UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 22-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 22 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 22 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 22 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Вазирлар Маҳкамасининг ««Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг ««Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 30-сон, 741-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.

2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов ва Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Ғ. Мирзаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги 465-сон қарорига ИЛОВА

Вазирлар Маҳкамасининг ««Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» давлат унитар корхоналарининг уставларини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 25 июлдаги 542-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

1. Қарорнинг 1-банди биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«Нукус-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Зомин-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Косонсой-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Сирдарё» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бойсун-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Бўстонлиқ-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси», «Паркент-фарм» эркин иқтисодий зонаси дирекцияси» (кейинги ўринларда дирекциялар деб аталади) давлат унитар корхоналарининг намунавий тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин».

2. Қарорнинг 1-банди иккинчи хатбошисидаги ««Сирдарё-фарм»» сўзларидан кейин «Сирдарё» сўзи қўшилсин.

3. Қарорнинг номидаги , 2-банддаги «Сирдарё-фарм» сўзлари «Сирдарё» сўзи билан алмаштирилсин.

4. 1-иловада :

а) номидаги «Сирдарё-фарм» сўзлари «Сирдарё» сўзи билан алмаштирилсин;

б) қуйидаги мазмундаги изоҳ киритилсин:

«Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Президентининг ««Сирдарё» эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 апрелдаги ПФ-5412-сон қарорига мувофиқ, «Сирдарё» ЭИЗ дирекцияси» давлат унитар корхонаси бошқарув ходимлари сони 5 нафар этиб белгиланган.»

5. 5-иловада :

а) номидаги ва 1-банддаги «Сирдарё-фарм» сўзлари «Сирдарё» сўзи билан алмаштирилсин.

б) 4-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«4. Дирекциянинг расмий номи:

а) давлат тилида:

тўлиқ номи — ««Sirdaryo» erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi» Davlat unitar korxonasi;

қисқартирилган номи — ««Sirdaryo» EIZ Direktsiyasi» DUK;

б) рус тилида:

тўлиқ номи — Государственное унитарное предприятие «Дирекция свободной экономической зоны «Сирдарё»»;

қисқартирилган номи — ГУП «Дирекция СЭЗ «Сирдарё»»;

в) инглиз тилида:

тўлиқ номи –»Directorate of free economic zone «Sirdarya»» State Unitary Company;

қисқартирилган номи –»Directorate of FEZ «Sirdarya-farm»» SUC.

в) 10-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«10. «Сирдарё-фарм» ва «Сирдарё» эркин иқтисодий зоналари (кейинги ўринларда «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ деб аталади) фаолиятини, шу жумладан, «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ ни ривожлантириш давлат дастурларининг тўлиқ ва ўз вақтида бажарилишини, «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ ҳудудида алоҳида ҳуқуқий режимга риоя этилишини таъминлаш йўли билан тезкор бошқариш, шунингдек «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ ҳудудидаги хўжалик фаолияти қатнашчиларига («Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ қатнашчилари» деб аталади) хизматлар кўрсатишдан ҳамда ушбу Уставда назарда тутилган бошқа ишларни бажаришдан (хизматлар кўрсатишдан) фойда олиш Дирекция фаолиятининг асосий мақсади ҳисобланади»;

г) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

«11. Қуйидагилар Дирекция фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисобланади:

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ қатнашчиларини рўйхатдан ўтказиш ва уларнинг реестрини юритиш, уларга тегишли гувоҳномалар бериш;

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ ҳудудида «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ қатнашчилари ҳисобланмайдиган бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобини юритиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар билан Сирдарё вилоятининг эркин иқтисодий зоналари ва кичик саноат зоналари Маъмурий кенгаши (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) қарорларига мувофиқ «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисида битимлар, «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ қатнашчилари билан давлат мулки бўлган фаолият кўрсатмаётган ташкилотларни ва мол-мулкни нолга тенг харид қиймати бўйича сотиш тўғрисида шартномалар тузиш;

белгиланган тартибда танланган инвесторлар томонидан ўз зиммасига қабул қилган мажбуриятларнинг зарур даражада бажарилишини назорат қилиш, кейинчалик унинг натижаларини Маъмурий кенгашга тақдим этиш;

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ҳудудида фармацевтика маҳсулотлари, дори воситалари ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун хорижий ва маҳаллий инвесторларни қидириш ва жалб этиш;

ишлаб чиқилган «Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ бош режаси ва Маъмурий кенгаш қарорлари билан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини жойлаштириш;

доривор ўсимликларнинг саноат плантациялари ташкил этилишида иштирок этиш, кейинчалик дори воситалари чуқур қайта ишланиши ва ишлаб чиқарилишини ташкил этиш;

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ ҳудудида жойлашган давлат мулки бўлган кўчмас мулк объектларини Дирекцияга берилган ваколатлар доирасида бошқариш;

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ қатнашчиларига инвестиция лойиҳаларини ўз вақтида амалга ошириш, ташкилотларни ишга тушириш ва уларнинг фаолияти учун зарур бўлган инфратузилма (электр энергияси, газ ва сув таъминоти, канализация, кириш йўллари ва бошқалар) билан таъминлаш билан боғлиқ масалаларни ҳал этишда кўмаклашиш;

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ қатнашчиларига, шу жумладан давлат органларида уларнинг манфаатларини ифодалаш йўли билан хизматлар кўрсатиш;

Маъмурий кенгаш ваколатларига кирувчи масалалар бўйича унинг мажлисларида кўриб чиқиш учун материаллар тайёрлаш;

«Сирдарё-фарм» ЭИЗ ва «Сирдарё» ЭИЗ фаолиятини оператив бошқариш бўйича бошқа функцияларни амалга ошириш.

Қонун ҳужжатларида ушбу Уставда назарда тутилган тегишли фаолият турининг лицензияланиши зарурлиги белгиланган тақдирда, Дирекция фаолиятнинг ушбу турини лицензия олмасдан, тегишли лицензияловчи орган билан тузилган лицензия битими асосида амалга оширишга ҳақлидир.»

д) 15-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 25-банддаги ҳамда 32-банднинг учинчи хатбошисидаги ««Сирдарё-фарм» ЭИЗ» сўзларидан кейин «ва «Сирдарё» ЭИЗ» сўзлари қўшилсин;

е) 16-банднинг иккинчи хатбошисидаги , 20-банднинг учинчи хатбошидасиги ««Сирдарё-фарм» ЭИЗ» сўзларидан кейин «ва «Сирдарё» ЭИЗни» сўзлари қўшилсин;

ж) 23-банддаги ««Сирдарё-фарм» ЭИЗ» сўзларидан кейин «ва «Сирдарё» ЭИЗнинг» сўзлари қўшилсин.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 22 июнь,

465-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.06.2018 й., 09/18/465/1396-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

Vazirlar Mahkamasining ““Nukus-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Zomin-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Kosonsoy-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Sirdaryo-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boysun-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boʻstonliq-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Parkent-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonalarining ustavlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 25-iyuldagi 542-son qaroriga oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Sirdaryo” erkin iqtisodiy zonasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-apreldagi PF-5412-son Farmoniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining ““Nukus-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Zomin-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Kosonsoy-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Sirdaryo-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boysun-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boʻstonliq-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Parkent-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonalarining ustavlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 25-iyuldagi 542-son qaroriga (Oʻzbekiston Respublikasi QT, 2017-y., 30-son, 741-modda) ilovaga muvofiq oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar kiritilsin.

2. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi raisi S.R. Xolmuradov va Sirdaryo viloyati hokimi Gʻ.Gʻ. Mirzayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 22-iyundagi 465-son qaroriga ILOVA

Vazirlar Mahkamasining ““Nukus-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Zomin-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Kosonsoy-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Sirdaryo-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boysun-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boʻstonliq-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Parkent-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” davlat unitar korxonalarining ustavlarini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 25-iyuldagi 542-son qaroriga kiritilayotgan oʻzgartirishlar va qoʻshimchalar

1. Qarorning 1-bandi birinchi xatboshisi quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“Nukus-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Zomin-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Kosonsoy-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Sirdaryo” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boysun-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Boʻstonliq-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi”, “Parkent-farm” erkin iqtisodiy zonasi direksiyasi” (keyingi oʻrinlarda direksiyalar deb ataladi) davlat unitar korxonalarining namunaviy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin”.

2. Qarorning 1-bandi ikkinchi xatboshisidagi ““Sirdaryo-farm”” soʻzlaridan keyin “Sirdaryo” soʻzi qoʻshilsin.

3. Qarorning nomidagi , 2-banddagi “Sirdaryo-farm” soʻzlari “Sirdaryo” soʻzi bilan almashtirilsin.

4. 1-ilovada :

a) nomidagi “Sirdaryo-farm” soʻzlari “Sirdaryo” soʻzi bilan almashtirilsin;

b) quyidagi mazmundagi izoh kiritilsin:

“Izoh: Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining ““Sirdaryo” erkin iqtisodiy zonasini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 12-apreldagi PF-5412-son qaroriga muvofiq, “Sirdaryo” EIZ direksiyasi” davlat unitar korxonasi boshqaruv xodimlari soni 5 nafar etib belgilangan.”

5. 5-ilovada :

a) nomidagi va 1-banddagi “Sirdaryo-farm” soʻzlari “Sirdaryo” soʻzi bilan almashtirilsin.

b) 4-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“4. Direksiyaning rasmiy nomi:

a) davlat tilida:

toʻliq nomi — ““Sirdaryo” erkin iqtisodiy zona Direktsiyasi” Davlat unitar korxonasi;

qisqartirilgan nomi — ““Sirdaryo” EIZ Direktsiyasi” DUK;

b) rus tilida:

toʻliq nomi — Gosudarstvennoye unitarnoye predpriyatiye “Direksiya svobodnoy ekonomicheskoy zoni “Sirdaryo””;

qisqartirilgan nomi — GUP “Direksiya SEZ “Sirdaryo””;

v) ingliz tilida:

toʻliq nomi –”Directorate of free economic zone “Sirdarya”” State Unitary Company;

qisqartirilgan nomi –”Directorate of FEZ “Sirdarya-farm”” SUC.

v) 10-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“10. “Sirdaryo-farm” va “Sirdaryo” erkin iqtisodiy zonalari (keyingi oʻrinlarda “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ deb ataladi) faoliyatini, shu jumladan, “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ ni rivojlantirish davlat dasturlarining toʻliq va oʻz vaqtida bajarilishini, “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ hududida alohida huquqiy rejimga rioya etilishini taʼminlash yoʻli bilan tezkor boshqarish, shuningdek “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ hududidagi xoʻjalik faoliyati qatnashchilariga (“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ qatnashchilari” deb ataladi) xizmatlar koʻrsatishdan hamda ushbu Ustavda nazarda tutilgan boshqa ishlarni bajarishdan (xizmatlar koʻrsatishdan) foyda olish Direksiya faoliyatining asosiy maqsadi hisoblanadi”;

g) 11-band quyidagi tahrirda bayon qilinsin:

“11. Quyidagilar Direksiya faoliyatining asosiy yoʻnalishlari hisoblanadi:

“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ qatnashchilarini roʻyxatdan oʻtkazish va ularning reyestrini yuritish, ularga tegishli guvohnomalar berish;

“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ hududida “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ qatnashchilari hisoblanmaydigan boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar hisobini yuritish;

belgilangan tartibda tanlangan investorlar bilan Sirdaryo viloyatining erkin iqtisodiy zonalari va kichik sanoat zonalari Maʼmuriy kengashi (keyingi oʻrinlarda Maʼmuriy kengash deb ataladi) qarorlariga muvofiq “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ hududida investitsiya kiritish toʻgʻrisida bitimlar, “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ qatnashchilari bilan davlat mulki boʻlgan faoliyat koʻrsatmayotgan tashkilotlarni va mol-mulkni nolga teng xarid qiymati boʻyicha sotish toʻgʻrisida shartnomalar tuzish;

belgilangan tartibda tanlangan investorlar tomonidan oʻz zimmasiga qabul qilgan majburiyatlarning zarur darajada bajarilishini nazorat qilish, keyinchalik uning natijalarini Maʼmuriy kengashga taqdim etish;

“Sirdaryo-farm” EIZ hududida farmatsevtika mahsulotlari, dori vositalari va tibbiy buyumlar ishlab chiqarish boʻyicha investitsiya loyihalarini amalga oshirish uchun xorijiy va mahalliy investorlarni qidirish va jalb etish;

ishlab chiqilgan “Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ bosh rejasi va Maʼmuriy kengash qarorlari bilan maʼqullangan investitsiya loyihalarini joylashtirish;

dorivor oʻsimliklarning sanoat plantatsiyalari tashkil etilishida ishtirok etish, keyinchalik dori vositalari chuqur qayta ishlanishi va ishlab chiqarilishini tashkil etish;

“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ hududida joylashgan davlat mulki boʻlgan koʻchmas mulk obyektlarini Direksiyaga berilgan vakolatlar doirasida boshqarish;

“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ qatnashchilariga investitsiya loyihalarini oʻz vaqtida amalga oshirish, tashkilotlarni ishga tushirish va ularning faoliyati uchun zarur boʻlgan infratuzilma (elektr energiyasi, gaz va suv taʼminoti, kanalizatsiya, kirish yoʻllari va boshqalar) bilan taʼminlash bilan bogʻliq masalalarni hal etishda koʻmaklashish;

“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ qatnashchilariga, shu jumladan davlat organlarida ularning manfaatlarini ifodalash yoʻli bilan xizmatlar koʻrsatish;

Maʼmuriy kengash vakolatlariga kiruvchi masalalar boʻyicha uning majlislarida koʻrib chiqish uchun materiallar tayyorlash;

“Sirdaryo-farm” EIZ va “Sirdaryo” EIZ faoliyatini operativ boshqarish boʻyicha boshqa funksiyalarni amalga oshirish.

Qonun hujjatlarida ushbu Ustavda nazarda tutilgan tegishli faoliyat turining litsenziyalanishi zarurligi belgilangan taqdirda, Direksiya faoliyatning ushbu turini litsenziya olmasdan, tegishli litsenziyalovchi organ bilan tuzilgan litsenziya bitimi asosida amalga oshirishga haqlidir.”

d) 15-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 25-banddagi hamda 32-bandning uchinchi xatboshisidagi ““Sirdaryo-farm” EIZ” soʻzlaridan keyin “va “Sirdaryo” EIZ” soʻzlari qoʻshilsin;

e) 16-bandning ikkinchi xatboshisidagi , 20-bandning uchinchi xatboshidasigi ““Sirdaryo-farm” EIZ” soʻzlaridan keyin “va “Sirdaryo” EIZni” soʻzlari qoʻshilsin;

j) 23-banddagi ““Sirdaryo-farm” EIZ” soʻzlaridan keyin “va “Sirdaryo” EIZning” soʻzlari qoʻshilsin.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 22-iyun,

465-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.06.2018-y., 09/18/465/1396-son)

lex.uz