📅 2018-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 13-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 13 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 13 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 13 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
НИЗОМ
СХЕМАСИ
Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ташкилотларига етказиб бериш тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Кейинги йилларда республикада қоракўлчилик соҳасини ривожлантиришга, наслчилик ишларини такомиллаштиришга, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни қайта ишлаш ва экспортга йўналтириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда.
Ҳозирги вақтда Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси тизимидаги қоракўлчиликка ихтисослашган субъектларда 1 млн. 100 минг бош қоракўл зотли қўйлар парвариш қилинмоқда.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра улар томонидан жорий йилда 200 минг дона қоракўл тери, 1 минг 700 тонна жун ҳамда 10 минг тоннадан ортиқ гўшт маҳсулотлари етиштирилиши кутилмоқда.
Шу билан бирга, қуйидагилар қоракўлчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, уларни харид қилиш, сақлаш ва қайта ишлаш корхоналарига етказиб беришга ўзининг салбий таъсирини кўрсатмоқда:
биринчидан, қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларни аксарияти узоқ чўл худудларида жойлашганлиги ва унинг ўзига хос хусусиятларининг инобатга олинмаганлиги;
иккинчидан, асосий озуқа базаси табиий яйловлар бўлиб, яйловлар ҳосилдорлиги бевосита йилнинг келишига ва ёғингарчиликнинг миқдорига боғлиқлиги;
учинчидан, табиат инжиқликлари, ёғингарчиликлар кам бўлган ва қиш даврида совуқ об-ҳавонинг узоқ давом этиши натижасида чорва молларини нобуд бўлишини олдини олиш мақсадида узоқ чўл ҳудудларида жойлашган қоракўлчиликка ихтисослашган субъектларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга омихта ем, арпа дони, пахта шроти, пахта шелухаси ва бошқа зарурий ресурсларни етказиб бериш тизимининг йўқлиги;
тўртинчидан, асосий подадан яроқсизга чиқарилган қари она (совлиқ) қўйларни гўшт учун боқиш ва экспортбоп қоракўл тери етиштириш тизимининг жорий этилмаганлиги;
бешинчидан, етиштирилган қоракўлчилик маҳсулотларини қайта ишлаш корхонларига етказиб бериш ишларининг ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги.
Қоракўлчилик соҳасини янада ривожлантириш қоракўлчилик субъектлари томонидан қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилган маҳсулотлар учун уларни рағбатлантириш тизимини яратиш, шунингдек, ёғингарчиликлар кам бўлган ёки қиш мавсуми узоқ давом этган ва қаттиқ совуқ бўлган даврларда қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга кучли озуқа маҳсулотлари етказиб беришнинг алоҳида тизимини жорий этишни тақозо қилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қоракўлчилик соҳасини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 мартдаги ПҚ-3603-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, узоқ чўл ҳудудларида фаолият кўрсатаётган қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштириладиган маҳсулотларни қайта ишлаш корхоналарига етказиб беришни рағбатлантириш ва об-ҳавони ноқулай келган даврларида уларга зарур ресурсларни зудлик билан етказиб бериш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Республика «Қоракўлчилик» уюшмасининг қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни ҳудудий «Қоракўл» уюшмаларининг «Қоракўлчилик» марказлари томонидан қоракўл териси ва жунни харид қилиш, сақлаш ҳамда қайта ишлаш ташкилотларига шартнома асосида етказиб бериш тизимини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
3. Бухоро, Қашқадарё, Навоий ва Самарқанд вилоятлари ҳокимликлари Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси билан биргаликда:
наслчилик қоракўлчилик мақомига эга бўлган жамиятларда мазкур қарорнинг 2-иловасига мувофиқ келгусида насл олиш учун фойдаланилмайдиган қари она (совлиқ) қўйларни марказлаштирилган ҳолда гўшт учун боқиш ҳамда экспортбоп қоракўл тери ва сифатли гўшт етиштиришни ташкил этилишини;
бўрдоқичилик хўжаликлари (комплекслари)да етиштирилган қоракўл терисининг камида 80 фоизини экспорт қилиш ҳамда гўшт маҳсулотларини шартнома асосида истеъмол бозорларига етказиб берилишини таъминласинлар.
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси, «Ўздонмаҳсулот» АК, «Ўзпахтаёғ» АЖ раҳбарлари, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимларига ушбу қарорда белгиланган тартибга риоя этилиши юзасидан шахсий масъулият юклансин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев ва Қишлоқ хўжалиги вазири Б.Т. Юсупов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 649-сон қарорига 1-ИЛОВА
Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелуха сотиш тартибини белгилайди.
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар — қоракўлчилик йўналишидаги масъулияти чекланган жамиятлари, фермер ва деҳқон хўжаликлари;
кучли озуқа маҳсулотлари — қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар учун қишлов даврида, йил оғир келганда ва келгусида насл учун фойдаланилмайдиган она (совлиқ) қўйларни гўшт учун боқиш ва улардан экспортбоп қоракўл тери олиш ҳамда қўйларни уруғлантириш мавсуми учун талаб этиладиган омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухаси;
сотувчилар — «Ўздонмаҳсулот» АКнинг омихта ем ва арпа донини, «Ўзпахтаёғ» АЖнинг пахта шроти ва шелухасини биржа савдолари орқали сотиш ҳуқуқига эга бўлган ҳудудий ташкилотлари;
харидор — кучли озуқа маҳсулотларини сотиб олувчи қоракўлчилик билан шуғуллададиган субъектлар;
қоракўл тери — қоракўл зотига мансуб она (совлиқ) қўйлардан туғилган қўзилардан олинадиган хом ашё;
жун — қўй ва эчкиларнинг жунини қирқиш натижасида олинадиган хом ашё;
қоракўлчилик маҳсулотлари — қўй териси, қоракўл тери ва жун хом ашёси.
2-боб. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш тартиби
3. Республика ҳудудида қўй териси, қоракўл тери ва жунни тайёрлаш ҳамда харид қилиш «Чармсаноат» ва «Қоракўлчилик» уюшмалари тизимидаги корхоналар томонидан олдиндан 50 фоиз бўнак тўлаш орқали амалга оширилади.
Бошқа юридик ва жисмоний шахслар ҳам қўй териси, қоракўл тери ва жунни тайёрлаши ҳамда харид қилиши мумкин.
3-боб. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга озуқа маҳсулотлари савдоларини ташкил этиш ҳамда озуқа маҳсулотлари етказиб бериш тартиби
4. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга озуқа маҳсулотлари савдоларини ташкил этиш ҳамда озуқа маҳсулотлари етказиб бериш мазкур Низомга иловадаги схемага мувофиқ амалга оширилади.
5. Ҳудудий «Қоракўл» уюшмалари ҳар йил якуни билан Қорақалпоғистон Республикаси ва қоракўлчилик субъектлари мавжуд бўлган вилоятлар кесимида қоракўлчилик субъектларидаги чорва молларига келгуси йил учун талаб этиладиган кучли озуқа маҳсулотлари миқдори тўғрисидаги таклифларни тайёрлайди ва Республика «Қоракўлчилик» уюшмасига тақдим этади.
Талаб этиладиган кучли озуқалар миқдорини аниқлашда ҳар бир қоракўлчилик субъектидаги чорва мол бош сони ва республикамиз ҳудудида куз, қиш ва баҳор ойларида об-ҳавонинг келиши, яъни, ёғингарчилик миқдори ва яйловларнинг ҳосилдорлиги инобатга олинади.
Шунингдек, қайта ишлаш корхоналарига қоракўлчилик маҳсулотларини етказиб берган қоракўлчилик субъектларини рағбатлантириш мақсадида қайта ишлаш корхоналарига етказиб берилган ёки етказиб берилиши кутилаётган маҳсулот суммасининг 30 фоизига тенг суммадаги кучли озуқалар ҳам йиллик талаб этиладиган кучли озуқалар миқдорига киритилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзпахтаёғ» АЖ билан биргаликда ҳар йили қоракўлчилик субъектлари учун ажратиладиган кучли озуқа маҳсулотлари ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси ва қоракўлчилик субъектлари мавжуд бўлган вилоятлардаги омихта ем, пахта шроти ва шелухасини ишлаб чиқарувчи корхоналар кесимида шакллантиради ва тасдиқлайди.
8. «Ўздонмаҳсулот» АК ва «Ўзпахтаёғ» АЖ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан ойлар бўйича тақдим этилган йиллик талабга асосан тегишли ой учун биржа савдоларига қўйиладиган ҳажмлар тўғрисидаги маълумотларни тегишли ойнинг 1-санасигача Республика «Қоракўлчилик» уюшмасига ва ўзларининг ҳудудий ташкилотларига юборади.
Бунда, биржа савдоларига чиқариладиган маҳсулотнинг бошланғич нархи сотувчи томонидан декларацияланадиган нарх ва улгуржи сотиш нархи даражасида белгиланади.
Савдолар жараёнида нархлар ошишининг йўл қўйиладиган чегараси бошланғич нархга нисбатан 15 фоизгача миқдорида белгиланади ва нарх 15 фоиздан ошиб кетган тақдирда савдолар тўхтатилади ҳамда сотилмай қолган маҳсулот ҳажми кейинги савдоларга ўтказилади.
9. Биржа савдолари орқали қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга сотилиши лозим бўлган кучли озуқа маҳсулотлари ҳажми ҳудудий «Қоракўл» уюшмалари томонидан ҳар ойнинг 3-санасигача Республика «Қоракўлчилик» уюшмасига киритилади.
Бунда, қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектларга ажратиладиган озуқа миқдори чорва моллари бош сони, мазкур худуддаги яйловлар ҳосилдорлиги ва қайта ишлаш ташкилотларига етказиб берилган маҳсулотлар ҳажмига қараб аниқланади.
10. Ҳудудий «Қоракўл» уюшмалари томонидан тақдим этилган қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектлар ва уларга ажратилиши назарда тутилган кучли озуқалар миқдори Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси томонидан ўрганилади ва ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида рўйхат ҳар ойнинг 5-санасигача «Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси» АЖ ва «Тошкент товар хомашё биржаси» АЖга тақдим этилади.
Бунда, ажратилган кучли озуқа маҳсулотларининг фақатгина қоракўлчилик йўналишидаги субъектларга ажратилишига Республика «Қоракўлчилик» уюшмаси ва ундан мақсадли ва самарали фойдаланилишига худудий «Қоракўл» уюшмалари ҳамда қоракўлчилик билан шуғулланаётган субъектларнинг раҳбарлари масъул ҳисобланади.
11. Сотувчилар ва қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар биржага хизмат қилувчи банкдаги ҳисоб-китоб-клиринг палатасининг иккиламчи талаб қилиб олингунгача депозит ҳисобварағига биржа савдоларига қўйилган озуқа маҳсулоти умумий қийматининг ва мўлжалланаётган келишув ҳажмининг 2 фоизигача бўлган миқдордаги закалат қўяди.
12. Биржа савдолари бўйича ҳисоб-китоблар товар хом ашё биржаларида ҳисоб-китоб-клиринг операцияларини ўтказиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
13. Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган ва қайта ишлаш ташкилотларига етказиб берилган маҳсулотлар тўғрисидаги маълумотлар ҳудудий «Қоракўл» уюшмалари томонидан ҳар ой якунига кўра келгуси ойнинг 3-санасигача Республика «Қоракўлчилик» уюшмасига тақдим этилади.
4-боб. Якунловчи қоида
14. Ушбу Низом қоидалари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектлар томонидан етиштирилган қўй териси, қоракўл териси ва жунни харид қилиш, шунингдек, уларга озуқа мақсадлари учун омихта ем, арпа дони, пахта шроти ва шелухасини сотиш тартиби тўғрисида низомга ИЛОВА
Қоракўлчилик билан шуғулланадиган субъектларга озуқа маҳсулотлари савдоларини ташкил этиш ҳамда озуқа маҳсулотлари етказиб бериш
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 649-сон қарорига 2-ИЛОВА
Наслчилик қоракўлчилик мақомига эга бўлган жамиятларда келгусида насл олиш учун фойдаланилмайдиган қари она (совлиқ) қўйларни марказлаштирилган тартибда гўшт учун боқиш ҳамда экспортбоп қоракўл тери ва сифатли гўшт етиштириш режаси
Т/р Худудлар Бўрдоқиланадиган қари она қўйлар сони, бош Экспортбоп қоракўл териси ишлаб чиқариш, дона Гўшт ишлаб чиқариш, тонна 1. Бухоро 15000 9000 270 2. Қашқадарё 12000 7200 216 3. Навоий 18000 10800 324 4. Самарқанд 5000 3000 90 Жами: 50000 30000 900
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 август,
649-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
NIZOM
SXEMASI
Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, saqlash hamda qayta ishlash tashkilotlariga yetkazib berish tizimini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Keyingi yillarda respublikada qorakoʻlchilik sohasini rivojlantirishga, naslchilik ishlarini takomillashtirishga, ishlab chiqarilayotgan mahsulotlarni qayta ishlash va eksportga yoʻnaltirish masalalariga katta eʼtibor qaratilmoqda.
Hozirgi vaqtda Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasi tizimidagi qorakoʻlchilikka ixtisoslashgan subyektlarda 1 mln. 100 ming bosh qorakoʻl zotli qoʻylar parvarish qilinmoqda.
Dastlabki hisob-kitoblarga koʻra ular tomonidan joriy yilda 200 ming dona qorakoʻl teri, 1 ming 700 tonna jun hamda 10 ming tonnadan ortiq goʻsht mahsulotlari yetishtirilishi kutilmoqda.
Shu bilan birga, quyidagilar qorakoʻlchilik mahsulotlarini ishlab chiqarish hajmlarini koʻpaytirish, ularni xarid qilish, saqlash va qayta ishlash korxonalariga yetkazib berishga oʻzining salbiy taʼsirini koʻrsatmoqda:
birinchidan, qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlarni aksariyati uzoq choʻl xududlarida joylashganligi va uning oʻziga xos xususiyatlarining inobatga olinmaganligi;
ikkinchidan, asosiy ozuqa bazasi tabiiy yaylovlar boʻlib, yaylovlar hosildorligi bevosita yilning kelishiga va yogʻingarchilikning miqdoriga bogʻliqligi;
uchinchidan, tabiat injiqliklari, yogʻingarchiliklar kam boʻlgan va qish davrida sovuq ob-havoning uzoq davom etishi natijasida chorva mollarini nobud boʻlishini oldini olish maqsadida uzoq choʻl hududlarida joylashgan qorakoʻlchilikka ixtisoslashgan subyektlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlash va ularga omixta yem, arpa doni, paxta shroti, paxta sheluxasi va boshqa zaruriy resurslarni yetkazib berish tizimining yoʻqligi;
toʻrtinchidan, asosiy podadan yaroqsizga chiqarilgan qari ona (sovliq) qoʻylarni goʻsht uchun boqish va eksportbop qorakoʻl teri yetishtirish tizimining joriy etilmaganligi;
beshinchidan, yetishtirilgan qorakoʻlchilik mahsulotlarini qayta ishlash korxonlariga yetkazib berish ishlarining oʻz holiga tashlab qoʻyilganligi.
Qorakoʻlchilik sohasini yanada rivojlantirish qorakoʻlchilik subyektlari tomonidan qayta ishlash korxonalariga yetkazib berilgan mahsulotlar uchun ularni ragʻbatlantirish tizimini yaratish, shuningdek, yogʻingarchiliklar kam boʻlgan yoki qish mavsumi uzoq davom etgan va qattiq sovuq boʻlgan davrlarda qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlarga kuchli ozuqa mahsulotlari yetkazib berishning alohida tizimini joriy etishni taqozo qiladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Qorakoʻlchilik sohasini jadal rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-martdagi PQ-3603-son qarori ijrosini taʼminlash, shuningdek, uzoq choʻl hududlarida faoliyat koʻrsatayotgan qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtiriladigan mahsulotlarni qayta ishlash korxonalariga yetkazib berishni ragʻbatlantirish va ob-havoni noqulay kelgan davrlarida ularga zarur resurslarni zudlik bilan yetkazib berish tizimini joriy etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi va Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasining qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni hududiy “Qorakoʻl” uyushmalarining “Qorakoʻlchilik” markazlari tomonidan qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, saqlash hamda qayta ishlash tashkilotlariga shartnoma asosida yetkazib berish tizimini tashkil etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, shuningdek, ularga ozuqa maqsadlari uchun omixta yem, arpa doni, paxta shroti va sheluxasini sotish tartibi toʻgʻrisida nizom 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
3. Buxoro, Qashqadaryo, Navoiy va Samarqand viloyatlari hokimliklari Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasi bilan birgalikda:
naslchilik qorakoʻlchilik maqomiga ega boʻlgan jamiyatlarda mazkur qarorning 2-ilovasiga muvofiq kelgusida nasl olish uchun foydalanilmaydigan qari ona (sovliq) qoʻylarni markazlashtirilgan holda goʻsht uchun boqish hamda eksportbop qorakoʻl teri va sifatli goʻsht yetishtirishni tashkil etilishini;
boʻrdoqichilik xoʻjaliklari (komplekslari)da yetishtirilgan qorakoʻl terisining kamida 80 foizini eksport qilish hamda goʻsht mahsulotlarini shartnoma asosida isteʼmol bozorlariga yetkazib berilishini taʼminlasinlar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Qishloq xoʻjaligi vazirligi, Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasi, “Oʻzdonmahsulot” AK, “Oʻzpaxtayogʻ” AJ rahbarlari, shuningdek, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisi, viloyatlar va tumanlar hokimlariga ushbu qarorda belgilangan tartibga rioya etilishi yuzasidan shaxsiy masʼuliyat yuklansin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari Z.T. Mirzayev va Qishloq xoʻjaligi vaziri B.T. Yusupov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-avgustdagi 649-son qaroriga 1-ILOVA
Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, shuningdek, ularga ozuqa maqsadlari uchun omixta yem, arpa doni, paxta shroti va sheluxasini sotish tartibi toʻgʻrisida
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Nizom qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, shuningdek, ularga ozuqa maqsadlari uchun omixta yem, arpa doni, paxta shroti va sheluxa sotish tartibini belgilaydi.
2. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:
qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar — qorakoʻlchilik yoʻnalishidagi masʼuliyati cheklangan jamiyatlari, fermer va dehqon xoʻjaliklari;
kuchli ozuqa mahsulotlari — qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar uchun qishlov davrida, yil ogʻir kelganda va kelgusida nasl uchun foydalanilmaydigan ona (sovliq) qoʻylarni goʻsht uchun boqish va ulardan eksportbop qorakoʻl teri olish hamda qoʻylarni urugʻlantirish mavsumi uchun talab etiladigan omixta yem, arpa doni, paxta shroti va sheluxasi;
sotuvchilar — “Oʻzdonmahsulot” AKning omixta yem va arpa donini, “Oʻzpaxtayogʻ” AJning paxta shroti va sheluxasini birja savdolari orqali sotish huquqiga ega boʻlgan hududiy tashkilotlari;
xaridor — kuchli ozuqa mahsulotlarini sotib oluvchi qorakoʻlchilik bilan shugʻulladadigan subyektlar;
qorakoʻl teri — qorakoʻl zotiga mansub ona (sovliq) qoʻylardan tugʻilgan qoʻzilardan olinadigan xom ashyo;
jun — qoʻy va echkilarning junini qirqish natijasida olinadigan xom ashyo;
qorakoʻlchilik mahsulotlari — qoʻy terisi, qorakoʻl teri va jun xom ashyosi.
2-bob. Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish tartibi
3. Respublika hududida qoʻy terisi, qorakoʻl teri va junni tayyorlash hamda xarid qilish “Charmsanoat” va “Qorakoʻlchilik” uyushmalari tizimidagi korxonalar tomonidan oldindan 50 foiz boʻnak toʻlash orqali amalga oshiriladi.
Boshqa yuridik va jismoniy shaxslar ham qoʻy terisi, qorakoʻl teri va junni tayyorlashi hamda xarid qilishi mumkin.
3-bob. Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlarga ozuqa mahsulotlari savdolarini tashkil etish hamda ozuqa mahsulotlari yetkazib berish tartibi
4. Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlarga ozuqa mahsulotlari savdolarini tashkil etish hamda ozuqa mahsulotlari yetkazib berish mazkur Nizomga ilovadagi sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.
5. Hududiy “Qorakoʻl” uyushmalari har yil yakuni bilan Qoraqalpogʻiston Respublikasi va qorakoʻlchilik subyektlari mavjud boʻlgan viloyatlar kesimida qorakoʻlchilik subyektlaridagi chorva mollariga kelgusi yil uchun talab etiladigan kuchli ozuqa mahsulotlari miqdori toʻgʻrisidagi takliflarni tayyorlaydi va Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasiga taqdim etadi.
Talab etiladigan kuchli ozuqalar miqdorini aniqlashda har bir qorakoʻlchilik subyektidagi chorva mol bosh soni va respublikamiz hududida kuz, qish va bahor oylarida ob-havoning kelishi, yaʼni, yogʻingarchilik miqdori va yaylovlarning hosildorligi inobatga olinadi.
Shuningdek, qayta ishlash korxonalariga qorakoʻlchilik mahsulotlarini yetkazib bergan qorakoʻlchilik subyektlarini ragʻbatlantirish maqsadida qayta ishlash korxonalariga yetkazib berilgan yoki yetkazib berilishi kutilayotgan mahsulot summasining 30 foiziga teng summadagi kuchli ozuqalar ham yillik talab etiladigan kuchli ozuqalar miqdoriga kiritiladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot vazirligi “Oʻzdonmahsulot” AK va “Oʻzpaxtayogʻ” AJ bilan birgalikda har yili qorakoʻlchilik subyektlari uchun ajratiladigan kuchli ozuqa mahsulotlari hajmlarini Qoraqalpogʻiston Respublikasi va qorakoʻlchilik subyektlari mavjud boʻlgan viloyatlardagi omixta yem, paxta shroti va sheluxasini ishlab chiqaruvchi korxonalar kesimida shakllantiradi va tasdiqlaydi.
8. “Oʻzdonmahsulot” AK va “Oʻzpaxtayogʻ” AJ Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan oylar boʻyicha taqdim etilgan yillik talabga asosan tegishli oy uchun birja savdolariga qoʻyiladigan hajmlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni tegishli oyning 1-sanasigacha Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasiga va oʻzlarining hududiy tashkilotlariga yuboradi.
Bunda, birja savdolariga chiqariladigan mahsulotning boshlangʻich narxi sotuvchi tomonidan deklaratsiyalanadigan narx va ulgurji sotish narxi darajasida belgilanadi.
Savdolar jarayonida narxlar oshishining yoʻl qoʻyiladigan chegarasi boshlangʻich narxga nisbatan 15 foizgacha miqdorida belgilanadi va narx 15 foizdan oshib ketgan taqdirda savdolar toʻxtatiladi hamda sotilmay qolgan mahsulot hajmi keyingi savdolarga oʻtkaziladi.
9. Birja savdolari orqali qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlarga sotilishi lozim boʻlgan kuchli ozuqa mahsulotlari hajmi hududiy “Qorakoʻl” uyushmalari tomonidan har oyning 3-sanasigacha Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasiga kiritiladi.
Bunda, qorakoʻlchilik bilan shugʻullanayotgan subyektlarga ajratiladigan ozuqa miqdori chorva mollari bosh soni, mazkur xududdagi yaylovlar hosildorligi va qayta ishlash tashkilotlariga yetkazib berilgan mahsulotlar hajmiga qarab aniqlanadi.
10. Hududiy “Qorakoʻl” uyushmalari tomonidan taqdim etilgan qorakoʻlchilik bilan shugʻullanayotgan subyektlar va ularga ajratilishi nazarda tutilgan kuchli ozuqalar miqdori Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasi tomonidan oʻrganiladi va har bir hudud boʻyicha alohida roʻyxat har oyning 5-sanasigacha “Oʻzbekiston respublika tovar-xom ashyo birjasi” AJ va “Toshkent tovar xomashyo birjasi” AJga taqdim etiladi.
Bunda, ajratilgan kuchli ozuqa mahsulotlarining faqatgina qorakoʻlchilik yoʻnalishidagi subyektlarga ajratilishiga Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasi va undan maqsadli va samarali foydalanilishiga xududiy “Qorakoʻl” uyushmalari hamda qorakoʻlchilik bilan shugʻullanayotgan subyektlarning rahbarlari masʼul hisoblanadi.
11. Sotuvchilar va qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar birjaga xizmat qiluvchi bankdagi hisob-kitob-kliring palatasining ikkilamchi talab qilib olingungacha depozit hisobvaragʻiga birja savdolariga qoʻyilgan ozuqa mahsuloti umumiy qiymatining va moʻljallanayotgan kelishuv hajmining 2 foizigacha boʻlgan miqdordagi zakalat qoʻyadi.
12. Birja savdolari boʻyicha hisob-kitoblar tovar xom ashyo birjalarida hisob-kitob-kliring operatsiyalarini oʻtkazish qoidalariga muvofiq amalga oshiriladi.
13. Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan va qayta ishlash tashkilotlariga yetkazib berilgan mahsulotlar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar hududiy “Qorakoʻl” uyushmalari tomonidan har oy yakuniga koʻra kelgusi oyning 3-sanasigacha Respublika “Qorakoʻlchilik” uyushmasiga taqdim etiladi.
4-bob. Yakunlovchi qoida
14. Ushbu Nizom qoidalari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilikda belgilangan tartibda javob beradilar.
Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlar tomonidan yetishtirilgan qoʻy terisi, qorakoʻl terisi va junni xarid qilish, shuningdek, ularga ozuqa maqsadlari uchun omixta yem, arpa doni, paxta shroti va sheluxasini sotish tartibi toʻgʻrisida nizomga ILOVA
Qorakoʻlchilik bilan shugʻullanadigan subyektlarga ozuqa mahsulotlari savdolarini tashkil etish hamda ozuqa mahsulotlari yetkazib berish
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 13-avgustdagi 649-son qaroriga 2-ILOVA
Naslchilik qorakoʻlchilik maqomiga ega boʻlgan jamiyatlarda kelgusida nasl olish uchun foydalanilmaydigan qari ona (sovliq) qoʻylarni markazlashtirilgan tartibda goʻsht uchun boqish hamda eksportbop qorakoʻl teri va sifatli goʻsht yetishtirish rejasi
T/r Xududlar Boʻrdoqilanadigan qari ona qoʻylar soni, bosh Eksportbop qorakoʻl terisi ishlab chiqarish, dona Goʻsht ishlab chiqarish, tonna 1. Buxoro 15000 9000 270 2. Qashqadaryo 12000 7200 216 3. Navoiy 18000 10800 324 4. Samarqand 5000 3000 90 Jami: 50000 30000 900
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 13-avgust,
649-son