UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 28-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 28 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 28 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 28 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ

РЎЙХАТИ

Андижон вилоятининг Бўз туманида саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида

Ҳудуддаги мавжуд табиий ва меҳнат ресурсларидан тўлиқ ва самарали фойдаланиш, тадбиркорликни жадал ривожлантириш асосида Андижон вилоятининг Бўз тумани аҳолиси бандлигини таъминлаш, аҳоли ҳаёти даражаси ва сифатини янада ошириш, фуқароларни, айниқса аёллар ва ёшларни ишга жойлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. 2018-2019 йилларда Андижон вилоятининг Бўз туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг манзилли рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Андижон вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган манзилли рўйхат параметрларининг сўзсиз бажарилишини таъминласин ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутсин;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб борсин.

3. Андижон вилояти ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи тижорат банклари билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган манзилли рўйхатига, заруратга кўра, ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Андижон вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Бўз тумани секторлари ва маҳаллалари бўйича 2018-2019 йилларда ҳақ тўланадиган жамоат ишларини, банд бўлмаган аҳолини касбга қайта тайёрлашни ташкил этиш бўйича манзилли дастурни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Андижон вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2-иловага мувофиқ Андижон вилоятининг Бўз тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига тегишли вертикал дренаж қудуқларни Сув хўжалиги вазирлигининг «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ҳамда ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларини Мелиоратив экспедицияси тасарруфига оператив бошқариш ҳуқуқи билан бепул бериш таклифлари маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги қабул қилинаётган вертикал дренаж қудуқлар ва ёпиқ горизонтал дренаж тармоқларидан самарали фойдаланишни таъминласин ва мазкур дренаж тизимлари ҳамда «Сариқ-Жуга» туманлараро коллекторини реконструкция қилиш ишларини 2019 йилги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида амалга оширсин.

6. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Андижон вилояти ҳокимлиги Бўз туманидаги муҳандислик-коммуникациялари мавжуд фойдаланилмасдан бўш турган бино ва иншоотларни, шунингдек ер участкаларини бир ой муддатда хатловдан ўтказсин ва кейинчалик замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этиш ҳамда янги иш ўринлари ташкил этиш шарти билан тадбиркорлик субъектларига ва салоҳиятли инвесторларга белгиланган тартибда бериш ҳамда мулкдорлар томонидан ишлаб чиқаришни (хизмат кўрсатишни) йўлга қўйиш орқали улардан самарали фойдаланишни таъминласинлар.

7. Андижон вилояти ҳокимлиги, тегишли секторлар раҳбарлари Андижон вилоятининг Бўз туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни комплекс ўрганиш якунлари бўйича тасдиқланган «йўл хариталари»нинг сўзсиз бажарилиши юзасидан доимий назоратни таъминласинлар.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдураҳмонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 694-сон қарорига 1-ИЛОВА

2018-2019 йилларда Андижон вилоятининг Бўз туманида кафолатли иш ўринларини ташкил этиш ҳамда саноат, хизматлар соҳаси ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш лойиҳаларининг

Т/р Лойиҳа ташаббускори Лойиҳанинг номи Йиллик қувват Лойиҳа умумий қиймати (млн. сўм) шу жумладан молиялаштириш манбаси Хизмат кўрсатувчи банк Ишга тушириш муддати Янги иш ўринлари Ўлчов бирлиги натурал қийматда млн. сўм ўз маблағи банк кредити Суммаси (млн. сўм) АҚШ долл. (минг. долл) Жами — 52 та лойиҳа 67 074 177 524 58 919 44 895 9 100 732 Саноатни ривожлантириш соҳаси — 8 та лойиҳа 48 673 128 371 45 465 11 626 8 800 390 Хизмат кўрсатишни ривожлантириш соҳасида — 14 та лойиҳа 3 158 25 823 7 974 17 849 0 150 Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш соҳасида — 30 та лойиҳа 15 243 23 330 5 480 15 420 300 192 I. САНОАТНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА 1. «Шабнамли Гулистон» ФХ Ўсимлик ёғи ишлаб чиқариш тонна 180 684 2 000 1 000 1 000 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 5 2. «Бехзод транс люкс» МЧЖ Трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш (кўйлак, футболка) минг дона 550 2475 4 000 3000 1000 «Микрокредитбанк» АТБ 01.12.2018 60 3. «Inves tex» МЧЖ Импорт ўрнини босувчи пайпоқ ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг жуфт 380 850 700 700 «Инвест Финанс банк» АТБ 01.11.2018 10 4. «Евро экфин» МЧЖ Сутни қайта ишлашни ташкил этиш тонна 500 7 500 12 150 3 650 8 500 «Трастбанк» АТБ 01.12.2018 20 5. «Дил шамс камар» МЧЖ Мева-сабзавот маҳсулотларини қуритиш цехини ташкил этиш тонна 180 2 000 2 476 1 350 1 126 «Ипотекабанк» АТБ 01.11.2018 20 6. «Бўз саноат курилиш савдо» МЧЖ Мева-сабзавот маҳсулотларини қайта ишлашни ташкил этиш (музлаткич) тонна 200 364 500 500 «Ҳамкорбанк» АТБ 01.12.2018 15 7. «Сайёра фаввораси» МЧЖ Калава ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш тонна/ млн. кв.м. 5 200/ 8,6 32 400 105 795 34 515 8 800 «Ўзмиллийбанк» 01.12.2019 200 8. «Оскар Ашур Охунов» МЧЖ Тикув ва трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш минг дона 600 2 400 750 750 «Агробанк» АТБ 01.01.2019 60 Саноат соҳасида — 8 та лойиҳа 48 673 128 371 45 465 11 626 8 800 390 II. ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА 1. «Bo'z agro servis MTP» МЧЖ Қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатиш учун техникалар сотиб олиш млн. сўм 110 6 732 1 554 5 179 «Агробанк» АТБ 01.10.2018 16 2. «Анора савдо ривожи» МЧЖ Савдо хизматини ташкил этиш млн. сўм 175 500 500 «Ҳамкорбанк» АТБ 01.02.2019 5 3. ЯТТ «Рахимов Сарвар» Савдо хизматини ташкил этиш млн. сўм 122,5 500 500 «Агробанк» АТБ 01.04.2019 15 4. «Фирдавс замин барака» МЧЖ Умумий овқатланиш хизмати ҳамда чакана савдо шохобчасини ташкил этиш млн. сўм 500 1 200 1 000 200 «Ўзмиллийбанк» 01.10.2019 15 5. ЯТТ «Цой Галина Тимофеевна» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 75 300 1 300 300 1 000 АТ «Халқ банки» 01.12.2018 12 6. «Агро прогресс иннотеч» МЧЖ Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 100 320 9 000 2 000 7 000 АТ «Халқ банки» 01.11.2018 16 7. ЯТТ «Маъруфжонов Дониёр» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 50 230 800 400 400 АТ «Халқ банки» 01.12.2018 8 8. ЯТТ «Бахриддинов Сардор» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 50 200 800 200 600 АТ «Халқ банки» 01.11.2018 8 9. ЯТТ «Мирзакаримова Шарофат» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 50 200 350 50 300 АТ «Халқ банки» 01.12.2018 8 10. ЯТТ «Мадрахимов Мусажон» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 50 200 1 200 200 1 000 АТ «Халқ банки» 01.01.2019 8 11. ЯТТ «Хотамова Юлдуз» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 50 200 1 000 200 800 АТ «Халқ банки» 01.01.2019 8 12. ЯТТ «Жўраев Ахаджон» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 50 200 600 200 400 АТ «Халқ банки» 01.12.2018 8 13. ЯТТ «Давлатов Нурали» Аёллар соғломлаштириш марказини ташкил этиш млн. сўм 150 640 470 170 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 15 14. ЯТТ «Турғунов Шерзодбек» Нодавлат мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш ўрин сони 60 250 1 200 400 800 АТ «Халқ банки» 01.12.2018 8 Хизмат кўрсатиш соҳасида — 14 та лойиҳа 535 3 158 25 822 7 974 17 849 0 150 III. ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ СОҲАСИДА 1. «Барака бор» МЧЖ Қорамолчиликни ташкил қилиш (Польша, сут-гўшт) бош 30 144 600 100 500 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 4 2. «Муқаддас замин ёғдуси» ФХ Чорвачиликни ривожлантириш бош 30 144 750 250 3 500 АТ «Халқ банки» 01.11.2018 17 3. «Қодиров ҳикматулла» ФХ Чорвачиликни ривожлантириш бош 30 144 625 125 500 АТ «Халқ банки» 01.12.2018 2 4. «Юксалиш агрофирмаси» МЧЖ Чорвачиликни ривожлантириш бош 30 144 625 125 500 АТ «Халқ банки» 01.11.2018 2 5. «Марахимбой» ФХ Музлаткичли омборхона ташкил этиш тонна 250 1200 300 50 250 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 2 6. «Евро экфин» МЧЖ Наслли чорва молларини олиб келиш бош сони 115 4500 2 500 1 000 1 500 «Трастбанк» АТБ 01.12.2018 20 7. «Буюк агротех» МЧЖ Наслли чорва молларини олиб келиш бош сони 40 192 800 800 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 7 8. «Боистон ривожи» ФХ Наслли чорва молларини олиб келиш бош сони 115 552 2 500 300 2 200 АТ «Халқ банки» 01.01.2019 15 9. «Ферузбек Кодиров» ФХ Наслли чорва молларини олиб келиш бош сони 117 561,6 4 980 150 2 400 300 «Агробанк» АТБ 01.03.2019 7 10. «Азизулло» ФХ Наслли чорва молларини олиб келиш бош сони 50 240 1 050 200 850 «Агробанк» АТБ 01.04.2019 15 11. «Бўз замин ёғдуси» ФХ Наслли чорва молларини олиб келиш бош сони 100 480 1 000 400 600 «Микрокредитбанк» АТБ 01.05.2019 5 12. «Бўз элита қуёнлари» МЧЖ Наслли қуёнчиликни ташкил этиш. бош сони 500 2400 1000 500 500 «Ҳамкорбанк» АТБ 01.12.2018 10 13. ЯТТ «Закиров Уткир» Наслли қуёнчиликни ташкил этиш. бош сони 100 480 50 25 25 «Микрокредитбанк» АТБ 01.12.2018 2 14. «Муйидинжон ота сулоласи» ФХ Иссиқхона ташкил этиш гектар 1 50 220 70 150 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 5 15. «Дилшодбек юксак орзуси» МЧЖ Паррандачиликни ташкил этиш минг бош 11 600 400 200 200 «Ҳамкорбанк» АТБ 01.11.2018 27 16. «Ойбек-2» ФХ Паррандачиликни ташкил этиш минг бош 30 2000 1 000 300 700 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 20 17. «Диёрбек-Дилёрбек» ФХ Асаларичиликни ташкил этиш оила 200 60 600 100 500 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 4 18. «Комилов Козим» ХТ Асаларичиликни ташкил этиш оила 15 4,5 45 20 25 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 1 19. «Зиё-2002» ХК Музлаткичли омборхона ташкил этиш тонна 300 900 740 240 500 «Ўзмиллийбанк» 01.12.2018 6 20. «Нематжон файз саҳовати» МЧЖ Музлаткичли омборхона ташкил этиш тонна 100 300 200 200 «Ҳамкорбанк» АТБ 01.11.2018 6 21. «Ойбек-2» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 2 42 100 100 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 3 22. «Олимжон ота» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 20 20 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 2 23. «Юсуфжон» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 25 25 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 2 24. «Бўз элита куёнлари» МЧЖ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 1 21 50 50 «Ҳамкорбанк» АТБ 01.12.2018 2 25. «Сарадон саховати» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 30 30 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 1 26. «Бузлик бек» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 20 20 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 1 27. Турғунбой ҳожи» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 30 10 20 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 1 28. «Ё. Тошбоев» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 25 25 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 1 29. «Диёрбек-Дилёрбек» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 20 20 «Агробанк» АТБ 01.11.2018 1 30. «Наврўз иффори» ФХ Балиқчиликни ташкил этиш гектар 0,5 11 25 25 «Агробанк» АТБ 01.12.2018 1 Қишлоқ хўжалиги соҳасида — 30 та лойиҳа 15243,1 20330 5480 15420 300 192

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 августдаги 694-сон қарорига 2-ИЛОВА

Сув ҳўжалиги вазирлигининг ташкилотларига оператив бошқарув ҳуқуқи билан бепул берилаётган Андижон вилоятининг Бўз тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Ободонлаштириш бошқармасига тегишли дренаж тизимлари

Т/р Жойлашган манзили Ишга тушган йили Оператив бошқарувга қабул қилаётган ташкилот Вертикал дренаж қудуқлар бўйича * 1. Бўз тумани ДСИ ҳудудида 2014 й. «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ** 2. Бўз тумани Педагогика коллежи ҳудуди 2014 й. 3. Бўз тумани Мустақиллик кўчаси 2016 й. 4. Бўз тумани 1-умумтаълим мактаб ҳудуди 2014 й. 5. Бўз тумани маркaзий машина-трактор парки ҳудуди 2015 й. 6. Бўз тумани ҳокимлиги ҳудуди 2015 й. Ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари бўйича 7. Бўз тумани Маданият МФЙ ҳудудида жойлашган 1 км ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари 1958 й. «Норин-Қорадарё» ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳузуридаги Мелиоратив экспедицияси 8. Бўз тумани Гузар МФЙ ҳудудида жойлашган 2,5 км ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари 1958 й. 9. Бўз тумани Бўстон МФЙ ҳудудида жойлашган 1,2 км ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари 1958 й. 10. Бўз тумани Пиллакор МФЙ ҳудудида жойлашган 2,5 км ёпиқ горизонтал дренаж тармоқлари 1958 й.

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 28 август,

694-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.08.2018 й., 09/18/694/1805-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

MANZILLI ROʻYXATI

ROʻYXATI

Andijon viloyatining Boʻz tumanida sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish orqali aholi bandligini taʼminlashga doir qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida

Hududdagi mavjud tabiiy va mehnat resurslaridan toʻliq va samarali foydalanish, tadbirkorlikni jadal rivojlantirish asosida Andijon viloyatining Boʻz tumani aholisi bandligini taʼminlash, aholi hayoti darajasi va sifatini yanada oshirish, fuqarolarni, ayniqsa ayollar va yoshlarni ishga joylashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. 2018-2019-yillarda Andijon viloyatining Boʻz tumanida kafolatli ish oʻrinlarini tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining manzilli roʻyxati 1-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

2. Andijon viloyati hokimligi:

Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi, manfaatdor davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlari, tijorat banklari, loyihalarning tashabbuskorlari bilan birgalikda tasdiqlangan manzilli roʻyxat parametrlarining soʻzsiz bajarilishini taʼminlasin hamda bu borada investitsiya loyihalarining oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishini, ishlab chiqarishning moʻljallangan hajmlari oʻzlashtirilishini va yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini nazarda tutsin;

muammoli masalalarni muntazam ravishda koʻrib chiqib, ularni hal etish yuzasidan tezkor va amaliy zarur chora-tadbirlarni amalga oshirgan holda, loyihalar bajarilishi yuzasidan tizimli monitoring olib borsin.

3. Andijon viloyati hokimligiga Oʻzbekiston Respublikasi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi va xizmat koʻrsatuvchi tijorat banklari bilan kelishgan holda, loyihalarning qiymatini va ish oʻrinlari sonini saqlab qolish sharti bilan loyihalarning tasdiqlangan manzilli roʻyxatiga, zaruratga koʻra, oʻzgartirishlar kiritish huquqi berilsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi Andijon viloyati hokimligi bilan birgalikda Boʻz tumani sektorlari va mahallalari boʻyicha 2018-2019-yillarda haq toʻlanadigan jamoat ishlarini, band boʻlmagan aholini kasbga qayta tayyorlashni tashkil etish boʻyicha manzilli dasturni bir oy muddatda ishlab chiqsin va tasdiqlasin.

5. Andijon viloyati hokimligi, Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi, Moliya vazirligi, Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasining 2-ilovaga muvofiq Andijon viloyatining Boʻz tumani hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish boshqarmasiga tegishli vertikal drenaj quduqlarni Suv xoʻjaligi vazirligining “Norin-Qoradaryo” irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi huzuridagi Nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi hamda yopiq gorizontal drenaj tarmoqlarini Meliorativ ekspeditsiyasi tasarrufiga operativ boshqarish huquqi bilan bepul berish takliflari maʼqullansin.

Oʻzbekiston Respublikasi Suv xoʻjaligi vazirligi qabul qilinayotgan vertikal drenaj quduqlar va yopiq gorizontal drenaj tarmoqlaridan samarali foydalanishni taʼminlasin va mazkur drenaj tizimlari hamda “Sariq-Juga” tumanlararo kollektorini rekonstruksiya qilish ishlarini 2019-yilgi Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlari doirasida amalga oshirsin.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va raqobatni rivojlantirish davlat qoʻmitasi, Yer resurslari, geodeziya, kartografiya va davlat kadastri davlat qoʻmitasi, Andijon viloyati hokimligi Boʻz tumanidagi muhandislik-kommunikatsiyalari mavjud foydalanilmasdan boʻsh turgan bino va inshootlarni, shuningdek yer uchastkalarini bir oy muddatda xatlovdan oʻtkazsin va keyinchalik zamonaviy ishlab chiqarishlarni tashkil etish hamda yangi ish oʻrinlari tashkil etish sharti bilan tadbirkorlik subyektlariga va salohiyatli investorlarga belgilangan tartibda berish hamda mulkdorlar tomonidan ishlab chiqarishni (xizmat koʻrsatishni) yoʻlga qoʻyish orqali ulardan samarali foydalanishni taʼminlasinlar.

7. Andijon viloyati hokimligi, tegishli sektorlar rahbarlari Andijon viloyatining Boʻz tumanida amalga oshirilayotgan ijtimoiy-iqtisodiy islohotlarni kompleks oʻrganish yakunlari boʻyicha tasdiqlangan “yoʻl xaritalari”ning soʻzsiz bajarilishi yuzasidan doimiy nazoratni taʼminlasinlar.

8. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari N.S. Otajonov va Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abdurahmonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-avgustdagi 694-son qaroriga 1-ILOVA

2018-2019-yillarda Andijon viloyatining Boʻz tumanida kafolatli ish oʻrinlarini tashkil etish hamda sanoat, xizmatlar sohasi va qishloq xoʻjaligini rivojlantirish loyihalarining

T/r Loyiha tashabbuskori Loyihaning nomi Yillik quvvat Loyiha umumiy qiymati (mln. soʻm) shu jumladan moliyalashtirish manbasi Xizmat koʻrsatuvchi bank Ishga tushirish muddati Yangi ish oʻrinlari Oʻlchov birligi natural qiymatda mln. soʻm oʻz mablagʻi bank krediti Summasi (mln. soʻm) AQSh doll. (ming. doll) Jami — 52 ta loyiha 67 074 177 524 58 919 44 895 9 100 732 Sanoatni rivojlantirish sohasi — 8 ta loyiha 48 673 128 371 45 465 11 626 8 800 390 Xizmat koʻrsatishni rivojlantirish sohasida — 14 ta loyiha 3 158 25 823 7 974 17 849 0 150 Qishloq xoʻjaligini rivojlantirish sohasida — 30 ta loyiha 15 243 23 330 5 480 15 420 300 192 I. SANOATNI RIVOJLANTIRISh SOHASIDA 1. “Shabnamli Guliston” FX Oʻsimlik yogʻi ishlab chiqarish tonna 180 684 2 000 1 000 1 000 “Agrobank” ATB 01.11.2018 5 2. “Bexzod trans lyuks” MChJ Trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni kengaytirish (koʻylak, futbolka) ming dona 550 2475 4 000 3000 1000 “Mikrokreditbank” ATB 01.12.2018 60 3. “Inves tex” MChJ Import oʻrnini bosuvchi paypoq ishlab chiqarishni tashkil etish ming juft 380 850 700 700 “Invest Finans bank” ATB 01.11.2018 10 4. “Yevro ekfin” MChJ Sutni qayta ishlashni tashkil etish tonna 500 7 500 12 150 3 650 8 500 “Trastbank” ATB 01.12.2018 20 5. “Dil shams kamar” MChJ Meva-sabzavot mahsulotlarini quritish sexini tashkil etish tonna 180 2 000 2 476 1 350 1 126 “Ipotekabank” ATB 01.11.2018 20 6. “Boʻz sanoat kurilish savdo” MChJ Meva-sabzavot mahsulotlarini qayta ishlashni tashkil etish (muzlatkich) tonna 200 364 500 500 “Hamkorbank” ATB 01.12.2018 15 7. “Sayyora favvorasi” MChJ Kalava ip ishlab chiqarishni tashkil etish tonna/ mln. kv.m. 5 200/ 8,6 32 400 105 795 34 515 8 800 “Oʻzmilliybank” 01.12.2019 200 8. “Oskar Ashur Oxunov” MChJ Tikuv va trikotaj mahsulotlari ishlab chiqarishni tashkil etish ming dona 600 2 400 750 750 “Agrobank” ATB 01.01.2019 60 Sanoat sohasida — 8 ta loyiha 48 673 128 371 45 465 11 626 8 800 390 II. XIZMAT KOʻRSATIShNI RIVOJLANTIRISh SOHASIDA 1. “Bo'z agro servis MTP” MChJ Qishloq xoʻjaligiga xizmat koʻrsatish uchun texnikalar sotib olish mln. soʻm 110 6 732 1 554 5 179 “Agrobank” ATB 01.10.2018 16 2. “Anora savdo rivoji” MChJ Savdo xizmatini tashkil etish mln. soʻm 175 500 500 “Hamkorbank” ATB 01.02.2019 5 3. YTT “Raximov Sarvar” Savdo xizmatini tashkil etish mln. soʻm 122,5 500 500 “Agrobank” ATB 01.04.2019 15 4. “Firdavs zamin baraka” MChJ Umumiy ovqatlanish xizmati hamda chakana savdo shoxobchasini tashkil etish mln. soʻm 500 1 200 1 000 200 “Oʻzmilliybank” 01.10.2019 15 5. YTT “Soy Galina Timofeyevna” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 75 300 1 300 300 1 000 AT “Xalq banki” 01.12.2018 12 6. “Agro progress innotech” MChJ Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 100 320 9 000 2 000 7 000 AT “Xalq banki” 01.11.2018 16 7. YTT “Maʼrufjonov Doniyor” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 50 230 800 400 400 AT “Xalq banki” 01.12.2018 8 8. YTT “Baxriddinov Sardor” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 50 200 800 200 600 AT “Xalq banki” 01.11.2018 8 9. YTT “Mirzakarimova Sharofat” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 50 200 350 50 300 AT “Xalq banki” 01.12.2018 8 10. YTT “Madraximov Musajon” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 50 200 1 200 200 1 000 AT “Xalq banki” 01.01.2019 8 11. YTT “Xotamova Yulduz” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 50 200 1 000 200 800 AT “Xalq banki” 01.01.2019 8 12. YTT “Joʻrayev Axadjon” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 50 200 600 200 400 AT “Xalq banki” 01.12.2018 8 13. YTT “Davlatov Nurali” Ayollar sogʻlomlashtirish markazini tashkil etish mln. soʻm 150 640 470 170 “Agrobank” ATB 01.12.2018 15 14. YTT “Turgʻunov Sherzodbek” Nodavlat maktabgacha taʼlim muassasasini tashkil etish oʻrin soni 60 250 1 200 400 800 AT “Xalq banki” 01.12.2018 8 Xizmat koʻrsatish sohasida — 14 ta loyiha 535 3 158 25 822 7 974 17 849 0 150 III. QIShLOQ XOʻJALIGINI RIVOJLANTIRISh SOHASIDA 1. “Baraka bor” MChJ Qoramolchilikni tashkil qilish (Polsha, sut-goʻsht) bosh 30 144 600 100 500 “Agrobank” ATB 01.11.2018 4 2. “Muqaddas zamin yogʻdusi” FX Chorvachilikni rivojlantirish bosh 30 144 750 250 3 500 AT “Xalq banki” 01.11.2018 17 3. “Qodirov hikmatulla” FX Chorvachilikni rivojlantirish bosh 30 144 625 125 500 AT “Xalq banki” 01.12.2018 2 4. “Yuksalish agrofirmasi” MChJ Chorvachilikni rivojlantirish bosh 30 144 625 125 500 AT “Xalq banki” 01.11.2018 2 5. “Maraximboy” FX Muzlatkichli omborxona tashkil etish tonna 250 1200 300 50 250 “Agrobank” ATB 01.12.2018 2 6. “Yevro ekfin” MChJ Naslli chorva mollarini olib kelish bosh soni 115 4500 2 500 1 000 1 500 “Trastbank” ATB 01.12.2018 20 7. “Buyuk agrotex” MChJ Naslli chorva mollarini olib kelish bosh soni 40 192 800 800 “Agrobank” ATB 01.11.2018 7 8. “Boiston rivoji” FX Naslli chorva mollarini olib kelish bosh soni 115 552 2 500 300 2 200 AT “Xalq banki” 01.01.2019 15 9. “Feruzbek Kodirov” FX Naslli chorva mollarini olib kelish bosh soni 117 561,6 4 980 150 2 400 300 “Agrobank” ATB 01.03.2019 7 10. “Azizullo” FX Naslli chorva mollarini olib kelish bosh soni 50 240 1 050 200 850 “Agrobank” ATB 01.04.2019 15 11. “Boʻz zamin yogʻdusi” FX Naslli chorva mollarini olib kelish bosh soni 100 480 1 000 400 600 “Mikrokreditbank” ATB 01.05.2019 5 12. “Boʻz elita quyonlari” MChJ Naslli quyonchilikni tashkil etish. bosh soni 500 2400 1000 500 500 “Hamkorbank” ATB 01.12.2018 10 13. YTT “Zakirov Utkir” Naslli quyonchilikni tashkil etish. bosh soni 100 480 50 25 25 “Mikrokreditbank” ATB 01.12.2018 2 14. “Muyidinjon ota sulolasi” FX Issiqxona tashkil etish gektar 1 50 220 70 150 “Agrobank” ATB 01.12.2018 5 15. “Dilshodbek yuksak orzusi” MChJ Parrandachilikni tashkil etish ming bosh 11 600 400 200 200 “Hamkorbank” ATB 01.11.2018 27 16. “Oybek-2” FX Parrandachilikni tashkil etish ming bosh 30 2000 1 000 300 700 “Agrobank” ATB 01.11.2018 20 17. “Diyorbek-Dilyorbek” FX Asalarichilikni tashkil etish oila 200 60 600 100 500 “Agrobank” ATB 01.12.2018 4 18. “Komilov Kozim” XT Asalarichilikni tashkil etish oila 15 4,5 45 20 25 “Agrobank” ATB 01.12.2018 1 19. “Ziyo-2002” XK Muzlatkichli omborxona tashkil etish tonna 300 900 740 240 500 “Oʻzmilliybank” 01.12.2018 6 20. “Nematjon fayz sahovati” MChJ Muzlatkichli omborxona tashkil etish tonna 100 300 200 200 “Hamkorbank” ATB 01.11.2018 6 21. “Oybek-2” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 2 42 100 100 “Agrobank” ATB 01.12.2018 3 22. “Olimjon ota” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 20 20 “Agrobank” ATB 01.12.2018 2 23. “Yusufjon” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 25 25 “Agrobank” ATB 01.11.2018 2 24. “Boʻz elita kuyonlari” MChJ Baliqchilikni tashkil etish gektar 1 21 50 50 “Hamkorbank” ATB 01.12.2018 2 25. “Saradon saxovati” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 30 30 “Agrobank” ATB 01.12.2018 1 26. “Buzlik bek” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 20 20 “Agrobank” ATB 01.12.2018 1 27. Turgʻunboy hoji” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 30 10 20 “Agrobank” ATB 01.11.2018 1 28. “Y. Toshboyev” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 25 25 “Agrobank” ATB 01.11.2018 1 29. “Diyorbek-Dilyorbek” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 20 20 “Agrobank” ATB 01.11.2018 1 30. “Navroʻz iffori” FX Baliqchilikni tashkil etish gektar 0,5 11 25 25 “Agrobank” ATB 01.12.2018 1 Qishloq xoʻjaligi sohasida — 30 ta loyiha 15243,1 20330 5480 15420 300 192

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-avgustdagi 694-son qaroriga 2-ILOVA

Suv hoʻjaligi vazirligining tashkilotlariga operativ boshqaruv huquqi bilan bepul berilayotgan Andijon viloyatining Boʻz tumani hokimligi huzuridagi Obodonlashtirish boshqarmasiga tegishli drenaj tizimlari

T/r Joylashgan manzili Ishga tushgan yili Operativ boshqaruvga qabul qilayotgan tashkilot Vertikal drenaj quduqlar boʻyicha * 1. Boʻz tumani DSI hududida 2014-y. “Norin-Qoradaryo” irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi huzuridagi Nasos stansiyalari va energetika boshqarmasi ** 2. Boʻz tumani Pedagogika kolleji hududi 2014-y. 3. Boʻz tumani Mustaqillik koʻchasi 2016-y. 4. Boʻz tumani 1-umumtaʼlim maktab hududi 2014-y. 5. Boʻz tumani markaziy mashina-traktor parki hududi 2015-y. 6. Boʻz tumani hokimligi hududi 2015-y. Yopiq gorizontal drenaj tarmoqlari boʻyicha 7. Boʻz tumani Madaniyat MFY hududida joylashgan 1 km yopiq gorizontal drenaj tarmoqlari 1958-y. “Norin-Qoradaryo” irrigatsiya tizimlari havza boshqarmasi huzuridagi Meliorativ ekspeditsiyasi 8. Boʻz tumani Guzar MFY hududida joylashgan 2,5 km yopiq gorizontal drenaj tarmoqlari 1958-y. 9. Boʻz tumani Boʻston MFY hududida joylashgan 1,2 km yopiq gorizontal drenaj tarmoqlari 1958-y. 10. Boʻz tumani Pillakor MFY hududida joylashgan 2,5 km yopiq gorizontal drenaj tarmoqlari 1958-y.

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 28-avgust,

694-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 29.08.2018-y., 09/18/694/1805-son)

lex.uz