UzbekAI

← Qonunlar

📅 2018-yil 18-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari

Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.

Yordam | Arxiv | Atamalar | Statistika | API | Havola yuborish | Sayt haqida | Shartlar

← Қонунлар

📅 2018 йил 18 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари

Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.

Ёрдам | Архив | Атамалар | Статистика | API | Ҳавола юбориш | Сайт ҳақида | Шартлар

← Законы

📅 18 сентября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров

Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.

Помощь | Архив | Термины | Статистика | API | Предложить ссылку | О сайте | Условия

← Laws

📅 18 September 2018 · Cabinet of Ministers resolutions

Official text. Official document. Editorial notes are not included.

Help | Archive | Glossary | Stats | API | Submit | About | Terms

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ДАСТУРИ

Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастури ижросини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар ногиронлиги бўлган шахсларга кўрсатиладиган ахборот-кутубхона хизмати сифатини яхшилаш, уларнинг ахборотга бўлган талабини қондириш ва бўш вақтларини мазмунли ўтишини таъминлаш борасида асосий вазифалар этиб белгилансин:

ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш, уларнинг маданий эҳтиёжларини қондириш учун замонавий, юқори самарали ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда қулай шарт-шароитлар яратиш, уларнинг мунтазам ва мустақил равишда билимини оширишга кўмаклашиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларнинг ахборот-кутубхона фондини миллий ва чет эл нашрлари билан тизимли равишда бойитиб бориш;

ахборот-кутубхона муассасаларига келишга имконияти йўқ фойдаланувчилар учун Интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали аудио китоблардан фойдаланиш тизимини йўлга қўйиш ҳамда кўчма кутубхоналар ташкил этиш;

ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасалари учун кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини оширишнинг аниқ тизим ҳамда механизмларини яратиш ва амалга ошириш.

2. Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:

бир ой муддатда Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳаларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини ишлаб чиқсин;

2018 йил 1 октябргача Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳаларининг техник-иқтисодий ҳисоб-китобларини экспертизадан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлигининг «Шаҳарсозлик ҳужжатлари экспертизаси» давлат унитар корхонасига киритсин.

4. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда:

2018 йил 1 ноябргача Қорақалпоғистон Республикаси, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналари лойиҳалари белгиланган тартибда 2019 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш дастури лойиҳаси режасига киритилишини таъминласин;

2020 — 2024 йилларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг соҳавий ривожланиш концепциясини ва лойиҳалар портфелини ишлаб чиқсин, бунда республикадаги кўзи ожизлар кутубхоналарини ривожлантиришни назарда тутсин ва 2019 йил 1 апрелгача тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

лойиҳа портфелини ишлаб чиқишда Республика Марказий кўзи ожизлар кутубхонаси, Бухоро, Жиззах, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида янги қуриладиган кўзи ожизлар кутубхоналарини қуриш ҳамда Андижон, Қашқадарё, Наманган, Сурхондарё ва Фарғона вилоятлари кўзи ожизлар кутубхоналари биноларини реконструкция қилиш ва жиҳозлашни назарда тутсин.

5. Қуйидагилар Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:

Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги кўзи ожизлар кутубхоналари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш ишлари бўйича келгуси йилларда Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурлари доирасида ажратиладиган марказлаштирилган капитал қўйилма маблағлари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларидаги кўзи ожизлар кутубхоналари филиаллари биноларини қуриш, реконструкция қилиш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг қўшимча манбалари;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрининг туман (шаҳар)ларидаги кўзи ожизлар кутубхоналари филиаллари биноларини жиҳозлаш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари маблағлари;

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари;

юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари;

хорижий кредитлар ва грантлар ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

Кўзи ожизлар кутубхоналарини жорий сақлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.

6. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги объектларда амалга ошириладиган қурилиш-монтаж ишларининг бажарилиши сифати устидан давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.

7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Б.С. Сайфуллаев зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 сентябрдаги 739-сон қарорига ИЛОВА

Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш ҳамда кўзи ожизлар кутубхоналари фаолиятини ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс

Т/р Чора-тадбирлар номи Бажариш муддати Молиялаштириш манбалари Бажариш учун масъуллар I. Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатишга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш 1. Ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатадиган ахборот-кутубхона муассасаларини (кейинги ўринларда махсус ахборот-кутубхона муассасалари деб аталади) жиҳозлаш, адабиётлар ва замонавий технологиялар билан таъминлаш меъёрларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил ноябрь — Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 2. Республикадаги барча турдаги ахборот-кутубхона муассасаларида, шу жумладан, кўзи ожизлар кутубхоналарида ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил декабрь ­­­— Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 3. Кўзи ожизлар кутубхоналари тўғрисида янгиланган намунавий низом лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. 2018 йил декабрь — Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 4. Республикадаги барча турдаги ахборот-кутубхона муассасалари, шу жумладан, кўзи ожизлар кутубхоналари биноларини қуриш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича техник талабларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Бунда, «Инсонларнинг ҳаёти ва фаолияти муҳитини, ногиронлар эҳтиёжини ва аҳолининг кам ҳаракатланувчи гуруҳларини ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаш» талабларига риоя этиш. 2019 йил март ­­­— Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 5. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. 2018 йил ноябрь ­­­— Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар II. Ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш 6. Республикадаги барча турдаги ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ногиронлиги бўлган шахсларга ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш сифатини янада яхшилашга қаратилган чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш. Бунда, ахборот-кутубхона муассасаларида ногиронлиги бўлган шахсларга зарур шароитлар ва қулайликлар яратиш, уларнинг ахборотга бўлган талабини тўлақонли қондириш ҳамда бўш вақтлари мазмунли ўтишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш. режа ишлаб чиқиш — бир ой муддатда, амалга ошириш — режа асосида Ижрочилар маблағлари Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 7. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари томонидан ахборот-кутубхона хизмати кўрсатиш учун ногиронлиги бўлган шахслар тўлиқ қамраб олинишини таъминлаш мақсадида республикадаги 1, 2 ва 3-гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг рўйхатини шакллантириш, рўйхатни ҳар уч йилда янгилаб бориш. Шакллантирилган рўйхат асосида 250 нафар кўзи ожиз ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган туман (шаҳар)ларда янги кўзи ожизлар кутубхонаси филиалларини ташкил этиш чораларини кўриш. 2018 йилдан бошлаб ҳар уч йилда ҳар йил якунида — ­­­Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Маданият вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 8. Кўзи ожизлар кутубхоналарида ногиронлиги бўлган шахслар учун компьютер саводхонлиги бўйича махсус тўгараклар ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини самарали йўлга қўйиш. 2018 — 2022 йиллар мобайнида Ижрочилар маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 9. Ногиронлиги бўлган китобхонлар ўртасида «Энг фаол китобхон», «Брайль ёзувида тез ва ифодали ўқувчи китобхон», «Энг яхши китобхон оила» каби кўрик-танловларни ташкил этиш учун танлов низомларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. Мазкур кўрик-танловларни тасдиқланган низом асосида мунтазам ва босқичма-босқич ўтказиб бориш. 2019 йил март белгиланган муддатларда Ижрочилар маблағлари Маданият вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар III. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш, моддий-техника базасини яхшилаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш, китоб фондларини бойитиш ва янгилаб бориш 10. Кўзи ожизлар кутубхоналари ва уларнинг филиаллари фондининг сақланиши, уларни ҳарорат, намлик ва ёруғликнинг таъсирини мунтазам назорат қилиб борадиган жиҳозлар билан таъминлаш. Кўзи ожизлар кутубхоналари ва уларнинг филиалларида хавфсизликни таъминлаш мақсадида видеокузатув мосламалари, сигнализация тизимларини ўрнатиш. 2018 — 2022 йиллар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари 11. Ахборот-кутубхона муассасаларига келишга имконияти бўлмаган фойдаланувчилар учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Интернет жаҳон ахборот тармоғи миллий сегментидаги электрон кутубхона веб-ресурсларини ташкил этиш. 2018 — 2022 йилларда режа асосида Ижрочилар маблағлари, грантлар, хайрия маблағлари Матбуот ва ахборот агентлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Маданият вазирлиги, манфаатдор вазирликларва идоралар 12. Марказий кўзи ожизлар кутубхонасида Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун типография ҳамда аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясини ташкил этиш. 2019 йил март Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги 13. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кўзи ожизлар кутубхоналари томонидан туман (шаҳар) кутубхоналарини китоблар билан ўз вақтида таъминлаш ҳамда кўчма кутубхоналар ташкил этиш мақсадида улардаги мавжуд автотранспорт воситаларини белгиланган тартибда сотиш ва сотишдан тушган тушумнинг етмаган қисмини қоплаш ҳисобига уларни15 та янги «Дамас» автомашинаси билан таъминлаш. 2019 йил июль Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси Матбуот ва ахборот агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Маданият вазирлиги 14. Кўзи ожизлар кутубхоналари фондининг махсус электрон каталогини яратиш ва мунтазам равишда янгилаб бориш учун замонавий компьютер техникаси, юқори аниқликдаги махсус сканер ва бошқа техник жиҳозлар билан таъминлаш. 2020 йил июль Ўзбекистон Миллий кутубхонаси — ахборот ресурс маркази ҳузуридаги бюджетдан ташқари Ахборот-кутубхона муассасаларини ривожлантириш жамғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Матбуот ва ахборот агентлиги, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси, Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 15. Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонасида қорақалпоқ тилига ихтисослаштирилган Брайль ёзувида адабиётлар чоп этиш учун мини типография ҳамда аудио китоблар яратиш мақсадида овоз ёзиш студиясини ташкил этиш. 2020 йил сентябрь Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари Маданият вазирлиги, Молия вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги IV. Махсус ахборот-кутубхона муассасаларининг кадрлар ва касбий салоҳиятини мустаҳкамлаш, уларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва рағбатлантириш 16. Махсус ахборот-кутубхона муассасаларида фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ёш мутахассисларни қўллаб- қувватлаш, уларнинг шарт-шароитларини яхшилаш мақсадида жойларда имтиёзли ипотека кредитлари ҳисобига уй-жойлар ажратиш. 2018 — 2022 йиллар мобайнида — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги 17. Махсус ахборот-кутубхона муассасаларининг кадрлар билан таъминланганлиги ҳолатини чуқур ўрганиш, шунингдек, уларнинг истиқболли талаб-эҳтиёжидан келиб чиқиб тегишли олий таълим ва ўрта махсус таълим муассасаларида кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш, малакасини ошириш ва олий таълим муассасаларида кутубхоначилик соҳаси бўйича сиртқи бўлим очиш юзасидан таклиф киритиш. 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб ҳар йили — Маданият вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 18. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этиш. Шу жумладан, ходимларни аттестациядан ўтказиш, уларнинг малака ва билимини баҳолаш. 2019 йил июль — Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 19. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари мутахассисларини замонавий фан ютуқларидан, хорижий тажрибадан хабардор қилиб бориш мақсадида: жаҳондаги мавжуд ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатувчи кутубхоналар билан ҳамкорликда республикада халқаро илмий-амалий конференциялар, форумлар, семинарлар ва маҳорат дарсларини ўтказиш; хорижда тажриба алмашиш ва малака ошириш тизимини йўлга қўйиш, халқаро миқёсдаги илмий-амалий семинарлар, конференцияларда соҳанинг етук мутахассислари иштирокини таъминлаш; халқаро алоқаларни кучайтириш. мунтазам равишда Ижрочилар маблағлари, грантлар, ҳомийлик хайриялари Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирликлар ва идоралар 20. Махсус ахборот-кутубхона муассасалари ходимлари ўртасида «Йилнинг энг яхши кутубхоначиси» республика кўрик-танловларини ташкил этиш ва юқори савияда ўтказиш ҳамда ғолибларни муносиб тақдирлаш. ҳар йили Ижрочилар маблағлари Маданият вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ

Тошкент ш.,

2018 йил 18 сентябрь,

739-сон

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.09.2018 й., 09/18/739/1890-сон)

lex.uz

Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining

qarori

CHORA-TADBIRLAR DASTURI

Nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tizimini takomillashtirish toʻgʻrisida

Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining 2018-yil 22-yanvardagi PF-5308-son Farmoni bilan tasdiqlangan 2017 — 2021-yillarda Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirishning beshta ustuvor yoʻnalishi boʻyicha Harakatlar strategiyasini “Faol tadbirkorlik, innovatsion gʻoyalar va texnologiyalarni qoʻllab-quvvatlash yili”da amalga oshirishga oid Davlat dasturi ijrosini taʼminlash hamda nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tizimini takomillashtirish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:

1. Quyidagilar nogironligi boʻlgan shaxslarga koʻrsatiladigan axborot-kutubxona xizmati sifatini yaxshilash, ularning axborotga boʻlgan talabini qondirish va boʻsh vaqtlarini mazmunli oʻtishini taʼminlash borasida asosiy vazifalar etib belgilansin:

nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish, ularning madaniy ehtiyojlarini qondirish uchun zamonaviy, yuqori samarali axborot-kommunikatsiya texnologiyalaridan foydalangan holda qulay shart-sharoitlar yaratish, ularning muntazam va mustaqil ravishda bilimini oshirishga koʻmaklashish;

nogironligi boʻlgan shaxslarga xizmat koʻrsatadigan axborot-kutubxona muassasalarining moddiy-texnika bazasini mustahkamlash, ularning axborot-kutubxona fondini milliy va chet el nashrlari bilan tizimli ravishda boyitib borish;

axborot-kutubxona muassasalariga kelishga imkoniyati yoʻq foydalanuvchilar uchun Internet jahon axborot tarmogʻi orqali audio kitoblardan foydalanish tizimini yoʻlga qoʻyish hamda koʻchma kutubxonalar tashkil etish;

nogironligi boʻlgan shaxslarga xizmat koʻrsatadigan axborot-kutubxona muassasalari uchun kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirishning aniq tizim hamda mexanizmlarini yaratish va amalga oshirish.

2. Nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda koʻzi ojizlar kutubxonalari faoliyatini rivojlantirish va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturi ilovaga muvofiq tasdiqlansin.

3. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi:

bir oy muddatda Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Sirdaryo va Xorazm viloyatlarida yangi quriladigan koʻzi ojizlar kutubxonalari loyihalarining texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini ishlab chiqsin;

2018-yil 1-oktabrgacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Sirdaryo va Xorazm viloyatlarida yangi quriladigan koʻzi ojizlar kutubxonalari loyihalarining texnik-iqtisodiy hisob-kitoblarini ekspertizadan oʻtkazish uchun Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligining “Shaharsozlik hujjatlari ekspertizasi” davlat unitar korxonasiga kiritsin.

4. Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligi Investitsiyalar boʻyicha davlat qoʻmitasi bilan birgalikda:

2018-yil 1-noyabrgacha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, Sirdaryo va Xorazm viloyatlarida yangi quriladigan koʻzi ojizlar kutubxonalari loyihalari belgilangan tartibda 2019-yilga moʻljallangan Oʻzbekiston Respublikasini rivojlantirish dasturi loyihasi rejasiga kiritilishini taʼminlasin;

2020 — 2024-yillarda Oʻzbekiston Respublikasi Madaniyat vazirligining sohaviy rivojlanish konsepsiyasini va loyihalar portfelini ishlab chiqsin, bunda respublikadagi koʻzi ojizlar kutubxonalarini rivojlantirishni nazarda tutsin va 2019-yil 1-aprelgacha tasdiqlash uchun Vazirlar Mahkamasiga kiritsin;

loyiha portfelini ishlab chiqishda Respublika Markaziy koʻzi ojizlar kutubxonasi, Buxoro, Jizzax, Navoiy, Toshkent viloyatlari va Toshkent shahrida yangi quriladigan koʻzi ojizlar kutubxonalarini qurish hamda Andijon, Qashqadaryo, Namangan, Surxondaryo va Fargʻona viloyatlari koʻzi ojizlar kutubxonalari binolarini rekonstruksiya qilish va jihozlashni nazarda tutsin.

5. Quyidagilar Nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda koʻzi ojizlar kutubxonalari faoliyatini rivojlantirish va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks chora-tadbirlar dasturini moliyalashtirish manbalari etib belgilansin:

Oʻzbekiston Respublikasining Davlat budjeti mablagʻlari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahridagi koʻzi ojizlar kutubxonalari binolarini qurish, rekonstruksiya qilish va jihozlash ishlari boʻyicha kelgusi yillarda Oʻzbekiston Respublikasining rivojlanish davlat dasturlari doirasida ajratiladigan markazlashtirilgan kapital qoʻyilma mablagʻlari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining tuman (shahar)laridagi koʻzi ojizlar kutubxonalari filiallari binolarini qurish, rekonstruksiya qilish boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlarining qoʻshimcha manbalari;

Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahrining tuman (shahar)laridagi koʻzi ojizlar kutubxonalari filiallari binolarini jihozlash boʻyicha Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari mablagʻlari;

Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi — axborot resurs markazi huzuridagi budjetdan tashqari Axborot-kutubxona muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi mablagʻlari;

yuridik va jismoniy shaxslarning homiylik xayriyalari;

xorijiy kreditlar va grantlar hamda qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar.

Koʻzi ojizlar kutubxonalarini joriy saqlash bilan bogʻliq xarajatlar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobiga amalga oshiriladi.

6. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi obyektlarda amalga oshiriladigan qurilish-montaj ishlarining bajarilishi sifati ustidan davlat arxitektura-qurilish nazoratini oʻrnatsin.

7. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi madaniyat vaziri B.S. Sayfullayev zimmasiga hamda Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining Madaniyat, sanʼat va yoshlar siyosati masalalari axborot-tahlil departamentiga yuklansin.

Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 18-sentabrdagi 739-son qaroriga ILOVA

Nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tizimini takomillashtirish hamda koʻzi ojizlar kutubxonalari faoliyatini rivojlantirish va ularning moddiy-texnika bazasini mustahkamlash boʻyicha kompleks

T/r Chora-tadbirlar nomi Bajarish muddati Moliyalashtirish manbalari Bajarish uchun masʼullar I. Nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatishga oid normativ-huquqiy bazani takomillashtirish 1. Nogironligi boʻlgan shaxslarga xizmat koʻrsatadigan axborot-kutubxona muassasalarini (keyingi oʻrinlarda maxsus axborot-kutubxona muassasalari deb ataladi) jihozlash, adabiyotlar va zamonaviy texnologiyalar bilan taʼminlash meʼyorlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil noyabr — Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, Moliya vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 2. Respublikadagi barcha turdagi axborot-kutubxona muassasalarida, shu jumladan, koʻzi ojizlar kutubxonalarida nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tartibini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil dekabr ­­­— Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 3. Koʻzi ojizlar kutubxonalari toʻgʻrisida yangilangan namunaviy nizom loyihasini ishlab chiqish va tasdiqlash. 2018-yil dekabr — Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 4. Respublikadagi barcha turdagi axborot-kutubxona muassasalari, shu jumladan, koʻzi ojizlar kutubxonalari binolarini qurish, rekonstruksiya qilish va jihozlash boʻyicha texnik talablarni ishlab chiqish va tasdiqlash. Bunda, “Insonlarning hayoti va faoliyati muhitini, nogironlar ehtiyojini va aholining kam harakatlanuvchi guruhlarini hisobga olgan holda loyihalash” talablariga rioya etish. 2019-yil mart ­­­— Matbuot va axborot agentligi, Madaniyat vazirligi, Qurilish vazirligi, Oʻzbekiston koʻzi ojizlar jamiyati, manfaatdor vazirliklar va idoralar 5. Maxsus axborot-kutubxona muassasalari mutaxassislarini tayyorlash, qayta tayyorlash va malakasini oshirish boʻyicha takliflarni ishlab chiqish hamda Vazirlar Mahkamasiga kiritish. 2018-yil noyabr ­­­— Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar II. Nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish tizimini takomillashtirish 6. Respublikadagi barcha turdagi axborot-kutubxona muassasalari tomonidan nogironligi boʻlgan shaxslarga axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish sifatini yanada yaxshilashga qaratilgan chora-tadbirlar rejasini ishlab chiqish va amalga oshirilishini taʼminlash. Bunda, axborot-kutubxona muassasalarida nogironligi boʻlgan shaxslarga zarur sharoitlar va qulayliklar yaratish, ularning axborotga boʻlgan talabini toʻlaqonli qondirish hamda boʻsh vaqtlari mazmunli oʻtishini taʼminlashga alohida eʼtibor qaratish. reja ishlab chiqish — bir oy muddatda, amalga oshirish — reja asosida Ijrochilar mablagʻlari Matbuot va axborot agentligi, Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 7. Maxsus axborot-kutubxona muassasalari tomonidan axborot-kutubxona xizmati koʻrsatish uchun nogironligi boʻlgan shaxslar toʻliq qamrab olinishini taʼminlash maqsadida respublikadagi 1, 2 va 3-guruh nogironligi boʻlgan shaxslarning roʻyxatini shakllantirish, roʻyxatni har uch yilda yangilab borish. Shakllantirilgan roʻyxat asosida 250 nafar koʻzi ojiz nogironligi boʻlgan shaxslar yashaydigan tuman (shahar)larda yangi koʻzi ojizlar kutubxonasi filiallarini tashkil etish choralarini koʻrish. 2018-yildan boshlab har uch yilda har yil yakunida — ­­­Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari va qonun hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar Sogʻliqni saqlash vazirligi, Madaniyat vazirligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 8. Koʻzi ojizlar kutubxonalarida nogironligi boʻlgan shaxslar uchun kompyuter savodxonligi boʻyicha maxsus toʻgaraklar tashkil etish va ularning faoliyatini samarali yoʻlga qoʻyish. 2018 — 2022-yillar mobaynida Ijrochilar mablagʻlari, grantlar, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 9. Nogironligi boʻlgan kitobxonlar oʻrtasida “Eng faol kitobxon”, “Brayl yozuvida tez va ifodali oʻquvchi kitobxon”, “Eng yaxshi kitobxon oila” kabi koʻrik-tanlovlarni tashkil etish uchun tanlov nizomlarini ishlab chiqish va tasdiqlash. Mazkur koʻrik-tanlovlarni tasdiqlangan nizom asosida muntazam va bosqichma-bosqich oʻtkazib borish. 2019-yil mart belgilangan muddatlarda Ijrochilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Xalq taʼlimi vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar III. Maxsus axborot-kutubxona muassasalari faoliyati samaradorligini yanada oshirish, moddiy-texnika bazasini yaxshilash, zamonaviy axborot-kommunikatsiya texnologiyalarini joriy etish, kitob fondlarini boyitish va yangilab borish 10. Koʻzi ojizlar kutubxonalari va ularning filiallari fondining saqlanishi, ularni harorat, namlik va yorugʻlikning taʼsirini muntazam nazorat qilib boradigan jihozlar bilan taʼminlash. Koʻzi ojizlar kutubxonalari va ularning filiallarida xavfsizlikni taʼminlash maqsadida videokuzatuv moslamalari, signalizatsiya tizimlarini oʻrnatish. 2018 — 2022-yillar Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar, Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari 11. Axborot-kutubxona muassasalariga kelishga imkoniyati boʻlmagan foydalanuvchilar uchun qulay sharoitlar yaratish maqsadida Internet jahon axborot tarmogʻi milliy segmentidagi elektron kutubxona veb-resurslarini tashkil etish. 2018 — 2022-yillarda reja asosida Ijrochilar mablagʻlari, grantlar, xayriya mablagʻlari Matbuot va axborot agentligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, Madaniyat vazirligi, manfaatdor vazirliklarva idoralar 12. Markaziy koʻzi ojizlar kutubxonasida Brayl yozuvida adabiyotlar chop etish uchun tipografiya hamda audio kitoblar yaratish maqsadida ovoz yozish studiyasini tashkil etish. 2019-yil mart Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Matbuot va axborot agentligi 13. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahar koʻzi ojizlar kutubxonalari tomonidan tuman (shahar) kutubxonalarini kitoblar bilan oʻz vaqtida taʼminlash hamda koʻchma kutubxonalar tashkil etish maqsadida ulardagi mavjud avtotransport vositalarini belgilangan tartibda sotish va sotishdan tushgan tushumning yetmagan qismini qoplash hisobiga ularni15 ta yangi “Damas” avtomashinasi bilan taʼminlash. 2019-yil iyul Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi — axborot resurs markazi huzuridagi budjetdan tashqari Axborot-kutubxona muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi Matbuot va axborot agentligi, Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi, Iqtisodiyot vazirligi, Madaniyat vazirligi 14. Koʻzi ojizlar kutubxonalari fondining maxsus elektron katalogini yaratish va muntazam ravishda yangilab borish uchun zamonaviy kompyuter texnikasi, yuqori aniqlikdagi maxsus skaner va boshqa texnik jihozlar bilan taʼminlash. 2020-yil iyul Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi — axborot resurs markazi huzuridagi budjetdan tashqari Axborot-kutubxona muassasalarini rivojlantirish jamgʻarmasi hamda Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Matbuot va axborot agentligi, Alisher Navoiy nomidagi Oʻzbekiston Milliy kutubxonasi, Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 15. Qoraqalpogʻiston Respublikasi koʻzi ojizlar kutubxonasida qoraqalpoq tiliga ixtisoslashtirilgan Brayl yozuvida adabiyotlar chop etish uchun mini tipografiya hamda audio kitoblar yaratish maqsadida ovoz yozish studiyasini tashkil etish. 2020-yil sentabr Oʻzbekiston Respublikasi Davlat budjeti mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Moliya vazirligi, Matbuot va axborot agentligi IV. Maxsus axborot-kutubxona muassasalarining kadrlar va kasbiy salohiyatini mustahkamlash, ularni tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va ragʻbatlantirish 16. Maxsus axborot-kutubxona muassasalarida faoliyat yuritayotgan xodimlar hamda yosh mutaxassislarni qoʻllab- quvvatlash, ularning shart-sharoitlarini yaxshilash maqsadida joylarda imtiyozli ipoteka kreditlari hisobiga uy-joylar ajratish. 2018 — 2022-yillar mobaynida — Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari, Matbuot va axborot agentligi, Madaniyat vazirligi 17. Maxsus axborot-kutubxona muassasalarining kadrlar bilan taʼminlanganligi holatini chuqur oʻrganish, shuningdek, ularning istiqbolli talab-ehtiyojidan kelib chiqib tegishli oliy taʼlim va oʻrta maxsus taʼlim muassasalarida kadrlar tayyorlash, qayta tayyorlash, malakasini oshirish va oliy taʼlim muassasalarida kutubxonachilik sohasi boʻyicha sirtqi boʻlim ochish yuzasidan taklif kiritish. 2019-2020 oʻquv yilidan boshlab har yili — Madaniyat vazirligi, Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi, Axborot texnologiyalari va kommunikatsiyalarini rivojlantirish vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 18. Maxsus axborot-kutubxona muassasalari xodimlari faoliyatining samaradorligini baholash mexanizmini joriy etish. Shu jumladan, xodimlarni attestatsiyadan oʻtkazish, ularning malaka va bilimini baholash. 2019-yil iyul — Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, Bandlik va mehnat munosabatlari vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 19. Maxsus axborot-kutubxona muassasalari mutaxassislarini zamonaviy fan yutuqlaridan, xorijiy tajribadan xabardor qilib borish maqsadida: jahondagi mavjud nogironligi boʻlgan shaxslarga xizmat koʻrsatuvchi kutubxonalar bilan hamkorlikda respublikada xalqaro ilmiy-amaliy konferensiyalar, forumlar, seminarlar va mahorat darslarini oʻtkazish; xorijda tajriba almashish va malaka oshirish tizimini yoʻlga qoʻyish, xalqaro miqyosdagi ilmiy-amaliy seminarlar, konferensiyalarda sohaning yetuk mutaxassislari ishtirokini taʼminlash; xalqaro aloqalarni kuchaytirish. muntazam ravishda Ijrochilar mablagʻlari, grantlar, homiylik xayriyalari Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi, Tashqi ishlar vazirligi, manfaatdor vazirliklar va idoralar 20. Maxsus axborot-kutubxona muassasalari xodimlari oʻrtasida “Yilning eng yaxshi kutubxonachisi” respublika koʻrik-tanlovlarini tashkil etish va yuqori saviyada oʻtkazish hamda gʻoliblarni munosib taqdirlash. har yili Ijrochilar mablagʻlari Madaniyat vazirligi, Matbuot va axborot agentligi

Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV

Toshkent sh.,

2018-yil 18-sentabr,

739-son

(Qonun hujjatlari maʼlumotlari milliy bazasi, 20.09.2018-y., 09/18/739/1890-son)

lex.uz