UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 24 июля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 24 July 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Самарқанд давлат университетининг илмий салоҳиятини ошириш, замонавий инфратузилмаси ва моддий-техника базасини янада такомиллаштириш ҳамда меҳнат бозорида рақобатбардош кадрларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар Самарқанд давлат университети (кейинги ўринларда Университет деб аталади) фаолиятини янада такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:

Университетнинг олий маълумотли мутахассислар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш борасидаги халқаро рейтингини ошириш, битирувчиларнинг касбий даражаси жаҳон интеллектуал бозорида тан олиниши ҳамда уларнинг рақобатбардошлигига эришиш;

жаҳондаги етакчи ва нуфузли олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда (Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Бельгия, Германия, Франция, Сингапур каби давлатлар) олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил этиш, педагог ва илмий ходимларнинг малакасини ошириш, стажировкасини ташкил этиш, талабаларнинг академик алмашинувини таъминлаш ҳамда Университетда хорижий фуқароларнинг таълим олишига шароит яратиш;

ўқув жараёнига давлат ва халқаро таълим стандартларига асосланган илғор педагогик технологиялар, ўқув дастурлари ва ўқув-услубий материалларни кенг жорий этиш;

янги авлод ўқув адабиётларини яратиш ва уларни Университетнинг таълим жараёнига кенг татбиқ этиш, уни замонавий ўқув, ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, шу жумладан янги хорижий адабиётлар сотиб олиш ва таржима қилиш, ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш;

мамлакат иқтисодиёти ривожланишини таъминловчи фан ва техника соҳалари бўйича фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар кўламини кенгайтириш, уларнинг самарадорлигини ошириш, олий таълим ва академик илм-фаннинг ишлаб чиқариш билан интеграциясини кучайтириш, илмий мактабларни ривожлантириш ва уларнинг салоҳиятидан унумли фойдаланиш;

Марказий Осиё ҳудудида фаолият юритган алломаларнинг ислом маданиятига қўшган ҳиссаси, илм-фанга доир қўлёзмалари, нодир китоблари ва бошқа қадимий манбаларни, чет эллик мутахассисларнинг фикр-мулоҳазаларини ўрганиш орқали уларнинг илм-фан ҳамда таълим тараққиётидаги ўрни ва тарихини кенг тарғиб қилиш;

Университетнинг моддий-техника базасини ривожлантириш, бино ва иншоотларида қурилиш-таъмирлаш ҳамда жиҳозлаш ишларини амалга ошириш;

илм-фаннинг устувор йўналишларидан келиб чиққан ҳолда, илмий лабораторияларни замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, ахборот-коммуникация воситалари ва дастурий таъминот даражасини замон талабларига мувофиқлаштириб бориш;

талабалар билимини холисона баҳолаш ҳамда назорат қилишнинг шаффоф ва адолатли тизимини ишлаб чиқиш, таълим жараёнига татбиқ этиш ҳамда мунтазам такомиллаштириб бориш.

2. 2018 — 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Белгилансинки, Университет 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб:

кадрлар буюртмачиларининг талабларидан келиб чиққан ҳолда, бакалавриат таълим йўналишлари ўқув режаларининг умумкасбий фанлари блокидаги мавжуд фанлар (сони ва ўқув юкламаси) ҳажми ҳисобига ихтисослик фанлари блокида мавжуд фанлар (сони ва ўқув юкламаси) ҳажмини 30 фоизгача ошириб, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқади ҳамда амалиётга жорий этади;

Университетда профессор-ўқитувчилар ва олимлар томонидан тайёрланган дарслик, ўқув қўлланма ҳамда бошқа ўқув-услубий адабиётларни Университет кенгашининг қарорига асосан Самарқанд давлат университети учун нашрга тавсия этади.

4. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда мазкур қарорга илова билан тасдиқланган Дастурдан келиб чиққан ҳолда, қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар режасини икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва босқичма-босқич амалга оширсин:

Конфуций ҳайкали ўрнатиладиган Университет ҳудудида жойлашган 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ҳамда унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштириш ҳамда бинонинг ҳар бир қаватини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштириш;

Университетда таълим олаётган хорижий талабалар учун алоҳида талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш;

ўқув бинолари ва спорт иншоотларини қуриш мақсадида Университет бош биноси ҳудудида жойлашган фуқаролар ва юридик шахсларнинг тураржой ва бошқа биноларини белгиланган тартибда бузиш ҳамда шу муносабат билан фуқаролар ҳамда юридик шахсларга етказилган зарар ўрнини қоплаш чораларини кўриш;

Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳ кўчаси, 166-уйда жойлашган Самарқанд 1-сон педагогика коллежи ва Даҳбет кўчаси, 18-уйда жойлашган Самарқанд педагогика ва хизмат кўрсатиш коллежи фаолияти белгиланган тартибда тугаганидан сўнг, уларнинг бино ва иншоотларини тегишли ҳудудлари билан бирга Университетга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида бепул бериш;

Университет бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларини режалаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларига босқичма-босқич киритиш.

5. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қурилиш вазирлиги билан биргаликда Университет бош биноси жойлашган ҳудудда Самарқанднинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, тарихи, маданияти, Марказий Осиёда таълим ва маърифат маркази сифатида шаклланган анъаналари акс эттирилган архитектура ансамблини барпо этишга қаратилган таклифларни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

6. Университет бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш ишларига Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмачи этиб белгилансин ва объектларнинг тўлиқ тайёр ҳолда фойдаланишга топширилишини таъминласин.

2021 йил ва келгуси йилларда мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган ишларни Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан бажариш бўйича буюртмачи этиб — Университет белгилансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Университетда фундаментал фанлар ва муҳандислик-техника фанлари соҳалари бўйича докторлик диссертациялари ҳимояларини ўтказишга мўлжалланган илмий кенгашлар очиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.

8. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Самарқанд вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Университет ҳузурида физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини уч ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

9. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов, Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Маджидов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 571-сон қарорига ИЛОВА

2018 — 2021 йилларда Самарқанд давлат университети фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича комплекс

Т/р Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда Университетнинг бакалавриат битирувчиларини хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитишни ва магистрантларнинг стажировкасини ҳамкор хорижий илмий-ўқув марказларида ташкил қилиш Амалга ошириш механизми Ижро муддати Молиялаштириш манбаи Масъул ижрочилар I. Кадрлар тайёрлаш, ўқув жараёнини такомиллаштириш, таълим сифатини тубдан яхшилаш, илғор хорижий тажриба асосида замонавий ва инновацион таълим технологияларидан самарали фойдаланиш, ўқув режалар ва фан дастурларини такомиллаштириш 1. Университет бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича юқори малакали кадрларни замонавий талаблар даражасида тайёрлаш ва илмий-тадқиқотлар ўтказишда жаҳондаги нуфузли университетлар ва илмий марказлар билан ҳар томонлама манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш ва истиқболли шартномаларни тузиш. 1. Жаҳоннинг етакчи илмий ва таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш бўйича режа ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2. Етакчи хорижий илмий ва таълим муассасалари билан стажировка ва ҳамкорликда таълим дастурлари бўйича шартномалар имзолаш. 3. Жаҳондаги етакчи, нуфузли (Япония, Жанубий Корея, Хитой, Ҳиндистон, Германия, Франция, Бельгия, Сингапур каби) давлатларнинг олий таълим муассасалари билан ҳамкорликда олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш ва илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилиш. 2018 йил 30 декабрь режа асосида режа асосида Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари доирасида, университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондлар грантлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети, Ташқи ишлар вазирлиги 2. Университетнинг бакалавриат битирувчиларини хорижий магистратура дастурлари асосида ўқитишни ва магистрантларнинг стажировкасини ҳамкор хорижий илмий-ўқув марказларида ташкил қилиш. 1. Хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан магистрлар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш. 2. Белгиланган тартибда ёш ўқитувчиларнинг хорижий таълим муассасаларида стажировкасини ва малака оширишини ташкил қилиш бўйича академик мобил (academic mobility programs) дастурларни ишлаб чиқиш. 3. Хориждаги етакчи турдош илмий-таълим муассасалари билан талабалар алмашиш дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини таъминлаш. 2018/2019 ўқув йили давомида 2018/2019 ўқув йили давомида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, доимий Халқаро грантлар, халқаро ташкилотлар маблағлари, Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси маблағлари Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси , Самарқанд давлат университети 3. Давлат таълим стандартлари ва кадрлар буюртмачилари талабларидан келиб чиққан ҳолда, Университет таълим йўналишлари, мутахассисликларнинг малака талаблари, ўқув режалари ва фан дастурларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш. 1. Хорижий тажрибаларни инобатга олган ҳолда, ўқув юкламалари ҳажмини, жумладан, ўқув режаларининг фан блоклари ва соатлари тақсимотини оптималлаштириш. 2. Ўқув режаларидаги гуманитар ва ижтимоий-иқтисодий фанлар дастурларини таҳлил қилиш, мавзулар такрорланишининг олдини олиш, умумкасбий ва ихтисослик фанларига ажратилган соатлар ҳажмини ошириш. 3. Ўқув режалари ва фан дастурлари мазмуни доимий янгилаб борилишини таъминлаш. 2018 йил 25 август 2018 йил 25 август доимий - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 4. Университетда талабалар билимини холисона баҳолаш ҳамда назорат қилишнинг шаффоф ва адолатли тизимини ишлаб чиқиш, таълим жараёнига татбиқ этиш. 1. Талабалар билимини баҳолаш ва назорат қилиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқиш ва синовдан ўтказиш. 2. Талабалар билимини баҳолаш мониторингини олиб бориш, унинг натижаларини умумлаштириш ва тегишли хулосалар асосида бу тизимни такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб 2019/2020 ўқув йили якунига қадар - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 5. Университетда масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш, илғор тажрибаларни оммалаштириш ва татбиқ этиш, ўқитишнинг модулли тизимини жорий қилиш. 1. Масофавий ўқитиш тизимини йўлга қўйиш учун энг оптимал платформани танлаш. 2. Фанларда ўқув-услубий мажмуаларнинг янгиланиши ва уларнинг «Moodle» тизимига тўлиқ киритилишини таъминлаш. 3. Университетнинг нуфузли олим ва академикларининг мутахассислик фанлари бўйича маъруза машғулотларининг электрон (видео) нусхалари жойлаштирилган таълим порталини яратиш. 2019 йил 20 июнь 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб 2018 йил 20 декабрь Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари Самарқанд давлат университети 6. Университетнинг ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар билан корпоратив ҳамкорлигини тизимли равишда мустаҳкамлаш асосида ўқув ва ишлаб чиқариш амалиёти сифатини ошириш. 1. Талабалар амалиётини самарали ташкил қилиш учун амалиёт базаларини танлаш. 2. Амалиёт базаларига эга бўлган таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар билан ҳамкорлик шартномаларини имзолаш. 2018 йил август 2018 йил август - Самарқанд давлат университети 7. Университетни замонавий ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш. Ўқув-методик ва илмий адабиётлар билан таъминлаш, жумладан, энг янги хорижий адабиётларни сотиб олиш ва таржима қилиш негизида ахборот-ресурс маркази фондини мунтазам янгилаб бориш. 2019 — 2021 йиллар давомида Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари доирасида университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондлар грантлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 8. Университет профессор-ўқитувчилари ва олимлари томонидан тайёрланган дарсликлар, ўқув қўлланмалар ҳамда бошқа ўқув-услубий адабиётларни Университет кенгашининг қарорига асосан нашрга тавсия этиш ва нашр қилиш. 1. Ўқув режаларидаги ҳар бир фанни ўқув адабиётлари билан таъминланганлик даражасини аниқлаш ва таҳлил қилиш. 2. Муаллифларга дарсликлар ва ўқув қўлланмалари тайёрлаш учун шароит яратиш, ижодий таътиллар бериш, уларни моддий рағбатлантириш. 3. Етакчи хорижий олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари ҳамда олимлари билан ҳамкорликда инглиз ва ўзбек тилларида дарсликлар, ўқув қўлланмаларини яратиш. 4. Университетда дарсликлар ва ўқув қўлланмаларини нашр этиш тартибини олий таълим муассасаси кенгашида тасдиқлаш. Бунда, адабиётларнинг холис экспертизаси, тақризи механизмларини, нашр этилган адабиёт мазмуни ва сифатига ўқув ишлари бўйича проректор масъуллиги ва кафедра мудирлари жавобгарлигини белгилаш. 2018 йил август доимий доимий 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, доимий Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари доирасида, университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондларнинг грантлари Самарқанд давлат университети 9. Мамлакатни ижтимоий ва иқтисодий ривожлантириш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, Университетда замонавий мутахассислар тайёрлашга йўналтирилган янги бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш. 1. Бакалаврлар тайёрлаш бўйича янги таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини очиш учун таклифлар тайёрлаш. 2. Умумтаълим мактабларидаги ўқитувчиларга бўлган эҳтиёждан келиб чиққан ҳолда қабул квоталарига таклифлар тайёрлаш. 2018 йил декабрь 2018 йил декабрь - Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети II. Профессор-ўқитувчиларнинг касбий малакаси ва фаоллиги ҳамда илмий салоҳиятини ошириш, педагог ва илмий ходимларнинг стажировкаси ва малака оширишлари учун шароитлар яратиш, уларнинг илмий-тадқиқот фаолияти самарадорлигини ошириш 10. Хорижий олий таълим муассасалари базасида университет профессор-ўқитувчиларининг малака ошириш ва қайта тайёрлаш курсларида иштирок этишини таъминлаш, иқтидорли ёш олимларнинг магистратура ва докторантура босқичларида таълим олишларини ташкил этиш. 1. Малака ошириш ва қайта тайёрлаш режасини белгиланган тартибда ишлаб чиқиш, унинг бажарилишини таъминлаш. 2. Профессор-ўқитувчиларга ахборот технологиялари, чет тилини ўрганишлари бўйича хорижий олий ва илмий таълим муассасаларида малака ошириш курсларини белгиланган тартибда ташкил этиш ва натижалари мониторингини олиб бориш. 2018 йил август 2018/2019 ўқув йили давомида Ушбу мақсадларда ажратилган бюджет маблағлари, халқаро фондларнинг грантлари, ҳомийлар маблағлари Мутахассисларни хорижда тайёрлаш ва ватандошлар билан мулоқот қилиш бўйича «Эл-юрт умиди» жамғармаси , Самарқанд давлат университети 11. Илм-фан ва таълимнинг ривожланиш истиқболларидан келиб чиққан ҳолда, Университетда юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларни мақсадли тайёрлашни ташкил этиш ва амалга ошириш. 1. Университет ва минтақа миқёсида юқори малакали илмий ва илмий-педагогик кадрларга бўлган эҳтиёжни аниқлаш. 2. Илмий салоҳиятли ўқитувчиларга бўлган эҳтиёжни келажакда қоплаш учун таянч докторантура ҳамда докторантурага мақсадли тайёрлаш. 2018 йил сентябрь 2019 — 2021 йилларда - Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Самарқанд давлат университети 12. Ахборот-коммуникация технологиялари ва оммавий ахборот воситалари ёрдамида Университет илмий-тадқиқот ишлари натижаларини иқтисодиётнинг реал секторига олиб киришни кенг оммага тарғиб қилиш. 1. Илмий соҳадаги ютуқлар, ишланмалар, амалиётга самарали татбиқ этилаётган ишланмалар ҳақида мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида телекўрсатувлар ташкил этиш. 2. «Университет ахборотномаси» журнали тиражини ошириб, баъзи сонларининг инглиз тилида ҳам нашр қилинишини ташкил этиш. 2018/2019 ўқув йили давомида доимий Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Олий аттестация комиссияси, Иқтисодиёт вазирлиги, Самарқанд давлат университети 13. Ёшлар орасида илмни оммалаштириш, уларнинг илмий-ижодий фаоллигини рағбатлантириш ва илмий ишланмаларини амалиётга татбиқ этишларига кенг имкониятлар яратиш. «Ёш олимлар» танловини ташкил этиш, танлов ғолибларини моддий ва маънавий рағбатлантириш, оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш орқали уларнинг илмий-ижодий ишларини оммалаштириш. 2019 йил 25 мартдан бошлаб, доимий - Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 14. Фанлар академияси академиклари илмий салоҳиятидан фойдаланиш ҳамда етакчи хорижий олий таълим муассасалари ва илмий-тадқиқот институтларида ривожланаётган соҳалар бўйича кадрлар тайёрлаш орқали университетда профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳиятини 44,0 % дан 75,0 % га ошириш. Илмий даражали мутахассислар сонини 2017 — 2020 йилларда 100 нафарга, 2021 — 2025 йилларда 120 нафарга, 2026 — 2030 йилларда 120 нафарга ошириш орқали илмий салоҳиятни режадаги кўрсаткичга етказиш учун талабгорларга етарлича шароитлар яратиш, илмий ходимлар ва уларнинг илмий раҳбарларини рағбатлантириб бориш. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, доимий - Фанлар академияси, Олий аттестация комиссияси, Самарқанд давлат университети III. Иқтидорли ёшларнинг янги авлодини шакллантириш, маънавий-маърифий ва ахлоқий тарбиявий ишлар самарадорлигини ошириш 15. Университет ҳудудида физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган махсус мактаб фаолиятини ташкил этиш. Университет ҳудудида физика, математика, кимё ва биология соҳаларига ихтисослашган махсус мактаб фаолиятини ташкил этиш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини тайёрлаш ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил октябрь Асосланган ҳисоб-китобларга кўра Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Самарқанд давлат университети 16. Буюк алломаларимизнинг илмий мероси ва «Ислом маданияти» анъаналаридан келиб чиққан ҳолда университет илмий-амалий лаборатория музейини ташкил этиш. Ўзбекистон жаҳон цивилизациясининг ажралмас қисми, ислом маданияти марказларидан бири бўлиб келганини акс эттирадиган илмий-тарихий концепцияни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 1. Самарқандда яшаб ижод қилган буюк алломалар, жумладан, Мирзо Улуғбек академияси илмий мероси асосида Музейни яратиш концепциясини ишлаб чиқиш. 2. Музейни қадимги таълим тарихига оид манбалар, экспонатлар билан бойитиш, уни энг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида намойиш этиш. 2018 йил декабрь 2019 йил май Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Маданият вазирлиги, Самарқанд давлат университети 17. Университет ахборот-ресурс марказини ва қўлёзмалар фондини буюк алломалар, мутафаккирлар, улар томонидан асос солинган илмий ва диний мактабларга доир юртимизда ва хорижий давлатларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, осори атиқалар, шу йўналишдаги замонавий илмий-тадқиқот ишлари, китоб ва тўпламлар, видео ва фото ҳужжатлар асосида бойитиш. 1. Университет ахборот-ресурс маркази ва қўлёзмалар фондини юртимизда ва чет элларда сақланаётган қадимий қўлёзма ва тошбосма китоблар, тарихий далил ва ҳужжатлар, археологик топилмалар, моддий ва номоддий мерос намуналарининг нусхаларини йиғиш ва тўлдириш чораларини кўриш. 2. Ислом дини ривожига улкан ҳисса қўшган буюк ватандошларимиз — алломаларнинг меросини илмий асосда чуқур тадқиқ этиш, илмий-маънавий жасорати, улуғ инсоний фазилатларини кенг тарғиб этиш. 2018 — 2021 йиллар давомида доимий Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети IV. Университетда ўқув ва илмий-лаборатория бинолари, спорт иншоотлари ва ижтимоий-муҳандислик инфратузилмаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш орқали моддий-техника базасини мустаҳкамлаш 18. Конфуций ҳайкали ўрнатиладиган университет ҳудудида жойлашган 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ва унга туташ ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштириш ҳамда бинонинг ҳар бир қаватини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаш. 1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси асосида университетнинг 9 қаватли бино ва унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштиришнинг манзилли дастурга киритилишини таъминлаш ва лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш. 2. Конфуций ҳайкали ўрнатиладиган университет ҳудудида жойлашган 9 қаватли ўқув ва маъмурий бино ва унга тегишли ҳудуднинг меъморий кўринишини Ўзбекистон-Хитой миллий меъморчилиги анъаналарига мувофиқлаштириш. 3. Бинонинг ҳар бир қаватини ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим муассасалари андозаларига мослаштириш. 2018 йил сентябрь 2018/2019 ўқув йили давомида 2018/2019 ўқув йили давомида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Самарқанд давлат университети 19. Университет бош биноси жойлашган ҳудудда Самарқанднинг жаҳон цивилизацияси ривожига қўшган ҳиссаси, тарихи, маданияти, Марказий Осиёда таълим ва маърифат маркази сифатида шаклланган анъаналари акс эттирилган архитектура ансамблини барпо этишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 1. Университетда амалга ошириладиган қурилиш-тиклаш ишларининг бош режасини, бош биноси майдони ва бино архитектураси кўриниши лойиҳаси ҳамда эскизини ишлаб чиқиш. 2. Самарқанд вилояти ҳокимлиги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси асосида лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон республикасининг ривожланиш давлат дастурига киритилишини таъминлаш. 2018 йил сентябрь 2018 йил декабрь Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 20. Хорижий мамлакатлардан келиб, университетда таълим олаётган талабалар учун алоҳида талабалар турар жойини қуриш ва жиҳозлаш. 1. Самарқанд вилояти ҳокимлиги ҳузуридаги Ягона буюртмачи хизмати инжиниринг компанияси буюртмаси асосида хорижий талабалар турар жойи қурилишининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва қуриш. 2. Талабалар турар жойини жиҳозлаш режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. 2019/2020 ўқув йили бошлангунига қадар 2019 йил июнь Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Самарқанд вилоят ҳокимлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 21. Университет обсерваториясининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, илмий-тадқиқот ишларини жадаллаштириш, кузатув натижаларини қайта ишлашни ва моделлаштиришни йўлга қўйиш орқали астрономия соҳасида малакали мутахассислар, олий малакали кадрлар тайёрлашни янги сифат даражасига кўтариш. 1. Университет обсерваториясини замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 2. Университет обсерваториясидаги кўзгусининг диаметри 0,48 метр бўлган оптик телескопни такомиллаштириш (кузатув натижаларини қайта ишлаш ва математик моделлаштириш бўйича замонавий асбоблар билан таъминлаш). 2018 йил сентябрь 2019 йил май Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро фондлар маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Самарқанд давлат университети 22. Физика факультетининг «Ядро физикаси лабораторияси» биносини реконструкция қилиш. Реконструкция ишлари учун техник топшириқлар ишлаб чиқиш ва мутасадди вазирликлар билан келишиш, Ўзбекистон республикасининг ривожланиш давлат дастурига киритилишини таъминлаш. 2019 йил сентябрь Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 23. Университет «Ботаника» илмий-тажриба боғи моддий-техника базасини мустаҳкамлаш. Боғ ҳудудида замонавий иссиқхона барпо этиш, ноёб дарахт кўчатлари ва ўсимликлар турларини кўпайтириш ҳамда замонавий дизайн асосида ландшафтини яратиш, қишлоқ хўжалиги техникаси билан таъминлаш. 2020 йил июль Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети 24. Самарқанд вилояти Ургут туманида жойлашган «Еттиуйли сой» дала ўқув-амалиёт базасини моддий-техник жиҳатдан мустаҳкамлаш. 1. Дала ўқув амалиёти базасидаги турар жойларни тиклаш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш. 2. Дала ўқув амалиёти учун зарур ўқув аудиториялари, замонавий қурилма ва жиҳозлар, шу жумладан автобус билан таъминлаш. 2018 йил декабрь 2018 йил декабрь Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари Самарқанд вилояти ҳокимлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Самарқанд давлат университети V. Замонавий ўқув-илмий лабораторияни асбоб-ускуналар ва ахборот-коммуникация технология воситалари билан таъминлаш 25. Университетда илм-фаннинг энг устувор йўналишларида (физика, кимё, биология, экология, биотехнология, механика) илғор технологияларга асосланган, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган олий таълим муассасалараро илмий лаборатория ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. 1. Илм-фаннинг энг устувор йўналишларида (физика, кимё, биология, экология, биотехнология, механика) илғор технологияларга асосланган, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган олий таълим муассасалараро илмий лаборатория ташкил қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда зарур асбоб-ускуналар рўйхатини шакллантириш. 2. Олий таълим муассасалараро илмий лаборатория фаолиятини ташкил этиш. 2018 йил август 2019 йил сентябрь Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Молия вазирлиги, Самарқанд давлат университети 26. Ўқув бинолари ва ахборот-ресурс марказини замонавий компьютерлар, серверлар, проекторлар ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминлаш ҳамда ички компьютер тармоғини янада такомиллаштириш. 1. Университет учун зарур бўлган компьютерлар, серверлар, проекторлар бошқа техник жиҳозлар рўйхатини ҳамда техник тафсилотларини тузиш, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан келишилган ҳолда тегишли ташкилотларга тақдим этиш ва харид қилиш. 2. Ахборот-ресурс марказини замонавий компьютерлар ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш. 2018 — 2021 йиллар давомида Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси маблағлари Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, Самарқанд давлат университети

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 24 июль,

571-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.07.2018 й., 09/18/571/1567-сон, 18.12.2018 й., 09/18/1026/2339-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.08.2021 й., 09/21/511/0793-сон, 10.09.2021 й., 09/21/563/0859-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Samarqand davlat universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Samarqand davlat universitetining ilmiy salohiyatini oshirish, zamonaviy infratuzilmasi va moddiy-texnika bazasini yanada takomillashtirish hamda mehnat bozorida raqobatbardosh kadrlarni tayyorlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar Samarqand davlat universiteti (keyingi oʻrinlarda Universitet deb ataladi) faoliyatini yanada takomillashtirishning asosiy yoʻnalishlari etib belgilansin:

Universitetning oliy maʼlumotli mutaxassislar va ilmiy-pedagogik kadrlar tayyorlash borasidagi xalqaro reytingini oshirish, bitiruvchilarning kasbiy darajasi jahon intellektual bozorida tan olinishi hamda ularning raqobatbardoshligiga erishish;

jahondagi yetakchi va nufuzli oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda (Yaponiya, Janubiy Koreya, Xitoy, Hindiston, Belgiya, Germaniya, Fransiya, Singapur kabi davlatlar) oliy maʼlumotli mutaxassislar tayyorlash va ilmiy tadqiqotlar oʻtkazishni tashkil etish, pedagog va ilmiy xodimlarning malakasini oshirish, stajirovkasini tashkil etish, talabalarning akademik almashinuvini taʼminlash hamda Universitetda xorijiy fuqarolarning taʼlim olishiga sharoit yaratish;

oʻquv jarayoniga davlat va xalqaro taʼlim standartlariga asoslangan ilgʻor pedagogik texnologiyalar, oʻquv dasturlari va oʻquv-uslubiy materiallarni keng joriy etish;

yangi avlod oʻquv adabiyotlarini yaratish va ularni Universitetning taʼlim jarayoniga keng tatbiq etish, uni zamonaviy oʻquv, oʻquv-metodik va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash, shu jumladan yangi xorijiy adabiyotlar sotib olish va tarjima qilish, axborot-resurs markazi fondini muntazam yangilab borish;

mamlakat iqtisodiyoti rivojlanishini taʼminlovchi fan va texnika sohalari boʻyicha fundamental hamda amaliy tadqiqotlar koʻlamini kengaytirish, ularning samaradorligini oshirish, oliy taʼlim va akademik ilm-fanning ishlab chiqarish bilan integratsiyasini kuchaytirish, ilmiy maktablarni rivojlantirish va ularning salohiyatidan unumli foydalanish;

Markaziy Osiyo hududida faoliyat yuritgan allomalarning islom madaniyatiga qoʻshgan hissasi, ilm-fanga doir qoʻlyozmalari, nodir kitoblari va boshqa qadimiy manbalarni, chet ellik mutaxassislarning fikr-mulohazalarini oʻrganish orqali ularning ilm-fan hamda taʼlim taraqqiyotidagi oʻrni va tarixini keng targʻib qilish;

Universitetning moddiy-texnika bazasini rivojlantirish, bino va inshootlarida qurilish-taʼmirlash hamda jihozlash ishlarini amalga oshirish;

ilm-fanning ustuvor yoʻnalishlaridan kelib chiqqan holda, ilmiy laboratoriyalarni zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash, shuningdek, axborot-kommunikatsiya vositalari va dasturiy taʼminot darajasini zamon talablariga muvofiqlashtirib borish;

talabalar bilimini xolisona baholash hamda nazorat qilishning shaffof va adolatli tizimini ishlab chiqish, taʼlim jarayoniga tatbiq etish hamda muntazam takomillashtirib borish.

2. 2018 — 2021-yillarda Samarqand davlat universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Belgilansinki, Universitet 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab:

kadrlar buyurtmachilarining talablaridan kelib chiqqan holda, bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari oʻquv rejalarining umumkasbiy fanlari blokidagi mavjud fanlar (soni va oʻquv yuklamasi) hajmi hisobiga ixtisoslik fanlari blokida mavjud fanlar (soni va oʻquv yuklamasi) hajmini 30 foizgacha oshirib, oʻquv rejalari va fan dasturlarini ishlab chiqadi hamda amaliyotga joriy etadi;

Universitetda professor-oʻqituvchilar va olimlar tomonidan tayyorlangan darslik, oʻquv qoʻllanma hamda boshqa oʻquv-uslubiy adabiyotlarni Universitet kengashining qaroriga asosan Samarqand davlat universiteti uchun nashrga tavsiya etadi.

4. Samarqand viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Qurilish vazirligi bilan birgalikda mazkur qarorga ilova bilan tasdiqlangan Dasturdan kelib chiqqan holda, quyidagilarni nazarda tutuvchi chora-tadbirlar rejasini ikki oy muddatda ishlab chiqsin va bosqichma-bosqich amalga oshirsin:

Konfutsiy haykali oʻrnatiladigan Universitet hududida joylashgan 9 qavatli oʻquv va maʼmuriy bino hamda unga tegishli hududning meʼmoriy koʻrinishini Oʻzbekiston-Xitoy milliy meʼmorchiligi anʼanalariga muvofiqlashtirish hamda binoning har bir qavatini rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli oliy taʼlim muassasalari andozalariga moslashtirish;

Universitetda taʼlim olayotgan xorijiy talabalar uchun alohida talabalar turar joyini qurish va jihozlash;

oʻquv binolari va sport inshootlarini qurish maqsadida Universitet bosh binosi hududida joylashgan fuqarolar va yuridik shaxslarning turarjoy va boshqa binolarini belgilangan tartibda buzish hamda shu munosabat bilan fuqarolar hamda yuridik shaxslarga yetkazilgan zarar oʻrnini qoplash choralarini koʻrish;

Samarqand shahri, Spitamen shoh koʻchasi, 166-uyda joylashgan Samarqand 1-son pedagogika kolleji va Dahbet koʻchasi, 18-uyda joylashgan Samarqand pedagogika va xizmat koʻrsatish kolleji faoliyati belgilangan tartibda tugaganidan soʻng, ularning bino va inshootlarini tegishli hududlari bilan birga Universitetga operativ boshqarish huquqi asosida bepul berish;

Universitet bino va inshootlarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash ishlarini rejalashtirish hamda Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlariga bosqichma-bosqich kiritish.

5. Samarqand viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Qurilish vazirligi bilan birgalikda Universitet bosh binosi joylashgan hududda Samarqandning jahon sivilizatsiyasi rivojiga qoʻshgan hissasi, tarixi, madaniyati, Markaziy Osiyoda taʼlim va maʼrifat markazi sifatida shakllangan anʼanalari aks ettirilgan arxitektura ansamblini barpo etishga qaratilgan takliflarni ikki oy muddatda ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

6. Universitet bino va inshootlarini qurish, rekonstruksiya qilish va kapital taʼmirlash ishlariga Samarqand viloyati hokimligi huzuridagi Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyasi buyurtmachi etib belgilansin va obyektlarning toʻliq tayyor holda foydalanishga topshirilishini taʼminlasin.

2021-yil va kelgusi yillarda mazkur bandning birinchi xatboshisida nazarda tutilgan ishlarni Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari hisobidan bajarish boʻyicha buyurtmachi etib — Universitet belgilansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Universitetda fundamental fanlar va muhandislik-texnika fanlari sohalari boʻyicha doktorlik dissertatsiyalari himoyalarini oʻtkazishga moʻljallangan ilmiy kengashlar ochish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi va Samarqand viloyati hokimligi bilan birgalikda Universitet huzurida fizika, matematika, kimyo va biologiya sohalariga ixtisoslashgan maktab faoliyatini tashkil etish boʻyicha Hukumat qarori loyihasini uch oy muddatda ishlab chiqsin va Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduhakimov, Oʻzbekiston Respublikasi oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I.U. Madjidov hamda Samarqand viloyati hokimi zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 24-iyuldagi 571-son qaroriga ILOVA

2018 — 2021-yillarda Samarqand davlat universiteti faoliyatini yanada takomillashtirish boʻyicha kompleks

T/r Qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda Universitetning bakalavriat bitiruvchilarini xorijiy magistratura dasturlari asosida oʻqitishni va magistrantlarning stajirovkasini hamkor xorijiy ilmiy-oʻquv markazlarida tashkil qilish Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Moliyalashtirish manbai Masʼul ijrochilar I. Kadrlar tayyorlash, oʻquv jarayonini takomillashtirish, taʼlim sifatini tubdan yaxshilash, ilgʻor xorijiy tajriba asosida zamonaviy va innovatsion taʼlim texnologiyalaridan samarali foydalanish, oʻquv rejalar va fan dasturlarini takomillashtirish 1. Universitet bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklari boʻyicha yuqori malakali kadrlarni zamonaviy talablar darajasida tayyorlash va ilmiy-tadqiqotlar oʻtkazishda jahondagi nufuzli universitetlar va ilmiy markazlar bilan har tomonlama manfaatli hamkorlik oʻrnatish va istiqbolli shartnomalarni tuzish. 1. Jahonning yetakchi ilmiy va taʼlim muassasalari bilan hamkorlik qilish boʻyicha reja ishlab chiqish va tasdiqlash. 2. Yetakchi xorijiy ilmiy va taʼlim muassasalari bilan stajirovka va hamkorlikda taʼlim dasturlari boʻyicha shartnomalar imzolash. 3. Jahondagi yetakchi, nufuzli (Yaponiya, Janubiy Koreya, Xitoy, Hindiston, Germaniya, Fransiya, Belgiya, Singapur kabi) davlatlarning oliy taʼlim muassasalari bilan hamkorlikda oliy maʼlumotli mutaxassislar tayyorlash va ilmiy tadqiqotlar oʻtkazishni tashkil qilish. 2018-yil 30-dekabr reja asosida reja asosida Ushbu maqsadlarda ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida, universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro fondlar grantlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti, Tashqi ishlar vazirligi 2. Universitetning bakalavriat bitiruvchilarini xorijiy magistratura dasturlari asosida oʻqitishni va magistrantlarning stajirovkasini hamkor xorijiy ilmiy-oʻquv markazlarida tashkil qilish. 1. Xorijdagi yetakchi turdosh ilmiy-taʼlim muassasalari bilan magistrlar tayyorlash dasturini ishlab chiqish. 2. Belgilangan tartibda yosh oʻqituvchilarning xorijiy taʼlim muassasalarida stajirovkasini va malaka oshirishini tashkil qilish boʻyicha akademik mobil (academic mobility programs) dasturlarni ishlab chiqish. 3. Xorijdagi yetakchi turdosh ilmiy-taʼlim muassasalari bilan talabalar almashish dasturlarini ishlab chiqish va ularning amalga oshirilishini taʼminlash. 2018/2019 oʻquv yili davomida 2018/2019 oʻquv yili davomida 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab, doimiy Xalqaro grantlar, xalqaro tashkilotlar mablagʻlari, Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi mablagʻlari Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi , Samarqand davlat universiteti 3. Davlat taʼlim standartlari va kadrlar buyurtmachilari talablaridan kelib chiqqan holda, Universitet taʼlim yoʻnalishlari, mutaxassisliklarning malaka talablari, oʻquv rejalari va fan dasturlarini ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq qilish. 1. Xorijiy tajribalarni inobatga olgan holda, oʻquv yuklamalari hajmini, jumladan, oʻquv rejalarining fan bloklari va soatlari taqsimotini optimallashtirish. 2. Oʻquv rejalaridagi gumanitar va ijtimoiy-iqtisodiy fanlar dasturlarini tahlil qilish, mavzular takrorlanishining oldini olish, umumkasbiy va ixtisoslik fanlariga ajratilgan soatlar hajmini oshirish. 3. Oʻquv rejalari va fan dasturlari mazmuni doimiy yangilab borilishini taʼminlash. 2018-yil 25-avgust 2018-yil 25-avgust doimiy - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 4. Universitetda talabalar bilimini xolisona baholash hamda nazorat qilishning shaffof va adolatli tizimini ishlab chiqish, taʼlim jarayoniga tatbiq etish. 1. Talabalar bilimini baholash va nazorat qilish toʻgʻrisidagi nizomni ishlab chiqish va sinovdan oʻtkazish. 2. Talabalar bilimini baholash monitoringini olib borish, uning natijalarini umumlashtirish va tegishli xulosalar asosida bu tizimni takomillashtirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab 2019/2020 oʻquv yili yakuniga qadar - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 5. Universitetda masofaviy oʻqitish tizimini yoʻlga qoʻyish, ilgʻor tajribalarni ommalashtirish va tatbiq etish, oʻqitishning modulli tizimini joriy qilish. 1. Masofaviy oʻqitish tizimini yoʻlga qoʻyish uchun eng optimal platformani tanlash. 2. Fanlarda oʻquv-uslubiy majmualarning yangilanishi va ularning “Moodle” tizimiga toʻliq kiritilishini taʼminlash. 3. Universitetning nufuzli olim va akademiklarining mutaxassislik fanlari boʻyicha maʼruza mashgʻulotlarining elektron (video) nusxalari joylashtirilgan taʼlim portalini yaratish. 2019-yil 20-iyun 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab 2018-yil 20-dekabr Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari Samarqand davlat universiteti 6. Universitetning ishlab chiqarish korxonalari va tashkilotlar bilan korporativ hamkorligini tizimli ravishda mustahkamlash asosida oʻquv va ishlab chiqarish amaliyoti sifatini oshirish. 1. Talabalar amaliyotini samarali tashkil qilish uchun amaliyot bazalarini tanlash. 2. Amaliyot bazalariga ega boʻlgan taʼlim muassasalari, ishlab chiqarish korxonalari va tashkilotlar bilan hamkorlik shartnomalarini imzolash. 2018-yil avgust 2018-yil avgust - Samarqand davlat universiteti 7. Universitetni zamonaviy oʻquv-metodik va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash, jumladan, eng yangi xorijiy adabiyotlarni sotib olish va tarjima qilish negizida axborot-resurs markazi fondini muntazam yangilab borish. Oʻquv-metodik va ilmiy adabiyotlar bilan taʼminlash, jumladan, eng yangi xorijiy adabiyotlarni sotib olish va tarjima qilish negizida axborot-resurs markazi fondini muntazam yangilab borish. 2019 — 2021-yillar davomida Ushbu maqsadlarda ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro fondlar grantlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 8. Universitet professor-oʻqituvchilari va olimlari tomonidan tayyorlangan darsliklar, oʻquv qoʻllanmalar hamda boshqa oʻquv-uslubiy adabiyotlarni Universitet kengashining qaroriga asosan nashrga tavsiya etish va nashr qilish. 1. Oʻquv rejalaridagi har bir fanni oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlanganlik darajasini aniqlash va tahlil qilish. 2. Mualliflarga darsliklar va oʻquv qoʻllanmalari tayyorlash uchun sharoit yaratish, ijodiy taʼtillar berish, ularni moddiy ragʻbatlantirish. 3. Yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari hamda olimlari bilan hamkorlikda ingliz va oʻzbek tillarida darsliklar, oʻquv qoʻllanmalarini yaratish. 4. Universitetda darsliklar va oʻquv qoʻllanmalarini nashr etish tartibini oliy taʼlim muassasasi kengashida tasdiqlash. Bunda, adabiyotlarning xolis ekspertizasi, taqrizi mexanizmlarini, nashr etilgan adabiyot mazmuni va sifatiga oʻquv ishlari boʻyicha prorektor masʼulligi va kafedra mudirlari javobgarligini belgilash. 2018-yil avgust doimiy doimiy 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab, doimiy Ushbu maqsadlarda ajratilgan budjet mablagʻlari doirasida, universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro fondlarning grantlari Samarqand davlat universiteti 9. Mamlakatni ijtimoiy va iqtisodiy rivojlantirish ehtiyojlaridan kelib chiqib, Universitetda zamonaviy mutaxassislar tayyorlashga yoʻnaltirilgan yangi bakalavriat taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarini ochish. 1. Bakalavrlar tayyorlash boʻyicha yangi taʼlim yoʻnalishlari va magistratura mutaxassisliklarini ochish uchun takliflar tayyorlash. 2. Umumtaʼlim maktablaridagi oʻqituvchilarga boʻlgan ehtiyojdan kelib chiqqan holda qabul kvotalariga takliflar tayyorlash. 2018-yil dekabr 2018-yil dekabr - Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti II. Professor-oʻqituvchilarning kasbiy malakasi va faolligi hamda ilmiy salohiyatini oshirish, pedagog va ilmiy xodimlarning stajirovkasi va malaka oshirishlari uchun sharoitlar yaratish, ularning ilmiy-tadqiqot faoliyati samaradorligini oshirish 10. Xorijiy oliy taʼlim muassasalari bazasida universitet professor-oʻqituvchilarining malaka oshirish va qayta tayyorlash kurslarida ishtirok etishini taʼminlash, iqtidorli yosh olimlarning magistratura va doktorantura bosqichlarida taʼlim olishlarini tashkil etish. 1. Malaka oshirish va qayta tayyorlash rejasini belgilangan tartibda ishlab chiqish, uning bajarilishini taʼminlash. 2. Professor-oʻqituvchilarga axborot texnologiyalari, chet tilini oʻrganishlari boʻyicha xorijiy oliy va ilmiy taʼlim muassasalarida malaka oshirish kurslarini belgilangan tartibda tashkil etish va natijalari monitoringini olib borish. 2018-yil avgust 2018/2019 oʻquv yili davomida Ushbu maqsadlarda ajratilgan budjet mablagʻlari, xalqaro fondlarning grantlari, homiylar mablagʻlari Mutaxassislarni xorijda tayyorlash va vatandoshlar bilan muloqot qilish boʻyicha “El-yurt umidi” jamgʻarmasi , Samarqand davlat universiteti 11. Ilm-fan va taʼlimning rivojlanish istiqbollaridan kelib chiqqan holda, Universitetda yuqori malakali ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlarni maqsadli tayyorlashni tashkil etish va amalga oshirish. 1. Universitet va mintaqa miqyosida yuqori malakali ilmiy va ilmiy-pedagogik kadrlarga boʻlgan ehtiyojni aniqlash. 2. Ilmiy salohiyatli oʻqituvchilarga boʻlgan ehtiyojni kelajakda qoplash uchun tayanch doktorantura hamda doktoranturaga maqsadli tayyorlash. 2018-yil sentabr 2019 — 2021-yillarda - Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy attestatsiya komissiyasi, Samarqand davlat universiteti 12. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalari va ommaviy axborot vositalari yordamida Universitet ilmiy-tadqiqot ishlari natijalarini iqtisodiyotning real sektoriga olib kirishni keng ommaga targʻib qilish. 1. Ilmiy sohadagi yutuqlar, ishlanmalar, amaliyotga samarali tatbiq etilayotgan ishlanmalar haqida muntazam ravishda ommaviy axborot vositalarida telekoʻrsatuvlar tashkil etish. 2. “Universitet axborotnomasi” jurnali tirajini oshirib, baʼzi sonlarining ingliz tilida ham nashr qilinishini tashkil etish. 2018/2019 oʻquv yili davomida doimiy Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, homiylar mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oliy attestatsiya komissiyasi, Iqtisodiyot vazirligi, Samarqand davlat universiteti 13. Yoshlar orasida ilmni ommalashtirish, ularning ilmiy-ijodiy faolligini ragʻbatlantirish va ilmiy ishlanmalarini amaliyotga tatbiq etishlariga keng imkoniyatlar yaratish. “Yosh olimlar” tanlovini tashkil etish, tanlov gʻoliblarini moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish, ommaviy axborot vositalarida keng yoritish orqali ularning ilmiy-ijodiy ishlarini ommalashtirish. 2019-yil 25-martdan boshlab, doimiy - Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 14. Fanlar akademiyasi akademiklari ilmiy salohiyatidan foydalanish hamda yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalari va ilmiy-tadqiqot institutlarida rivojlanayotgan sohalar boʻyicha kadrlar tayyorlash orqali universitetda professor-oʻqituvchilarning ilmiy salohiyatini 44,0 % dan 75,0 % ga oshirish. Ilmiy darajali mutaxassislar sonini 2017 — 2020-yillarda 100 nafarga, 2021 — 2025-yillarda 120 nafarga, 2026 — 2030-yillarda 120 nafarga oshirish orqali ilmiy salohiyatni rejadagi koʻrsatkichga yetkazish uchun talabgorlarga yetarlicha sharoitlar yaratish, ilmiy xodimlar va ularning ilmiy rahbarlarini ragʻbatlantirib borish. 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab, doimiy - Fanlar akademiyasi, Oliy attestatsiya komissiyasi, Samarqand davlat universiteti III. Iqtidorli yoshlarning yangi avlodini shakllantirish, maʼnaviy-maʼrifiy va axloqiy tarbiyaviy ishlar samaradorligini oshirish 15. Universitet hududida fizika, matematika, kimyo va biologiya sohalariga ixtisoslashgan maxsus maktab faoliyatini tashkil etish. Universitet hududida fizika, matematika, kimyo va biologiya sohalariga ixtisoslashgan maxsus maktab faoliyatini tashkil etish boʻyicha Vazirlar Mahkamasining qarori loyihasini tayyorlash va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil oktabr Asoslangan hisob-kitoblarga koʻra Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Samarqand viloyati hokimligi, Samarqand davlat universiteti 16. Buyuk allomalarimizning ilmiy merosi va “Islom madaniyati” anʼanalaridan kelib chiqqan holda universitet ilmiy-amaliy laboratoriya muzeyini tashkil etish. Oʻzbekiston jahon sivilizatsiyasining ajralmas qismi, islom madaniyati markazlaridan biri boʻlib kelganini aks ettiradigan ilmiy-tarixiy konsepsiyani ishlab chiqish va amalga oshirish. 1. Samarqandda yashab ijod qilgan buyuk allomalar, jumladan, Mirzo Ulugʻbek akademiyasi ilmiy merosi asosida Muzeyni yaratish konsepsiyasini ishlab chiqish. 2. Muzeyni qadimgi taʼlim tarixiga oid manbalar, eksponatlar bilan boyitish, uni eng zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalari asosida namoyish etish. 2018-yil dekabr 2019-yil may Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Madaniyat vazirligi, Samarqand davlat universiteti 17. Universitet axborot-resurs markazini va qoʻlyozmalar fondini buyuk allomalar, mutafakkirlar, ular tomonidan asos solingan ilmiy va diniy maktablarga doir yurtimizda va xorijiy davlatlarda saqlanayotgan qadimiy qoʻlyozma va toshbosma kitoblar, tarixiy dalil va hujjatlar, arxeologik topilmalar, osori atiqalar, shu yoʻnalishdagi zamonaviy ilmiy-tadqiqot ishlari, kitob va toʻplamlar, video va foto hujjatlar asosida boyitish. 1. Universitet axborot-resurs markazi va qoʻlyozmalar fondini yurtimizda va chet ellarda saqlanayotgan qadimiy qoʻlyozma va toshbosma kitoblar, tarixiy dalil va hujjatlar, arxeologik topilmalar, moddiy va nomoddiy meros namunalarining nusxalarini yigʻish va toʻldirish choralarini koʻrish. 2. Islom dini rivojiga ulkan hissa qoʻshgan buyuk vatandoshlarimiz — allomalarning merosini ilmiy asosda chuqur tadqiq etish, ilmiy-maʼnaviy jasorati, ulugʻ insoniy fazilatlarini keng targʻib etish. 2018 — 2021-yillar davomida doimiy Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti IV. Universitetda oʻquv va ilmiy-laboratoriya binolari, sport inshootlari va ijtimoiy-muhandislik infratuzilmalarni qurish, rekonstruksiya qilish va mukammal taʼmirlash orqali moddiy-texnika bazasini mustahkamlash 18. Konfutsiy haykali oʻrnatiladigan universitet hududida joylashgan 9 qavatli oʻquv va maʼmuriy bino va unga tutash hududning meʼmoriy koʻrinishini Oʻzbekiston-Xitoy milliy meʼmorchiligi anʼanalariga muvofiqlashtirish hamda binoning har bir qavatini rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli oliy taʼlim muassasalari andozalariga moslash. 1. Samarqand viloyati hokimligi huzuridagi Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyasi buyurtmasi asosida universitetning 9 qavatli bino va unga tegishli hududning meʼmoriy koʻrinishini Oʻzbekiston-Xitoy milliy meʼmorchiligi anʼanalariga muvofiqlashtirishning manzilli dasturga kiritilishini taʼminlash va loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish. 2. Konfutsiy haykali oʻrnatiladigan universitet hududida joylashgan 9 qavatli oʻquv va maʼmuriy bino va unga tegishli hududning meʼmoriy koʻrinishini Oʻzbekiston-Xitoy milliy meʼmorchiligi anʼanalariga muvofiqlashtirish. 3. Binoning har bir qavatini rivojlangan xorijiy mamlakatlarning nufuzli oliy taʼlim muassasalari andozalariga moslashtirish. 2018-yil sentabr 2018/2019 oʻquv yili davomida 2018/2019 oʻquv yili davomida Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Qurilish vazirligi, Samarqand davlat universiteti 19. Universitet bosh binosi joylashgan hududda Samarqandning jahon sivilizatsiyasi rivojiga qoʻshgan hissasi, tarixi, madaniyati, Markaziy Osiyoda taʼlim va maʼrifat markazi sifatida shakllangan anʼanalari aks ettirilgan arxitektura ansamblini barpo etishga qaratilgan takliflar ishlab chiqib, Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 1. Universitetda amalga oshiriladigan qurilish-tiklash ishlarining bosh rejasini, bosh binosi maydoni va bino arxitekturasi koʻrinishi loyihasi hamda eskizini ishlab chiqish. 2. Samarqand viloyati hokimligi Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyasi buyurtmasi asosida loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va Oʻzbekiston respublikasining rivojlanish davlat dasturiga kiritilishini taʼminlash. 2018-yil sentabr 2018-yil dekabr Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Samarqand viloyat hokimligi, Qurilish vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 20. Xorijiy mamlakatlardan kelib, universitetda taʼlim olayotgan talabalar uchun alohida talabalar turar joyini qurish va jihozlash. 1. Samarqand viloyati hokimligi huzuridagi Yagona buyurtmachi xizmati injiniring kompaniyasi buyurtmasi asosida xorijiy talabalar turar joyi qurilishining loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqish va qurish. 2. Talabalar turar joyini jihozlash rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish. 2019/2020 oʻquv yili boshlanguniga qadar 2019-yil iyun Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Samarqand viloyat hokimligi, Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 21. Universitet observatoriyasining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ilmiy-tadqiqot ishlarini jadallashtirish, kuzatuv natijalarini qayta ishlashni va modellashtirishni yoʻlga qoʻyish orqali astronomiya sohasida malakali mutaxassislar, oliy malakali kadrlar tayyorlashni yangi sifat darajasiga koʻtarish. 1. Universitet observatoriyasini zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlash boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 2. Universitet observatoriyasidagi koʻzgusining diametri 0,48 metr boʻlgan optik teleskopni takomillashtirish (kuzatuv natijalarini qayta ishlash va matematik modellashtirish boʻyicha zamonaviy asboblar bilan taʼminlash). 2018-yil sentabr 2019-yil may Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari, xalqaro fondlar mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi, Fanlar akademiyasi, Samarqand davlat universiteti 22. Fizika fakultetining “Yadro fizikasi laboratoriyasi” binosini rekonstruksiya qilish. Rekonstruksiya ishlari uchun texnik topshiriqlar ishlab chiqish va mutasaddi vazirliklar bilan kelishish, Oʻzbekiston respublikasining rivojlanish davlat dasturiga kiritilishini taʼminlash. 2019-yil sentabr Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 23. Universitet “Botanika” ilmiy-tajriba bogʻi moddiy-texnika bazasini mustahkamlash. Bogʻ hududida zamonaviy issiqxona barpo etish, noyob daraxt koʻchatlari va oʻsimliklar turlarini koʻpaytirish hamda zamonaviy dizayn asosida landshaftini yaratish, qishloq xoʻjaligi texnikasi bilan taʼminlash. 2020-yil iyul Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti 24. Samarqand viloyati Urgut tumanida joylashgan “Yettiuyli soy” dala oʻquv-amaliyot bazasini moddiy-texnik jihatdan mustahkamlash. 1. Dala oʻquv amaliyoti bazasidagi turar joylarni tiklash uchun loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash. 2. Dala oʻquv amaliyoti uchun zarur oʻquv auditoriyalari, zamonaviy qurilma va jihozlar, shu jumladan avtobus bilan taʼminlash. 2018-yil dekabr 2018-yil dekabr Universitetning budjetdan tashqari mablagʻlari Samarqand viloyati hokimligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Samarqand davlat universiteti V. Zamonaviy oʻquv-ilmiy laboratoriyani asbob-uskunalar va axborot-kommunikatsiya texnologiya vositalari bilan taʼminlash 25. Universitetda ilm-fanning eng ustuvor yoʻnalishlarida (fizika, kimyo, biologiya, ekologiya, biotexnologiya, mexanika) ilgʻor texnologiyalarga asoslangan, zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlangan oliy taʼlim muassasalararo ilmiy laboratoriya tashkil qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. 1. Ilm-fanning eng ustuvor yoʻnalishlarida (fizika, kimyo, biologiya, ekologiya, biotexnologiya, mexanika) ilgʻor texnologiyalarga asoslangan, zamonaviy asbob-uskunalar bilan jihozlangan oliy taʼlim muassasalararo ilmiy laboratoriya tashkil qilish boʻyicha takliflar ishlab chiqish hamda zarur asbob-uskunalar roʻyxatini shakllantirish. 2. Oliy taʼlim muassasalararo ilmiy laboratoriya faoliyatini tashkil etish. 2018-yil avgust 2019-yil sentabr Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Moliya vazirligi, Samarqand davlat universiteti 26. Oʻquv binolari va axborot-resurs markazini zamonaviy kompyuterlar, serverlar, proyektorlar va boshqa texnik jihozlar bilan taʼminlash hamda ichki kompyuter tarmogʻini yanada takomillashtirish. 1. Universitet uchun zarur boʻlgan kompyuterlar, serverlar, proyektorlar boshqa texnik jihozlar roʻyxatini hamda texnik tafsilotlarini tuzish, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan kelishilgan holda tegishli tashkilotlarga taqdim etish va xarid qilish. 2. Axborot-resurs markazini zamonaviy kompyuterlar va boshqa asbob-uskunalar bilan taʼminlash. 2018 — 2021-yillar davomida Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlarini moliyalashtirish jamgʻarmasi mablagʻlari Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Moliya vazirligi, Samarqand davlat universiteti

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 24-iyul,

571-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 24.07.2018-y., 09/18/571/1567-son, 18.12.2018-y., 09/18/1026/2339-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 13.08.2021-y., 09/21/511/0793-son, 10.09.2021-y., 09/21/563/0859-son)

lex.uz