📅 2018-yil 30-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 30-aprel · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 30 апрель · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Мудофаа вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 30 апреля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства обороны Министерства высшего и среднего специального образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 30 April 2018 · Ministry and agency documents · Mudofaa vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
ЙЎРИҚНОМА
МЕТОДИКАСИ
МЕТОДИКАСИ
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномани тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 30 апрелдаги 19, 8-2018-сон қарорига ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича
Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонуни , Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 9 октябрдаги 809-сон «Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг (бундан буён матнда ОТМ деб юритилади) ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида (ҳарбий таълим факультетлари, ҳарбий тайёргарлик ўқув маркази, ҳарбий кафедралар, цикллар ва курслар) якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Якуний давлат аттестациясига қуйидаги ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида ҳарбий тайёргарликни ўтаб бўлган, назоратнинг барча турларини муваффақиятли топширган, ўқув йиғинларидан ўтган талабалар қўйилади:
ҳарбий таълим факультетларида («Чақириққача ҳарбий таълим» йўналиши бўйича) — бир йил, 2-курсда ҳарбий тайёргарликни ўтаган;
тиббий ОТМ ҳарбий кафедраларида — 2 йил давомида бир йил, 3 ва 4-курсда ҳарбий тайёргарликни ўтаган;
қолган ОТМ ҳарбий кафедраларида — бир йил, 3-курсда ҳарбий тайёргарликни ўтаган.
2. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш учун ҳар бир ОТМда давлат аттестация комиссияси (бундан буён матнда ДАК деб юритилади) ташкил этилади ҳамда ОТМ билан келишилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг тегишли ўринбосари буйруғи билан якуний давлат аттестацияси бошланишидан бир ой олдин қуйидаги таркибда ДАК аъзолари тасдиқланади:
комиссия раиси — Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги марказий аппарати масъул ходими;
комиссия раиси ўринбосари — ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи;
комиссия аъзолари:
ҲҲИ бўйича керакли тажрибага эга бўлган ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмалари профессор-ўқитувчилари;
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари;
комиссия котиби — ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари.
3. ДАК имтиҳон ўтказиш жараёнида керакли шароитлар яратилиши, жойларда имтиҳонларни ўтказиш талабларига қатъий риоя этган ҳолда тегишли равишда ташкил этилиши ва адолатли ўтказилиши, шунингдек улар натижаларининг холислиги учун жавобгар бўлади.
4. ДАК раиси:
ОТМ билан келишилган ҳолда имтиҳон ўтказиш жойи, куни ва вақти белгиланадиган режа-жадвални тасдиқлайди;
ДАК ишини ташкил этади;
ДАК вазифаларини белгилайди;
ДАК фаолиятини мувофиқлаштиради ва назорат қилади.
5. Якуний давлат аттестациясида васийлик кенгаши, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ота-оналар вакиллари жамоатчилик асосида кузатувчи сифатида қатнашиши мумкин.
2-боб. Якуний давлат аттестациясини ўтказиш
6. Якуний давлат аттестацияси ОТМ билан келишилган ҳолда Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланган жойларда июнь — июль ойларида ўтказилади.
7. Якуний давлат аттестацияси қуйидаги аттестация синовларидан иборат:
жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш;
ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш.
8. Талабалар якуний давлат аттестацияси ўтказиладиган жой, кун ва вақт ҳақида олдиндан огоҳлантирилади.
9. Якуний давлат аттестацияси ДАКнинг очиқ мажлисларида, аъзоларнинг камида учдан икки қисми иштирок этган ҳолда ўтказилади.
10. Якуний давлат аттестациясига қўйиладиган саволлар рўйхати ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) йиғилишида муҳокама қилинади, ҳарбий таълим факультети (ҳарбий кафедра) бошлиғи томонидан тасдиқланади ва талабаларга якуний давлат аттестацияси бошланишидан камида уч ой олдин етказилади.
11. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлигини баҳолаш ДАК раиси томонидан тасдиқланган режа-жадвал асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланадиган жойларда мазкур Йўриқноманинг 1-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
12. Талабаларнинг ҳарбий-махсус тайёргарлигини баҳолаш ДАК томонидан режа-жадвал асосида мазкур Йўриқноманинг 2-иловасида келтирилган методикага мувофиқ ўтказилади.
13. Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш юзасидан якуний давлат аттестация синовидан қониқарсиз кўрсаткич олган талаба ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестацияси синовларини топшириш ҳуқуқидан маҳрум бўлмайди.
14. Якуний давлат аттестациясига киритилган синовлар бўйича умумий ўзлаштириш кўрсаткичи талабанинг жисмоний тайёргарлик ва ҳарбий-махсус тайёргарлик даражаларини баҳолаш натижасида тўплаган балларини умумлаштириб, ўртача арифметик балини аниқлаш орқали белгиланади ҳамда якуний давлат аттестацияси комиссиясининг мажлис баёни белгиланган тартибда расмийлаштирилгандан сўнг шу куннинг ўзида эълон қилинади.
15. Якуний давлат аттестациясидан ўтган ва бакалавриатнинг тўлиқ курсини муваффақиятли якунлаган талабаларга якуний давлат аттестацияси синовлари натижалари асосида резервдаги ва захирадаги «лейтенант» ҳарбий унвони берилади ва улар ҳақиқий ҳарбий хизматга чақирилади ёки резерв ёхуд захирага ўтказилади.
Якуний давлат аттестациясидан ўтмаган талабалар таълим муассасасини тамомлаганларидан кейин «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ муддатли ҳарбий хизматни ўташ учун чақириладилар.
Якуний давлат аттестациясидан ўтган, бироқ кейинги йилларда ОТМни тугатган шахслар ОТМни тугатгани тўғрисидаги дипломни олгандан сўнг кечи билан уч йил ичида ўзлари ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимларига ҳарбий унвон бериш масаласида мурожаат қилишлари мумкин. Бунда ҳарбий унвон бериш ҳужжатлари шахс ҳарбий ҳисобда турган мудофаа ишлари бўлимлари томонидан расмийлаштирилади.
16. Якуний давлат аттестацияси натижаларидан норози бўлган талабалар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб уч кун муддат ичида апелляция комиссиясига мурожаат этиш ҳуқуқига эгадирлар.
Апелляция комиссияси таркиби ДАК фаолиятида иштирок этмаган, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги масъул ходимлари ҳамда ОТМ ходимлари орасидан тузилади.
Апелляцияни кўриб чиқишда талаба иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси уч кун ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқиб, унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилади. Қарорда талабанинг якуний давлат аттестациясидан ўтган ёки ўтмаганлиги кўрсатилади.
Қарор йигирма тўрт соат ичида талабага етказилиши лозим.
17. Узрли сабаб билан якуний давлат аттестацияси синовларига келмаган талабалар ДАК қарори билан якуний давлат аттестация комиссиясининг иши якунланишига қадар бошқа муддатларда ўтказиладиган якуний давлат аттестацияси синовларига киритилиши мумкин.
18. «Чақириққача ҳарбий таълим» таълим йўналиши бўйича таълим олаётган талабаларнинг ҳарбий тайёргарлиги бўйича якуний давлат аттестацияси натижалари мазкур таълим йўналиши бўйича ўқув режаларида назарда тутилган бошқа фанлар бўйича давлат аттестациялари билан тенг ҳисобга олинади.
3-боб. Якуний қоида
19. Мазкур Йўриқнома талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномага 1-ИЛОВА
Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги даражаси уларнинг мазкур Методикада назарда тутилган тегишли машқларни бажаришини текшириш орқали баҳоланади.
2. Талабалар қуйидаги машқларни бажаради:
а) эркак талабалар учун:
куч — турникда тортилиш;
тезлик — 100 метрга югуриш;
чидамлилик — 3000 метрга югуриш;
б) аёл талабалар учун:
куч — куч ишлатиладиган машқлар комплекси;
тезлик — 100 метрга югуриш;
чидамлилик — 1000 метрга югуриш.
2-боб. Машқларни бажаришга қўйиладиган талаблар ва мезонлар
3. Турникда тортилиш машқини бажаришда:
бош бармоқ поя ичкарисидан ушланади, тана бироз ростланади, тизза бўғими тўғирланади, оёқ учлари чўзилади, товонлар бирлаштирилади;
ияк турник поясидан ўтгунга қадар қўллар букилади;
ҳаракат тўлиқ амалга оширилиши билан дастлабки ҳолатга қайтилади. (осилиш ҳолати 1-2 сония давом этади).
Ушбу машқни бажаришда оёқларни кериш, танани ҳаракатсиз ҳолатда эгиш ҳамда оёқлар билан силтанма ҳаракатлар қилиш тақиқланади.
Жуфт тутилган оёқларни 45° гача букишга рухсат берилади.
4. Талабаларнинг турникда тортилиш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
13 маротаба ва ундан кўп тортилганда — «аъло»;
11-12 маротаба тортилганда — «яхши»;
9-10 маротаба тортилганда — «қониқарли»;
8 маротаба ва ундан камроқ тортилганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
5. Аёл талабалар учун куч ишлатиладиган машқлар комплекси:
1 дақиқа мобайнида бажарилади;
«Диққат», «Машқни бажаришга киришилсин» командасига асосан биринчи 30 сонияда белда ётган ҳолда максимал олдинга эгилиб қўл билан оёқ учига тегиш, қўллар белда, оёқлар бириктирилган (оёқларни билинмас даражада эгиш, дастлабки ҳолатга қайтгунча бел кураги билан ерга тегиш);
«Вақт» командасига асосан «ерда қўлга таянган ҳолда ётиш» ҳолатга қабул қилиб ва дам олмасдан 30 сония ичида максимал миқдорда ерда қўлга таянган ҳолда қўлни эгиш ва тиклаш (гавда тик ҳолатда, қўлни кўкрак ерга теккунча эгиш).
6. Куч ишлатиладиган машқлар комплекси тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
32 маротаба ва ундан кўп бажарган тақдирда — «аъло»
29 — 31 маротаба бажарган тақдирда — «яхши»;
26 — 28 маротаба бажарган тақдирда — «қониқарли»;
25 маротаба ва ундан камроқ бажарган тақдирда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
7. 100 метрга югуриш машқи:
юқори ёки қуйи стартдан амалга оширилади,
стадионнинг югуриш йўлакчаси ёки қаттиқ қопламли текис жойларда ўтказилади.
8. 100 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
а) эркак талабалар учун:
14,2 сония ичида бажарганда — «аъло»;
14,3 дан 14,6 сониягача бажарганда — «яхши»;
14,7 дан 15,4 сониягача бажарганда — «қониқарли»;
15,5 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
б) аёл талабалар учун:
16,8 сония ичида бажарганда — «аъло»;
16,9 дан 17,4 сониягача бажарганда — «яхши»;
17,5 дан 18,0 сониягача бажарганда — «қониқарли»;
18,1 сонияда ва ундан кўп вақтда бажарганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
9. 3000 метрга югуриш машқлари стадионнинг югуриш йўлакчалари ёки текис жойларида умумий ёки алоҳида старт берилган ҳолда ўтказилади. Старт ва марра чизиқлари бир жойда белгиланиши мумкин.
Югуриш вақтида қатнашчилар бир бирига халақит бермасликлари шарт. Югуриш ҳолатидан юриш ҳолатига ўтган ёки йўлакчалардан чиққан югуриш қатнашчилари машқни бажармаган деб ҳисобланади.
10. Талабаларнинг 3000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
12,45 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарганда — «аъло»;
12,46 дақиқадан 13,00 дақиқагача бажарганда — «яхши»;
13,01 дақиқадан 13,35 дақиқагача бажарганда — «қониқарли»;
13,36 дақиқадан кўп вақтда бажарганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
11. Аёл талабалар учун 1000 метрга югуриш машқи тўрт босқичли тизимда қуйидагича баҳоланади:
4,25 дақиқа ва ундан камроқ вақт ичида бажарганда — «аъло»;
4,26 дақиқадан 4,40 дақиқагача бажарганда — «яхши»;
4,41 дақиқадан 5,00 дақиқагача бажарганда — «қониқарли»;
5,01 дақиқадан кўп вақтда бажарганда — «қониқарсиз» деб баҳоланади.
12. Текшириш давомида машқлар қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:
тезлик машқи;
куч машқи;
чидамлилик машқи.
13. Талабаларнинг жисмоний тайёргарлиги даражасини баҳолаш натижалари уларнинг учта нормативда тўпланган баллар йиғиндисидан ташкил топади.
14. Жисмоний тайёргарлик синовларидан ўтмаган талабаларга машқларни такрорий бажаришга рухсат берилмайди.
3-боб. Якуний қоидалар
15. Жисмоний тайёргарлик натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
16. Мазкур қайдномада талабалар томонидан бажарилган машқлар ва улар учун қўйилган баллар кўрсатилади.
17. Қайднома якуний ДАК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш методикасига ИЛОВА
___________________________ нинг _________________________ҳарбий-ҳисоб (ОТМ номи) (ҲҲИ номи) ихтисослиги бўйича талабаларнинг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш юзасидан якуний давлат аттестациясини топшириш Қ А Й Д Н О М А С И 20__ йил «____» ________________________ Т /р Фамилияси, исми, отасининг исми 100 метрга югуриш Турникда тортилиш (КИМК) 3000 (1000) метрга югуриш Умумий баҳо Изоҳ натижа баҳо натижа баҳо натижа баҳо
ДАК аъзолари ____________________________ (Ф.И.О.) ________ (имзо) ____________________________ (Ф.И.О.) ________ (имзо) ____________________________ (Ф.И.О.) ________ (имзо)
Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларининг ҳарбий тайёргарлик ўқув бўлинмаларида якуний давлат аттестациясини ташкил қилиш ва ўтказиш бўйича йўриқномага 2-ИЛОВА
Ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш
1-боб. Умумий қоидалар
1. Талабаларнинг ҳарбий-махсус тайёргарлиги даражаси мазкур Методикада назарда тутилган тартибда баҳоланади.
2. Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича давлат аттестацияси оғзаки имтиҳон кўринишида ўтказилади.
3. Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича имтиҳон билетлари тўла ҳарбий тайёргарлик дастурига мувофиқ тузилган бўлиб, ўз ичига 5 та саволни олади (улардан 40 % дан кам бўлмагани амалий).
4. Талабаларни имтиҳон билетлари билан олдиндан таништириш тақиқланади.
2-боб. Ҳарбий махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш
5. Аттестация бошланишидан аввал ДАК томонидан талабаларга аттестацияни ўтказиш тартиби тушунтирилади.
6. Ҳарбий-махсус тайёргарлик бўйича давлат аттестациясини топшириш ва жавобга тайёргарлик кўриш учун ҳар бир талабага 30 дақиқагача ажратилади. Жавоб беришга тайёргарлик кўриш вақтида талабаларга ДАК раиси томонидан тасдиқланган кўргазмали қуроллар ва маълумот сифатидаги материаллардан фойдаланишга рухсат этилади.
7. Давлат имтиҳони ўтказилаётган хонада бир вақтнинг ўзида жавоб беришга тайёргарлик кўраётган беш кишидан ортиқ талабалар бўлишига рухсат этилмайди.
8. ДАК аъзолари талабанинг билимига тўлиқ ишонч ҳосил қилиш мақсадида дастур доирасидан чиқмаган ҳолда қўшимча саволлар беришлари мумкин.
9. Ҳар бир талабага нисбатан якуний давлат аттестацияси натижаларининг муҳокамаси ДАК ёпиқ мажлисида амалга оширилади.
10. Баҳолаш оддий кўпчилик овоз олганлар сони бўйича очиқ овоз бериш йўли билан қабул қилинади. Овозлар сони тенг бўлганда, ДАК раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
11. Аттестация давомида талабаларнинг назарий билимлари ва амалий кўникмалари билет саволларига жавоб бериш, меъёрлар ва усуллар (ҳаракатлар)ни амалий бажаришини аниқлаш орқали баҳоланади.
12. Ҳарбий-махсус тайёргарлик даражаси талабаларнинг саволларга берган жавобларига қараб қуйидаги мезонларга асосан баҳоланади:
талаба тўғри хулоса ва қарор қабул қилади, ижодий фикрлай олади, мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади ва айтиб беради деб топилганда — «аъло»;
талаба мустақил мушоҳада юритади, моҳиятини тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «яхши»;
талаба савол моҳиятини қисман тушунади, билади, айтиб беради ва тасаввурга эга деб топилганда — «қониқарли»;
талаба билмайди, айтиб бера олмайди ва тасаввурга эга эмас деб топилганда — «қониқарсиз».
13. Талабанинг саволларга берган жавобига ДАК ҳар бир аъзоси ўз баҳосини қўяди. Қўйилган барча баҳолар умумлаштирилиб, номзоднинг ўртача баҳоси аниқланади.
3-боб. Якуний қоидалар
14. Аттестацияни топшириш натижалари бўйича мазкур Методиканинг иловасига мувофиқ шаклда қайднома расмийлаштирилади.
15. Мазкур қайдномада талабаларга берилган саволлар ва жавобларнинг натижалари кўрсатилади. Натижаларидан норози бўлган талаба, унга нисбатан берилган қўйилган балларни асослантирувчи маълумот билан танишиш ҳуқуқига эга.
16. Қайднома якуний ДАК раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Ҳарбий-махсус тайёргарлик даражасини баҳолаш бўйича якуний давлат аттестациясини ўтказиш методикасига ИЛОВА
___________________________ нинг ____________________________ҳарбий-ҳисоб (ОТМ номи) (ҲҲИ номи) ихтисослиги бўйича талабаларнинг ҳарбий-махсус тайёргарлик юзасидан якуний давлат аттестациясини топшириш ҚАЙДНОМАСИ 20__ йил «____» _______________________ Т/р Фамилияси, исми, отасининг исми Махсус-ҳарбий тайёргарлик учун Баҳо Умумий баҳо Изоҳ 1 савол 2 савол 3 савол 4 савол 5 савол
ДАК аъзолари ____________________________ (Ф.И.О.) ________ (имзо) ____________________________ (Ф.И.О.) ________ (имзо) ____________________________ (Ф.И.О.) ________ (имзо)
Мудофаа вазири А. АЗИЗОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель,
Тошкент ш.,
2018 йил 30 апрель,
19-сон
8-2018-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining
Qarori
YOʻRIQNOMA
METODIKASI
METODIKASI
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish boʻyicha yoʻriqnomani tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish boʻyicha yoʻriqnoma ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2018-yil 30-apreldagi 19, 8-2018-son qaroriga ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish boʻyicha
Mazkur Yoʻriqnoma Oʻzbekiston Respublikasining “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonuni , Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 9-oktabrdagi 809-son “Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining (bundan buyon matnda OTM deb yuritiladi) harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida (harbiy taʼlim fakultetlari, harbiy tayyorgarlik oʻquv markazi, harbiy kafedralar, sikllar va kurslar) yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Yakuniy davlat attestatsiyasiga quyidagi harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida harbiy tayyorgarlikni oʻtab boʻlgan, nazoratning barcha turlarini muvaffaqiyatli topshirgan, oʻquv yigʻinlaridan oʻtgan talabalar qoʻyiladi:
harbiy taʼlim fakultetlarida (“Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” yoʻnalishi boʻyicha) — bir yil, 2-kursda harbiy tayyorgarlikni oʻtagan;
tibbiy OTM harbiy kafedralarida — 2 yil davomida bir yil, 3 va 4-kursda harbiy tayyorgarlikni oʻtagan;
qolgan OTM harbiy kafedralarida — bir yil, 3-kursda harbiy tayyorgarlikni oʻtagan.
2. Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish uchun har bir OTMda davlat attestatsiya komissiyasi (bundan buyon matnda DAK deb yuritiladi) tashkil etiladi hamda OTM bilan kelishilgan holda Oʻzbekiston Respublikasi mudofaa vazirining tegishli oʻrinbosari buyrugʻi bilan yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan bir oy oldin quyidagi tarkibda DAK aʼzolari tasdiqlanadi:
komissiya raisi — Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi markaziy apparati masʼul xodimi;
komissiya raisi oʻrinbosari — harbiy taʼlim fakulteti (harbiy kafedra) boshligʻi;
komissiya aʼzolari:
HHI boʻyicha kerakli tajribaga ega boʻlgan harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalari professor-oʻqituvchilari;
Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi masʼul xodimlari;
komissiya kotibi — harbiy taʼlim fakulteti (harbiy kafedra) boshligʻining oʻquv ishlari boʻyicha oʻrinbosari.
3. DAK imtihon oʻtkazish jarayonida kerakli sharoitlar yaratilishi, joylarda imtihonlarni oʻtkazish talablariga qatʼiy rioya etgan holda tegishli ravishda tashkil etilishi va adolatli oʻtkazilishi, shuningdek ular natijalarining xolisligi uchun javobgar boʻladi.
4. DAK raisi:
OTM bilan kelishilgan holda imtihon oʻtkazish joyi, kuni va vaqti belgilanadigan reja-jadvalni tasdiqlaydi;
DAK ishini tashkil etadi;
DAK vazifalarini belgilaydi;
DAK faoliyatini muvofiqlashtiradi va nazorat qiladi.
5. Yakuniy davlat attestatsiyasida vasiylik kengashi, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va ota-onalar vakillari jamoatchilik asosida kuzatuvchi sifatida qatnashishi mumkin.
2-bob. Yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish
6. Yakuniy davlat attestatsiyasi OTM bilan kelishilgan holda Mudofaa vazirligi tomonidan belgilangan joylarda iyun — iyul oylarida oʻtkaziladi.
7. Yakuniy davlat attestatsiyasi quyidagi attestatsiya sinovlaridan iborat:
jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash;
harbiy-maxsus tayyorgarlik darajasini baholash.
8. Talabalar yakuniy davlat attestatsiyasi oʻtkaziladigan joy, kun va vaqt haqida oldindan ogohlantiriladi.
9. Yakuniy davlat attestatsiyasi DAKning ochiq majlislarida, aʼzolarning kamida uchdan ikki qismi ishtirok etgan holda oʻtkaziladi.
10. Yakuniy davlat attestatsiyasiga qoʻyiladigan savollar roʻyxati harbiy taʼlim fakulteti (harbiy kafedra) yigʻilishida muhokama qilinadi, harbiy taʼlim fakulteti (harbiy kafedra) boshligʻi tomonidan tasdiqlanadi va talabalarga yakuniy davlat attestatsiyasi boshlanishidan kamida uch oy oldin yetkaziladi.
11. Talabalarning jismoniy tayyorgarligini baholash DAK raisi tomonidan tasdiqlangan reja-jadval asosida Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi tomonidan belgilanadigan joylarda mazkur Yoʻriqnomaning 1-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
12. Talabalarning harbiy-maxsus tayyorgarligini baholash DAK tomonidan reja-jadval asosida mazkur Yoʻriqnomaning 2-ilovasida keltirilgan metodikaga muvofiq oʻtkaziladi.
13. Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash yuzasidan yakuniy davlat attestatsiya sinovidan qoniqarsiz koʻrsatkich olgan talaba harbiy-maxsus tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlarini topshirish huquqidan mahrum boʻlmaydi.
14. Yakuniy davlat attestatsiyasiga kiritilgan sinovlar boʻyicha umumiy oʻzlashtirish koʻrsatkichi talabaning jismoniy tayyorgarlik va harbiy-maxsus tayyorgarlik darajalarini baholash natijasida toʻplagan ballarini umumlashtirib, oʻrtacha arifmetik balini aniqlash orqali belgilanadi hamda yakuniy davlat attestatsiyasi komissiyasining majlis bayoni belgilangan tartibda rasmiylashtirilgandan soʻng shu kunning oʻzida eʼlon qilinadi.
15. Yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan va bakalavriatning toʻliq kursini muvaffaqiyatli yakunlagan talabalarga yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlari natijalari asosida rezervdagi va zaxiradagi “leytenant” harbiy unvoni beriladi va ular haqiqiy harbiy xizmatga chaqiriladi yoki rezerv yoxud zaxiraga oʻtkaziladi.
Yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtmagan talabalar taʼlim muassasasini tamomlaganlaridan keyin “Umumiy harbiy majburiyat va harbiy xizmat toʻgʻrisida”gi Qonunga muvofiq muddatli harbiy xizmatni oʻtash uchun chaqiriladilar.
Yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan, biroq keyingi yillarda OTMni tugatgan shaxslar OTMni tugatgani toʻgʻrisidagi diplomni olgandan soʻng kechi bilan uch yil ichida oʻzlari harbiy hisobda turgan mudofaa ishlari boʻlimlariga harbiy unvon berish masalasida murojaat qilishlari mumkin. Bunda harbiy unvon berish hujjatlari shaxs harbiy hisobda turgan mudofaa ishlari boʻlimlari tomonidan rasmiylashtiriladi.
16. Yakuniy davlat attestatsiyasi natijalaridan norozi boʻlgan talabalar natijalar eʼlon qilingan kundan boshlab uch kun muddat ichida apellyatsiya komissiyasiga murojaat etish huquqiga egadirlar.
Apellyatsiya komissiyasi tarkibi DAK faoliyatida ishtirok etmagan, Oʻzbekiston Respublikasi Mudofaa vazirligi masʼul xodimlari hamda OTM xodimlari orasidan tuziladi.
Apellyatsiyani koʻrib chiqishda talaba ishtirok etish huquqiga ega.
Apellyatsiya komissiyasi uch kun ichida apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqib, uning natijasi boʻyicha tegishli qaror qabul qiladi. Qarorda talabaning yakuniy davlat attestatsiyasidan oʻtgan yoki oʻtmaganligi koʻrsatiladi.
Qaror yigirma toʻrt soat ichida talabaga yetkazilishi lozim.
17. Uzrli sabab bilan yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlariga kelmagan talabalar DAK qarori bilan yakuniy davlat attestatsiya komissiyasining ishi yakunlanishiga qadar boshqa muddatlarda oʻtkaziladigan yakuniy davlat attestatsiyasi sinovlariga kiritilishi mumkin.
18. “Chaqiriqqacha harbiy taʼlim” taʼlim yoʻnalishi boʻyicha taʼlim olayotgan talabalarning harbiy tayyorgarligi boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasi natijalari mazkur taʼlim yoʻnalishi boʻyicha oʻquv rejalarida nazarda tutilgan boshqa fanlar boʻyicha davlat attestatsiyalari bilan teng hisobga olinadi.
3-bob. Yakuniy qoida
19. Mazkur Yoʻriqnoma talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish boʻyicha yoʻriqnomaga 1-ILOVA
Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Talabalarning jismoniy tayyorgarligi darajasi ularning mazkur Metodikada nazarda tutilgan tegishli mashqlarni bajarishini tekshirish orqali baholanadi.
2. Talabalar quyidagi mashqlarni bajaradi:
a) erkak talabalar uchun:
kuch — turnikda tortilish;
tezlik — 100 metrga yugurish;
chidamlilik — 3000 metrga yugurish;
b) ayol talabalar uchun:
kuch — kuch ishlatiladigan mashqlar kompleksi;
tezlik — 100 metrga yugurish;
chidamlilik — 1000 metrga yugurish.
2-bob. Mashqlarni bajarishga qoʻyiladigan talablar va mezonlar
3. Turnikda tortilish mashqini bajarishda:
bosh barmoq poya ichkarisidan ushlanadi, tana biroz rostlanadi, tizza boʻgʻimi toʻgʻirlanadi, oyoq uchlari choʻziladi, tovonlar birlashtiriladi;
iyak turnik poyasidan oʻtgunga qadar qoʻllar bukiladi;
harakat toʻliq amalga oshirilishi bilan dastlabki holatga qaytiladi. (osilish holati 1-2 soniya davom etadi).
Ushbu mashqni bajarishda oyoqlarni kerish, tanani harakatsiz holatda egish hamda oyoqlar bilan siltanma harakatlar qilish taqiqlanadi.
Juft tutilgan oyoqlarni 45° gacha bukishga ruxsat beriladi.
4. Talabalarning turnikda tortilish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
13 marotaba va undan koʻp tortilganda — “aʼlo”;
11-12 marotaba tortilganda — “yaxshi”;
9-10 marotaba tortilganda — “qoniqarli”;
8 marotaba va undan kamroq tortilganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
5. Ayol talabalar uchun kuch ishlatiladigan mashqlar kompleksi:
1 daqiqa mobaynida bajariladi;
“Diqqat”, “Mashqni bajarishga kirishilsin” komandasiga asosan birinchi 30 soniyada belda yotgan holda maksimal oldinga egilib qoʻl bilan oyoq uchiga tegish, qoʻllar belda, oyoqlar biriktirilgan (oyoqlarni bilinmas darajada egish, dastlabki holatga qaytguncha bel kuragi bilan yerga tegish);
“Vaqt” komandasiga asosan “yerda qoʻlga tayangan holda yotish” holatga qabul qilib va dam olmasdan 30 soniya ichida maksimal miqdorda yerda qoʻlga tayangan holda qoʻlni egish va tiklash (gavda tik holatda, qoʻlni koʻkrak yerga tekkuncha egish).
6. Kuch ishlatiladigan mashqlar kompleksi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
32 marotaba va undan koʻp bajargan taqdirda — “aʼlo”
29 — 31 marotaba bajargan taqdirda — “yaxshi”;
26 — 28 marotaba bajargan taqdirda — “qoniqarli”;
25 marotaba va undan kamroq bajargan taqdirda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
7. 100 metrga yugurish mashqi:
yuqori yoki quyi startdan amalga oshiriladi,
stadionning yugurish yoʻlakchasi yoki qattiq qoplamli tekis joylarda oʻtkaziladi.
8. 100 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
a) erkak talabalar uchun:
14,2 soniya ichida bajarganda — “aʼlo”;
14,3 dan 14,6 soniyagacha bajarganda — “yaxshi”;
14,7 dan 15,4 soniyagacha bajarganda — “qoniqarli”;
15,5 soniyada va undan koʻp vaqtda bajarganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
b) ayol talabalar uchun:
16,8 soniya ichida bajarganda — “aʼlo”;
16,9 dan 17,4 soniyagacha bajarganda — “yaxshi”;
17,5 dan 18,0 soniyagacha bajarganda — “qoniqarli”;
18,1 soniyada va undan koʻp vaqtda bajarganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
9. 3000 metrga yugurish mashqlari stadionning yugurish yoʻlakchalari yoki tekis joylarida umumiy yoki alohida start berilgan holda oʻtkaziladi. Start va marra chiziqlari bir joyda belgilanishi mumkin.
Yugurish vaqtida qatnashchilar bir biriga xalaqit bermasliklari shart. Yugurish holatidan yurish holatiga oʻtgan yoki yoʻlakchalardan chiqqan yugurish qatnashchilari mashqni bajarmagan deb hisoblanadi.
10. Talabalarning 3000 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
12,45 daqiqa va undan kamroq vaqt ichida bajarganda — “aʼlo”;
12,46 daqiqadan 13,00 daqiqagacha bajarganda — “yaxshi”;
13,01 daqiqadan 13,35 daqiqagacha bajarganda — “qoniqarli”;
13,36 daqiqadan koʻp vaqtda bajarganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
11. Ayol talabalar uchun 1000 metrga yugurish mashqi toʻrt bosqichli tizimda quyidagicha baholanadi:
4,25 daqiqa va undan kamroq vaqt ichida bajarganda — “aʼlo”;
4,26 daqiqadan 4,40 daqiqagacha bajarganda — “yaxshi”;
4,41 daqiqadan 5,00 daqiqagacha bajarganda — “qoniqarli”;
5,01 daqiqadan koʻp vaqtda bajarganda — “qoniqarsiz” deb baholanadi.
12. Tekshirish davomida mashqlar quyidagi ketma-ketlikda bajariladi:
tezlik mashqi;
kuch mashqi;
chidamlilik mashqi.
13. Talabalarning jismoniy tayyorgarligi darajasini baholash natijalari ularning uchta normativda toʻplangan ballar yigʻindisidan tashkil topadi.
14. Jismoniy tayyorgarlik sinovlaridan oʻtmagan talabalarga mashqlarni takroriy bajarishga ruxsat berilmaydi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
15. Jismoniy tayyorgarlik natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.
16. Mazkur qaydnomada talabalar tomonidan bajarilgan mashqlar va ular uchun qoʻyilgan ballar koʻrsatiladi.
17. Qaydnoma yakuniy DAK raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi.
Jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish metodikasiga ILOVA
___________________________ ning _________________________harbiy-hisob (OTM nomi) (HHI nomi) ixtisosligi boʻyicha talabalarning jismoniy tayyorgarlik darajasini baholash yuzasidan yakuniy davlat attestatsiyasini topshirish Q A Y D N O M A S I 20__ yil “____” ________________________ T /r Familiyasi, ismi, otasining ismi 100 metrga yugurish Turnikda tortilish (KIMK) 3000 (1000) metrga yugurish Umumiy baho Izoh natija baho natija baho natija baho
DAK aʼzolari ____________________________ (F.I.O.) ________ (imzo) ____________________________ (F.I.O.) ________ (imzo) ____________________________ (F.I.O.) ________ (imzo)
Oʻzbekiston Respublikasi oliy taʼlim muassasalarining harbiy tayyorgarlik oʻquv boʻlinmalarida yakuniy davlat attestatsiyasini tashkil qilish va oʻtkazish boʻyicha yoʻriqnomaga 2-ILOVA
Harbiy-maxsus tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Talabalarning harbiy-maxsus tayyorgarligi darajasi mazkur Metodikada nazarda tutilgan tartibda baholanadi.
2. Harbiy-maxsus tayyorgarlik boʻyicha davlat attestatsiyasi ogʻzaki imtihon koʻrinishida oʻtkaziladi.
3. Harbiy-maxsus tayyorgarlik boʻyicha imtihon biletlari toʻla harbiy tayyorgarlik dasturiga muvofiq tuzilgan boʻlib, oʻz ichiga 5 ta savolni oladi (ulardan 40 % dan kam boʻlmagani amaliy).
4. Talabalarni imtihon biletlari bilan oldindan tanishtirish taqiqlanadi.
2-bob. Harbiy maxsus tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish
5. Attestatsiya boshlanishidan avval DAK tomonidan talabalarga attestatsiyani oʻtkazish tartibi tushuntiriladi.
6. Harbiy-maxsus tayyorgarlik boʻyicha davlat attestatsiyasini topshirish va javobga tayyorgarlik koʻrish uchun har bir talabaga 30 daqiqagacha ajratiladi. Javob berishga tayyorgarlik koʻrish vaqtida talabalarga DAK raisi tomonidan tasdiqlangan koʻrgazmali qurollar va maʼlumot sifatidagi materiallardan foydalanishga ruxsat etiladi.
7. Davlat imtihoni oʻtkazilayotgan xonada bir vaqtning oʻzida javob berishga tayyorgarlik koʻrayotgan besh kishidan ortiq talabalar boʻlishiga ruxsat etilmaydi.
8. DAK aʼzolari talabaning bilimiga toʻliq ishonch hosil qilish maqsadida dastur doirasidan chiqmagan holda qoʻshimcha savollar berishlari mumkin.
9. Har bir talabaga nisbatan yakuniy davlat attestatsiyasi natijalarining muhokamasi DAK yopiq majlisida amalga oshiriladi.
10. Baholash oddiy koʻpchilik ovoz olganlar soni boʻyicha ochiq ovoz berish yoʻli bilan qabul qilinadi. Ovozlar soni teng boʻlganda, DAK raisi ovozi hal qiluvchi hisoblanadi.
11. Attestatsiya davomida talabalarning nazariy bilimlari va amaliy koʻnikmalari bilet savollariga javob berish, meʼyorlar va usullar (harakatlar)ni amaliy bajarishini aniqlash orqali baholanadi.
12. Harbiy-maxsus tayyorgarlik darajasi talabalarning savollarga bergan javoblariga qarab quyidagi mezonlarga asosan baholanadi:
talaba toʻgʻri xulosa va qaror qabul qiladi, ijodiy fikrlay oladi, mustaqil mushohada yuritadi, mohiyatini tushunadi, biladi va aytib beradi deb topilganda — “aʼlo”;
talaba mustaqil mushohada yuritadi, mohiyatini tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — “yaxshi”;
talaba savol mohiyatini qisman tushunadi, biladi, aytib beradi va tasavvurga ega deb topilganda — “qoniqarli”;
talaba bilmaydi, aytib bera olmaydi va tasavvurga ega emas deb topilganda — “qoniqarsiz”.
13. Talabaning savollarga bergan javobiga DAK har bir aʼzosi oʻz bahosini qoʻyadi. Qoʻyilgan barcha baholar umumlashtirilib, nomzodning oʻrtacha bahosi aniqlanadi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
14. Attestatsiyani topshirish natijalari boʻyicha mazkur Metodikaning ilovasiga muvofiq shaklda qaydnoma rasmiylashtiriladi.
15. Mazkur qaydnomada talabalarga berilgan savollar va javoblarning natijalari koʻrsatiladi. Natijalaridan norozi boʻlgan talaba, unga nisbatan berilgan qoʻyilgan ballarni asoslantiruvchi maʼlumot bilan tanishish huquqiga ega.
16. Qaydnoma yakuniy DAK raisi va aʼzolari tomonidan imzolanadi.
Harbiy-maxsus tayyorgarlik darajasini baholash boʻyicha yakuniy davlat attestatsiyasini oʻtkazish metodikasiga ILOVA
___________________________ ning ____________________________harbiy-hisob (OTM nomi) (HHI nomi) ixtisosligi boʻyicha talabalarning harbiy-maxsus tayyorgarlik yuzasidan yakuniy davlat attestatsiyasini topshirish QAYDNOMASI 20__ yil “____” _______________________ T/r Familiyasi, ismi, otasining ismi Maxsus-harbiy tayyorgarlik uchun Baho Umumiy baho Izoh 1 savol 2 savol 3 savol 4 savol 5 savol
DAK aʼzolari ____________________________ (F.I.O.) ________ (imzo) ____________________________ (F.I.O.) ________ (imzo) ____________________________ (F.I.O.) ________ (imzo)
Mudofaa vaziri A. AZIZOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV
Toshkent sh.,
2018-yil 30-aprel,
Toshkent sh.,
2018-yil 30-aprel,
19-son
8-2018-son