📅 2018-yil 26-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 26-iyun · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 26 июнь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 26 июня 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 26 June 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
ТАРТИБИ
ТАРТИБИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикамиз ҳудудларига ташрифлари жараёнида ҳар бир ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилиб, аҳолини қийнаб келаётган мавжуд муаммоларнинг ижобий ечимини топишга қаратилган аниқ тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Хусусан ўтган икки йил давомида:
Қорақалпоғистон Республикасига ташрифлар якунлари бўйича имзоланган баёнларга мувофиқ жами 212 та муҳим аҳамиятга эга бўлган топшириқлар ижросини таъминлаш натижасида 131 та ижтимоий соҳа муассасалари, 616 та муҳандислик-коммуникация соҳаси объектлари янгидан қурилди, таъмирланди ва реконструкция қилинди. Шунингдек, 1362 та оилага мўлжалланган уй-жойлар янгидан қурилди, 511 та кўп қаватли уй-жойлар ҳолати яхшиланиб, атроф ҳудудлари обод қилинди, ер майдонларининг мелиоратив ҳолати яхшиланиб, каналлар тозаланди.
Мисол учун, 26,4 млрд сўм бюджет маблағи ҳисобига 101 км узунликда «Қўнғирот-Мўйноқ» сув қувури тортиб келинди ва сув тақсимлаш иншооти қуриб фойдаланишга топширилиши ҳисобига Мўйноқ тумани аҳолиси марказлашган тоза ичимлик суви билан тўлиқ таъминланди. Шунингдек, ичимлик сув таъминоти оғир бўлган 7 та туманда 19,1 км сув тармоқлари янгидан тортилди.
Ўз навбатида, аҳоли бандлигини таъминлаш орқали даромадларини ошириш мақсадида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида умумий қиймати 574,7 млрд сўмлик жами 2 186 та тадбиркорлик лойиҳалари ишга туширилиб, 11,3 мингта янги иш ўрни ташкил этилди.
Хоразм вилоятига ташрифлар якунлари бўйича имзоланган баёнларга мувофиқ жами 222 та муҳим аҳамиятга эга бўлган топшириқлар ижросини таъминлаш натижасида:
«Урганч-Хива» темир йўли қуриб, фойдаланишга топширилди ҳамда Хива шаҳрида темир йўл вокзали янгидан қурилди ва вокзалолди ҳудудлари ободонлаштирилди;
«Урганч» халқаро аэропортида қўшимча реконструкция ва қурилиш ишлари тўлиқ якунланди;
Урганч туманидаги «Туркманлар» маҳалласида улкан бунёдкорлик ишлари бажарилиб, ҳудуд қиёфасида ободлик акс этди;
Урганч ва Хива туманларида туристик манзиллар янгидан реконструкция қилиниб, янада замонавий қиёфа акс эттирилди.
Вилоятнинг барча соҳаларига сўнгги икки йил мобайнида барча манбалар ҳисобидан умумий қиймати 1 трлн 600 млрд сўмлик инвестиция маблағлари жалб этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ташаббуслари билан жойларда юқорида санаб ўтилгани каби улкан, тарихий аҳамиятга эга бўлган тадбирлар амалга оширилаётган бир вақтда, Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари, мутахассислари, вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари ҳамда ҳудудларнинг айрим мутасадди раҳбарларининг ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндашганликлари оқибатида бир қатор камчиликларга йўл қўйилган.
Мазкур ҳолатлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан жорий йилнинг июнь ойида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятларида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларида белгиланган топшириқларнинг ижро ҳолати, аҳоли турмуш даражасини ошириш, муносиб шарт-шароитлар яратиш бўйича ўтказилган ўрганишлар натижасида яққол намоён бўлди. Хусусан:
Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган ўрганишлар натижасида ташриф баёнлари билан юклатилган жами 212 та топшириқдан 22 тасининг ижроси ҳанузгача таъминланмасдан қолаётганлиги аниқланган. Жумладан:
Сув хўжалиги вазирлиги (Ш.Р. Хамраев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М.Х. Салиев), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А.А. Абдувалиев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б.Б. Камолов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У.Х. Саидов), «Ўзбекчармсаноат» уюшмаси (С.Ў. Умрзаков), «Асака» банки (Қ.К. Муллажонов) ҳиссасига 1 тадан;
Қурилиш вазирлиги (А.Х. Тўхтаев) ҳиссасига 2 та;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ.Р. Сариев) ҳиссасига 3 та тўғри келмоқда.
Мисол учун, Нукус шаҳрида 120 ўринли замонавий клиника қуриш лойиҳаси бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари якунига етказилмаганлиги, пудратчи ташкилот («Trest-12» АЖ) томонидан қурилиш ишлари ҳажмига ўта юқори нарх қўйилганлиги оқибатида молиялаштириш очилмасдан, қурилиш ишлари 2018 йил апрель ойида тўхтаб қолган.
Ўрганиш давомида объектнинг лойиҳа-смета ҳужжатларига ҳеч қандай асосларсиз маблағларни қўшиб ёзилганлиги аниқланиб, мансабдор шахсларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув тергов ҳаракатлари бошланган.
Хоразм вилоятида ўтказилган ўрганишлар натижасида ташриф баёнлари билан юклатилган жами 222 та топшириқдан 19 тасининг ижроси таъминланмаганлиги аён бўлган. Жумладан:
Маданият вазирлиги (Б.С. Сайфуллаев), «Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси (И.У. Хайдаров), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У.Х. Саидов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У.М. Мустафоев), «Ўзтрансгаз» АЖ (Ш.А. Турсунов), Халқ банки (А.Н. Абдуллаев) ҳиссасига 1 тадан;
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б.Т. Юсупов), Қурилиш вазирлиги (А.Х. Тўхтаев), «Ўзэлтехсаноат» АК (А.А. Абдуллаев) ва Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф.У. Эрманов) ҳиссасига 2 тадан тўғри келмоқда.
Мисол учун, «Ўзтрансгаз» АЖ (Ш.А. Турсунов) томонидан вилоятда маиший газ баллонлари сақланадиган жами 11 та суюлтирилган газ сервис марказларини қуриш ишлари якунига етказилмаган, қурилиш ишларини бажарган пудратчиларга 844 млн. сўм ҳамда бошқа бажарилган ишлар учун 3 млрд сўм маблағ белгиланган тартибда тўлаб берилиши таъминланмаган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республикамиз ҳудудларига ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини сўзсиз таъминлаш, юқорида қайд этиб ўтилган мавжуд қолоқликларни бартараф этиш ҳамда келгусида шу каби камчиликларнинг такрорламаслигини олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ташриф баёнлари ижросини таъминлашда йўл қўйган қолоқликлари учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёев томонидан қуйидаги раҳбарларга огоҳлантириш эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Қурилиш вазирлиги раҳбарлари А.Х. Тўхтаевга, К.Н. Тулягановга Нукус шаҳридаги Э. Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар жойларнинг 30 тасини 2017 йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти бўйича таклиф киритмаганлиги учун;
Маданият вазири Б.С. Сайфуллаевга Урганч шаҳрида бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ ФХДЁ биноси негизида келажакда «Ўлкашунослик» музейини ташкил этиш ишлари тўлиқ бажарилмаганлиги учун;
Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсуповга Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурни ишлаб чиқиб, тасдиқламаганлиги учун;
Сув хўжалиги вазири Ш.Р. Хамраевга «Бўстон каналини қуриш» объекти қурилиши учун 2018 йил январь ойидан молиялаштириш очилишини таъминламаганлиги учун;
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиевга 2018 йилда «Орол бўйи минтақасини ривожлантириш» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга ошириш ишларини кечиктирилганлиги учун;
Автомобиль йўллари давлат қўмитаси раиси А.А. Абдувалиевга Амударё туманидаги давлат аҳамиятидаги 4р181 «Қипчоқ — Манғит — Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 15 км қисмини капитал таъмирлаш ишларини 2018 йил тўла таъмирлаш ишлари манзилли дастурига киритиб, амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;
Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги бош директори ўринбосари Б.Б. Камоловга Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга ошириладиган умумий қиймати 200 млн. долларига тенг бўлган лойиҳалар ташаббускорларини аниқлаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқламаганлиги учун;
«Ўзэлтехсаноат» АК раиси в.б. А.А. Абдуллаевга «Урганч Элтехсаноат» МЧЖда маиший электротехника маҳсулотлари (электр чойнак, дазмол, вентиляторлар) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тармоқ режа-жадвалини тасдиқлаб, бажарилишини таъминламаганлиги учун;
«Ўзбекчармсаноат» уюшмаси раиси С.Ў. Умрзаковга Нукус шаҳрида маҳаллий чармдан йилига 300 минг жуфт экспортга мўлжалланган болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ташкил этиш чораларини кўрмаганлиги учун;
«Ўзтўқимачиликсаноати» уюшмаси раиси И.У. Хайдаровга Янгиариқ туманидаги Остона ҳудудида бўш турган бино-иншоот негизида йилига 12 млн. метр мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган 10 млн. долларлик тўқимачилик корхонасини ишга тушириш чораларини кўрмаганлиги учун;
«Ўзбекнефтгаз» АЖ бошқарув раисининг биринчи ўринбосари У.Х. Саидовга «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудида жойлашган «Жанубгазқурилиш» АЖга тегишли ишлаб чиқариш ҳудудини самарали ишлатиш ва лойиҳаларни жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва режага мувофиқ амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;
«Ўзбекэнерго» АЖ раиси У.М. Мустафоевга туристлар учун Хива шаҳрида кечки ва ярим тунда қўшимча маршрут ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги «Регистон» мажмуасига ўхшаган свето шоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизими билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритмаганлиги учун;
«Ўзтрансгаз» АЖ раҳбарлари Ш.А. Турсуновга, О. Амановга, М. Бошмановга Хоразм вилоятнинг Хива туманида 3 та, Урганч, Хонқа, Хазорасп, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ, Боғот туманларида 1 тадан маиший газ баллонлар сақланадиган жами 11 та суюлтирилган газ сервис марказларини қуриш ишларини охирига етказмаганлиги учун;
Халқ банки раиси А.Н. Абдуллаевга Янгиариқ туманида Халқ банки кредит маблағлари ҳисобига қурилаётган чорвачилик комплексига замонавий биогаз қурилмасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминламаганлиги учун;
«Асака» банки раиси Қ.К. Муллажоновга Чимбой туманидаги «Чимбой текстиль» корхонасига тумандаги «Эски пахта заводи» биноси негизида тўқимачилик корхонасини ташкил этиш учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит ажратмаганлиги учун;
Ўзмиллийбанк бошқаруви раиси А. Мирсоатовга, Ўзсаноатқурилишбанки бошқаруви раиси в.б. А. Воитовга, Алоқа банк бошқаруви раиси К. Ирисбековага, Агробанк бошқаруви раиси в.в.б. Р. Маматқуловга, Турон банк бошқаруви раиси Ч. Мирзаевга, Ипотека-банк бошқаруви раиси О. Мусаевга, Микрокредитбанк бошқарув раиси О. Алмардоновга, Капиталбанк бошқаруви раиси в.в.б. Э. Наджмитдиновга, «InFinBank» бошқаруви раиси Б. Бурхановга, Ҳамкорбанк бошқаруви раиси в.в.б. Ж. Хасановга, Қишлоқ қурилиш банк бошқаруви раиси Б. Муллахановга Нукус шаҳридаги Э. Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини 2017 йилда ва 20 тасини 2018 йилда молиялаштирилишини ташкил этмаганликлари учун;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариевга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкил қилиш юзасидан таклиф киритмаганлиги ҳамда 2018 йилда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган Нукус шаҳрида 20 та ва туманларда жами 150 та мактабгача таълим муассасасининг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритмаганлиги, шунингдек, 2018 йилда «Орол бўйи минтақасини ривожлантириш» жамғармаси маблағлари ҳисобидан ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга оширилишини таъминламаганлиги учун;
Хоразм вилояти ҳокими в.б. Ф.У. Эрмановга Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгашида Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, шунингдек ҳудудда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиши белгиланган барча масъул ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб бориш амалиёти йўлга қўйилмаганлиги учун.
2. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳужжатларидаги топшириқлар ва бошқа долзарб вазифалар ижросига маҳаллий ҳокимлик мутасадди раҳбарлари томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари С. Нагметовга, Тўрткўл тумани сектор раҳбарлари (Н. Худойбергенов, У. Кудайбергенов, А. Илёсов, Н. Абдабов)га, Мўйноқ тумани ҳокими С. Даулетовга, Амударё тумани ҳокими С. Йўлдошевга, Амударё тумани ички ишлар бўлими бошлиғи Д. Ибрагимовга, Амударё тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи Б. Камоловга, Қораўзак тумани ҳокими Д. Утемуратовга, Қораўзак тумани прокурори С. Давлетмуратовга ҳамда Қораўзак тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи М. Толибоевга;
Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари У. Машариповга, Ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси бошлиғи О. Тоировга, Гурлан туманидаги сектор раҳбарлари (Қ. Мадрахимов, Ж. Ахмедов, Ф. Салаев, Х. Жуманиязов)га, Урганч тумани ҳокими О. Бекчонов ва Хонқа тумани ҳокими О. Жуманазаров ва Хонқа тумани Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи С. Ниязовга интизомий чоралар кўрилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан қатъий назорат тизимини ўрнатмаганликлари Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва мутахассисларига кўрсатиб ўтилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар «йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар «йўл харитаси» 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
5. Вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутасадди раҳбарлари:
уч кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ва алоҳида ҳужжатлари билан юклатилган топшириқлар ижросини белгиланган муддатларда, сифатли ва сўзсиз таъминлашга қаратилган тегишли ҳужжатни ишлаб чиқиб, кенгайтирилган мажлисда кенг муҳокама этган ҳолда тасдиқласин ҳамда ижросини таъминлаш чораларини кўрсин;
мазкур қарорнинг 1 , 2-иловалари билан тасдиқланган «йўл харита»ларида юклатилган топшириқлар бажарилишини самарали ташкил этсинлар ҳамда ҳар бир топшириқ натижалари юзасидан тегишли ахборотларни мунтазам киритиб борилишини таъминласинлар.
6. Вазирлар Маҳкамасининг комплекс раҳбарлари, ахборот-таҳлил департаментлари мудирлари ва мутахассислари:
мазкур қарорнинг 5-бандида юклатилган вазифаларни мутасадди идоралар томонидан бажарилишини қатъий назоратга олинсин;
қолоқликка йўл қўйиш ҳолатлари аниқланган тақдирда зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилсин;
зарур ҳолларда масъул раҳбарларга нисбатан интизомий чоралар кўрилиши юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Раёсат мажлисида муҳокама этиш учун таклифларни киритиб борсинлар.
7. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А.Ж. Раматов мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари билан биргаликда ҳар ҳафтада:
Республиканинг бир ҳудудига чиққан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентининг ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини жойида ўрганиб чиқсин, бажарилиши ҳолатини таҳлил қилсин, муаммо ва камчиликларни аниқласин;
ўрганиш натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ахборот киритиш ва бир кунлик муддатда камчиликка йўл қўйган мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама ўтказилишини, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминласин;
камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида «йўл харитаси» лойиҳасини ўрнатилган тартибда комплекс раҳбарлари билан келишилишини ҳамда бу асосда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини тасдиқлаши ва ижрога қаратилишини Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш тартибига ( 3-илова ) мувофиқ таъминласин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари ижроси юзасидан самарали назорат тизимини йўлга қўйиш мақсадида ташриф баёнлари билан юклатилган тегишли топшириқларнинг ижро ҳолати тўғрисидаги маълумотларни:
вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар ҳафтанинг тўртинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг тегишли ахборот-таҳлил департаментларига;
Вазирлар Маҳкамасининг ахборот-таҳлил департаментлари мутасадди идоралардан олинган ахборотларни йиғиб, таҳлил этиб ва умумлаштирган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи кунига қадар Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаментига;
Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти республиканинг барча ҳудудлари бўйича маълумотларни умумлаштириб, таҳлилий материалларни тайёрлаган ҳолда ҳар ҳафтанинг бешинчи куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (А.Ж. Раматов)га тақдим этсин.
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари (А.Ж. Раматов) томонидан ташриф баёнлари ижроси юзасидан тайёрланган материаллар Ўзбекистон Республикаси Бош вазири билан келишган ҳолда ҳар ой якунидан сўнг кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти девонига тақдим этиш ишлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборотларни шакллантириш ҳамда тақдим этиш тартибига ( 4-илова ) мувофиқ амалга оширилсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Ж. Раматов, Д.А. Кучкаров, А.С. Султанов, А.А. Абдухакимов, С.Р. Холмурадов, З.Т. Мирзаев, Н.С. Отажанов, Т.К. Нарбаева комплекс таркибига кирувчи мутасадди вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари билан биргаликда:
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳудудларга ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини ҳамда натижадорлигини ўрганиб чиқсин, бажарилиши ҳолатини таҳлил қилсин, мавжуд муаммо ва камчиликларни аниқласин;
таҳлиллар натижаси бўйича аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли ахборот киритиш ва ҳар ҳафтада камчиликка йўл қўйган мутасадди раҳбарлар иштирокида топшириқ ижросини зудлик билан таъминлаш чораларини кўриш юзасидан муҳокама йиғилишлари ўтказилишини, камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқилишини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти номига тушунтириш хати олинишини таъминласин;
камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида «йўл харитаси» лойиҳасини ўрнатилган тартибда ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ўринбосари (Х.У. Хаитбаев), Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (М.Б. Жуманиязов), Назорат бўлими (А.Р. Базаров)га тақдим этилишини таъминласин.
10. Вазирлар Маҳкамаси Аппарати бошқарувчиси ўринбосари (Х.У. Хаитбаев), Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари ахборот-таҳлил департаменти (М.Б. Жуманиязов), Назорат бўлими (А.Р. Базаров) тегишли комплекслар томонидан камчиликларни бартараф этиш юзасидан ишлаб чиқилган таклифлар асосида тегишли «йўл харита» лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлиси муҳокамасига киритилишини таъминласин.
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари (А.Ж. Раматов, Д.А. Кучкаров, А.С. Султанов, А.А. Абдухакимов, С.Р. Холмурадов, З.Т. Мирзаев, Н.С. Отажанов, Т.К. Нарбаева), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги 482-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар
Т/р Ташриф баёнига мувофиқ топшириқ банди, мазмуни ва бажариш муддати Топшириқни ижро этиш бўйича қўшимча белгиланган чора-тадбирлар Ижро муддати Масъуллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 20-21 январь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган мажлис баёни (25.01.2017й., 01-21-12-2-сон) ижроси бўйича 1. 9.2-банд. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Бош вазир ўринбосари Ж. Қўчқоров, Марказий банк (Нурмуратов) билан биргаликда бир ҳафта муддатда Нукус шаҳридаги Э.Олакўз кўчаси бўйлаб ипотека кредити асосида қуриладиган 50 та кўп қаватли турар-жойларнинг 30 тасини жорий йилда ва 20 тасини 2018 йилда тижорат банклари томонидан молиялаштириш тақсимоти бўйича таклиф киритсин. Муддат: 01.02.2017 й. 1. Қурилиши кўзда тутилган кўп қаватли уй-жойлар нархининг асоссиз ошиб кетишини олдини олиш мақсадида, кўп қаватли уйлар қуриладиган ҳудудларда жойлашган бузиладиган аҳоли уйлари учун товон тўловларини уй-жойларнинг бозор қийматидан келиб чиққан ҳолда ўрнатиш. 2. Пудрат ташкилотларнинг уй-жойларни қуриш учун зарур бўлган маблағларга эҳтиёжини белгиланган нормалар асосида лойиҳа-смета ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда аниқлаш. 3. Ҳар бир кўп қаватли уйнинг қурилиши бўйича «йўл харита» ишлаб чиқиб, тасдиқлаш. Унда қурилишнинг ҳар бир жараёнида зарур маблағ манбаларини, масъулларни ва муддатларни аниқ белгилаш. 4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан янги қурилиши кўзда тутилган кўп қаватли уй-жойларни қурилиш ишларини бошлаш учун зарур ер майдонларини ажратиш ишларини тезлаштириш. 5. 2017 йилда қурилиши кўзда тутилиб тижорат банклари томонидан молиялаштириш очилган, бироқ пудратчи ташкилотлар томонидан ўзлаштирилмай қолган 58,8 млрд сўм ҳамда 2018 йилда қурилиши кўзда тутилиб тижорат банклари томонидан молиялаштириш очилган, бироқ пудратчи ташкилотлар томонидан ўзлаштирилмай қолган 407,4 млрд сўм маблағларни белгиланган тартибда мижознинг талабига асосан босқичма-босқич тасдиқланган «йўл харита»га асосан ўзлаштирилишини таъминлаш. 6. Пудратчи ташкилотлар томонидан уй-жойларнинг қурилиши жараёнида белгиланган қурилиш нормаларига асосан ишларнинг бажарилишини жорий мониторинг қилиб бориш ва натижаси юзасидан маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, прокуратурага ва тижорат банкларига тақдим этиш. 7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши уй-жойларни харид қилувчиларни рўйхатини тўлиқ шакллантириб улар томонидан бошланғич бадалларни (хонадонлар қийматининг 25 фоизи) тўлиқ тўланишини таъминлаш. 8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан қурилаётган уйларни коммуникация тармоқларига (электр энергия, табиий газ, сув, оқова) уланиши бўйича жадвал ишлаб чиқиб, у асосида уланишини таъминлаш. 9. Давлат қабул комиссияси томонидан қуриб битказилган кўп қаватли уйларни босқичма-босқич қабул қилиш жараёнини тезлаштириш мақсадида, қўшимча чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Бунда, уй-жойларнинг аҳоли яшаши учун барча қулайликларга эга бўлиши юзасидан комиссия масъулиятини янада оширишни кўзда тутиш. 2018 йил 25 июлга қадар 2018 йил 25 июлга қадар 2018 йил 25 июлга қадар 2019 йил 1 январга қадар 2018 йил 1 август, 1 октябрь, 1 декабрь 2018 йил 1 сентябрга қадар 2018 йил 25 июлга қадар 2018 йил 25 июлга қадар 2018 йил 25 июлга қадар Бош вазир ўринбосари (Ж. Қўчқоров) Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ф. Тошпўлатов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов), Микрокредитбанк (О. Алмарданов), «Асака» банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Ипотека-банк (О. Мусаев), Алоқабанк (К. Ирисбекова), Туронбанк (Ч. Мирзаев), Ҳамкорбанк (Ж. Хасанов), Капиталбанк (Э. Наджмитдинов), Инфинбанк (Б. Бурхонов) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов), Микрокредитбанк (О. Алмарданов), «Асака» банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Ипотека-банк (О. Мусаев), Алоқабанк (К. Ирисбекова), Туронбанк (Ч. Мирзаев), Ҳамкорбанк (Ж. Хасанов), Капиталбанк (Э. Наджмитдинов), Инфинбанк (Б. Бурхонов), «Ягона буюртмачи хизмати» ИК Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Ўзбекэнерго (У. Мустафоев), Ўзтрансгаз (Ш. Турсунов), Уй-жой коммунал хизмат вазирлиги (М. Салиев) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) 2. 16-банд. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), туман ҳокимлари, «Қишлоқ қурилиш банк» (Муллаханов) ва тижорат банклари, қўшимча қуриладиган ушбу 400 та уйларга якка тартибдаги қурувчиларни ўрнатилган тартибда аниқлаб, жорий йил 1 апрелга қадар бошланғич бадалларни шакллан т ириш вазифаси ю клатилсин. Ушбу уйлар жорий йил 1 октябрга қадар фойдаланишга топширилиши таъминлансин. Муддат: 01.10.2017 й. 1. Қурилиш ишлари якунланган 179 та уй-жойларни давлат архитектура ва назорати инспекцияси билан ўрганиб чиқиб, улардаги аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. 2. Қурилиш ишлари якунига етказилмаган 40 та уй-жойлар бўйича: ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш; қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш; бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда ҳар душанба куни молиялаштириш; ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш; қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. 3. Ташқи муҳандислик (ички йўллар, электр энергия ва табиий газ) тармоқлари қурилишини якунлаш. 2018 йил 1 июлга қадар 2018 йил 25 июнь қурилиш жараёнида ҳар 15 кунда ҳар 15 кунда 2018 йил 1 август 2018 йил 10 август Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Ке нгаши (Қ. Сариев), «Қишлоққурилиш-инвест» ИК, «Қишлоқ қурилиш банк» (Б. Муллаханов), тижорат банклари, туман ҳокимлари 3. 18-банд. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Молия вазири (Ходжаев), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Закиров) ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) 10 кун муддатда Хўжайли туманида замонавий лойиҳалар асосида марказий (бош) кўчасини белгиласин. Ушбу кўча бўйида 3 қаватли 40 та уй қурилишини таъминласин ҳамда 2017-2018 йиллар давомида фойдаланишга топшириш чораларини кўрсин. Муддат: 02.02.2017 й. 1. 2017 йилда бошланган ва қурилиш ишлари амалга оширилаётган 20 та уй-жойлар бўйича: ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш; қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш; бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда уларни молиялаштириш; ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш; қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. 2. 2018 йилда қурилиш ишлари бошланган 20 та уй-жойлар бўйича: ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш; қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш; бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда уларни молиялаштириш; ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш; қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. 3. Ташқи муҳандислик (ички йўллар, электр энергияси ва газ) тармоқлари қурилишни якунлаш. 2018 йил 25 июнь қурилиш жараёнида ҳар 15 кунда ҳар 15 кунда 2018 йил 1 октябрь 2018 йил 25 июнь қурилиш жараёнида ҳар 10 кунда ҳар 15 кунда 2018 йил 30 декбрь Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Марказий банк (Т. Ишметов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев) 4. 69.1-банд. Бош вазир ўринбосари А. Икрамов, Соғлиқни сақлаш вазири (Хаджибаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) 2017-2018 йиллар давомида Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиали қошида замонавий клиника қуриш ва жиҳозлаш ҳамда Россия, Корея, Австрия каби давлатларнинг етук клиникалари билан яқиндан ҳамкорлик қилиш, энг ноёб жарроҳлик операцияларини амалга ошириш бўйича барча чораларни кўриш ҳамда тиббиёт йўналишидаги барча олийгоҳларнинг ўқув режа дастурларини қайта кўриб чиқиш вазифаси юклатилсин. Муддат: 2018-2019 йиллар. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Қурилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда лойиҳа нархини оптималлаштириш ва қисқа муддатларда лойиҳа-смета ҳужжатларини тасдиқланишини таъминласин. 2018 йил 20 июлга қадар Бош вазир ўринбосари (А. Абдуҳакимов) Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов, К. Ризаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15-16 декабрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган мажлис баёни (26.12.2017 й., 21/1-3272-сон) ижроси бўйича 5. 11-банд. Бош вазирнинг ўринбосари З. Мирзаев, «Ўзсаноатқурилишбанк» (Воитов), «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси (Рахматуллаев), Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Ғуломов), Иқтисодиёт вазирлиги (Бекенов) билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси бўйича кам қувватда ишлаётган ёки фаолият кўрсатмаётган паррандачилик корхоналарини ишга тушириш чора-тадбирларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. Муддат: 22.01.2018 й. 1. Нукус туманидаги «Қусчилик» МЧЖ томонидан тегишли гаров ҳужжатларини нотариал тарзда расмийлаштириш. 2. Ўзсаноатқурилишбанк томонидан Халқаро Тараққиёт Уюшмасининг кредит линияси ҳисобидан 1 млн 572 минг АҚШ доллари миқдорида кредит маблағларини ажратиш. 3. «Қусчилик» МЧЖ томонидан тузилган шартнома асосида асбоб-ускуналарни олиб келиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектни ишга тушириш. 4. Беруний туманидаги (собиқ «Қият» МЧЖ) «Қорақалпоқ парранда агросаноат» МЧЖга банк томонидан ташаббускорга 5 млрд сўм кредит маблағини ажратиш юзасидан ҳужжатларни тайёрлаш ва кредит маблағини ажратиш. 5. «Қорақалпоқ парранда агросаноат» МЧЖ (собиқ «Қият» МЧЖ) томонидан асбоб-ускуналарни олиб келиш, ўрнатиш ва фойдаланишга топшириш. 2018 йил 1 июлга қадар 2018 йил 1 августга қадар 2018 йил 1 декабрга қадар 2018 йил 1августга қадар 2018 йил 1 ноябрга қадар Бош вазир ўринбосари (З. Мирзаев), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Равшанов), «Ўзсаноатқурилишбанк» (А. Воитов), «Ўзпаррандасаноат» уюшмаси (Рахматуллаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев) 6. 19.1-банд. Бош вазирнинг ўринбосари Н. Отажонов ўн беш кун муддатда Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларининг чорвачиликка ихтисослаштирилаётганини ҳисобга олган ҳолда, Қорақалпоғистон Республикасини 2018 йилда техника билан таъминлаш дастурига тегишли ўзгартиришлар киритишни таъминласин. Муддат: 08.01.2018 й. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги ПҚ- 3459-сон ва 2018 йил 10 майдаги ПҚ- 3712-сон қарорлари доирасида Қорақалпоғистон Республикасига жами 941 дона қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилиши режалаштирилганлиги ва 2018 йил 20 июнь ҳолатига жами 243 донаси етказиб берилгани маълумот учун қабул қилинсин. 2. Юқоридаги қарорларга асосан чорвачиликка ихтисослашган Тахтакўпир ва Қўнғирот туманларига қишлоқ хўжалиги техникаларини 2018 йил якунига қадар молиялаштириш ва етказиб бериш режа-жадвалларини ишлаб чиқиб, тасдиқласин. 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тахтакўпир ва Қўнғирот туманлари ҳокимликлари билан биргаликда харидорлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки аванс тўловларини амалга оширишни таъминлаш. 4. Амалга оширилган аванс тўловларидан сўнг ўрнатилган тартибда 120 кун муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини харидорларга етказиб бериш. Доимий 2018 йил 20 июль 2018 йил 1 декабрь режа-жадвалларга асосан Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), «Ўзагротехсаноат-холдинг» АЖ (М. Каримов), «Ўзагролизинг» АЖ (А. Саттаров), «Ўзагросервис» АЖ (Р. Хайтов) 7. 19.1-банд. жорий йил 31 декабрга қадар техника етказиб бериш бўйича тармоқ жадвали тасдиқлансин. Муддат: 31.12.2017 й. 1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши «Ўзагротехсаноат-холдинг» АЖ ва «Ўзагролизинг» АЖ билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикасига 2018 йил иккинчи ярим йилликда етказилиши режалаштирилган қишлоқ хўжалиги техникаларига харидорлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки аванс тўловларини амалга оширишни таъминлаш. 2. Амалга оширилган аванс тўловларидан сўнг ўрнатилган тартибда 120 кун муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини харидорларга етказиб бериш. 2018 йил 1 декабрь режа-жадвалларга асосан Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), «Ўзагротехсаноат-холдинг» АЖ (М. Каримов), «Ўзагролизинг» АЖ (А. Саттаров), «Ўзагросервис» АЖ (Р. Хайтов) 8. 20.1-банд. «Асака» банки (Муллажонов) икки ой муддатда Чимбой туманидаги «Чимбой текстиль» корхонасига тумандаги «Эски пахта заводи» биноси негизида тўқимачилик корхонасини ташкил этиш учун 10 млн АҚШ доллари миқдорида кредит ажратсин. Муддат: 22.02.2018 й. 1. «Чимбой текстиль» МЧЖ лойиҳаси ўрнига истиқболли лойиҳани киритиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Лойиҳани ишга тушириш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. 3. Истиқболли лойиҳага кредит бериш учун молиялаштиришни очиш. 2018 йил 30 июнга қадар 2018 йил 15 июлга қадар 2018 йил август Бош вазир ўринбосари (С. Холмурадов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), «Асака» банки (Қ. Муллажонов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), «Ўзтўқимачилик-саноати» уюшмаси (И. Хайдаров) 9. 26-банд. Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Молия вазирлиги (Қўчқоров), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Ҳамраев) «Бўстон каналини қуриш» объекти қурилиши учун 2018 йил январь ойидан молиялаштириш очилишини таъминласин. Муддат: 31.01.2018 й. 1. Манзиллий дастурни тасдиқлаш, Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш Маркази ва «UzGIP» МЧЖ ўртасида шартнома имзолаш. 2. Субпудрат лойиҳа ташкилотларини танлашга эълон бериш. 3. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва экспертизадан ўтказиш. 4. Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш Маркази ва бош пудратчи ташкилот ўртасида шартномани имзолаш. 5. Лойиҳани амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. 6. Лойиҳани амалга оширишни мақсадли ўрганиб бориш ва натижасини танқидий муҳокама қилиш. 2018 йил 10 июль 2018 йил 15 июль 2018 йил 1 ноябрь 2018 йил 15 ноябрь 2018 йил 1 декабрь, тармоқ жадвали бўйича ҳар ойда Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Ҳамраев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов) «UzGIP» МЧЖ (Юсупов) «UzGIP» МЧЖ (Юсупов), Сувхўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев) Сув хўжалиги вазирлиги (Ш. Хамраев), Инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш Маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) 10. 31-банд. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Нажимов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) тижорат банклари билан биргаликда икки ой муддатда 2018-2019 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишларида амалга ошириладиган умумий қиймати 200 млн . АҚШ долларига тенг бўлган лойиҳалар ташаббускорларини аниқлаб, лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тармоқ жадвалларини тасдиқласин. Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Камалов) кредит ажратиш учун гаров таъминоти етишмайдиган тадбиркорлар бўйича кафолат беришни таъминлаш чораларини кўрсин. Муддат: 2018-2019 йилларда. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 20 июндаги ПҚ-3790-сон қарорига мувофиқ тижорат банклари билан қайта молиялаш битимларини имзолаш ҳамда мева-сабзавотчилик йўналишига 500 млн АҚШ доллари ҳисобидан кредит маблағлари ажратилишини таъминлаш 2. Халқаро молия ташкилотларининг имтиёзли кредит маблағлари ва лойиҳаларни молиялаштириш шартлари бўйича тадбиркорларни жалб қилган ҳолда туманларда семинарлар ўтказиш ҳамда оммавий ахборот воситалари орқали кенг тарғиб қилиш. 3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан тасдиқланган тармоқ жадвалига киритилган чорвачилик ва мева-сабзавотчилик йўналишидаги лойиҳаларнинг ҳужжатларини тўлиқ ва сифатли тайёрланиши таъминлаш ҳамда Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлигига кредит талабномаларини тақдим этиш. 4. Тижорат банклари томонидан тақдим этилган лойиҳа ҳужжатларини халқаро молия институтлари билан келишиш ва лойиҳаларни ўз муддатида молиялаштиришни таъминлаш. 5. Гаров таъминоти етишмайдиган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ва уларга Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармасининг кафолатлари берилишини таъминлаш. 2018 йил 20 июлга қадар 2018 йил 1 августга қадар 2018-2019 йилларда тармоқ жадвали асосида 2018-2019 йилларда тармоқ жадвали асосида лойиҳа ҳужжатларини тайёрлаш давомида Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б. Камолов), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов), «Асака» банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Турон банк (Ч. Мирзаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), Ипотека-банк (О. Мусаев), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Алоқа банк (К. Ирисбекова), Азия Альянс банк, Ипак Йўли банк Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б. Камолов), Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Камалов), тижорат банклари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), (А. Мирсоатов), «Асака» банки (Қ. Муллажонов), Халқ банки (А. Абдуллаев), Ипотека банк (О. Мусаев), Қишлоқ қурилиш банк (Б. Муллахонов), Турон банк (Ч. Мирзаев), Ўзсаноатқурилишбанк (А. Воитов), (К. Ирисбекова), лойиҳа ташаббускорлари Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий қайта тузиш агентлиги (Б. Камалов) Тижорат банклари, Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси (Камалов) 11. 33-банд. «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси (Шералиев), Давлат ветеринария қўмитаси (Норқобилов), Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўсимликлар карантини давлат инспекцияси (Эргашев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Ке н гаши (Сариев) билан б иргаликда Нукус шаҳрида маҳаллий чармдан йилига 300 минг жуфт экспортга мўлжалланган болалар пойабзали ишлаб чиқаришга ихтисослашган замонавий корхона ташкил этиш чораларини кўрсин. Муддат: 01.09.2018 й. 1. Нукус шаҳридаги «Оrient texnology» МЧЖда терини чуқур қайта ишлаш ва уни экспортга йўналтириш юзасидан тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда тасдиқлаш. 2. Лойиҳа ташаббускори томонидан ускуналарни олиб келиш ва ўрнатилишини таъминлаш. 3. Лойиҳани ишга тушириш. 2018 йил 1 июлга қадар 2018 йил 15 август 2018 йил 25 август Бош вазир ўринбосари (С. Холмурадов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), «Ориент Финанс банк» (Б. Парпиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), «Ўзчармсаноат» уюшмаси (С. Умрзаков) 12. 48-банд. Бош вазирнинг ўринбосари А. Султанов, «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Сайидов), Шуманай туманидаги «Брикет Шуманай» МЧЖда брикет ишлаб чиқаришни, «Ўзсаноатқурилишбанк» (Воитов) томонидан «Ўзбекнефтгаз» АЖнинг кафиллигида ажратиладиган кредит ҳисобига 2018 йил 1 сентябрга қадар ташкил этсин. Муддат: 01.09.2018 й. 1. «Ўзбекнефтгаз» АЖ тизимидаги ташкилотлар кафиллигида Ўзсаноатқурилишбанк томонидан «Брикет Шуманай» МЧЖга умумий режалаштирилган 3 млрд сўм кредитдан қолган 1,7 млрд сўмини ажратиш. 2. «Брикет Шуманай» МЧЖ томонидан тузилган шартномалар бўйича ишлаб чиқариш ускуналарини олиб келиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектни ишга тушириш. 2018 йил 1 сентябрь 2018 йил 1 октябрь Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У. Саидов), «Ўзсаноатқурилишбанк» (А.Воитов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев) 13. 57-банд. Бош вазирнинг ўринбосари Ж. Қўчқоров, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси (Ерниязов), Молия вазирлиги (Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев) билан биргаликда 15 кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкил қилиш юзасидан таклиф киритсин. Мазкур жамғарма ҳисобидан шароити оғир ҳудудларда уй-жойлар қурилишини ташкил қилиб, хорижий давлатларга кетганларни қайтариш ва уларни уй-жой билан таъминлаш назарда тутилиши белгилаб қўйилсин. Муддат: 05.01.2018 й. 1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ҳузурида Қишлоқ ҳудудларида, овулларда аҳоли учун уй-жойлар қуриш бўйича жамғарма ташкил қилиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини ишлаб чиқиб, тасдиқлаш учун киритиш. 2. Мазкур қарор лойиҳасини тегишли вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда тасдиқланишини таъминлаш. 3. Жамғарма Кенгашини ташкил қилиш ва унинг қарори билан аниқланган ҳудудларда уй-жойга муҳтож шароити оғир оилалар ва хорижий давлатлардан қайтган оилаларнинг рўйхатини шакллантириш. 4. Жамғарма маблағларини шакллантириш ҳамда ҳар йилги даромадлар ва харажатлар сметасини тасдиқлаш, бошқариш. 5. Тасдиқланган тадбирлар асосида уй-жойлар қурилишини молиялаштириш, ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланишини таъминлаш. 2018 йил 1 июлга қадар 2018 йил 1 августга қадар 2018 йил 1 сентябрга қадар 2018 йил сентябрь 2018-2019 йилларда Бош вазир ўринбосари (Ж. Қўчқоров), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Жуманиязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Хўжаев) 14. 58-банд. «Давархитектқурилиш» қўмитаси (Закиров), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев) билан биргаликда икки ой муддатда Чимбой туманида марказий (бош) кўчани белгилаб, уни замонавий қиёфага келтиришни таъминлаш бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқсин. Бунда мазкур кўчанинг икки томонида 4-5 қаватли уйлар қурилиши назарда тутилсин. Муддат: 21.02.2018 й. 1. Тижорат банклари билан бирга уй-жойларни молиялаштириш жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Қурилиш ишлари бошланган 20 та уй-жойлар бўйича: ёрдамчи пудратчиларни жалб қилган ҳолда ишчи кучини кўпайтириш; қурилиш материаллари етказиб берилишининг узлуксизлигини таъминлаш; бажарилган ишлар ҳисоботини қабул қилиш ва шу асосда хар душанба куни молиялаштириш; ишчиларнинг иш ҳақини бериб бориш; қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш далолатномаларини расмийлаштириш. 3. Ташқи муҳандислик (ички йўллар, электр энергияси ва табиий газ) тармоқлари қурилишни якунлаш. 2018 йил 25 июнь 2018 йил 25 июнь қурилиш жараёнида ҳар 15 кунда ҳар 15 кунда 2018 йил 30 декабрь 2018 йил 30 декабрь Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Марказий банк (Т. Ишметов), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) 15. 61-банд. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси М. Ерниязовнинг 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасида «Мактабгача таълим муассасалари йили» деб нишонлаш тўғрисидаги ташаббуси қўллаб-қувватлансин. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Мактабгача таълим вазирлиги (Шин) бир ой муддатда 2018 йилда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган Нукус шаҳрида 20 та ва туманларда жами 150 та мактабгача таълим муассасасининг манзилли дастурини ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига тақдим қилсин. Бунда давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил этиладиган мактабгача таълим муассасалари қурилишини молиялаштириш учун шерикчиликда иштирок этадиган тадбиркорлик субъектларига тижорат банклари, шу жумладан «Ўзсаноатқурилишбанк» томонидан 40 млрд сўм кредит маблағлари йўналтирилиши белгилаб қўйилсин. Муддат: 22.01.2018 й. 1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 апрелдаги ПҚ-3651-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига мувофиқ, давлат шериги ва хусусий шерик ўзаро 2 томонлама шартнома тузиш. Давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосида ташкил қилинадиган мактабгача таълим муассасаларини молиялаштириш юзасидан тегишли ҳужжат лойиҳасини қабул қилиш. 2. Тузилган шартнома асосида ажратилмай турган 34,9 млрд сўмлик кредит маблағларини ажратиш. 3. Бугунги кунгача ишга туширилмаган 154 та давлат-хусусий сектор шерикчилиги асосидаги мактабгача таълим муассасаларини тўлиқ фойдаланишга топшириш. 2018 йил 1 июлга қадар 2018 йил 1 август 2019 йил 1 январь Бош вазир ўринбосари (А. Абдуҳакимов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (К. Ризаев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин), «Ўзсаноатқурилишбанк» (А. Воитов) 16. 72-банд. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Сариев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Салиев), Молия вазирлиги (Қўчқоров) 2018 йилда «Орол бўйи минтақасини ривожлантириш» жамғармаси маблағлари ҳисобидан: ичимлик сув таъминотини яхшилаш бўйича қўшимча равишда қиймати 20,9 млрд сўм бўлган 131 км сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларининг манзилли рўйхатини шакллантириб, ушбу ишларни амалга оширилишини таъминласин. Муддат: 2018 йилда. 1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишни якунлаш. 2. Лойиҳалаш ҳужжатларини экспертизадан ўтказиш. 3. Лойиҳани тегишли вазирлик ва идораларга киритиш ва ҳимоядан ўтказиш ишларини якунлаш. 4. Молиялаштиришни очилишини таъминлаш. 5. Сув тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш ишларини тўлиқ якунлаш. 2018 йил 1 июль 2018 йил 3 июль 2018 йил 15 июль 2018 йил 30 июль 2018 йил 1 декабрь Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (М. Салиев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров) 17. 74-банд. Нукус шаҳар ҳокими (Турешев) Нукус шаҳрида 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадон эгаларига кредитлар расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни тижорат банкларига топшириш ишларини ташкил этсин. Муддат: 2018 йилда. 1. Нукус шаҳрида 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадонларга икки контурли қозонларни ўрнатиш бўйича тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Нукус шаҳридаги 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадонларга бирма-бир кириб, ушбу хонадонларга икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш учун истеъмол кредитига эҳтиёжи бўлган фуқаролар рўйхатини шакллантириш. 3. Шакллантирилган рўйхат асосида хонадон эгалари томонидан кредитлар расмийлаштириш учун тегишли ҳужжатларни тижорат банкларига топшириш ишларида амалий ёрдам кўрсатиш. 4. Тижорат банклари томонидан хонадон эгаларига кредит ажратилишини таъминлаш. 5. Сотиб олинган икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича пудратчиларни белгилаш, индивидуал иситиш қозонларини олиб келиш ва уларга сервис хизматини кўрсатиш бўйича ишларни ташкил этиш. 6. Ўз маблағлари ҳисобидан икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш истагини билдирган хонадан эгаларига иситиш қозонларини ўрнатиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш. 7. 143 та кўп квартирали уйлардаги 2866 та хонадонларга икки контурли иситиш қозонларини ўрнатиш ишларини тўлиқ якунлаш. 2018 йил 25 июнь 2018 йил 1 августга қадар 2018 йил август 2018 йил август 2018 йил август-сентябрь 2018 йил август-сентябрь 2018 йил 1 октябрга қадар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов) Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (Қ. Сариев), Қорақалпоғистон Республикаси уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Р. Сейтов) 18. 75-банд. Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (Абдувалиев) Амударё туманидаги давлат аҳамиятидаги 4р181 «Қипчоқ ― Манғит ― Туркманистон Республикаси чегараси» автомобиль йўлининг 15 км қисмини капитал таъмирлаш ишларини 2018 йил тўла таъмирлаш ишлари манзилли дастурига киритиб, 2018 йил 1 июлга қадар амалга оширилишини таъминласин. Муддат: 01.07.2018 й. 1. Объект 2018 йил умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини тўла таъмирлаш манзилли дастури лойиҳасига киритилганлиги; техник топшириқ тасдиқланиб лойиҳачи «Йўл-лойиҳа бюроси» МЧЖ томонидан лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилганлиги; 2018 йил 20 июнь ҳолатига йўлнинг 4 км қисмига асфальт ётқизилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Жами 15 км узунликдаги йўлга асфальт ётқизиш ишларини якунлаб, автомобиль йўли тўлиқ таъмирланишини таъминлаш. 2018 йил 1 августга қадар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Автомобиль йўллари давлат қўмитаси (А. Абдувалиев)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги 482-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Хоразм вилоятига ташрифи якунлари бўйича тасдиқланган йиғилиш баёнларининг бажарилмаган бандлари ижросини таъминлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар
Т/р Ташриф баёнига мувофиқ топшириқ банди, мазмуни ва бажариш муддати Топшириқни ижро этиш бўйича қўшимча белгиланган чора-тадбирлар Ижро муддати Масъуллар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27-28 январь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган мажлис баёни (02.02.2017 й., ЭДО-21-24-3-сон) ижроси бўйича 1. 16.2-банд. Бош вазир ўринбосари З. Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юсупов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов) билан биргаликда Қўшкўпир, Хонқа, Хива, Шовот ва Янгиариқ туманларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлашга ихтисослашган лойиҳаларни амалга ошириш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин. 1. Шовот туманидаги «Simaks invest» МЧЖ томонидан 1500 млн сўмлик мева-сабзавотларни қуритиш лойиҳасини ташкил этиш бўйича қўшимча тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Қайта ишлаш корхоналарини ташкил этиш учун хорижий компаниялар билан шартномалар имзолаш. 3. Мева-сабзавотларни қуритиш технологияларини хориждан олиб келиб ўрнатиб, фаолиятини тўлиқ йўлга қўйиш. 2018 йил 20 июлга қадар 2018 йил сентябрь 2018 йил октябрь Бош вазир ўринбосари (З. Мирзаев), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Равшанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), «Ўзбекозиқовқат-холдинг» ХК (Т. Жалилов) 2. 18.2-банд. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Юсупов), «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси(Абдуллаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги(Эрманов) билан биргаликда Боғот тумани «Миришкор» ва «Қораёнтоқ» қишлоқларида «Ўзшаробсаноат» АЖ тизимидаги «Хоразм узум тайёрлов савдо» МЧЖ томонидан 200 гектар узумзор ва 200 гектар майдонда экспортбоп қовун навларини экишни ташкил этиш лойиҳаларининг тармоқ жадвалини ишлаб чиқсин. Муддат: 02.03.2017 й. 1. Токзорлар барпо этиш учун ажратилган ер участкаларини вилоят ҳокимлиги билан биргаликда қайта кўриб чиқиш. 2. Токзорлар барпо этиладиган тупроқ-унумдорлиги яхши ерлардан ер участкаси ажратиш ва тегишли қарорларини қабул қилиш. 3. «Ўзшаробсаноат» АЖ тизимидаги «Хоразм узум тайёрлов савдо» МЧЖ томонидан белгиланган майдонларда янги токзорлар барпо этиш ишларини якунлаш. 2018 йил июль 2018 йил август 2018 йил сентябрь Бош вазир ўринбосари (З. Мирзаев), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Равшанов), Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Б. Юсупов), «Ўзшаробсаноат» АЖ (О. Мустафоев), Хоразм вилояти (Ф. Эрманов) 3. 28.5-банд. Қурилиш вазирлиги (Тўхтаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Умаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов) билан биргаликда 2017 йилнинг 1 сентябрига қадар туристлар учун хизмат кўрсатишга ихтисослашган дўкон, ресторан ва кафелар жойлаштирилган 4 та кўчани барпо этиш чораларини кўрсинлар. Муддат: 1.09.2017 й. 1. Хива шаҳрининг кўчаларини ўзгартириш лойиҳасини ЮНЕСКО билан келишиш. 2. Лойиҳа ҳужжатлари асосида тарихий ва миллий уйғунликдаги дўкон, ресторан ва кафелар қуриш учун талабгорларни аниқлаш. 3. Талабгорларга ер участкалари ажратиш ва қурилиш ишларини бошлаш. 4. Қурилиш ишларини молиялаштириш учун тадбиркорлар талабидан келиб чиқиб кредит маблағлари ажратиш. 5. Объектларни фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2018 йил 20 июль 2018 йил 1 август 2018 йил 10 август график асосида 2018 йил 1 ноябрь Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Марказий банк (Т. Ишметов), тижорат банклари 4. 30-банд. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари(Раматов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқоров), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев) билан биргаликда бир ой муддатда «Ғавук» кўли атрофини ободонлаштириш ва унинг атрофида дам олиш хиёбони ташкил этиш, бунда миллий либослар, ўйин ва рақслар, миллий овқатлар ва бошқа концерт дастурларини кўзда тутиш ҳамда Хива бўйича кечки экологик саёҳат дастурини ишлаб чиқиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Муддат: 2.03.2017 й. 1. Хива тумани «Ғавук» кўли атрофини ободонлаштириш, маданий, кўнгилочар ва маиший хизмат кўрсатиш объектлар барпо этиш юзасидан лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Лойиҳа ҳужжатлари асосида тарихий ва миллий уйғунликдаги дўкон, ресторан ва кафелар қуриш учун талабгорларни аниқлаш. 3. Талабгорларга ер участкалари ажратиш ва қурилиш ишларини бошлаш. 4. Қурилиш ишлари учун тадбиркорлар талабидан келиб чиқиб кредит маблағлари ажратиш; 5. Объектларни фойдаланишга топширилишини таъминлаш. 2018 йил 20 июль 2018 йил 1 август 2018 йил 20 август график асосда 2018 йил 1 декбрь Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (И. Махкамов), Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев), Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Марказий банк (Т. Ишметов), тижорат банклари 5. 23.3-банд. Давлат рақобат қўмитаси (Ғуломов), Маданият вазирлиги (Сайфуллаев), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Қўчқоров) билан биргаликда бир ой муддатда Урганч шаҳрида бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ ФХДЁ биноси негизида келажакда «Ўлкашунослик» музейини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Муддат: 02.03.2017 й. 1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «2017 — 2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисида» 2017 йил 11 декабрдаги 975-сон қарорига ўзгартириш киритиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори лойиҳасини ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2. Урганч шаҳрида бугунги кунда фойдаланилмаётган собиқ ФХДЁ биноси негизида музейни янгидан ташкил этиш, уни тегишли экспонатлар билан бойитиш. 2018 йил 20 август 2019 йил 20 декабрга қадар Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Джурабаев), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Давлат рақобат қўмитаси (Р. Ғуломов), Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси (Б. Қўчқоров) 6. 36-банд. Бош вазир ўринбосари (Отажонов), «Ўзэлтехсаноат» АК (Абдуллаев) 2017 йилнинг 15 февралига қадар «Урганч Элтехсаноат» МЧЖда маиший электротехника маҳсулотлари (электр чойнак, дазмол, вентиляторлар) ишлаб чиқариш бўйича лойиҳалар тармоқ режа-жадвалини тасдиқласин ва сўзсиз бажарилишини таъминласин. Муддат: 15.02.2017 й. 1. «Ўзэлтехсаноат» АК томонидан амалга оширилмайдиган лойиҳалар ўрнига янги лойиҳалар таклифини ишлаб чиқиш: салоҳиятли ташаббускорлар билан музокаралар ўтказиш; мазкур лойиҳаларни амалга ошириш учун керакли бўлган бино-иншоотларни ёки ер майдонларини жойига чиққан ҳолда кўриш ва танлаш; лойиҳа ташаббускорлари билан биргаликда бизнес-режани ишлаб чиқиш. 2. Лойиҳани амалга ошириш учун керакли бўлган бино-иншоотлар ёки ер майдонлари ҳамда салоҳиятли ташаббускорлар аниқлаб лойиҳанинг тармоқ жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш; 3. Тасдиқланган тармоқ жадваллари бўйича ишларни белгиланган муддатларда бажарилишини қатъий назоратга олган ҳолда лойиҳаларни ўз муддатларида ишга тушириш. 2018 йил 15 сентябрь 2018 йил 15 октябрь Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), «Ўзэлтехсаноат» АК (А. Абдуллаев) 7. 17.1-банд. Бош вазир ўринбосари З. Мирзаев, «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (Ҳайдаров), «Асака» банки (Муллажонов) билан биргаликда 2018 йилнинг 1 июлига қадар Янгиариқ туманидаги Остона ҳудудида бўш турган бино-иншоот негизида йилига 12 млн. метр мато ишлаб чиқаришга мўлжалланган 10 млн. долларлик тўқимачилик корхонасини ишга тушириш чораларини кўрсин. Муддат: 01.07.2018 й. 1. «Yantex Invest» MЧЖ томонидан технологик дастгоҳларни сотиб олиш бўйича имзоланган қўшимча импорт шартномасига Лойиҳа бошқаруви миллий Агентлиги қошидаги «Лойиҳаларни ва импорт контрактларни комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда икки ҳафталик муддатда экспертизадан ўтказиш. 2. Технологик дастгоҳларни сотиб олиш учун молиялаштиришни очиш. 3. Бино ва иншоотларни қуриш ва реконструкция ишларини якунлаш. 4. Биноларни муҳандислик-коммуникация тармоқларига (электр-энергия) улаш. 5. Технологик дастгоҳларни олиб келиш, уларни ўрнатиш ва созлаш. 6. Корхонани ишга тушириш ва ишчиларни ўқитиш. 2018 йил 10 июль 2018 йил 1 август 2018 йил 20 октябрь 2018 йил 20 ноябрь 2018 йил 20 декабрь 2019 йил 1 апрель Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Асака» банки (Қ. Муллажонов) 8. 35.2-банд. Машина-трактор паркларини янги замонавий техникалар билан таъминлаш, кўрсатилаётган механизация хизматлари турларини кенгайтириш мақсадида 2017 йилнинг 1 сентябригача Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларидаги машина-трактор паркларига жами 24,8 млрд. сўмлик 9 турдаги қишлоқ хўжалиги техникаларини етказиб берилишини таъминласин. Муддат: 01.09.2017 й. 1. 2017 йилда Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларига жами 88 дона 12,5 млрд. сўмлик қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилганлиги, ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 январдаги ПҚ-3459-сон ва 2018 йил 10 майдаги ПҚ-3712-сон қарорлари доирасида Хоразм вилоятига жами 753 дона қишлоқ хўжалиги техникалари етказиб берилиши режалаштирилганлиги, шундан 20 июнь ҳолатига 227 донаси етказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. 2. Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманларига қишлоқ хўжалиги техникаларни 2018 йил якунигача молиялаштириш ва етказиб бериш режа-жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 3. Хоразм вилояти ва Хазорасп, Шовот ва Янгиариқ туманлари ҳокимликлари билан биргаликда харидорлар рўйхатини шакллантириш ва дастлабки аванс тўловларини амалга оширишни таъминлаш. 4. Амалга оширилган аванс ?аридан сўнг ўрнатилган тартибда 120 кун муддатда қишлоқ хўжалиги техникаларини харидорларга етказиб бериш. Доимий 2018 йил 20 июль 2018 йил 1 декабрь режа-жадвалларга асосан Бош вазир ўринбосари (Н. Отажонов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Б. Хикматуллаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), «Ўзагротехсаноат-холдинг» АЖ (М. Каримов), «Ўзагролизинг» АЖ (А. Саттаров), «Ўзагросервис» АЖ (Хайитов) 9. 29-банд. Бош вазир ўринбосари (Султанов), «Ўзбекэнерго» АЖ (Саломов) билан биргаликда бир ой муддатда туристлар учун Хива шаҳрида кечки ва ярим тунда қўшимча маршрут ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилоятидаги «Регистон» мажмуасига ўхшаган свето шоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизими билан таъминлаш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин. Муддат: 02.03.2017 й. 1. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги Хива шаҳрида кечки ва ярим тунда қўшимча маршрут ташкил этиш мақсадида Самарқанд вилояти «Регистон» мажмуасидаги каби светошоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизими билан таъминлаш бўйича барча ечимини топиши лозим бўлган масалаларни (шу жумладан молиявий манбасини, буюртмачини ва пудратчини аниқлаш) ҳисобга олган ҳолда «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритиш. 2. Тасдиқланган «йўл харитаси»га мувофиқ светошоу ўрнатиш ва ҳудудни замонавий ёритиш тизимини қуриб фойдаланишга топшириш. 2018 йил 15 июль 2019 йил 1 сентябрь Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамахмудов), «Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев), Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси (Б. Умаров) 10. 40.4-банд. Бош вазир ўринбосари Ғ. Ибрагимов «Ўзтрансгаз» АЖ (Шаисматов) билан биргаликда жорий йилнинг 1 октябрга қадар Хоразм вилоятнинг Хива туманида 3 та, Урганч, Хонқа, Хазорасп, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ, Боғот туманларида — 1 тадан маиший газ баллонлар сақланадиган жами 11 та суюлтирилган газ сервис марказларини қуриш ишларини охирига етказсин. Муддат: 01.10.2017 й. Хива, Урганч, Хонқа, Хазорасп, Шовот, Гурлан, Қўшкўпир, Янгиариқ ва Боғот туманларида қуриб битказилган 11 та суюлтирилган газ сервис марказларининг ҳудудларида ободонлаштириш ва хизмат йўлларида асфальт-бетон ётқизиш ишларини ниҳоясига етказиш. 2018 йил 20 июль Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамахмудов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У. Сайидов), «Ўзтрансгаз» АЖ (Ш. Турсунов) 11. 40.5-банд. Бош вазир ўринбосари (Султанов) «Халқ банки» (Абдуллаев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Саидов) билан биргаликда жорий йил сентябрь ойида Янгиариқ туманида Халқ банки кредит маблағлари ҳисобига қурилаётган чорвачилик комплексига замонавий биогаз қурилмасини ишлаб чиқиб, белгиланган тартибда етказиб беришни таъминласин. Муддат: 01.10.2017 й. 1. Янгиариқ туманида Халқ банки кредит маблағлари ҳисобига қурилаётган чорвачилик комплексига замонавий биогаз қурилмасини ишлаб чиқиб Вазирлар Маҳкамасининг Раёсати мажлисининг 2017 йил 4 декабрдаги 127-сон баёнида белгиланган муддатда ишга тушириш. 2019 йил 1 декабрь Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамаҳмудов), «Халқ банки» (А. Абдуллаев), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У. Саидов) Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М. Мирзиёевнинг 2017 йил 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига ташрифи якунлари юзасидан тасдиқланган мажлис баёни ижроси бўйича (№ 21/1-2683, 23.10.2017 й). 12. 1-банд. Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Ахмедходжаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Сабиров), хўжалик бирлашмалари ва тижорат банклари томонидан 2018-2019 йилларда Хоразм вилояти саноатини ривожлантириш бўйича жами 898 млн.доллар миқдоридаги инвестицияларни, шу жумладан 429 млн. доллар хорижий инвестицияларни жалб этган ҳолда амалга ошириладиган 440 та лойиҳа таклифлари тайёрлангани маълумот учун қабул қилинсин. Муддат: 2018-2019 йилларда. 1. Кегели туманидаги «Massaget towel textil» МЧЖ ва «Кегейли текстиль» МЧЖларнинг лойиҳани амалга ошириш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли ўрнига истиқболли лойиҳани аниқлаш ва тармоқ жадвалини ишлаб чиқиш. 2. Тармоқ жадвали тасдиқлангандан сўнг, Республика ишчи гуруҳи муҳокамасига киритиш. 3. «Тўрткул дон маҳсулотлари» АЖ, «Тахиатош дон маҳсулотлари» АЖ, «Қорақалпоқ дон маҳсулотлари» АЖ ва «Чимбой дон маҳсулотлари» АЖ бўйича тайёрланган «Йўл хариталари» ни қайта кўриб чиқиш ва аниқ чора-тадбирларни назарда тутган янги «Йўл харитаси»ни тайёрлаш ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил 25 июль 2018 йил 1 август 2018 йил 1 август Бош вазир ўринбосари (С. Холмуродов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), «Ўздонмаҳсулот» АЖ (С. Хайдаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов) 13. 4.1-банд. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари А. Раматов, Иқтисодиёт вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси(Бекенов), Марказий банк (Нурмуратов)тижорат банклари ва хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноатни ривожлантириш лойиҳаларининг амалга оширилишини ҳар ҳафта жойига чиққан ҳолда ўрганиб, мавжуд муаммоларни тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин. Муддат: ҳар ҳафта. 1. Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш ва аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича вилоят ишчи гуруҳини шакллантириш. 2. Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларни вилоят ишчи гуруҳи томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш бўйича туманлар кесимида ҳафталик режа-графикни ишлаб чиқиш. 3. Графикка асосан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ўтказиш ва ўрганиш давомида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқланган шаҳар ва туманлар миқёсида ҳал бўладиган муаммоларни жойида бартараф этиш. 4. Вилоят миқёсида ҳал бўладиган муаммоларни тегишли вилоят ташкилотлари билан бартараф этиш чораларини кўриш. 5. Республика миқёсида ҳал қилинадиган муаммоларни тегишли вазирлик ва идораларга мурожаат қилган ҳолда ҳал қилиш чоралари кўриш. 6. Хоразм вилоятида 2018-2019 йилларда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича шакллантирилган лойиҳаларнинг амалга оширилишини мониторинг қилиш. 7. Мониторинг натижалари бўйича аниқланган камчиликларни бартараф қилиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш. 2018 йил 10 июлга қадар 2018 йил 10 июлга қадар Графикка асосан доимий доимий ҳар ҳафта доимий Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов), Марказий банк (М. Нурмуратов), тижорат банклари ва хўжалик бошқаруви органлари 14. 31.1-банд. Маданият вазирлиги (Сайфуллаев): бир ой муддатда республика театрларини ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилаётган қарор лойиҳасида Хоразм вилояти мусиқали драма театрини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари алоҳида акс эттирилишини таъминласин. Бунда Хоразм вилояти ҳокимлиги (Эрманов), Молия вазирлиги (Ҳайдаров), Марказий банк (Нурмуратов) 2018 йилда қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жой бинолар доирасида Хоразм вилояти мусиқали драма театрига яқин жойда бўш ер ажратиб, унда театр ходимлари учун 7 қаватли арзон турар жой биносини қуриш ва ипотека кредитлари асосида театр ходимларига имтиёзли тарзда тақдим этиш ҳамда мазкур бинонинг 3 та қаватидаги уйлар театр балансида бўлиши кўзда тутилсин. Муддат: 20.11.2017 й. 1. Урганч шаҳар ҳокимлиги томонидан кўп қаватли турар жой биноси қуриш учун вилоят мусиқали драма театрига яқин жойдан ер участкаси ажратиш бўйича қарор қабул қилиш. 2. Қурилиш ишлари якунлангандан сўнг бинонинг 3 та қаватидаги хонадонлар Хоразм вилояти мусиқали драма театрига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилишини таъминлаш. 3. Ажратилган ер участкасида арзон турар жой биносини қуриш ҳамда ипотека кредитлари асосида театр ходимларига имтиёзли тарзда тақдим этиш. 2018 йил 15 июлга қадар 2018 йил 20 декабрга қадар Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Джурабаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Марказий банк (М. Нурмуратов) 15. 57-банд. Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Шадманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Ходжаев), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Сабиров) икки ҳафта муддатда янгидан шакллантирилаётган Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасини 2018 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан маблағ билан таъминлаш чораларини кўрсин ва Вазирлар Маҳкамасига тегишли таклиф киритсин. Муддат: 03.11.2017 й. Соғлиқни сақлаш вазирлигига Тошкент тиббиёт академиясининг Урганч филиали клиникасини фаолиятини тўғри йўлга қўйиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш ва ижросини таъминлаш. 2018 йил 1 августга қадар Бош вазир ўринбосари (А. Абдуҳакимов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (К. Ризаев), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Молия вазирлиги (А. Ҳайдаров), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов) 16. 78-банд. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қуранбаев) икки ой муддатда «Хоразм вилояти ёшларини қўллаб-қувватлаш тўғрисида» Ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаб, Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Бунда, бошқа тадбирлар билан бир қаторда: Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилояти Кенгаши қошида «Хоразм ёшларини қўллаб-қувватлаш фонди»ни ташкил этиш ҳамда фонд маблағларини шакллантириш механизмлари белгилаб қўйилсин; Фонд фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Маҳалла» хайрия жамоат фонди маблағлари ҳисобидан 2 млрд. сўм, Ўзмиллийбанк томонидан 3 млрд. сўм миқдорида маблағ ажратилишини назарда тутсин. Фонднинг асосий мақсад-вазифалари этиб, Хоразм вилояти ёшларининг ғоя ва ташаббуслари ҳамда тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, Ёшлар марказлари қошидаги тўгараклар фаолиятини такомиллаштириш, уларга тажрибали педагоглар ва ёшларни кенг жалб этиш, ички ишлар идораларида профилактика назоратида турувчи вояга етмаганлар билан тизимли ишларни амалга ошириш кабилар белгилансин. Муддат: 20.12.2017 й. 1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши ўртасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Хоразм вилоят Кенгашига хайрия маблағлари ўтказиш жадвали ишлаб чиқилсин ва тасдиқлансин. 2. Тасдиқланган жадвалда кўрсат?лган маблағларни ўз муддатида «Хоразм ёшларини қўллаб-қувватлаш фонди»га ўтказилиши таъминлансин. 2018 йил 26 июнь Тасдиқланган жадвалга асосан Вазирлар Маҳкамаси АТД (А. Джурабаев), Ўзмиллийбанк (А. Мирсоатов) 17. 13.1-банд. «Ўзэлтехсаноат» АК (Абдуллаев), «Ўзқурилишматериаллари» АЖ (Зарипов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Саидов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (Хайдаров), «Ўзбекчармпойабзал» уюшмаси (Умрзаков) Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 28 февралдаги 110‑сонли қарорига асосан «Хазорасп» ЭИЗда амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари бўйича тегишли ҳужжатларни икки ҳафта муддатда «Хазорасп» ЭИЗ дирекциясига киритилишини таъминласин. Муддат: 03.11.2017 й. 1. «Хазорасп» ЭИЗ да амалга оширилиши белгиланган инвестиция лойиҳалари бўйича қўшимча лойиҳа ташаббускорлар рўйхатини аниқлаш. 2. Рўйхати аниқлаб олинган лойиҳа ташаббускорлари томонидан тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳалари учун белгиланган тартибда ер майдони ажратиш. 3. Технологик дастгоҳларга шартнома тузиш, лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш ва смета ҳужжатларини тайёрлаш. 4. Кредит расмийлаштириш учун ҳужжатларни хизмат кўрсатувчи банкка топшириш ва молиялаштириш масаласини ҳал қилиш. 5. Бино ва иншоотларни қуриш ҳамда ўрнатиладиган дастгоҳлар учун жойларни тайёрлаш. 6. Технологик дастгоҳларни олиб келиш, уларни ўрнатиш ва ишга тушириш. 2018 йил 1 август 2018 йил 1 сентябрь 2018 йил 20 октябрь 2018 йил 1 декабрь 2019 йил 20 май 2019 йил 1 август Бош вазир ўринбосари (С. Холмурадов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ш. Абидов), Хоразм вилояти хокими (Ф. Эрманов), «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмаси (И. Ҳайдаров), «Хазорасп» ЭИЗ, тижорат банклари 18. 14-банд. «Ўзбекнефтгаз» АЖ (Саидов), «Хазорасп» ЭИЗ дирекцияси (Давлетов) билан биргаликда йигирма кун муддатда «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудида жойлашган «Жанубгазқурилиш» АЖга тегишли ишлаб чиқариш ҳудудини самарали ишлатиш ва лойиҳаларни жойлаштириш бўйича тегишли чора-тадбирлар режасини тасдиқласин ва режага мувофиқ амалга оширилишини таъминласин. Муддат: 10.11.2017 й. 1. «Кўпиртирилган полиэтилен ва стрейч пленка ишлаб чиқариш» лойиҳасини Янгиариқ туманидаги «Yangiariq Plast» МЧЖнинг фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонларида амалга ошириш. 2. «Электрод ишлаб чиқариш» лойиҳасини «Урганчтрансгаз» унитар корхонасига қарашли Хива тумани Заунгур қўрғони, «Газ энергик таъминлаш» ишлаб чиқариш техник корхонаси ҳудудида амалга ошириш. 3. «Yangiariq Plast» МЧЖ ва «Урганчтрансгаз» УК «Газ энергик таъминлаш» ишлаб чиқариш техник корхонаси ҳудудини «Хазорасп» ЭИЗ ҳудудига киритиш. 4. «Кўпиртирилган полиэтилен ва стрейч пленка ишлаб чиқариш» лойиҳасини ишга тушириш. 5. «Электрод ишлаб чиқариш» лойиҳасини ишга тушириш. 2018 йил июль — 2019 йил апрель 2018 йил июль — 2019 йил декабрь 2018 йил 1 сентябрь 2019 йил 30 апрель 2019 йил 30 декабрь Бош вазир ўринбосари (А. Султанов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (Ж. Мирзамаҳмудов), «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У. Саидов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов), «Хазорасп» ЭИЗ «Ўзбекнефтгаз» АЖ (У. Саидов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов) «Хазорасп» ЭИЗ 19. 3.1-банд. Хоразм вилояти, шаҳар ва туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ўзларининг зиммасидаги асосий вазифалардан ташқари саноатни ривожлантириш ва инвестицияларни жалб этиш масаласига масъул эканликлари ҳамда ҳудудий иқтисодиёт комплексининг камида 70 фоиз ходими тегишли ҳудудда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиши белгилаб қўйилсин. Муддати:Доимий 1. Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан иқтисодиёт комплексининг камида 70 фоиз ходимини тегишли ҳудудда саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларга бириктириш. 2. Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари томонидан бириктирилган ходимларга амалга ошириладиган ишлар бўйича кўрсатмалар бериш. 3. Бириктирилган ходимлар томонидан лойиҳани амалга оширилиши бўйича аниқланган муаммоларни вилоят ишчи гуруҳига тақдим қилиб бориш. 2018 йил 10 июлгача 2018 йил 15 июлгача доимий Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов) 20. 3.2-банд. Хоразм вилояти халқ депутатлари кенгашида ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 10-санасига қадар Хоразм вилояти, шаҳарлар ва туманлари ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари, шунингдек ҳудудда саноатни ривожлантириш билан шуғулланиши белгиланган барча масъул ходимлар томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилсин. Муддат: ҳар ойнинг 10-санаси. 1. Вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарларини ҳар бир лойиҳанинг амалга оширилиши бўйича ҳар ойда бир маротаба ҳисоботларини эшитиш юзасидан режа-график ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган режа-графикка асосан вилоят, шаҳарлар ва туманлар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳисоботларини тинглаш. 2018 йил 15 июлгача Графикка асосан (ҳар ойнинг 10-санасида) Бош вазирнинг биринчи ўринбосари (А. Раматов), Вазирлар Маҳкамаси АТД (М. Жуманиязов), Хоразм вилояти ҳокимлиги (Ф. Эрманов)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги 482-сон қарорига 3-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифи баёнлари билан юклатилган топшириқларнинг амалий ижросини жойига чиққан ҳолда ўрганиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 июндаги 482-сон қарорига 4-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг республика ҳудудларига ташрифлари баёнлари билан юклатилган топшириқлар ижроси юзасидан ахборотларни шакллантириш ҳамда тақдим этиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 июнь,
482-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
“YOʻL XARITASI”
“YOʻL XARITASI”
TARTIBI
TARTIBI
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatiga tashriflari davomida yuklatilgan topshiriqlar ijrosini soʻzsiz taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining respublikamiz hududlariga tashriflari jarayonida har bir hududni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalariga alohida eʼtibor qaratilib, aholini qiynab kelayotgan mavjud muammolarning ijobiy yechimini topishga qaratilgan aniq tadbirlar amalga oshirib kelinmoqda. Xususan oʻtgan ikki yil davomida:
Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tashriflar yakunlari boʻyicha imzolangan bayonlarga muvofiq jami 212 ta muhim ahamiyatga ega boʻlgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash natijasida 131 ta ijtimoiy soha muassasalari, 616 ta muhandislik-kommunikatsiya sohasi obyektlari yangidan qurildi, taʼmirlandi va rekonstruksiya qilindi. Shuningdek, 1362 ta oilaga moʻljallangan uy-joylar yangidan qurildi, 511 ta koʻp qavatli uy-joylar holati yaxshilanib, atrof hududlari obod qilindi, yer maydonlarining meliorativ holati yaxshilanib, kanallar tozalandi.
Misol uchun, 26,4 mlrd soʻm budjet mablagʻi hisobiga 101 km uzunlikda “Qoʻngʻirot-Moʻynoq” suv quvuri tortib kelindi va suv taqsimlash inshooti qurib foydalanishga topshirilishi hisobiga Moʻynoq tumani aholisi markazlashgan toza ichimlik suvi bilan toʻliq taʼminlandi. Shuningdek, ichimlik suv taʼminoti ogʻir boʻlgan 7 ta tumanda 19,1 km suv tarmoqlari yangidan tortildi.
Oʻz navbatida, aholi bandligini taʼminlash orqali daromadlarini oshirish maqsadida sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohalarida umumiy qiymati 574,7 mlrd soʻmlik jami 2 186 ta tadbirkorlik loyihalari ishga tushirilib, 11,3 mingta yangi ish oʻrni tashkil etildi.
Xorazm viloyatiga tashriflar yakunlari boʻyicha imzolangan bayonlarga muvofiq jami 222 ta muhim ahamiyatga ega boʻlgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash natijasida:
“Urganch-Xiva” temir yoʻli qurib, foydalanishga topshirildi hamda Xiva shahrida temir yoʻl vokzali yangidan qurildi va vokzaloldi hududlari obodonlashtirildi;
“Urganch” xalqaro aeroportida qoʻshimcha rekonstruksiya va qurilish ishlari toʻliq yakunlandi;
Urganch tumanidagi “Turkmanlar” mahallasida ulkan bunyodkorlik ishlari bajarilib, hudud qiyofasida obodlik aks etdi;
Urganch va Xiva tumanlarida turistik manzillar yangidan rekonstruksiya qilinib, yanada zamonaviy qiyofa aks ettirildi.
Viloyatning barcha sohalariga soʻnggi ikki yil mobaynida barcha manbalar hisobidan umumiy qiymati 1 trln 600 mlrd soʻmlik investitsiya mablagʻlari jalb etilgan.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti tashabbuslari bilan joylarda yuqorida sanab oʻtilgani kabi ulkan, tarixiy ahamiyatga ega boʻlgan tadbirlar amalga oshirilayotgan bir vaqtda, Vazirlar Mahkamasining kompleks rahbarlari, axborot-tahlil departamentlari mudirlari, mutaxassislari, vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, tijorat banklari hamda hududlarning ayrim mutasaddi rahbarlarining oʻz ishiga masʼuliyatsizlik bilan yondashganliklari oqibatida bir qator kamchiliklarga yoʻl qoʻyilgan.
Mazkur holatlar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi tomonidan joriy yilning iyun oyida Qoraqalpogʻiston Respublikasi va Xorazm viloyatlarida Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlarida belgilangan topshiriqlarning ijro holati, aholi turmush darajasini oshirish, munosib shart-sharoitlar yaratish boʻyicha oʻtkazilgan oʻrganishlar natijasida yaqqol namoyon boʻldi. Xususan:
Qoraqalpogʻiston Respublikasida oʻtkazilgan oʻrganishlar natijasida tashrif bayonlari bilan yuklatilgan jami 212 ta topshiriqdan 22 tasining ijrosi hanuzgacha taʼminlanmasdan qolayotganligi aniqlangan. Jumladan:
Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh.R. Xamrayev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (M.X. Saliyev), Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi (A.A. Abduvaliyev), Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi (B.B. Kamolov), “Oʻzbekneftgaz” AJ (U.X. Saidov), “Oʻzbekcharmsanoat” uyushmasi (S.Oʻ. Umrzakov), “Asaka” banki (Q.K. Mullajonov) hissasiga 1 tadan;
Qurilish vazirligi (A.X. Toʻxtayev) hissasiga 2 ta;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q.R. Sariyev) hissasiga 3 ta toʻgʻri kelmoqda.
Misol uchun, Nukus shahrida 120 oʻrinli zamonaviy klinika qurish loyihasi boʻyicha loyiha-smeta hujjatlari yakuniga yetkazilmaganligi, pudratchi tashkilot (“Trest-12” AJ) tomonidan qurilish ishlari hajmiga oʻta yuqori narx qoʻyilganligi oqibatida moliyalashtirish ochilmasdan, qurilish ishlari 2018-yil aprel oyida toʻxtab qolgan.
Oʻrganish davomida obyektning loyiha-smeta hujjatlariga hech qanday asoslarsiz mablagʻlarni qoʻshib yozilganligi aniqlanib, mansabdor shaxslarga nisbatan JKning 167-moddasi 3-qismi bilan jinoyat ishi qoʻzgʻatilib, surishtiruv tergov harakatlari boshlangan.
Xorazm viloyatida oʻtkazilgan oʻrganishlar natijasida tashrif bayonlari bilan yuklatilgan jami 222 ta topshiriqdan 19 tasining ijrosi taʼminlanmaganligi ayon boʻlgan. Jumladan:
Madaniyat vazirligi (B.S. Sayfullayev), “Oʻztoʻqimachiliksanoati” uyushmasi (I.U. Xaydarov), “Oʻzbekneftgaz” AJ (U.X. Saidov), “Oʻzbekenergo” AJ (U.M. Mustafoyev), “Oʻztransgaz” AJ (Sh.A. Tursunov), Xalq banki (A.N. Abdullayev) hissasiga 1 tadan;
Qishloq xoʻjaligi vazirligi (B.T. Yusupov), Qurilish vazirligi (A.X. Toʻxtayev), “Oʻzeltexsanoat” AK (A.A. Abdullayev) va Xorazm viloyati hokimligi (F.U. Ermanov) hissasiga 2 tadan toʻgʻri kelmoqda.
Misol uchun, “Oʻztransgaz” AJ (Sh.A. Tursunov) tomonidan viloyatda maishiy gaz ballonlari saqlanadigan jami 11 ta suyultirilgan gaz servis markazlarini qurish ishlari yakuniga yetkazilmagan, qurilish ishlarini bajargan pudratchilarga 844 mln. soʻm hamda boshqa bajarilgan ishlar uchun 3 mlrd soʻm mablagʻ belgilangan tartibda toʻlab berilishi taʼminlanmagan.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining respublikamiz hududlariga tashriflari davomida yuklatilgan topshiriqlar ijrosini soʻzsiz taʼminlash, yuqorida qayd etib oʻtilgan mavjud qoloqliklarni bartaraf etish hamda kelgusida shu kabi kamchiliklarning takrorlamasligini oldini olish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Tashrif bayonlari ijrosini taʼminlashda yoʻl qoʻygan qoloqliklari uchun Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyev tomonidan quyidagi rahbarlarga ogohlantirish eʼlon qilinganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:
Qurilish vazirligi rahbarlari A.X. Toʻxtayevga, K.N. Tulyaganovga Nukus shahridagi E. Olakoʻz koʻchasi boʻylab ipoteka krediti asosida quriladigan 50 ta koʻp qavatli turar joylarning 30 tasini 2017-yilda va 20 tasini 2018-yilda tijorat banklari tomonidan moliyalashtirish taqsimoti boʻyicha taklif kiritmaganligi uchun;
Madaniyat vaziri B.S. Sayfullayevga Urganch shahrida bugungi kunda foydalanilmayotgan sobiq FXDYo binosi negizida kelajakda “Oʻlkashunoslik” muzeyini tashkil etish ishlari toʻliq bajarilmaganligi uchun;
Qishloq xoʻjaligi vaziri B.T. Yusupovga Qoʻshkoʻpir, Xonqa, Xiva, Shovot va Yangiariq tumanlarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlashga ixtisoslashgan loyihalarni amalga oshirish boʻyicha manzilli dasturni ishlab chiqib, tasdiqlamaganligi uchun;
Suv xoʻjaligi vaziri Sh.R. Xamrayevga “Boʻston kanalini qurish” obyekti qurilishi uchun 2018-yil yanvar oyidan moliyalashtirish ochilishini taʼminlamaganligi uchun;
Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vaziri M.X. Saliyevga 2018-yilda “Orol boʻyi mintaqasini rivojlantirish” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ichimlik suv taʼminotini yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha ravishda qiymati 20,9 mlrd soʻm boʻlgan 131 km suv tarmoqlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlarining manzilli roʻyxatini shakllantirib, ushbu ishlarni amalga oshirish ishlarini kechiktirilganligi uchun;
Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi raisi A.A. Abduvaliyevga Amudaryo tumanidagi davlat ahamiyatidagi 4r181 “Qipchoq — Mangʻit — Turkmaniston Respublikasi chegarasi” avtomobil yoʻlining 15 km qismini kapital taʼmirlash ishlarini 2018-yil toʻla taʼmirlash ishlari manzilli dasturiga kiritib, amalga oshirilishini taʼminlamaganligi uchun;
Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi bosh direktori oʻrinbosari B.B. Kamolovga Qoraqalpogʻiston Respublikasida meva-sabzavotchilik va chorvachilik yoʻnalishlarida amalga oshiriladigan umumiy qiymati 200 mln. dollariga teng boʻlgan loyihalar tashabbuskorlarini aniqlab, loyihalarni amalga oshirish boʻyicha tarmoq jadvallarini tasdiqlamaganligi uchun;
“Oʻzeltexsanoat” AK raisi v.b. A.A. Abdullayevga “Urganch Eltexsanoat” MChJda maishiy elektrotexnika mahsulotlari (elektr choynak, dazmol, ventilyatorlar) ishlab chiqarish boʻyicha loyihalar tarmoq reja-jadvalini tasdiqlab, bajarilishini taʼminlamaganligi uchun;
“Oʻzbekcharmsanoat” uyushmasi raisi S.Oʻ. Umrzakovga Nukus shahrida mahalliy charmdan yiliga 300 ming juft eksportga moʻljallangan bolalar poyabzali ishlab chiqarishga ixtisoslashgan zamonaviy korxona tashkil etish choralarini koʻrmaganligi uchun;
“Oʻztoʻqimachiliksanoati” uyushmasi raisi I.U. Xaydarovga Yangiariq tumanidagi Ostona hududida boʻsh turgan bino-inshoot negizida yiliga 12 mln. metr mato ishlab chiqarishga moʻljallangan 10 mln. dollarlik toʻqimachilik korxonasini ishga tushirish choralarini koʻrmaganligi uchun;
“Oʻzbekneftgaz” AJ boshqaruv raisining birinchi oʻrinbosari U.X. Saidovga “Xazorasp” EIZ hududida joylashgan “Janubgazqurilish” AJga tegishli ishlab chiqarish hududini samarali ishlatish va loyihalarni joylashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar rejasini tasdiqlasin va rejaga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlamaganligi uchun;
“Oʻzbekenergo” AJ raisi U.M. Mustafoyevga turistlar uchun Xiva shahrida kechki va yarim tunda qoʻshimcha marshrut tashkil etish maqsadida Samarqand viloyatidagi “Registon” majmuasiga oʻxshagan sveto shou oʻrnatish va hududni zamonaviy yoritish tizimi bilan taʼminlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritmaganligi uchun;
“Oʻztransgaz” AJ rahbarlari Sh.A. Tursunovga, O. Amanovga, M. Boshmanovga Xorazm viloyatning Xiva tumanida 3 ta, Urganch, Xonqa, Xazorasp, Shovot, Gurlan, Qoʻshkoʻpir, Yangiariq, Bogʻot tumanlarida 1 tadan maishiy gaz ballonlar saqlanadigan jami 11 ta suyultirilgan gaz servis markazlarini qurish ishlarini oxiriga yetkazmaganligi uchun;
Xalq banki raisi A.N. Abdullayevga Yangiariq tumanida Xalq banki kredit mablagʻlari hisobiga qurilayotgan chorvachilik kompleksiga zamonaviy biogaz qurilmasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda yetkazib berishni taʼminlamaganligi uchun;
“Asaka” banki raisi Q.K. Mullajonovga Chimboy tumanidagi “Chimboy tekstil” korxonasiga tumandagi “Eski paxta zavodi” binosi negizida toʻqimachilik korxonasini tashkil etish uchun 10 mln. AQSh dollari miqdorida kredit ajratmaganligi uchun;
Oʻzmilliybank boshqaruvi raisi A. Mirsoatovga, Oʻzsanoatqurilishbanki boshqaruvi raisi v.b. A. Voitovga, Aloqa bank boshqaruvi raisi K. Irisbekovaga, Agrobank boshqaruvi raisi v.v.b. R. Mamatqulovga, Turon bank boshqaruvi raisi Ch. Mirzayevga, Ipoteka-bank boshqaruvi raisi O. Musayevga, Mikrokreditbank boshqaruv raisi O. Almardonovga, Kapitalbank boshqaruvi raisi v.v.b. E. Nadjmitdinovga, “InFinBank” boshqaruvi raisi B. Burxanovga, Hamkorbank boshqaruvi raisi v.v.b. J. Xasanovga, Qishloq qurilish bank boshqaruvi raisi B. Mullaxanovga Nukus shahridagi E. Olakoʻz koʻchasi boʻylab ipoteka krediti asosida quriladigan 50 ta koʻp qavatli turar-joylarning 30 tasini 2017-yilda va 20 tasini 2018-yilda moliyalashtirilishini tashkil etmaganliklari uchun;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi Q.R. Sariyevga Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi huzurida Qishloq hududlarida, ovullarda aholi uchun uy-joylar qurish boʻyicha jamgʻarma tashkil qilish yuzasidan taklif kiritmaganligi hamda 2018-yilda davlat-xususiy sektor sherikchiligi asosida tashkil qilinadigan Nukus shahrida 20 ta va tumanlarda jami 150 ta maktabgacha taʼlim muassasasining manzilli dasturini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritmaganligi, shuningdek, 2018-yilda “Orol boʻyi mintaqasini rivojlantirish” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan ichimlik suv taʼminotini yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha ravishda qiymati 20,9 mlrd soʻm boʻlgan 131 km suv tarmoqlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlarining manzilli roʻyxatini shakllantirib, ushbu ishlarni amalga oshirilishini taʼminlamaganligi uchun;
Xorazm viloyati hokimi v.b. F.U. Ermanovga Xorazm viloyati xalq deputatlari kengashida Xorazm viloyati, shaharlar va tumanlari hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari, shuningdek hududda sanoatni rivojlantirish bilan shugʻullanishi belgilangan barcha masʼul xodimlar tomonidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlari eshitib borish amaliyoti yoʻlga qoʻyilmaganligi uchun.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti hujjatlaridagi topshiriqlar va boshqa dolzarb vazifalar ijrosiga mahalliy hokimlik mutasaddi rahbarlari tomonidan masʼuliyatsizlikka yoʻl qoʻyilganligi uchun Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi tomonidan:
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining oʻrinbosari S. Nagmetovga, Toʻrtkoʻl tumani sektor rahbarlari (N. Xudoybergenov, U. Kudaybergenov, A. Ilyosov, N. Abdabov)ga, Moʻynoq tumani hokimi S. Dauletovga, Amudaryo tumani hokimi S. Yoʻldoshevga, Amudaryo tumani ichki ishlar boʻlimi boshligʻi D. Ibragimovga, Amudaryo tumani Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi B. Kamolovga, Qoraoʻzak tumani hokimi D. Utemuratovga, Qoraoʻzak tumani prokurori S. Davletmuratovga hamda Qoraoʻzak tumani Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi M. Toliboyevga;
Xorazm viloyati hokimining qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari U. Masharipovga, Irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi boshligʻi O. Toirovga, Gurlan tumanidagi sektor rahbarlari (Q. Madraximov, J. Axmedov, F. Salayev, X. Jumaniyazov)ga, Urganch tumani hokimi O. Bekchonov va Xonqa tumani hokimi O. Jumanazarov va Xonqa tumani Davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi S. Niyazovga intizomiy choralar koʻrilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashriflari davomida yuklatilgan topshiriqlar ijrosini taʼminlash yuzasidan qatʼiy nazorat tizimini oʻrnatmaganliklari Vazirlar Mahkamasining kompleks rahbarlari, axborot-tahlil departamentlari mudirlari va mutaxassislariga koʻrsatib oʻtilsin.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tashrifi yakunlari boʻyicha tasdiqlangan yigʻilish bayonlarining bajarilmagan bandlari ijrosini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar “yoʻl xaritasi” 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xorazm viloyatiga tashrifi yakunlari boʻyicha tasdiqlangan yigʻilish bayonlarining bajarilmagan bandlari ijrosini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar “yoʻl xaritasi” 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
5. Vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, tijorat banklar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari mutasaddi rahbarlari:
uch kun muddatda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashrifi bayonlari va alohida hujjatlari bilan yuklatilgan topshiriqlar ijrosini belgilangan muddatlarda, sifatli va soʻzsiz taʼminlashga qaratilgan tegishli hujjatni ishlab chiqib, kengaytirilgan majlisda keng muhokama etgan holda tasdiqlasin hamda ijrosini taʼminlash choralarini koʻrsin;
mazkur qarorning 1 , 2-ilovalari bilan tasdiqlangan “yoʻl xarita”larida yuklatilgan topshiriqlar bajarilishini samarali tashkil etsinlar hamda har bir topshiriq natijalari yuzasidan tegishli axborotlarni muntazam kiritib borilishini taʼminlasinlar.
6. Vazirlar Mahkamasining kompleks rahbarlari, axborot-tahlil departamentlari mudirlari va mutaxassislari:
mazkur qarorning 5-bandida yuklatilgan vazifalarni mutasaddi idoralar tomonidan bajarilishini qatʼiy nazoratga olinsin;
qoloqlikka yoʻl qoʻyish holatlari aniqlangan taqdirda zudlik bilan bartaraf etish choralari koʻrilsin;
zarur hollarda masʼul rahbarlarga nisbatan intizomiy choralar koʻrilishi yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Rayosat majlisida muhokama etish uchun takliflarni kiritib borsinlar.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari A.J. Ramatov mutasaddi vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, tijorat banklari bilan birgalikda har haftada:
Respublikaning bir hududiga chiqqan holda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining tashrifi bayonlari bilan yuklatilgan topshiriqlarning amaliy ijrosini hamda natijadorligini joyida oʻrganib chiqsin, bajarilishi holatini tahlil qilsin, muammo va kamchiliklarni aniqlasin;
oʻrganish natijasi boʻyicha aniqlangan kamchiliklar yuzasidan tegishli axborot kiritish va bir kunlik muddatda kamchilikka yoʻl qoʻygan mutasaddi rahbarlar ishtirokida topshiriq ijrosini zudlik bilan taʼminlash choralarini koʻrish yuzasidan muhokama oʻtkazilishini, kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflarni ishlab chiqilishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti nomiga tushuntirish xati olinishini taʼminlasin;
kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan ishlab chiqilgan takliflar asosida “yoʻl xaritasi” loyihasini oʻrnatilgan tartibda kompleks rahbarlari bilan kelishilishini hamda bu asosda Vazirlar Mahkamasining tegishli qarorini tasdiqlashi va ijroga qaratilishini Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining respublika hududlariga tashrifi bayonlari bilan yuklatilgan topshiriqlarning amaliy ijrosini joyiga chiqqan holda oʻrganish tartibiga ( 3-ilova ) muvofiq taʼminlasin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashrifi bayonlari ijrosi yuzasidan samarali nazorat tizimini yoʻlga qoʻyish maqsadida tashrif bayonlari bilan yuklatilgan tegishli topshiriqlarning ijro holati toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni:
vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, tijorat banklar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari har haftaning toʻrtinchi kuniga qadar Vazirlar Mahkamasining tegishli axborot-tahlil departamentlariga;
Vazirlar Mahkamasining axborot-tahlil departamentlari mutasaddi idoralardan olingan axborotlarni yigʻib, tahlil etib va umumlashtirgan holda har haftaning beshinchi kuniga qadar Vazirlar Mahkamasining Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamentiga;
Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamenti respublikaning barcha hududlari boʻyicha maʼlumotlarni umumlashtirib, tahliliy materiallarni tayyorlagan holda har haftaning beshinchi kuni Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari (A.J. Ramatov)ga taqdim etsin.
Oʻz navbatida, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari (A.J. Ramatov) tomonidan tashrif bayonlari ijrosi yuzasidan tayyorlangan materiallar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri bilan kelishgan holda har oy yakunidan soʻng keyingi oyning 5-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti devoniga taqdim etish ishlari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining respublika hududlariga tashrifi bayonlari bilan yuklatilgan topshiriqlar ijrosi yuzasidan axborotlarni shakllantirish hamda taqdim etish tartibiga ( 4-ilova ) muvofiq amalga oshirilsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari A.J. Ramatov, D.A. Kuchkarov, A.S. Sultanov, A.A. Abduxakimov, S.R. Xolmuradov, Z.T. Mirzayev, N.S. Otajanov, T.K. Narbayeva kompleks tarkibiga kiruvchi mutasaddi vazirliklar, idoralar, xoʻjalik birlashmalari, tijorat banklari bilan birgalikda:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining hududlarga tashrifi bayonlari bilan yuklatilgan topshiriqlarning amaliy ijrosini hamda natijadorligini oʻrganib chiqsin, bajarilishi holatini tahlil qilsin, mavjud muammo va kamchiliklarni aniqlasin;
tahlillar natijasi boʻyicha aniqlangan kamchiliklar yuzasidan tegishli axborot kiritish va har haftada kamchilikka yoʻl qoʻygan mutasaddi rahbarlar ishtirokida topshiriq ijrosini zudlik bilan taʼminlash choralarini koʻrish yuzasidan muhokama yigʻilishlari oʻtkazilishini, kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan takliflarni ishlab chiqilishini hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti nomiga tushuntirish xati olinishini taʼminlasin;
kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan ishlab chiqilgan takliflar asosida “yoʻl xaritasi” loyihasini oʻrnatilgan tartibda ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasi Apparati boshqaruvchisi oʻrinbosari (X.U. Xaitbayev), Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamenti (M.B. Jumaniyazov), Nazorat boʻlimi (A.R. Bazarov)ga taqdim etilishini taʼminlasin.
10. Vazirlar Mahkamasi Apparati boshqaruvchisi oʻrinbosari (X.U. Xaitbayev), Hududlarni kompleks ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish masalalari axborot-tahlil departamenti (M.B. Jumaniyazov), Nazorat boʻlimi (A.R. Bazarov) tegishli komplekslar tomonidan kamchiliklarni bartaraf etish yuzasidan ishlab chiqilgan takliflar asosida tegishli “yoʻl xarita” loyihasini Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisi muhokamasiga kiritilishini taʼminlasin.
11. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosarlari (A.J. Ramatov, D.A. Kuchkarov, A.S. Sultanov, A.A. Abduxakimov, S.R. Xolmuradov, Z.T. Mirzayev, N.S. Otajanov, T.K. Narbayeva), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-iyundagi 482-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tashrifi yakunlari boʻyicha tasdiqlangan yigʻilish bayonlarining bajarilmagan bandlari ijrosini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar
T/r Tashrif bayoniga muvofiq topshiriq bandi, mazmuni va bajarish muddati Topshiriqni ijro etish boʻyicha qoʻshimcha belgilangan chora-tadbirlar Ijro muddati Masʼullar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 20-21-yanvar kunlari Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tashrifi yakunlari yuzasidan tasdiqlangan majlis bayoni (25.01.2017y., 01-21-12-2-son) ijrosi boʻyicha 1. 9.2-band. Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari A. Ramatov, Qurilish vazirligi (Toʻxtayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sariyev), Bosh vazir oʻrinbosari J. Qoʻchqorov, Markaziy bank (Nurmuratov) bilan birgalikda bir hafta muddatda Nukus shahridagi E.Olakoʻz koʻchasi boʻylab ipoteka krediti asosida quriladigan 50 ta koʻp qavatli turar-joylarning 30 tasini joriy yilda va 20 tasini 2018-yilda tijorat banklari tomonidan moliyalashtirish taqsimoti boʻyicha taklif kiritsin. Muddat: 01.02.2017-y. 1. Qurilishi koʻzda tutilgan koʻp qavatli uy-joylar narxining asossiz oshib ketishini oldini olish maqsadida, koʻp qavatli uylar quriladigan hududlarda joylashgan buziladigan aholi uylari uchun tovon toʻlovlarini uy-joylarning bozor qiymatidan kelib chiqqan holda oʻrnatish. 2. Pudrat tashkilotlarning uy-joylarni qurish uchun zarur boʻlgan mablagʻlarga ehtiyojini belgilangan normalar asosida loyiha-smeta hujjatlaridan kelib chiqqan holda aniqlash. 3. Har bir koʻp qavatli uyning qurilishi boʻyicha “yoʻl xarita” ishlab chiqib, tasdiqlash. Unda qurilishning har bir jarayonida zarur mablagʻ manbalarini, masʼullarni va muddatlarni aniq belgilash. 4. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan yangi qurilishi koʻzda tutilgan koʻp qavatli uy-joylarni qurilish ishlarini boshlash uchun zarur yer maydonlarini ajratish ishlarini tezlashtirish. 5. 2017-yilda qurilishi koʻzda tutilib tijorat banklari tomonidan moliyalashtirish ochilgan, biroq pudratchi tashkilotlar tomonidan oʻzlashtirilmay qolgan 58,8 mlrd soʻm hamda 2018-yilda qurilishi koʻzda tutilib tijorat banklari tomonidan moliyalashtirish ochilgan, biroq pudratchi tashkilotlar tomonidan oʻzlashtirilmay qolgan 407,4 mlrd soʻm mablagʻlarni belgilangan tartibda mijozning talabiga asosan bosqichma-bosqich tasdiqlangan “yoʻl xarita”ga asosan oʻzlashtirilishini taʼminlash. 6. Pudratchi tashkilotlar tomonidan uy-joylarning qurilishi jarayonida belgilangan qurilish normalariga asosan ishlarning bajarilishini joriy monitoring qilib borish va natijasi yuzasidan maʼlumotlarni Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashiga, prokuraturaga va tijorat banklariga taqdim etish. 7. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi uy-joylarni xarid qiluvchilarni roʻyxatini toʻliq shakllantirib ular tomonidan boshlangʻich badallarni (xonadonlar qiymatining 25 foizi) toʻliq toʻlanishini taʼminlash. 8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan qurilayotgan uylarni kommunikatsiya tarmoqlariga (elektr energiya, tabiiy gaz, suv, oqova) ulanishi boʻyicha jadval ishlab chiqib, u asosida ulanishini taʼminlash. 9. Davlat qabul komissiyasi tomonidan qurib bitkazilgan koʻp qavatli uylarni bosqichma-bosqich qabul qilish jarayonini tezlashtirish maqsadida, qoʻshimcha chora-tadbirlar ishlab chiqish. Bunda, uy-joylarning aholi yashashi uchun barcha qulayliklarga ega boʻlishi yuzasidan komissiya masʼuliyatini yanada oshirishni koʻzda tutish. 2018-yil 25-iyulga qadar 2018-yil 25-iyulga qadar 2018-yil 25-iyulga qadar 2019-yil 1-yanvarga qadar 2018-yil 1-avgust, 1-oktabr, 1-dekabr 2018-yil 1-sentabrga qadar 2018-yil 25-iyulga qadar 2018-yil 25-iyulga qadar 2018-yil 25-iyulga qadar Bosh vazir oʻrinbosari (J. Qoʻchqorov) Vazirlar Mahkamasi ATD (F. Toshpoʻlatov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Davlat raqobat qoʻmitasi (R. Gʻulomov) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Oʻzmilliybank (A. Mirsoatov), Mikrokreditbank (O. Almardanov), “Asaka” banki (Q. Mullajonov), Xalq banki (A. Abdullayev), Oʻzsanoatqurilishbank (A. Voitov), Qishloq qurilish bank (B. Mullaxonov), Ipoteka-bank (O. Musayev), Aloqabank (K. Irisbekova), Turonbank (Ch. Mirzayev), Hamkorbank (J. Xasanov), Kapitalbank (E. Nadjmitdinov), Infinbank (B. Burxonov) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Oʻzmilliybank (A. Mirsoatov), Mikrokreditbank (O. Almardanov), “Asaka” banki (Q. Mullajonov), Xalq banki (A. Abdullayev), Oʻzsanoatqurilishbank (A. Voitov), Qishloq qurilish bank (B. Mullaxonov), Ipoteka-bank (O. Musayev), Aloqabank (K. Irisbekova), Turonbank (Ch. Mirzayev), Hamkorbank (J. Xasanov), Kapitalbank (E. Nadjmitdinov), Infinbank (B. Burxonov), “Yagona buyurtmachi xizmati” IK Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Oʻzbekenergo (U. Mustafoyev), Oʻztransgaz (Sh. Tursunov), Uy-joy kommunal xizmat vazirligi (M. Saliyev) Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev) 2. 16-band. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sariyev), tuman hokimlari, “Qishloq qurilish bank” (Mullaxanov) va tijorat banklari, qoʻshimcha quriladigan ushbu 400 ta uylarga yakka tartibdagi quruvchilarni oʻrnatilgan tartibda aniqlab, joriy yil 1-aprelga qadar boshlangʻich badallarni shakllan t irish vazifasi yu klatilsin. Ushbu uylar joriy yil 1-oktabrga qadar foydalanishga topshirilishi taʼminlansin. Muddat: 01.10.2017-y. 1. Qurilish ishlari yakunlangan 179 ta uy-joylarni davlat arxitektura va nazorati inspeksiyasi bilan oʻrganib chiqib, ulardagi aniqlangan kamchiliklarni bartaraf etish va foydalanishga topshirish dalolatnomalarini rasmiylashtirish. 2. Qurilish ishlari yakuniga yetkazilmagan 40 ta uy-joylar boʻyicha: yordamchi pudratchilarni jalb qilgan holda ishchi kuchini koʻpaytirish; qurilish materiallari yetkazib berilishining uzluksizligini taʼminlash; bajarilgan ishlar hisobotini qabul qilish va shu asosda har dushanba kuni moliyalashtirish; ishchilarning ish haqini berib borish; qurilish ishlarini yakunlash va foydalanishga topshirish dalolatnomalarini rasmiylashtirish. 3. Tashqi muhandislik (ichki yoʻllar, elektr energiya va tabiiy gaz) tarmoqlari qurilishini yakunlash. 2018-yil 1-iyulga qadar 2018-yil 25-iyun qurilish jarayonida har 15 kunda har 15 kunda 2018-yil 1-avgust 2018-yil 10-avgust Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Ke ngashi (Q. Sariyev), “Qishloqqurilish-invest” IK, “Qishloq qurilish bank” (B. Mullaxanov), tijorat banklari, tuman hokimlari 3. 18-band. Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari A. Ramatov, Moliya vaziri (Xodjayev), Davlat arxitektura va qurilish qoʻmitasi (Zakirov) va Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Ke�gashi (Sariyev) 10 kun muddatda Xoʻjayli tumanida zamonaviy loyihalar asosida markaziy (bosh) koʻchasini belgilasin. Ushbu koʻcha boʻyida 3 qavatli 40 ta uy qurilishini taʼminlasin hamda 2017-2018-yillar davomida foydalanishga topshirish choralarini koʻrsin. Muddat: 02.02.2017-y. 1. 2017-yilda boshlangan va qurilish ishlari amalga oshirilayotgan 20 ta uy-joylar boʻyicha: yordamchi pudratchilarni jalb qilgan holda ishchi kuchini koʻpaytirish; qurilish materiallari yetkazib berilishining uzluksizligini taʼminlash; bajarilgan ishlar hisobotini qabul qilish va shu asosda ularni moliyalashtirish; ishchilarning ish haqini berib borish; qurilish ishlarini yakunlash va foydalanishga topshirish dalolatnomalarini rasmiylashtirish. 2. 2018-yilda qurilish ishlari boshlangan 20 ta uy-joylar boʻyicha: yordamchi pudratchilarni jalb qilgan holda ishchi kuchini koʻpaytirish; qurilish materiallari yetkazib berilishining uzluksizligini taʼminlash; bajarilgan ishlar hisobotini qabul qilish va shu asosda ularni moliyalashtirish; ishchilarning ish haqini berib borish; qurilish ishlarini yakunlash va foydalanishga topshirish dalolatnomalarini rasmiylashtirish. 3. Tashqi muhandislik (ichki yoʻllar, elektr energiyasi va gaz) tarmoqlari qurilishni yakunlash. 2018-yil 25-iyun qurilish jarayonida har 15 kunda har 15 kunda 2018-yil 1-oktabr 2018-yil 25-iyun qurilish jarayonida har 10 kunda har 15 kunda 2018-yil 30 dekbr Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (Maxkamov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Markaziy bank (T. Ishmetov), Moliya vazirligi (A. Haydarov), Qurilish vazirligi (A. Toʻxtayev) 4. 69.1-band. Bosh vazir oʻrinbosari A. Ikramov, Sogʻliqni saqlash vaziri (Xadjibayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sariyev) 2017-2018-yillar davomida Toshkent pediatriya tibbiyot institutining Nukus filiali qoshida zamonaviy klinika qurish va jihozlash hamda Rossiya, Koreya, Avstriya kabi davlatlarning yetuk klinikalari bilan yaqindan hamkorlik qilish, eng noyob jarrohlik operatsiyalarini amalga oshirish boʻyicha barcha choralarni koʻrish hamda tibbiyot yoʻnalishidagi barcha oliygohlarning oʻquv reja dasturlarini qayta koʻrib chiqish vazifasi yuklatilsin. Muddat: 2018-2019-yillar. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Qurilish vazirligi va Sogʻliqni saqlash vazirligi bilan birgalikda loyiha narxini optimallashtirish va qisqa muddatlarda loyiha-smeta hujjatlarini tasdiqlanishini taʼminlasin. 2018-yil 20-iyulga qadar Bosh vazir oʻrinbosari (A. Abduhakimov) Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov, K. Rizayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Qurilish vazirligi (A. Toʻxtayev), Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Shadmanov) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 15-16-dekabr kunlari Qoraqalpogʻiston Respublikasiga tashrifi yakunlari yuzasidan tasdiqlangan majlis bayoni (26.12.2017-y., 21/1-3272-son) ijrosi boʻyicha 5. 11-band. Bosh vazirning oʻrinbosari Z. Mirzayev, “Oʻzsanoatqurilishbank” (Voitov), “Oʻzparrandasanoat” uyushmasi (Raxmatullayev), Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (Gʻulomov), Iqtisodiyot vazirligi (Bekenov) bilan birgalikda bir oy muddatda Oʻzbekiston Respublikasi boʻyicha kam quvvatda ishlayotgan yoki faoliyat koʻrsatmayotgan parrandachilik korxonalarini ishga tushirish chora-tadbirlarini ishlab chiqsin va tasdiqlasin. Muddat: 22.01.2018-y. 1. Nukus tumanidagi “Quschilik” MChJ tomonidan tegishli garov hujjatlarini notarial tarzda rasmiylashtirish. 2. Oʻzsanoatqurilishbank tomonidan Xalqaro Taraqqiyot Uyushmasining kredit liniyasi hisobidan 1 mln 572 ming AQSh dollari miqdorida kredit mablagʻlarini ajratish. 3. “Quschilik” MChJ tomonidan tuzilgan shartnoma asosida asbob-uskunalarni olib kelish, qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish va obyektni ishga tushirish. 4. Beruniy tumanidagi (sobiq “Qiyat” MChJ) “Qoraqalpoq parranda agrosanoat” MChJga bank tomonidan tashabbuskorga 5 mlrd soʻm kredit mablagʻini ajratish yuzasidan hujjatlarni tayyorlash va kredit mablagʻini ajratish. 5. “Qoraqalpoq parranda agrosanoat” MChJ (sobiq “Qiyat” MChJ) tomonidan asbob-uskunalarni olib kelish, oʻrnatish va foydalanishga topshirish. 2018-yil 1-iyulga qadar 2018-yil 1-avgustga qadar 2018-yil 1-dekabrga qadar 2018-yil 1avgustga qadar 2018-yil 1-noyabrga qadar Bosh vazir oʻrinbosari (Z. Mirzayev), Vazirlar Mahkamasi ATD (A. Ravshanov), “Oʻzsanoatqurilishbank” (A. Voitov), “Oʻzparrandasanoat” uyushmasi (Raxmatullayev), Davlat raqobat qoʻmitasi (R. Gʻulomov), Iqtisodiyot vazirligi (B. Xoʻjayev) 6. 19.1-band. Bosh vazirning oʻrinbosari N. Otajonov oʻn besh kun muddatda Taxtakoʻpir va Qoʻngʻirot tumanlarining chorvachilikka ixtisoslashtirilayotganini hisobga olgan holda, Qoraqalpogʻiston Respublikasini 2018-yilda texnika bilan taʼminlash dasturiga tegishli oʻzgartirishlar kiritishni taʼminlasin. Muddat: 08.01.2018-y. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 4-yanvardagi PQ- 3459-son va 2018-yil 10-maydagi PQ- 3712-son qarorlari doirasida Qoraqalpogʻiston Respublikasiga jami 941 dona qishloq xoʻjaligi texnikalari yetkazib berilishi rejalashtirilganligi va 2018-yil 20-iyun holatiga jami 243 donasi yetkazib berilgani maʼlumot uchun qabul qilinsin. 2. Yuqo�idagi qarorlarga asosan chorvachilikka ixtisoslashgan Taxtakoʻpir va Qoʻngʻirot tumanlariga qishloq xoʻjaligi texnikalarini 2018-yil yakuniga qadar moliyalashtirish va yetkazib berish reja-jadvallarini ishlab chiqib, tasdiqlasin. 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Taxtakoʻpir va Qoʻngʻirot tumanlari hokimliklari bilan birgalikda xaridorlar roʻyxatini shakllantirish va dastlabki avans toʻlovlarini amalga oshirishni taʼminlash. 4. Amalga oshirilgan avans toʻlovlaridan soʻng oʻrnatilgan tartibda 120 kun muddatda qishloq xoʻjaligi texnikalarini xaridorlarga yetkazib berish. Doimiy 2018-yil 20-iyul 2018-yil 1-dekabr reja-jadvallarga asosan Bosh vazir oʻrinbosari (N. Otajonov), Vazirlar Mahkamasi ATD (B. Xikmatullayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), “Oʻzagrotexsanoat-xolding” AJ (M. Karimov), “Oʻzagrolizing” AJ (A. Sattarov), “Oʻzagroservis” AJ (R. Xaytov) 7. 19.1-band. joriy yil 31-dekabrga qadar texnika yetkazib berish boʻyicha tarmoq jadvali tasdiqlansin. Muddat: 31.12.2017-y. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi “Oʻzagrotexsanoat-xolding” AJ va “Oʻzagrolizing” AJ bilan birgalikda Qoraqalpogʻiston Respublikasiga 2018-yil ikkinchi yarim yillikda yetkazilishi rejalashtirilgan qishloq xoʻjaligi texnikalariga xaridorlar roʻyxatini shakllantirish va dastlabki avans toʻlovlarini amalga oshirishni taʼminlash. 2. Amalga oshirilgan avans toʻlovlaridan soʻng oʻrnatilgan tartibda 120 kun muddatda qishloq xoʻjaligi texnikalarini xaridorlarga yetkazib berish. 2018-yil 1-dekabr reja-jadvallarga asosan Bosh vazir oʻrinbosari (N. Otajonov), Vazirlar Mahkamasi ATD (B. Xikmatullayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), “Oʻzagrotexsanoat-xolding” AJ (M. Karimov), “Oʻzagrolizing” AJ (A. Sattarov), “Oʻzagroservis” AJ (R. Xaytov) 8. 20.1-band. “Asaka” banki (Mullajonov) ikki oy muddatda Chimboy tumanidagi “Chimboy tekstil” korxonasiga tumandagi “Eski paxta zavodi” binosi negizida toʻqimachilik korxonasini tashkil etish uchun 10 mln AQSh dollari miqdorida kredit ajratsin. Muddat: 22.02.2018-y. 1. “Chimboy tekstil” MChJ loyihasi oʻrniga istiqbolli loyihani kiritish yuzasidan taklif ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. Loyihani ishga tushirish boʻyicha tarmoq jadvalini ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. 3. Istiqbolli loyihaga kredit berish uchun moliyalashtirishni ochish. 2018-yil 30-iyunga qadar 2018-yil 15-iyulga qadar 2018-yil avgust Bosh vazir oʻrinbosari (S. Xolmuradov), Vazirlar Mahkamasi ATD (Sh. Abidov), “Asaka” banki (Q. Mullajonov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), “Oʻztoʻqimachilik-sanoati” uyushmasi (I. Xaydarov) 9. 26-band. Iqtisodiyot vazirligi (Xodjayev), Moliya vazirligi (Qoʻchqorov), Qishloq va suv xoʻjaligi vazirligi (Hamrayev) “Boʻston kanalini qurish” obyekti qurilishi uchun 2018-yil yanvar oyidan moliyalashtirish ochilishini taʼminlasin. Muddat: 31.01.2018-y. 1. Manzilliy dasturni tasdiqlash, Investitsiya loyihalarini amalga oshirish Markazi va “UzGIP” MChJ oʻrtasida shartnoma imzolash. 2. Subpudrat loyiha tashkilotlarini tanlashga eʼlon berish. 3. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va ekspertizadan oʻtkazish. 4. Investitsiya loyihalarini amalga oshirish Markazi va bosh pudratchi tashkilot oʻrtasida shartnomani imzolash. 5. Loyihani amalga oshirish boʻyicha tarmoq jadvalini tasdiqlash va ijrosini taʼminlash. 6. Loyihani amalga oshirishni maqsadli oʻrganib borish va natijasini tanqidiy muhokama qilish. 2018-yil 10-iyul 2018-yil 15-iyul 2018-yil 1-noyabr 2018-yil 15-noyabr 2018-yil 1-dekabr, tarmoq jadvali boʻyicha har oyda Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Hamrayev), Moliya vazirligi (A. Haydarov), Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi (S. Bekenov) “UzGIP” MChJ (Yusupov) “UzGIP” MChJ (Yusupov), Suvxoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev) Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev) Suv xoʻjaligi vazirligi (Sh. Xamrayev), Investitsiya loyihalarini amalga oshirish Markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev) 10. 31-band. Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi (Najimov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sariyev) tijorat banklari bilan birgalikda ikki oy muddatda 2018-2019-yillarda Qoraqalpogʻiston Respublikasida meva-sabzavotchilik va chorvachilik yoʻnalishlarida amalga oshiriladigan umumiy qiymati 200 mln . AQSh dollariga teng boʻlgan loyihalar tashabbuskorlarini aniqlab, loyihalarni amalga oshirish boʻyicha tarmoq jadvallarini tasdiqlasin. Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi (Kamalov) kredit ajratish uchun garov taʼminoti yetishmaydigan tadbirkorlar boʻyicha kafolat berishni taʼminlash choralarini koʻrsin. Muddat: 2018-2019-yillarda. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 20-iyundagi PQ-3790-son qaroriga muvofiq tijorat banklari bilan qayta moliyalash bitimlarini imzolash hamda meva-sabzavotchilik yoʻnalishiga 500 mln AQSh dollari hisobidan kredit mablagʻlari ajratilishini taʼminlash 2. Xalqaro moliya tashkilotlarining imtiyozli kredit mablagʻlari va loyihalarni moliyalashtirish shartlari boʻyicha tadbirkorlarni jalb qilgan holda tumanlarda seminarlar oʻtkazish hamda ommaviy axborot vositalari orqali keng targʻib qilish. 3. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi tomonidan tasdiqlangan tarmoq jadvaliga kiritilgan chorvachilik va meva-sabzavotchilik yoʻnalishidagi loyihalarning hujjatlarini toʻliq va sifatli tayyorlanishi taʼminlash hamda Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligiga kredit talabnomalarini taqdim etish. 4. Tijorat banklari tomonidan taqdim etilgan loyiha hujjatlarini xalqaro moliya institutlari bilan kelishish va loyihalarni oʻz muddatida moliyalashtirishni taʼminlash. 5. Garov taʼminoti yetishmaydigan tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish va ularga Tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishni qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasining kafolatlari berilishini taʼminlash. 2018-yil 20-iyulga qadar 2018-yil 1-avgustga qadar 2018-2019-yillarda tarmoq jadvali asosida 2018-2019-yillarda tarmoq jadvali asosida loyiha hujjatlarini tayyorlash davomida Moliya vazirligi (A. Haydarov), Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi (B. Kamolov), Oʻzmilliybank (A. Mirsoatov), “Asaka” banki (Q. Mullajonov), Xalq banki (A. Abdullayev), Turon bank (Ch. Mirzayev), Oʻzsanoatqurilishbank (A. Voitov), Ipoteka-bank (O. Musayev), Qishloq qurilish bank (B. Mullaxonov), Aloqa bank (K. Irisbekova), Aziya Alyans bank, Ipak Yoʻli bank Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi (B. Kamolov), Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi (Kamalov), tijorat banklari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), (A. Mirsoatov), “Asaka” banki (Q. Mullajonov), Xalq banki (A. Abdullayev), Ipoteka bank (O. Musayev), Qishloq qurilish bank (B. Mullaxonov), Turon bank (Ch. Mirzayev), Oʻzsanoatqurilishbank (A. Voitov), (K. Irisbekova), loyiha tashabbuskorlari Qishloq xoʻjaligi korxonalarini tarkibiy qayta tuzish agentligi (B. Kamalov) Tijorat banklari, Tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlash davlat jamgʻarmasi (Kamalov) 11. 33-band. “Oʻzbekcharmpoyabzali” uyushmasi (Sheraliyev), Davlat veterinariya qoʻmitasi (Norqobilov), Vazirlar Mahkamasi huzuridagi oʻsimliklar karantini davlat inspeksiyasi (Ergashev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Ke n gashi (Sariyev) bilan b irgalikda Nukus shahrida mahalliy charmdan yiliga 300 ming juft eksportga moʻljallangan bolalar poyabzali ishlab chiqarishga ixtisoslashgan zamonaviy korxona tashkil etish choralarini koʻrsin. Muddat: 01.09.2018-y. 1. Nukus shahridagi “Orient texnology” MChJda terini chuqur qayta ishlash va uni eksportga yoʻnaltirish yuzasidan tarmoq jadvalini ishlab chiqish va oʻrnatilgan tartibda tasdiqlash. 2. Loyiha tashabbuskori tomonidan uskunalarni olib kelish va oʻrnatilishini taʼminlash. 3. Loyihani ishga tushirish. 2018-yil 1-iyulga qadar 2018-yil 15-avgust 2018-yil 25-avgust Bosh vazir oʻrinbosari (S. Xolmuradov), Vazirlar Mahkamasi ATD (Sh. Abidov), “Oriyent Finans bank” (B. Parpiyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi (S. Umrzakov) 12. 48-band. Bosh vazirning oʻrinbosari A. Sultanov, “Oʻzbekneftgaz” AJ (Sayidov), Shumanay tumanidagi “Briket Shumanay” MChJda briket ishlab chiqarishni, “Oʻzsanoatqurilishbank” (Voitov) tomonidan “Oʻzbekneftgaz” AJning kafilligida ajratiladigan kredit hisobiga 2018-yil 1-sentabrga qadar tashkil etsin. Muddat: 01.09.2018-y. 1. “Oʻzbekneftgaz” AJ tizimidagi tashkilotlar kafilligida Oʻzsanoatqurilishbank tomonidan “Briket Shumanay” MChJga umumiy rejalashtirilgan 3 mlrd soʻm kreditdan qolgan 1,7 mlrd soʻmini ajratish. 2. “Briket Shumanay” MChJ tomonidan tuzilgan shartnomalar boʻyicha ishl�b chiqarish uskunalarini olib kelish, qurilish-montaj ishlarini amalga oshirish va obyektni ishga tushirish. 2018-yil 1-sentabr 2018-yil 1-oktabr Bosh vazir oʻrinbosari (A. Sultanov), Vazirlar Mahkamasi ATD (J. Mirzamahmudov), “Oʻzbekneftgaz” AJ (U. Saidov), “Oʻzsanoatqurilishbank” (A.Voitov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev) 13. 57-band. Bosh vazirning oʻrinbosari J. Qoʻchqorov, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi (Yerniyazov), Moliya vazirligi (Xaydarov), Iqtisodiyot vazirligi (Xodjayev) bilan birgalikda 15 kun muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi huzurida Qishloq hududlarida, ovullarda aholi uchun uy-joylar qurish boʻyicha jamgʻarma tashkil qilish yuzasidan taklif kiritsin. Mazkur jamgʻarma hisobidan sharoiti ogʻir hududlarda uy-joylar qurilishini tashkil qilib, xorijiy davlatlarga ketganlarni qaytarish va ularni uy-joy bilan taʼminlash nazarda tutilishi belgilab qoʻyilsin. Muddat: 05.01.2018-y. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi huzurida Qishloq hududlarida, ovullarda aholi uchun uy-joylar qurish boʻyicha jamgʻarma tashkil qilish yuzasidan Vazirlar Mahkamasining qarori loyihasini ishlab chiqib, tasdiqlash uchun kiritish. 2. Mazkur qaror loyihasini tegishli vazirlik va idoralar bilan kelishilgan holda tasdiqlanishini taʼminlash. 3. Jamgʻarma Kengashini tashkil qilish va uning qarori bilan aniqlangan hududlarda uy-joyga muhtoj sharoiti ogʻir oilalar va xorijiy davlatlardan qaytgan oilalarning roʻyxatini shakllantirish. 4. Jamgʻarma mablagʻlarini shakllantirish hamda har yilgi daromadlar va xarajatlar smetasini tasdiqlash, boshqarish. 5. Tasdiqlangan tadbirlar asosida uy-joylar qurilishini moliyalashtirish, ajratilgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishini taʼminlash. 2018-yil 1-iyulga qadar 2018-yil 1-avgustga qadar 2018-yil 1-sentabrga qadar 2018-yil sentyabr 2018-2019-yillarda Bosh vazir oʻrinbosari (J. Qoʻchqorov), Vazirlar Mahkamasi ATD (B. Jumaniyazov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Moliya vazirligi (A. Haydarov), Iqtisodiyot vazirligi (B. Xoʻjayev) 14. 58-band. “Davarxitektqurilish” qoʻmitasi (Zakirov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sariyev) bilan birgalikda ikki oy muddatda Chimboy tumanida markaziy (bosh) koʻchani belgilab, uni zamonaviy qiyofaga keltirishni taʼminlash boʻyicha loyiha takliflarini ishlab chiqsin. Bunda mazkur koʻchaning ikki tomonida 4-5 qavatli uylar qurilishi nazarda tutilsin. Muddat: 21.02.2018-y. 1. Tijorat banklari bilan birga uy-joylarni moliyalashtirish jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Qurilish ishlari boshlangan 20 ta uy-joylar boʻyicha: yordamchi pudratchilarni jalb qilgan holda ishchi kuchini koʻpaytirish; qurilish materiallari yetkazib berilishining uzluksizligini taʼminlash; bajarilgan ishlar hisobotini qabul qilish va shu asosda xar dushanba kuni moliyalashtirish; ishchilarning ish haqini berib borish; qurilish ishlarini yakunlash va foydalanishga topshirish dalolatnomalarini rasmiylashtirish. 3. Tashqi muhandislik (ichki yoʻllar, elektr energiyasi va tabiiy gaz) tarmoqlari qurilishni yakunlash. 2018-yil 25-iyun 2018-yil 25-iyun qurilish jarayonida har 15 kunda har 15 kunda 2018-yil 30-dekabr 2018-yil 30-dekabr Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Markaziy bank (T. Ishmetov), Qurilish vazirligi (A. Toʻxtayev), Moliya vazirligi (A. Haydarov) 15. 61-band. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Joʻqorgʻi Kengesi Raisi M. Yerniyazovning 2018-yilda Qoraqalpogʻiston Respublikasida “Maktabgacha taʼlim muassasalari yili” deb nishonlash toʻgʻrisidagi tashabbusi qoʻllab-quvvatlansin. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sar�ev), Maktabgacha taʼlim vazirligi (Shin) bir oy muddatda 2018-yilda davlat-xususiy sektor sherikchiligi asosida tashkil qilinadigan Nukus shahrida 20 ta va tumanlarda jami 150 ta maktabgacha taʼlim muassasasining manzilli dasturini ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga taqdim qilsin. Bunda davlat-xususiy sektor sherikchiligi asosida tashkil etiladigan maktabgacha taʼlim muassasalari qurilishini moliyalashtirish uchun sherikchilikda ishtirok etadigan tadbirkorlik subyektlariga tijorat banklari, shu jumladan “Oʻzsanoatqurilishbank” tomonidan 40 mlrd soʻm kredit mablagʻlari yoʻnaltirilishi belgilab qoʻyilsin. Muddat: 22.01.2018-y. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 5-apreldagi PQ-3651-son qarori bilan tasdiqlangan Nizom talablariga muvofiq, davlat sherigi va xususiy sherik oʻzaro 2 tomonlama shartnoma tuzish. Davlat-xususiy sektor sherikchiligi asosida tashkil qilinadigan maktabgacha taʼlim muassasalarini moliyalashtirish yuzasidan tegishli hujjat loyihasini qabul qilish. 2. Tuzilgan shartnoma asosida ajratilmay turgan 34,9 mlrd soʻmlik kredit mablagʻlarini ajratish. 3. Bugungi kungacha ishga tushirilmagan 154 ta davlat-xususiy sektor sherikchiligi asosidagi maktabgacha taʼlim muassasalarini toʻliq foydalanishga topshirish. 2018-yil 1-iyulga qadar 2018-yil 1-avgust 2019-yil 1-yanvar Bosh vazir oʻrinbosari (A. Abduhakimov), Vazirlar Mahkamasi ATD (K. Rizayev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin), “Oʻzsanoatquri�ishbank” (A. Voitov) 16. 72-band. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Sariyev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (Saliyev), Moliya vazirligi (Qoʻchqorov) 2018-yilda “Orol boʻyi mintaqasini rivojlantirish” jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan: ichimlik suv taʼminotini yaxshilash boʻyicha qoʻshimcha ravishda qiymati 20,9 mlrd soʻm boʻlgan 131 km suv tarmoqlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlarining manzilli roʻyxatini shakllantirib, ushbu ishlarni amalga oshirilishini taʼminlasin. Muddat: 2018-yilda. 1. Loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqishni yakunlash. 2. Loyihalash hujjatlarini ekspertizadan oʻtkazish. 3. Loyihani tegishli vazirlik va idoralarga kiritish va himoyadan oʻtkazish ishlarini yakunlash. 4. Moliyalashtirishni ochilishini taʼminlash. 5. Suv tarmoqlarini qurish va rekonstruksiya qilish ishlarini toʻliq yakunlash. 2018-yil 1-iyul 2018-yil 3-iyul 2018-yil 15-iyul 2018-yil 30-iyul 2018-yil 1-dekabr Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (M. Saliyev), Moliya vazirligi (A. Haydarov) 17. 74-band. Nukus shahar hokimi (Tureshev) Nukus shahrida 143 ta koʻp kvartirali uylardagi 2866 ta xonadon egalariga kreditlar rasmiylashtirish uchun tegishli hujjatlarni tijorat banklariga topshirish ishlarini tashkil etsin. Muddat: 2018-yilda. 1. Nukus shahrida 143 ta koʻp kvartirali uylardagi 2866 ta xonadonlarga ikki konturli qozonlarni oʻrnatish boʻyicha tarmoq jadvalini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Nukus shahridagi 143 ta koʻp kvartirali uylardagi 2866 ta xonadonlarga birma-bir kirib, ushbu xonadonlarga ikki konturli isitish qozonlarini oʻrnatish uchun isteʼmol kreditiga ehtiyoji boʻlgan fuqarolar roʻyxatini shakllantirish. 3. Shakllantirilgan roʻyxat asosida xonadon egalari tomonidan kreditlar rasmiylashtirish uchun tegishli hujjatlarni tijorat banklariga topshirish ishlarida amaliy yordam koʻrsatish. 4. Tijorat banklari tomonidan xonadon egalariga kredit ajratilishini taʼminlash. 5. Sotib olingan ikki konturli isitish qozonlarini oʻrnatish boʻyicha pudratchilarni belgilash, individual isitish qozonlarini olib kelish va ularga servis xizmatini koʻrsatish boʻyicha ishlarni tashkil etish. 6. Oʻz mablagʻlari hisobidan ikki konturli isitish qozonlarini oʻrnatish istagini bildirgan xonadan egalariga isitish qozonlarini oʻrnatish boʻyicha amaliy yordam koʻrsatish. 7. 143 ta koʻp kvartirali uylardagi 2866 ta xonadonlarga ikki konturli isitish qozonlarini oʻrnatish ishlarini toʻliq yakunlash. 2018-yil 25-iyun 2018-yil 1-avgustga qadar 2018-yil avgust 2018-yil avgust 2018-yil avgust-sentyabr 2018-yil avgust-sentyabr 2018-yil 1-oktabrga qadar Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov) Vazirlar Mahkamasi ATD (M. Jumaniyazov), Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi (Q. Sariyev), Qoraqalpogʻiston Respublikasi uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish vazirligi (R. Seytov) 18. 75-band. Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi (Abduvaliyev) Amudaryo tumanidagi davlat ahamiyatidagi 4r181 “Qipchoq ― Mangʻit ― Turkmaniston Respublikasi chegarasi” avtomobil yoʻlining 15 km qismini kapital taʼmirlash ishlarini 2018-yil toʻla taʼmirlash ishlari manzilli dasturiga kiritib, 2018-yil 1-iyulga qadar amalga oshirilishini taʼminlasin. Muddat: 01.07.2018-y. 1. Obyekt 2018-yil umumiy foydalanishdagi avtomobil yoʻllarini toʻla taʼmirlash manzilli dasturi loyihasiga kiritilganligi; texnik topshiriq tasdiqlanib loyihachi “Yoʻl-loyiha byurosi” MChJ tomonidan loyiha-smeta hujjatlari ishlab chiqilganligi; 2018-yil 20-iyun holatiga yoʻlning 4 km qismiga asfalt yotqizilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin. 2. Jami 15 km uzunlikdagi yoʻlga asfalt yotqizish ishlarini yakunlab, avtomobil yoʻli toʻliq taʼmirlanishini taʼminlash. 2018-yil 1-avgustga qadar Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov), Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi (A. Abduvaliyev)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-iyundagi 482-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining Xorazm viloyatiga tashrifi yakunlari boʻyicha tasdiqlangan yigʻilish bayonlarining bajarilmagan bandlari ijrosini taʼminlashga qaratilgan qoʻshimcha chora-tadbirlar
T/r Tashrif bayoniga muvofiq topshiriq bandi, mazmuni va bajarish muddati Topshiriqni ijro etish boʻyicha qoʻshimcha belgilangan chora-tadbirlar Ijro muddati Masʼullar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 27-28-yanvar kunlari Xorazm viloyatiga tashrifi yakunlari yuzasidan tasdiqlangan majlis bayoni (02.02.2017-y., EDO-21-24-3-son) ijrosi boʻyicha 1. 16.2-band. Bosh vazir oʻrinbosari Z. Mirzayev, Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Yusupov), Xorazm viloyati hokimligi (Ermanov) bilan birgalikda Qoʻshkoʻpir, Xonqa, Xiva, Shovot va Yangiariq tumanlarida qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini qayta ishlashga ixtisoslashgan loyihalarni amalga oshirish boʻyicha manzilli dasturni bir oy muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin. 1. Shovot tumanidagi “Simaks invest” MChJ tomonidan 1500 mln soʻmlik meva-sabzavotlarni quritish loyihasini tashkil etish boʻyicha qoʻshimcha tarmoq jadvalini ishlab chiqish. 2. Qayta ishlash korxonalarini tashkil etish uchun xorijiy kompaniyalar bilan shartnomalar imzolash. 3. Meva-sabzavotlarni quritish texnologiyalarini xorijdan olib kelib oʻrnatib, faoliyatini toʻliq yoʻlga qoʻyish. 2018-yil 20-iyulga qadar 2018-yil sentyabr 2018-yil oktyabr Bosh vazir oʻrinbosari (Z. Mirzayev), Vazirlar Mahkamasi ATD (A. Ravshanov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (B. Yusupov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), “Oʻzbekoziqovqat-xolding” XK (T. Jalilov) 2. 18.2-band. Qishloq xoʻjaligi vazirligi (Yusupov), “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi(Abdullayev), Xorazm viloyati hokimligi(Ermanov) bilan birgalikda Bogʻot tumani “Mirishkor” va “Qorayontoq” qishloqlarida “Oʻzsharobsanoat” AJ tizimidagi “Xorazm uzum tayyorlov savdo” MChJ tomonidan 200 gektar uzumzor va 200 gektar maydonda eksportbop qovun navlarini ekishni tashkil etish loyihalarining tarmoq jadvalini ishlab chiqsin. Muddat: 02.03.2017-y. 1. Tokzorlar barpo etish uchun ajratilgan yer uchastkalarini viloyat hokimligi bilan birgalikda qayta koʻrib chiqish. 2. Tokzorlar barpo etiladigan tuproq-unumdorligi yaxshi yerlardan yer uchastkasi ajratish va tegishli qarorlarini qabul qilish. 3. “Oʻzsharobsanoat” AJ tizimidagi “Xorazm uzum tayyorlov savdo” MChJ tomonidan belgilangan maydonlarda yangi tokzorlar barpo etish ishlarini yakunlash. 2018-yil iyul 2018-yil avgust 2018-yil sentyabr Bosh vazir oʻrinbosari (Z. Mirzayev), Vazirlar Mahkamasi ATD (A. Ravshanov), Qishloq xoʻjaligi vazirligi (B. Yusupov), “Oʻzsharobsanoat” AJ (O. Mustafoyev), Xorazm viloyati (F. Ermanov) 3. 28.5-band. Qurilish vazirligi (Toʻxtayev), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (Umarov), Xorazm viloyati hokimligi (Ermanov) bilan birgalikda 2017-yilning 1-sentabriga qadar turistlar uchun xizmat koʻrsatishga ixtisoslashgan doʻkon, restoran va kafelar joylashtirilgan 4 ta koʻchani barpo etish choralarini koʻrsinlar. Muddat: 1.09.2017-y. 1. Xiva shahrining koʻchalarini oʻzgartirish loyihasini YUNESKO bilan kelishish. 2. Loyiha hujjatlari asosida tarixiy va milliy uygʻunlikdagi doʻkon, restoran va kafelar qurish uchun talabgorlarni aniqlash. 3. Talabgorlarga yer uchastkalari ajratish va qurilish ishlarini boshlash. 4. Qurilish ishlarini moliyalashtirish uchun tadbirkorlar talabidan kelib chiqib kredit mablagʻlari ajratish. 5. Obyektlarni foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2018-yil 20-iyul 2018-yil 1-avgust 2018-yil 10-avgust grafik asosida 2018-yil 1-noyabr Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov), Qurilish vazirligi (A. Toʻxtayev), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (B. Umarov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), Markaziy bank (T. Ishmetov), tijorat banklari 4. 30-band. Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari(Ramatov), Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (Qoʻchqorov), Madaniyat vazirligi (Sayfullayev) bilan birgalikda bir oy muddatda “Gʻavuk” koʻli atrofini obodonlashtirish va uning atrofida dam olish xiyoboni tashkil etish, bunda milliy liboslar, oʻyin va raqslar, milliy ovqatlar va boshqa konsert dasturlarini koʻzda tutish hamda Xiva boʻyicha kechki ekologik sayohat dasturini ishlab chiqish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin. Muddat: 2.03.2017-y. 1. Xiva tumani “Gʻavuk” koʻli atrofini obodonlashtirish, madaniy, koʻngilochar va maishiy xizmat koʻrsatish obyektlar barpo etish yuzasidan loyiha hujjatlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Loyiha hujjatlari asosida tarixiy va milliy uygʻunlikdagi doʻkon, restoran va kafelar qurish uchun talabgorlarni aniqlash. 3. Talabgorlarga yer uchastkalari ajratish va qurilish ishlarini boshlash. 4. Qurilish ishlari uchun tadbirkorlar talabidan kelib chiqib kredit mablagʻlari ajratish; 5. Obyektlarni foydalanishga topshirilishini taʼminlash. 2018-yil 20-iyul 2018-yil 1-avgust 2018-yil 20-avgust grafik asosda 2018-yil 1 dekbr Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (I. Maxkamov), Qurilish vazirligi (A. Toʻxtayev), Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (B. Qoʻchqorov), Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), Markaziy bank (T. Ishmetov), tijorat banklari 5. 23.3-band. Davlat raqobat qoʻmitasi (Gʻulomov), Madaniyat vazirligi (Sayfullayev), Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (Qoʻchqorov) bilan birgalikda bir oy muddatda Urganch shahrida bugungi kunda foydalanilmayotgan sobiq FXDYo binosi negizida kelajakda “Oʻlkashunoslik” muzeyini tashkil etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin. Muddat: 02.03.2017-y. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “2017 — 2027-yillarda davlat muzeylari faoliyatini takomillashtirish va moddiy-texnik bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2017-yil 11-dekabrdagi 975-son qaroriga oʻzgartirish kiritish toʻgʻrisidagi Hukumat qarori loyihasini oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2. Urganch shahrida bugungi kunda foydalanilmayotgan sobiq FXDYo binosi negizida muzeyni yangidan tashkil etish, uni tegishli eksponatlar bilan boyitish. 2018-yil 20-avgust 2019-yil 20-dekabrga qadar Vazirlar Mahkamasi ATD (A. Djurabayev), Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev), Davlat raqobat qoʻmitasi (R. Gʻulomov), Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi (B. Qoʻchqorov) 6. 36-band. Bosh vazir oʻrinbosari (Otajonov), “Oʻzeltexsanoat” AK (Abdullayev) 2017-yilning 15-fevraliga qadar “Urganch Eltexsanoat” MChJda maishiy elektrotexnika mahsulotlari (elektr choynak, dazmol, ventilyatorlar) ishlab chiqarish boʻyicha loyihalar tarmoq reja-jadvalini tasdiqlasin va soʻzsiz bajarilishini taʼminlasin. Muddat: 15.02.2017-y. 1. “Oʻzeltexsanoat” AK tomonidan amalga oshirilmaydigan loyihalar oʻrniga yangi loyihalar taklifini ishlab chiqish: salohiyatli tashabbuskorlar bilan muzokaralar oʻtkazish; mazkur loyihalarni amalga oshirish uchun kerakli boʻlgan bino-inshootlarni yoki yer maydonlarini joyiga chiqqan holda koʻrish va tanlash; loyiha tashabbuskorlari bilan birgalikda biznes-rejani ishlab chiqish. 2. Loyihani amalga oshirish uchun kerakli boʻlgan bino-inshootlar yoki yer maydonlari hamda salohiyatli tashabbuskorlar aniqlab loyihaning tarmoq jadvallarini ishlab chiqish va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish; 3. Tasdiqlangan tarmoq jadvallari boʻyicha ishlarni belgilangan muddatlarda bajarilishini qatʼiy nazoratga olgan holda loyihalarni oʻz muddatlarida ishga tushirish. 2018-yil 15-sentabr 2018-yil 15-oktabr Bosh vazir oʻrinbosari (N. Otajonov), Vazirlar Mahkamasi ATD (B. Xikmatullayev), “Oʻzeltexsanoat” AK (A. Abdullayev) 7. 17.1-band. Bosh vazir oʻrinbosari Z. Mirzayev, “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi (Haydarov), “Asaka” banki (Mullajonov) bilan birgalikda 2018-yilning 1-iyuliga qadar Yangiariq tumanidagi Ostona hududida boʻsh turgan bino-inshoot negizida yiliga 12 mln. metr mato ishlab chiqarishga moʻljallangan 10 mln. dollarlik toʻqimachilik korxonasini ishga tushirish choralarini koʻrsin. Muddat: 01.07.2018-y. 1. “Yantex Invest” MChJ tomonidan texnologik dastgohlarni sotib olish boʻyicha imzolangan qoʻshimcha import shartnomasiga Loyiha boshqaruvi milliy Agentligi qoshidagi “Loyihalarni va import kontraktlarni kompleks ekspertiza qilish markazi” DUKda ikki haftalik muddatda ekspertizadan oʻtkazish. 2. Texnologik dastgohlarni sotib olish uchun moliyalashtirishni ochish. 3. Bino va inshootlarni qurish va rekonstruksiya ishlarini yakunlash. 4. Binolarni muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlariga (elektr-energiya) ulash. 5. Texnologik dastgohlarni olib kelish, ularni oʻrnatish va sozlash. 6. Korxonani ishga tushirish va ishchilarni oʻqitish. 2018-yil 10-iyul 2018-yil 1-avgust 2018-yil 20-oktabr 2018-yil 20-noyabr 2018-yil 20-dekabr 2019-yil 1-aprel Bosh vazir oʻrinbosari (N. Otajonov), Vazirlar Mahkamasi ATD (B. Xikmatullayev), “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi (I. Haydarov), “Asaka” banki (Q. Mullajonov) 8. 35.2-band. Mashina-traktor parklarini yangi zamonaviy texnikalar bilan taʼminlash, koʻrsatilayotgan mexanizatsiya xizmatlari turlarini kengaytirish maqsadida 2017-yilning 1-sentabrigacha Xazorasp, Shovot va Yangiariq tumanlaridagi mashina-traktor parklariga jami 24,8 mlrd. soʻmlik 9 turdagi qishloq xoʻjaligi texnikalarini yetkazib berilishini taʼminlasin. Muddat: 01.09.2017-y. 1. 2017-yilda Xazorasp, Shovot va Yangiariq tumanlariga jami 88 dona 12,5 mlrd. soʻmlik qishloq xoʻjaligi texnikalari yetkazib berilganligi, hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 4-yanvardagi PQ-3459-son va 2018-yil 10-maydagi PQ-3712-son qarorlari doirasida Xorazm viloyatiga jami 753 dona qishloq xoʻjaligi texnikalari yetkazib berilishi rejalashtirilganligi, shundan 20-iyun holatiga 227 donasi yetkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin. 2. Xazorasp, Shovot va Yangiariq tumanlariga qishloq xoʻjaligi texnikalarni 2018-yil yakunigacha moliyalashtirish va yetkazib berish reja-jadvallarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 3. Xorazm viloyati va Xazorasp, Shovot va Yangiariq tumanlari hokimliklari bilan birgalikda xaridorlar roʻyxatini shakllantirish va dastlabki avans toʻlovlarini amalga oshirishni taʼminlash. 4. Amalga oshirilgan avans ?aridan soʻng oʻrnatilgan tartibda 120 kun muddatda qishloq xoʻjaligi texnikalarini xaridorlarga yetkazib berish. Doimiy 2018-yil 20-iyul 2018-yil 1-dekabr reja-jadvallarga asosan Bosh vazir oʻrinbosari (N. Otajonov), Vazirlar Mahkamasi ATD (B. Xikmatullayev), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), “Oʻzagrotexsanoat-xolding” AJ (M. Karimov), “Oʻzagrolizing” AJ (A. Sattarov), “Oʻzagroservis” AJ (Xayitov) 9. 29-band. Bosh vazir oʻrinbosari (Sultanov), “Oʻzbekenergo” AJ (Salomov) bilan birgalikda bir oy muddatda turistlar uchun Xiva shahrida kechki va yarim tunda qoʻshimcha marshrut tashkil etish maqsadida Samarqand viloyatidagi “Registon” majmuasiga oʻxshagan sveto shou oʻrnatish va hududni zamonaviy yoritish tizimi bilan taʼminlash boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin. Muddat: 02.03.2017-y. 1. Xor�zm viloyati hokimligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi Xiva shahrida kechki va yarim tunda qoʻshimcha marshrut tashkil etish maqsadida Samarqand viloyati “Registon” majmuasidagi kabi svetoshou oʻrnatish va hududni zamonaviy yoritish tizimi bilan taʼminlash boʻyicha barcha yechimini topishi lozim boʻlgan masalalarni (shu jumladan moliyaviy manbasini, buyurtmachini va pudratchini aniqlash) hisobga olgan holda “yoʻl xaritasi”ni ishlab chiqib Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritish. 2. Tasdiqlangan “yoʻl xaritasi”ga muvofiq svetoshou oʻrnatish va hududni zamonaviy yoritish tizimini qurib foydalanishga topshirish. 2018-yil 15-iyul 2019-yil 1-sentabr Bosh vazir oʻrinbosari (A. Sultanov), Vazirlar Mahkamasi ATD (J. Mirzamaxmudov), “Oʻzbekenergo” AJ (U. Mustafoyev), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), Moliya vazirligi (A. Xaydarov), Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev), Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (B. Umarov) 10. 40.4-band. Bosh vazir oʻrinbosari Gʻ. Ibragimov “Oʻztransgaz” AJ (Shaismatov) bilan birgalikda joriy yilning 1-oktabrga qadar Xorazm viloyatning Xiva tumanida 3 ta, Urganch, Xonqa, Xazorasp, Shovot, Gurlan, Qoʻshkoʻpir, Yangiariq, Bogʻot tumanlarida — 1 tadan maishiy gaz ballonlar saqlanadigan jami 11 ta suyultirilgan gaz servis markazlarini qurish ishlarini oxiriga yetkazsin. Muddat: 01.10.2017-y. Xiva, Urganch, Xonqa, Xazorasp, Shovot, Gurlan, Qoʻshkoʻpir, Yangiariq va Bogʻot tumanlarida qurib bitkazilgan 11 ta suyultirilgan gaz servis markazlarining hududlarida obodonlashtirish va xizmat yoʻllarida asfalt-beton yotqizish ishlarini nihoyasiga yetkazish. 2018-yil 20-iyul Bosh vazir oʻrinbosari (A. Sultanov), Vazirlar Mahkamasi ATD (J. Mirzamaxmudov), “Oʻzbekneftgaz” AJ (U. Sayidov), “Oʻztransgaz” AJ (Sh. Tursunov) 11. 40.5-band. Bosh vazir oʻrinbosari (Sultanov) “Xalq banki” (Abdullayev), “Oʻzbekneftgaz” AJ (Saidov) bilan birgalikda joriy yil sentyabr oyida Yangiariq tumanida Xalq banki kredit mablagʻlari hisobiga qurilayotgan chorvachilik kompleksiga zamonaviy biogaz qurilmasini ishlab chiqib, belgilangan tartibda yetkazib berishni taʼminlasin. Muddat: 01.10.2017-y. 1. Yangiariq tumanida Xalq banki kredit mablagʻlari hisobiga qurilayotgan chorvachilik kompleksiga zamonaviy biogaz qurilmasini ishlab chiqib Vazirlar Mahkamasining Rayosati majlisining 2017-yil 4-dekabrdagi 127-son bayonida belgilangan muddatda ishga tushirish. 2019-yil 1-dekabr Bosh vazir oʻrinbosari (A. Sultanov), Vazirlar Mahkamasi ATD (J. Mirzama�mudov), “Xalq banki” (A. Abdullayev), “Oʻzbekneftgaz” AJ (U. Saidov) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh.M. Mirziyoyevning 2017-yil 14-15-oktabr kunlari Xorazm viloyatiga tashrifi yakunlari yuzasidan tasdiqlangan majlis bayoni ijrosi boʻyicha (№ 21/1-2683, 23.10.2017-y). 12. 1-band. Iqtisodiyot vazirligi (Saidova), Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi (Axmedxodjayev), Xorazm viloyati hokimligi (Sabirov), xoʻjalik birlashmalari va tijorat banklari tomonidan 2018-2019-yillarda Xorazm viloyati sanoatini rivojlantirish boʻyicha jami 898 mln.dollar miqdoridagi investitsiyalarni, shu jumladan 429 mln. dollar xorijiy investitsiyalarni jalb etgan holda amalga oshiriladigan 440 ta loyiha takliflari tayyorlangani maʼlumot uchun qabul qilinsin. Muddat: 2018-2019-yillarda. 1. Kegeli tumanidagi “Massaget towel textil” MChJ va “Kegeyli tekstil” MChJlarning loyihani amalga oshirish imkoniyati mavjud emasligi sababli oʻrniga istiqbolli loyihani aniqlash va tarmoq jadvalini ishlab chiqish. 2. Tarmoq jadvali tasdiqlangandan soʻng, Respublika ishchi guruhi muhokamasiga kiritish. 3. “Toʻrtkul don mahsulotlari” AJ, “Taxiatosh don mahsulotlari” AJ, “Qoraqalpoq don mahsulotlari” AJ va “Chimboy don mahsulotlari” AJ boʻyicha tayyorlangan “Yoʻl xaritalari” ni qayta koʻrib chiqish va aniq chora-tadbirlarni nazarda tutgan yangi “Yoʻl xaritasi”ni tayyorlash va tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil 25-iyul 2018-yil 1-avgust 2018-yil 1-avgust Bosh vazir oʻrinbosari (S. Xolmurodov), Vazirlar Mahkamasi ATD (Sh. Abidov), Iqtisodiyot vazirligi (B. Xodjayev), Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi (S. Bekenov), “Oʻzdonmahsulot” AJ (S. Xaydarov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov) 13. 4.1-band. Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari A. Ramatov, Iqtisodiyot vazirligi (Xodjayev), Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi(Bekenov), Markaziy bank (Nurmuratov)tijorat banklari va xoʻjalik boshqaruvi organlari bilan birgalikda Xorazm viloyatida 2018-2019-yillarda sanoatni rivojlantirish loyihalarining amalga oshirilishini har hafta joyiga chiqqan holda oʻrganib, mavjud muammolarni tezkorlik bilan hal etilishini taʼminlasin. Muddat: har hafta. 1. Xorazm viloyatida 2018-2019-yillarda sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohasini rivojlantirish boʻyicha shakllantirilgan loyihalarning amalga oshirilishini monitoring qilish va aniqlangan muammolarni bartaraf etish boʻyicha viloyat ishchi guruhini shakllantirish. 2. Xorazm viloyatida 2018-2019-yillarda sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohasini rivojlantirish boʻyicha shakllantirilgan loyihalarni viloyat ishchi guruhi tomonidan joyiga chiqqan holda oʻrganish boʻyicha tumanlar kesimida haftalik reja-grafikni ishlab chiqish. 3. Grafikka asosan joyiga chiqqan holda oʻrganish oʻtkazish va oʻrganish davomida loyihalarni amalga oshirish boʻyicha aniqlangan shahar va tumanlar miqyosida hal boʻladigan muammolarni joyida bartaraf etish. 4. Viloyat miqyosida hal boʻladigan muammolarni tegishli viloyat tashkilotlari bilan bartaraf etish choralarini koʻrish. 5. Respublika miqyosida hal qilinadigan muammolarni tegishli vazirlik va idoralarga murojaat qilgan holda hal qilish choralari koʻrish. 6. Xorazm viloyatida 2018-2019-yillarda sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohasini rivojlantirish boʻyicha shakllantirilgan loyihalarning amalga oshirilishini monitoring qilish. 7. Monitoring natijalari boʻyicha aniqlangan kamchiliklarni bartaraf qilish boʻyicha tizimli ishlarni yoʻlga qoʻyish. 2018-yil 10-iyulga qadar 2018-yil 10-iyulga qadar Grafikka asosan doimiy doimiy har hafta doimiy Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (M. Jumaniyazov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), Iqtisodiyot vazirligi (B. Xodjayev), Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi (S. Bekenov), Markaziy bank (M. Nurmuratov), tijorat banklari va xoʻjalik boshqaruvi organlari 14. 31.1-band. Madaniyat vazirligi (Sayfullayev): bir oy muddatda respublika teatrlarini rivojlantirish boʻyicha ishlab chiqilayotgan qaror loyihasida Xorazm viloyati musiqali drama teatrini kompleks rivojlantirish chora-tadbirlari alohida aks ettirilishini taʼminlasin. Bunda Xorazm viloyati hokimligi (Ermanov), Moliya vazirligi (Haydarov), Markaziy bank (Nurmuratov) 2018-yilda qurilishi rejalashtirilgan koʻp qavatli turar joy binolar doirasida Xorazm viloyati musiqali drama teatriga yaqin joyda boʻsh yer ajratib, unda teatr xodimlari uchun 7 qavatli arzon turar joy binosini qurish va ipoteka kreditlari asosida teatr xodimlariga imtiyozli tarzda taqdim etish hamda mazkur binoning 3 ta qavatidagi uylar teatr balansida boʻlishi koʻzda tutilsin. Muddat: 20.11.2017-y. 1. Urganch shahar hokimligi tomonidan koʻp qavatli turar joy binosi qurish uchun viloyat musiqali drama teatriga yaqin joydan yer uchastkasi ajratish boʻyicha qaror qabul qilish. 2. Qurilish ishlari yakunlangandan soʻng binoning 3 ta qavatidagi xonadonlar Xorazm viloyati musiqali drama teatriga operativ boshqaruv huquqi asosida berilishini taʼminlash. 3. Ajratilgan yer uchastkasida arzon turar joy binosini qurish hamda ipoteka kreditlari asosida teatr xodimlariga imtiyozli tarzda taqdim etish. 2018-yil 15-iyulga qadar 2018-yil 20-dekabrga qadar Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (A. Djurabayev), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), Moliya vazirligi (A. Haydarov), Markaziy bank (M. Nurmuratov) 15. 57-band. Sogʻliqni saqlash vazirligi (Shadmanov), Iqtisodiyot vazirligi (Saidova), Moliya vazirligi (Xodjayev), Xorazm viloyati hokimligi (Sabirov) ikki hafta muddatda yangidan shakllantirilayotga� Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali klinikasini 2018-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti hisobidan mablagʻ bilan taʼminlash choralarini koʻrsin va Vazirlar Mahkamasiga tegishli taklif kiritsin. Muddat: 03.11.2017-y. Sogʻliqni saqlash vazirligiga Toshkent tibbiyot akademiyasining Urganch filiali klinikasini faoliyatini toʻgʻri yoʻlga qoʻyish boʻyicha chora-tadbirlar rejasini tasdiqlash va ijrosini taʼminlash. 2018-yil 1-avgustga qadar Bosh vazir oʻrinbosari (A. Abduhakimov), Vazirlar Mahkamasi ATD (K. Rizayev), Sogʻliqni saqlash vazirligi (A. Shadmanov), Iqtisodiyot vazirligi (B. Xodjayev), Moliya vazirligi (A. Haydarov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov) 16. 78-band. Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi (Quranbayev) ikki oy muddatda “Xorazm viloyati yoshlarini qoʻllab-quvvatlash toʻgʻrisida” Hukumat qarori loyihasini tayyorlab, Vazirlar Mahkamasiga kiritsin. Bunda, boshqa tadbirlar bilan bir qatorda: Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Xorazm viloyati Kengashi qoshida “Xorazm yoshlarini qoʻllab-quvvatlash fondi”ni tashkil etish hamda fond mablagʻlarini shakllantirish mexanizmlari belgilab qoʻyilsin; Fond faoliyatini qoʻllab-quvvatlash maqsadida “Mahalla” xayriya jamoat fondi mablagʻlari hisobidan 2 mlrd. soʻm, Oʻzmilliybank tomonidan 3 mlrd. soʻm miqdorida mablagʻ ajratilishini nazarda tutsin. Fondning asosiy maqsad-vazif�lari etib, Xorazm viloyati yoshlarining gʻoya va tashabbuslari hamda tadbirkorligini qoʻllab-quvvatlash, Yoshlar markazlari qoshidagi toʻgaraklar faoliyatini takomillashtirish, ularga tajribali pedagoglar va yoshlarni keng jalb etish, ichki ishlar idoralarida profilaktika nazoratida turuvchi voyaga yetmaganlar bilan tizimli ishlarni amalga oshirish kabilar belgilansin. Muddat: 20.12.2017-y. 1. Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki hamda Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Markaziy Kengashi oʻrtasida Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Xorazm viloyat Kengashiga xayriya mablagʻlari oʻtkazish jadvali ishlab chiqilsin va tasdiqlansin. 2. Tasdiqlangan jadvalda koʻrsat?lgan mablagʻlarni oʻz muddatida “Xorazm yoshlarini qoʻllab-quvvatlash fondi”ga oʻtkazilishi taʼminlansin. 2018-yil 26-iyun Tasdiqlangan jadvalga asosan Vazirlar Mahkamasi ATD (A. Djurabayev), Oʻzmilliybank (A. Mirsoatov) 17. 13.1-band. “Oʻzeltexsanoat” AK (Abdullayev), “Oʻzqurilishmateriallari” AJ (Zaripov), “Oʻzbekneftgaz” AJ (Saidov), “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi (Xaydarov), “Oʻzbekcharmpoyabzal” uyushmasi (Umrzakov) Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 28-fevraldagi 110‑sonli qaroriga asosan “Xazorasp” EIZda amalga oshirilishi belgilangan investitsiya loyihalari boʻyicha tegishli hujjatlarni ikki hafta muddatda “Xazorasp” EIZ direksiyasiga kiritilishini taʼmi�lasin. Muddat: 03.11.2017-y. 1. “Xazorasp” EIZ da amalga oshirilishi belgilangan investitsiya loyihalari boʻyicha qoʻshimcha loyiha tashabbuskorlar roʻyxatini aniqlash. 2. Roʻyxati aniqlab olingan loyiha tashabbuskorlari tomonidan toʻqimachilik va tikuv-trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarish loyihalari uchun belgilangan tartibda yer maydoni ajratish. 3. Texnologik dastgohlarga shartnoma tuzish, loyihalarning texnik-iqtisodiy asoslarini ishlab chiqish va smeta hujjatlarini tayyorlash. 4. Kredit rasmiylashtirish uchun hujjatlarni xizmat koʻrsatuvchi bankka topshirish va moliyalashtirish masalasini hal qilish. 5. Bino va inshootlarni qurish hamda oʻrnatiladigan dastgohlar uchun joylarni tayyorlash. 6. Texnologik dastgohlarni olib kelish, ularni oʻrnatish va ishga tushirish. 2018-yil 1-avgust 2018-yil 1-sentabr 2018-yil 20-oktabr 2018-yil 1-dekabr 2019-yil 20-may 2019-yil 1-avgust Bosh vazir oʻrinbosari (S. Xolmuradov), Vazirlar Mahkamasi ATD (Sh. Abidov), Xorazm viloyati xokimi (F. Ermanov), “Oʻztoʻqimachiliksanoat” uyushmasi (I. Haydarov), “Xazorasp” EIZ, tijorat banklari 18. 14-band. “Oʻzbekneftgaz” AJ (Saidov), “Xazorasp” EIZ direksiyasi (Davletov) bilan birgalikda yigirma kun muddatda “Xazorasp” EIZ hududida joylashgan “Janubgazqurilish” AJga tegishli ishlab chiqar�sh hududini samarali ishlatish va loyihalarni joylashtirish boʻyicha tegishli chora-tadbirlar rejasini tasdiqlasin va rejaga muvofiq amalga oshirilishini taʼminlasin. Muddat: 10.11.2017-y. 1. “Koʻpirtirilgan polietilen va streych plenka ishlab chiqarish” loyihasini Yangiariq tumanidagi “Yangiariq Plast” MChJning foydalanilmayotgan ishlab chiqarish maydonlarida amalga oshirish. 2. “Elektrod ishlab chiqarish” loyihasini “Urganchtransgaz” unitar korxonasiga qarashli Xiva tumani Zaungur qoʻrgʻoni, “Gaz energik taʼminlash” ishlab chiqarish texnik korxonasi hududida amalga oshirish. 3. “Yangiariq Plast” MChJ va “Urganchtransgaz” UK “Gaz energik taʼminlash” ishlab chiqarish texnik korxonasi hududini “Xazorasp” EIZ hududiga kiritish. 4. “Koʻpirtirilgan polietilen va streych plenka ishlab chiqarish” loyihasini ishga tushirish. 5. “Elektrod ishlab chiqarish” loyihasini ishga tushirish. 2018-yil iyul — 2019-yil aprel 2018-yil iyul — 2019-yil dekabr 2018-yil 1-sentabr 2019-yil 30-aprel 2019-yil 30-dekabr Bosh vazir oʻrinbosari (A. Sultanov), Vazirlar Mahkamasi ATD (J. Mirzamahmudov), “Oʻzbekneftgaz” AJ (U. Saidov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov), “Xazorasp” EIZ “Oʻzbekneftgaz” AJ (U. Saidov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov) “Xazorasp” EIZ 19. 3.1-band. Xorazm viloyati, shahar va tumanlari hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari oʻzlarining zimmasidagi asosiy vazifalardan tashqari sanoatni rivojlantirish va investitsiyalarni jalb etish masalasiga masʼul ekanliklari hamda hududiy iqtisodiyot kompleksining kamida 70 foiz xodimi tegishli hududda sanoatni rivojlantirish bilan shugʻullanishi belgilab qoʻyilsin. Muddati:Doimiy 1. Viloyat, shaharlar va tumanlar hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari tomonidan iqtisodiyot kompleksining kamida 70 foiz xodimini tegishli hududda sanoat, qishloq xoʻjaligi va xizmat koʻrsatish sohasini rivojlantirish boʻyicha loyihalarga biriktirish. 2. Viloyat, shaharlar va tumanlar hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari tomonidan biriktirilgan xodimlarga amalga oshiriladigan ishlar boʻyicha koʻrsatmalar berish. 3. Biriktirilgan xodimlar tomonidan loyihani amalga oshirilishi boʻyicha aniqlangan muammolarni viloyat ishchi guruhiga taqdim qilib borish. 2018-yil 10-iyulgacha 2018-yil 15-iyulgacha doimiy Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (M. Jumaniyazov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov) 20. 3.2-band. Xorazm viloyati xalq deputatlari kengashida har oy yakuni bilan keyingi oyning 10-sanasiga qadar Xorazm viloyati, shaharlar va tumanlari hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari, shuningdek hududda sanoatni rivojlantirish bilan shugʻullanishi belgilangan barcha masʼul xodimlar tomonidan amalga oshirilgan ishlar toʻgʻrisidagi hisobotlari eshitib borilsin. Muddat: har oyning 10-sanasi. 1. Viloyat, shaharlar va tumanlar hokimlarining birinchi oʻrinbosarlarini har bir loyihaning amalga oshirilishi boʻyicha har oyda bir marotaba hisobotlarini eshitish yuzasidan reja-grafik ishlab chiqish. 2. Ishlab chiqilgan reja-grafikka asosan viloyat, shaharlar va tumanlar hokimlarining birinchi oʻrinbosarlari hisobotlarini tinglash. 2018-yil 15-iyulgacha Grafikka asosan (har oyning 10-sanasida) Bosh vazirning birinchi oʻrinbosari (A. Ramatov), Vazirlar Mahkamasi ATD (M. Jumaniyazov), Xorazm viloyati hokimligi (F. Ermanov)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-iyundagi 482-son qaroriga 3-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining respublika hududlariga tashrifi bayonlari bilan yuklatilgan topshiriqlarning amaliy ijrosini joyiga chiqqan holda oʻrganish
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-iyundagi 482-son qaroriga 4-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining respublika hududlariga tashriflari bayonlari bilan yuklatilgan topshiriqlar ijrosi yuzasidan axborotlarni shakllantirish hamda taqdim etish
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 26-iyun,
482-son