📅 2018-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 21-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 21 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 21 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 21 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
НАМУНАВИЙ ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш чора-тадбирлари ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган турар жойларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акциясини ўтказиш тўғрисида» 2018 йил 20 апрелдаги ПФ-5421-сон Фармонига мувофиқ мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси эълон қилингани ҳамда у 2019 йил 1 майга қадар давом этиши маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар:
кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссиясининг таркиби 2-иловага мувофиқ;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларининг намунавий таркиби 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимликлари бир ҳафта муддатда 3 ва 3а-иловаларга мувофиқ таркибда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларини тузсин.
4. Қуйидагилар:
а) Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг ишини «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принцип бўйича мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш;
мазкур Комиссия ишчи органи ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларининг фаолиятига ташкилий-техник ҳамда услубий кўмаклашиш;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссиялари қарорларидан норози бўлган мурожаат этувчиларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари томонидан тақдим этилган ҳисоботни умумлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ҳар чорак якуни бўйича тақдим этиб бориш;
б) Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиялари қарорларидан норози бўлган шахсларнинг мурожаатларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш ва ҳал этиш;
туман (шаҳар) комиссиялари томонидан мурожаатларни кўриб чиқишда йўл қўйилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида доимий назорат қилиб бориш;
туман (шаҳар) комиссияларининг фаолияти тўғрисида ҳар ой якуни бўйича ҳисоботини таҳлил қилиш ва республика комиссиясига тақдим этиб бориш;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ҳар чоракда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига ахборот бериб бориш;
в) туман (шаҳар) комиссияларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
бир марталик акция доирасида кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқиш ва унинг натижалари бўйича тегишли хулоса бериш;
бир марталик акция доирасида кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқишда мазкур комиссиялар аъзолари томонидан тегишли кўчмас мулк объектини жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини ташкил этиш;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этишга тўсқинлик қилаётган ҳолатларни ва бошқа камчиликларни бартараф этиш бўйича мурожаат этувчига тавсиялар бериш;
ўз фаолияти тўғрисида ҳисоботни ушбу қарорнинг 4-иловасига мувофиқ шаклда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 3-санасига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва Тошкент шаҳар комиссияларига тақдим этиш;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ҳар чоракда халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларига ахборот бериб бориш.
5. Белгилаб қўйилсинки:
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича республика ва Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) комиссияларининг фаолияти ушбу қарорга қатъий риоя этган ҳолда ташкил этилади;
кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг ишини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш ишлари «республика — вилоят — туман (шаҳар)» уч поғонали принцип бўйича амалга оширилади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари қабул қилингандан сўнг кўчмас мулк объектлари ягона электрон маълумотлар базасига ҳамда ер фонди тоифалари бўйича ҳисоботларга тегишли ўзгартиришлар киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар ушбу қарор билан тасдиқланган Низомга мувофиқ жисмоний шахсларнинг аризаларини қабул қилиш ва кўриб чиқишда идоралараро электрон ҳамкорлик тизимининг узлуксиз ишлашини таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, Давлат солиқ қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги давлат хизматлари кўрсатувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ягона биллинг тизими орқали реал вақт режимида тўловлар электрон шаклда қабул қилинишини ҳамда йиғимлар суммаси ҳисоби юритилишини таъминласинлар.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига ва халқ депутатлари вилоят, Тошкент шаҳар ҳамда туман (шаҳар) Кенгашларига ҳудудий комиссиялар томонидан кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ахборотлар киритилишини таъминласинлар.
10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман (шаҳар) ҳокимлари ушбу қарорда назарда тутилган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсан жавоб берадилар.
11. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ҳамда Қурилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорнинг амалиётда қўлланишини мунтазам ўрганиб борсин ва зарурат бўлганда, унинг нормаларини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифларни киритсин.
12. Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда ушбу қарорнинг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини аҳоли ўртасида кенг тушунтириш мақсадида оммавий ахборот воситалари орқали ёритиб борилишини таъминласинлар.
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси А.Х. Абдуллаев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низом турар жойларига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида жисмоний шахсларнинг қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки иморат қуриш учун рухсатнома олмасдан қурилган якка тартибдаги уй-жойига (кейинги ўринларда Ўзбошимчалик билан қурилган иморат деб аталади) нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низом талаблари кўп қаватли уйларга ва уларга туташиб кетган ер участкаларида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.
3. Бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияларнинг фаолияти мазкур Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Давлат хизматлари марказлари ва кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссияларининг (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) аъзолари ўртасида ахборот алмашиш идоралараро электрон ҳамкорлик тизими (кейинги ўринларда тизим деб аталади) орқали амалга оширилади.
2-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун мурожаат қилиш
5. Жисмоний шахс (унинг қонуний вакили) ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун Давлат хизматлари маркази орқали туман (шаҳар) ҳокимининг номига ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги ариза билан мурожаат қилади.
Аризага қуйидагилар илова қилинади:
мурожаат этувчининг паспорти нусхаси;
мурожаат этувчининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилган муддатлари ва иморат қурилган вақт тўғрисида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномалари.
мурожаат этувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумотларни, шунингдек, бошқа ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилиш тақиқланади.
6. Мурожаат этувчи аризани ўз имзоси билан тасдиқлайди.
7. Аризани кўриб чиқиш учун Давлат хизматлари маркази томонидан йиғим ундирилмайди, бир марталик акция доирасида тўланадиган бир марталик йиғим бундан мустасно.
8. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ёлғон маълумотлар ёхуд унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг тўлиқ эмаслиги аризани қабул қилишда рад этиш учун асос ҳисобланади.
Аризани бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
9. Ариза рўйхатдан ўтказилгандан кейин Давлат хизматлари маркази ходими мурожаат этувчига ариза олингани тўғрисида тилхат беради ёки рўйхатдан ўтказиш рақамини кўрсатган ҳолда, ариза нусхасида унинг қабул қилингани тўғрисида тегишли ёзувни қайд этади.
10. Мурожаат этувчи томонидан тақдим этилган ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар Давлат хизматлари маркази ходими томонидан сканерланади ва бир соат мобайнида тизим орқали Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналарининг туман (шаҳар) филиалларига (кейинги ўринларда комиссия ишчи органи деб аталади) юборилади.
3-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун тақдим этилган мурожаатларни кўриб чиқиш
11. Комиссия ишчи органи ариза келиб тушгандан сўнг 3 иш куни мобайнида мурожаат этувчининг аризасида кўрсатилган жойга чиққан ҳолда ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиб, унинг техник планини шакллантиради ҳамда ушбу техник планни комиссия аъзоларига ариза ва унга илова қилинган ҳужжатлар билан бирга тизим орқали юборади.
12. Комиссия аъзолари ариза келиб тушган кундан бошлаб 5 календарь кун мобайнида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатини у жойлашган жойга борган ҳолда ўрганади ва ўрганиш натижаларига кўра комиссия ишчи органига кўчмас мулк объекти бўйича ўз хулосаларини (маълумотномаларини) тизим орқали юборади, туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи бундан мустасно.
13. Комиссия аъзоларининг хулосаларида (маълумотномаларида) қуйидаги маълумотлар акс эттирилади:
а) туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашмагани ёки жойлашгани, ер участкасининг умумий майдони ва сифат тавсифлари;
б) туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда), қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда) зид равишда ҳамда объектларнинг муҳофаза зоналарида жойлашгани ёки жойлашмагани, шунингдек, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларининг бошқа талаблари бузилгани ёки бузилмагани;
в) туман (шаҳар) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкаси қонун ҳужжатларига мувофиқ турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган муҳофаза этиладиган ҳудудда жойлашгани ёки жойлашмагани, ўзбошимчалик билан қурилган иморатни жойлаштиришда табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилгани ёки этилмагани;
г) туман (шаҳар) давлат бош санитария врачининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва у жойлашган ер участкасида санитария нормалари, қоидалари ва гигиена нормативлари талабларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани;
д) туман (шаҳар) ички ишлар бўлимининг маълумотномасида –ўзбошимчалик билан қурилган иморатдан фойдаланувчи ва унинг оила аъзолари қайси манзилда рўйхатдан ўтганлиги ёки рўйхатдан ўтмаганлиги;
е) туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг маълумотномасида — мурожаат этувчида мол-мулк ва ер солиғи бўйича қарздорлик борлиги ёки йўқлиги;
ж) туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги инспекторининг хулосасида — ўзбошимчалик билан қурилган иморат ва у жойлашган ер участкасида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилингани ёки риоя қилинмагани.
Комиссия аъзоларининг хулосаларида (маълумотномаларида) акс эттирилган маълумотлар аниқ манбалар ҳамда қонун ҳужжатлари билан асослантирилган бўлиши лозим.
Комиссия аъзоларининг хулосалари (маълумотномалари) масъул мансабдор шахс томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади.
14. Туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи бир марталик акция давомида ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишда ҳуқуқни қўллаш амалиётини изчил ва бир хилда таъминлаш чораларини амалга оширади, норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш амалиётини ўрганади ва аниқланган қонун ҳужжатлари бузилишларини, уларнинг содир этилишига имкон берувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф этиш чораларини кўради.
15. Комиссия аъзолари ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш жараёнида Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 3 августдаги 251-сон қарори билан тасдиқланган «2016-2017 йиллар даврида жисмоний ва юридик шахсларга тегишли бўлган кўчмас мулк объектларини ялпи хатловдан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ўтказилган кўчмас мулк объектларининг хатлови натижалари бўйича йиғилган маълумотлардан фойдаланиши мумкин.
Ўзбошимчалик билан қурилган иморат магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек, аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашганда комиссия аъзолари тегишли режимли ҳудудлар ва иншоотлардан фойдаланувчи ташкилотлардан қўшимча маълумотларни (хулосаларни) сўровнома юбориш орқали олишлари шарт. Бунда сўровномага жавоб у келиб тушган кундан бошлаб 3 календарь куни мобайнида тақдим этилиши керак.
16. Ўрганиш натижалари бўйича аниқлик киритилиши лозим бўлган ҳолатлар мавжуд бўлса, улар комиссиянинг умумий йиғилишида узил-кесил ҳал қилинади. Бунда туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғининг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қўллаш бўйича хулосаси ҳисобга олиниши лозим.
Фуқаролар ўртасидаги мулкий низоларни ҳал қилиш комиссия ваколатига кирмайди, бундай низолар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади. Бунда мулкий низолар ҳал қилингандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморатнинг эгаси бир марталик акция муддати тугагунга қадар ушбу Низомда белгиланган тартибда мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.
17. Комиссия ишчи органи 3 календарь куни мобайнида комиссия аъзоларининг хулосаларига асосан кўчмас мулк объектини ўрганиш бўйича мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда далолатнома (кейинги ўринларда далолатнома деб аталади) расмийлаштиради.
Далолатномада комиссия аъзоларининг хулосалари акс эттирилади ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги, шу жумладан иморат жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади.
Далолатнома комиссия ишчи органи масъул ходими томонидан имзоланади ва комиссия раиси томонидан тасдиқланади.
Далолатномага комиссия ишчи органи томонидан ўрганиш давомида тузилган кўчмас мулк объектининг плани илова қилинади.
18. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин деб топилганда комиссия ишчи органи далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига мурожаат этувчи бир марталик йиғимни тўлаши учун электрон шаклда ҳисобварақ-фактурани тизим орқали юборади.
Давлат хизматлари маркази ҳисобварақ-фактура тушганидан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда ҳисобварақ-фактурага ўзининг муҳрини босиб мурожаат этувчига тақдим этади.
19. Мурожаат этувчи ҳисобварақ-фактура тушган кундан бошлаб 4 иш куни мобайнида ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган тўловни (базавий ҳисоблаш миқдорининг беш баравари миқдордаги бир марталик йиғимни) амалга оширади.
Бир марталик йиғим тўлангани ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади.
20. Бир марталик йиғим суммасининг:
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасининг шахсий ғазна ҳисоб рақамига;
20 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг Ер муносабатлари ва давлат кадастрларини ривожлантириш жамғармасига;
20 фоизи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ер тузиш ва кўчмас мулк давлат корхоналари ҳисоб рақамига;
40 фоизи — тегишли туман (шаҳар) маҳаллий бюджетларига ўтказилади.
21. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим белгиланган муддатда тўланмаган тақдирда, унинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ишлари тўхтатиб турилади. Мурожаат этувчи томонидан бир марталик акция муддати тугагунга қадар тўлов амалга оширилмаса ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди.
22. Комиссия ишчи органи мурожаат этувчи томонидан бир марталик йиғим тўлангандан кейин 2 календарь куни мобайнида Комиссия раиси томонидан тасдиқланган далолатнома асосида мурожаат этувчининг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори лойиҳасини тайёрлайди ва тасдиқлаш учун туман (шаҳар) ҳокимига тақдим этади.
Қарор лойиҳасида ўзбошимчалик билан қурилган иморат мулкдорига иморат қурилган ер участкасига (участканинг бир қисмига) мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш ҳам назарда тутилади.
23. Туман (шаҳар) ҳокимининг комиссия ишчи органи томонидан тайёрланган қарори лойиҳаси у тақдим этилган кундан бошлаб 2 иш куни мобайнида қабул қилинади.
24. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокими қарорининг нусхаси у қабул қилинган кундан бошлаб, 1 иш куни мобайнида Комиссия ишчи органи томонидан Давлат хизматлари марказига тизим орқали юборилади.
Давлат хизматлари маркази туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхаси тушганидан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда туман (шаҳар) ҳокимининг қарори нусхасига ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.
4-боб. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ёки уни рад этиш
25. Ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини бериш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг қарори кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқини белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос ҳисобланади.
26. Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилади ва иморат жойлашган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилади:
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган, жисмоний шахслар томонидан узлуксиз фойдаланилаётган ер участкалари, агар ўзбошимчалик билан қурилган иморатлар бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини бузмаса ёки фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаса, қонун ҳужжатларида белгиланган меъёрлар (шу жумладан, ҳар бир оилага белгиланган меъёрлар) доирасида;
белгиланган тартибда берилмаган ер участкаларида қурилган объектлар мулкдори бўлмаган, лекин ўзиники каби ҳалол, ошкора ва узлуксиз эгалик қилиб жисмоний шахслар томонидан фойдаланилаётган иморатларига ва ер участкасига;
кўчмас мулк объектларига эгалик ҳуқуқи мавжуд жисмоний шахслар томонидан ўзи яшаб турган ер участкасига ўзбошимчалик билан қурилган қўшимча иморатларига;
жисмоний шахслар томонидан «Ер тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни қабул қилинишига қадар (1990 йил 20 июнь) якка тартибда уй-жой қуриш, шахсий ёрдамчи хўжалик юритиш учун фойдаланиб келаётган иморатлар ва ер участкасига ҳуқуқларни белгиловчи ҳужжатлар сақлаб қолинмаган бўлса;
деҳқон (шахсий ёрдамчи) хўжалик юритиш учун фойдаланилаётган ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкалари ва уларда қурилган иморатларга «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 8-моддасида белгиланган меъёрлар доирасида.
27. Қуйидаги ҳолларда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этилмайди:
аҳоли пунктларининг бош режалари ва уларнинг қисмларини батафсил режалаштириш лойиҳаларига, қишлоқ фуқаролари йиғинлари ҳудудларини меъморий режалаштиришни ташкил этиш лойиҳаларига (мавжуд бўлганда) зид равишда жойлашган иморатларга;
магистрал қувурлар, темир йўл ва автомобиль йўллари, электр қуввати узатиш ва алоқа линиялари қўриқланадиган муҳофаза зоналари, сув муҳофазаси ва санитария-ҳимоя зоналарида, шунингдек аэродромлар ҳамда чиқиндилар ва бошқа заҳарли моддаларни кўмиш жойлари яқинида жойлашган иморатларга;
қонун ҳужжатлари билан қурилиши тақиқланган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда ҳамда табиий хавфи юқори бўлган ҳудудда жойлашган иморатларга;
ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкасида қурилган иморатлар шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бузиб қурилган бўлса, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирса.
28. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб топилганда комиссия ишчи органи рад этиш асослари кўрсатилган хат тайёрлайди ва далолатноманинг нусхасини илова қилган ҳолда уни далолатнома тасдиқланган куннинг ўзида Давлат хизматлари марказига ҳамда туман (шаҳар) ҳокимига тизим орқали юборади.
Давлат хизматлари маркази хат тушганидан сўнг бир соат мобайнида мурожаат этувчини бу ҳақда ахборот-коммуникация тизимлари орқали хабардор қилади ҳамда хатга ўзининг муҳрини қўйиб, мурожаат этувчига тақдим этади.
Хатда ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини олиш учун тўсқинлик қилаётган ҳолатларни (камчиликларни) бартараф этиш бўйича тавсиялар берилади ёки ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқи эътироф этиш мумкин эмас бўлган ҳолатлар кўрсатилади.
29. Ўзбошимчалик билан қурилган иморат бўйича комиссия ишчи органининг хатида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилгандан сўнг ўзбошимчалик билан қурилган иморат эгаси ушбу Низомда белгиланган тартибда бир марталик акция муддати тугагунга қадар мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
30. Мурожаат этувчи комиссия қароридан норози бўлган тақдирда, бир марталик акция муддати тугагунга қадар тегишлилиги бўйича юқори турувчи комиссияга ёхуд судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари туман (шаҳар) комиссияларининг қарорларидан норози бўлган шахсларнинг мурожаатларини 3 иш куни мобайнида кўриб чиқади ва ҳал этади.
31. Комиссия томонидан шахснинг ўзбошимчалик билан қурилган иморатига нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин эмас деб ҳисобланганда туман (шаҳар) ҳокимликлари комиссия далолатномаси асосида қонун ҳужжатларига асосан турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ер майдонида жойлашган ва ўзбошимчалик билан қурилган иморатни бартараф этиш (бузиб ташлаш) тўғрисидаги даъво аризасини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда судга киритади.
5-боб. Якунловчи қоида
32. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Бир марталик акция доирасида ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича комиссияларнинг фаолиятини амалга ошириш
Кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
____________________________ туман (шаҳар) ҳокими _____________________________________________га (ҳокимнинг Ф.И.О.) _____________________________________________да (манзил) яшовчи фуқаро _______________________________дан (фуқаронинг Ф.И.О.) тел.:________________________ АРИЗА Мен ___________________________________________________________________ ўзбошимчалик билан қурилган (мурожаат этувчининг Ф.И.О.) ______________________________________________________________________________________________ да (тўлиқ манзил) жойлашган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этишингизни сўрайман. Ер участкасининг умумий майдони _______ га ни ташкил этади. Ер участкасидан амалда фойдаланганлик учун сабаб бўлган ҳолатлар: ________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________. Паспортга оид маълумотлар (серия ва рақам):___________________________________________________________. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса): ______________________________________________________________. Ушбу аризага қуйидагилар илова қилинмоқда: паспорт нусхаси; фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг оила аъзолари ҳақида ҳамда ер участкасига эгалик қилинган муддатлар ва иморат қурилган вақт тўғрисидаги маълумотнома. ________________________________________ (мурожаат этувчининг имзоси) __________________________ (сана)
Кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат акцияси доирасида кўчмас мулкларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
ТАСДИҚЛАЙМАН Комиссия раиси — туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари ___________________________ (Ф.И.О.) _________________ (имзо) Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича ДАЛОЛАТНОМА __________ _______________________________________________ тегишли (жисмоний шахснинг Ф.И.О.) «___» _____________20__ й. ____________ тумани (шаҳри) Ушбу далолатнома: ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими _____________________________________, (лавозими, Ф.И.О.) қурилиш бўлими _____________________________________, (лавозими, Ф.И.О.) экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси _____________________________________, (лавозими, Ф.И.О.) давлат солиқ инспекцияси _____________________________________, (лавозими, Ф.И.О.) давлат бош санитария врачи _____________________________________, Ф.И.О.) ички ишлар бўлими _____________________________________, (лавозими, Ф.И.О.) ёнғин хавфсизлиги бўлими _____________________________________, (лавозими, Ф.И.О.) кўчмас мулк объектидан фойдаланувчи _____________________________________, (Ф.И.О.) иштирокида тузилди. Кўчмас мулк объектини ўрганиш жараёнида қуйидагилар аниқланди: 1. Кўчмас мулкнинг жойлашган жойи _____________________________________________________________________. 2. Кадастр рақами: ер участкасининг (рақам берилганда) _____________________________________________________. бино ва иншоотнинг (рақам берилганда) ______________________________________________. 3. Фойдаланиш мақсади: ер участкасининг ____________________________________________________________________________________. бино ва иншоотнинг __________________________________________________________________________________. 4. Ер участкасининг майдони, амалда ______ га. 5. Бино ва иншоотнинг умумий майдони ______ кв.м. 6. Қўшни ер эгаси ва ердан фойдаланувчилар ўртасида низолар мавжудлиги ______________________________________. ________________________________________________________________________________________________. 7. Ўрганиш жараёнида комиссия аъзоларининг хулосалари асосида аниқланган маълумотлар: ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ 8. ______________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (ўзбошимчалик билан қурилган иморатга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш мумкин ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади) 9. ______________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (ўзбошимчалик билан қурилган иморат жойлашган ер участкасига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилиши мумкинлиги ёки мумкин эмаслиги кўрсатилади) Мазкур далолатномага ер участкасининг плани илова қилинади. Комиссия ишчи органи ___________________________(лавозими, Ф.И.О.) ____________ (имзо) Ўзбошимчалик билан қурилган иморатни ўрганиш натижалари бўйича далолатномага ИЛОВА Ер участкасининг ПЛАНИ ____________________ масштаб Чегарадош ердан фойдаланувчилар билан келишув: ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (номи, имзоси, Ф.И.О.) Ижрочи ________________________________________________________________________________________ (имзоси, Ф.И.О.)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича республика комиссиясининг
1. А. Вахабов — Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси, Комиссия раиси 2. А. Абдуллаев — Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси, Комиссия раиси ўринбосари 3. А. Тўхтаев — Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири 4. Б. Кучкаров — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси 5. Б.Мусаев — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раиси в.б. 6. А. Шадманов — Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири 7. П. Бобожонов — Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири 8. С. Самадов — Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари 9. А. Ташкулов — Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг ўринбосари
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиясининг
1. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари ва Тошкент шаҳар ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси бошлиғи 4. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш вазири, вилоятлар бош бошқармаси ва Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси бошлиғи 5. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи 6. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси бошлиғи 7. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бош давлат санитария врачи 8. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, вилоят ички ишлар бошқармаси ва Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси бошлиғи 9. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси адлия вазири, вилоят ва Тошкент шаҳар адлия бошқармаси бошлиғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига 3а-ИЛОВА
Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) комиссиясининг
1. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалиги бўйича ўринбосари, Комиссия раиси 2. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ер ресурслари ва давлат кадастри бўлими бошлиғи, Комиссия раиси ўринбосари 3. Лавозимига кўра — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонасининг туман (шаҳар) филиали бошлиғи 4. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) қурилиш бўлими бошлиғи 5. Лавозимига кўра — туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи 6. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) давлат солиқ инспекцияси бошлиғи 7. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) давлат бош санитария врачи 8. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғи 9. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) ёнғин хавфсизлиги бўлими 10. Лавозимига кўра — туман (шаҳар) адлия бўлими бошлиғи
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 21 июндаги 461-сон қарорига 4-ИЛОВА
Кўчмас мулкка нисбатан ҳуқуқни эътироф этиш ишларини ташкил этиш бўйича ________________________________ туман (шаҳар), вилоят, республика) комиссияси фаолияти тўғрисида 2018 йил «___» __________ ҳолатига ҲИСОБОТ Т/р Ҳудудларнинг номи Кўчмас мулк ҳуқуқини эътироф этиш тўғрисида қарор қабул қилинган туман (шаҳар) ҳокимининг қарорлари сони Ер участкасининг умумий майдони (га ) Иморатлар эгалаб турган умумий майдони (кв.м.) шундан ўзбошимчалик билан эгалланган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи берилган захирага қайтарилган жами эгалик ҳуқуқи эътироф этилган майдони 1 2 3 4 5 6 7
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 21 июнь,
461-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
NAMUNAVIY TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar hamda oʻzboshimchalik bilan qurilgan turar joylarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2018-yil 20-apreldagi PF-5421-son Farmoni ijrosini taʼminlash chora-tadbirlari haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar hamda oʻzboshimchalik bilan qurilgan turar joylarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2018-yil 20-apreldagi PF-5421-son Farmoni ijrosini taʼminlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalarida yoki imorat qurish uchun ruxsatnoma olmasdan qurilgan turar joylarga nisbatan Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Fuqarolarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar hamda oʻzboshimchalik bilan qurilgan turar joylarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasini oʻtkazish toʻgʻrisida” 2018-yil 20-apreldagi PF-5421-son Farmoniga muvofiq mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi eʼlon qilingani hamda u 2019-yil 1-mayga qadar davom etishi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar:
koʻchmas mulkka nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisidagi nizom 1-ilovaga muvofiq;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasining tarkibi 2-ilovaga muvofiq;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) komissiyalarining namunaviy tarkibi 3 va 3a-ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar, tumanlar (shaharlar) hokimliklari bir hafta muddatda 3 va 3a-ilovalarga muvofiq tarkibda koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar, Toshkent shahar, tuman (shahar) komissiyalarini tuzsin.
4. Quyidagilar:
a) Respublika komissiyasining asosiy vazifalari etib belgilansin:
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining ishini “respublika — viloyat — tuman (shahar)” uch pogʻonali prinsip boʻyicha muvofiqlashtirish va nazorat qilib borish;
mazkur Komissiya ishchi organi va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) komissiyalarining faoliyatiga tashkiliy-texnik hamda uslubiy koʻmaklashish;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) komissiyalari qarorlaridan norozi boʻlgan murojaat etuvchilarning murojaatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqish va hal etish;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tomonidan taqdim etilgan hisobotni umumlashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Administratsiyasi va Vazirlar Mahkamasiga har chorak yakuni boʻyicha taqdim etib borish;
b) Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) komissiyalari qarorlaridan norozi boʻlgan shaxslarning murojaatlarini belgilangan tartibda koʻrib chiqish va hal etish;
tuman (shahar) komissiyalari tomonidan murojaatlarni koʻrib chiqishda yoʻl qoʻyilgan kamchiliklarni bartaraf etish maqsadida doimiy nazorat qilib borish;
tuman (shahar) komissiyalarining faoliyati toʻgʻrisida har oy yakuni boʻyicha hisobotini tahlil qilish va respublika komissiyasiga taqdim etib borish;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha har chorakda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi, xalq deputatlari viloyatlar va Toshkent shahar Kengashlariga axborot berib borish;
v) tuman (shahar) komissiyalarining asosiy vazifalari etib belgilansin:
bir martalik aksiya doirasida koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish uchun taqdim etilgan murojaatlarni koʻrib chiqish va uning natijalari boʻyicha tegishli xulosa berish;
bir martalik aksiya doirasida koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish uchun taqdim etilgan murojaatlarni koʻrib chiqishda mazkur komissiyalar aʼzolari tomonidan tegishli koʻchmas mulk obyektini joyiga chiqqan holda oʻrganish ishlarini tashkil etish;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etishga toʻsqinlik qilayotgan holatlarni va boshqa kamchiliklarni bartaraf etish boʻyicha murojaat etuvchiga tavsiyalar berish;
oʻz faoliyati toʻgʻrisida hisobotni ushbu qarorning 4-ilovasiga muvofiq shaklda hisobot oyidan keyingi oyning 3-sanasiga qadar Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyat va Toshkent shahar komissiyalariga taqdim etish;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha har chorakda xalq deputatlari tuman (shahar) Kengashlariga axborot berib borish.
5. Belgilab qoʻyilsinki:
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha respublika va Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) komissiyalarining faoliyati ushbu qarorga qatʼiy rioya etgan holda tashkil etiladi;
koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining ishini muvofiqlashtirish va nazorat qilish ishlari “respublika — viloyat — tuman (shahar)” uch pogʻonali prinsip boʻyicha amalga oshiriladi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimining qarorlari qabul qilingandan soʻng koʻchmas mulk obyektlari yagona elektron maʼlumotlar bazasiga hamda yer fondi toifalari boʻyicha hisobotlarga tegishli oʻzgartirishlar kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar ushbu qaror bilan tasdiqlangan Nizomga muvofiq jismoniy shaxslarning arizalarini qabul qilish va koʻrib chiqishda idoralararo elektron hamkorlik tizimining uzluksiz ishlashini taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Markaziy banki, Davlat soliq qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi davlat xizmatlari koʻrsatuvchi davlat organlari va boshqa tashkilotlar bilan birgalikda ikki hafta muddatda Yagona billing tizimi orqali real vaqt rejimida toʻlovlar elektron shaklda qabul qilinishini hamda yigʻimlar summasi hisobi yuritilishini taʼminlasinlar.
9. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari tegishli ravishda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesiga va xalq deputatlari viloyat, Toshkent shahar hamda tuman (shahar) Kengashlariga hududiy komissiyalar tomonidan koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha axborotlar kiritilishini taʼminlasinlar.
10. Belgilab qoʻyilsinki, Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Qurilish vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligi rahbarlari, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman (shahar) hokimlari ushbu qarorda nazarda tutilgan vazifalarning oʻz vaqtida va sifatli bajarilishi uchun shaxsan javob beradilar.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi Adliya vazirligi hamda Qurilish vazirligi bilan birgalikda mazkur qarorning amaliyotda qoʻllanishini muntazam oʻrganib borsin va zarurat boʻlganda, uning normalarini takomillashtirish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga takliflarni kiritsin.
12. Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi hamda Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi bilan birgalikda ushbu qarorning ahamiyati va mazmun-mohiyatini aholi oʻrtasida keng tushuntirish maqsadida ommaviy axborot vositalari orqali yoritib borilishini taʼminlasinlar.
13. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev, Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi A.X. Abdullayev hamda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi Q.R. Sariyev, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-iyundagi 461-son qaroriga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkka nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizom turar joylariga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida jismoniy shaxslarning qurilish maqsadlari uchun ajratilmagan yer uchastkalarida yoki imorat qurish uchun ruxsatnoma olmasdan qurilgan yakka tartibdagi uy-joyiga (keyingi oʻrinlarda Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat deb ataladi) nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizom talablari koʻp qavatli uylarga va ularga tutashib ketgan yer uchastkalarida oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarga, noturar joylarga nisbatan tatbiq etilmaydi.
3. Bir martalik aksiya doirasida oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish hamda koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha komissiyalarning faoliyati mazkur Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Davlat xizmatlari markazlari va koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) komissiyalarining (keyingi oʻrinlarda komissiya deb ataladi) aʼzolari oʻrtasida axborot almashish idoralararo elektron hamkorlik tizimi (keyingi oʻrinlarda tizim deb ataladi) orqali amalga oshiriladi.
2-bob. Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini olish uchun murojaat qilish
5. Jismoniy shaxs (uning qonuniy vakili) oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini olish uchun Davlat xizmatlari markazi orqali tuman (shahar) hokimining nomiga ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shakldagi ariza bilan murojaat qiladi.
Arizaga quyidagilar ilova qilinadi:
murojaat etuvchining pasporti nusxasi;
murojaat etuvchining oila aʼzolari haqida hamda yer uchastkasiga egalik qilgan muddatlari va imorat qurilgan vaqt toʻgʻrisida fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlarining maʼlumotnomalari.
murojaat etuvchidan ushbu bandda koʻrsatilmagan maʼlumotlarni, shuningdek, boshqa hujjatlarni taqdim etishni talab qilish taqiqlanadi.
6. Murojaat etuvchi arizani oʻz imzosi bilan tasdiqlaydi.
7. Arizani koʻrib chiqish uchun Davlat xizmatlari markazi tomonidan yigʻim undirilmaydi, bir martalik aksiya doirasida toʻlanadigan bir martalik yigʻim bundan mustasno.
8. Murojaat etuvchi tomonidan taqdim etilgan yolgʻon maʼlumotlar yoxud unga ilova qilinadigan hujjatlarning toʻliq emasligi arizani qabul qilishda rad etish uchun asos hisoblanadi.
Arizani boshqa asoslar boʻyicha rad etish taqiqlanadi.
9. Ariza roʻyxatdan oʻtkazilgandan keyin Davlat xizmatlari markazi xodimi murojaat etuvchiga ariza olingani toʻgʻrisida tilxat beradi yoki roʻyxatdan oʻtkazish raqamini koʻrsatgan holda, ariza nusxasida uning qabul qilingani toʻgʻrisida tegishli yozuvni qayd etadi.
10. Murojaat etuvchi tomonidan taqdim etilgan ariza va unga ilova qilingan hujjatlar Davlat xizmatlari markazi xodimi tomonidan skanerlanadi va bir soat mobaynida tizim orqali Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonalarining tuman (shahar) filiallariga (keyingi oʻrinlarda komissiya ishchi organi deb ataladi) yuboriladi.
3-bob. Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini olish uchun taqdim etilgan murojaatlarni koʻrib chiqish
11. Komissiya ishchi organi ariza kelib tushgandan soʻng 3 ish kuni mobaynida murojaat etuvchining arizasida koʻrsatilgan joyga chiqqan holda oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratni oʻrganib, uning texnik planini shakllantiradi hamda ushbu texnik planni komissiya aʼzolariga ariza va unga ilova qilingan hujjatlar bilan birga tizim orqali yuboradi.
12. Komissiya aʼzolari ariza kelib tushgan kundan boshlab 5 kalendar kun mobaynida murojaat etuvchining oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratini u joylashgan joyga borgan holda oʻrganadi va oʻrganish natijalariga koʻra komissiya ishchi organiga koʻchmas mulk obyekti boʻyicha oʻz xulosalarini (maʼlumotnomalarini) tizim orqali yuboradi, tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻi bundan mustasno.
13. Komissiya aʼzolarining xulosalarida (maʼlumotnomalarida) quyidagi maʼlumotlar aks ettiriladi:
a) tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi boshligʻining xulosasida — oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat joylashgan yer uchastkasi qonun hujjatlariga muvofiq turar joy qurish uchun ajratilishi mumkin boʻlmagan yer maydonida joylashmagani yoki joylashgani, yer uchastkasining umumiy maydoni va sifat tavsiflari;
b) tuman (shahar) qurilish boʻlimi boshligʻining xulosasida — oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat aholi punktlarining bosh rejalari va ularning qismlarini batafsil rejalashtirish loyihalariga (mavjud boʻlganda), qishloq fuqarolari yigʻinlari hududlarini meʼmoriy rejalashtirishni tashkil etish loyihalariga (mavjud boʻlganda) zid ravishda hamda obyektlarning muhofaza zonalarida joylashgani yoki joylashmagani, shuningdek, shaharsozlik normalari va qoidalarining boshqa talablari buzilgani yoki buzilmagani;
v) tuman (shahar) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish inspeksiyasi boshligʻining xulosasida — oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat joylashgan yer uchastkasi qonun hujjatlariga muvofiq turar joy qurish uchun ajratilishi mumkin boʻlmagan muhofaza etiladigan hududda joylashgani yoki joylashmagani, oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratni joylashtirishda tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlariga rioya etilgani yoki etilmagani;
g) tuman (shahar) davlat bosh sanitariya vrachining xulosasida — oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat va u joylashgan yer uchastkasida sanitariya normalari, qoidalari va gigiyena normativlari talablariga rioya qilingani yoki rioya qilinmagani;
d) tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimining maʼlumotnomasida –oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratdan foydalanuvchi va uning oila aʼzolari qaysi manzilda roʻyxatdan oʻtganligi yoki roʻyxatdan oʻtmaganligi;
e) tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasining maʼlumotnomasida — murojaat etuvchida mol-mulk va yer soligʻi boʻyicha qarzdorlik borligi yoki yoʻqligi;
j) tuman (shahar) yongʻin xavfsizligi inspektorining xulosasida — oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat va u joylashgan yer uchastkasida yongʻin xavfsizligi qoidalariga rioya qilingani yoki rioya qilinmagani.
Komissiya aʼzolarining xulosalarida (maʼlumotnomalarida) aks ettirilgan maʼlumotlar aniq manbalar hamda qonun hujjatlari bilan asoslantirilgan boʻlishi lozim.
Komissiya aʼzolarining xulosalari (maʼlumotnomalari) masʼul mansabdor shaxs tomonidan imzolanadi va muhr bilan tasdiqlanadi.
14. Tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻi bir martalik aksiya davomida oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etishda huquqni qoʻllash amaliyotini izchil va bir xilda taʼminlash choralarini amalga oshiradi, normativ-huquqiy hujjatlarni qoʻllash amaliyotini oʻrganadi va aniqlangan qonun hujjatlari buzilishlarini, ularning sodir etilishiga imkon beruvchi sabab va shart-sharoitlarni bartaraf etish choralarini koʻradi.
15. Komissiya aʼzolari oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratni oʻrganish jarayonida Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 3-avgustdagi 251-son qarori bilan tasdiqlangan “2016-2017-yillar davrida jismoniy va yuridik shaxslarga tegishli boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini yalpi xatlovdan oʻtkazish tartibi toʻgʻrisida”gi nizomga muvofiq oʻtkazilgan koʻchmas mulk obyektlarining xatlovi natijalari boʻyicha yigʻilgan maʼlumotlardan foydalanishi mumkin.
Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat magistral quvurlar, temir yoʻl va avtomobil yoʻllari, elektr quvvati uzatish va aloqa liniyalari qoʻriqlanadigan muhofaza zonalari, suv muhofazasi va sanitariya-himoya zonalarida, shuningdek, aerodromlar hamda chiqindilar va boshqa zaharli moddalarni koʻmish joylari yaqinida joylashganda komissiya aʼzolari tegishli rejimli hududlar va inshootlardan foydalanuvchi tashkilotlardan qoʻshimcha maʼlumotlarni (xulosalarni) soʻrovnoma yuborish orqali olishlari shart. Bunda soʻrovnomaga javob u kelib tushgan kundan boshlab 3 kalendar kuni mobaynida taqdim etilishi kerak.
16. Oʻrganish natijalari boʻyicha aniqlik kiritilishi lozim boʻlgan holatlar mavjud boʻlsa, ular komissiyaning umumiy yigʻilishida uzil-kesil hal qilinadi. Bunda tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻining normativ-huquqiy hujjatlarni qoʻllash boʻyicha xulosasi hisobga olinishi lozim.
Fuqarolar oʻrtasidagi mulkiy nizolarni hal qilish komissiya vakolatiga kirmaydi, bunday nizolar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi. Bunda mulkiy nizolar hal qilingandan soʻng oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratning egasi bir martalik aksiya muddati tugagunga qadar ushbu Nizomda belgilangan tartibda murojaat qilish huquqiga ega.
17. Komissiya ishchi organi 3 kalendar kuni mobaynida komissiya aʼzolarining xulosalariga asosan koʻchmas mulk obyektini oʻrganish boʻyicha mazkur Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda dalolatnoma (keyingi oʻrinlarda dalolatnoma deb ataladi) rasmiylashtiradi.
Dalolatnomada komissiya aʼzolarining xulosalari aks ettiriladi hamda oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish mumkinligi yoki mumkin emasligi, shu jumladan imorat joylashgan yer uchastkasiga meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi berilishi mumkinligi yoki mumkin emasligi koʻrsatiladi.
Dalolatnoma komissiya ishchi organi masʼul xodimi tomonidan imzolanadi va komissiya raisi tomonidan tasdiqlanadi.
Dalolatnomaga komissiya ishchi organi tomonidan oʻrganish davomida tuzilgan koʻchmas mulk obyektining plani ilova qilinadi.
18. Komissiya tomonidan shaxsning oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratiga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish mumkin deb topilganda komissiya ishchi organi dalolatnoma tasdiqlangan kunning oʻzida Davlat xizmatlari markaziga murojaat etuvchi bir martalik yigʻimni toʻlashi uchun elektron shaklda hisobvaraq-fakturani tizim orqali yuboradi.
Davlat xizmatlari markazi hisobvaraq-faktura tushganidan soʻng bir soat mobaynida murojaat etuvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qiladi hamda hisobvaraq-fakturaga oʻzining muhrini bosib murojaat etuvchiga taqdim etadi.
19. Murojaat etuvchi hisobvaraq-faktura tushgan kundan boshlab 4 ish kuni mobaynida hisobvaraq-fakturada koʻrsatilgan toʻlovni (bazaviy hisoblash miqdorining besh baravari miqdordagi bir martalik yigʻimni) amalga oshiradi.
Bir martalik yigʻim toʻlangani axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali tasdiqlanadi.
20. Bir martalik yigʻim summasining:
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Davlat xizmatlari agentligining budjetdan tashqari jamgʻarmasining shaxsiy gʻazna hisob raqamiga;
20 foizi — Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasining Yer munosabatlari va davlat kadastrlarini rivojlantirish jamgʻarmasiga;
20 foizi — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar yer tuzish va koʻchmas mulk davlat korxonalari hisob raqamiga;
40 foizi — tegishli tuman (shahar) mahalliy budjetlariga oʻtkaziladi.
21. Murojaat etuvchi tomonidan bir martalik yigʻim belgilangan muddatda toʻlanmagan taqdirda, uning oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratiga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish ishlari toʻxtatib turiladi. Murojaat etuvchi tomonidan bir martalik aksiya muddati tugagunga qadar toʻlov amalga oshirilmasa oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqi eʼtirof etilmaydi.
22. Komissiya ishchi organi murojaat etuvchi tomonidan bir martalik yigʻim toʻlangandan keyin 2 kalendar kuni mobaynida Komissiya raisi tomonidan tasdiqlangan dalolatnoma asosida murojaat etuvchining oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratiga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimining qarori loyihasini tayyorlaydi va tasdiqlash uchun tuman (shahar) hokimiga taqdim etadi.
Qaror loyihasida oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat mulkdoriga imorat qurilgan yer uchastkasiga (uchastkaning bir qismiga) meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqini berish ham nazarda tutiladi.
23. Tuman (shahar) hokimining komissiya ishchi organi tomonidan tayyorlangan qarori loyihasi u taqdim etilgan kundan boshlab 2 ish kuni mobaynida qabul qilinadi.
24. Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish hamda yer uchastkasiga umrbod egalik qilish huquqini berish toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimi qarorining nusxasi u qabul qilingan kundan boshlab, 1 ish kuni mobaynida Komissiya ishchi organi tomonidan Davlat xizmatlari markaziga tizim orqali yuboriladi.
Davlat xizmatlari markazi tuman (shahar) hokimining qarori nusxasi tushganidan soʻng bir soat mobaynida murojaat etuvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qiladi hamda tuman (shahar) hokimining qarori nusxasiga oʻzining muhrini qoʻyib, murojaat etuvchiga taqdim etadi.
4-bob. Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish yoki uni rad etish
25. Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish hamda yer uchastkasiga umrbod egalik qilish huquqini berish toʻgʻrisida tuman (shahar) hokimining qarori koʻchmas mulkka boʻlgan mulk huquqini belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazish uchun asos hisoblanadi.
26. Quyidagi hollarda oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqi eʼtirof etiladi va imorat joylashgan yer uchastkasiga umrbod egalik qilish huquqi beriladi:
oʻzboshimchalik bilan egallab olingan, jismoniy shaxslar tomonidan uzluksiz foydalanilayotgan yer uchastkalari, agar oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratlar boshqa shaxslarning huquqlarini va qonun bilan muhofaza qilinadigan manfaatlarini buzmasa yoki fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirmasa, qonun hujjatlarida belgilangan meʼyorlar (shu jumladan, har bir oilaga belgilangan meʼyorlar) doirasida;
belgilangan tartibda berilmagan yer uchastkalarida qurilgan obyektlar mulkdori boʻlmagan, lekin oʻziniki kabi halol, oshkora va uzluksiz egalik qilib jismoniy shaxslar tomonidan foydalanilayotgan imoratlariga va yer uchastkasiga;
koʻchmas mulk obyektlariga egalik huquqi mavjud jismoniy shaxslar tomonidan oʻzi yashab turgan yer uchastkasiga oʻzboshimchalik bilan qurilgan qoʻshimcha imoratlariga;
jismoniy shaxslar tomonidan “Yer toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuni qabul qilinishiga qadar (1990-yil 20-iyun) yakka tartibda uy-joy qurish, shaxsiy yordamchi xoʻjalik yuritish uchun foydalanib kelayotgan imoratlar va yer uchastkasiga huquqlarni belgilovchi hujjatlar saqlab qolinmagan boʻlsa;
dehqon (shaxsiy yordamchi) xoʻjalik yuritish uchun foydalanilayotgan oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkalari va ularda qurilgan imoratlarga “Dehqon xoʻjaligi toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunining 8-moddasida belgilangan meʼyorlar doirasida.
27. Quyidagi hollarda oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqi eʼtirof etilmaydi:
aholi punktlarining bosh rejalari va ularning qismlarini batafsil rejalashtirish loyihalariga, qishloq fuqarolari yigʻinlari hududlarini meʼmoriy rejalashtirishni tashkil etish loyihalariga (mavjud boʻlganda) zid ravishda joylashgan imoratlarga;
magistral quvurlar, temir yoʻl va avtomobil yoʻllari, elektr quvvati uzatish va aloqa liniyalari qoʻriqlanadigan muhofaza zonalari, suv muhofazasi va sanitariya-himoya zonalarida, shuningdek aerodromlar hamda chiqindilar va boshqa zaharli moddalarni koʻmish joylari yaqinida joylashgan imoratlarga;
qonun hujjatlari bilan qurilishi taqiqlangan muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda hamda tabiiy xavfi yuqori boʻlgan hududda joylashgan imoratlarga;
oʻzboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkasida qurilgan imoratlar shaharsozlik normalari va qoidalarini buzib qurilgan boʻlsa, uning saqlab qolinishi boshqa shaxslarning huquqlari va qonun bilan qoʻriqlanadigan manfaatlarini buzsa yoxud fuqarolarning hayoti va sogʻligʻiga xavf tugʻdirsa.
28. Komissiya tomonidan shaxsning oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratiga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish mumkin emas deb topilganda komissiya ishchi organi rad etish asoslari koʻrsatilgan xat tayyorlaydi va dalolatnomaning nusxasini ilova qilgan holda uni dalolatnoma tasdiqlangan kunning oʻzida Davlat xizmatlari markaziga hamda tuman (shahar) hokimiga tizim orqali yuboradi.
Davlat xizmatlari markazi xat tushganidan soʻng bir soat mobaynida murojaat etuvchini bu haqda axborot-kommunikatsiya tizimlari orqali xabardor qiladi hamda xatga oʻzining muhrini qoʻyib, murojaat etuvchiga taqdim etadi.
Xatda oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini olish uchun toʻsqinlik qilayotgan holatlarni (kamchiliklarni) bartaraf etish boʻyicha tavsiyalar beriladi yoki oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqi eʼtirof etish mumkin emas boʻlgan holatlar koʻrsatiladi.
29. Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat boʻyicha komissiya ishchi organining xatida koʻrsatilgan kamchiliklar bartaraf etilgandan soʻng oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat egasi ushbu Nizomda belgilangan tartibda bir martalik aksiya muddati tugagunga qadar murojaat etish huquqiga ega.
30. Murojaat etuvchi komissiya qaroridan norozi boʻlgan taqdirda, bir martalik aksiya muddati tugagunga qadar tegishliligi boʻyicha yuqori turuvchi komissiyaga yoxud sudga shikoyat qilish huquqiga ega.
Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyalari tuman (shahar) komissiyalarining qarorlaridan norozi boʻlgan shaxslarning murojaatlarini 3 ish kuni mobaynida koʻrib chiqadi va hal etadi.
31. Komissiya tomonidan shaxsning oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratiga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish mumkin emas deb hisoblanganda tuman (shahar) hokimliklari komissiya dalolatnomasi asosida qonun hujjatlariga asosan turar joy qurish uchun ajratilishi mumkin boʻlmagan yer maydonida joylashgan va oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratni bartaraf etish (buzib tashlash) toʻgʻrisidagi daʼvo arizasini qonun hujjatlarida belgilangan tartibda va muddatlarda sudga kiritadi.
5-bob. Yakunlovchi qoida
32. Mazkur Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradi.
Koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Bir martalik aksiya doirasida oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish hamda koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha komissiyalarning faoliyatini amalga oshirish
Koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
____________________________ tuman (shahar) hokimi _____________________________________________ga (hokimning F.I.O.) _____________________________________________da (manzil) yashovchi fuqaro _______________________________dan (fuqaroning F.I.O.) tel.:________________________ ARIZA Men ___________________________________________________________________ oʻzboshimchalik bilan qurilgan (murojaat etuvchining F.I.O.) ______________________________________________________________________________________________ da (toʻliq manzil) joylashgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etishingizni soʻrayman. Yer uchastkasining umumiy maydoni _______ ga ni tashkil etadi. Yer uchastkasidan amalda foydalanganlik uchun sabab boʻlgan holatlar: ________________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________________. Pasportga oid maʼlumotlar (seriya va raqam):___________________________________________________________. Elektron pochta manzili (mavjud boʻlsa): ______________________________________________________________. Ushbu arizaga quyidagilar ilova qilinmoqda: pasport nusxasi; fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organining oila aʼzolari haqida hamda yer uchastkasiga egalik qilingan muddatlar va imorat qurilgan vaqt toʻgʻrisidagi maʼlumotnoma. ________________________________________ (murojaat etuvchining imzosi) __________________________ (sana)
Koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish boʻyicha bir martalik umumdavlat aksiyasi doirasida koʻchmas mulklarga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
TASDIQLAYMAN Komissiya raisi — tuman (shahar) hokimining sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosari ___________________________ (F.I.O.) _________________ (imzo) Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratni oʻrganish natijalari boʻyicha DALOLATNOMA __________ _______________________________________________ tegishli (jismoniy shaxsning F.I.O.) “___” _____________20__ y. ____________ tumani (shahri) Ushbu dalolatnoma: yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi _____________________________________, (lavozimi, F.I.O.) qurilish boʻlimi _____________________________________, (lavozimi, F.I.O.) ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish inspeksiyasi _____________________________________, (lavozimi, F.I.O.) davlat soliq inspeksiyasi _____________________________________, (lavozimi, F.I.O.) davlat bosh sanitariya vrachi _____________________________________, F.I.O.) ichki ishlar boʻlimi _____________________________________, (lavozimi, F.I.O.) yongʻin xavfsizligi boʻlimi _____________________________________, (lavozimi, F.I.O.) koʻchmas mulk obyektidan foydalanuvchi _____________________________________, (F.I.O.) ishtirokida tuzildi. Koʻchmas mulk obyektini oʻrganish jarayonida quyidagilar aniqlandi: 1. Koʻchmas mulkning joylashgan joyi _____________________________________________________________________. 2. Kadastr raqami: yer uchastkasining (raqam berilganda) _____________________________________________________. bino va inshootning (raqam berilganda) ______________________________________________. 3. Foydalanish maqsadi: yer uchastkasining ____________________________________________________________________________________. bino va inshootning __________________________________________________________________________________. 4. Yer uchastkasining maydoni, amalda ______ ga. 5. Bino va inshootning umumiy maydoni ______ kv.m. 6. Qoʻshni yer egasi va yerdan foydalanuvchilar oʻrtasida nizolar mavjudligi ______________________________________. ________________________________________________________________________________________________. 7. Oʻrganish jarayonida komissiya aʼzolarining xulosalari asosida aniqlangan maʼlumotlar: ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ 8. ______________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratga nisbatan mulk huquqini eʼtirof etish mumkin yoki mumkin emasligi koʻrsatiladi) 9. ______________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (oʻzboshimchalik bilan qurilgan imorat joylashgan yer uchastkasiga meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi berilishi mumkinligi yoki mumkin emasligi koʻrsatiladi) Mazkur dalolatnomaga yer uchastkasining plani ilova qilinadi. Komissiya ishchi organi ___________________________(lavozimi, F.I.O.) ____________ (imzo) Oʻzboshimchalik bilan qurilgan imoratni oʻrganish natijalari boʻyicha dalolatnomaga ILOVA Yer uchastkasining PLANI ____________________ masshtab Chegaradosh yerdan foydalanuvchilar bilan kelishuv: ________________________________________________________________________________________________ ________________________________________________________________________________________________ (nomi, imzosi, F.I.O.) Ijrochi ________________________________________________________________________________________ (imzosi, F.I.O.)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-iyundagi 461-son qaroriga 2-ILOVA
Koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha respublika komissiyasining
1. A. Vaxabov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining agrar va oziq-ovqat sohalarini rivojlantirish masalalari boʻyicha maslahatchisi, Komissiya raisi 2. A. Abdullayev — Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi, Komissiya raisi oʻrinbosari 3. A. Toʻxtayev — Oʻzbekiston Respublikasi qurilish vaziri 4. B. Kuchkarov — Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi raisi 5. B.Musayev — Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi raisi v.b. 6. A. Shadmanov — Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vaziri 7. P. Bobojonov — Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri 8. S. Samadov — Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokurorining oʻrinbosari 9. A. Tashkulov — Oʻzbekiston Respublikasi adliya vazirining oʻrinbosari
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-iyundagi 461-son qaroriga 3-ILOVA
Koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar komissiyasining
1. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining, viloyatlar hokimining kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjaligi boʻyicha oʻrinbosari va Toshkent shahar hokimining sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjaligi boʻyicha oʻrinbosari, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer resurslari va davlat kadastri boshqarmasi boshligʻi, Komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasi boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi qurilish vaziri, viloyatlar bosh boshqarmasi va Toshkent shahar qurilish bosh boshqarmasi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish qoʻmitasi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish boshqarmasi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar davlat soliq boshqarmasi boshligʻi 7. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosh davlat sanitariya vrachi 8. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi ichki ishlar vaziri, viloyat ichki ishlar boshqarmasi va Toshkent shahar ichki ishlar bosh boshqarmasi boshligʻi 9. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi adliya vaziri, viloyat va Toshkent shahar adliya boshqarmasi boshligʻi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-iyundagi 461-son qaroriga 3a-ILOVA
Koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) komissiyasining
1. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) hokimining sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjaligi boʻyicha oʻrinbosari, Komissiya raisi 2. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) yer resurslari va davlat kadastri boʻlimi boshligʻi, Komissiya raisi oʻrinbosari 3. Lavozimiga koʻra — Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri yer tuzish va koʻchmas mulk kadastri davlat korxonasining tuman (shahar) filiali boshligʻi 4. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) qurilish boʻlimi boshligʻi 5. Lavozimiga koʻra — tuman ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish inspeksiyasi boshligʻi 6. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi 7. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) davlat bosh sanitariya vrachi 8. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimi boshligʻi 9. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) yongʻin xavfsizligi boʻlimi 10. Lavozimiga koʻra — tuman (shahar) adliya boʻlimi boshligʻi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 21-iyundagi 461-son qaroriga 4-ILOVA
Koʻchmas mulkka nisbatan huquqni eʼtirof etish ishlarini tashkil etish boʻyicha ________________________________ tuman (shahar), viloyat, respublika) komissiyasi faoliyati toʻgʻrisida 2018-yil “___” __________ holatiga HISOBOT T/r Hududlarning nomi Koʻchmas mulk huquqini eʼtirof etish toʻgʻrisida qaror qabul qilingan tuman (shahar) hokimining qarorlari soni Yer uchastkasining umumiy maydoni (ga ) Imoratlar egalab turgan umumiy maydoni (kv.m.) shundan oʻzboshimchalik bilan egallangan meros qilib qoldiriladigan umrbod egalik qilish huquqi berilgan zaxiraga qaytarilgan jami egalik huquqi eʼtirof etilgan maydoni 1 2 3 4 5 6 7
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 21-iyun,
461-son