UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 4-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Innovatsion rivojlanish vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 4 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Инновацион ривожланиш вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 4 июня 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр инновационного развития

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 4 June 2018 · Ministry and agency documents · Innovatsion rivojlanish vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирининг

буйруғи

НИЗОМ

Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПФ-5264-сон «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигини ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2017 йил 30 ноябрдаги ПҚ-3416-сон «Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

1. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирининг 2018 йил 4 июндаги 14/6-сон буйруғига ИЛОВА

Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартиби тўғрисидаги

Мазкур Низом давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш тартибини белгилайди.

1-боб. Умумий қоидалар

1. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг (бундан буён матнда Жамғарма деб юритилади) маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш тегишли молия йили учун Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланадиган даромадлар ва харажатларнинг прогноз параметрларида кўзда тутилади.

2-боб. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича маълумотлар (рўйхат)ни шакллантириш, умумлаштириш ва тасдиқлаш

3. Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузурида Инновацион ривожланиш агентлиги (бундан буён матнда Агентлик деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий ёки олий таълим ташкилотлари бўлган вазирлик ва идораларнинг Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича таклифларини мақсадга мувофиқлигини ўрганади, умумлаштиради ҳамда таҳлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиради.

4. Агентлик дастлабки рўйхатни шакллантиришда давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказишдан ва қўллаб-қувватлашдан кутилаётган қуйидаги натижаларга амал қилади:

илмий ёки иқтисодий самарадорлик;

ишлаб чиқаришда фойдаланишдаги самарадорлик;

юқори техник натижа;

табиий ресурсларни тежаш ва улардан оқилона фойдаланиш ҳамда табиатни муҳофаза қилиш қобилияти;

ижтимоий муаммолар ечимининг таъминланганлиги ва экспортга мўлжалланганлиги.

5. Агентлик Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш учун ҳар йили:

15 июнгача мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва тасарруфида илмий ёки олий таълим ташкилотлари мавжуд бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифларини қабул қилади;

15 сентябргача Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига (бундан буён матнда Адлия вазирлиги деб юритилади) шакллантирилган дастлабки рўйхатни ва маълумотларни тақдим этади.

Бунда, Агентлик томонидан тақдим этилаётган маълумотда Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни қайси хорижий давлатларда рўйхатдан ўтказиш ва қанча муддат қўллаб-қувватланиши аниқ кўрсатилиши зарур.

6. Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни ҳар йили 15 ноябргача Агентликка тақдим этади.

Бунда, Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш патент ҳамкорлиги тўғрисидаги битим РСТ ёки тўғридан-тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали амалга оширилиши учун талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) Агентликка тақдим этади.

7. Агентлик Адлия вазирлиги томонидан тақдим этилган маълумотларни (рўйхатни) кўриб чиқиб, ҳар йили 1 декабргача тасдиқлаш учун Жамғарманинг Кузатув кенгашига киритади.

8. Жамғарманинг Кузатув кенгаши томонидан тасдиқланган рўйхат асосида давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқини (патентларни) баҳолаш, шунингдек, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва кўллаб-қувватлаш харажатлари Жамғарма томонидан молиялаштирилади.

3-боб. Интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва кучда сақлаб туришни молиялаштириш

9. Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш харажатларини тўлаш Жамғарма ижро этувчи дирекцияси, тегишли буюртманома берган илмий ёки олий таълим ташкилоти ва хорижий патент идораси (патент идораси агенти) ўртасидаги уч томонлама шартнома асосида амалга оширилади.

10. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида, шунингдек халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойилларида мазкур Низомда белгиланганидан кўра бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартномалар қоидалари ёки халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган норма ва тамойиллари қўлланилади.

4-боб. Якуний қоидалар

11. Агентлик Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлашнинг мақсадга мувофиқлиги бўйича берилган хулосасига, таҳлил асосида дастлабки рўйхатни шакллантиришга масъул ҳисобланади.

12. Адлия вазирлиги Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш бўйича тақдим этилган маълумотларни, хорижда рўйхатдан ўтказиш ва патентни қўллаб-қувватлаш учун Патент ҳамкорлиги тўғрисидаги битим (PCT) ёки тўғридан-тўғри (конвенцион процедура) патентлаш йўли орқали талаб этиладиган харажатлар (тегишли валюта маблағларида) миқдори кўрсатилган маълумотни (рўйхатни) ўз вақтида ва тўғри тақдим этилишига масъул ҳисобланади.

13. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Интеллектуал мулк агентлиги, Фанлар академияси ҳамда Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси билан келишилган.

Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк ҳуқуқлари (патентлар)ни хорижда рўйхатдан ўтказиш ва қўллаб-қувватлаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Давлат илмий дастурлари доирасида яратилган интеллектуал мулк объектларини хорижий давлатларда рўйхатга олиш бўйича таклифлар

Т/р Патент номи, рақами ва олинган санаси Патент эгаси Қайси давлатда рўйхатга олиш таклиф этилмоқда Хорижий давлатда патентлашдан мақсад Харажатлар Жами шундан: Патентлаш Патентни амалда ушлаб туриш шу жумладан: 1-йил 2-йил 3-йил ...йил 1. 2. 3. 4. 5. ..

Вазир И. АБДУРАХМАНОВ

Молия вазири Д. КУЧКАРОВ

Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ

Интеллектуал мулк агентлиги Бош директори А. ФАЙЗУЛЛАЕВ

Фанлар академияси Президенти Б. ЮЛДАШЕВ

Инновацион ривожланиш ва новаторлик ғояларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори в.б. Б. ОХУНОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 4 июнь,

2018 йил 4 июнь

2018 йил 4 июнь

2018 йил 4 июнь

2018 йил 4 июнь

2018 йил 4 июнь

14/6-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/3034/1474-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2022 й., 10/22/3034-1/0585-сон; 17.10.2022 й., 10/22/3392/0951-сон; 19.08.2024 й., 10/24/3552/0630-сон; 17.01.2025 й., 10/25/3598/0039-сон; 19.05.2026 й., 10/26/3034-2/0504-сон )

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirining

buyrugʻi

NIZOM

Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 29-noyabrdagi PF-5264-son “Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligini tashkil etish toʻgʻrisida”gi Farmoni hamda 2017-yil 30-noyabrdagi PQ-3416-son “Oʻzbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish vazirligi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

1. Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi innovatsion rivojlanish vazirining 2018-yil 4-iyundagi 14/6-son buyrugʻiga ILOVA

Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini toʻlash tartibi toʻgʻrisidagi

Mazkur Nizom davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini toʻlash tartibini belgilaydi.

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlar Ilm-fanni moliyalashtirish va innovatsiyalarni qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasining (bundan buyon matnda Jamgʻarma deb yuritiladi) mablagʻlari hisobidan amalga oshiriladi.

2. Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish tegishli moliya yili uchun Jamgʻarmaning Kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlanadigan daromadlar va xarajatlarning prognoz parametrlarida koʻzda tutiladi.

2-bob. Intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha maʼlumotlar (roʻyxat)ni shakllantirish, umumlashtirish va tasdiqlash

3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzurida Innovatsion rivojlanish agentligi (bundan buyon matnda Agentlik deb yuritiladi) Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va tasarrufida ilmiy yoki oliy taʼlim tashkilotlari boʻlgan vazirlik va idoralarning Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha takliflarini maqsadga muvofiqligini oʻrganadi, umumlashtiradi hamda tahlil asosida dastlabki roʻyxatni shakllantiradi.

4. Agentlik dastlabki roʻyxatni shakllantirishda davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazishdan va qoʻllab-quvvatlashdan kutilayotgan quyidagi natijalarga amal qiladi:

ilmiy yoki iqtisodiy samaradorlik;

ishlab chiqarishda foydalanishdagi samaradorlik;

yuqori texnik natija;

tabiiy resurslarni tejash va ulardan oqilona foydalanish hamda tabiatni muhofaza qilish qobiliyati;

ijtimoiy muammolar yechimining taʼminlanganligi va eksportga moʻljallanganligi.

5. Agentlik Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash uchun har yili:

15-iyungacha mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi va tasarrufida ilmiy yoki oliy taʼlim tashkilotlari mavjud boʻlgan vazirlik va idoralarning takliflarini qabul qiladi;

15-sentabrgacha Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligiga (bundan buyon matnda Adliya vazirligi deb yuritiladi) shakllantirilgan dastlabki roʻyxatni va maʼlumotlarni taqdim etadi.

Bunda, Agentlik tomonidan taqdim etilayotgan maʼlumotda Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni qaysi xorijiy davlatlarda roʻyxatdan oʻtkazish va qancha muddat qoʻllab-quvvatlanishi aniq koʻrsatilishi zarur.

6. Adliya vazirligi Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarni har yili 15-noyabrgacha Agentlikka taqdim etadi.

Bunda, Adliya vazirligi Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash patent hamkorligi toʻgʻrisidagi bitim RST yoki toʻgʻridan-toʻgʻri (konvension protsedura) patentlash yoʻli orqali amalga oshirilishi uchun talab etiladigan xarajatlar (tegishli valyuta mablagʻlarida) miqdori koʻrsatilgan maʼlumotni (roʻyxatni) Agentlikka taqdim etadi.

7. Agentlik Adliya vazirligi tomonidan taqdim etilgan maʼlumotlarni (roʻyxatni) koʻrib chiqib, har yili 1-dekabrgacha tasdiqlash uchun Jamgʻarmaning Kuzatuv kengashiga kiritadi.

8. Jamgʻarmaning Kuzatuv kengashi tomonidan tasdiqlangan roʻyxat asosida davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqini (patentlarni) baholash, shuningdek, xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va koʻllab-quvvatlash xarajatlari Jamgʻarma tomonidan moliyalashtiriladi.

3-bob. Intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va kuchda saqlab turishni moliyalashtirish

9. Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash xarajatlarini toʻlash Jamgʻarma ijro etuvchi direksiyasi, tegishli buyurtmanoma bergan ilmiy yoki oliy taʼlim tashkiloti va xorijiy patent idorasi (patent idorasi agenti) oʻrtasidagi uch tomonlama shartnoma asosida amalga oshiriladi.

10. Oʻzbekiston Respublikasining xalqaro shartnomalarida, shuningdek xalqaro huquqning umumeʼtirof etilgan norma va tamoyillarida mazkur Nizomda belgilanganidan koʻra boshqacha qoidalar belgilangan boʻlsa, xalqaro shartnomalar qoidalari yoki xalqaro huquqning umumeʼtirof etilgan norma va tamoyillari qoʻllaniladi.

4-bob. Yakuniy qoidalar

11. Agentlik Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlashning maqsadga muvofiqligi boʻyicha berilgan xulosasiga, tahlil asosida dastlabki roʻyxatni shakllantirishga masʼul hisoblanadi.

12. Adliya vazirligi Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash boʻyicha taqdim etilgan maʼlumotlarni, xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va patentni qoʻllab-quvvatlash uchun Patent hamkorligi toʻgʻrisidagi bitim (PCT) yoki toʻgʻridan-toʻgʻri (konvension protsedura) patentlash yoʻli orqali talab etiladigan xarajatlar (tegishli valyuta mablagʻlarida) miqdori koʻrsatilgan maʼlumotni (roʻyxatni) oʻz vaqtida va toʻgʻri taqdim etilishiga masʼul hisoblanadi.

13. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Intellektual mulk agentligi, Fanlar akademiyasi hamda Innovatsion rivojlanish va novatorlik gʻoyalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi bilan kelishilgan.

Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk huquqlari (patentlar)ni xorijda roʻyxatdan oʻtkazish va qoʻllab-quvvatlash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Davlat ilmiy dasturlari doirasida yaratilgan intellektual mulk obyektlarini xorijiy davlatlarda roʻyxatga olish boʻyicha takliflar

T/r Patent nomi, raqami va olingan sanasi Patent egasi Qaysi davlatda roʻyxatga olish taklif etilmoqda Xorijiy davlatda patentlashdan maqsad Xarajatlar Jami shundan: Patentlash Patentni amalda ushlab turish shu jumladan: 1-yil 2-yil 3-yil ...yil 1. 2. 3. 4. 5. ..

Vazir I. ABDURAXMANOV

Moliya vaziri D. KUCHKAROV

Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV

Intellektual mulk agentligi Bosh direktori A. FAYZULLAYEV

Fanlar akademiyasi Prezidenti B. YULDASHEV

Innovatsion rivojlanish va novatorlik gʻoyalarini qoʻllab-quvvatlash jamgʻarmasi ijro etuvchi direktori v.b. B. OXUNOV

Toshkent sh.,

2018-yil 4-iyun,

2018-yil 4-iyun

2018-yil 4-iyun

2018-yil 4-iyun

2018-yil 4-iyun

2018-yil 4-iyun

14/6-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.07.2018-y., 10/18/3034/1474-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 04.07.2022-y., 10/22/3034-1/0585-son; 17.10.2022-y., 10/22/3392/0951-son; 19.08.2024-y., 10/24/3552/0630-son; 17.01.2025-y., 10/25/3598/0039-son; 19.05.2026-y., 10/26/3034-2/0504-son )

lex.uz