UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 16-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 16 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 16 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 16 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР КОМПЛЕКСИ

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҳузуридаги «Yoshlar — kelajagimiz» жамғармаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури тўғрисида» 2018 йил 27 июндаги ПФ-5466-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича чора-тадбирлар комплекси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.

3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига ва Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 669-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ишсиз ва банд бўлмаган ёшларни меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар ва мутахассисликларга профессионал ўқитиш юзасидан қисқа муддатли курслар сонини кўпайтириш ва сифатини ошириш бўйича

Т/р Чора-тадбирлар Амалга ошириш механизми Бажариш муддати Масъуллар Сарфланадиган маблағ миқдори * Молиялаш-тириш манбалари 1. Меҳнат бозорида эҳтиёж юқори бўлган ишчи касблар (мутахассисликлар)ни аниқлаш. Ҳудудлар бўйича жорий, яқин, ўрта ва узоқ истиқболдаги меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касб-ҳунар ихтисосликларини аниқлаш. Бунда қуйидагиларни ҳисобга олиш: 1. Мавжуд хўжалик юритувчи субъектлардаги бўш (бўшайдиган) иш ўринлари; 2. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари доирасида ишга тушириладиган лойиҳаларда яратиладиган иш ўринлари; 3. Миллий ҳунармандчилик бўйича «Уста-шогирд» анъанаси асосида ўқитиш йўналишлари ва ҳажми; 4. Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлигининг чет эллик иш берувчилар билан тузилган шартномаларига мувофиқ талаб этиладиган мутахассислик (ишчи касб)лар; 5. Норасмий сектор ва иқтисодиётнинг бошқа соҳаларидаги мутахассис (касб)ларга бўлган талаб. 2018 йил август ойидан бошлаб доимий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари — — 2. Ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга ўқитиш бўйича қисқа муддатли ўқув курслари сонини ва сифатини ошириш мақсадида нодавлат таълим муассасалари билан ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш ҳамда уларни молиялаштиришни кенгайтириш. 1. Меҳнат бозорида талаб юқори бўлган, замонавий техника ва технологиялар, ўқув дастурлари асосида ўқитиш имкониятига ҳамда бошқа зарур шарт-шароитларга эга бўлган нодавлат таълим муассасалари билан ўзаро натижага йўналтирилган ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш; 2. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари томонидан мазкур таълим муассасаларида мавжуд таълим йўналишлари, муддатлари ва ихтисосликлар тўғрисидаги маълумотларни ишсиз фуқаролар, айниқса ёшларнинг кенг оммасига етказиш бўйича чоралар кўриш; 3. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида юборилган ишсизларни, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш учун кетган харажатларни Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан молиялаштиришни кенгайтириш. доимий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги Шартномага мувофиқ Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 3. Ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган ёхуд касбга ўқитишга йўналтирилган аҳолини ижтимоий заиф қатлами, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва оғир турмуш шароитида яшаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашни ташкил этиш. 1. Аҳолини ижтимоий заиф қатламига мансуб шахсларни касбга ўқитишни қўллаб-қувватлашни белгилаб берувчи тартиб ишлаб чиқиш, бунда қуйидагиларни инобатга олиш: а) ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказлари йўлланмаси асосида ишга жойлаштирилган аҳолини ижтимоий заиф қатлами, шу жумладан ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган оилалар аъзолари ва оғир турмуш шароитида яшаётган аёлларни иш берувчи томонидан уларни малакасини оширишга кетадиган харажатларни энг кам ойлик иш ҳақининг 3 баробаригача бўлган қисмини Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳисобидан бир марталик субсидия сифатида молиялаштиришни ташкил этиш. б) ҳудудий аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларидан рўйхатдан ўтган ишсизлар, айниқса кам таъминланган оилаларда яшовчи хотин-қизларни касбга қайта ўқитиш харажатларини молиялаштириш мақсадида касб-ҳунар таълими муассасаларига грант ажратиш. 2018 йил сентябрь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Талабдан келиб чиқиб Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси 4. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тасарруфидаги 14 та касб-ҳунар коллежлари базасида хорижий тажриба ва меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, айниқса ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича курсларни ўз ичига олган замонавий марказларни ташкил этиш. 1. Ички ва ташқи меҳнат бозоридаги эҳтиёж таҳлили ҳамда ҳудуд хусусиятини инобатга олган ҳолда касб-ҳунар коллежлари базасида ташкил этиладиган ишсизларни касб-ҳунарга ўқитиш марказларида ўқитиладиган касб (мутахассислик)лар рўйхатини шакллантириш; 2. Белгилаб олинган ихтисосликлар бўйича касб-ҳунар коллежларининг мавжуд имкониятлари (устахона ва жиҳозлар, ётоқхона ва моддий-техника базасининг ҳолати, ишлаб чиқариш таълими усталарининг мавжудлиги)ни хатловдан ўтказиш ҳамда қўшимча талаб этиладиган жиҳоз ва зарур воситалар, қурилиш ва таъмирлаш ишлари ҳамда бошқа керакли шарт-шароитларни яратиш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш; 3. Ушбу касб-ҳунар коллежлари базасида амалдаги таълимга халақит бермаган ҳолда ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, шу жумладан ёшларни касб-ҳунарга тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этишни назарда тутувчи тартиб ишлаб чиқиш. 2019 йил февраль 2019 йил март 2019 йил июнь Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси 5. Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танлови ўтказиш. 1. Энг яхши касб-ҳунар таълими муассасаси республика танловини ўтказиш бўйича ташкилий чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш; 2. Мазкур танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш; 3. Ғолиблар томонидан жойларда мастер-класслар ташкил этиш. 2018 йил октябрь ҳар ўқув йилида доимий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази Ташкилий чора-тадбирлар режасида белгиланади Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, ҳомийлар маблағлари 6. Ишчиларни малака даражаси, компететлиги ва кўникмаларини баҳолашнинг миллий тизимини жорий этиш. 1. Малака даражаси, компететлик ва кўникмаларини баҳолашнинг миллий тизими фаолияти тартибини белгилаб берувчи тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш. Бунда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигини малака даражасини баҳолаш хизматини кўрсатувчи субъектларни аккредитациядан ўтказиш бўйича масъул орган сифатида белгилаш. 2. Тасдиқланган малака даражасига эга бўлган шахслар миллий реестри интернет-сайтини яратиш; 3. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги қошида касб-малака даражаси ва компетентлик бўйича Кенгаш ташкил этиш; 4. Мазкур тизимни хориж тажрибаси асосида такомиллаштириб бориш бўйича амалий кўриш. 2019 йил январь 2019 йил январь 2019 йил январ доимий Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касб-ҳунар таълими маркази, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Молия вазирлиги Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари, Халқаро кредит ва грантлар 7. Иш билан банд бўлмаган ёшларнинг касб-ҳунарга хоҳишини ва меҳнат йўналишларини аниқлаш учун ижтимоий тадқиқотлар ўтказилишини ташкил этиш. 1. Ишчи гуруҳини шакллантириш ва ижтимоий тадқиқот учун сўровнома ишлаб чиқиш; 2. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш режа жадвалини ишлаб чиқиш; 3. Ижтимоий тадқиқот ўтказиш ва якуний хулосаларни ишлаб чиқиш; 4. Тадқиқот якунлари бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш 2018 йил октябрь 2018 йил ноябрь ҳар йили тадқиқот якунидан сўнг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, вазирлик ва идоралар Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида Ижрочилар маблағлари 8. Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтиришга қаратилган тарқатма материаллар (флаер, брошюралар) чоп этиш ва ҳудудларга тарқатиш 1. Ёшлар бандлигини таъминлашга, уларни касб-ҳунарга йўналтириш ва тадбиркорлик фаолиятига йўналтиришга қаратилган амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни хатловдан ўтказиш; 2. Ўз тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи, кенгайтирмоқчи бўлган ёшлар учун амалдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ берилган барча имтиёзларни умумлаштириш; 3. Ушбу жамланма маълумотларни ҳудудлардаги ёшларнинг кенг оммасига ва иш берувчиларга етказиш учун содда ва қулай бўлган инфографикалар, тақдимот материаллари ва қисқа видеороликлар ишлаб чиқиш; 4. Тайёрланган маълумотларни оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва бошқа тарғибот тадбирлари орқали ёшлар ва иш берувчиларга етказиш. 2018 йил октябрь 2018 йил ноябрь 2018 йил декабрь доимий Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Савдо-саноат палатаси, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Лойиҳа смета ҳужжатлари асосида Ижрочилар маблағлари 9. «Yoshlar — kelajagimiz» Давлат дастури доирасида кредит асосида молиялаштириладиган лойиҳа эгалари (ёш тадбиркорлар) учун тадбиркорлик кўникмаларини оширишга қаратилган ўқув курслари ташкил этиш. 1. Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказидаги Ёшлар марказларида интернетга уланган компьютер жиҳозлари билан таъминланган ўқув хоналарини ташкил этиш; 2. Муайян иш ўрнига эга бўлмаган, тадбиркорлик фаолиятини юритиш истагида бўлган ишсиз ёшларни Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази ва Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ташкил этилаётган «Тадбиркорлик асослари» ўқув курсларига жалб қилиш; 3. Тадбиркорликнинг турли йўналишлари бўйича махсус профессионал ўқув курсларида (паррандачилик, балиқчилик, сартарошлик, хизмат кўрсатиш ва ҳ.к.) ўқитиш ҳамда мазкур курсларни ташкил этиш учун олий таълим муассасаларининг, касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчиларини, амалиётчи-мутахассисларни, муваффақиятга эришган тадбиркорларни ва чет эллик мутахассисларни жалб этишни йўлга қўйиш; 4. Ўқув курсини тамомлаган ёшларни Direktor.uz онлайн платформаси орқали «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш» курсларида ўқитиш; 5. Direktor.uz онлайн платформаси орқали «Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари саводхонлигини ошириш» курсларида ўз малакасини оширган ёшларни билимини тегишли онлайн сертификатлаш имтиҳонидан ўтказиш. 2018 йил декабрь 2019 йилдан бошлаб доимий доимий доимий ўқув курсларидан сўнг Савдо-саноат палатаси, Тадбиркорлик фаолияти асосларини ўқитиш республика маркази, Марказий банк Ташкилий чора-тадбирлар режа сида белгиланади Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 16 август,

669-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/669/1772-сон, 28.11.2018 й., 09/18/962/2235-сон, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон, 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон; 12.03.2021 й., 09/21/132/0202-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

ChORA-TADBIRLAR KOMPLEKSI

Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi huzuridagi “Yoshlar — kelajagimiz” jamgʻarmasi faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi toʻgʻrisida” 2018-yil 27-iyundagi PF-5466-son Farmonini bajarish yuzasidan Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar:

Ishsiz va band boʻlmagan yoshlarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasblar va mutaxassisliklarga professional oʻqitish yuzasidan qisqa muddatli kurslar sonini koʻpaytirish va sifatini oshirish boʻyicha chora-tadbirlar kompleksi 3-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Vazirliklar va idoralar oʻzlari qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsinlar.

3. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchqorov zimmasiga va Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 16-avgustdagi 669-son qaroriga 3-ILOVA

Ishsiz va band boʻlmagan yoshlarni mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasblar va mutaxassisliklarga professional oʻqitish yuzasidan qisqa muddatli kurslar sonini koʻpaytirish va sifatini oshirish boʻyicha

T/r Chora-tadbirlar Amalga oshirish mexanizmi Bajarish muddati Masʼullar Sarflanadigan mablagʻ miqdori * Moliyalash-tirish manbalari 1. Mehnat bozorida ehtiyoj yuqori boʻlgan ishchi kasblar (mutaxassisliklar)ni aniqlash. Hududlar boʻyicha joriy, yaqin, oʻrta va uzoq istiqboldagi mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan kasb-hunar ixtisosliklarini aniqlash. Bunda quyidagilarni hisobga olish: 1. Mavjud xoʻjalik yurituvchi subyektlardagi boʻsh (boʻshaydigan) ish oʻrinlari; 2. Hududlarni ijtimoiy-iqtisodiy rivojlantirish dasturlari doirasida ishga tushiriladigan loyihalarda yaratiladigan ish oʻrinlari; 3. Milliy hunarmandchilik boʻyicha “Usta-shogird” anʼanasi asosida oʻqitish yoʻnalishlari va hajmi; 4. Tashqi mehnat migratsiyasi masalalari agentligining chet ellik ish beruvchilar bilan tuzilgan shartnomalariga muvofiq talab etiladigan mutaxassislik (ishchi kasb)lar; 5. Norasmiy sektor va iqtisodiyotning boshqa sohalaridagi mutaxassis (kasb)larga boʻlgan talab. 2018-yil avgust oyidan boshlab doimiy Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Iqtisodiyot vazirligi, Kasb-hunar taʼlimi markazi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari — — 2. Ishsiz va band boʻlmagan aholini, ayniqsa yoshlarni kasb-hunarga oʻqitish boʻyicha qisqa muddatli oʻquv kurslari sonini va sifatini oshirish maqsadida nodavlat taʼlim muassasalari bilan hamkorlik aloqalarini kuchaytirish hamda ularni moliyalashtirishni kengaytirish. 1. Mehnat bozorida talab yuqori boʻlgan, zamonaviy texnika va texnologiyalar, oʻquv dasturlari asosida oʻqitish imkoniyatiga hamda boshqa zarur shar�-sharoitlarga ega boʻlgan nodavlat taʼlim muassasalari bilan oʻzaro natijaga yoʻnaltirilgan hamkorlik aloqalarini oʻrnatish; 2. Hududiy aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari tomonidan mazkur taʼlim muassasalarida mavjud taʼlim yoʻnalishlari, muddatlari va ixtisosliklar toʻgʻrisidagi maʼlumotlarni ishsiz fuqarolar, ayniqsa yoshlarning keng ommasiga yetkazish boʻyicha choralar koʻrish; 3. Hududiy aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari yoʻllanmasi asosida yuborilgan ishsizlarni, shu jumladan yoshlarni kasb-hunarga tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish uchun ketgan xarajatlarni Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hisobidan moliyalashtirishni kengaytirish. doimiy Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi Shartnomaga muvofiq Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi 3. Hududiy aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari yoʻllanmasi asosida ishga joylashtirilgan yoxud kasbga oʻqitishga yoʻnaltirilgan aholini ijtimoiy zaif qatlami, shu jumladan nogironligi boʻlgan shaxslar, kam taʼminlangan oilalar aʼzolari va ogʻir turmush sharoitida yashayotgan xotin-qizlarni har tomonlama qoʻllab-quvvatlashni tashkil etish. 1. Aholini ijtimoiy zaif qatlamiga mansub shaxslarni kasbga oʻqitishni qoʻllab-quvvatlashni belgilab beruvchi tartib ishlab chiqish, bunda quyidagilarni inobatga olish: a) hududiy aholi bandligiga koʻmaklashish markazlari yoʻllanmasi asosida ishga joylashtirilgan aholini ijtimoiy zaif qatlami, shu jumladan nogironligi boʻlgan shaxslar, kam taʼminlangan oilalar aʼzolari va ogʻir turmush sharoitida yashayotgan ayollarni ish beruvchi tomonidan ularni malakasini oshirishga ketadigan xarajatlarni eng kam oylik ish haqining 3 barobarigacha boʻlgan qismini Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi hisobidan bir martalik subsidiya sifatida moliyalashtirishni tashkil etish. b) hududiy aholi bandligiga koʻmaklashish markazlaridan roʻyxatdan oʻtgan ishsizlar, ayniqsa kam taʼminlangan oilalarda yashovchi xotin-qizlarni kasbga qayta oʻqitish xarajatlarini moliyalashtirish maqsadida kasb-hunar taʼlimi muassasalariga grant ajratish. 2018-yil sentyabr Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Moliya vazirligi, Kasb-hunar taʼlimi markazi Talabdan kelib chiqib Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi 4. Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi tasarrufidagi 14 ta kasb-hunar kollejlari bazasida xorijiy tajriba va mehnat bozori talablaridan kelib chiqib ishsiz va band boʻlmagan aholini, ayniqsa yoshlarni kasb-hunarga tayyorlash, qayta t�yyorlash va malakasini oshirish boʻyicha kurslarni oʻz ichiga olgan zamonaviy markazlarni tashkil etish. 1. Ichki va tashqi mehnat bozoridagi ehtiyoj tahlili hamda hudud xususiyatini inobatga olgan holda kasb-hunar kollejlari bazasida tashkil etiladigan ishsizlarni kasb-hunarga oʻqitish markazlarida oʻqitiladigan kasb (mutaxassislik)lar roʻyxatini shakllantirish; 2. Belgilab olingan ixtisosliklar boʻyicha kasb-hunar kollejlarining mavjud imkoniyatlari (ustaxona va jihozlar, yotoqxona va moddiy-texnika bazasining holati, ishlab chiqarish taʼlimi ustalarining mavjudligi)ni xatlovdan oʻtkazish hamda qoʻshimcha talab etiladigan jihoz va zarur vositalar, qurilish va taʼmirlash ishlari hamda boshqa kerakli shart-sharoitlarni yaratish yuzasidan taklif ishlab chiqish; 3. Ushbu kasb-hunar kollejlari bazasida amaldagi taʼlimga xalaqit bermagan holda ishsiz va band boʻlmagan aholini, shu jumladan yoshlarni kasb-hunarga tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirishni tashkil etishni nazarda tutuvchi tartib ishlab chiqish. 2019-yil fevral 2019-yil mart 2019-yil iyun Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Kasb-hunar taʼlimi markazi Loyiha smeta hujjatlari asosida Xorijda mehnat faoliyatini amalga oshiruvchi shaxslarni qoʻllab-quvvatlash hamda ularning huquq va manfaatlarini himoya qilish jamgʻarmasi 5. Eng yaxshi kasb-hunar taʼlimi muassasasi respublika tanlovi oʻtkazish. 1. Eng yaxshi kasb-hunar taʼlimi muassasasi respublika tanlovini oʻtkazish boʻyicha tashkiliy chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish; 2. Mazkur tanlovni tashkil etish, oʻtkazish va gʻoliblarni qimmatbaho sovgʻalar bilan taqdirlash; 3. Gʻoliblar tomonidan joylarda master-klasslar tashkil etish. 2018-yil oktyabr har oʻquv yilida doimiy Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Kasb-hunar taʼlimi markazi Tashkiliy chora-tadbirlar rejasida belgilanadi Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, homiylar mablagʻlari 6. Ishchilarni malaka darajasi, kompetetligi va koʻnikmalarini baholashning milliy tizimini joriy etish. 1. Malaka darajasi, kompetetlik va koʻnikmalarini baholashning milliy tizimi faoliyati tartibini belgilab beruvchi tegishli normativ-huquqiy hujjat loyihasini ishlab chiqish. Bunda Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligini malaka darajasini baholash xizmatini koʻrsatuvchi subyektlarni akkreditatsiyadan oʻtkazish boʻyicha masʼul organ sifatida belgilash. 2. Tasdiqlangan malaka darajasiga ega boʻlgan shaxslar milliy reyestri internet-saytini yaratish; 3. Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi qoshida kasb-malaka darajasi va kompetentlik boʻyicha Kengash tashkil etish; 4. Mazkur tizimni xorij tajribasi asosida takomillashtirib borish boʻyicha amaliy koʻrish. 2019-yil yanvar 2019-yil yanvar 2019-yil yanvar doimiy Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Kasb-hunar taʼlimi markazi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Moliya vazirligi Loyiha smeta hujjatlari asosida Bandlikka koʻmaklashish davlat jamgʻarmasi mablagʻlari, Xalqaro kredit va grantlar 7. Ish bilan band boʻlmagan yoshlarning kasb-hunarga xohishini va mehnat yoʻnalishlarini aniqlash uchun ijtimoiy tadqiqotlar oʻtkazilishini tashkil etish. 1. Ishchi guruhini shakllantirish va ijtimoiy tadqiqot uchun soʻrovnoma ishlab chiqish; 2. Ijtimoiy tadqiqot oʻtkazish reja jadvalini ishlab chiqish; 3. Ijtimoiy tadqiqot oʻtkazish va yakuniy xulosalarni ishlab chiqish; 4. Tadqiqot yakunlari boʻyicha chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirish 2018-yil oktyabr 2018-yil noyabr har yili tadqiqot yakunidan soʻng Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, vazirlik va idoralar Loyiha smeta hujjatlari asosida Ijrochilar mablagʻlari 8. Yoshlar bandligini taʼminlashga, ularni kasb-hunarga yoʻnaltirishga qaratilgan tarqatma materiallar (flayer, broshyuralar) chop etish va hududlarga tarqatish 1. Yoshlar bandligini taʼminlashga, ularni kasb-hunarga yoʻnaltirish va tadbirkorlik faoliyatiga yoʻnaltirishga qaratilgan amaldagi meʼyoriy-huquqiy hujjatlarni xatlovdan oʻtkazish; 2. Oʻz tadbirkorlik faoliyatini boshlamoqchi, kengaytirmoqchi boʻlgan yoshlar uchun amaldagi meʼyoriy-huquqiy hujjatlarga muvofiq berilgan barcha imtiyozlarni umumlashtirish; 3. Ushbu jamlanma maʼlumotlarni hududlardagi yoshlarning ke�g ommasiga va ish beruvchilarga yetkazish uchun sodda va qulay boʻlgan infografikalar, taqdimot materiallari va qisqa videoroliklar ishlab chiqish; 4. Tayyorlangan maʼlumotlarni ommaviy axborot vositalari, ijtimoiy tarmoqlar va boshqa targʻibot tadbirlari orqali yoshlar va ish beruvchilarga yetkazish. 2018-yil oktyabr 2018-yil noyabr 2018-yil dekabr doimiy Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Savdo-sanoat palatasi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Loyiha smeta hujjatlari asosida Ijrochilar mablagʻlari 9. “Yoshlar — kelajagimiz” Davlat dasturi doirasida kredit asosida moliyalashtiriladigan loyiha egalari (yosh tadbirkorlar) uchun tadbirkorlik koʻnikmalarini oshirishga qaratilgan oʻquv kurslari tashkil etish. 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi va viloyatlar markazidagi Yoshlar markazlarida internetga ulangan kompyuter jihozlari bilan taʼminlangan oʻquv xonalarini tashkil etish; 2. Muayyan ish oʻrniga ega boʻlmagan, tadbirkorlik faoliyatini yuritish istagida boʻlgan ishsiz yoshlarni Tadbirkorlik faoliyati asoslarini oʻqitish respublika markazi va Savdo-sanoat palatasi hamkorligida tashkil etilayotgan “Tadbirkorlik asoslari” oʻquv kurslariga jalb qilish; 3. Tadbirkorlikning turli yoʻnalishlari boʻyicha maxsus professional oʻquv kurslarida (parrandachilik, baliqchilik, sartaroshlik, xizmat koʻrsatish va h.k.) oʻqitish hamda mazkur kurslarni tashkil etish uchun oliy taʼlim muassasalarining, kasb-hunar kollejlarining oʻqituvchilarini, amaliyotchi-mutaxassislarni, muvaffaqiyatga erishgan tadbirkorlarni va chet ellik mutaxassislarni jalb etishni yoʻlga qoʻyish; 4. Oʻquv kursini tamomlagan yoshlarni Direktor.uz onlayn platformasi orqali “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlari savodxonligini oshirish” kurslarida oʻqitish; 5. Direktor.uz onlayn platformasi orqali “Kichik biznes va xususiy tadbirkorlik subyektlari savodxonligini oshirish” kurslarida oʻz malakasini oshirgan yoshlarni bilimini tegishli onlayn sertifikatlash imtihonidan oʻtkazish. 2018-yil dekabr 2019-yildan boshlab doimiy doimiy doimiy oʻquv kurslaridan soʻng Savdo-sanoat palatasi, Tadbirkorlik faoliyati asoslarini oʻqitish respublika markazi, Markaziy bank Tashkiliy chora-tadbirlar reja sida belgilanadi Ijrochilar mablagʻlari

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 16-avgust,

669-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 18.08.2018-y., 09/18/669/1772-son, 28.11.2018-y., 09/18/962/2235-son, 13.12.2019-y., 06/19/5893/4150-son; 01.01.2020-y., 07/20/4555/4257-son, 12.03.2020-y., 09/20/144/0314-son; 12.03.2021-y., 09/21/132/0202-son)

lex.uz