📅 2018-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018-yil 28-sentabr · Vazirlar Mahkamasi qarorlari
Rasmiy matn. Rasmiy hujjat. Tahririy izohlar kiritilmagan.
📅 2018 йил 28 сентябрь · Вазирлар Маҳкамаси қарорлари
Расмий матн. Расмий ҳужжат. Таҳририй изоҳлар киритилмаган.
📅 28 сентября 2018 г. · Постановления Кабинета Министров
Официальный текст. Официальный документ. Редакционные примечания не включены.
📅 28 September 2018 · Cabinet of Ministers resolutions
Official text. Official document. Editorial notes are not included.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ЖАДВАЛИ
ТАРКИБИ
ТАРКИБИ
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиаллари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг ҳудудий филиалларини ташкил этиш тўғрисида» 2018 йил 6 августдаги ПҚ-3901-сон қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш, шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқарув органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун замонавий шароитларда бошқарув кадрларининг касбий билим ва савиясига қўйилаётган талабларни ҳисобга олган ҳолда уларнинг малакасини оширишни самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси томонидан ишлаб чиқилган:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали 1-иловага мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида жадвалга мувофиқ малака ошириш курсларига юбориладиган бошқарув кадрлар таркиби 2 ва 2а — иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси (кейинги ўринларда — Академия деб аталади) келгуси ўқув йиллари учун бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали ва таркибини ҳар йили 1 августга қадар Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплекслари ва таркибий бўлинмалари раҳбарлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Академия ва унинг ҳудудий филиалларида бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвалига мувофиқ малака ошириш курсларида тингловчиларнинг иштирокини таъминласинлар.
3. Академия Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда:
ҳар йили сентябрь ойидан бошлаб, тасдиқланган малака ошириш жадвали ва ўқув режаси асосида ҳудудий филиалларда замонавий таълим технологияларини татбиқ этган ҳолда юқори савияда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари ҳамда бошқа давлат ташкилотлари бошқарув кадрларининг малакасини ошириш курслари ташкил этиш;
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан юбориладиган малака оширувчи бошқарув кадрларининг малака ошириш жадвали, ҳудудий филиалларнинг ўқув режаси ва дастурлари асосида Академияда ўқитилишига зарур шарт-шароитлар яратиш;
Академия ва унинг ҳудудий филиалларидаги малака ошириш курсларида таълим жараёнининг сифатли ташкил этилиши ва самарадорлиги юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.
4. Белгилаб қўйилсинки:
малака ошириш курсларининг ўқув юкламаси ҳажми Академия томонидан буюртмачилар билан келишилган ҳолда тасдиқланган ўқув режалари асосида белгиланади;
малака ошириш курслари тингловчилари Академиянинг Ахборот-ресурс маркази электрон адабиётлар фондидан бепул асосда фойдаланадилар;
иш жойидан ажралган ҳолда малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарларга юбориладиган тингловчиларга, қонунчиликда белгиланган тартибда суткалик ва транспорт харажатлар қопланади;
вилоят ҳокими ўринбосарлари, туман (шаҳар) ҳокимлари ва туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари учун ташкил этиладиган малака ошириш курслари ва ўқув-амалий семинарлар даврида ўқув машғулотларидан кейин тегишли тиббиёт бирлашмаларида уларни стационар тиббий кўрикдан ўтказиш ва даволаш ишлари амалга оширилади;
ҳудудий филиаллар фаолиятини амалга ошириш учун филиал ходимлари, профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Академия ва унинг ҳудудий филиалларига қўшимча профессор-ўқитувчи ҳамда мутахассисларни тайёрлаш мақсадида ўқув семинарлари ва тренинглар ўтказиб борилади;
хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг буюртмаларига кўра, тўлов-контракт асосидаги малака ошириш ўқув курслари буюртмалар портфеллари асосида тасдиқланган малака ошириш режаларидан келиб чиққан ҳолда ташкил этилади.
5. Академия Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Академия ва унинг ҳудудий филиалларида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотларнинг бошқарув кадрлари ва масъул ходимлари учун вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб этган ҳолда доимий асосда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб, ўқув-амалий семинарлар ташкил этилишини таъминласин;
ўқув-амалий семинарларнинг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва устувор йўналишлари, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, давлат ҳамда ҳудудий дастурларнинг жойлардаги ижроси самарадорлигини оширишнинг долзарб масалаларига бағишланишига эътибор қаратсин;
ўқув-амалий семинарлар тегишли мавзулар бўйича вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини ўқув машғулотларига жалб этган ҳолда доимий асосда ташкил этсин;
Академия ва унинг ҳудудий филиалларида ташкил этиладиган ўқув-амалий семинарлар режаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Академия билан келишган ҳолда ҳар йили 1 сентябрь кунига қадар ишлаб чиқсин;
вазирлик, идора ҳамда бошқа ташкилотларнинг раҳбарларини жалб қилган ҳолда, шунингдек, Академия профессор-ўқитувчилари иштирокидаги ўқув-амалий семинарлар ҳудудий филиалларнинг Академия билан «Электрон таълим» миллий тармоғи ёрдамида ўзаро уланиш орқали масофавий вебинар шаклда ташкил этилишига эътибор қаратсин;
ўқув-амалий семинарлар доирасида тингловчиларда ўз фаолиятини самарали режалаштириш ва иш режалари («йўл хариталари»)ни сифатли бажариш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Академиянинг талабномаси бўйича ўн кунлик муддатда ҳудудий филиалларни олий таълим муассасаларининг биноларида текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ҳамда тегишли коммунал ва фойдаланиш харажатларини қопламаган ҳолда, шунингдек, малака ошириш курсларини ташкил этиш ва жойлаштириш учун керакли хоналарни таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга оширган ҳолда жойлаштирилишини якунласин.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳудудий филиаллар фаолиятини ташкил этиш ва уларни сақлаш, шунингдек, мебель, замонавий ўқув ва масофавий таълим учун зарур жиҳозлар, компьютер техникаси, хоналарда кузатув камералар, ўқув адабиётлари билан таъминлаш юзасидан Академиянинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича зарур бюджет маблағларини ажратсин.
8. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Академия ва унинг ҳудудий филиаллари фаолиятини мунтазам равишда оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг ҳудудий тузилмалари, шунингдек, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар бошқарув кадрларининг малака ошириш
Т/р Ҳудудлар номи Жами 2018/2019 ўқув йилида Шу жумладан, ойлар кесимида 2018 йил 2019 йил Малака ошириладиган филиаллар номи Жами филиаллар бўйича Сентябрь Октябрь Ноябрь Декабрь Январь * Февраль * Март Апрель Май Июнь Грант Тўлов ** Грант Тўлов Грант Тўлов Грант Тўлов Грант Тўлов Грант Грант Грант Тўлов Грант Тўлов Грант Тўлов Грант Тўлов Грант Тўлов Туман (шаҳар) ҳокимлиги ва ташкилотлари раҳбар кадрлари 1. Қорақалпоғистон Республикаси 336 120 15 15 30 15 30 15 60 15 49 47 30 15 30 15 30 15 15 15 Урганч ҳудудий филиали 587 240 2. Хоразм вилояти 251 120 15 15 30 15 30 15 15 49 22 30 15 30 15 30 15 15 15 3. Қашқадарё вилояти 316 120 15 15 30 15 30 15 30 15 49 42 30 15 30 15 30 15 30 15 Қарши ҳудудий филиали 612 240 4. Сурхондарё вилояти 296 120 15 15 30 15 30 15 30 15 43 43 30 15 30 15 30 15 15 15 5. Жиззах вилояти 273 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 42 30 15 30 15 30 15 15 Гулистон ҳудудий филиали 503 240 6. Сирдарё вилояти 230 120 15 15 30 15 30 15 30 15 43 22 30 15 30 15 15 15 7. Самарқанд вилояти 336 120 30 15 30 15 30 15 30 15 48 48 30 15 30 15 30 15 30 15 Самарқанд ҳудудий филиали 816 360 8. Бухоро вилояти 272 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 41 30 15 15 15 30 15 15 15 9. Навоий вилояти 208 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 22 30 15 15 15 15 15 10. Фарғона вилояти 396 120 30 15 30 15 30 15 30 15 60 51 30 15 30 15 30 15 75 15 Фарғона ҳудудий филиали 983 360 11. Андижон вилояти 336 120 15 15 30 15 30 15 30 15 49 47 30 15 30 15 45 15 30 15 12. Наманган вилояти 251 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 35 30 15 30 15 15 15 15 13. Тошкент вилояти 455 120 30 15 30 15 30 15 60 15 60 65 30 15 30 15 60 15 60 15 Академия 675 240 14. Тошкент шаҳри 220 120 30 15 30 15 30 15 15 20 35 30 15 30 15 15 15 15 Жами 4176 1680 270 210 420 210 420 210 420 210 614 562 420 210 390 210 375 210 285 210 4176 1680
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида малака ошириш курсларига давлат гранти асосида юбориладиган бошқарув кадрлар
Т/р Тингловчилар лавозими Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосарлари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари ўринбосарлари 1. Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари 2. Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари 3. Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 4. Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари 5. Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 6. Хотин-қизлар қўмитаси раиси Туман (шаҳар) ҳокимлари 1. Туман (шаҳар) ҳокими Туман (шаҳар) ҳокими ўринбосарлари * 1. Ҳокимнинг Иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари 2. Ҳокимнинг Саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари 3. Ҳокимнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари 4. Ҳокимнинг Инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари 5. Ҳокимнинг Ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари 6. Ҳоким ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарлари ** 1. Туман Давлат солиқ инспекцияси 2. Туман Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлими 3. Туман Молия бўлими 4. Туман Статистика бўлими 5. Туман Бандликка кўмаклашиш маркази 6. Туман Давлат архиви бўлими 7. Туман Халқ таълими бўлими 8. Туман Мактабгача таълим бўлими 9. Туман Маданият бўлими 10. Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими 11. Туман Тиббиёт бирлашмаси 12. Туман Давлат санитария ва эпидемиология назорати маркази 13. Туман «Оила» бўлими 14. Туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси 15. Туман Ободонлаштириш бошқармаси 16. Туман уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими 17. Туман Уй-жой бўлими 18. Туман Қишлоқ хўжалиги бўлими 19. Туман Ер ресурслари ва кадастри бўлими 20. Туман Ветеринария бўлими 21. Туман Ирригация бўлими
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 28 сентябрдаги 772-сон қарорига 2а-ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ва унинг ҳудудий филиалларида 2018/2019 ўқув йилида малака ошириш курсларига тўлов-контракт асосида юбориладиган бошқарув кадрлари
Т/р Тингловчилар лавозими Туман (шаҳар) ташкилотлари раҳбарлари 1. Туман Тадбиркорликка кўмаклашиш маркази 2. Туман Агросуғурта бўлими 3. Агробанк туман филиали 4. Халқ банки туман филиали 5. Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш жамияти туман бўлими 6. Туман Давлат хизматлари маркази 7. «Нуроний» жамғармаси туман Кенгаши 8. Фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи туман Кенгаши 9. Ўзбекистон «Ёшлар Иттифоқи» туман Кенгаши 10. Мудофаага кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти туман Кенгаши 11. Ўзбекистон Халқ демократик партияси туман Кенгаши 12. Ўзбекистон либерал демократик партияси туман Кенгаши 13. «Миллий тикланиш»демократик партияси туман Кенгаши 14. «Адолат» социал-демократик партияси туман Кенгаши 15. Тумани фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши 16. «Сувоқова»ДУК туман филиали 17. Туман телекоммуникация боғланмаси 18. Туман электр тармоқлари корхонаси 19. «Тумангаз» филиали 20. Туман «Ермулккадастр» хизмати 21. Туман «Тоза ҳудуд» ДУК 22. Туманагроҳимоя ҲАЖ 23. Туман «Агросервис» МЧЖ 24. Туман «Агропилла» МЧЖ
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 28 сентябрь,
772-сон
Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining
qarori
JADVALI
TARKIBI
TARKIBI
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallari faoliyatini tashkil etish chora-tadbirlari toʻgʻrisida
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidentining “Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasining hududiy filiallarini tashkil etish toʻgʻrisida” 2018-yil 6-avgustdagi PQ-3901-son qarorida belgilangan vazifalar ijrosini taʼminlash, shuningdek, mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruv organlarining hududiy tuzilmalari hamda boshqa tashkilotlarning boshqaruv kadrlari va masʼul xodimlari uchun zamonaviy sharoitlarda boshqaruv kadrlarining kasbiy bilim va saviyasiga qoʻyilayotgan talablarni hisobga olgan holda ularning malakasini oshirishni samarali tashkil etish maqsadida Vazirlar Mahkamasi qaror qiladi:
1. Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi tomonidan ishlab chiqilgan:
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2018/2019 oʻquv yilida mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining hududiy tuzilmalari, shuningdek, nodavlat notijorat va boshqa tashkilotlar boshqaruv kadrlarining malaka oshirish jadvali 1-ilovaga muvofiq;
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2018/2019 oʻquv yilida jadvalga muvofiq malaka oshirish kurslariga yuboriladigan boshqaruv kadrlar tarkibi 2 va 2a — ilovalarga muvofiq tasdiqlansin.
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi (keyingi oʻrinlarda — Akademiya deb ataladi) kelgusi oʻquv yillari uchun boshqaruv kadrlarining malaka oshirish jadvali va tarkibini har yili 1-avgustga qadar Vazirlar Mahkamasiga tasdiqlash uchun kiritsin.
2. Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining tegishli komplekslari va tarkibiy boʻlinmalari rahbarlari Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda Akademiya va uning hududiy filiallarida boshqaruv kadrlarining malaka oshirish jadvaliga muvofiq malaka oshirish kurslarida tinglovchilarning ishtirokini taʼminlasinlar.
3. Akademiya Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi bilan birgalikda:
har yili sentabr oyidan boshlab, tasdiqlangan malaka oshirish jadvali va oʻquv rejasi asosida hududiy filiallarda zamonaviy taʼlim texnologiyalarini tatbiq etgan holda yuqori saviyada mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat boshqaruvi organlarining hududiy tuzilmalari hamda boshqa davlat tashkilotlari boshqaruv kadrlarining malakasini oshirish kurslari tashkil etish;
Toshkent shahri va Toshkent viloyatidan yuboriladigan malaka oshiruvchi boshqaruv kadrlarining malaka oshirish jadvali, hududiy filiallarning oʻquv rejasi va dasturlari asosida Akademiyada oʻqitilishiga zarur shart-sharoitlar yaratish;
Akademiya va uning hududiy filiallaridagi malaka oshirish kurslarida taʼlim jarayonining sifatli tashkil etilishi va samaradorligi yuzasidan doimiy monitoring olib borilishini taʼminlasin.
4. Belgilab qoʻyilsinki:
malaka oshirish kurslarining oʻquv yuklamasi hajmi Akademiya tomonidan buyurtmachilar bilan kelishilgan holda tasdiqlangan oʻquv rejalari asosida belgilanadi;
malaka oshirish kurslari tinglovchilari Akademiyaning Axborot-resurs markazi elektron adabiyotlar fondidan bepul asosda foydalanadilar;
ish joyidan ajralgan holda malaka oshirish kurslari va oʻquv-amaliy seminarlarga yuboriladigan tinglovchilarga, qonunchilikda belgilangan tartibda sutkalik va transport xarajatlar qoplanadi;
viloyat hokimi oʻrinbosarlari, tuman (shahar) hokimlari va tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari uchun tashkil etiladigan malaka oshirish kurslari va oʻquv-amaliy seminarlar davrida oʻquv mashgʻulotlaridan keyin tegishli tibbiyot birlashmalarida ularni statsionar tibbiy koʻrikdan oʻtkazish va davolash ishlari amalga oshiriladi;
hududiy filiallar faoliyatini amalga oshirish uchun filial xodimlari, professor-oʻqituvchilar va mutaxassislarning malakasini oshirish, shuningdek, Akademiya va uning hududiy filiallariga qoʻshimcha professor-oʻqituvchi hamda mutaxassislarni tayyorlash maqsadida oʻquv seminarlari va treninglar oʻtkazib boriladi;
xoʻjalik boshqaruvi organlarining hududiy tuzilmalari, nodavlat notijorat va boshqa tashkilotlar, shuningdek, tadbirkorlik subyektlarining buyurtmalariga koʻra, toʻlov-kontrakt asosidagi malaka oshirish oʻquv kurslari buyurtmalar portfellari asosida tasdiqlangan malaka oshirish rejalaridan kelib chiqqan holda tashkil etiladi.
5. Akademiya Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari bilan birgalikda:
Akademiya va uning hududiy filiallarida mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining hududiy tuzilmalari, shuningdek, nodavlat notijorat va boshqa tashkilotlarning boshqaruv kadrlari va masʼul xodimlari uchun vazirlik, idora hamda boshqa tashkilotlarning rahbarlarini jalb etgan holda doimiy asosda Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklarining ehtiyojidan kelib chiqib, oʻquv-amaliy seminarlar tashkil etilishini taʼminlasin;
oʻquv-amaliy seminarlarning Oʻzbekiston Respublikasida amalga oshirilayotgan islohotlarning mazmun-mohiyati va ustuvor yoʻnalishlari, qabul qilinayotgan normativ-huquqiy hujjatlar, davlat hamda hududiy dasturlarning joylardagi ijrosi samaradorligini oshirishning dolzarb masalalariga bagʻishlanishiga eʼtibor qaratsin;
oʻquv-amaliy seminarlar tegishli mavzular boʻyicha vazirlik, idora hamda boshqa tashkilotlarning rahbarlarini oʻquv mashgʻulotlariga jalb etgan holda doimiy asosda tashkil etsin;
Akademiya va uning hududiy filiallarida tashkil etiladigan oʻquv-amaliy seminarlar rejasi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi, viloyatlar va Toshkent shahar hokimliklari tomonidan Akademiya bilan kelishgan holda har yili 1-sentabr kuniga qadar ishlab chiqsin;
vazirlik, idora hamda boshqa tashkilotlarning rahbarlarini jalb qilgan holda, shuningdek, Akademiya professor-oʻqituvchilari ishtirokidagi oʻquv-amaliy seminarlar hududiy filiallarning Akademiya bilan “Elektron taʼlim” milliy tarmogʻi yordamida oʻzaro ulanish orqali masofaviy vebinar shaklda tashkil etilishiga eʼtibor qaratsin;
oʻquv-amaliy seminarlar doirasida tinglovchilarda oʻz faoliyatini samarali rejalashtirish va ish rejalari (“yoʻl xaritalari”)ni sifatli bajarish koʻnikmalarini shakllantirishga yoʻnaltirsin.
6. Oʻzbekiston Respublikasi Oliy va oʻrta maxsus taʼlim vazirligi Akademiyaning talabnomasi boʻyicha oʻn kunlik muddatda hududiy filiallarni oliy taʼlim muassasalarining binolarida tekin foydalanish huquqi asosida hamda tegishli kommunal va foydalanish xarajatlarini qoplamagan holda, shuningdek, malaka oshirish kurslarini tashkil etish va joylashtirish uchun kerakli xonalarni taʼmirlash-tiklash ishlarini amalga oshirgan holda joylashtirilishini yakunlasin.
7. Oʻzbekiston Respublikasi Moliya vazirligi hududiy filiallar faoliyatini tashkil etish va ularni saqlash, shuningdek, mebel, zamonaviy oʻquv va masofaviy taʼlim uchun zarur jihozlar, kompyuter texnikasi, xonalarda kuzatuv kameralar, oʻquv adabiyotlari bilan taʼminlash yuzasidan Akademiyaning asoslangan hisob-kitoblari boʻyicha zarur budjet mablagʻlarini ajratsin.
8. Oʻzbekiston Milliy teleradiokompaniyasi hamda Oʻzbekiston Milliy axborot agentligiga Akademiya va uning hududiy filiallari faoliyatini muntazam ravishda ommaviy axborot vositalarida keng yoritib borish tavsiya etilsin.
9. Mazkur qaror ijrosini nazorat qilish Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining birinchi oʻrinbosari — “Oʻzbekiston temir yoʻllari” AJ boshqaruvi raisi A.J. Ramatov hamda Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari A.A. Abduhakimov zimmasiga yuklansin.
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-sentabrdagi 772-son qaroriga 1-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2018/2019 oʻquv yilida mahalliy davlat hokimiyati organlari, davlat va xoʻjalik boshqaruvi organlarining hududiy tuzilmalari, shuningdek, nodavlat notijorat va boshqa tashkilotlar boshqaruv kadrlarining malaka oshirish
T/r Hududlar nomi Jami 2018/2019 oʻquv yilida Shu jumladan, oylar kesimida 2018-yil 2019-yil Malaka oshiriladigan filiallar nomi Jami filiallar boʻyicha Sentabr Oktabr Noyabr Dekabr Yanvar * Fevral * Mart Aprel May Iyun Grant Toʻlov ** Grant Toʻlov Grant Toʻlov Grant Toʻlov Grant Toʻlov Grant Grant Grant Toʻlov Grant Toʻlov Grant Toʻlov Grant Toʻlov Grant Toʻlov Tuman (shahar) hokimligi va tashkilotlari rahbar kadrlari 1. Qoraqalpogʻiston Respublikasi 336 120 15 15 30 15 30 15 60 15 49 47 30 15 30 15 30 15 15 15 Urganch hududiy filiali 587 240 2. Xorazm viloyati 251 120 15 15 30 15 30 15 15 49 22 30 15 30 15 30 15 15 15 3. Qashqadaryo viloyati 316 120 15 15 30 15 30 15 30 15 49 42 30 15 30 15 30 15 30 15 Qarshi hududiy filiali 612 240 4. Surxondaryo viloyati 296 120 15 15 30 15 30 15 30 15 43 43 30 15 30 15 30 15 15 15 5. Jizzax viloyati 273 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 42 30 15 30 15 30 15 15 Guliston hududiy filiali 503 240 6. Sirdaryo viloyati 230 120 15 15 30 15 30 15 30 15 43 22 30 15 30 15 15 15 7. Samarqand viloyati 336 120 30 15 30 15 30 15 30 15 48 48 30 15 30 15 30 15 30 15 Samarqand hududiy filiali 816 360 8. Buxoro viloyati 272 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 41 30 15 15 15 30 15 15 15 9. Navoiy viloyati 208 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 22 30 15 15 15 15 15 10. Fargʻona viloyati 396 120 30 15 30 15 30 15 30 15 60 51 30 15 30 15 30 15 75 15 Fargʻona hududiy filiali 983 360 11. Andijon viloyati 336 120 15 15 30 15 30 15 30 15 49 47 30 15 30 15 45 15 30 15 12. Namangan viloyati 251 120 15 15 30 15 30 15 30 15 36 35 30 15 30 15 15 15 15 13. Toshkent viloyati 455 120 30 15 30 15 30 15 60 15 60 65 30 15 30 15 60 15 60 15 Akademiya 675 240 14. Toshkent shahri 220 120 30 15 30 15 30 15 15 20 35 30 15 30 15 15 15 15 Jami 4176 1680 270 210 420 210 420 210 420 210 614 562 420 210 390 210 375 210 285 210 4176 1680
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-sentabrdagi 772-son qaroriga 2-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2018/2019 oʻquv yilida malaka oshirish kurslariga davlat granti asosida yuboriladigan boshqaruv kadrlar
T/r Tinglovchilar lavozimi Qoraqalpogʻiston Respublikasi Vazirlar Kengashi raisining oʻrinbosarlari, viloyatlar va Toshkent shahar hokimlari oʻrinbosarlari 1. Iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari 2. Sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosari 3. Qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari 4. Investitsiyalar, innovatsiyalar, xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va kichik sanoat zonalari hamda turizmni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari 5. Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 6. Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Tuman (shahar) hokimlari 1. Tuman (shahar) hokimi Tuman (shahar) hokimi oʻrinbosarlari * 1. Hokimning Iqtisodiyot va tadbirkorlik masalalari boʻyicha birinchi oʻrinbosari 2. Hokimning Sanoatni rivojlantirish, kapital qurilish, kommunikatsiyalar va kommunal xoʻjalik masalalari boʻyicha oʻrinbosari 3. Hokimning Qishloq va suv xoʻjaligi masalalari boʻyicha oʻrinbosari 4. Hokimning Investitsiyalar, innovatsiyalar, xususiylashtirilgan korxonalarga koʻmaklashish va kichik sanoat zonalari hamda turizmni rivojlantirish masalalari boʻyicha oʻrinbosari 5. Hokimning Yoshlar siyosati, ijtimoiy rivojlantirish va maʼnaviy-maʼrifiy ishlar boʻyicha oʻrinbosari 6. Hokim oʻrinbosari — Xotin-qizlar qoʻmitasi raisi Tuman (shahar) boʻlimlari rahbarlari ** 1. Tuman Davlat soliq inspeksiyasi 2. Tuman Iqtisodiyot va hududlarni kompleks rivojlantirish boʻlimi 3. Tuman Moliya boʻlimi 4. Tuman Statistika boʻlimi 5. Tuman Bandlikka koʻmaklashish markazi 6. Tuman Davlat arxivi boʻlimi 7. Tuman Xalq taʼlimi boʻlimi 8. Tuman Maktabgacha taʼlim boʻlimi 9. Tuman Madaniyat boʻlimi 10. Tuman Jismoniy tarbiya va sport boʻlimi 11. Tuman Tibbiyot birlashmasi 12. Tuman Davlat sanitariya va epidemiologiya nazorati markazi 13. Tuman “Oila” boʻlimi 14. Tuman Budjetdan tashqari pensiya jamgʻarmasi 15. Tuman Obodonlashtirish boshqarmasi 16. Tuman uy-joy kommunal xizmat koʻrsatish boʻlimi 17. Tuman Uy-joy boʻlimi 18. Tuman Qishloq xoʻjaligi boʻlimi 19. Tuman Yer resurslari va kadastri boʻlimi 20. Tuman Veterinariya boʻlimi 21. Tuman Irrigatsiya boʻlimi
Vazirlar Mahkamasining 2018-yil 28-sentabrdagi 772-son qaroriga 2a-ILOVA
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat boshqaruvi akademiyasi va uning hududiy filiallarida 2018/2019 oʻquv yilida malaka oshirish kurslariga toʻlov-kontrakt asosida yuboriladigan boshqaruv kadrlari
T/r Tinglovchilar lavozimi Tuman (shahar) tashkilotlari rahbarlari 1. Tuman Tadbirkorlikka koʻmaklashish markazi 2. Tuman Agrosugʻurta boʻlimi 3. Agrobank tuman filiali 4. Xalq banki tuman filiali 5. Isteʼmolchilar huquqini himoya qilish jamiyati tuman boʻlimi 6. Tuman Davlat xizmatlari markazi 7. “Nuroniy” jamgʻarmasi tuman Kengashi 8. Fuqarolar oʻzini oʻzi boshqarish organlari faoliyatini muvofiqlashtiruvchi tuman Kengashi 9. Oʻzbekiston “Yoshlar Ittifoqi” tuman Kengashi 10. Mudofaaga koʻmaklashuvchi “Vatanparvar” tashkiloti tuman Kengashi 11. Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasi tuman Kengashi 12. Oʻzbekiston liberal demokratik partiyasi tuman Kengashi 13. “Milliy tiklanish”demokratik partiyasi tuman Kengashi 14. “Adolat” sotsial-demokratik partiyasi tuman Kengashi 15. Tumani fermer, dehqon xoʻjaliklari va tomorqa yer egalari Kengashi 16. “Suvoqova”DUK tuman filiali 17. Tuman telekommunikatsiya bogʻlanmasi 18. Tuman elektr tarmoqlari korxonasi 19. “Tumangaz” filiali 20. Tuman “Yermulkkadastr” xizmati 21. Tuman “Toza hudud” DUK 22. Tumanagrohimoya HAJ 23. Tuman “Agroservis” MCHJ 24. Tuman “Agropilla” MCHJ
Oʻzbekiston Respublikasining Bosh vaziri A. ARIPOV
Toshkent sh.,
2018-yil 28-sentabr,
772-son