UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 30-avgust · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 30 август · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 30 августа 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 30 August 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ДАСТУР

СХЕМАСИ

РЎЙХАТИ

Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини ўтказиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси йўл хавфсизлигини таъминлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 19 майдаги 377-сон қарорига мувофиқ ҳафтанинг ҳар жума куни «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин ва ушбу кунда қуйидаги тадбирларни амалга оширишга алоҳида эътибор қаратилсин:

йўл ҳаракати иштирокчилари ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини шакллантириш, уларнинг қонунга итоаткорлик хулқ-атворини оммалаштиришга қаратилган самарали тарғибот тадбирларини ўтказиш;

маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, бошқа давлат ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда фуқаролар билан йўл ҳаракати қоидаларига сўзсиз риоя қилиш, шу жумладан, йўл-транспорт ҳодисалари энг кўп содир этиладиган ҳудудларда аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этиш орқали тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;

кенг жамоатчилик иштирокида жойларда йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаблари ва бунга имконият яратаётган шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф этиш борасида кўрилаётган чораларни танқидий муҳокама қилиш;

республика ва маҳаллий теле - ва радиоканалларда махсус телекўрсатув ва радио эшиттиришларни ташкил этиш орқали йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилмаслик оқибатлари, пиёдалар ва транспорт воситалари ҳайдовчиларининг айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисалари ҳамда бу борада уларнинг жавобгарлик масалаларини мунтазам ёритиб бориш орқали кенг жамоатчиликка профилактик таъсир кўрсатиш;

йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари бўйича оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғида мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар чоп этилишини ташкил этиш.

Белгилансинки, «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида амалга оширилаётган тадбирларни назорат қилиш, мониторингини олиб бориш, шунингдек, ваколатли органлар ва муассасаларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси томонидан амалга оширилади.

2. Қуйидагилар:

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш бўйича дастур 1-иловага мувофиқ;

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» доирасида тадбирларни ташкил этиш схемаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш бўйича дастурнинг бажарилиши учун масъул бўлган вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар, шу жумладан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда ушбу дастурда белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши ҳамда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини ташкил этсинлар.

4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ўн кун муддатда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини;

«Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси билан биргаликда жамоат жойлари ва жамоат транспортида йўл ҳаракати хавфсизлигига бағишланган ижтимоий мавзудаги кўргазмали ташвиқот материаллари (қўлланмалар, эсдаликлар, флаерлар, плакатлар) жойлаштирилишини (тарқатилишини);

жамоатчиликни йўл ҳаракати хавфсизлиги куни доирасида ўтказиладиган тадбирларда иштирок этишга кенг жалб этишни таъминласинлар.

5. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Автомобиль йўллари давлат қўмитаси, Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ва фуқаролик жамияти институтлари билан ҳамкорликда кенг жамоатчилик иштирокида ҳар ойнинг учинчи жума кунида «Автомобилсиз кун» акцияси ўтказилишини йўлга қўйсин;

манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республиканинг барча ҳудудларида «Автомобилсиз кун» акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастурини ишлаб чиқсин ва амалга оширсин.

«Автомобилсиз кун» акциясини ўтказишга қаратилган ташкилий-амалий, маданий-маънавий ҳамда тарғибот-ташвиқот чора-тадбирлари дастурини тайёрлашда қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилсин:

«Автомобилсиз кун» акциясининг мазмун-моҳиятини, унинг экологик ҳолатни яхшилашга, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилишга чорлайдиган, шу жумладан транспорт воситаларисиз ҳаракатланиш мумкинлигини ва зарурлигини намойиш қилишни ўзида мужассам этган, аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантиришга қаратилган маънавий-маърифий тадбирларни ташкил қилиш;

ҳайдовчиларни йўл ҳаракати хавфсизлиги, экологик муҳитни яхшилашга қўшаётган ҳиссаси, ҳайдовчининг транспорт воситасисиз бир кунлик ҳаётини атрофлича ёритишга қаратилган махсус телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар ташкил этиш.

6. «Автомобилсиз кун» акцияси доирасида ташкил этиладиган тадбирларни ўтказиш билан боғлиқ харажатлар ушбу тадбирларни ўтказиш бўйича масъул бўлган ижрочиларнинг маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан қопланиши белгилансин.

7. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача таълим вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда:

мактабгача таълим муассасаларида йўлларда, чорраҳаларда ва пиёдаларни ўтиш жойларида ҳаракатланиш асосларини назарий-амалий ва кўргазмали тарзда ўқитиш;

умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари, ёнғинларнинг олдини олиш, ёнғинлар пайтида, шунингдек, фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш бўйича назарий-амалий кўникмаларни сингдириш ва мустаҳкамлаш мақсадида «Ҳаётий фаолият хавфсизлиги» мажбурий фанини жорий этиш дастурларини ишлаб чиқсин ҳамда тасдиқласин.

8. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, давлат оммавий ахборот воситалари:

йўл ҳаракати хавфсизлиги кунини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритсинлар, йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича мавзуга оид махсус телекўрсатувлар ва ижтимоий роликлар ишлаб чиқилишини ва уларнинг мунтазам намойиш этилишини таъминласинлар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузиб келаётган ҳайдовчи ва пиёдаларни аниқлаш мақсадида махсус рейдлар ташкил этсинлар;

йўл ҳаракати хавфсизлиги мавзусида плакатлар, буклетлар ва бошқа турдаги кўргазмали ташвиқот материаллари чоп этилишини ташкил этсинлар.

9. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ баъзи қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 701-сон қарорига 1-ИЛОВА

«Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни»ни ўтказиш бўйича

Т/р Тадбирлар номи Амалга ошириш механизми Ижро этиш муддатлари Масъул ижрочилар I. Ташкилий тадбирлар 1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» давомида ҳудудларда амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш. 1. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» давомида амалга ошириладиган тадбирларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш учун масъул ходимларни белгилаш. 2. Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармалари томонидан ўтказиладиган тадбирларни умумлаштириш ҳамда Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича вилоятлар ва Республика идоралараро комиссияларга тақдим этиб бориш. 3. Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссиялар томонидан профилактика куни давомида амалга оширилаётган тадбирларни ва масъул ижрочилар фаолиятини назорат қилиш ва мувофиқлаштириш амалга ошириш. 3 кун Ҳар жума куни Доимий равишда Ички ишлар вазирлиги ИИВ ЙҲХББ, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ ЙҲХБ Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия 2. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» тадбирларини ўтказиш ва якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш. 1. Бириктирилган масъуллар томонидан «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни»ни ўтказиш. 2. Ўтказилган «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» якуни бўйича амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш. 3. Ҳар ой якунида тадбирда фаол иштирок этган фуқароларни ва масъулларни рағбатлантириш бўйича комиссия раисига таклиф киритиш. Ҳар жума куни Ҳар ойнинг охирги жума куни Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссия 3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этилишининг аҳволи, қоида бузилишларининг келиб чиқиш сабабларини таҳлил ва мониторинг қилиш асосида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш. «Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни» тадбирларини бевосита амалга оширувчи масъул шахслар томонидан қонун бузиш ҳолатлари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва шарт-шароитларини ўрганиш асосида таклифлар ишлаб чиқиш. Тадбирлар давомида «Йўл ҳаракати хавфсизлиги куни» тадбирларини ўтказишга масъуллар II. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш, йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтиришга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбирлари 4. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини, уларни бузиш оқибатларини тушунтириш ва тарғиб қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. Ҳар бир корхона ва ташкилотда, таълим муассасасида, маҳаллаларда семинарлар, давра суҳбатлари, учрашувлар ва муҳокама этишнинг бошқа шаклларини қўллаган ҳолда йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари ва йўл-транспорт ҳодисаларининг оқибатларини тушунтириш. Ҳар жума куни ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари , «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 5. Йўлларда ҳаракат иштирокчилари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш борасидаги чора-тадбирларни ташвиқот воситаларидан фойдаланган ҳолда амалга ошириш. 1. Йўл ҳаракати иштирокчилари, хусусан ҳайдовчилар, пиёдалар, велосипед ҳайдовчиларини огоҳликка чақирувчи, уларнинг маданияти ва фуқаролик онгини оширишга қаратилган махсус буклетлар ва эслатмалар ишлаб чиқиш, уларни жамоатчилик ва фуқаролик жамияти институтлари вакилларини кенг жалб этган ҳолда ҳайдовчилар, пиёдалар ва велосипед ҳайдовчилари ўртасида тарқатиш. 2. Мавзули реклама-ташвиқот воситаларини (плакатлар, баннерлар, стендлар ва шу кабилар), йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга мўлжалланган бошқа воситаларни биринчи навбатда, транспорт воситалари жадал ҳаракатланадиган, умумий фойдаланишдаги, халқаро ва республика аҳамиятига молик йўлларда, темир йўл вокзалларида, Тошкент метрополитени, шунингдек, таълим муассасалари, ташкилотлар, маҳаллаларда ва бошқа жамоат жойларида ўрнатиш. Ҳар жума куни Ҳар ойда ИИВ, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари , ИИВ, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 6. Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни аҳолига етказиш борасида тарғибот ва тушунтириш ишларини олиб бориш. Меҳнат жамоалари, маҳаллалар, таълим муассасаларида учрашувлар ташкил этиш орқали й ўл ҳаракати хавфсизлиги хизматлари томонидан йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда соҳага киритилаётган янгиликларни етказиш. Ҳар жума куни Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 7. Йўл-транспорт ҳодисаларини, шунингдек, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни танқидий муҳокама қилиш ва уларни бартараф этиш чораларини кўриш. 1. Ўтказиладиган профилактика кунлари доирасида кенг жамоатчилик иштирокида йўл-транспорт ҳодисалари, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имкон бераётган шарт-шароитларни муҳокама қилиш. 2. Йўл-транспорт ҳодисаси содир этилишига сабаб бўлувчи омилларни бартараф этиш борасида тегишли ташкилот ва муассасаларга тақдимномалар киритиш. Ҳар жума куни Ҳар ойда Ички ишлар вазирлиги, бошқа вазирлик ва идоралар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди Ички ишлар вазирлиги 8. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган шахсларга нисбатан профилактик таъсир чораларини кўриш мақсадида кенг жамоатчилик иштирокида сайёр суд муҳокамаларини ташкил этиш. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини қўпол ва доимий равишда бузиб келаётган ҳайдовчилар томонидан қонун бузиш ҳолатларини олдини олиш, аҳолини огоҳликка чақириш ва уларни қонунга итоаткорлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, йўлларда ҳаракатланиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ва жиноятларни кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилиш ва ўтказилаётган сайёр судларда уларнинг иштирокини таъминлаш. Ҳар жума куни Ички ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди 9. Болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари содир этилишининг олдини олиш, йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган тадбирларни ташкил этиш. 1. Янги ўқув йилининг бошланиши муносабати билан 2 — 12 сентябрь кунлари «Диққат болалар!» профилактика тадбирларини ўтказиш. 2. Мактаб ўқувчиларининг «Йўл ҳаракати қоидалари» бўйича олган билимларини мустаҳкамлаш, уларда йўлларда хавфсиз ҳаракатланиш кўникмаларини шакллантириш мақсадида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида тўрт босқичли «Яшил чироқ» мусобақаларини ўтказиш. 3. Мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларининг тарбияланувчилари ва ўқувчилари учун мўлжалланган кўргазмали қўлланмалар, буклетлар ва брошюралар тайёрлаш ва тарқатиш. 4. Умумий ўрта таълим мактаблари, коллежлар ва лицейлар ўқувчилари ўртасида «Яшил ранг», «Йўл ҳаракати қоидалари билимдони», «энг намунавий йўловчи» каби викториналарни ҳамда «диққат, пиёда!», «Диққат, болалар!» деб номланган профилактика кампанияларини ўтказиш. 5. Болаларга йўл ҳаракати қоидаларини, жумладан, велосипед ҳайдаш кўникмаларини ва йўллардан ўтиш тартибини ўргатиш. Сентябрь ойида Қўшма қарор асосида Доимий равишда Ҳар йили Мунтазам Халқ таълими вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, МТРК, ЭОАВМА, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, «Соғлом авлод учун» халқаро хайрия жамоат фонди, МТРК Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Халқ таълими вазирлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Ички ишлар вазирлиги III. Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик 10. Марказий ва вилоят телеканалларида йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ воқеаларни, уларнинг вужудга келиш сабаблари ва шарт-шароитларини ёритишга бағишланган махсус кўрсатув ва ахборот дастурларини, шунингдек, воқеаларни ёритиш гуруҳлари томонидан йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган жойлардан уларни бартараф этиш бўйича тайёрланадиган тезкор репортажларни эфирга узатиш. 1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари, уларга амал қилмаслик сабаблари ва оқибатлари, йўл ҳаракати иштирокчиларининг жавобгарлик масалаларини ёритиш. 2. Йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлган жойлардан бевосита ҳайдовчилар ва йўловчилар айби билан юз берган йўл-транспорт ҳодисаларини, жароҳатланганлар иштирокида тарғибот кўрсатувларини ташкил этиш орқали кенг жамоатчиликка намойиш этиш. Ҳар жума куни МТРК, ЭОАВМА, Ички ишлар вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Болалар ўртасида йўлларда ҳаракатланиш ва йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган қисқа метражли видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш. Болаларга йўлларда ҳаракатланиш қоидаларини бола тилида 5 — 10 дақиқага мўлжалланган видеороликлар ва мультипликацион фильмлар яратиш орқали оммавий ахборот воситалари, айниқса «Болажон» телеканалида, мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларида намойиш этиш. Доимий равишда Ўзбекфильм, МТРК, Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги 12. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикаси масалалари, шу жумладан йўл ҳаракати маданиятини, йўл ҳаракати қатнашчиларининг ўзаро бир-бирини ҳурмат қилишини ва бирдамлигини оширишга йўналтирилган ижтимоий роликларни, мақолалар, шарҳлар ва бошқа материаллар тайёрлаш ҳамда оммавий ахборот воситаларида ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида узатиш (чоп этиш). 1. Йўл ҳаракати хавфсизлиги кунлари давомида амалга ошириладиган тадбирларни ёритиб бориш. 2. Йўл ҳаракати иштирокчиларининг ҳаракатланиш маданиятини тарғиб қилиш бўйича кўрсатув, ток-шоу, лавҳалар намойиш этиш, эшиттиришларни эфирга бериш ва мақолалар чоп этиш. Ушбу мавзуга бағишланган махсус видеороликлар тайёрлаш ва намойиш этиш. 3. Йўл ҳаракати хавфсизлиги ва йўл-транспорт ҳодисалари билан боғлиқ ҳолатларни акс эттирувчи мақолалар, рисолалар ҳамда ижтимоий роликларни тайёрлаш ва даврий босма оммавий ахборот воситалари, Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аҳоли эътиборига етказиш. Ҳар жума куни МТРК, Ички ишлар вазирлиги, ЭОАВМА, Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи IV. Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларини бузиш ҳолатларининг олдини олиш ва йўл-транспорт ҳодисалари профилактикасини таъминлашга қаратилган махсус тадбирлар 13. Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида қоидабузарликларни аниқлашга қаратилган махсус рейдлар ва текширувларни ўтказиш. 1. Йўлларда ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг ҳайдовчилари ва пиёдалар томонидан қонун бузиш ҳолатларини аниқлаш ва уларнинг олдини олиш борасида махсус рейдлар ташкил этиш орқали бартараф этиш чораларини кўриш. 2. Транспорт воситаларининг техник ҳолатини яхшилаш мақсадида техник носоз транспорт воситаларини аниқлаш бўйича рейдлар ташкил этиш. Ҳар жума куни Ички ишлар вазирлиги, МТРК Ички ишлар вазирлиги, Автомобиль транспорти агентлиги 14. Ўқув машғулотлари бошланиши ва тугаши арафасида йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларининг йўналишларини мактаб, лицей, коллеж ва олий таълим муассасаларига яқинлаштириш. Ўқувчи-ёшлар ўртасида йўл транспорт ҳодисалари содир бўлишининг олдини олиш мақсадида ўқув йиллари давомида таълим муассасаларига туташ бўлган ва яқин йўлларга йўл-патруль ва патруль-пост хизматлари нарядларини жойлаштириш. Доимий равишда Ички ишлар вазирлиги 15. Автомобиль йўлларига яқин жойлашган таълим муассасаларига кириш жойларида ўқувчи-ёшларнинг хавфсизлигини таъминлаш чораларини кўриш. 1. Ўқувчи-ёшларнинг йўлларни кесиб ўтишида хавфсизлигини таъминлаш мақсадида «Маҳалла посбони», ҳарбий чақирувга тайёрлаш фани ўқитувчилари ҳамда Ёшлар иттифоқининг етакчиларидан йўл ҳаракати жамоатчи навбатчиси фаолиятини йўлга қўйиш. 2. Йўлларни кесиб ўтиш жойларида жойлашган умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларини ота-оналари ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан олиб келиш ва кетишини ташкил этиш. Доимий равишда Ички ишлар вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги 16. Тирбандлик хосил бўлаётган йўлларни мониторинг қилиш асосида уни бартараф этиш чораларини кўриш. Йўлларда тирбандликлар хосил бўлиш жойларини аниқлаш асосида унинг келиб чиқиш сабабларини ўрганиш ва бартараф этиш борасида чора-тадбирлар белгилаш. Доимий равишда Ички ишлар вазирлиги, ҚР Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари , Автомобиль йўллари давлат қўмитаси

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 701-сон қарорига 2-ИЛОВА

Йўл ҳаракати хавфсизлиги тарғибот куни доирасида тадбирларни ташкил этиш

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 30 августдаги 701-сон қарорига 3-ИЛОВА

Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз кучини йўқотган деб ҳисобланаётган баъзи қарорлари

1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш комиссияси тўғрисида» 1997 йил 2 июлдаги 333-сон қарори .

2. Вазирлар Маҳкамасининг «Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш республика комиссиясининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида» 2001 йил 10 декабрдаги 471-сон қарори .

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 30 август,

701-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.08.2018 й., 09/18/701/1820-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 16.12.2025 й., 09/25/791/1167-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

DASTUR

SXEMASI

ROʻYXATI

Yoʻl harakati xavfsizligi kunini oʻtkazish va yoʻl-transport hodisalari profilaktikasining samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi yoʻl xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-maydagi 377-son qaroriga muvofiq Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi yoʻl xavfsizligini taʼminlash tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 19-maydagi 377-son qaroriga muvofiq haftaning har juma kuni “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” etib belgilangani maʼlumot uchun qabul qilinsin va ushbu kunda quyidagi tadbirlarni amalga oshirishga alohida eʼtibor qaratilsin:

yoʻl harakati ishtirokchilari oʻrtasida yoʻl harakati qoidalariga rioya qilish madaniyatini shakllantirish, ularning qonunga itoatkorlik xulq-atvorini ommalashtirishga qaratilgan samarali targʻibot tadbirlarini oʻtkazish;

mahalliy ijro etuvchi hokimiyat organlari, boshqa davlat tashkilotlari, fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikda fuqarolar bilan yoʻl harakati qoidalariga soʻzsiz rioya qilish, shu jumladan, yoʻl-transport hodisalari eng koʻp sodir etiladigan hududlarda aholi oʻrtasida targʻibot-tashviqot ishlarini tashkil etish orqali tizimli chora-tadbirlarni amalga oshirish;

keng jamoatchilik ishtirokida joylarda yoʻl-transport hodisalari bilan bogʻliq huquqbuzarliklarni sodir etish sabablari va bunga imkoniyat yaratayotgan shart-sharoitlar hamda ularni bartaraf etish borasida koʻrilayotgan choralarni tanqidiy muhokama qilish;

respublika va mahalliy tele - va radiokanallarda maxsus telekoʻrsatuv va radio eshittirishlarni tashkil etish orqali yoʻl harakati xavfsizligi qoidalariga rioya qilmaslik oqibatlari, piyodalar va transport vositalari haydovchilarining aybi bilan yuz bergan yoʻl-transport hodisalari hamda bu borada ularning javobgarlik masalalarini muntazam yoritib borish orqali keng jamoatchilikka profilaktik taʼsir koʻrsatish;

yoʻl harakati xavfsizligi va yoʻl-transport hodisalari profilaktikasi masalalari boʻyicha ommaviy axborot vositalarida, shu jumladan Internet jahon axborot tarmogʻida maqolalar, sharhlar va boshqa materiallar chop etilishini tashkil etish.

Belgilansinki, “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” doirasida amalga oshirilayotgan tadbirlarni nazorat qilish, monitoringini olib borish, shuningdek, vakolatli organlar va muassasalarning faoliyatini muvofiqlashtirish Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha respublika idoralararo komissiyasi tomonidan amalga oshiriladi.

2. Quyidagilar:

“Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni”ni oʻtkazish boʻyicha dastur 1-ilovaga muvofiq;

“Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” doirasida tadbirlarni tashkil etish sxemasi 2-ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni”ni oʻtkazish boʻyicha dasturning bajarilishi uchun masʼul boʻlgan vazirliklar, idoralar va boshqa tashkilotlar, shu jumladan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikda ushbu dasturda belgilangan chora-tadbirlarning oʻz vaqtida va sifatli amalga oshirilishi hamda ommaviy axborot vositalarida keng yoritilishini tashkil etsinlar.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari:

oʻn kun muddatda yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash, yoʻl-transport hodisalari sodir boʻlishiga olib keladigan sabablar va shart-sharoitlarni aniqlash hamda bartaraf etish boʻyicha kompleks chora-tadbirlar ishlab chiqilishi va amalga oshirilishini;

“Tasviriy oyina” ijodiy uyushmasi bilan birgalikda jamoat joylari va jamoat transportida yoʻl harakati xavfsizligiga bagʻishlangan ijtimoiy mavzudagi koʻrgazmali tashviqot materiallari (qoʻllanmalar, esdaliklar, flayerlar, plakatlar) joylashtirilishini (tarqatilishini);

jamoatchilikni yoʻl harakati xavfsizligi kuni doirasida oʻtkaziladigan tadbirlarda ishtirok etishga keng jalb etishni taʼminlasinlar.

5. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi:

Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, Oʻzbekiston Elektron ommaviy axborot vositalari milliy assotsiatsiyasi, Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi, Oʻzbekiston avtomobil transporti agentligi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Fuqarolarning oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish boʻyicha respublika kengashi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi va fuqarolik jamiyati institutlari bilan hamkorlikda keng jamoatchilik ishtirokida har oyning uchinchi juma kunida “Avtomobilsiz kun” aksiyasi oʻtkazilishini yoʻlga qoʻysin;

manfaatdor vazirlik va idoralar bilan birgalikda bir oy muddatda respublikaning barcha hududlarida “Avtomobilsiz kun” aksiyasini oʻtkazishga qaratilgan tashkiliy-amaliy, madaniy-maʼnaviy hamda targʻibot-tashviqot chora-tadbirlari dasturini ishlab chiqsin va amalga oshirsin.

“Avtomobilsiz kun” aksiyasini oʻtkazishga qaratilgan tashkiliy-amaliy, madaniy-maʼnaviy hamda targʻibot-tashviqot chora-tadbirlari dasturini tayyorlashda quyidagi masalalarga alohida eʼtibor qaratilsin:

“Avtomobilsiz kun” aksiyasining mazmun-mohiyatini, uning ekologik holatni yaxshilashga, atmosfera havosini muhofaza qilishga chorlaydigan, shu jumladan transport vositalarisiz harakatlanish mumkinligini va zarurligini namoyish qilishni oʻzida mujassam etgan, aholi oʻrtasida sogʻlom turmush tarzini shakllantirishga qaratilgan maʼnaviy-maʼrifiy tadbirlarni tashkil qilish;

haydovchilarni yoʻl harakati xavfsizligi, ekologik muhitni yaxshilashga qoʻshayotgan hissasi, haydovchining transport vositasisiz bir kunlik hayotini atroflicha yoritishga qaratilgan maxsus telekoʻrsatuvlar va radio eshittirishlar tashkil etish.

6. “Avtomobilsiz kun” aksiyasi doirasida tashkil etiladigan tadbirlarni oʻtkazish bilan bogʻliq xarajatlar ushbu tadbirlarni oʻtkazish boʻyicha masʼul boʻlgan ijrochilarning mablagʻlari hamda qonunchilikda taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan qoplanishi belgilansin.

7. Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi Maktabgacha taʼlim vazirligi, Favqulodda vaziyatlar vazirligi, Ichki ishlar vazirligi bilan birgalikda uch oy muddatda:

maktabgacha taʼlim muassasalarida yoʻllarda, chorrahalarda va piyodalarni oʻtish joylarida harakatlanish asoslarini nazariy-amaliy va koʻrgazmali tarzda oʻqitish;

umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida oʻquvchilarga yoʻl harakati qoidalari, yongʻinlarning oldini olish, yongʻinlar paytida, shuningdek, favqulodda vaziyatlarda toʻgʻri harakat qilish boʻyicha nazariy-amaliy koʻnikmalarni singdirish va mustahkamlash maqsadida “Hayotiy faoliyat xavfsizligi” majburiy fanini joriy etish dasturlarini ishlab chiqsin hamda tasdiqlasin.

8. Oʻzbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston milliy teleradiokompaniyasi, davlat ommaviy axborot vositalari:

yoʻl harakati xavfsizligi kunini ommaviy axborot vositalarida keng yoritsinlar, yoʻl harakati xavfsizligi boʻyicha mavzuga oid maxsus telekoʻrsatuvlar va ijtimoiy roliklar ishlab chiqilishini va ularning muntazam namoyish etilishini taʼminlasinlar;

yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini qoʻpol ravishda buzib kelayotgan haydovchi va piyodalarni aniqlash maqsadida maxsus reydlar tashkil etsinlar;

yoʻl harakati xavfsizligi mavzusida plakatlar, bukletlar va boshqa turdagi koʻrgazmali tashviqot materiallari chop etilishini tashkil etsinlar.

9. Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining 3-ilovaga muvofiq baʼzi qarorlari oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblansin.

10. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi ichki ishlar vaziri P.R. Bobojonov zimmasiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 30-avgustdagi 701-son qaroriga 1-ILOVA

“Yoʻl harakati xavfsizligi kuni”ni oʻtkazish boʻyicha

T/r Tadbirlar nomi Amalga oshirish mexanizmi Ijro etish muddatlari Masʼul ijrochilar I. Tashkiliy tadbirlar 1. “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” davomida hududlarda amalga oshiriladigan ishlarni muvofiqlashtirish. 1. “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” davomida amalga oshiriladigan tadbirlarni umumlashtirish va tahlil qilish uchun masʼul xodimlarni belgilash. 2. Yoʻl harakati xavfsizligi bosh boshqarmasi, Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Toshkent shahar va viloyatlar Yoʻl harakati xavfsizligi boshqarmalari tomonidan oʻtkaziladigan tadbirlarni umumlashtirish hamda Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha viloyatlar va Respublika idoralararo komissiyalarga taqdim etib borish. 3. Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha idoralararo komissiyalar tomonidan profilaktika kuni davomida amalga oshirilayotgan tadbirlarni va masʼul ijrochilar faoliyatini nazorat qilish va muvofiqlashtirish amalga oshirish. 3 kun Har juma kuni Doimiy ravishda Ichki ishlar vazirligi IIV YHXBB, Qoraqalpogʻiston Respublikasi IIV, Toshkent shahar IIBB va viloyatlar IIB YHXB Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha idoralararo komissiya 2. “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” tadbirlarini oʻtkazish va yakuni boʻyicha amalga oshirilgan ishlarni muhokama qilish. 1. Biriktirilgan masʼullar tomonidan “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni”ni oʻtkazish. 2. Oʻtkazilgan “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” yakuni boʻyicha amalga oshirilgan ishlarni muhokama qilish. 3. Har oy yakunida tadbirda faol ishtirok etgan fuqarolarni va masʼullarni ragʻbatlantirish boʻyicha komissiya raisiga taklif kiritish. Har juma kuni Har oyning oxirgi juma kuni Huquqbuzarliklar profilaktikasi va jinoyatchilikka qarshi kurashish boʻyicha idoralararo komissiya 3. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalariga rioya etilishining ahvoli, qoida buzilishlarining kelib chiqish sabablarini tahlil va monitoring qilish asosida normativ-huquqiy hujjatlarni takomillashtirish. “Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni” tadbirlarini bevosita amalga oshiruvchi masʼul shaxslar tomonidan qonun buzish holatlari, ularning kelib chiqish sabablari va shart-sharoitlarini oʻrganish asosida takliflar ishlab chiqish. Tadbirlar davomida “Yoʻl harakati xavfsizligi kuni” tadbirlarini oʻtkazishga masʼullar II. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalariga rioya etish, yoʻl-transport hodisalarining oqibatlarini tushuntirishga qaratilgan targʻibot-tashviqot tadbirlari 4. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini, ularni buzish oqibatlarini tushuntirish va targʻib qilishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish. Har bir korxona va tashkilotda, taʼlim muassasasida, mahallalarda seminarlar, davra suhbatlari, uchrashuvlar va muhokama etishning boshqa shakllarini qoʻllagan holda yoʻl harakati xavfsizligi qoidalari va yoʻl-transport hodisalarining oqibatlarini tushuntirish. Har juma kuni IIV, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, QR Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari , “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 5. Yoʻllarda harakat ishtirokchilari tomonidan yoʻl harakati xavfsizligi qoidalariga rioya etish borasidagi chora-tadbirlarni tashviqot vositalaridan foydalangan holda amalga oshirish. 1. Yoʻl harakati ishtirokchilari, xususan haydovchilar, piyodalar, velosiped haydovchilarini ogohlikka chaqiruvchi, ularning madaniyati va fuqarolik ongini oshirishga qaratilgan maxsus bukletlar va eslatmalar ishlab chiqish, ularni jamoatchilik va fuqarolik jamiyati institutlari vakillarini keng jalb etgan holda haydovchilar, piyodalar va velosiped haydovchilari oʻrtasida tarqatish. 2. Mavzuli reklama-tashviqot vositalarini (plakatlar, bannerlar, stendlar va shu kabilar), yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlashga moʻljallangan boshqa vositalarni birinchi navbatda, transport vositalari jadal harakatlanadigan, umumiy foydalanishdagi, xalqaro va respublika ahamiyatiga molik yoʻllarda, temir yoʻl vokzallarida, Toshkent metropoliteni, shuningdek, taʼlim muassasalari, tashkilotlar, mahallalarda va boshqa jamoat joylarida oʻrnatish. Har juma kuni Har oyda IIV, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi QR Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari , IIV, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 6. Yoʻl harakati xavfsizligi xizmatlari tomonidan yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar hamda sohaga kiritilayotgan yangiliklarni aholiga yetkazish borasida targʻibot va tushuntirish ishlarini olib borish. Mehnat jamoalari, mahallalar, taʼlim muassasalarida uchrashuvlar tashkil etish orqali y oʻl harakati xavfsizligi xizmatlari tomonidan yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash borasida amalga oshirilayotgan ishlar hamda sohaga kiritilayotgan yangiliklarni yetkazish. Har juma kuni Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi 7. Yoʻl-transport hodisalarini, shuningdek, ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkon berayotgan shart-sharoitlarni tanqidiy muhokama qilish va ularni bartaraf etish choralarini koʻrish. 1. Oʻtkaziladigan profilaktika kunlari doirasida keng jamoatchilik ishtirokida yoʻl-transport hodisalari, ularning kelib chiqish sabablari va bunga imkon berayotgan shart-sharoitlarni muhokama qilish. 2. Yoʻl-transport hodisasi sodir etilishiga sabab boʻluvchi omillarni bartaraf etish borasida tegishli tashkilot va muassasalarga taqdimnomalar kiritish. Har juma kuni Har oyda Ichki ishlar vazirligi, boshqa vazirlik va idoralar, “Mahalla” xayriya jamoat fondi Ichki ishlar vazirligi 8. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini qoʻpol va doimiy ravishda buzib kelayotgan shaxslarga nisbatan profilaktik taʼsir choralarini koʻrish maqsadida keng jamoatchilik ishtirokida sayyor sud muhokamalarini tashkil etish. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini qoʻpol va doimiy ravishda buzib kelayotgan haydovchilar tomonidan qonun buzish holatlarini oldini olish, aholini ogohlikka chaqirish va ularni qonunga itoatkorlik ruhida tarbiyalash, shuningdek, yoʻllarda harakatlanish bilan bogʻliq huquqbuzarlik va jinoyatlarni keng jamoatchilik oʻrtasida muhokama qilish va oʻtkazilayotgan sayyor sudlarda ularning ishtirokini taʼminlash. Har juma kuni Ichki ishlar vazirligi, manfaatdor vazirlik va idoralar, “Mahalla” xayriya jamoat fondi 9. Bolalar ishtirokidagi yoʻl-transport hodisalari sodir etilishining oldini olish, yoʻllarda xavfsiz harakatlanish koʻnikmalarini shakllantirishga qaratilgan tadbirlarni tashkil etish. 1. Yangi oʻquv yilining boshlanishi munosabati bilan 2 — 12-sentabr kunlari “Diqqat bolalar!” profilaktika tadbirlarini oʻtkazish. 2. Maktab oʻquvchilarining “Yoʻl harakati qoidalari” boʻyicha olgan bilimlarini mustahkamlash, ularda yoʻllarda xavfsiz harakatlanish koʻnikmalarini shakllantirish maqsadida umumiy oʻrta taʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida toʻrt bosqichli “Yashil chiroq” musobaqalarini oʻtkazish. 3. Maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarining tarbiyalanuvchilari va oʻquvchilari uchun moʻljallangan koʻrgazmali qoʻllanmalar, bukletlar va broshyuralar tayyorlash va tarqatish. 4. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, kollejlar va litseylar oʻquvchilari oʻrtasida “Yashil rang”, “Yoʻl harakati qoidalari bilimdoni”, “eng namunaviy yoʻlovchi” kabi viktorinalarni hamda “diqqat, piyoda!”, “Diqqat, bolalar!” deb nomlangan profilaktika kampaniyalarini oʻtkazish. 5. Bolalarga yoʻl harakati qoidalarini, jumladan, velosiped haydash koʻnikmalarini va yoʻllardan oʻtish tartibini oʻrgatish. Sentabr oyida Qoʻshma qaror asosida Doimiy ravishda Har yili Muntazam Xalq taʼlimi vazirligi, Ichki ishlar vazirligi, MTRK, EOAVMA, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Sogʻliqni saqlash vazirligi, Avtomobil transporti agentligi, “Mahalla” xayriya jamoat fondi, “Sogʻlom avlod uchun” xalqaro xayriya jamoat fondi, MTRK Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Oʻzbekiston matbuot va axborot agentligi, Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi, Ichki ishlar vazirligi III. Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash va yoʻl-transport hodisalarining oldini olishda ommaviy axborot vositalari bilan hamkorlik 10. Markaziy va viloyat telekanallarida yoʻl-transport hodisalari bilan bogʻliq voqealarni, ularning vujudga kelish sabablari va shart-sharoitlarini yoritishga bagʻishlangan maxsus koʻrsatuv va axborot dasturlarini, shuningdek, voqealarni yoritish guruhlari tomonidan yoʻl-transport hodisasi sodir boʻlgan joylardan ularni bartaraf etish boʻyicha tayyorlanadigan tezkor reportajlarni efirga uzatish. 1. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalari, ularga amal qilmaslik sabablari va oqibatlari, yoʻl harakati ishtirokchilarining javobgarlik masalalarini yoritish. 2. Yoʻl-transport hodisalari sodir boʻlgan joylardan bevosita haydovchilar va yoʻlovchilar aybi bilan yuz bergan yoʻl-transport hodisalarini, jarohatlanganlar ishtirokida targʻibot koʻrsatuvlarini tashkil etish orqali keng jamoatchilikka namoyish etish. Har juma kuni MTRK, EOAVMA, Ichki ishlar vazirligi, QR Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Bolalar oʻrtasida yoʻllarda harakatlanish va yoʻl harakati xavfsizligi qoidalariga rioya qilish koʻnikmalarini shakllantirishga qaratilgan qisqa metrajli videoroliklar va multiplikatsion filmlar yaratish. Bolalarga yoʻllarda harakatlanish qoidalarini bola tilida 5 — 10 daqiqaga moʻljallangan videoroliklar va multiplikatsion filmlar yaratish orqali ommaviy axborot vositalari, ayniqsa “Bolajon” telekanalida, maktabgacha va umumiy oʻrta taʼlim muassasalarida namoyish etish. Doimiy ravishda Oʻzbekfilm, MTRK, Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Maktabgacha taʼlim vazirligi 12. Yoʻl harakati xavfsizligi va yoʻl-transport hodisalari profilaktikasi masalalari, shu jumladan yoʻl harakati madaniyatini, yoʻl harakati qatnashchilarining oʻzaro bir-birini hurmat qilishini va birdamligini oshirishga yoʻnaltirilgan ijtimoiy roliklarni, maqolalar, sharhlar va boshqa materiallar tayyorlash hamda ommaviy axborot vositalarida va Internet jahon axborot tarmogʻida uzatish (chop etish). 1. Yoʻl harakati xavfsizligi kunlari davomida amalga oshiriladigan tadbirlarni yoritib borish. 2. Yoʻl harakati ishtirokchilarining harakatlanish madaniyatini targʻib qilish boʻyicha koʻrsatuv, tok-shou, lavhalar namoyish etish, eshittirishlarni efirga berish va maqolalar chop etish. Ushbu mavzuga bagʻishlangan maxsus videoroliklar tayyorlash va namoyish etish. 3. Yoʻl harakati xavfsizligi va yoʻl-transport hodisalari bilan bogʻliq holatlarni aks ettiruvchi maqolalar, risolalar hamda ijtimoiy roliklarni tayyorlash va davriy bosma ommaviy axborot vositalari, Internet jahon axborot tarmogʻi orqali aholi eʼtiboriga yetkazish. Har juma kuni MTRK, Ichki ishlar vazirligi, EOAVMA, Madaniyat vazirligi, Oʻzbekiston Matbuot va axborot agentligi, Oʻzbekiston Milliy axborot agentligi, Oʻzbekiston yoshlar ittifoqi IV. Yoʻl harakati xavfsizligi qoidalarini buzish holatlarining oldini olish va yoʻl-transport hodisalari profilaktikasini taʼminlashga qaratilgan maxsus tadbirlar 13. Yoʻl harakati xavfsizligi sohasida qoidabuzarliklarni aniqlashga qaratilgan maxsus reydlar va tekshiruvlarni oʻtkazish. 1. Yoʻllarda harakatlanayotgan transport vositalarining haydovchilari va piyodalar tomonidan qonun buzish holatlarini aniqlash va ularning oldini olish borasida maxsus reydlar tashkil etish orqali bartaraf etish choralarini koʻrish. 2. Transport vositalarining texnik holatini yaxshilash maqsadida texnik nosoz transport vositalarini aniqlash boʻyicha reydlar tashkil etish. Har juma kuni Ichki ishlar vazirligi, MTRK Ichki ishlar vazirligi, Avtomobil transporti agentligi 14. Oʻquv mashgʻulotlari boshlanishi va tugashi arafasida yoʻl-patrul va patrul-post xizmatlari naryadlarining yoʻnalishlarini maktab, litsey, kollej va oliy taʼlim muassasalariga yaqinlashtirish. Oʻquvchi-yoshlar oʻrtasida yoʻl transport hodisalari sodir boʻlishining oldini olish maqsadida oʻquv yillari davomida taʼlim muassasalariga tutash boʻlgan va yaqin yoʻllarga yoʻl-patrul va patrul-post xizmatlari naryadlarini joylashtirish. Doimiy ravishda Ichki ishlar vazirligi 15. Avtomobil yoʻllariga yaqin joylashgan taʼlim muassasalariga kirish joylarida oʻquvchi-yoshlarning xavfsizligini taʼminlash choralarini koʻrish. 1. Oʻquvchi-yoshlarning yoʻllarni kesib oʻtishida xavfsizligini taʼminlash maqsadida “Mahalla posboni”, harbiy chaqiruvga tayyorlash fani oʻqituvchilari hamda Yoshlar ittifoqining yetakchilaridan yoʻl harakati jamoatchi navbatchisi faoliyatini yoʻlga qoʻyish. 2. Yoʻllarni kesib oʻtish joylarida joylashgan umumiy oʻrta taʼlim muassasalari oʻquvchilarini ota-onalari yoki ularning oʻrnini bosuvchi shaxslar tomonidan olib kelish va ketishini tashkil etish. Doimiy ravishda Ichki ishlar vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi 16. Tirbandlik xosil boʻlayotgan yoʻllarni monitoring qilish asosida uni bartaraf etish choralarini koʻrish. Yoʻllarda tirbandliklar xosil boʻlish joylarini aniqlash asosida uning kelib chiqish sabablarini oʻrganish va bartaraf etish borasida chora-tadbirlar belgilash. Doimiy ravishda Ichki ishlar vazirligi, QR Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari , Avtomobil yoʻllari davlat qoʻmitasi

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 30-avgustdagi 701-son qaroriga 2-ILOVA

Yoʻl harakati xavfsizligi targʻibot kuni doirasida tadbirlarni tashkil etish

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 30-avgustdagi 701-son qaroriga 3-ILOVA

Oʻzbekiston Respublikasi Hukumatining oʻz kuchini yoʻqotgan deb hisoblanayotgan baʼzi qarorlari

1. Vazirlar Mahkamasining “Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi huzuridagi Yoʻllarda harakatlanish xavfsizligini taʼminlash komissiyasi toʻgʻrisida” 1997-yil 2-iyuldagi 333-son qarori .

2. Vazirlar Mahkamasining “Yoʻl harakati xavfsizligini taʼminlash respublika komissiyasining tarkibini tasdiqlash toʻgʻrisida” 2001-yil 10-dekabrdagi 471-son qarori .

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 30-avgust,

701-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 30.08.2018-y., 09/18/701/1820-son; Qonunchilik maʼlumotlari milliy bazasi, 05.04.2022-y., 09/22/153/0266-son; 16.12.2025-y., 09/25/791/1167-son)

lex.uz