📅 2018-yil 17-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 17-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 17 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 17 июля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр здравоохранения
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 17 July 2018 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг
Буйруғи
НИЗОМ
РЎЙХАТИ
Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги ПҚ-3440-сон «2018 — 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг 2018 йил 17 июлдаги 40-А-сон буйруғига ИЛОВА
Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 25 декабрдаги ПҚ-3440-сон «2018 — 2022 йиллар даврида болаларда туғма ва ирсий касалликларни барвақт аниқлаш Давлат дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари — скрининг текширувининг бир тури бўлиб, ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликларни аниқлаш ва ушбу патологиялар билан болалар туғилишини олдини олишга қаратилган текширувлар (ультратовуш ва лаборатор) тўплами;
хавф-хатар гуруҳи — бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари (марказий туман (шаҳар) кўп тармоқли поликлиникалари, шаҳар ва қишлоқ оилавий поликлиникалари, қишлоқ врачлик пунктлари) ҳамда идоравий поликлиникаларда тузиладиган ҳомилада ривожланишнинг туғма нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлари билан туғилиши эҳтимоли юқори бўлган ҳомиладор аёллар гуруҳи.
2. Ҳомилада туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликларни олдини олиш ҳамда барвақт аниқлаш мақсадида пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари ўтказилади.
3. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари ўтказилишини назорат қилиш бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникаларнинг акушер-гинеколог шифокори томонидан амалга оширилади.
2-боб. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувларини ўтказиш
4. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари самарадорлигини ошириш ҳамда ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар ва ирсий (хромосом) касалликлар билан болалар туғилишини олдини олиш мақсадида ҳомиладор аёллар иккита босқичдан иборат бўлган пренатал (туғруққача) скрининг текширувларидан ўтказилади.
5. Биринчи босқич пренатал (туғруққача) скрининг текширувларида барча ҳомиладор аёллар оммавий ультратовуш текширувидан ўтказилади ва текширув натижасида ҳомилада туғма нуқсонлар аниқланган ҳомиладор аёллар хавф-хатар гуруҳига киритилади.
6. Биринчи босқичдаги текширувлар уч маротабали мажбурий оммавий пренатал (туғруққача) ультратовуш текширувларини ўз ичига олади.
Биринчи босқичда ўтказиладиган пренатал (туғруққача) ультратовуш текшируви туман (шаҳар) марказий кўп тармоқли поликлиникаларининг пренатал ташхис хонасида ультратовуш шифокори томонидан амалга оширилади.
Бунда пренатал (туғруққача) ультратовуш текширувлари:
биринчи маротаба ҳомиладорликнинг 10 — 14 ҳафтасида ҳамда мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида ўтказилади;
иккинчи маротаба ҳомиладорликнинг 16 — 20 ҳафтасида, мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма нуқсонларни аниқлаш мақсадида ўтказилади;
учинчи маротаба ҳомиладорликнинг 28 — 32 ҳафтасида, кеч намоён бўладиган мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма нуқсонларини аниқлаш ва ҳомиланинг функционал ҳолатини баҳолаш учун ўтказилади.
7. Биринчи босқич текширувлар давомида ҳомиладор аёлда акушерлик патологияси (ҳомиланинг ривожланмай қолиши ва ўлими) аниқланганда зудлик билан тегишли чора-тадбирларни кўриш мақсадида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасасига юборилади.
8. Ультратовуш текширувлари ягона ультратовуш текшируви протоколлари асосида амалга оширилади.
9. Хавф-хатар гуруҳига кирган ҳомиладор аёллар «Она ва бола скрининг» марказларида (бундан буён матнда скрининг марказлари деб юритилади) иккинчи босқичдаги пренатал (туғруққача) скрининг текширувлардан ўтказилади.
Бунда пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникалар йўлланмаси ва унга илова қилинган ҳомиладор аёлнинг тиббий картасидан (пренатал (туғруққача) ультратовуш текширувлари натижаларидан) кўчирма асосида ўтказилади.
10. Пренатал (туғруққача) скрининг текширувларида қуйидагилар ўтказилади:
пренатал (туғруққача) ультратовуш скрининг текшируви;
пренатал (туғруққача) биокимёвий скрининг текшируви;
пренатал (туғруққача) биокимёвий скрининг текшируви натижасига мувофиқ ҳомиланинг хромосом синдромлар билан туғилиш хавф даражаси юқори бўлган ҳомиладор аёлларда инвазив текширув (хорионбиопсия, плацентоцентез, кордоцентез) усуллари, кейинчалик ҳомила ҳужайраларини генетик таҳлили ва бошқалар.
11. Иккинчи босқичдаги пренатал (туғруққача) скрининг текшируви натижасида ҳомиладор аёлга тиббий-генетик хулоса берилади.
12. Скрининг марказлари томонидан ҳомилада мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжуд бўлганда ҳомиладор аёл тиббий-генетик хулоса билан тегишли бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари ва идоравий поликлиникага юборилади.
13. Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларининг Тиббий-маслаҳат комиссиясига (бундан буён матнда ТМК деб юритилади) скрининг марказлари томонидан берилган ҳомиладор аёлда туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжудлиги тўғрисидаги тиббий-генетик хулосани кўриб чиқиш учун юборади.
14. ТМК томонидан ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларига пренатал (туғруққача) скрининг текширувлари натижалари тўғрисида, ҳомилада мавжуд туғма ривожланиш нуқсонлар борлиги, туғилгандан сўнг чақалоқнинг соғлиғи ва ҳаётига таъсири, даволаш усуллари ва улар билан боғлиқ хавф-хатар даражаси, қўллаш мумкин бўлган тиббий муолажалар ва уларнинг оқибатлари ҳамда даволаш натижалари ҳақида тўлиқ ахборот берилади.
15. ТМК скрининг марказларининг ҳомиладор аёлда мазкур Низомнинг иловасида кўрсатилган туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар мавжудлиги тўғрисидаги тиббий-генетик хулосаси асосида ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан бола туғилишини олдини олиш бўйича ҳомиладор аёл ва унинг яқин қариндошларининг қарори асосида қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ чора-тадбирларни амалга оширади.
3-боб. Якуний қоидалар
16. Мазкур Низом талабларини бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
17. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар билан болалар туғилишини олдини олиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Ҳомила ривожланишида кўп учрайдиган туғма ривожланиш нуқсонлари ва ирсий (хромосом) касалликлар
Т/р Халқаро касалликларнинг таснифи (ХКТ-X) Ҳомиланинг соғлиғи ва яшаб кетишига имкон бермайдиган туғма нуқсонлар Жарроҳлик амалиёти ёрдамида коррекция қилиниши мумкин бўлган ҳомиланинг ривожланиш нуқсонлари Пренатал (туғуруққача) даврда ультратовуш билан аниқлаш муддатлари 1. Q 00 Анэнцефалия ва шунга ўхшаш ривожланиш нуқсонлари 2. Q 00.0 Анэнцефалия — I-II уч ойлик 3. Q 00.1 Краниорахишизис — I-II уч ойлик 4. Q 00.2 Инэнцефалия — I–II уч ойлик 5. Q 01 Энцефалоцеле 6. Q 01.0 Пешона энцефалоцеле — II уч ойлик 7. Q 01.2 Энса энцефалоцеле — II уч ойлик 8. Q 02 Микроцефалия — II-III уч ойлик 9. Q 03 Туғма гидроцефалия (II-уч ойликда барвақт аниқланганда) Туғма гидроцефалия II-III уч ойлик 10. Q 04 Миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 11. Q 04.2 Алобар голопрозэнцефалия — II уч ойлик 12. Q 05 Spina bifida (умуртқа каналининг тўлиқ ёпилмаганлиги ) 13. Q 05.0 Бўйин соҳасидаги Spina bifidaгидроцефалия билан — II уч ойлик 14. Q 05.1 Кўкрак соҳасидаги Spina bifidaгидроцефалия билан — II уч ойлик 15. Q 05.2 Бел соҳасидаги Spina bifidaгидроцефалия билан — II уч ойлик 16. Q 05.3 Думғаза соҳасидаги Spina bifida гидроцефалия билан — II уч ойлик 17. Q 05.5 — Бўйин соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз II уч ойлик 18. Q 05.6 — Кўкрак соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз II уч ойлик 19. Q 05.7 — Бел соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз II уч ойлик 20. Q 05.8 — Думғаза соҳасидаги Spina bifida гидроцефалиясиз II уч ойлик 21. Q06 Орқа миянинг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 22. Q06.2 — Диастематомиелия II-III уч ойлик 23. Q 07 Нерв тизимининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 24. Q 07.0 Арнольд-Киар синдроми — II уч ойлик 25. Q 18.9 Юз ва бўйиннинг аниқланмаган ривожланиш нуқсонлари — II-III уч ойлик 26. Q 20 Қон айланиш тизими аъзоларининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 27. Q 20.0 — Умумий артериал устуни II-III уч ойлик 28. Q 20.3 — Катта томирлар жойлашувининг бузилиши (Транспозиция) II-III уч ойлик 29. Q 20.4 Ягона қоринчали юрак — II-III уч ойлик 30. Q 21 Юрак тўсиғининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 31. Q 21.0 — Қоринчалараро тўсиқнинг дефекти III уч ойлик 32. Q 21.2 Бўлмача-қоринча оралиқ тўсиқ нуқсони — умумий атриовентрикуляр канали — II-III уч ойлик 33. Q 21.3 — Фалло тетрадаси II-III уч ойлик 34. Q 22 Ўпка ва уч тавақали клапаннинг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 35. Q 22.5 Эбштейн аномалияси — II-III уч ойлик 36. Q 22.6 — Юракнинг ўнг томонлама гипоплазияси синдроми II-III уч ойлик 37. Q 23.4 — Юракнинг чап томонлама гипоплазияси синдроми II-III уч ойлик 38. Q 28 Қон айланиш тизимининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 39. Q 28.2 Церебрал томирларнинг артериовеноз ривожланиш нуқсонлари (Гален аневризмаси) — III уч ойлик 40. Q 33 Ўпканинг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 41. Q 33.0 — Ўпканинг туғма кистаси II уч ойлик 42. Q 33.3 Иккала ўпканинг агенезияси — II уч ойлик 43. Q 33.8 — Ўпканинг бошқа туғма аномалиялари — ўпканинг кистоз-аденоматоз ривожланиш нуқсони II-III уч ойлик 44. Q 34 Нафас аъзоларининг бошқа туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 45. Q 34.8 — Нафас аъзоларининг бошқа аниқлаштирилган туғма аномалиялари — гидроторакс II-III уч ойлик 46. Q 35 Танглай ёриғи (бўри танглай) Юқори лаб ёриғисиз, алоҳида аниқланмайди 47. Q 36 Лаб ёриғи (қуён лаб ) — 48. Q 36.0 — Лабнинг икки томонлама ёриғи II уч ойлик 49. Q 36.1 — Лабнинг ўртасидан ёриғи II уч ойлик 50. Q 36.9 — Лабнинг бир томонлама ёриғи II уч ойлик 51. Q 37 Танглай ва лаб ёриғи (бўри танглай ва қуён лаб бирга келиши ) — 52. Q 37.0 — Танглай ва лабнинг икки томонлама ёриғи II уч ойлик 53. Q 37.1 — Танглай ва лабнинг бир томонлама ёриғи II уч ойлик 54. Q 39 Қизилўнгачнинг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 55. Q 39.0 — Қизилўнгачнинг оқмасиз атрезияси II уч ойлик 56. Q 39.1 — Қизилўнгачнинг трахея-қизилўнгач оқмали атрезияси Пренатал даврда аниқланмайди 57. Q 41 Ингичка ичакнинг туғма мавжуд эмаслиги, унинг атрезияси ва стеноз 58. Q 41.0 — Ўн икки бармоқли ичакнинг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози II уч ойлик 59. Q 41.8 — Ингичка ичакнинг бошқа аниқлаштирилган қисмларининг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози III уч ойлик 60. Q 42 Йўғон ичакнинг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози 61. Q 42.8 — Йўғон ичакнинг бошқа қисмларининг туғма мавжуд эмаслиги, атрезияси ва стенози III уч ойлик 62. Q 60 Буйракнинг агенезияси ва бошқа редукцион дефектлари 63. Q 60.1 Буйракларнинг икки томонлама агенезияси — II уч ойлик 64. Q 61 Буйракларнинг кистоз касаллиги 65. Q 61.0 — Буйракнинг якка туғма кистаси II-III уч ойлик 66. Q 61.1 Инфантил турдаги буйрак поликистози — II уч ойлик 67. Q 61.4 Буйрак дисплазияси — иккала буйрак мультикистози Буйрак дисплазияси — якка буйрак мультикистози II уч ойлик 68. Q 62 Буйрак жомлари ўтказувчанлигининг туғма бузилишлари ва сийдик найларининг туғма аномалияси 69. Q 62.0 — Туғма гидронефроз II-III уч ойлик 70. Q 64.1 — Сийдик пуфаги экстрофияси II-III уч ойлик 71. Q 64.9 Сийдик ажратув тизими аъзоларининг аниқлаштирилмаган туғма аномалияси — мегацисцис — I-II уч ойлик 72. Q 66 Суяк-мускул тизимининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) ва деформациялари 73. Q 66.0 — От туёқли-варус маймоқлик II уч ойлик 74. Q 66.1 — Товон-варус маймоқлик II уч ойлик 75. Q 71 Қўллар калталигига олиб келувчи нуқсонлар 76. Q 71.0 — Қўл (қўллар)нинг туғма тўлиқ йўқлиги II уч ойлик 77. Q 71.1 — Қўл панжаларнинг мавжудлигида елка ва билак суякларининг туғма йўқлиги II уч ойлик 78. Q 71.2 — Қўл панжалари ва билак суякларининг туғма йўқлиги II уч ойлик 79. Q 71.3 — Қўл панжа ва бармоқларнинг туғма йўқлиги II уч ойлик 80. Q 71.6 — Қисқичсимон қўл панжа II уч ойлик 81. Q 72 Оёқлар калталигига олиб келувчи нуқсонлар 82. Q 72.0 — Оёқ (оёқлар) нинг туғма тўлиқ йўқлиги II уч ойлик 83. Q 72.1 — Товон мавжудлигида сон ва болдир суякларининг туғма йўқлиги II уч ойлик 84. Q 72.2 — Болдир ва товоннинг туғма йўқлиги II уч ойлик 85. Q 72.3 — Товон ва панжаларнинг туғма йўқлиги II уч ойлик 86. Q 72.7 — Товоннинг туғма ёрилиши II уч ойлик 87. Q 73.0 Қўлнинг (қўллар) ва оёқнинг (оёқлар) аниқлаштирилмаган туғма йўқлиги — I-II уч ойлик 88. Q 73.1 Фокомиелия — I-II уч ойлик 89. Q 73.8 Қўллар ва оёқларнинг аниқлаштирилмаган калталигига олиб келувчи бошқа нуқсонлар — II уч ойлик 90. Q 74.3 Туғма кўп сонли артрогрипоз — II-III уч ойлик 91. Q 74.8 Қўл-оёқларнинг бошқа аниқлаштирилган туғма аномалиялари-сиреномиелия — II уч ойлик 92. Q 75.9 Калла ва юз суякларининг аниқлаштирилмаган туғма аномалиялари — II-III уч ойлик 93. Q 76 Умуртқа поғонаси ва кўкрак қафаси суякларининг туғма аномалияси (ривожланиш нуқсонлари) 94. Q 76.0 — Spina bifida occulta Пренатал (туғруққача) даврда аниқланмаслиги мумкин 95. Q 77 Найсимон суяклар ва умуртқа поғонасининг ўсиш дефекти билан кечувчи остеохондродисплазияси 96. Q 77.0 Ахондрогенезия — II-III уч ойлик 97. Q 77.4 — Ахондроплазия * II-III уч ойлик 98. Q 79 Бошқа рукнларда таснифланмаган, суяк-мускул тизимининг туғма аномалиялари (ривожланиш нуқсонлари) 99. Q 79.0 — Туғма диафрагмал чурраси II уч ойлик 100. Q 79.2 — Экзомфалоз I-II уч ойлик 101. Q 79.3 — Гастрошиз I-II уч ойлик 102. Q 79.4 Олхўрисимон қорин синдроми — II уч ойлик 103. Q 87.0 Кўпроқ юзнинг ташқи кўринишига таъсир қилувчи туғма аномалиялар синдромлари-циклопия — I-II уч ойлик 104. Q 89 Бошқа рукнларда таснифланмаган, бошқа туғма аномалиялар, кўп сонли туғма ривожланиш нуқсонлари 105. Q 89.4 Ёпишган эгизаклар — II уч ойлик 106. Q 90 — Даун синдроми * Ультратовуш маркерлари билан қоннинг биокимёвий ўзгаришлари мавжуд бўлганда пренатал инвазив муолажа ва кариотип текшируви ўтказилади 107. Q 91 Бошқа туғма ривожланиш нуқсонлари билан бирга келган Эдвардс синдроми ва Патау синдроми — 108. Р 83.9 Ҳомила ва чақалоқ учун хос бўлган ташқи қопламларнинг аниқлаштирилмаган ўзгариши — ноиммун ҳомила шиши — —
Вазир А. ШАДМАНОВ
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУДБИЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 17 июль,
2018 йил 17 июль
40-А-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirining
Buyrugʻi
NIZOM
ROʻYXATI
Homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar bilan bolalar tugʻilishini oldini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 25-dekabrdagi PQ-3440-son “2018 — 2022-yillar davrida bolalarda tugʻma va irsiy kasalliklarni barvaqt aniqlash Davlat dasturi toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar bilan bolalar tugʻilishini oldini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi sogʻliqni saqlash vazirining 2018-yil 17-iyuldagi 40-A-son buyrugʻiga ILOVA
Homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar bilan bolalar tugʻilishini oldini olish tartibi toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2017-yil 25-dekabrdagi PQ-3440-son “2018 — 2022-yillar davrida bolalarda tugʻma va irsiy kasalliklarni barvaqt aniqlash Davlat dasturi toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar bilan bolalar tugʻilishini oldini olish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlari — skrining tekshiruvining bir turi boʻlib, homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar va irsiy (xromosom) kasalliklarni aniqlash va ushbu patologiyalar bilan bolalar tugʻilishini oldini olishga qaratilgan tekshiruvlar (ultratovush va laborator) toʻplami;
xavf-xatar guruhi — birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari (markaziy tuman (shahar) koʻp tarmoqli poliklinikalari, shahar va qishloq oilaviy poliklinikalari, qishloq vrachlik punktlari) hamda idoraviy poliklinikalarda tuziladigan homilada rivojlanishning tugʻma nuqsonlari va irsiy (xromosom) kasalliklari bilan tugʻilishi ehtimoli yuqori boʻlgan homilador ayollar guruhi.
2. Homilada tugʻma nuqsonlar va irsiy (xromosom) kasalliklarni oldini olish hamda barvaqt aniqlash maqsadida prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlari oʻtkaziladi.
3. Prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlari oʻtkazilishini nazorat qilish birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari va idoraviy poliklinikalarning akusher-ginekolog shifokori tomonidan amalga oshiriladi.
2-bob. Prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlarini oʻtkazish
4. Prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlari samaradorligini oshirish hamda homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar va irsiy (xromosom) kasalliklar bilan bolalar tugʻilishini oldini olish maqsadida homilador ayollar ikkita bosqichdan iborat boʻlgan prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlaridan oʻtkaziladi.
5. Birinchi bosqich prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlarida barcha homilador ayollar ommaviy ultratovush tekshiruvidan oʻtkaziladi va tekshiruv natijasida homilada tugʻma nuqsonlar aniqlangan homilador ayollar xavf-xatar guruhiga kiritiladi.
6. Birinchi bosqichdagi tekshiruvlar uch marotabali majburiy ommaviy prenatal (tugʻruqqacha) ultratovush tekshiruvlarini oʻz ichiga oladi.
Birinchi bosqichda oʻtkaziladigan prenatal (tugʻruqqacha) ultratovush tekshiruvi tuman (shahar) markaziy koʻp tarmoqli poliklinikalarining prenatal tashxis xonasida ultratovush shifokori tomonidan amalga oshiriladi.
Bunda prenatal (tugʻruqqacha) ultratovush tekshiruvlari:
birinchi marotaba homiladorlikning 10 — 14 haftasida hamda mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan tugʻma nuqsonlarni aniqlash maqsadida oʻtkaziladi;
ikkinchi marotaba homiladorlikning 16 — 20 haftasida, mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan tugʻma nuqsonlarni aniqlash maqsadida oʻtkaziladi;
uchinchi marotaba homiladorlikning 28 — 32 haftasida, kech namoyon boʻladigan mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan tugʻma nuqsonlarini aniqlash va homilaning funksional holatini baholash uchun oʻtkaziladi.
7. Birinchi bosqich tekshiruvlar davomida homilador ayolda akusherlik patologiyasi (homilaning rivojlanmay qolishi va oʻlimi) aniqlanganda zudlik bilan tegishli chora-tadbirlarni koʻrish maqsadida birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasasiga yuboriladi.
8. Ultratovush tekshiruvlari yagona ultratovush tekshiruvi protokollari asosida amalga oshiriladi.
9. Xavf-xatar guruhiga kirgan homilador ayollar “Ona va bola skrining” markazlarida (bundan buyon matnda skrining markazlari deb yuritiladi) ikkinchi bosqichdagi prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlardan oʻtkaziladi.
Bunda prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlari tegishli birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari va idoraviy poliklinikalar yoʻllanmasi va unga ilova qilingan homilador ayolning tibbiy kartasidan (prenatal (tugʻruqqacha) ultratovush tekshiruvlari natijalaridan) koʻchirma asosida oʻtkaziladi.
10. Prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlarida quyidagilar oʻtkaziladi:
prenatal (tugʻruqqacha) ultratovush skrining tekshiruvi;
prenatal (tugʻruqqacha) biokimyoviy skrining tekshiruvi;
prenatal (tugʻruqqacha) biokimyoviy skrining tekshiruvi natijasiga muvofiq homilaning xromosom sindromlar bilan tugʻilish xavf darajasi yuqori boʻlgan homilador ayollarda invaziv tekshiruv (xorionbiopsiya, platsentotsentez, kordotsentez) usullari, keyinchalik homila hujayralarini genetik tahlili va boshqalar.
11. Ikkinchi bosqichdagi prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvi natijasida homilador ayolga tibbiy-genetik xulosa beriladi.
12. Skrining markazlari tomonidan homilada mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan tugʻma rivojlanish nuqsonlari va irsiy (xromosom) kasalliklar mavjud boʻlganda homilador ayol tibbiy-genetik xulosa bilan tegishli birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari va idoraviy poliklinikaga yuboriladi.
13. Birlamchi tibbiy-sanitariya yordami muassasalari tuman (shahar) koʻp tarmoqli markaziy poliklinikalarining Tibbiy-maslahat komissiyasiga (bundan buyon matnda TMK deb yuritiladi) skrining markazlari tomonidan berilgan homilador ayolda tugʻma rivojlanish nuqsonlari va irsiy (xromosom) kasalliklar mavjudligi toʻgʻrisidagi tibbiy-genetik xulosani koʻrib chiqish uchun yuboradi.
14. TMK tomonidan homilador ayol va uning yaqin qarindoshlariga prenatal (tugʻruqqacha) skrining tekshiruvlari natijalari toʻgʻrisida, homilada mavjud tugʻma rivojlanish nuqsonlar borligi, tugʻilgandan soʻng chaqaloqning sogʻligʻi va hayotiga taʼsiri, davolash usullari va ular bilan bogʻliq xavf-xatar darajasi, qoʻllash mumkin boʻlgan tibbiy muolajalar va ularning oqibatlari hamda davolash natijalari haqida toʻliq axborot beriladi.
15. TMK skrining markazlarining homilador ayolda mazkur Nizomning ilovasida koʻrsatilgan tugʻma rivojlanish nuqsonlari va irsiy (xromosom) kasalliklar mavjudligi toʻgʻrisidagi tibbiy-genetik xulosasi asosida homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar bilan bola tugʻilishini oldini olish boʻyicha homilador ayol va uning yaqin qarindoshlarining qarori asosida qonunchilik hujjatlariga muvofiq chora-tadbirlarni amalga oshiradi.
3-bob. Yakuniy qoidalar
16. Mazkur Nizom talablarini buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
17. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan kelishilgan.
Homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar bilan bolalar tugʻilishini oldini olish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
Homila rivojlanishida koʻp uchraydigan tugʻma rivojlanish nuqsonlari va irsiy (xromosom) kasalliklar
T/r Xalqaro kasalliklarning tasnifi (XKT-X) Homilaning sogʻligʻi va yashab ketishiga imkon bermaydigan tugʻma nuqsonlar Jarrohlik amaliyoti yordamida korreksiya qilinishi mumkin boʻlgan homilaning rivojlanish nuqsonlari Prenatal (tugʻuruqqacha) davrda ultratovush bilan aniqlash muddatlari 1. Q 00 Anensefaliya va shunga oʻxshash rivojlanish nuqsonlari 2. Q 00.0 Anensefaliya — I-II uch oylik 3. Q 00.1 Kranioraxishizis — I-II uch oylik 4. Q 00.2 Inensefaliya — I–II uch oylik 5. Q 01 Ensefalotsele 6. Q 01.0 Peshona ensefalotsele — II uch oylik 7. Q 01.2 Ensa ensefalotsele — II uch oylik 8. Q 02 Mikrotsefaliya — II-III uch oylik 9. Q 03 Tugʻma gidrotsefaliya (II-uch oylikda barvaqt aniqlanganda) Tugʻma gidrotsefaliya II-III uch oylik 10. Q 04 Miyaning boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 11. Q 04.2 Alobar goloprozensefaliya — II uch oylik 12. Q 05 Spina bifida (umurtqa kanalining toʻliq yopilmaganligi ) 13. Q 05.0 Boʻyin sohasidagi Spina bifidagidrotsefaliya bilan — II uch oylik 14. Q 05.1 Koʻkrak sohasidagi Spina bifidagidrotsefaliya bilan — II uch oylik 15. Q 05.2 Bel sohasidagi Spina bifidagidrotsefaliya bilan — II uch oylik 16. Q 05.3 Dumgʻaza sohasidagi Spina bifida gidrotsefaliya bilan — II uch oylik 17. Q 05.5 — Boʻyin sohasidagi Spina bifida gidrotsefaliyasiz II uch oylik 18. Q 05.6 — Koʻkrak sohasidagi Spina bifida gidrotsefaliyasiz II uch oylik 19. Q 05.7 — Bel sohasidagi Spina bifida gidrotsefaliyasiz II uch oylik 20. Q 05.8 — Dumgʻaza sohasidagi Spina bifida gidrotsefaliyasiz II uch oylik 21. Q06 Orqa miyaning boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 22. Q06.2 — Diastematomiyeliya II-III uch oylik 23. Q 07 Nerv tizimining boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 24. Q 07.0 Arnold-Kiar sindromi — II uch oylik 25. Q 18.9 Yuz va boʻyinning aniqlanmagan rivojlanish nuqsonlari — II-III uch oylik 26. Q 20 Qon aylanish tizimi aʼzolarining tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 27. Q 20.0 — Umumiy arterial ustuni II-III uch oylik 28. Q 20.3 — Katta tomirlar joylashuvining buzilishi (Transpozitsiya) II-III uch oylik 29. Q 20.4 Yagona qorinchali yurak — II-III uch oylik 30. Q 21 Yurak toʻsigʻining tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 31. Q 21.0 — Qorinchalararo toʻsiqning defekti III uch oylik 32. Q 21.2 Boʻlmacha-qorincha oraliq toʻsiq nuqsoni — umumiy atrioventrikulyar kanali — II-III uch oylik 33. Q 21.3 — Fallo tetradasi II-III uch oylik 34. Q 22 Oʻpka va uch tavaqali klapanning tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 35. Q 22.5 Ebshteyn anomaliyasi — II-III uch oylik 36. Q 22.6 — Yurakning oʻng tomonlama gipoplaziyasi sindromi II-III uch oylik 37. Q 23.4 — Yurakning chap tomonlama gipoplaziyasi sindromi II-III uch oylik 38. Q 28 Qon aylanish tizimining boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 39. Q 28.2 Serebral tomirlarning arteriovenoz rivojlanish nuqsonlari (Galen anevrizmasi) — III uch oylik 40. Q 33 Oʻpkaning tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 41. Q 33.0 — Oʻpkaning tugʻma kistasi II uch oylik 42. Q 33.3 Ikkala oʻpkaning ageneziyasi — II uch oylik 43. Q 33.8 — Oʻpkaning boshqa tugʻma anomaliyalari — oʻpkaning kistoz-adenomatoz rivojlanish nuqsoni II-III uch oylik 44. Q 34 Nafas aʼzolarining boshqa tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 45. Q 34.8 — Nafas aʼzolarining boshqa aniqlashtirilgan tugʻma anomaliyalari — gidrotoraks II-III uch oylik 46. Q 35 Tanglay yorigʻi (boʻri tanglay) Yuqori lab yorigʻisiz, alohida aniqlanmaydi 47. Q 36 Lab yorigʻi (quyon lab ) — 48. Q 36.0 — Labning ikki tomonlama yorigʻi II uch oylik 49. Q 36.1 — Labning oʻrtasidan yorigʻi II uch oylik 50. Q 36.9 — Labning bir tomonlama yorigʻi II uch oylik 51. Q 37 Tanglay va lab yorigʻi (boʻri tanglay va quyon lab birga kelishi ) — 52. Q 37.0 — Tanglay va labning ikki tomonlama yorigʻi II uch oylik 53. Q 37.1 — Tanglay va labning bir tomonlama yorigʻi II uch oylik 54. Q 39 Qiziloʻngachning tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 55. Q 39.0 — Qiziloʻngachning oqmasiz atreziyasi II uch oylik 56. Q 39.1 — Qiziloʻngachning traxeya-qiziloʻngach oqmali atreziyasi Prenatal davrda aniqlanmaydi 57. Q 41 Ingichka ichakning tugʻma mavjud emasligi, uning atreziyasi va stenoz 58. Q 41.0 — Oʻn ikki barmoqli ichakning tugʻma mavjud emasligi, atreziyasi va stenozi II uch oylik 59. Q 41.8 — Ingichka ichakning boshqa aniqlashtirilgan qismlarining tugʻma mavjud emasligi, atreziyasi va stenozi III uch oylik 60. Q 42 Yoʻgʻon ichakning tugʻma mavjud emasligi, atreziyasi va stenozi 61. Q 42.8 — Yoʻgʻon ichakning boshqa qismlarining tugʻma mavjud emasligi, atreziyasi va stenozi III uch oylik 62. Q 60 Buyrakning ageneziyasi va boshqa reduksion defektlari 63. Q 60.1 Buyraklarning ikki tomonlama ageneziyasi — II uch oylik 64. Q 61 Buyraklarning kistoz kasalligi 65. Q 61.0 — Buyrakning yakka tugʻma kistasi II-III uch oylik 66. Q 61.1 Infantil turdagi buyrak polikistozi — II uch oylik 67. Q 61.4 Buyrak displaziyasi — ikkala buyrak multikistozi Buyrak displaziyasi — yakka buyrak multikistozi II uch oylik 68. Q 62 Buyrak jomlari oʻtkazuvchanligining tugʻma buzilishlari va siydik naylarining tugʻma anomaliyasi 69. Q 62.0 — Tugʻma gidronefroz II-III uch oylik 70. Q 64.1 — Siydik pufagi ekstrofiyasi II-III uch oylik 71. Q 64.9 Siydik ajratuv tizimi aʼzolarining aniqlashtirilmagan tugʻma anomaliyasi — megatsissis — I-II uch oylik 72. Q 66 Suyak-muskul tizimining tugʻma anomaliyasi (rivojlanish nuqsonlari) va deformatsiyalari 73. Q 66.0 — Ot tuyoqli-varus maymoqlik II uch oylik 74. Q 66.1 — Tovon-varus maymoqlik II uch oylik 75. Q 71 Qoʻllar kaltaligiga olib keluvchi nuqsonlar 76. Q 71.0 — Qoʻl (qoʻllar)ning tugʻma toʻliq yoʻqligi II uch oylik 77. Q 71.1 — Qoʻl panjalarning mavjudligida yelka va bilak suyaklarining tugʻma yoʻqligi II uch oylik 78. Q 71.2 — Qoʻl panjalari va bilak suyaklarining tugʻma yoʻqligi II uch oylik 79. Q 71.3 — Qoʻl panja va barmoqlarning tugʻma yoʻqligi II uch oylik 80. Q 71.6 — Qisqichsimon qoʻl panja II uch oylik 81. Q 72 Oyoqlar kaltaligiga olib keluvchi nuqsonlar 82. Q 72.0 — Oyoq (oyoqlar) ning tugʻma toʻliq yoʻqligi II uch oylik 83. Q 72.1 — Tovon mavjudligida son va boldir suyaklarining tugʻma yoʻqligi II uch oylik 84. Q 72.2 — Boldir va tovonning tugʻma yoʻqligi II uch oylik 85. Q 72.3 — Tovon va panjalarning tugʻma yoʻqligi II uch oylik 86. Q 72.7 — Tovonning tugʻma yorilishi II uch oylik 87. Q 73.0 Qoʻlning (qoʻllar) va oyoqning (oyoqlar) aniqlashtirilmagan tugʻma yoʻqligi — I-II uch oylik 88. Q 73.1 Fokomiyeliya — I-II uch oylik 89. Q 73.8 Qoʻllar va oyoqlarning aniqlashtirilmagan kaltaligiga olib keluvchi boshqa nuqsonlar — II uch oylik 90. Q 74.3 Tugʻma koʻp sonli artrogripoz — II-III uch oylik 91. Q 74.8 Qoʻl-oyoqlarning boshqa aniqlashtirilgan tugʻma anomaliyalari-sirenomiyeliya — II uch oylik 92. Q 75.9 Kalla va yuz suyaklarining aniqlashtirilmagan tugʻma anomaliyalari — II-III uch oylik 93. Q 76 Umurtqa pogʻonasi va koʻkrak qafasi suyaklarining tugʻma anomaliyasi (rivojlanish nuqsonlari) 94. Q 76.0 — Spina bifida occulta Prenatal (tugʻruqqacha) davrda aniqlanmasligi mumkin 95. Q 77 Naysimon suyaklar va umurtqa pogʻonasining oʻsish defekti bilan kechuvchi osteoxondrodisplaziyasi 96. Q 77.0 Axondrogeneziya — II-III uch oylik 97. Q 77.4 — Axondroplaziya * II-III uch oylik 98. Q 79 Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, suyak-muskul tizimining tugʻma anomaliyalari (rivojlanish nuqsonlari) 99. Q 79.0 — Tugʻma diafragmal churrasi II uch oylik 100. Q 79.2 — Ekzomfaloz I-II uch oylik 101. Q 79.3 — Gastroshiz I-II uch oylik 102. Q 79.4 Olxoʻrisimon qorin sindromi — II uch oylik 103. Q 87.0 Koʻproq yuzning tashqi koʻrinishiga taʼsir qiluvchi tugʻma anomaliyalar sindromlari-siklopiya — I-II uch oylik 104. Q 89 Boshqa ruknlarda tasniflanmagan, boshqa tugʻma anomaliyalar, koʻp sonli tugʻma rivojlanish nuqsonlari 105. Q 89.4 Yopishgan egizaklar — II uch oylik 106. Q 90 — Daun sindromi * Ultratovush markerlari bilan qonning biokimyoviy oʻzgarishlari mavjud boʻlganda prenatal invaziv muolaja va kariotip tekshiruvi oʻtkaziladi 107. Q 91 Boshqa tugʻma rivojlanish nuqsonlari bilan birga kelgan Edvards sindromi va Patau sindromi — 108. R 83.9 Homila va chaqaloq uchun xos boʻlgan tashqi qoplamlarning aniqlashtirilmagan oʻzgarishi — noimmun homila shishi — —
Vazir A. SHADMANOV
Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri Sh. KUDBIYEV
Toshkent sh.,
2018-yil 17-iyul,
2018-yil 17-iyul
40-A-son