📅 2018-yil 14-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 14-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 14 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 14 сентября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 14 September 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
маъмурий регламенти
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
СХЕМАСИ
Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига мувофиқ ҳамда нотариал хизматлар кўрсатиш тартиботини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарори билан Нотариатнинг фаол модели доирасида Нотариуслар томонидан битимларни тасдиқлашда «ягона дарча» тамойили бўйича амалга ошириладиган ҳуқуқий ва техник тусдаги қўшимча ҳаракатлар рўйхати маъқулланганлиги ҳамда 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
2. Қуйидагилар тасдиқлансин ва 2019 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин:
Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларини текширишнинг маъмурий регламенти 2-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 3-иловага мувофиқ;
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 4-иловага мувофиқ;
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 5-иловага мувофиқ;
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламенти 6-иловага мувофиқ.
3. Белгилансинки, 2019 йил 1 январдан бошлаб, нотариал ҳаракатни амалга оширишда нотариуслар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 25 майдаги ПҚ-3741-сон қарорига 1-иловада кўрсатилган маълумотларни ваколатли давлат органлари ва ташкилотлардан курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали оладилар.
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 1-ИЛОВА
Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақида маълумотларни (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, Ф.И.О, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти) (кейинги ўринларда маълумот деб аталади) олишда ички ишлар органлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг ички ишлар органлари билан ахборотлар алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
3. Маълумотларни олиш ушбу Регламент 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Турар жойда доимий рўйхатга олинган шахслар ҳақида маълумот олишда нотариуслар ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Турар жой мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариус маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар маълумот олиш учун Регламентга 2-иловага мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ички ишлар органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров йўллаётган нотариал идоранинг номи;
сўров йўллаётган нотариал идоранинг манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);
сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;
сўров йўлланаётган ички ишлар органи номи;
турар жой кадастр маълумотлари (турар жой жойлашган манзил, турар жой кадастр рақами);
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ички ишлар органи маълумотномани беришни рад этади.
Бошқа асосларга кўра маълумотнома беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
9. Нотариуснинг сўровномасига асосан маълумот ички ишлар органлари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
идоралараро электрон тизим орқали юборилганда — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.
10. Маълумотлар ички ишлар органлари томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
ички ишлар органининг номи;
ички ишлар органининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
турар жой кадастр маълумотлари (турар жой жойлашган манзил, турар жой кадастр рақами);
турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти);
ички ишлар органи ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш. 2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич Нотариус Турар жой жойлашган ички ишлар органига курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юбориш. Ҳужжатлар тақдим этилганда 20 дақиқа ичида. 3-босқич Ички ишлар органлари Нотариус сўровига асосан турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотни тақдим этиш. Агар сўровнома: курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида; идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида. 4-босқич Нотариус Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлаш. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.
Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли _____________________ сана __________________________ __________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили _____________________ қайд рақами __________________________ __________________________ ички ишлар органининг номи Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақида маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА Турар жой тўғрисидаги маълумотлар 1. Турар жой жойлашган манзил: 2. Турар жойнинг кадастр рақами: ____________________________ нотариус Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақида маълумот шакли _____________________ сана __________________________ __________________________ ички ишлар органи номи _____________________ қайд рақами __________________________ __________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили Турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар ҳақида МАЪЛУМОТ Турар жой тўғрисидаги маълумотлар 1. Турар жой жойлашган манзил: 2. Турар жойнинг кадастр рақами: Турар жойда яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтган шахслар тўғрисидаги маълумотлар Фамилияси, исми, отасининг исми: Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти: 1. 2. ____________________________ ички ишлар органи ходими лавозими Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 2-ИЛОВА
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспортга оид маълумотларни текширишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик, шунингдек, паспорт маълумотларни (фамилияси, исми, отасининг исми, расми, бармоқлар излари, паспорт серияси ва рақами, берган орган, берилган сана, яшаш жойи бўйича манзили, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами) (кейинги ўринларда шахсга оид маълумотлар деб аталади) текширишда ички ишлар органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги (кейинги ўринларда ваколатли органлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг ваколатли органлар билан ахборот алмашуви идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
3. Шахсга оид маълумотларни текшириш ушбу Регламентга иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Биометрик, шунингдек, паспортга оид маълумотларни текширишда нотариуслар ва ваколатли органларнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариусга мурожаат қилган шахслар паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни ҳамда муайян нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариус шахсга оид маълумотларни нотариал ҳаракатни амалга ошириш вақтида бармоқ изларини сканер қилиш ва уларни паспортдаги (фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биометрик ҳаракатланиш ҳужжатидаги) биометрик маълумотлар билан солиштириш орқали мустақил текширади.
5. Нотариус шахсга оид маълумотларни текшириш учун идоралараро электрон тизим орқали нотариал ҳаракат иштирокчисининг жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда ваколатли органларга электрон сўров юборади.
6. Сўровнома идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.
7. Сўровномада маълумотлар нотўғри киритилганда, идоралараро электрон тизим маълумотни қайтадан киритишни таклиф этади.
Нотариуснинг сўровномасига асосан шахсга оид маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
8. Нотариуснинг сўровномасига ваколатли давлат органлари идоралараро электрон тизим орқали қуйидаги шахсга оид маълумотларни тақдим этади:
жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;
паспорт серияси ва рақами, уни берган орган, берилган санаси;
яшаш жойи бўйича манзили;
жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами.
9. Шахсга оид маълумотлар ваколатли органлар томонидан бепул берилади.
3-боб. Якунловчи қоидалар
10. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган шахсга оид маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
11. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик ва паспорт маълумотларини текширишнинг маъмурий регламентига ИЛОВА
Нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича нотариал ҳаракатларни амалга оширишда биометрик, шунингдек, паспортга оид маълумотларни текшириш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариусга мурожаат қилиш. 2. Паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни ҳамда нотариал ҳаракатнинг муайян турини амалга ошириш учун қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳужжатларни тақдим этиш. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич Нотариус Биометрик, шунингдек паспорт маълумотларини текшириш учун идоралараро электрон тизим орқали сўров юбориш. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш жараёнида. 3-босқич Ваколатли органлар Нотариуснинг сўровномасига асосан идоралараро электрон тизим орқали маълумотларни тақдим этиш. Реал вақт режимида. 4-босқич Нотариус Нотариал ҳаракатни амалга ошириш Нотариал ҳаракатни турига қараб 15-30 дақиқа ичида.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 3-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномаси нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, сони, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги) (кейинги ўринларда — ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот) олишда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари (кейинги ўринларда — Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Кадастр ва кўчмас мулкларни рўйхатдан ўтказиш интеграцион ахборот тизимида (кейинги ўринларда — Ахборот тизими) бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали тақдим этилади.
3. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот олишда нотариуслар ва Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тўлиқ бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлаш ишларини амалга оширишда маълумотлар нотариусларга курьерлик хизмати ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида мустақил тақдим этилади.
5. Нотариуслар ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ курьерлик хизмати орқали ёзма ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров йўллаётган нотариал идора номи;
сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);
сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;
сўров йўлланаётган Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;
кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестри рақами ва кадастр рақами);
сўровнома йўлланган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;
сўровнома йўллаган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилади ва «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали маълумотномани беришни рад этади.
Бошқа асосларга кўра ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумот беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
9. Нотариуснинг сўровномасига Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиаллари томонидан ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
«Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали юборилганда — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб йўлланади.
Бунда сўров билан юборилаётган маълумотлар Ахборот тизимида бўлмаганлиги аниқланган тақдирда, уч кун ичида ушбу маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси ёки курьерлик хизмати орқали тақдим этилади.
10. Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиаллари томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи;
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиалининг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт ёки идентификацияловчи ID-карта рақами, юридик шахс бўлса, унинг номи);
ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар кадастр маълумотлари (ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар таркиби, жойлашган манзили, уларга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами, кадастр рақами, умумий (яшаш) майдони ҳажми, кадастр қиймати);
кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот;
кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар тўғрисида, уларнинг мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот.
Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш. 1. Ўз хоҳишига кўра 2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш. 2. Мурожаат қилганда 2-босқич Нотариус Ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар жойлашган ҳудуддаги Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиалига курьерлик хизмати ёки «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш. Реал вақт режимида 3-босқич Давлат кадастр палатасининг туман (шаҳар) филиали Нотариус сўровига асосан ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтларнинг тегишлилиги ва таркиби, кадастр рақами ва умумий (яшаш) майдони ҳажми, кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш. Агар сўровнома: курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида «Электрон ҳукумат» тизимининг Идоралараро интеграциялашув платформаси орқали реал вақт режимида 4-босқич Нотариус Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли _____________________ _____________________ нотариал ташкилотнинг номи ва манзили ____________________ Сана _____________________ қайд рақами ____________________ Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақидаги маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА Бино ва иншоот тўғрисидаги маълумотлар 1. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами 2. Кадастр рақами _____________________ ____________________ Нотариус Ф.И.О. QR-код имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда ер участкаси, бино ва иншоотлар ҳамда кўп йиллик дов-дарахтлар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Кўчмас мулк ҳақида маълумот шакли _____________________ _____________________ Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали номи _____________________ _____________________ Сана қайд рақами _____________________ нотариал ташкилотнинг номи ва манзили Кўчмас мулк ҳақида МАЪЛУМОТ Кўчмас мулк мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси, исми, отасининг исми 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти 3. Яшаш манзили Кўчмас мулк мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Номи 2. СТИР Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар 1. Кўчмас мулк жойлашган манзил 2. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами 3. Кадастр рақами 4. Кўчмас мулк таркиби 5. Умумий майдони ҳажми 6. Яшаш майдони ҳажми 7. Кўчмас мулк инвентарь баҳоси 8. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга тақиқ ва хатлов мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ________________________ ___________________ Давлат кадастрлари палатаси туман (шаҳар) филиали мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О. QR-код имзо ва муҳр (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 4-ИЛОВА
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишда туман (шаҳар) ҳокимликлари (кейинги ўринларда — ваколатли орган) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг ваколатли орган билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
3. Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот олишда нотариуслар ва ваколатли органнинг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакили кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун нотариусга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариус хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотни олиш учун ушбу Регламентнинг 2-иловасига мувофиқ турар жой жойлашган ҳудуддаги ваколатли органга курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров йўллаётган нотариал идора номи;
сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);
сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;
сўров йўлланаётган ваколатли орган номи;
хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ҳақидаги маълумотлар (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти, яшаш жойи бўйича манзили, СТИР);
хусусийлаштирилган турар жой кадастр рақами;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда ваколатли орган маълумотномани беришни рад этади.
9. Нотариуснинг сўровномасига ваколатли орган ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.
10. Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
ваколатли органнинг номи;
ваколатли органнинг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
хусусийлаштирилган турар жой мулкдори ҳақидаги маълумотлари (жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти, СТИР);
хусусийлаштирилган турар жой ҳақидаги маълумотлар (турар жой жойлашган манзил, шунингдек, турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат тури, санаси ва рақами);
хусусийлаштирилган турар жойни хусусийлаштиришда иштирок этган шахслар ҳақидаги маълумот (фамилияси, исми (мавжуд бўлса), отасининг исми (мавжуд бўлса) ва туғилган йили (мавжуд бўлса);
ваколатли орган ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш. 2. Кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этиш. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич Нотариус Хусусийлаштирилган турар жой жойлашган ҳудуддаги ваколатли орган га курьерлик хизмати ёки идоралараро электрон тизим орқали хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни сўраб сўровнома юбориш. Ҳужжатлар тақдим этилганда 15 дақиқа ичида. 3-босқич Ваколатли орган Нотариус сўровига асосан хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотни тақдим этиш. Агар сўровнома: курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида; идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида. 4-босқич Нотариус Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли _____________________ сана ________________________________ ________________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили ______________________ қайд рақами ________________________________ ________________________________ ваколатли орган номи Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти: 3. Доимий яшаш манзили: 4. СТИР: Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисидаги маълумотлар 1. Турар жой жойлашган манзил: 2. Хусусийлаштирилган турар жой кадастр рақами: ____________________________ нотариус Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Хусусийлаштирилган турар жойни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлашда хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида маълумот шакли _____________________ сана ________________________________ ________________________________ ваколатли орган номи ______________________ қайд рақами ________________________________ ________________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили Хусусийлаштиришга розилик берган шахслар ҳақида МАЪЛУМОТ Хусусийлаштирилган турар жой мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами, уни берган орган ва берилган вақти: 3. Доимий яшаш манзили: 4. СТИР: Хусусийлаштирилган турар жой тўғрисидаги маълумотлар 1. Турар жой жойлашган манзил: 2. Турар жойга мулк ҳуқуқини берувчи ҳужжат тури, санаси ва рақами: Хусусийлаштиришда иштирок этган шахслар ҳақидаги маълумот Фамилияси, исми, отасининг исми Жисмоний шахснинг фамилияси, исми (мавжуд бўлса), отасининг исми (мавжуд бўлса) ва туғилган йили (мавжуд бўлса) 1. 2. ____________________________ ваколатли орган мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 5-ИЛОВА
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотларни олишда давлат хизматлари марказлари билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариусларнинг давлат хизматлари марказлари билан ахборот алмашуви курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
3. Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олишда нотариуслар ва давлат хизматлари марказларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Нотариус юридик шахс иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахснинг таъсис ҳужжатлари билан танишиб чиқиши, шунингдек, у қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилганлигини ҳамда амалга оширилаётган нотариал ҳаракатлар уларнинг таъсис ҳужжатларига мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини текширади.
Бунда нотариус юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни курьерлик хизмат орқали ёки идоралараро электрон тизимлари орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ давлат хизматлари марказига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров йўллаётган нотариал идора номи;
сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);
сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;
сўров йўлланаётган давлат хизматлари маркази номи;
юридик шахс СТИРи;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.О.;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда давлат хизматлари маркази маълумотномани беришни рад этади.
Бошқа асосларга кўра юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
9. Нотариуснинг сўровномасига давлат хизматлари марказлари ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.
10. Юридик шахс ҳақидаги маълумотлар давлат хизматлари марказлари томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
давлат хизматлари марказининг номи;
давлат хизматлари маркази манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
юридик шахс ҳақидаги маълумотлар (юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси, таъсис ҳужжатлари, уларга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар билан, СТИР);
давлат хизматлари маркази ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Ишончсиз ва бузиб кўрсатилган маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Нотариал ҳаракатни амалга ошириш учун нотариусга мурожаат қилиш. 2. Вакил ваколатини тасдиқлайдиган ҳужжат билан юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномасини тақдим этиш. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич Нотариус Юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни сўраб сўровнома юбориш. Ҳужжатлар тақдим этилганда 15 дақиқа ичида. 3-босқич Давлат хизматлари марказлари Нотариус сўровига асосан юридик шахс ҳақидаги маълумотни тақдим этиш. Агар сўровнома: курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида; идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида. 4-босқич Нотариус Нотариал ҳаракатни амалга ошириш. Нотариал ҳаракатни турига қараб 15-30 дақиқа ичида.
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун сўровнома шакли _____________________ сана __________________________ __________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили _____________________ қайд рақами __________________________ __________________________ давлат хизматлари маркази номи Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА Юридик шахс тўғрисида маълумотлар 1. СТИР: ____________________________ нотариус Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Юридик шахслар иштирокидаги нотариал ҳаракатларни амалга оширишда юридик шахслар ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Юридик шахслар ҳақидаги маълумот шакли _____________________ сана __________________________ __________________________ давлат хизматлари маркази номи _____________________ қайд рақами __________________________ __________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили Юридик шахслар ҳақида МАЪЛУМОТ Юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Номи ва ташкилий ҳуқуқий шакли: 2. Юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳномаси 3. Таъсис ҳужжатлари: 4. Таъсис ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар 5. Жойлашган жойи (почта манзили): 6. СТИР: ____________________________ давлат хизматлари маркази мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 сентябрдаги 733-сон қарорига 6-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Регламент нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан «ягона дарча» тамойили бўйича кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда электр, газ, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда коммунал хизматлар деб аталади) бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишда иссиқлик таъминоти, сув таъминоти идоралари ҳамда оқова сувларни чиқариш хизматлари (кейинги ўринларда хизмат кўрсатувчи ташкилотлар деб аталади) билан ҳамкорлик қилиш тартибини белгилайди.
2. Нотариал идораларнинг хизмат кўрсатувчи ташкилотлар билан ахборот алмашуви курьерлик хизмат орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида амалга оширилади.
Бунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Битимларни нотариал тасдиқлаш тартибини идоралараро электрон ҳамкорликни қўллаган ҳолда такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 27 февралдаги 106-сон қарорининг 3-бандига асосан Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида (Тошкент шаҳри бундан мустасно) идоралараро электрон тарзда ҳамкорлик қилиш тизими орқали қарздорликни аниқлаш электр ва газ таъминоти бўйича 2019 йил 1 январдан, иссиқлик таъминоти, сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариш хизматлари бўйича 2021 йил 1 январдан бошлаб амалга оширилади.
3. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш ушбу Регламентга 1-иловага мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
2-боб. Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олишда нотариуслар ва хизмат кўрсатувчи ташкилотларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби
4. Кўчмас мулк мулкдори ёки қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни ҳамда қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариуслар коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни курьерлик хизмати орқали ёки идоралараро электрон тизимлар орқали реал вақт режимида мустақил олади.
5. Нотариуслар коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотларни олиш учун ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг ҳар бирига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизим орқали электрон шаклда сўровнома билан мурожаат қилади.
6. Сўровномада қуйидагилар кўрсатилиши лозим:
сўров йўллаётган нотариал идора номи;
сўров йўллаётган нотариал идора манзили (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса);
сўровнома йўлланган сана ва қайд рақами;
сўров йўлланаётган хизмат кўрсатувчи ташкилот номи;
кўчмас мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентфиикация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи, СТИР);
кўчмас мулк кадастр рақами;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг Ф.И.Ш.;
сўровнома йўллаётган нотариал идора нотариусининг имзоси ва муҳри (агар сўровнома ёзма шаклда бўлса).
7. Сўровнома электрон тарзда расмийлаштирилганда идоралараро электрон тизим орқали реал вақт режимида жўнатилади.
8. Сўровномада маълумотлар тўлиқ бўлмаган тақдирда хизмат кўрсатувчи ташкилот маълумотномани беришни рад этади.
Бошқа асосларга кўра коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни беришни рад этиш қатъиян тақиқланади.
9. Нотариуснинг сўровномасига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар ушбу Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда, агар сўровнома:
курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда;
идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.
10. Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан бепул берилади.
11. Нотариус сўровномасига асосан бериладиган маълумотда қуйидагилар кўрсатилиши шарт:
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг номи;
хизмат кўрсатувчи ташкилотнинг манзили (агар жавоб ёзма шаклда бўлса);
маълумотнома тузилган сана ва қайд рақами;
маълумотнома юборилаётган нотариал идора;
кўчмас мулк мулкдори ҳақидаги маълумотлар (агар мулкдор жисмоний шахс бўлса, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, фамилияси, исми, отасининг исми, паспорт серияси, рақами, СТИР, юридик шахс бўлса, унинг номи, СТИР);
кўчмас мулкнинг кадастр маълумотлари (кўчмас мулк жойлашган манзил, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат реестридан реестр рақами ва кадастр рақами);
коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар, агар мавжуд бўлса суммаси кўрсатилган ҳолда;
хизмат кўрсатувчи ташкилот ходимининг лавозими ва Ф.И.О.;
имзо ва муҳр (агар жавоб ёзма шаклда бўлса).
3-боб. Якунловчи қоидалар
12. Нотўғри ва ёлғон маълумотлар тақдим этилгани учун ушбу маълумотларни тақдим этган шахслар жавоб берадилар.
13. Ушбу Регламент талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 1-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олиш
Босқичлар Субъектлар Тадбирлар Бажариш муддатлари 1-босқич Жисмоний ёки юридик шахс 1. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш ҳақида нотариусга мурожаат қилиш. 2. Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳужжатларни тақдим этиш. 1. Ўз хоҳишига кўра. 2. Мурожаат қилганда. 2-босқич Нотариус Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни сўраб хизмат кўрсатувчи ташкилотларга сўровнома юбориш. Ҳужжатлар тақдим этилганда 20 дақиқа ичида. 3-босқич Хизмат кўрсатувчи ташкилотлар Нотариус сўровига асосан коммунал хизматларидан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотни тақдим этиш. Агар сўровнома: курьерлик хизмати орқали юборилса — бир соат ичида; идоралараро электрон тизим орқали юборилса — зудлик билан реал вақт режимида. 4-босқич Нотариус Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини нотариал тасдиқлаш. Ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилганда 30 дақиқа ичида.
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 2-ИЛОВА
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш учун сўровнома шакли _____________________ сана _____________________________ _____________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили _____________________ қайд рақами _____________________________ _____________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот номи Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотларни олиш учун СЎРОВНОМА Кўчмас мулк мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами: 3. СТИР: Кўчмас мулк мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Номи: 2. СТИР: Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар 1. Кўчмас мулк жойлашган манзил: 2. Кўчмас мулк кадастр рақами: ____________________________ нотариус Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказиш шартномасини тасдиқлашда коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумотлар олишнинг маъмурий регламентига 3-ИЛОВА
Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида маълумот шакли _____________________ сана _____________________________ _____________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот номи _____________________ қайд рақами _____________________________ _____________________________ нотариал идоранинг номи ва манзили Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақида МАЪЛУМОТ Кўчмас мулк мулкдори — жисмоний шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Фамилияси, исми, отасининг исми: 2. Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, паспорт серияси, рақами: Кўчмас мулк мулкдори — юридик шахс тўғрисидаги маълумотлар 1. Номи: 2. СТИР: Кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар 1. Кўчмас мулк жойлашган манзил: 2. Турар жойга бўлган ҳуқуқ гувоҳномаси рақами ёки кадастр рақами: Коммунал хизматлардан қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги ҳақидаги маълумотлар 1. Истеъмолчининг шахсий ҳисоб рақами: 2. Қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслиги, агар мавжуд бўлса суммаси ____________________________ хизмат кўрсатувчи ташкилот мансабдор шахси лавозими, Ф.И.О. ____________________________ имзо ва муҳр (сўровнома ёзма шаклда бўлса)
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 14 сентябрь,
733-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
maʼmuriy reglamenti
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
MAʼMURIY REGLAMENTI
SXEMASI
Notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha bitimlarni tasdiqlashda davlat organlari va tashkilotlari bilan hamkorlik qilishning maʼmuriy reglamentlarini tasdiqlash toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nizolarning oldini olishga qaratilgan institut sifatida notariat tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-maydagi PQ-3741-son qaroriga muvofiq hamda notarial xizmatlar koʻrsatish tartibotini yanada takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nizolarning oldini olishga qaratilgan institut sifatida notariat tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-maydagi PQ-3741-son qarori bilan Notariatning faol modeli doirasida Notariuslar tomonidan bitimlarni tasdiqlashda “yagona darcha” tamoyili boʻyicha amalga oshiriladigan huquqiy va texnik tusdagi qoʻshimcha harakatlar roʻyxati maʼqullanganligi hamda 2019-yil 1-yanvardan boshlab amalga kiritilishi belgilanganligi maʼlumot uchun qabul qilinsin.
2. Quyidagilar tasdiqlansin va 2019-yil 1-yanvardan boshlab amalga kiritilsin:
Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olishning maʼmuriy reglamenti 1-ilovaga muvofiq;
Notarial harakatlarni amalga oshirishda biometrik va pasportga oid maʼlumotlarini tekshirishning maʼmuriy reglamenti 2-ilovaga muvofiq;
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti 3-ilovaga muvofiq;
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti 4-ilovaga muvofiq;
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti 5-ilovaga muvofiq;
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamenti 6-ilovaga muvofiq.
3. Belgilansinki, 2019-yil 1-yanvardan boshlab, notarial harakatni amalga oshirishda notariuslar Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Nizolarning oldini olishga qaratilgan institut sifatida notariat tizimini yanada takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 25-maydagi PQ-3741-son qaroriga 1-ilovada koʻrsatilgan maʼlumotlarni vakolatli davlat organlari va tashkilotlardan kuryerlik xizmati yoki idoralararo elektron tizim orqali oladilar.
4. Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi manfaatdor vazirliklar va idoralar bilan birgalikda ular qabul qilgan normativ-huquqiy hujjatlarni bir oy muddatda ushbu qarorga muvofiqlashtirsin.
5. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov va Oʻzbekiston Respublikasi adliya vaziri R.K. Davletov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qaroriga 1-ILOVA
Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqida maʼlumotlarni (jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, F.I.O, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti) (keyingi oʻrinlarda maʼlumot deb ataladi) olishda ichki ishlar organlari bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notariuslarning ichki ishlar organlari bilan axborotlar almashuvi kuryerlik xizmati orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
3. Maʼlumotlarni olish ushbu Reglament 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Turar joyda doimiy roʻyxatga olingan shaxslar haqida maʼlumot olishda notariuslar va ichki ishlar organlarining oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
4. Turar joy mulkdori yoki qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uning nomidan harakat qilishga vakolatli boʻlgan vakil turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlash uchun notariusga koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatlarni hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.
Bunda notarius maʼlumotni kuryerlik xizmati orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida mustaqil oladi.
5. Notariuslar maʼlumot olish uchun Reglamentga 2-ilovaga muvofiq turar joy joylashgan hududdagi ichki ishlar organiga kuryerlik xizmati orqali yozma shaklda yoki idoralararo elektron tizim orqali elektron shaklda soʻrovnoma bilan murojaat qiladi.
6. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yoʻllayotgan notarial idoraning nomi;
soʻrov yoʻllayotgan notarial idoraning manzili (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa);
soʻrovnoma yoʻllangan sana va qayd raqami;
soʻrov yoʻllanayotgan ichki ishlar organi nomi;
turar joy kadastr maʼlumotlari (turar joy joylashgan manzil, turar joy kadastr raqami);
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining F.I.O.;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining imzosi va muhri (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa).
7. Soʻrovnoma elektron tarzda rasmiylashtirilganda idoralararo elektron tizim orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
8. Soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan taqdirda ichki ishlar organi maʼlumotnomani berishni rad etadi.
Boshqa asoslarga koʻra maʼlumotnoma berishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
9. Notariusning soʻrovnomasiga asosan maʼlumot ichki ishlar organlari tomonidan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda, agar soʻrovnoma:
kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida yozma yoki elektron shaklda;
idoralararo elektron tizim orqali yuborilganda — zudlik bilan real vaqt rejimida elektron shaklda javob berishi shart.
10. Maʼlumotlar ichki ishlar organlari tomonidan bepul beriladi.
11. Notarius soʻrovnomasiga asosan beriladigan maʼlumotda quyidagilar koʻrsatilishi shart:
ichki ishlar organining nomi;
ichki ishlar organining manzili (agar javob yozma shaklda boʻlsa);
maʼlumotnoma tuzilgan sana va qayd raqami;
maʼlumotnoma yuborilayotgan notarial idora;
turar joy kadastr maʼlumotlari (turar joy joylashgan manzil, turar joy kadastr raqami);
turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlar (jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti);
ichki ishlar organi xodimining lavozimi va F.I.O.;
imzo va muhr (agar javob yozma shaklda boʻlsa).
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Ishonchsiz va buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar taqdim etilgani uchun ushbu maʼlumotlarni taqdim etgan shaxslar javob beradilar.
13. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlash haqida notariusga murojaat qilish. 2. Koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etish. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich Notarius Turar joy joylashgan ichki ishlar organiga kuryerlik xizmati yoki idoralararo elektron tizim orqali turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni soʻrab soʻrovnoma yuborish. Hujjatlar taqdim etilganda 20 daqiqa ichida. 3-bosqich Ichki ishlar organlari Notarius soʻroviga asosan turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotni taqdim etish. Agar soʻrovnoma: kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida; idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida. 4-bosqich Notarius Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlash. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda 30 daqiqa ichida.
Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun soʻrovnoma shakli _____________________ sana __________________________ __________________________ notarial idoraning nomi va manzili _____________________ qayd raqami __________________________ __________________________ ichki ishlar organining nomi Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqida maʼlumotlarni olish uchun SOʻROVNOMA Turar joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Turar joy joylashgan manzil: 2. Turar joyning kadastr raqami: ____________________________ notarius F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Turar joy oldi-sotdi shartnomasini notarial tasdiqlashda turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqida maʼlumot shakli _____________________ sana __________________________ __________________________ ichki ishlar organi nomi _____________________ qayd raqami __________________________ __________________________ notarial idoraning nomi va manzili Turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar haqida MAʼLUMOT Turar joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Turar joy joylashgan manzil: 2. Turar joyning kadastr raqami: Turar joyda yashash joyi boʻyicha roʻyxatdan oʻtgan shaxslar toʻgʻrisidagi maʼlumotlar Familiyasi, ismi, otasining ismi: Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti: 1. 2. ____________________________ ichki ishlar organi xodimi lavozimi F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qaroriga 2-ILOVA
Notarial harakatlarni amalga oshirishda biometrik va pasportga oid maʼlumotlarni tekshirishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha notarial harakatlarni amalga oshirishda biometrik, shuningdek, pasport maʼlumotlarni (familiyasi, ismi, otasining ismi, rasmi, barmoqlar izlari, pasport seriyasi va raqami, bergan organ, berilgan sana, yashash joyi boʻyicha manzili, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami) (keyingi oʻrinlarda shaxsga oid maʼlumotlar deb ataladi) tekshirishda ichki ishlar organlari hamda Oʻzbekiston Respublikasi Adliya vazirligi huzuridagi Personallashtirish agentligi (keyingi oʻrinlarda vakolatli organlar deb ataladi) bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notariuslarning vakolatli organlar bilan axborot almashuvi idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
3. Shaxsga oid maʼlumotlarni tekshirish ushbu Reglamentga ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Biometrik, shuningdek, pasportga oid maʼlumotlarni tekshirishda notariuslar va vakolatli organlarning oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
4. Notarial harakatni amalga oshirish uchun notariusga murojaat qilgan shaxslar pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni hamda muayyan notarial harakatni amalga oshirish uchun qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.
Bunda notarius shaxsga oid maʼlumotlarni notarial harakatni amalga oshirish vaqtida barmoq izlarini skaner qilish va ularni pasportdagi (fuqaroligi boʻlmagan shaxslarning biometrik harakatlanish hujjatidagi) biometrik maʼlumotlar bilan solishtirish orqali mustaqil tekshiradi.
5. Notarius shaxsga oid maʼlumotlarni tekshirish uchun idoralararo elektron tizim orqali notarial harakat ishtirokchisining jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqamini kiritgan holda vakolatli organlarga elektron soʻrov yuboradi.
6. Soʻrovnoma idoralararo elektron tizim orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
7. Soʻrovnomada maʼlumotlar notoʻgʻri kiritilganda, idoralararo elektron tizim maʼlumotni qaytadan kiritishni taklif etadi.
Notariusning soʻrovnomasiga asosan shaxsga oid maʼlumotlarni berishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
8. Notariusning soʻrovnomasiga vakolatli davlat organlari idoralararo elektron tizim orqali quyidagi shaxsga oid maʼlumotlarni taqdim etadi:
jismoniy shaxsning familiyasi, ismi, otasining ismi;
pasport seriyasi va raqami, uni bergan organ, berilgan sanasi;
yashash joyi boʻyicha manzili;
jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami.
9. Shaxsga oid maʼlumotlar vakolatli organlar tomonidan bepul beriladi.
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
10. Ishonchsiz va buzib koʻrsatilgan shaxsga oid maʼlumotlar taqdim etilgani uchun ushbu maʼlumotlarni taqdim etgan shaxslar javob beradilar.
11. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Notarial harakatlarni amalga oshirishda biometrik va pasport maʼlumotlarini tekshirishning maʼmuriy reglamentiga ILOVA
Notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha notarial harakatlarni amalga oshirishda biometrik, shuningdek, pasportga oid maʼlumotlarni tekshirish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Notarial harakatni amalga oshirish uchun notariusga murojaat qilish. 2. Pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni hamda notarial harakatning muayyan turini amalga oshirish uchun qonun hujjatlari bilan belgilangan hujjatlarni taqdim etish. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich Notarius Biometrik, shuningdek pasport maʼlumotlarini tekshirish uchun idoralararo elektron tizim orqali soʻrov yuborish. Notarial harakatni amalga oshirish jarayonida. 3-bosqich Vakolatli organlar Notariusning soʻrovnomasiga asosan idoralararo elektron tizim orqali maʼlumotlarni taqdim etish. Real vaqt rejimida. 4-bosqich Notarius Notarial harakatni amalga oshirish Notarial harakatni turiga qarab 15-30 daqiqa ichida.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qaroriga 3-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasi notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni (yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlarning tegishliligi va tarkibi, kadastr raqami va umumiy (yashash) maydoni hajmi, soni, koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi) (keyingi oʻrinlarda — yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumot) olishda Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Kadastr agentligining Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari (keyingi oʻrinlarda — Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari) bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notariuslarning Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
Bunda soʻrov bilan yuborilayotgan maʼlumotlar Kadastr va koʻchmas mulklarni roʻyxatdan oʻtkazish integratsion axborot tizimida (keyingi oʻrinlarda — Axborot tizimi) boʻlmaganligi aniqlangan taqdirda, uch kun ichida ushbu maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali taqdim etiladi.
3. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni olish ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumot olishda notariuslar va Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallarining oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
4. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar mulkdori yoki qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uning nomidan harakat qilishga vakolatli boʻlgan vakil koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash uchun notariusga koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatlarni hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.
Bunda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlarning toʻliq boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlash ishlarini amalga oshirishda maʼlumotlar notariuslarga kuryerlik xizmati yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida mustaqil taqdim etiladi.
5. Notariuslar yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotni olish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq kuryerlik xizmati orqali yozma yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali elektron shaklda soʻrovnoma bilan murojaat qiladi.
6. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora nomi;
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora manzili (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa);
soʻrovnoma yoʻllangan sana va qayd raqami;
soʻrov yoʻllanayotgan Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi;
koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari (koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar davlat reyestri raqami va kadastr raqami);
soʻrovnoma yoʻllangan notarial idora notariusining F.I.O.;
soʻrovnoma yoʻllagan notarial idora notariusining imzosi va muhri (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa).
7. Soʻrovnoma elektron tarzda rasmiylashtiriladi va “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
8. Soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan taqdirda Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali maʼlumotnomani berishni rad etadi.
Boshqa asoslarga koʻra yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumot berishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
9. Notariusning soʻrovnomasiga Davlat kadastrlari palatasining tuman (shahar) filiallari tomonidan ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda, agar soʻrovnoma:
kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida yozma yoki elektron shaklda;
“Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali yuborilganda — zudlik bilan real vaqt rejimida elektron shaklda javob yoʻllanadi.
Bunda soʻrov bilan yuborilayotgan maʼlumotlar Axborot tizimida boʻlmaganligi aniqlangan taqdirda, uch kun ichida ushbu maʼlumotlar “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi yoki kuryerlik xizmati orqali taqdim etiladi.
10. Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiallari tomonidan bepul beriladi.
11. Notarius soʻrovnomasiga asosan beriladigan maʼlumotda quyidagilar koʻrsatilishi shart:
Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi;
Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filialining manzili (agar javob yozma shaklda boʻlsa);
maʼlumotnoma tuzilgan sana va qayd raqami;
maʼlumotnoma yuborilayotgan notarial idora;
yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar mulkdori haqidagi maʼlumotlar (agar mulkdor jismoniy shaxs boʻlsa, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport yoki identifikatsiyalovchi ID-karta raqami, yuridik shaxs boʻlsa, uning nomi);
yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar kadastr maʼlumotlari (yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar tarkibi, joylashgan manzili, ularga boʻlgan huquq guvohnomasi raqami, kadastr raqami, umumiy (yashash) maydoni hajmi, kadastr qiymati);
koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot;
koʻchmas mulkka boʻlgan huquqlar toʻgʻrisida, ularning mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot.
Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali xodimining lavozimi va F.I.O.;
imzo va muhr (agar javob yozma shaklda boʻlsa).
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Ishonchsiz va buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar taqdim etilgani uchun ushbu maʼlumotlarni taqdim etgan shaxslar javob beradilar.
13. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlarni olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash haqida notariusga murojaat qilish. 1. Oʻz xohishiga koʻra 2. Koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etish. 2. Murojaat qilganda 2-bosqich Notarius Yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar joylashgan hududdagi Davlat kadastr palatasining tuman (shahar) filialiga kuryerlik xizmati yoki “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlarni soʻrab soʻrovnoma yuborish. Real vaqt rejimida 3-bosqich Davlat kadastr palatasining tuman (shahar) filiali Notarius soʻroviga asosan yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlarning tegishliligi va tarkibi, kadastr raqami va umumiy (yashash) maydoni hajmi, koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotni taqdim etish. Agar soʻrovnoma: kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida “Elektron hukumat” tizimining Idoralararo integratsiyalashuv platformasi orqali real vaqt rejimida 4-bosqich Notarius Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda 30 daqiqa ichida
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun soʻrovnoma shakli _____________________ _____________________ notarial tashkilotning nomi va manzili ____________________ Sana _____________________ qayd raqami ____________________ Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun SOʻROVNOMA Bino va inshoot toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq guvohnomasi raqami 2. Kadastr raqami _____________________ ____________________ Notarius F.I.O. QR-kod imzo va muhr (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda yer uchastkasi, bino va inshootlar hamda koʻp yillik dov-daraxtlar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Koʻchmas mulk haqida maʼlumot shakli _____________________ _____________________ Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali nomi _____________________ _____________________ Sana qayd raqami _____________________ notarial tashkilotning nomi va manzili Koʻchmas mulk haqida MAʼLUMOT Koʻchmas mulk mulkdori — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti 3. Yashash manzili Koʻchmas mulk mulkdori — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Nomi 2. STIR Koʻchmas mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Koʻchmas mulk joylashgan manzil 2. Koʻchmas mulkka boʻlgan huquq guvohnomasi raqami 3. Kadastr raqami 4. Koʻchmas mulk tarkibi 5. Umumiy maydoni hajmi 6. Yashash maydoni hajmi 7. Koʻchmas mulk inventar bahosi 8. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazishga taqiq va xatlov mavjud yoki mavjud emasligi ________________________ ___________________ Davlat kadastrlari palatasi tuman (shahar) filiali mansabdor shaxsi lavozimi, F.I.O. QR-kod imzo va muhr (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qaroriga 4-ILOVA
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishda tuman (shahar) hokimliklari (keyingi oʻrinlarda — vakolatli organ) bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notariuslarning vakolatli organ bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
3. Xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlarni olish ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumot olishda notariuslar va vakolatli organning oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
4. Xususiylashtirilgan turar joy mulkdori yoki qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uning nomidan harakat qilishga vakolatli boʻlgan vakili koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash uchun notariusga koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatlarni hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.
Bunda notarius xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqidagi maʼlumotni kuryerlik xizmati orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida mustaqil oladi.
5. Notariuslar xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotni olish uchun ushbu Reglamentning 2-ilovasiga muvofiq turar joy joylashgan hududdagi vakolatli organga kuryerlik xizmati orqali yozma shaklda yoki idoralararo elektron tizim orqali elektron shaklda soʻrovnoma bilan murojaat qiladi.
6. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora nomi;
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora manzili (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa);
soʻrovnoma yoʻllangan sana va qayd raqami;
soʻrov yoʻllanayotgan vakolatli organ nomi;
xususiylashtirilgan turar joy mulkdori haqidagi maʼlumotlar (jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti, yashash joyi boʻyicha manzili, STIR);
xususiylashtirilgan turar joy kadastr raqami;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining F.I.O.;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining imzosi va muhri (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa).
7. Soʻrovnoma elektron tarzda rasmiylashtirilganda idoralararo elektron tizim orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
8. Soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan taqdirda vakolatli organ maʼlumotnomani berishni rad etadi.
9. Notariusning soʻrovnomasiga vakolatli organ ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda, agar soʻrovnoma:
kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida yozma yoki elektron shaklda;
idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida elektron shaklda javob berishi shart.
10. Xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqidagi maʼlumotlar vakolatli organ tomonidan bepul beriladi.
11. Notarius soʻrovnomasiga asosan beriladigan maʼlumotda quyidagilar koʻrsatilishi shart:
vakolatli organning nomi;
vakolatli organning manzili (agar javob yozma shaklda boʻlsa);
maʼlumotnoma tuzilgan sana va qayd raqami;
maʼlumotnoma yuborilayotgan notarial idora;
xususiylashtirilgan turar joy mulkdori haqidagi maʼlumotlari (jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti, STIR);
xususiylashtirilgan turar joy haqidagi maʼlumotlar (turar joy joylashgan manzil, shuningdek, turar joyga mulk huquqini beruvchi hujjat turi, sanasi va raqami);
xususiylashtirilgan turar joyni xususiylashtirishda ishtirok etgan shaxslar haqidagi maʼlumot (familiyasi, ismi (mavjud boʻlsa), otasining ismi (mavjud boʻlsa) va tugʻilgan yili (mavjud boʻlsa);
vakolatli organ xodimining lavozimi va F.I.O.;
imzo va muhr (agar javob yozma shaklda boʻlsa).
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Ishonchsiz va buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar taqdim etilgani uchun ushbu maʼlumotlarni taqdim etgan shaxslar javob beradilar.
13. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash haqida notariusga murojaat qilish. 2. Koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatni taqdim etish. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich Notarius Xususiylashtirilgan turar joy joylashgan hududdagi vakolatli organ ga kuryerlik xizmati yoki idoralararo elektron tizim orqali xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlarni soʻrab soʻrovnoma yuborish. Hujjatlar taqdim etilganda 15 daqiqa ichida. 3-bosqich Vakolatli organ Notarius soʻroviga asosan xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqidagi maʼlumotni taqdim etish. Agar soʻrovnoma: kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida; idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida. 4-bosqich Notarius Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda 30 daqiqa ichida.
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun soʻrovnoma shakli _____________________ sana ________________________________ ________________________________ notarial idoraning nomi va manzili ______________________ qayd raqami ________________________________ ________________________________ vakolatli organ nomi Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlarni olish uchun SOʻROVNOMA Xususiylashtirilgan turar joy mulkdori — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti: 3. Doimiy yashash manzili: 4. STIR: Xususiylashtirilgan turar joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Turar joy joylashgan manzil: 2. Xususiylashtirilgan turar joy kadastr raqami: ____________________________ notarius F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Xususiylashtirilgan turar joyni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlashda xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida maʼlumot shakli _____________________ sana ________________________________ ________________________________ vakolatli organ nomi ______________________ qayd raqami ________________________________ ________________________________ notarial idoraning nomi va manzili Xususiylashtirishga rozilik bergan shaxslar haqida MAʼLUMOT Xususiylashtirilgan turar joy mulkdori — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami, uni bergan organ va berilgan vaqti: 3. Doimiy yashash manzili: 4. STIR: Xususiylashtirilgan turar joy toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Turar joy joylashgan manzil: 2. Turar joyga mulk huquqini beruvchi hujjat turi, sanasi va raqami: Xususiylashtirishda ishtirok etgan shaxslar haqidagi maʼlumot Familiyasi, ismi, otasining ismi Jismoniy shaxsning familiyasi, ismi (mavjud boʻlsa), otasining ismi (mavjud boʻlsa) va tugʻilgan yili (mavjud boʻlsa) 1. 2. ____________________________ vakolatli organ mansabdor shaxsi lavozimi, F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qaroriga 5-ILOVA
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlar olishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlarni olishda davlat xizmatlari markazlari bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notariuslarning davlat xizmatlari markazlari bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmati orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
3. Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olishda notariuslar va davlat xizmatlari markazlarining oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
4. Notarius yuridik shaxs ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxsning taʼsis hujjatlari bilan tanishib chiqishi, shuningdek, u qonun hujjatlarida belgilangan tartibda davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligini hamda amalga oshirilayotgan notarial harakatlar ularning taʼsis hujjatlariga muvofiq yoki muvofiq emasligini tekshiradi.
Bunda notarius yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni kuryerlik xizmat orqali yoki idoralararo elektron tizimlari orqali real vaqt rejimida mustaqil oladi.
5. Notariuslar yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq davlat xizmatlari markaziga kuryerlik xizmati orqali yozma shaklda yoki idoralararo elektron tizim orqali elektron shaklda soʻrovnoma bilan murojaat qiladi.
6. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora nomi;
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora manzili (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa);
soʻrovnoma yoʻllangan sana va qayd raqami;
soʻrov yoʻllanayotgan davlat xizmatlari markazi nomi;
yuridik shaxs STIRi;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining F.I.O.;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining imzosi va muhri (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa).
7. Soʻrovnoma elektron tarzda rasmiylashtirilganda idoralararo elektron tizim orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
8. Soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan taqdirda davlat xizmatlari markazi maʼlumotnomani berishni rad etadi.
Boshqa asoslarga koʻra yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni berishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
9. Notariusning soʻrovnomasiga davlat xizmatlari markazlari ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda, agar soʻrovnoma:
kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida yozma yoki elektron shaklda;
idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida elektron shaklda javob berishi shart.
10. Yuridik shaxs haqidagi maʼlumotlar davlat xizmatlari markazlari tomonidan bepul beriladi.
11. Notarius soʻrovnomasiga asosan beriladigan maʼlumotda quyidagilar koʻrsatilishi shart:
davlat xizmatlari markazining nomi;
davlat xizmatlari markazi manzili (agar javob yozma shaklda boʻlsa);
maʼlumotnoma tuzilgan sana va qayd raqami;
maʼlumotnoma yuborilayotgan notarial idora;
yuridik shaxs haqidagi maʼlumotlar (yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasi, taʼsis hujjatlari, ularga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar bilan, STIR);
davlat xizmatlari markazi xodimining lavozimi va F.I.O.;
imzo va muhr (agar javob yozma shaklda boʻlsa).
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Ishonchsiz va buzib koʻrsatilgan maʼlumotlar taqdim etilgani uchun ushbu maʼlumotlarni taqdim etgan shaxslar javob beradilar.
13. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlar olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Notarial harakatni amalga oshirish uchun notariusga murojaat qilish. 2. Vakil vakolatini tasdiqlaydigan hujjat bilan yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisidagi guvohnomasini taqdim etish. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich Notarius Yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni soʻrab soʻrovnoma yuborish. Hujjatlar taqdim etilganda 15 daqiqa ichida. 3-bosqich Davlat xizmatlari markazlari Notarius soʻroviga asosan yuridik shaxs haqidagi maʼlumotni taqdim etish. Agar soʻrovnoma: kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida; idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida. 4-bosqich Notarius Notarial harakatni amalga oshirish. Notarial harakatni turiga qarab 15-30 daqiqa ichida.
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun soʻrovnoma shakli _____________________ sana __________________________ __________________________ notarial idoraning nomi va manzili _____________________ qayd raqami __________________________ __________________________ davlat xizmatlari markazi nomi Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqidagi maʼlumotlarni olish uchun SOʻROVNOMA Yuridik shaxs toʻgʻrisida maʼlumotlar 1. STIR: ____________________________ notarius F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Yuridik shaxslar ishtirokidagi notarial harakatlarni amalga oshirishda yuridik shaxslar haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Yuridik shaxslar haqidagi maʼlumot shakli _____________________ sana __________________________ __________________________ davlat xizmatlari markazi nomi _____________________ qayd raqami __________________________ __________________________ notarial idoraning nomi va manzili Yuridik shaxslar haqida MAʼLUMOT Yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Nomi va tashkiliy huquqiy shakli: 2. Yuridik shaxsning davlat roʻyxatidan oʻtkazilganligi toʻgʻrisida guvohnomasi 3. Taʼsis hujjatlari: 4. Taʼsis hujjatlariga kiritilgan oʻzgartirish va qoʻshimchalar 5. Joylashgan joyi (pochta manzili): 6. STIR: ____________________________ davlat xizmatlari markazi mansabdor shaxsi lavozimi, F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 14-sentabrdagi 733-son qaroriga 6-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olishning
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Ushbu Reglament notariatning faol modeli doirasida notariuslar tomonidan “yagona darcha” tamoyili boʻyicha koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda elektr, gaz, issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarish xizmatlari (keyingi oʻrinlarda kommunal xizmatlar deb ataladi) boʻyicha qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni olishda issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti idoralari hamda oqova suvlarni chiqarish xizmatlari (keyingi oʻrinlarda xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar deb ataladi) bilan hamkorlik qilish tartibini belgilaydi.
2. Notarial idoralarning xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar bilan axborot almashuvi kuryerlik xizmat orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida amalga oshiriladi.
Bunda, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Bitimlarni notarial tasdiqlash tartibini idoralararo elektron hamkorlikni qoʻllagan holda takomillashtirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2017-yil 27-fevraldagi 106-son qarorining 3-bandiga asosan Oʻzbekiston Respublikasining barcha hududida (Toshkent shahri bundan mustasno) idoralararo elektron tarzda hamkorlik qilish tizimi orqali qarzdorlikni aniqlash elektr va gaz taʼminoti boʻyicha 2019-yil 1-yanvardan, issiqlik taʼminoti, suv taʼminoti va oqova suvlarni chiqarish xizmatlari boʻyicha 2021-yil 1-yanvardan boshlab amalga oshiriladi.
3. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni olish ushbu Reglamentga 1-ilovaga muvofiq sxema boʻyicha amalga oshiriladi.
2-bob. Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni olishda notariuslar va xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarining oʻzaro hamkorlik qilishi tartibi
4. Koʻchmas mulk mulkdori yoki qonun hujjatlarida belgilangan tartibda uning nomidan harakat qilishga vakolatli boʻlgan vakil Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash uchun DNIga koʻchmas mulkka egalik huquqini tasdiqlovchi hujjat bilan birgalikda pasport yoki shaxsni tasdiqlovchi boshqa hujjatlarni hamda qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etadi.
Bunda notariuslar kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotlarni kuryerlik xizmati orqali yoki idoralararo elektron tizimlar orqali real vaqt rejimida mustaqil oladi.
5. Notariuslar kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotlarni olish uchun ushbu Reglamentga 2-ilovaga muvofiq xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning har biriga kuryerlik xizmati orqali yozma shaklda yoki idoralararo elektron tizim orqali elektron shaklda soʻrovnoma bilan murojaat qiladi.
6. Soʻrovnomada quyidagilar koʻrsatilishi lozim:
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora nomi;
soʻrov yoʻllayotgan notarial idora manzili (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa);
soʻrovnoma yoʻllangan sana va qayd raqami;
soʻrov yoʻllanayotgan xizmat koʻrsatuvchi tashkilot nomi;
koʻchmas mulk mulkdori haqidagi maʼlumotlar (agar mulkdor jismoniy shaxs boʻlsa, jismoniy shaxsning shaxsiy identfiikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport seriyasi, raqami, STIR, yuridik shaxs boʻlsa, uning nomi, STIR);
koʻchmas mulk kadastr raqami;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining F.I.Sh.;
soʻrovnoma yoʻllayotgan notarial idora notariusining imzosi va muhri (agar soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa).
7. Soʻrovnoma elektron tarzda rasmiylashtirilganda idoralararo elektron tizim orqali real vaqt rejimida joʻnatiladi.
8. Soʻrovnomada maʼlumotlar toʻliq boʻlmagan taqdirda xizmat koʻrsatuvchi tashkilot maʼlumotnomani berishni rad etadi.
Boshqa asoslarga koʻra kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni berishni rad etish qatʼiyan taqiqlanadi.
9. Notariusning soʻrovnomasiga xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar ushbu Reglamentga 3-ilovaga muvofiq shaklda, agar soʻrovnoma:
kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida yozma yoki elektron shaklda;
idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida elektron shaklda javob berishi shart.
10. Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotlar xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar tomonidan bepul beriladi.
11. Notarius soʻrovnomasiga asosan beriladigan maʼlumotda quyidagilar koʻrsatilishi shart:
xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning nomi;
xizmat koʻrsatuvchi tashkilotning manzili (agar javob yozma shaklda boʻlsa);
maʼlumotnoma tuzilgan sana va qayd raqami;
maʼlumotnoma yuborilayotgan notarial idora;
koʻchmas mulk mulkdori haqidagi maʼlumotlar (agar mulkdor jismoniy shaxs boʻlsa, jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, familiyasi, ismi, otasining ismi, pasport seriyasi, raqami, STIR, yuridik shaxs boʻlsa, uning nomi, STIR);
koʻchmas mulkning kadastr maʼlumotlari (koʻchmas mulk joylashgan manzil, koʻchmas mulk obyektlariga boʻlgan huquqlar davlat reyestridan reyestr raqami va kadastr raqami);
kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotlar, agar mavjud boʻlsa summasi koʻrsatilgan holda;
xizmat koʻrsatuvchi tashkilot xodimining lavozimi va F.I.O.;
imzo va muhr (agar javob yozma shaklda boʻlsa).
3-bob. Yakunlovchi qoidalar
12. Notoʻgʻri va yolgʻon maʼlumotlar taqdim etilgani uchun ushbu maʼlumotlarni taqdim etgan shaxslar javob beradilar.
13. Ushbu Reglament talablari buzilishida aybdor boʻlgan shaxslar qonun hujjatlarida belgilangan tartibda javob beradilar.
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 1-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olish
Bosqichlar Subyektlar Tadbirlar Bajarish muddatlari 1-bosqich Jismoniy yoki yuridik shaxs 1. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash haqida notariusga murojaat qilish. 2. Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash uchun qonun hujjatlarida nazarda tutilgan hujjatlarni taqdim etish. 1. Oʻz xohishiga koʻra. 2. Murojaat qilganda. 2-bosqich Notarius Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni soʻrab xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlarga soʻrovnoma yuborish. Hujjatlar taqdim etilganda 20 daqiqa ichida. 3-bosqich Xizmat koʻrsatuvchi tashkilotlar Notarius soʻroviga asosan kommunal xizmatlaridan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotni taqdim etish. Agar soʻrovnoma: kuryerlik xizmati orqali yuborilsa — bir soat ichida; idoralararo elektron tizim orqali yuborilsa — zudlik bilan real vaqt rejimida. 4-bosqich Notarius Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini notarial tasdiqlash. Hujjatlar toʻliq taqdim etilganda 30 daqiqa ichida.
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 2-ILOVA
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni olish uchun soʻrovnoma shakli _____________________ sana _____________________________ _____________________________ notarial idoraning nomi va manzili _____________________ qayd raqami _____________________________ _____________________________ xizmat koʻrsatuvchi tashkilot nomi Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlarni olish uchun SOʻROVNOMA Koʻchmas mulk mulkdori — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami: 3. STIR: Koʻchmas mulk mulkdori — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Nomi: 2. STIR: Koʻchmas mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Koʻchmas mulk joylashgan manzil: 2. Koʻchmas mulk kadastr raqami: ____________________________ notarius F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Koʻchmas mulkni boshqa shaxsga oʻtkazish shartnomasini tasdiqlashda kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumotlar olishning maʼmuriy reglamentiga 3-ILOVA
Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida maʼlumot shakli _____________________ sana _____________________________ _____________________________ xizmat koʻrsatuvchi tashkilot nomi _____________________ qayd raqami _____________________________ _____________________________ notarial idoraning nomi va manzili Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqida MAʼLUMOT Koʻchmas mulk mulkdori — jismoniy shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Familiyasi, ismi, otasining ismi: 2. Jismoniy shaxsning shaxsiy identifikatsiya raqami, pasport seriyasi, raqami: Koʻchmas mulk mulkdori — yuridik shaxs toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Nomi: 2. STIR: Koʻchmas mulk toʻgʻrisidagi maʼlumotlar 1. Koʻchmas mulk joylashgan manzil: 2. Turar joyga boʻlgan huquq guvohnomasi raqami yoki kadastr raqami: Kommunal xizmatlardan qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi haqidagi maʼlumotlar 1. Isteʼmolchining shaxsiy hisob raqami: 2. Qarzdorlik mavjud yoki mavjud emasligi, agar mavjud boʻlsa summasi ____________________________ xizmat koʻrsatuvchi tashkilot mansabdor shaxsi lavozimi, F.I.O. ____________________________ imzo va muhr (soʻrovnoma yozma shaklda boʻlsa)
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 14-sentabr,
733-son