UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 18-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 18 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

НИЗОМ

СХЕМАСИ

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги:

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисидаги Низомни Фарғона вилояти давлат тиббиёт ташкилотлари фаолиятига 2019 йил 1 январгача эксперимент тариқасида жорий этсин;

2019 йил 31 январгача эксперимент натижаларини таҳлил этсин, унинг амал қилиш муддатини узайтириш ва барча тиббиёт ташкилотлари фаолиятига татбиқ этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бирламчи тиббий ҳужжатларни, жумладан, рецептни электрон шаклда тўлдиришни жорий этиш ва уни тегишли дорихоналардаги маълумотлар базасига жойлаштиришни таъминлайдиган ахборот тизимини босқичма-босқич амалга киритишни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири А.К. Шадманов зиммасига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия, спорт ва туризм масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июндаги 456-сон қарорига ИЛОВА

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш, таҳлил қилиш, даволаш-диагностика стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, даволаш жараёнида йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш, уларни олдини олиш, врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни олдини олиш бўйича тегишли чоралар кўриш ҳамда хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш тартибини белгилайди.

2. Ушбу Низом талаблари хусусий тиббиёт ташкилотлари учун тавсиявий тусга эга.

3. Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш ушбу Низомга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.

2-боб. Врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи фаолиятини ташкил этиш

4. Ҳар бир тиббиёт ташкилотида врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш бўйича эксперт гуруҳи (кейинги ўринларда Эксперт гуруҳи деб аталади) ташкил этилади.

5. Эксперт гуруҳи врачлар томонидан беморларга тиббий хизмат кўрсатиш жараёнида диагностика ва даволаш стандартларига риоя этилишини назорат қилиш, врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш ҳамда йўл қўйилган камчиликларни аниқлаш ва уларнинг такрорланишини олдини олиш мақсадида тузилади.

6. Қоида тариқасида, Эксперт гуруҳи таркибига тиббиёт ташкилотида кўрсатиладиган ихтисослик йўналишларидан биттадан врач киритилади. Эксперт гуруҳининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан тасдиқланади.

Эксперт гуруҳи аъзолари сони тиббиёт ташкилоти иш ҳажмидан келиб чиқиб, ушбу тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан белгиланади.

Эксперт гуруҳи аъзолари жамоатчилик асосида фаолият юритади ва унинг аъзолари таркиби ҳар йили қайтадан тасдиқланади.

Эксперт гуруҳи раиси тиббиёт ташкилоти умумий мажлисида диагностика ва беморларни даволаш ишларида иштирок этадиган барча врачларнинг учдан икки қисми қатнашган ҳолда кўпчилик овоз бериш йўли билан бир йилга сайланади.

Нодавлат тиббиёт ташкилотларида Эксперт гуруҳи аъзолигига бошқа тиббиёт муассасаларининг тегишли тиббий ихтисосликлар бўйича малакали мутахассислари жалб этилиши мумкин.

7. Тиббиёт ташкилотида жами врачлар сони учтадан кам бўлса ҳамда битта ихтисослик йўналиши бўйича фаолият кўрсатса, ушбу тиббиёт ташкилотининг бош врачи Эксперт гуруҳи вазифасини бажаради.

8. Эксперт гуруҳи мажлислари заруратга қараб, бироқ ҳар ойда камида бир марта ўтказилади.

Эксперт гуруҳи фаолиятига унинг раиси бошчилик қилади.

9. Эксперт гуруҳи мажлисларида:

тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш режа-жадвали тасдиқланади;

тиббиёт ташкилоти врачининг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятлар атрофлича ўрганиб чиқилади;

тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш натижалари муҳокама қилинади, тегишли хулоса тайёрланади ва тиббиёт ташкилоти раҳбарига тақдим этилади.

10. Эксперт гуруҳининг хулосаси унинг аъзолари томонидан овоз бериш йўли билан тасдиқланади. Овозлар тенг бўлиб қолганда, Эксперт гуруҳи раисининг овози ҳал қилувчи бўлиб ҳисобланади.

11. Эксперт гуруҳи аъзосининг касбий фаолияти ўрганилганда, унинг ўрнига соҳага оид бошқа врач Эксперт гуруҳи таркибига киритилади.

12. Эксперт гуруҳи аъзоси ўзига юкланган вазифаларни виждонан ва адолатли бажармаган тақдирда Эксперт гуруҳи раисининг тақдимномасига биноан тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан унинг ўрнига бошқа мутахассис аъзоликка жалб қилинади.

13. Эксперт гуруҳига, зарурат бўлганда, тиббиёт ташкилоти раҳбари билан келишган ҳолда бошқа тиббиёт ташкилотининг малакали мутахассислари жалб этилиши мумкин.

3-боб. Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари ва функциялари

14. Қуйидагилар Эксперт гуруҳининг асосий вазифалари ҳисобланади:

тиббиёт ташкилоти врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш;

тизимли касбий хатолар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

15. Эксперт гуруҳи ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:

тиббиёт ташкилотида врачлар томонидан беморларга юритилган бирламчи тиббий ҳужжатларни таҳлил қилиш;

врачлар томонидан беморларни даволашда даволаш — диагностика стандартларига риоя қилинганлигини ва зарурат бўлганда даволаш жараёнида қатнашган бошқа ихтисослик йўналиши бўйича врач ва параклиник хизматлар ёзма хулосаларини таҳлил қилиш;

врачлар томонидан кўрсатилган тиббий хизмат бўйича фуқароларнинг шикоятларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш;

врачлар томонидан кўрсатилган тиббий хизмат натижасида аҳволи оғирлашган ёки соғлиғига зарар етказилган беморларни аниқлаш;

касбий хатога йўл қўйган врачларнинг айбдорлик даражасидан келиб чиқиб тегишли хулоса тайёрлаш;

касбий хатога йўл қўйган врачларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш юзасидан тиббиёт ташкилоти раҳбарига кўриб чиқиш мажбурий бўлган таклифлар киритиш;

врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли касбий хатолар сабабларини аниқлаш ва уларни бартараф этиш юзасидан тиббиёт ташкилоти раҳбарига таклифлар киритиш.

4-боб. Врачларнинг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби

16. Эксперт гуруҳи томонидан врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш навбати тасдиқланадиган режа-жадвал асосида амалга оширилади.

17. Эксперт гуруҳи томонидан битта врачнинг камида учта беморга оид юритилган тиббий ҳужжатлари ўрганиб чиқилади.

18. Врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш қуйидаги методларда амалга оширилади:

беморларга юритилган тиббий ҳужжатларни ўрганиш;

беморлар билан бевосита суҳбат ўтказиш;

врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятларни ўрганиш;

касбий фаолияти ўрганилаётган врач билан бевосита суҳбат ўтказиш.

19. Беморларга юритилган тиббий ҳужжатларни ўрганишда қуйидагиларга эътибор қаратилади:

амбулатория-поликлиника тизимида — касаллик барвақт аниқланганлигини, диспансер назоратига олинганлигини, текшириш ва даволаш тактикаси тўғри белгиланганлигини, стационар даволанишга муҳтож беморларга йўлланма тўғри берилганлигини, беморларга расмийлаштирилган амбулатория карталарини, юритилган тиббий журналларни ўрганиб чиқиш ва бошқалар;

тез тиббий ёрдам тизимида — чақириқлар ўз вақтида ва сифатли бажарилганлигини, биринчи тиббий ёрдам даволаш ва ташхис қўйиш стандартларига мос равишда кўрсатилганлигини ва кўрсатмаларга мувофиқ ўз вақтида шифохонага ётқизилганлигини, транспортировкани тўғри ташкил этилганлигини ва ўз вақтида бажарилганлигини, кечикиб бажарилган чақириқлар сабабини аниқлаш ва бошқалар;

стационар босқичда кўрсатилган тиббий хизматда — бемор қабул бўлимида ўтказилган вақти, асосий ташхис ва унинг асорати аниқланган муддат, лаборатория, диагностика, консерватив ва оператив даво муолажалари асосли ва тўғри бажарилганлигини, анестезия ва реанимация жараёнидаги камчиликларни, кечикиб ташхис қўйиш, текшириш ва даволаш муолажалари номуқобил (даволаш — диагностика стандартларига риоя қилинмаган холда) олиб борилганлиги сабабли касалликнинг оғирлашуви ва унинг асоратлари ривожланиши, даволаш жараёнида ва тузалишнинг эрта даврларида беморларнинг парвариши тўғри олиб борилганлиги таҳлилларини амалга ошириш.

20. Врач томонидан беморларга кўрсатилган тиббий хизмат сифати ва унинг натижадорлигини ўрганиш мақсадида Эксперт гуруҳи томонидан беморлар ёки уларнинг қонуний вакиллари билан бевосита суҳбат ўтказилиши мумкин.

Бемор ёки унинг қонуний вакили билан ўтказилган суҳбат далолатнома шаклида расмийлаштирилади ва врачнинг фаолиятини ўрганиш ҳужжатларига илова қилинади.

21. Врачнинг касбий фаолияти бўйича тушган шикоятлар қонунчиликда белгиланган тартибда Эксперт гуруҳи томонидан ўрганиб чиқилади.

22. Ўрганиш натижасида врачнинг касбий хатоси аниқланганда қуйидаги объектив ва субъектив ҳолатлар таҳлил қилинади:

объектив сабаблар — алоҳида ҳолатларда беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш ёки ташхис қўйиш учун муассасанинг моддий-техника базаси қуввати етишмаслиги, зарур дори воситаларининг мавжуд эмаслиги, беморнинг аҳволи оғир ҳолатдалиги ва қисқа муддат стационарда бўлганлиги сабабли тегишли текшириш ва даволаш муолажаларини ўтказиш имконияти бўлмаганлиги, ҳаётга хавф туғдирувчи ҳолатлар пайтида тиббий кўрсатмаларга асосан шошилинч операциялар ўтказилиши оқибатида беморнинг аҳволи оғирлашиши ва бошқа ўхшаш ҳолатлар;

субъектив сабаблар — врач билими савиясининг етишмаслиги оқибатида беморнинг ҳолатини тўғри баҳолай олмаслик, мавжуд имкониятларга қарамасдан даволаш-диагностика стандартларига риоя қилмаслик, врач томонидан нотўғри тактика қўлланилганлиги, тажрибаси етишмаслиги ва бошқа шу каби ҳолатлар.

Субъектив сабабларга кўра беморнинг соғлиғига жиддий зарар етказилган ёки ўлим ҳолати юзага келган бўлса, бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан врачнинг касбий фаолияти белгиланган тартибда ўрганиб чиқилади.

23. Врачнинг касбий фаолиятини ўрганиш якуни бўйича Эксперт гуруҳининг хулосаси шакллантирилади.

24. Врачнинг касбий фаолиятини ўрганиш давомида врач томонидан беморга тиббий хизмат кўрсатилиши натижасида унинг соғлиғи ҳолати оғирлашган ёки соғлиғига зарар етказилганлиги аниқланса, врач айби билан беморга етказилган моддий зарарнинг тахминий миқдори ва касбий хатога йўл қўйган врачга нисбатан интизомий таъсир чорасини қўллаш масаласи Эксперт гуруҳи хулосасида акс эттирилади.

25. Эксперт гуруҳи хулосаси Эксперт гуруҳи мажлисида муҳокама қилинади ва унинг раиси томонидан тасдиқланади. Фаолияти ўрганилган врач Эксперт гуруҳининг мажлисларида иштирок этиш ва Эксперт гуруҳи хулосаси юзасидан ўз фикрларини билдириш ҳуқуқига эга.

26. Эксперт гуруҳи хулосаси белгиланган тартибда тасдиқланганидан сўнг тегишли тиббиёт ташкилоти раҳбарига бир иш куни ичида тақдим этилади.

27. Тиббиёт ташкилоти раҳбари уч иш кунида Эксперт гуруҳи хулосаси асосида касбий хатога йўл қўйган шифокорга нисбатан меҳнат ҳақидаги қонунларда белгиланган тартибда таъсир чораларини қўллайди.

28. Агар врач Эксперт гуруҳи хулосасида акс эттирилган касбий хатони тан олса ва беморга етказилган моддий зарарни ихтиёрий равишда қопласа, ушбу врачга нисбатан тиббиёт ташкилоти раҳбари томонидан моддий таъсир чораси қўлланилмайди.

29. Тиббиёт ташкилоти раҳбари Эксперт гуруҳи хулосасини ҳамда унинг юзасидан кўрилган чоралар ҳақида маълумотларни врачнинг касбий фаолиятидан зарар кўрган беморга уч иш кунида, шунингдек, умумлаштирилган маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этади.

30. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Назорат инспекцияси Эксперт гуруҳлари хулосаларини тўплаш ва улар юзасидан кўрилган чораларни умумлаштириш, касбий хатога йўл қўйган врачлар ҳақида маълумотларни юритишга масъул ҳисобланади.

31. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги врачлар томонидан йўл қўйилаётган тизимли камчиликларни ўрганади ва уларни бартараф этиш ҳамда олдини олиш бўйича тегишли кўрсатмалар беради.

5-боб. Якунловчи қоидалар

32. Фаолияти ўрганилган врач Эксперт гуруҳи хулосасидан норози бўлса, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

33. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА

Тиббиёт ташкилотлари врачларининг касбий фаолиятини ўрганиш тартиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 18 июнь,

456-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.06.2018 й., 09/18/456/1362-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

NIZOM

SXEMASI

Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 22-yanvardagi PF-5308-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid davlat dasturi ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi toʻgʻrisida Nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi:

Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi toʻgʻrisidagi Nizomni Fargʻona viloyati davlat tibbiyot tashkilotlari faoliyatiga 2019-yil 1-yanvargacha eksperiment tariqasida joriy etsin;

2019-yil 31-yanvargacha eksperiment natijalarini tahlil etsin, uning amal qilish muddatini uzaytirish va barcha tibbiyot tashkilotlari faoliyatiga tatbiq etish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin;

birlamchi tibbiy hujjatlarni, jumladan, retseptni elektron shaklda toʻldirishni joriy etish va uni tegishli dorixonalardagi maʼlumotlar bazasiga joylashtirishni taʼminlaydigan axborot tizimini bosqichma-bosqich amalga kiritishni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini uch oy muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin;

manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri A.K. Shadmanov zimmasiga hamda Vazirlar Mahkamasining Taʼlim, sogʻliqni saqlash, jismoniy tarbiya, sport va turizm masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-iyundagi 456-son qaroriga ILOVA

Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish, tahlil qilish, davolash-diagnostika standartlariga rioya etilishini nazorat qilish, davolash jarayonida yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni aniqlash, ularni oldini olish, vrachlar tomonidan yoʻl qoʻyilayotgan tizimli kamchiliklarni oldini olish boʻyicha tegishli choralar koʻrish hamda xatoga yoʻl qoʻygan vrachlarga nisbatan intizomiy taʼsir choralarini qoʻllash tartibini belgilaydi.

2. Ushbu Nizom talablari xususiy tibbiyot tashkilotlari uchun tavsiyaviy tusga ega.

3. Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish ushbu Nizomga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.

2-bob. Vrachlarning kasbiy faoliyatini oʻrganish boʻyicha ekspert guruhi faoliyatini tashkil etish

4. Har bir tibbiyot tashkilotida vrachlarning kasbiy faoliyatini oʻrganish boʻyicha ekspert guruhi (keyingi oʻrinlarda Ekspert guruhi deb ataladi) tashkil etiladi.

5. Ekspert guruhi vrachlar tomonidan bemorlarga tibbiy xizmat koʻrsatish jarayonida diagnostika va davolash standartlariga rioya etilishini nazorat qilish, vrachlarning kasbiy faoliyatini oʻrganish hamda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni aniqlash va ularning takrorlanishini oldini olish maqsadida tuziladi.

6. Qoida tariqasida, Ekspert guruhi tarkibiga tibbiyot tashkilotida koʻrsatiladigan ixtisoslik yoʻnalishlaridan bittadan vrach kiritiladi. Ekspert guruhining tarkibi Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan kelishilgan holda tibbiyot tashkiloti rahbari tomonidan tasdiqlanadi.

Ekspert guruhi aʼzolari soni tibbiyot tashkiloti ish hajmidan kelib chiqib, ushbu tibbiyot tashkiloti rahbari tomonidan belgilanadi.

Ekspert guruhi aʼzolari jamoatchilik asosida faoliyat yuritadi va uning aʼzolari tarkibi har yili qaytadan tasdiqlanadi.

Ekspert guruhi raisi tibbiyot tashkiloti umumiy majlisida diagnostika va bemorlarni davolash ishlarida ishtirok etadigan barcha vrachlarning uchdan ikki qismi qatnashgan holda koʻpchilik ovoz berish yoʻli bilan bir yilga saylanadi.

Nodavlat tibbiyot tashkilotlarida Ekspert guruhi aʼzoligiga boshqa tibbiyot muassasalarining tegishli tibbiy ixtisosliklar boʻyicha malakali mutaxassislari jalb etilishi mumkin.

7. Tibbiyot tashkilotida jami vrachlar soni uchtadan kam boʻlsa hamda bitta ixtisoslik yoʻnalishi boʻyicha faoliyat koʻrsatsa, ushbu tibbiyot tashkilotining bosh vrachi Ekspert guruhi vazifasini bajaradi.

8. Ekspert guruhi majlislari zaruratga qarab, biroq har oyda kamida bir marta oʻtkaziladi.

Ekspert guruhi faoliyatiga uning raisi boshchilik qiladi.

9. Ekspert guruhi majlislarida:

tibbiyot tashkiloti vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish reja-jadvali tasdiqlanadi;

tibbiyot tashkiloti vrachining kasbiy faoliyati boʻyicha tushgan shikoyatlar atroflicha oʻrganib chiqiladi;

tibbiyot tashkiloti vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish natijalari muhokama qilinadi, tegishli xulosa tayyorlanadi va tibbiyot tashkiloti rahbariga taqdim etiladi.

10. Ekspert guruhining xulosasi uning aʼzolari tomonidan ovoz berish yoʻli bilan tasdiqlanadi. Ovozlar teng boʻlib qolganda, Ekspert guruhi raisining ovozi hal qiluvchi boʻlib hisoblanadi.

11. Ekspert guruhi aʼzosining kasbiy faoliyati oʻrganilganda, uning oʻrniga sohaga oid boshqa vrach Ekspert guruhi tarkibiga kiritiladi.

12. Ekspert guruhi aʼzosi oʻziga yuklangan vazifalarni vijdonan va adolatli bajarmagan taqdirda Ekspert guruhi raisining taqdimnomasiga binoan tibbiyot tashkiloti rahbari tomonidan uning oʻrniga boshqa mutaxassis aʼzolikka jalb qilinadi.

13. Ekspert guruhiga, zarurat boʻlganda, tibbiyot tashkiloti rahbari bilan kelishgan holda boshqa tibbiyot tashkilotining malakali mutaxassislari jalb etilishi mumkin.

3-bob. Ekspert guruhining asosiy vazifalari va funksiyalari

14. Quyidagilar Ekspert guruhining asosiy vazifalari hisoblanadi:

tibbiyot tashkiloti vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish;

tizimli kasbiy xatolar sabablarini aniqlash va ularni bartaraf etish yuzasidan takliflar ishlab chiqish.

15. Ekspert guruhi oʻziga yuklangan vazifalarni bajarish uchun quyidagi funksiyalarni amalga oshiradi:

tibbiyot tashkilotida vrachlar tomonidan bemorlarga yuritilgan birlamchi tibbiy hujjatlarni tahlil qilish;

vrachlar tomonidan bemorlarni davolashda davolash — diagnostika standartlariga rioya qilinganligini va zarurat boʻlganda davolash jarayonida qatnashgan boshqa ixtisoslik yoʻnalishi boʻyicha vrach va paraklinik xizmatlar yozma xulosalarini tahlil qilish;

vrachlar tomonidan koʻrsatilgan tibbiy xizmat boʻyicha fuqarolarning shikoyatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqish;

vrachlar tomonidan koʻrsatilgan tibbiy xizmat natijasida ahvoli ogʻirlashgan yoki sogʻligʻiga zarar yetkazilgan bemorlarni aniqlash;

kasbiy xatoga yoʻl qoʻygan vrachlarning aybdorlik darajasidan kelib chiqib tegishli xulosa tayyorlash;

kasbiy xatoga yoʻl qoʻygan vrachlarga nisbatan intizomiy taʼsir choralarini qoʻllash yuzasidan tibbiyot tashkiloti rahbariga koʻrib chiqish majburiy boʻlgan takliflar kiritish;

vrachlar tomonidan yoʻl qoʻyilayotgan tizimli kasbiy xatolar sabablarini aniqlash va ularni bartaraf etish yuzasidan tibbiyot tashkiloti rahbariga takliflar kiritish.

4-bob. Vrachlarning kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi

16. Ekspert guruhi tomonidan vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish navbati tasdiqlanadigan reja-jadval asosida amalga oshiriladi.

17. Ekspert guruhi tomonidan bitta vrachning kamida uchta bemorga oid yuritilgan tibbiy hujjatlari oʻrganib chiqiladi.

18. Vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish quyidagi metodlarda amalga oshiriladi:

bemorlarga yuritilgan tibbiy hujjatlarni oʻrganish;

bemorlar bilan bevosita suhbat oʻtkazish;

vrachning kasbiy faoliyati boʻyicha tushgan shikoyatlarni oʻrganish;

kasbiy faoliyati oʻrganilayotgan vrach bilan bevosita suhbat oʻtkazish.

19. Bemorlarga yuritilgan tibbiy hujjatlarni oʻrganishda quyidagilarga eʼtibor qaratiladi:

ambulatoriya-poliklinika tizimida — kasallik barvaqt aniqlanganligini, dispanser nazoratiga olinganligini, tekshirish va davolash taktikasi toʻgʻri belgilanganligini, statsionar davolanishga muhtoj bemorlarga yoʻllanma toʻgʻri berilganligini, bemorlarga rasmiylashtirilgan ambulatoriya kartalarini, yuritilgan tibbiy jurnallarni oʻrganib chiqish va boshqalar;

tez tibbiy yordam tizimida — chaqiriqlar oʻz vaqtida va sifatli bajarilganligini, birinchi tibbiy yordam davolash va tashxis qoʻyish standartlariga mos ravishda koʻrsatilganligini va koʻrsatmalarga muvofiq oʻz vaqtida shifoxonaga yotqizilganligini, transportirovkani toʻgʻri tashkil etilganligini va oʻz vaqtida bajarilganligini, kechikib bajarilgan chaqiriqlar sababini aniqlash va boshqalar;

statsionar bosqichda koʻrsatilgan tibbiy xizmatda — bemor qabul boʻlimida oʻtkazilgan vaqti, asosiy tashxis va uning asorati aniqlangan muddat, laboratoriya, diagnostika, konservativ va operativ davo muolajalari asosli va toʻgʻri bajarilganligini, anesteziya va reanimatsiya jarayonidagi kamchiliklarni, kechikib tashxis qoʻyish, tekshirish va davolash muolajalari nomuqobil (davolash — diagnostika standartlariga rioya qilinmagan xolda) olib borilganligi sababli kasallikning ogʻirlashuvi va uning asoratlari rivojlanishi, davolash jarayonida va tuzalishning erta davrlarida bemorlarning parvarishi toʻgʻri olib borilganligi tahlillarini amalga oshirish.

20. Vrach tomonidan bemorlarga koʻrsatilgan tibbiy xizmat sifati va uning natijadorligini oʻrganish maqsadida Ekspert guruhi tomonidan bemorlar yoki ularning qonuniy vakillari bilan bevosita suhbat oʻtkazilishi mumkin.

Bemor yoki uning qonuniy vakili bilan oʻtkazilgan suhbat dalolatnoma shaklida rasmiylashtiriladi va vrachning faoliyatini oʻrganish hujjatlariga ilova qilinadi.

21. Vrachning kasbiy faoliyati boʻyicha tushgan shikoyatlar qonunchilikda belgilangan tartibda Ekspert guruhi tomonidan oʻrganib chiqiladi.

22. Oʻrganish natijasida vrachning kasbiy xatosi aniqlanganda quyidagi obyektiv va subyektiv holatlar tahlil qilinadi:

obyektiv sabablar — alohida holatlarda bemorlarga tibbiy yordam koʻrsatish yoki tashxis qoʻyish uchun muassasaning moddiy-texnika bazasi quvvati yetishmasligi, zarur dori vositalarining mavjud emasligi, bemorning ahvoli ogʻir holatdaligi va qisqa muddat statsionarda boʻlganligi sababli tegishli tekshirish va davolash muolajalarini oʻtkazish imkoniyati boʻlmaganligi, hayotga xavf tugʻdiruvchi holatlar paytida tibbiy koʻrsatmalarga asosan shoshilinch operatsiyalar oʻtkazilishi oqibatida bemorning ahvoli ogʻirlashishi va boshqa oʻxshash holatlar;

subyektiv sabablar — vrach bilimi saviyasining yetishmasligi oqibatida bemorning holatini toʻgʻri baholay olmaslik, mavjud imkoniyatlarga qaramasdan davolash-diagnostika standartlariga rioya qilmaslik, vrach tomonidan notoʻgʻri taktika qoʻllanilganligi, tajribasi yetishmasligi va boshqa shu kabi holatlar.

Subyektiv sabablarga koʻra bemorning sogʻligʻiga jiddiy zarar yetkazilgan yoki oʻlim holati yuzaga kelgan boʻlsa, bunda huquqni muhofaza qiluvchi organlar tomonidan vrachning kasbiy faoliyati belgilangan tartibda oʻrganib chiqiladi.

23. Vrachning kasbiy faoliyatini oʻrganish yakuni boʻyicha Ekspert guruhining xulosasi shakllantiriladi.

24. Vrachning kasbiy faoliyatini oʻrganish davomida vrach tomonidan bemorga tibbiy xizmat koʻrsatilishi natijasida uning sogʻligʻi holati ogʻirlashgan yoki sogʻligʻiga zarar yetkazilganligi aniqlansa, vrach aybi bilan bemorga yetkazilgan moddiy zararning taxminiy miqdori va kasbiy xatoga yoʻl qoʻygan vrachga nisbatan intizomiy taʼsir chorasini qoʻllash masalasi Ekspert guruhi xulosasida aks ettiriladi.

25. Ekspert guruhi xulosasi Ekspert guruhi majlisida muhokama qilinadi va uning raisi tomonidan tasdiqlanadi. Faoliyati oʻrganilgan vrach Ekspert guruhining majlislarida ishtirok etish va Ekspert guruhi xulosasi yuzasidan oʻz fikrlarini bildirish huquqiga ega.

26. Ekspert guruhi xulosasi belgilangan tartibda tasdiqlanganidan soʻng tegishli tibbiyot tashkiloti rahbariga bir ish kuni ichida taqdim etiladi.

27. Tibbiyot tashkiloti rahbari uch ish kunida Ekspert guruhi xulosasi asosida kasbiy xatoga yoʻl qoʻygan shifokorga nisbatan mehnat haqidagi qonunlarda belgilangan tartibda taʼsir choralarini qoʻllaydi.

28. Agar vrach Ekspert guruhi xulosasida aks ettirilgan kasbiy xatoni tan olsa va bemorga yetkazilgan moddiy zararni ixtiyoriy ravishda qoplasa, ushbu vrachga nisbatan tibbiyot tashkiloti rahbari tomonidan moddiy taʼsir chorasi qoʻllanilmaydi.

29. Tibbiyot tashkiloti rahbari Ekspert guruhi xulosasini hamda uning yuzasidan koʻrilgan choralar haqida maʼlumotlarni vrachning kasbiy faoliyatidan zarar koʻrgan bemorga uch ish kunida, shuningdek, umumlashtirilgan maʼlumotlarni har chorakda Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga taqdim etadi.

30. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining Nazorat inspeksiyasi Ekspert guruhlari xulosalarini toʻplash va ular yuzasidan koʻrilgan choralarni umumlashtirish, kasbiy xatoga yoʻl qoʻygan vrachlar haqida maʼlumotlarni yuritishga masʼul hisoblanadi.

31. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi vrachlar tomonidan yoʻl qoʻyilayotgan tizimli kamchiliklarni oʻrganadi va ularni bartaraf etish hamda oldini olish boʻyicha tegishli koʻrsatmalar beradi.

5-bob. Yakunlovchi qoidalar

32. Faoliyati oʻrganilgan vrach Ekspert guruhi xulosasidan norozi boʻlsa, Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligiga yoki sudga murojaat qilish huquqiga ega.

33. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.

Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA

Tibbiyot tashkilotlari vrachlarining kasbiy faoliyatini oʻrganish tartibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 18-iyun,

456-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 18.06.2018-y., 09/18/456/1362-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz