📅 2018-yil 9-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vazirligi Iqtisodiyot vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 9-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Moliya vazirligi Iqtisodiyot vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi Davlat bojxona qoʻmitasi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 9 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Молия вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги Давлат солиқ қўмитаси Давлат божхона қўмитаси
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства финансов Министерства экономики Государственного налогового комитета Государственного таможенного комитета
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 July 2018 · Ministry and agency documents · Moliya vazirligi Iqtisodiyot vazirligi Davlat soliq qoʻmitasi Davlat bojxona qoʻmitasi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг
Қарори
НИЗОМ
«Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзолари -ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитаси қарор қилади:
1. «Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзолари — ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Давлат божхона қўмитасининг 2018 йил 9 июлдаги 105, 23, 2018-53, 01-02/8-50-сон қарорига ИЛОВА
«Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзолари — ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ «Ўзчармсаноат» уюшмаси (бундан буён матнда Уюшма деб юритилади) аъзолари — ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини (бундан буён матнда имтиёзлар деб юритилади) қўллаш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 майдаги ПҚ-3693-сон «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Уюшма аъзолари — ташкилотларга 2023 йилнинг 1 январигача қуйидаги кўринишдаги имтиёзлар берилади :
фойда солиғи ва мол-мулк солиғи, микрофирмалар ва кичик корхоналар учун ягона солиқ тўлови, шунингдек, давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалар тўлашдан озод этиш;
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича импорт қилинадиган, Уюшма аъзолари — ташкилотлар томонидан ўз ишлаб чиқаришида фойдаланиладиган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, республикада ишлаб чиқарилмайдиган хом ашё, материаллар ва фурнитура учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) озод этиш;
юқоридаги тасдиқланадиган рўйхатларга киритилмаган, ўз ишлаб чиқариши учун зарур бўлган асбоб-ускуналар, бутловчи буюмлар, хом ашё, материаллар ва фурнитураларни импорт қилишда божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашни 60 кунга қадар муддатга кечиктириш.
2. Юқорида кўрсатилган имтиёзлар фақат қуйидагиларга нисбатан қўлланилади :
замонавий автоматлаштирилган мажмуалар билан жиҳозланган чорва молларини сўйиш бўйича ихтисослаштирилган ташкилотларга;
чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни йиғиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи ташкилотларга, кейинчалик ушбу хом ашё қайта ишлаш (ишлатиш) учун фақат Уюшмага аъзолари — ташкилотларга сотилганида ҳамда ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 80 фоизни ташкил қилганда;
чарм, мўйна, қоракўл хом ашёси ва жунни қайта ишлаш, шунингдек, бутловчи буюмлар, фурнитура, сунъий чарм, чарм-пойабзал, чарм-атторлик, мўйначилик, қоракўл маҳсулотлари ва жундан ишланган маҳсулотларни ишлаб чиқаришни амалга оширадиган ташкилотларга, агар ялпи тушумнинг умумий ҳажмида ушбу турдаги фаолиятдан тушган тушумнинг улуши ҳисобот даври натижалари бўйича камида 60 фоизни ташкил қилса;
«Ўзчармимпэкс» унитар корхонасига.
3. Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низомнинг (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) 3-бандига мувофиқ бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқ ва божхона имтиёзлари беришда бюджетга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловлар ҳисобланмайди ва маҳсулот (товарлар, ишлар, хизматлар) ва бошқа мулкни сотиш (сотиб олиш) нархига киритилмайди.
Бўшаётган маблағларни мақсадли ишлатишни назарда тутмайдиган солиқ ва божхона имтиёзларини бухгалтерия ҳисобида акс эттириш Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги низом (рўйхат рақами 1463, 2005 йил 2 апрель) билан тартибга солинади.
2-боб. Имтиёзлар ва преференцияларни қўллаш
4. Божхона тўловлари бўйича имтиёзлар олиб кирилаётган товарларни муомалага чиқариш (импорт) божхона режимига ўтказиш божхона расмийлаштируви пайтида тақдим этилади.
5. Мазкур Низомнинг 1-банди тўртинчи хатбошисида назарда тутилган божхона тўловларини тўлашни кечиктириш бўйича имтиёзларни олиш учун Уюшма аъзолари — ташкилотлар томонидан божхона органларига Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг 330-моддасига мувофиқ ҳужжатлар тақдим этилади.
6. Имтиёз қўллаш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган Уюшма аъзолари — ташкилотлар ҳисобот даври якунлари бўйича йиллик солиқ ҳисоботи билан бирга давлат солиқ хизмати органларига мазкур Низом иловасида келтирилган шаклга мувофиқ Маълумотнома ҳисоб-китобни тақдим этади.
7. Уюшма аъзоси — ташкилот имтиёзлар бериш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмаслиги аниқланган ҳолларда, имтиёзлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетига тўланиши бўйича мажбуриятлар тикланган ҳолда бекор қилинади.
Уюшма аъзоси — ташкилот имтиёзлардан фойдаланиш учун мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган мезонларга мос келмай қолиш фактлари аниқланганда, давлат солиқ хизмати органлари 10 иш куни ичида аниқланган фактлар тўғрисида аввал тўланмаган божхона тўловларини ундириш чораларини кўриш учун давлат божхона хизмати органларини хабардор қилади.
3-боб. Якуний қоидалар
8. Солиқ ва божхона имтиёзларининг тўғри қўлланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси давлат солиқ хизмати ва давлат божхона хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
9. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
10. Ушбу Низом «Ўзчармсаноат» уюшмаси билан келишилган.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси аъзолари — ташкилотлар учун солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
____________________________________________________________________________ га тақдим этилади. (солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органи) ___________________________________________________________________________________________ (корхонанинг тўлиқ номи) ___________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ манзил бўйича жойлашган 1. Давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома 2. Ташкил этилган санаси (кун/ой/йил) 3. СТИР 4. ИФУТ 5. Телефон: код номер ______________йил учун Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқариш тўғрисида МАЪЛУМОТНОМА — ҲИСОБ-КИТОБ Имтиёзни қўллаш учун асос___________________________________________________________________ (норматив ҳужжатнинг номи) минг сўм Маҳсулот тури Сумма Умумий ишлаб чиқариш ҳажмида фоиз ҳисобида Ишлаб чиқариш ҳажми (ҚҚС ва акцизсиз ҳақиқатдаги нархларда), жами шу жумладан улардан имтиёз тақдим этилган маҳсулот Ушбу маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман Раҳбар ________________________________ СТИР Ф.И.Ш. ________________________________ Имзо ________________________________ Бош бухгалтер ________________________________ СТИР Ф.И.Ш. ________________________________ Имзо ________________________________ Сана (кун/ой/йил)
Молия вазири Д. ҚЎЧҚОРОВ
Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Б. МУСАЕВ
Давлат божхона қўмитаси раиси М. АЗИМОВ
«Ўзчармсаноат» уюшмаси раиси С. УМУРЗАКОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июль,
2018 йил 9 июль
105-сон
23-сон
2018-53-сон
01-02/8-50-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat soliq qoʻmitasi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat bojxona qoʻmitasining
Qarori
NIZOM
“Oʻzcharmsanoat” uyushmasi aʼzolari -tashkilotlar uchun soliq va bojxona imtiyozlari va preferensiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-maydagi PQ-3693-son “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarini rivojlantirish va eksport salohiyatini oshirishni yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasi qaror qiladi:
1. “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi aʼzolari — tashkilotlar uchun soliq va bojxona imtiyozlari va preferensiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi va Davlat bojxona qoʻmitasining 2018-yil 9-iyuldagi 105, 23, 2018-53, 01-02/8-50-son qaroriga ILOVA
“Oʻzcharmsanoat” uyushmasi aʼzolari — tashkilotlar uchun soliq va bojxona imtiyozlari va preferensiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-maydagi PQ-3693-son “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarini rivojlantirish va eksport salohiyatini oshirishni yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi (bundan buyon matnda Uyushma deb yuritiladi) aʼzolari — tashkilotlar uchun soliq va bojxona imtiyozlari va preferensiyalarini (bundan buyon matnda imtiyozlar deb yuritiladi) qoʻllash tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 3-maydagi PQ-3693-son “Charm-poyabzal va moʻynachilik sohalarini rivojlantirish va eksport salohiyatini oshirishni yanada ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Uyushma aʼzolari — tashkilotlarga 2023-yilning 1-yanvarigacha quyidagi koʻrinishdagi imtiyozlar beriladi :
foyda soligʻi va mol-mulk soligʻi, mikrofirmalar va kichik korxonalar uchun yagona soliq toʻlovi, shuningdek, davlat maqsadli jamgʻarmalariga majburiy ajratmalar toʻlashdan ozod etish;
belgilangan tartibda tasdiqlanadigan roʻyxatlar boʻyicha import qilinadigan, Uyushma aʼzolari — tashkilotlar tomonidan oʻz ishlab chiqarishida foydalaniladigan asbob-uskunalar, butlovchi buyumlar, respublikada ishlab chiqarilmaydigan xom ashyo, materiallar va furnitura uchun bojxona toʻlovlaridan (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlardan tashqari) ozod etish;
yuqoridagi tasdiqlanadigan roʻyxatlarga kiritilmagan, oʻz ishlab chiqarishi uchun zarur boʻlgan asbob-uskunalar, butlovchi buyumlar, xom ashyo, materiallar va furnituralarni import qilishda bojxona deklaratsiyasi qabul qilingan kundan boshlab bojxona toʻlovlarini (bojxona rasmiylashtiruvi uchun yigʻimlardan tashqari) toʻlashni 60 kunga qadar muddatga kechiktirish.
2. Yuqorida koʻrsatilgan imtiyozlar faqat quyidagilarga nisbatan qoʻllaniladi :
zamonaviy avtomatlashtirilgan majmualar bilan jihozlangan chorva mollarini soʻyish boʻyicha ixtisoslashtirilgan tashkilotlarga;
charm, moʻyna, qorakoʻl xom ashyosi va junni yigʻish va tayyorlash bilan shugʻullanuvchi tashkilotlarga, keyinchalik ushbu xom ashyo qayta ishlash (ishlatish) uchun faqat Uyushmaga aʼzolari — tashkilotlarga sotilganida hamda yalpi tushumning umumiy hajmida ushbu turdagi faoliyatdan tushgan tushumning ulushi hisobot davri natijalari boʻyicha kamida 80 foizni tashkil qilganda;
charm, moʻyna, qorakoʻl xom ashyosi va junni qayta ishlash, shuningdek, butlovchi buyumlar, furnitura, sunʼiy charm, charm-poyabzal, charm-attorlik, moʻynachilik, qorakoʻl mahsulotlari va jundan ishlangan mahsulotlarni ishlab chiqarishni amalga oshiradigan tashkilotlarga, agar yalpi tushumning umumiy hajmida ushbu turdagi faoliyatdan tushgan tushumning ulushi hisobot davri natijalari boʻyicha kamida 60 foizni tashkil qilsa;
“Oʻzcharmimpeks” unitar korxonasiga.
3. Yuridik shaxslarga soliqlar, bojxona va majburiy toʻlovlarni budjetga toʻlash boʻyicha berilgan imtiyozlarni rasmiylashtirish va buxgalterlik hisobida aks ettirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomning (roʻyxat raqami 1463, 2005-yil 2-aprel) 3-bandiga muvofiq boʻshayotgan mablagʻlarni maqsadli ishlatishni nazarda tutmaydigan soliq va bojxona imtiyozlari berishda budjetga soliqlar, bojxona va majburiy toʻlovlar hisoblanmaydi va mahsulot (tovarlar, ishlar, xizmatlar) va boshqa mulkni sotish (sotib olish) narxiga kiritilmaydi.
Boʻshayotgan mablagʻlarni maqsadli ishlatishni nazarda tutmaydigan soliq va bojxona imtiyozlarini buxgalteriya hisobida aks ettirish Yuridik shaxslarga soliqlar, bojxona va majburiy toʻlovlarni budjetga toʻlash boʻyicha berilgan imtiyozlarni rasmiylashtirish va buxgalterlik hisobida aks ettirish tartibi toʻgʻrisidagi nizom (roʻyxat raqami 1463, 2005-yil 2-aprel) bilan tartibga solinadi.
2-bob. Imtiyozlar va preferensiyalarni qoʻllash
4. Bojxona toʻlovlari boʻyicha imtiyozlar olib kirilayotgan tovarlarni muomalaga chiqarish (import) bojxona rejimiga oʻtkazish bojxona rasmiylashtiruvi paytida taqdim etiladi.
5. Mazkur Nizomning 1-bandi toʻrtinchi xatboshisida nazarda tutilgan bojxona toʻlovlarini toʻlashni kechiktirish boʻyicha imtiyozlarni olish uchun Uyushma aʼzolari — tashkilotlar tomonidan bojxona organlariga Oʻzbekiston Respublikasi Bojxona kodeksining 330-moddasiga muvofiq hujjatlar taqdim etiladi.
6. Imtiyoz qoʻllash uchun mazkur Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan Uyushma aʼzolari — tashkilotlar hisobot davri yakunlari boʻyicha yillik soliq hisoboti bilan birga davlat soliq xizmati organlariga mazkur Nizom ilovasida keltirilgan shaklga muvofiq Maʼlumotnoma hisob-kitobni taqdim etadi.
7. Uyushma aʼzosi — tashkilot imtiyozlar berish uchun mazkur Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan mezonlarga mos kelmasligi aniqlangan hollarda, imtiyozlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetiga toʻlanishi boʻyicha majburiyatlar tiklangan holda bekor qilinadi.
Uyushma aʼzosi — tashkilot imtiyozlardan foydalanish uchun mazkur Nizomning 2-bandida koʻrsatilgan mezonlarga mos kelmay qolish faktlari aniqlanganda, davlat soliq xizmati organlari 10 ish kuni ichida aniqlangan faktlar toʻgʻrisida avval toʻlanmagan bojxona toʻlovlarini undirish choralarini koʻrish uchun davlat bojxona xizmati organlarini xabardor qiladi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
8. Soliq va bojxona imtiyozlarining toʻgʻri qoʻllanishi ustidan nazorat Oʻzbekiston Respublikasi davlat soliq xizmati va davlat bojxona xizmati organlari tomonidan amalga oshiriladi.
9. Mazkur Nizom talablarining buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgarlikka tortiladilar.
10. Ushbu Nizom “Oʻzcharmsanoat” uyushmasi bilan kelishilgan.
“Oʻzcharmsanoat” uyushmasi aʼzolari — tashkilotlar uchun soliq va bojxona imtiyozlari va preferensiyalarini qoʻllash tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
____________________________________________________________________________ ga taqdim etiladi. (soliq boʻyicha hisobga olish joyidagi davlat soliq xizmati organi) ___________________________________________________________________________________________ (korxonaning toʻliq nomi) ___________________________________________________________________________________________ _____________________________________________________________________ manzil boʻyicha joylashgan 1. Davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnoma 2. Tashkil etilgan sanasi (kun/oy/yil) 3. STIR 4. IFUT 5. Telefon: kod nomer ______________yil uchun Nooziq-ovqat isteʼmol tovarlarini ishlab chiqarish toʻgʻrisida MAʼLUMOTNOMA — HISOB-KITOB Imtiyozni qoʻllash uchun asos___________________________________________________________________ (normativ hujjatning nomi) ming soʻm Mahsulot turi Summa Umumiy ishlab chiqarish hajmida foiz hisobida Ishlab chiqarish hajmi (QQS va aksizsiz haqiqatdagi narxlarda), jami shu jumladan ulardan imtiyoz taqdim etilgan mahsulot Ushbu maʼlumotlarning ishonchliligi va toʻliqligini tasdiqlayman Rahbar ________________________________ STIR F.I.Sh. ________________________________ Imzo ________________________________ Bosh buxgalter ________________________________ STIR F.I.Sh. ________________________________ Imzo ________________________________ Sana (kun/oy/yil)
Moliya vaziri D. QOʻCHQOROV
Iqtisodiyot vaziri B. XODJAYEV
Davlat soliq qoʻmitasi raisining birinchi oʻrinbosari B. MUSAYEV
Davlat bojxona qoʻmitasi raisi M. AZIMOV
“Oʻzcharmsanoat” uyushmasi raisi S. UMURZAKOV
Toshkent sh.,
2018-yil 9-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 9-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 9-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 9-iyul,
2018-yil 9-iyul
105-son
23-son
2018-53-son
01-02/8-50-son