UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 6-iyun · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Ichki ishlar vaziri

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 6 июнь · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Ички ишлар вазири

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 6 июня 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр внутренних дел

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 6 June 2018 · Ministry and agency documents · Ichki ishlar vaziri

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг

буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-121-сон « Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида »ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-440-сон « Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида »ги ва 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-441-сон « Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида »ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.

Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сон буйруғига ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар

1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади.».

2. 9-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «миллий» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.

3. 180-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон,18-модда)» деган сўзлар «2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

4. 205-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.».

5. 217-банддаги «тўғрисидаги терговчининг» деган сўзлар «тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

6. 246 ва 247-бандлардаги «тергов олди текшируви» деган сўзлар «терговга қадар текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

7. 252-банд «суднинг қарори» деган сўзлар «суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.

8. 254-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

«254. Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ТҲда сақланаётган шахсни озод қилиш ҳақидаги прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори ёхуд суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими келиб тушмаган бўлса, ТҲларда қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.».

9. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.

10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга ИЛОВА

«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига 2-ИЛОВА

«ТАСДИҚЛАЙМАН» УЯ-64/ ТҲ бошлиғи ____________________ (унвони ва Ф.И.О.) ____________________ (имзо) 20__ йил «___»____ __ _ Камераларга жойлаштириш РЕЖАСИ Алоҳида сақланиши ва жойлаштирилиши лозим бўлган шахслар тоифаси Камера рақами Камерадаги жойлар сони Изоҳ 1 2 3 4 I. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН ЭРКАКЛАР 1. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар 2. Биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар 3. Биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар 4. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар 5. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар 6. Муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахслар 7. Ўта хавфли рецидивистлар 8. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар II. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН АЁЛЛАР 1. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтамаган шахслар 2. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар 3. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар 4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар 5. Ўта хавфли рецидивистлар 6. 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар III. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР 1. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар 2. Биринчи марта қасддан жиноят содир этган шахслар 3. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам тарбия колониясида жазони ўтаган шахслар IV. ЖАЗО ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН ЭРКАКЛАР 1. Жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 2. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 3. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 4. Жазони махсус тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 5. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар 6. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар V. ЖАЗО ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР 1. Жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 2. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 3. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар 4. Ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар 5. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар 6. 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар VI. ЖАЗОНИ ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР 1. Жазони тарбия колонияларида ўташга ҳукм қилинган шахслар VII. ВАҚТИНЧА САҚЛАШ УЧУН ОЛИБ КЕЛИНГАН ШАХСЛАР (ТРАНЗИТ ОРҚАЛИ ЎТУВЧИЛ�Р) 1. Эркаклар: жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар жазони махсус тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар 2. Аёллар: жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар VIII. ХЎЖАЛИК ХИЗМАТИГА ОИД ИШЛАРНИ БАЖАРИШ УЧУН ҚОЛДИРИЛГАН МАҲКУМЛАР 1. Эркаклар 2. Аёллар IX. КАРЦЕРДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР 1. Эркаклар 2. Аёллар 3. Вояга етмаганлар X. ТИББИЁТ БЎЛИМИДА ДАВОЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР 1. Касаллик турига қараб эркаклар : а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар е) ўта хавфли рецидивистлар ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар з) умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар 2. Касаллик турига қараб аёллар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар е) ўта хавфли рецидивистлар ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар з) 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар 3. Касаллик турига қараб вояга етмаган шахслар XI. ЙИҒМА БЎЛИМЛАРДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР 1. Эркаклар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар е) ўта хавфли рецидивистлар ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар з) умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар 2. Аёллар: а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар: ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар е) ўта хавфли рецидивистлар ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар з) 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар

Вазир П. БОБОЖОНОВ

Бош прокурор О. МУРОДОВ

Олий суд раиси К. КАМИЛОВ

Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУТБИЕВ

Тошкент ш.,

2018 йил 6 июнь,

2018 йил 6 июнь

2018 йил 6 июнь

2018 йил 6 июнь

2018 йил 6 июнь

155-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining

buyrugʻi

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga oʻzgartirishlar kiritish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasining 2017-yil 29-martdagi OʻRQ-121-son “ Fuqarolarning huquq va erkinliklarini ishonchli himoya qilish kafolatlarini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar qabul qilinganligi munosabati bilan Oʻzbekiston Respublikasining ayrim qonun hujjatlariga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish toʻgʻrisida ”gi, 2017-yil 29-avgustdagi OʻRQ-440-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil toʻgʻrisida ”gi va 2017-yil 29-avgustdagi OʻRQ-441-son “ Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonuniga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish haqida ”gi qonunlariga, shuningdek Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2016-yil 14-noyabrdagi 387-son “Fuqarolik holati dalolatnomalarini qayd etish qoidalarini tasdiqlash toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirining 2012-yil 29-dekabrdagi 175-son buyrugʻi (roʻyxat raqami 2456, 2013-yil 13-may) (Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari toʻplami, 2013-y., 20-son, 260-modda) bilan tasdiqlangan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga ilovaga muvofiq oʻzgartirish va qoʻshimchalar kiritilsin.

Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.

Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vazirining 2018-yil 6-iyundagi 155-son buyrugʻiga ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirishlar

1. 8-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman) hamda Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil THga moneliksiz kirish huquqiga ega. Bunda TH maʼmuriyati tomonidan Vakilning xavfsizligi taʼminlanadi.”.

2. 9-bandning toʻqqizinchi xatboshisidagi “milliy” degan soʻz “davlat” degan soʻz bilan almashtirilsin.

3. 180-banddagi “1999-yil 12-apreldagi 171-sonli qarori (Oʻzbekiston Respublikasining Hukumati qarorlari toʻplami, 1999-y., 4-son,18-modda)” degan soʻzlar “2016-yil 14-noyabrdagi 387-son qarori” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

4. 205-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“205. Sud, prokuror, himoyachi, Oʻzbekiston Respublikasi Oliy Majlisining Inson huquqlari boʻyicha vakili (ombudsman), Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Tadbirkorlik subyektlarining huquqlari va qonuniy manfaatlarini himoya qilish boʻyicha vakil yoki THlarni tekshirish huquqiga ega boʻlgan boshqa davlat organlari nomiga, shuningdek jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga yoʻllangan ariza, taklif va shikoyatlar senzuradan oʻtkazilmaydi hamda muhrlangan tarzda yigirma toʻrt soatdan kechiktirmay yuboriladi, telegrammalar esa darhol yuboriladi.”.

5. 217-banddagi “toʻgʻrisidagi tergovchining” degan soʻzlar “toʻgʻrisidagi surishtiruvchining yoki tergovchining” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

6. 246 va 247-bandlardagi “tergov oldi tekshiruvi” degan soʻzlar “tergovga qadar tekshiruv” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

7. 252-band “sudning qarori” degan soʻzlar “sudning ajrimi” degan soʻzlar bilan almashtirilsin.

8. 254-band quyidagi tahrirda bayon etilsin:

“254. Agar ushlab turish yoki qamoqda saqlashning JPKda belgilangan muddatlari tugaganidan keyin THda saqlanayotgan shaxsni ozod qilish haqidagi prokurorning, tergovchining yoki surishtiruvchining qarori yoxud sudning ushlab turish muddatini uzaytirish toʻgʻrisidagi yoki unga nisbatan qamoqqa olish tarzidagi ehtiyot chorasini qoʻllash yoxud qamoqda saqlash muddatini uzaytirish haqidagi ajrimi kelib tushmagan boʻlsa, THlarda qonunlar ijrosi ustidan nazorat qiluvchi prokuror yoxud TH boshligʻi THda saqlanayotgan shaxsni oʻz qarori bilan darhol ozod qiladi. Qarorning koʻchirma nusxasi kechiktirmasdan jinoyat ishini yuritayotgan mansabdor shaxsga yoki organga, shuningdek prokurorga yuboriladi.”.

9. 2-ilova mazkur oʻzgartirishlarning ilovasiga muvofiq tahrirda bayon etilsin.

10. Mazkur oʻzgartirishlar Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi, Oliy sudi, Sogʻliqni saqlash vazirligi hamda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan kelishilgan.

Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga kiritilayotgan oʻzgartirishlarga ILOVA

“Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi tergov hibsxonalarining ichki tartib qoidalariga 2-ILOVA

“TASDIQLAYMAN” UYa-64/ TH boshligʻi ____________________ (unvoni va F.I.O.) ____________________ (imzo) 20__ yil “___”____ __ _ Kameralarga joylashtirish REJASI Alohida saqlanishi va joylashtirilishi lozim boʻlgan shaxslar toifasi Kamera raqami Kameradagi joylar soni Izoh 1 2 3 4 I. GUMON QILINAYOTGAN VA AYBLANAYOTGAN ERKAKLAR 1. Ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan yoki ehtiyotsizlik oqibatida uncha ogʻir boʻlmagan jinoyat sodir etgan shaxslar 2. Birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan yoki ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar 3. Birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar 4. Sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan yoki ehtiyotsizlik oqibatida uncha ogʻir boʻlmagan jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan yoki ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar 5. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan yoki ehtiyotsizlik oqibatida uncha ogʻir boʻlmagan jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan yoki ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar 6. Muqaddam qasddan uncha ogʻir boʻlmagan, ogʻir yoki oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar 7. Oʻta xavfli retsidivistlar 8. Umrbod ozodlikdan mahrum qilingan shaxslar II. GUMON QILINAYOTGAN VA AYBLANAYOTGAN AYoLLAR 1. Jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtamagan shaxslar 2. Jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar 3. Sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan yoki ehtiyotsizlik oqibatida uncha ogʻir boʻlmagan jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan yoki ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar 4. Chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan yoki ehtiyotsizlik oqibatida uncha ogʻir boʻlmagan jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan yoki ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar 5. Oʻta xavfli retsidivistlar 6. 2 yoshga toʻlmagan bolasi bor, shuningdek homilador (homiladorlik muddati 24 hafta va undan yuqori boʻlgan) ayollar III. GUMON QILINAYOTGAN VA AYBLANAYOTGAN VOYAGA YETMAGANLAR 1. Ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan yoki ehtiyotsizlik oqibatida uncha ogʻir boʻlmagan jinoyat sodir etgan shaxslar 2. Birinchi marta qasddan jinoyat sodir etgan shaxslar 3. Jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam tarbiya koloniyasida jazoni oʻtagan shaxslar IV. JAZO OʻTASh UChUN HUKM QILINGAN ERKAKLAR 1. Jazoni manzil-koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 2. Jazoni umumiy tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 3. Jazoni qattiq tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 4. Jazoni maxsus tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 5. Umrbod ozodlikdan mahrum qilingan shaxslar 6. Turmaga qamash tariqasidagi ozodlikdan mahrum qilishga hukm qilingan shaxslar V. JAZO OʻTASh UChUN HUKM QILINGAN AYoLLAR 1. Jazoni manzil-koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 2. Jazoni umumiy tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 3. Jazoni qattiq tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar 4. Oʻta xavfli retsidivist deb topilgan shaxslar 5. Turmaga qamash tariqasidagi ozodlikdan mahrum qilishga hukm qilingan shaxslar 6. 2 yoshga toʻlmagan bolasi bor, shuningdek homilador (homiladorlik muddati 24 hafta va undan yuqori boʻlgan) ayollar VI. JAZONI OʻTASh UChUN HUKM QILINGAN VOYAGA YETMAGANLAR 1. Jazoni tarbiya koloniyalarida oʻtashga hukm qilingan shaxslar VII. VAQTINChA SAQLASh UChUN OLIB KELINGAN ShAXSLAR (TRANZIT ORQALI OʻTUVChIL�R) 1. Erkaklar: jazoni manzil-koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar jazoni umumiy tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar jazoni qattiq tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar jazoni maxsus tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar umrbod ozodlikdan mahrum qilingan shaxslar turmaga qamash tariqasidagi ozodlikdan mahrum qilishga hukm qilingan shaxslar 2. Ayollar: jazoni manzil-koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar jazoni umumiy tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar jazoni qattiq tartibli koloniyada oʻtash uchun hukm qilingan shaxslar oʻta xavfli retsidivist deb topilgan shaxslar turmaga qamash tariqasidagi ozodlikdan mahrum qilishga hukm qilingan shaxslar 2 yoshga toʻlmagan bolasi bor, shuningdek homilador (homiladorlik muddati 24 hafta va undan yuqori boʻlgan) ayollar VIII. XOʻJALIK XIZMATIGA OID IShLARNI BAJARISh UChUN QOLDIRILGAN MAHKUMLAR 1. Erkaklar 2. Ayollar IX. KARSERDA SAQLANAYOTGAN ShAXSLAR 1. Erkaklar 2. Ayollar 3. Voyaga yetmaganlar X. TIBBIYOT BOʻLIMIDA DAVOLANAYOTGAN ShAXSLAR 1. Kasallik turiga qarab erkaklar : a) ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar b) birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar v) birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar g) sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar d) chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar e) oʻta xavfli retsidivistlar j) muqaddam qasddan uncha ogʻir boʻlmagan, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar z) umrbod ozodlikdan mahrum qilingan shaxslar 2. Kasallik turiga qarab ayollar: a) ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar b) birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar v) birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar g) sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar d) chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi mar�a qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar e) oʻta xavfli retsidivistlar j) muqaddam qasddan uncha ogʻir boʻlmagan, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar z) 2 yoshga toʻlmagan bolasi bor, shuningdek homilador (homiladorlik muddati 24 hafta va undan yuqori boʻlgan) ayollar 3. Kasallik turiga qarab voyaga yetmagan shaxslar XI. YIGʻMA BOʻLIMLARDA SAQLANAYOTGAN ShAXSLAR 1. Erkaklar: a) ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar b) birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar v) birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar g) sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar d) chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar e) oʻta xavfli retsidivistlar j) muqaddam qasddan uncha ogʻir boʻlmagan, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar z) umrbod ozodlikdan mahrum qilingan shaxslar 2. Ayollar: a) ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar b) birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar v) birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar g) sudya, huquqni muhofaza qiluvchi organlar xodimi, advokat boʻlib ishlagan yoki ishlayotgan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam ozodlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar d) chet el fuqarolari va fuqaroligi boʻlmagan shaxslar: ijtimoiy xavfi katta boʻlmagan va ehtiyotsizlik oqibatida jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan uncha ogʻir boʻlmagan va ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar birinchi marta qasddan oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar jinoyat tarkibidan qatʼi nazar, muqaddam oz�dlikdan mahrum qilish tariqasidagi jazoni oʻtagan shaxslar e) oʻta xavfli retsidivistlar j) muqaddam qasddan uncha ogʻir boʻlmagan, ogʻir va oʻta ogʻir jinoyat sodir etgan shaxslar z) 2 yoshga toʻlmagan bolasi bor, shuningdek homilador (homiladorlik muddati 24 hafta va undan yuqori boʻlgan) ayollar

Vazir P. BOBOJONOV

Bosh prokuror O. MURODOV

Oliy sud raisi K. KAMILOV

Sogʻliqni saqlash vaziri A. ShADMANOV

Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri Sh. KUTBIYEV

Toshkent sh.,

2018-yil 6-iyun,

2018-yil 6-iyun

2018-yil 6-iyun

2018-yil 6-iyun

2018-yil 6-iyun

155-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 06.07.2018-y., 10/18/2456-2/1470-son)

lex.uz