📅 2018-yil 25-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 25-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 25 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 25 сентября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 25 September 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
РЎЙХАТИ
Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларда яшаётган ва боқувчисини йўқотган аёлларни уй-жой билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Андижон вилоятида оғир уй-жой маиший шароитларида яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аёллар учун қулай шароит яратиш ҳамда уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Андижон вилояти ҳокимлигининг иловага мувофиқ Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўш турган ётоқхоналарини (кейинги ўринларда объектлар деб аталади) тегишлича Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул бериш ҳамда мазкур ётоқхоналарни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги икки ҳафта муддатда объектларни ўрнатилган тартибда топширсин, тегишлича Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликлари уларни қабул қилиб олсин ва мақсадли фойдаланишни таъминласин.
3. Объектларни реконструкция қилиш доирасида:
Андижон вилояти ҳокимлигининг «Ягона буюртмачи хизмати» инжиниринг компанияси — буюртмачи этиб белгилансин;
объектларни реконструкция қилиш ишларини амалга оширувчи пудрат ташкилотлари танлов асосида аниқлансин.
4. Андижон вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда объектларда ишлаб чиқариш, маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари ва мактабгача таълим муассасаларини жойлаштиришни назарда тутган ҳолда мазкур объектларни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.
5. Белгилансинки:
объектларни қайта ихтисослаштириш йўли билан реконструкция қилган ҳолда турар жойларга айлантирилган уй-жойлар Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан оғир уй-жой маиший шароитларида яшаётган, боқувчисини йўқотган, ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилаётган хотин-қизлар, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган аёлларга берилади;
турар жойларга талабгорларни танлаш Вазирлар Маҳкамасининг « Ариза берувчи-уй қурувчининг 2017 — 2021 йилларда қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича арзон уй-жойлар қуриш дастурида иштирок этиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида » 2018 йил 9 февралдаги 103-сон ҳамда « Кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилишни молиялаштириш, шунингдек ёш оилаларга, эскирган уй-жойларда яшаётганларга ва уй-жой шароитларини яхшилашга муҳтож бўлган фуқароларнинг бошқа тоифаларига сотиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида » 2017 йил 16 январдаги 14-сон қарорлари билан тузилган ҳудудий комиссиялар томонидан амалга оширилади;
ҳудудий комиссиялар шаффофлик ва ошкоралик принципларига риоя этиш асосида Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 апрелдаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Оғир ижтимоий вазиятга таяниб қолган хотин-қизларга, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарга арзон уй-жойлар бериш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган ижтимоий мезонлар асосида уй-жойга муҳтож хотин-қизларни аниқлайди.
6. Объектларни реконструкция қилиш ишларини молиялаштиришнинг:
дастлабки 10 фоиз бадал маблағлари — Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, талабгор ишлаётган ташкилот ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан;
қолган 90 фоиз маблағлари эса Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2017 йил 23 октябрдаги ПҚ-3350-сон қарори асосида уч йиллик имтиёзли давр, дастлабки 5 йил мобайнида йиллик 7 фоиз миқдоридаги фоиз ставкаси билан ва кейинги даврда Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаштириш ставкаси миқдорида 20 йил муддатга тижорат банкларининг ипотека кредитлари ҳисобидан амалга оширилади.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги объектларни реконструкция қилиш ишларини имтиёзли кредитлари ҳисобидан молиялаштириш учун Марказий банк томонидан белгиланган тижорат банкларига тегишли молиявий маблағлар ажратилишини таъминласин.
Андижон вилояти ҳокимлиги ажратилган кредитларнинг мақсадли ишлатилиши ҳамда уларни ўз вақтида тўлиқ қайтарилиши учун масъул эканлиги белгилаб қўйилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ушбу қарорга мувофиқ реконструкция қилинаётган объектларни лойиҳа-смета ҳужжатлари ва олиб борилаётган реконструкция ишларининг сифати юзасидан давлат архитектура-қурилиш назоратини амалга оширсин.
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчкоров ва Андижон вилояти ҳокими Ш.Қ. Абдурахмонов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 сентябрдаги 764-сон қарорига ИЛОВА
Андижон вилоятининг туман ва шаҳар ҳокимликларига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бепул берилаётган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бўш турган ётоқхоналари
Т/р Бўш турган ётоқхоналарнинг номи Бўш турган ётоқхоналар жойлашган жой 1. Андижон компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежига карашли ётоқхона биноси Андижон шаҳри 2. Андижон машинасозлик касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Андижон шаҳри 3. Андижон вилояти, Хонобод шаҳар ҳокимлигига қарашли ётоқхона биноси Хонобод шаҳри 4. Асака педагогика ва ижтимоий-иқтисодиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси Асака тумани 5. Балиқчи саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Балиқчи тумани 6. Бўз Тиббиёт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Бўз тумани 7. Булоқбоши маиший хизмат касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Булоқбоши тумани 8. Жалақудуқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Жалақудуқ тумани 9. Избоскан ижтимоий-иқтисодиёт коллежига қарашли ётоқхона биноси Избоскан тумани 10. Марҳамат қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Марҳамат тумани 11. Олтинкўл саноат ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Олтинкўл тумани 12. Пахтаобод қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Пахтаобод тумани 13. Улуғнор қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Улуғнор тумани 14. Хўжаобод саноат транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Хўжаобод тумани 15. Шаҳрихон саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Шаҳрихон тумани 16. Дардоқ саноат-транспорт касб-ҳунар коллежига қарашли ётоқхона биноси Қўрғонтепа тумани
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 25 сентябрь,
764-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
ROʻYXATI
Andijon viloyatida ogʻir uy-joy maishiy sharoitlarda yashayotgan va boquvchisini yoʻqotgan ayollarni uy-joy bilan taʼminlash chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Andijon viloyatida ogʻir uy-joy maishiy sharoitlarida yashayotgan, boquvchisini yoʻqotgan, nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilayotgan xotin-qizlar, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan ayollar uchun qulay sharoit yaratish hamda ularni qoʻllab-quvvatlash maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi hamda Andijon viloyati hokimligining ilovaga muvofiq Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining boʻsh turgan yotoqxonalarini (keyingi oʻrinlarda obyektlar deb ataladi) tegishlicha Andijon viloyatining tuman va shahar hokimliklariga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berish hamda mazkur yotoqxonalarni qayta ixtisoslashtirish yoʻli bilan rekonstruksiya qilgan holda turar joylarga aylantirish toʻgʻrisidagi taklifi maʼqullansin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi ikki hafta muddatda obyektlarni oʻrnatilgan tartibda topshirsin, tegishlicha Andijon viloyatining tuman va shahar hokimliklari ularni qabul qilib olsin va maqsadli foydalanishni taʼminlasin.
3. Obyektlarni rekonstruksiya qilish doirasida:
Andijon viloyati hokimligining “Yagona buyurtmachi xizmati” injiniring kompaniyasi — buyurtmachi etib belgilansin;
obyektlarni rekonstruksiya qilish ishlarini amalga oshiruvchi pudrat tashkilotlari tanlov asosida aniqlansin.
4. Andijon viloyati hokimligi Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi bilan birgalikda bir oy muddatda obyektlarda ishlab chiqarish, maishiy xizmat koʻrsatish shaxobchalari va maktabgacha taʼlim muassasalarini joylashtirishni nazarda tutgan holda mazkur obyektlarni qayta ixtisoslashtirish yoʻli bilan rekonstruksiya qilgan holda turar joylarga aylantirish uchun loyiha-smeta hujjatlarini ishlab chiqsin.
5. Belgilansinki:
obyektlarni qayta ixtisoslashtirish yoʻli bilan rekonstruksiya qilgan holda turar joylarga aylantirilgan uy-joylar Andijon viloyati hokimligi tomonidan ogʻir uy-joy maishiy sharoitlarida yashayotgan, boquvchisini yoʻqotgan, nogironligi boʻlgan shaxslarni parvarish qilayotgan xotin-qizlar, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj boʻlgan ayollarga beriladi;
turar joylarga talabgorlarni tanlash Vazirlar Mahkamasining “ Ariza beruvchi-uy quruvchining 2017 — 2021-yillarda qishloq joylarda yangilangan namunaviy loyihalar boʻyicha arzon uy-joylar qurish dasturida ishtirok etishi tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ” 2018-yil 9-fevraldagi 103-son hamda “ Koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilishni moliyalashtirish, shuningdek yosh oilalarga, eskirgan uy-joylarda yashayotganlarga va uy-joy sharoitlarini yaxshilashga muhtoj boʻlgan fuqarolarning boshqa toifalariga sotish tartibi toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida ” 2017-yil 16-yanvardagi 14-son qarorlari bilan tuzilgan hududiy komissiyalar tomonidan amalga oshiriladi;
hududiy komissiyalar shaffoflik va oshkoralik prinsiplariga rioya etish asosida Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 12-apreldagi 285-son qarori bilan tasdiqlangan Ogʻir ijtimoiy vaziyatga tayanib qolgan xotin-qizlarga, nogironligi boʻlgan, kam taʼminlangan, farzandlarini toʻliqsiz oilada tarbiyalayotgan va uy-joy sharoitini yaxshilashga muhtoj onalarga arzon uy-joylar berish tartibi toʻgʻrisidagi nizomda belgilangan ijtimoiy mezonlar asosida uy-joyga muhtoj xotin-qizlarni aniqlaydi.
6. Obyektlarni rekonstruksiya qilish ishlarini moliyalashtirishning:
dastlabki 10 foiz badal mablagʻlari — Xotin-qizlarni va oilani qoʻllab-quvvatlash jamoat fondi, talabgor ishlayotgan tashkilot va qonun hujjatlarida taqiqlanmagan boshqa manbalar hisobidan;
qolgan 90 foiz mablagʻlari esa Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “2017 — 2020-yillarda shaharlarda arzon koʻp kvartirali uylarni qurish va rekonstruksiya qilish dasturini samarali amalga oshirish borasidagi qoʻshimcha chora-tadbirlar toʻgʻrisida” 2017-yil 23-oktabrdagi PQ-3350-son qarori asosida uch yillik imtiyozli davr, dastlabki 5 yil mobaynida yillik 7 foiz miqdoridagi foiz stavkasi bilan va keyingi davrda Oʻzbekiston Respublikasi Markaziy bankining qayta moliyalashtirish stavkasi miqdorida 20 yil muddatga tijorat banklarining ipoteka kreditlari hisobidan amalga oshiriladi.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi obyektlarni rekonstruksiya qilish ishlarini imtiyozli kreditlari hisobidan moliyalashtirish uchun Markaziy bank tomonidan belgilangan tijorat banklariga tegishli moliyaviy mablagʻlar ajratilishini taʼminlasin.
Andijon viloyati hokimligi ajratilgan kreditlarning maqsadli ishlatilishi hamda ularni oʻz vaqtida toʻliq qaytarilishi uchun masʼul ekanligi belgilab qoʻyilsin.
8. Oʻzbekiston Respublikasi Qurilish vazirligi ushbu qarorga muvofiq rekonstruksiya qilinayotgan obyektlarni loyiha-smeta hujjatlari va olib borilayotgan rekonstruksiya ishlarining sifati yuzasidan davlat arxitektura-qurilish nazoratini amalga oshirsin.
9. Mazkur qarorning bajarilishini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov, Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari — moliya vaziri J.A. Qoʻchkorov va Andijon viloyati hokimi Sh.Q. Abduraxmonov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 25-sentabrdagi 764-son qaroriga ILOVA
Andijon viloyatining tuman va shahar hokimliklariga operativ boshqaruv huquqi asosida bepul berilayotgan Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligining boʻsh turgan yotoqxonalari
T/r Boʻsh turgan yotoqxonalarning nomi Boʻsh turgan yotoqxonalar joylashgan joy 1. Andijon kompyuter texnologiyalari kasb-hunar kollejiga karashli yotoqxona binosi Andijon shahri 2. Andijon mashinasozlik kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Andijon shahri 3. Andijon viloyati, Xonobod shahar hokimligiga qarashli yotoqxona binosi Xonobod shahri 4. Asaka pedagogika va ijtimoiy-iqtisodiyot kollejiga qarashli yotoqxona binosi Asaka tumani 5. Baliqchi sanoat va transport kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Baliqchi tumani 6. Boʻz Tibbiyot kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Boʻz tumani 7. Buloqboshi maishiy xizmat kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Buloqboshi tumani 8. Jalaquduq sanoat-transport kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Jalaquduq tumani 9. Izboskan ijtimoiy-iqtisodiyot kollejiga qarashli yotoqxona binosi Izboskan tumani 10. Marhamat qishloq xoʻjalik kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Marhamat tumani 11. Oltinkoʻl sanoat va xizmat koʻrsatish kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Oltinkoʻl tumani 12. Paxtaobod qishloq xoʻjaligi kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Paxtaobod tumani 13. Ulugʻnor qishloq xoʻjaligi kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Ulugʻnor tumani 14. Xoʻjaobod sanoat transport kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Xoʻjaobod tumani 15. Shahrixon sanoat va transport kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Shahrixon tumani 16. Dardoq sanoat-transport kasb-hunar kollejiga qarashli yotoqxona binosi Qoʻrgʻontepa tumani
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 25-sentabr,
764-son