📅 2018-yil 13-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Bosh prokuraturasi Ichki ishlar vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 13-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Sogʻliqni saqlash vazirligi Bosh prokuraturasi Ichki ishlar vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 13 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Соғлиқни сақлаш вазирлиги Бош прокуратураси Ички ишлар вазирлиги Халқ таълими вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 июля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министерства здравоохранения Генеральной прокуратуры Министерства внутренних дел Министерства народного образования Министерства высшего и среднего специального образования
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 July 2018 · Ministry and agency documents · Sogʻliqni saqlash vazirligi Bosh prokuraturasi Ichki ishlar vazirligi Xalq taʼlimi vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг
Қарори
НИЗОМ
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарор қилади:
1. Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратураси, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 13 июлдаги 39, 31-қ/қ, 50, 34, 14-2018-сон қарорига ИЛОВА
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3606-сон «Психиатрия ёрдами кўрсатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
ўз жонига қасд қилиш — шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати натижасида шахснинг ўлими юз бериши;
ўз жонига суиқасд қилиш — шахснинг муайян сабаблар туфайли ўз ҳаётини тугатиш мақсадида содир этган суицидал ҳаракати.
2. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумотлар сир сақланади.
3. Ички ишлар органлари ўз жонига қасд ва суиқасд содир этган шахслар ҳақида зудлик билан психиатрия муассасаларини хабардор этишлари лозим .
2-боб. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилишнинг ҳар бир ҳолати тўғрисида психиатрия муассасаларини хабардор этиш
4. Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига қасд қилиш ҳолати юзасидан 1-иловага мувофиқ шаклда ўз жонига қасд қилган шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.
5. Ички ишлар органлари ҳар бир ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати юзасидан 2-иловага мувофиқ шаклда ўз жонига суиқасд қилган шахс яшайдиган манзилдаги амбулатор психиатрия муассасасини зудлик билан хабардор этади.
6. Ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари томонидан аниқланган тақдирда, ушбу ҳолат юзасидан соғлиқни сақлаш, халқ таълими, олий ва ўрта махсус таълим муассасалари жойлашган манзилдаги ички ишлар органлари зудлик билан хабардор этилади.
7. Амбулатор психиатрия муассасаларига ички ишлар органларидан ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушгандан сўнг 24 соат ичида психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог ўз жонига суиқасд содир этган шахснинг яшаш манзилига бориши лозим.
8. Психиатр, психотерапевт ёки тиббий психолог ўз жонига суиқасд содир этган шахснинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, уни амбулатор ёки стационар психиатрия муассасасига йўналтиради.
9. Шахсда ўткир психоз ёки руҳий касалликлар хуружи сабабли ўз жонига суиқасд содир этилганлиги аниқланганда, ушбу шахсга шошилинч тез тиббий ёрдам кўрсатилгач, у яшаш манзили бўйича психиатрия стационарларига ўрнатилган тартибда жойлаштирилади.
10. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари томонидан ўз жонига суиқасд қилиш ҳолатлари бўйича ҳисобот тайёрланади.
Ҳисобот ҳар чоракда тегишлилиги бўйича Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи, ҳудудий бош суицидолог ёки бош психиатрларга тақдим этилади.
11. Амбулатор психиатрия муассасалари томонидан юз берган ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан ҳисобот тайёрланади ҳамда ҳар чоракда ҳудудий бош суицидологлар ёки бош психиатрларга тақдим этилади.
12. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг филиаллари ва туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари шошилинч тиббий ёрдам бўлимлари ҳамда амбулатор психиатрия муассасалари томонидан тегишлилиги бўйича тақдим этилган ҳисоботлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилади.
13. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош суицидологи томонидан умумлаштирилган ҳисоботлар ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига тақдим этилади.
14. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатларини олдини олиш масалаларини ўрганади ва вазирликнинг ҳайъат мажлисларида муҳокама қилиб боради.
3-боб. Якуний қоида
15. Мазкур Низом талабларини бузганликда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга 1-ИЛОВА
Ўз жонига қасд қилиш ҳолати ҳақида хабар «_____» _______________ 20_____ й. Ўз жонига қасд қилган шахс Ф. _____________________________________________________________________________________________ И. _____________________________________________________________________________________________ О. _____________________________________________________________________________________________ Туғилган йили ____________________________________________________________________________________ Яшаш манзили ___________________________________________________________________________________ Телефони _______________________________________________________________________________________ Жинси: эркак аёл Ҳомиладорлик: бор йўқ Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими? ха йўқ Қасд турлари: механик асфиксия заҳарланиш юқори даражадаги иссиқлик таъсирида ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш бошқалар Қасд сабаблари: руҳий касаллик оиладаги келишмовчилик руҳиятдаги ўзгариш ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан қўрқиши шахсда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида ўтказилган тазйиқ остида моддий етишмовчилик ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар ишқий муносабатлар қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида қарзни қайтара олмаганлиги содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида туҳмат ва ҳақорат таъсирида ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида жавобгарликдан қутилиш мақсадида маиший муаммолар ижтимоий муаммолар сабабини аниқлаш имкони бўлмаган ҳолатлар Қасд қилинган жой: яшаш манзилида кўчада иш ёки ўқиш жойида бошқа жойда
Психиатрия муассасаларини ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари тўғрисида мажбурий равишда хабардор этиш тартиби ҳақидаги низомга 2-ИЛОВА
Ўз жонига суиқасд қилиш ҳолати ҳақида хабар «_____» _______________ 20_____ й. Ўз жонига қасд қилган шахс Ф. _____________________________________________________________________________________________ И. _____________________________________________________________________________________________ О. _____________________________________________________________________________________________ Туғилган йили ____________________________________________________________________________________ Яшаш манзили ___________________________________________________________________________________ Телефони _______________________________________________________________________________________ Жинси: эркак аёл Ҳомиладорлик: бор йўқ Руҳий ҳолати бўйича ҳисобда турадими? ха йўқ Суиқасдтурлари: механик асфиксия заҳарланиш юқори даражадаги иссиқлик таъсирида ўткир анжомлар билан ўз танасига жароҳат етказиш бошқалар Суиқасд сабаблари: руҳий касаллик оиладаги келишмовчилик руҳиятдаги ўзгариш ўсмирларни ота-оналари томонидан жазоланишидан қўрқиши шахсда туғма ва орттирилган касалликлар йиғиндиси ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик таъсирида ўтказилган тазйиқ остида моддий етишмовчилик ўқиш ёки иш жойидаги келишмовчиликлар ишқий муносабатлар қариндошлари, дўстлари, бошқа шахслар билан келишмовчилик шаъни ва қадр-қиммати камситилган ёки номусига тегилганлиги узоқ давом этган жисмоний касаллик таъсирида қарзни қайтара олмаганлиги содир этган ножўя қилмишидан уялиш ва қўрқиш оқибатида туҳмат ва ҳақорат таъсирида ўзгаларга таъсир ўтказиш мақсадида жавобгарликдан қутилиш мақсадида маиший муаммолар ижтимоий муаммолар Суиқасд қилинган жой: яшаш манзилида кўчада иш ёки ўқиш жойида бошқа жойда Биринчи ёрдам кўрсатган тиббиёт муассасаси ________________________________________________________________________________________________
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июль,
Тошкент ш.,
2018 йил 13 июль,
39-сон
31-қ/қ-сон
50-сон
34-сон
14-2018-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining
Qarori
NIZOM
Psixiatriya muassasalarini oʻz joniga qasd qilish harakatlari toʻgʻrisida majburiy ravishda xabardor etish tartibi haqidagi nizomni tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-martdagi PQ-3606-son “Psixiatriya yordami koʻrsatish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi va Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi qaror qiladi:
1. Psixiatriya muassasalarini oʻz joniga qasd qilish harakatlari toʻgʻrisida majburiy ravishda xabardor etish tartibi haqidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur qaror rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi, Bosh prokuraturasi, Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2018-yil 13-iyuldagi 39, 31-q/q, 50, 34, 14-2018-son qaroriga ILOVA
Psixiatriya muassasalarini oʻz joniga qasd qilish harakatlari toʻgʻrisida majburiy ravishda xabardor etish tartibi haqidagi
Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 16-martdagi PQ-3606-son “Psixiatriya yordami koʻrsatish tizimini tubdan takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida”gi qaroriga muvofiq psixiatriya muassasalarini oʻz joniga qasd qilish harakatlari toʻgʻrisida majburiy ravishda xabardor etish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
oʻz joniga qasd qilish — shaxsning muayyan sabablar tufayli oʻz hayotini tugatish maqsadida sodir etgan suitsidal harakati natijasida shaxsning oʻlimi yuz berishi;
oʻz joniga suiqasd qilish — shaxsning muayyan sabablar tufayli oʻz hayotini tugatish maqsadida sodir etgan suitsidal harakati.
2. Oʻz joniga qasd va suiqasd qilish holatlari boʻyicha maʼlumotlar sir saqlanadi.
3. Ichki ishlar organlari oʻz joniga qasd va suiqasd sodir etgan shaxslar haqida zudlik bilan psixiatriya muassasalarini xabardor etishlari lozim .
2-bob. Oʻz joniga qasd va suiqasd qilishning har bir holati toʻgʻrisida psixiatriya muassasalarini xabardor etish
4. Ichki ishlar organlari har bir oʻz joniga qasd qilish holati yuzasidan 1-ilovaga muvofiq shaklda oʻz joniga qasd qilgan shaxs yashaydigan manzildagi ambulator psixiatriya muassasasini zudlik bilan xabardor etadi.
5. Ichki ishlar organlari har bir oʻz joniga suiqasd qilish holati yuzasidan 2-ilovaga muvofiq shaklda oʻz joniga suiqasd qilgan shaxs yashaydigan manzildagi ambulator psixiatriya muassasasini zudlik bilan xabardor etadi.
6. Oʻz joniga qasd va suiqasd qilish holatlari sogʻliqni saqlash, xalq taʼlimi, oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari tomonidan aniqlangan taqdirda, ushbu holat yuzasidan sogʻliqni saqlash, xalq taʼlimi, oliy va oʻrta maxsus taʼlim muassasalari joylashgan manzildagi ichki ishlar organlari zudlik bilan xabardor etiladi.
7. Ambulator psixiatriya muassasalariga ichki ishlar organlaridan oʻz joniga suiqasd qilish holatlari boʻyicha maʼlumot kelib tushgandan soʻng 24 soat ichida psixiatr, psixoterapevt yoki tibbiy psixolog oʻz joniga suiqasd sodir etgan shaxsning yashash manziliga borishi lozim.
8. Psixiatr, psixoterapevt yoki tibbiy psixolog oʻz joniga suiqasd sodir etgan shaxsning ruhiy holatidan kelib chiqib, uni ambulator yoki statsionar psixiatriya muassasasiga yoʻnaltiradi.
9. Shaxsda oʻtkir psixoz yoki ruhiy kasalliklar xuruji sababli oʻz joniga suiqasd sodir etilganligi aniqlanganda, ushbu shaxsga shoshilinch tez tibbiy yordam koʻrsatilgach, u yashash manzili boʻyicha psixiatriya statsionarlariga oʻrnatilgan tartibda joylashtiriladi.
10. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi, uning filiallari va tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari shoshilinch tibbiy yordam boʻlimlari tomonidan oʻz joniga suiqasd qilish holatlari boʻyicha hisobot tayyorlanadi.
Hisobot har chorakda tegishliligi boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining bosh suitsidologi, hududiy bosh suitsidolog yoki bosh psixiatrlarga taqdim etiladi.
11. Ambulator psixiatriya muassasalari tomonidan yuz bergan oʻz joniga qasd va suiqasd qilish holatlari yuzasidan hisobot tayyorlanadi hamda har chorakda hududiy bosh suitsidologlar yoki bosh psixiatrlarga taqdim etiladi.
12. Respublika shoshilinch tibbiy yordam ilmiy markazi, uning filiallari va tuman (shahar) tibbiyot birlashmalari shoshilinch tibbiy yordam boʻlimlari hamda ambulator psixiatriya muassasalari tomonidan tegishliligi boʻyicha taqdim etilgan hisobotlar Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining bosh suitsidologi tomonidan umumlashtiriladi.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligining bosh suitsidologi tomonidan umumlashtirilgan hisobotlar har chorakda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasiga taqdim etiladi.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi oʻz joniga qasd va suiqasd qilish holatlarini oldini olish masalalarini oʻrganadi va vazirlikning hayʼat majlislarida muhokama qilib boradi.
3-bob. Yakuniy qoida
15. Mazkur Nizom talablarini buzganlikda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
Psixiatriya muassasalarini oʻz joniga qasd qilish harakatlari toʻgʻrisida majburiy ravishda xabardor etish tartibi haqidagi nizomga 1-ILOVA
Oʻz joniga qasd qilish holati haqida xabar “_____” _______________ 20_____ y. Oʻz joniga qasd qilgan shaxs F. _____________________________________________________________________________________________ I. _____________________________________________________________________________________________ O. _____________________________________________________________________________________________ Tugʻilgan yili ____________________________________________________________________________________ Yashash manzili ___________________________________________________________________________________ Telefoni _______________________________________________________________________________________ Jinsi: erkak ayol Homiladorlik: bor yoʻq Ruhiy holati boʻyicha hisobda turadimi? xa yoʻq Qasd turlari: mexanik asfiksiya zaharlanish yuqori darajadagi issiqlik taʼsirida oʻtkir anjomlar bilan oʻz tanasiga jarohat yetkazish boshqalar Qasd sabablari: ruhiy kasallik oiladagi kelishmovchilik ruhiyatdagi oʻzgarish oʻsmirlarni ota-onalari tomonidan jazolanishidan qoʻrqishi shaxsda tugʻma va orttirilgan kasalliklar yigʻindisi ichkilikbozlik va giyohvandlik taʼsirida oʻtkazilgan tazyiq ostida moddiy yetishmovchilik oʻqish yoki ish joyidagi kelishmovchiliklar ishqiy munosabatlar qarindoshlari, doʻstlari, boshqa shaxslar bilan kelishmovchilik shaʼni va qadr-qimmati kamsitilgan yoki nomusiga tegilganligi uzoq davom etgan jismoniy kasallik taʼsirida qarzni qaytara olmaganligi sodir etgan nojoʻya qilmishidan uyalish va qoʻrqish oqibatida tuhmat va haqorat taʼsirida oʻzgalarga taʼsir oʻtkazish maqsadida javobgarlikdan qutilish maqsadida maishiy muammolar ijtimoiy muammolar sababini aniqlash imkoni boʻlmagan holatlar Qasd qilingan joy: yashash manzilida koʻchada ish yoki oʻqish joyida boshqa joyda
Psixiatriya muassasalarini oʻz joniga qasd qilish harakatlari toʻgʻrisida majburiy ravishda xabardor etish tartibi haqidagi nizomga 2-ILOVA
Oʻz joniga suiqasd qilish holati haqida xabar “_____” _______________ 20_____ y. Oʻz joniga qasd qilgan shaxs F. _____________________________________________________________________________________________ I. _____________________________________________________________________________________________ O. _____________________________________________________________________________________________ Tugʻilgan yili ____________________________________________________________________________________ Yashash manzili ___________________________________________________________________________________ Telefoni _______________________________________________________________________________________ Jinsi: erkak ayol Homiladorlik: bor yoʻq Ruhiy holati boʻyicha hisobda turadimi? xa yoʻq Suiqasdturlari: mexanik asfiksiya zaharlanish yuqori darajadagi issiqlik taʼsirida oʻtkir anjomlar bilan oʻz tanasiga jarohat yetkazish boshqalar Suiqasd sabablari: ruhiy kasallik oiladagi kelishmovchilik ruhiyatdagi oʻzgarish oʻsmirlarni ota-onalari tomonidan jazolanishidan qoʻrqishi shaxsda tugʻma va orttirilgan kasalliklar yigʻindisi ichkilikbozlik va giyohvandlik taʼsirida oʻtkazilgan tazyiq ostida moddiy yetishmovchilik oʻqish yoki ish joyidagi kelishmovchiliklar ishqiy munosabatlar qarindoshlari, doʻstlari, boshqa shaxslar bilan kelishmovchilik shaʼni va qadr-qimmati kamsitilgan yoki nomusiga tegilganligi uzoq davom etgan jismoniy kasallik taʼsirida qarzni qaytara olmaganligi sodir etgan nojoʻya qilmishidan uyalish va qoʻrqish oqibatida tuhmat va haqorat taʼsirida oʻzgalarga taʼsir oʻtkazish maqsadida javobgarlikdan qutilish maqsadida maishiy muammolar ijtimoiy muammolar Suiqasd qilingan joy: yashash manzilida koʻchada ish yoki oʻqish joyida boshqa joyda Birinchi yordam koʻrsatgan tibbiyot muassasasi ________________________________________________________________________________________________
Sogʻliqni saqlash vaziri A. SHADMANOV
Bosh prokuror O. MURODOV
Ichki ishlar vaziri P. BOBOJONOV
Xalq taʼlimi vaziri Sh. SHERMATOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyul,
Toshkent sh.,
2018-yil 13-iyul,
39-son
31-q/q-son
50-son
34-son
14-2018-son