📅 2018-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 24-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 24 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 24 июля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 24 July 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Наманган вилоятида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида
Республикада балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш, балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш, интенсив технологияларни жорий этиш кўламини кенгайтириш ҳисобига балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва таннархини пасайтириш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Жорий йил бошидан буён республиканинг барча ҳудудларида балиқчилик соҳасини ривожлантириш бўйича ҳудудий чора-тадбирлар дастури қабул қилиниб, унинг ижросини таъминлаш юзасидан тизимли ишлар ташкил этилди.
Бироқ, ўрганишлар ва мониторинг натижаларига кўра, сунъий сув ҳавзаларидан самарали фойдаланиш, ҳавза ҳосилдорлигини ошириш, соҳага хорижий илғор тажрибаларни жалб этиш борасида ишлар етарлича амалга оширилмаяпти.
Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, балиқ маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, балиқ етиштириш технологиясини илмий асосланган ҳолда ташкил этиш ҳамда Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйларида балиқ етиштириш бўйича мавжуд имкониятлардан янада самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, «Ипотека-банк» акциядорлик тижорат ипотека банки, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси ва Наманган вилояти ҳокимлигининг Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйларида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Наманган вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси билан биргаликда:
бир ой муддатда Норин дарёси бўйларида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун Наманган вилоятининг Учқўрғон, Норин ва Уйчи туманлари ҳудудидан иловага мувофиқ белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини;
икки ой муддатда балиқчилик тармоғи бўйича янгидан ташкил этиладиган лойиҳаларга ажратиладиган ер участкалари ҳудудида мол-мулкларни баҳолаш ишларининг якунланиши ва уларнинг эгалари бўлган фуқаролар ва юридик шахсларга белгиланган тартибда пул компенсациялари тўланишини;
ушбу қарордан келиб чиққан ҳолда, ҳудудларнинг қишлоқ хўжалиги экинларини жойлаштириш режасига белгиланган тартибда тегишли ўзгартиришлар киритилишини таъминласин.
Белгилаб қўйилсинки, мазкур қарорга иловага мувофиқ ташкил этилаётган балиқчилик хўжаликларига ажратилиши назарда тутилган ер участкалари ҳудудида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари балиқчилик тармоғи бўйича янги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги ўз мурожаатлари бўйича танловларда иштирок этишга ҳақли.
3. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълим маркази Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг буюртманомалари асосида 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб, Наманган давлат университети ва Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлашни ташкил этсин.
Касб-ҳунар таълими тизимини янада такомиллаштиришни мувофиқлаштириш республика комиссияси Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежини кўп тармоқли касб-ҳунар коллежи сифатида фаолият юритиши юзасидан таклиф киритсин.
Белгилаб қўйилсинки, Наманган давлат университети ва Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги Янгиер қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида балиқчилик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш бўйича Хитой Халқ Республикаси ва Туркия Республикаси тажрибаларини ўрганиш ва малакали мутахассисларини жалб этиш масалаларига Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари ҳамда Наманган давлат университетининг ўқув ишлари бўйича проректори масъул этиб бириктирилади.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда балиқ етиштириш бўйича интенсив технологиялар ва илғор тажрибаларни ўрганиш мақсадида икки ой муддатда малакали мутахассислар ва балиқчилик хўжаликлари раҳбарларининг балиқчилик соҳаси ривожланган хорижий давлатларга хизмат сафарини ташкил этсин.
Хизмат сафари якуни бўйича хорижий давлатларда ўрганилган тажрибалар асосида республикамиздаги дарё ва канал бўйларида ресурс тежайдиган технологияларни қўллаш ҳисобига аквакультурани ривожлантиришга доир таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари комплексига киритсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги Норин дарёси бўйларида янгидан ташкил этиладиган балиқчилик хўжаликларининг талабномасига кўра, сунъий сув ҳавзаларини барпо этиш учун махсус техникалар ажратсин ва имтиёзли нархларда хизмат кўрсатишни таъминласин.
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси билан биргаликда балиқ ва балиқ маҳсулотлари, консерва ва ярим тайёр маҳсулотлар сотадиган ҳамда овқатланиш шохобчасини ўз ичига олган замонавий инфратузилмага эга савдо мажмуаларининг (кейинги ўринларда савдо мажмуалари деб аталади) барпо этиш бўйича 2018-2019 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастурини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласинлар.
Мазкур чора-тадбирлар дастурида қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:
инфратузилма объектлари учун ер ажратиш, 2018-2019 йилларда қуриладиган савдо мажмуаларини манзилли жойлаштириш ва қуриш учун пудрат ташкилотлари ҳамда ташаббускорларни аниқлаш;
савдо мажмуаларини молиялаштириш манбалари, қурилиш-монтаж ишларини бошлаш ва тугатиш муддатлари, фойдаланишга қабул қилиш давлат комиссиялари томонидан ишга тушириш (қабул қилиш) далолатномаларини расмийлаштириш;
биринчи навбатда, бўш турган биноларни хатловдан ўтказиш ва ушбу биноларга савдо мажмуаларни жойлаштириш.
7. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги савдо мажмуаларини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш доирасида лойиҳа-смета ҳужжатларининг экспертизадан ўтказилишини ҳамда бажарилаётган қурилиш-монтаж ишларининг сифати, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши юзасидан давлат назоратини ўрнатсин.
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қурилиш вазирлиги билан биргаликда савдо мажмуаларини қурилишини ўз муддатларида ва сифатли тугатилишига шахсан масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси раиси А.Ш. Эргашев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 июлдаги 572-сон қарорига ИЛОВА
Наманган вилояти ҳудудидан ўтувчи Норин дарёси бўйларида балиқчилик хўжаликларини ташкил этиш учун ажратиладиган ер участкалари майдони
Наманган вилояти туманларининг номи Ажратиладиган ер участка майдони, гектар Шундан: массивлар бўйича массив номи ер майдони, гектар контур рақами Учқўрғон 139,2 Олтин водий сервис 91,4 40, 50, 53, 58, 59, 71, 72, 75, 76, 78, 80, 81, 82 83, 84, 85, 86, 88, 90, 91, 119, 121 Мададкор Ҳамзаобод 27,8 36, 62, 96 Наманган ўрмон хўжалиги 20,0 5, 7, 8, 11, 20 Норин 62,9 Норинкапа 24,5 4, 24 Пахтакор 38,4 5, 99, 10, 101, 102 Уйчи 49,7 Уйчи Гулистон 49,7 285, 296, 389, 390, 400, 401, 402, 406 Жами: 251,8 х 251,8 х
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 24 июль,
572-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
Namangan viloyatida baliq yetishtirish boʻyicha mavjud imkoniyatlardan samarali foydalanish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Respublikada baliqchilik sohasini jadal rivojlantirish, mavjud imkoniyatlardan samarali foydalanish, baliqchilik sohasi rivojlangan xorijiy davlatlarning ilgʻor tajribalarini oʻrganish, intensiv texnologiyalarni joriy etish koʻlamini kengaytirish hisobiga baliq mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlarini oshirish va tannarxini pasaytirish boʻyicha tegishli choralar koʻrilmoqda.
Joriy yil boshidan buyon respublikaning barcha hududlarida baliqchilik sohasini rivojlantirish boʻyicha hududiy chora-tadbirlar dasturi qabul qilinib, uning ijrosini taʼminlash yuzasidan tizimli ishlar tashkil etildi.
Biroq, oʻrganishlar va monitoring natijalariga koʻra, sunʼiy suv havzalaridan samarali foydalanish, havza hosildorligini oshirish, sohaga xorijiy ilgʻor tajribalarni jalb etish borasida ishlar yetarlicha amalga oshirilmayapti.
Respublikada oziq-ovqat xavfsizligini taʼminlash, baliq mahsulotlari ishlab chiqarish hajmlarini oshirish, baliq yetishtirish texnologiyasini ilmiy asoslangan holda tashkil etish hamda Namangan viloyati hududidan oʻtuvchi Norin daryosi boʻylarida baliq yetishtirish boʻyicha mavjud imkoniyatlardan yanada samarali foydalanish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, “Ipoteka-bank” aksiyadorlik tijorat ipoteka banki, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi va Namangan viloyati hokimligining Namangan viloyati hududidan oʻtuvchi Norin daryosi boʻylarida baliqchilik xoʻjaliklarini tashkil etish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Namangan viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi bilan birgalikda:
bir oy muddatda Norin daryosi boʻylarida baliqchilik xoʻjaliklarini tashkil etish uchun Namangan viloyatining Uchqoʻrgʻon, Norin va Uychi tumanlari hududidan ilovaga muvofiq belgilangan tartibda yer uchastkalari ajratilishini;
ikki oy muddatda baliqchilik tarmogʻi boʻyicha yangidan tashkil etiladigan loyihalarga ajratiladigan yer uchastkalari hududida mol-mulklarni baholash ishlarining yakunlanishi va ularning egalari boʻlgan fuqarolar va yuridik shaxslarga belgilangan tartibda pul kompensatsiyalari toʻlanishini;
ushbu qarordan kelib chiqqan holda, hududlarning qishloq xoʻjaligi ekinlarini joylashtirish rejasiga belgilangan tartibda tegishli oʻzgartirishlar kiritilishini taʼminlasin.
Belgilab qoʻyilsinki, mazkur qarorga ilovaga muvofiq tashkil etilayotgan baliqchilik xoʻjaliklariga ajratilishi nazarda tutilgan yer uchastkalari hududida faoliyat yuritayotgan fermer xoʻjaliklari baliqchilik tarmogʻi boʻyicha yangi loyihalarni amalga oshirish toʻgʻrisidagi oʻz murojaatlari boʻyicha tanlovlarda ishtirok etishga haqli.
3. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Kasb-hunar taʼlim markazi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasining buyurtmanomalari asosida 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab, Namangan davlat universiteti va Namangan viloyati Uchqoʻrgʻon tumanidagi Yangiyer qishloq xoʻjalik kasb-hunar kollejida baliqchilik sohasi uchun kadrlar tayyorlashni tashkil etsin.
Kasb-hunar taʼlimi tizimini yanada takomillashtirishni muvofiqlashtirish respublika komissiyasi Namangan viloyati Uchqoʻrgʻon tumanidagi Yangiyer qishloq xoʻjalik kasb-hunar kollejini koʻp tarmoqli kasb-hunar kolleji sifatida faoliyat yuritishi yuzasidan taklif kiritsin.
Belgilab qoʻyilsinki, Namangan davlat universiteti va Namangan viloyati Uchqoʻrgʻon tumanidagi Yangiyer qishloq xoʻjalik kasb-hunar kollejida baliqchilik sohasi uchun kadrlar tayyorlash boʻyicha Xitoy Xalq Respublikasi va Turkiya Respublikasi tajribalarini oʻrganish va malakali mutaxassislarini jalb etish masalalariga Namangan viloyati hokimining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari hamda Namangan davlat universitetining oʻquv ishlari boʻyicha prorektori masʼul etib biriktiriladi.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi Suv xoʻjaligi vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi bilan birgalikda baliq yetishtirish boʻyicha intensiv texnologiyalar va ilgʻor tajribalarni oʻrganish maqsadida ikki oy muddatda malakali mutaxassislar va baliqchilik xoʻjaliklari rahbarlarining baliqchilik sohasi rivojlangan xorijiy davlatlarga xizmat safarini tashkil etsin.
Xizmat safari yakuni boʻyicha xorijiy davlatlarda oʻrganilgan tajribalar asosida respublikamizdagi daryo va kanal boʻylarida resurs tejaydigan texnologiyalarni qoʻllash hisobiga akvakulturani rivojlantirishga doir takliflarni belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasining Qishloq va suv xoʻjaligi, qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat mahsulotlarini qayta ishlash masalalari kompleksiga kiritsin.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi Norin daryosi boʻylarida yangidan tashkil etiladigan baliqchilik xoʻjaliklarining talabnomasiga koʻra, sunʼiy suv havzalarini barpo etish uchun maxsus texnikalar ajratsin va imtiyozli narxlarda xizmat koʻrsatishni taʼminlasin.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar hamda Toshkent shahar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi bilan birgalikda baliq va baliq mahsulotlari, konserva va yarim tayyor mahsulotlar sotadigan hamda ovqatlanish shoxobchasini oʻz ichiga olgan zamonaviy infratuzilmaga ega savdo majmualarining (keyingi oʻrinlarda savdo majmualari deb ataladi) barpo etish boʻyicha 2018-2019-yillarga moʻljallangan chora-tadbirlar dasturini bir oy muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasinlar.
Mazkur chora-tadbirlar dasturida quyidagi masalalarga alohida eʼtibor qaratilsin:
infratuzilma obyektlari uchun yer ajratish, 2018-2019-yillarda quriladigan savdo majmualarini manzilli joylashtirish va qurish uchun pudrat tashkilotlari hamda tashabbuskorlarni aniqlash;
savdo majmualarini moliyalashtirish manbalari, qurilish-montaj ishlarini boshlash va tugatish muddatlari, foydalanishga qabul qilish davlat komissiyalari tomonidan ishga tushirish (qabul qilish) dalolatnomalarini rasmiylashtirish;
birinchi navbatda, boʻsh turgan binolarni xatlovdan oʻtkazish va ushbu binolarga savdo majmualarni joylashtirish.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi savdo majmualarini barpo etish loyihasini amalga oshirish doirasida loyiha-smeta hujjatlarining ekspertizadan oʻtkazilishini hamda bajarilayotgan qurilish-montaj ishlarining sifati, shaharsozlik normalari va qoidalariga rioya etilishi yuzasidan davlat nazoratini oʻrnatsin.
8. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Qurilish vazirligi bilan birgalikda savdo majmualarini qurilishini oʻz muddatlarida va sifatli tugatilishiga shaxsan masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev va “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi raisi A.Sh. Ergashev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 24-iyuldagi 572-son qaroriga ILOVA
Namangan viloyati hududidan oʻtuvchi Norin daryosi boʻylarida baliqchilik xoʻjaliklarini tashkil etish uchun ajratiladigan yer uchastkalari maydoni
Namangan viloyati tumanlarining nomi Ajratiladigan yer uchastka maydoni, gektar Shundan: massivlar boʻyicha massiv nomi yer maydoni, gektar kontur raqami Uchqoʻrgʻon 139,2 Oltin vodiy servis 91,4 40, 50, 53, 58, 59, 71, 72, 75, 76, 78, 80, 81, 82 83, 84, 85, 86, 88, 90, 91, 119, 121 Madadkor Hamzaobod 27,8 36, 62, 96 Namangan oʻrmon xoʻjaligi 20,0 5, 7, 8, 11, 20 Norin 62,9 Norinkapa 24,5 4, 24 Paxtakor 38,4 5, 99, 10, 101, 102 Uychi 49,7 Uychi Guliston 49,7 285, 296, 389, 390, 400, 401, 402, 406 Jami: 251,8 x 251,8 x
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 24-iyul,
572-son