📅 2018-yil 13-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 13-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 13 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3652-сон қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш, шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Мазкур қарор иловасида белгиланган ҳомий ташкилотларнинг (кейинги ўринларда ҳомий ташкилотлар деб аталади) Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида уларга бир марта 500,0 млн. сўмдан ҳомийлик хайрияларини ажратиш ва кейинчалик доимий ҳомийлик хайрия ёрдамини кўрсатиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига улар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни самарали йўлга қўйиш мақсадида қуйидагиларни назарда тутувчи «Дўстлар клублари»ни ташкил этиш тавсия қилинсин:
ҳомий ташкилотлар ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарали бажарилишини ташкил этиш;
ҳомийлик хайрияларидан мақсадли фойдаланишни мувофиқлаштириш, Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари ва ҳомий ташкилотлар томонидан амалга ошириладиган чора-тадбирларни «Дўстлар клублари»нинг йиғилишларида муҳокама қилиш ва истиқболли вазифаларни ҳамкорликда белгилаш;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан ижодкорлар ва ҳомий ташкилотларнинг ходимлари ўртасида ижодий учрашувлар, турли маданий-маърифий тадбирлар, ижодкорларнинг бадиий асарлари орқали ҳомий ташкилотлар фаолияти тарғиботини ташкил қилиш.
3. Белгилаб қўйилсинки:
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари фаолияти Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳузуридаги «Ижод» жамоат фонди (кейинги ўринларда «Ижод» фонди деб аталади) маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади. Бунда Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларига ажратиладиган ҳомийлик хайриялари «Ижод» фонди томонидан ажратилаётган мақсадли маблағлар ўрнига сарфланишига йўл қўйилмайди;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари раҳбарлари ҳомийлик хайрияларидан тушадиган маблағлар мақсадли сарфланишига шахсан жавобгардирлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3652-сон қарорига мувофиқ:
«Ижод» фондининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда ҳудудий бўлимлари тузилганлиги;
«Ижод» фондининг ҳудудий бўлимлари Васийлик кенгашларига Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси ва вилоятлар ҳокимлари раис, ҳудудий университет ва институтлар ректорлари раис ўринбосарлари сифатида бириктирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
5. «Ижод» фондининг ҳудудий бўлимларини молиялаштириш манбалари этиб қуйидагилар белгилансин:
«Ижод» фондининг ҳудудий бўлимларини сақлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш қисмида — «Ижод» фондининг маблағлари;
тадбирларни молиялаштириш қисмида — Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг ва вилоятлар вилоят бюджетларининг захира жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар маҳаллий бюджетлар ижроси давомида шаклланган қўшимча манбалари, ҳомийлик хайриялари ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
6. Белгилансинки, «Ижод» фондининг ҳудудий бўлимлари маблағлари тижорат банклардаги ҳисоб рақамларда жамланади ва Васийлик кенгашларининг қарорларига асосан қуйидаги тадбирларга йўналтирилади:
адабиётимиз ривожига муносиб ҳисса қўшган кекса авлодга мансуб Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоларига аниқ йўналтирилган моддий ёрдам кўрсатиш;
ижодий кўрик-танловларни ташкил этиш, иқтидорли ёш адибларнинг Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимлари томонидан тавсия этиладиган ижод намуналарини, жумладан, биринчи китобларини нашр этиш учун молиявий ёрдам кўрсатиш;
халқимизнинг қадимий тарихи, бой маданияти, асрий анъана ва қадриятлари тараннум этилган, миллий маънавиятимизнинг мазмун-моҳияти теран бадиий ифодасини топган мумтоз ва замонавий адабиётимиз муносиб намуналарининг хорижий тилларга таржима қилинишини ҳамда Интернет жаҳон ахборот тармоғида кенг тарғиб этилишини молиялаштириш;
Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг вилоятлардаги бўлимларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
ўз ҳудудида яшаётган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари ҳамда истеъдодли ва истиқболли ёш ижодкорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, атоқли ижодкорларга бағишланган экспозициялар уюштириш;
ижтимоий ва ижодий фаол, кенг китобхонларнинг ишончини қозонган адибларнинг ижодий кечаларини ташкил этиш ва ўтказиш.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси муассислигида нашр этиладиган «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» газетаси, «Шарқ юлдузи» — «Звезда Востока», «Жаҳон адабиёти», «Ёшлик», «Амударё» журналлари таҳририятларининг харажатларини (қоғоз билан таъминлаш, босмахона харажатларини қоплаш ва бошқа харажатларни ҳисобга олган ҳолда), ўз даромадлари билан қопланмаган қисмига Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг 2018 йил параметрлари доирасида «Ижод» фондига 500,0 млн. сўм маблағ ажратсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июндаги 451-сон қарорига ИЛОВА
Ҳомийлик хайриялари кўрсатиладиган ва ҳомий ташкилотлар
Т/р Ҳомийлик хайриялари кўрсатиладиган ташкилот номи Ҳомий ташкилот номи 1. Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси «Қўнғирот сода заводи» УК 2. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Андижон вилояти бўлими «Андижон ёғ-мой» АЖ 3. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Бухоро вилояти бўлими «Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи» УК 4. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Жиззах вилояти бўлими «Нурли дон» МЧЖ, «Бўстон олами» МЧЖ 5. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Навоий вилояти бўлими «Навбаҳор текстиль» МЧЖ, «Бахт текстиль» МЧЖ 6. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Наманган вилояти бўлими «Наманган минтақавий пахта терминали» МЧЖ 7. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Самарқанд вилояти бўлими «СамАвто» МЧЖ 8. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сирдарё вилояти бўлими «Сирдарё бозорсавдо» уюшмаси 9. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Сурхондарё вилояти бўлими «Жарқўрғон мева-сабзавот экспорт» МЧЖ 10. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Тошкент вилояти бўлими «Ўзбекистон металлургия комбинати» АЖ 11. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Фарғона вилояти бўлими «Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи» УШК 12. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Хоразм вилояти бўлими «Урганч ёғ-мой» АЖ 13. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг Қашқадарё вилояти бўлими «Муборак газни қайта ишлаш заводи» УК 14. Театр арбоблари уюшмаси «Ғиждувон пахта тозалаш» АЖ 15. «Осиё рамзи» дизайнерлар уюшмаси «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси *
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июнь,
451-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi faoliyatini yanada takomillashtirish va uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlashning qoʻshimcha chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-apreldagi PQ-3652-son qarorida belgilangan vazifalarning ijrosini taʼminlash, shuningdek, Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi faoliyatini yanada takomillashtirish va uning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Mazkur qaror ilovasida belgilangan homiy tashkilotlarning (keyingi oʻrinlarda homiy tashkilotlar deb ataladi) Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida ularga bir marta 500,0 mln. soʻmdan homiylik xayriyalarini ajratish va keyinchalik doimiy homiylik xayriya yordamini koʻrsatish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Homiy tashkilotlar va Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlariga ular oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlikni samarali yoʻlga qoʻyish maqsadida quyidagilarni nazarda tutuvchi “Doʻstlar klublari”ni tashkil etish tavsiya qilinsin:
homiy tashkilotlar va Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari oʻrtasidagi oʻzaro hamkorlik dasturlarini ishlab chiqish va ularning samarali bajarilishini tashkil etish;
homiylik xayriyalaridan maqsadli foydalanishni muvofiqlashtirish, Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari va homiy tashkilotlar tomonidan amalga oshiriladigan chora-tadbirlarni “Doʻstlar klublari”ning yigʻilishlarida muhokama qilish va istiqbolli vazifalarni hamkorlikda belgilash;
Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari tomonidan ijodkorlar va homiy tashkilotlarning xodimlari oʻrtasida ijodiy uchrashuvlar, turli madaniy-maʼrifiy tadbirlar, ijodkorlarning badiiy asarlari orqali homiy tashkilotlar faoliyati targʻibotini tashkil qilish.
3. Belgilab qoʻyilsinki:
Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari faoliyati Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi huzuridagi “Ijod” jamoat fondi (keyingi oʻrinlarda “Ijod” fondi deb ataladi) mablagʻlari hisobidan moliyalashtiriladi. Bunda Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlariga ajratiladigan homiylik xayriyalari “Ijod” fondi tomonidan ajratilayotgan maqsadli mablagʻlar oʻrniga sarflanishiga yoʻl qoʻyilmaydi;
Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari rahbarlari homiylik xayriyalaridan tushadigan mablagʻlar maqsadli sarflanishiga shaxsan javobgardirlar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 5-apreldagi PQ-3652-son qaroriga muvofiq:
“Ijod” fondining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlarda hududiy boʻlimlari tuzilganligi;
“Ijod” fondining hududiy boʻlimlari Vasiylik kengashlariga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi raisi va viloyatlar hokimlari rais, hududiy universitet va institutlar rektorlari rais oʻrinbosarlari sifatida biriktirilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
5. “Ijod” fondining hududiy boʻlimlarini moliyalashtirish manbalari etib quyidagilar belgilansin:
“Ijod” fondining hududiy boʻlimlarini saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish qismida — “Ijod” fondining mablagʻlari;
tadbirlarni moliyalashtirish qismida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjetining va viloyatlar viloyat budjetlarining zaxira jamgʻarmalari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar mahalliy budjetlar ijrosi davomida shakllangan qoʻshimcha manbalari, homiylik xayriyalari va qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
6. Belgilansinki, “Ijod” fondining hududiy boʻlimlari mablagʻlari tijorat banklardagi hisob raqamlarda jamlanadi va Vasiylik kengashlarining qarorlariga asosan quyidagi tadbirlarga yoʻnaltiriladi:
adabiyotimiz rivojiga munosib hissa qoʻshgan keksa avlodga mansub Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzolariga aniq yoʻnaltirilgan moddiy yordam koʻrsatish;
ijodiy koʻrik-tanlovlarni tashkil etish, iqtidorli yosh adiblarning Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlari tomonidan tavsiya etiladigan ijod namunalarini, jumladan, birinchi kitoblarini nashr etish uchun moliyaviy yordam koʻrsatish;
xalqimizning qadimiy tarixi, boy madaniyati, asriy anʼana va qadriyatlari tarannum etilgan, milliy maʼnaviyatimizning mazmun-mohiyati teran badiiy ifodasini topgan mumtoz va zamonaviy adabiyotimiz munosib namunalarining xorijiy tillarga tarjima qilinishini hamda Internet jahon axborot tarmogʻida keng targʻib etilishini moliyalashtirish;
Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi hamda Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining viloyatlardagi boʻlimlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash;
oʻz hududida yashayotgan Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi aʼzolari hamda isteʼdodli va istiqbolli yosh ijodkorlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash, atoqli ijodkorlarga bagʻishlangan ekspozitsiyalar uyushtirish;
ijtimoiy va ijodiy faol, keng kitobxonlarning ishonchini qozongan adiblarning ijodiy kechalarini tashkil etish va oʻtkazish.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasi muassisligida nashr etiladigan “Oʻzbekiston adabiyoti va sanʼati” gazetasi, “Sharq yulduzi” — “Zvezda Vostoka”, “Jahon adabiyoti”, “Yoshlik”, “Amudaryo” jurnallari tahririyatlarining xarajatlarini (qogʻoz bilan taʼminlash, bosmaxona xarajatlarini qoplash va boshqa xarajatlarni hisobga olgan holda), oʻz daromadlari bilan qoplanmagan qismiga Oʻzbekiston Respublikasi respublika budjetining 2018-yil parametrlari doirasida “Ijod” fondiga 500,0 mln. soʻm mablagʻ ajratsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-iyundagi 451-son qaroriga ILOVA
Homiylik xayriyalari koʻrsatiladigan va homiy tashkilotlar
T/r Homiylik xayriyalari koʻrsatiladigan tashkilot nomi Homiy tashkilot nomi 1. Qoraqalpogʻiston Yozuvchilar uyushmasi “Qoʻngʻirot soda zavodi” UK 2. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Andijon viloyati boʻlimi “Andijon yogʻ-moy” AJ 3. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Buxoro viloyati boʻlimi “Buxoro neftni qayta ishlash zavodi” UK 4. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Jizzax viloyati boʻlimi “Nurli don” MChJ, “Boʻston olami” MChJ 5. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Navoiy viloyati boʻlimi “Navbahor tekstil” MChJ, “Baxt tekstil” MChJ 6. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Namangan viloyati boʻlimi “Namangan mintaqaviy paxta terminali” MChJ 7. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Samarqand viloyati boʻlimi “SamAvto” MChJ 8. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Sirdaryo viloyati boʻlimi “Sirdaryo bozorsavdo” uyushmasi 9. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Surxondaryo viloyati boʻlimi “Jarqoʻrgʻon meva-sabzavot eksport” MChJ 10. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Toshkent viloyati boʻlimi “Oʻzbekiston metallurgiya kombinati” AJ 11. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Fargʻona viloyati boʻlimi “Fargʻona neftni qayta ishlash zavodi” UShK 12. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Xorazm viloyati boʻlimi “Urganch yogʻ-moy” AJ 13. Oʻzbekiston Yozuvchilar uyushmasining Qashqadaryo viloyati boʻlimi “Muborak gazni qayta ishlash zavodi” UK 14. Teatr arboblari uyushmasi “Gʻijduvon paxta tozalash” AJ 15. “Osiyo ramzi” dizaynerlar uyushmasi “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi *
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyun,
451-son