📅 2018-yil 9-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Jismoniy tarbiya va sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 9-iyul · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Jismoniy tarbiya va sport vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 9 июль · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Жисмоний тарбия ва спорт вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 9 июля 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр физической культуры и спорта
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 9 July 2018 · Ministry and agency documents · Jismoniy tarbiya va sport vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг
буйруғи
низом
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман (шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазирининг 2018 йил 9 июлдаги 10-мҳ-сон буйруғига ИЛОВА
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ушбу Низом умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
оммавий спорт тадбирлари — 100 ва ундан кўп кишиларнинг иштирокида спорт мусобақаларини, ўқув-машқ жараёнини ва спортчилар иштирокида спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича бошқа тадбирлар (халқ сайиллари, фестиваллар, миллий намойишлар ва ўйинлар, кўрик-танловлар, кўргазмали чиқишлар)ни ўтказиш мақсадида спорт иншоотларида ташкил қилинадиган фуқароларнинг биргаликда қатнашишлари;
спорт жамоалари — оммавий спорт тадбирларида қатнашаётган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат турли ёш гуруҳларига тегишли спортчилар, тренерлар, жисмоний тарбия ўқитувчилари, тиббиёт мутахассислари ва бошқа мутахассислардан иборат оммавий спорт тадбирларига тайёрланиш ва уларда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудида қатнашиш мақсадида ташкил этиладиган жамоалар;
оммавий спорт тадбири ташкилотчилари — ўз ташаббуси билан спорт тадбири ўтказаётган ва (ёки) бундай тадбирни тайёрлаш ҳамда ўтказишни ташкилий, молиявий ва моддий жиҳатдан таъминлашни амалга ошираётган юридик ёки жисмоний шахс(лар);
оммавий спорт тадбири иштирокчилари — оммавий спорт тадбирлари ташкилотчилари, спорт жамоалари, спортчилар ва бошқа шахслар, шунингдек томошабинлар;
спорт иншооти — спорт тадбирлари ва оммавий спорт тадбирларини, спорт турлари бўйича ўқув-машқ машғулотлари ва ўқув-машқ йиғинларини ўтказиш учун мўлжалланган, ўзига қўйиладиган норма ва талабларга жавоб берадиган ёпиқ ёки очиқ типдаги ихтисослаштирилган иншоот.
2. Оммавий спорт тадбирлари Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги , Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Касбий таълим агентлиги (бундан буён матнда тегишли вазирликлар ва идора деб юритилади) ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 29 июлдаги 205-сон қарори билан тасдиқланган Оммавий тадбирларни ўтказиш қоидаларига мувофиқ тегишли рухсатнома олинганидан сўнг бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ташкил этилади.
3. Оммавий спорт тадбирлари тегишли спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига асосан умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида ўтказилади.
4. Оммавий спорт тадбирлари жараёнлари видеотасвирга туширилиши лозим.
5. Оммавий спорт тадбирларини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
2-боб. Оммавий спорт тадбирларида иштирок этувчи жамоаларга қўйиладиган талаблар
6. Оммавий спорт тадбирида иштирок этувчи спорт жамоалари ҳакамлар ҳайъатига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишлари лозим:
мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ шаклда спорт жамоаси аъзолари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган талабнома;
ўқувчининг паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ёхуд туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли;
суғурта полиси (иштирокчининг хоҳишига кўра).
7. Оммавий спорт тадбирларининг кейинги босқичларида аввалги босқичларда иштирок этган спорт жамоаларининг таркибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.
Оммавий спорт тадбирларининг кейинги босқичига йўлланма олган спорт жамоасидаги ўқувчи соғлиғи сабабли кейинги босқичларда иштирок этиш имкониятига эга эмаслиги тўғрисидаги тиббиёт муассасасининг хулосаси ҳакамлар ҳайъатига тақдим этилган ҳоллар бундан мустасно.
8. Оммавий спорт тадбирларида иштирок этувчи спорт жамоалари спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига, мусобақа ўтказилаётган вақтда жамоат тартиби ва интизомига амал қилишлари лозим.
3-боб. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича ишларни ташкил қилиш
9. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича бутун тадбирлар комплексини бажариш учун тегишли вазирликлар ва идора ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари ўз буйруқлари билан ташкилий қўмиталар, ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссияларини ташкил этади.
10. Ташкилий қўмиталар:
оммавий спорт тадбирларига тайёргарлик кўриш ҳамда уларни ўтказишда ягона услубий ёндашувни таъминлайди;
ҳакамлар ҳайъатлари, апелляция комиссиялари таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди;
спорт жамоаларининг оммавий спорт тадбирларига келиши билан боғлиқ масалаларни ҳал қилади;
оммавий спорт тадбирларини фототасвирга тушириш, аудио ва видеоёзувини амалга ошириш, шунингдек оммавий ахборот воситаларида трансляция қилиниши юзасидан ишларни ташкиллаштиради.
11. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш учун тегишли вазирликлар ва идора ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан спорт федерациялари билан келишилган ҳолда ҳакамлар ҳайъатлари таркиби тасдиқланади.
12. Ҳакамлар ҳайъатлари спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига асосан ғолибларни аниқлайди ва оммавий спорт тадбирлари якунларини баённома билан расмийлаштиради.
13. Мусобақа натижаларидан норози бўлган спорт жамоалари мусобақа натижалари эълон қилингандан кейин 2 кун давомида тегишли вазирликлар ва идора ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмалари буйруқлари билан ташкил этиладиган апелляция комиссиясига ёзма мурожаат этиш ҳуқуқига эга.
14. Апелляция комиссияси ҳакамлар ҳайъатлари таркибида бўлмаган камида учта мутахассисдан иборат таркибда тузилади.
Апелляция шикоятини кўриб чиқишда спорт жамоалари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Апелляция комиссияси 24 соат ичида апелляция шикоятларини кўриб чиқади. Бунда апелляция комиссияси томонидан спортчининг мусобақадаги натижалари ҳакамлар ҳайъати томонидан тўғри қўйилганлигига баҳо берилади ва унинг натижаси бўйича тегишли қарор қабул қилинади.
Қарор 24 соат ичида спорт жамоасига етказилиши лозим.
4-боб. Оммавий спорт тадбирларини ўтказиш
15. Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:
биринчи босқич (таълим муассасаси босқичи) — умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида спорт турлари бўйича ўтказилади;
иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) — туманда (шаҳар) жойлашган барча умумий ўрта таълим мактабларининг биринчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;
учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) — иккинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;
тўртинчи босқич (республика босқичи) — учинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;
16. Академик лицей, касбий таълим ташкилотлари ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган оммавий спорт тадбирлари қуйидаги тўрт босқичда ўтказилади:
биринчи босқич (академик лицей ва касбий таълим ташкилоти босқичи) — академик лицей ва касбий таълим ташкилотларининг ўқувчилари ўртасида ўтказилади;
иккинчи босқич (туман (шаҳар) босқичи) — туманда жойлашган барча академик лицей ва касбий таълим ташкилотларининг биринчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;
учинчи босқич (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар босқичи) — иккинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади;
тўртинчи босқич (республика босқичи) — учинчи босқич оммавий спорт тадбирлари ғолиблари ўртасида ўтказилади.
17. Оммавий спорт тадбирларининг биринчи босқичида умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки касбий таълим ташкилотларида таълим олаётган барча ўқувчилар иштирок этиш ҳуқуқига эга.
18. Оммавий спорт тадбирларининг биринчи босқичида иштирок этиш истагини билдирган умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки касбий таълим ташкилотларида таълим олаётган ўқувчилар ўзи таҳсил олаётган умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касбий таълим ташкилотининг жисмоний тарбия ўқитувчисига мурожаат қилади.
19. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки касбий таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия ўқитувчилари оммавий спорт тадбирларида қатнашиш истагини билдирган ўқувчилардан спорт жамоаларини шакллантиради.
20. Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ёки касбий таълим ташкилотларида биринчи босқичда ғолибликни қўлга киритган спорт жамоалари кейинги босқичга йўлланма олишади.
21. Оммавий спорт тадбирларининг ғолибларини аниқлаш ва мусобақаларини якунлаш шартлари ҳар бир оммавий спорт тадбирларини ўтказиш бўйича тегишли вазирликлар ва идора томонидан тасдиқланган мусобақа низомида белгиланади.
Мусобақа низоми спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан тасдиқланган мусобақа қоидаларига мувофиқ бўлиши лозим.
22. Оммавий спорт тадбирларининг ғолиблари тадбир ташкилотчилари томонидан биринчи, иккинчи ва учинчи даражали диплом, медал ва кубоклар ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланишлари мумкин.
5-боб. Якуний қоидалар
23. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
24. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази билан келишилган.
Умумий ўрта таълим мактаблари, академик лицей ва касбий таълим ташкилотлари ўқувчиларидан иборат спорт жамоалари ўртасида (спорт турлари бўйича) ушбу муассасалар, туман(шаҳар)лар, вилоятлар ва республика даражасида оммавий спорт тадбирларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
«ТАСДИҚЛАЙМАН» ___________________(Ф.И.О.) 20______ йил «___»_________ Спорт жамоаси аъзолари тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилган ТАЛАБНОМА Т/р Ф.И.О. Туғилган йил, ой, кун Ўқувчи қатнашаётган умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касбий таълим ташкилоти номи Умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касбий таълим ташкилоти шифокорининг хулосаси Ўқувчининг 3х4 см ўлчамдаги фотосурати 1. 2. 3. Захира 1. 2. Спорт жамоаси раҳбари ва тренерлар рўйхати 1. 2. Мусобақада иштирок этувчи ўқувчилар сони: ____________ Умумий ўрта таълим мактаби, академик лицей ёки касбий таълим ташкилоти шифокори:____________ ___ (Ф.И.О., имзо) Жамоа бош тренери: __________ ____ (Ф.И.О., имзо)
Вазир Ш. ИСРОИЛОВ
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазири И. МАДЖИДОВ
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази директори М. ХОЛМУҲАМЕДОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 9 июль,
2018 йил 9 июль
2018 йил 9 июль
2018 йил 9 июль
10-мҳ-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Jismoniy tarbiya va sport vazirining
buyrugʻi
nizom
Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilaridan iborat sport jamoalari oʻrtasida (sport turlari boʻyicha) ushbu muassasalar, tuman (shahar)lar, viloyatlar va respublika darajasida ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasining “Jismoniy tarbiya va sport toʻgʻrisida”gi Qonuniga muvofiq buyuraman:
1. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilaridan iborat sport jamoalari oʻrtasida (sport turlari boʻyicha) ushbu muassasalar, tuman(shahar)lar viloyatlar va respublika darajasida ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi jismoniy tarbiya va sport vazirining 2018-yil 9-iyuldagi 10-mh-son buyrugʻiga ILOVA
Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilaridan iborat sport jamoalari oʻrtasida (sport turlari boʻyicha) ushbu muassasalar, tuman(shahar)lar, viloyatlar va respublika darajasida ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi
Ushbu Nizom umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilaridan iborat sport jamoalari oʻrtasida (sport turlari boʻyicha) ushbu muassasalar, tuman(shahar)lar, viloyatlar va respublika darajasida ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Mazkur Nizomda quyidagi asosiy tushunchalardan foydalaniladi:
ommaviy sport tadbirlari — 100 va undan koʻp kishilarning ishtirokida sport musobaqalarini, oʻquv-mashq jarayonini va sportchilar ishtirokida sport musobaqalariga tayyorgarlik koʻrish boʻyicha boshqa tadbirlar (xalq sayillari, festivallar, milliy namoyishlar va oʻyinlar, koʻrik-tanlovlar, koʻrgazmali chiqishlar)ni oʻtkazish maqsadida sport inshootlarida tashkil qilinadigan fuqarolarning birgalikda qatnashishlari;
sport jamoalari — ommaviy sport tadbirlarida qatnashayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilaridan iborat turli yosh guruhlariga tegishli sportchilar, trenerlar, jismoniy tarbiya oʻqituvchilari, tibbiyot mutaxassislari va boshqa mutaxassislardan iborat ommaviy sport tadbirlariga tayyorlanish va ularda Oʻzbekiston Respublikasining hududida qatnashish maqsadida tashkil etiladigan jamoalar;
ommaviy sport tadbiri tashkilotchilari — oʻz tashabbusi bilan sport tadbiri oʻtkazayotgan va (yoki) bunday tadbirni tayyorlash hamda oʻtkazishni tashkiliy, moliyaviy va moddiy jihatdan taʼminlashni amalga oshirayotgan yuridik yoki jismoniy shaxs(lar);
ommaviy sport tadbiri ishtirokchilari — ommaviy sport tadbirlari tashkilotchilari, sport jamoalari, sportchilar va boshqa shaxslar, shuningdek tomoshabinlar;
sport inshooti — sport tadbirlari va ommaviy sport tadbirlarini, sport turlari boʻyicha oʻquv-mashq mashgʻulotlari va oʻquv-mashq yigʻinlarini oʻtkazish uchun moʻljallangan, oʻziga qoʻyiladigan norma va talablarga javob beradigan yopiq yoki ochiq tipdagi ixtisoslashtirilgan inshoot.
2. Ommaviy sport tadbirlari Oʻzbekiston Respublikasi Sport vazirligi , Maktabgacha va maktab taʼlimi vazirligi hamda Oliy taʼlim, fan va innovatsiyalar vazirligi huzuridagi Kasbiy taʼlim agentligi (bundan buyon matnda tegishli vazirliklar va idora deb yuritiladi) va ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2014-yil 29-iyuldagi 205-son qarori bilan tasdiqlangan Ommaviy tadbirlarni oʻtkazish qoidalariga muvofiq tegishli ruxsatnoma olinganidan soʻng boshqa manfaatdor tashkilotlar bilan hamkorlikda tashkil etiladi.
3. Ommaviy sport tadbirlari tegishli sport federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan tasdiqlangan musobaqa qoidalariga asosan umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladi.
4. Ommaviy sport tadbirlari jarayonlari videotasvirga tushirilishi lozim.
5. Ommaviy sport tadbirlarini fototasvirga tushirish, audio va videoyozuvini amalga oshirish, shuningdek ommaviy axborot vositalarida translyatsiya qilish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
2-bob. Ommaviy sport tadbirlarida ishtirok etuvchi jamoalarga qoʻyiladigan talablar
6. Ommaviy sport tadbirida ishtirok etuvchi sport jamoalari hakamlar hayʼatiga quyidagi hujjatlarni taqdim etishlari lozim:
mazkur Nizomning ilovasiga muvofiq shaklda sport jamoasi aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilgan talabnoma;
oʻquvchining pasporti yoki identifikatsiyalovchi ID-kartasi yoxud tugʻilganlik haqidagi guvohnomasi nusxasi yoki mazkur hujjatlardan birining Oʻzbekiston Respublikasi Yagona interaktiv davlat xizmatlari portali va (yoki) “Ijtimoiy karta” mobil ilovasi orqali beriladigan elektron shakli;
sugʻurta polisi (ishtirokchining xohishiga koʻra).
7. Ommaviy sport tadbirlarining keyingi bosqichlarida avvalgi bosqichlarda ishtirok etgan sport jamoalarining tarkibini oʻzgartirishga yoʻl qoʻyilmaydi.
Ommaviy sport tadbirlarining keyingi bosqichiga yoʻllanma olgan sport jamoasidagi oʻquvchi sogʻligʻi sababli keyingi bosqichlarda ishtirok etish imkoniyatiga ega emasligi toʻgʻrisidagi tibbiyot muassasasining xulosasi hakamlar hayʼatiga taqdim etilgan hollar bundan mustasno.
8. Ommaviy sport tadbirlarida ishtirok etuvchi sport jamoalari sport federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan tasdiqlangan musobaqa qoidalariga, musobaqa oʻtkazilayotgan vaqtda jamoat tartibi va intizomiga amal qilishlari lozim.
3-bob. Ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha ishlarni tashkil qilish
9. Ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha butun tadbirlar kompleksini bajarish uchun tegishli vazirliklar va idora hamda ularning hududiy boʻlinmalari oʻz buyruqlari bilan tashkiliy qoʻmitalar, hakamlar hayʼatlari, apellyatsiya komissiyalarini tashkil etadi.
10. Tashkiliy qoʻmitalar:
ommaviy sport tadbirlariga tayyorgarlik koʻrish hamda ularni oʻtkazishda yagona uslubiy yondashuvni taʼminlaydi;
hakamlar hayʼatlari, apellyatsiya komissiyalari tarkibini shakllantiradi va tasdiqlaydi;
sport jamoalarining ommaviy sport tadbirlariga kelishi bilan bogʻliq masalalarni hal qiladi;
ommaviy sport tadbirlarini fototasvirga tushirish, audio va videoyozuvini amalga oshirish, shuningdek ommaviy axborot vositalarida translyatsiya qilinishi yuzasidan ishlarni tashkillashtiradi.
11. Ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish uchun tegishli vazirliklar va idora hamda ularning hududiy boʻlinmalari tomonidan sport federatsiyalari bilan kelishilgan holda hakamlar hayʼatlari tarkibi tasdiqlanadi.
12. Hakamlar hayʼatlari sport federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan tasdiqlangan musobaqa qoidalariga asosan gʻoliblarni aniqlaydi va ommaviy sport tadbirlari yakunlarini bayonnoma bilan rasmiylashtiradi.
13. Musobaqa natijalaridan norozi boʻlgan sport jamoalari musobaqa natijalari eʼlon qilingandan keyin 2 kun davomida tegishli vazirliklar va idora hamda ularning hududiy boʻlinmalari buyruqlari bilan tashkil etiladigan apellyatsiya komissiyasiga yozma murojaat etish huquqiga ega.
14. Apellyatsiya komissiyasi hakamlar hayʼatlari tarkibida boʻlmagan kamida uchta mutaxassisdan iborat tarkibda tuziladi.
Apellyatsiya shikoyatini koʻrib chiqishda sport jamoalari ishtirok etish huquqiga ega.
Apellyatsiya komissiyasi 24 soat ichida apellyatsiya shikoyatlarini koʻrib chiqadi. Bunda apellyatsiya komissiyasi tomonidan sportchining musobaqadagi natijalari hakamlar hayʼati tomonidan toʻgʻri qoʻyilganligiga baho beriladi va uning natijasi boʻyicha tegishli qaror qabul qilinadi.
Qaror 24 soat ichida sport jamoasiga yetkazilishi lozim.
4-bob. Ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish
15. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladigan ommaviy sport tadbirlari quyidagi toʻrt bosqichda oʻtkaziladi:
birinchi bosqich (taʼlim muassasasi bosqichi) — umumiy oʻrta taʼlim maktablari oʻquvchilari oʻrtasida sport turlari boʻyicha oʻtkaziladi;
ikkinchi bosqich (tuman (shahar) bosqichi) — tumanda (shahar) joylashgan barcha umumiy oʻrta taʼlim maktablarining birinchi bosqich ommaviy sport tadbirlari gʻoliblari oʻrtasida oʻtkaziladi;
uchinchi bosqich (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichi) — ikkinchi bosqich ommaviy sport tadbirlari gʻoliblari oʻrtasida oʻtkaziladi;
toʻrtinchi bosqich (respublika bosqichi) — uchinchi bosqich ommaviy sport tadbirlari gʻoliblari oʻrtasida oʻtkaziladi;
16. Akademik litsey, kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladigan ommaviy sport tadbirlari quyidagi toʻrt bosqichda oʻtkaziladi:
birinchi bosqich (akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkiloti bosqichi) — akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlarining oʻquvchilari oʻrtasida oʻtkaziladi;
ikkinchi bosqich (tuman (shahar) bosqichi) — tumanda joylashgan barcha akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlarining birinchi bosqich ommaviy sport tadbirlari gʻoliblari oʻrtasida oʻtkaziladi;
uchinchi bosqich (Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar bosqichi) — ikkinchi bosqich ommaviy sport tadbirlari gʻoliblari oʻrtasida oʻtkaziladi;
toʻrtinchi bosqich (respublika bosqichi) — uchinchi bosqich ommaviy sport tadbirlari gʻoliblari oʻrtasida oʻtkaziladi.
17. Ommaviy sport tadbirlarining birinchi bosqichida umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan barcha oʻquvchilar ishtirok etish huquqiga ega.
18. Ommaviy sport tadbirlarining birinchi bosqichida ishtirok etish istagini bildirgan umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkilotlarida taʼlim olayotgan oʻquvchilar oʻzi tahsil olayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktabi, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkilotining jismoniy tarbiya oʻqituvchisiga murojaat qiladi.
19. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkilotlarining jismoniy tarbiya oʻqituvchilari ommaviy sport tadbirlarida qatnashish istagini bildirgan oʻquvchilardan sport jamoalarini shakllantiradi.
20. Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkilotlarida birinchi bosqichda gʻoliblikni qoʻlga kiritgan sport jamoalari keyingi bosqichga yoʻllanma olishadi.
21. Ommaviy sport tadbirlarining gʻoliblarini aniqlash va musobaqalarini yakunlash shartlari har bir ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish boʻyicha tegishli vazirliklar va idora tomonidan tasdiqlangan musobaqa nizomida belgilanadi.
Musobaqa nizomi sport federatsiyalari (uyushmalari) tomonidan tasdiqlangan musobaqa qoidalariga muvofiq boʻlishi lozim.
22. Ommaviy sport tadbirlarining gʻoliblari tadbir tashkilotchilari tomonidan birinchi, ikkinchi va uchinchi darajali diplom, medal va kuboklar hamda esdalik sovgʻalari bilan taqdirlanishlari mumkin.
5-bob. Yakuniy qoidalar
23. Ushbu Nizom talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlariga muvofiq javobgar boʻladi.
24. Mazkur Nizom Oʻzbekiston Respublikasi Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markazi bilan kelishilgan.
Umumiy oʻrta taʼlim maktablari, akademik litsey va kasbiy taʼlim tashkilotlari oʻquvchilaridan iborat sport jamoalari oʻrtasida (sport turlari boʻyicha) ushbu muassasalar, tuman(shahar)lar, viloyatlar va respublika darajasida ommaviy sport tadbirlarini oʻtkazish tartibi toʻgʻrisidagi nizomga ILOVA
“TASDIQLAYMAN” ___________________(F.I.O.) 20______ yil “___”_________ Sport jamoasi aʼzolari toʻgʻrisidagi maʼlumotlar aks ettirilgan TALABNOMA T/r F.I.O. Tugʻilgan yil, oy, kun Oʻquvchi qatnashayotgan umumiy oʻrta taʼlim maktabi, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkiloti nomi Umumiy oʻrta taʼlim maktabi, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkiloti shifokorining xulosasi Oʻquvchining 3x4 sm oʻlchamdagi fotosurati 1. 2. 3. Zaxira 1. 2. Sport jamoasi rahbari va trenerlar roʻyxati 1. 2. Musobaqada ishtirok etuvchi oʻquvchilar soni: ____________ Umumiy oʻrta taʼlim maktabi, akademik litsey yoki kasbiy taʼlim tashkiloti shifokori:____________ ___ (F.I.O., imzo) Jamoa bosh treneri: __________ ____ (F.I.O., imzo)
Vazir Sh. ISROILOV
Xalq taʼlimi vaziri Sh. SHERMATOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vaziri I. MADJIDOV
Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining Kasb-hunar taʼlimi markazi direktori M. XOLMUHAMEDOV
Toshkent sh.,
2018-yil 9-iyul,
2018-yil 9-iyul
2018-yil 9-iyul
2018-yil 9-iyul
10-mh-son