📅 2018-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 13-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 13 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 July 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
ДАФТАРИ
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарорига ИЛОВА
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
махсус қабулхона — ички ишлар органлари тизимига кирадиган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус муассаса;
махсус қабулхона маъмурияти — махсус қабулхонани бошқаришни амалга оширувчи махсус қабулхона бошлиғи ва унинг ўринбосарлари;
маъмурий қамоққа олиш — маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз суткагача бўлган муддатга қўлланилади;
маъмурий қамоққа олинган шахс — ўзига нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарилган фуқаро.
3. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди тергов судьясининг, шунингдек, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар суткасига базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдорида ундирилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
4. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ундан харажатлар ундириб олинмайди. Маъмурий қамоққа олинган, меҳнатга қобилиятсиз шахслар ҳам бу харажатларнинг ундирилишидан озод қилинади.
5. Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) суди тергов судьясининг, шунингдек, фавқулодда ҳолат режими шароитларида эса, ҳарбий комендантнинг ёки ички ишлар органи бошлиғининг қарорига кўра озод қилиниши мумкин.
6. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ ундирилган харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
2-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундиришни ташкил этиш
7. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонага олиб келинган куни унга нисбатан махсус қабулхона навбатчиси томонидан йиғма жилд юритилади.
8. Навбатчи кун давомида қабул қилинган шахсларнинг йиғмажилдлари ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни жамлаб, махсус қабулхона бошлиғи томонидан тайинланган махсус қабулхонанинг ҳисоб-китоби билан шуғулланувчи масъул ходим (ҳисобчи)га топширади.
9. Масъул ходим (ҳисобчи) йиғмажилдларнинг юритилишини ва маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларнинг сақланишини таъминлайди ҳамда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклда алоҳида китобда қайд этиб боради.
Олиб қўйилган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёлар масъул ходим (ҳисобчи) хонасида ўрнатилган, алоҳида ячейкалардан иборат, рақамланадиган ҳамда қулфланадиган шкафларда сақланади.
10. Масъул ходим (ҳисобчи) маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг йиғма жилдига меҳнатга жалб этиш варақасини қўшиб юритади ва маъмурий қамоққа олинган шахслар озод бўлгунга қадар меҳнатга жалб этилган кунларини қайд этиб борган ҳолда махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ҳисоб-китоб қилиб боради.
11. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ушбу шахс махсус қабулхонадан озод этилаётган вақтда унга махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклда маълумотнома берилади.
12. Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишламаган ёки ишлаган бўлса-да, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган бўлса, қолган қисмини бир банк иш куни мобайнида махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тўлаши лозимлиги тўғрисида ушбу Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда ёзма билдириш берилади.
Маъмурий қамоққа олинган шахслар томонидан тўловлар тегишли хизмат кўрсатувчи банкка тўланади.
13. Маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар маъмурий қамоққа олинган шахснинг яқин қариндошлари ёки бошқа шахслар томонидан ҳам қопланиши мумкин. Бундай холларда, яъни махсус қабулхона маъмуриятига маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни қоплаш истаги билдирилганда ушбу шахсдан мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ шаклда ариза олинади ва ёзма билдириш ушбу шахсга берилади.
14. Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан озод этилганидан сўнг бир банк иш куни мобайнида сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти ушбу харажатларни суд тартибида ундириш бўйича шахсни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судга мурожаат этади.
3-боб. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоби
15. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисобини юритиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ички ишлар бош бошқармалари ҳамда вилоятлар ички ишлар бошқармаларининг молиявий таъминот хизматлари томонидан махсус қабулхона учун алоҳида ҳисоб рақами очилади.
16. Маъмурий қамоққа олинган шахслардан ундирилган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳамда уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида ташкилотлардан олинган пул маблағлари махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тушади.
17. Махсус қабулхонанинг ҳисоб рақамига тушган пул маблағлари (маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган ҳамда маъмурий қамоққа олинган шахснинг йўл ҳужжатлари учун сарфланган суммадан ташқари) бир банк иш куни мобайнида Давлат бюджети даромадига ўтказилади.
18. Маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади.
19. Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар тушуми ва ушбу маблағларни Давлат бюджетига ўтказиш бўйича бухгалтерия ҳисобини юритиш ва ҳисоботларни тузиш тегишли махсус қабулхонанинг масъул ходими (ҳисобчи) томонидан амалга оширилади.
20. Махсус қабулхона маблағлари тушуми ва харажатлари ҳисобини юритиш ва харажатлар сметасини тузиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
4-боб. Якунловчи қоидалар
21. Махсус қабулхона маблағларидан мақсадли фойдаланилишини ва тушумни назорат қилиш Ички ишлар вазирлигининг Назорат тафтиш инспекциясига юклатилади.
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга 1-ИЛОВА
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш
Босқичлар Субъектлар Амалга ошириладиган чора-тадбирлар Бажариш муддати 1-босқич Жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси Фуқароларга нисбатан маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқариш билан бирга маъмурий қамоққа олинган шахслардан махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни суткасига энг кам ойлик иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида ундирилишини белгилаб беради. Айрим ҳолларда муайян ҳолатлар, маъмурий қамоққа олинган шахснинг моддий аҳволи ва шахси ҳисобга олинган ҳолда, у махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ундирилишидан озод қилиниши мумкин. Доимий 2-босқич Туман (шаҳар) ҳокимликлари Маъмурий қамоққа олинган шахсларнинг ёзма розилигига кўра уларни ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этади. Уларнинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган пул маблағлари ушбу шахсларни махсус қабулхоналарда сақлаш ва овқатлантиришга йўналтирилади. Доимий Махсус қабулхона Масъул ходим (ҳисобчи) томонидан маъмурий қамоққа олинган шахсларга нисбатан меҳнатга жалб этиш варақаси юритилади ва маъмурий қамоққа олинган шахслар озод бўлгунга қадар меҳнатга жалб этилган кунлари қайд этиб борилган ҳолда махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлар ҳисоб-китоб қилиб борилади. 15 кунгача муддатда 3-босқич Махсус қабулхона Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишлаган ва шу тариқа ўзининг махсус қабулхонада сақланиши билан боғлиқ харажатларнинг ўрнини қоплаган ҳолларда ушбу шахс махсус қабулхонадан озод этилаётган вақтида унга махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўлиқ қоплаганлиги тўғрисида маълумотнома берилади. Доимий Махсус қабулхона Маъмурий қамоққа олинган шахснинг меҳнатидан фойдаланиш натижасида олинган ва маъмурий қамоққа олинган шахсни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан ортиқ бўлган сумма уларнинг номига очиладиган махсус банк ҳисобварақларига ўтказилади. Зудлик билан Махсус қабулхона Маъмурий қамоққа олинган шахс маъмурий қамоқни ўташи вақтида ишламаган ёки ишлаган бўлсада, махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларнинг бир қисмини қоплаган бўлса, қолган қисмини махсус қабулхонанинг ҳисобрақамига тўлаши лозимлиги тўғрисида ёзма билдириш берилади. Доимий Махсус қабулхона Маъмурий қамоққа олинган шахс махсус қабулхонадан озод этилганидан сўнг бир банк иш куни мобайнида сақлаш билан боғлиқ харажатларни тўламаган тақдирда махсус қабулхона маъмурияти томонидан ушбу харажатларни суд тартибида ундириш бўйича шахсни маъмурий қамоққа олиш тўғрисида қарор чиқарган судга мурожаат этади. 24 соатдан сўнг
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга 2-ИЛОВА
Маъмурий қамоққа олинган шахслардан олинган ҳужжатлар, пул маблағлари, қимматбаҳо буюмлар ва бошқа ашёларни қайд этиш
Т/р Шахснинг Ф.И.О. Шахсдан олиб қўйилган муҳим нарсалар қайд этилган ҳужжат тури ва санаси Сақлаш учун қабул қилинган муҳим нарсаларнинг сони, тури, тавсифлари ва идентификация рақамларининг ҳужжатда улар ҳақида қайд этилган маълумотлар билан мослиги ёки тафовутлар мавжудлиги Қабул қилиб олинган сана ва вақт Сақлашга топширган масъул ходимнинг лавозими, унвони, Ф.И.О. Сақлаш учун жойлаштирилган ячейканинг рақами Маъмурий қамоққа олинган шахснинг муҳим нарсалари тўлиқ қабул қилиб олинганлиги тўғрисида тилхати, қабул қилиб олиш санаси ва имзоси ...
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга 3-ИЛОВА
МАЪЛУМОТНОМА Берилди ушбу маълумотнома ___.___.__________ йилда туғилган, __________________ (кун, ой, йил) __________________________________________________________________ яшовчи (яшаш манзили тўлиқ кўрсатилади) фуқаро ________________________________________________________________га, (Ф.И.О. тўлиқ ёзилади) ҳақиқатдан ҳам туман (шаҳар) ________________________________________________ _____________________________________________________________________нинг (жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи) қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг ________________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлиги учун тайинланган «____» сутка маъмурий қамоқ жазосини ўташ давомида «____» кун мобайнида ҳақ тўланадиган меҳнатга жалб этилиши орқали махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ бўлган ____________________________________________________ сўм (сумма рақам ҳамда ҳарфларда акс эттирилади) миқдоридаги харажатларни махсус қабулхонанинг _______________________________ (махсус ҳисобварақ акс эттирилади) ҳисобварағига тўлиқ миқдорда қоплади. ____________ вилояти ИИБ Махсус қабулхона бошлиғи ______________ ________________________ (имзо, муҳр) (Ф.И.О.) ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- (маълумотноманинг қирқиб олинадиган қисми) Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ _______________________________________ (сумма сақланган шахс томонидан тўлдирилади) сўм миқдоридаги харажатларни тўлиқ қоплаганлигим тўғрисидаги маълумотномани қабул қилиб олдим. _________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга 4-ИЛОВА
Фуқаро _______________________________га (маъмурий қамоқни ўтаган шахснинг Ф.И.О.) БИЛДИРИШНОМА Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг _____________-моддаси(лари)да назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун жиноят ишлари бўйича _______________________туман (шаҳар) _____________________________________________________________________нинг (жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи) қарорига асосан 20___ йил «___» ____________ дан 20___ йил «___» ____________ га қадар махсус қабулхонада сақланганлигингиз учун _______________________________ ________________________________________________________________________ (суд, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи) томонидан ундирилиши белгиланган _____________________ сўмнинг _________________ сўм миқдорини Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 июлдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 12-банди талабларига мувофиқ бир банк иш куни мобайнида қопланиши лозимлиги маълум қилинади. ____________ вилояти ИИБ Махсус қабулхона бошлиғи __________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.) ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- (билдиришноманинг қирқиб олинадиган қисми) Махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатлардан тўланмай қолган ________________________________________________ сўмни бир банк иш куни мобайнида қоплаш тўғрисида расман огоҳлантирилдим. _________________ ________________________ (имзо) (Ф.И.О.)
Маъмурий қамоққа олинган шахсларни махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ харажатларни ундириш тартиби тўғрисида низомга 5-ИЛОВА
_____________________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхона бошлиғи _________________ ________________________________ (Ф.И.О.)га фуқаро (Ф.И.О., туғилган санаси, доимий яшаш манзили, уяли телефон рақами, паспорт серияси ва берилган вақти кўрсатилади) А Р И З А _____________ вилояти ИИБ ЖХХ ЖТСБ Маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш учун мўлжалланган махсус қабулхонада сақланган фуқаро __________ _______________________________________________________________________га (Ф.И.О., туғилган санаси, ойи, йили кўрсатилади) __________туман (шаҳар) ___________________________________________________ (жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судининг тергов судьяси, ҳарбий комендант, ички ишлар органи бошлиғи) томонидан ундирилиши белгиланган махсус қабулхонада сақлаш билан боғлиқ __________________________ сўм миқдоридаги харажатларни бир банк иш куни мобайнида ўз маблағим ҳисобидан қоплашга рухсат беришингизни сўрайман. _________________ _____________ _________________________ (ариза ёзилган сана) (имзо) (Ф.И.О)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июль,
535-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
Qarori
NIZOM
SXEMASI
DAFTARI
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Maʼmuriy qamoqni oʻtash tartibi toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Manfaatdor vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarini bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.
3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov hamda Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-iyuldagi 535-son qaroriga ILOVA
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
maxsus qabulxona — ichki ishlar organlari tizimiga kiradigan, maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus muassasa;
maxsus qabulxona maʼmuriyati — maxsus qabulxonani boshqarishni amalga oshiruvchi maxsus qabulxona boshligʻi va uning oʻrinbosarlari;
maʼmuriy qamoqqa olish — maʼmuriy jazo turi boʻlib, u shaxsni jamiyatdan vaqtincha ajratib qoʻyish sharoitlarida saqlashdan iborat va uch sutkadan oʻn besh sutkagacha boʻlgan muddatga, favqulodda holat rejimi sharoitlarida esa jamoat tartibiga tajovuz qilganligi uchun oʻttiz sutkagacha boʻlgan muddatga qoʻllaniladi;
maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs — oʻziga nisbatan maʼmuriy qamoqqa olish toʻgʻrisida qaror chiqarilgan fuqaro.
3. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi tergov sudyasining, shuningdek, favqulodda holat rejimi sharoitlarida esa, harbiy komendantning yoki ichki ishlar organi boshligʻining qaroriga koʻra, maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar sutkasiga bazaviy hisoblash miqdorining 15 foizi miqdorida undiriladi.
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish ushbu Nizomga 1-ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
4. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maʼmuriy qamoqni oʻtashi vaqtida ishlagan va shu tariqa oʻzining maxsus qabulxonada saqlanishi bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrnini qoplagan hollarda undan xarajatlar undirib olinmaydi. Maʼmuriy qamoqqa olingan, mehnatga qobiliyatsiz shaxslar ham bu xarajatlarning undirilishidan ozod qilinadi.
5. Ayrim hollarda muayyan holatlar, maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning moddiy ahvoli va shaxsi hisobga olingan holda, u maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar undirilishidan jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudi tergov sudyasining, shuningdek, favqulodda holat rejimi sharoitlarida esa, harbiy komendantning yoki ichki ishlar organi boshligʻining qaroriga koʻra ozod qilinishi mumkin.
6. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq undirilgan xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti daromadiga oʻtkaziladi.
2-bob. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirishni tashkil etish
7. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maxsus qabulxonaga olib kelingan kuni unga nisbatan maxsus qabulxona navbatchisi tomonidan yigʻma jild yuritiladi.
8. Navbatchi kun davomida qabul qilingan shaxslarning yigʻmajildlari va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan olingan hujjatlar, pul mablagʻlari, qimmatbaho buyumlar va boshqa ashyolarni jamlab, maxsus qabulxona boshligʻi tomonidan tayinlangan maxsus qabulxonaning hisob-kitobi bilan shugʻullanuvchi masʼul xodim (hisobchi)ga topshiradi.
9. Masʼul xodim (hisobchi) yigʻmajildlarning yuritilishini va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan olingan hujjatlar, pul mablagʻlari, qimmatbaho buyumlar va boshqa ashyolarning saqlanishini taʼminlaydi hamda ushbu Nizomga 2-ilovaga muvofiq shaklda alohida kitobda qayd etib boradi.
Olib qoʻyilgan hujjatlar, pul mablagʻlari, qimmatbaho buyumlar va boshqa ashyolar masʼul xodim (hisobchi) xonasida oʻrnatilgan, alohida yacheykalardan iborat, raqamlanadigan hamda qulflanadigan shkaflarda saqlanadi.
10. Masʼul xodim (hisobchi) maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning yigʻma jildiga mehnatga jalb etish varaqasini qoʻshib yuritadi va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslar ozod boʻlgunga qadar mehnatga jalb etilgan kunlarini qayd etib borgan holda maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni hisob-kitob qilib boradi.
11. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maʼmuriy qamoqni oʻtashi vaqtida ishlagan va shu tariqa oʻzining maxsus qabulxonada saqlanishi bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrnini qoplagan hollarda ushbu shaxs maxsus qabulxonadan ozod etilayotgan vaqtda unga maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni toʻliq qoplaganligi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 3-ilovaga muvofiq shaklda maʼlumotnoma beriladi.
12. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maʼmuriy qamoqni oʻtashi vaqtida ishlamagan yoki ishlagan boʻlsa-da, maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplagan boʻlsa, qolgan qismini bir bank ish kuni mobaynida maxsus qabulxonaning hisob raqamiga toʻlashi lozimligi toʻgʻrisida ushbu Nizomga 4-ilovaga muvofiq shaklda yozma bildirish beriladi.
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslar tomonidan toʻlovlar tegishli xizmat koʻrsatuvchi bankka toʻlanadi.
13. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning yaqin qarindoshlari yoki boshqa shaxslar tomonidan ham qoplanishi mumkin. Bunday xollarda, yaʼni maxsus qabulxona maʼmuriyatiga maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni qoplash istagi bildirilganda ushbu shaxsdan mazkur Nizomga 5-ilovaga muvofiq shaklda ariza olinadi va yozma bildirish ushbu shaxsga beriladi.
14. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maxsus qabulxonadan ozod etilganidan soʻng bir bank ish kuni mobaynida saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni toʻlamagan taqdirda maxsus qabulxona maʼmuriyati ushbu xarajatlarni sud tartibida undirish boʻyicha shaxsni maʼmuriy qamoqqa olish toʻgʻrisida qaror chiqargan sudga murojaat etadi.
3-bob. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar hisobi
15. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar hisobini yuritish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Toshkent shahar va Toshkent viloyati ichki ishlar bosh boshqarmalari hamda viloyatlar ichki ishlar boshqarmalarining moliyaviy taʼminot xizmatlari tomonidan maxsus qabulxona uchun alohida hisob raqami ochiladi.
16. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan undirilgan maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar hamda ularning mehnatidan foydalanish natijasida tashkilotlardan olingan pul mablagʻlari maxsus qabulxonaning hisob raqamiga tushadi.
17. Maxsus qabulxonaning hisob raqamiga tushgan pul mablagʻlari (maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning mehnatidan foydalanish natijasida olingan va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlardan ortiq boʻlgan hamda maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning yoʻl hujjatlari uchun sarflangan summadan tashqari) bir bank ish kuni mobaynida Davlat budjeti daromadiga oʻtkaziladi.
18. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning mehnatidan foydalanish natijasida olingan va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlardan ortiq boʻlgan summa ularning nomiga ochiladigan maxsus bank hisobvaraqlariga oʻtkaziladi.
19. Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar tushumi va ushbu mablagʻlarni Davlat budjetiga oʻtkazish boʻyicha buxgalteriya hisobini yuritish va hisobotlarni tuzish tegishli maxsus qabulxonaning masʼul xodimi (hisobchi) tomonidan amalga oshiriladi.
20. Maxsus qabulxona mablagʻlari tushumi va xarajatlari hisobini yuritish va xarajatlar smetasini tuzish qonunchilikda belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
4-bob. Yakunlovchi qoidalar
21. Maxsus qabulxona mablagʻlaridan maqsadli foydalanilishini va tushumni nazorat qilish Ichki ishlar vazirligining Nazorat taftish inspeksiyasiga yuklatiladi.
22. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 1-ILOVA
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish
Bosqichlar Subyektlar Amalga oshiriladigan chora-tadbirlar Bajarish muddati 1-bosqich Jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi Fuqarolarga nisbatan maʼmuriy qamoqqa olish toʻgʻrisida qaror chiqarish bilan birga maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni sutkasiga eng kam oylik ish haqining 15 foizi miqdorida undirilishini belgilab beradi. Ayrim hollarda muayyan holatlar, maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning moddiy ahvoli va shaxsi hisobga olingan holda, u maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar undirilishidan ozod qilinishi mumkin. Doimiy 2-bosqich Tuman (shahar) hokimliklari Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarning yozma roziligiga koʻra ularni haq toʻlanadigan mehnatga jalb etadi. Ularning mehnatidan foydalanish natijasida olingan pul mablagʻlari ushbu shaxslarni maxsus qabulxonalarda saqlash va ovqatlantirishga yoʻnaltiriladi. Doimiy Maxsus qabulxona Masʼul xodim (hisobchi) tomonidan maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarga nisbatan mehnatga jalb etish varaqasi yuritiladi va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslar ozod boʻlgunga qadar mehnatga jalb etilgan kunlari qayd etib borilgan holda maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlar hisob-kitob qilib boriladi. 15 kungacha muddatda 3-bosqich Maxsus qabulxona Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maʼmuriy qamoqni oʻtashi vaqtida ishlagan va shu tariqa oʻzining maxsus qabulxonada saqlanishi bilan bogʻliq xarajatlarning oʻrnini qoplagan hollarda ushbu shaxs maxsus qabulxonadan ozod etilayotgan vaqtida unga maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni toʻliq qoplaganligi toʻgʻrisida maʼlumotnoma beriladi. Doimiy Maxsus qabulxona Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning mehnatidan foydalanish natijasida olingan va maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlardan ortiq boʻlgan summa ularning nomiga ochiladigan maxsus bank hisobvaraqlariga oʻtkaziladi. Zudlik bilan Maxsus qabulxona Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maʼmuriy qamoqni oʻtashi vaqtida ishlamagan yoki ishlagan boʻlsada, maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarning bir qismini qoplagan boʻlsa, qolgan qismini maxsus qabulxonaning hisobraqamiga toʻlashi lozimligi toʻgʻrisida yozma bildirish beriladi. Doimiy Maxsus qabulxona Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxs maxsus qabulxonadan ozod etilganidan soʻng bir bank ish kuni mobaynida saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni toʻlamagan taqdirda maxsus qabulxona maʼmuriyati tomonidan ushbu xarajatlarni sud tartibida undirish boʻyicha shaxsni maʼmuriy qamoqqa olish toʻgʻrisida qaror chiqargan sudga murojaat etadi. 24 soatdan soʻng
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 2-ILOVA
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslardan olingan hujjatlar, pul mablagʻlari, qimmatbaho buyumlar va boshqa ashyolarni qayd etish
T/r Shaxsning F.I.O. Shaxsdan olib qoʻyilgan muhim narsalar qayd etilgan hujjat turi va sanasi Saqlash uchun qabul qilingan muhim narsalarning soni, turi, tavsiflari va identifikatsiya raqamlarining hujjatda ular haqida qayd etilgan maʼlumotlar bilan mosligi yoki tafovutlar mavjudligi Qabul qilib olingan sana va vaqt Saqlashga topshirgan masʼul xodimning lavozimi, unvoni, F.I.O. Saqlash uchun joylashtirilgan yacheykaning raqami Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxsning muhim narsalari toʻliq qabul qilib olinganligi toʻgʻrisida tilxati, qabul qilib olish sanasi va imzosi ...
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 3-ILOVA
MAʼLUMOTNOMA Berildi ushbu maʼlumotnoma ___.___.__________ yilda tugʻilgan, __________________ (kun, oy, yil) __________________________________________________________________ yashovchi (yashash manzili toʻliq koʻrsatiladi) fuqaro ________________________________________________________________ga, (F.I.O. toʻliq yoziladi) haqiqatdan ham tuman (shahar) ________________________________________________ _____________________________________________________________________ning (jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi, harbiy komendant, ichki ishlar organi boshligʻi) qaroriga asosan Oʻzbekiston Respublikasi MJtKning ________________-moddasi(lari)da nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etganligi uchun tayinlangan “____” sutka maʼmuriy qamoq jazosini oʻtash davomida “____” kun mobaynida haq toʻlanadigan mehnatga jalb etilishi orqali maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq boʻlgan ____________________________________________________ soʻm (summa raqam hamda harflarda aks ettiriladi) miqdoridagi xarajatlarni maxsus qabulxonaning _______________________________ (maxsus hisobvaraq aks ettiriladi) hisobvaragʻiga toʻliq miqdorda qopladi. ____________ viloyati IIB Maxsus qabulxona boshligʻi ______________ ________________________ (imzo, muhr) (F.I.O.) ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- (maʼlumotnomaning qirqib olinadigan qismi) Maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq _______________________________________ (summa saqlangan shaxs tomonidan toʻldiriladi) soʻm miqdoridagi xarajatlarni toʻliq qoplaganligim toʻgʻrisidagi maʼlumotnomani qabul qilib oldim. _________________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 4-ILOVA
Fuqaro _______________________________ga (maʼmuriy qamoqni oʻtagan shaxsning F.I.O.) BILDIRISHNOMA Oʻzbekiston Respublikasi Maʼmuriy javobgarlik toʻgʻrisidagi kodeksining _____________-moddasi(lari)da nazarda tutilgan maʼmuriy huquqbuzarlikni sodir etganlik uchun jinoyat ishlari boʻyicha _______________________tuman (shahar) _____________________________________________________________________ning (jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi, harbiy komendant, ichki ishlar organi boshligʻi) qaroriga asosan 20___ yil “___” ____________ dan 20___ yil “___” ____________ ga qadar maxsus qabulxonada saqlanganligingiz uchun _______________________________ ________________________________________________________________________ (sud, harbiy komendant, ichki ishlar organi boshligʻi) tomonidan undirilishi belgilangan _____________________ soʻmning _________________ soʻm miqdorini Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-iyuldagi 535-son qarori bilan tasdiqlangan Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning 12-bandi talablariga muvofiq bir bank ish kuni mobaynida qoplanishi lozimligi maʼlum qilinadi. ____________ viloyati IIB Maxsus qabulxona boshligʻi __________ ________________________ (imzo) (F.I.O.) ------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------------- (bildirishnomaning qirqib olinadigan qismi) Maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlardan toʻlanmay qolgan ________________________________________________ soʻmni bir bank ish kuni mobaynida qoplash toʻgʻrisida rasman ogohlantirildim. _________________ ________________________ (imzo) (F.I.O.)
Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq xarajatlarni undirish tartibi toʻgʻrisida nizomga 5-ILOVA
_____________________ viloyati IIB JXX JTSB Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxona boshligʻi _________________ ________________________________ (F.I.O.)ga fuqaro (F.I.O., tugʻilgan sanasi, doimiy yashash manzili, uyali telefon raqami, pasport seriyasi va berilgan vaqti koʻrsatiladi) A R I Z A _____________ viloyati IIB JXX JTSB Maʼmuriy qamoqqa olingan shaxslarni qabul qilish va saqlash uchun moʻljallangan maxsus qabulxonada saqlangan fuqaro __________ _______________________________________________________________________ga (F.I.O., tugʻilgan sanasi, oyi, yili koʻrsatiladi) __________tuman (shahar) ___________________________________________________ (jinoyat ishlari boʻyicha tuman (shahar) sudining tergov sudyasi, harbiy komendant, ichki ishlar organi boshligʻi) tomonidan undirilishi belgilangan maxsus qabulxonada saqlash bilan bogʻliq __________________________ soʻm miqdoridagi xarajatlarni bir bank ish kuni mobaynida oʻz mablagʻim hisobidan qoplashga ruxsat berishingizni soʻrayman. _________________ _____________ _________________________ (ariza yozilgan sana) (imzo) (F.I.O)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyul,
535-son