UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 7-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 7 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 7 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 7 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

КОНЦЕПЦИЯСИ

«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикасида давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини ривожлантириш борасида изчил ишлар олиб борилмоқда.

Шу билан бирга, бугунги туб демократик ислоҳотлар давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашни, уларнинг жамоатчилик билан алоқаларини янги босқичда ривожлантиришни тақозо этмоқда.

2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга оид вазифаларни амалда рўёбга чиқариш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини янада такомиллаштириш, ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга аҳолининг муносабатини тизимли ўрганиш бўйича ролини кучайтириш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида ва доимий равишда муносабат билдиришини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси (кейин ўринларда Концепция деб аталади) 1-иловага мувофиқ, Концепцияни амалга ошириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда «йўл харитаси» деб аталади) 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Концепция ва «йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича масъулият давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг раҳбарлари зиммасига юклансин.

3. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигига Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси ва Ўзбекистон мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди билан биргаликда ушбу қарорнинг мазмун ва моҳиятини ҳамда унинг амалга оширилишини кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Л.Х. Тангриев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорига 1-ИЛОВА

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш

Мамлакатда давлат органларининг виртуал маконда иштирокини таъминлаш, электрон давлат хизматлари кўрсатишнинг ягона тизимини ривожлантириш, давлат органларининг аҳоли билан мулоқотини такомиллаштиришнинг янги механизмларини жорий қилиш борасида изчил ишлар амалга оширилмоқда.

Давлат ҳокимияти тизимида янги институт — Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, жойларда эса Халқ қабулхоналари ташкил этилди. Ушбу тузилмалар барча даражалардаги давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фуқаролар билан уларнинг энг муҳим муаммоларини ҳал этиш бўйича самарали ҳамкорлик тизимига айланди.

Жадал ривожланаётган миллий ахборот-коммуникация инфратузилмасининг янги ахборот технологияларини фаол қўллаш ҳисобига давлат органларининг жисмоний ва юридик шахслар, тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро тезкор алоқа ўрнатишини таъминламоқда.

Шу билан бирга, ушбу соҳада ислоҳотларнинг ҳозирги босқичи, ривожланишнинг замонавий тенденциялари давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг янада очиқлиги ва шаффофлигини, қарорлар қабул қилишда жамоатчилик билан фаол ҳамкорликни таъминлаш борасида бир қатор тизимли муаммо ва камчиликлар сақланиб қолмоқда. Чунончи:

биринчидан, Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги (кейинги ўринларда Интернет деб аталади) миллий ахборот ресурслари мамлакатнинг инновацион ривожланиш йўлига, рақамли жамият ва иқтисодиётга ўтиш, ахборотлашган жамият шаклланиши билан боғлиқ муҳим вазифаларни амалга оширишга етарли даражада хизмат қилмаяпти;

иккинчидан, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга аҳолининг муносабатини тизимли ўрганиш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида ва доимий равишда муносабат билдиришини самарали ташкил этиш борасидаги фаолияти ҳозирги кун талабларига тўла жавоб бермайди;

учинчидан, давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш борасидаги ишлар янгича инновацион ёндашувни талаб этмоқда;

тўртинчидан, Ўзбекистоннинг тезкор «рақамли тараққиёти»ни ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорлиги етарли даражада ривожланмаган;

бешинчидан, аҳолининг ахборот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш, соҳада илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига етарли даражада эътибор қаратилмаяпти;

олтинчидан, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантиришда қўшимча чоралар белгилаш талаб этилмоқда.

Ушбу Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепцияси (кейинги ўринларда Концепция деб аталади) 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришга оид вазифаларни амалий жиҳатдан рўёбга чиқариш ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги иштирокини янада такомиллаштириш, ахборот хизматларининг жамоатчилик фикрини, ушбу органлар томонидан қабул қилинаётган қарорларга муносабатини тизимли ўрганиш, рўй бераётган воқеа-ҳодисаларга давлат органларининг ўз вақтида муносабат билдиришини самарали ташкил этиш мақсадида ишлаб чиқилган.

1-боб. Концепциянинг асосий вазифалари ва тамойиллари

1. Қуйидагилар концепциянинг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ўзбекистонда ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш, Интернет тармоғини фуқаролар, жамият ҳамда давлат эҳтиёжларидан келиб чиққан холда уларнинг барқарор ижтимоий, маданий ва иқтисодий тараққиётига хизмат қилувчи маълумотлар билан бойитиш, глобал виртуал маконда миллий ахборот маҳсулотларини кенг тарқатиш;

аҳоли билан мулоқотнинг ва икки томонлама алоқанинг фаол ва самарали шаклларини жорий этиш, айниқса, қарорлар қабул қилишда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, режали ҳамда репрезентатив ахборот-коммуникация алоқаларини таъминлаш;

давлат бошқаруви тизимига, ижтимоий-иқтисодий соҳаларга, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича кенг миқёсли ишларни изчил давом эттириш ва уларни янги босқичга олиб чиқиш;

Ўзбекистон ҳамда унинг иқтисодиёти, ижтимоий ва гуманитар соҳаларда замонавий рақамли технологияларни кенг жорий этишни бизнес тузилмалари ва фуқаролик жамияти институтлари иштирокида амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий шароитларини яхшилаш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги иштирокини, аҳолининг ахборотдан ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш мақсадида илмий тадқиқотлар ҳамда ишланмаларни кўпайтириш, соҳада кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш;

халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш мақсадида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш;

кичик бизнес вакиллари ва аҳолининг рақамли иқтисодиёт маконини шакллантиришдаги фаол иштирокини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш самарадорлигига ишончини оширишга қаратилган ташкилий шарт-шароитлар яратиш ва унинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш;

виртуал макондаги муносабатларни тартибга солиш мақсадида қонун ҳужжатларини такомиллаштириш, ахборотлашган жамиятни шакллантириш, жамият ва давлат фаолиятида рақамли технологияларни, ахборот технологияларини ривожлантириш, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини, шунингдек, Интернет миллий сегментининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш.

2. Концепция қуйидаги асосий тамойилларга таянади:

инсон ҳуқуқларининг устуворлиги;

қонунийлик;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги;

икки томонлама алоқа;

ижтимоий йўналтирилганлик;

ахборот маконининг бирлиги;

тизимлилик

ахборотни ҳимоя қилиш.

2-боб. Концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари

3. Қуйидагилар концепцияни амалга оширишнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

а) ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш.

Ушбу йўналишда:

жамиятга ахборот ва билим қадриятларини сингдириш, мамлакатнинг инновацион ривожланиши ва жаҳон «рақамли ҳамжамияти»га интеграциялашуви, «рақамли иқтисодиётга» ўтишига хизмат қиладиган веб-ресурсларни шакллантириш, уларни тижоратлаштириш ҳамда ташкилий, моддий-техник ва молиявий қўллаб-қувватлашнинг самарали механизмларини жорий қилиш бўйича тизимли чораларни амалга ошириш;

Интернетда миллий сегментни ғоявий-мафкуравий жиҳатдан бойитиш, фойдаланувчилар, энг аввало, ёшларнинг замонавий талаб ва эҳтиёжларига мос бўлган оммабоп ахборот ресурслари, медиа-маҳсулотлар, бадиий, мультипликацион ва ҳужжатли фильмларни яратиш ва ривожлантириш ҳамда Интернет журналистикасини тараққий эттириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг замонавий веб-ресурсларини фуқаролар, фуқаролик жамияти институтлари ва бизнес тузилмаларнинг интеллектуал ва ахборот эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда шакллантириш;

Интернетда иқтисодиёт, таълим, фан ва техника, соғлиқни сақлаш, маданият, ҳуқуқ ва бошқа соҳаларга оид таълим муассасалари ўқув дастурлари билан уйғунлашган замонавий ахборот ресурслари салмоғини ошириш;

Интернетда маҳаллий ва хорижий инвесторларни мамлакатимизда бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар, ислоҳотларни амалга ошириш жараёни тўғрисидаги ахборотлар, ахборот-таҳлилий ва статистик маълумотлар билан таъминлашга хизмат қиладиган Инвестициявий ва бошқа порталларни ривожлантириш;

Интернетнинг глобал ва миллий сегментини ривожлантириш тенденцияларини доимий равишда ўрганиб бориш, веб-ресурслар контентини шакллантириш механизмларини такомиллаштириш, Интернетда юртимизда яратилаётган миллий ахборот ресурсларини янада оммалаштириш ва тарғиб қилиш;

Интернет манбаларини ўзбек тилидаги адабиётлар билан тўлдириш бўйича чоралар-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жаҳон адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига таржима қилиш ва нашр этиш, мумтоз ва замонавий ўзбек адабиётининг илғор намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш ва чет элларда ўрганиш ишларини тизимли асосда йўлга қўйиш;

ижтимоий тармоқлардаги миллий контентни янада бойитиш ва уларнинг хорижий ахборот ресурслари, Интернетга кириб боришини кучайтириш ҳамда Ўзбекистон ижтимоий тармоқлари ва мессенжерлари фаолиятини такомиллаштириш, уларнинг жозибадорлиги ва мазмундорлигини ошириш эвазига фойдаланувчилар аудиториясини кенгайтириш;

мамлакат ички ва ташқи сиёсатини ҳамда иқтисодий устуворликларини самарали амалга ошириш, хорижий инвестицияларни жалб этиш, миллий брендларни яратиш, маҳсулот ва хизматларни дунё ва минтақа бозорларига олиб киришга йўналтирилган ахборот, ахборот-таҳлилий ресурсларни шакллантириш;

Ўзбекистоннинг ижобий имижини ривожлантириш, дунё рейтингларида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар тараққиёт борасида мамлакат кўрсаткичлари даражасини кўтаришга хизмат қиладиган ахборот контентини қўллаб-қувватлаш ва шакллантириш соҳасида ижтимоий шерикликни ҳамда давлат ва хусусий сектор ҳамкорлигини ташкил қилиш.

б) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, тизимли мулоқотини таъминлаш ва ахборот-коммуникатив алоқаларини кучайтириш.

Ушбу йўналишда:

жамоатчиликка давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти тўғрисида тизимли равишда ахборот бериб бориш, аҳолининг очиқ ахборот ресурсларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлигида, авваламбор жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, очиқлик ва шаффофлик тамойилларига асосланган ҳолда самарали қарорлар қабул қилиш тизимини яратишда инновацион ёндашувларни жорий этиш;

жамиятда, айниқса, жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этиш, очиқлик ва шаффофликка асосланган қарорлар қабул қилиш тизимини яратишда давлат органлари билан фуқаролик жамияти институтлари ва аҳолининг ўзаро ҳамкорлигини ташкиллаштиришда инновацион ёндашувларини татбиқ этиш. Жумладан, бу борада қонун лойиҳаларини аҳоли кенг қатламлари иштирокида жамоатчилик муҳокамаси ва ижтимоий экспертизадан ўтказиш тизимини ривожлантириш, Интернетда махсус «майдонча»лар яратиш ҳамда аҳолига давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, уларнинг мансабдор шахслари томонидан фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларига оид қабул қилинган ва қилинаётган қарорларни тушунтириш ишларини тизимли йўлга қўйиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари билан нодавлат нотижорат ташкилотлар, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари ўртасида аҳоли билан ўзаро таъсирчан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш ва қабул қилинаётган қарорлар ҳақида жамоатчилик фикрини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш борасида самарали ижтимоий шерикликни ташкил этиш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг очиқ коллегиал йиғилишларида мансабдор шахсларнинг фаолиятига оид ва ижтимоий аҳамиятга молик бўлган, фуқаролар ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқуқи ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар юзасидан ахборотларини тинглаш;

ҳар бир кўча, маҳалла, туман, шаҳар ва минтақа бўйича социологик сўровлар ўтказиш, уларнинг натижалари бўйича аҳолининг аниқ фикр ва мулоҳазаларининг «ижтимоий хариталари»ни тузиш, шунингдек, аниқланган муаммоларни ҳал қилиш ва минтақани социал-иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш бўйича «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

аҳоли билан узвий алоқа қилишнинг кўпканалли ахборот-коммуникацион тизимининг замонавий шаклларини (хусусан, жонли эфир орқали мулоқот, эксперт кенгашлари ишини ташкил қилиш ва шу кабилар) амалиётини кенгайтириш.

в) давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш.

Ушбу йўналишда:

давлат ва хўжалик бошқаруви, электрон ҳукумат тизимига, шу жумладан, ахборотлашган жамият ва рақамли иқтисодиётни қарор топтиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот технологиялари ва коммуникацияларини кенг жорий этиш бўйича комплекс чораларни амалга ошириш;

рақобатбардош дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ички бозорини ривожлантириш, давлат электрон ва телекоммуникациялар хизматлари кўламини кенгайтириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ахборот ва ресурслар тизимини, идоралараро электрон ҳамкорликни, ягона электрон реестрлар ва «ягона дарча» тамойили асосида электрон ва виртуал давлат хизматлари тизимини такомиллаштириш;

телекоммуникациялар инфратузилмасини модернизациялаш, Интернетга мамлакатнинг ҳар бир ҳудудидан кириш имкониятларини «охирги миль» тамойили асосида кенгайтириш, мультисервис алоқа тизимини, мобил алоқа бозори, телекоммуникацияларнинг бошқа замонавий хизматлари ҳамда логистика ва почта хизматларини ривожлантириш;

янги ахборот тизимлари, дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базасини ишлаб чиқиш, жисмоний ва юридик шахсларга ахборот тақдим этишнинг замонавий шаклларини жорий этиш, жамият аъзолари ҳамда бизнес соҳаси вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда маъмурий тўсиқларга барҳам бериш, ҳужжатлар қоғоз шаклида айланишини камайтириш;

электрон тижорат инфратузилмасини модернизация қилиш, яқин келажакда ушбу бизнес сегментини ривожланган давлатлар даражасига кўтариш;

инновацион лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий рақобатбардош ва экспортбоп дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш, технопарклар ва коворкинг-марказлар фаолиятини ташкил қилишга хорижий инвестицияларни жалб этиш, давлат ва хусусий сектор ҳамкорлиги механизмини татбиқ этишни рағбатлантириш, тегишли қулай шарт-шароитларни яратиш;

Миллий ахборот тизимида ахборот хавфсизлигини таъминлашни такомиллаштириш, унинг ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, дастурий маҳсулотлари ва тармоқларини ҳимоя қилишда замонавий технологияларни жорий этиш, шахсий ва биометрик маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва сақлашнинг ҳимояланган технологиясини кенг қўллаш.

г) Ўзбекистоннинг тезкор «рақамли тараққиёти», иқтисодиёти, ижтимоий, социал ва гуманитар соҳаларини бизнес ва фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигида ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш.

Ушбу йўналишда:

рақамли технологияларни жорий этиш, иқтисодиёт соҳаларининг рақамли трансформациясига эришиш, миллий IT-индустрияни ривожлантириш, соҳага инвестицияларни жалб этиш учун кенг имкониятлар яратиш орқали рақамли иқтисодиётнинг ўсишини таъминлаш;

фуқаролар, бизнес ва давлатнинг глобал иқтисодиёт ва очиқ бозорлардаги иштироки, рақобатбардошлиги ва муваффақиятга эришишини таъминлаш мақсадларида рақамли тизимлар стандартлари, платформалар ва инфратузилмаларни ривожлантириш;

қишлоқ хўжалиги ва саноатни рақамлаштириш сиёсатини тизимли амалга ошириш ва бунинг эвазига янги рақамли иш ўринлари яратиш;

замонавий интеллектуал тизимларни жорий қилиш, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, коммунал хизмат, туризм соҳаларига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, шунингдек, ақлли ва хавфсиз шаҳарлар ва минтақалар технологияларини барпо қилиш орқали аҳолининг турмуш даражасини юксалтириш;

рақамли иқтисодиётнинг устувор йўналишларини глобал рақамли макон шаклланиши шароитида мамлакатнинг технологик рақобатбардошлигини таъминлаш талабларидан келиб чиққан ҳолда белгилаш ва ривожлантириш;

ишлаб чиқариш, савдо, хизмат кўрсатиш соҳаларини ташкил қилишга рақамли иқтисодиёт ютуқлари ва глобал рақамли макон шаклланиши ва ривожланиши қонуниятларини инобатга олган ҳолда самарали инновацион ёндашувларни жорий қилиш;

миллий «қаттиқ рақамли инфратузилмалар»ни, хусусан, кенг майдонда қайд этиладиган телекоммуникацион инфратузилма ва мобил алоқа инфратузилмаларини, рақамли телевидение ва радио, Буюмлар интернети, шунингдек, ҳисоблаш инфратузилмаси, маълумотларни виртуаллаштириш ва сақлаш, киберхавфсизлик инфратузилмаси, махсус инфратузилмаларни ривожлантириш;

миллий «юмшоқ рақамли инфратузилмалар» — идентификация ва ишонч инфратузилмалари, очиқ маълумотлар, интероперабеллик, блокчейн, электрон ҳисоблагичлар ва транзакциялар, электрон тижорат, давлат хизматлари, турмуш фаровонлигини таъминлаш (тиббиёт, таълим, транспорт ва бошқалар)ни ривожлантириш;

миллий рақамли иқтисодиёт хавфсизлигини ҳамда мамлакатнинг глобал рақамли иқтисодиёт ва глобал рақамли макон шаклланиши жараёнларида самарали иштирок этишини таъминлаш бўйича чоралар кўриш.

д) давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда мавжудлигини таъминлаш, аҳолининг ахборотдан, рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутувчи илмий тадқиқотлар, ишланмаларни рағбатлантириш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш.

Ушбу йўналишда:

инновацион ғоялар, ишланмалар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш, давлат ва жамият бошқаруви тизимини ривожлантиришга йўналтирилган илмий тадқиқотлар олиб бориш, давлат хизматлари сифатини юксалтириш;

давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ходимларининг стратегик ва лойиҳавий бошқарув, менежмент, маркетинг, ахборот технологиялари ҳамда коммуникация соҳаларида малакасини тизимли равишда ошириб бориш;

ахборот тизимлари ва дастурий маҳсулотларни бошқариш ва ишлаб чиқариш жараёнларини автоматлаштиришни жорий этиш мақсадида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари ходимлари учун олий таълим муассасалари базасида ўқув курслари ташкил қилиш;

фуқаролар учун рақамли дунё афзалликлари ва имкониятларидан кенг фойдаланишни таъминлаш, инсон капиталини ривожлантириш, рақамли саноат ва рақамли тадбиркорликни ривожлантириш мақсадларида ҳамда ахборот технологиялари ва коммуникациялар ривожланиши сурати ва ўзгаришларини инобатга олган ҳолда кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш;

ахборот ташувчилар ва компьютер технологиялари, виртуал кутубхоналар, оптималлаштирилган ўқув-методик комплекс ва бошқалар ёрдамида виртуал таълим тизими — ягона ахборот-таълим маконини шакллантириш;

аҳолининг малака ошириш ва рақамли экотизим интерактив маконга тегишли бўлган рақамли иқтисодиёт талабларига ижтимоий мослашувчанлиги масалаларини узлуксиз ўрганиб бориш, рақамли ишчи муҳит ва билимлар жамияти талабларидан келиб чиққан ҳолда кишиларнинг билим ва малакасини ошириш, инсоннинг бутун ҳаёти давомида таълим тизимида рақамли воситалардан кенг фойдаланишини таъминлаш;

ёш иқтидор эгаларини аниқлаш ва уларнинг истеъдодларини рўёбга чиқаришда чуқур ўйланган, илғор фан ютуқларига таянадиган инновацион усулларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

е) глобал виртуал ва рақамли маконни шакллантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш.

Ушбу йўналишда:

жамият ва давлатни рақамлаштириш борасида ривожланган мамлакатлар тажрибасини чуқур ўрганиш ва амалиётга татбиқ қилиш;

мамлакатнинг глобал рақамли иқтисодиёт ва глобал рақамли макон тараққиёти жараёнларида самарали иштирок этишини таъминлаш мақсадида икки томонлама ва кўп томонлама стратегик халқаро муносабатларни кенгайтириш;

халқаро консалтинг компаниялари ва экспертларни жалб қилган ҳолда миллий IT-инфратузилмасини ҳамда унинг моддий-техник базасини ривожлантириш;

халқаро ва хорижий ташкилотлар, илмий-текшириш муассасалари билан ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш соҳасида халқаро техник стандартларни татбиқ қилишни ташкил этиш ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни ривожлантириш;

Ўзбекистоннинг халқаро ижобий имижини илгари суришда «очиқ дипломатия» воситаларидан кенг фойдаланиш, аввало, миллий ва хорижий экспертлар жамиятлари, оммавий ахборот воситалари, жамоатчилик ва илмий доиралар билан манзилли ахборот ҳамкорлигини кенгайтириш;

рақамли иқтисодиёт соҳасидаги халқаро шартнома ва бошқа халқаро ҳуқуқий ҳужжатлардан келиб чиқиб миллий қонунчиликни такомиллаштириш.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 7 августдаги 622-сон қарорига 2-ИЛОВА

Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал маконда иштирокини фаоллаштириш концепциясини амалга ошириш бўйича

Т/р Тадбирнинг номи Амалга ошириш шакли Бажариш муддати Ижро учун масъуллар I. Ахборотлашган жамиятни жадал шакллантириш 1. Виртуал маконда Ўзбекистон Миллий кутубхонаси китоб фонди, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари захираларидан оммавий фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2018 йил декабрь Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фанлар академияси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. «Википедия» интернет-энциклопедиясини Ўзбекистон тўғрисидаги маълумотлар билан тўлдириш, шунингдек, «Википедия»нинг ўзбек тилидаги версияси мундарижасини бойитиш бўйича кўнгиллиларни жалб этиш механизмларини ишлаб чиқиш. Ижрочиларнинг қўшма режаси 2018 йил ноябрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 3. usport.uz лойиҳаси доирасида доимий равишда янгиланиб турадиган спортчилар ва Ўзбекистонда мавжуд янги спорт турлари ҳақида маълумотлар базасини яратиш. Ижрочиларнинг қўшма режаси 2019 йил март Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Спорт федерациялари 4. «Сафар компаси» ахборот тизимини маълумотлар билан тўлдириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш ва лойиҳани Интернетда янада оммалаштириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори Доимий Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 5. Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғи, ижтимоий тармоқларда мамлакатнинг бой маданий ва тарихий мероси ҳақида маълумот беришга қаратилган «Виртуал дунёда Ўзбекистон музейлари» лойиҳасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2018 йил август Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 6. Виртуал маконда Ўзбекистоннинг инвестицион ва иқтисодий салоҳиятини намойиш этишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, махсус порталларни маҳаллий ва хорижий инвесторларни Ўзбекистон иқтисодиёти ва ижтимоий-гуманитар соҳаларига инвестиция киритишга жалб этишга қаратилган ахборотлар билан тўлдириш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори 2018 йил ноябрь Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, Фанлар академияси, тадқиқот ва таҳлил марказлари 7. Жаҳонга таниқли диний арбобларнинг радикализм, экстремизм ва терроризмнинг салбий оқибатларини очиб берувчи фикрларини тўплаш, таржима қилиш ва диний-маърифий веб-сайтларга жойлаштириш. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши баёни 2018 — 2021 йиллар мобайнида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ислом цивилизацияси маркази Имом Бухорий номидаги халқаро марказ, Беруний номидаги Шарқшунослик институти 8. Бутунжаҳон Интернет ахборот тармоғида муаллифлик ҳуқуқига амал қилган ҳолда бадиий, ҳужжатли, маданий-маърифий фильмларни жойлаштириб бориш. Ижрочиларнинг чора-тадбирлар режаси Доимо «Ўзбеккино» миллий агентлиги, Адлия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 9. Ўзбекистоннинг глобал виртуал макондаги туристик салоҳиятини таъминлаш, туризм соҳасида фаол реклама ва ахборот сиёсатини олиб бориш, бой тарихий-маданий меросни кенг тарғиб қилиш, мамлакатнинг туристик имижини ривожлантириш, миллий туристик маҳсулотлар ва брендларни халқаро туристик бозорларга жалб этишга қаратилган «Visit Uzbekistan» («Uzbekistan — your dreams», «Ўзбекистон — орзуингиздаги мамлакат», «Wonderful Uzbekistan», «Ғаройиб Ўзбекистон» ва ҳоказо) лойиҳаларини амалга ошириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2019 йил январь Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 10. Глобал виртуал маконда Ўзбекистоннинг китоб маҳсулоти, хусусан, жаҳон адабиётининг дурдона асарларини таржима қилиш ва чоп этиш, ўзбек адабиётининг мумтоз ва замонавий намуналарини хорижий тилларга таржима қилиш, мамлакат ҳудудларида ва чет элларда китоб дўконлари тармоғини янада ривожлантиришни таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Ижрочиларнинг қўшма иш режаси 2018 йил сентябрь Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси 11. Ўзбекистон арбоблари (arboblar.uz) лойиҳаси контентини маълумотлар билан тўлдириш. Ижтимоий тармоқларда арбоблар ҳақидаги маълумотларни оммалаштириш. Чора-тадбирлар режаси Ҳар йили «Ўзбеккино» МА, Маданият вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи 12. Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш ва қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг жаҳон рейтингларида ижтимоий, сиёсий, иқтисодий ва гуманитар ривожланишдаги ўрнини изчиллик билан ошириб бориш, жаҳон ва минтақа бозорларида миллий брендларни тарғиб этиш соҳасида ижтимоий ва давлат-хусусий ҳамкорлигини ташкил қилиш бўйича компалекс чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. Ижрочиларнинг қўшма чора-тадбирлар дастури Доимо Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, «Ўзбеккино» МА, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар II. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг жамоатчилик билан барқарор, тизимли мулоқотини таъминлаш ва ахборот-коммуникатив алоқаларини кучайтириш 13. Миллий ва хорижий ижтимоий тармоқларда давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг расмий саҳифаларини янада фаоллаштириш ва ривожлантириш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида уларнинг фаолиятини кенг ёритишга ахборот хизматларини жалб қилиш. Идоравий дастурларни қабул қилиш 2018 йил сентябрь Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 14. Ижтимоий, иловали технологиялар, маълумотлар таҳлили технологиялари, Буюмлар интернетини давлат бошқаруви тизимига кенг жорий қилишга қаратилган давлат секторининг унумли фаолиятини таъминлаш, шу жумладан, давлат харидлари соҳасида рақамли технологияларни қўллаш, эгалик ҳуқуқларини рўйхатдан ўтказиш. Идоралараро режаларни қабул қилиш 2018 йил октябрь Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 15. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларини рақамлаштириш, давлат хизматчисининг рақамли иш жойини ташкил қилишнинг тегишли технологик концепцияси бўйича режаларни ишлаб чиқиш ва жорий қилиш. Идоравий дастурларни қабул қилиш 2018 йил ноябрь Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 16. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг фуқаролик жамияти институтлари, аҳоли билан, энг аввало, жойларда муҳим масалаларни ҳал қилишда самарали қарор қабул қилиш, уларнинг очиқлиги ва шаффофлигига инновацион ёндашувни жорий этишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ижтимоий муҳокамаси ва жамоатчилик экспертизаси тизимини кенг қўллаш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан уларнинг масъул мансабдор шахслари томонидан қабул қилинаётган фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинлиги ва қонуний манфаатларига тааллуқли қарорларини аҳолига тушунтириш. Идоравий дастурларни қабул қилиш 2018 йил август Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 17. Нодавлат нотижорат ташкилотлари, ўзини ўзи бошқариш органлари ва оммавий ахборот воситалари билан Интернет ва рақамли технологиялар имкониятларидан фойдаланган ҳ олда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан қабул қилинган қарорларнинг амал қилиши бўйича аҳоли билан амалий ва самарадор алоқани ташкил қилиш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ва мониторинг олиб бориш. Идоравий ҳужжатлар 2018 йил август Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 18. Жамоатчилик билан алоқаларни замонавий кўринишда ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва уларнинг мониторингини амалга ошириш, аҳоли билан очиқ мулоқотнинг янги таъсирчан механизм ва усулларини жорий қилиш. Чора-тадбирлар дастурлари 2018 йил август Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари III. Давлат бошқаруви тизими, ижтимоий-иқтисодий соҳалар, аҳолининг кундалик ҳаётига ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ қилиш 19. Телекоммуникация инфратузилмасини модернизациялаш, «охирги миль» тамойили асосида Интернетга киришни кенгайтириш, мобил алоқа бозори, бошқа замонавий телекоммуникация хизматлари, шунингдек, логистика ва почта алоқаси хизматларини к?рсатишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2018 йил август Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 20. Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот тизимлари ва ресурслари, идоралараро электрон алоқа, ягона электрон рўйхатга олиш ва маълумотлар базалари, электрон ва виртуал давлат хизматлари тизимларини «ягона дарча» тамойили асосида ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори 2018 йил август Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 21. Янги дастурий маҳсулотлар, маълумотлар базаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, жисмоний ва юридик шахсларга электрон давлат хизматлари кўрсатишни кенг жорий этиш, жамият ва бизнес учун ортиқча маъмурий харажатларни бартараф этиш, ҳужжат ишларини қисқартириш. Илмий-амалий конференция ўтказиш 2018 йил сентябрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 22. Хорижий инвестицияларни жалб қилишни рағбатлантиришга қаратилган шароитларни ташкил этиш ва инновацион лойиҳаларни амалга ошириш учун давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги механизмларини кенг жорий этиш, замонавий рақобатбардош ва экспортга йўналтирилган дастурий маҳсулотлар ва хизматлар ишлаб чиқариш, маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш, технопарклар ва коворкинг марказлари фаолиятини ташкил этишга қаратилган семинарлар ташкил этиш. Семинарлар режаси 2018 йил декабрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 23. Миллий ахборот тизимининг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳимоя қилиш, тармоқларни ҳимоя қилиш учун замонавий технологияларни жорий қилиш, дастурий маҳсулотлар, ахборот тизимлари ва ресурсларини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шахсий ва биометрик маълумотларни хавфсиз тўплаш ва сақлаш учун технологияларни кенг қўллаш. Чора-тадбирлар режаси 2019 йил январь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 24. Қишлоқ хўжалиги секторини рақамлаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш, қишлоқ ёшларининг ноқонуний меҳнат миграциясини қисқартиришга қаратилган қишлоқ инфратузилмаси, қишлоқ жойларда тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришга, инновациялар, нанотехнологияларни қўллаган ҳолда янги иш ўринлари ташкил этишни тарғиб этишга қаратилган портал ташкил қилиш ва уни мунтазам равишда ахборот-таҳлилий маълумотлар, фото ва видео материаллар билан бойитиб бориш. Портал ташкил қилиш 2018 йил декабрь Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор вазирликлар ва идоралар IV. Ўзбекистоннинг тезкор «рақамли тараққиёти», унинг иқтисодиёти, ижтимоий, социал ва гуманитар соҳаларини бизнес ва фуқаролик жамияти институтларининг ҳамкорлигида ривожлантириш учун ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш 25. Қаттиқ ва юмшоқ рақамли инфратузилмани ривожлантириш бўйича миллий дастурни ишлаб чиқиш, уларни тарқатиш ва ўлчаш босқичларини аниқлаш, давлат-хусусий ҳамкорликнинг тегишли моделларини яратиш ва зарур инвестицияларни жалб қилиш. Тараққиёт дастури 2019 йил февраль Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 26. Таълимни рақамлаштиришга қаратилган таълим муассасалари ва ўқувчиларининг умумий фойдаланишлари учун интерфаол ва мультимедиа контентини қўллаб-қувватлаш орқали таълим ресурслари ва рақамли платформаларни, шу жумладан, таълим муассасаларининг асосий жараёнлари учун автоматлаштириш воситаларини яратиш; рақамли ўқув муҳитини яратиш учун инновацион компьютер, мультимедиа ва компьютерга асосланган ўқув қўлланмалари ва жиҳозларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш (мультимедиа синфлари, лаборатория STEM-марказлари, инклюзив синфлар, аралаш синфлар); талабалар учун барча даражадаги ўқув юртларида синф хоналари ва аудиторияларда кенг полосали Интернет тармоғидан фойдаланишни ташкил этиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси 2018 йил декабрь Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги 27. Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштиришга қаратилган ахборот, алоқа ва рақамли технологиялар ёрдамида беморлар, тиббиёт ходимлари ва муассасалар ўртасидаги ўзаро муносабатларни таъминлаш, тиббий ҳужжатларни электрон шаклга ўтказиш, тиббий ва тегишли хизматларни рақамлаштириш; Фуқароларга масофадан тиббий ёрдам кўрсатиш ва шифокорларнинг, айниқса, қишлоқ жойларда фаолият юритишини таъминлаш учун телетизимларни жорий этиш; тиббий ёрдам кўрсатиш тизимининг сифати, самарадорлигини ошириш, онлайн-диагностикани ташкил этиш, инсон саломатлиги ҳолати доимий мониторингини олиб боришнинг датчиклар ва сенсорлари, Интернет воситаларни ривожлантириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси 2018 йил декабрь Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 28. Интернетда, шу жумладан, ижтимоий тармоқларда фаолият юритиш одоб-ахлоқи бўйича давлат органларининг ахборот хизматлари учун тавсиялар тайёрлаш. Тавсиялар тайёрлаш 2018 йил декабрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 29. Ижтимоий тармоқларда давлат органларининг ахборот хизматлари фаолияти мониторингини олиб бориш ва тегишли таҳлилий маълумотлар тайёрлаш. Таҳлилий маълумот тайёрлаш Ҳар чоракда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 30. Давлат органлари фаолияти очиқлиги, ахборот хизматларининг давлат ички ва ташқи сиёсатини кенг очиб бериши бўйича фаолият самарадорлигини ошириш, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти очиқ ва ошкоралиги, ахборотдан эркин фойдаланишни таъминлаш. Идоравий дастурлар Доимий Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари 31. Интернет ва ижтимоий тармоқларда эълон қилинган материалларга (воқеа-ҳодисаларга) давлат органларининг ўз вақтида жавоб қайтариши механизмини ишлаб чиқиш. Вазирлар Маҳкамаси қарори 2019 йил март Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ички иш?ар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 32. Туризм соҳасига рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сайёҳлар, айниқса, ёшлар учун қулай шароитлар яратиш; минтақавий ва ҳудудий миқёсда «ақлли» сайёҳлик йўналишлари (Smart Tourist Destination)ни жорий этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш; виртуал турларни яратиш, 3D-моделлаш, сайёҳлик объектларига веб-камералар жойлаштириш, QR-кодлар, RFID-белгилар, нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тизимини ривожлантириш, сайёҳларнинг тўғрилик ва электрон карточкалар дастурини киритиш; сайёҳлик жойлари ва дам олиш масканларида сайёҳлик учун мобил иловалар (қатнов йўналиши харитаси, аудиогид, геолокация) яратиш; музейларни рақамлаштириш (кўп тилли электрон каталоглар, виртуал ва кенгайтирилган воқеликлар, аудио ва видео қўлланмалар)га қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси 2019 йил февраль Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи V. Давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг виртуал макондаги мавжудлигини таъминлаш, аҳолининг ахборот ва рақамли технологиялардан фойдаланиш маданиятини шакллантириш ва ривожлантиришни назарда тутувчи илмий тадқиқотлар ва ишланмаларни ташкил этиш, кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш 33. Интернетдан фойдаланиш маданиятини ривожлантириш, ижтимоий тармоқларда ахлоқ қоидалари бўйича ўқув қўлланмалари тайёрлаш, турли ахборотларни тўғри қабул қилиш қобилияти бўйича қоидаларни ишлаб чиқиш, Интернет жаҳон ахборот тармоғида юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларнинг олдини олиш. Семинарлар ва ама л и й чора-тадбирлар режаси Ҳар йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги 34. Давлат органлари ахборот хизматлари мутахассисларининг ахборот-коммуникация технологиялари, рақамли технологиялардан фойдаланиш, виртуал дунё имкониятларидан кенг фойдаланган ҳолда жамоатчилик билан алоқаларни самарали ташкил этиш бўйича малакаларини мунтазам оширишни ташкил этиш. Ўқув курсларини ташкил қилиш Доимий равишда Босма ОАВ фонди, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 35. Ёш дастурчилар мактаблари, хусусан, АКТ мактаби фаолиятига кўмаклашиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси Ҳар йили Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 36. Шаҳарлар ва аҳоли пунктларида ақлли шаҳарлар моделини (рақамли технологиялар, Интернет тармоғидан фойдаланиш, «яшил» технологиялар, «смарт-тармоқлар» ва бошқалардан фойдаланган ҳолда) янада ривожлантиришга қаратилган тегишли шаҳарлар «йўл хариталари»ни шакллантириш ва шаҳарлар лойиҳаларини рақамлаштиришни қўллаб-қувватлашнинг асоси сифатида миллий «йўл хариталари» ва рақамли трансформациялаш фреймворкини ишлаб чиқиш; дунёнинг ривожланган мамлакатлари, «ақлли» шаҳарлари тажрибаларидан келиб чиқиб, ақлли шаҳар концепциясининг миллий платформа-каталогини ташкил этиш; ақлли шаҳарларни бошқаришнинг халқаро стандартларини жорий қилиш. Ижрочиларнинг қўшма қарори ва чора-тадбирлар режаси 2019 йил февраль Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 37 . Диний ва маърифий мазмундаги ахборот ресурсларини кўпайтириш ва оммалаштириш. Чора-тадбирлар дастури Доимо Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, МТРК 38 . Истиқболли технологиялар ва маҳсулотларни киритиш бўйича иқтисодиёт ва саноат ишлаб чиқаришида 4.0 саноати технологик концепцияси моделини ишлаб чиқиш мақсадида тадқиқотлар ўтказиш. Тадқиқотлар ўтказиш Доимо Инновацион ривожланиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Фанлар академияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи VI. Глобал виртуал ва рақамли маконни шакллантириш соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, халқаро ахборот маконида Ўзбекистоннинг ижобий имижини шакллантириш, мамлакатнинг миллий манфаатларини илгари суриш ва ҳимоя қилиш 39 . Интернет ахборот тармоғининг миллий сегментида ахборот маҳсулотларини тарқатишда муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқларни ҳимоя қилишнинг самарали механизмларини яратиш ва қўллаш. Чора-тадбирлар режаси Доимо Адлия вазирлиги, «Ўзбеккино» МА, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 40 . Рақамли саноатни ривожлантириш, солиқ соҳасини рақамлаштириш, миллий қонунчиликни нақд пулсиз тўловлар ва ҳисоб-китоблар соҳасида халқаро қонунчилик нормаларига мувофиқлаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш Доимо Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 41 . Ўзбекистоннинг халқаро нуфузи ва имижини ошириш, шу жумладан, Интернет ва рақамли технологияларни кенг қўллаш орқали Ўзбекистоннинг миллий брендини жаҳон бозорида фаол рағбатлантириш. Ижрочиларнинг қўшма қарори ва амалий режаси Доимо Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 42 . Маҳаллий маҳсулотларнинг жозибадорлигини ошириш, экспортни рағбатлантиришни ҳисобга олган ҳолда уни ташқи бозорларга олиб чиқиш, шу жумладан, «Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган» бренди остида ўзбек маҳсулотларининг виртуал кўргазмаларини ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар қабул қилиш. Вазирлар Маҳкамаси йиғилиш баёни 2019 йил март Ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 43 . Рақамли иқтисодиётни ривожлантириш учун қонунчилик, институционал ва бошқа тўсиқларни бартараф этиш, бизнес тузилмалар ва фуқаролар томонидан рақамли технологиялардан фойдаланиш учун зарур шарт-шароитлар яратиш, талаб ва эҳтиёжларни шакллантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. Қонун ҳужжатлари лойиҳаларини тайёрлаш 2019 йил январь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 7 август,

622-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.08.2018 й., 09/18/622/1637-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.07.2021 й., 09/21/475/0737-сон; 10.06.2022 й., 09/22/324/0510-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

KONSEPSIYASI

“YOʻL XARITASI”

Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasini tasdiqlash toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasida davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini taʼminlash, elektron davlat xizmatlari koʻrsatishning yagona tizimini rivojlantirish borasida izchil ishlar olib borilmoqda.

Shu bilan birga, bugungi tub demokratik islohotlar davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyatining yanada ochiqligi va shaffofligini taʼminlashni, ularning jamoatchilik bilan aloqalarini yangi bosqichda rivojlantirishni taqozo etmoqda.

2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasida belgilangan davlat va jamiyat qurilishi tizimini takomillashtirishga oid vazifalarni amalda roʻyobga chiqarish hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini yanada takomillashtirish, axborot xizmatlarining jamoatchilik fikrini, ushbu organlar tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarga aholining munosabatini tizimli oʻrganish boʻyicha rolini kuchaytirish, roʻy berayotgan voqea-hodisalarga davlat organlarining oʻz vaqtida va doimiy ravishda munosabat bildirishini samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasi (keyin oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq, Konsepsiyani amalga oshirish boʻyicha “yoʻl xaritasi” (keyingi oʻrinlarda “yoʻl xaritasi” deb ataladi) 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Konsepsiya va “yoʻl xaritasi”da belgilangan chora-tadbirlarni oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirish boʻyicha masʼuliyat davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining rahbarlari zimmasiga yuklansin.

3. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligiga Oʻzbekiston Respublikasi Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi va Oʻzbekiston mustaqil bosma ommaviy axborot vositalari va axborot agentliklarini qoʻllab-quvvatlash va rivojlantirish jamoat fondi bilan birgalikda ushbu qarorning mazmun va mohiyatini hamda uning amalga oshirilishini keng yoritib borish tavsiya etilsin.

4. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi bosh direktori L.X. Tangriyev zimmasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-avgustdagi 622-son qaroriga 1-ILOVA

Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish

Mamlakatda davlat organlarining virtual makonda ishtirokini taʼminlash, elektron davlat xizmatlari koʻrsatishning yagona tizimini rivojlantirish, davlat organlarining aholi bilan muloqotini takomillashtirishning yangi mexanizmlarini joriy qilish borasida izchil ishlar amalga oshirilmoqda.

Davlat hokimiyati tizimida yangi institut — Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining virtual qabulxonasi, joylarda esa Xalq qabulxonalari tashkil etildi. Ushbu tuzilmalar barcha darajalardagi davlat hokimiyati va boshqaruvi organlarining fuqarolar bilan ularning eng muhim muammolarini hal etish boʻyicha samarali hamkorlik tizimiga aylandi.

Jadal rivojlanayotgan milliy axborot-kommunikatsiya infratuzilmasining yangi axborot texnologiyalarini faol qoʻllash hisobiga davlat organlarining jismoniy va yuridik shaxslar, tadbirkorlik subyektlari bilan oʻzaro tezkor aloqa oʻrnatishini taʼminlamoqda.

Shu bilan birga, ushbu sohada islohotlarning hozirgi bosqichi, rivojlanishning zamonaviy tendensiyalari davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyatining yanada ochiqligi va shaffofligini, qarorlar qabul qilishda jamoatchilik bilan faol hamkorlikni taʼminlash borasida bir qator tizimli muammo va kamchiliklar saqlanib qolmoqda. Chunonchi:

birinchidan, Internet jahon axborot tarmogʻidagi (keyingi oʻrinlarda Internet deb ataladi) milliy axborot resurslari mamlakatning innovatsion rivojlanish yoʻliga, raqamli jamiyat va iqtisodiyotga oʻtish, axborotlashgan jamiyat shakllanishi bilan bogʻliq muhim vazifalarni amalga oshirishga yetarli darajada xizmat qilmayapti;

ikkinchidan, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari axborot xizmatlarining jamoatchilik fikrini, ushbu organlar tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarga aholining munosabatini tizimli oʻrganish, roʻy berayotgan voqea-hodisalarga davlat organlarining oʻz vaqtida va doimiy ravishda munosabat bildirishini samarali tashkil etish borasidagi faoliyati hozirgi kun talablariga toʻla javob bermaydi;

uchinchidan, davlat boshqaruvi tizimi, ijtimoiy-iqtisodiy sohalar, aholining kundalik hayotiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etish borasidagi ishlar yangicha innovatsion yondashuvni talab etmoqda;

toʻrtinchidan, Oʻzbekistonning tezkor “raqamli taraqqiyoti”ni rivojlantirish uchun zarur tashkiliy-huquqiy sharoitlar yaratishda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining biznes va fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorligi yetarli darajada rivojlanmagan;

beshinchidan, aholining axborot va raqamli texnologiyalardan foydalanish madaniyatini shakllantirish va rivojlantirish, sohada ilmiy tadqiqotlarni qoʻllab-quvvatlash, kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish masalalariga yetarli darajada eʼtibor qaratilmayapti;

oltinchidan, xalqaro axborot makonida Oʻzbekistonning ijobiy imijini shakllantirish, mamlakatning milliy manfaatlarini ilgari surish va himoya qilish maqsadida xalqaro hamkorlikni rivojlantirishda qoʻshimcha choralar belgilash talab etilmoqda.

Ushbu Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasi (keyingi oʻrinlarda Konsepsiya deb ataladi) 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasida belgilangan davlat va jamiyat qurilishi tizimini takomillashtirishga oid vazifalarni amaliy jihatdan roʻyobga chiqarish hamda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makondagi ishtirokini yanada takomillashtirish, axborot xizmatlarining jamoatchilik fikrini, ushbu organlar tomonidan qabul qilinayotgan qarorlarga munosabatini tizimli oʻrganish, roʻy berayotgan voqea-hodisalarga davlat organlarining oʻz vaqtida munosabat bildirishini samarali tashkil etish maqsadida ishlab chiqilgan.

1-bob. Konsepsiyaning asosiy vazifalari va tamoyillari

1. Quyidagilar konsepsiyaning asosiy vazifalari hisoblanadi:

Oʻzbekistonda axborotlashgan jamiyatni jadal shakllantirish, Internet tarmogʻini fuqarolar, jamiyat hamda davlat ehtiyojlaridan kelib chiqqan xolda ularning barqaror ijtimoiy, madaniy va iqtisodiy taraqqiyotiga xizmat qiluvchi maʼlumotlar bilan boyitish, global virtual makonda milliy axborot mahsulotlarini keng tarqatish;

aholi bilan muloqotning va ikki tomonlama aloqaning faol va samarali shakllarini joriy etish, ayniqsa, qarorlar qabul qilishda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining jamoatchilik bilan barqaror, rejali hamda reprezentativ axborot-kommunikatsiya aloqalarini taʼminlash;

davlat boshqaruvi tizimiga, ijtimoiy-iqtisodiy sohalarga, aholining kundalik hayotiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq etish boʻyicha keng miqyosli ishlarni izchil davom ettirish va ularni yangi bosqichga olib chiqish;

Oʻzbekiston hamda uning iqtisodiyoti, ijtimoiy va gumanitar sohalarda zamonaviy raqamli texnologiyalarni keng joriy etishni biznes tuzilmalari va fuqarolik jamiyati institutlari ishtirokida amalga oshirishning tashkiliy-huquqiy sharoitlarini yaxshilash;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makondagi ishtirokini, aholining axborotdan va raqamli texnologiyalardan foydalanish madaniyatini rivojlantirish maqsadida ilmiy tadqiqotlar hamda ishlanmalarni koʻpaytirish, sohada kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va ularning malakasini oshirish tizimini takomillashtirish;

xalqaro axborot makonida Oʻzbekistonning ijobiy imijini shakllantirish, mamlakatning milliy manfaatlarini ilgari surish va himoya qilish maqsadida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish;

kichik biznes vakillari va aholining raqamli iqtisodiyot makonini shakllantirishdagi faol ishtirokini qoʻllab-quvvatlash va ularning raqamli texnologiyalardan keng foydalanish samaradorligiga ishonchini oshirishga qaratilgan tashkiliy shart-sharoitlar yaratish va uning huquqiy asoslarini mustahkamlash;

virtual makondagi munosabatlarni tartibga solish maqsadida qonun hujjatlarini takomillashtirish, axborotlashgan jamiyatni shakllantirish, jamiyat va davlat faoliyatida raqamli texnologiyalarni, axborot texnologiyalarini rivojlantirish, davlat axborot tizimlari va resurslarini, shuningdek, Internet milliy segmentining axborot xavfsizligini taʼminlash.

2. Konsepsiya quyidagi asosiy tamoyillarga tayanadi:

inson huquqlarining ustuvorligi;

qonuniylik;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi;

ikki tomonlama aloqa;

ijtimoiy yoʻnaltirilganlik;

axborot makonining birligi;

tizimlilik

axborotni himoya qilish.

2-bob. Konsepsiyani amalga oshirishning asosiy yoʻnalishlari

3. Quyidagilar konsepsiyani amalga oshirishning asosiy yoʻnalishlari hisoblanadi:

a) axborotlashgan jamiyatni jadal shakllantirish.

Ushbu yoʻnalishda:

jamiyatga axborot va bilim qadriyatlarini singdirish, mamlakatning innovatsion rivojlanishi va jahon “raqamli hamjamiyati”ga integratsiyalashuvi, “raqamli iqtisodiyotga” oʻtishiga xizmat qiladigan veb-resurslarni shakllantirish, ularni tijoratlashtirish hamda tashkiliy, moddiy-texnik va moliyaviy qoʻllab-quvvatlashning samarali mexanizmlarini joriy qilish boʻyicha tizimli choralarni amalga oshirish;

Internetda milliy segmentni gʻoyaviy-mafkuraviy jihatdan boyitish, foydalanuvchilar, eng avvalo, yoshlarning zamonaviy talab va ehtiyojlariga mos boʻlgan ommabop axborot resurslari, media-mahsulotlar, badiiy, multiplikatsion va hujjatli filmlarni yaratish va rivojlantirish hamda Internet jurnalistikasini taraqqiy ettirish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining zamonaviy veb-resurslarini fuqarolar, fuqarolik jamiyati institutlari va biznes tuzilmalarning intellektual va axborot ehtiyojlaridan kelib chiqqan holda shakllantirish;

Internetda iqtisodiyot, taʼlim, fan va texnika, sogʻliqni saqlash, madaniyat, huquq va boshqa sohalarga oid taʼlim muassasalari oʻquv dasturlari bilan uygʻunlashgan zamonaviy axborot resurslari salmogʻini oshirish;

Internetda mahalliy va xorijiy investorlarni mamlakatimizda biznes yuritish uchun yaratilgan qulay shart-sharoitlar, islohotlarni amalga oshirish jarayoni toʻgʻrisidagi axborotlar, axborot-tahliliy va statistik maʼlumotlar bilan taʼminlashga xizmat qiladigan Investitsiyaviy va boshqa portallarni rivojlantirish;

Internetning global va milliy segmentini rivojlantirish tendensiyalarini doimiy ravishda oʻrganib borish, veb-resurslar kontentini shakllantirish mexanizmlarini takomillashtirish, Internetda yurtimizda yaratilayotgan milliy axborot resurslarini yanada ommalashtirish va targʻib qilish;

Internet manbalarini oʻzbek tilidagi adabiyotlar bilan toʻldirish boʻyicha choralar-tadbirlar dasturini ishlab chiqish va amalga oshirish, jahon adabiyoti durdonalarini oʻzbek tiliga tarjima qilish va nashr etish, mumtoz va zamonaviy oʻzbek adabiyotining ilgʻor namunalarini xorijiy tillarga tarjima qilish va chet ellarda oʻrganish ishlarini tizimli asosda yoʻlga qoʻyish;

ijtimoiy tarmoqlardagi milliy kontentni yanada boyitish va ularning xorijiy axborot resurslari, Internetga kirib borishini kuchaytirish hamda Oʻzbekiston ijtimoiy tarmoqlari va messenjerlari faoliyatini takomillashtirish, ularning jozibadorligi va mazmundorligini oshirish evaziga foydalanuvchilar auditoriyasini kengaytirish;

mamlakat ichki va tashqi siyosatini hamda iqtisodiy ustuvorliklarini samarali amalga oshirish, xorijiy investitsiyalarni jalb etish, milliy brendlarni yaratish, mahsulot va xizmatlarni dunyo va mintaqa bozorlariga olib kirishga yoʻnaltirilgan axborot, axborot-tahliliy resurslarni shakllantirish;

Oʻzbekistonning ijobiy imijini rivojlantirish, dunyo reytinglarida ijtimoiy, siyosiy, iqtisodiy va gumanitar taraqqiyot borasida mamlakat koʻrsatkichlari darajasini koʻtarishga xizmat qiladigan axborot kontentini qoʻllab-quvvatlash va shakllantirish sohasida ijtimoiy sheriklikni hamda davlat va xususiy sektor hamkorligini tashkil qilish.

b) davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining jamoatchilik bilan barqaror, tizimli muloqotini taʼminlash va axborot-kommunikativ aloqalarini kuchaytirish.

Ushbu yoʻnalishda:

jamoatchilikka davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyati toʻgʻrisida tizimli ravishda axborot berib borish, aholining ochiq axborot resurslaridan foydalanish imkoniyatlarini yanada kengaytirish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari bilan fuqarolik jamiyati institutlari va aholining oʻzaro hamkorligida, avvalambor joylardagi dolzarb muammolarni hal etish, ochiqlik va shaffoflik tamoyillariga asoslangan holda samarali qarorlar qabul qilish tizimini yaratishda innovatsion yondashuvlarni joriy etish;

jamiyatda, ayniqsa, joylardagi dolzarb muammolarni hal etish, ochiqlik va shaffoflikka asoslangan qarorlar qabul qilish tizimini yaratishda davlat organlari bilan fuqarolik jamiyati institutlari va aholining oʻzaro hamkorligini tashkillashtirishda innovatsion yondashuvlarini tatbiq etish. Jumladan, bu borada qonun loyihalarini aholi keng qatlamlari ishtirokida jamoatchilik muhokamasi va ijtimoiy ekspertizadan oʻtkazish tizimini rivojlantirish, Internetda maxsus “maydoncha”lar yaratish hamda aholiga davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, ularning mansabdor shaxslari tomonidan fuqarolarning huquq va erkinliklari, qonuniy manfaatlariga oid qabul qilingan va qilinayotgan qarorlarni tushuntirish ishlarini tizimli yoʻlga qoʻyish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari bilan nodavlat notijorat tashkilotlar, fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari va ommaviy axborot vositalari oʻrtasida aholi bilan oʻzaro taʼsirchan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish va qabul qilinayotgan qarorlar haqida jamoatchilik fikrini oʻrganish va monitoring olib borish borasida samarali ijtimoiy sheriklikni tashkil etish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining ochiq kollegial yigʻilishlarida mansabdor shaxslarning faoliyatiga oid va ijtimoiy ahamiyatga molik boʻlgan, fuqarolar hamda yuridik shaxslarning huquqi va qonuniy manfaatlariga daxldor masalalar yuzasidan axborotlarini tinglash;

har bir koʻcha, mahalla, tuman, shahar va mintaqa boʻyicha sotsiologik soʻrovlar oʻtkazish, ularning natijalari boʻyicha aholining aniq fikr va mulohazalarining “ijtimoiy xaritalari”ni tuzish, shuningdek, aniqlangan muammolarni hal qilish va mintaqani sotsial-iqtisodiy va ijtimoiy rivojlantirish boʻyicha “yoʻl xaritalari”ni ishlab chiqish va amalga oshirish;

aholi bilan uzviy aloqa qilishning koʻpkanalli axborot-kommunikatsion tizimining zamonaviy shakllarini (xususan, jonli efir orqali muloqot, ekspert kengashlari ishini tashkil qilish va shu kabilar) amaliyotini kengaytirish.

v) davlat boshqaruvi tizimi, ijtimoiy-iqtisodiy sohalar, aholining kundalik hayotiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq qilish.

Ushbu yoʻnalishda:

davlat va xoʻjalik boshqaruvi, elektron hukumat tizimiga, shu jumladan, axborotlashgan jamiyat va raqamli iqtisodiyotni qaror toptirishga koʻmaklashish maqsadida axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini keng joriy etish boʻyicha kompleks choralarni amalga oshirish;

raqobatbardosh dasturiy mahsulotlar va xizmatlar ichki bozorini rivojlantirish, davlat elektron va telekommunikatsiyalar xizmatlari koʻlamini kengaytirish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining axborot va resurslar tizimini, idoralararo elektron hamkorlikni, yagona elektron reyestrlar va “yagona darcha” tamoyili asosida elektron va virtual davlat xizmatlari tizimini takomillashtirish;

telekommunikatsiyalar infratuzilmasini modernizatsiyalash, Internetga mamlakatning har bir hududidan kirish imkoniyatlarini “oxirgi mil” tamoyili asosida kengaytirish, multiservis aloqa tizimini, mobil aloqa bozori, telekommunikatsiyalarning boshqa zamonaviy xizmatlari hamda logistika va pochta xizmatlarini rivojlantirish;

yangi axborot tizimlari, dasturiy mahsulotlar, maʼlumotlar bazasini ishlab chiqish, jismoniy va yuridik shaxslarga axborot taqdim etishning zamonaviy shakllarini joriy etish, jamiyat aʼzolari hamda biznes sohasi vakillari bilan oʻzaro hamkorlikda maʼmuriy toʻsiqlarga barham berish, hujjatlar qogʻoz shaklida aylanishini kamaytirish;

elektron tijorat infratuzilmasini modernizatsiya qilish, yaqin kelajakda ushbu biznes segmentini rivojlangan davlatlar darajasiga koʻtarish;

innovatsion loyihalarni amalga oshirish, zamonaviy raqobatbardosh va eksportbop dasturiy mahsulotlar ishlab chiqarishni rivojlantirish, texnoparklar va kovorking-markazlar faoliyatini tashkil qilishga xorijiy investitsiyalarni jalb etish, davlat va xususiy sektor hamkorligi mexanizmini tatbiq etishni ragʻbatlantirish, tegishli qulay shart-sharoitlarni yaratish;

Milliy axborot tizimida axborot xavfsizligini taʼminlashni takomillashtirish, uning axborot tizimlari va resurslarini himoya qilish, dasturiy mahsulotlari va tarmoqlarini himoya qilishda zamonaviy texnologiyalarni joriy etish, shaxsiy va biometrik maʼlumotlarni toʻplash, qayta ishlash va saqlashning himoyalangan texnologiyasini keng qoʻllash.

g) Oʻzbekistonning tezkor “raqamli taraqqiyoti”, iqtisodiyoti, ijtimoiy, sotsial va gumanitar sohalarini biznes va fuqarolik jamiyati institutlari hamkorligida rivojlantirish uchun tashkiliy-huquqiy sharoitlar yaratish.

Ushbu yoʻnalishda:

raqamli texnologiyalarni joriy etish, iqtisodiyot sohalarining raqamli transformatsiyasiga erishish, milliy IT-industriyani rivojlantirish, sohaga investitsiyalarni jalb etish uchun keng imkoniyatlar yaratish orqali raqamli iqtisodiyotning oʻsishini taʼminlash;

fuqarolar, biznes va davlatning global iqtisodiyot va ochiq bozorlardagi ishtiroki, raqobatbardoshligi va muvaffaqiyatga erishishini taʼminlash maqsadlarida raqamli tizimlar standartlari, platformalar va infratuzilmalarni rivojlantirish;

qishloq xoʻjaligi va sanoatni raqamlashtirish siyosatini tizimli amalga oshirish va buning evaziga yangi raqamli ish oʻrinlari yaratish;

zamonaviy intellektual tizimlarni joriy qilish, aholiga sifatli tibbiy xizmat koʻrsatish, ijtimoiy himoya qilish, taʼlim, kommunal xizmat, turizm sohalariga raqamli texnologiyalarni keng joriy etish, shuningdek, aqlli va xavfsiz shaharlar va mintaqalar texnologiyalarini barpo qilish orqali aholining turmush darajasini yuksaltirish;

raqamli iqtisodiyotning ustuvor yoʻnalishlarini global raqamli makon shakllanishi sharoitida mamlakatning texnologik raqobatbardoshligini taʼminlash talablaridan kelib chiqqan holda belgilash va rivojlantirish;

ishlab chiqarish, savdo, xizmat koʻrsatish sohalarini tashkil qilishga raqamli iqtisodiyot yutuqlari va global raqamli makon shakllanishi va rivojlanishi qonuniyatlarini inobatga olgan holda samarali innovatsion yondashuvlarni joriy qilish;

milliy “qattiq raqamli infratuzilmalar”ni, xususan, keng maydonda qayd etiladigan telekommunikatsion infratuzilma va mobil aloqa infratuzilmalarini, raqamli televideniye va radio, Buyumlar interneti, shuningdek, hisoblash infratuzilmasi, maʼlumotlarni virtuallashtirish va saqlash, kiberxavfsizlik infratuzilmasi, maxsus infratuzilmalarni rivojlantirish;

milliy “yumshoq raqamli infratuzilmalar” — identifikatsiya va ishonch infratuzilmalari, ochiq maʼlumotlar, interoperabellik, blokcheyn, elektron hisoblagichlar va tranzaksiyalar, elektron tijorat, davlat xizmatlari, turmush farovonligini taʼminlash (tibbiyot, taʼlim, transport va boshqalar)ni rivojlantirish;

milliy raqamli iqtisodiyot xavfsizligini hamda mamlakatning global raqamli iqtisodiyot va global raqamli makon shakllanishi jarayonlarida samarali ishtirok etishini taʼminlash boʻyicha choralar koʻrish.

d) davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda mavjudligini taʼminlash, aholining axborotdan, raqamli texnologiyalardan foydalanish madaniyatini shakllantirish va rivojlantirishni nazarda tutuvchi ilmiy tadqiqotlar, ishlanmalarni ragʻbatlantirish, kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish.

Ushbu yoʻnalishda:

innovatsion gʻoyalar, ishlanmalar va texnologiyalarni qoʻllab-quvvatlash, davlat va jamiyat boshqaruvi tizimini rivojlantirishga yoʻnaltirilgan ilmiy tadqiqotlar olib borish, davlat xizmatlari sifatini yuksaltirish;

davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari xodimlarining strategik va loyihaviy boshqaruv, menejment, marketing, axborot texnologiyalari hamda kommunikatsiya sohalarida malakasini tizimli ravishda oshirib borish;

axborot tizimlari va dasturiy mahsulotlarni boshqarish va ishlab chiqarish jarayonlarini avtomatlashtirishni joriy etish maqsadida davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari va ularning hududiy boʻlinmalari xodimlari uchun oliy taʼlim muassasalari bazasida oʻquv kurslari tashkil qilish;

fuqarolar uchun raqamli dunyo afzalliklari va imkoniyatlaridan keng foydalanishni taʼminlash, inson kapitalini rivojlantirish, raqamli sanoat va raqamli tadbirkorlikni rivojlantirish maqsadlarida hamda axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalar rivojlanishi surati va oʻzgarishlarini inobatga olgan holda kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish;

axborot tashuvchilar va kompyuter texnologiyalari, virtual kutubxonalar, optimallashtirilgan oʻquv-metodik kompleks va boshqalar yordamida virtual taʼlim tizimi — yagona axborot-taʼlim makonini shakllantirish;

aholining malaka oshirish va raqamli ekotizim interaktiv makonga tegishli boʻlgan raqamli iqtisodiyot talablariga ijtimoiy moslashuvchanligi masalalarini uzluksiz oʻrganib borish, raqamli ishchi muhit va bilimlar jamiyati talablaridan kelib chiqqan holda kishilarning bilim va malakasini oshirish, insonning butun hayoti davomida taʼlim tizimida raqamli vositalardan keng foydalanishini taʼminlash;

yosh iqtidor egalarini aniqlash va ularning isteʼdodlarini roʻyobga chiqarishda chuqur oʻylangan, ilgʻor fan yutuqlariga tayanadigan innovatsion usullarni ishlab chiqish va amaliyotga tatbiq etish.

e) global virtual va raqamli makonni shakllantirish sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, xalqaro axborot makonida Oʻzbekistonning ijobiy imijini shakllantirish, mamlakatning milliy manfaatlarini ilgari surish va himoya qilish.

Ushbu yoʻnalishda:

jamiyat va davlatni raqamlashtirish borasida rivojlangan mamlakatlar tajribasini chuqur oʻrganish va amaliyotga tatbiq qilish;

mamlakatning global raqamli iqtisodiyot va global raqamli makon taraqqiyoti jarayonlarida samarali ishtirok etishini taʼminlash maqsadida ikki tomonlama va koʻp tomonlama strategik xalqaro munosabatlarni kengaytirish;

xalqaro konsalting kompaniyalari va ekspertlarni jalb qilgan holda milliy IT-infratuzilmasini hamda uning moddiy-texnik bazasini rivojlantirish;

xalqaro va xorijiy tashkilotlar, ilmiy-tekshirish muassasalari bilan axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish sohasida xalqaro texnik standartlarni tatbiq qilishni tashkil etish va boshqa yoʻnalishlarda hamkorlikni rivojlantirish;

Oʻzbekistonning xalqaro ijobiy imijini ilgari surishda “ochiq diplomatiya” vositalaridan keng foydalanish, avvalo, milliy va xorijiy ekspertlar jamiyatlari, ommaviy axborot vositalari, jamoatchilik va ilmiy doiralar bilan manzilli axborot hamkorligini kengaytirish;

raqamli iqtisodiyot sohasidagi xalqaro shartnoma va boshqa xalqaro huquqiy hujjatlardan kelib chiqib milliy qonunchilikni takomillashtirish.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 7-avgustdagi 622-son qaroriga 2-ILOVA

Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makonda ishtirokini faollashtirish konsepsiyasini amalga oshirish boʻyicha

T/r Tadbirning nomi Amalga oshirish shakli Bajarish muddati Ijro uchun masʼullar I. Axborotlashgan jamiyatni jadal shakllantirish 1. Virtual makonda Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi kitob fondi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar axborot-kutubxona markazlari zaxiralaridan ommaviy foydalanish imkoniyatlarini kengaytirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2018-yil dekabr Matbuot va axborot agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Fanlar akademiyasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. “Vikipediya” internet-ensiklopediyasini Oʻzbekiston toʻgʻrisidagi maʼlumotlar bilan toʻldirish, shuningdek, “Vikipediya”ning oʻzbek tilidagi versiyasi mundarijasini boyitish boʻyicha koʻngillilarni jalb etish mexanizmlarini ishlab chiqish. Ijrochilarning qoʻshma rejasi 2018-yil noyabr Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 3. usport.uz loyihasi doirasida doimiy ravishda yangilanib turadigan sportchilar va Oʻzbekistonda mavjud yangi sport turlari haqida maʼlumotlar bazasini yaratish. Ijrochilarning qoʻshma rejasi 2019-yil mart Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Milliy olimpiya qoʻmitasi, Sport federatsiyalari 4. “Safar kompasi” axborot tizimini maʼlumotlar bilan toʻldirish boʻyicha chora-tadbirlarni amalga oshirish va loyihani Internetda yanada ommalashtirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori Doimiy Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, “Yergeodezkadastr” davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, Davlat bojxona qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 5. Butunjahon Internet axborot tarmogʻi, ijtimoiy tarmoqlarda mamlakatning boy madaniy va tarixiy merosi haqida maʼlumot berishga qaratilgan “Virtual dunyoda Oʻzbekiston muzeylari” loyihasini ishlab chiqish va amalga oshirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2018-yil avgust Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi 6. Virtual makonda Oʻzbekistonning investitsion va iqtisodiy salohiyatini namoyish etishga qaratilgan kompleks chora-tadbirlarni amalga oshirish, maxsus portallarni mahalliy va xorijiy investorlarni Oʻzbekiston iqtisodiyoti va ijtimoiy-gumanitar sohalariga investitsiya kiritishga jalb etishga qaratilgan axborotlar bilan toʻldirish. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarori 2018-yil noyabr Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, Tashqi ishlar vazirligi, Tashqi savdo vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Markaziy bank, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, “Oʻzbekiston havo yoʻllari” MAK, “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ, Fanlar akademiyasi, tadqiqot va tahlil markazlari 7. Jahonga taniqli diniy arboblarning radikalizm, ekstremizm va terrorizmning salbiy oqibatlarini ochib beruvchi fikrlarini toʻplash, tarjima qilish va diniy-maʼrifiy veb-saytlarga joylashtirish. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi yigʻilishi bayoni 2018 — 2021 yillar mobaynida Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi, Islom sivilizatsiyasi markazi Imom Buxoriy nomidagi xalqaro markaz, Beruniy nomidagi Sharqshunoslik instituti 8. Butunjahon Internet axborot tarmogʻida mualliflik huquqiga amal qilgan holda badiiy, hujjatli, madaniy-maʼrifiy filmlarni joylashtirib bori�. Ijrochilarning chora-tadbirlar rejasi Doimo “Oʻzbekkino” milliy agentligi, Adliya vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 9. Oʻzbekistonning global virtual makondagi turistik salohiyatini taʼminlash, turizm sohasida faol reklama va axborot siyosatini olib borish, boy tarixiy-madaniy merosni keng targʻib qilish, mamlakatning turistik imijini rivojlantirish, milliy turistik mahsulotlar va brendlarni xalqaro turistik bozorlarga jalb etishga qaratilgan “Visit Uzbekistan” (“Uzbekistan — your dreams”, “Oʻzbekiston — orzuingizdagi mamlakat”, “Wonderful Uzbekistan”, “Gʻaroyib Oʻzbekiston” va hokazo) loyihalarini amalga oshirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2019-yil yanvar Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Fanlar akademiyasi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi 10. Global virtual makonda Oʻzbekistonning kitob mahsuloti, xususan, jahon adabiyotining durdona asarlarini tarjima qilish va chop etish, oʻzbek adabiyotining mumtoz va zamonaviy namunalarini xorijiy tillarga tarjima qilish, mamlakat hududlarida va chet ellarda kitob doʻkonlari tarmogʻini yanada rivojlantirishni taʼminlash boʻyicha amaliy chora-tadbirlarni ishlab chiqish va amalga oshirish. Ijrochilarning qoʻshma ish rejasi 2018-yil sentyabr Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Tashqi ishlar vazirligi, Tashqi savdo vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi 11. Oʻzbekiston arboblari (arboblar.uz) loyihasi kontentini maʼlumotlar bilan toʻldirish. Ijtimoiy tarmoqlarda arboblar haqidagi maʼlumotlarni ommalashtirish. Chora-tadbirlar rejasi Har yili “Oʻzbekkino” MA, Madaniyat vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Yozuvchilar uyushmasi, Oʻzbekiston Yoshlar ittifoqi 12. Oʻzbekistonning ijobiy imijini shakllantirish va qoʻllab-quvvatlash, mamlakatning jahon reytinglarida ijtimoiy, siyosiy, iqtisodiy va gumanitar rivojlanishdagi oʻrnini izchillik bilan oshirib borish, jahon va mintaqa bozorlarida milliy brendlarni targʻib etish sohasida ijtimoiy va davlat-xususiy hamkorligini tashkil qilish boʻyicha kompaleks chora-tadbirlar ishlab chiqish. Ijrochilarning qoʻshma chora-tadbirlar dasturi Doimo Innovatsion rivojlanish vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, “Oʻzbekkino” MA, Savdo-sanoat palatasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar II. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining jamoatchilik bilan barqaror, tizimli muloqotini taʼminlash va axborot-kommunikativ aloqalarini kuchaytirish 13. Milliy va xorijiy ijtimoiy tarmoqlarda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining rasmiy sahifalarini yanada faollashtirish va rivojlantirish, Internet jahon axborot tarmogʻida ularning faoliyatini keng yoritishga axborot xizmatlarini jalb qilish. Idoraviy dasturlarni qabul qilish 2018-yil sentyabr Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 14. Ijtimoiy, ilovali texnologiyalar, maʼlumotlar tahlili texnologiyalari, Buyumlar internetini davlat boshqaruvi tizimiga keng joriy qilishga qaratilgan davlat sektorining unumli faoliyatini taʼminlash, shu jumladan, davlat xaridlari sohasida raqamli texnologiyalarni qoʻllash, egalik huquqlarini roʻyxatdan oʻtkazish. Idoralararo rejalarni qabul qilish 2018-yil oktyabr Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 15. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarini raqamlashtirish, davlat xizmatchisining raqamli ish joyini tashkil qilishning tegishli texnologik konsepsiyasi boʻyicha rejalarni ishlab chiqish va joriy qilish. Idoraviy dasturlarni qabul qilish 2018-yil noyabr Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 16. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining fuqarolik jamiyati institutlari, aholi bilan, eng avvalo, joylarda muhim masalalarni hal qilishda samarali qaror qabul qilish, ularning ochiqligi va shaffofligiga innovatsion yondashuvni joriy etishga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish. Qonun hujjatlari loyihalarining ijtimoiy muhokamasi va jamoatchilik ekspertizasi tizimini keng qoʻllash, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tomonidan ularning masʼul mansabdor shaxslari tomonidan qabul qilinayotgan fuqarolarning huquqlari, erkinligi va qonuniy manfaatlariga taalluqli qarorlarini aholiga tushuntirish. Idoraviy dasturlarni qabul qilish 2018-yil avgust Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 17. Nodavlat notijorat tashkilotlari, oʻzini oʻzi boshqarish organlari va ommaviy axborot vositalari bilan Internet va raqamli texnologiyalar imkoniyatlaridan foydalangan h olda davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari tomonidan qabul qilingan qarorlarning amal qilishi boʻyicha aholi bilan amaliy va samarador aloqani tashkil qilish, jamoatchilik fikrini oʻrganish va monitoring olib borish. Idoraviy hujjatlar 2018-yil avgust Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 18. Jamoatchilik bilan aloqalarni zamonaviy koʻrinishda rivojlantirish boʻyicha dasturlarni ishlab chiqish va ularning monitoringini amalga oshirish, aholi bilan ochiq muloqotning yangi taʼsirchan mexanizm va usullarini joriy qilish. Chora-tadbirlar dasturlari 2018-yil avgust Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari III. Davlat boshqaruvi tizimi, ijtimoiy-iqtisodiy sohalar, aholining kundalik hayotiga axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini tatbiq qilish 19. Telekommunikatsiya infratuzilmasini modernizatsiyalash, “oxirgi mil” tamoyili asosida Internetga kirishni kengaytirish, mobil aloqa bozori, boshqa zamonaviy telekommunikatsiya xizmatlari, shuningdek, logistika va pochta aloqasi xizmatlarini k?rsatishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2018-yil avgust Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 20. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari axborot tizimlari va resurslari, idoralararo elektron aloqa, yagona elektron roʻyxatga olish va maʼlumotlar bazalari, elektron va virtual davlat xizmatlari tizimlarini “yagona darcha” tamoyili asosida rivojlantirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori 2018-yil avgust Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 21. Yangi dasturiy mahsulotlar, maʼlumotlar bazalarini ishlab chiqish va amalga oshirish, jismoniy va yuridik shaxslarga elektron davlat xizmatlari koʻrsatishni keng joriy etish, jamiyat va biznes uchun ortiqcha maʼmuriy xarajatlarni bartaraf etish, hujjat ishlarini qisqartirish. Ilmiy-amaliy konferensiya oʻtkazish 2018-yil sentyabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 22. Xorijiy investitsiyalarni jalb qilishni ragʻbatlantirishga qaratilgan sharoitlarni tashkil etish va innovatsion loyihalarni amalga oshirish uchun davlat-xususiy sektor hamkorligi mexanizmlarini keng joriy etish, zamonaviy raqobatbardosh va eksportga yoʻnaltirilgan dasturiy mahsulotlar va xizmatlar ishlab chiqarish, mahalliy ishlab chiqarishni rivojlantirish, texnoparklar va kovorking markazlari faoliyatini tashkil etishga qaratilgan seminarlar tashkil etish. Seminarlar rejasi 2018-yil dekabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 23. Milliy axborot tizimining axborot xavfsizligini taʼminlash, axborot tizimlari va resurslarini himoya qilish, tarmoqlarni himoya qilish uchun zamonaviy texnologiyalarni joriy qilish, dasturiy mahsulotlar, axborot tizimlari va resurslarini takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish, shaxsiy va biometrik maʼlumotlarni xavfsiz toʻplash va saqlash uchun texnologiyalarni keng qoʻllash. Chora-tadbirlar rejasi 2019-yil yanvar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 24. Qishloq xoʻjaligi sektorini raqamlashtirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish, qishloq yoshlarining noqonuniy mehnat migratsiyasini qisqartirishga qaratilgan qishloq infratuzilmasi, qishloq joylarda tadbirkorlik faoliyatini rivojlantirishga, innovatsiyalar, nanotexnologiyalarni qoʻllagan holda yangi ish oʻrinlari tashkil etishni targʻib etishga qaratilgan portal tashkil qilish va uni muntazam ravishda axborot-tahliliy maʼlumotlar, foto va video materiallar bilan boyitib borish. Portal tashkil qilish 2018-yil dekabr Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Suv xoʻjaligi vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, manfaatdor vazirliklar va idoralar IV. Oʻzbekistonning tezkor “raqamli taraqqiyoti”, uning iqtisodiyoti, ijtimoiy, sotsial va gumanitar sohalarini biznes va fuqarolik jamiyati institutlarining hamkorligida rivojlantirish uchun tashkiliy-huquqiy sharoitlar yaratish 25. Qattiq va yumshoq raqamli infratuzilmani rivojlantirish boʻyicha milliy dasturni ishlab chiqish, ularni tarqatish va oʻlchash bosqichlarini aniqlash, davlat-xususiy hamkorlikning tegishli modellarini yaratish va zarur investitsiyalarni jalb qilish. Taraqqiyot dasturi 2019-yil fevral Iqtisodiyot vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Savdo-sanoat palatasi, manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 26. Taʼlimni raqamlashtirishga qaratilgan taʼlim muassasalari va oʻquvchilarining umumiy foydalanishlari uchun interfaol va multimedia kontentini qoʻllab-quvvatlash orqali taʼlim resurslari va raqamli platformalarni, shu jumladan, taʼlim muassasalarining asosiy jarayonlari uchun avtomatlashtirish vositalarini yaratish; raqamli oʻquv muhitini yaratish uchun innovatsion kompyuter, multimedia va kompyuterga asoslangan oʻquv qoʻllanmalari va jihozlarini ishlab chiqish va joriy etish (multimedia sinflari, laboratoriya STEM-markazlari, inklyuziv sinflar, aralash sinflar); talabalar uchun barcha darajadagi oʻquv yurtlarida sinf xonalari va auditoriyalarda keng polosali Internet tarmogʻidan foydalanishni tashkil etish. Ijrochilarning qoʻshma qarori va chora-tadbirlar rejasi 2018-yil dekabr Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi 27. Sogʻliqni saqlash sohasini raqamlashtirishga qaratilgan axborot, aloqa va raqamli texnologiyalar yordamida bemorlar, tibbiyot xodimlari va muassasalar oʻrtasidagi oʻzaro munosabatlarni taʼminlash, tibbiy hujjatlarni elektron shaklga oʻtkazish, tibbiy va tegishli xizmatlarni raqamlashtirish; Fuqarolarga masofadan tibbiy yordam koʻrsatish va shifokorlarning, ayniqsa, qishloq joylarda faoliyat yuritishini taʼminlash uchun teletizimlarni joriy etish; tibbiy yordam koʻrsatish tizimining sifati, samaradorligini oshirish, onlayn-diagnostikani tashkil etish, inson salomatligi holati doimiy monitoringini olib borishning datchiklar va sensorlari, Internet vositalarni rivojlantirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori va chora-tadbirlar rejasi 2018-yil dekabr Sogʻliqni saqlash vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 28. Internetda, shu jumladan, ijtimoiy tarmoqlarda faoliyat yuritish odob-axloqi boʻyicha davlat organlarining axborot xizmatlari uchun tavsiyalar tayyorlash. Tavsiyalar tayyorlash 2018-yil dekabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 29. Ijtimoiy tarmoqlarda davlat organlarining axborot xizmatlari faoliyati monitoringini olib borish va tegishli tahliliy maʼlumotlar tayyorlash. Tahliliy maʼlumot tayyorlash Har chorakda Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 30. Davlat organlari faoliyati ochiqligi, axborot xizmatlarining davlat ichki va tashqi siyosatini keng ochib berishi boʻyicha faoliyat samaradorligini oshirish, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari faoliyati ochiq va oshkoraligi, axborotdan erkin foydalanishni taʼminlash. Idoraviy dasturlar Doimiy Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari 31. Internet va ijtimoiy tarmoqlarda eʼlon qilingan materiallarga (voqea-hodisalarga) davlat organlarining oʻz vaqtida javob qaytarishi mexanizmini ishlab chiqish. Vazirlar Mahkamasi qarori 2019-yil mart Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Ichki ish?ar vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ekologiya va �trof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 32. Turizm sohasiga raqamli texnologiyalarni keng joriy etish, sayyohlar, ayniqsa, yoshlar uchun qulay sharoitlar yaratish; mintaqaviy va hududiy miqyosda “aqlli” sayyohlik yoʻnalishlari (Smart Tourist Destination)ni joriy etish boʻyicha loyihalarni amalga oshirish; virtual turlarni yaratish, 3D-modellash, sayyohlik obyektlariga veb-kameralar joylashtirish, QR-kodlar, RFID-belgilar, naqd pulsiz hisob-kitoblar tizimini rivojlantirish, sayyohlarning toʻgʻrilik va elektron kartochkalar dasturini kiritish; sayyohlik joylari va dam olish maskanlarida sayyohlik uchun mobil ilovalar (qatnov yoʻnalishi xaritasi, audiogid, geolokatsiya) yaratish; muzeylarni raqamlashtirish (koʻp tilli elektron kataloglar, virtual va kengaytirilgan voqeliklar, audio va video qoʻllanmalar)ga qaratilgan chora-tadbirlarni ishlab chiqish. Ijrochilarning qoʻshma qarori va chora-tadbirlar rejasi 2019-yil fevral Turizmni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi V. Davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining virtual makondagi mavjudligini taʼminlash, aholining axborot va raqamli texnologiyalardan foydalanish madaniyatini shakllantirish va rivojlantirishni nazarda tutuvchi ilmiy tadqiqotlar va ishlanmalarni tashkil etish, kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish 33. Internetdan foydalanish madaniyatini rivojlantirish, ijtimoiy tarmoqlarda axloq qoidalari boʻyicha oʻquv qoʻllanmalari tayyorlash, turli axborotlarni toʻgʻri qabul qilish qobiliyati boʻyicha qoidalarni ishlab chiqish, Internet jahon axborot tarmogʻida yuzaga kelishi mumkin boʻlgan tahdidlarning oldini olish. Seminarlar va ama l i y chora-tadbirlar rejasi Har yili Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi 34. Davlat organlari axborot xizmatlari mutaxassislarining axborot-kommunikatsiya texnologiyalari, raqamli texnologiyalardan foydalanish, virtual dunyo imkoniyatlaridan keng foydalangan holda jamoatchilik bilan aloqalarni samarali tashkil etish boʻyicha malakalarini muntazam oshirishni tashkil etish. Oʻquv kurslarini tashkil qilish Doimiy ravishda Bosma OAV fondi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 35. Yosh dasturchilar maktablari, xususan, AKT maktabi faoliyatiga koʻmaklashish. Ijrochilarning qoʻshma qarori va chora-tadbirlar rejasi Har yili Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 36. Shaharlar va aholi punktlarida aqlli shaharlar modelini (raqamli texnologiyalar, Internet tarmogʻidan foydalanish, “yashil” texnologiyalar, “smart-tarmoqlar” va boshqalardan foydalangan holda) yanada rivojlantirishga qaratilgan tegishli shaharlar “yoʻl xaritalari”ni shakllantirish va shaharlar loyihalarini raqamlashtirishni qoʻllab-quvvatlashning asosi sifatida milliy “yoʻl xaritalari” va raqamli transformatsiyalash freymvorkini ishlab chiqish; dunyoning rivojlangan mamlakatlari, “aqlli” shaharlari tajribalaridan kelib chiqib, aqlli shahar konsepsiyasining milliy platforma-katalogini tashkil etish; aqlli shaharlarni boshqarishning xalqaro standartlarini joriy qilish. Ijrochilarning qoʻshma qarori va chora-tadbirlar rejasi 2019-yil fevral Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Innovatsion rivojlanish vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 37 . Diniy va maʼrifiy mazmundagi axborot resurslarini koʻpaytirish va ommalashtirish. Chora-tadbirlar dasturi Doimo Din ishlari boʻyicha qoʻmita, Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, MTRK 38 . Istiqbolli texnologiyalar va mahsulotlarni kiritish boʻyicha iqtisodiyot va sanoat ishlab chiqarishida 4.0 sanoati texnologik konsepsiyasi modelini ishlab chiqish maqsadida tadqiqotlar oʻtkazish. Tadqiqotlar oʻtkazish Doimo Innovatsion rivojlanish vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Fanlar akademiyasi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi VI. Global virtual va raqamli makonni shakllantirish sohasida xalqaro hamkorlikni rivojlantirish, xalqaro axborot makonida Oʻzbekistonning ijobiy imijini shakllantirish, mamlakatning milliy manfaatlarini ilgari surish va himoya qilish 39 . Internet axborot tarmogʻining milliy segmentida axborot mahsulotlarini tarqatishda mualliflik huquqi va turdosh huquqlarni himoya qilishning samarali mexanizmlarini yaratish va qoʻllash. Chora-tadbirlar rejasi Doimo Adliya vazirligi, “Oʻzbekkino” MA, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Madaniyat vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 40 . Raqamli sanoatni rivojlantirish, soliq sohasini raqamlashtirish, milliy qonunchilikni naqd pulsiz toʻlovlar va hisob-kitoblar sohasida xalqaro qonunchilik normalariga muvofiqlashtirish boʻyicha takliflar tayyorlash. Qonun hujjatlari loyihalarini tayyorlash Doimo Iqtisodiyot vazirligi, Moliya vazirligi, Davlat soliq qoʻmitasi, Markaziy bank, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 41 . Oʻzbekistonning xalqaro nufuzi va imijini oshirish, shu jumladan, Internet va raqamli texnologiyalarni keng qoʻllash orqali Oʻzbekistonning milliy brendini jahon bozorida faol ragʻbatlantirish. Ijrochilarning qoʻshma qarori va amaliy rejasi Doimo Tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Moliya vazirligi, Markaziy bank, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 42 . Mahalliy mahsulotlarning jozibadorligini oshirish, eksportni ragʻbatlantirishni hisobga olgan holda uni tashqi bozorlarga olib chiqish, shu jumladan, “Oʻzbekistonda ishlab chiqarilgan” brendi ostida oʻzbek mahsulotlarining virtual koʻrgazmalarini oʻtkazish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar qabul qilish. Vazirlar Mahkamasi yigʻilish bayoni 2019-yil mart Tashqi savdo vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Tashqi ishlar vazirligi, Moliya vazirligi, Markaziy bank, manfaatdor vazirliklar va idoralar 43 . Raqamli iqtisodiyotni rivojlantirish uchun qonunchilik, institutsional va boshqa toʻsiqlarni bartaraf etish, biznes tuzilmalar va fuqarolar tomonidan raqamli texnologiyalardan foydalanish uchun zarur shart-sharoitlar yaratish, talab va ehtiyojlarni shakllantirish boʻyicha takliflar ishlab chiqish. Qonun hujjatlari loyihalarini tayyorlash 2019-yil yanvar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Adliya vazirligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, manfaatdor vazirliklar va idoralar

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 7-avgust,

622-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 08.08.2018-y., 09/18/622/1637-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 31.07.2021-y., 09/21/475/0737-son; 10.06.2022-y., 09/22/324/0510-son)

lex.uz