📅 2018-yil 20-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 20-avgust · Vazirlik va idoralar hujjatlari · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 20 август · Вазирлик ва идоралар ҳужжатлари · Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 20 августа 2018 г. · Документы министерств и ведомств · Министр занятости и трудовых отношений
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 20 August 2018 · Ministry and agency documents · Bandlik va mehnat munosabatlari vaziri
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг
буйруғи
НИЗОМ
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аҳоли бандлигини таъминлаш борасидаги ишларни такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 14 июлдаги ПФ-3856-сон қарорига мувофиқ буюраман:
1. Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2018 йил 20 августдаги 23-Б-сон буйруғига ИЛОВА
Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармалари тўғрисидаги
Мазкур Низом Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармалари (бундан буён матнда ҳудудий бошқармалар деб юритилади) ҳузуридаги Янги иш ўринлари ташкил этишни рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларнинг (бундан буён матнда ҳудудий жамғармалар деб юритилади) фаолият юритиш тартибини белгилайди.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ҳудудий жамғармалар ҳудудий бошқармалар таркибида юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилиб, мустақил балансга ва шахсий ғазна ҳисобварақларига эга.
2. Ҳудудий жамғармалар маблағлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очиладиган шахсий ғазна ҳисобварақларида (бундан буён матнда ҳисобварақ деб юритилади) жамланади.
3. Ҳудудий жамғармаларнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
янги иш ўринларини ташкил этиш ва мавжудларини сақлаб қолиш ҳамда ишсиз шахсларни иш билан таъминлашга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
доимий иш ўринларини ташкил этувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида кредит линияларини очиш;
ишчи кучи кўп бўлган туманлар ва шаҳарларда давлат-хусусий шериклик шартларига асосан кўпроқ аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд тоифалари учун янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутувчи ташкилотларни ҳудудий жамғармаларнинг тузилган ташкилотлардаги улушини кейинчалик хусусий шерикларга реализация қилиш шарти билан ташкил этиш;
«Лойиҳа менежерлари» гуруҳи томонидан юқори самара берган ижобий тажрибаларни бошқа ҳудудларда жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштириш ҳамда етакчи тадбиркорлар ва уста деҳқонларни жалб этиш.
2-боб. Ҳудудий жамғармалар даромадларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби
4. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларини шакллантириш манбалари қуйидагилар ҳисобланади :
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан қирқ фоизгача бўлган миқдордаги ҳар чораклик тушумлар;
ҳудудий жамғармаларнинг вақтинча бўш маблағларини тижорат банкларининг депозитларига ва бошқа молиявий воситаларга жойлаштиришдан тушган даромадлар;
маҳаллий, хорижий ва халқаро ташкилотларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдами;
жисмоний ва юридик шахслар, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳамда норезидентлари бўлган хайрия қилувчиларнинг белгиланган тартибда тақдим этиладиган маблағлари;
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
5. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан тушумлар ҳажми иқтисодиёт ва молия органлари томонидан белгиланган тартибда аниқланади.
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бюджетлари даромадларининг прогноз параметрларини ошириб бажаришдан 40 фоизгача бўлган миқдордаги даромадлар иқтисодиёт ва молия органлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туман ва шаҳар ҳокимлари фармойишида назарда тутилган миқдорларда тегишли Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказилади.
Бунда Ҳудудий жамғармаларнинг ҳисобварағига ўтказиладиган юқоридаги маблағлар тегишли ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 15 санасигача бир йўла ўтказилади.
7. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағлари қуйидаги мақсадлар учун сарфланади:
ҳудудий меҳнат бозорида фаол тадбирларни (меҳнат ярмаркаларини ўтказиш) молиялаштиришга;
ишчи кучи кўп бўлган ҳудудларда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида, айниқса аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этиш билан боғлиқ харажатларга;
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан қабул қилинган қарорларида янги иш ўринларини яратишни назарда тутадиган лойиҳаларни, шунингдек янги иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича ҳудудий дастурларни амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлаш учун тижорат банкларида имтиёзли кредит линиялари очиш орқали лойиҳаларни молиялаштиришга;
тижорат банкларидаги очилган кредит линиялари ва жойлаштирилган депозитлардан тушган фоизларнинг 80 фоиз қисми ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги (бундан буён матнда Вазирлик деб юритилади) ҳудудий меҳнат органлари ходимларини рағбатлантириш ва моддий ривожлантириш жамғармасига ўтказилади ҳамда кейинчалик Вазирликнинг ҳудудий органлари ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади;
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари билан Вазирлик билан келишилган ҳолда янги иш ўринлари яратиш шарти билан бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчи юридик шахслар балансида бўлган ер майдонларида қишлоқ хўжалиги ва саноат соҳаси бўйича лойиҳаларни молиялаштиришга;
«Лойиҳа менежерлари» гуруҳи томонидан юқори самара берган ижобий тажрибаларни бошқа ҳудудларда жорий этиш билан боғлиқ лойиҳаларни молиялаштиришда етакчи тадбиркорлар ва уста деҳқонларни жалб этиш бўйича харажатларнинг базавий ҳисоблаш миқдорининг юз бараваригача қисмини қоплашга.
3-боб. Ҳудудий жамғармалар фаолиятини бошқариш
9. Қуйидагилар ҳудудий жамғармаларнинг ижро этувчи органлари (бундан буён матнда ижро этувчи орган деб юритилади) ҳисобланади:
республика даражасида — Вазирликнинг Молиявий ресурсларни бошқариш ва молия-иқтисод бошқармаси;
ҳудудий даражада — ҳудудий бошқармалар.
10. Ижро этувчи орган қуйидагиларни амалга оширади:
а) республика даражасидаги ижро этувчи орган — ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан аудит ўтказишни ташкил этади;
б) ҳудудий даражадаги ижро этувчи орган:
ҳудудий жамғармаларнинг келгуси йил учун даромадлар ва харажатлар сметаларини ҳар йили 25 декабргача тасдиқлайди;
ҳудудий жамғармалар даромадлари ва харажатлари бўйича прогнозни ва ҳисоботни шакллантиради;
ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатларини ижро этиш бўйича ҳисоб ва ҳисобот юритилишини таъминлайди.
4-боб. Ҳудудий жамғармаларнинг фаолиятини ташкил этиш
11. Ҳудудий жамғармаларнинг маблағларини тасарруф этиш ҳудудий бошқармалар томонидан амалга оширилади.
13. Ҳудудий бошқармалар:
ҳудудий жамғармалар тушумларини кўпайтириш ва унинг маблағларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
ҳудудий жамғармаларнинг молиявий аҳволини тизимли равишда таҳлил қилиш ва прогнозлаш ҳамда унинг молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади;
давлат-хусусий шериклик шартлари асосида аҳолининг ижтимоий эҳтиёжманд қатламлари учун янги иш ўринлари ташкил этишни назарда тутувчи корхоналарни ташкил этади;
ҳудудий жамғармаларнинг тушумлар манбалари ҳамда асосий харажатлар йўналишлари бўйича даромадлари ҳисобини юритади;
ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли фойдаланиш юзасидан техник ва молиявий назоратни олиб боради;
ҳар чоракда камида бир марта ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тайёрлайди ва Вазирликка тақдим этади;
ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш юзасидан маҳаллий оммавий ахборот воситалари орқали кенг жамоатчиликка ахборот беради.
14. Ҳудудий бошқармалар ҳудудий жамғарма фаолиятини амалга ошириш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
тижорат банкларига очилган кредит линиялари маблағларини лойиҳалар кесимида молиялаштирилиши тўғрисида маълумотларни сўраш ва олиш;
янги иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш юзасидан чора-тадбирларни молиялаштиришни самарали ташкил этиш юзасидан таклифларни Вазирликка киритиш.
16. Ҳудудий бошқарма бошлиғи:
ҳудудий жамғармалар фаолияти юзасидан умумий раҳбарликни амалга оширади;
ҳудудий жамғармалар фаолиятини юритиш учун ходимларни бириктиради, уларнинг лавозим мажбуриятларини ва ваколатларини тақсимлайди;
ваколатлари доирасида юридик шахслар билан шартномалар тузади;
ҳудудий жамғармалар пул маблағлари ва моддий бойликларининг бухгалтерия ҳисоби юритилишини, молиявий ва статистик ҳисоботларнинг белгиланган тартибда тайёрланиши ва тақдим этилишини ташкил этади;
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар ва ваколатларни амалга оширади.
6-боб. Ҳудудий жамғарма маблағларидан фойдаланиш юзасидан ҳисоб, ҳисобот ва назорат
20. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисоб ва ҳисоботлар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳудудий бошқармалар томонидан юритилади.
21. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаси бюджет ташкилотлари учун бюджетдан ташқари маблағлар бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда тузилади (чораклар, даромадлар манбалари ва улардан фойдаланиш йўналишлари бўйича) ва ҳудудий бошқармалар томонидан тасдиқланади.
22. Ҳудудий жамғармаларнинг даромадлари ва харажатлари сметаларининг бажарилиши бўйича йиллик ҳисобот Вазирлик томонидан кўриб чиқилади.
23. Ҳудудий жамғармалар маблағлари ҳисобидан тижорат банкларига очилган кредит линияси бўйича ажратилган кредитлар ва унга ҳисобланган фоизлар кўринишидаги даромадлар ҳаққонийлиги тегишли тижорат банклари билан ўзаро ҳисоблашув далолатномалари асосида аниқланади.
7-боб. Якуний қоидалар
26. Ҳудудий жамғармаларнинг жорий йилда фойдаланилмай қолган маблағлари кейинги молия йилига ўтказилади ва Давлат бюджети даромадларига олиб қўйилмайди.
27. Ҳудудий жамғармалар маблағларидан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган мақсадларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
28. Ҳудудий бошқармалар ҳудудий жамғармалар маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилиши юзасидан жавобгардирлар.
29. Мазкур Низом талабларини бузишда айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
30. Ҳудудий жамғармани қайта ташкил этиш ва тугатиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
31. Мазкур Намунавий устав Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган.
Вазир Ш. КУДБИЕВ
Молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 20 август,
2018 йил 20 август,
23-Б-сон
Oʻzbekiston Respublikasi bandlik va mehnat munosabatlari vazirining
buyrugʻi
NIZOM
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari huzuridagi Yangi ish oʻrinlari tashkil etishni ragʻbatlantirish hududiy jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizomni tasdiqlash haqida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Aholi bandligini taʼminlash borasidagi ishlarni takomillashtirish va samaradorligini oshirish chora-tadbirlari toʻgʻrisida” 2018-yil 14-iyuldagi PF-3856-son qaroriga muvofiq buyuraman:
1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari huzuridagi Yangi ish oʻrinlari tashkil etishni ragʻbatlantirish hududiy jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi nizom ilovaga muvofiq tasdiqlansin.
2. Mazkur buyruq rasmiy eʼlon qilingan kundan eʼtiboran kuchga kiradi.
Oʻzbekiston Respublikasi Bandlik va mehnat munosabatlari vazirining 2018-yil 20-avgustdagi 23-B-son buyrugʻiga ILOVA
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari huzuridagi Yangi ish oʻrinlari tashkil etishni ragʻbatlantirish hududiy jamgʻarmalari toʻgʻrisidagi
Mazkur Nizom Qoraqalpogʻiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi, viloyatlar va Toshkent shahar Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik boshqarmalari (bundan buyon matnda hududiy boshqarmalar deb yuritiladi) huzuridagi Yangi ish oʻrinlari tashkil etishni ragʻbatlantirish hududiy jamgʻarmalarning (bundan buyon matnda hududiy jamgʻarmalar deb yuritiladi) faoliyat yuritish tartibini belgilaydi.
1-bob. Umumiy qoidalar
1. Hududiy jamgʻarmalar hududiy boshqarmalar tarkibida yuridik shaxs maqomiga ega boʻlmagan holda tashkil etilib, mustaqil balansga va shaxsiy gʻazna hisobvaraqlariga ega.
2. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari Oʻzbekiston Respublikasi Iqtisodiyot va moliya vazirligi huzuridagi Gʻaznachilik xizmati qoʻmitasida ochiladigan shaxsiy gʻazna hisobvaraqlarida (bundan buyon matnda hisobvaraq deb yuritiladi) jamlanadi.
3. Hududiy jamgʻarmalarning asosiy vazifalari quyidagilar hisoblanadi:
yangi ish oʻrinlarini tashkil etish va mavjudlarini saqlab qolish hamda ishsiz shaxslarni ish bilan taʼminlashga qaratilgan tadbirlarni oʻtkazish;
doimiy ish oʻrinlarini tashkil etuvchi tadbirkorlik subyektlarini qoʻllab-quvvatlash uchun tijorat banklarida kredit liniyalarini ochish;
ishchi kuchi koʻp boʻlgan tumanlar va shaharlarda davlat-xususiy sheriklik shartlariga asosan koʻproq aholining ijtimoiy ehtiyojmand toifalari uchun yangi ish oʻrinlari tashkil etilishini nazarda tutuvchi tashkilotlarni hududiy jamgʻarmalarning tuzilgan tashkilotlardagi ulushini keyinchalik xususiy sheriklarga realizatsiya qilish sharti bilan tashkil etish;
“Loyiha menejerlari” guruhi tomonidan yuqori samara bergan ijobiy tajribalarni boshqa hududlarda joriy etish bilan bogʻliq loyihalarni moliyalashtirish hamda yetakchi tadbirkorlar va usta dehqonlarni jalb etish.
2-bob. Hududiy jamgʻarmalar daromadlarini shakllantirish va ulardan foydalanish tartibi
4. Hududiy jamgʻarmalarning mablagʻlarini shakllantirish manbalari quyidagilar hisoblanadi :
Qoraqalpogʻiston Respublikasi respublika budjeti, viloyatlar va Toshkent shahar mahalliy budjetlari daromadlarining prognoz parametrlarini oshirib bajarishdan qirq foizgacha boʻlgan miqdordagi har choraklik tushumlar;
hududiy jamgʻarmalarning vaqtincha boʻsh mablagʻlarini tijorat banklarining depozitlariga va boshqa moliyaviy vositalarga joylashtirishdan tushgan daromadlar;
mahalliy, xorijiy va xalqaro tashkilotlarning grantlari hamda begʻaraz yordami;
jismoniy va yuridik shaxslar, Oʻzbekiston Respublikasi rezidentlari hamda norezidentlari boʻlgan xayriya qiluvchilarning belgilangan tartibda taqdim etiladigan mablagʻlari;
qonunchilik hujjatlari bilan taqiqlanmagan boshqa manbalar.
5. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri budjetlari daromadlarining prognoz parametrlarini oshirib bajarishdan tushumlar hajmi iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan belgilangan tartibda aniqlanadi.
6. Qoraqalpogʻiston Respublikasi, viloyatlar va Toshkent shahri budjetlari daromadlarining prognoz parametrlarini oshirib bajarishdan 40 foizgacha boʻlgan miqdordagi daromadlar iqtisodiyot va moliya organlari tomonidan Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisi, viloyatlar va Toshkent shahar, tuman va shahar hokimlari farmoyishida nazarda tutilgan miqdorlarda tegishli Hududiy jamgʻarmalarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladi.
Bunda Hududiy jamgʻarmalarning hisobvaragʻiga oʻtkaziladigan yuqoridagi mablagʻlar tegishli hisobot choragidan keyingi oyning 15 sanasigacha bir yoʻla oʻtkaziladi.
7. Hududiy jamgʻarmalarning mablagʻlari quyidagi maqsadlar uchun sarflanadi:
hududiy mehnat bozorida faol tadbirlarni (mehnat yarmarkalarini oʻtkazish) moliyalashtirishga;
ishchi kuchi koʻp boʻlgan hududlarda davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida, ayniqsa aholining ijtimoiy ehtiyojmand qatlamlari uchun yangi ish oʻrinlari tashkil etishni nazarda tutuvchi korxonalarni tashkil etish bilan bogʻliq xarajatlarga;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti, Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasi tomonidan qabul qilingan qarorlarida yangi ish oʻrinlarini yaratishni nazarda tutadigan loyihalarni, shuningdek yangi ish oʻrinlarini yaratish va aholi bandligini taʼminlash boʻyicha hududiy dasturlarni amalga oshirishga qaratilgan chora-tadbirlarni qoʻllab-quvvatlash uchun tijorat banklarida imtiyozli kredit liniyalari ochish orqali loyihalarni moliyalashtirishga;
tijorat banklaridagi ochilgan kredit liniyalari va joylashtirilgan depozitlardan tushgan foizlarning 80 foiz qismi har oy yakuni bilan keyingi oyning 5-sanasiga qadar Oʻzbekiston Respublikasi Kambagʻallikni qisqartirish va bandlik vazirligi (bundan buyon matnda Vazirlik deb yuritiladi) hududiy mehnat organlari xodimlarini ragʻbatlantirish va moddiy rivojlantirish jamgʻarmasiga oʻtkaziladi hamda keyinchalik Vazirlikning hududiy organlari xodimlarini moddiy ragʻbatlantirishga yoʻnaltiriladi;
Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi Raisining, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlarining qarorlari bilan Vazirlik bilan kelishilgan holda yangi ish oʻrinlari yaratish sharti bilan budjet tashkilotlari va budjet mablagʻlari oluvchi yuridik shaxslar balansida boʻlgan yer maydonlarida qishloq xoʻjaligi va sanoat sohasi boʻyicha loyihalarni moliyalashtirishga;
“Loyiha menejerlari” guruhi tomonidan yuqori samara bergan ijobiy tajribalarni boshqa hududlarda joriy etish bilan bogʻliq loyihalarni moliyalashtirishda yetakchi tadbirkorlar va usta dehqonlarni jalb etish boʻyicha xarajatlarning bazaviy hisoblash miqdorining yuz baravarigacha qismini qoplashga.
3-bob. Hududiy jamgʻarmalar faoliyatini boshqarish
9. Quyidagilar hududiy jamgʻarmalarning ijro etuvchi organlari (bundan buyon matnda ijro etuvchi organ deb yuritiladi) hisoblanadi:
respublika darajasida — Vazirlikning Moliyaviy resurslarni boshqarish va moliya-iqtisod boshqarmasi;
hududiy darajada — hududiy boshqarmalar.
10. Ijro etuvchi organ quyidagilarni amalga oshiradi:
a) respublika darajasidagi ijro etuvchi organ — hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan maqsadli foydalanish yuzasidan audit oʻtkazishni tashkil etadi;
b) hududiy darajadagi ijro etuvchi organ:
hududiy jamgʻarmalarning kelgusi yil uchun daromadlar va xarajatlar smetalarini har yili 25-dekabrgacha tasdiqlaydi;
hududiy jamgʻarmalar daromadlari va xarajatlari boʻyicha prognozni va hisobotni shakllantiradi;
hududiy jamgʻarmalarning daromadlari va xarajatlarini ijro etish boʻyicha hisob va hisobot yuritilishini taʼminlaydi.
4-bob. Hududiy jamgʻarmalarning faoliyatini tashkil etish
11. Hududiy jamgʻarmalarning mablagʻlarini tasarruf etish hududiy boshqarmalar tomonidan amalga oshiriladi.
13. Hududiy boshqarmalar:
hududiy jamgʻarmalar tushumlarini koʻpaytirish va uning mablagʻlaridan samarali foydalanish boʻyicha takliflar tayyorlaydi;
hududiy jamgʻarmalarning moliyaviy ahvolini tizimli ravishda tahlil qilish va prognozlash hamda uning moliyaviy barqarorligini taʼminlash chora-tadbirlarini ishlab chiqadi;
davlat-xususiy sheriklik shartlari asosida aholining ijtimoiy ehtiyojmand qatlamlari uchun yangi ish oʻrinlari tashkil etishni nazarda tutuvchi korxonalarni tashkil etadi;
hududiy jamgʻarmalarning tushumlar manbalari hamda asosiy xarajatlar yoʻnalishlari boʻyicha daromadlari hisobini yuritadi;
hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan maqsadli foydalanish yuzasidan texnik va moliyaviy nazoratni olib boradi;
har chorakda kamida bir marta hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanilishi toʻgʻrisida hisobot tayyorlaydi va Vazirlikka taqdim etadi;
hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanish yuzasidan mahalliy ommaviy axborot vositalari orqali keng jamoatchilikka axborot beradi.
14. Hududiy boshqarmalar hududiy jamgʻarma faoliyatini amalga oshirish uchun quyidagi huquqlarga ega:
tijorat banklariga ochilgan kredit liniyalari mablagʻlarini loyihalar kesimida moliyalashtirilishi toʻgʻrisida maʼlumotlarni soʻrash va olish;
yangi ish oʻrinlarini tashkil etish va aholi bandligini taʼminlash yuzasidan chora-tadbirlarni moliyalashtirishni samarali tashkil etish yuzasidan takliflarni Vazirlikka kiritish.
16. Hududiy boshqarma boshligʻi:
hududiy jamgʻarmalar faoliyati yuzasidan umumiy rahbarlikni amalga oshiradi;
hududiy jamgʻarmalar faoliyatini yuritish uchun xodimlarni biriktiradi, ularning lavozim majburiyatlarini va vakolatlarini taqsimlaydi;
vakolatlari doirasida yuridik shaxslar bilan shartnomalar tuzadi;
hududiy jamgʻarmalar pul mablagʻlari va moddiy boyliklarining buxgalteriya hisobi yuritilishini, moliyaviy va statistik hisobotlarning belgilangan tartibda tayyorlanishi va taqdim etilishini tashkil etadi;
qonunchilik hujjatlariga muvofiq boshqa majburiyatlar va vakolatlarni amalga oshiradi.
6-bob. Hududiy jamgʻarma mablagʻlaridan foydalanish yuzasidan hisob, hisobot va nazorat
20. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan foydalanish boʻyicha hisob va hisobotlar qonunchilikda belgilangan tartibda hududiy boshqarmalar tomonidan yuritiladi.
21. Hududiy jamgʻarmalarning daromadlari va xarajatlari smetasi budjet tashkilotlari uchun budjetdan tashqari mablagʻlar boʻyicha qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda tuziladi (choraklar, daromadlar manbalari va ulardan foydalanish yoʻnalishlari boʻyicha) va hududiy boshqarmalar tomonidan tasdiqlanadi.
22. Hududiy jamgʻarmalarning daromadlari va xarajatlari smetalarining bajarilishi boʻyicha yillik hisobot Vazirlik tomonidan koʻrib chiqiladi.
23. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlari hisobidan tijorat banklariga ochilgan kredit liniyasi boʻyicha ajratilgan kreditlar va unga hisoblangan foizlar koʻrinishidagi daromadlar haqqoniyligi tegishli tijorat banklari bilan oʻzaro hisoblashuv dalolatnomalari asosida aniqlanadi.
7-bob. Yakuniy qoidalar
26. Hududiy jamgʻarmalarning joriy yilda foydalanilmay qolgan mablagʻlari keyingi moliya yiliga oʻtkaziladi va Davlat budjeti daromadlariga olib qoʻyilmaydi.
27. Hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan qonunchilik hujjatlarida nazarda tutilmagan maqsadlarda foydalanishga yoʻl qoʻyilmaydi.
28. Hududiy boshqarmalar hududiy jamgʻarmalar mablagʻlaridan maqsadli va samarali foydalanilishi yuzasidan javobgardirlar.
29. Mazkur Nizom talablarini buzishda aybdor boʻlgan shaxslar qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda javobgar boʻladi.
30. Hududiy jamgʻarmani qayta tashkil etish va tugatish qonunchilik hujjatlarida belgilangan tartibda amalga oshiriladi.
31. Mazkur Namunaviy ustav Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi bilan kelishilgan.
Vazir Sh. KUDBIYEV
Moliya vaziri D. KUCHKAROV
Toshkent sh.,
2018-yil 20-avgust,
2018-yil 20-avgust,
23-B-son