📅 2018-yil 14-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 14-avgust · Prezident qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 14 август · Президент қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 августа 2018 г. · Постановления Президента
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 August 2018 · Presidential resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
дастури
Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш чора-тадбирлари тўғрисида
[Кўчирма]
Мамлакатимизда баркамол авлодни шакллантириш, ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмонан соғлом этиб тарбиялаш, уларни олиб борилаётган ислоҳотларнинг фаол иштирокчисига айлантиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.
Жумладан, мактабгача таълимнинг замонавий тизими, 11 йиллик умумий ўрта таълим жорий қилинмоқда, замонавий олий таълим муассасалари ҳамда нуфузли хорижий университетларнинг филиаллари ташкил этилмоқда.
Ёшларнинг бандлигини таъминлаш ва уларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш бўйича ишларни мутлақо янги тизим асосида ташкил этиш ва амалга ошириш мақсадида «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури қабул қилинди.
Ёшлар билан доимий мулоқот қилиш мазкур соҳадаги долзарб муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишда давлат органлари ва жамоат ташкилотлари фаолиятининг ажралмас қисмига айланиб бормоқда.
Шу билан бирга, амалга оширилган ишларнинг таҳлили бу борада айрим муаммолар сақланиб қолаётганлигини кўрсатмоқда. Хусусан:
биринчидан, ёш авлод онгига Ватанга содиқлик ва унинг тақдири учун дахлдорлик ҳиссини сингдиришга, уларда ёт ғоя ва қарашларнинг салбий таъсирига нисбатан мафкуравий иммунитетни шакллантиришга қаратилган чора-тадбирлар етарли даражада самара бермаяпти;
иккинчидан, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш, шунингдек, экстремизм, терроризм ва бошқа бузғунчи ғояларга нисбатан муросасизликни шакллантириш юзасидан давлат органлари ва жамоат ташкилотларининг фаолияти ҳамон талаб даражасида эмас;
учинчидан, ўқувчи-ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш учун зарур бўлган маданий-кўнгилочар объектлар, мактабдан ташқари таълим муассасалари, шу жумладан, жойларда турли ижодий ва таълим тўгараклари, спорт секцияларининг етишмаслиги болаларнинг соғлом руҳда тарбияланишига ва тўғри ҳаёт йўлини танлашига салбий таъсир кўрсатмоқда;
тўртинчидан, ўқитувчи ва мураббийларнинг ижтимоий мавқеи ва нуфузи пасайиб кетганлиги, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш тизими бугунги кун талабига мутлақо жавоб бермаслиги ёш авлодни ўқитиш ва тарбиялаш ҳамда мустақил дунёқарашини шакллантириш борасида жиддий муаммоларни келтириб чиқармоқда;
бешинчидан, ёшларнинг олий таълим муассасаларига қамраб олиниш даражаси пастлиги, етакчи хорижий олий таълим муассасалари билан ўзаро ҳамкорлик етарлича йўлга қўйилмаганлиги малакали кадрларнинг етишмаслигига ва олиб борилаётган ислоҳотлардан кўзланган мақсадга тўлиқ эришилмаслигига сабаб бўлмоқда;
олтинчидан, соҳада қонун бузилиши ҳолатларининг сақланиб қолаётганлиги, шу жумладан, ёшларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланишида назоратнинг етарли даражада эмаслиги тизимли муаммоларни юзага чиқармоқда.
Қайд этилган муаммоларни бартараф этиш, ёш авлодни тарбиялаш борасидаги ишларни янада такомиллаштириш, таълим-тарбия сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш, ўқитувчилик касбининг нуфузини ошириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ:
1. Қуйидаги устувор йўналишларни назарда тутувчи Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш;
ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш;
педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш;
ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш;
ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш;
ўқувчи-ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш.
Белгилансинки, вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг раҳбарлари Дастурнинг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилиши учун шахсан масъул ҳисобланади.
2. Ёшлар масалалари бўйича республика идоралараро кенгаши (А.Н. Арипов):
вазирлик ва идораларнинг мутахассислари, фуқаролик жамияти институтлари вакилларини жалб этган ҳолда Дастурнинг амалга оширилиши бўйича ишчи гуруҳларни ташкил этсин, уларнинг самарали ишлашини таъминласин;
Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таҳлил қилиб борсин;
таълим-тарбия соҳасида қонун бузилиши ҳолатларининг сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш ҳамда уларни бартараф этиш, жойларда ёшларни қўллаб-қувватлашга ажратилаётган маблағларнинг мақсадли сарфланиши устидан назоратни ўрганиш бўйича аниқ чора-тадбирларни белгиласин.
3. Умумий ўрта таълим муассасалари ходимларининг базавий тариф ставкалари:
а) 2018 йил 1 сентябрдан:
бошланғич синф ўқитувчилари учун 1,1 бараварга;
юқори синф ўқитувчилари учун ўртача 1,24 бараваргача;
директор, унинг ўринбосарлари ва ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилсин.
б) 2019 йил 1 январдан:
олий тоифали ўқитувчилар учун 1,25 бараварга;
биринчи тоифали ўқитувчилар учун 1,2 бараварга;
иккинчи тоифали ўқитувчилар учун 1,15 бараварга;
мутахассис ўқитувчилар учун 1,1 бараварга;
директор, унинг ўринбосарлари, ахборот-ресурс маркази (кутубхона) мудирлари ва кутубхоначилари учун 1,1 бараварга оширилсин.
4. Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида, улардаги ўқувчилар сонидан келиб чиқиб, 2018 йил 1 сентябрдан бошлаб психолог штат бирлиги қуйидагича белгилансин:
250 нафаргача — 1 штат бирлигида;
250 нафардан 800 нафаргача — 1,5 штат бирлигида;
800 нафардан 1600 нафаргача — 2 штат бирлигида;
1600 нафардан 3000 нафаргача — 2,5 штат бирлигида;
3000 нафар ва ундан ортиқ — 3 штат бирлигида.
Умумий ўрта ва ўрта махсус таълим муассасаларида олий маълумотли психологлар учун базавий тариф ставкалар 2018 йил 1 сентябрдан ушбу муассаса мутахассис ўқитувчилар базавий тариф ставкаларининг 90 фоизига тенглаштирилсин, 2019 йил 1 январдан эса 1,1 бараварга оширилсин.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 2018 йил 1 ноябрга қадар муддатда ўқувчиларни психологик-педагогик қўллаб-қувватлаш ишларини янада такомиллаштириш бўйича ҳукумат қарорини қабул қилсин.
5. Умумий ўрта таълим мактаби ўқитувчиларининг дарс ва тўгарак машғулотларини ташкил этиш ҳамда синф журналини юритишдан ташқари бошқа педагогик юкламалар бўйича ҳисоботлар ва қўшимча маълумотларни талаб қилиш қатъиян тақиқлансин.
6. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда 2018 йил 1 ноябрга қадар илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб, директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан умумтаълим муассасаларининг ўрнак кўрсатган педагог кадрларни фаолиятининг натижавийлиги асосида рағбатлантиришнинг шаффоф тизимини жорий этиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши икки ой муддатда:
ҳудудий, республика ва халқаро фан олимпиадаларида совринли ўринларни қўлга киритган ўқувчиларни тайёрлаган педагог кадрларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 50 бараваригача миқдорда бир марталик пул мукофоти бериш тартибини;
умумий ўрта таълим муассасалари фаолиятини молиялаштириш манбаларини диверсификация қилиш ва асосий фаолияти бўйича қўшимча пуллик хизматлар кўрсатиш тартибини;
таълим ривожига муносиб ҳисса қўшган, давлат мукофотларига сазовор бўлган педагог кадрларни давлат ва хўжалик бошқаруви органларига қарашли санаторий-соғломлаштириш муассасаларида имтиёзли шартларда соғломлаштириш тартибини назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Қурилиш вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк, «Ўзшаҳарқурилишинвест» ва «Қишлоққурилишинвест» инжиниринг компаниялари билан биргаликда икки ой муддатда ҳар йили қишлоқ ва шаҳарларда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган арзон уй-жойларнинг бир қисмини халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга 20 йил муддатга, 3 йиллик имтиёзли давр ҳамда биринчи 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида дастлабки бадали 10 фоиз бўлган ипотека кредити сифатида бериш, шунингдек, «Ҳар бир оила — тадбиркор» дастури доирасида педагог ходимларнинг оила аъзоларига иссиқхона ташкил этиш, қорамол, парранда сотиб олиш ва тадбиркорлик фаолияти учун 3 йиллик муддатга, 6 ойлик имтиёзли давр билан, йиллик 7 фоиз ставка миқдорида кредитлар бериш тартибини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқлаш учун киритсин.
9. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Марказий банк, бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда Халқ таълими вазирлиги ҳузурида халқ таълими тизимидаги ходимлар учун ипотека кредити, автотранспорт воситаси сотиб олиш ва бошқа мақсадлар учун истеъмол кредитлари беришни молиялаштириш бўйича махсус жамғармани ташкил этиш, унга Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси ҳисобидан 100 миллион АҚШ доллари ажратиш ҳамда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб этишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этилган рўйхат бўйича халқ таълими тизимидаги педагог ходимларга истеъмол кредитлари, шу жумладан, автотранспорт воситалари сотиб олиш учун махсус жамғарма ҳисобидан қуйидаги шартларда кредитлар бериш тартиби ўрнатилсин:
кредитни бериш муддати — 1 йил имтиёзли давр билан 5 йил муддатга;
дастлабки бадал суммаси — сотиб олинаётган автотранспорт воситаси қийматининг 25 фоизи;
кредит учун фоиз ставкаси — Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкасидан кўп бўлмаган миқдорда.
«Ўзавтосаноат» АЖ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тақдим этиладиган педагог ходимлар рўйхати асосида улар томонидан тижорат банклари кредитлари ҳисобига автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автотранспорт воситалари ажратилишини таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда икки ой муддатда халқ таълими соҳасида баркамол авлодни вояга етказишда фидокорона меҳнат қилаётган, ёшларни ватанпарварлик ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишларига муносиб ҳисса қўшаётган халқ таълими тизими ходимларини тақдирлаш учун давлат мукофоти таъсис этиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан биргаликда 2018 — 2020 йилларда педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»ни ташкил этсин.
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Қурилиш вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси, Ёзувчилар уюшмаси, «Ҳунарманд» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»нинг концепцияси ва намунавий лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
13. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб умумтаълим мактаблари, шу жумладан, ихтисослаштирилган мактаблар, санъат ва маданият мактаб-интернатлари, олимпия захиралари мактаб-интернатлари ҳамда академик лицейлар битирувчиларига аъло билими, намунали хулқи ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун бериладиган олтин ва кумуш медалларни таъсис этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Белгилаб қўйилсинки:
олтин медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, 10-11-синфлардаги барча фанлардан оралиқ, якуний назоратлари, чораклик ва йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади;
кумуш медаль умумий ўрта таълим муассасаларининг 9-синфини битирганлик тўғрисидаги аъло даражали шаҳодатномаси мавжуд, 10-11-синфлардаги барча фанлардан йиллик баҳолари аъло бўлган, намунали хулқ-атворли ва жамоат ишларида фаоллик кўрсатган 11-синф битирувчиларига берилади.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда умумий ўрта таълим муассасалари битирувчиларини аъло баҳоларга ўқиганлиги, намунали хулқ-атвори ва жамоат ишларидаги фаоллиги учун олтин ва кумуш медаль билан тақдирлаш тартибини тасдиқласин.
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар, олий таълим, мактабдан ташқари таълим соҳасига давлат-хусусий шерикликнинг жорий этилиши борасида мавжуд аҳволни ва илғор хорижий давлатлар тажрибасини, жумладан, жойига чиққан ҳолда ўрганиб, белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
15. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, тасарруфида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари билан биргаликда икки ой муддатда жаҳондаги олий таълим муассасалари рейтингида 1000 талик рўйхатга кирадиган хорижий олий таълим муассасаларининг, шу жумладан, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг филиал (факультет)ларини Ўзбекистон Республикасида лицензия олмасдан ва бошқа имтиёзли шартларда ташкил этиш масаласини ўрганиб чиқсин ҳамда аниқ таклифлар киритсин.
16. Қуйидагилар тақиқлансин:
халқ таълими ходимларини хизмат мажбурияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга, мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳарлар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари ҳамда бошқа турдаги ишларга жалб қилиш;
халқ таълими ходимларини уларнинг касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб қилиш, уларнинг босма нашрларга мажбуран обуна бўлишини ташкил этиш;
халқ таълими муассасалари фаолиятини қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган асосларга ва ўрнатилган тартибга риоя этмаган ҳолда текшириш.
Давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари мазкур талаблар бузилган ҳолларда тегишли жавобгарликка тортилиши ҳақида қатъий огоҳлантирилсин.
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда педагог ходимларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини чеклаш ҳолатларини ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш мақсадида қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши устидан мунтазам равишда назорат тадбирларини ўтказсин ҳамда айбдор шахсларнинг жавобгарликка тортилишини таъминласин.
17. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Халқ таълими вазирлиги, унинг ҳудудий тузилмалари фаолиятини янада такомиллаштириш, шу жумладан, унинг ташкилий тузилмасини қайта кўриб чиқиш ва штатлар сонини мақбуллаштириш орқали таълим соҳасига бошқарувнинг илғор услубларини жорий этиш юзасидан таклифлар киритсин.
18. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги 2019 йил 1 августга қадар Молия вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси билан биргаликда умумий ўрта таълимнинг амалдаги таянч ўқув режасини қайта кўриб чиқиб, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб 10 фоизга қисқартириш ҳамда мазкур фанлар бўйича дарс соатлари қисқартирилган мутахассисларни талаб юқори бўлган бошқа ўқув фанларга бепул қайта тайёрлаб ўтказиш юзасидан таклиф киритсин.
21. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор ва дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш учун зарур маблағларни 2018 йил учун ажратсин ҳамда 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларида назарда тутсин.
22. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
23. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси К.К. Куранбаев ҳамда Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 августдаги ПҚ-3907-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ёшларни маънавий-ахлоқий ва жисмоний баркамол этиб тарбиялаш, уларга таълим-тарбия бериш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш бўйича комплекс чора-тадбирлар
Т/р Чора-тадбир номи Амалга ошириш механизми Ижро муддати Масъул ижрочилар I. Юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар ёшларни тарбиялаш 1. Умумий ўрта таълим муассасаларида ҳафтанинг бир кунини «Ўзини ўзи ривожлантириш куни» деб эълон қилиш. 1. Ўқувчиларнинг қизиқиш ва қобилиятларидан келиб чиққан ҳолда, машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш. 2018 йил сентябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров) , МТРК (А. Ходжаев) , Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев) 2. Ўқувчилар томонидан ишлаб чиқилган ишланмалар ва ижод намуналари кўргазмаларини ташкил этиш ҳамда уларни рағбатлантириш. доимий 2. Оммавий ахборот воситалари, кино, театр ва мусиқа санъатида ёшлар ўртасида халқимиз маънавиятини, миллий истиқлол ғоясини тарғиб қилишга, бугунги ислоҳотларнинг моҳиятини ёритишга қаратилган тизимли ишларни ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Тегишли кўрсатувлар, асарлар ва бошқа бадиий ижод намуналарини тайёрлаш ҳамда жамоатчиликка етказиш. 2018 йил сентябрь доимий Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров) , МТРК (А. Ходжаев) , Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев) , Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) , Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов) 3. Ёшларга ҳар томонлама ўрнак бўладиган «Замонамиз қаҳрамони» образларини яратиш ва тарғиб қилиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Ёшлар иттифоқи (Т. Поёнов), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (Б. Мусаев), «Маҳалла» фонди ( Ш. Жавлонов ), Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) , Маданият вазирлиги (О. Назарбеков), Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов), «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров) , МТРК (А. Ходжаев) , Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (А. Ходжаев), манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. «Замонамиз қаҳрамони» образига мос бўлган турли соҳа вакиллари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш. ноябрь 3. «Замонамиз қаҳрамони» образини ёшларга ўрнак қилиб кўрсатиш мақсадида улар тўғрисида спектакллар, бадиий, ҳужжатли ва мультипликацион фильмлар, видеороликлар тайёрлаш ва уларни мунтазам тарғиб қилиш. доимий 4. «Мен нечун севаман Ўзбекистонни» мавзусидаги ижодий ишлар танловини (иншо ёзиш, шеърият, рассомчилик ва бошқалар бўйича) ҳар йили ўтказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2019 йил январь Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Танловни барча туман ва шаҳарларда ўтказиш. март 3. Туман, вилоят ва республика миқёсида танловнинг ғолибларини аниқлаш ва тақдирлаш. май 4. Танлов ғолибларининг ижодий ишларини ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиш. доимий 5. «ZiyoNET» ахборот тармоғининг электрон ва аудио китоблар базасини миллий ва жаҳоннинг энг яхши бадиий адабиётлари билан бойитиш ва унга барча умумий ўрта таълим муассасаларининг уланишини таъминлаш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) , МТРК (А. Ходжаев), Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. « ZiyoNET » ахборот тармоғини электрон ва аудио китоблар билан мунтазам бойитиб бориш. 3. Умумий ўрта таълим муассасаларини «ZiyoNET» ахборот тармоғига юқори тезликда улаш чораларини кўриш. 4. «ZiyoNET» ахборот тармоғининг имкониятлари тўғрисида ёшлар ўртасида тарғибот ишларини олиб бориш. доимий 6. Таълим муассасаларида ёшлар театр студияларини ташкил этиш. 1. Ёшлар театр студияларини ташкил этишни рағбатлантирувчи механизмларни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 2018 йил ноябрь Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Жойларда ёшлар театр студияларини ташкил қилиш. 2019 — 2021 йиллар 7. Ёшларнинг илмий дунёқарашини кенгайтириш, табиий ва техник фанларга бўлган қизиқишини қўллаб-қувватлаш, ахборот-коммуникация технологиялари бўйича билимини оширишга қаратилган илмий-оммабоп «Интеллектуал тараққиёт» телевизион кўрсатувини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь МТРК (А. Ходжаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Фанлар академияси (Б. Юлдашев) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Кўрсатув ва мусобақаларни эфирга тайёрлаш. ноябрь 3. Мусобақаларни ўтказиш, уларнинг ғолиб ва совриндорларини аниқлаш ва тақдирлаш. 4. Кўрсатувларни эфирга узатиб бориш. доимий 8. Умумий ўрта таълим муассасаларида фанларни намунали ўзлаштираётган, ижобий хулқ-атворини намоён этган ёшларни рағбатлантириш тизимини жорий этиш, уларнинг ютуқларини оммавий ахборот воситаларида бошқаларга ўрнак сифатида тарғиб қилиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Ёшларни фахрий ёрлиқ, медаллар, пул мукофоти бериш ва бошқача тарзда рағбатлантириб бориш. 3. Фанларни намунали ўзлаштираётган ёшларни хорижий давлатлардаги дам олиш оромгоҳларига юбориш. 4. Фанларни намунали ўзлаштираётган ёшларнинг тарихий обидаларга (Самарқанд, Бухоро, Хива) бепул саёҳатини ташкил этиш. режага кўра 9. Ёшлар ўртасида миллий ғояни тарғиб қилиш, уларда давлат рамзлари ва миллий қадриятларга ҳурмат ҳиссини уйғотиш, амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ёшларга етказиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Бош прокуратура (С. Саидкаримов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , МТРК (А. Ходжаев) , Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев) 2. Миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш. 3. Таълим муассасаларида тарғиботнинг таъсирчан усулларини жорий этиш. 4. Давлат рамзлари, Ўзбекистон тарихи ва олиб борилаётган ислоҳотларни ёшларга етказишга қаратилган инновацион ўқув-тарбия дастурларини яратиш ҳамда жорий этиш. 2019 йил январь II. Ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш 10. Ёшлар ўртасида мафкуравий иммунитет, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни шакллантириш, ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишни олдини олишга қаратилган таъсирчан тарғибот усулларини жорий этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акрамов) , Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , МТРК (А. Ходжаев) , Матбуот ва ахборот агентлиги (Л. Тангриев) 2. Миллий ва халқаро тажрибани ўрганиш. 3. Таълим муассасаларида тарғиботнинг таъсирчан усулларини жорий этиш. 2019 йил январь 11. Диний экстремизм ва терроризмнинг оқибатларини ёритиш, аҳоли, айниқса, ёшлар онгини ёт ғоялардан ҳимоя қилишга бағишланган таъсирчан тарғибот материалларини тайёрлаш ва намойиш этиш ҳамда Интернет орқали тарқатиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Ҳужжатли фильмлар, видеороликлар, инфографикалар ва бошқа турдаги тарғибот материалларини тайёрлаш. 2018 йил сентябрь МТРК (А. Ходжаев) , «Ўзбеккино» агентлиги (Ф. Зокиров) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов) , Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси (Ф. Абдухаликов) , Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акрамов) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) 3. Тарғибот материалларини таълим муассасалари ва кинотеатрларда намойиш қилиш, телерадиоканаллар ва ижтимоий тармоқлар орқали тарғиб қилиш. 2018 — 2021 йиллар 12. Жазони ижро этиш муассасаларида диний экстремистик оқимлар аъзолари бўлган маҳкумлар билан профилактика ишларини кучайтириш. 1. Идоралараро тарғибот гуруҳлари тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Бош прокуратура (Ғ. Хидоятов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов) ,Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акрамов) , Ўзбекистон халқаро ислом академияси (Н. Ибрагимов) , Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) 2. Тадбирларни мультимедиа воситаларидан фойдаланиб, интерактив усулларда амалга ошириш. 3. Тадбирлар ҳақида махсус видеолавҳалар ва мақолалар тайёрлаш. 2018 — 2021 йиллар 13. Жазони ижро этиш муассасаларидаги диний-экстремистик оқимга мансуб шахслар оила аъзоларининг яшаш шароитларини яхшилаш чораларини кўриш. 1. Ёрдамга муҳтож оилалар рўйхатини шакллантириш. 2018 йил октябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев) , «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Бош прокуратура (Ғ. Хидоятов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Рўйхатдаги оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш. 3. Меҳнатга лаёқатли, бандлиги таъминланмаган шахсларни ишга жойлаштириш ёки тадбиркорликка жалб этиш чораларини кўриш. 2018 � 2021 йи�лар III. Педагог ходимларнинг қадр-қиммати ва нуфузини ошириш, уларнинг моддий-маънавий ва ижтимоий ҳимоясини кучайтириш 14. Ўқитувчиларнинг жамиятдаги нуфузини ошириш ва ижтимоий ҳимоясини кучайтиришнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2018 йил сентябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Фанлар академияси (Б. Юлдашев) 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва муҳокама қилиш. 4. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритиш. октябрь 2019 йил январь 15. Педагоглик касбининг юксак ижтимоий мавқеи ва обрўсини тарғиб қилувчи «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»ни ташкил этиш. 1. «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»нинг яхлит меъморий комплекс лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Бадиий академия (А. Нуридинов) , Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев) , Ёзувчилар уюшмаси (С. Саидов) , «Ҳунарманд» уюшмаси (У. Абдуллаев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»да ўқитувчи ва мураббийларни улуғловчи, уларнинг нуфузини оширувчи монумент, кутубхоналар, илмий-маърифий бинолар ва музейларни ташкил этиш. 2018 — 2020 йиллар 3. «Ўқитувчи ва мураббийлар хиёбонлари»да шоир ва ёзувчилар, фан, таълим ва маданият соҳасининг кўзга кўринган вакиллари билан бадиий кеча ва учрашувларни тизимли равишда ташкил этиш. ҳар ой охирги ҳафтасининг шанба куни 16. Халқ таълими тизимини малакали кадрлар билан таъминлаш. 1. Ўқитувчи сифатида фаолият кўрсатаётган илмий даражага эга бўлган мутахассисларнинг иш ҳақини олий тоифали ўқитувчи иш ҳақига тенглаштириш. 2. Олис ҳудудларда ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақига иш стажи учун махсус устамалар бериш тартибини жорий қилиш. 2018 йил сентябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (А. Хайдаров) 3. Педагоглар ўртасида касбий ва амалий педагогик кўникмаларни оширишга хизмат қилувчи турли касбий беллашув ва кўрик танловларни ташкил этиш. режага кўра 4. Педагог кадрлар танқислиги кузатилаётган ҳудудлар учун педагогика олий таълим муассасаларида туман ва шаҳар кесимида мақсадли қабулни амалга ошириш юзасидан таклифлар киритиш. 2019 йил январь IV. Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, улар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятлар содир этилишининг олдини олиш 17. Ёшларга оид давлат сиёсатини белгилаб берувчи қонун ҳужжат � арининг мазмун-моҳиятини аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб қилиш. 1. Тарғибот гуруҳлари тузиш, улар учун ўқув-семинарлар ташкил этиш. 2018 йил сентябрь Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Тарғибот материалларини (маъруза матнлари, тақдимотлар, тарқатма материаллар, кўргазмали тарғибот воситалари) тайёрлаш. ноябрь 3. Тадбирларни барча олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида, меҳнат жамоалари ва маҳаллал�р�а ташк�л этиш. 2018-2019 йиллар 18. Умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимида уч босқичли ҳуқуқий билимлар танловларини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва иш режани тасдиқлаш. 2018 йил сентябрь Ёшлар иттифоқи (К.Куранбаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , Бош прокуратура (С. Саидкаримов), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) 2. ОАВда танловларни кенг тарғиб қилиш. 3. Танловларнинг мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим муассасалари босқичларини ўтказиш. 4. Ҳудудий ва республика босқичларини ўтказиш. доимий 19. Ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг асл сабаб ва шарт-шароитларини ўрганиш, уларнинг олдини олиш юзасидан аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Ҳуқуқбузарлик ва жиноят содир этган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойил бўлган ёшлар билан аниқ ҳамда мақсадли тадбирларни амалга ошириш; 2018 йил сентябрь октябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева) , «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) , Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 3. Ёшлар томонидан содир этилган ҳар бир ўз жонига қасд ва суиқасд қилиш ҳолатлари юзасидан алоҳида ўрганиш ўтказиш, ушбу шахсларнинг оилавий аҳволини тўлиқ ўрганиш ҳамда моддий-маънавий ёрдам кўрсатиш. доимий 20. Ички ишлар органларида профилактик ҳисобда турувчи вояга етмаганларни тарбия ва спорт соғломлаштириш оромгоҳларига жалб этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва тадбирлар режасини тасдиқлаш. 2. Оромгоҳларни тайёрлаш ва вояга етмаганлар рўйхатини шакллантириш. 3. Ҳар бир ҳудудда тарбия ва спорт-соғломлаштириш оромгоҳларини ташкил этиш. 2018 йил сентябрь 2018 — 2021 йиллар Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Мудофаа вазирлиги (А. Азизов) , Маданият вазирлиги (Б. Сайфуллаев) , Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси (К. Рафиков) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 21. Самарқанд, Сирдарё, Тошкент ва Фарғона вилоятларидаги республика ихтисослаштирилган ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини такомиллаштириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш, ўқув-тарбия муассасалари фаолиятини танқидий ўрганиш. 2018 йил сентябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Бош прокуратура (С. Саидкаримов) , Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) 2. Мазкур муассасалар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш. декабрь 22. Ички ишлар бошқарма (бўлим) бошлиқларининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини ошириш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2018 йил сентябрь Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Бош прокуратура (С. Саидкаримов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) , Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) 2. Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган ишлар самарадорлигини ўрганиш. октябрь-ноябрь 3. Таҳлил асосида тегишли чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 2018-2019 йиллар 23. Ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш учун туман (шаҳар)лар кесимида ажратилаётган молиявий маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланилишини таъминлаш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси фаолиятига махсус «ЎзАСБО» бухгалтерлик ҳисоботи дастурини қўллаган ҳолда мустақил ички аудит жорий қилиш. 2018 йил сентябрь Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Ҳисоб палатаси (М. Икрамов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 24. Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига қабул қилиш ва ўқитиш жараёнини назорат қилишнинг очиқ ва ошкора механизмларини жорий қилиш. 1. Ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилишнинг «EMIS» дастурий таъминотини жорий этиш. 2. Мактабгача таълим ва умумтаълим муассасаларига қабул қилишда, маъмурият ва фуқароларни бевосита мулоқот қилишига чеклаш чораларини кўриш. 2019 йил январь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) , Инновация вазирлиги (И. Абдурахмонов) V. Ёшлар жисмоний тарбия ва спорт билан мунтазам шуғулланиши учун шарт-шароитлар яратиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш 25. Ўқувчи-ёшлар учун давлат-хусусий шериклик шартларида спорт-соғломлаштириш мажмуаларини қуриш ва улардан фойдаланиш тартибини, жумладан хусусий инвестор ва давлат органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 2018 йил октябрь Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси (Н. Шарипов) , Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) , Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов) 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш. декабрь 26. Ҳудудларда, айниқса, қишлоқ жойларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш учун шарт-шароитлар яратиш. 1. Спорт инфратузилмасининг (спорт майдончалари, тўгараклар ва бошқалар) мавжудлигини ҳамда уларнинг ҳолатини танқидий ўрганиш. 2018 йил декабрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( И. Маджидов ), «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) 2. Спорт инфратузилмаси ҳолатини яхшилаш бўйича дастур ишлаб чиқиш. 3. Кўптармоқли спорт иншоотларини қуриш, жиҳозлаш ҳамда уларга малакали мураббийларни жалб этиш. 4. Спорт турлари бўйича мусобақаларни доимий ўтказиш, уларни ОАВлари ва ижтимоий тармоқларда ёритиш. 2018 — 2021 йиллар 27. Ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. 1. Мусобақаларни ташкил этишнинг йиллик тақвим режасини тасдиқлаш. 2018 йил ноябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Югуриш мусобақалари, веломарафонлар ва бошқа оммавий спорт тадбирларини ўтказиш ҳамда ғолибларни рағбатлантириш. 2018 — 2021 йиллар 28. Халқаро мусобақаларда юқори натижаларга эришган спортчиларнинг иштирокида чекка қишлоқ ва овулларда спорт мактаблари, тўгараклари ва секцияларини тузиш. 1. Спорт мактаблари, тўгараклари ва секциялари тузилиши лозим бўлган жойларни аниқлаш. 2018 йил ноябрь Миллий олимпия қўмитаси (У. Ахматджанов) , Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. Спорт мактаблари, тўгараклари ва секцияларида ёшларни спорт билан шуғулланиши учун зарурий шарт-шароитларни яратиш. 2018 — 2021 йиллар 29. Болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари (БЎСМ) тармоғини кенгайтириш, ўқувчиларнинг профессионал спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт- шароитлар яратиш. 1. БЎСМ тармоғини кенгайтириш, спорт секцияларини ташкил этишда таълим ва бошқа муассасаларнинг спорт залларидан бепул фойдаланиш тартибини йўлга қўйиш. 2018 йил сентябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2. БЎСМ ва спорт секцияларини моддий-техник воситалар билан жиҳозлаш ҳамда малакали кадрлар билан таъминлаш. декабрь 3. Қишлоқ жойларида спорт федерациялари ва ассоциациялари томонидан сайёр мастер-класслар ва мусобақаларни ташкил этиш. 2018 — 2021 йиллар 30. Ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялаш. 1. Таълим муассасалари ўқувчилари иштирокида «Темурбеклар» ва «Бургутлар» ҳарбий спорт ўйинларини ташкил этиш. 2018 — 2021 йиллар Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), Республика маънавият ва маърифат маркази (А. Кадиров) , Мудофаа вазирлиги (А. Азизов) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) , Давлат хавфсизлик хизмати (А. Усмонов) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 2. Қуролли Кучлар ва ички ишлар фахрийлари хамда юқори натижаларга эришган спортчилар иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва давра суҳбатлари уюштириш. режага кўра VI. Ўқувчи ёшларни ижтимоий муҳофаза қилиш, ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш 31. Ўқув ва таълим-тарбия сифати бўйича кенг жамоатчилик, ота-оналар ва ўқувчиларнинг фикр ва таклифларини муҳокама қилишга бағишланган веб-майдонча (форум)ни яратиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва чора-тадбирларни белгилаш. 2. Веб-майдонча (форум)ни яратиш концепциясини ишлаб чиқиш. 3. Веб-майдонча (форум)ни ишга тушириш. 2018 йил сентябрь-октябрь Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Мактабгача таълим вазирлиги (А. Шин) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) 32. Умумий ўрта таълим мактаб жамоатчилик кенгашлари тўғрисида низомни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш. 2. Миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 3. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. 2018 йил ноябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш.Шерматов) , Адлия вазирлиги (Р.Давлетов) , Молия вазирлиги (А.Хайдаров) 33. Халқ таълим вазирлигининг «1006» ишонч телефони фаолиятининг самарадорлигини ошириш. 1. Барча таълим муассасалари ва меҳрибонлик уйларида «1006» қисқа рақамли ишонч телефони тўғрисидаги маълумотни эъ�он қилиш. 2018 йил сентябрь Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков) , Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) 2. «1006» қисқа рақамли ишонч телефони орқали келиб тушган ҳар бир мурожаатни ўрганиш, айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўриш. доимий 34. Иқтидорли болалар ва ижтимоий эҳтиёжманд оилалар фарзандларини узлуксиз таълим олишини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш тизими («ижтимоий лифтлар»)ни жорий этиш. 1. Ишчи гуруҳ тузиш ва чора-тадбирларни белгилаш. 2018 йил сентябрь Ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев) , Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов) , Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов) , Молия вазирлиги (А. Хайдаров) , Адлия вазирлиги (Р. Давлетов) , манфаатдор вазирлик ва идоралар 2. Миллий ва хорижий тажрибани ўрганиш. 3. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва белгиланган тартибда киритиш. декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 август,
ПҚ-3907-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining
Qarori
dasturi
Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismoniy barkamol etib tarbiyalash, ularga taʼlim-tarbiya berish tizimini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
[Koʻchirma]
Mamlakatimizda barkamol avlodni shakllantirish, yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismonan sogʻlom etib tarbiyalash, ularni olib borilayotgan islohotlarning faol ishtirokchisiga aylantirishga qaratilgan chora-tadbirlar izchil amalga oshirilmoqda.
Jumladan, maktabgacha taʼlimning zamonaviy tizimi, 11 yillik umumiy oʻrta taʼlim joriy qilinmoqda, zamonaviy oliy taʼlim muassasalari hamda nufuzli xorijiy universitetlarning filiallari tashkil etilmoqda.
Yoshlarning bandligini taʼminlash va ularni tadbirkorlik faoliyatiga keng jalb qilish boʻyicha ishlarni mutlaqo yangi tizim asosida tashkil etish va amalga oshirish maqsadida “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi qabul qilindi.
Yoshlar bilan doimiy muloqot qilish mazkur sohadagi dolzarb muammolarni aniqlash va hal etishda davlat organlari va jamoat tashkilotlari faoliyatining ajralmas qismiga aylanib bormoqda.
Shu bilan birga, amalga oshirilgan ishlarning tahlili bu borada ayrim muammolar saqlanib qolayotganligini koʻrsatmoqda. Xususan:
birinchidan, yosh avlod ongiga Vatanga sodiqlik va uning taqdiri uchun daxldorlik hissini singdirishga, ularda yot gʻoya va qarashlarning salbiy taʼsiriga nisbatan mafkuraviy immunitetni shakllantirishga qaratilgan chora-tadbirlar yetarli darajada samara bermayapti;
ikkinchidan, milliy va umuminsoniy qadriyatlarga sodiqlik, diniy bagʻrikenglik va millatlararo totuvlikni mustahkamlash, shuningdek, ekstremizm, terrorizm va boshqa buzgʻunchi gʻoyalarga nisbatan murosasizlikni shakllantirish yuzasidan davlat organlari va jamoat tashkilotlarining faoliyati hamon talab darajasida emas;
uchinchidan, oʻquvchi-yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli tashkil etish uchun zarur boʻlgan madaniy-koʻngilochar obyektlar, maktabdan tashqari taʼlim muassasalari, shu jumladan, joylarda turli ijodiy va taʼlim toʻgaraklari, sport seksiyalarining yetishmasligi bolalarning sogʻlom ruhda tarbiyalanishiga va toʻgʻri hayot yoʻlini tanlashiga salbiy taʼsir koʻrsatmoqda;
toʻrtinchidan, oʻqituvchi va murabbiylarning ijtimoiy mavqeyi va nufuzi pasayib ketganligi, ularni moddiy va maʼnaviy ragʻbatlantirish tizimi bugungi kun talabiga mutlaqo javob bermasligi yosh avlodni oʻqitish va tarbiyalash hamda mustaqil dunyoqarashini shakllantirish borasida jiddiy muammolarni keltirib chiqarmoqda;
beshinchidan, yoshlarning oliy taʼlim muassasalariga qamrab olinish darajasi pastligi, yetakchi xorijiy oliy taʼlim muassasalari bilan oʻzaro hamkorlik yetarlicha yoʻlga qoʻyilmaganligi malakali kadrlarning yetishmasligiga va olib borilayotgan islohotlardan koʻzlangan maqsadga toʻliq erishilmasligiga sabab boʻlmoqda;
oltinchidan, sohada qonun buzilishi holatlarining saqlanib qolayotganligi, shu jumladan, yoshlarni qoʻllab-quvvatlashga ajratilayotgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishida nazoratning yetarli darajada emasligi tizimli muammolarni yuzaga chiqarmoqda.
Qayd etilgan muammolarni bartaraf etish, yosh avlodni tarbiyalash borasidagi ishlarni yanada takomillashtirish, taʼlim-tarbiya sifatini mazmun jihatidan yangi bosqichga koʻtarish, oʻqituvchilik kasbining nufuzini oshirish maqsadida, shuningdek, 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasiga muvofiq:
1. Quyidagi ustuvor yoʻnalishlarni nazarda tutuvchi Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismoniy barkamol etib tarbiyalash, ularga taʼlim-tarbiya berish tizimini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb yuritiladi) 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin:
yuksak maʼnaviyatli, qatʼiy hayotiy pozitsiya, keng dunyoqarashga ega boʻlgan fidoyi va vatanparvar yoshlarni tarbiyalash;
yoshlarni yot gʻoyalar taʼsiridan himoya qilish, ularni milliy va umuminsoniy qadriyatlarga sodiqlik, diniy bagʻrikenglik va millatlararo totuvlik ruhida tarbiyalash;
pedagog xodimlarning qadr-qimmati va nufuzini oshirish, ularning moddiy-maʼnaviy va ijtimoiy himoyasini kuchaytirish;
yoshlarning huquqiy madaniyatini yuksaltirish, ular oʻrtasida huquqbuzarliklar va jinoyatlar sodir etilishining oldini olish;
yoshlar jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun shart-sharoitlar yaratish, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish;
oʻquvchi-yoshlarni ijtimoiy muhofaza qilish, ijtimoiy ehtiyojmand oilalar farzandlarini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash.
Belgilansinki, vazirliklar, idoralar va tashkilotlarning rahbarlari Dasturning oʻz vaqtida, toʻliq va sifatli bajarilishi uchun shaxsan masʼul hisoblanadi.
2. Yoshlar masalalari boʻyicha respublika idoralararo kengashi (A.N. Aripov):
vazirlik va idoralarning mutaxassislari, fuqarolik jamiyati institutlari vakillarini jalb etgan holda Dasturning amalga oshirilishi boʻyicha ishchi guruhlarni tashkil etsin, ularning samarali ishlashini taʼminlasin;
Dasturda nazarda tutilgan tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini tahlil qilib borsin;
taʼlim-tarbiya sohasida qonun buzilishi holatlarining sabab va shart-sharoitlarini oʻrganish hamda ularni bartaraf etish, joylarda yoshlarni qoʻllab-quvvatlashga ajratilayotgan mablagʻlarning maqsadli sarflanishi ustidan nazoratni oʻrganish boʻyicha aniq chora-tadbirlarni belgilasin.
3. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalari xodimlarining bazaviy tarif stavkalari:
a) 2018-yil 1-sentabrdan:
boshlangʻich sinf oʻqituvchilari uchun 1,1 baravarga;
yuqori sinf oʻqituvchilari uchun oʻrtacha 1,24 baravargacha;
direktor, uning oʻrinbosarlari va axborot-resurs markazi (kutubxona) mudirlari va kutubxonachilari uchun 1,1 baravarga oshirilsin.
b) 2019-yil 1-yanvardan:
oliy toifali oʻqituvchilar uchun 1,25 baravarga;
birinchi toifali oʻqituvchilar uchun 1,2 baravarga;
ikkinchi toifali oʻqituvchilar uchun 1,15 baravarga;
mutaxassis oʻqituvchilar uchun 1,1 baravarga;
direktor, uning oʻrinbosarlari, axborot-resurs markazi (kutubxona) mudirlari va kutubxonachilari uchun 1,1 baravarga oshirilsin.
4. Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida, ulardagi oʻquvchilar sonidan kelib chiqib, 2018-yil 1-sentabrdan boshlab psixolog shtat birligi quyidagicha belgilansin:
250 nafargacha — 1 shtat birligida;
250 nafardan 800 nafargacha — 1,5 shtat birligida;
800 nafardan 1600 nafargacha — 2 shtat birligida;
1600 nafardan 3000 nafargacha — 2,5 shtat birligida;
3000 nafar va undan ortiq — 3 shtat birligida.
Umumiy oʻrta va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida oliy maʼlumotli psixologlar uchun bazaviy tarif stavkalar 2018-yil 1-sentabrdan ushbu muassasa mutaxassis oʻqituvchilar bazaviy tarif stavkalarining 90 foiziga tenglashtirilsin, 2019-yil 1-yanvardan esa 1,1 baravarga oshirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi 2018-yil 1-noyabrga qadar muddatda oʻquvchilarni psixologik-pedagogik qoʻllab-quvvatlash ishlarini yanada takomillashtirish boʻyicha hukumat qarorini qabul qilsin.
5. Umumiy oʻrta taʼlim maktabi oʻqituvchilarining dars va toʻgarak mashgʻulotlarini tashkil etish hamda sinf jurnalini yuritishdan tashqari boshqa pedagogik yuklamalar boʻyicha hisobotlar va qoʻshimcha maʼlumotlarni talab qilish qatʼiyan taqiqlansin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda 2018-yil 1-noyabrga qadar ilgʻor xorijiy tajribadan kelib chiqib, direktor jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan umumtaʼlim muassasalarining oʻrnak koʻrsatgan pedagog kadrlarni faoliyatining natijaviyligi asosida ragʻbatlantirishning shaffof tizimini joriy etish yuzasidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Moliya vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi ikki oy muddatda:
hududiy, respublika va xalqaro fan olimpiadalarida sovrinli oʻrinlarni qoʻlga kiritgan oʻquvchilarni tayyorlagan pedagog kadrlarga bazaviy hisoblash miqdorining 5 baravaridan 50 baravarigacha miqdorda bir martalik pul mukofoti berish tartibini;
umumiy oʻrta taʼlim muassasalari faoliyatini moliyalashtirish manbalarini diversifikatsiya qilish va asosiy faoliyati boʻyicha qoʻshimcha pullik xizmatlar koʻrsatish tartibini;
taʼlim rivojiga munosib hissa qoʻshgan, davlat mukofotlariga sazovor boʻlgan pedagog kadrlarni davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlariga qarashli sanatoriy-sogʻlomlashtirish muassasalarida imtiyozli shartlarda sogʻlomlashtirish tartibini nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Qurilish vazirligi hamda Iqtisodiyot vazirligi Moliya vazirligi, Markaziy bank, “Oʻzshaharqurilishinvest” va “Qishloqqurilishinvest” injiniring kompaniyalari bilan birgalikda ikki oy muddatda har yili qishloq va shaharlarda namunaviy loyihalar boʻyicha qurilayotgan arzon uy-joylarning bir qismini xalq taʼlimi tizimidagi pedagog xodimlarga 20 yil muddatga, 3 yillik imtiyozli davr hamda birinchi 5 yil mobaynida yillik 7 foiz stavkasi bilan va keyingi davrda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasi miqdorida dastlabki badali 10 foiz boʻlgan ipoteka krediti sifatida berish, shuningdek, “Har bir oila — tadbirkor” dasturi doirasida pedagog xodimlarning oila aʼzolariga issiqxona tashkil etish, qoramol, parranda sotib olish va tadbirkorlik faoliyati uchun 3 yillik muddatga, 6 oylik imtiyozli davr bilan, yillik 7 foiz stavka miqdorida kreditlar berish tartibini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda tasdiqlash uchun kiritsin.
9. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi, Markaziy bank, boshqa manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda uch oy muddatda Xalq taʼlimi vazirligi huzurida xalq taʼlimi tizimidagi xodimlar uchun ipoteka krediti, avtotransport vositasi sotib olish va boshqa maqsadlar uchun isteʼmol kreditlari berishni moliyalashtirish boʻyicha maxsus jamgʻarmani tashkil etish, unga Oʻzbekiston Respublikasi Tiklanish va taraqqiyot jamgʻarmasi hisobidan 100 million AQSH dollari ajratish hamda xalqaro moliya institutlarining mablagʻlarini jalb etishni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqsin va belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
10. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan taqdim etilgan roʻyxat boʻyicha xalq taʼlimi tizimidagi pedagog xodimlarga isteʼmol kreditlari, shu jumladan, avtotransport vositalari sotib olish uchun maxsus jamgʻarma hisobidan quyidagi shartlarda kreditlar berish tartibi oʻrnatilsin:
kreditni berish muddati — 1 yil imtiyozli davr bilan 5 yil muddatga;
dastlabki badal summasi — sotib olinayotgan avtotransport vositasi qiymatining 25 foizi;
kredit uchun foiz stavkasi — Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasidan koʻp boʻlmagan miqdorda.
“Oʻzavtosanoat” AJ Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi tomonidan taqdim etiladigan pedagog xodimlar roʻyxati asosida ular tomonidan tijorat banklari kreditlari hisobiga avtotransport vositalari sotib olish uchun avtotransport vositalari ajratilishini taʼminlasin.
11. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi Kengashi bilan birgalikda ikki oy muddatda xalq taʼlimi sohasida barkamol avlodni voyaga yetkazishda fidokorona mehnat qilayotgan, yoshlarni vatanparvarlik gʻoyalariga sadoqat ruhida tarbiyalash ishlariga munosib hissa qoʻshayotgan xalq taʼlimi tizimi xodimlarini taqdirlash uchun davlat mukofoti taʼsis etish boʻyicha normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqsin hamda oʻrnatilgan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
12. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, Toshkent shahar va viloyatlar hokimliklari Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Moliya vazirligi bilan birgalikda 2018 — 2020-yillarda pedagoglik kasbining yuksak ijtimoiy mavqeyi va obroʻsini targʻib qiluvchi “Oʻqituvchi va murabbiylar xiyobonlari”ni tashkil etsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Qurilish vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Oʻzbekiston Badiiy akademiyasi, Yozuvchilar uyushmasi, “Hunarmand” uyushmasi bilan birgalikda bir oy muddatda “Oʻqituvchi va murabbiylar xiyobonlari”ning konsepsiyasi va namunaviy loyihasini ishlab chiqsin hamda belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga kiritsin.
13. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining 2018/2019 oʻquv yilidan boshlab umumtaʼlim maktablari, shu jumladan, ixtisoslashtirilgan maktablar, sanʼat va madaniyat maktab-internatlari, olimpiya zaxiralari maktab-internatlari hamda akademik litseylar bitiruvchilariga aʼlo bilimi, namunali xulqi va jamoat ishlaridagi faolligi uchun beriladigan oltin va kumush medallarni taʼsis etish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
Belgilab qoʻyilsinki:
oltin medal umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 9-sinfini bitirganlik toʻgʻrisidagi aʼlo darajali shahodatnomasi mavjud, 10-11-sinflardagi barcha fanlardan oraliq, yakuniy nazoratlari, choraklik va yillik baholari aʼlo boʻlgan, namunali xulq-atvorli va jamoat ishlarida faollik koʻrsatgan 11-sinf bitiruvchilariga beriladi;
kumush medal umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining 9-sinfini bitirganlik toʻgʻrisidagi aʼlo darajali shahodatnomasi mavjud, 10-11-sinflardagi barcha fanlardan yillik baholari aʼlo boʻlgan, namunali xulq-atvorli va jamoat ishlarida faollik koʻrsatgan 11-sinf bitiruvchilariga beriladi.
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi bir oy muddatda umumiy oʻrta taʼlim muassasalari bitiruvchilarini aʼlo baholarga oʻqiganligi, namunali xulq-atvori va jamoat ishlaridagi faolligi uchun oltin va kumush medal bilan taqdirlash tartibini tasdiqlasin.
14. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, Xalq taʼlimi vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar, oliy taʼlim, maktabdan tashqari taʼlim sohasiga davlat-xususiy sheriklikning joriy etilishi borasida mavjud ahvolni va ilgʻor xorijiy davlatlar tajribasini, jumladan, joyiga chiqqan holda oʻrganib, belgilangan tartibda Vazirlar Mahkamasiga taklif kiritsin.
15. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Tashqi ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi, tasarrufida oliy taʼlim muassasalari boʻlgan vazirlik va idoralar, Oʻzbekistonning xorijiy mamlakatlardagi diplomatik vakolatxonalari rahbarlari bilan birgalikda ikki oy muddatda jahondagi oliy taʼlim muassasalari reytingida 1000 talik roʻyxatga kiradigan xorijiy oliy taʼlim muassasalarining, shu jumladan, pedagogika yoʻnalishidagi oliy taʼlim muassasalarining filial (fakultet)larini Oʻzbekiston Respublikasida litsenziya olmasdan va boshqa imtiyozli shartlarda tashkil etish masalasini oʻrganib chiqsin hamda aniq takliflar kiritsin.
16. Quyidagilar taqiqlansin:
xalq taʼlimi xodimlarini xizmat majburiyati bilan bogʻliq boʻlmagan ishlarga, majburiy mehnatga, shu jumladan, tuman va shaharlar hududlarini obodonlashtirish hamda koʻkalamzorlashtirish ishlari, mavsumiy qishloq xoʻjaligi ishlari hamda boshqa turdagi ishlarga jalb qilish;
xalq taʼlimi xodimlarini ularning kasbiy faoliyati bilan bogʻliq boʻlmagan yigʻilishlar va boshqa tadbirlarga jalb qilish, ularning bosma nashrlarga majburan obuna boʻlishini tashkil etish;
xalq taʼlimi muassasalari faoliyatini qonun hujjatlarida nazarda tutilmagan asoslarga va oʻrnatilgan tartibga rioya etmagan holda tekshirish.
Davlat organlari va tashkilotlari rahbarlari mazkur talablar buzilgan hollarda tegishli javobgarlikka tortilishi haqida qatʼiy ogohlantirilsin.
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh prokuraturasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi bilan birgalikda pedagog xodimlarning huquq va erkinliklarini cheklash holatlarini oʻz vaqtida aniqlash va bartaraf etish maqsadida qonun hujjatlari talablariga rioya etilishi ustidan muntazam ravishda nazorat tadbirlarini oʻtkazsin hamda aybdor shaxslarning javobgarlikka tortilishini taʼminlasin.
17. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Moliya vazirligi, Adliya vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda Xalq taʼlimi vazirligi, uning hududiy tuzilmalari faoliyatini yanada takomillashtirish, shu jumladan, uning tashkiliy tuzilmasini qayta koʻrib chiqish va shtatlar sonini maqbullashtirish orqali taʼlim sohasiga boshqaruvning ilgʻor uslublarini joriy etish yuzasidan takliflar kiritsin.
18. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi 2019-yil 1-avgustga qadar Moliya vazirligi, Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Taʼlim sifatini nazorat qilish davlat inspeksiyasi bilan birgalikda umumiy oʻrta taʼlimning amaldagi tayanch oʻquv rejasini qayta koʻrib chiqib, 2019/2020 oʻquv yilidan boshlab 10 foizga qisqartirish hamda mazkur fanlar boʻyicha dars soatlari qisqartirilgan mutaxassislarni talab yuqori boʻlgan boshqa oʻquv fanlarga bepul qayta tayyorlab oʻtkazish yuzasidan taklif kiritsin.
21. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi ushbu qaror va dasturlarni amalga oshirish bilan bogʻliq xarajatlarni moliyalashtirish uchun zarur mablagʻlarni 2018-yil uchun ajratsin hamda 2019-yildan boshlab Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti xarajatlari parametrlarida nazarda tutsin.
22. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda ikki oy muddatda qonun hujjatlariga ushbu qarordan kelib chiqadigan oʻzgartish va qoʻshimchalar toʻgʻrisida Vazirlar Mahkamasiga takliflar kiritsin.
23. Mazkur qarorning ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vaziri A.N. Aripov, Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining maslahatchisi K.K. Kuranbayev hamda Oʻzbekiston Respublikasi yoshlar siyosati va sport vaziri A.I. Ikramov zimmasiga yuklansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 14-avgustdagi PQ-3907-son qaroriga 1-ILOVA
Yoshlarni maʼnaviy-axloqiy va jismoniy barkamol etib tarbiyalash, ularga taʼlim-tarbiya berish tizimini sifat jihatidan yangi bosqichga koʻtarish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar
T/r Chora-tadbir nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro muddati Masʼul ijrochilar I. Yuksak maʼnaviyatli, qatʼiy hayotiy pozitsiya, keng dunyoqarashga ega boʻlgan fidoyi va vatanparvar yoshlarni tarbiyalash 1. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida haftaning bir kunini “Oʻzini oʻzi rivojlantirish kuni” deb eʼlon qilish. 1. Oʻquvchilarning qiziqish va qobiliyatlaridan kelib chiqqan holda, mashgʻulotlarni tashkil etish va oʻtkazish. 2018-yil sentabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , “Oʻzbekkino” agentligi (F. Zokirov) , MTRK (A. Xodjayev) , Matbuot va axborot agentligi (L. Tangriyev) 2. Oʻquvchilar tomonidan ishlab chiqilgan ishlanmalar va ijod namunalari koʻrgazmalarini tashkil etish hamda ularni ragʻbatlantirish. doimiy 2. Ommaviy axborot vositalari, kino, teatr va musiqa sanʼatida yoshlar oʻrtasida xalqimiz maʼnaviyatini, milliy istiqlol gʻoyasini targʻib qilishga, bugungi islohotlarning mohiyatini yoritishga qaratilgan tizimli ishlarni tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Tegishli koʻrsatuvlar, asarlar va boshqa badiiy ijod namunalarini tayyorlash hamda jamoatchilikka yetkazish. 2018-yil sentabr doimiy Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , “Oʻzbekkino” agentligi (F. Zokirov) , MTRK (A. Xodjayev) , Matbuot va axborot agentligi (L. Tangriyev) , Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) , Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi (F. Abduxalikov) 3. Yoshlarga har tomonlama oʻrnak boʻladigan “Zamonamiz qahramoni” obrazlarini yaratish va targʻib qilish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr Yoshlar ittifoqi (T. Poyonov), Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (B. Musayev), “Mahalla” fondi ( Sh. Javlonov ), Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) , Madaniyat vazirligi (O. Nazarbekov), Yoshlar siyosati va sport vazirligi (A. Ikramov), “Oʻzbekkino” agentligi (F. Zokirov) , MTRK (A. Xodjayev) , Axborot va ommaviy kommunikatsiyalar agentligi (A. Xodjayev), manfaatdor vazirlik va idoralar 2. “Zamonamiz qahramoni” obraziga mos boʻlgan turli soha vakillari toʻgʻrisida maʼlumotlar bazasini shakllantirish. noyabr 3. “Zamonamiz qahramoni” obrazini yoshlarga oʻrnak qilib koʻrsatish maqsadida ular toʻgʻrisida spektakllar, badiiy, hujjatli va multiplikatsion filmlar, videoroliklar tayyorlash va ularni muntazam targʻib qilish. doimiy 4. “Men nechun sevaman Oʻzbekistonni” mavzusidagi ijodiy ishlar tanlovini (insho yozish, sheʼriyat, rassomchilik va boshqalar boʻyicha) har yili oʻtkazish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2019-yil yanvar Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , “Mahalla” fondi (Sh. Javlonov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Tanlovni barcha tuman va shaharlarda oʻtkazish. mart 3. Tuman, viloyat va respublika miqyosida tanlovning gʻoliblarini aniqlash va taqdirlash. may 4. Tanlov gʻoliblarining ijodiy ishlarini OAV orqali keng jamoatchilikka yetkazish. doimiy 5. “ZiyoNET” axborot tarmogʻining elektron va audio kitoblar bazasini milliy va jahonning eng yaxshi badiiy adabiyotlari bilan boyitish va unga barcha umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining ulanishini taʼminlash. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) , MTRK (A. Xodjayev), Matbuot va axborot agentligi (L. Tangriyev) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. “ ZiyoNET ” axborot tarmogʻini elektron va audio kitoblar bilan muntazam boyitib borish. 3. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarini “ZiyoNET” axborot tarmogʻiga yuqori tezlikda ulash choralarini koʻrish. 4. “ZiyoNET” axborot tarmogʻining imkoniyatlari toʻgʻrisida yoshlar oʻrtasida targʻibot ishlarini olib borish. doimiy 6. Taʼlim muassasalarida yoshlar teatr studiyalarini tashkil etish. 1. Yoshlar teatr studiyalarini tashkil etishni ragʻbatlantiruvchi mexanizmlarni nazarda tutuvchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 2018-yil noyabr Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Joylarda yoshlar teatr studiyalarini tashkil qilish. 2019 — 2021-yillar 7. Yoshlarning ilmiy dunyoqarashini kengaytirish, tabiiy va texnik fanlarga boʻlgan qiziqishini qoʻllab-quvvatlash, axborot-kommunikatsiya texnologiyalari boʻyicha bilimini oshirishga qaratilgan ilmiy-ommabop “Intellektual taraqqiyot” televizion koʻrsatuvini tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr MTRK (A. Xodjayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Innovatsiya vazirligi (I. Abduraxmonov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Koʻrsatuv va musobaqalarni efirga tayyorlash. noyabr 3. Musobaqalarni oʻtkazish, ularning gʻolib va sovrindorlarini aniqlash va taqdirlash. 4. Koʻrsatuvlarni efirga uzatib borish. doimiy 8. Umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida fanlarni namunali oʻzlashtirayotgan, ijobiy xulq-atvorini namoyon etgan yoshlarni ragʻbatlantirish tizimini joriy etish, ularning yutuqlarini ommaviy axborot vositalarida boshqalarga oʻrnak sifatida targʻib qilish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Tashqi ishlar vazirligi (A. Kamilov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Yoshlarni faxriy yorliq, medallar, pul mukofoti berish va boshqacha tarzda ragʻbatlantirib borish. 3. Fanlarni namunali oʻzlashtirayotgan yoshlarni xorijiy davlatlardagi dam olish oromgohlariga yuborish. 4. Fanlarni namunali oʻzlashtirayotgan yoshlarning tarixiy obidalarga (Samarqand, Buxoro, Xiva) bepul sayohatini tashkil etish. rejaga koʻra 9. Yoshlar oʻrtasida milliy gʻoyani targʻib qilish, ularda davlat ramzlari va milliy qadriyatlarga hurmat hissini uygʻotish, amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyatini yoshlarga yetkazish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Bosh prokuratura (S. Saidkarimov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Usmonov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , MTRK (A. Xodjayev) , Matbuot va axborot agentligi (L. Tangriyev) 2. Milliy va xalqaro tajribani oʻrganish. 3. Taʼlim muassasalarida targʻibotning taʼsirchan usullarini joriy etish. 4. Davlat ramzlari, Oʻzbekiston tarixi va olib borilayotgan islohotlarni yoshlarga yetkazishga qaratilgan innovatsion oʻquv-tarbiya dasturlarini yaratish hamda joriy etish. 2019-yil yanvar II. Yoshlarni yot gʻoyalar taʼsiridan himoya qilish, ularni milliy va umuminsoniy qadriyatlarga sodiqlik, diniy bagʻrikenglik va millatlararo totuvlik ruhida tarbiyalash 10. Yoshlar oʻrtasida mafkuraviy immunitet, diniy bagʻrikenglik va millatlararo totuvlikni shakllantirish, yot gʻoyalar taʼsiriga tushib qolishni oldini olishga qaratilgan taʼsirchan targʻibot usullarini joriy etish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Din ishlari boʻyicha qoʻmita (J. Akramov) , Oʻzbekiston musulmonlari idorasi (U. Alimov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Usmonov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , MTRK (A. Xodjayev) , Matbuot va axborot agentligi (L. Tangriyev) 2. Milliy va xalqaro tajribani oʻrganish. 3. Taʼlim muassasalarida targʻibotning taʼsirchan usullarini joriy etish. 2019-yil yanvar 11. Diniy ekstremizm va terrorizmning oqibatlarini yoritish, aholi, ayniqsa, yoshlar ongini yot gʻoyalardan himoya qilishga bagʻishlangan taʼsirchan targʻibot materiallarini tayyorlash va namoyish etish hamda Internet orqali tarqatish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Hujjatli filmlar, videoroliklar, infografikalar va boshqa turdagi targʻibot materiallarini tayyorlash. 2018-yil sentabr MTRK (A. Xodjayev) , “Oʻzbekkino” agentligi (F. Zokirov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Usmonov) , Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi (F. Abduxalikov) , Din ishlari boʻyicha qoʻmita (J. Akramov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) 3. Targʻibot materiallarini taʼlim muassasalari va kinoteatrlarda namoyish qilish, teleradiokanallar va ijtimoiy tarmoqlar orqali targʻib qilish. 2018 — 2021-yillar 12. Jazoni ijro etish muassasalarida diniy ekstremistik oqimlar aʼzolari boʻlgan mahkumlar bilan profilaktika ishlarini kuchaytirish. 1. Idoralararo targʻibot guruhlari tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2018-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Bosh prokuratura (Gʻ. Xidoyatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Usmonov) ,Din ishlari boʻyicha qoʻmita (J. Akramov) , Oʻzbekiston xalqaro islom akademiyasi (N. Ibragimov) , Oʻzbekiston musulmonlari idorasi (U. Alimov) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) 2. Tadbirlarni multimedia vositalaridan foydalanib, interaktiv usullarda amalga oshirish. 3. Tadbirlar haqida maxsus videolavhalar va maqolalar tayyorlash. 2018 — 2021-yillar 13. Jazoni ijro etish muassasalaridagi diniy-ekstremistik oqimga mansub shaxslar oila aʼzolarining yashash sharoitlarini yaxshilash choralarini koʻrish. 1. Yordamga muhtoj oilalar roʻyxatini shakllantirish. 2018-yil oktabr Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (Sh. Kudbiyev) , “Mahalla” fondi (Sh. Javlonov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Bosh prokuratura (Gʻ. Xidoyatov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Usmonov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Roʻyxatdagi oilalarga moddiy yordam koʻrsatish. 3. Mehnatga layoqatli, bandligi taʼminlanmagan shaxslarni ishga joylashtirish yoki tadbirkorlikka jalb etish choralarini koʻrish. 2018 � 2021 yi�lar III. Pedagog xodimlarning qadr-qimmati va nufuzini oshirish, ularning moddiy-maʼnaviy va ijtimoiy himoyasini kuchaytirish 14. Oʻqituvchilarning jamiyatdagi nufuzini oshirish va ijtimoiy himoyasini kuchaytirishning huquqiy asoslarini takomillashtirish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. Milliy va xorijiy tajribani oʻrganish. 2018-yil sentabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Innovatsiya vazirligi (I. Abduraxmonov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Fanlar akademiyasi (B. Yuldashev) 3. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini tayyorlash va muhokama qilish. 4. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini Vazirlar Mahkamasiga kiritish. oktabr 2019-yil yanvar 15. Pedagoglik kasbining yuksak ijtimoiy mavqeyi va obroʻsini targʻib qiluvchi “Oʻqituvchi va murabbiylar xiyobonlari”ni tashkil etish. 1. “Oʻqituvchi va murabbiylar xiyobonlari”ning yaxlit meʼmoriy kompleks loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil sentabr Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Badiiy akademiya (A. Nuridinov) , Qurilish vazirligi (A. Toʻxtayev) , Yozuvchilar uyushmasi (S. Saidov) , “Hunarmand” uyushmasi (U. Abdullayev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. “Oʻqituvchi va murabbiylar xiyobonlari”da oʻqituvchi va murabbiylarni ulugʻlovchi, ularning nufuzini oshiruvchi monument, kutubxonalar, ilmiy-maʼrifiy binolar va muzeylarni tashkil etish. 2018 — 2020-yillar 3. “Oʻqituvchi va murabbiylar xiyobonlari”da shoir va yozuvchilar, fan, taʼlim va madaniyat sohasining koʻzga koʻringan vakillari bilan badiiy kecha va uchrashuvlarni tizimli ravishda tashkil etish. har oy oxirgi haftasining shanba kuni 16. Xalq taʼlimi tizimini malakali kadrlar bilan taʼminlash. 1. Oʻqituvchi sifatida faoliyat koʻrsatayotgan ilmiy darajaga ega boʻlgan mutaxassislarning ish haqini oliy toifali oʻqituvchi ish haqiga tenglashtirish. 2. Olis hududlarda oʻqituvchilarning oylik ish haqiga ish staji uchun maxsus ustamalar berish tartibini joriy qilish. 2018-yil sentabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov), Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi (Sh. Kudbiyev), Moliya vazirligi (A. Xaydarov) 3. Pedagoglar oʻrtasida kasbiy va amaliy pedagogik koʻnikmalarni oshirishga xizmat qiluvchi turli kasbiy bellashuv va koʻrik tanlovlarni tashkil etish. rejaga koʻra 4. Pedagog kadrlar tanqisligi kuzatilayotgan hududlar uchun pedagogika oliy taʼlim muassasalarida tuman va shahar kesimida maqsadli qabulni amalga oshirish yuzasidan takliflar kiritish. 2019-yil yanvar IV. Yoshlarning huquqiy madaniyatini yuksaltirish, ular oʻrtasida huquqbuzarliklar va jinoyatlar sodir etilishining oldini olish 17. Yoshlarga oid davlat siyosatini belgilab beruvchi qonun hujjat � arining mazmun-mohiyatini aholi, ayniqsa, yoshlar oʻrtasida keng targʻib qilish. 1. Targʻibot guruhlari tuzish, ular uchun oʻquv-seminarlar tashkil etish. 2018-yil sentabr Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Targʻibot materiallarini (maʼruza matnlari, taqdimotlar, tarqatma materiallar, koʻrgazmali targʻibot vositalari) tayyorlash. noyabr 3. Tadbirlarni barcha oliy va oʻrta-maxsus taʼlim muassasalarida, mehnat jamoalari va mahallal�r�a tashk�l etish. 2018-2019-yillar 18. Umumiy oʻrta, oʻrta maxsus, kasb-hunar va oliy taʼlim tizimida uch bosqichli huquqiy bilimlar tanlovlarini tashkil etish. 1. Ishchi guruh tuzish va ish rejani tasdiqlash. 2018-yil sentabr Yoshlar ittifoqi (K.Kuranbayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) , Bosh prokuratura (S. Saidkarimov), Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) 2. OAVda tanlovlarni keng targʻib qilish. 3. Tanlovlarning maktab, litsey, kollej va oliy taʼlim muassasalari bosqichlarini oʻtkazish. 4. Hududiy va respublika bosqichlarini oʻtkazish. doimiy 19. Yoshlar oʻrtasidagi huquqbuzarliklar va jinoyatlarning asl sabab va shart-sharoitlarini oʻrganish, ularning oldini olish yuzasidan aniq maqsadli chora-tadbirlarni amalga oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Huquqbuzarlik va jinoyat sodir etgan, huquqbuzarliklar sodir etishga moyil boʻlgan yoshlar bilan aniq hamda maqsadli tadbirlarni amalga oshirish; 2018-yil sentabr oktabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Xotin-qizlar qoʻmitasi (T. Narbayeva) , “Mahalla” fondi (Sh. Javlonov) , Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 3. Yoshlar tomonidan sodir etilgan har bir oʻz joniga qasd va suiqasd qilish holatlari yuzasidan alohida oʻrganish oʻtkazish, ushbu shaxslarning oilaviy ahvolini toʻliq oʻrganish hamda moddiy-maʼnaviy yordam koʻrsatish. doimiy 20. Ichki ishlar organlarida profilaktik hisobda turuvchi voyaga yetmaganlarni tarbiya va sport sogʻlomlashtirish oromgohlariga jalb etish. 1. Ishchi guruh tuzish va tadbirlar rejasini tasdiqlash. 2. Oromgohlarni tayyorlash va voyaga yetmaganlar roʻyxatini shakllantirish. 3. Har bir hududda tarbiya va sport-sogʻlomlashtirish oromgohlarini tashkil etish. 2018-yil sentabr 2018 — 2021-yillar Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Mudofaa vazirligi (A. Azizov) , Madaniyat vazirligi (B. Sayfullayev) , Oʻzbekiston Kasaba uyushmalari Federatsiyasi (K. Rafikov) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 21. Samarqand, Sirdaryo, Toshkent va Fargʻona viloyatlaridagi respublika ixtisoslashtirilgan oʻquv-tarbiya muassasalari faoliyatini takomillashtirish. 1. Ishchi guruh tuzish, oʻquv-tarbiya muassasalari faoliyatini tanqidiy oʻrganish. 2018-yil sentabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Bosh prokuratura (S. Saidkarimov) , Xotin-qizlar qoʻmitasi (T. Narbayeva) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) 2. Mazkur muassasalar faoliyatini takomillashtirishga qaratilgan chora-tadbirlarni amalga oshirish. dekabr 22. Ichki ishlar boshqarma (boʻlim) boshliqlarining yoshlar masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari faoliyati samaradorligini oshirish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2018-yil sentabr Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Bosh prokuratura (S. Saidkarimov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , “Mahalla” fondi (Sh. Javlonov) , Xotin-qizlar qoʻmitasi (T. Narbayeva) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) 2. Yoshlar oʻrtasida huquqbuzarliklarning oldini olishga qaratilgan ishlar samaradorligini oʻrganish. oktabr-noyabr 3. Tahlil asosida tegishli chora-tadbirlar dasturini ishlab chiqish va amalga oshirish 2018-2019-yillar 23. Yoshlarga oid davlat siyosatini amalga oshirish uchun tuman (shahar)lar kesimida ajratilayotgan moliyaviy mablagʻlardan maqsadli va oqilona foydalanilishini taʼminlash. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi faoliyatiga maxsus “OʻzASBO” buxgalterlik hisoboti dasturini qoʻllagan holda mustaqil ichki audit joriy qilish. 2018-yil sentabr Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Hisob palatasi (M. Ikramov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 24. Maktabgacha taʼlim va umumtaʼlim muassasalariga qabul qilish va oʻqitish jarayonini nazorat qilishning ochiq va oshkora mexanizmlarini joriy qilish. 1. Axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari hisobidan taʼlim-tarbiya jarayonining sifatini nazorat qilishning “EMIS” dasturiy taʼminotini joriy etish. 2. Maktabgacha taʼlim va umumtaʼlim muassasalariga qabul qilishda, maʼmuriyat va fuqarolarni bevosita muloqot qilishiga cheklash choralarini koʻrish. 2019-yil yanvar Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) , Innovatsiya vazirligi (I. Abduraxmonov) V. Yoshlar jismoniy tarbiya va sport bilan muntazam shugʻullanishi uchun shart-sharoitlar yaratish, ular oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirish 25. Oʻquvchi-yoshlar uchun davlat-xususiy sheriklik shartlarida sport-sogʻlomlashtirish majmualarini qurish va ulardan foydalanish tartibini, jumladan xususiy investor va davlat organlarining huquq va majburiyatlarini belgilovchi normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. Milliy va xorijiy tajribani oʻrganish. 2018-yil oktabr Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi (N. Sharipov) , Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev) , Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi (S. Bekenov) 3. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va Vazirlar Mahkamasiga kiritish. dekabr 26. Hududlarda, ayniqsa, qishloq joylarda yoshlarning boʻsh vaqtini mazmunli oʻtkazish uchun shart-sharoitlar yaratish. 1. Sport infratuzilmasining (sport maydonchalari, toʻgaraklar va boshqalar) mavjudligini hamda ularning holatini tanqidiy oʻrganish. 2018-yil dekabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ( I. Madjidov ), “Mahalla” fondi (Sh. Javlonov) 2. Sport infratuzilmasi holatini yaxshilash boʻyicha dastur ishlab chiqish. 3. Koʻptarmoqli sport inshootlarini qurish, jihozlash hamda ularga malakali murabbiylarni jalb etish. 4. Sport turlari boʻyicha musobaqalarni doimiy oʻtkazish, ularni OAVlari va ijtimoiy tarmoqlarda yoritish. 2018 — 2021-yillar 27. Yoshlar orasida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish. 1. Musobaqalarni tashkil etishning yillik taqvim rejasini tasdiqlash. 2018-yil noyabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Yugurish musobaqalari, velomarafonlar va boshqa ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish hamda gʻoliblarni ragʻbatlantirish. 2018 — 2021-yillar 28. Xalqaro musobaqalarda yuqori natijalarga erishgan sportchilarning ishtirokida chekka qishloq va ovullarda sport maktablari, toʻgaraklari va seksiyalarini tuzish. 1. Sport maktablari, toʻgaraklari va seksiyalari tuzilishi lozim boʻlgan joylarni aniqlash. 2018-yil noyabr Milliy olimpiya qoʻmitasi (U. Axmatdjanov) , Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. Sport maktablari, toʻgaraklari va seksiyalarida yoshlarni sport bilan shugʻullanishi uchun zaruriy shart-sharoitlarni yaratish. 2018 — 2021-yillar 29. Bolalar va oʻsmirlar sport maktablari (BOʻSM) tarmogʻini kengaytirish, oʻquvchilarning professional sport bilan shugʻullanishi uchun zarur shart- sharoitlar yaratish. 1. BOʻSM tarmogʻini kengaytirish, sport seksiyalarini tashkil etishda taʼlim va boshqa muassasalarning sport zallaridan bepul foydalanish tartibini yoʻlga qoʻyish. 2018-yil sentabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi (D. Nabiyev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2. BOʻSM va sport seksiyalarini moddiy-texnik vositalar bilan jihozlash hamda malakali kadrlar bilan taʼminlash. dekabr 3. Qishloq joylarida sport federatsiyalari va assotsiatsiyalari tomonidan sayyor master-klasslar va musobaqalarni tashkil etish. 2018 — 2021-yillar 30. Yoshlarni harbiy vatanparvarlik ruhida tarbiyalash. 1. Taʼlim muassasalari oʻquvchilari ishtirokida “Temurbeklar” va “Burgutlar” harbiy sport oʻyinlarini tashkil etish. 2018 — 2021-yillar Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev), Respublika maʼnaviyat va maʼrifat markazi (A. Kadirov) , Mudofaa vazirligi (A. Azizov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) , Davlat xavfsizlik xizmati (A. Usmonov) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 2. Qurolli Kuchlar va ichki ishlar faxriylari xamda yuqori natijalarga erishgan sportchilar ishtirokida yoshlar bilan uchrashuvlar va davra suhbatlari uyushtirish. rejaga koʻra VI. Oʻquvchi yoshlarni ijtimoiy muhofaza qilish, ijtimoiy ehtiyojmand oilalar farzandlarini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash 31. Oʻquv va taʼlim-tarbiya sifati boʻyicha keng jamoatchilik, ota-onalar va oʻquvchilarning fikr va takliflarini muhokama qilishga bagʻishlangan veb-maydoncha (forum)ni yaratish. 1. Ishchi guruh tuzish va chora-tadbirlarni belgilash. 2. Veb-maydoncha (forum)ni yaratish konsepsiyasini ishlab chiqish. 3. Veb-maydoncha (forum)ni ishga tushirish. 2018-yil sentabr-oktabr Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Maktabgacha taʼlim vazirligi (A. Shin) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) 32. Umumiy oʻrta taʼlim maktab jamoatchilik kengashlari toʻgʻrisida nizomni ishlab chiqish va tasdiqlash. 1. Ishchi guruh tuzish. 2. Milliy va xorijiy tajribani oʻrganish. 3. Idoraviy normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish va davlat roʻyxatidan oʻtkazish. 2018-yil noyabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh.Shermatov) , Adliya vazirligi (R.Davletov) , Moliya vazirligi (A.Xaydarov) 33. Xalq taʼlim vazirligining “1006” ishonch telefoni faoliyatining samaradorligini oshirish. 1. Barcha taʼlim muassasalari va mehribonlik uylarida “1006” qisqa raqamli ishonch telefoni toʻgʻrisidagi maʼlumotni eʼ�on qilish. 2018-yil sentabr Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi (Sh. Sadikov) , Ichki ishlar vazirligi (P. Bobojonov) 2. “1006” qisqa raqamli ishonch telefoni orqali kelib tushgan har bir murojaatni oʻrganish, aybdor shaxslarga nisbatan qatʼiy choralar koʻrish. doimiy 34. Iqtidorli bolalar va ijtimoiy ehtiyojmand oilalar farzandlarini uzluksiz taʼlim olishini moddiy va maʼnaviy qoʻllab-quvvatlash tizimi (“ijtimoiy liftlar”)ni joriy etish. 1. Ishchi guruh tuzish va chora-tadbirlarni belgilash. 2018-yil sentabr Yoshlar ittifoqi (K. Kuranbayev) , Xalq taʼlimi vazirligi (Sh. Shermatov) , Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi (I. Madjidov) , Moliya vazirligi (A. Xaydarov) , Adliya vazirligi (R. Davletov) , manfaatdor vazirlik va idoralar 2. Milliy va xorijiy tajribani oʻrganish. 3. Normativ-huquqiy hujjatlar loyihalarini ishlab chiqish va belgilangan tartibda kiritish. dekabr
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Sh. MIRZIYOYEV
Toshkent sh.,
2018-yil 14-avgust,
PQ-3907-son