📅 2018-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 31-iyul · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 31 июль · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 31 июля 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 31 July 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ТУЗИЛМАСИ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ДАСТУРИ
Балиқчилик соҳасидаги илмий фаолиятни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Балиқчилик тармоғини жадал ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 6 апрелдаги ПҚ-3657-сон қарори ижросини таъминлаш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази тизимидаги Балиқчилик илмий-тадқиқот институти фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
2. Қуйидагилар:
Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
2018 — 2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш чора-тадбирлари дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раисига, зарурат бўлганда, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ходимларининг чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш жамғармаси доирасида унинг тузилмасига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
3. Қуйидагилар Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
балиқчилик тармоғида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик йўналишларини ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган истиқболли тадқиқот мавзуларини белгилаш;
давлат илмий дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар асосида балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан илмий-тадқиқотларни амалга ошириш;
соҳада селекция-наслчилик ишлари, балиқларни озиқлантириш, шунингдек, балиқлар касалликларининг олдини олиш ва уларни даволаш тадбирларини амалга ошириш бўйича услубий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш;
интенсив технологиялар асосида, жумладан, қафас мосламаларида, ёпиқ айланма сув тизимида, оқар сув бассейнларида, суғориш тармоқлари ва дарё бўйларида балиқ етиштиришнинг инновацион усулларини ишлаб чиқаришга кенг кўламда татбиқ этиш;
балиқчилик тармоғи учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишда иштирок этиш, соҳага оид семинар ва тренинглар ўтказиш;
янги инновацион технологияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш бўйича хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш.
4. Қуйидагилар Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиалларининг фаолиятини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Давлат илмий дастурларини амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар;
«Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси томонидан балиқчилик соҳасидаги илмий-тадқиқотлар учун ажратиладиган маблағлар;
хўжалик юритиш ва хизмат кўрсатишдан тушадиган маблағлар;
халқаро молия институтлари, хорижий ташкилотлар ва донор мамлакатлар грантлари;
қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар.
Белгилансинки, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ва унинг ҳудудий филиалларининг ходимларига республика илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади.
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази:
бир ой муддатда Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг янгиланган уставини ишлаб чиқиб, тасдиқласин ҳамда унинг белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
икки ой муддатда Балиқчилик илмий-тадқиқот институтини иқтидорли ёш олимлар, илмий кадрлар ва малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
6. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, «Қўшёғоч» қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудидаги бинога жойлаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмуродов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 606-сон қарорига 1-ИЛОВА
Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 июлдаги 606-сон қарорига 2-ИЛОВА
2018 — 2021 йилларда балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш ва хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш
Т/р Амалга ошириладиган тадбирлар Молиялаштириш манбалари Ижро муддати Масъуллар I. Балиқчилик соҳасида илмий фаолиятни такомиллаштириш бўйича ташкилий тадбирлар 1. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш мақсадида иқтидорли илмий мутахассисларни жалб этиш. — 2018 йил август-сентябрь Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 2. Республикада балиқчилик тармоғини ривожлантиришнинг 2019 — 2023 йилларга мўлжалланган концепциясини ишлаб чиқиш. — 2018 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 3. Интенсив усулларда балиқ етиштиришни кенг кўламда жорий этиш, юқори маҳсулдор балиқ турларини етиштириш технологияларининг иқтисодий самарадорлигини асослаш ва таклифлар тайёрлаш. — 2019 йил март Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 4. Сувнинг гидрокимёвий таркибини таҳлил қилиш лабораториясини таъмирлаш ва уни жаҳон андозалари бўйича жиҳозлаш. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари 2019 йил июнь Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 5. Балиқчилик соҳасини илмий даражаси бўлган кадрлар билан таъминлаш мақсадида Балиқчилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида белгиланган тартибда илмий даража берувчи Илмий кенгаш ташкил этиш. — 2019 йил июль Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 6. Балиқчилик соҳасида илмий-тадқиқот ишларининг стратегик йўналишларини ва соҳадаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган истиқболли тадқиқот мавзуларини ишлаб чиқиш. — ҳар йили Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 7. Балиқчилик соҳасида олиб борилаётган илмий тадқиқотларнинг устувор ва долзарб йўналишлари учун танлов асосида давлат илмий-техник грантларини ажратиш. Давлат илмий дастурларининг грант маблағлари ҳар йили Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 8. Давлат илмий дастурлари доирасида фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳалар асосида балиқчилик соҳасини жадал ривожлантириш юзасидан илмий-тадқиқотларни амалга ошириш. Давлат илмий дастурларининг грант маблағлари ҳар йили Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 9. Мамлакатимиз табиий кўллари ва сунъий ҳовузларни балиқлантириш, балиқ етиштириш ва овлаш тадбирларини тизимли ташкил этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. — — Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 10. Балиқларни озиқлантиришнинг самарали технологиялари соҳасида техник жиҳатдан тартибга солувчи норматив ҳужжатлар ишлаб чиқиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2019 йил октябрь Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 11. Балиқчилик илмий-тадқиқот институтининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, жумладан, илмий-тадқиқот ишлари учун махсус асбоб-ускуналар ва балиқ овлаш анжомлари билан жиҳозланган махсус транспорт сотиб олиш. Халқаро грантлар 2019 йил декабрь Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Инновацион ривожланиш вазирлиги, тегишли вазирлик ва идоралар 12. Янги балиқ турларини (венгер карпи, тиляпия, лаққасимон, камалак форели, қора сазан ва бошқалар) Ўзбекистон иқлим шароитига мослаштириш ва уларни ўстириш технологияси бўйича илмий-тадқиқотлар ва инновацион изланишлари олиб бориш. «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмасининг Балиқчиликни ривожлантириш жамғармаси маблағлари 2019 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 13. Балиқчилик соҳаси бўйича олий таълим муассасаларининг профессор-ўқитувчилари, докторантлари ва мустақил тадқиқотчи-изланувчилари ҳамда магистрларини фундаментал, амалий ва инновацион лойиҳаларни бажаришга жалб этиш. Давлат илмий дастурларининг грант маблағлари 2019 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 14. Балиқчилик илмий-тадқиқот институти илмий ходимларининг малакасини ошириш ва янги технологияларни кенг жорий этиш мақсадида халқаро анжуманлар ва семинарлар ташкил этиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан график асосида Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти II. Хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш 15. Россия Федерациясининг Астрахань давлат техника университетининг балиқчилик йўналиши бўйича филиалини республикада очиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2018 йил октябрь Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 16. Ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган хорижий мамлакатларнинг етакчи илмий-тадқиқот институтлари билан республикадаги илмий-тадқиқот институтлари ва балиқчилик хўжаликларида тажриба алмашишни йўлга қўйиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2018 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 17. Халқаро ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида хорижий давлатларга хизмат сафарларини ташкил қилиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2018 — 2019 йиллар Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 18. Хорижий давлатларда (Туркия, Россия, Хитой, Вьетнам) интенсив усулда балиқ ўстириш технологиясини, жумладан, қафас усулида балиқ етиштириш тажрибасини ўрганиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2018 — 2019 йиллар Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, Ташқи ишлар вазирлиги, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 19. Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси мутахассислари ва олимлари билан биргаликда шўрланган сизот сувларда балиқ етиштириш технологияларини республикамизда жорий этиш бўйича илмий изланишлар олиб бориш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар 2018 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 20. Хорижий давлатларда балиқчиликни ривожлантириш бўйича ташкил этиладиган малака ошириш курсларида иштирок этиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар 2018 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 21. Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси мутахассислари билан ҳамкорликда республика ҳудудларидаги балиқчилик хўжаликларида ўқув семинарлар ташкил этиш. Халқаро грантлар 2019 йил май Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари 22. Балиқчилик соҳасида юқори тажрибага эга бўлган хорижий мамлакатлар, хусусан, Хитой Халқ Республикаси, Россия Федерацияси, Вьетнам, Туркия, Венгрия давлатлари билан музокаралар ўтказиш ва ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан 2019 йил октябрь Ташқи ишлар вазирлиги, Фанлар академияси, Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат таъминоти илмий-ишлаб чиқариш маркази, «Ўзбекбалиқсаноат» уюшмаси 23. Россия Федерациясининг Астрахань давлат техника университети мутахассислари билан биргаликда карп ва ўсимликхўр балиқларнинг янги, юқори маҳсулдор ота-оналар тўдасини шакллантириш мақсадида селекция — наслчилик ишлари бўйича илмий-тадқиқотлар ўтказиш. Давлат илмий дастурлари грант маблағлари 2019 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 24. Вьетнам давлатининг малакали мутахассислари ва олимлари билан биргаликда тропик балиқ турларини (лаққасимонлар ва тиляпия) озиқлантириш ва улар ўстириш технологияларини ўрганиш ва натижаларини кенг жорий қилиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар 2019 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 25. Хитой Халқ Республикасининг Балиқчилик Фанлар академияси билан биргаликда Ўзбекистон ҳудудида Қизил китобга киритилган «Туркистон мўйловдори» популяциясини кўпайтириш мақсадида унинг биологик хусусиятларини ўрганиш ҳамда гормонал инъекциялар ёрдамида сунъий кўпайтириш ишларини ташкил этиш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар 2019 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти 26. Туркия Республикасининг «Чучук сувлар балиқчилиги» (Трабзон шаҳри) институти билан биргаликда балиқлар ўсишининг сув ҳароратига боғлиқлиги, ўстириш тиғизлиги, озиқлантириш, интенсив тизимларда (ёпиқ сув айланма тизими қурилмаси, қафаслар, бассейнларда) балиқ етиштириш бўйича илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш. Ижрочиларнинг ўз маблағлари ва грантлар 2019 — 2021 йиллар Фанлар академияси, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Балиқчилик илмий-тадқиқот институти
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 31 июль,
606-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
TUZILMASI
ChORA-TADBIRLARI DASTURI
Baliqchilik sohasidagi ilmiy faoliyatni yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Baliqchilik tarmogʻini jadal rivojlantirishga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2018-yil 6-apreldagi PQ-3657-son qarori ijrosini taʼminlash yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi va “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasining Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi tizimidagi Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatini yanada takomillashtirish hamda xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish toʻgʻrisidagi takliflari maʼqullansin.
2. Quyidagilar:
Baliqchilik ilmiy-tadqiqot institutining tuzilmasi 1-ilovaga muvofiq;
2018 — 2021-yillarda baliqchilik sohasida ilmiy faoliyatni takomillashtirish va xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish chora-tadbirlari dasturi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi raisiga, zarurat boʻlganda, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti xodimlarining cheklangan umumiy soni va mehnatga haq toʻlash jamgʻarmasi doirasida uning tuzilmasiga oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.
3. Quyidagilar Baliqchilik ilmiy-tadqiqot institutining asosiy vazifalari va faoliyat yoʻnalishlari etib belgilansin:
baliqchilik tarmogʻida ilmiy-tadqiqot ishlarining strategik yoʻnalishlarini va sohadagi mavjud muammolarni hal etishga qaratilgan istiqbolli tadqiqot mavzularini belgilash;
davlat ilmiy dasturlari doirasida fundamental, amaliy va innovatsion loyihalar asosida baliqchilik sohasini jadal rivojlantirish yuzasidan ilmiy-tadqiqotlarni amalga oshirish;
sohada seleksiya-naslchilik ishlari, baliqlarni oziqlantirish, shuningdek, baliqlar kasalliklarining oldini olish va ularni davolash tadbirlarini amalga oshirish boʻyicha uslubiy va amaliy tavsiyalar ishlab chiqish;
intensiv texnologiyalar asosida, jumladan, qafas moslamalarida, yopiq aylanma suv tizimida, oqar suv basseynlarida, sugʻorish tarmoqlari va daryo boʻylarida baliq yetishtirishning innovatsion usullarini ishlab chiqarishga keng koʻlamda tatbiq etish;
baliqchilik tarmogʻi uchun kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirishda ishtirok etish, sohaga oid seminar va treninglar oʻtkazish;
yangi innovatsion texnologiyalarni ishlab chiqish va joriy etish boʻyicha xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish.
4. Quyidagilar Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning hududiy filiallarining faoliyatini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:
Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjetidan Davlat ilmiy dasturlarini amalga oshirish uchun ajratiladigan mablagʻlar;
“Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasining Baliqchilikni rivojlantirish jamgʻarmasi tomonidan baliqchilik sohasidagi ilmiy-tadqiqotlar uchun ajratiladigan mablagʻlar;
xoʻjalik yuritish va xizmat koʻrsatishdan tushadigan mablagʻlar;
xalqaro moliya institutlari, xorijiy tashkilotlar va donor mamlakatlar grantlari;
qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar.
Belgilansinki, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti va uning hududiy filiallarining xodimlariga respublika ilmiy-tadqiqot muassasalarining tegishli lavozimlari uchun nazarda tutilgan mehnatga haq toʻlash va moddiy ragʻbatlantirish shartlari tatbiq etiladi.
5. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi huzuridagi Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi:
bir oy muddatda Baliqchilik ilmiy-tadqiqot institutining yangilangan ustavini ishlab chiqib, tasdiqlasin hamda uning belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilishini taʼminlasin;
ikki oy muddatda Baliqchilik ilmiy-tadqiqot institutini iqtidorli yosh olimlar, ilmiy kadrlar va malakali mutaxassislar bilan toʻldirish choralarini koʻrsin.
6. Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti Toshkent viloyati, Yangiyoʻl tumani, “Qoʻshyogʻoch” qishloq fuqarolar yigʻini hududidagi binoga joylashtirilsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi raisi S.R. Xolmurodov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vaziri J.A. Xodjayev zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-iyuldagi 606-son qaroriga 1-ILOVA
Baliqchilik ilmiy-tadqiqot institutining
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 31-iyuldagi 606-son qaroriga 2-ILOVA
2018 — 2021-yillarda baliqchilik sohasida ilmiy faoliyatni takomillashtirish va xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish
T/r Amalga oshiriladigan tadbirlar Moliyalashtirish manbalari Ijro muddati Masʼullar I. Baliqchilik sohasida ilmiy faoliyatni takomillashtirish boʻyicha tashkiliy tadbirlar 1. Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti faoliyatining samaradorligini yanada oshirish maqsadida iqtidorli ilmiy mutaxassislarni jalb etish. — 2018-yil avgust-sentyabr Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 2. Respublikada baliqchilik tarmogʻini rivojlantirishning 2019 — 2023-yillarga moʻljallangan konsepsiyasini ishlab chiqish. — 2018-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 3. Intensiv usullarda baliq yetishtirishni keng koʻlamda joriy etish, yuqori mahsuldor baliq turlarini yetishtirish texnologiyalarining iqtisodiy samaradorligini asoslash va takliflar tayyorlash. — 2019-yil mart Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 4. Suvning gidrokimyoviy tarkibini tahlil qilish laboratoriyasini taʼmirlash va uni jahon andozalari boʻyicha jihozlash. “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasining Baliqchilikni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari 2019-yil iyun Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 5. Baliqchilik sohasini ilmiy darajasi boʻlgan kadrlar bilan taʼminlash maqsadida Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti huzurida belgilangan tartibda ilmiy daraja beruvchi Ilmiy kengash tashkil etish. — 2019-yil iyul Fanlar akademiyasi, Qishl�q xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Oliy attestatsiya komissiyasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 6. Baliqchilik sohasida ilmiy-tadqiqot ishlarining strategik yoʻnalishlarini va sohadagi mavjud muammolarni hal etishga qaratilgan istiqbolli tadqiqot mavzularini ishlab chiqish. — har yili Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 7. Baliqchilik sohasida olib borilayotgan ilmiy tadqiqotlarning ustuvor va dolzarb yoʻnalishlari uchun tanlov asosida davlat ilmiy-texnik grantlarini ajratish. Davlat ilmiy dasturlarining grant mablagʻlari har yili Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 8. Davlat ilmiy dasturlari doirasida fundamental, amaliy va innovatsion loyihalar asosida baliqchilik sohasini jadal rivojlantirish yuzasidan ilmiy-tadqiqotlarni amalga oshirish. Davlat ilmiy dasturlarining grant mablagʻlari har yili Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 9. Mamlakatimiz tabiiy koʻllari va sunʼiy hov�zlarni baliqlantirish, baliq yetishtirish va ovlash tadbirlarini tizimli tashkil etish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. — — Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 10. Baliqlarni oziqlantirishning samarali texnologiyalari sohasida texnik jihatdan tartibga soluvchi normativ hujjatlar ishlab chiqish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan 2019-yil oktyabr Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 11. Baliqchilik ilmiy-tadqiqot institutining moddiy-t�xnika bazasini mustahkamlash, jumladan, ilmiy-tadqiqot ishlari uchun maxsus asbob-uskunalar va baliq ovlash anjomlari bilan jihozlangan maxsus transport sotib olish. Xalqaro grantlar 2019-yil dekabr Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, tegishli vazirlik va idoralar 12. Yangi baliq turlarini (venger karpi, tilyapiya, laqqasimon, kamalak foreli, qora sazan va boshqalar) Oʻzbekiston iqlim sharoitiga moslashtirish va ularni oʻstirish texnologiyasi boʻyicha ilmiy-tadqiqotlar va innovatsion izlanishlari olib borish. “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasining Baliqchilikni rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari 2019 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 13. Baliqchilik sohasi boʻyicha oliy taʼlim muassasalarining professor-oʻqituvchilari, doktorantlari va mustaqil tadqiqotchi-izlanuvchilari hamda magistrlarini fundamental, amaliy va innovatsion loyihalarni bajarishga jalb etish. Davlat ilmiy dasturlarining grant mablagʻlari 2019 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 14. Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti ilmiy xodimlarining malakasini oshirish va yangi texnologiyalarni keng joriy etish maqsadida xalqaro anjumanlar va seminarlar tashkil etish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan grafik asosida Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti II. Xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot muassasalari bilan xalqaro hamkorlikni yoʻlga qoʻyish 15. Rossiya Federatsiyasining Astraxan davlat texnika universitetining baliqchilik yoʻnalishi boʻyicha filialini respublikada ochish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan 2018-yil oktyabr Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Tashqi ishlar vazirligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 16. Hamkorlik aloqalari oʻrnatilgan xorijiy mamlakatlarning yetakchi ilmiy-tadqiqot institutlari bilan respublikadagi ilmiy-tadqiqot institutlari va baliqchilik xoʻjaliklarida tajriba almashishni yoʻlga qoʻyish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan 2018 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 17. Xalqaro hamkorlik aloqalarini mustahkamlash maqsadida xorijiy davlatlarga xizmat safarlarini tashkil qilish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan 2018 — 2019-yillar Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Tashqi ishlar vazirligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 18. Xorijiy davlatlarda (Turkiya, Rossiya, Xitoy, Vyetnam) intensiv usulda baliq oʻstirish texnologiyasini, jumladan, qafas usulida baliq yetishtirish tajribasini oʻrganish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan 2018 — 2019-yillar Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, Tashqi ishlar vazirligi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 19. Xitoy Xalq Respublikasining Baliqchilik Fanlar akademiyasi mutaxassislari va olimlari bilan birgalikda shoʻrlangan sizot suvlarda baliq yetishtirish texnologiyalarini respublikamizda joriy etish boʻyicha ilmiy izlanishlar olib borish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari va grantlar 2018 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 20. Xorijiy davlatlarda baliqchilikni rivojlantirish boʻyicha tashkil etiladigan malaka oshirish kurslarida ishtirok etish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari va grantlar 2018 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 21. Xitoy Xalq Respublikasining Baliqchilik Fanlar akademiyasi mutaxassislari bilan hamkorlikda respublika hududlaridagi baliqchilik xoʻjaliklarida oʻquv seminarlar tashkil etish. Xalqaro grantlar 2019-yil may Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi va viloyat hokimliklari 22. Baliqchilik sohasida yuqori tajribaga ega boʻlgan xorijiy mamlakatlar, xususan, Xitoy Xalq Respublikasi, Rossiya Federatsiyasi, Vyetnam, Turkiya, Vengriya davlatlari bilan muzokaralar oʻtkazish va oʻzaro hamkorlik aloqalarini oʻrnatish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari hisobidan 2019-yil oktyabr Tashqi ishlar vazirligi, Fanlar akademiyasi, Qishloq xoʻjaligi va oziq-ovqat taʼminoti ilmiy-ishlab chiqarish markazi, “Oʻzbekbaliqsanoat” uyushmasi 23. Rossiya Federatsiyasining Astraxan davlat texnika universiteti mutaxassislari bilan birgalikda karp va oʻsimlikxoʻr baliqlarning yangi, yuqori mahsuldor ota-onalar toʻdasini shakllantirish maqsadida seleksiya — naslchilik ishlari boʻyicha ilmiy-tadqiqotlar oʻtkazish. Davlat ilmiy dasturlari grant mablagʻlari 2019 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 24. Vyetnam davlatining malakali mutaxassislari va olimlari bilan birgalikda tropik baliq turlarini (laqqasimonlar va tilyapiya) oziqlantirish va ular oʻstirish texnologiyalarini oʻrganish va natijalarini keng joriy qilish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari va grantlar 2019 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 25. Xitoy Xalq Respublikasining Baliqchilik Fanlar akademiyasi bilan birgali�da Oʻzbekiston hududida Qizil kitobga kiritilgan “Turkiston moʻylovdori” populatsiyasini koʻpaytirish maqsadida uning biologik xususiyatlarini oʻrganish hamda gormonal inyeksiyalar yordamida sunʼiy koʻpaytirish ishlarini tashkil etish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari va grantlar 2019 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti 26. Turkiya Respublikasining “Chuchuk suvlar baliqchiligi” (Trabzon shahri) instituti bilan birgalikda baliqlar oʻsishining suv haroratiga bogʻliqligi, oʻstirish tigʻizligi, oziqlantirish, intensiv tizimlarda (yopiq suv aylanma tizimi qurilmasi, qafaslar, basseynlarda) baliq yetishtirish boʻyicha ilmiy-tadqiqot ishlarini olib borish. Ijrochilarning oʻz mablagʻlari va grantlar 2019 — 2021-yillar Fanlar akademiyasi, Veterinariya va chorvachilikni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Baliqchilik ilmiy-tadqiqot instituti
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 31-iyul,
606-son