UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 14-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 14 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 14 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 14 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ТУЗИЛМАСИ

НИЗОМ

тартиби

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари ҳақида

«Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини амалга ошириш, шунингдек Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси ҳамда Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида» 2017 йил 11 майдаги ПҚ-2966-сон қарори билан Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимига ўтказилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

2. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ва Тошкент вилояти ҳокимлигининг Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ва унинг таркибига кирувчи Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари фаолияти ва мавжуд штат бирликларини Тошкент вилояти маҳаллий бюджети маблағлари ҳисобидан молиялаштириш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

3. Белгилансинки:

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтириладиган маблағлар интенсив кўчатхона ва иссиқхоналарни ташкил этиш, мавжуд ўрмонзорларни муҳофаза қилиш ҳамда кўпайтириш, экотуризмни ривожлантириш, ишчи-ходимларни моддий рағбатлантириш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу ўрмон хўжаликларининг ўз ҳисобида қолдирилади;

Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликларининг йил якуни бўйича олган соф фойдасининг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг Ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармасига йўналтирилади.

4. Қуйидагилар:

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ижро этувчи аппарати тузилмаси 1-иловага ;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида низом 2-иловага ;

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби 5-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси бир ой муддатда:

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон ўрмон хўжаликлари штатлар жадвалини ишлаб чиқиб тасдиқласин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ҳудудида қўшимча 10 та пост ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси раиси Н.Ж. Бакиров зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорига 1-ИЛОВА

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи ижро этувчи аппаратининг

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорига 2-ИЛОВА

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғининг (кейинги ўринларда Табиат боғи деб аталади) мақсади, вазифаси, функциялари, унинг ҳудуди, режими ва муҳофаза қилиш тартибини белгилайди.

2. Табиат боғи ҳудудидаги алоҳида экологик, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектлар ва комплекслар табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда сақлаб қолиш ҳамда улардан фойдаланиш учун мўлжалланган.

3. Табиат боғи табиатни муҳофаза қилиш, рекреацион, маърифий, илмий ва маданий мақсадларда фойдаланишга мўлжалланган ҳамда алоҳида экологик тарихий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиий объектларни сақлаб қолиш мақсадида ташкил этилади.

4. Табиат боғи Оҳангарон ва Бурчмулла давлат ўрмон хўжаликларининг ўрмон фонди ҳамда бошқа ер эгалари ва ердан фойдаланувчиларнинг ерларида ташкил топади.

5. Табиат боғи ҳудудига тегишли ер, сув, ер ости бойликлари, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси, бошқа табиат объектлари ва комплекслар хўжалик ёки бошқа мақсадларда фойдаланишдан тўлиқ ёки қисман олиб қўйилади ва улардан фақат унда белгиланган режимга мувофиқ фойдаланилади.

Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларни амалга ошириш зарурати муносабати билан табиат боғининг ер участкаларини жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйишга алоҳида ҳолларда «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда йўл қўйилади.

6. Табиат боғи ҳудуди режалар ва дастурларни, ер тузиш схемаларини ҳамда ҳудудий режалаштиришни, шунингдек табиий ресурсларни муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланишга доир бошқа режаларни ишлаб чиқишда ҳисобга олинади.

7. Табиат боғи ўз фаолиятини « Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида » « Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида », « Ўрмон тўғрисида », « Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида », « Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида »ги Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, бошқа қонунчилик ҳужжатлари ва ушбу Низомга мувофиқ амалга оширади ҳамда ўз ҳудудида жойлашган бошқа ер эгалари, ердан фойдаланувчилар ҳамда ижарачилар билан ҳамкорлик қилади.

8. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси ҳисобланади.

Тошкент вилоятида ўрмонларни барпо этиш, кўпайтириш, қайта тиклаш, муҳофаза қилиш ва қўриқлаш, улардан оқилона фойдаланиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 19 июлдаги 530-сон қарори билан тасдиқланган Миллий табиат боғлари ва овчилик хўжаликлари тўғрисидаги намунавий низомга мувофиқ юклатилган вазифа ва функцияларни ҳам бажаради.

9. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган ва ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга, банкларда ўз ҳисоб рақамлари, шу жумладан хорижий валютадаги ҳисоб рақамларига эга бўлади.

10. Табиат боғи ўз рамзий белгилари — байроғи, вимпели, эмблемаси ва бошқаларга эга бўлади.

Бошқа ташкилотлар табиат боғи ҳудудида жойлашган табиий ва тарихий-маданий комплекслар, объектлар ҳамда уларнинг номлари ва рамзлари акс этган босма, эсдалик ва тиражли маҳсулотлар, шунингдек, бошқа товарларни фақат табиат боғи билан тузилган шартномага асосан ишлаб чиқаради.

11. Табиат боғининг давлат тилидаги тўлиқ номи — «Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи», рус тилида — «Угам-Чаткальский государственный национальний природний парк», инглиз тилида – «The State National Nature park of «Ugom-Сhatkal».

Жойлашган жойи: Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани, Искандар қўрғони, Фурқат кўчаси, 112-уй.

2-боб. Табиат боғининг мақсади, асосий вазифалари ва функциялари

12. Табиат боғи алоҳида экологик, маданий ва эстетик аҳамиятга эга бўлган табиат объектлари ва комплексларини сақлаш ва улардан фойдаланиш мақсадида ташкил этилади.

13. Қуйидагилар табиат боғининг асосий вазифалари ҳисобланади:

муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқда) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш;

рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш;

атроф табиий муҳит мониторингини юритиш.

14. Табиат боғи ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга оширишда қуйидаги функцияларни бажаради:

а) муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тизимида (экологик тармоқ) Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги биологик ва ландшафт хилма-хиллигини таъминлаш, экологик мувозанатни сақлашда иштирок этиш соҳасида табиат боғи ҳудудида:

табиий объектлар ва комплекслар, тарихий-маданий меросни сақлаш режимини таъминлайди;

табиий объектлар ва комплекслар, жумладан, ноёб ва йўқолиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонлар турларини қўриқлаш, такрор кўпайтириш ва ҳимоя қилиш ишларини ташкил этади;

юридик ва жисмоний шахсларнинг табиатни муҳофаза қилишга оид қонунчилик талаблари, табиатдан фойдаланишга доир нормалар ва қоидаларга риоя этилишини назорат қилади;

бузилган табиий объектлар ва комплексларни қайта тиклайди;

экологик-маърифий фаолиятни амалга оширади, аҳоли ўртасида экологик таълим-тарбия ишларига кўмаклашади;

б) рекреацион, илмий ва маданий мақсадларда табиий объектлар ва комплекслардан оқилона ва барқарор фойдаланишни таъминлаш соҳасида табиат боғи ҳудудида:

рекреация, жумладан, экологик туризм учун шароитлар яратади;

табиатни муҳофаза қилиш ва табиатдан барқарор фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар ўтказилиши, илмий кадрлар, мутахассисларни тайёрлашга кўмаклашади;

хўжалик субъектларига табиий объектлар ва комплекслардан барқарор, оқилона ва мақсадли фойдаланишга кўмаклашади;

табиий объектлар ва комплексларни сақлаш соҳасида илмий фаолиятни амалга оширади;

в) атроф табиий муҳит мониторингини юритиш соҳасида:

табиат боғининг айрим зоналарида рухсат этилган чекланган хўжалик ва бошқа фаолият таъсирида био хилма-хиллик мониторингини, қўриқхона зонасида эса табиий жараёнларининг табиий кечиши мониторингини юритади;

мониторинг маълумотларини қайта ишлаш ва умумлаштириш мақсадида мазкур табиий ҳудудда жойлашган давлат қўриқхонасига тақдим этади.

Табиат боғи ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига кўра, бошқа функцияларни ҳам амалга ошириши мумкин.

3-боб. Табиат боғини бошқариш

15. Табиат боғини бошқариш Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда:

Табиат боғининг директорини тайинлайди ва лавозимдан озод қилади;

Табиат боғининг фаолиятини таъминлаш мақсадида мулкни тақсимлаб беради, жумладан, пул маблағларини ажратади;

даромадлар ва харажатлар сметаси ва табиат боғи маблағини сарфлаш ҳисоботини тасдиқлайди;

Табиат боғининг штат жадвалини тасдиқлайди;

Табиат боғининг фаолияти ва ҳудуддаги режимга риоя этилишини назорат қилади;

Табиат боғи рамзини тасдиқлайди;

Табиат боғининг бошқариш режаларини ва унинг бажарилиш натижалари бўйича ҳисоботларни тасдиқлайди;

Табиат боғи Илмий кенгашининг таркиби ва низомини тасдиқлайди;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

16. Табиат боғи маъмурий-хўжалик қисми, илмий бўлим, рекреация ва экологик таълим бўлими ҳамда табиат боғини қўриқлаш бўлимидан иборат бўлади.

17. Табиат боғининг директори ва ўринбосарлари табиат боғи фаолиятини ташкил этиш учун масъулдир.

18. Табиат боғи директорининг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси билан келишилганидан сўнг директор томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

Табиат боғи директорининг рекреация, илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари ўз лавозимига кўра, илмий бўлим бошлиғи – бош ўрмончи ҳисобланади.

Табиат боғи директорининг режим ва ўрмон фондини қўриқлаш бўйича ўринбосари ўз лавозимига кўра, табиатни қўриқлаш бўйича инспекция бўлими бошлиғи ҳисобланади.

Бош ҳисобчи табиат боғи директори томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.

19. Табиат боғи директори табиат боғидаги мавжуд барча табиий объектлар ва комплекслар, мол-мулк ҳимоя қилиниши, ҳисоботнинг ўз вақтида тақдим этилиши, ушбу ҳудуддаги молиявий, шартнома ва меҳнат интизомига риоя этилиши учун масъулдир.

20. Табиат боғининг директори:

табиат боғи фаолиятига умумий раҳбарлик қилади;

кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйишни таъминлайди;

табиат боғи режимига риоя этилишини назорат қилади;

қонунчиликда белгиланган тартибда шартномалар тузади ҳамда табиат боғи маблағлари ва мулкини бошқаради;

табиат боғининг мулки, ускуналари, моддий ва бошқа қиммат баҳо бойликлари ҳимоя қилинишини ташкил этади;

табиат боғи ходимларини лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод этади;

давлат органлари ва бошқа ташкилотларда табиат боғи манфаатларини ишонч қоғозисиз ифода этади;

қонунчилик ва ушбу Низомга мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.

21. Табиат боғи директорининг рекреация, илм-фан ва таълим бўйича ўринбосари — бош ўрмончи:

рекреация фаолияти амалга оширилишини ва биохилма-хиллик мониторинги юритилишини ташкил этади, шунингдек, аҳоли ўртасида экологик таълим ва маърифат ишларига кўмаклашади;

табиат боғининг илмий-тадқиқот фаолиятини таъминлайди ҳамда илмий алоқаларини ташкил этади;

табиат боғида барча ишлаб чиқариш ишлари тўғри ташкил этилиши ва олиб борилиши, ўрмонлар ҳисоби, ўрмон ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар кадастри, табиат боғи паспортини юритиш, техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этилиши, илғор тажриба жорий этилиши, ўрмонларни барпо этиш, қайта тиклаш, кўпайтириш, селекцион уруғчиликни ташкил этиш, кўчат етиштиришни ривожлантириш, айниқса манзарали кўчатларни ёпиқ илдиз усулида етиштиришни кўпайтириш, доривор ўсимликлар тайёрланиши, илғор тажриба жорий этилиши, механизмлардан зарур даражада фойдаланилиши, ўрмонлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини қўриқлашнинг белгиланган тадбирлари ташкил этилиши ва ўтказилиши учун жавоб беради.

22. Табиат боғи директорининг режим ва ўрмон фондини қўриқлаш бўйича ўринбосари:

табиат боғи қўриқланишини ташкиллаштиради ва ундаги табиий объектлар ва комплекслардан фойдаланилиш ҳамда уларнинг муҳофазасини назорат қилади;

қонунчиликда ўрнатилган тартибда хизмат қуроли ва унга ўқ-дорилар, формали кийим-кечаклар, алоқа воситалари, маҳсус аслаҳа-анжомларнинг сақланиши ва фойдаланилишини таъминлайди;

айбдорларни жавобгарликка тортиш ҳамда табиат боғи қўриқлаш ходимларининг маъмурий жавобгарлик чораларини тўғри қўллашини текширади ва уларга доир материалларни тегишли органларга тақдим этади;

режим-қўриқлаш тадбирларини ўтказиш, табиат боғи, Чотқол биосфера қўриқхонаси, Оҳангарон ва Бурчмулла ўрмон хўжаликларида Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўшинлар билан биргаликда кадрларни танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш, инспекторлар ишини, профилактика ва чегара полосасини ўрмон дарахтлари ва чангалзорлардан тозалашни ташкил этади.

23. Табиат боғи тўғрисида асосий маълумотлар унинг паспортида баён этилади. Табиат боғи паспортидаги маълумотлар рўйхати ва уни юритиш тартиби қонунчилик билан белгиланади.

24. Табиат боғи бошқарув режалари ва йиллик иш режалари асосида фаолият юритади. Бошқарув режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби қонунчиликка мувофиқ белгиланади.

25. Табиат боғини ҳамкорликда бошқаришга аҳолини жалб қилиш, хўжалик фаолиятига чекловлар белгилаш, рекреация инфратузилмасини, чорва учун пичан ўриш ва ўтлатиш жойларини ташкил этиш ҳамда табиат боғи фаолияти билан боғлиқ бошқа муҳим масалаларини ҳал этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорига мувофиқ унда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари вакиллари ва фуқаролардан иборат маслаҳат комиссияси тузилади.

Маслаҳат комиссиясининг таркиби, ваколатлари, уни шакллантириш ва фаолият юритиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилган ҳолда Табиат боғи томонидан белгиланади.

26. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органларига атроф-муҳит мониторингини юритиш учун зарур бўлган маълумотларни ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг давлат кадастрини белгиланган тартибда беғараз асосда тақдим этади.

4-боб. Табиат боғининг ҳудуди ва режими

27. Табиат боғининг ҳудуди табиат боғига фойдаланишга бериладиган ер участкаларида, шунингдек, унинг чегараси доирасидаги бошқа юридик ва жисмоний шахсларга тегишли ер участкаларида жойлашади.

28. Табиат боғи ташкил этилаётганда унинг ҳудуди қуйидаги зоналарга бўлинади.

Табиат боғининг ҳудуди:

қўриқхона зонаси;

рекреация зонаси;

хўжалик мақсадида ва бошқа тарзда фойдаланиш зонасига (зоналарига) бўлинади.

Аҳолини соғломлаштириш учун шароит бўлган такдирда, табиат боғида курорт табиий ҳудудлар учун назарда тутилган режимли курорт зоналари ажратилади.

Табиат боғи ҳудудида ундаги табиий объектлар ва комплекслар ҳолати, уларнинг рекреацион, маданий ва эстетик қиймати инобатга олинган ҳолда, зоналарга бўлинишга мувофиқ табақалаштирилган қўриқлаш режими ўрнатилади.

29. Табиат боғи зоналарининг ўлчамлари ва чегаралари тасарруфида ушбу боғ бўлган давлат органлари томонидан давлат экология экспертизаси хулосаси бўйича табиат боғи маъмуриятининг тақдимномасига асосан ўзгартирилади.

30. Табиат боғининг қўриқланма зонасида давлат қўриқхоналари учун назарда тутилган режим ўрнатилади. Ушбу зонада ҳар қандай рекреацион, хўжалик ва бошқа фаолият турлари тақиқланади, биохилма-хиллик ва табиий жараёнларнинг табиий кечиши мониторингини юритиш, табиий объектлар ва комплексларни муҳофаза қилиш ҳамда такрор кўпайтиришга йўналтирилган илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш бундан мустасно.

31. Табиат боғининг бошқа барча ҳудудида:

дарахт ва буталарни кесиш (парваришлаш ва санитария мақсадидаги кесиш бундан мустасно);

гидрологик ва гидрогеологик режимни ўзгартирадиган ҳаракатлар;

тупроқ эрозиясини, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг таназзулини келтириб чиқарувчи ҳаракатлар;

табиат боғининг фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йўл ва мухандислик-коммуникация ишларини амалга ошириш;

чиқиндиларни сақлаш ва кўмиш, оқова сувларни оқизиш;

тирик организмларнинг янги ва кенжа турларини иқлимлаштириш мақсадида жойлаштириш тақиқланади.

32. Табиат боғининг рекреацион зонаси тартибга солинадиган зоналар (қисқа муддатли дам олиш - жозибадор жойларни томоша қилиш учун) ва давомий дам олиш зоналарига бўлинади.

Рекреацион зонада ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган фаолият турларидан ташқари:

кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлургия саноати корхоналаринингфаолияти;

заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш;

харом ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш тақиқланади.

33. Табиат боғининг тартибга солинадиган дам олиш зонасида сайёҳлик йўлакчалари, ноқулай об-ҳаво пайтида енгил турдаги пана жойлар, кузатув пунктлари, ташриф буюрувчилар учун ёқилғи захирасига эга бўлган гулхан ёқиш жойлари, санитария объектларини барпо этиш орқали фуқароларнинг қисқа муддатли дам олиши таъминланади.

Мазкур зонада зарур ҳолларда, ландшафтни сақлаш ва қайта тиклаш мақсадида ўрмон хўжалик ишлари амалга оширилади, рекреацион фаолиятнинг экотизимлар ҳолатига таъсири ўрганилади.

Тартибга солинадиган дам олиш зонасида табиий ландшафтни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини, сув объектлари ва бошқа табиий объектлар ва комплексларни сақлаш имконини берадиган рекреацион, маърифий, эстетик, тарбиявий, илмий ва бошқа фаолиятга рухсат берилади.

34. Давомли дам олиш зонасида кемпинглар, меҳмонхоналар, кичик меҳмонхоналар, сайёҳлик базалари, санаторийлар, болалар соғломлаштириш оромгоҳлари, дам олиш масканлари, автотураргоҳлар, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхоналари, шунингдек, сайёҳларга хизмат кўрсатиш бўйича табиат боғи зиммасига юкланган вазифалар билан боғлиқ хўжалик туридаги бошқа объектлар жойлашади.

Ушбу зонада ҳудудлар ва дам олиш масканларини ободонлаштириш, шунингдек, ўрмончилик, таназзулга учраган участкаларни қайта тиклаш, биотехник ва бошқа ишларни амалга ошириш мақсадида тадбирлар амалга оширилади.

35. Хўжалик ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган зонада юридик ва жисмоний шахслар томонидан табиат боғининг табиий объектлари ва комплексларига зарар етказмайдиган даражада хўжалик ва бошқа фаолият амалга оширилади. Бу ерда, шунингдек, аҳоли пунктлари ҳам жойлашиши мумкин.

Хўжалик ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган зонада зараркунандаларга қарши курашишнинг биологик усуллари ва тупроққа «нол даражада» ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда, мазкур ҳудудга хос бўлган анъанавий қишлоқ хўжалиги экинлари етиштирилади, шунингдек, ифлослантирмайдиган технологиялардан фойдаланиш асосида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилган ҳолда, турли ишлаб чиқариш объектларининг фаолият юритишига рухсат берилади.

36. Табиат боғининг курорт зонаси доирасида қуйидагилар ажратилади:

биринчи зона — даволаш хусусиятига эга манбалар, шифобахш балчиқ қатламлари бор ҳудудлар бўлиб, бу ерда ҳар қандай фаолият тақиқланади, даволаш хусусиятига эга манбалар ва балчиқ билан даволаш шифохоналарини ободонлаштириш учун зарур иншоотлар қуриш бундан мустасно;

иккинчи зона — санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйлари жойлашган ҳудуд бўлиб, бу ерда ҳарқандай фаолият, шунингдек, аҳолининг яшаши тақиқланади, даволаш ва дам олишни ташкил этиш учун зарур бўлган фаолият, шунингдек, тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг вақтинча яшаши бундан мустасно;

учинчи зона — санаторийлар, пансионатлар ва дам олиш уйларига туташ ҳудудлар бўлиб, бу ерда даволаш манбаларига, шифобахш балчиқ қатламларига зарар етказмайдиган ва дам олиш ҳамда даволаниш шароитларини ёмонлаштирмайдиган чекланган хўжалик фаолиятига рухсат этилади.

37. Табиат боғининг курорт зонаси доирасида ушбу Низомнинг 31-бандида белгиланган фаолият турларидан ташқари қуйидагилар тақиқланади:

фойдали қазилмаларни қазиб олиш, минерал сувлар ва шифобахш балчиқ қазиб олиш бундан мустасно;

кимё, целлюлоза-қоғоз ва металлугия саноати корхоналарининг фаолияти;

заҳарли кимёвий моддаларни қўллаш;

харом ўлган чорва моллар кўмиладиган жойларни ташкил этиш;

оқова сувлар тўпланадиган иншоотлар қуриш;

заҳарли кимёвий моддалар ва минерал ўғитлар омборларини қуриш.

38. Табиат боғининг барча ҳудудида ушбу Намунавий низомнинг 31 , 32 , 36 ва 37-бандларида белгиланган фаолият турларидан ташқари боғдаги табиий объектлар ва комплексларга зарар етказиши мумкин бўлган фаолиятнинг бошқа турлари давлат экология экспертизаси хулосасига асосан тақиқланиши ёки чекланиши мумкин, қўриқхона зонаси бундан мустасно.

39. Қонунчиликда белгиланган тартибда кўрсатилган тақиқ ва чекловлар асосида ер участкалари табиат боғи ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкаларини сақлаш вазифаси белгиланади.

40. Табиат боғи ва зоналарининг чегаралари табиат боғи ва унинг зоналарининг режимлари кўрсатилган ахборот, огоҳлантириш ва чегара белгилари билан белгиланади.

41. Табиат боғининг фаолият юритиши учун йўллар, бошқа коммуникациялар ва иншоотлар курилиши зарур бўлган ҳолларда, бузилган ерларни мажбурий тарзда рекультивация қилиш, табиатни муҳофаза қилиш бўйича комплекс тадбирларни амалга ошириш назарда тутилади.

42. Табиат боғининг чегараларида муҳофаза этиладиган бошқа табиий ҳудудлар (давлат табиат ёдгорликлари, буюртма қўриқхоналари, табиат питомниклари ва бошқалар) жойлашиши мумкин ва уларнинг ҳудудида муҳофаза этиладиган ушбу табиат ҳудудлари учун кўзда тутилган режим белгиланади.

5-боб. Табиат боғининг рекреацион ва илмий фаолияти, шунингдек, экологик таълим ва маърифат

43. Табиат боғининг рекреацион ва илмий фаолияти табиат боғининг ва бошқа ташкилотларнинг ходимлари ҳамда айрим мутахассислар томонидан амалга оширилади.

44. Табиат боғида рекреацион фаолият муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бўлишнинг қоидалари талабларига мувофиқ амалга оширилади.

Табиат боғида рекреацион фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган ташриф маркази ташкил этилади, йўналишлар, тўхташ майдончалари, бошқа инфратузилма элементлари ўрнатилади.

45. Табиат боғи илмий фаолиятни амалга ошириш учун табиат боғи маъмурияти биносида илмий фондлар сақланадиган жой, табиат боғи ҳудудида эса, дала базалари, кордонлар, илмий инфратузилма ва биохилма-хиллик мониторингини юритиш инфратузилмаси бўлиши лозим.

46. Табиат боғининг илмий фондлари муддатсиз сақланиши керак. Табиат боғида фондларни сақлаш учун зарур шароитлар, жумладан биологик коллекциялар фумигацияси таъминланади.

Табиат боғи ҳудудида олиб бориладиган барча илмий тадқиқотларнинг дастлабки материаллари (ёки уларнинг нусхалари) ҳамда мазкур тадқиқот натижалари ушбу тадқиқотларни амалга оширган субъект тоифасидан қатьи назар, табиат боғининг илмий фондларига тақдим этилиши шарт. Табиат боғи ушбу материаллардан беғараз асосда, қонунчиликка мувофиқ интеллектуал мулкларига риоя этган ҳолда фойдаланади.

47. Табиат боғидаги илмий тадқиқотларга Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Илмий-техник кенгаши услубий раҳбарлик қилади.

Тасарруфида табиат боғи бўлган махсус ваколатли давлат органининг Илмий-техник кенгаши табиат боғидаги экологик таълим ва маърифат ишларига услубий раҳбарлик қилади.

48. Табиат боғида илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш ва бажариш, шунингдек, илмий тадқиқот дастурларини шакллантириш мақсадида Илмий кенгаш тузилади. Табиат боғи Илмий кенгашининг низоми ва шахсий таркиби тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан келишилган ҳолда тасдиқланади.

49. Табиат боғи таълим ва маърифат масалалари бўйича ўз илмий ишлари, материалларини чоп этиши мумкин.

50. Табиат боғининг биохилма-хиллик мониторинги атроф табиий муҳит мониторинги доирасида олиб борилади.

6-боб. Табиат боғини қўриқлаш

51. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари табиат боғини қўриқлайди ва боғ ҳудудидаги юридик ҳамда жисмоний шахсларнинг (жойлашган, истикомат қиладиган) режимга риоя этишини назорат қилади.

52. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари қуйидаги ҳуқуқларга эга:

табиат боғининг қўриқхона зонаси ҳудудига кириш ҳуқуқини берадиган ҳамда табиат боғининг бошқа зоналаридаги табиат объектларидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган ҳужжатларни текшириш;

транспорт воситаларини текшириш;

табиат боғи ҳудудида ҳуқуқбузарликлар аниқланганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённомалар тузиш, маъмурий қўлга олиш, буюм ва ҳужжатларни ва табиатдан ноқонуний фойдаланиш натижасида олинган маҳсулотларни олиб қўйиш, маъмурий жазога тортиш чораларини қўллаш;

айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш мақсадида материалларни тегишли органларга юбориш;

юридик ва жисмоний шахсларнинг табиат боғи ҳудудида белгиланган режимга риоя этиш бўйича фаолиятини текшириш;

хизмат қуроли ва махсус воситаларни олиб юриш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, қонунчиликда белгиланган тартибда жисмоний куч ишлатиш ҳамда хизмат итларидан фойдаланиш;

табиат боғи режимини бузган ҳолда табиатдан фойдаланиш, хўжалик ва бошқа турдаги фаолиятни қонунчиликда белгиланган тартибда ва ҳолларда тўхтатиш;

қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни амалга ошириш.

Табиат боғи қўриқлаш ходимларининг ҳуқуқлари боғнинг қўриқлаш ходимлари бўлмаган бошқа ходимларига ҳам берилиши мумкин. Ушбу ҳуқуқлар ходимларнинг розилиги билан ёзма аризаси асосида берилади ва директорнинг буйруғи билан расмийлаштирилади.

53. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари учун мўлжалланган хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари, махсус воситаларнинг тури (модели), сони, шунингдек, уларга эгалик қилиш, уларни сақлаш, олиб ўтиш, топшириш, қабул қилиш ва ҳисобга олиш, улардан фойдаланиш тартиби тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда белгиланади.

Қўриқлаш ходимлари махсус воситалар, хизмат қуроли ва унинг ўқ-дорилари билан қонунчиликка мувофиқ таъминланади.

54. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларининг барча ҳуқуқ ва имтиёзларидан фойдаланади.

Табиат боғининг директори ва режим бўйича директор ўринбосари (мавжуд бўлса) экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича катта давлат инспекторларига, табиат боғининг қўриқлаш ходимлари эса экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат инспекторларига тенглаштирилади.

55. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари тасдиқланган дастурларга мувофиқ жанговор хизмат, ижтимоий-ҳуқуқий, аҳлоқий-психологик ва жисмоний тайёргарлик курсларида ўқитилади.

Курслар дастури ва ўқитиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда, тасарруфида ушбу табиат боғи бўлган давлат органи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.

56. Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари бир хил намунадаги формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминланади.

Табиат боғининг қўриқлаш ходимлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларга қарши курашиш, жумладан, табиат боғи ҳудудига жиноятчи гурухларнинг кириб келиши ва ўрнашиб олишининг олдини олиш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизматининг ҳудудий органлари билан ҳамкорликда тадбирлар ўтказади.

57. Табиат боғи ҳудудини қўриқлашга экологик назорат бўйича жамоатчилик инспекторлари ҳам жалб қилиниши мумкин.

7-боб. Табиат боғи устидан давлат назорати

58. Табиат боғи устидан давлат назорати қуйидагича амалга оширилади:

Ўзбекистон Республикаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси — табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланиш тўғрисидаги қонунчиликка ҳамда Табиат боғи режимига риоя этилиши устидан давлат назоратини, илмий фаолият ва мониторингни олиб боради;

Бошқа ваколатли давлат органлари — қонунчиликка мувофиқ молиявий, хўжалик ва бошқа фаолият турларини назорат қилади.

59. Табиат боғи режимини бузишда айбланган юридик ва жисмоний шахслар ўрнатилган тартибда жавобгарликка тортилади. Айбдорлардан табиат боғига етказилган зарар қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда ундирилади.

8-боб. Табиат боғининг мулки ва уни молиялаштириш

60. Табиат боғига бевосита оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган бино, иншоотлар, ускуналар, пул маблағлари табиат боғининг мулки ҳисобланади.

61. Қуйидагилар табиат боғини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Тошкент вилояти маҳаллий бюджет маблағлари;

Экология, атроф-мухитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

фуқароларнинг табиат боғи ҳудудига кириш ва табиат ресурсларидан фойдаланиши учун сотилган билетлардан олинган маблағлар;

табиат боғига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ҳисобрақамига тушадиган маблағлар;

илмий-тадқиқот, рекреацион, табиатни муҳофаза қилиш, реклама-ноширлик ва маърифий фаолиятдан олинган маблағлар;

белгиланган тартибда ундирилган жарима маблағлари;

мусодара этилган овчилик қуроллари ва балиқчилик асбобларини реализация қилишдан тушган маблағлар;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

қонунчиликда тақиқланмаган бошқа тушумлар.

62. Табиат боғи Ўзбекистон Республикаси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси томонидан Тошкент вилояти ҳокимлиги билан келишилган ҳолда тасдиқланган даромадлар ва ҳаражатлар сметасига мувофиқ, маблағларни мустақил тасарруф этади.

9-боб. Табиат боғи ходимларини моддий рағбатлантириш

63. Табиат боғи ходимларига кўп йил ишлагани учун қўшимча ҳақ, шунингдек, туман ва юқори тоғ коэффициентлари белгиланади. Табиат боғи ходимлари лавозим мажбуриятларини бажариш муносабати билан табиат боғи ҳудудида бўлган вақти учун ходим учун белгиланган ойлик маоши миқдорида дала таъминоти шаклидаги компенсация оладилар.

64. Табиат боғи ходимларига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 173-моддасига мувофиқ, қўриқхона вазифаларини бажаришда ходим ўзига тегишли мол-мулкдан фойдаланганлик учун амортизация ва эксплуатация харажатлари тўланади. Тўлов миқдори ва тартиби жамоа шартномаси ёки табиат боғи директори ва ходимлари ўртасида тузилган жамоат шартномасига асосан белгиланади.

65. Табиат боғи ходимларини уларнинг хизмат бурчи билан боғлиқ бўлмаган вазифаларга жалб этиш тақиқланади.

10-боб. Якунловчи қоидалар

66. Табиат боғи фаолиятини тугатиш ва қайта ташкил этиш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Табиат боғини қаттиқроқ режимли тоифадан енгилроқ режимли муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тоифасига ўтказиш мақсадида қайта ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига кўра, алоҳида ҳолларда йўл қўйилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 августдаги 657-сон қарорига 5-ИЛОВА

Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш

1. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси, ушбу Тартиб ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:

лавозим маошлари (тариф ставкалари);

лавозим маошларига қўшимчалар ва устамалар.

2. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари раҳбарлари ва ходимларига бюджет маблағлари ҳисобига лавозим маошлари ҳамда қуйидаги қўшимчалар тўланади:

а) Ўзбекистон Республикаси Президенти, Вазирлар Маҳкамасининг ҳужжатлари асосида лавозимга тайинланган мансабдор шахсларнинг умумий иш стажи, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ҳамда атроф муҳитни, шу жумладан, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш, ўрмон хўжалиги тизимларида фаолият юритаётган ходимларнинг соҳадаги умумий иш стажи учун қатъий белгиланган лавозим маошига қўшимча устама ҳар ойда тариф сеткаси ва штат жадвалига мувофиқ ҳолда қуйидаги миқдорда:

1 — 3 йилгача — 5 фоиз;

3 — 5 йилгача — 10 фоиз;

5 — 8 йилгача — 15 фоиз;

8 — 10 йилгача — 20 фоиз;

10 — 15 йилгача — 25 фоиз;

15 — 20 йилгача — 30 фоиз;

20 — 25 йилгача — 35 фоиз;

25 йилдан ортиқ — 40 фоиз;

б) ходимлар ва инспекторлар таркибига хизмат вазифаларига кўра доимий яшаш жойидан бошқа жойда бўлганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорида қўшимча ҳақ;

в) ходимларнинг баланд тоғли шароитда ишлаганлиги учун денгиз сатҳидан баландлик даражасига қараб иш ҳақига қуйидаги миқдорларда коэффициентлар белгиланади:

1500 дан 1700 метргача — 1,1;

1701 дан 2000 метргача — 1,15;

2000 дан 3000 метргача — 1,3;

3001 метрдан юқори — 1,4;

г) ходимларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва улар иш самарадорлигини ошириш мақсадида ҳар ойда (жамоа шартномасига мувофиқ) йўл транспортига базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваригача ҳамда ходимлар тушлик овқатланиш харажатларига кўмаклашиш мақсадида базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваригача миқдорда тўловлар амалга оширилади;

д) тегишли моддий рағбатлантириш фонди доирасида ходимларга, касаба уюшмаси билан келишган ҳолда фаолият натижаларига ҳамда иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб ой ва чорак якуни бўйича қўшимча ҳамда мукофот пуллари белгилаш;

е) автомобиль транспорти ҳайдовчиларининг тариф ставкасига 1,228 миқдорида тармоқ коэффициент ҳамда малака даражаси учун иккинчи даражали ҳайдовчиларга Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ягона тариф сеткасининг тегишли разряди бўйича ҳайдовчи базавий тариф ставкасининг — 10 фоизи миқдорида, биринчи даражали ҳайдовчиларга — 25 фоизи миқдорида қўшимча устама ҳақ тўланади.

3. Угом-Чотқол давлат миллий табиат боғи, Чотқол давлат биосфера қўриқхонаси, Бурчмулла ва Оҳангарон давлат ўрмон хўжаликлари ташкилотларининг тегишли бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига қўшимча штат бирликлари, шу жумладан, бюджет маблағлари ҳисобига сақлаш кўзда тутилмаган штат бирликларини сақлаш, раҳбар ва ходимларга қуйидаги қўшимчалар тўлаш мумкин:

а) ташкилотнинг фаолият натижаларига ҳамда иш кўрсаткичлари бажарилишига қараб миллий боғ, қўриқхона ва ўрмон хўжаликлари раҳбарияти касаба уюшмаси ташкилоти билан келишган ҳолда ходимларга ой ва чорак якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда, йил якуни бўйича ходимлар ойлик иш ҳақининг уч бараваригача миқдорда мукофотлар бериш;

б) Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик куни, Конституция куни, Наврўз, Янги йил ва ҳайит байрамлари учун ходимлар ойлик иш ҳақининг бир бараваригача миқдорда рағбатлантирилади;

в) ходим хизмат бурчини бажариш вақтида шикастланганда, жароҳат олган ёки майиб бўлган тақдирда — ходимга, шунингдек, ходим ўрмонларда ёнғинни ўчиришда ва хизматнинг бошқа турларини амалга оширишда қатнашиш жараёнида ҳалок бўлган ҳолларда унинг оиласига қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ йиллик ўртача иш ҳақининг камида олти баравари миқдорида бир йўла бериладиган тўловлар ва моддий ёрдам белгиланади;

г) зарур ҳолларда иш ҳақи фонди доирасида (кам таъминланган оилаларга, ходимнинг даволаниши учун, тўй, маърака, навбатдаги таътилга чиқишда ва бошқалар) ходимларга касаба уюшмаси билан келишган ҳолда моддий ёрдам пули тўланади;

д) ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун йилда бир марта базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт бараваригача миқдорда пул маблағи тўланади.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 14 август,

657-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.08.2018 й., 09/18/657/1704-сон; 20.06.2019 й., 09/19/515/3318-сон, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон; 17.01.2020 й., 09/20/30/0061-сон, 28.12.2020 й., 09/20/810/1673-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

TUZILMASI

NIZOM

tartibi

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi va uning tarkibiga kiruvchi Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari faoliyatini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari haqida

“Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasining Qonunini amalga oshirish, shuningdek Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi va uning tarkibiga kiruvchi Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi hamda Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari faoliyatini tubdan takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi va uning tarkibiga kiruvchi Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi faoliyatini tashkil etish toʻgʻrisida” 2017-yil 11-maydagi PQ-2966-son qarori bilan Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimiga oʻtkazilganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.

2. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi va Toshkent viloyati hokimligining Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi va uning tarkibiga kiruvchi Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari faoliyati va mavjud shtat birliklarini Toshkent viloyati mahalliy budjeti mablagʻlari hisobidan moliyalashtirish haqidagi taklifi maʼqullansin.

3. Belgilansinki:

Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari tomonidan Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qaroriga muvofiq Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladigan mablagʻlar intensiv koʻchatxona va issiqxonalarni tashkil etish, mavjud oʻrmonzorlarni muhofaza qilish hamda koʻpaytirish, ekoturizmni rivojlantirish, ishchi-xodimlarni moddiy ragʻbatlantirish, moddiy-texnik bazasini mustahkamlash maqsadida ushbu oʻrmon xoʻjaliklarining oʻz hisobida qoldiriladi;

Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklarining yil yakuni boʻyicha olgan sof foydasining 50 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasining Oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasiga yoʻnaltiriladi.

4. Quyidagilar:

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi ijro etuvchi apparati tuzilmasi 1-ilovaga ;

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga ;

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaligi xodimlari mehnatiga haq toʻlash tartibi 5-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi bir oy muddatda:

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi, Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron oʻrmon xoʻjaliklari shtatlar jadvalini ishlab chiqib tasdiqlasin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi hududida qoʻshimcha 10 ta post tashkil etish yuzasidan Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin;

Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda boshqa manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev va Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi raisi N.J. Bakirov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-avgustdagi 657-son qaroriga 1-ILOVA

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi ijro etuvchi apparatining

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-avgustdagi 657-son qaroriga 2-ILOVA

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻining (keyingi oʻrinlarda Tabiat bogʻi deb ataladi) maqsadi, vazifasi, funksiyalari, uning hududi, rejimi va muhofaza qilish tartibini belgilaydi.

2. Tabiat bogʻi hududidagi alohida ekologik, madaniy va estetik ahamiyatga ega boʻlgan tabiiy obyektlar va komplekslar tabiatni muhofaza qilish, rekreatsion, ilmiy va madaniy maqsadlarda saqlab qolish hamda ulardan foydalanish uchun moʻljallangan.

3. Tabiat bogʻi tabiatni muhofaza qilish, rekreatsion, maʼrifiy, ilmiy va madaniy maqsadlarda foydalanishga moʻljallangan hamda alohida ekologik tarixiy va estetik ahamiyatga ega boʻlgan tabiiy obyektlarni saqlab qolish maqsadida tashkil etiladi.

4. Tabiat bogʻi Ohangaron va Burchmulla davlat oʻrmon xoʻjaliklarining oʻrmon fondi hamda boshqa yer egalari va yerdan foydalanuvchilarning yerlarida tashkil topadi.

5. Tabiat bogʻi hududiga tegishli yer, suv, yer osti boyliklari, oʻsimlik va hayvonot dunyosi, boshqa tabiat obyektlari va komplekslar xoʻjalik yoki boshqa maqsadlarda foydalanishdan toʻliq yoki qisman olib qoʻyiladi va ulardan faqat unda belgilangan rejimga muvofiq foydalaniladi.

Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilingan qarorlarni amalga oshirish zarurati munosabati bilan tabiat bogʻining yer uchastkalarini jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyishga alohida hollarda “Yer uchastkalarini kompensatsiya evaziga jamoat ehtiyojlari uchun olib qoʻyish tartib-taomillari toʻgʻrisida”gi Oʻzbekiston Respublikasi Qonunida belgilangan tartibda yoʻl qoʻyiladi.

6. Tabiat bogʻi hududi rejalar va dasturlarni, yer tuzish sxemalarini hamda hududiy rejalashtirishni, shuningdek tabiiy resurslarni muhofaza qilish va ulardan foydalanishga doir boshqa rejalarni ishlab chiqishda hisobga olinadi.

7. Tabiat bogʻi oʻz faoliyatini “ Muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toʻgʻrisida ” “ Tabiatni muhofaza qilish toʻgʻrisida ”, “ Oʻrmon toʻgʻrisida ”, “ Oʻsimlik dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida ”, “ Hayvonot dunyosini muhofaza qilish va undan foydalanish toʻgʻrisida ”gi Oʻzbekiston Respublikasining qonunlari, boshqa qonunchilik hujjatlari va ushbu Nizomga muvofiq amalga oshiradi hamda oʻz hududida joylashgan boshqa yer egalari, yerdan foydalanuvchilar hamda ijarachilar bilan hamkorlik qiladi.

8. Tabiat bogʻi Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tizimidagi boʻlgan davlat tabiatni muhofaza qilish muassasasi hisoblanadi.

Toshkent viloyatida oʻrmonlarni barpo etish, koʻpaytirish, qayta tiklash, muhofaza qilish va qoʻriqlash, ulardan oqilona foydalanish boʻyicha Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2017-yil 19-iyuldagi 530-son qarori bilan tasdiqlangan Milliy tabiat bogʻlari va ovchilik xoʻjaliklari toʻgʻrisidagi namunaviy nizomga muvofiq yuklatilgan vazifa va funksiyalarni ham bajaradi.

9. Tabiat bogʻi Oʻzbekiston Respublikasi Davlat gerbi tasvirlangan va oʻz nomi davlat tilida yozilgan muhrga, banklarda oʻz hisob raqamlari, shu jumladan xorijiy valyutadagi hisob raqamlariga ega boʻladi.

10. Tabiat bogʻi oʻz ramziy belgilari — bayrogʻi, vimpeli, emblemasi va boshqalarga ega boʻladi.

Boshqa tashkilotlar tabiat bogʻi hududida joylashgan tabiiy va tarixiy-madaniy komplekslar, obyektlar hamda ularning nomlari va ramzlari aks etgan bosma, esdalik va tirajli mahsulotlar, shuningdek, boshqa tovarlarni faqat tabiat bogʻi bilan tuzilgan shartnomaga asosan ishlab chiqaradi.

11. Tabiat bogʻining davlat tilidagi toʻliq nomi — “Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi”, rus tilida — “Ugam-Chatkalskiy gosudarstvenniy natsionalniy prirodniy park”, ingliz tilida – “The State National Nature park of “Ugom-Shatkal”.

Joylashgan joyi: Toshkent viloyati, Boʻstonliq tumani, Iskandar qoʻrgʻoni, Furqat koʻchasi, 112-uy.

2-bob. Tabiat bogʻining maqsadi, asosiy vazifalari va funksiyalari

12. Tabiat bogʻi alohida ekologik, madaniy va estetik ahamiyatga ega boʻlgan tabiat obyektlari va komplekslarini saqlash va ulardan foydalanish maqsadida tashkil etiladi.

13. Quyidagilar tabiat bogʻining asosiy vazifalari hisoblanadi:

muhofaza etiladigan tabiiy hududlar tizimida (ekologik tarmoqda) Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi biologik va landshaft xilma-xilligini taʼminlash, ekologik muvozanatni saqlashda ishtirok etish;

rekreatsion, ilmiy va madaniy maqsadlarda tabiiy obyektlar va komplekslardan oqilona va barqaror foydalanishni taʼminlash;

atrof tabiiy muhit monitoringini yuritish.

14. Tabiat bogʻi oʻz zimmasiga yuklatilgan vazifalarni amalga oshirishda quyidagi funksiyalarni bajaradi:

a) muhofaza etiladigan tabiiy hududlar tizimida (ekologik tarmoq) Oʻzbekiston Respublikasi hududidagi biologik va landshaft xilma-xilligini taʼminlash, ekologik muvozanatni saqlashda ishtirok etish sohasida tabiat bogʻi hududida:

tabiiy obyektlar va komplekslar, tarixiy-madaniy merosni saqlash rejimini taʼminlaydi;

tabiiy obyektlar va komplekslar, jumladan, noyob va yoʻqolib borayotgan oʻsimlik va hayvonlar turlarini qoʻriqlash, takror koʻpaytirish va himoya qilish ishlarini tashkil etadi;

yuridik va jismoniy shaxslarning tabiatni muhofaza qilishga oid qonunchilik talablari, tabiatdan foydalanishga doir normalar va qoidalarga rioya etilishini nazorat qiladi;

buzilgan tabiiy obyektlar va komplekslarni qayta tiklaydi;

ekologik-maʼrifiy faoliyatni amalga oshiradi, aholi oʻrtasida ekologik taʼlim-tarbiya ishlariga koʻmaklashadi;

b) rekreatsion, ilmiy va madaniy maqsadlarda tabiiy obyektlar va komplekslardan oqilona va barqaror foydalanishni taʼminlash sohasida tabiat bogʻi hududida:

rekreatsiya, jumladan, ekologik turizm uchun sharoitlar yaratadi;

tabiatni muhofaza qilish va tabiatdan barqaror foydalanish boʻyicha ilmiy tadqiqotlar oʻtkazilishi, ilmiy kadrlar, mutaxassislarni tayyorlashga koʻmaklashadi;

xoʻjalik subyektlariga tabiiy obyektlar va komplekslardan barqaror, oqilona va maqsadli foydalanishga koʻmaklashadi;

tabiiy obyektlar va komplekslarni saqlash sohasida ilmiy faoliyatni amalga oshiradi;

v) atrof tabiiy muhit monitoringini yuritish sohasida:

tabiat bogʻining ayrim zonalarida ruxsat etilgan cheklangan xoʻjalik va boshqa faoliyat taʼsirida bio xilma-xillik monitoringini, qoʻriqxona zonasida esa tabiiy jarayonlarining tabiiy kechishi monitoringini yuritadi;

monitoring maʼlumotlarini qayta ishlash va umumlashtirish maqsadida mazkur tabiiy hududda joylashgan davlat qoʻriqxonasiga taqdim etadi.

Tabiat bogʻi ushbu Nizom va boshqa qonunchilik hujjatlariga koʻra, boshqa funksiyalarni ham amalga oshirishi mumkin.

3-bob. Tabiat bogʻini boshqarish

15. Tabiat bogʻini boshqarish Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi hamda Toshkent viloyati hokimligi tomonidan amalga oshiriladi.

Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi Toshkent viloyati hokimligi bilan kelishilgan holda:

Tabiat bogʻining direktorini tayinlaydi va lavozimdan ozod qiladi;

Tabiat bogʻining faoliyatini taʼminlash maqsadida mulkni taqsimlab beradi, jumladan, pul mablagʻlarini ajratadi;

daromadlar va xarajatlar smetasi va tabiat bogʻi mablagʻini sarflash hisobotini tasdiqlaydi;

Tabiat bogʻining shtat jadvalini tasdiqlaydi;

Tabiat bogʻining faoliyati va hududdagi rejimga rioya etilishini nazorat qiladi;

Tabiat bogʻi ramzini tasdiqlaydi;

Tabiat bogʻining boshqarish rejalarini va uning bajarilish natijalari boʻyicha hisobotlarni tasdiqlaydi;

Tabiat bogʻi Ilmiy kengashining tarkibi va nizomini tasdiqlaydi;

qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

16. Tabiat bogʻi maʼmuriy-xoʻjalik qismi, ilmiy boʻlim, rekreatsiya va ekologik taʼlim boʻlimi hamda tabiat bogʻini qoʻriqlash boʻlimidan iborat boʻladi.

17. Tabiat bogʻining direktori va oʻrinbosarlari tabiat bogʻi faoliyatini tashkil etish uchun masʼuldir.

18. Tabiat bogʻi direktorining oʻrinbosarlari Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi bilan kelishilganidan soʻng direktor tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

Tabiat bogʻi direktorining rekreatsiya, ilm-fan va taʼlim boʻyicha oʻrinbosari oʻz lavozimiga koʻra, ilmiy boʻlim boshligʻi – bosh oʻrmonchi hisoblanadi.

Tabiat bogʻi direktorining rejim va oʻrmon fondini qoʻriqlash boʻyicha oʻrinbosari oʻz lavozimiga koʻra, tabiatni qoʻriqlash boʻyicha inspeksiya boʻlimi boshligʻi hisoblanadi.

Bosh hisobchi tabiat bogʻi direktori tomonidan lavozimga tayinlanadi va lavozimdan ozod etiladi.

19. Tabiat bogʻi direktori tabiat bogʻidagi mavjud barcha tabiiy obyektlar va komplekslar, mol-mulk himoya qilinishi, hisobotning oʻz vaqtida taqdim etilishi, ushbu hududdagi moliyaviy, shartnoma va mehnat intizomiga rioya etilishi uchun masʼuldir.

20. Tabiat bogʻining direktori:

tabiat bogʻi faoliyatiga umumiy rahbarlik qiladi;

kadrlarni tanlash va joy-joyiga qoʻyishni taʼminlaydi;

tabiat bogʻi rejimiga rioya etilishini nazorat qiladi;

qonunchilikda belgilangan tartibda shartnomalar tuzadi hamda tabiat bogʻi mablagʻlari va mulkini boshqaradi;

tabiat bogʻining mulki, uskunalari, moddiy va boshqa qimmat baho boyliklari himoya qilinishini tashkil etadi;

tabiat bogʻi xodimlarini lavozimga tayinlaydi va lavozimdan ozod etadi;

davlat organlari va boshqa tashkilotlarda tabiat bogʻi manfaatlarini ishonch qogʻozisiz ifoda etadi;

qonunchilik va ushbu Nizomga muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshiradi.

21. Tabiat bogʻi direktorining rekreatsiya, ilm-fan va taʼlim boʻyicha oʻrinbosari — bosh oʻrmonchi:

rekreatsiya faoliyati amalga oshirilishini va bioxilma-xillik monitoringi yuritilishini tashkil etadi, shuningdek, aholi oʻrtasida ekologik taʼlim va maʼrifat ishlariga koʻmaklashadi;

tabiat bogʻining ilmiy-tadqiqot faoliyatini taʼminlaydi hamda ilmiy aloqalarini tashkil etadi;

tabiat bogʻida barcha ishlab chiqarish ishlari toʻgʻri tashkil etilishi va olib borilishi, oʻrmonlar hisobi, oʻrmon va muhofaza etiladigan tabiiy hududlar kadastri, tabiat bogʻi pasportini yuritish, texnika xavfsizligi qoidalariga rioya etilishi, ilgʻor tajriba joriy etilishi, oʻrmonlarni barpo etish, qayta tiklash, koʻpaytirish, seleksion urugʻchilikni tashkil etish, koʻchat yetishtirishni rivojlantirish, ayniqsa manzarali koʻchatlarni yopiq ildiz usulida yetishtirishni koʻpaytirish, dorivor oʻsimliklar tayyorlanishi, ilgʻor tajriba joriy etilishi, mexanizmlardan zarur darajada foydalanilishi, oʻrmonlar, oʻsimlik va hayvonot dunyosini qoʻriqlashning belgilangan tadbirlari tashkil etilishi va oʻtkazilishi uchun javob beradi.

22. Tabiat bogʻi direktorining rejim va oʻrmon fondini qoʻriqlash boʻyicha oʻrinbosari:

tabiat bogʻi qoʻriqlanishini tashkillashtiradi va undagi tabiiy obyektlar va komplekslardan foydalanilish hamda ularning muhofazasini nazorat qiladi;

qonunchilikda oʻrnatilgan tartibda xizmat quroli va unga oʻq-dorilar, formali kiyim-kechaklar, aloqa vositalari, mahsus aslaha-anjomlarning saqlanishi va foydalanilishini taʼminlaydi;

aybdorlarni javobgarlikka tortish hamda tabiat bogʻi qoʻriqlash xodimlarining maʼmuriy javobgarlik choralarini toʻgʻri qoʻllashini tekshiradi va ularga doir materiallarni tegishli organlarga taqdim etadi;

rejim-qoʻriqlash tadbirlarini oʻtkazish, tabiat bogʻi, Chotqol biosfera qoʻriqxonasi, Ohangaron va Burchmulla oʻrmon xoʻjaliklarida Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmati davlat chegaralarini himoya qiluvchi qoʻshinlar bilan birgalikda kadrlarni tanlash va ularni joy-joyiga qoʻyish, inspektorlar ishini, profilaktika va chegara polosasini oʻrmon daraxtlari va changalzorlardan tozalashni tashkil etadi.

23. Tabiat bogʻi toʻgʻrisida asosiy maʼlumotlar uning pasportida bayon etiladi. Tabiat bogʻi pasportidagi maʼlumotlar roʻyxati va uni yuritish tartibi qonunchilik bilan belgilanadi.

24. Tabiat bogʻi boshqaruv rejalari va yillik ish rejalari asosida faoliyat yuritadi. Boshqaruv rejasini ishlab chiqish va tasdiqlash tartibi qonunchilikka muvofiq belgilanadi.

25. Tabiat bogʻini hamkorlikda boshqarishga aholini jalb qilish, xoʻjalik faoliyatiga cheklovlar belgilash, rekreatsiya infratuzilmasini, chorva uchun pichan oʻrish va oʻtlatish joylarini tashkil etish hamda tabiat bogʻi faoliyati bilan bogʻliq boshqa muhim masalalarini hal etish maqsadida mahalliy davlat hokimiyati organlari qaroriga muvofiq unda fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari, nodavlat notijorat tashkilotlari vakillari va fuqarolardan iborat maslahat komissiyasi tuziladi.

Maslahat komissiyasining tarkibi, vakolatlari, uni shakllantirish va faoliyat yuritish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining hududiy organlari bilan kelishilgan holda Tabiat bogʻi tomonidan belgilanadi.

26. Tabiat bogʻi Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof-muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining hududiy organlariga atrof-muhit monitoringini yuritish uchun zarur boʻlgan maʼlumotlarni va muhofaza etiladigan tabiiy hududlarning davlat kadastrini belgilangan tartibda begʻaraz asosda taqdim etadi.

4-bob. Tabiat bogʻining hududi va rejimi

27. Tabiat bogʻining hududi tabiat bogʻiga foydalanishga beriladigan yer uchastkalarida, shuningdek, uning chegarasi doirasidagi boshqa yuridik va jismoniy shaxslarga tegishli yer uchastkalarida joylashadi.

28. Tabiat bogʻi tashkil etilayotganda uning hududi quyidagi zonalarga boʻlinadi.

Tabiat bogʻining hududi:

qoʻriqxona zonasi;

rekreatsiya zonasi;

xoʻjalik maqsadida va boshqa tarzda foydalanish zonasiga (zonalariga) boʻlinadi.

Aholini sogʻlomlashtirish uchun sharoit boʻlgan takdirda, tabiat bogʻida kurort tabiiy hududlar uchun nazarda tutilgan rejimli kurort zonalari ajratiladi.

Tabiat bogʻi hududida undagi tabiiy obyektlar va komplekslar holati, ularning rekreatsion, madaniy va estetik qiymati inobatga olingan holda, zonalarga boʻlinishga muvofiq tabaqalashtirilgan qoʻriqlash rejimi oʻrnatiladi.

29. Tabiat bogʻi zonalarining oʻlchamlari va chegaralari tasarrufida ushbu bogʻ boʻlgan davlat organlari tomonidan davlat ekologiya ekspertizasi xulosasi boʻyicha tabiat bogʻi maʼmuriyatining taqdimnomasiga asosan oʻzgartiriladi.

30. Tabiat bogʻining qoʻriqlanma zonasida davlat qoʻriqxonalari uchun nazarda tutilgan rejim oʻrnatiladi. Ushbu zonada har qanday rekreatsion, xoʻjalik va boshqa faoliyat turlari taqiqlanadi, bioxilma-xillik va tabiiy jarayonlarning tabiiy kechishi monitoringini yuritish, tabiiy obyektlar va komplekslarni muhofaza qilish hamda takror koʻpaytirishga yoʻnaltirilgan ilmiy tadqiqot ishlarini amalga oshirish bundan mustasno.

31. Tabiat bogʻining boshqa barcha hududida:

daraxt va butalarni kesish (parvarishlash va sanitariya maqsadidagi kesish bundan mustasno);

gidrologik va gidrogeologik rejimni oʻzgartiradigan harakatlar;

tuproq eroziyasini, oʻsimlik va hayvonot dunyosining tanazzulini keltirib chiqaruvchi harakatlar;

tabiat bogʻining faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan yoʻl va muxandislik-kommunikatsiya ishlarini amalga oshirish;

chiqindilarni saqlash va koʻmish, oqova suvlarni oqizish;

tirik organizmlarning yangi va kenja turlarini iqlimlashtirish maqsadida joylashtirish taqiqlanadi.

32. Tabiat bogʻining rekreatsion zonasi tartibga solinadigan zonalar (qisqa muddatli dam olish - jozibador joylarni tomosha qilish uchun) va davomiy dam olish zonalariga boʻlinadi.

Rekreatsion zonada ushbu Nizomning 31-bandida belgilangan faoliyat turlaridan tashqari:

kimyo, sellyuloza-qogʻoz va metallurgiya sanoati korxonalariningfaoliyati;

zaharli kimyoviy moddalarni qoʻllash;

xarom oʻlgan chorva mollar koʻmiladigan joylarni tashkil etish taqiqlanadi.

33. Tabiat bogʻining tartibga solinadigan dam olish zonasida sayyohlik yoʻlakchalari, noqulay ob-havo paytida yengil turdagi pana joylar, kuzatuv punktlari, tashrif buyuruvchilar uchun yoqilgʻi zaxirasiga ega boʻlgan gulxan yoqish joylari, sanitariya obyektlarini barpo etish orqali fuqarolarning qisqa muddatli dam olishi taʼminlanadi.

Mazkur zonada zarur hollarda, landshaftni saqlash va qayta tiklash maqsadida oʻrmon xoʻjalik ishlari amalga oshiriladi, rekreatsion faoliyatning ekotizimlar holatiga taʼsiri oʻrganiladi.

Tartibga solinadigan dam olish zonasida tabiiy landshaftni, oʻsimlik va hayvonot dunyosini, suv obyektlari va boshqa tabiiy obyektlar va komplekslarni saqlash imkonini beradigan rekreatsion, maʼrifiy, estetik, tarbiyaviy, ilmiy va boshqa faoliyatga ruxsat beriladi.

34. Davomli dam olish zonasida kempinglar, mehmonxonalar, kichik mehmonxonalar, sayyohlik bazalari, sanatoriylar, bolalar sogʻlomlashtirish oromgohlari, dam olish maskanlari, avtoturargohlar, savdo, umumiy ovqatlanish va xizmat koʻrsatish korxonalari, shuningdek, sayyohlarga xizmat koʻrsatish boʻyicha tabiat bogʻi zimmasiga yuklangan vazifalar bilan bogʻliq xoʻjalik turidagi boshqa obyektlar joylashadi.

Ushbu zonada hududlar va dam olish maskanlarini obodonlashtirish, shuningdek, oʻrmonchilik, tanazzulga uchragan uchastkalarni qayta tiklash, biotexnik va boshqa ishlarni amalga oshirish maqsadida tadbirlar amalga oshiriladi.

35. Xoʻjalik va boshqa maqsadlar uchun moʻljallangan zonada yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan tabiat bogʻining tabiiy obyektlari va komplekslariga zarar yetkazmaydigan darajada xoʻjalik va boshqa faoliyat amalga oshiriladi. Bu yerda, shuningdek, aholi punktlari ham joylashishi mumkin.

Xoʻjalik va boshqa maqsadlar uchun moʻljallangan zonada zararkunandalarga qarshi kurashishning biologik usullari va tuproqqa “nol darajada” ishlov berish usullarini qoʻllagan holda, mazkur hududga xos boʻlgan anʼanaviy qishloq xoʻjaligi ekinlari yetishtiriladi, shuningdek, ifloslantirmaydigan texnologiyalardan foydalanish asosida atrof-muhitni muhofaza qilish talablariga rioya etilgan holda, turli ishlab chiqarish obyektlarining faoliyat yuritishiga ruxsat beriladi.

36. Tabiat bogʻining kurort zonasi doirasida quyidagilar ajratiladi:

birinchi zona — davolash xususiyatiga ega manbalar, shifobaxsh balchiq qatlamlari bor hududlar boʻlib, bu yerda har qanday faoliyat taqiqlanadi, davolash xususiyatiga ega manbalar va balchiq bilan davolash shifoxonalarini obodonlashtirish uchun zarur inshootlar qurish bundan mustasno;

ikkinchi zona — sanatoriylar, pansionatlar va dam olish uylari joylashgan hudud boʻlib, bu yerda harqanday faoliyat, shuningdek, aholining yashashi taqiqlanadi, davolash va dam olishni tashkil etish uchun zarur boʻlgan faoliyat, shuningdek, tibbiyot xodimlari va xizmat koʻrsatuvchi xodimlarning vaqtincha yashashi bundan mustasno;

uchinchi zona — sanatoriylar, pansionatlar va dam olish uylariga tutash hududlar boʻlib, bu yerda davolash manbalariga, shifobaxsh balchiq qatlamlariga zarar yetkazmaydigan va dam olish hamda davolanish sharoitlarini yomonlashtirmaydigan cheklangan xoʻjalik faoliyatiga ruxsat etiladi.

37. Tabiat bogʻining kurort zonasi doirasida ushbu Nizomning 31-bandida belgilangan faoliyat turlaridan tashqari quyidagilar taqiqlanadi:

foydali qazilmalarni qazib olish, mineral suvlar va shifobaxsh balchiq qazib olish bundan mustasno;

kimyo, sellyuloza-qogʻoz va metallugiya sanoati korxonalarining faoliyati;

zaharli kimyoviy moddalarni qoʻllash;

xarom oʻlgan chorva mollar koʻmiladigan joylarni tashkil etish;

oqova suvlar toʻplanadigan inshootlar qurish;

zaharli kimyoviy moddalar va mineral oʻgʻitlar omborlarini qurish.

38. Tabiat bogʻining barcha hududida ushbu Namunaviy nizomning 31 , 32 , 36 va 37-bandlarida belgilangan faoliyat turlaridan tashqari bogʻdagi tabiiy obyektlar va komplekslarga zarar yetkazishi mumkin boʻlgan faoliyatning boshqa turlari davlat ekologiya ekspertizasi xulosasiga asosan taqiqlanishi yoki cheklanishi mumkin, qoʻriqxona zonasi bundan mustasno.

39. Qonunchilikda belgilangan tartibda koʻrsatilgan taqiq va cheklovlar asosida yer uchastkalari tabiat bogʻi hududida joylashgan yuridik va jismoniy shaxslarga yer uchastkalarini saqlash vazifasi belgilanadi.

40. Tabiat bogʻi va zonalarining chegaralari tabiat bogʻi va uning zonalarining rejimlari koʻrsatilgan axborot, ogohlantirish va chegara belgilari bilan belgilanadi.

41. Tabiat bogʻining faoliyat yuritishi uchun yoʻllar, boshqa kommunikatsiyalar va inshootlar kurilishi zarur boʻlgan hollarda, buzilgan yerlarni majburiy tarzda rekultivatsiya qilish, tabiatni muhofaza qilish boʻyicha kompleks tadbirlarni amalga oshirish nazarda tutiladi.

42. Tabiat bogʻining chegaralarida muhofaza etiladigan boshqa tabiiy hududlar (davlat tabiat yodgorliklari, buyurtma qoʻriqxonalari, tabiat pitomniklari va boshqalar) joylashishi mumkin va ularning hududida muhofaza etiladigan ushbu tabiat hududlari uchun koʻzda tutilgan rejim belgilanadi.

5-bob. Tabiat bogʻining rekreatsion va ilmiy faoliyati, shuningdek, ekologik taʼlim va maʼrifat

43. Tabiat bogʻining rekreatsion va ilmiy faoliyati tabiat bogʻining va boshqa tashkilotlarning xodimlari hamda ayrim mutaxassislar tomonidan amalga oshiriladi.

44. Tabiat bogʻida rekreatsion faoliyat muhofaza etiladigan tabiiy hududlarda boʻlishning qoidalari talablariga muvofiq amalga oshiriladi.

Tabiat bogʻida rekreatsion faoliyatni amalga oshirish uchun zarur boʻlgan tashrif markazi tashkil etiladi, yoʻnalishlar, toʻxtash maydonchalari, boshqa infratuzilma elementlari oʻrnatiladi.

45. Tabiat bogʻi ilmiy faoliyatni amalga oshirish uchun tabiat bogʻi maʼmuriyati binosida ilmiy fondlar saqlanadigan joy, tabiat bogʻi hududida esa, dala bazalari, kordonlar, ilmiy infratuzilma va bioxilma-xillik monitoringini yuritish infratuzilmasi boʻlishi lozim.

46. Tabiat bogʻining ilmiy fondlari muddatsiz saqlanishi kerak. Tabiat bogʻida fondlarni saqlash uchun zarur sharoitlar, jumladan biologik kolleksiyalar fumigatsiyasi taʼminlanadi.

Tabiat bogʻi hududida olib boriladigan barcha ilmiy tadqiqotlarning dastlabki materiallari (yoki ularning nusxalari) hamda mazkur tadqiqot natijalari ushbu tadqiqotlarni amalga oshirgan subyekt toifasidan qati nazar, tabiat bogʻining ilmiy fondlariga taqdim etilishi shart. Tabiat bogʻi ushbu materiallardan begʻaraz asosda, qonunchilikka muvofiq intellektual mulklariga rioya etgan holda foydalanadi.

47. Tabiat bogʻidagi ilmiy tadqiqotlarga Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasining Ilmiy-texnik kengashi uslubiy rahbarlik qiladi.

Tasarrufida tabiat bogʻi boʻlgan maxsus vakolatli davlat organining Ilmiy-texnik kengashi tabiat bogʻidagi ekologik taʼlim va maʼrifat ishlariga uslubiy rahbarlik qiladi.

48. Tabiat bogʻida ilmiy-tadqiqot ishlarini tashkil etish va bajarish, shuningdek, ilmiy tadqiqot dasturlarini shakllantirish maqsadida Ilmiy kengash tuziladi. Tabiat bogʻi Ilmiy kengashining nizomi va shaxsiy tarkibi tasarrufida ushbu tabiat bogʻi boʻlgan davlat organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Fanlar akademiyasi bilan kelishilgan holda tasdiqlanadi.

49. Tabiat bogʻi taʼlim va maʼrifat masalalari boʻyicha oʻz ilmiy ishlari, materiallarini chop etishi mumkin.

50. Tabiat bogʻining bioxilma-xillik monitoringi atrof tabiiy muhit monitoringi doirasida olib boriladi.

6-bob. Tabiat bogʻini qoʻriqlash

51. Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari tabiat bogʻini qoʻriqlaydi va bogʻ hududidagi yuridik hamda jismoniy shaxslarning (joylashgan, istikomat qiladigan) rejimga rioya etishini nazorat qiladi.

52. Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari quyidagi huquqlarga ega:

tabiat bogʻining qoʻriqxona zonasi hududiga kirish huquqini beradigan hamda tabiat bogʻining boshqa zonalaridagi tabiat obyektlaridan foydalanish huquqini beradigan hujjatlarni tekshirish;

transport vositalarini tekshirish;

tabiat bogʻi hududida huquqbuzarliklar aniqlanganda maʼmuriy huquqbuzarlik toʻgʻrisida bayonnomalar tuzish, maʼmuriy qoʻlga olish, buyum va hujjatlarni va tabiatdan noqonuniy foydalanish natijasida olingan mahsulotlarni olib qoʻyish, maʼmuriy jazoga tortish choralarini qoʻllash;

aybdor shaxslarni javobgarlikka tortish maqsadida materiallarni tegishli organlarga yuborish;

yuridik va jismoniy shaxslarning tabiat bogʻi hududida belgilangan rejimga rioya etish boʻyicha faoliyatini tekshirish;

xizmat quroli va maxsus vositalarni olib yurish va ulardan foydalanish, shuningdek, qonunchilikda belgilangan tartibda jismoniy kuch ishlatish hamda xizmat itlaridan foydalanish;

tabiat bogʻi rejimini buzgan holda tabiatdan foydalanish, xoʻjalik va boshqa turdagi faoliyatni qonunchilikda belgilangan tartibda va hollarda toʻxtatish;

qonunchilikka muvofiq boshqa vakolatlarni amalga oshirish.

Tabiat bogʻi qoʻriqlash xodimlarining huquqlari bogʻning qoʻriqlash xodimlari boʻlmagan boshqa xodimlariga ham berilishi mumkin. Ushbu huquqlar xodimlarning roziligi bilan yozma arizasi asosida beriladi va direktorning buyrugʻi bilan rasmiylashtiriladi.

53. Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari uchun moʻljallangan xizmat quroli va uning oʻq-dorilari, maxsus vositalarning turi (modeli), soni, shuningdek, ularga egalik qilish, ularni saqlash, olib oʻtish, topshirish, qabul qilish va hisobga olish, ulardan foydalanish tartibi tasarrufida ushbu tabiat bogʻi boʻlgan davlat organi tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan holda belgilanadi.

Qoʻriqlash xodimlari maxsus vositalar, xizmat quroli va uning oʻq-dorilari bilan qonunchilikka muvofiq taʼminlanadi.

54. Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat inspektorlarining barcha huquq va imtiyozlaridan foydalanadi.

Tabiat bogʻining direktori va rejim boʻyicha direktor oʻrinbosari (mavjud boʻlsa) ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish boʻyicha katta davlat inspektorlariga, tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari esa ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat inspektorlariga tenglashtiriladi.

55. Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari tasdiqlangan dasturlarga muvofiq jangovor xizmat, ijtimoiy-huquqiy, ahloqiy-psixologik va jismoniy tayyorgarlik kurslarida oʻqitiladi.

Kurslar dasturi va oʻqitish tartibi Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi bilan kelishilgan holda, tasarrufida ushbu tabiat bogʻi boʻlgan davlat organi tomonidan ishlab chiqiladi va tasdiqlanadi.

56. Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari bir xil namunadagi formali kiyim-bosh va farqlash belgilari bilan taʼminlanadi.

Tabiat bogʻining qoʻriqlash xodimlari huquqbuzarliklarning oldini olish va ularga qarshi kurashish, jumladan, tabiat bogʻi hududiga jinoyatchi guruxlarning kirib kelishi va oʻrnashib olishining oldini olish maqsadida qonunchilikda belgilangan tartibda Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Davlat xavfsizlik xizmatining hududiy organlari bilan hamkorlikda tadbirlar oʻtkazadi.

57. Tabiat bogʻi hududini qoʻriqlashga ekologik nazorat boʻyicha jamoatchilik inspektorlari ham jalb qilinishi mumkin.

7-bob. Tabiat bogʻi ustidan davlat nazorati

58. Tabiat bogʻi ustidan davlat nazorati quyidagicha amalga oshiriladi:

Oʻzbekiston Respublikasi ekologiya va atrof muhitni muhofaza qilish davlat qoʻmitasi — tabiatni muhofaza qilish va tabiiy resurslardan foydalanish toʻgʻrisidagi qonunchilikka hamda Tabiat bogʻi rejimiga rioya etilishi ustidan davlat nazoratini, ilmiy faoliyat va monitoringni olib boradi;

Boshqa vakolatli davlat organlari — qonunchilikka muvofiq moliyaviy, xoʻjalik va boshqa faoliyat turlarini nazorat qiladi.

59. Tabiat bogʻi rejimini buzishda ayblangan yuridik va jismoniy shaxslar oʻrnatilgan tartibda javobgarlikka tortiladi. Aybdorlardan tabiat bogʻiga yetkazilgan zarar qonunchilikda belgilangan tartibda va miqdorda undiriladi.

8-bob. Tabiat bogʻining mulki va uni moliyalashtirish

60. Tabiat bogʻiga bevosita operativ boshqaruv huquqi asosida berilgan bino, inshootlar, uskunalar, pul mablagʻlari tabiat bogʻining mulki hisoblanadi.

61. Quyidagilar tabiat bogʻini moliyalashtirish manbalari hisoblanadi:

Toshkent viloyati mahalliy budjet mablagʻlari;

Ekologiya, atrof-muxitni muhofaza qilish va chiqindilar bilan bogʻliq ishlarni amalga oshirish jamgʻarmasi va Oʻzbekiston Respublikasi oʻrmon xoʻjaligini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

fuqarolarning tabiat bogʻi hududiga kirish va tabiat resurslaridan foydalanishi uchun sotilgan biletlardan olingan mablagʻlar;

tabiat bogʻiga yetkazilgan zararning oʻrnini qoplash hisobraqamiga tushadigan mablagʻlar;

ilmiy-tadqiqot, rekreatsion, tabiatni muhofaza qilish, reklama-noshirlik va maʼrifiy faoliyatdan olingan mablagʻlar;

belgilangan tartibda undirilgan jarima mablagʻlari;

musodara etilgan ovchilik qurollari va baliqchilik asboblarini realizatsiya qilishdan tushgan mablagʻlar;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa tushumlar.

62. Tabiat bogʻi Oʻzbekiston Respublikasi Oʻrmon xoʻjaligi davlat qoʻmitasi tomonidan Toshkent viloyati hokimligi bilan kelishilgan holda tasdiqlangan daromadlar va harajatlar smetasiga muvofiq, mablagʻlarni mustaqil tasarruf etadi.

9-bob. Tabiat bogʻi xodimlarini moddiy ragʻbatlantirish

63. Tabiat bogʻi xodimlariga koʻp yil ishlagani uchun qoʻshimcha haq, shuningdek, tuman va yuqori togʻ koeffitsiyentlari belgilanadi. Tabiat bogʻi xodimlari lavozim majburiyatlarini bajarish munosabati bilan tabiat bogʻi hududida boʻlgan vaqti uchun xodim uchun belgilangan oylik maoshi miqdorida dala taʼminoti shaklidagi kompensatsiya oladilar.

64. Tabiat bogʻi xodimlariga Oʻzbekiston Respublikasi Mehnat kodeksining 173-moddasiga muvofiq, qoʻriqxona vazifalarini bajarishda xodim oʻziga tegishli mol-mulkdan foydalanganlik uchun amortizatsiya va ekspluatatsiya xarajatlari toʻlanadi. Toʻlov miqdori va tartibi jamoa shartnomasi yoki tabiat bogʻi direktori va xodimlari oʻrtasida tuzilgan jamoat shartnomasiga asosan belgilanadi.

65. Tabiat bogʻi xodimlarini ularning xizmat burchi bilan bogʻliq boʻlmagan vazifalarga jalb etish taqiqlanadi.

10-bob. Yakunlovchi qoidalar

66. Tabiat bogʻi faoliyatini tugatish va qayta tashkil etish qonun hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi.

Tabiat bogʻini qattiqroq rejimli toifadan yengilroq rejimli muhofaza etiladigan tabiiy hududlar toifasiga oʻtkazish maqsadida qayta tashkil etish Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi qaroriga koʻra, alohida hollarda yoʻl qoʻyiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-avgustdagi 657-son qaroriga 5-ILOVA

Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi, Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari xodimlari mehnatiga haq toʻlash

1. Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi, Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari xodimlari mehnatiga haq toʻlash Oʻzbekiston Respublikasining Mehnat kodeksi, ushbu Tartib va boshqa qonunchilik hujjatlariga muvofiq amalga oshiriladi va quyidagilarni oʻz ichiga oladi:

lavozim maoshlari (tarif stavkalari);

lavozim maoshlariga qoʻshimchalar va ustamalar.

2. Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi, Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari rahbarlari va xodimlariga budjet mablagʻlari hisobiga lavozim maoshlari hamda quyidagi qoʻshimchalar toʻlanadi:

a) Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Vazirlar Mahkamasining hujjatlari asosida lavozimga tayinlangan mansabdor shaxslarning umumiy ish staji, muhofaza etiladigan tabiiy hududlar hamda atrof muhitni, shu jumladan, oʻsimlik va hayvonot dunyosini muhofaza qilish, oʻrmon xoʻjaligi tizimlarida faoliyat yuritayotgan xodimlarning sohadagi umumiy ish staji uchun qatʼiy belgilangan lavozim maoshiga qoʻshimcha ustama har oyda tarif setkasi va shtat jadvaliga muvofiq holda quyidagi miqdorda:

1 — 3 yilgacha — 5 foiz;

3 — 5 yilgacha — 10 foiz;

5 — 8 yilgacha — 15 foiz;

8 — 10 yilgacha — 20 foiz;

10 — 15 yilgacha — 25 foiz;

15 — 20 yilgacha — 30 foiz;

20 — 25 yilgacha — 35 foiz;

25 yildan ortiq — 40 foiz;

b) xodimlar va inspektorlar tarkibiga xizmat vazifalariga koʻra doimiy yashash joyidan boshqa joyda boʻlganligi uchun bazaviy hisoblash miqdorining uch baravarigacha miqdorida qoʻshimcha haq;

v) xodimlarning baland togʻli sharoitda ishlaganligi uchun dengiz sathidan balandlik darajasiga qarab ish haqiga quyidagi miqdorlarda koeffitsiyentlar belgilanadi:

1500 dan 1700 metrgacha — 1,1;

1701 dan 2000 metrgacha — 1,15;

2000 dan 3000 metrgacha — 1,3;

3001 metrdan yuqori — 1,4;

g) xodimlarni ijtimoiy qoʻllab-quvvatlash va ular ish samaradorligini oshirish maqsadida har oyda (jamoa shartnomasiga muvofiq) yoʻl transportiga bazaviy hisoblash miqdorining bir baravarigacha hamda xodimlar tushlik ovqatlanish xarajatlariga koʻmaklashish maqsadida bazaviy hisoblash miqdorining uch baravarigacha miqdorda toʻlovlar amalga oshiriladi;

d) tegishli moddiy ragʻbatlantirish fondi doirasida xodimlarga, kasaba uyushmasi bilan kelishgan holda faoliyat natijalariga hamda ish koʻrsatkichlari bajarilishiga qarab oy va chorak yakuni boʻyicha qoʻshimcha hamda mukofot pullari belgilash;

e) avtomobil transporti haydovchilarining tarif stavkasiga 1,228 miqdorida tarmoq koeffitsiyent hamda malaka darajasi uchun ikkinchi darajali haydovchilarga Mehnatga haq toʻlash boʻyicha yagona tarif setkasining tegishli razryadi boʻyicha haydovchi bazaviy tarif stavkasining — 10 foizi miqdorida, birinchi darajali haydovchilarga — 25 foizi miqdorida qoʻshimcha ustama haq toʻlanadi.

3. Ugom-Chotqol davlat milliy tabiat bogʻi, Chotqol davlat biosfera qoʻriqxonasi, Burchmulla va Ohangaron davlat oʻrmon xoʻjaliklari tashkilotlarining tegishli budjetdan tashqari mablagʻlari hisobiga qoʻshimcha shtat birliklari, shu jumladan, budjet mablagʻlari hisobiga saqlash koʻzda tutilmagan shtat birliklarini saqlash, rahbar va xodimlarga quyidagi qoʻshimchalar toʻlash mumkin:

a) tashkilotning faoliyat natijalariga hamda ish koʻrsatkichlari bajarilishiga qarab milliy bogʻ, qoʻriqxona va oʻrmon xoʻjaliklari rahbariyati kasaba uyushmasi tashkiloti bilan kelishgan holda xodimlarga oy va chorak yakuni boʻyicha xodimlar oylik ish haqining bir baravarigacha miqdorda, yil yakuni boʻyicha xodimlar oylik ish haqining uch baravarigacha miqdorda mukofotlar berish;

b) Oʻzbekiston Respublikasining Mustaqillik kuni, Konstitutsiya kuni, Navroʻz, Yangi yil va hayit bayramlari uchun xodimlar oylik ish haqining bir baravarigacha miqdorda ragʻbatlantiriladi;

v) xodim xizmat burchini bajarish vaqtida shikastlanganda, jarohat olgan yoki mayib boʻlgan taqdirda — xodimga, shuningdek, xodim oʻrmonlarda yongʻinni oʻchirishda va xizmatning boshqa turlarini amalga oshirishda qatnashish jarayonida halok boʻlgan hollarda uning oilasiga qonunchilik hujjatlariga muvofiq yillik oʻrtacha ish haqining kamida olti baravari miqdorida bir yoʻla beriladigan toʻlovlar va moddiy yordam belgilanadi;

g) zarur hollarda ish haqi fondi doirasida (kam taʼminlangan oilalarga, xodimning davolanishi uchun, toʻy, maʼraka, navbatdagi taʼtilga chiqishda va boshqalar) xodimlarga kasaba uyushmasi bilan kelishgan holda moddiy yordam puli toʻlanadi;

d) xodimlarga qishloq xoʻjaligi mahsulotlarini sotib olish uchun yilda bir marta bazaviy hisoblash miqdorining toʻrt baravarigacha miqdorda pul mablagʻi toʻlanadi.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 14-avgust,

657-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 14.08.2018-y., 09/18/657/1704-son; 20.06.2019-y., 09/19/515/3318-son, 24.08.2019-y., 07/19/4424/3631-son; 17.01.2020-y., 09/20/30/0061-son, 28.12.2020-y., 09/20/810/1673-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son)

lex.uz