UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 5-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 5 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 5 июля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 5 July 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТАШКИЛИЙ ТУЗИЛМАСИ

ТУЗИЛМАСИ

ТАРКИБИ

Самарқанд вилоятида соя етиштириш соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Самарқанд вилоятида суғориладиган ва яйлов ер майдонларидан самарали фойдаланиш, серҳосил ва эртапишар соя навларини яратиш, бирламчи уруғчиликни ташкил этиш, янги инновацион агротехнологиялар асосида соя етиштиришни комплекс ривожлантириш, паррандачилик корхоналарига соя шротини етказиб бериш ва бошқа соя маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда аҳолининг соя ёғига бўлган эҳтиёжини тўлароқ қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, «Ўзбекозиқовқатхолдинг» ХК, Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳамда соя етиштирувчи хўжаликларнинг вилоятда Соя етиштирувчилар уюшмасини (кейинги ўринларда Уюшма деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Қуйидагилар Уюшманинг асосий вазифалари этиб белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:

соя етиштиришни ташкил этишни комплекс ривожлантириш бўйича дастурларни амалга оширишда иштирок этиш, ягона илмий-техник, технологик ва инвестицион сиёсатнинг амалга оширилишига кўмаклашиш;

ер майдонларидан оқилона фойдаланган ҳолда соя ўсимлигининг ўсиши учун қулай бўлган ҳудудларда соя етиштириш ҳажмларини босқичма-босқич ошириб бориш;

соя етиштириш жараёнларига хорижий сармояларни, чет эллик мутахассислар ҳамда консультантларни фаол жалб қилиш, ушбу соҳага илғор технологияларни жорий этиш;

соя етиштириш билан шуғулланувчи жисмоний ва юридик шахсларга соя уруғларини ўрнатилган фитосанитар талаблар асосида тизимли етказиб бериш, соя ўсимлиги зараркунандалари ва касалликларига қарши биологик ҳамда кимёвий воситалар асосида курашиш ишларига кўмаклашиш;

инновацион технологияларни сояни етиштириш жараёнига жорий қилиш учун илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш, соянинг маҳаллий серҳосил навларини яратиш ва амалиётга жорий этиш;

соя етиштириш соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;

соя етиштирувчиларига сояни етиштиришнинг замонавий усуллари ва уни парвариш қилиш юзасидан тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда услубий (методик) ёрдам кўрсатиш;

сояни парвариш қилишга жалб этиладиган мутахассисларни агротехник тадбирларни тўғри ўтказиш бўйича ўқитиш учун махсус тайёрлов курсларини ташкил этиш;

соҳа учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, республика таълим муассасаларида, шунингдек, хорижда уларнинг малакасини ошириш ишларини самарали ташкил этиш ҳамда мувофиқлаштиришда иштирок этиш.

3. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

Самарқанд вилоятидаги «Yunusjon ahli» оилавий корхонаси, «Pahtachi rodnik yog'» МЧЖ, «Samarkand oil ekstraksiya» МЧЖ ҳамда соя етиштирувчи фермер хўжаликлари Уюшма муассислари ҳисобланади;

фермер хўжаликлари ва бошқа хўжалик юритувчи субъектлар шартнома асосида Уюшмага мустақил аъзо бўлишлари мумкин ва унинг таркибидан чиқиш ҳуқуқига эгадирлар;

Уюшма фаолиятини молиялаштириш унинг таркибига кирувчи ташкилотларнинг ихтиёрий ажратмалари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

Самарқанд вилояти ҳокимлиги уюшмани текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида Самарқанд шаҳар Кўксарой майдони 1 уй Е корпусдаги вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармаси маъмурий биносига жойлаштиришни таъминласин.

4. Қуйидагилар:

Соя етиштирувчилар уюшмасининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;

Соя етиштирувчилар уюшмаси бошқарув ходимларининг умумий чекланган сони 12 нафар бўлган ижро этувчи аппаратининг тузилмаси 2-иловага мувофиқ маъқуллансин.

Уюшма раисига, зарурат бўлганда, ижро этувчи аппаратининг тузилмасига ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилсин.

5. Белгилаб қўйилсинки, Уюшма раиси ва унинг ўринбосари муассисларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланади.

Уюшма раиси ва унинг ўринбосари умумий йиғилиш олдида ҳисобдор ҳисобланади.

6. Соя етиштирувчилар уюшмаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича 3-иловага мувофиқ таркибда ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда Ишчи гуруҳ деб аталади) тузилсин.

Ишчи гуруҳ (Б.Т. Юсупов):

бир ой муддатда Уюшма аъзоларининг умумий йиғилишини ўтказилишини, унинг устави тасдиқланишини ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини;

Уюшманинг ижро этувчи аппаратини юқори малакали мутахассисларни танлаш асосида тўлдиришни;

ҳудудларда фермер, деҳқон хўжаликлари томонидан соя етиштиришга амалий ёрдам беришни таъминласин.

7. Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Уюшмага унинг фаолиятини мувофиқлаштириш, соҳани ривожлантириш бўйича мақсадли дастурлар ва чора-тадбирлар режаларини ишлаб чиқиш, инвестиция ва инновацион лойиҳаларини жалб этиш, уларни амалга оширишда вазирлик ва идоралар билан ўзаро ҳамкорлик масалаларида кўмаклашсин.

8. Самарқанд вилоятида 2018 — 2020 йилларда соя етиштиришни ташкил этиш ҳамда соя ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

9. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслари қўмитаси билан биргаликда Уюшмага аъзо бўлган ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидан Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманларнинг яйлов ерларида соя экишни таъминлаш мақсадида тик суғориш қудуқларини (скважина) қуришни ташкил этсин.

10. «Ўзбекэнерго» АЖ уюшмага аъзо бўлган ташкилотлар ва фермер хўжаликлари ҳисобидан Жомбой, Оқдарё, Пайариқ ва бошқа туманларида қурилган тик суғориш қудуқларини ўрнатилган тартибда электр энергияси билан таъминлаш чораларини кўрсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Уюшма, Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази ҳамда Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти билан биргаликда икки ҳафта муддатда соя етиштириш прогноз кўрсаткичларини туманлар ҳамда уни етиштирувчи фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотлар кесимида шакллантирсин.

12. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Умумий ўрта, ўрта махсус ва касб-ҳунар таълими тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 январдаги ПФ-5313-сон Фармони асосида ташкил этилган Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш Республика комиссияси, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази касб-ҳунар коллежларини тегишли вазирлик ва идораларнинг тасарруфига ўтказиш бўйича таклифлар тайёрлашда:

Самарқанд вилояти Жомбой тумани «Эски Жомбой» маҳалласида жойлашган Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига ўтказилишини;

қайд этиб ўтилган касб-ҳунар коллежини Қишлоқ хўжалиги вазирлигига унинг таркибида бўлган бино ва иншоотлар, лабораториялар, жиҳозлар, бошқа объектлар ва моддий бойликлар билан биргаликда ўтказилишини таъминласинлар.

Бунда Уюшманинг кадрларга бўлган мавжуд реал эҳтиёжни инобатга олиб, келгусида Жомбой қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида соя етиштириш соҳаси учун мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек, соя етиштирадиган фермерларнинг малакасини ошириш бўйича ташкилий ишларни йўлга қўйсин.

13. Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий ишлаб чиқариш маркази, Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти ва Тошкент давлат аграр университети:

икки ҳафта муддатда туманларнинг тупроқ-иқлим шароитидан келиб чиқиб, соя етиштиришни ташкил этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилишини;

2018 йил 15 июлга қадар фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва мутахассислари иштирокида соя етиштиришни ташкил этиш юзасидан ўқув семинарлари ўтказилишини таъминлансин.

14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев, Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Т.И. Жўраев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 1-ИЛОВА

Соя етиштирувчилар уюшмасининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 2-ИЛОВА

Соя етиштирувчилар уюшмасининг ижро этувчи аппарати

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 3-ИЛОВА

Соя етиштирувчилар уюшмаси фаолиятини ташкил этиш билан боғлиқ чора-тадбирларни мувофиқлаштириш ва уларни амалга оширишга кўмаклашиш бўйича ишчи гуруҳ

1. Б.Т. Юсупов — Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ҳўжалиги вазири, Ишчи гуруҳ раҳбари 2. Т.И. Жўраев — Самарқанд вилояти ҳокими, Ишчи гуруҳ раҳбари ўринбосари 3. Б.М. Холиқов — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази директори ўринбосари 4. Н.Б. Пўлатов — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари в.б. 5. А.Х. Абдуллаев — Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси раиси 6. А.А. Ахмаджонов — Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари АТД бош мутахассиси 7. Лавозими бўйича — Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги бош директори 9. Р.И. Сиддиқов — Дон ва дуккакли экинлар илмий-тадқиқот институти директори

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 506-сон қарорига 4-ИЛОВА

Самарқанд вилоятида 2018 — 2020 йилларда соя етиштиришни ташкил этиш ҳамда соя ҳосили етиштиришнинг прогноз кўрсаткичлари

Т/р Туманлар Жами Шу жумладан: 2018 йил 2019 йил 2020 йил Экин майдони, га Ялпи ҳосил, тн Экин майдони, га Ялпи ҳосил, тн Экин майдони, га Ялпи ҳосил, тн Экин майдони, га Ялпи ҳосил, тн 1. Каттақўрғон 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 2. Булунғур 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 3. Жомбой 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 4. Оқдарё 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 5. Пайариқ 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 Жами: 15000 25500 2000 3400 5000 8500 8000 13600

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 5 июль,

506-сон

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 09/18/506/1461-сон; 05.05.2021 й., 09/21/274/0414-сон; 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TAShKILIY TUZILMASI

TUZILMASI

TARKIBI

Samarqand viloyatida soya yetishtirish sohasini yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Samarqand viloyatida sugʻoriladigan va yaylov yer maydonlaridan samarali foydalanish, serhosil va ertapishar soya navlarini yaratish, birlamchi urugʻchilikni tashkil etish, yangi innovatsion agrotexnologiyalar asosida soya yetishtirishni kompleks rivojlantirish, parrandachilik korxonalariga soya shrotini yetkazib berish va boshqa soya mahsulotlarini ishlab chiqarish hamda aholining soya yogʻiga boʻlgan ehtiyojini toʻlaroq qondirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Oʻzbekiston Respublikasi Tashqi iqtisodiy faoliyat milliy banki, “Oʻzbekoziqovqatxolding” XK, Samarqand viloyati hokimligi hamda soya yetishtiruvchi xoʻjaliklarning viloyatda Soya yetishtiruvchilar uyushmasini (keyingi oʻrinlarda Uyushma deb ataladi) tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifiga rozilik berilsin.

2. Quyidagilar Uyushmaning asosiy vazifalari etib belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin:

soya yetishtirishni tashkil etishni kompleks rivojlantirish boʻyicha dasturlarni amalga oshirishda ishtirok etish, yagona ilmiy-texnik, texnologik va investitsion siyosatning amalga oshirilishiga koʻmaklashish;

yer maydonlaridan oqilona foydalangan holda soya oʻsimligining oʻsishi uchun qulay boʻlgan hududlarda soya yetishtirish hajmlarini bosqichma-bosqich oshirib borish;

soya yetishtirish jarayonlariga xorijiy sarmoyalarni, chet ellik mutaxassislar hamda konsultantlarni faol jalb qilish, ushbu sohaga ilgʻor texnologiyalarni joriy etish;

soya yetishtirish bilan shugʻullanuvchi jismoniy va yuridik shaxslarga soya urugʻlarini oʻrnatilgan fitosanitar talablar asosida tizimli yetkazib berish, soya oʻsimligi zararkunandalari va kasalliklariga qarshi biologik hamda kimyoviy vositalar asosida kurashish ishlariga koʻmaklashish;

innovatsion texnologiyalarni soyani yetishtirish jarayoniga joriy qilish uchun ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish, soyaning mahalliy serhosil navlarini yaratish va amaliyotga joriy etish;

soya yetishtirish sohasini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ishlab chiqishda ishtirok etish;

soya yetishtiruvchilariga soyani yetishtirishning zamonaviy usullari va uni parvarish qilish yuzasidan tavsiyalar ishlab chiqish hamda uslubiy (metodik) yordam koʻrsatish;

soyani parvarish qilishga jalb etiladigan mutaxassislarni agrotexnik tadbirlarni toʻgʻri oʻtkazish boʻyicha oʻqitish uchun maxsus tayyorlov kurslarini tashkil etish;

soha uchun mutaxassislarni tayyorlash va qayta tayyorlash, respublika taʼlim muassasalarida, shuningdek, xorijda ularning malakasini oshirish ishlarini samarali tashkil etish hamda muvofiqlashtirishda ishtirok etish.

3. Quyidagilar maʼlumot uchun qabul qilinsin:

Samarqand viloyatidagi “Yunusjon ahli” oilaviy korxonasi, “Pahtachi rodnik yog'” MChJ, “Samarkand oil ekstraksiya” MChJ hamda soya yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari Uyushma muassislari hisoblanadi;

fermer xoʻjaliklari va boshqa xoʻjalik yurituvchi subyektlar shartnoma asosida Uyushmaga mustaqil aʼzo boʻlishlari mumkin va uning tarkibidan chiqish huquqiga egadirlar;

Uyushma faoliyatini moliyalashtirish uning tarkibiga kiruvchi tashkilotlarning ixtiyoriy ajratmalari hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

Samarqand viloyati hokimligi uyushmani tekin foydalanish huquqi asosida Samarqand shahar Koʻksaroy maydoni 1 uy E korpusdagi viloyat Qishloq xoʻjaligi boshqarmasi maʼmuriy binosiga joylashtirishni taʼminlasin.

4. Quyidagilar:

Soya yetishtiruvchilar uyushmasining tashkiliy tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;

Soya yetishtiruvchilar uyushmasi boshqaruv xodimlarining umumiy cheklangan soni 12 nafar boʻlgan ijro etuvchi apparatining tuzilmasi 2-ilovaga muvofiq maʼqullansin.

Uyushma raisiga, zarurat boʻlganda, ijro etuvchi apparatining tuzilmasiga oʻzgartirish kiritish huquqi berilsin.

5. Belgilab qoʻyilsinki, Uyushma raisi va uning oʻrinbosari muassislarning umumiy yigʻilishi qarori bilan saylanadi.

Uyushma raisi va uning oʻrinbosari umumiy yigʻilish oldida hisobdor hisoblanadi.

6. Soya yetishtiruvchilar uyushmasi faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni muvofiqlashtirish va ularni amalga oshirishga koʻmaklashish boʻyicha 3-ilovaga muvofiq tarkibda ishchi guruhi (keyingi oʻrinlarda Ishchi guruh deb ataladi) tuzilsin.

Ishchi guruh (B.T. Yusupov):

bir oy muddatda Uyushma aʼzolarining umumiy yigʻilishini oʻtkazilishini, uning ustavi tasdiqlanishini va belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini;

Uyushmaning ijro etuvchi apparatini yuqori malakali mutaxassislarni tanlash asosida toʻldirishni;

hududlarda fermer, dehqon xoʻjaliklari tomonidan soya yetishtirishga amaliy yordam berishni taʼminlasin.

7. Samarqand viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Uyushmaga uning faoliyatini muvofiqlashtirish, sohani rivojlantirish boʻyicha maqsadli dasturlar va chora-tadbirlar rejalarini ishlab chiqish, investitsiya va innovatsion loyihalarini jalb etish, ularni amalga oshirishda vazirlik va idoralar bilan oʻzaro hamkorlik masalalarida koʻmaklashsin.

8. Samarqand viloyatida 2018 — 2020-yillarda soya yetishtirishni tashkil etish hamda soya hosili yetishtirishning prognoz koʻrsatkichlari 4-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

9. Samarqand viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat geologiya va mineral resurslari qoʻmitasi bilan birgalikda Uyushmaga aʼzo boʻlgan tashkilotlar va fermer xoʻjaliklari hisobidan Jomboy, Oqdaryo, Payariq va boshqa tumanlarning yaylov yerlarida soya ekishni taʼminlash maqsadida tik sugʻorish quduqlarini (skvajina) qurishni tashkil etsin.

10. “Oʻzbekenergo” AJ uyushmaga aʼzo boʻlgan tashkilotlar va fermer xoʻjaliklari hisobidan Jomboy, Oqdaryo, Payariq va boshqa tumanlarida qurilgan tik sugʻorish quduqlarini oʻrnatilgan tartibda elektr energiyasi bilan taʼminlash choralarini koʻrsin.

11. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Uyushma, Fanlar Akademiyasi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy ishlab chiqarish markazi hamda Don va dukkakli ekinlar ilmiy-tadqiqot instituti bilan birgalikda ikki hafta muddatda soya yetishtirish prognoz koʻrsatkichlarini tumanlar hamda uni yetishtiruvchi fermer xoʻjaliklari va boshqa tashkilotlar kesimida shakllantirsin.

12. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus va kasb-hunar taʼlimi tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-yanvardagi PF-5313-son Farmoni asosida tashkil etilgan Kasb-hunar taʼlimi tizimini yanada takomillashtirishni muvofiqlashtirish Respublika komissiyasi, Samarqand viloyati hokimligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Kasb-hunar taʼlimi markazi kasb-hunar kollejlarini tegishli vazirlik va idoralarning tasarrufiga oʻtkazish boʻyicha takliflar tayyorlashda:

Samarqand viloyati Jomboy tumani “Eski Jomboy” mahallasida joylashgan Jomboy qishloq xoʻjaligi kasb-hunar kollejini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga oʻtkazilishini;

qayd etib oʻtilgan kasb-hunar kollejini Qishloq xoʻjaligi vazirligiga uning tarkibida boʻlgan bino va inshootlar, laboratoriyalar, jihozlar, boshqa obyektlar va moddiy boyliklar bilan birgalikda oʻtkazilishini taʼminlasinlar.

Bunda Uyushmaning kadrlarga boʻlgan mavjud real ehtiyojni inobatga olib, kelgusida Jomboy qishloq xoʻjaligi kasb-hunar kollejida soya yetishtirish sohasi uchun mutaxassislarni tayyorlash va qayta tayyorlash, shuningdek, soya yetishtiradigan fermerlarning malakasini oshirish boʻyicha tashkiliy ishlarni yoʻlga qoʻysin.

13. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar Akademiyasi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy ishlab chiqarish markazi, Don va dukkakli ekinlar ilmiy-tadqiqot instituti va Toshkent davlat agrar universiteti:

ikki hafta muddatda tumanlarning tuproq-iqlim sharoitidan kelib chiqib, soya yetishtirishni tashkil etish boʻyicha tavsiyalar ishlab chiqilishini;

2018-yil 15-iyulga qadar fermer, dehqon xoʻjaliklari rahbarlari va mutaxassislari ishtirokida soya yetishtirishni tashkil etish yuzasidan oʻquv seminarlari oʻtkazilishini taʼminlansin.

14. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev, Qishloq xoʻjaligi vaziri B.T. Yusupov hamda Samarqand viloyati hokimi T.I. Joʻrayev zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-iyuldagi 506-son qaroriga 1-ILOVA

Soya yetishtiruvchilar uyushmasining

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-iyuldagi 506-son qaroriga 2-ILOVA

Soya yetishtiruvchilar uyushmasining ijro etuvchi apparati

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-iyuldagi 506-son qaroriga 3-ILOVA

Soya yetishtiruvchilar uyushmasi faoliyatini tashkil etish bilan bogʻliq chora-tadbirlarni muvofiqlashtirish va ularni amalga oshirishga koʻmaklashish boʻyicha ishchi guruh

1. B.T. Yusupov — Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq hoʻjaligi vaziri, Ishchi guruh rahbari 2. T.I. Joʻrayev — Samarqand viloyati hokimi, Ishchi guruh rahbari oʻrinbosari 3. B.M. Xoliqov — Qishloq xoʻjaligida bilim va innovatsiyalar milliy markazi direktori oʻrinbosari 4. N.B. Poʻlatov — Oʻzbekiston fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari kengashi raisining birinchi oʻrinbosari v.b. 5. A.X. Abdullayev — Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi raisi 6. A.A. Axmadjonov — Vazirlar Mahkamasining Qishloq va suv xoʻjaligi, qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlash masalalari ATD bosh mutaxassisi 7. Lavozimi boʻyicha — Oʻsimliklar karantini va himoyasi agentligi bosh direktori 9. R.I. Siddiqov — Don va dukkakli ekinlar ilmiy-tadqiq�t instituti direktori

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 5-iyuldagi 506-son qaroriga 4-ILOVA

Samarqand viloyatida 2018 — 2020-yillarda soya yetishtirishni tashkil etish hamda soya hosili yetishtirishning prognoz koʻrsatkichlari

T/r Tumanlar Jami Shu jumladan: 2018-yil 2019-yil 2020-yil Ekin maydoni, ga Yalpi hosil, tn Ekin maydoni, ga Yalpi hosil, tn Ekin maydoni, ga Yalpi hosil, tn Ekin maydoni, ga Yalpi hosil, tn 1. Kattaqoʻrgʻon 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 2. Bulungʻur 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 3. Jomboy 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 4. Oqdaryo 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 5. Payariq 3000 5100 400 680 1000 1700 1600 2720 Jami: 15000 25500 2000 3400 5000 8500 8000 13600

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 5-iyul,

506-son

(Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 06.07.2018-y., 09/18/506/1461-son; 05.05.2021-y., 09/21/274/0414-son; 16.12.2021-y., 09/21/752/1166-son)

lex.uz