дилмурод Музқаймоқ ва яхна ичимликларини сотиш хизматини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 80,0 250 250 01.08.2018 2 13. Эргашев Эргашали Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 560,0 1 450 1 450 01.08.2018 3 14. Имомназаров Рустам Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 75,0 190 190 01.08.2018 4 15. Ғайбуллаев Каримжон Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 80,0 250 250 01.08.2018 2 16. «Mini Max Trede» МЧЖ Чакана савдо ва техник хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 85,0 250 250 01.08.2018 2 17. Исманалиева Дилрабо Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 60,0 150 150 01.08.2018 2 18. «Зухриддин МХЗ» Ф/Х Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 150,0 350 350 01.08.2018 3 19. Billur Avto Gaz Serviz МЧЖ Ёқилғи станциясини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 800,0 1 500 1 500 01.08.2018 8 20. Абдурахманова Ёрқиной Чакана савдо хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 75,0 100 100 01.08.2018 2 21. Султанов Умид Мини-футбол учун стадион қуришни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 300,0 780 780 01.09.2018 3 22. Холиқов Одилжон Ғуломжонович Чакана савдо ва умумий овқатланиш хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 380,0 850 850 01.11.2018 3 23. Худойберганов Фарход Мини-футбол учун стадион қуришни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 300,0 750 750 01.09.2018 2 24. Элчиев Камолдин Мини-футбол учун стадион қуришни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 180,0 550 550 01.08.2018 3 25. Бузруков Абдуалихон Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 110,0 300 300 01.11.2018 2 26. Жахонгир Олимп Спорт Дам олиш маскани хизматини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 600,0 1 400 1 400 01.08.2018 4 27. Нормухамадинов Баходир Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 200,0 440 440 01.11.2018 2 28. Собиров Зохиджон Рахматжонович Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 125,0 350 350 01.11.2018 3 29. Мамадиева Шоирахон Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 130,0 320 320 01.11.2018 2 30. Содиқов Нуридин Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 200,0 460 460 01.11.2018 3 31. Тўйчиев Шавкатжон Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 150,0 350 350 01.11.2018 3 32. Ёқубова Басарой Намазовна Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 175,0 390 390 01.11.2018 3 33. Саъдуллаев Ғиёсжон Ғанижон ўғли Новвойхона ва техник хизматларини ташкил этиш хизмат кўрсатиш млн.сўм 150,0 380 380 01.11.2018 3 34. Норматов Мурод Чакана савдо ва новвойхона хизматларини ташкил этиш млн.сўм 230 510 460 50 «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 30.11.2018 3 35. Мирзатиллаев Мирзахурматилла Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 220,0 480 480 01.11.2018 3 36. Соминов Очилбой Шерматжоновна Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 220,0 480 480 01.11.2018 2 37. Инсапова Севара Мамуровна Нонвойхона ва техник хизматларини ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 180,0 410 410 01.11.2018 3 38. «Кавсар савдо нур» МЧЖ Тўй маросимлари учун ресторан хизматини ташкил этиш млн.сўм 180 650 350 300 «Халқ банки» АТБ 30.11.2018 5 39. Жахоналиев Мадамин Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 180,0 410 410 01.11.2018 2 40. Қўлдошев Беҳзод Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 200,0 450 450 01.11.2018 2 41. Маҳмудов Иқболжон Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 215,0 450 450 01.11.2018 3 42. Ботиров Носир Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 205,0 470 470 01.11.2018 3 43. Тўхтаназаров Нодир Новвойхона ва техник хизматларини ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 170,0 420 420 01.09.2018 2 44. Довлатов Сирожиддан Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 160,0 480 480 01.09.2018 3 45. Мовжудов Дилмурод Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 180,0 460 460 01.09.2018 2 46. Ҳамрақулов Музаффар Чакана савдо,новвойхона ва техник хизматларини ташкил этиш млн.сўм 250 600 520 80 «Халқ банки» АТБ 30.11.2018 2 47. Эргашев Баҳромжон Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 130,0 360 360 01.09.2018 2 48. Ҳабибуллаев Жавоҳир Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 60,0 150 150 01.08.2018 3 49. Ходжиматова Зилола Техник ва тикиш хизматларини ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 45,0 100 100 01.08.2018 2 50. Тожибоева Шоҳиста Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 120,0 350 350 01.08.2018 2 51. Иброҳимова Моҳинур Техник хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 120,0 350 350 01.08.2018 3 52. Набиева Мавлуда Маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 65,0 150 150 01.08.2018 3 53. «Поп Бобур Транспорт» МЧЖ Транспортга хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм 600 1 250 850 400 «Агробанк» АТБ 30.08.2018 2 54. Хусанов Алишер Гўзаллик салонини ташкил этиш млн.сўм млн.сўм 30,0 50 50 01.08.2018 1 55. «Абдуғани ўғли Акмалжон барака» ФХ Тиббий диагностика марказини ташкил этиш млн.сўм 350 750 250 500 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 20 56. «Лидер транс» ШК Транспортга хизмат кўрсатишни ташкил этиш млн.сўм 400 970 210 760 «Агробанк» АТБ 01.09.2018 5 57. «Дилбар Иномназарова» МЧЖ Кутубхона хизматини ташкил этиш млн.сўм 250 700 200 500 «Микрокредит банк» АТБ 01.12.2018 10 Жами хизмат кўрсатиш — 57 та лойиҳа 27 865 25 275 2 590 0 178 III. Қишлоқ хўжалиги лойиҳалари 1. «Санг НГМ» ФХ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 100 2400 1 800 200 1 600 «Халқ банки» АТБ 01.09.2018 6 2. «Руслан Рустам» МЧЖ Паррандачиликни кенгайтириш минг бош 65 1500 1 300 300 1 000 «Халқ банки» АТБ 01.10.2018 15 3. «Мунис Дилшодбек» ФХ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 15 450 400 100 300 «Халқ банки» АТБ 01.08.2018 3 4. «Шерматов Камрон» ФХ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 50 1000 600 150 450 «Халқ банки» АТБ 01.08.2018 3 5. «Хурсанбой Хайриниссо» ФХ Чорвачилик фаолиятини ташкил этиш бош 50 1200 420 100 320 «Халқ банки» АТБ 01.08.2018 4 6. «Жўраев Дилшод» ХК Қўйчиликни ташкил этиш бош 100 320 150 50 100 «Халқ банки» АТБ 01.08.2018 2 7. «Актив чоркесар лайт» МЧЖ Паррандачилик фаолиятини кенгайтириш минг бош 255 300000 5 100 100 5 000 «Ўзсаноат қурилиш банк» АТБ 01.08.2018 10 8. «Капитал савдо агрофирма» МЧЖ Паррандачилик фаолиятини ташкил этиш минг бош 35 1000 700 100 600 «Ўзсаноат қурилиш банк» АТБ 01.10.2018 6 9 «Руслан Рустам Поп» МЧЖ Паррандачилик фаолиятини ташкил этиш минг бош 65 1500 1 300 300 1 000 «Ўзсаноат қурилиш банк» АТБ 01.10.2018 17 10. «Фақат ҳаракат» МЧЖ Паррандачиликни кенгайтириш минг бош 75,0 2000,0 1 500 1 500 01.08.2018 10 11. «Агро поп» МЧЖ Боғдорчиликни ташкил этиш гектар 80,0 2400,0 2 000 2 000 01.10.2018 20 12. «Ором ҳосили» ФХ Иссиқхона ташкил этиш гектар 5,0 250 300 100 200 «Халқ банки» АТБ 01.12.2018 3 13. «Мукаммал гроуп трейд» ФХ Иссиқхона ташкил этиш гектар 3,9 200 235 35 200 «Халқ банки» АТБ 01.10.2018 10 14. Тешабоев Иномжон Иссиқхона ташкил этиш гектар 3,3 150 200 100 100 «Ўзсаноат қурилиш банк» АТБ 01.08.2018 5 15. «Дур эз» МЧЖ Иссиқхона ташкил этиш гектар 80,0 4000 5 000 1 000 4 000 «Ўзсаноат қурилиш банк» АТБ 01.10.2019 5 16. «Дилроза Бохир» МЧЖ Иссиқхона ташкил этиш гектар 1,0 50 60 10 50 «Қишлоқ қурилиш банк» АТБ 01.09.2018 2 17. «Шамс барокот асаларичи» ФХ Асаларичилик фаолиятини ташкил этиш оила 45 90 45 20 25 «Микрокредит банк» АТБ 01.08.2018 2 18. «Алижон Ўктамжон» ФХ Балиқчилик фаолиятини ташкил этиш гектар 0,9 70 65 50 15 «Ипотека банк» АТБ 01.08.2018 2 19. «Сатволди Аҳад» ФХ Балиқчилик фаолиятини ташкил этиш гектар 5,0 400 370 70 300 «Агробанк» АТБ 01.08.2018 10 20. «Абдували Жаҳонгир» ФХ Балиқчилик фаолиятини ташкил этиш гектар 1,0 80 100 50 50 «Ипотека банк» АТБ 01.11.2018 3 21. «Темур бобо» ФХ Балиқчилик фаолиятини ташкил этиш гектар 0,7 60 70 30 40 «Ипотека банк» АТБ 01.11.2018 4 22. «Эътиборхон Аҳаджон» ФХ Балиқчилик фаолиятини ташкил этиш гектар 0,5 40 50 20 30 «Ипотека банк» АТБ 01.11.2018 2 23. «Наманган агро логистика» МЧЖ Музлаткичли камераларни ташкил этиш тонна 5000 4700 70 800 17 600 53 200 «Асака банк» АТБ 01.10.2018 165 24. «Поп ихтисослашган ўрмон хўжалиги» МЧЖ Ирригация ўтказмаларини ташкил этиш тонна 2000 1000 700 300 400 «Микрокредит банк» АТБ 15.12.2018 10 Жами хизмат кўрсатиш — 24 та лойиҳа 93 265 24 285 68 980 0 319
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 11 июнь,
438-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MANZILLI ROʻYXATI
Namangan viloyati Pop tumani aholisining bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida
Hududdagi mavjud tabiiy va mehnat resurslaridan toʻliq hamda samarali foydalanish, tadbirkorlik faoliyatini va zamonaviy turizm infratuzilmasini jadal rivojlantirish, koʻrsatilayotgan turizm xizmatlari sifatini takomillashtirish, ichki turizmni faollashtirish asosida Namangan viloyati Pop tumani aholisining bandligini taʼminlash, aholi turmush darajasi va sifatini yanada oshirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Quyidagilar:
respublika ishchi guruhi tomonidan mahallalarni uyma-uy aylanib chiqish, ijtimoiy soha va ishlab chiqarish obyektlariga tashrif buyurish orqali Namangan viloyatining Pop tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlar kompleks oʻrganib chiqilgani;
Namangan viloyatining Pop tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni oʻrganish yakunlari boʻyicha mahalla, tuman va viloyat darajasida hal etilishi talab qilinadigan tizimli muammolar hamda kamchiliklarni bartaraf etishga yoʻnaltirilgan “yoʻl xaritalari” ishlab chiqilgani va tasdiqlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Namangan viloyatining Pop tumanida kafolatli ish oʻrinlarini tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining manzilli roʻyxati ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Namangan viloyati hokimligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, tijorat banklari, loyihalarning tashabbuskorlari bilan birgalikda tasdiqlangan manzilli roʻyxat parametrlari soʻzsiz bajarilishini taʼminlasin va bu borada investitsiya loyihalarining oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini, ishlab chiqarishning moʻljallangan hajmlari oʻzlashtirilishini va yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini nazarda tutsin;
muammoli masalalarni muntazam ravishda koʻrib chiqib, ularni hal etish yuzasidan tezkor va amaliy zarur chora-tadbirlarni amalga oshirgan holda, loyihalar bajarilishi yuzasidan tizimli monitoring olib borsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasiga Namangan viloyati hokimligi va xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklari bilan kelishgan holda, loyihaning qiymatini va ish oʻrinlari sonini saqlab qolish sharti bilan loyihalarning tasdiqlangan manzilli roʻyxatiga, zaruratga koʻra, oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Namangan viloyati hokimligi bilan birgalikda Pop tumani sektorlari va mahallalari boʻyicha 2018-2019-yillarda haq toʻlanadigan jamoat ishlarini, band boʻlmagan aholini kasbga qayta tayyorlashni tashkil etish boʻyicha manzilli dasturni bir oy muddatda tasdiqlasin.
6. Namangan viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasining hududga tashrif buyuradigan mehmonlar va turistlarga sifatli xizmat koʻrsatish hamda ularning dam olishlariga qulay sharoitlar yaratish maqsadida zamonaviy mehmonxona majmualari, madaniy-sogʻlomlashtirish, suv attraksioni, savdo-koʻngilochar va turizm ahamiyatiga ega boʻlgan boshqa obyektlarni, shuningdek, zamonaviy muhandislik infratuzilmasi obyektlarini qurishni oʻz ichiga olgan Pop tumanining 340 gektar maydonida “Chodak” kichik turizm zonasini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.
7. Namangan viloyati hokimligi:
Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Qurilish vazirligi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda Pop tumanidagi “Chodak” kichik turizm zonasining aniq chegaralarini belgilasin;
Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi hamda manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Pop tumanidagi “Chodak” kichik turizm zonasining aniq chegaralari belgilangandan soʻng uch oy muddatda uning hududida yoʻl-transport, muhandislik-kommunikatsiya va ishlab chiqarish infratuzilmalarini rivojlantirishga doir takliflarni Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari faoliyati samaradorligini oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 25-oktabrdagi PQ-3356-son qarori bilan tashkil etilgan Erkin iqtisodiy zonalar va kichik sanoat zonalari maʼmuriy kengashlarining faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashiga kiritsin.
8. “Chodak” kichik turizm zonasi Namangan viloyati hokimligi huzurida qonunchilikda belgilangan tartibda tashkil etiladigan kichik sanoat zonalarini boshqarish direksiyasi tomonidan boshqariladi.
9. Namangan viloyati hokimligi, tegishli sektorlar rahbarlari Namangan viloyatining Pop tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni kompleks oʻrganish yakunlari boʻyicha tasdiqlangan “yoʻl xaritalarining” soʻzsiz bajarilishi yuzasidan amaliy nazoratni taʼminlasinlar.
10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov va Namangan viloyati hokimi X.H. Bozarov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 11-iyundagi 438-son qaroriga ILOVA
Namangan viloyatining Pop tumanida kafolatli ish oʻrinlari tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining
T/r Loyiha tashabbuskori Loyihaning nomi Yillik ishlab chiqarish quvvati Loyihaning umumiy qiymati, mln soʻm Shu jumladan Kredit ajratuvchi tijorat banki Ishga tushirish muddati Yangi ish oʻrinlari oʻlchov birligi natura qiymatida mln soʻm oʻz mablagʻi bank krediti xorijiy investitsiyalar (ming AQSh dollari) Jami — 106 ta loyiha 586 157 98 138 89 499 49 200 1 357 1 . Sanoat loyihalari (jami — 25 ta loyiha ) 465 027 48 578 17 929 49 200 860 2. Xizmat koʻrsatish loyihalari (jami — 57 ta loyiha) 27 865 25 275 2 590 0 178 3. Qishloq xoʻjaligi loyihalari (jami — 24 ta loyiha) 93 265 24 285 68 980 0 319 I. Sanoat loyihalari 1. “Popdonmaxsulotlari” AJ Qandolat mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 500 1200 900 100 800 “Agrobank” ATB 01.11.2018 25 2. “Mamaraximov Abror” XK Zamonaviy texnologiyalar asosida tratuar va yoʻlakchalarga yotqizish uchun plitkalar ishlab chiqarishni tashkil etish ming metr.kv 17,7 248 130 100 30 “Mikrokredit bank” ATB 01.08.2018 2 3. “Green Industrial Grour” MChJ Issiqxona, parrandachilik va baliqchilik uchun texnika qismlari ishlab chiqarishni tashkil etish mln.soʻm 750,0 750,0 40 800 300 5 000 01.11.2018 20 4. “Abdumalik Laziz IPEKS” MChJ Toʻqimachilik mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 1,7 250,0 500 500 01.12.2018 10 5. “Axmadsher savdo servis” MChJ Trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 120 2500 200 100 100 “Xalq banki” ATB 01.10.2018 15 6. “Eko tekstil” MChJ Jinsi matolari ishlab chiqarishni tashkil etish ming p.metr 50 750 800 400 400 “Xalq banki” ATB 01.10.2018 11 7. “Islombek savdo servis” MChJ Gʻisht mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish mln.dona 15 1600 4 500 500 4 000 “Agrobank” ATB 01.08.2018 80 8. “Mini mareks trade” MChJ Trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 100 1500 600 200 400 “Xalq banki” ATB 01.11.2018 14 9. “Orom Nur” MChJ Zamonaviy texnologiyalar asosida beton blok mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming metr kub 5,5 850 300 100 200 “Xalq banki” ATB 01.08.2018 20 10. “Pop mega stroy” MChJ Zamonaviy texnologiyalar asosida beton blok mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish ming metr kub 2,5 450 250 100 150 “Oʻzmilliy bank” 01.11.2019 10 11. “Pop sement” MChJ Sement ishlab chiqarishni kengaytirish ming tonna 500,0 257000,0 397 220 39 200 44 200 01.12.2018 400 12. “Pop shidoat kurilish” MChJ Qurilish materiallari ishlab chiqarishni tashkil etish ming metr kub 10,5 450 1 850 250 1 600 “Xalq banki” ATB 01.11.2018 20 13. “Popdon sara urugʻ” MChJ Don mahsulotlarini tanlab olish yoʻnalishini yoʻlga qoʻyish tonna 3000 8500 6 500 1 500 5 000 “Agrobank” ATB 01.12.2018 30 14. “Sanddam sado media” MChJ Trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish ming dona 250 3500 500 200 300 “Xalq banki” ATB 01.11.2018 25 15. “Saxijon Inobatxon” MChJ Qurilish materiallari ishlab chiqarishni tashkil etish ming metr.kv 25,0 450,0 300 300 01.12.2018 10 16. “Ulugʻ Pahlavon” MChJ Trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 150 3500 550 400 150 “Qishloq qurilish bank” ATB 01.10.2018 15 17. “Chodak asil biznes” MChJ Un mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna/kun 120 38000 4 500 2 500 2 000 “Mikrokredit bank” ATB 01.08.2018 50 18. “Chodak togʻ koni” MChJ Non mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 100,0 250,0 62 62 01.11.2018 8 19. “Mamatolib buva Muhammadjon” FX Gʻisht mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish mln.dona 5 650 600 100 500 “Agrobank” ATB 01.11.2018 15 20. “Nuxibullo Behruz” FX Gʻisht va ohak mahsulotlarini ishlab chiqarishni tashkil etish mln.dona 5 650 350 250 100 “Qishloq qurilish bank” ATB 01.10.2018 15 21. “Shuhrat umid servis” FX Shisha idishga qadoqlangan suv mahsuloti ishlab chiqarishni tashkil etish mln.dona 1,5 3500 950 150 800 “Agrobank” ATB 01.12.2018 15 22. “Yorkatay qurilish invest servis” XK Qurilish materiallari ishlab chiqarishni tashkil etish mln.dona 1,2 4800 975 296 679 “Asaka bank” ATB 01.10.2018 15 23. “Zebo” XK Shisha idishga qadoqlangan suv mahsuloti ishlab chiqarishni tashkil etish mln.dona 1,5 3500 690 370 320 “Mikrokredit bank” ATB 01.08.2018 15 24. “Pop vodiy darvozasi” MChJ Sovun mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 200 860 300 100 200 “Xalq banki” ATB 01.09.2018 5 25. “E�gashev Ergashali” XK Mix ishlab chiqarishni tashkil etish tonna 150 1200 700 500 200 “Qishloq qurilish bank” ATB 01.11.2018 15 Jami sanoat yoʻnalishi — 25 ta loyiha 465 027 48 578 17 929 49 200 860 II. Xizmat koʻrsatish loyihalari 1. Bahridinov Jahongir Mehmonxona xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 350,0 750 750 01.11.2018 2 2. Rahimxanov Shavkat Toʻy marosimlari uchun restoran va dam olish maskanini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 80,0 200 200 01.08.2018 2 3. Boʻtayeva Ominaxon Toʻy marosimlari uchun restoran xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 60,0 140 140 01.08.2018 2 4. Yuldashev Joʻrabek Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 200,0 450 450 01.11.2018 2 5. Baybabayev Hakim Hamidjonovich Chakana savdo va novvoyxona xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 225,0 460 460 01.11.2018 2 6. Ergashev Avazbek Kimsanovich Chakana savdo va novvoyxona xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 200,0 425 425 01.11.2018 3 7. Ibranova Mohinur Chakana savdo, umumiy ovqatlanish xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 200,0 525 525 01.11.2018 3 8. Ahmataliyeva Dilfuza Chakana savdo va novvoyxona xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 250,0 525 525 01.11.2018 3 9. Odilov Dilshod Chakana savdo va nonvoyxona xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 180,0 530 530 01.11.2018 3 10. Nurmatov Giyas Chakana savdo, umumiy ovqatlanish va avtoulovlarga texnik xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 175,0 530 530 01.11.2018 3 11. Mamadjanov Olimjon Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 50,0 70 70 01.08.2018 1 12. Joʻrayev Dilmurod Muzqaymoq va yaxna ichimliklarini sotish xizmatini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 80,0 250 250 01.08.2018 2 13. Ergashev Ergashali Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 560,0 1 450 1 450 01.08.2018 3 14. Imomnazarov Rustam Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 75,0 190 190 01.08.2018 4 15. Gʻaybullayev Karimjon Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 80,0 250 250 01.08.2018 2 16. “Mini Max Trede” MChJ Chakana savdo va texnik xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 85,0 250 250 01.08.2018 2 17. Ismanaliyeva Dilrabo Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 60,0 150 150 01.08.2018 2 18. “Zuxriddin MXZ” F/X Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 150,0 350 350 01.08.2018 3 19. Billur Avto Gaz Serviz MChJ Yoqilgʻi stansiyasini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 800,0 1 500 1 500 01.08.2018 8 20. Abduraxmanova Yorqinoy Chakana savdo xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 75,0 100 100 01.08.2018 2 21. Sultanov Umid Mini-futbol uchun stadion qurishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 300,0 780 780 01.09.2018 3 22. Xoliqov Odiljon Gʻulomjonovich Chakana savdo va umumiy ovqatlanish xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 380,0 850 850 01.11.2018 3 23. Xudoyberganov Farxod Mini-futbol uchun stadion qurishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 300,0 750 750 01.09.2018 2 24. Elchiyev Kamoldin Mini-futbol uchun stadion qurishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 180,0 550 550 01.08.2018 3 25. Buzrukov Abdualixon Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 110,0 300 300 01.11.2018 2 26. Jaxongir Olimp Sport Dam olish maskani xizmatini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 600,0 1 400 1 400 01.08.2018 4 27. Normuxamadinov Baxodir Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 200,0 440 440 01.11.2018 2 28. Sobirov Zoxidjon Raxmatjonovich Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 125,0 350 350 01.11.2018 3 29. Mamadiyeva Shoiraxon Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 130,0 320 320 01.11.2018 2 30. Sodiqov Nuridin Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 200,0 460 460 01.11.2018 3 31. Toʻychiyev Shavkatjon Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 150,0 350 350 01.11.2018 3 32. Yoqubova Basaroy Namazovna Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 175,0 390 390 01.11.2018 3 33. Saʼdullayev Gʻiyosjon Gʻanijon oʻgʻli Novvoyxona va texnik xizmatlarini tashkil etish xizmat koʻrsatish mln.soʻm 150,0 380 380 01.11.2018 3 34. Normatov Murod Chakana savdo va novvoyxona xizmatlarini tashkil etish mln.soʻm 230 510 460 50 “Qishloq qurilish bank” ATB 30.11.2018 3 35. Mirzatillayev Mirzaxurmatilla Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 220,0 480 480 01.11.2018 3 36. Sominov Ochilboy Shermatjonovna Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 220,0 480 480 01.11.2018 2 37. Insapova Sevara Mamurovna Nonvoyxona va texnik xizmatlarini tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 180,0 410 410 01.11.2018 3 38. “Kavsar savdo nur” MChJ Toʻy marosimlari uchun restoran xizmatini tashkil etish mln.soʻm 180 650 350 300 “Xalq banki” ATB 30.11.2018 5 39. Jaxonaliyev Madamin Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 180,0 410 410 01.11.2018 2 40. Qoʻldoshev Behzod Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 200,0 450 450 01.11.2018 2 41. Mahmudov Iqboljon Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 215,0 450 450 01.11.2018 3 42. Botirov Nosir Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 205,0 470 470 01.11.2018 3 43. Toʻxtanazarov Nodir Novvoyxona va texnik xizmatlarini tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 170,0 420 420 01.09.2018 2 44. Dovlatov Sirojiddan Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 160,0 480 480 01.09.2018 3 45. Movjudov Dilmurod Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 180,0 460 460 01.09.2018 2 46. Hamraqulov Muzaffar Chakana savdo,novvoyxona va texnik xizmatlarini tashkil etish mln.soʻm 250 600 520 80 “Xalq banki” ATB 30.11.2018 2 47. Ergashev Bahromjon Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 130,0 360 360 01.09.2018 2 48. Habibullayev Javohir Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 60,0 150 150 01.08.2018 3 49. Xodjimatova Zilola Texnik va tikish xizmatlarini tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 45,0 100 100 01.08.2018 2 50. Tojiboyeva Shohista Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 120,0 350 350 01.08.2018 2 51. Ibrohimova Mohinur Texnik xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 120,0 350 350 01.08.2018 3 52. Nabiyeva Mavluda Maishiy xizmat koʻrsatish shoxobchalari tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 65,0 150 150 01.08.2018 3 53. “Pop Bobur Transport” MChJ Transportga xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm 600 1 250 850 400 “Agrobank” ATB 30.08.2018 2 54. Xusanov Alisher Goʻzallik salonini tashkil etish mln.soʻm mln.soʻm 30,0 50 50 01.08.2018 1 55. “Abdugʻani oʻgʻli Akmaljon baraka” FX Tibbiy diagnostika markazini tashkil etish mln.soʻm 350 750 250 500 “Agrobank” ATB 01.11.2018 20 56. “Lider trans” SHK Transportga xizmat koʻrsatishni tashkil etish mln.soʻm 400 970 210 760 “Agrobank” ATB 01.09.2018 5 57. “Dilbar Inomnazarova” MChJ Kutubxona xizmatini tashkil etish mln.soʻm 250 700 200 500 “Mikrokredit bank” ATB 01.12.2018 10 Jami xizmat koʻrsatish — 57 ta loyiha 27 865 25 275 2 590 0 178 III. Qishloq xoʻjaligi loyihalari 1. “Sang NGM” FX Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 100 2400 1 800 200 1 600 “Xalq banki” ATB 01.09.2018 6 2. “Ruslan Rustam” MChJ Parrandachilikni kengaytirish ming bosh 65 1500 1 300 300 1 000 “Xalq banki” ATB 01.10.2018 15 3. “Munis Dilshodbek” FX Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 15 450 400 100 300 “Xalq banki” ATB 01.08.2018 3 4. “Shermatov Kamron” FX Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 50 1000 600 150 450 “Xalq banki” ATB 01.08.2018 3 5. “Xursanboy Xayrinisso” FX Chorvachilik faoliyatini tashkil etish bosh 50 1200 420 100 320 “Xalq banki” ATB 01.08.2018 4 6. “Joʻrayev Dilshod” XK Qoʻychilikni tashkil etish bosh 100 320 150 50 100 “Xalq banki” ATB 01.08.2018 2 7. “Aktiv chorkesar layt” MChJ Parrandachilik faoliyatini kengaytirish ming bosh 255 300000 5 100 100 5 000 “Oʻzsanoat qurilish bank” ATB 01.08.2018 10 8. “Kapital savdo agrofirma” MChJ Parrandachilik faoliyatini tashkil etish ming bosh 35 1000 700 100 600 “Oʻzsanoat qurilish bank” ATB 01.10.2018 6 9 “Ruslan Rustam Pop” MChJ Parrandachilik faoliyatini tashkil etish ming bosh 65 1500 1 300 300 1 000 “Oʻzsanoat qurilish bank” ATB 01.10.2018 17 10. “Faqat harakat” MChJ Parrandachilikni kengaytirish ming bosh 75,0 2000,0 1 500 1 500 01.08.2018 10 11. “Agro pop” MChJ Bogʻdorchilikni tashkil etish gektar 80,0 2400,0 2 000 2 000 01.10.2018 20 12. “Orom hosili” FX Issiqxona tashkil etish gektar 5,0 250 300 100 200 “Xalq banki” ATB 01.12.2018 3 13. “Mukammal group treyd” FX Issiqxona tashkil etish gektar 3,9 200 235 35 200 “Xalq banki” ATB 01.10.2018 10 14. Teshaboyev Inomjon Issiqxona tashkil etish gektar 3,3 150 200 100 100 “Oʻzsanoat qurilish bank” ATB 01.08.2018 5 15. “Dur ez” MChJ Issiqxona tashkil etish gektar 80,0 4000 5 000 1 000 4 000 “Oʻzsanoat qurilish bank” ATB 01.10.2019 5 16. “Dilroza Boxir” MChJ Issiqxona tashkil etish gektar 1,0 50 60 10 50 “Qishloq qurilish bank” ATB 01.09.2018 2 17. “Shams barokot asalarichi” FX Asalarichilik faoliyatini tashkil etish oila 45 90 45 20 25 “Mikrokredit bank” ATB 01.08.2018 2 18. “Alijon Oʻktamjon” FX Baliqchilik faoliyatini tashkil etish gektar 0,9 70 65 50 15 “Ipoteka bank” ATB 01.08.2018 2 19. “Satvoldi Ahad” FX Baliqchilik faoliyatini tashkil etish gektar 5,0 400 370 70 300 “Agrobank” ATB 01.08.2018 10 20. “Abduvali Jahongir” FX Baliqchilik faoliyatini tashkil etish gektar 1,0 80 100 50 50 “Ipoteka bank” ATB 01.11.2018 3 21. “Temur bobo” FX Baliqchilik faoliyatini tashkil etish gektar 0,7 60 70 30 40 “Ipoteka bank” ATB 01.11.2018 4 22. “Eʼtiborxon Ahadjon” FX Baliqchilik faoliyatini tashkil etish gektar 0,5 40 50 20 30 “Ipoteka bank” ATB 01.11.2018 2 23. “Namangan agro logistika” MChJ Muzlatkichli kameralarni tashkil etish tonna 5000 4700 70 800 17 600 53 200 “Asaka bank” ATB 01.10.2018 165 24. “Pop ixtisoslashgan oʻrmon xoʻjaligi” MChJ Irrigatsiya oʻtkazmalarini tashkil etish tonna 2000 1000 700 300 400 “Mikrokredit bank” ATB 15.12.2018 10 Jami xizmat koʻrsatish — 24 ta loyiha 93 265 24 285 68 980 0 319
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 11-iyun,
438-son