UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 26-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 26 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 26 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 26 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУРИ

НИЗОМ

СХЕМАСИ

низом

СХЕМАСИ

ТАРКИБИ

Фуқаролар йиғинларида спортнинг футбол турини янада ривожлантириш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сон қарори ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, маънавий-эстетик қадриятлар асосида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, футбол билан шуғулланиш учун маҳаллаларда зарур шарт-шароитлар яратиш ҳамда фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган давлат-хусусий шерикликнинг қуйидаги шартлари:

маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш учун Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексида белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш;

давлат мулки бўлган бўш турган футбол майдонлари объектларини инвестицион ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан белгиланган тартибда сотиш;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол майдонлари ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш асосида ҳар бир маҳаллада футбол майдонларини ташкил этиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин.

Белгилансинки, маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

2. Белгилаб қўйилсинки, давлат-хусусий шерикликнинг шаклига қараб хусусий шерик зиммасига қуйидаги инвестицион ва ижтимоий мажбуриятлар юкланиши мумкин:

маҳалла аҳолисини куннинг маълум вақтида футбол майдонидан бепул фойдаланиши;

хусусий шерикка бириктирилган футбол майдонини қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш борасидаги ишларни амалга ошириш;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутиладиган бошқа мажбуриятларни бажариш.

3. Қуйидагилар:

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони» дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага мувофиқ;

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонлари ташкил этиш тартиби тўғрисида низом 2-иловага мувофиқ;

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. Қуйидагилар маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини қуриш лойиҳаларини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

ташаббускорларнинг маблағлари;

нодавлат ташкилотлар маблағлари;

қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

5. Маҳаллалардаги футбол майдонларини сақлаш ҳамда ёшлар ўртасида футбол ва бошқа оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш ишларини мувофиқлаштириш туман (шаҳар) ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосарлари зиммасига юклансин.

6. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Д.Х. Набиев, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Қ.Р. Сариев, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорига 1-ИЛОВА

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини ташкил этиш бўйича «Ҳар бир маҳаллада футбол майдони»

Т/р Тадбирлар номи Бажариш муддатлари Масъул бажарувчилар Тадбирларни амалга ошириш механизми ва улардан кутилаётган натижа I. Маҳаллаларда футбол майдонлари фаолиятини ташкил этиш 1. Футбол майдонларини хатловдан ўтказиш, қаровсиз ҳолатдаги майдонларни давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга бериш масаласини кўриб чиқиш 2018 йил октябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Футбол майдонлари ва уларнинг мавжуд ҳолати ялпи хатловдан ўтказилади. Ўтказилган хатлов натижаларига кўра туман (шаҳар) ҳокимликлари томонидан қаровсиз ётган давлат мулки бўлган футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида тадбиркорларга берилиши таъминланади. 2. Футбол майдонларини қуриш истагида бўлган тадбиркорлар рўйхатини шакллантириш ҳамда зарур ҳолларда кредитлар ажратилишини таъминлаш. 2018 йил октябрь-ноябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишини ташкил этиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилиб, барча маҳаллаларда футбол майдони қуриш истагида бўлган тадбиркорлар бириктирилади. 3. Футбол майдонларида техника хавфсизлигига риоя этиш қоидаларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил 10 октябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Техника хавфсизлигига риоя қилиш қоидалари ишлаб чиқилади ва футбол майдонининг кириш қисмига ўрнатилади. Футбол майдонида шуғулланувчилар мазкур қоидалар билан танишиши ва уларга қатъий амал қилиши барча қонуний воситалар билан таъминланади. Шу орқали футбол майдонларида хавфсизлик таъминланишига эришилади. 4. Спортга оид оммавий ахборот воситаларида «Маҳаллаларда футбол майдони» туркумида мақолалар чоп этиб бориш, кўрсатувлар тайёрлаш ҳамда маҳаллаларда футбол майдонларини сақлаш ва улардан тўғри фойдаланиш, ёш авлоднинг жисмоний ва маънавий ривожланишида футболнинг аҳамияти хусусида давра суҳбатлари ўтказиш ва тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш. доимий Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Маҳаллалардаги футбол майдонларини ташкил этишнинг фойдали жиҳатлари аҳоли ўртасида оммалашади. Футбол майдонларини ташкил этиш, сақлаш ва ривожлантиришга эътибор кучаяди. II. Маҳаллалардаги футбол майдонларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, ривожлантириш ҳамда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш 5. Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонларини тиклаш ҳамда футбол майдонлари бўлмаган маҳаллаларда бўш ер майдонларини аниқлаш ва янги майдонларни қуриш бўйича ҳудудий манзилли дастурга таклифлар ишлаб чиқиш. 2018 йил 10 октябрь Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қаровсиз ҳолдаги футбол майдонлари ҳамда футбол майдони учун бўш ерлар аниқланади. 6. Маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини ташкил этиш бўйича йўриқнома ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил 15 октябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Ушбу йўриқномани ишлаб чиқилиши ва маҳаллаларда жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш, футбол мусобақаларини тўғри ташкил этилишига хизмат қилади. 7. Футбол майдони бўлмаган маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик асосида футбол майдонлари қуриш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил 25 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши Маҳаллаларда футбол майдонлари қурилишининг 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлари тасдиқланади. Маҳалла ёшлари учун футбол майдонлари барпо этилади. 8. Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида замонавий футбол майдонларини қуриш бўйича 2018 — 2022 йилларга мўлжалланган ҳудудий манзилли дастурлар ижроси мониторингини олиб бориш мақсадида маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида мониторинг гуруҳини шакллантириш. 2018 йил 25 октябрь Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари республика кенгаши Футбол майдонлари сифатли ва ўз вақтида қурилиши устидан назорат қилиш ҳамда қурилган майдонлар бўйича тизимли маълумот юритилади. 9. Футбол майдонларига қўйилган талаблар асосида футбол майдонларининг (мини-футбол, футбол) намунавий лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил 10 октябрь Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Маҳалларда ташкил этиладиган футбол майдонлари учун ажратилган молиявий маблағлар миқдоридан келиб чиқиб, футбол майдонларининг ягона намунавий лойиҳалари танлов асосида аниқланади, улар асосида футбол майдонлари қурилишига эришилади. 10. Футбол майдонларини сифатли қурилишини таъминлаш мақсадида маҳалла фуқаролар йиғинларида жамоатчилик назорати гуруҳларини шакллантириш. 2018 — 2022 йиллар Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги Маҳаллаларда ташкил этилаётган футбол майдонларини сифатли қурилиши устидан жамоатчилик назорати ўрнатилишига эришилади. 11. Тасдиқланган ҳудудий манзилли дастурлар асосида намунавий лойиҳа бўйича футбол майдонларини давлат-хусусий шериклик шартларида қуриш ва таъмирлаш чора-тадбирларини кўриш ҳамда амалга оширилган ишлар бўйича Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиб бориш. доимий Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 2018 — 2022 йилларда барча маҳаллардаги футбол майдонлари замонавий қиёфага келтирилади, улар спорт ва ўйин қурилмалари билан жиҳозланади. Республиканинг ҳар бир маҳалласида камида битта футбол майдони бўлишига эришилади. 12. Маҳаллалар ўртасида футбол бўйича мусобақалар ўтказилишини тизимли йўлга қўйиш, ғолибларни муносиб тақдирлаш. доимий Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, Ўзбекистон футбол ассоциацияси Маҳаллалар ўртасида ташкил этиладиган футбол мусобақаларида ёшларни жисмонан соғлом этиб тарбиялашга, иқтидорли ёшларни футболга жалб этишга хизмат қилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорига 2-ИЛОВА

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бошлаш ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:

давлат-хусусий шериклик — хусусий инвестицияларни жалб қилиш, ресурсларни бирлаштириш мақсадида давлат шериги ва хусусий шерикнинг аниқ муддатга юридик расмийлаштирилган маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этишдаги ўзаро самарали ҳамкорлиги;

давлат шериги — туман (шаҳар) ҳокимликлари;

хусусий шерик — битим тузган ёки битим тузиш истагини билдирган юридик ёки жисмоний шахс. Давлат ташкилотлари хусусий шериклар бўла олмайди, шунингдек, хусусий шериклар тарафида иштирок эта олмайди;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси — маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича нвестициявий, инновацион, инфратузилмавий ва бошқа тадбирлар мажмуи;

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битим — (кейинги ўринларда битим деб аталади) — томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини, шунингдек, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини ижро этишнинг бошқа шартларини белгилаб берадиган давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида тузилган ёзма шартнома;

4. Қуйидагилар маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш лойиҳаси амалга оширилишида давлат-хусусий шерикликнинг асосий принциплари ҳисобланади:

давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги маълумотларнинг очиқлиги, давлат сирини ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этган маълумотлар бундан мустасно;

камситмаслик, битим томонларининг тенг ҳуқуқлилиги;

томонларнинг битим бўйича мажбуриятларни виждонан бажариши;

хавф-хатар ва мажбуриятларнинг битим томонлари ўртасида адолатли тақсимланиши;

давлат-хусусий шериклик томонлари ўзаро муносабатларининг шартномада келишиб олинган асоси.

5. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик қуйидаги шаклларда амалга оширилади:

маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун давлат-хусусий шериклик битимида белгиланган муддатга ер участкаларини ижарага бериш;

хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий техник ҳамда молиявий жихатдан таъминлаш.

Маҳаллаларда футбол майдонларини қуриш соҳасида давлат-хусусий шериклик Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган бошқа шаклларда ҳам амалга оширилиши мумкин.

6. Давлат шериги ва хусусий шерикнинг футбол майдонларини ўзаро манфаатдорликда ташкил этиш бўйича таклифлари давлат-хусусий шериклик тўғрисида битим тузиш учун асос ҳисобланади.

7. Ушбу Низомга мувофиқ маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун хусусий шерикларга ер участкалари ажратишга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида белгиланган юридик ва жисмоний шахсларга ер участкалари ажратиш тартиби татбиқ этилмайди.

2-боб. Хусусий шерик томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф этиш тартиби

8. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш истагини билдирган хусусий шерик туман (шаҳар) ҳокимлигига ариза билан мурожаат қилади:

Аризада қуйидагилар кўрсатилади:

а) юридик шахслар учун — хусусий шерикнинг номи ва жойлашган жойи, жисмоний шахслар учун — шахсига оид маълумотлар ва яшаш манзили;

б) лойиҳани амалга ошириш мақсади ва шартлари;

в) битимнинг мўлжалланаётган объекти ёки ер участкаси тўғрисидаги маълумотлар;

г) агар давлат-хусусий шериклик хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил қилинган футбол майдонлари ҳолатини яхшилашга кўмаклашиш билан боғлиқ бўлса, хусусий шерик қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ер участкасига бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома;

биноларга бўлган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказиганлиги ҳақидаги гувоҳнома.

9. Давлат-хусусий шериклик шартлари асосида маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича туман (шаҳар) ҳокимликларига тушган аризалар йигирма кун мобайнида кўриб чиқилади.

Туман (шаҳар) ҳокимлиги уч кун мобайнида тушган аризани келишиш учун тегишли маҳалла фуқаролар йиғинига юборади.

10. Тушган ариза туман (шаҳар) ҳокимлиги ва маҳалла фуқаролар йиғини билан келишилгандан сўнг, заруратга кўра, балансида сақловчи ташкилотларнинг ижобий хулосалари олингач танлов комиссияси томонидан битим тузиш ҳақидаги таклиф ёзма равишда хусусий шерикка маълум қилинади.

Агар айни бир ҳудуддан икки ёки ундан ортиқ хусусий шерикка ижобий хулосалар берилган бўлса, улар орасидан энг мақбули холис гувоҳлар иштирокида «Энг яхши маҳалла лойиҳачиси», «Энг яхши мақбул лойиҳа эгаси» танлови орқали аниқланади.

11. Ариза ушбу Низомнинг 8-банди талаблари бузилган ҳолда берилган бўлса, ҳужжатлар ариза берувчига бир иш куни мобайнида қайтарилади.

Тақдим этилган аризада талаблар бузилганлиги ҳақидаги билдиришнома ёзма шаклда, шу жумладан, электрон ахборот тизими орқали хусусий шерикка етказилади (жўнатилади). Билдиришномада қандай талаблар бузилганлиги, қонун ҳужжатларининг аниқ нормалари ва хусусий шерик кўрсатилган талаблар бузилишини бартараф этиб, ҳужжатларни давлат шеригига такрор кўриб чиқиш учун тақдим этиши мумкин бўлган муддат кўрсатилади.

Хусусий шерик талаблар бузилишини бартараф этишга ва ҳужжатларни такрор кўриб чиқиш учун тақдим этишга ҳақли бўлган муддат ёзма ёки электрон билдиришнома олинган кундан бошлаб ўн иш кунидан кам бўлиши мумкин эмас.

Камчиликлар бартараф этилиб такрор тақдим этилган ариза қабул қилинган кундан бошлаб ушбу Низомнинг 9-бандида белгиланган тартибда қайта кўриб чиқилади.

3-боб. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун ер участкаларини бепул асосда ажратиш тартиби

12. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш учун аҳоли пунктлари таркибига кирадиган ер участкалари ажратилади.

Ер участкалари давлат шериги — туман (шаҳар) ҳокимлигига қонунчиликда белгиланган тартибда доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилади.

14. Туман (шаҳар) ҳокимлигига доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган ер участкасини хусусий шерикка ижарага бериш шартлари битимда белгиланади.

16. Ер участкасини тақдим этишга доир материалларни тайёрлаш ва келишиш билан боғлиқ харажатлар хусусий шерик билан битим тузилгандан кейин у томонидан қопланади.

4-боб. Маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимни тузиш, ўзгартириш, тўлдириш, шунингдек, бекор қилиш ва амал қилишини тўхтатиш тартиби

17. Давлат шерик ва хусусий шерик қонун ҳужжатлари ва ушбу Низом талабларига риоя қилган ҳолда битим тузади.

18. Битимда у амалга оширилиши шаклига қараб қуйидагилар назарда тутилган бўлиши керак:

хусусий инвестициялар объекти ва ҳажми;

битимнинг амал қилиш муддати ва шартлари;

футбол майдонлари фойдаланишга топшириладиган ва ишга тушириладиган муддат;

битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари;

лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, пудрат ишлари учун шартномалар тузиш муддатлари, лойиҳани молиялаштириш манбалари, амалга ошириш жадваллари, лойиҳа бажарилишининг бориши устидан техник назорат қилиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар;

давлат-хусусий шериклик лойиҳаси бажарилиши устидан мониторинг олиб бориш тартиби ва у қай даражада бажарилганлигига берилган баҳо;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш жараёнида кўрсатиладиган хизматлар сифатига қўйиладиган талаблар;

хусусий шерик томонидан ўз мажбуриятларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисоботлар тақдим этиш тартиби ва муддатлари;

давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим тузиш билан боғлиқ хавф-хатарларни тақсимлаш тартиби ва шартлари;

давлат шериги томонидан хусусий шерикка давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга ошириш учун бериладиган объектга эгалик қилиш ва ундан фойдаланиш тартиби;

футбол майдонларидан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш, уни лойиҳалаштириш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялаш тартиби;

битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин битимни ижро этиш жараёнида яратилган объектга ва бошқа мулкка доир ҳуқуқларни тақсимлаш тартиби;

битим шартларига риоя қилинмаганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тартиби;

битимни бекор қилиш тартиби, шунингдек, битимни муддатидан олдин бекор қилиш натижасида етказилган зарарларнинг ўрнини тўлдириш ёки қоплаш тартиби;

хусусий шерик томонидан мажбуриятлар бажарилмаслиги ёки тегишлича бажарилмаслиги учун санкциялар;

битимни амалга оширишда юзага келадиган низоларни ҳал қилиш тартиби.

Битимда қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар ҳам келтирилиши мумкин.

19. Битимни имзолашга тайёрлаш учун давлат шериги хусусий шерикка битим лойиҳаси матнини тақдим этади.

20. Агар зарур бўлса, давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида битим қоидаларини келишиб олиш мақсадида музокаралар ўтказилади.

21. Битим давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида икки нусхада, томонларнинг ҳар бири учун биттадан нусхада имзоланади.

22. Тузилган битимларнинг ягона реестри ҳокимликлар томонидан юритилади.

23. Битим ўттиз йилгача бўлган муддатда имзоланади. Битим, агар унда бошқача тартиб белгиланган бўлмаса, томонлар имзоланган вақтдан бошлаб кучга киради ва битим муддати тугашигача ёки бекор қилинишигача амал қилади.

24. Қуйидаги ҳолларда битимга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши мумкин:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

давлат шеригининг талаби бўйича — давлат шериги ва хусусий шерикнинг шартнома асосидаги муносабатларига доир маҳаллаларда футбол майдонларини ташкил этишни тартибга солиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ўзгариши муносабати билан;

суднинг ҳал қилув қарори бўйича.

25. Битим қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:

томонларнинг ўзаро розилиги билан;

хусусий шерик банкрот бўлса ёки тугатилса;

давлат шеригининг талаби бўйича — хусусий шерик ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда;

хусусий шерикнинг талаби бўйича — давлат шериги ўз мажбуриятларини бажармаган тақдирда.

26. Битим амал қилиш муддати тугагандан кейин тўхтатилади.

Битимнинг амал қилиш муддати тўхтатилиши томонларни уни бузганлик учун жавобгарликдан озод қилмайди.

5-боб. Битим томонларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари

27. Давлат шериги қуйидаги ҳуқуқларга эга:

хусусий шерикдан ҳар чоракда битим шартларини бажариш жараёни тўғрисида ҳисобот олиш;

битим шартларини бажариш жараёни устидан мониторинг ва давлат-хусусий шериклик лойиҳалари амалга ошишини баҳолаш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва битим шартларига риоя этилиши устидан мониторинг олиб бориш доирасида аниқланган қонунбузарликлар бартараф этилишини талаб қилиш;

хусусий шерик айби билан юзага келган объект бўйича зарарлар қопланишини талаб қилиш;

битим шартлари хусусий шерик томонидан бузилган тақдирда, битимнинг суд тартибида бекор қилинишини талаб қилиш;

давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишини молиялаштиришда иштирок этиш.

Давлат шериги қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

28. Давлат шериги қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

хусусий шерикка объектни битимни белгиланган муддатларда, тартибда ва шартларда бепул асосда тақдим этиш;

хусусий шерикларга солиқ имтиёзлари ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа преференциялар тақдим этилишида кўмаклашиш;

футбол майдонларини қуриш ва қайта қуриш учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олишда кўмаклашиш;

барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиш;

хусусий шерикнинг хўжалик фаолиятини олиб боришига аралашмаслик.

Давлат шеригига ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

29. Хусусий шерик:

давлат-хусусий шериклик лойиҳасини таклиф қилиш тўғрисидаги таклифни кўриб чиқиш учун давлат шеригига тақдим этиш;

ер участкаларини, бўш ётган қаровсиз ер майдонларини битим амал қиладиган муддатга бепул асосда олишга ҳамда улардан фойдаланиш;

футбол майдонларини қуриш ва қайта қуриш учун замонавий қурилиш маҳсулотларини харид қилиш учун имтиёзли кредитлар олиш;

турли ёшдаги болалар учун футбол тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этиш;

фойда олиш ва уни эркин тасарруф этиш;

битим шартлари давлат шериги томонидан бузилган тақдирда, уни суд тартибида бекор қилишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Хусусий шерик қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

30. Хусусий шерик қуйидаги мажбуриятларни бажаради:

битим ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари талабларига қатъий риоя қилиш;

битим амал қиладиган бутун муддат давомида объект фаолиятининг ихтисослигини сақлаш;

футбол майдонари ҳудудида санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормаларига риоя қилиш;

футбол майдонларида кун салқин пайтда тегишли маҳалла ёшларининг футбол билан бепул шуғулланишига шарт-шароитлар яратиб бериш;

футбол тўгараклари ташкил этилган тақдирда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандлари футбол билан шуғулланишини ташкил этиш учун камида уч йил давомида ушбу футбол тўгаракларига бепул асосида шуғулланишини белгилаш;

объектнинг тўлиқ ёки қисман молиялаштирилишини, ундан фойдаланилишини, унга техник хизмат кўрсатилишини, шунингдек, лойиҳалаштирш, қуриш, қайта қуриш, таъмирлаш, модернизациялашни таъминлаш.

Хусусий шерикка ушбу Низомда ва қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятлар ҳам юкланиши мумкин.

Битим амал қиладиган муддат тугамай туриб хусусий шерик мулки бўлган объектнинг у томонидан мусодара қилинишига йўл қўйилмайди, хусусий шерик Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ алмаштирилиши бундан мустасно.

31. Битим мулкни битимнинг амал қилиш муддати тугагандан кейин давлат шеригига қолдириш шарти билан тузилган тақдирда, хусусий шерик битимни узайтириш борасида устувор ҳуқуққа эга бўлади.

6-боб. Хусусий шерикнинг мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларида давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш

32. Хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий таъминлаш шаклидаги давлат-хусусий шерикликни амалга ошириш тўғрисидаги лойиҳани амалга ошириш мақсадга мувофиқ деб топилган тақдирда давлат шериги ва хусусий шерик ўртасида етти кун ичида битим тузилади.

33. Давлат-хусусий шерикликнинг ушбу шаклида томонлар ўртасида тузилган битимга мувофиқ давлат шериги хусусий шерикка лойиҳани амалга оширишда имтиёзли кредитлар олишига ҳамда барча зарур ташқи муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси (электр энергияси, газ таъминоти, сув таъминоти, канализация, автомобиль йўллари ва ҳоказолар) билан таъминлашда кўмаклашиши мумкин.

Давлат шериги қонун ҳужжатларида ҳамда давлат-хусусий шериклик тўғрисидаги битимда назарда тутилган ҳолларда хусусий шерик мулки негизида ташкил этилган футбол майдонларини моддий таъминлаш шаклининг бошқа турини қўллаши мумкин.

34. Хусусий шерик лойиҳани амалга оширишда турли ёшдаги болалар учун футбол тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этади ҳамда фойда олиш ҳуқуқига эга бўлади.

7-боб. Якунловчи қоида

35. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Маҳаллаларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида футбол майдонларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА

Маҳаллаларда футбол майдонини ташкил этиш бўйича давлат-хусусий шериклик лойиҳасини бошлаш

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 августдаги 688-сон қарорига 3-ИЛОВА

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисида

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни (кейинги ўринларда маслаҳатчи деб аталади) моддий рағбатлантириш тартибини белгилайди.

2. Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш ушбу Низомга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.

3. Фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича ҳар бир туманда (шаҳарда) ушбу Низомга 2-иловада келтирилган намунавий таркибда комиссия (кейинги ўринларда комиссия деб аталади) шакллантирилади.

4. Моддий рағбатлантириладиган маслаҳатчилар комиссия томонидан ташкил этиладиган танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) асосида аниқланади.

Комиссия томонидан танловда ҳар бир туман ва шаҳардан уч нафардан ғолиб бўлган маслаҳатчиларга олти ой давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баробари миқдорида моддий рағбатлантириш пули тўлаб борилади.

5. Маслаҳатчиларга тўланадиган моддий рағбатлантириш маблағларининг 20 фоизи Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг бюджетдан ташқари «Спорт» махсус ҳисоб рақами, 40 фоизи Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармаси, 40 фоизи Ўзбекистон футбол ассоциацияси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

2-боб. Танлов ғолибини аниқлаш мезонлари

6. Комиссия томонидан ташкил этиладиган танлов ғолибларини аниқлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади:

ёшлар ўртасида футбол, оммавий спорт мусобақалари ташкил этилганлиги;

маҳаллаларда ёшлар, вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликларнинг олдини олиш, ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган тарғибот тадбирлари, давра суҳбатлари ташкил этилганлиги;

ёшлар бандлигини таъминлаш, касб-ҳунарга йўналтириш ҳамда тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган чора-тадбирлар, соҳа мутахассислари иштирокида маҳалла ёшлари учун бизнес тренинглар ташкил этилганлиги;

таълим муассасалари ўқувчилари давоматини яхшилашга қаратилган тадбирларда иштирок этганлик;

туман (шаҳар) ва ҳудудий миқёсда ташкил этилган спорт мусобақалари, кўрик-танловларда маҳалла ёшларининг иштироки таъминланганлиги, шунингдек, уларнинг эришган ютуқлари;

фуқаролар йиғинининг вояга етмаганлар, ёшлар ва спорт масалалари бўйича комиссиясининг фаолият самарадорлиги ҳамда ёшлар ўртасида содир этилган жиноятлар кўрсаткичининг кескин камайиши.

Комиссия томонидан танлов ғолибларини аниқлашда маслаҳатчилар эришган (амалга оширган) бошқа ишлар ҳам инобатга олинади.

3-боб. Ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тўловини тайинлаш тартиби

7. Танловда иштирок этиш истагини билдирган маслаҳатчилар ҳар йили январь ва июль ойларининг 15-кунига қадар комиссияга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

ариза;

паспорт нусхаси;

2 дона 3х4 см ўлчамли рангли фотосурат;

охирги йилнинг ҳар чорак якуни бўйича ушбу Низомнинг 6-бандида санаб ўтилган мезонларга мувофиқ амалга оширилган ишлар бўйича маълумот, видео ва фотолавҳалар, эришилган ютуқлар юзасидан диплом, сертификат ва фахрий ёрлиқлар нусхалари;

маҳалла ҳудудида яшовчи вояга етмаганлар томонидан жиноят ва ҳуқуқбузарликларнинг охирги бир йилда камайганлиги ёки содир этилмаганлиги бўйича профилактика инспектори томонидан тақдим этиладиган ҳамда фуқаролар йиғини раиси томонидан тасдиқланадиган маълумот.

8. Маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатлар комиссия томонидан беш кун мобайнида ўрганиб чиқилади ва ушбу Низомнинг 6-бандига мувофиқ баҳоланиб, танлов ғолиблари аниқланади.

9. Танлов ғолибларига комиссия қарори қабул қилинган кундан эътиборан бир иш куни мобайнида хабар берилади.

10. Танлов якунлари эълон қилингандан сўнг 5 иш кунида моддий рағбатлантириш маблағлари ушбу Низомнинг 5-бандида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари ҳисоб варақларига ўтказиб берилади.

11. Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан моддий рағбатланиш учун ажратилган маблағлар танловда ғолиб деб топилган маслаҳатчиларга ҳар ойнинг учинчи кунигача белгиланган тартибда тўланади.

12. Моддий рағбатлантириш тўлови тегишли туман (шаҳар) комиссиясининг қарори билан тўхтатилади. Ҳисобот даврида моддий рағбатлантириш тўлови бўйича ишлатилмай қолган маблағлари олиб қўйилмай, кейинги даврга ўтказилади ва ушбу Низомда кўзда тутилган мақсадларга сарфланади.

13. Қуйидагилар моддий рағбатлантириш тўлови тўхтатилишига асос бўлади:

лавозимидан озод этилганда;

белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган тақдирда;

Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини йўқотган тақдирда;

унга нисбатан суднинг айблов ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда;

соғлиғининг ҳолатига ёки бошқа узрли сабабларга кўра узоқ вақт мобайнида маслаҳатчилик вазифасини бажаришга қодир бўлмай қолган тақдирда;

вафот этганда ёки суднинг қарори билан вафот этган деб эълон қилинган тақдирда.

Моддий рағбатлантириш тўлови тўхтатилиши маслаҳатчидан олдин тўланган тўловлар қайтариб олинишига асос бўлмайди.

4-боб. Якунловчи қоидалар

14. Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш юзасидан келиб чиқадиган низоли масалалар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.

15. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб берадилар.

Маҳалла фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА

Фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни рағбатлантириш

Босқичлар Субъектлар Тадбирлар номи Бажариш муддати ↓ 1-босқич Маслаҳатчи Туман (шаҳар) комиссиясига ариза билан мурожаат этади ҳар йили январь ва июль ойларининг 15-кунига кадар ↓ 2-босқич Туман (шаҳар) комиссияси Туман (шаҳар) комиссияси рағбатлантириш учун тавсия этилган номзодлар ҳужжатларини кўриб чиқади ва маслаҳатчилар томонидан тақдим этилган ҳужжатларни ўрганиб чиқиб, танлов ғолибларини аниқлайди 5 кун ↓ 3-босқич Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Футбол ассоциацияси Маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш учун Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари банк ҳисоб рақамига тегишли маблағларни ўтказади 5-иш куни ↓ 4-босқич Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари Қорақалпоғистон Республикаси Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармалари томонидан моддий рағбатлантириш учун ажратилган маблағларни танловда ғолиб деб топилган маслаҳатчиларга белгиланган тартибда тўлайди Ҳар ойнинг 10-кунига қадар

Маҳалла фуқаролар йиғини раисининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларни моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА

Фуқаролар йиғинлари раисларининг — ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиларнинг фаолиятини баҳолаш ва моддий рағбатлантириш бўйича комиссиянинг намунавий

лавозими бўйича — туман (шаҳар) ҳокими, Комиссия раҳбари лавозими бўйича — Туман (шаҳар) маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи, Комиссия раҳбарининг ўринбосари лавозими бўйича — туман (шаҳар) ички ишлар бўлими бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари лавозими бўйича — жисмоний тарбия ва спорт бошқармасининг туман (шаҳар) бўлими бошлиғи лавозими бўйича — Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман (шаҳар) кенгаши раиси, Комиссия котиби

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 26 август,

688-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2018 й., 09/18/688/1800-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 19.06.2020 й., 09/20/391/0777-сон, 13.08.2020 й., 09/20/481/1169-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.07.2022 й., 09/22/375/0618-сон; 10.08.2022 й., 09/22/438/0726-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTURI

NIZOM

SXEMASI

nizom

SXEMASI

TARKIBI

Fuqarolar yigʻinlarida sportning futbol turini yanada rivojlantirish hamda fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Futbolni yanada rivojlantirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 16-martdagi PQ-3610-son qarori ijrosini taʼminlash hamda aholining boʻsh vaqtini mazmunli oʻtkazish, maʼnaviy-estetik qadriyatlar asosida sogʻlom turmush tarzini targʻib qilish, futbol bilan shugʻullanish uchun mahallalarda zarur shart-sharoitlar yaratish hamda fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi tomonidan Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston Milliy olimpiya qoʻmitasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda ishlab chiqilgan davlat-xususiy sheriklikning quyidagi shartlari:

mahallalarda futbol maydonlarini qurish uchun Oʻzbekiston Respublikasining Yer kodeksida belgilangan tartibda yer uchastkalarini ajratish;

davlat mulki boʻlgan boʻsh turgan futbol maydonlari obyektlarini investitsion va ijtimoiy majburiyatlarni qabul qilish sharti bilan belgilangan tartibda sotish;

xususiy sherikning mulki negizida tashkil qilingan futbol maydonlari holatini yaxshilashga koʻmaklashish asosida har bir mahallada futbol maydonlarini tashkil etish haqidagi taklifi maʼqullansin.

Belgilansinki, mahallalarda futbol maydonlarini qurish sohasida davlat-xususiy sheriklik Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan boshqa shakllarda ham amalga oshirilishi mumkin.

2. Belgilab qoʻyilsinki, davlat-xususiy sheriklikning shakliga qarab xususiy sherik zimmasiga quyidagi investitsion va ijtimoiy majburiyatlar yuklanishi mumkin:

mahalla aholisini kunning maʼlum vaqtida futbol maydonidan bepul foydalanishi;

xususiy sherikka biriktirilgan futbol maydonini qurish, rekonstruksiya qilish, mukammal taʼmirlash va jihozlash borasidagi ishlarni amalga oshirish;

davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutiladigan boshqa majburiyatlarni bajarish.

3. Quyidagilar:

Mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida zamonaviy futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha “Har bir mahallada futbol maydoni” dasturi (keyingi oʻrinlarda Dastur deb ataladi) 1-ilovaga muvofiq;

Mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida futbol maydonlari tashkil etish tartibi toʻgʻrisida nizom 2-ilovaga muvofiq;

Mahalla fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida nizom 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

4. Quyidagilar mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida futbol maydonlarini qurish loyihalarini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

tashabbuskorlarning mablagʻlari;

nodavlat tashkilotlar mablagʻlari;

qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

5. Mahallalardagi futbol maydonlarini saqlash hamda yoshlar oʻrtasida futbol va boshqa ommaviy sport musobaqalarini tashkil etish ishlarini muvofiqlashtirish tuman (shahar) hokimlarining yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar masalalari boʻyicha oʻrinbosarlari zimmasiga yuklansin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduxakimov, Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vaziri D.X. Nabiyev, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi Q.R. Sariyev, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qaroriga 1-ILOVA

Mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida zamonaviy futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha “Har bir mahallada futbol maydoni”

T/r Tadbirlar nomi Bajarish muddatlari Masʼul bajaruvchilar Tadbirlarni amalga oshirish mexanizmi va ulardan kutilayotgan natija I. Mahallalarda futbol maydonlari faoliyatini tashkil etish 1. Futbol maydonlarini xatlovdan oʻtkazish, qarovsiz holatdagi maydonlarni davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida tadbirkorlarga berish masalasini koʻrib chiqish 2018-yil oktabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Futbol maydonlari va ularning mavjud holati yalpi xatlovdan oʻtkaziladi. Oʻtkazilgan xatlov natijalariga koʻra tuman (shahar) hokimliklari tomonidan qarovsiz yotgan davlat mulki boʻlgan futbol maydonlarini davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida tadbirkorlarga berilishi taʼminlanadi. 2. Futbol maydonlarini qurish istagida boʻlgan tadbirkorlar roʻyxatini shakllantirish hamda zarur hollarda kreditlar ajratilishini taʼminlash. 2018-yil oktabr-noyabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari Mahallalarda futbol maydonlari qurilishini tashkil etish boʻyicha tushuntirish ishlari olib borilib, barcha mahallalarda futbol maydoni qurish istagida boʻlgan tadbirkorlar biriktiriladi. 3. Futbol maydonlarida texnika xavfsizligiga rioya etish qoidalarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil 10-oktabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi Texnika xavfsizligiga rioya qilish qoidalari ishlab chiqiladi va futbol maydonining kirish qismiga oʻrnatiladi. Futbol maydonida shugʻullanuvchilar mazkur qoidalar bilan tanishishi va ularga qatʼiy amal qilishi barcha qonuniy vositalar bilan taʼminlanadi. Shu orqali futbol maydonlarida xavfsizlik taʼminlanishiga erishiladi. 4. Sportga oid ommaviy axborot vositalarida “Mahallalarda futbol maydoni” turkumida maqolalar chop etib borish, koʻrsatuvlar tayyorlash hamda mahallalarda futbol maydonlarini saqlash va ulardan toʻgʻri foydalanish, yosh avlodning jismoniy va maʼnaviy rivojlanishida futbolning ahamiyati xususida davra suhbatlari oʻtkazish va targʻibot-tashviqot ishlarini olib borish. doimiy Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Mahallalardagi futbol maydonlarini tashkil etishning foydali jihatlari aholi oʻrtasida ommalashadi. Futbol maydonlarini tashkil etish, saqlash va rivojlantirishga eʼtibor kuchayadi. II. Mahallalardagi futbol maydonlarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, rivojlantirish hamda ularning boshqaruv tizimini takomillashtirish 5. Qarovsiz holdagi futbol maydonlarini tiklash hamda futbol maydonlari boʻlmagan mahallalarda boʻsh yer maydonlarini aniqlash va yangi maydonlarni qurish boʻyicha hududiy manzilli dasturga takliflar ishlab chiqish. 2018-yil 10-oktabr Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Qarovsiz holdagi futbol maydonlari hamda futbol maydoni uchun boʻsh yerlar aniqlanadi. 6. Mahallalarda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish, futbol musobaqalarini tashkil etish boʻyicha yoʻriqnoma ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil 15-oktabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi Ushbu yoʻriqnomani ishlab chiqilishi va mahallalarda jismoniy tarbiya va sportni rivojlantirish, futbol musobaqalarini toʻgʻri tashkil etilishiga xizmat qiladi. 7. Futbol maydoni boʻlmagan mahallalarda davlat-xususiy sheriklik asosida futbol maydonlari qurish boʻyicha 2018 — 2022-yillarga moʻljallangan hududiy manzilli dasturlarni ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil 25-oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari respublika kengashi Mahallalarda futbol maydonlari qurilishining 2018 — 2022-yillarga moʻljallangan hududiy manzilli dasturlari tasdiqlanadi. Mahalla yoshlari uchun futbol maydonlari barpo etiladi. 8. Mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida zamonaviy futbol maydonlarini qurish boʻyicha 2018 — 2022-yillarga moʻljallangan hududiy manzilli dasturlar ijrosi monitoringini olib borish maqsadida mahalliy hokimliklar huzurida monitoring guruhini shakllantirish. 2018-yil 25-oktabr Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari respublika kengashi Futbol maydonlari sifatli va oʻz vaqtida qurilishi ustidan nazorat qilish hamda qurilgan maydonlar boʻyicha tizimli maʼlumot yuritiladi. 9. Futbol maydonlariga qoʻyilgan talablar asosida futbol maydonlarining (mini-futbol, futbol) namunaviy loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil 10-oktabr Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi Mahallarda tashkil etiladigan futbol maydonlari uchun ajratilgan moliyaviy mablagʻlar miqdoridan kelib chiqib, futbol maydonlarining yagona namunaviy loyihalari tanlov asosida aniqlanadi, ular asosida futbol maydonlari qurilishiga erishiladi. 10. Futbol maydonlarini sifatli qurilishini taʼminlash maqsadida mahalla fuqarolar yigʻinlarida jamoatchilik nazorati guruhlarini shakllantirish. 2018 — 2022-yillar Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi Mahallalarda tashkil etilayotgan futbol maydonlarini sifatli qurilishi ustidan jamoatchilik nazorati oʻrnatilishiga erishiladi. 11. Tasdiqlangan hududiy manzilli dasturlar asosida namunaviy loyiha boʻyicha futbol maydonlarini davlat-xususiy sheriklik shartlarida qurish va taʼmirlash chora-tadbirlarini koʻrish hamda amalga oshirilgan ishlar boʻyicha Vazirlar Mahkamasiga axborot kiritib borish. doimiy Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 2018 — 2022-yillarda barcha mahallardagi futbol maydonlari zamonaviy qiyofaga keltiriladi, ular sport va oʻyin qurilmalari bilan jihozlanadi. Respublikaning har bir mahallasida kamida bitta futbol maydoni boʻlishiga erishiladi. 12. Mahallalar oʻrtasida futbol boʻyicha musobaqalar oʻtkazilishini tizimli yoʻlga qoʻyish, gʻoliblarni munosib taqdirlash. doimiy Oʻzbekiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi Mahallalar oʻrtasida tashkil etiladigan futbol musobaqalarida yoshlarni jismonan sogʻlom etib tarbiyalashga, iqtidorli yoshlarni futbolga jalb etishga xizmat qiladi.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qaroriga 2-ILOVA

Mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida futbol maydonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida futbol maydonlarini tashkil etish tartibini belgilaydi.

2. Mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha davlat-xususiy sheriklik loyihasini boshlash ushbu Nizomga ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Ushbu Nizomda quyidagi asosiy tushunchalar qoʻllaniladi:

davlat-xususiy sheriklik — xususiy investitsiyalarni jalb qilish, resurslarni birlashtirish maqsadida davlat sherigi va xususiy sherikning aniq muddatga yuridik rasmiylashtirilgan mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etishdagi oʻzaro samarali hamkorligi;

davlat sherigi — tuman (shahar) hokimliklari;

xususiy sherik — bitim tuzgan yoki bitim tuzish istagini bildirgan yuridik yoki jismoniy shaxs. Davlat tashkilotlari xususiy sheriklar boʻla olmaydi, shuningdek, xususiy sheriklar tarafida ishtirok eta olmaydi;

davlat-xususiy sheriklik loyihasi — mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha nvestitsiyaviy, innovatsion, infratuzilmaviy va boshqa tadbirlar majmui;

davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitim — (keyingi oʻrinlarda bitim deb ataladi) — tomonlarning huquqlari, majburiyatlari va javobgarligini, shuningdek, davlat-xususiy sheriklik loyihasini ijro etishning boshqa shartlarini belgilab beradigan davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida tuzilgan yozma shartnoma;

4. Quyidagilar mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish loyihasi amalga oshirilishida davlat-xususiy sheriklikning asosiy prinsiplari hisoblanadi:

davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi maʼlumotlarning ochiqligi, davlat sirini va qonun bilan qoʻriqlanadigan boshqa sirni tashkil etgan maʼlumotlar bundan mustasno;

kamsitmaslik, bitim tomonlarining teng huquqliligi;

tomonlarning bitim boʻyicha majburiyatlarni vijdonan bajarishi;

xavf-xatar va majburiyatlarning bitim tomonlari oʻrtasida adolatli taqsimlanishi;

davlat-xususiy sheriklik tomonlari oʻzaro munosabatlarining shartnomada kelishib olingan asosi.

5. Mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha davlat-xususiy sheriklik quyidagi shakllarda amalga oshiriladi:

mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish uchun davlat-xususiy sheriklik bitimida belgilangan muddatga yer uchastkalarini ijaraga berish;

xususiy sherikning mulki negizida tashkil etilgan futbol maydonlarini moddiy texnik hamda moliyaviy jixatdan taʼminlash.

Mahallalarda futbol maydonlarini qurish sohasida davlat-xususiy sheriklik Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan belgilangan boshqa shakllarda ham amalga oshirilishi mumkin.

6. Davlat sherigi va xususiy sherikning futbol maydonlarini oʻzaro manfaatdorlikda tashkil etish boʻyicha takliflari davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisida bitim tuzish uchun asos hisoblanadi.

7. Ushbu Nizomga muvofiq mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish uchun xususiy sheriklarga yer uchastkalari ajratishga Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlarida belgilangan yuridik va jismoniy shaxslarga yer uchastkalari ajratish tartibi tatbiq etilmaydi.

2-bob. Xususiy sherik tomonidan davlat-xususiy sheriklik loyihasini taklif etish tartibi

8. Davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish istagini bildirgan xususiy sherik tuman (shahar) hokimligiga ariza bilan murojaat qiladi:

Arizada quyidagilar koʻrsatiladi:

a) yuridik shaxslar uchun — xususiy sherikning nomi va joylashgan joyi, jismoniy shaxslar uchun — shaxsiga oid maʼlumotlar va yashash manzili;

b) loyihani amalga oshirish maqsadi va shartlari;

v) bitimning moʻljallanayotgan obyekti yoki yer uchastkasi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

g) agar davlat-xususiy sheriklik xususiy sherikning mulki negizida tashkil qilingan futbol maydonlari holatini yaxshilashga koʻmaklashish bilan bogʻliq boʻlsa, xususiy sherik qoʻshimcha ravishda quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

yer uchastkasiga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkaziganligi haqidagi guvohnoma;

binolarga boʻlgan huquq davlat roʻyxatidan oʻtkaziganligi haqidagi guvohnoma.

9. Davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha tuman (shahar) hokimliklariga tushgan arizalar yigirma kun mobaynida koʻrib chiqiladi.

Tuman (shahar) hokimligi uch kun mobaynida tushgan arizani kelishish uchun tegishli mahalla fuqarolar yigʻiniga yuboradi.

10. Tushgan ariza tuman (shahar) hokimligi va mahalla fuqarolar yigʻini bilan kelishilgandan soʻng, zaruratga koʻra, balansida saqlovchi tashkilotlarning ijobiy xulosalari olingach tanlov komissiyasi tomonidan bitim tuzish haqidagi taklif yozma ravishda xususiy sherikka maʼlum qilinadi.

Agar ayni bir hududdan ikki yoki undan ortiq xususiy sherikka ijobiy xulosalar berilgan boʻlsa, ular orasidan eng maqbuli xolis guvohlar ishtirokida “Eng yaxshi mahalla loyihachisi”, “Eng yaxshi maqbul loyiha egasi” tanlovi orqali aniqlanadi.

11. Ariza ushbu Nizomning 8-bandi talablari buzilgan holda berilgan boʻlsa, hujjatlar ariza beruvchiga bir ish kuni mobaynida qaytariladi.

Taqdim etilgan arizada talablar buzilganligi haqidagi bildirishnoma yozma shaklda, shu jumladan, elektron axborot tizimi orqali xususiy sherikka yetkaziladi (joʻnatiladi). Bildirishnomada qanday talablar buzilganligi, qonun hujjatlarining aniq normalari va xususiy sherik koʻrsatilgan talablar buzilishini bartaraf etib, hujjatlarni davlat sherigiga takror koʻrib chiqish uchun taqdim etishi mumkin boʻlgan muddat koʻrsatiladi.

Xususiy sherik talablar buzilishini bartaraf etishga va hujjatlarni takror koʻrib chiqish uchun taqdim etishga haqli boʻlgan muddat yozma yoki elektron bildirishnoma olingan kundan boshlab oʻn ish kunidan kam boʻlishi mumkin emas.

Kamchiliklar bartaraf etilib takror taqdim etilgan ariza qabul qilingan kundan boshlab ushbu Nizomning 9-bandida belgilangan tartibda qayta koʻrib chiqiladi.

3-bob. Mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish uchun yer uchastkalarini bepul asosda ajratish tartibi

12. Mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish uchun aholi punktlari tarkibiga kiradigan yer uchastkalari ajratiladi.

Yer uchastkalari davlat sherigi — tuman (shahar) hokimligiga qonunchilikda belgilangan tartibda doimiy foydalanish huquqi bilan ajratiladi.

14. Tuman (shahar) hokimligiga doimiy foydalanish huquqi bilan ajratilgan yer uchastkasini xususiy sherikka ijaraga berish shartlari bitimda belgilanadi.

16. Yer uchastkasini taqdim etishga doir materiallarni tayyorlash va kelishish bilan bogʻliq xarajatlar xususiy sherik bilan bitim tuzilgandan keyin u tomonidan qoplanadi.

4-bob. Mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etish boʻyicha davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimni tuzish, oʻzgartirish, toʻldirish, shuningdek, bekor qilish va amal qilishini toʻxtatish tartibi

17. Davlat sherik va xususiy sherik qonun hujjatlari va ushbu Nizom talablariga rioya qilgan holda bitim tuzadi.

18. Bitimda u amalga oshirilishi shakliga qarab quyidagilar nazarda tutilgan boʻlishi kerak:

xususiy investitsiyalar obyekti va hajmi;

bitimning amal qilish muddati va shartlari;

futbol maydonlari foydalanishga topshiriladigan va ishga tushiriladigan muddat;

bitim tomonlarining huquqlari va majburiyatlari;

loyiha-smeta hujjatlarini tayyorlash, pudrat ishlari uchun shartnomalar tuzish muddatlari, loyihani moliyalashtirish manbalari, amalga oshirish jadvallari, loyiha bajarilishining borishi ustidan texnik nazorat qilish tartibi toʻgʻrisidagi maʼlumotlar;

davlat-xususiy sheriklik loyihasi bajarilishi ustidan monitoring olib borish tartibi va u qay darajada bajarilganligiga berilgan baho;

davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish jarayonida koʻrsatiladigan xizmatlar sifatiga qoʻyiladigan talablar;

xususiy sherik tomonidan oʻz majburiyatlarini bajarish jarayoni toʻgʻrisida hisobotlar taqdim etish tartibi va muddatlari;

davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida bitim tuzish bilan bogʻliq xavf-xatarlarni taqsimlash tartibi va shartlari;

davlat sherigi tomonidan xususiy sherikka davlat-xususiy sheriklik loyihasini amalga oshirish uchun beriladigan obyektga egalik qilish va undan foydalanish tartibi;

futbol maydonlaridan foydalanish, unga texnik xizmat koʻrsatish, uni loyihalashtirish, qurish, qayta qurish, taʼmirlash, modernizatsiyalash tartibi;

bitimning amal qilish muddati tugagandan keyin bitimni ijro etish jarayonida yaratilgan obyektga va boshqa mulkka doir huquqlarni taqsimlash tartibi;

bitim shartlariga rioya qilinmaganligi uchun tomonlarning javobgarligi;

bitimga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritish tartibi;

bitimni bekor qilish tartibi, shuningdek, bitimni muddatidan oldin bekor qilish natijasida yetkazilgan zararlarning oʻrnini toʻldirish yoki qoplash tartibi;

xususiy sherik tomonidan majburiyatlar bajarilmasligi yoki tegishlicha bajarilmasligi uchun sanksiyalar;

bitimni amalga oshirishda yuzaga keladigan nizolarni hal qilish tartibi.

Bitimda qonun hujjatlariga zid boʻlmagan boshqa shartlar ham keltirilishi mumkin.

19. Bitimni imzolashga tayyorlash uchun davlat sherigi xususiy sherikka bitim loyihasi matnini taqdim etadi.

20. Agar zarur boʻlsa, davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida bitim qoidalarini kelishib olish maqsadida muzokaralar oʻtkaziladi.

21. Bitim davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida ikki nusxada, tomonlarning har biri uchun bittadan nusxada imzolanadi.

22. Tuzilgan bitimlarning yagona reyestri hokimliklar tomonidan yuritiladi.

23. Bitim oʻttiz yilgacha boʻlgan muddatda imzolanadi. Bitim, agar unda boshqacha tartib belgilangan boʻlmasa, tomonlar imzolangan vaqtdan boshlab kuchga kiradi va bitim muddati tugashigacha yoki bekor qilinishigacha amal qiladi.

24. Quyidagi hollarda bitimga oʻzgartish va qoʻshimchalar kiritilishi mumkin:

tomonlarning oʻzaro roziligi bilan;

davlat sherigining talabi boʻyicha — davlat sherigi va xususiy sherikning shartnoma asosidagi munosabatlariga doir mahallalarda futbol maydonlarini tashkil etishni tartibga solish toʻgʻrisidagi qonun hujjatlari oʻzgarishi munosabati bilan;

sudning hal qiluv qarori boʻyicha.

25. Bitim quyidagi hollarda bekor qilinadi:

tomonlarning oʻzaro roziligi bilan;

xususiy sherik bankrot boʻlsa yoki tugatilsa;

davlat sherigining talabi boʻyicha — xususiy sherik oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda;

xususiy sherikning talabi boʻyicha — davlat sherigi oʻz majburiyatlarini bajarmagan taqdirda.

26. Bitim amal qilish muddati tugagandan keyin toʻxtatiladi.

Bitimning amal qilish muddati toʻxtatilishi tomonlarni uni buzganlik uchun javobgarlikdan ozod qilmaydi.

5-bob. Bitim tomonlarining huquqlari va majburiyatlari

27. Davlat sherigi quyidagi huquqlarga ega:

xususiy sherikdan har chorakda bitim shartlarini bajarish jarayoni toʻgʻrisida hisobot olish;

bitim shartlarini bajarish jarayoni ustidan monitoring va davlat-xususiy sheriklik loyihalari amalga oshishini baholash;

Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga va bitim shartlariga rioya etilishi ustidan monitoring olib borish doirasida aniqlangan qonunbuzarliklar bartaraf etilishini talab qilish;

xususiy sherik aybi bilan yuzaga kelgan obyekt boʻyicha zararlar qoplanishini talab qilish;

bitim shartlari xususiy sherik tomonidan buzilgan taqdirda, bitimning sud tartibida bekor qilinishini talab qilish;

davlat-xususiy sheriklik loyihasining amalga oshirilishini moliyalashtirishda ishtirok etish.

Davlat sherigi qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

28. Davlat sherigi quyidagi majburiyatlarni bajaradi:

xususiy sherikka obyektni bitimni belgilangan muddatlarda, tartibda va shartlarda bepul asosda taqdim etish;

xususiy sheriklarga soliq imtiyozlari va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa preferensiyalar taqdim etilishida koʻmaklashish;

futbol maydonlarini qurish va qayta qurish uchun zamonaviy qurilish mahsulotlarini xarid qilish uchun imtiyozli kreditlar olishda koʻmaklashish;

barcha zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi (elektr energiyasi, gaz taʼminoti, suv taʼminoti, kanalizatsiya, avtomobil yoʻllari va hokazolar) bilan taʼminlashda koʻmaklashish;

xususiy sherikning xoʻjalik faoliyatini olib borishiga aralashmaslik.

Davlat sherigiga ushbu Nizomda va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

29. Xususiy sherik:

davlat-xususiy sheriklik loyihasini taklif qilish toʻgʻrisidagi taklifni koʻrib chiqish uchun davlat sherigiga taqdim etish;

yer uchastkalarini, boʻsh yotgan qarovsiz yer maydonlarini bitim amal qiladigan muddatga bepul asosda olishga hamda ulardan foydalanish;

futbol maydonlarini qurish va qayta qurish uchun zamonaviy qurilish mahsulotlarini xarid qilish uchun imtiyozli kreditlar olish;

turli yoshdagi bolalar uchun futbol toʻgaraklari va boshqa xizmatlarni tashkil etish;

foyda olish va uni erkin tasarruf etish;

bitim shartlari davlat sherigi tomonidan buzilgan taqdirda, uni sud tartibida bekor qilishni talab qilish huquqiga ega.

Xususiy sherik qonun hujjatlariga muvofiq boshqa huquqlarga ham ega boʻlishi mumkin.

30. Xususiy sherik quyidagi majburiyatlarni bajaradi:

bitim va Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlari talablariga qatʼiy rioya qilish;

bitim amal qiladigan butun muddat davomida obyekt faoliyatining ixtisosligini saqlash;

futbol maydonari hududida sanitariya qoidalari, normalari va gigiyena normalariga rioya qilish;

futbol maydonlarida kun salqin paytda tegishli mahalla yoshlarining futbol bilan bepul shugʻullanishiga shart-sharoitlar yaratib berish;

futbol toʻgaraklari tashkil etilgan taqdirda ijtimoiy himoyaga muhtoj oilalarning farzandlari futbol bilan shugʻullanishini tashkil etish uchun kamida uch yil davomida ushbu futbol toʻgaraklariga bepul asosida shugʻullanishini belgilash;

obyektning toʻliq yoki qisman moliyalashtirilishini, undan foydalanilishini, unga texnik xizmat koʻrsatilishini, shuningdek, loyihalashtirsh, qurish, qayta qurish, taʼmirlash, modernizatsiyalashni taʼminlash.

Xususiy sherikka ushbu Nizomda va qonun hujjatlarida nazarda tutilgan boshqa majburiyatlar ham yuklanishi mumkin.

Bitim amal qiladigan muddat tugamay turib xususiy sherik mulki boʻlgan obyektning u tomonidan musodara qilinishiga yoʻl qoʻyilmaydi, xususiy sherik Oʻzbekiston Respublikasi qonun hujjatlariga muvofiq almashtirilishi bundan mustasno.

31. Bitim mulkni bitimning amal qilish muddati tugagandan keyin davlat sherigiga qoldirish sharti bilan tuzilgan taqdirda, xususiy sherik bitimni uzaytirish borasida ustuvor huquqqa ega boʻladi.

6-bob. Xususiy sherikning mulki negizida tashkil etilgan futbol maydonlarida davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish

32. Xususiy sherik mulki negizida tashkil etilgan futbol maydonlarini moddiy taʼminlash shaklidagi davlat-xususiy sheriklikni amalga oshirish toʻgʻrisidagi loyihani amalga oshirish maqsadga muvofiq deb topilgan taqdirda davlat sherigi va xususiy sherik oʻrtasida yetti kun ichida bitim tuziladi.

33. Davlat-xususiy sheriklikning ushbu shaklida tomonlar oʻrtasida tuzilgan bitimga muvofiq davlat sherigi xususiy sherikka loyihani amalga oshirishda imtiyozli kreditlar olishiga hamda barcha zarur tashqi muhandislik-kommunikatsiya infratuzilmasi (elektr energiyasi, gaz taʼminoti, suv taʼminoti, kanalizatsiya, avtomobil yoʻllari va hokazolar) bilan taʼminlashda koʻmaklashishi mumkin.

Davlat sherigi qonun hujjatlarida hamda davlat-xususiy sheriklik toʻgʻrisidagi bitimda nazarda tutilgan hollarda xususiy sherik mulki negizida tashkil etilgan futbol maydonlarini moddiy taʼminlash shaklining boshqa turini qoʻllashi mumkin.

34. Xususiy sherik loyihani amalga oshirishda turli yoshdagi bolalar uchun futbol toʻgaraklari va boshqa xizmatlarni tashkil etadi hamda foyda olish huquqiga ega boʻladi.

7-bob. Yakunlovchi qoida

35. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Mahallalarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida futbol maydonlarini tashkil etish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA

Mahallalarda futbol maydonini tashkil etish boʻyicha davlat-xususiy sheriklik loyihasini boshlash

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 26-avgustdagi 688-son qaroriga 3-ILOVA

Mahalla fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisida

1-bob. Umumiy qoidalar

1. Ushbu Nizom fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni (keyingi oʻrinlarda maslahatchi deb ataladi) moddiy ragʻbatlantirish tartibini belgilaydi.

2. Maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish ushbu Nizomga 1-ilovada keltirilgan sxemaga muvofiq amalga oshiriladi.

3. Fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarning faoliyatini baholash va moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha har bir tumanda (shaharda) ushbu Nizomga 2-ilovada keltirilgan namunaviy tarkibda komissiya (keyingi oʻrinlarda komissiya deb ataladi) shakllantiriladi.

4. Moddiy ragʻbatlantiriladigan maslahatchilar komissiya tomonidan tashkil etiladigan tanlov (keyingi oʻrinlarda tanlov deb ataladi) asosida aniqlanadi.

Komissiya tomonidan tanlovda har bir tuman va shahardan uch nafardan gʻolib boʻlgan maslahatchilarga olti oy davomida bazaviy hisoblash miqdorining ikki barobari miqdorida moddiy ragʻbatlantirish puli toʻlab boriladi.

5. Maslahatchilarga toʻlanadigan moddiy ragʻbatlantirish mablagʻlarining 20 foizi Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirligining budjetdan tashqari “Sport” maxsus hisob raqami, 40 foizi Oʻzbekiston yoshlar ittifoqining rivojlantirish jamgʻarmasi, 40 foizi Oʻzbekiston futbol assotsiatsiyasi mablagʻlari hisobiga amalga oshiriladi.

2-bob. Tanlov gʻolibini aniqlash mezonlari

6. Komissiya tomonidan tashkil etiladigan tanlov gʻoliblarini aniqlash quyidagi mezonlar asosida amalga oshiriladi:

yoshlar oʻrtasida futbol, ommaviy sport musobaqalari tashkil etilganligi;

mahallalarda yoshlar, voyaga yetmaganlar oʻrtasida huquqbuzarliklar va jinoyatchiliklarning oldini olish, ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yanada yaxshilashga qaratilgan targʻibot tadbirlari, davra suhbatlari tashkil etilganligi;

yoshlar bandligini taʼminlash, kasb-hunarga yoʻnaltirish hamda tadbirkorlik faoliyatini qoʻllab-quvvatlashga qaratilgan chora-tadbirlar, soha mutaxassislari ishtirokida mahalla yoshlari uchun biznes treninglar tashkil etilganligi;

taʼlim muassasalari oʻquvchilari davomatini yaxshilashga qaratilgan tadbirlarda ishtirok etganlik;

tuman (shahar) va hududiy miqyosda tashkil etilgan sport musobaqalari, koʻrik-tanlovlarda mahalla yoshlarining ishtiroki taʼminlanganligi, shuningdek, ularning erishgan yutuqlari;

fuqarolar yigʻinining voyaga yetmaganlar, yoshlar va sport masalalari boʻyicha komissiyasining faoliyat samaradorligi hamda yoshlar oʻrtasida sodir etilgan jinoyatlar koʻrsatkichining keskin kamayishi.

Komissiya tomonidan tanlov gʻoliblarini aniqlashda maslahatchilar erishgan (amalga oshirgan) boshqa ishlar ham inobatga olinadi.

3-bob. Yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish toʻlovini tayinlash tartibi

7. Tanlovda ishtirok etish istagini bildirgan maslahatchilar har yili yanvar va iyul oylarining 15-kuniga qadar komissiyaga quyidagi hujjatlarni taqdim etadi:

ariza;

pasport nusxasi;

2 dona 3x4 sm oʻlchamli rangli fotosurat;

oxirgi yilning har chorak yakuni boʻyicha ushbu Nizomning 6-bandida sanab oʻtilgan mezonlarga muvofiq amalga oshirilgan ishlar boʻyicha maʼlumot, video va fotolavhalar, erishilgan yutuqlar yuzasidan diplom, sertifikat va faxriy yorliqlar nusxalari;

mahalla hududida yashovchi voyaga yetmaganlar tomonidan jinoyat va huquqbuzarliklarning oxirgi bir yilda kamayganligi yoki sodir etilmaganligi boʻyicha profilaktika inspektori tomonidan taqdim etiladigan hamda fuqarolar yigʻini raisi tomonidan tasdiqlanadigan maʼlumot.

8. Maslahatchilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlar komissiya tomonidan besh kun mobaynida oʻrganib chiqiladi va ushbu Nizomning 6-bandiga muvofiq baholanib, tanlov gʻoliblari aniqlanadi.

9. Tanlov gʻoliblariga komissiya qarori qabul qilingan kundan eʼtiboran bir ish kuni mobaynida xabar beriladi.

10. Tanlov yakunlari eʼlon qilingandan soʻng 5 ish kunida moddiy ragʻbatlantirish mablagʻlari ushbu Nizomning 5-bandida belgilangan tartibda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari hisob varaqlariga oʻtkazib beriladi.

11. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari tomonidan moddiy ragʻbatlanish uchun ajratilgan mablagʻlar tanlovda gʻolib deb topilgan maslahatchilarga har oyning uchinchi kunigacha belgilangan tartibda toʻlanadi.

12. Moddiy ragʻbatlantirish toʻlovi tegishli tuman (shahar) komissiyasining qarori bilan toʻxtatiladi. Hisobot davrida moddiy ragʻbatlantirish toʻlovi boʻyicha ishlatilmay qolgan mablagʻlari olib qoʻyilmay, keyingi davrga oʻtkaziladi va ushbu Nizomda koʻzda tutilgan maqsadlarga sarflanadi.

13. Quyidagilar moddiy ragʻbatlantirish toʻlovi toʻxtatilishiga asos boʻladi:

lavozimidan ozod etilganda;

belgilangan tartibda muomalaga layoqatsiz yoki muomala layoqati cheklangan taqdirda;

Oʻzbekiston Respublikasi fuqaroligini yoʻqotgan taqdirda;

unga nisbatan sudning ayblov hukmi qonuniy kuchga kirgan taqdirda;

sogʻligʻining holatiga yoki boshqa uzrli sabablarga koʻra uzoq vaqt mobaynida maslahatchilik vazifasini bajarishga qodir boʻlmay qolgan taqdirda;

vafot etganda yoki sudning qarori bilan vafot etgan deb eʼlon qilingan taqdirda.

Moddiy ragʻbatlantirish toʻlovi toʻxtatilishi maslahatchidan oldin toʻlangan toʻlovlar qaytarib olinishiga asos boʻlmaydi.

4-bob. Yakunlovchi qoidalar

14. Maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish yuzasidan kelib chiqadigan nizoli masalalar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda hal etiladi.

15. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlariga muvofiq javob beradilar.

Mahalla fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 1-ILOVA

Fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni ragʻbatlantirish

Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar nomi Bajarish muddati ↓ 1-bosqich Maslahatchi Tuman (shahar) komissiyasiga ariza bilan murojaat etadi har yili yanvar va iyul oylarining 15-kuniga kadar ↓ 2-bosqich Tuman (shahar) komissiyasi Tuman (shahar) komissiyasi ragʻbatlantirish uchun tavsiya etilgan nomzodlar hujjatlarini koʻrib chiqadi va maslahatchilar tomonidan taqdim etilgan hujjatlarni oʻrganib chiqib, tanlov gʻoliblarini aniqlaydi 5 kun ↓ 3-bosqich Jismoniy tarbiya va sport vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Futbol assotsiatsiyasi Maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish uchun Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari bank hisob raqamiga tegishli mablagʻlarni oʻtkazadi 5-ish kuni ↓ 4-bosqich Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boshqarmalari tomonidan moddiy ragʻbatlantirish uchun ajratilgan mablagʻlarni tanlovda gʻolib deb topilgan maslahatchilarga belgilangan tartibda toʻlaydi Har oyning 10-kuniga qadar

Mahalla fuqarolar yigʻini raisining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarni moddiy ragʻbatlantirish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga 2-ILOVA

Fuqarolar yigʻinlari raislarining — yoshlar masalalari boʻyicha maslahatchilarning faoliyatini baholash va moddiy ragʻbatlantirish boʻyicha komissiyaning namunaviy

lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) hokimi, Komissiya rahbari lavozimi boʻyicha — Tuman (shahar) mahalla va nuroniylarni qoʻllab-quvvatlash boʻlimi boshligʻi, Komissiya rahbarining oʻrinbosari lavozimi boʻyicha — tuman (shahar) ichki ishlar boʻlimi boshligʻining yoshlar masalalari boʻyicha oʻrinbosari lavozimi boʻyicha — jismoniy tarbiya va sport boshqarmasining tuman (shahar) boʻlimi boshligʻi lavozimi boʻyicha — Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi tuman (shahar) kengashi raisi, Komissiya kotibi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 26-avgust,

688-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 27.08.2018-y., 09/18/688/1800-son; 29.12.2019-y., 09/19/1046/4242-son; 19.06.2020-y., 09/20/391/0777-son, 13.08.2020-y., 09/20/481/1169-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 08.07.2022-y., 09/22/375/0618-son; 10.08.2022-y., 09/22/438/0726-son)

lex.uz